📅 2019-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 9 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 сентября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 September 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, «Томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамиятларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 72-банд билан тўлдирилсин:
«72. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:
«Белгилаб қўйилсинки:
«Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантириладиган улуш номидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ёки Жамғарма иштирокчи бўлиши мумкин;
ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари «Томорқа хизмати» МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Жамғарма ижрочи директори лавозимига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари ўринбосарларига тенглаштирилади;
Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек. «Томорқа хизмати» МЧЖларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.»
б) 1-илованинг биринчи хатбошисидаги «Мирзаев З.Т. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси» сўзлари «Вахабов А.Д. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Кенгаш раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини кўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати
г) 3-иловада :
5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш»;
7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарма Васийлик кенгаши тўғрисида низомни тасдиқлайди»;
иккинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўн биринчи хатбошлар деб ҳисоблансин;
10-банд «тасдиқланадиган» сўзидан кейин «даромадлар ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Жамғарма ижро этувчи директори ва ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
12-банд чиқариб ташлансин;
13-банддаги «бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш фонди тўғрисидаги» сўзлари «Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд «Жамғарма» сўзидан кейин «даромадлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тижорат банкларида очиладиган ҳисоб рақамларида жамланади»;
17-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурс сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этишга;
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатишга;
халқаро молия институтларидан олинган грантлар ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖларга грантлар ажратишга;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар, тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга оширишга»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «Томорқа хизмати» МЧЖлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа» сўзлари «қишлоқ хўжалиги соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш» сўзлари «ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «фоизигача» сўзи «фоизи» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ хамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки томонидан ушбу маблағлар «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиши алоҳида келишиб олинади»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидан «Томорқа хизмати» МЧЖлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банддаги «келишилган» сўзи «келишилганлигини тасдиқловчи ахборот кўрсатилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Тижорат банки фойдаланилмаган ва муддатидан олдин қайтарилган, шунингдек, мақсадсиз ишлатилган маблағларни Жамғарма ҳисобрақамига қайтаришга мажбур.
Агар қарз олувчи — томорқа ер эгалари кредит олишдан бош тортган тақдирда, буюртманома киритган тижорат банки томонидан Жамғарма билан келишилган ҳолда ажратилган ресурслар бошқа томорқа ер эгаларига расмийлаштирилиши мумкин».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1019-сон қарорида :
а) 1-банд «томорқа ер эгалари» сўзларидан сўнг «Томорқа хизмати» МЧЖга» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 8-бандда :
иккинчи хатбоши «томорқа ер эгалари» сўзларидан сўнг «Томорқа хизмати» МЧЖларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарма Дастурга киритилган туманлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖларга бурғулаш ускуналари харид қилиш, қудуқ қазиш ҳамда мавжуд қудуқларни таъмирлаш учун маблағ ажратиши мумкин»;
в) 1-илова :
номланиши «томорқа ер эгаларига» сўзларидан сўнг «Томорқа хизмати» МЧЖларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 сентябрь,
751-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 23-maydagi PF-5728-son Farmoni)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 23-maydagi PF-5728-son Farmonining ijrosini taʼminlash, shuningdek, fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash samaradorligini oshirish, “Tomorqa xizmati” masʼuliyati cheklangan jamiyatlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi A.A. Xaitov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-sentabrdagi 751-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 10-son, 89-modda) bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxati quyidagi mazmundagi 72-band bilan toʻldirilsin:
“72. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi huzuridagi Fermer dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-iyundagi 433-son qarorida :
a) 1-band quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻninchi xatboshlar bilan toʻldirilsin:
“Belgilab qoʻyilsinki:
“Tomorqa xizmati” MChJlarning ustav fondlarida Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga shakllantiriladigan ulush nomidan Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari yoki Jamgʻarma ishtirokchi boʻlishi mumkin;
hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari raislari “Tomorqa xizmati” MChJ ustav fondidagi ulushlarning samarali boshqarilishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi;
Jamgʻarma ijrochi direktori lavozimiga koʻra, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisining oʻrinbosari hisoblanadi, Jamgʻarmaning hududiy vakillari hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari raislari oʻrinbosarlariga tenglashtiriladi;
Jamgʻarma tomonidan fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalariga, shuningdek. “Tomorqa xizmati” MChJlarga qishloq xoʻjaligi texnikasi, texnologiyalari, asbob-uskunalar hamda tayyor intensiv bogʻ va tokzorlar hamda issiqxonalarni lizingga berish tartibi Jamgʻarma Vasiylik kengashi tomonidan tasdiqlanadi.”
