UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 19-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 19 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қурилиш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 августа 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министр строительства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 August 2019 · Ministry and agency documents · Qurilish vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон «2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида»ги фармойишига асосан буюраман:

1. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 10 ноябрдаги 22-сон «Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1879, 2008 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 499-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 396-сон буйруғига ИЛОВА

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон «2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида»ги фармойишига асосан лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом талаблари марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашда қўлланилади.

Ушбу Низом талаблари бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун тавсиявий характерга эга.

2. Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини (лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар) ишлаб чиқиш, шунингдек ишчи лойиҳалашдан олдинги техник-иқтисодий асослар (бундан буён матнда ТИА деб юритилади) ҳамда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (бундан буён матнда ТИҲК деб юритилади) босқичларида мазкур Низом асосида аниқланади.

3. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархларда белгиланган қиймати лойиҳа-тадқиқот ишларининг ижрочисини аниқлаш учун давлат харидларини амалга оширишда бошланғич қиймат сифатида қўлланилади.

4. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органларининг экспертиза хулосасини олишда, қурилиш устидан муаллифлик назоратини ўтказишда ҳамда тугалланган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссиялари йиғилишларида иштирок этади.

2-боб. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш

5. Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишларининг бошланғич қийматини аниқлашда қуйидаги параметрлар лойиҳалаштириш топшириғида назарда тутилиши лозим:

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификаторига мувофиқ мураккаблик даражаси;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги мураккаб шароитлар учун қўлланиладиган коэффициентлар;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентларнинг мавжудлиги;

лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини манфаатдор идоралар билан келишилганлиги.

6. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қурилиш объекти нархи ва мураккаблик даражасига қараб буюртмачи томонидан аниқланади. Бунда қурилиш объекти нархи таркибига қуйидагилар киритилади:

монтаж талаб этувчи жиҳозларга бўлган харажатлар;

қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига бўлган харажатлар;

ижтимоий суғурталаш ҳисобини инобатга олган ҳолда асосий меҳнат ҳақига кетадиган харажатлар;

машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;

ишлаб чиқариш хусусиятига эга бошқа харажатлар;

пудратчининг зарур фойдадан, шу жумладан пудрат ишлари (хизматлар) бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб шакллантириладиган мажбурий тўловлар ва ажратмалардан иборат бошқа сарф-харажатлари;

объектлар қурилишини суғурталаш харажатлари;

буюртмачининг лойиҳа-тадқиқот ишлари, экспертиза, давлат харидларини амалга ошириш, техник назорат харажатларидан, объект қурилиши билан боғлиқ бошқа сарф-харажатлари;

навбатдаги йилда қурилиш нархларининг прогнозланган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган хатарни қоплаш учун харажатлар.

7. Буюртмачи томонидан ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

S p = S b х L, бунда:

S p — ишчи лойиҳанинг жорий нархлардаги қиймати;

S b — объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати;

L — мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ишчи лойиҳа қийматининг ҳисоблаш мезони.

8. Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги-асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг миқдорий қиймати мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ аниқланади.

9. Лойиҳа-тадқиқот қийматини аниқлашда иккита ёки ундан ортиқ мураккаблаштирувчи омил мавжуд бўлса, коэффициент уларнинг ҳар бирига алоҳида қўлланилади. Бунда умумий мувофиқлаш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:

К c. =1 + ∑ N, бунда:

К c. — умумий мувофиқлаш коэффициенти;

∑ N — бир турга қўлланиладиган мувофиқлаш коэффициентларининг каср қисмлари (вергулдан кейинги) йиғиндиси.

10. Мажмуалардан ташқаридаги айрим объектларни лойиҳалашда фойдаланишга тайёр бўлган кўп маротаба қўлланиладиган лойиҳалардан фойдаланилганда (лойиҳалаш топшириғига мувофиқ), ишлар қиймати қуйидаги коэффициентларни қўллаган ҳолда умумий қоида бўйича аниқланади:

пойдевор ечимларни қайта ҳисобламасдан — 0,4;

пойдевор ечимларини қайта ҳисоблаганда — 0,6;

пойдевор ва ер устки қисми ечимларини қайта ҳисоблаганда — 0,7.

11. Тугалланган қурилишнинг лойиҳа ва ҳақиқий ўлчамлари қиймати объектнинг дастлабки қийматига нисбатан 1,5 бараваридан юқори ёки камни ташкил этганда лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қайта ҳисоблаб чиқилади, бошқа ҳолатлар бундан мустасно.

12. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг тўлиқ қиймати қуйидаги формулага кўра аниқланади:

Бир босқичли лойиҳалашда:

S f = S w + S e , бунда:

S f — лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

S w — ишчи лойиҳанинг барча мезонларни инобатга олган жорий нархлардаги қиймати.

S e — ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

Икки босқичли лойиҳалашда:

S f = S bs + S wp + S e , бунда:

S f — лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

S bs — асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

S wp — ишчи ҳужжатларининг жорий нархлардаги қиймати;

S e — ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

«Ишчи лойиҳа» икки босқичли лойиҳалаш қийматини ҳисоблашда асос қилиб олинади.

13. ТИА, ТИҲК ва бошқа босқичларнинг (жумладан, дастлабки эскиз лойиҳалари) шартлари лойиҳалаштириш топшириғида бошқача назарда тутилган ҳолларда, ишлаб чиқишдаги қиймат қуйидагича ҳисобланади:

S f = S bs + S e , бунда:

S f — лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

S bs — асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

S e — ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

14. Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини шакллантириш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Қурилишнинг тахминий қийматини аниқлашга доир қисқача тавсиялар асосида амалга оширилади.

15. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ҳисоблашда кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш мезонлари мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

16. Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлаш мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ намунада амалга оширилади.

17. Лойиҳа ташкилотлари ўзининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа ишлари қийматини аниқлашда чегирмалар белгилаш имкониятига эга.

3-боб. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг муддатлари

18. Буюртмачилар марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг, қуйидаги бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни икки ҳафта муддатда лойиҳа ташкилотларига етказишлари лозим:

туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаларини ажратиш ёки реконструкция (капитал таъмирлаш) тўғрисидаги қарори;

бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда нуқсон далолатномалари;

лойиҳалаштириш топшириқлари.

19. Буюртмачилар томонидан бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, икки ой муддатда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш;

маҳаллий ҳокимликнинг биноларнинг инвентаризацияси материаллари, мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ва компенсация усуллари кўрсатилган қарори;

лойиҳалаштириш учун муҳандислик-техник изланишларни бажариш (лойиҳалаштириладиган майдон бўйича 1:500 масштабда, ташқи тармоқлар бўйича 1:1000 ёки 1:500 масштабда топографик хариталар ва муҳандислик-геология хулосасини тайёрлаш);

белгиланган тартибда тендер (танлов) ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

20. Буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузишда мазкур Низом талаблари инобатга олиниши лозим.

Буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти ўртасидаги шартнома буюртмачи томонидан қисман ва/ёки тўлиқ молиялаштириш очиш учун асос ҳисобланади.

21. Лойиҳа ташкилотлари лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини шартномада кўрсатилган муддатда ишлаб чиқилишини таъминлашлари лозим.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг лойиҳалаштириш топшириғида аниқ иш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларда белгиланади:

капитал таъмирлаш объектлари бўйича — 1,5 ойдан кўп бўлмаган;

реконструкция объектлари бўйича — 3 ойдан кўп бўлмаган;

намунавий лойиҳалар ва қайта (базавий) қўлланиладиган лойиҳалар асосида янги қурилаётган объектлар бўйича — 3-4 ойдан кўп бўлмаган;

йирик объектлар қурилиши ва реконструкцияси бўйича — 4 ойдан кўп бўлмаган.

22. Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишлари мониторинги буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти ўртасида шартномага асосан лойиҳа-тадқиқот ишларини бажариш графиги асосида олиб борилади.

23. Буюртмачи томонидан тайёр бўлган лойиҳа-тадқиқот ҳужжатлари белгиланган тартибда мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органларига топширилади.

4-боб. Якуний қоидалар

24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

25. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги мураккаб шароитлар учун қўлланиладиган коэффициентлар

Т/р Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги мураккаб шароитлар Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги мураккаб шароитлар учун қўлланиладиган коэффициентлар 1. Объект хусусиятларининг ўта ноёблиги (инновацион технологиялар асосида) 1,5 2. Кўп маротаба қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш, лойиҳалаш учун асос материалларни тайёрлаш, экспериментал лойиҳаларни ишлаб чиқиш 1,4 3. Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги (9 балл) 1,2 4. Тарихий бинолар ҳудудида қуриладиган объектлар 1,3 5. Тарихий объектларни қайта тиклаш 1,4 6. Фаолият юритувчи корхона шароитларида қайта тиклаш (ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ объектлар учун) 1,3 7. Мавжуд бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини кучайтириш лойиҳалари 1,2 8. Лойиҳаларни BIM (Building Information Management) технологиялари асосида бажариш 2,0 9. «Fast track» усулида лойиҳалаштириш 1,2

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентлар

Т/р Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркиби Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентлар 1. 25% гача 1,0 2. 25% 0,8 3. 50% 0,65 4. 70% 0,5 5. 90% ва ундан ортиқ 0,4

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматининг ҳисоблаш мезони

Т/р Объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати ( базавий ҳисоблаш миқдорида) Лойиҳа ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони, мураккаблик даражасига кўра қурилиш қийматига нисбатан % гача I II III 1. 500 бараваригача 5,0 --- --- 2. 1 000 бараваригача 4,5 5,0 --- 3. 2 500 бараваригача 4,0 4,7 5,0 4. 3 500 бараваригача 3,5 4,4 4,7 5. 5 000 бараваригача 3,0 4,1 4,4 6. 10 000 бараваригача 2,7 3,8 4,1 7. 25 000 бараваригача 2,5 3,5 3,8 8. 50 000 бараваригача --- 3,2 3,5 9. 75 000 бараваригача --- 2,9 3,3 10. 100 000 бараваригача --- 2,5 3,1 11. 200 000 бараваригача --- --- 3,0 12. 300 000 бараваригача --- --- 2,8 13. 400 000 бараваригача --- --- 2,6 14. 500 000 бараваригача ва ортиқ --- --- 2,5

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги-асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг миқдорий қиймати

Т/р Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичлари Ишчи лойиҳани ишлаб чиқишга нисбатан улуш миқдоридаги қиймати 1. ТИА мустақил босқич сифатида 0,15 2. ТИҲК мустақил босқич сифатида 0,15 3. Лойиҳалар эскизи (форэскиз) ва лойиҳа концепцияси мустақил босқич сифатида 0.2 4. Объектларни 3D форматдаги интерьер, экстерьер ва бош планларни бажариш мустақил босқич сифатида 0.2 5. Лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш: 1,0 а) лойиҳа 0,2 0,4 б) ишчи ҳужжатлар 0,8 0,6 6. ТИҲК (ТИА) ва ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш: 1,0 а) ТИҲК (ТИА) 0,2 0,3 б) ишчи ҳужжатлар 0,8 0,7 7. Ишчи лойиҳа давридаги бир босқичли лойиҳалаш 1,0 8. Танлов ҳужжатларининг техникавий қисмини ишлаб чиқиш 0,1

