UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 21 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 сентября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 September 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳудудида қадимги даврлардан бошлаб ривожланган қишлоқлар, шаҳарлар ва цивилизация марказларининг бой ўтмишини археологик жиҳатдан тадқиқ этиш ва тарихий жараёнларни тиклаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ҳудуди тош давридан бошлаб ўзлаштирилганлиги, мамлакатимиз жаҳондаги илк шаҳарсозлик ва давлатчилик шаклланган марказлардан бири бўлганлиги, тарихимиз ва маданиятимиз чуқур илдизларга эга эканлиги илмий жиҳатдан асосланди.

Фан, таълим ва иқтисодиётнинг жадал интеграциялашувида республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни замон талаблари асосида йўлга қўйиш, қазишмаларни кенг кўламда ташкил этиш, ёшларни археологик изланишлар билан таништириш ҳамда очилган қадимий ноёб меъморчилик намуналарини очиқ осмон остида музейлар шаклидаги туризм объектларига айлантириш бугунги куннинг муҳим масаласи бўлиб қолмоқда.

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш, йирик археологик ёдгорликларда кенг кўламли тадқиқотларни олиб бориш, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимизни халқимизга ва жаҳон ҳамжамиятига тарғиб қилиш зарурлигини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини археологик изланишларда кенг жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ва археологик изланишларда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллаш;

инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда комплекс археологик экспедицияларни соҳа таълими амалиёти билан боғлаб ташкил этиш;

археология соҳасида етук илмий кадрлар тайёрлаш;

археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосини тайёрлаш;

археологик тадқиқотларда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатларнинг археология йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчи-олимлар билан қўшма археологик экспедицияларни тизимли ташкил қилиш;

археологик тадқиқотларга оид халқаро тадбирларни мамлакатимизда ташкил этиш ва хорижда археология бўйича ўтказиладиган илмий-амалий тадбирларда иштирок этиш;

тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатда археологик тадқиқотлар олиб борилиши зарур бўлган ҳудудий объектлар ягона маълумот банкини ҳамда уларнинг муаммолари бўйича ахборот базасини шакллантириш;

археологик тадқиқот натижаларини кенг оммага етказиш мақсадида мунтазам равишда илмий ва оммабоп китоблар, замонавий тадқиқот услублари сингдирилган ўқув қўлланма ва кўрсатмаларни нашр қилишни йўлга қўйиш;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуаси фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази ходимларининг умумий чекланган сони 35 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда заруратга кўра, Марказнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. 2019 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Дастурни амалга оширишда Марказ томонидан тақдим этилган ва эълон қилинган илмий лойиҳаларга танлов асосида маблағ ажратишни таъминласин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари — Марказ бино ва иншоотларини сақлаш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув ва илмий адабиётлар, интернет тармоғи ва бошқа моддий-техника воситалари) ҳамда илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини базавий молиялаштириш учун;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий-техник лойиҳалар танловларининг натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;

халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси Марказ буюртманомаларига биноан археологик тадқиқотларни олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ва харид қилишда белгиланган тартибда амалий кўмак берсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Марказ илмий ходимлари штат бирлигини 3 йилда босқичма-босқич 80 тага етказишни инобатга олсин;

вилоятлардаги таянч археологик ёдгорликларда мунтазам фаолият юритувчи давлат комплекс археологик экспедицияларини босқичма-босқич ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Марказ томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган харажатлар сметасига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Марказга «Биоархеология» ва «Ландшафт археологияси» йўналишларида 2 та лабораторияни Марказ томонидан тақдим этилган харажатлар сметасига мувофиқ замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин;

Фанлар академияси томонидан тақдим этиладиган талабномага мувофиқ Марказга 1 та енгил автотранспорт воситасини харид қилиш ва уни сақлаш учун лимит ажратсин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда икки ой муддатда Марказни Тошкент шаҳридаги мос бино билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Марказ унга мос бино ажратилгунга қадар Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фанлар академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда «Ахсикент» археология мероси объектини туристик маршрутга киритиш ҳамда туристлар орасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.

11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган очиқ осмон остидаги музейларда ва археология намойиши объектларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида:

ташриф буюрувчиларга кириш чипталари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда сотилади;

миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдо шохобчалари, шу жумладан уларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади;

замонавий санитария-гигиена шахобчалари ташкил этилади.

13. Наманган вилояти ҳокимлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ахсикент ёдгорлиги асосида кенг халқ оммасига тарих билимини тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида «Ўтмишга саёҳат» халқаро тарихий-маданий фестиваль ўтказилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда археология соҳасидаги хорижий эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Ахсикент ёдгорлиги асосида очиқ осмон остида музей ташкил этиш ва уни туризм объектига айлантириш бўйича концепция (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Концепцияни амалга ошириш учун молиявий манбаларни аниқлаш, хусусан, инвестициялар ва хорижий грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

16. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази

Илмин котиб Директор Илмий кенгаш Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Халқаро алоқалар бўйича мутахассис Бош юрисконсульт Фанлараро тадқиқотлар бўлими 2 Ипак йўли археологиясн бўлими 2 Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис Бухгалтерия 2 Биоархеология лабораторияси 2 Ландшафт археологияси лабораторияси 2 Маъмурий-хўжалик хизмати Кадрлар бўйича инспектор «Ўзбекистон археологияси» журнали * Қутқарув археологияси бўлими *

