📅 2019-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қийматини аниқлаштириш ва молиялаштириш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон қарорига ИЛОВА
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини (реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) молиялаштириш бўйича хулосаларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига нисбатан татбиқ этилади.
3. Низом талаблари қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектлари бўйича (асосли равишда лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек, ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) киритилган ўзгартиришлар натижасида нархи ошиб кетадиган:
тендерлар ёки танловлар натижалари бўйича аниқланган шартнома қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмлари, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш, фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартириш ҳамда лойиҳани тузатиш билан боғлиқ ишлар);
бош пудратчи ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг ҳужжатларига кўра белгиланган объектлар бўйича экспертиза органларининг хулосасига мувофиқ смета қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектнинг (йўл хўжалиги объектларидан ташқари) қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш, шунингдек, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш ҳамда лойиҳани тузатиш, фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар) татбиқ этилади.
3 1 . Бош пудратчи ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг ҳужжатларига кўра белгиланган йилдан йилга ўтувчи йўл хўжалиги объектларининг қолдиқ қийматини жорий нархларда қайта ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш бўйича материалларни тақдим этиш тартиби
4. Лойиҳага объект қийматининг ошишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) томонидан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат тақдим этилади:
а) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ташаббускорлар раҳбарларининг лойиҳага ўзгартиришлар киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли баённомасининг асл нусхаси;
б) илгари тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ва қайта кўриб чиқишга тавсия қилинаётган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (лойиҳа-смета кўрсаткичлари);
в) илгари тасдиқланган лойиҳа бўйича лойиҳалаштириш топшириғи, йиғма ресурс сметаси, эксперт хулосаларининг нусхалари;
г) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилган ва ўзгартирилган лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари;
д) аниқлаштирилган йиғма ресурс сметаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган йиғма маълумот;
е) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг йиғма ресурс сметаси бобларининг харажатлар турлари бўйича тақсимланган қиёсий рўйхати;
ж) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) нархининг ошиб кетишига сабаб бўлган чизмалар ва ҳисоб-китоблар, жумладан:
буюртмачиларнинг, лойиҳалаштириш, қидирув, илмий-тадқиқот ташкилотлари, давлат ва соҳавий экспертиза органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хато ва камчиликлари (ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар турини танлаш бўйича асосланмаган ечим, қурилишнинг геологик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларини нотўғри белгилаш, ишларнинг ҳажмларини, қурилиш материаллари, буюмлар, ускуналар ва бошқаларнинг нархларини пасайтириб (ошириб) юбориш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташишнинг самарасиз транспорт схемаларининг қўлланиши, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно);
бозор конъюнктурасининг ўзгариши, янги технологик ечимларнинг қўлланилиши, ускуналарга қўшимча эҳтиёж (агар бу илгари тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳа ташкилоти томонидан ҳисобга олинмаган бўлса) билан боғлиқ ҳолда ускуналар қийматининг ошиши;
з) лойиҳани қайта кўриб чиқиш мобайнида вужудга келган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги зарур ҳужжатлар;
и) ташаббускорларнинг тендер ёки танлов комиссиясининг киритилаётган ўзгаришлар бўйича баённомаси.
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошишини таҳлил қилиш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ объектнинг смета қиймати кўпайиши сабаблари тўғрисидаги маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.
3-боб. Таклифларни кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этиладиган материаллар 16 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
6. Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолларда асоссиз деб ҳисобланади:
лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда;
дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган қурилиш материаллари ўзгартирилиб (лойиҳага бошқа қўшимча иш ҳажмлари қўшилмаган ва конструкция қисмига ўзгартириш киритилмаган тақдирда), ушбу ўзгартириш бўйича асословчи ҳужжатлар, яъни сифатнинг юқорилигини асословчи ва айнан ушбу сифатга талаб мавжудлиги келтирилган ҳужжат, техник ва қурилиш талаблари нуқтаи назаридан алмаштирилиши лозимлигини асословчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида қўшимча молиялаштириш манбалари мавжуд эмас деб хулоса берилган тақдирда.
Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ташаббускорга рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Бир вақтнинг ўзида хатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади.
7. Мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, тегишлилиги бўлган тақдирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан хулосалар 10 иш куни ичида Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлигига юборилади.
8. Таклифларда турли ёндашувлар бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ягона қарорга келиш мақсадида қўшма йиғилиш ташкил этилади. Йиғилиш турли ёндашувда бўлган вазирликлар мутахассислари тўлиқ қатнашган тақдирда ўтказилади. Йиғилиш натижаси тегишли баённома асосида расмийлаштирилиб, вазирликлар раҳбарияти томонидан имзоланади. Йиғилиш бир иш куни муддатда ўтказилади. Йиғилишда масала ечими юзасидан аниқ қарор қабул қилиниши шарт.
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги ижобий хулосалар бўлган тақдирда, 16 иш куни ичида объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳа қийматининг ошиб кетиши бўйича асосланган йиғма таклифни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
10. Объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади.
Иқтисодиётда асоссиз равишда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида киритилаётган қўшимча ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангунга ва объектни фойдаланишга топшириш муддатини тегишли равишда узайтирилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини бажариш мумкин эмас. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Лойиҳага объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлиги юзасидан хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш схемаси ушбу Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган.
4-боб. Якунловчи қоида
11. Вазирлар Маҳкамасининг объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштириш амалга оширилади.
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
____________________________________________________ (лойиҳа номи) объектнинг асосий кўрсаткичлари юзасидан ЖАДВАЛ № Т/р Кўрсаткичлар номлари Объект кўрсаткичлари Тасдиқланган лойиҳага асосан Қайта тасдиқлаш учун киритилган лойиҳага асосан Қайта тасдиқлаш учун тавсия қилинди ўлчов бирлиги қувват кўрсатгичи 1. 2. 3. 4. 5. Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти ______________ (имзо, муҳр) Буюртмачи _____________ (имзо, муҳр)
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
____________________________________________________ (лойиҳа номи) Объектнинг нархи ўзгариши бўйича СОЛИШТИРМА ҲИСОБОТ (млн. сўм) Т/р Объектларнинг жамлама ҳисобидаги боб ва бўлимлардаги ишлар ва хизматларнинг номлари __________ ҳолатига объектнинг тендер натижасида аниқланган қиймати Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида _________ ҳолатига ўзлаштирилган капитал қўйилмалар Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида __________ ҳолатига молиялаштирилди Жами шу жумладан Жами шу жумладан Жами шу жумладан Қурилиш-монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар Қурилиш-монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар Қурилиш-монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 жадвал давоми Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида _________ ҳолатига объектнинг қолдиқ қиймати Объект қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида _________ ҳолатига киритилган қўшимча ўзгартиришларни инобатга олган аниқланаган қолдиқ қиймати Объектнинг кирититган қўшимчалар билан бирга ҳисобланган янги смета нархи Объект нархининг ўэгариши (+;-) Жами шу жумладан Жами шу жумладан Жами шу жумладан Жами шу жумладан Қурилиш- монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар Қурилиш- монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар Қурилиш- монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар Қурилиш- монтаж ишлари Ускуналар Бошқа харажатлар 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти _________________ (имзо, муҳр) Буюртмачи ____________________________ (имзо, муҳр) Келишилди (бош пудратчи) ___________________ (имзо, муҳр)
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
____________________________________________________ (лойиҳа номи) Қурилиш қийматининг ошиб кетиши сабаблари бўйича МАЪЛУМОТНОМА Т/р Лойиҳа нархини қайта тасдиқлаш таклифини ташаббус қилган вазирлик (идора), лойиҳа ташкилоти ва лойиҳа номи Лойиҳани тасдиқлаган томон номи, тасдиқлаш рақами ва санаси Қурилиш объектининг умумий қиймати (млн. сўм) Қурилиш объектининг қийматининг ошиши (млн. сўм) Олдин тасдиқланган Аниқлаштириб киритилган Келишиб берилган Жами (шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари) шу жумладан Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш ва лойиҳа ташкилотларининг хатолари Ускуналарни етказиб берувчилар нархларининг ошиб кетиши Вазирлик, идора ва лойиҳа ташкилотларининг таклифларига кўра ўзгартириладиган лойиҳа ечимлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра амалга ошириладиган чора-тадбирлар Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида янги техник шартлар, нормалар ва қоидаларни татбиқ этиш мақсадида Қурилиш шартларини ўзгартирилиши ва бошқа 10-устунда кўзда тутилмаган ҳолатлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти ________________ (имзо, муҳр) Буюртмачи _______________________________ (имзо, муҳр)
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларининг нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби (Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлардан ташқари)