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Қурилишнинг тахминий қийматини аниқлашга доир қисқача тавсиялар

Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини шакллантириш мақсадида қурилишнинг қийматини аниқлашда қуйидаги тавсиялар қўлланилади:

1-вариант. Қурилиши мўлжалланган объектнинг республика ҳудудлари бўйича қувватлар бир бирлигини (1 кв м., ўқувчи ўрни, койка ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда бошқалар) қуришнинг прейскурант қийматлари тўпламлари.

2-вариант. Аналог объектлар.

3-вариант. Қурилишнинг йирик ҳисобда олинган смета кўрсаткичлари.

4-вариант. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатлари ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида аниқлаб олинган иқтисодий кўрсаткичлар.

Мазкур вариантларда назарда тутиладиган қийматлар жорий вақтга нисбатан қўлланилади. Бунда нархлар индекси ўзгаришини ҳисоблаб чиқиш учун асосий тузилмавий харажатлар қуйидаги улушли миқдорда (фоизларда) олинади (ускуналарсиз):

меҳнат ҳақи — 0,2;

материаллар — 0,6;

машиналардан фойдаланиш — 0,2;

Нархлар индекси ўзгариши қуйидагича олинади:

меҳнат ҳақи тўлови харажатларига — жорий ҳисоблаш давридаги базавий ҳисоблаш миқдорининг нормативлар ва аналогларини ишлаб чиқиш давридаги базавий ҳисоблаш миқдорига нисбати;

материалларни харид қилиш харажатларига — материал-буюмларнинг (бетон, ғишт, металл, ёғоч конструкциялар ва бошқалар) жорий ҳисоблаш даврдаги нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги шу материаллар нархларига нисбати;

машиналардан фойдаланишга — жорий ҳисоблаш даврдаги ёқилғи материаллар нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги нархларига нисбати.

Жиҳозлар ва ускуналарнинг қиймати буюртмачи, прайс-варақлар, каталоглар, биржа хабарномалари ёки ҳаққоний ахборотнинг бошқа манбаларидан олинган маълумотларга кўра аниқланади.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ҳисоблашда кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш мезонлари

Т/р Ишлар номи Ҳисобланадиган қиймат даражаси, қурилиш қийматига нисбатан % да Қурилишнинг жорий нархлардаги қиймати (базавий ҳисоблаш миқдорида) 800 бараваригача 800 бараваридан 1500 бараваригача 1500 бараваридан 10000 бараваригача 10000 бараваридан 50000 бараваригача 50000 бараваридан 200000 бараваригача 1. Махсус ёрдамчи иншоот, мосламаларга ишчи чизмаларни ишлаб чиқиш. Конструкциялари ва ишларни бажариш усуллари ўта мураккаб бўлган объектларни лойиҳалашдаги мосламалар ва қурилмалар 0,7 0,56 0,45 0,36 0,28 2. Заводда ишлаб чиқарилган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, шунингдек андозасиз ва ностандарт жиҳозларни ишлаб чиқишга бўлган конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқиш (шу жиҳозланишга бошланғич талабларни тузиш бундан мустасно) Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга тааллуқли бўлган тўпламлар бўйича 3. Қурилиш устидан муаллифлик назорати, лойиҳаларни ишланма бошланишидан амалга татбиқ этилишининг охиригача олиб бориладиган техникавий кузатуви Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш қиймати доирасида 4. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларига экологик илова материалларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида 5. Буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш: а) бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни шакллантириш; Умумий ҳолда лойиҳалаш ташкилотининг ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (1-изоҳ) б) топография (геодезия), геология ишлари; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида в) ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш; 0,7 0,56 0,45 0,36 0,28 г) лойиҳалаш топшириғини шакллантиришга зарур бўлган лойиҳалашдан олдинги ишлар мажмуаси (шу жумладан, қурилиш майдончаси ва бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, буюртмачи таклифларини кўриб чиқиш ҳамда лойиҳалаш топшириғини тузиш) 0,05 0,04 0,032 0,026 0,021 д) лойиҳалаш вақтида дастлабки маълумот сифатида қўлланиладиган илмий-тадқиқотчилик ва тажриба-экспериментал амалий ишлар, илмий ва илмий техникавий асосламалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шу соҳага оид норматив ҳужжатлари асосида 6. Техник кўрик ва ўлчов ишлари Ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (1-изоҳ)

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлаш намунаси

Лойиҳалаш объекти: тозалаш иншоотларига эга бўлган гараж.

Босқич — «Ишчи лойиҳа».

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги — 9 балл.

1. Лойиҳалаш объекти ва қурилиш мураккаблиги даражасининг ягона таснифига кўра объектнинг мураккаблик даражаси — II.

2. Мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қурилишнинг тахминий қиймати 510,0 млн. сўмни ташкил қилади.

3. Мазкур Низомнинг 3-иловасига кўра вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткич интерполяция йўли билан лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони аниқланади.

Бунда:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача тафовут 5,0 % даражасига мос келади;

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 500 бараваригача тафовут 4,7 % даражасига мос келади.