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон қарорига 2-ИЛОВА

2019 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбир Бажариш муддати Ижро учун масъуллар Сарф-харажатлар Молиялаштириш манбалари Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа I. Илмий-тадқиқот фаолияти ва фан билан ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш 1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2019 йил 1 ноябрь Фанлар академияси - - Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган устав белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади. 2. Марказнинг илмий ходимлари штат бирлигини махсус кўрсаткичлар тизими асосида босқичма-босқич ошириш. 2019 йилда — 20 та, 2020 йилда — 15 та, 2021 йилда — 15 та янги илмий ходим штат бирлиги Молия вазирлиги, Фанлар академияси Ҳисоб- китоблар асосида Давлат бюджети маблағлари Археолог илмий ходимларнинг сони танлов асосида иқтидорли ёш кадрлар билан мунтазам равишда ошириб борилади. Натижада 3 йилда илмий ходимларнинг умумий сони 80 нафарга етказилади. 4. Халқаро нуфузли илмий маълумотлар базалари тизимларига кирган ва импакт-факторлари юқори бўлган даврий нашрларда илмий ходимларнинг нашр ва иқтибос қилиниш даражасини 40% га ошириш. 2020 — 2023 йиллар давомида Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги - - Илмий ходимларнинг нуфузли илмий маълумотлар базалари тизимларида рейтингини ошириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда илмий ходимларнинг рейтинги кўтарилади (Хирш индекси, импакт-фактор ва б.). 5. Марказнинг бўлимлари, илмий лабораториялари ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни йўлга қўйиш. 2020 йил 1 январдан бошлаб Фанлар академияси - - Марказнинг бўлимлари, илмий лабораториялари ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилади, Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланади. Ходимларнинг илмий маҳсулдорлик кўрсаткичи ошади. 6. Ўзбекистон Республикаси археологик харитасини яратиш (2020 — 2022 йй.) ва нашр қилиш (2023 й.). Тадқиқ этилган археологик ёдгорликлар тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда шакллантириб бориш ва уларнинг реестрини ташкил этиш. 2020 — 2023 йй. Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳисоб-китоблар асосида Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маблағлари Маданият вазирлиги билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистон археологик ёдгорликларини рўйхатга олиш бўйича тизимли изланишлар олиб борилади. Ёдгорликлар бўйича маълумотларни тўлиқ жамлаган Ўзбекистон археологик харитаси яратилади. 7. «Ўзбекистон археологик мероси» 10 жилдлик академик нашрларини босқичма-босқич тайёрлаш ва нашр этишни йўлга қўйиш. 2019 — 2023 йй. Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети маблағлари «Нумизматика» (2019 й.), «Илк ўрта асрлар» (2020 й.), «Ўрта асрлар» (2021 й.), «Иконография» (2022 й.), «Қадимги Суғд» (2023 й.) мавзусида академик нашрлар чоп этилади. 8. «Ўзбекистон ва Марказий Осиё — жаҳон цивилизацияси тизимида» мавзусида археология соҳасидаги етакчи давлатларнинг олим-мутахассислари иштирокида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш. 2020 йил сентябрь Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағлар Марказий Осиёда археология соҳасида илмий изланиш олиб бораётган дунёнинг етакчи илмий марказларидан таклиф этилган йирик мутахассис ва олимлар иштирокида «Ўзбекистон ва Марказий Осиё — жаҳон цивилизацияси тизимида» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. 9. Таянч археологик ёдгорликларни туризм объектларига тайёрлаш, бу ёдгорликларга инфотурларни ташкил қилиш ҳамда турли тарғибот материалларини тайёрлаш ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тарғиб қилиш. Ахсикент — 2020 й., Афросиёб — 2021 й., Пойкент — 2022 й., Сармишсой — 2023 й. Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан шартнома имзоланади ва шу асосда олинган натижалар бўйича очилган археологик объектлар музейлаштирилади. 10. Туризм объектларига айлантирилаётган археологик ёдгорликларга хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида букле?, флаер ва брошюралар тайёрлаш. Мунтазам Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги маблағлари Очилган археологик ёдгорликларга оид янги маълумотлар, қазишма ва топилмаларнинг фотосуратларини ўзида акс этган буклет, флаер ва брошюралар тайёрланади. Шу асосда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни археологик объектларга жалб қилиш кучаяди. 11. Таянч объектларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларни акс эттирган анимацион роликларни ҳамда ўзбек ва хорижий тилларда археологик ёдгорликлар тўғрисида аудио, видео, фото ва бошқа материалларни тайёрлаш ва кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. Ахсикент — 2020 й. Афросиёб — 2021 й. Пойкент — 2022 й. Сармишсой — 2023 й. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ҳисоб-китоблар асосида Ижрочиларнинг маблағлари Таянч археологик ёдгорликларда олиб борилган тадқиқотлар ва ёдгорликларнинг шаклланиш жараёнларини ўзида акс этган анимацион роликлар тайёрланади. Шу асосда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни археологик объектларга жалб қилиш кучаяди. 12. Қадимий тарихни акс эттирувчи археология ёдгорликларида туристик маршрутларни яратиш. Ахсикент — 2020 й., Афросиёб — 2021 й., Пойкент — 2022 й., Қанқа — 2023 й. Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги маблағлари Таянч археологик ёдгорликларга ташриф буюрувчи туристлар учун туристик маршрутлар тузилади. 13. Туризмни ривожлантириш мақсадида йирик археологик объектларнинг альбом-каталогларини яратиб бориш. 2020 — 2023 йй. Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги маблағлари 2020 йилда 3 та, 2021 йилда 3 та, 2022 йилда 3 та, 2023 йилда 3 та археологик қазишмалар жараёнида аниқланган топилмалар ва улар ҳақида илмий-оммабоп маълумотларни ўзида жамлаган альбомлар тайёрланиб, нашр этилади. Шу асосда юртимиз тарихи бўйича маълумотлар оммалаштирилади. 14. Марказнинг илмий ходимларини олий таълим муассасаларига ўриндош сифатида педагогик фаолиятга жалб қилиш. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси - - Марказ ва манфаатдор олий таълим муассасалари ўртасида шартномалар тузилади, таълим ва фан соҳалари билан алоқалар йўлга қўйилади. Археология йўналиши бўйича тажрибали мутахассислар шакллантирилади. 15. Марказнинг илмий салоҳиятини ёшартирган ҳолда, илмий даражали мутахассислар улушини босқичма-босқич ошириб бориш. 2020 й. — 50%, 2021 й. — 55%, 2022 й. — 60%, 2023 й. — 65%. Фанлар академияси - - Марказнинг илмий салоҳияти ёш тадқиқотчилар ҳисобига ёшартирилади. 16. Мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кунлик дала изланишлари устама ҳақини базавий ҳисоблаш миқдорининг 25% этиб, энг кўп миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараварига тенг этиб белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2020 йил март Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджет маблағлари Илмий ходимларнинг дала изланишлари устама ҳақини базавий ҳисоблаш миқдорининг 25% этиб, энг кўп миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараварига тенг этиб белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади. 17. Мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мавсумий «ер қазувчи» ишчиларнинг ойлик маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида белгиланиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2020 йил март Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджет маблағлари Дала изланишларида жалб қилинган мавсумий «ер қазувчи» ишчиларнинг ойлик маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида белгиланиши бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади. II. Моддий-техник базани кучайтириш ва модернизация қилиш 18. Археологик тадқиқотлар институти биносини капитал таъмирлаш (Самарқанд ш.). 2020 йил Молия вазирлиги, Фанлар академияси 2,5 млрд сўм Давлат бюджети маблағлари Институт замонавий талаблар асосида капитал таъмирланади. 19. Марказ ва Археологик тадқиқотлар институтининг моддий-техник базасини янгилаш. 2020 йил Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 1 млрд. сўм Давлат бюджети маблағлари Марказ ва Археологик тадқиқотлар институти замон талаблари асосида моддий-техник жиҳозлари билан таъминланади. Юқори сифатли илмий тадқиқотлар олиб борилди. 20. Дала тадқиқотларига доимий равишда маблағ ажратиш. Ахсикент, Афросиёб, Қанқа экспедициялари — 2020 й.; Далварзин, Бухоро, Ерқўрғон экспедициялари — 2021 й.; Эски Ховос, Қува, Сармишсой экспедициялари — 2022 й.; Жарқўтон, Хазорасп, Туғунбулоқ экспедициялари — 2023 й. Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги Алоҳида ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджет маблағлари Дала қазишмаларига босқичма-босқич маблағ ажратиб борилади. Ажратилган маблағлар асосида таянч ёдгорликларда кенг кўламли қазишмалар олиб борилиб, янги маълумотлар қўлга киритилади. Очилган йирик ёдгорликлар туризм объектларига айлантирилади. 21. «Биоархеология» (2020 й.) ва «Ландшафт археологияси» (2021 й.) йўналишларида замонавий ускуналар билан жиҳозланган 2 та лаборатория ташкил этиш учун 2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш. 2020-2021 йй. Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги 2 млн. АҚШ доллари Ҳомийлик маблағлари Республикада илк бор «Биоархеология» ва «Ландшафт археологияси» йўналишларида 2 та янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этилади. Ушбу лабораторияларда тадқиқотлар археология ва табиий фанлар билан уйғунликда олиб борилади. III. Халқаро алоқаларни ривожлантириш ва ўзбек археологиясини жаҳон фанига интеграция қилиш 22. Археологларни хорижий илмий марказларда малака ошириш ва хорижий тадқиқот грантларини жалб этишни йўлга қўйиш. 2020 — 2023 йй. Фанлар академияси - - Хорижий илмий марказларда малака ошириш ва хорижий тадқиқот грантларини жалб этиш учун махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда ҳар йили ўртача 5 нафар ходимни хорижда малака ошириш йўлга қўйилади. 23. Марказий Осиё давлатларидаги археологик илмий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2020 — 2023 йй. Фанлар академияси - - Марказий Осиё давлатларининг археология соҳасидаги илмий марказлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланади. Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон археологлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатилади. 24. Археологларнинг хорижий илмий анжуманларда иштирокини кенгайтириш. Мунтазам Фанлар академияси Ҳисоб-китоблар асосида Ҳомийлик маблағлари, халқаро грантлар ва бюджетдан ташқари маблағлар Мутахассисларнинг хорижий илмий анжуманларда иштирокини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Йилига ўртача 10 нафар ходимнинг иштироки таъминланади. 25. Халқаро нуфузли журналларда мақолалар сонини ошириш. 2020 — 2023 йй. Фанлар академияси - - Халқаро нуфузли журналларда мақолалар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда мақолалар сони 2020 йилда — 3%, 2021 йилда — 5%, 2022 йилда — 7%, 2023 йилда — 10% га оширилади. 26. Европа археологлари ассоциацияси (EAA), Халқаро археологик музейлар ва экспериментал археология ассоциациясига (EXARC) аъзо бўлиш. 2021 — 2023 йй. Фанлар академияси - - Миллий марказ босқичма-босқич, Европа археологлари ассоциацияси (EAA) (2021 йил), Халқаро археологик музейлар ва экспериментал археология ассоциациясига (EXARC) (2023 йил) аъзо бўлади. Миллий марказ археология соҳасида жаҳон илмий жамоатчилигида ўз ўрнига эга бўлади. 27. Марказ шафеълигида Марказий Осиё археологлари ассоциациясини ташкил этиш. Марказий Осиё археологларининг I Форумини ўтказиш. 2022-2023 йй. Фанлар академияси - - Марказ шафеълигида Марказий Осиё археологлари ассоциациясини 2022 йилда ташкил этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилади. 2023 йилда Марказий Осиё археологларининг I Форуми ўтказилади. Марказий Осиё давлатлари ўртасида илмий ва маданий алоқалар мустаҳкамланади. IV. Илмий-тадқиқот натижаларини оммалаштириш ва шу орқали юртимиз тарихи, моддий маданияти, маънавияти ва миллий қадриятларини кенг тарғиб қилиш 28. «Ўтмишга саёҳат» номли халқаро тарихий-маданий фестивални Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент ёдгорлиги мажмуаси базасида ўтказиш. 2021 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта Наманган вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси Ҳисоб-китоблар асосида Маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон ўтмиши тарихига бағишланган фестиваль юртимиз туризм салоҳиятини кенг оммага тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. 29. Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва бошқа вилоят музейларида тадқиқот натижаларига бағишланган «Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар» мавзусида ҳар йили кўргазма ташкил қилиш. Мунтазам Фанлар академияси, Маданият вазирлиги Ҳисоб-китоблар асосида Маданият вазирлиги, Фанлар академияси маблағлари Тадқиқот натижаларига бағишланган «Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар» мавзусида кўргазмаларнинг режаси ишлаб чиқилади. 30. Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабаларининг Ахсикент ёдгорлигида яратилган очиқ осмон остидаги музейда, 2020 йилдан бошқа йирик археологик объектларда дала амалиётларини мунтазам равишда ташкил этиш. График асосида, мунтазам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Дала амалиёти билан боғлиқ маблағлар тегишли таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосида амалга оширилади, бошқа маблағлар бундан мустасно Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабалари дала амалиётларига мунтазам равишда жалб қилинади. Уларнинг назарий билимларини амалиётда кенг қўллаш асосида тажрибалари оширилади. 31. «Ахсикент» археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шахобчаларни ташкил этиш. 2019 йил октябрь Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Ташаббускорлар маблағлари «Ахсикент» археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шахобчаларни ташкил этилади. 32. «Ахсикент» археология объектига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш. 2019-2020 йй. Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари «Ахсикент» археология объектига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштирилади ҳамда хавфсиз бўлади. 33. «Ахсикент» археология объектида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш. 2019 йил октябрь Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Ташаббускорлар маблағлари «Ахсикент» археология объектида томоша қилиш нуқтаси барпо этилади ва унда соябон ҳамда атроф-муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилади. 34. «Ахсикент» археология объектида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш. 2019-2020 йй. Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Ташаббускорлар маблағлари «Ахсикент» археология объектида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканлари ташкил этилади. 35. «Ахсикент» археология объектини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган «Дунё бўйлаб» ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш. Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ҳисоб-китоблар асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ижрочилар маблағлари «Ахсикент» археология объектини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилинади. 36. Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида вилоятлардаги йирик археология объектларига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари саёҳатини ташкил этиш. Мунтазам Наманган вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Ижрочилар маблағлари Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзиллар аниқланади ва туристлар ташрифи учун мослаштирилади. 37. Халқ таълими муассасалари ўқувчиларининг ўтмишга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида вилоятлардаги йирик ёдгорликларга синфдан ташқари мунтазам экскурсиялар уюштириш ва шу асосда вилоятларда «Ёш қадимшунослар» клубини ташкил этиш. Мунтазам Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳисоб-китоблар асосида Халқ таълими вазирлиги Вилоятлардаги йирик ёдгорликларга синфдан ташқари мунтазам экскурсиялар уюштирилади ва шу асосда вилоятларда «Ёш қадимшунослар» клуби ташкил этилади. 38. «Ўзбекистон тарихи» телеканалида «Ўзбекистон археологияси» рукнида мунтазам, ойига бир маротаба кўрсатувлар ташкил қилиш. 2020 йил 1 январдан мунтазам МТРК, Фанлар академияси Ҳисоб-китоблар асосида Марказ маблағлари «Ўзбекистон тарихи» телеканалида «Ўзбекистон археологияси» рукнида мунтазам, ойига бир маротаба кўрсатувлар ташкил қилинади 39. Марказда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа ҳужжатли видеороликлар яратиш. 2020 йил 1 январдан мунтазам МТРК, Фанлар академияси Ҳисоб-китоблар асосида Марказ маблағлари Институтда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа ҳужжатли видеороликлар яратилади. 40. Миллий археология маркази, Институт веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар фаолиятини тубдан янгилаш. 2019 йил давомида Фанлар академияси Ҳисоб-китоблар асосида Марказ маблағлари Марказ, Институт веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар фаолияти тубдан янгиланади. 41. Туристларнинг археологик экспедицияларда иштирок этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил март Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси - - Олиб борилаётган археологик экспедицияларга туристлар кенг жалб қилинади ва шу орқали тарихий маданиятимиз билан яқиндан таништирилиб, ёшларда ватанпарварлик руҳишакллантирилади ҳамда экспедициялар фаолияти монетизация қилинади. 42. Археологик ёдгорликлар жойлашган ҳудудларда зарур инфратузилмани (вилоятлар марказлари билан боғловчи транспорт йўналишлари ҳаракатини йўлга қўйиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объект яқинида автомобиль транспорти тураргоҳларини ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, аҳолининг турли қатламларига ихтисослаштирилган, замонавий санитария-гигиеник ва ҳунармандчилик, савдо шахобчалари ҳамда Wi-Fi зоналарини ташкил этиш) яратиш. 2021 йилдан бошлаб мунтазам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳисоб-китоблар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари ва ташаббускорлар маблағлари Ёдгорликларга олиб борувчи йўллар рўйхати шакллантирилиб, ёдгорликлар атрофидаги ҳудудлар инфратузилмаси ривожлантирилади, хорижий ва маҳаллий туристлар оқими ортади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 21 сентябрь,