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Ташаббускор Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан асосланган таклиф тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликларига киритади Белгиланган муддатларда II босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари Ташаббускор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. 10 иш куни III босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кўриб чиқиш натижаси бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликларининг хулосаларини жамлаган ҳолда ташаббускорга салбий хулоса берилган бўлса, унинг мурожаати бўйича рад жавоби юборади. Агар ижобий хулоса берилган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади. 6 иш куни IV босқич Вазирлар Маҳкамаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг йиғма хулосасини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини кўриб чиқади. Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилади. Белгиланган муддатларда V босқич Ташаббускорлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритиб, белгиланган тартибда молиялаштиради. Белгиланган муддатларда
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларининг нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби (Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича)
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Ташаббускор Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан асосланган таклиф тайёрлайди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига киритади. Белгиланган муддатларда II босқич Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташаббускор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади. 10 иш куни III босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кўриб чиқиш натижаси бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликларининг хулосаларини жамлаган ҳолда ташаббускорга салбий хулоса берилган бўлса, унинг мурожаати бўйича рад жавобини юборади. Агар ижобий хулоса берилган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади. 6 иш куни IV босқич Вазирлар Маҳкамаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг йиғма хулосасини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини кўриб чиқади. Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилади. Белгиланган муддатларда V босқич Ташаббускорлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритиб, белгиланган тартибда молиялаштиради. Белгиланган муддатларда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 сентябрь,
740-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirishga ruxsat etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash xaqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish sohasini davlat tomonidan tartibga solishni takomillashtirish qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-noyabrdagi PF-5577-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, loyiha-smeta hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritilganda obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash qiymatini aniqlashtirish va moliyalashtirish mexanizmini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirishga ruxsat etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov va qurilish vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 740-son qaroriga ILOVA
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirishga ruxsat etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish sohasini davlat tomonidan tartibga solishni takomillashtirish qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-noyabrdagi PF-5577-son Farmoniga muvofiq hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini (rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash) moliyalashtirish boʻyicha xulosalarni tayyorlash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom har yili tasdiqlanadigan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturi doirasida markazlashtirilgan investitsiyalar hisobidan moliyalashtiriladigan qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) obyektlariga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Nizom talablari qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) obyektlari boʻyicha (asosli ravishda loyiha yechimlarini yaxshilash, shuningdek, ishlab chiqilgan loyihada ilgari yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida) kiritilgan oʻzgartirishlar natijasida narxi oshib ketadigan:
tenderlar yoki tanlovlar natijalari boʻyicha aniqlangan shartnoma qiymatiga (yildan yilga oʻtuvchi obyektlarning qoldiq qiymatini qayta hisoblab chiqish holatlaridan tashqari, davlat ekspertiza organlarining tegishli xulosasi asosida obyektning fizik ish hajmlari, boshqa ishlab chiqarish xarajatlarini aniqlashtirish, foydalaniladigan resurslarni oʻzgartirish hamda loyihani tuzatish bilan bogʻliq ishlar);
bosh pudratchi tashkilotning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Hukumatining hujjatlariga koʻra belgilangan obyektlar boʻyicha ekspertiza organlarining xulosasiga muvofiq smeta qiymatiga (yildan yilga oʻtuvchi obyektning (yoʻl xoʻjaligi obyektlaridan tashqari) qoldiq qiymatini belgilangan tartibda qayta hisoblab chiqish, shuningdek, davlat ekspertiza organlarining tegishli xulosasi asosida obyektning fizik ish hajmlarini, boshqa ishlab chiqarish xarajatlarini aniqlashtirish hamda loyihani tuzatish, foydalaniladigan resurslarni va ularning narxlarini oʻzgartirish bilan bogʻliq ishlar) tatbiq etiladi.