Интерполяция йўли билан топилган 510,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 4,74 % даражасига мос келади.

4. Объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати — 510,0 млн. сўм х 4,74 % х 1,2 = 29,0 млн. сўм.

5. Лойиҳалаш топшириғига кўра ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш талаб этилади.

Мазкур Низомнинг 7-иловаси 5-бандига мувофиқ тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга ҳисоблаш мезонини горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткич интерполяция йўли билан аниқланади.

Бунда:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 800 бараваригача тафовут 0,7 % даражасига мос келади;

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 800 дан 1500 бараваригача тафовут 0,56 % даражасига мос келади.

Интерполяция йўли билан топилган 510,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 0,659 % даражасига мос келади.

6. Ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш ишлари қийматини ҳисоблаб чиқамиз:

510,0 млн. сўм х 0,659% = 3,36 млн. сўм

7. Ишчи лойиҳа ишлаб чиқилишининг тўлиқ қийматини ҳисоблаймиз:

29,0 + 3,36 = 32,36 млн. сўм, бунда:

29,0 млн. сўм — объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати;

3,36 млн. сўм — ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш қиймати.

Вазир ўринбосари К. ТУЛЯГАНОВ

Молия вазирининг биринчи ўринбосари Т. ИШМЕТОВ

Иқтисодиёт ва саноат вазири Б. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 август,

2019 йил 19 август

2019 йил 19 август

396-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 10/19/3180/3715-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2008-yil 29-apreldagi PQ-847-son “Loyiha-tadqiqot tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda 2019-yil 27-fevraldagi F-5445-son “2019-yilda vazirliklar, davlat qoʻmitalari va boshqa davlat boshqaruvi organlari faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlari toʻgʻrisida”gi farmoyishiga asosan buyuraman:

1. Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining 2008-yil 10-noyabrdagi 22-son “Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1879, 2008-yil 9-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 50-son, 499-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vazirining 2019-yil 19-avgustdagi 396-son buyrugʻiga ILOVA

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2008-yil 29-apreldagi PQ-847-son “Loyiha-tadqiqot tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda 2019-yil 27-fevraldagi F-5445-son “2019-yilda vazirliklar, davlat qoʻmitalari va boshqa davlat boshqaruvi organlari faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlari toʻgʻrisida”gi farmoyishiga asosan loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom talablari markazlashtirilgan manbalar, davlat boshqaruv organlari va davlat korxonalari mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan qurilish obyektlari uchun loyiha-tadqiqot ishlari qiymatini aniqlashda qoʻllaniladi.

Ushbu Nizom talablari boshqa manbalar hisobiga moliyalashtiriladigan qurilish obyektlari uchun tavsiyaviy xarakterga ega.

2. Buyurtmachi tomonidan loyiha-tadqiqot ishlarining qiymati loyiha-tadqiqot hujjatlarini (loyiha, ishchi loyiha va ishchi hujjatlar) ishlab chiqish, shuningdek ishchi loyihalashdan oldingi texnik-iqtisodiy asoslar (bundan buyon matnda TIA deb yuritiladi) hamda texnik-iqtisodiy hisob-kitob (bundan buyon matnda TIHK deb yuritiladi) bosqichlarida mazkur Nizom asosida aniqlanadi.

3. Loyiha-tadqiqot ishlarining joriy narxlarda belgilangan qiymati loyiha-tadqiqot ishlarining ijrochisini aniqlash uchun davlat xaridlarini amalga oshirishda boshlangʻich qiymat sifatida qoʻllaniladi.

4. Loyiha-tadqiqot hujjatlarini ishlab chiqqan tashkilot loyiha-tadqiqot hujjatlarini mazkur sohada tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlarining ekspertiza xulosasini olishda, qurilish ustidan mualliflik nazoratini oʻtkazishda hamda tugallangan qurilish obyektlarini foydalanishga qabul qilib olish boʻyicha komissiyalari yigʻilishlarida ishtirok etadi.

2-bob. Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash

5. Buyurtmachi tomonidan loyiha-tadqiqot ishlarining boshlangʻich qiymatini aniqlashda quyidagi parametrlar loyihalashtirish topshirigʻida nazarda tutilishi lozim:

Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 22-yanvardagi 15-son qarori bilan tasdiqlangan Obyektlarning loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlari boʻyicha murakkablik toifalari klassifikatoriga muvofiq murakkablik darajasi;

mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Loyiha-tadqiqot hujjatlarini ishlab chiqishdagi murakkab sharoitlar uchun qoʻllaniladigan koeffitsiyentlar;

mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Qurilishning umumiy qiymatida uskuna qiymatining solishtirma tarkibiga bogʻliq holda qurilishning hisob bahosini aniqlash uchun pasaytiruvchi koeffitsiyentlarning mavjudligi;

loyiha-tadqiqot hujjatlarini manfaatdor idoralar bilan kelishilganligi.

6. Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymati qurilish obyekti narxi va murakkablik darajasiga qarab buyurtmachi tomonidan aniqlanadi. Bunda qurilish obyekti narxi tarkibiga quyidagilar kiritiladi:

montaj talab etuvchi jihozlarga boʻlgan xarajatlar;

qurilish materiallari, buyumlari va konstruksiyalariga boʻlgan xarajatlar;

ijtimoiy sugʻurtalash hisobini inobatga olgan holda asosiy mehnat haqiga ketadigan xarajatlar;

mashina va mexanizmlardan foydalanish xarajatlari;

ishlab chiqarish xususiyatiga ega boshqa xarajatlar;

pudratchining zarur foydadan, shu jumladan pudrat ishlari (xizmatlar) bozori konyunkturasidan kelib chiqib shakllantiriladigan majburiy toʻlovlar va ajratmalardan iborat boshqa sarf-xarajatlari;

obyektlar qurilishini sugʻurtalash xarajatlari;

buyurtmachining loyiha-tadqiqot ishlari, ekspertiza, davlat xaridlarini amalga oshirish, texnik nazorat xarajatlaridan, obyekt qurilishi bilan bogʻliq boshqa sarf-xarajatlari;

navbatdagi yilda qurilish narxlarining prognozlangan indeksidan kelib chiqib aniqlanadigan xatarni qoplash uchun xarajatlar.

7. Buyurtmachi tomonidan ishchi loyihani ishlab chiqish qiymati quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

S p = S b x L, bunda:

S p — ishchi loyihaning joriy narxlardagi qiymati;

S b — obyekt qurilishining joriy narxlardagi qiymati;

L — mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq ishchi loyiha qiymatining hisoblash mezoni.

8. Turli bosqich va davrlarda loyihalashdan oldingi-asoslanma va ishchi hujjatlarni ishlab chiqishning miqdoriy qiymati mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq aniqlanadi.

9. Loyiha-tadqiqot qiymatini aniqlashda ikkita yoki undan ortiq murakkablashtiruvchi omil mavjud boʻlsa, koeffitsiyent ularning har biriga alohida qoʻllaniladi. Bunda umumiy muvofiqlash koeffitsiyenti quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

K c. =1 + ∑ N, bunda:

K c. — umumiy muvofiqlash koeffitsiyenti;

∑ N — bir turga qoʻllaniladigan muvofiqlash koeffitsiyentlarining kasr qismlari (verguldan keyingi) yigʻindisi.

10. Majmualardan tashqaridagi ayrim obyektlarni loyihalashda foydalanishga tayyor boʻlgan koʻp marotaba qoʻllaniladigan loyihalardan foydalanilganda (loyihalash topshirigʻiga muvofiq), ishlar qiymati quyidagi koeffitsiyentlarni qoʻllagan holda umumiy qoida boʻyicha aniqlanadi:

poydevor yechimlarni qayta hisoblamasdan — 0,4;

poydevor yechimlarini qayta hisoblaganda — 0,6;

poydevor va yer ustki qismi yechimlarini qayta hisoblaganda — 0,7.

11. Tugallangan qurilishning loyiha va haqiqiy oʻlchamlari qiymati obyektning dastlabki qiymatiga nisbatan 1,5 baravaridan yuqori yoki kamni tashkil etganda loyiha-tadqiqot ishlarining qiymati qayta hisoblab chiqiladi, boshqa holatlar bundan mustasno.

12. Loyiha-tadqiqot ishlarining toʻliq qiymati quyidagi formulaga koʻra aniqlanadi:

Bir bosqichli loyihalashda:

S f = S w + S e , bunda:

S f — loyiha-tadqiqot ishlarining joriy narxlardagi toʻliq shartnomaviy qiymati;

S w — ishchi loyihaning barcha mezonlarni inobatga olgan joriy narxlardagi qiymati.

S e — ishchi loyiha tarkibidagi hisobga olinmagan ishlarning qiymati.

Ikki bosqichli loyihalashda:

S f = S bs + S wp + S e , bunda:

S f — loyiha-tadqiqot ishlarining joriy narxlardagi toʻliq shartnomaviy qiymati;

S bs — asoslanma qismining joriy narxlardagi qiymati;

S wp — ishchi hujjatlarining joriy narxlardagi qiymati;

S e — ishchi loyiha tarkibidagi hisobga olinmagan ishlarning qiymati.

“Ishchi loyiha” ikki bosqichli loyihalash qiymatini hisoblashda asos qilib olinadi.

13. TIA, TIHK va boshqa bosqichlarning (jumladan, dastlabki eskiz loyihalari) shartlari loyihalashtirish topshirigʻida boshqacha nazarda tutilgan hollarda, ishlab chiqishdagi qiymat quyidagicha hisoblanadi:

S f = S bs + S e , bunda:

S f — loyiha-tadqiqot ishlarining joriy narxlardagi toʻliq shartnomaviy qiymati;

S bs — asoslanma qismining joriy narxlardagi qiymati;

S e — ishchi loyiha tarkibidagi hisobga olinmagan ishlarning qiymati.

14. Loyiha-tadqiqot ishlari qiymatini shakllantirish mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Qurilishning taxminiy qiymatini aniqlashga doir qisqacha tavsiyalar asosida amalga oshiriladi.

15. Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini hisoblashda koʻzda tutilmagan ishlar qiymatini aniqlash mezonlari mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

16. Loyiha-tadqiqot ishlari qiymatini aniqlash mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq namunada amalga oshiriladi.

17. Loyiha tashkilotlari oʻzining ichki imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda loyiha ishlari qiymatini aniqlashda chegirmalar belgilash imkoniyatiga ega.

3-bob. Loyiha-tadqiqot ishlarining muddatlari

18. Buyurtmachilar markazlashtirilgan manbalar hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxati belgilangan tartibda tasdiqlangandan soʻng, quyidagi birlamchi-ruxsat beruvchi hujjatlarni ikki hafta muddatda loyiha tashkilotlariga yetkazishlari lozim:

tuman (shahar) hokimining yer uchastkalarini ajratish yoki rekonstruksiya (kapital taʼmirlash) toʻgʻrisidagi qarori;

bino va inshootlarni rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlashda nuqson dalolatnomalari;

loyihalashtirish topshiriqlari.

