UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 30-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi boshligʻi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 30 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 августа 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник государственной инспекции по карантину растений при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 August 2019 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi boshligʻi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг

буйруғи

НИЗОМ

Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 30 августдаги 5-сон буйруғига ИЛОВА

Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

юқори фитосанитар хавфга эга маҳсулот — экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган қайта ишланмаган экиш материаллари, хусусан кўчатлар, илдизлар, барглар, қаламчалар, уруғлар, тугунаклар, пиёзбошлар, илдизпоялар ва бошқа экиш учун мўлжалланган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари;

ўрта фитосанитар хавфга эга маҳсулот — истеъмол ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган қайта ишланмаган маҳсулот, хусусан истеъмолга мўлжалланган ҳўл мева ва сабзавотлар, шунингдек кесилган гул поялари ва бошқалар;

мутахассис — Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ўсимликлар карантини бўйича мутахассислари ёки у томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари;

мурожаатчи — хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида ўсимликлар карантини бўйича мутахассис юборишни сўраб Қўмитага мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакат ҳудудидан юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳсулот олиб кирилиши маълум бўлганда, янги савдо йўналишлари очилганда ёки хорижий мамлакат ҳудудида карантин остидаги маҳсулот билан хавфли зарарли организмлар кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда ёҳуд юқори ва ўрта фитосанитар ҳолат мавжуд ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар олиб кирилаётганда, мазкур хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни юбориш зарурати вужудга келади.

3. Карантин остидаги маҳсулотни хорижий мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш мақсадида харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассислар юборилиши лозим.

4. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Қўмита мутахассислари томонидан амалга оширилади.

2-боб. Карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари

5. Олиб кирилиши режалаштирилган юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳлусотларнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда, мутахассислар хорижий мамлакатга юборилади:

хорижий мамлакат ҳудудидан олиб кирилиши режалаштирилган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари кенг тарқалганлиги ҳақида маълумотлар хорижий мамлакатлар карантин хизмати томонидан маълум қилинганда ёки ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ташкилотлар расмий веб-сайтларида эълон қилинганда;

юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳлусотни баҳолаш натижасида маҳсулотнинг фитосанитар хавф даражаси юқори ёки ўрта деб топилганда.

3-боб. Карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш

6. Мурожаатчи Қўмитага хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассис юборилишини сўраб мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган ариза топширади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маҳсулотнинг олди-сотди (етказиб бериш) шартномаси нусхалари (агар мавжуд бўлса);

маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш режаси (агар мавжуд бўлса).

Ариза ёзма ёки электрон тарзда берилиши мумкин.

Ёзма тарзда берилган аризага иловалар мавжуд бўлса, иловаларнинг ҳар бир бети тикилган ҳолда биринчи бети мурожаатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.

7. Агар хорижий мамлакат ҳудудидаги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли орган мазкур ҳудуддаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш юзасидан мурожаат қилса, унинг мурожаати ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда бўлиши талаб этилмайди.

8. Мурожаатчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.

9. Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб етти иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан хорижий мамлакат ҳудудида маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлигини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда ушбу муддат ичида мурожаатчини хабардор қилади.

Қўмита аризани кўриб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органидан зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

10. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлиги аниқланганда, Қўмита мурожаатчини ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органини хабардор қилади ва хорижий мамлакат ҳудудидаги фитосанитар ҳолатни ўрганиш муддатини келишади.

11. Қуйидаги ҳолларда Қўмита томонидан мурожаатчининг аризаси рад этилади:

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар қайд этилгани ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

олиб келиниши режалаштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун чеклов (тақиқ) ўрнатилганда;

хорижий мамлакат ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари, ўсимликларнинг хавфли зарарли организмлари (ҳашаротлар, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар), келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ўсимликларнинг ялпи касалликлари ва илгари қайд этилмаган тез тарқалувчи касалликлари мавжудлиги;

маҳсулот олиб келиниши режалаштирилган хорижий мамлакат ҳудудида ушбу маҳсулотда тарқалган ўсимликлар карантини объектлари мавжудлиги ҳақида аниқ маълумотларнинг мавжудлиги.

12. Қўмита мурожаатчини унинг аризаси рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда маълум қилиши лозим.

13. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ томонларнинг ўзаро келишувига (шартномага) асосан мурожаатчи ва/ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.

14. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Қўмита томонидан хорижий мамлакатнинг ваколатли органи билан келишилган ҳолда ва ҳамкорликда амалга оширилади.

Хорижий мамлакатнинг ваколатли органи ҳамкорликда карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганишда иштирок этмаган ҳолатда, Қўмита Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини мустақил ўрганиши мумкин.

15. Қўмита мутахассислари томонидан хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш жараёнида қуйидаги фитосанитар тадбирлар амалга оширилади:

хорижий мамлакат ҳудудида ўсимликлар карантини ва ҳимояси хизматини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, бошқарув тизими ва ваколатлари, карантин остидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва уларни истеъмолга яроқлилиги бўйича хулосалар бериш жараёнини аудит қилиш;

хорижий мамлакат ҳудудида мониторинг ўтказиш ва таҳлил қилиш;

махсус саволнома асосида ўрганилаётган ўсимликнинг ривожланиш босқичлари, биоэкологик хусусиятлари, ҳудуднинг тупроқ иқлим шароити, ўсимликлар карантини объектлари, бошқа хавфли зарарли организмлар (зараркунанда ҳашаротлар, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар) ривожланишининг биоэкологик хусусиятлари каби маълумотларни ўрганиш;

ўсимликлар карантини бўйича халқаро фитосанитария стандартларига мувофиқ текширув ва таҳлиллар ўтказиш;

маҳсулот ишлаб чиқариш тизимининг Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг (биологик, кимёвий ҳимоя қилиш усуллари, ишлов бериш турлари) амалга оширилиши ва уларнинг самарадорлигини кузатиш;

дала назорати тадбирлари ва назорат тариқасида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари ва уларнинг расмийлаштирилган ҳисоботлари мавжудлигини кўриб чиқиш;

фитосанитар сертификатлаштириш тизимини ўрганиш, зарур ҳолларда, маҳсулотлардан намуналарни танлаб олиш.

16. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш натижасида мутахассис томонидан ҳисобот тайёрланади ва Қўмитага тақдим этилади.

17. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолати ўрганилгандан сўнг, Қўмита мутахассис томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:

ўсимликлар карантини объектлари топилган ёки ўрганиш натижасида республикага карантин объекти кириб келиш хавфи мавжуд деб хулоса қилинганда — маҳсулотни олиб киришни тақиқлаш;

ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланган ҳолда ва ўрганиш натижасида республикага карантин объекти кириб келиш хавфи мавжуд эмас деб хулоса қилинганда — маҳсулотни олиб кириш учун карантин рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштириб бериш.

18. Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат бериш ёки олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги хулоса мурожаатчига уч иш кунида юборилади ҳамда мазкур маълумотлар Қўмитанинг расмий веб сайтида жойлаштирилади.

19. Хорижий мамлакат ҳудудидаги фитосанитар ҳолати ўрганилган карантин остидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини чегара пунктлари, ташқи иқтисодий фаолият чегараларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда лаборатория экспертизасидан ўтказилади.

20. Хорижий мамлакат ҳудудида ўтказилган ўрганиш якунларига кўра ҳамда маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат бериш тўғрисидаги хулоса асосида ушбу хорижий мамлакат ҳудуди ва ундаги объектлар (кўчатхона номи) бўйича «Ўзбекистон Республикасига фитосанитар хавфи юқори бўлган карантин остидаги маҳсулотлар олиб кириш мумкин бўлган хорижий мамлакат корхоналари рўйхати» шакллантирилиб, Қўмита томонидан тасдиқланади ва уч иш куни давомида Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакатлардан олиб келинган юқори фитосанитар хавфга эга экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликнинг ва у билан яширин тарзда кириб келиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объекти биологиясидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармалари томонидан дала назорати мониторинги амалга оширилади.

22. Маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар хорижий мамлакатлардан келтирилган уруғлик ва экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида масъул ходим ажратиши ва бу ҳақда ёзма равишда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаларини хабардор этишлари шарт.