792-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 09/19/792/3781-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 31.08.2022 й., 09/22/485/0789-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

ChORA-TADBIRLAR DASTURI

Arxeologik tadqiqotlarni tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida

Mustaqillik yillarida mamlakatimiz hududida qadimgi davrlardan boshlab rivojlangan qishloqlar, shaharlar va sivilizatsiya markazlarining boy oʻtmishini arxeologik jihatdan tadqiq etish va tarixiy jarayonlarni tiklash boʻyicha muayyan ishlar amalga oshirildi. Oʻzbekiston hududi tosh davridan boshlab oʻzlashtirilganligi, mamlakatimiz jahondagi ilk shaharsozlik va davlatchilik shakllangan markazlardan biri boʻlganligi, tariximiz va madaniyatimiz chuqur ildizlarga ega ekanligi ilmiy jihatdan asoslandi.

Fan, taʼlim va iqtisodiyotning jadal integratsiyalashuvida respublika hududida olib borilayotgan arxeologik tadqiqotlarni zamon talablari asosida yoʻlga qoʻyish, qazishmalarni keng koʻlamda tashkil etish, yoshlarni arxeologik izlanishlar bilan tanishtirish hamda ochilgan qadimiy noyob meʼmorchilik namunalarini ochiq osmon ostida muzeylar shaklidagi turizm obyektlariga aylantirish bugungi kunning muhim masalasi boʻlib qolmoqda.

Soʻnggi yillarda amalga oshirilayotgan jadal islohotlar arxeologik tadqiqotlarni tubdan takomillashtirish, yirik arxeologik yodgorliklarda keng koʻlamli tadqiqotlarni olib borish, qadimiy tariximiz va boy madaniyatimizni xalqimizga va jahon hamjamiyatiga targʻib qilish zarurligini inobatga olib, Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining respublika hududida olib borilayotgan arxeologik tadqiqotlarni ilmiy-uslubiy jihatdan yoʻnaltirish hamda tabiiy fanlarning zamonaviy tadqiqot uslublarini arxeologik izlanishlarda keng joriy qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tizimida davlat muassasasi shaklidagi Milliy arxeologiya markazini (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

respublika hududida olib borilayotgan arxeologik tadqiqotlarni ilmiy-uslubiy jihatdan yoʻnaltirish va arxeologik izlanishlarda tabiiy fanlarning zamonaviy tadqiqot uslublarini keng qoʻllash;

innovatsion texnologiyalardan keng foydalangan holda kompleks arxeologik ekspeditsiyalarni soha taʼlimi amaliyoti bilan bogʻlab tashkil etish;

arxeologiya sohasida yetuk ilmiy kadrlar tayyorlash;

arxeologik yodgorliklarni ochiq osmon ostidagi muzeylarga aylantirishning ilmiy asosini tayyorlash;

arxeologik tadqiqotlarda xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, xorijiy mamlakatlarning arxeologiya yoʻnalishida faoliyat olib borayotgan tadqiqotchi-olimlar bilan qoʻshma arxeologik ekspeditsiyalarni tizimli tashkil qilish;

arxeologik tadqiqotlarga oid xalqaro tadbirlarni mamlakatimizda tashkil etish va xorijda arxeologiya boʻyicha oʻtkaziladigan ilmiy-amaliy tadbirlarda ishtirok etish;

tegishli vazirlik, idora va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda mamlakatda arxeologik tadqiqotlar olib borilishi zarur boʻlgan hududiy obyektlar yagona maʼlumot bankini hamda ularning muammolari boʻyicha axborot bazasini shakllantirish;

arxeologik tadqiqot natijalarini keng ommaga yetkazish maqsadida muntazam ravishda ilmiy va ommabop kitoblar, zamonaviy tadqiqot uslublari singdirilgan oʻquv qoʻllanma va koʻrsatmalarni nashr qilishni yoʻlga qoʻyish;

Namangan viloyati Toʻraqoʻrgʻon tumanidagi “Axsikent” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish va tadqiq etish yodgorlik majmuasi faoliyatini ilmiy-uslubiy jihatdan taʼminlash.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Milliy arxeologiya markazi xodimlarining umumiy cheklangan soni 35 nafardan iborat boʻlgan tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidentiga Moliya vazirligi bilan kelishgan holda zaruratga koʻra, Markazning tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish huquqi berilsin.

4. 2019 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida arxeologik tadqiqotlarni tubdan takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Dasturni amalga oshirishda Markaz tomonidan taqdim etilgan va eʼlon qilingan ilmiy loyihalarga tanlov asosida mablagʻ ajratishni taʼminlasin.

5. Belgilab qoʻyilsinki, Markaz Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Arxeologik tadqiqotlar institutining barcha huquqlari, majburiyatlari va shartnomalari boʻyicha uning huquqiy vorisi hisoblanadi.

6. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari — Markaz bino va inshootlarini saqlash, taʼmirlash va jihozlash (mebel, kompyuter texnikasi, oʻquv va ilmiy adabiyotlar, internet tarmogʻi va boshqa moddiy-texnika vositalari) hamda ilmiy xodimlar mehnatiga haq toʻlash xarajatlarini bazaviy moliyalashtirish uchun;

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan ilmiy-texnik loyihalar tanlovlarining natijalari boʻyicha ajratiladigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan olinadigan daromadlar;

xalqaro va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi huzuridagi “Geoinnovatsiya markazi” davlat unitar korxonasi Markaz buyurtmanomalariga binoan arxeologik tadqiqotlarni olib borish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalanish va xarid qilishda belgilangan tartibda amaliy koʻmak bersin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:

Markaz ilmiy xodimlari shtat birligini 3 yilda bosqichma-bosqich 80 taga yetkazishni inobatga olsin;

viloyatlardagi tayanch arxeologik yodgorliklarda muntazam faoliyat yurituvchi davlat kompleks arxeologik ekspeditsiyalarini bosqichma-bosqich tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni respublika budjeti mablagʻlari hisobidan, Markaz tomonidan belgilangan tartibda taqdim etilgan xarajatlar smetasiga muvofiq oʻz vaqtida va toʻliq hajmda moliyalashtirishni taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda Markazga “Bioarxeologiya” va “Landshaft arxeologiyasi” yoʻnalishlarida 2 ta laboratoriyani Markaz tomonidan taqdim etilgan xarajatlar smetasiga muvofiq zamonaviy ilmiy asbob-uskunalar bilan jihozlash maqsadida 2 mln. AQSh dollari miqdorida homiylik mablagʻlarini jalb etish choralarini koʻrsin;

Fanlar akademiyasi tomonidan taqdim etiladigan talabnomaga muvofiq Markazga 1 ta yengil avtotransport vositasini xarid qilish va uni saqlash uchun limit ajratsin.

9. Toshkent shahar hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Markazni Toshkent shahridagi mos bino bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

Markaz unga mos bino ajratilgunga qadar Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Mirzo Ulugʻbek koʻchasi, 81-uy manzilida tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Fanlar akademiyasi va Madaniyat vazirligi bilan birgalikda “Axsikent” arxeologiya merosi obyektini turistik marshrutga kiritish hamda turistlar orasida keng targʻib qilish choralarini koʻrsin.

11. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida tashkil etiladigan ochiq osmon ostidagi muzeylarda va arxeologiya namoyishi obyektlarida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida:

tashrif buyuruvchilarga kirish chiptalari zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalangan holda sotiladi;

milliy hunarmandchilik mahsulotlarining savdo shoxobchalari, shu jumladan ularni tayyorlash boʻyicha mahorat darslari tashkil etiladi;

zamonaviy sanitariya-gigiyena shaxobchalari tashkil etiladi.

13. Namangan viloyati hokimligi 2021-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Axsikent yodgorligi asosida keng xalq ommasiga tarix bilimini targʻib etish hamda turizmni rivojlantirish maqsadida “Oʻtmishga sayohat” xalqaro tarixiy-madaniy festival oʻtkazilishini taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Qurilish vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi va Namangan viloyati hokimligi ikki oy muddatda arxeologiya sohasidagi xorijiy ekspert va mutaxassislarni jalb qilgan holda, Axsikent yodgorligi asosida ochiq osmon ostida muzey tashkil etish va uni turizm obyektiga aylantirish boʻyicha konsepsiya (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda uch oy muddatda Konsepsiyani amalga oshirish uchun moliyaviy manbalarni aniqlash, xususan, investitsiyalar va xorijiy grantlarni jalb qilish choralarini koʻrsin.

16. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduhakimov, Fanlar akademiyasi prezidenti B.S. Yuldashev va Namangan viloyati hokimi X.X. Bozarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-sentabrdagi 792-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Milliy arxeologiya markazi

Ilmin kotib Direktor Ilmiy kengash Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari Xalqaro aloqalar boʻyicha mutaxassis Bosh yuriskonsult Fanlararo tadqiqotlar boʻlimi 2 Ipak yoʻli arxeologiyasn boʻlimi 2 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha mutaxassis Buxgalteriya 2 Bioarxeologiya laboratoriyasi 2 Landshaft arxeologiyasi laboratoriyasi 2 Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati Kadrlar boʻyicha inspektor “Oʻzbekiston arxeologiyasi” jurnali * Qutqaruv arxeologiyasi boʻlimi *

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-sentabrdagi 792-son qaroriga 2-ILOVA