b) 1-ilovaning birinchi xatboshisidagi “Mirzayev Z.T. — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, Kengash raisi” soʻzlari “Vaxabov A.D. — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi, Kengash raisi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
v) 2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi huzuridagi Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini koʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi ijro etuvchi apparati
g) 3-ilovada :
5-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari, shuningdek, “Tomorqa xizmati” MChJlarni Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligi texnikasi, texnologiyalari, asbob-uskunalar hamda tayyor intensiv bogʻ va tokzorlar hamda issiqxonalar bilan taʼminlash boʻyicha lizing faoliyatini amalga oshirish”;
7-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jamgʻarma Vasiylik kengashi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlaydi”;
ikkinchi — oʻninchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — oʻn birinchi xatboshlar deb hisoblansin;
10-band “tasdiqlanadigan” soʻzidan keyin “daromadlar va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Jamgʻarma ijro etuvchi direktori va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish Jamgʻarma Vasiylik kengashi tomonidan tasdiqlanadigan Jamgʻarma xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisidagi nizomga asosan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi”;
12-band chiqarib tashlansin;
13-banddagi “budjetdan tashqari Rivojlanish va moddiy ragʻbatlantirish fondi toʻgʻrisidagi” soʻzlari “Jamgʻarma xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-band “Jamgʻarma” soʻzidan keyin “daromadlari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Jamgʻarma mablagʻlari Jamgʻarmaning tijorat banklarida ochiladigan hisob raqamlarida jamlanadi”;
17-band quyidagi mazmundagi uchinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB hamda Oʻzbekiston Respublikasi AT Xalq bankiga mablagʻlarni “Tomorqa xizmati” MChJlarga kredit ajratish uchun resurs sifatida 2 yil muddatga, shu jumladan 6 oylik imtiyozli davr bilan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki qayta moliyalash stavkasining 50 foizi miqdoridagi foiz stavkasida yillik 2 foizlik bank marjasini hisobga olgan holda taqdim etishga;
Jahon banki va boshqa xalqaro moliya institutlarining kreditlari va qarzlariga xizmat koʻrsatishga;
xalqaro moliya institutlaridan olingan grantlar hisobiga fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalariga, shuningdek, “Tomorqa xizmati” MChJlarga grantlar ajratishga;
fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari, “Tomorqa xizmati” MChJlarni qonun hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda qishloq xoʻjaligi texnikasi, texnologiyalari va asbob-uskunalar, tayyor intensiv bogʻ va tokzorlar hamda issiqxonalar bilan taʼminlash boʻyicha lizing faoliyatini amalga oshirishga”;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
yettinchi xatboshidagi “Tomorqa xizmati” MChJlar, qishloq xoʻjaligi sohasidagi boshqa” soʻzlari “qishloq xoʻjaligi sohasidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “rivojlantirishga investitsiyalarni jalb qilish hamda innovatsion loyihalarni amalga oshirish” soʻzlari “rivojlantirishga, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan innovatsion va boshqa loyihalarni amalga oshirishga investitsiyalarni jalb qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “foizigacha” soʻzi “foizi” soʻzi bilan almashtirilsin;
19-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Jamgʻarma tomonidan tijorat banklariga resurslar ajratish boʻyicha bosh kelishuvda ushbu mablagʻlar “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB xamda Oʻzbekiston Respublikasi AT Xalq banki tomonidan ushbu mablagʻlar “Tomorqa xizmati” MChJlarga kredit ajratish uchun resurslar sifatida 2 yil muddatga, shu jumladan 6 oylik imtiyozli davr bilan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki qayta moliyalash stavkasining 50 foizi miqdoridagi foiz stavkasida yillik 2 foizlik bank marjasini hisobga olgan holda ishlatilishi alohida kelishib olinadi”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidan “Tomorqa xizmati” MChJlar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
22-banddagi “kelishilgan” soʻzi “kelishilganligini tasdiqlovchi axborot koʻrsatilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Tijorat banki foydalanilmagan va muddatidan oldin qaytarilgan, shuningdek, maqsadsiz ishlatilgan mablagʻlarni Jamgʻarma hisobraqamiga qaytarishga majbur.
Agar qarz oluvchi — tomorqa yer egalari kredit olishdan bosh tortgan taqdirda, buyurtmanoma kiritgan tijorat banki tomonidan Jamgʻarma bilan kelishilgan holda ajratilgan resurslar boshqa tomorqa yer egalariga rasmiylashtirilishi mumkin”.
3. Vazirlar Mahkamasining “2019-2020-yillarda suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlardagi aholi tomorqalariga suv yetkazib berish uchun sugʻorish quduqlarini qazishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1019-son qarorida :
a) 1-band “tomorqa yer egalari” soʻzlaridan soʻng “Tomorqa xizmati” MChJga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 8-bandda :
ikkinchi xatboshi “tomorqa yer egalari” soʻzlaridan soʻng “Tomorqa xizmati” MChJlarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jamgʻarma Dasturga kiritilgan tumanlardagi fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalariga, shuningdek, “Tomorqa xizmati” MChJlarga burgʻulash uskunalari xarid qilish, quduq qazish hamda mavjud quduqlarni taʼmirlash uchun mablagʻ ajratishi mumkin”;
v) 1-ilova :
nomlanishi “tomorqa yer egalariga” soʻzlaridan soʻng “Tomorqa xizmati” MChJlarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 9-sentabr,
751-son