Масъул ходим экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб бориши, ўсимликларда ўсимликлар карантини объектлари, ва бошқа номаълум ҳашарот, касаллик белгилари ҳамда бегона ўтлар аниқланган тақдирда эса бу ҳақда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини бир кун ичида хабардор қилиши, шунингдек аниқланган зарарли организмларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.

4-боб. Якуний қоидалар

23. Мазкур Низом талабларининг бузилиши натижасида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассис юборилишини юзасидан АРИЗА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (мурожаат этилаётган ташкилот номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (мурожаатчининг Ф.И.О. яшаш жойи; ‎юридик шахснинг номи ва жойлашган ери) Кўчатхонанинг тўлиқ номи, почта манзили (ишлаб чиқариш, жўнатиш жойлари) ______________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қабул қилиб олувчининг номи, телефон рақами ва манзили ______________________________________________________________________ Карантин остидаги маҳсулотни экиш/кўпайтиришни амалга оширадиган юридик шахс, ЯТТ, фермер хўжалигининг номи ва манзили ______________________________________________________________________ Маҳсулот тури, нави ва миқдори ______________________________________________________________________ Кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасига ўтиш чегара пости ______________________________________________________________________ Божхона расмийлаштириш жойи (1 * )________________________________________________________ Карантин остидаги маҳсулотни етказиб бериш шартномаси/ халқаро савдо контракти (мавжуд бўлса илова қилинади) _____________________________________________________________________________ Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш режаси (мақсади) (2 * ) (мавжуд бўлса илова қилинади/ёки мақсад кўрсатилади) ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ (тўлдирилган санаси ва вақти)

Бошлиқ И. ЭРГАШЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 30 август,

2019 йил 30 август

5-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/3185/3786-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.03.2022 й., 10/22/3185-1/0219-сон; 11.09.2024 й., 10/24/3185-2/0702-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон; 15.10.2026 й., 10/26/3185-3/1038-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi boshligʻining

buyrugʻi

NIZOM

Karantin ostidagi mahsulotlar uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda ushbu mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari va yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 23-apreldagi PQ-4297-son “Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishda maʼmuriy tartib-taomillarni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Karantin ostidagi mahsulotlar uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda ushbu mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari va yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi boshligʻining 2019-yil 30-avgustdagi 5-son buyrugʻiga ILOVA

Karantin ostidagi mahsulotlar uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda ushbu mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari va yuborish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom karantin ostidagi mahsulotlar uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda ushbu mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari va yuborish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yuqori fitosanitar xavfga ega mahsulot — ekish, payvandlash, koʻpaytirish uchun moʻljallangan qayta ishlanmagan ekish materiallari, xususan koʻchatlar, ildizlar, barglar, qalamchalar, urugʻlar, tugunaklar, piyozboshlar, ildizpoyalar va boshqa ekish uchun moʻljallangan oʻsimliklar yoki ularning qismlari;

oʻrta fitosanitar xavfga ega mahsulot — isteʼmol yoki qayta ishlash uchun moʻljallangan qayta ishlanmagan mahsulot, xususan isteʼmolga moʻljallangan hoʻl meva va sabzavotlar, shuningdek kesilgan gul poyalari va boshqalar;

mutaxassis — Oʻzbekiston Respublikasi Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi (bundan buyon matnda Qoʻmita deb yuritiladi) oʻsimliklar karantini boʻyicha mutaxassislari yoki u tomonidan jalb etilgan mazkur soha ekspertlari;

murojaatchi — xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish maqsadida oʻsimliklar karantini boʻyicha mutaxassis yuborishni soʻrab Qoʻmitaga murojaat qilgan yuridik yoki jismoniy shaxs.

2. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga xorijiy mamlakat hududidan yuqori yoki oʻrta fitosanitar xavfga ega karantin ostidagi mahsulot olib kirilishi maʼlum boʻlganda, yangi savdo yoʻnalishlari ochilganda yoki xorijiy mamlakat hududida karantin ostidagi mahsulot bilan xavfli zararli organizmlar kirib kelishi xavfi mavjud boʻlganda yohud yuqori va oʻrta fitosanitar holat mavjud hududda ishlab chiqarilgan mahsulotlar olib kirilayotganda, mazkur xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish uchun mutaxassislarni yuborish zarurati vujudga keladi.