2019 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida arxeologik tadqiqotlarni tubdan takomillashtirish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbir Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar Sarf-xarajatlar Moliyalashtirish manbalari Taqdim etiladigan hujjat shakli, amalga oshirish mexanizmi, kutilayotgan natija I. Ilmiy-tadqiqot faoliyati va fan bilan ishlab chiqarish integratsiyasini rivojlantirish 1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Milliy arxeologiya markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) ustavini ishlab chiqish va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2019-yil 1-noyabr Fanlar akademiyasi - - Fanlar akademiyasi tomonidan ishlab chiqilgan ustav belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi. 2. Markazning ilmiy xodimlari shtat birligini maxsus koʻrsatkichlar tizimi asosida bosqichma-bosqich oshirish. 2019-yilda �� 20 ta, 2020-yilda — 15 ta, 2021-yilda — 15 ta yangi ilmiy xodim shtat birligi Moliya vazirligi, Fanlar akademiyasi Hisob- kitoblar asosida Davlat budjeti mablagʻlari Arxeolog ilmiy xodimlarning soni tanlov asosida iqtidorli yosh kadrlar bilan muntazam ravishda oshirib boriladi. Natijada 3 yilda ilmiy xodimlarning umumiy soni 80 nafarga yetkaziladi. 4. Xalqaro nufuzli ilmiy maʼlumotlar bazalari tizimlariga kirgan va impakt-faktorlari yuqori boʻlgan davriy nashrlarda ilmiy xodimlarning nashr va iqtibos qilinish darajasini 40% ga oshirish. 2020 — 2023-yillar davomida Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi - - Ilmiy xodimlarning nufuzli ilmiy maʼlumotlar bazalari tizimlarida reytingini oshirish boʻyicha maqsadli chora-tadbirlar ishlab chiqiladi. Shu asosda ilmiy xodimlarning reytingi koʻtariladi (Xirsh indeksi, impakt-faktor va b.). 5. Markazning boʻlimlari, ilmiy laboratoriyalari va dala ekspeditsiyalari faoliyatini baholash boʻyicha koʻrsatkichlar va indikatorlar tizimini ishlab chiqish va joriy qilishni yoʻlga qoʻyish. 2020-yil 1-yanvardan boshlab Fanlar akademiyasi - - Markazning boʻlimlari, ilmiy laboratoriyalari va dala ekspeditsiyalari faoliyatini baholash boʻyicha koʻrsatkichlar va indikatorlar tizimi ishlab chiqiladi, Ilmiy kengash qarori bilan tasdiqlanadi. Xodimlarning ilmiy mahsuldorlik koʻrsatkichi oshadi. 6. Oʻzbekiston Respublikasi arxeologik xaritasini yaratish (2020 — 2022-yy.) va nashr qilish (2023-y.). Tadqiq etilgan arxeologik yodgorliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tizimli ravishda shakllantirib borish va ularning reyestrini tashkil etish. 2020 — 2023-yy. Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Hisob-kitoblar asosida Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi bilan tuzilgan shartnoma asosida Oʻzbekiston arxeologik yodgorliklarini roʻyxatga olish boʻyicha tizimli izlanishlar olib boriladi. Yodgorliklar boʻyicha maʼlumotlarni toʻliq jamlagan Oʻzbekiston arxeologik xaritasi yaratiladi. 7. “Oʻzbekiston arxeologik merosi” 10 jildlik akademik nashrlarini bosqichma-bosqich tayyorlash va nashr etishni yoʻlga qoʻyish. 2019 — 2023-yy. Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Hisob-kitoblar asosida Davlat budjeti mablagʻlari “Numizmatika” (2019-y.), “Ilk oʻrta asrlar” (2020-y.), “Oʻrta asrlar” (2021-y.), “Ikonografiya” (2022-y.), “Qadimgi Sugʻd” (2023-y.) mavzusida akademik nashrlar chop etiladi. 8. “Oʻzbekiston va Markaziy Osiyo — jahon sivilizatsiyasi tizimida” mavzusida arxeologiya sohasidagi yetakchi davlatlarning olim-mutaxassislari ishtirokida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyani oʻtkazish. 2020-yil sentyabr Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi Hisob-kitoblar asosida Homiylik xayriyalari va budjetdan tashqari mablagʻlar Markaziy Osiyoda arxeologiya sohasida ilmiy izlanish olib borayotgan dunyoning yetakchi ilmiy markazlaridan taklif etilgan yirik mutaxassis va olimlar ishtirokida “Oʻzbekiston va Markaziy Osiyo — jahon sivilizatsiyasi tizimida” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya oʻtkaziladi. 9. Tayanch arxeologik yodgorliklarni turizm obyektlariga tayyorlash, bu yodgorliklarga infoturlarni tashkil qilish hamda turli targʻibot materiallarini tayyorlash va turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlari orasida keng targʻib qilish. Axsikent — 2020-y., Afrosiyob — 2021-y., Poykent — 2022-y., Sarmishsoy — 2023-y. Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hisob-kitoblar asosida Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan shartnoma imzolanadi va shu asosda olingan natijalar boʻyicha ochilgan arxeologik obyektlar muzeylashtiriladi. 10. Turizm obyektlariga aylantirilayotgan arxeologik yodgorliklarga xorijiy va mahalliy sayyohlarni jalb qilish maqsadida bukle?, flayer va broshyuralar tayyorlash. Muntazam Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi Hisob-kitoblar asosida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi mablagʻlari Ochilgan arxeologik yodgorliklarga oid yangi maʼlumotlar, qazishma va topilmalarning fotosuratlarini oʻzida aks etgan buklet, flayer va broshyuralar tayyorlanadi. Shu asosda xorijiy va mahalliy sayyohlarni arxeologik obyektlarga jalb qilish kuchayadi. 11. Tayanch obyektlarni shakllantirish bilan bogʻliq jarayonlarni aks ettirgan animatsion roliklarni hamda oʻzbek va xorijiy tillarda arxeologik yodgorliklar toʻgʻrisida audio, video, foto va boshqa materiallarni tayyorlash va keng targʻibot ishlarini amalga oshirish. Axsikent — 2020-y. Afrosiyob — 2021-y. Poykent — 2022-y. Sarmishsoy — 2023-y. Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi Hisob-kitoblar asosida Ijrochilarning mablagʻlari Tayanch arxeologik yodgorliklarda olib borilgan tadqiqotlar va yodgorliklarning shakllanish jarayonlarini oʻzida aks etgan animatsion roliklar tayyorlanadi. Shu asosda xorijiy va mahalliy sayyohlarni arxeologik obyektlarga jalb qilish kuchayadi. 12. Qadimiy tarixni aks ettiruvchi arxeologiya yodgorliklarida turistik marshrutlarni yaratish. Axsikent — 2020-y., Afrosiyob — 2021-y., Poykent — 2022-y., Qanqa — 2023-y. Namangan viloyati hokimligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi Hisob-kitoblar asosida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi mablagʻlari Tayanch arxeologik yodgorliklarga tashrif buyuruvchi turistlar uchun turistik marshrutlar tuziladi. 13. Turizmni rivojlantirish maqsadida yirik arxeologik obyektlarning albom-kataloglarini yaratib borish. 2020 — 2023-yy. Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi Hisob-kitoblar asosida Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi mablagʻlari 2020-yilda 3 ta, 2021-yilda 3 ta, 2022-yilda 3 ta, 2023-yilda 3 ta arxeologik qazishmalar jarayonida aniqlangan topilmalar va ular haqida ilmiy-ommabop maʼlumotlarni oʻzida jamlagan albomlar tayyorlanib, nashr etiladi. Shu asosda yurtimiz tarixi boʻyicha maʼlumotlar ommalashtiriladi. 14. Markazning ilmiy xodimlarini oliy taʼlim muassasalariga oʻrindosh sifatida pedagogik faoliyatga jalb qilish. 