19. Buyurtmachilar tomonidan birlamchi-ruxsat beruvchi hujjatlar taqdim etilganidan soʻng, ikki oy muddatda quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish;

rekonstruksiya qilinadigan va kapital taʼmirlanadigan binolar va inshootlarning texnik holatini oʻrganish;

mahalliy hokimlikning binolarning inventarizatsiyasi materiallari, mavjud bino va inshootlarni buzish va kompensatsiya usullari koʻrsatilgan qarori;

loyihalashtirish uchun muhandislik-texnik izlanishlarni bajarish (loyihalashtiriladigan maydon boʻyicha 1:500 masshtabda, tashqi tarmoqlar boʻyicha 1:1000 yoki 1:500 masshtabda topografik xaritalar va muhandislik-geologiya xulosasini tayyorlash);

belgilangan tartibda tender (tanlov) hujjatlarini tayyorlash va tasdiqlash.

20. Buyurtmachi va loyiha tashkiloti oʻrtasida shartnoma tuzishda mazkur Nizom talablari inobatga olinishi lozim.

Buyurtmachi va loyiha tashkiloti oʻrtasidagi shartnoma buyurtmachi tomonidan qisman va/yoki toʻliq moliyalashtirish ochish uchun asos hisoblanadi.

21. Loyiha tashkilotlari loyiha-tadqiqot hujjatlarini shartnomada koʻrsatilgan muddatda ishlab chiqilishini taʼminlashlari lozim.

Loyiha-tadqiqot ishlarining loyihalashtirish topshirigʻida aniq ish hajmlarini hisobga olgan holda quyidagi muddatlarda belgilanadi:

kapital taʼmirlash obyektlari boʻyicha — 1,5 oydan koʻp boʻlmagan;

rekonstruksiya obyektlari boʻyicha — 3 oydan koʻp boʻlmagan;

namunaviy loyihalar va qayta (bazaviy) qoʻllaniladigan loyihalar asosida yangi qurilayotgan obyektlar boʻyicha — 3-4 oydan koʻp boʻlmagan;

yirik obyektlar qurilishi va rekonstruksiyasi boʻyicha — 4 oydan koʻp boʻlmagan.

22. Buyurtmachi tomonidan loyiha-tadqiqot ishlari monitoringi buyurtmachi va loyiha tashkiloti oʻrtasida shartnomaga asosan loyiha-tadqiqot ishlarini bajarish grafigi asosida olib boriladi.

23. Buyurtmachi tomonidan tayyor boʻlgan loyiha-tadqiqot hujjatlari belgilangan tartibda mazkur sohada tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlariga topshiriladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

24. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

25. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi bilan kelishilgan.

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Loyiha-tadqiqot hujjatlarini ishlab chiqishdagi murakkab sharoitlar uchun qoʻllaniladigan koeffitsiyentlar

T/r Loyiha-tadqiqot hujjatlarini ishlab chiqishdagi murakkab sharoitlar Loyiha-tadqiqot hujjatlarini ishlab chiqishdagi murakkab sharoitlar uchun qoʻllaniladigan koeffitsiyentlar 1. Obyekt xususiyatlarining oʻta noyobligi (innovatsion texnologiyalar asosida) 1,5 2. Koʻp marotaba qoʻllaniladigan obyektlarni loyihalash, loyihalash uchun asos materiallarni tayyorlash, eksperimental loyihalarni ishlab chiqish 1,4 3. Maydonchaning hisob boʻyicha zilzilaga chidamliligi (9 ball) 1,2 4. Tarixiy binolar hududida quriladigan obyektlar 1,3 5. Tarixiy obyektlarni qayta tiklash 1,4 6. Faoliyat yurituvchi korxona sharoitlarida qayta tiklash (ishlab chiqarish faoliyati bilan bogʻliq obyektlar uchun) 1,3 7. Mavjud boʻlgan bino va inshootlarning qurilish konstruksiyalarini kuchaytirish loyihalari 1,2 8. Loyihalarni BIM (Building Information Management) texnologiyalari asosida bajarish 2,0 9. “Fast track” usulida loyihalashtirish 1,2

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qurilishning umumiy qiymatida uskuna qiymatining solishtirma tarkibiga bogʻliq holda qurilishning hisob bahosini aniqlash uchun pasaytiruvchi koeffitsiyentlar

T/r Qurilishning umumiy qiymatida uskuna qiymatining solishtirma tarkibi Qurilishning umumiy qiymatida uskuna qiymatining solishtirma tarkibiga bogʻliq holda qurilishning hisob bahosini aniqlash uchun pasaytiruvchi koeffitsiyentlar 1. 25% gacha 1,0 2. 25% 0,8 3. 50% 0,65 4. 70% 0,5 5. 90% va undan ortiq 0,4

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Ishchi loyihani ishlab chiqish qiymatining hisoblash mezoni