3 1 . Bosh pudratchi tashkilotning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Hukumatining hujjatlariga koʻra belgilangan yildan yilga oʻtuvchi yoʻl xoʻjaligi obyektlarining qoldiq qiymatini joriy narxlarda qayta hisoblash Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 11-iyundagi 261-son qarorining 2-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Loyihaga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha materiallarni taqdim etish tartibi
4. Loyihaga obyekt qiymatining oshishiga olib keladigan oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha takliflarning asoslanganligini koʻrib chiqish uchun vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, davlat korxonalari (keyingi oʻrinlarda tashabbuskorlar deb ataladi) tomonidan bir vaqtning oʻzida Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan chet el kreditlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga quyidagilarni ilova qilgan holda murojaat taqdim etiladi:
a) qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) obyektlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar boʻyicha tashabbuskorlar rahbarlarining loyihaga oʻzgartirishlar kiritishning aniq sabablari koʻrsatilgan holda tegishli bayonnomasining asl nusxasi;
b) ilgari tasdiqlangan loyihada nazarda tutilgan va qayta koʻrib chiqishga tavsiya qilinayotgan asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlar (loyiha-smeta koʻrsatkichlari);
v) ilgari tasdiqlangan loyiha boʻyicha loyihalashtirish topshirigʻi, yigʻma resurs smetasi, ekspert xulosalarining nusxalari;
g) ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tuzilgan va oʻzgartirilgan loyihaning asosiy koʻrsatkichlari;
d) aniqlashtirilgan yigʻma resurs smetasi va belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan yigʻma maʼlumot;
e) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tuzilgan obyektni qurish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) qiymatining yigʻma resurs smetasi boblarining xarajatlar turlari boʻyicha taqsimlangan qiyosiy roʻyxati;
j) qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) narxining oshib ketishiga sabab boʻlgan chizmalar va hisob-kitoblar, jumladan:
buyurtmachilarning, loyihalashtirish, qidiruv, ilmiy-tadqiqot tashkilotlari, davlat va sohaviy ekspertiza organlari hamda boshqa tashkilotlarning xato va kamchiliklari (ishlab chiqarish texnologiyasi va uskunalar turini tanlash boʻyicha asoslanmagan yechim, qurilishning geologik, gidrogeologik va boshqa shart-sharoitlarini notoʻgʻri belgilash, ishlarning hajmlarini, qurilish materiallari, buyumlar, uskunalar va boshqalarning narxlarini pasaytirib (oshirib) yuborish, qurilish materiallari, konstruksiyalar va buyumlarni tashishning samarasiz transport sxemalarining qoʻllanishi, fors-major holatlar bundan mustasno);
bozor konyunkturasining oʻzgarishi, yangi texnologik yechimlarning qoʻllanilishi, uskunalarga qoʻshimcha ehtiyoj (agar bu ilgari tasdiqlangan loyihani ishlab chiqishda loyiha tashkiloti tomonidan hisobga olinmagan boʻlsa) bilan bogʻliq holda uskunalar qiymatining oshishi;
z) loyihani qayta koʻrib chiqish mobaynida vujudga kelgan, loyihani yoki uning alohida qismlarini qoʻshimcha kelishish toʻgʻrisidagi zarur hujjatlar;
i) tashabbuskorlarning tender yoki tanlov komissiyasining kiritilayotgan oʻzgarishlar boʻyicha bayonnomasi.
Qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) qiymatining oshishini tahlil qilish natijalari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq obyektning smeta qiymati koʻpayishi sabablari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma tarzida rasmiylashtiriladi.
3-bob. Takliflarni koʻrib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish tartibi
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan chet el kreditlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi tomonidan ushbu Nizomning 4-bandiga muvofiq taqdim etiladigan materiallar 16 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda koʻrib chiqiladi.
6. Loyiha narxini oshib ketishiga olib keladigan oʻzgartirishlar kiritish quyidagi hollarda asossiz deb hisoblanadi:
loyiha-smeta hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha ushbu Nizomning 4-bandida keltirilgan maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda;
dastlabki loyiha-smeta hujjatlarida koʻzda tutilgan qurilish materiallari oʻzgartirilib (loyihaga boshqa qoʻshimcha ish hajmlari qoʻshilmagan va konstruksiya qismiga oʻzgartirish kiritilmagan taqdirda), ushbu oʻzgartirish boʻyicha asoslovchi hujjatlar, yaʼni sifatning yuqoriligini asoslovchi va aynan ushbu sifatga talab mavjudligi keltirilgan hujjat, texnik va qurilish talablari nuqtai nazaridan almashtirilishi lozimligini asoslovchi hujjat taqdim etilmagan taqdirda;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan oʻz vakolatlari doirasida qoʻshimcha moliyalashtirish manbalari mavjud emas deb xulosa berilgan taqdirda.
Loyiha narxini oshib ketishiga olib keladigan oʻzgartirishlar kiritishni rad etilishi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy-kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma tashabbuskorga rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan holda tegishli qaror qabul qilingandan keyin bir ish kuni mobaynida yozma shaklda yuboriladi (topshiriladi). Bir vaqtning oʻzida xatning nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan chet el kreditlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga yuboriladi.
7. Murojaat boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, shuningdek, tegishliligi boʻlgan taqdirda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan xulosalar 10 ish kuni ichida Qurilish va uy-joy-kommunal xoʻjaligi vazirligiga yuboriladi.
8. Takliflarda turli yondashuvlar boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy-kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan yagona qarorga kelish maqsadida qoʻshma yigʻilish tashkil etiladi. Yigʻilish turli yondashuvda boʻlgan vazirliklar mutaxassislari toʻliq qatnashgan taqdirda oʻtkaziladi. Yigʻilish natijasi tegishli bayonnoma asosida rasmiylashtirilib, vazirliklar rahbariyati tomonidan imzolanadi. Yigʻilish bir ish kuni muddatda oʻtkaziladi. Yigʻilishda masala yechimi yuzasidan aniq qaror qabul qilinishi shart.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy-kommunal xoʻjaligi vazirligi ijobiy xulosalar boʻlgan taqdirda, 16 ish kuni ichida obyektni qurish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) yuzasidan ilgari tasdiqlangan loyiha qiymatining oshib ketishi boʻyicha asoslangan yigʻma taklifni hamda Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
10. Obyektni qurish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) yuzasidan ilgari tasdiqlangan loyihaga obyekt qiymatining oshib ketishiga olib kelgan oʻzgartirishlar kiritish masalasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti asosida Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan rasmiylashtiriladi.
Iqtisodiyotda asossiz ravishda debitorlik va kreditorlik qarzdorliklarni shakllanishiga yoʻl qoʻymaslik maqsadida kiritilayotgan qoʻshimcha oʻzgartirishlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori tasdiqlangunga va obyektni foydalanishga topshirish muddatini tegishli ravishda uzaytirilgunga qadar qurilish-montaj ishlarini bajarish mumkin emas. Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
Loyihaga obyektlarni qurish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) qiymatining oshib ketishiga olib keladigan oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha takliflarning asoslanganligi yuzasidan xulosalarni taqdim etish, koʻrib chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish sxemasi ushbu Nizomga 4 va 4a-ilovalarda keltirilgan.