2019-2020 oʻquv yilidan boshlab Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi - - Markaz va manfaatdor oliy taʼlim muassasalari oʻrtasida shartnomalar tuziladi, taʼlim va fan sohalari bilan aloqalar yoʻlga qoʻyiladi. Arxeologiya yoʻnalishi boʻyicha tajribali mutaxassislar shakllantiriladi. 15. Markazning ilmiy salohiyatini yoshartirgan holda, ilmiy darajali mutaxassislar ulushini bosqichma-bosqich oshirib borish. 2020-y. — 50%, 2021-y. — 55%, 2022-y. — 60%, 2023-y. — 65%. Fanlar akademiyas� - - Markazning ilmiy salohiyati yosh tadqiqotchilar hisobiga yoshartiriladi. 16. Mavjud normativ-huquqiy hujjatlarga kunlik dala izlanishlari ustama haqini bazaviy hisoblash miqdorining 25% etib, eng koʻp miqdori esa bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravariga teng etib belgilash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2020-yil mart Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi Hisob-kitoblar asosida Davlat budjet mablagʻlari Ilmiy xodimlarning dala izlanishlari ustama haqini bazaviy hisoblash miqdorining 25% etib, eng koʻp miqdori esa bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravariga teng etib belgilash boʻyicha tegishli normativ-huquqiy hujjat qabul qilinadi. 17. Mavjud normativ-huquqiy hujjatlarga mavsumiy “er qazuvchi” ishchilarning oylik maoshi bazaviy hisoblash miqdorining 8 baravari miqdorida belgilanishi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2020-yil mart Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi Hisob-kitoblar asosida Davlat budjet mablagʻlari Dala izlanishlarida jalb qilingan mavsumiy “er qazuvchi” ishchilarning oylik maoshi bazaviy hisoblash miqdorining 8 baravari miqdorida belgilanishi boʻyicha tegi�li normativ-huquqiy hujjat qabul qilinadi. II. Moddiy-texnik bazani kuchaytirish va modernizatsiya qilish 18. Arxeologik tadqiqotlar instituti binosini kapital taʼmirlash (Samarqand sh.). 2020-yil Moliya vazirligi, Fanlar akademiyasi 2,5 mlrd soʻm Davlat budjeti mablagʻlari Institut zamonaviy talablar asosida kapital taʼmirlanadi. 19. Markaz va Arxeologik tadqiqotlar institutining moddiy-texnik bazasini yangilash. 2020-yil Moliya vazirligi, Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 1 mlrd. soʻm Davlat budjeti mablagʻlari Markaz va Arxeologik tadqiqotlar instituti zamon talablari asosida moddiy-texnik jihozlari bilan taʼminlanadi. Yuqori sifatli ilmiy tadqiqotlar olib borildi. 20. Dala tadqiqotlariga doimiy ravishda mablagʻ ajratish. Axsikent, Afrosiyob, Qanqa ekspeditsiyalari — 2020-y.; Dalvarzin, Buxoro, Yerqoʻrgʻon ekspeditsiyalari — 2021-y.; Eski Xovos, Quva, Sarmishsoy ekspeditsiyalari — 2022-y.; Jarqoʻton, Xazorasp, Tugʻunbuloq ekspeditsiyalari — 2023-y. Moliya vazirligi, Fanlar akademiyasi, Turizm va madaniy meros vazirligi Alohida hisob-kitoblar asosida Davlat budjet mablagʻlari Dala qazishmalariga bosqichma-bosqich mablagʻ ajratib boriladi. Ajratilgan mablagʻlar asosida tayanch yodgorliklarda keng koʻlamli qazishmalar olib borilib, yangi maʼlumotlar qoʻlga kiritiladi. Ochilgan yirik yodgorliklar turizm obyektlariga aylantiriladi. 21. “Bioarxeologiya” (2020-y.) va “Landshaft arxeologiyasi” (2021-y.) yoʻnalishlarida zamonaviy uskunalar bilan jihozlangan 2 ta laboratoriya tashkil etish uchun 2 mln. AQSh dollari miqdorida mablagʻ ajratish. 2020-2021-yy. Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi 2 mln. AQSh dollari Homiylik mablagʻlari Respublikada ilk bor “Bioarxeologiya” va “Landshaft arxeologiyasi” yoʻnalishlarida 2 ta yangi zamonaviy uskunalar bilan jihozlangan laboratoriya tashkil etiladi. Ushbu laboratoriyalarda tadqiqotlar arxeologiya va tabiiy fanlar bilan uygʻunlikda olib boriladi. III. Xalqaro aloqalarni rivojlantirish va oʻzbek arxeologiyasini jahon faniga integratsiya qilish 22. Arxeologlarni xorijiy ilmiy markazlarda malaka oshirish va xorijiy tadqiqot grantlarini jalb etishni yoʻlga qoʻyish. 2020 — 2023-yy. Fanlar akademiyasi - - Xorijiy ilmiy markazlarda malaka oshirish va xorijiy tadqiqot grantlarini jalb etish uchun maxsus chora-tadbirlar ishlab chiqiladi. Shu asosda har yili oʻrtacha 5 nafar xodimni xorijda malaka oshirish yoʻlga qoʻyiladi. 23. Markaziy Osiyo davlatlaridagi arxeologik ilmiy markazlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2020 — 2023-yy. Fanlar akademiyasi - - Markaziy Osiyo davlatlarining arxeologiya sohasidagi ilmiy markazlari bilan hamkorlik shartnomalari imzolanadi. Qozogʻiston, Qirgʻiziston hamda Tojikiston arxeologlari bilan ilmiy hamkorlik oʻrnatiladi. 24. Arxeologlarning xorijiy ilmiy anjumanlarda ishtirokini kengaytirish. Muntazam Fanlar akademiyasi Hisob-kitoblar asosida Homiylik mablagʻlari, xalqaro grantlar va byudjetdan tashqari mablagʻlar Mutaxassislarning xorijiy ilmiy anjumanlarda ishtirokini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqiladi. Yiliga oʻrtacha 10 nafar xodimning ishtiroki taʼminlanadi. 25. Xalqaro nufuzli jurnallarda maqolalar sonini oshirish. 2020 — 2023-yy. Fanlar akademiyasi - - Xalqaro nufuzli jurnallarda maqolalar sonini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqiladi. Shu asosda maqolalar soni 2020-yilda — 3%, 2021-yilda — 5%, 2022-yilda — 7%, 2023-yilda — 10% ga oshiriladi. 26. Yevropa arxeologlari assotsiatsiyasi (EAA), Xalqaro arxeologik muzeylar va eksperimental arxeologiya assotsiatsiyasiga (EXARC) aʼzo boʻlish. 2021 — 2023-yy. Fanlar akademiyasi - - Milliy markaz bosqichma-bosqich, Yevropa arxeologlari assotsiatsiyasi (EAA) (2021-yil), Xalqaro arxeologik muzeylar va eksperimental arxeologiya assotsiatsiyasiga (EXARC) (2023-yil) aʼzo boʻladi. Milliy markaz arxeologiya sohasida jahon ilmiy jamoatchiligida oʻz oʻrniga ega boʻladi. 27. Markaz shafeʼligida Markaziy Osiyo arxeologlari assotsiatsiyasini tashkil etish. Markaziy Osiyo arxeologlarining I Forumini oʻtkazish. 2022-2023-yy. Fanlar akademiyasi - - Markaz shafeʼligida Markaziy Osiyo arxeologlari assotsiatsiyasini 2022-yilda tashkil etish boʻyicha chora tadbirlar ishlab chiqiladi. 2023-yilda Markaziy Osiyo arxeologlarining I Forumi oʻtkaziladi. Markaziy Osiyo davlatlari oʻrtasida ilmiy va madaniy aloqalar mustahkamlanadi. IV. Ilmiy-tadqiqot natijalarini ommalashtirish va shu orqali yurtimiz tarixi, moddiy madaniyati, maʼnaviyati va milliy qadriyatlarini keng targʻib qilish 28. “Oʻtmishga sayohat” nomli xalqaro tarixiy-madaniy festivalni Namangan viloyati T�raqoʻrgʻon tumanidagi Axsikent yodgorligi majmuasi bazasida oʻtkazish. 2021-yildan boshlab, har ikki yilda bir marta Namangan viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi Hisob-kitoblar asosida Mahalliy budjet mablagʻlari va homiylik xayriyalari Oʻzbekiston oʻtmishi tarixiga bagʻishlangan festival yurtimiz turizm salohiyatini keng ommaga targʻib etish hamda turizmni rivojlantirishga xizmat qiladi. 29. Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi va boshqa viloyat muzeylarida tadqiqot natijalariga bagʻishlangan “Oʻzbekistonda arxeologik tadqiqotlar” mavzusida har yili koʻrgazma tashkil qilish. Muntazam Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi Hisob-kitoblar asosida Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi mablagʻlari Tadqiqot natijalariga bagʻishlangan “Oʻzbekistonda arxeologik tadqiqotlar” mavzusida koʻrgazmalarning rejasi ishlab chiqiladi. 