T/r Obyekt qurilishining joriy narxlardagi qiymati ( bazaviy hisoblash miqdorida) Loyiha ishlari qiymatining hisoblash mezoni, murakkablik darajasiga koʻra qurilish qiymatiga nisbatan % gacha I II III 1. 500 baravarigacha 5,0 --- --- 2. 1 000 baravarigacha 4,5 5,0 --- 3. 2 500 baravarigacha 4,0 4,7 5,0 4. 3 500 baravarigacha 3,5 4,4 4,7 5. 5 000 baravarigacha 3,0 4,1 4,4 6. 10 000 baravarigacha 2,7 3,8 4,1 7. 25 000 baravarigacha 2,5 3,5 3,8 8. 50 000 baravarigacha --- 3,2 3,5 9. 75 000 baravarigacha --- 2,9 3,3 10. 100 000 baravarigacha --- 2,5 3,1 11. 200 000 baravarigacha --- --- 3,0 12. 300 000 baravarigacha --- --- 2,8 13. 400 000 baravarigacha --- --- 2,6 14. 500 000 baravarigacha va ortiq --- --- 2,5

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Turli bosqich va davrlarda loyihalashdan oldingi-asoslanma va ishchi hujjatlarni ishlab chiqishning miqdoriy qiymati

T/r Loyiha-tadqiqot hujjatlarni ishlab chiqish bosqichlari Ishchi loyihani ishlab chiqishga nisbatan ulush miqdoridagi qiymati 1. TIA mustaqil bosqich sifatida 0,15 2. TIHK mustaqil bosqich sifatida 0,15 3. Loyihalar eskizi (foreskiz) va loyiha konsepsiyasi mustaqil bosqich sifatida 0.2 4. Obyektlarni 3D formatdagi interyer, eksteryer va bosh planlarni bajarish mustaqil bosqich sifatida 0.2 5. Loyiha va ishchi hujjatlar chizmasi boʻyicha ikki bosqichli ishchi loyihalash: 1,0 a) loyiha 0,2 0,4 b) ishchi hujjatlar 0,8 0,6 6. TIHK (TIA) va ishchi hujjatlar chizmasi boʻyicha ikki bosqichli ishchi loyihalash: 1,0 a) TIHK (TIA) 0,2 0,3 b) ishchi hujjatlar 0,8 0,7 7. Ishchi loyiha davridagi bir bosqichli loyihalash 1,0 8. Tanlov hujjatlarining texnikaviy qismini ishlab chiqish 0,1

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Qurilishning taxminiy qiymatini aniqlashga doir qisqacha tavsiyalar

Loyiha-tadqiqot ishlari qiymatini shakllantirish maqsadida qurilishning qiymatini aniqlashda quyidagi tavsiyalar qoʻllaniladi:

1-variant. Qurilishi moʻljallangan obyektning respublika hududlari boʻyicha quvvatlar bir birligini (1 kv m., oʻquvchi oʻrni, koyka va faoliyat sohasidan kelib chiqqan holda boshqalar) qurishning preyskurant qiymatlari toʻplamlari.

2-variant. Analog obyektlar.

3-variant. Qurilishning yirik hisobda olingan smeta koʻrsatkichlari.

4-variant. Loyiha-tadqiqot hujjatlari ishlab chiqishning dastlabki bosqichlarida aniqlab olingan iqtisodiy koʻrsatkichlar.

Mazkur variantlarda nazarda tutiladigan qiymatlar joriy vaqtga nisbatan qoʻllaniladi. Bunda narxlar indeksi oʻzgarishini hisoblab chiqish uchun asosiy tuzilmaviy xarajatlar quyidagi ulushli miqdorda (foizlarda) olinadi (uskunalarsiz):

mehnat haqi — 0,2;

materiallar — 0,6;

mashinalardan foydalanish — 0,2;

Narxlar indeksi oʻzgarishi quyidagicha olinadi:

mehnat haqi toʻlovi xarajatlariga — joriy hisoblash davridagi bazaviy hisoblash miqdorining normativlar va analoglarini ishlab chiqish davridagi bazaviy hisoblash miqdoriga nisbati;

materiallarni xarid qilish xarajatlariga — material-buyumlarning (beton, gʻisht, metall, yogʻoch konstruksiyalar va boshqalar) joriy hisoblash davrdagi narxlarining normativlar, analoglarni ishlab chiqish davridagi shu materiallar narxlariga nisbati;

mashinalardan foydalanishga — joriy hisoblash davrdagi yoqilgʻi materiallar narxlarining normativlar, analoglarni ishlab chiqish davridagi narxlariga nisbati.

Jihozlar va uskunalarning qiymati buyurtmachi, prays-varaqlar, kataloglar, birja xabarnomalari yoki haqqoniy axborotning boshqa manbalaridan olingan maʼlumotlarga koʻra aniqlanadi.

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini hisoblashda koʻzda tutilmagan ishlar qiymatini aniqlash mezonlari