4-bob. Yakunlovchi qoida
11. Vazirlar Mahkamasining obyektni qurish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) yuzasidan ilgari tasdiqlangan loyihaga obyekt qiymatining oshib ketishiga olib kelgan oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha qaror chiqqandan soʻng pudrat shartnomasiga tegishli tartibda oʻzgartirishlar kiritilib, Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 12-sentabrdagi 395-son qarori bilan tasdiqlangan Markazlashtirilgan manbalar hisobiga qurilishni tashkil etish, moliyalashtirish va kreditlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida moliyalashtirish amalga oshiriladi.
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
____________________________________________________ (loyiha nomi) obyektning asosiy koʻrsatkichlari yuzasidan JADVAL № T/r Koʻrsatkichlar nomlari Obyekt koʻrsatkichlari Tasdiqlangan loyihaga asosan Qayta tasdiqlash uchun kiritilgan loyihaga asosan Qayta tasdiqlash uchun tavsiya qilindi oʻlchov birligi quvvat koʻrsatgichi 1. 2. 3. 4. 5. Loyiha tashkiloti rahbariyati ______________ (imzo, muhr) Buyurtmachi _____________ (imzo, muhr)
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
____________________________________________________ (loyiha nomi) Obyektning narxi oʻzgarishi boʻyicha SOLIShTIRMA HISOBOT (mln. soʻm) T/r Obyektlarning jamlama hisobidagi bob va boʻlimlardagi ishlar va xizmatlarning nomlari __________ holatiga obyektning tender natijasida aniqlangan qiymati Obyekt qiymatini qayta koʻrib chiqish vaqtida _________ holatiga oʻzlashtirilgan kapital qoʻyilmalar Obyekt qiymatini qayta koʻrib chiqish vaqtida __________ holatiga moliyalashtirildi Jami shu jumladan Jami shu jumladan Jami shu jumladan Qurilish-montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar Qurilish-montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar Qurilish-montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 jadval davomi Obyekt qiymatini qayta koʻrib chiqish vaqtida _________ holatiga obyektning qoldiq qiymati Obyekt qiymatini qayta koʻrib chiqish vaqtida _________ holatiga kiritilgan qoʻshimcha oʻzgartirishlarni inobatga olgan aniqlanagan qoldiq qiymati Obyektning kirititgan qoʻshi�chalar bilan birga hisoblangan yangi smeta narxi Obyekt narxining oʻegarishi (+;-) Jami shu jumladan Jami shu jumladan Jami shu jumladan Jami shu jumladan Qurilish- montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar Qurilish- montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar Qurilish- montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar Qurilish- montaj ishlari Uskunalar Boshqa xarajatlar 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 Loyiha tashkiloti rahbariyati _________________ (imzo, muhr) Buyurtmachi ____________________________ (imzo, muhr) Kelishildi (bosh pudratchi) ___________________ (imzo, muhr)
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
____________________________________________________ (loyiha nomi) Qurilish qiymatining oshib ketishi sabablari boʻyicha MAʼLUMOTNOMA T/r Loyiha narxini qayta tasdiqlash taklifini tashabbus qilgan vazirlik (idora), loyiha tashkiloti va loyiha nomi Loyihani tasdiqlagan tomon nomi, tasdiqlash raqami va sanasi Qurilish obyektining umumiy qiymati (mln. soʻm) Qurilish obyektining qiymatining oshishi (mln. soʻm) Oldin tasdiqlangan Aniqlashtirib kiritilgan Kelishib berilgan Jami (shu jumladan qurilish-montaj ishlari) shu jumladan Loyiha-qidiruv, ilmiy-tekshirish va loyiha tashkilotlarining xatolari Uskunalarni yetkazib beruvchilar narxlarining oshib ketishi Vazirlik, idora va loyiha tashkilotlarining takliflariga koʻra oʻzgartiriladigan loyiha yechimlari Vazirlar Mahkamasining qarorlariga koʻra amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Ishlab chiqarish samaradorligini oshirish maqsadida yangi texnik shartlar, normalar va qoidalarni tatbiq etish maqsadida Qurilish shartlarini oʻzgartirilishi va boshqa 10-ustunda koʻzda tutilmagan holatlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Loyiha tashkiloti rahbariyati ________________ (imzo, muhr) Buyurtmachi _______________________________ (imzo, muhr)
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) obyektlarining narxi oʻzgarishi sababli hujjatlarni taqdim etish, ularni koʻrib chiqish va taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha xulosalar berish tartibi (Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan chet el kreditlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlardan tashqari)