30. Oliy taʼlim muassasalarining tarix va arxeologiya yoʻnalishida tahsil olayotgan bakalavriat va magistratura talabalarining Axsikent yodgorligida yaratilgan ochiq osmon ostidagi muzeyda, 2020-yildan boshqa yirik arxeologik obyektlarda dala amaliyotlarini muntazam ravishda tashkil etish. Grafik asosida, muntazam Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Dala amaliyoti bilan bogʻliq mablagʻlar tegishli taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari asosida amalga oshiriladi, boshqa mablagʻlar bundan mustasno Oliy taʼlim muassasalarining tarix va arxeologiya yoʻnalishida tahsil olayotgan bakalavriat va magistratura talabalari dala amaliyotlariga muntazam ravishda jalb qilinadi. Ularning nazariy bilimlarini amaliyotda keng qoʻllash asosida tajribalari oshiriladi. 31. “Axsikent” arxeologiya obyektiga tashrif buyuruvchilar uchun avtomobil toʻxtash joyi, savdo va boshqa shaxobchalarni tashkil etish. 2019-yil oktyabr Namangan viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Tashabbuskorlar mablagʻlari “Axsikent” arxeologiya obyektiga tashrif buyuruvchilar uchun avtomobil toʻxtash joyi, savdo va boshqa shaxobchalarni tashkil etiladi. 32. “Axsikent” arxeologiya obyektiga olib chiquvchi yoʻlni piyodalar uchun moslashtirish hamda xavfsizlik choralarini koʻrish. 2019-2020-yy. Namangan viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Mahalliy budjetning qoʻshimcha daromadlari “Axsikent” arxeologiya obyektiga olib chiquvchi yoʻlni piyodalar uchun moslashtiriladi hamda xavfsiz boʻladi. 33. “Axsikent” arxeologiya obyektida tomosha qilish nuqtasini barpo etish va unda soyabon hamda atrof muhitni kuzatish uchun binokl oʻrnatilishini taʼminlash. 2019-yil oktyabr Namangan viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Tashabbuskorlar mablagʻlari “Axsikent” arxeologiya obyektida tomosha qilish nuqtasi barpo etiladi va unda soyabon hamda atrof-muhitni kuzatish uchun binokl oʻrnatiladi. 34. “Axsikent” arxeologiya obyektida tashrif buyuruvchilar maroqli hordiq chiqarishlari uchun dam olish maskanlarini tashkil etish. 2019-2020-yy. Namangan viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Tashabbuskorlar mablagʻlari “Axsikent” arxeologiya obyektida tashrif buyuruvchilar maroqli hordiq chiqarishlari uchun dam olish maskanlari tashkil etiladi. 35. “Axsikent” arxeologiya obyektini mahalliy va xorijiy turistlar oʻrtasida keng targʻib qilish uchun ommaviy axborot vositalarida keng yoritish, Internet jahon axborot tarmogʻi va bosma nashrlarda maqolalar chop etish, tashkilotchilar tomonidan taqdim etiladigan mavzuga oid video materiallar Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining hamkori hisoblangan “Dunyo boʻylab” va boshqa telekanallar�a namoyish etilishini taʼminlash. Obyekt foydalanishga topshirilgandan soʻng doimiy ravishda Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi Hisob-kitoblar asosida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, ijrochilar mablagʻlari “Axsikent” arxeologiya obyektini mahalliy va xorijiy turistlar oʻrtasida keng targʻib qilinadi. 36. Mahalliy va xorijiy turistlar uchun qoʻshimcha tashrif buyurish mumkin boʻlgan manzillarni aniqlash va turistlar tashrifi uchun moslashtirish, jumladan, yoshlarda vatanparvarlik tuygʻusini yuksaltirish, tarixiy madaniyat bilan tanishtirish maqsadida viloyatlardagi yirik arxeologiya obyektlariga taʼlim muassasalari oʻquvchi va talabalari sayohatini tashkil etish. Muntazam Namangan viloyati hokimligi, Xalq taʼlimi vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Ijrochilar mablagʻlari Mahalliy va xorijiy turistlar uchun qoʻshimcha tashrif buyurish mumkin boʻlgan manzillar aniqlanadi va turistlar tashrifi uchun moslashtiriladi. 37. Xalq taʼlimi muassasalari oʻquvchilarining oʻtmishga boʻlgan qiziqishini uygʻotish maqsadida viloyatlardagi yirik yodgorliklarga sinfdan tashqari muntazam ekskursiyalar uyushtirish va shu asosda viloyatlarda “Yosh qadimshunoslar” klubini tashkil etish. Muntazam Xalq taʼlimi vazirligi, Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Hisob-kitoblar asosida Xalq taʼlimi vazirligi Viloyatlardagi yirik yodgorliklarga sinfdan tashqari muntazam ekskursiyalar uyushtiriladi va shu asosda viloyatlarda “Yosh qadimshunoslar” klubi tashkil etiladi. 38. “Oʻzbekiston tarixi” telekanalida “Oʻzbekiston arxeologiyasi” ruknida muntazam, oyiga bir marotaba koʻrsatuvlar tashkil qilish. 2020-yil 1-yanvardan muntazam MTRK, Fanlar akademiyasi Hisob-kitoblar asosida Markaz mablagʻlari “Oʻzbekiston tarixi” telekanalida “Oʻzbekiston arxeologiyasi” ruknida muntazam, oyiga bir marotaba koʻrsatuvlar tashkil qilinadi 39. Markazda faoliyat koʻrsatayotgan ekspeditsiyalarning ilmiy natijalariga bagʻishlangan bukletlar, qisqa hujjatli videoroliklar yaratish. 2020-yil 1-yanvardan muntazam MTRK, Fanlar akademiyasi Hisob-kitoblar asosida Markaz mablagʻlari Institutda faoliyat koʻrsatayotgan ekspeditsiyalarning ilmiy natij�lariga bagʻishlangan bukletlar, qisqa hujjatli videoroliklar yaratiladi. 40. Milliy arxeologiya markazi, Institut veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi kanallar faoliyatini tubdan yangilash. 2019-yil davomida Fanlar akademiyasi Hisob-kitoblar asosida Markaz mablagʻlari Markaz, Institut veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi kanallar faoliyati tubdan yangilanadi. 41. Turistlarning arxeologik ekspeditsiyalarda ishtirok etish tartibini ishl�b chiqish va tasdiqlash. 2020-yil mart Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi - - Olib borilayotgan arxeologik ekspeditsiyalarga turistlar keng jalb qilinadi va shu orqali tarixiy madaniyatimiz bilan yaqindan tanishtirilib, yoshlarda vatanparvarlik ruhishakllantiriladi hamda ekspeditsiyalar faoliyati monetizatsiya qilinadi. 42. Arxeologik yodgorliklar joylashgan hududlarda zarur infratuzilmani (viloyatlar markazlari bilan bogʻlovchi transport yoʻnalishlari harakatini yoʻlga qoʻyish, tegishli transport infratuzilmasini rivojlantirish hamda obyekt yaqinida avtomobil transporti turargohlarini tashkil etish, yoʻllarni taʼmirlash, aholining turli qatlamlariga ixtisoslashtirilgan, zamonaviy sanitariya-gigiyenik va hunarmandchilik, savdo shaxobchalari hamda Wi-Fi zonalarini tashkil etish) yaratish. 2021-yildan boshlab muntazam Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi, Transport vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Hisob-kitoblar asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi mablagʻlari va tashabbuskorlar mablagʻlari Yodgorliklarga olib boruvchi yoʻllar roʻyxati shakllantirilib, yodgorliklar atrofidagi hududlar infratuzilmasi rivojlantiriladi, xorijiy va mahalliy turistlar oqimi ortadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 21-sentabr,

792-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.09.2019-y., 09/19/792/3781-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 31.08.2022-y., 09/22/485/0789-son)

lex.uz