T/r Ishlar nomi Hisoblanadigan qiymat darajasi, qurilish qiymatiga nisbatan % da Qurilishning joriy narxlardagi qiymati (bazaviy hisoblash miqdorida) 800 baravarigacha 800 baravaridan 1500 baravarigacha 1500 baravaridan 10000 baravarigacha 10000 baravaridan 50000 baravarigacha 50000 baravaridan 200000 baravarigacha 1. Maxsus yordamchi inshoot, moslamalarga ishchi chizmalarni ishlab chiqish. Konstruksiyalari va ishlarni bajarish usullari oʻta murakkab boʻlgan obyektlarni loyihalashdagi moslamalar va qurilmalar 0,7 0,56 0,45 0,36 0,28 2. Zavodda ishlab chiqarilgan metall konstruksiyalar va texnologik quvur oʻtkazgichlarning mufassal chizmalarini, shuningdek andozasiz va nostandart jihozlarni ishlab chiqishga boʻlgan konstruktorlik hujjatlarni ishlab chiqish (shu jihozlanishga boshlangʻich talablarni tuzish bundan mustasno) Konstruktorlik hujjatlarini ishlab chiqishga taalluqli boʻlgan toʻplamlar boʻyicha 3. Qurilish ustidan mualliflik nazorati, loyihalarni ishlanma boshlanishidan amalga tatbiq etilishining oxirigacha olib boriladigan texnikaviy kuzatuvi Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish qiymati doirasida 4. Loyiha-tadqiqot hujjatlariga ekologik ilova materiallarini ishlab chiqish Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining shu sohaga oid qabul qilgan normativ hujjatlari asosida 5. Buyurtmachi topshirigʻiga binoan qoʻshimcha ishlarni bajarish: a) birlamchi-ruxsat beruvchi hujjatlarni shakllantirish; Umumiy holda loyihalash tashkilotining ijrochilariga (ishlab chiqarish xodimlariga) toʻlashga rejalashtirilgan mehnat haqi fondidan kelib chiqqan holda mehnat xarajatlariga koʻra hisoblanadi (1-izoh) b) topografiya (geodeziya), geologiya ishlari; Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining shu sohaga oid qabul qilgan normativ hujjatlari asosida v) ishga tushirish kompleksini alohida hisoblash; 0,7 0,56 0,45 0,36 0,28 g) loyihalash topshirigʻini shakllantirishga zarur boʻlgan loyihalashdan oldingi ishlar majmuasi (shu jumladan, qurilish maydonchasi va birlamchi-ruxsat beruvchi hujjatlarni oʻrganib chiqish, buyurtmachi takliflarini koʻrib chiqish hamda loyihalash topshirigʻini tuzish) 0,05 0,04 0,032 0,026 0,021 d) loyihalash vaqtida dastlabki maʼlumot sifatida qoʻllaniladigan ilmiy-tadqiqotchilik va tajriba-eksperimental amaliy ishlar, ilmiy va ilmiy texnikaviy asoslamalar Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining shu sohaga oid normativ hujjatlari asosida 6. Texnik koʻrik va oʻlchov ishlari Ijrochilariga (ishlab chiqarish xodimlariga) toʻlashga rejalashtirilgan mehnat haqi fondidan kelib chiqqan holda mehnat xarajatlariga koʻra hisoblanadi (1-izoh)

Loyiha-tadqiqot ishlarining qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Loyiha-tadqiqot ishlari qiymatini aniqlash namunasi

Loyihalash obyekti: tozalash inshootlariga ega boʻlgan garaj.

Bosqich — “Ishchi loyiha”.

Maydonchaning hisob boʻyicha zilzilaga chidamliligi — 9 ball.

1. Loyihalash obyekti va qurilish murakkabligi darajasining yagona tasnifiga koʻra obyektning murakkablik darajasi — II.

2. Mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq qurilishning taxminiy qiymati 510,0 mln. soʻmni tashkil qiladi.

3. Mazkur Nizomning 3-ilovasiga koʻra vertikal qatordagi bir-biriga eng yaqin boʻlgan ikkita koʻrsatkich interpolyatsiya yoʻli bilan loyiha-tadqiqot ishlari qiymatining hisoblash mezoni aniqlanadi.

Bunda:

Bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravarigacha tafovut 5,0 % darajasiga mos keladi;

Bazaviy hisoblash miqdorining 2 500 baravarigacha tafovut 4,7 % darajasiga mos keladi.

Interpolyatsiya yoʻli bilan topilgan 510,0 mln. soʻm miqdoridagi hisoblash mezoni 4,74 % darajasiga mos keladi.

4. Obyekt qurilishining joriy narxlardagi qiymati — 510,0 mln. soʻm x 4,74 % x 1,2 = 29,0 mln. soʻm.

5. Loyihalash topshirigʻiga koʻra ishga tushirish kompleksini alohida hisoblash talab etiladi.

Mazkur Nizomning 7-ilovasi 5-bandiga muvofiq tegishli hujjatlarni ishlab chiqishga hisoblash mezonini gorizontal qatordagi bir-biriga eng yaqin boʻlgan ikkita koʻrsatkich interpolyatsiya yoʻli bilan aniqlanadi.

Bunda:

Bazaviy hisoblash miqdorining 800 baravarigacha tafovut 0,7 % darajasiga mos keladi;

Bazaviy hisoblash miqdorining 800 dan 1500 baravarigacha tafovut 0,56 % darajasiga mos keladi.

Interpolyatsiya yoʻli bilan topilgan 510,0 mln. soʻm miqdoridagi hisoblash mezoni 0,659 % darajasiga mos keladi.

6. Ishga tushirish kompleksini alohida hisoblash ishlari qiymatini hisoblab chiqamiz:

510,0 mln. soʻm x 0,659% = 3,36 mln. soʻm

7. Ishchi loyiha ishlab chiqilishining toʻliq qiymatini hisoblaymiz:

29,0 + 3,36 = 32,36 mln. soʻm, bunda:

29,0 mln. soʻm — obyekt qurilishining joriy narxlardagi qiymati;

3,36 mln. soʻm — ishga tushirish kompleksini alohida hisoblash qiymati.

Vazir oʻrinbosari K. TULYAGANOV

Moliya vazirining birinchi oʻrinbosari T. ISHMETOV

Iqtisodiyot va sanoat vaziri B. XODJAYEV

Toshkent sh.,

2019-yil 19-avgust,

2019-yil 19-avgust

2019-yil 19-avgust

396-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.09.2019-y., 10/19/3180/3715-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son)

lex.uz