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Tashabbuskor Loyiha-smeta hujjatlariga oʻzgartirish kiritish yuzasidan asoslangan taklif tayyorlaydi va tegishli hujjatlarni rasmiylashtirib Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi, Iqtisodiyot va moliya vazirliklariga kiritadi Belgilangan muddatlarda II bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi, Iqtisodiyot va moliya vazirliklari Tashabbuskor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 10 ish kuni III bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Koʻrib chiqish natijasi boʻyicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi, Iqtisodiyot va moliya vazirliklarining xulosalarini jamlagan holda tashabbuskorga salbiy xulosa berilgan boʻlsa, uning murojaati boʻyicha rad javobi yuboradi. Agar ijobiy xulosa berilgan boʻlsa, Vazirlar Mahkamasining qarori loyihasini Adliya vazirligi bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 6 ish kuni IV bosqich Vazirlar Mahkamasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining yigʻma xulosasini hamda Vazirlar Mahkamasining tegishli qaror loyihasini koʻrib chiqadi. Vazirlar Ma�kamasining Reglamenti asosida Vazirlar Mahkamasining tegishli qarorini qabul qiladi. Belgilangan muddatlarda V bosqich Tashabbuskorlar Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori chiqqandan soʻng pudrat shartnomasiga tegishli tartibda oʻzgartirishlar kiritib, belgilangan tartibda moliyalashtiradi. Belgilangan muddatlarda
Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA
Qurilish (rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash) obyektlarining narxi oʻzgarishi sababli hujjatlarni taqdim etish, ularni koʻrib chiqish va taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha xulosalar berish tartibi (Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan chet el kreditlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha)
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Tashabbuskor Loyiha-smeta hujjatlariga oʻzgartirish kiritish yuzasidan asoslangan taklif tayyorlaydi va tegishli hujjatlar rasmiylashtirib Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi, va Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga kiritadi. Belgilangan muddatlarda II bosqich Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tashabbuskor tomonidan taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqiladi. 10 ish kuni III bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Koʻrib chiqish natijasi boʻyicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi, Iqtisodiyot va moliya vazirliklarining xulosalarini jamlagan holda tashabbuskorga salbiy xulosa berilgan boʻlsa, uning murojaati boʻyicha rad javobini yuboradi. Agar ijobiy xulosa berilgan boʻlsa, Vazirlar Mahkamasining qarori loyihasini Adliya vazirligi bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi. 6 ish kuni IV bosqich Vazirlar Mahkamasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining yigʻma xulosasini hamda Vazirlar Mahkamasining tegishli qaror loyihasini koʻrib chiqadi. Vazirlar Mahkamasining Reg�amenti asosida Vazirlar Mahkamasining tegishli qarorini qabul qiladi. Belgilangan muddatlarda V bosqich Tashabbuskorlar Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori chiqqandan soʻng pudrat shartnomasiga tegishli tartibda oʻzgartirishlar kiritib, belgilangan tartibda moliyalashtiradi. Belgilangan muddatlarda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 5-sentabr,
740-son