3. Karantin ostidagi mahsulotni xorijiy mamlakat hududidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish maqsadida xarid qilish chogʻida, zarur boʻlgan taqdirda, bu mamlakatlardagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish uchun oʻsimliklar karantini boʻyicha mutaxassislar yuborilishi lozim.

4. Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish Qoʻmita mutaxassislari tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Karantin ostidagi mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari

5. Olib kirilishi rejalashtirilgan yuqori yoki oʻrta fitosanitar xavfga ega karantin ostidagi mahlusotlarning fitosanitar holatini oʻrganish maqsadida quyidagi mezonlar mavjud boʻlganda, mutaxassislar xorijiy mamlakatga yuboriladi:

xorijiy mamlakat hududidan olib kirilishi rejalashtirilgan karantin ostidagi mahsulotda oʻsimliklar karantini obyektlari keng tarqalganligi haqida maʼlumotlar xorijiy mamlakatlar karantin xizmati tomonidan maʼlum qilinganda yoki oʻsimliklar karantini sohasidagi xalqaro tashkilotlar rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinganda;

yuqori yoki oʻrta fitosanitar xavfga ega karantin ostidagi mahlusotni baholash natijasida mahsulotning fitosanitar xavf darajasi yuqori yoki oʻrta deb topilganda.

3-bob. Karantin ostidagi mahsulotlar fitosanitar holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish

6. Murojaatchi Qoʻmitaga xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish maqsadida mutaxassis yuborilishini soʻrab mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda toʻldirilgan ariza topshiradi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

mahsulotning oldi-sotdi (yetkazib berish) shartnomasi nusxalari (agar mavjud boʻlsa);

mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish rejasi (agar mavjud boʻlsa).

Ariza yozma yoki elektron tarzda berilishi mumkin.

Yozma tarzda berilgan arizaga ilovalar mavjud boʻlsa, ilovalarning har bir beti tikilgan holda birinchi beti murojaatchining imzosi bilan tasdiqlanishi lozim.

7. Agar xorijiy mamlakat hududidagi oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha vakolatli organ mazkur hududdagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish yuzasidan murojaat qilsa, uning murojaati ushbu Nizomning ilovasida koʻrsatilgan shaklda boʻlishi talab etilmaydi.

8. Murojaatchi taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi va qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javobgar hisoblanadi.

9. Qoʻmita ariza kelib tushgan sanadan boshlab yetti ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatlarga asosan xorijiy mamlakat hududida mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni yuborish zarurati mavjudligini qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻrganib chiqadi hamda ushbu muddat ichida murojaatchini xabardor qiladi.

Qoʻmita arizani koʻrib chiqish jarayonida xorijiy mamlakatning oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha vakolatli organidan zarur boʻlgan maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.

10. Hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmagan hamda xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish uchun mutaxassislarni yuborish zarurati mavjudligi aniqlanganda, Qoʻmita murojaatchini yoki xorijiy mamlakatning vakolatli organini xabardor qiladi va xorijiy mamlakat hududidagi fitosanitar holatni oʻrganish muddatini kelishadi.

11. Quyidagi hollarda Qoʻmita tomonidan murojaatchining arizasi rad etiladi:

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar qayd etilgani yoki toʻliq taqdim etilmaganligi;

olib kelinishi rejalashtirilgan mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun cheklov (taqiq) oʻrnatilganda;

xorijiy mamlakat hududida oʻsimliklar karantini obyektlari, oʻsimliklarning xavfli zararli organizmlari (hasharotlar, kasallik qoʻzgʻatuvchilari va begona oʻtlar), kelib chiqish sabablari nomaʼlum boʻlgan oʻsimliklarning yalpi kasalliklari va ilgari qayd etilmagan tez tarqaluvchi kasalliklari mavjudligi;

mahsulot olib kelinishi rejalashtirilgan xorijiy mamlakat hududida ushbu mahsulotda tarqalgan oʻsimliklar karantini obyektlari mavjudligi haqida aniq maʼlumotlarning mavjudligi.

12. Qoʻmita murojaatchini uning arizasi rad etilganligi toʻgʻrisida rad etish asoslarini koʻrsatgan holda maʼlum qilishi lozim.

13. Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish bilan bogʻliq barcha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-iyundagi 303-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq tomonlarning oʻzaro kelishuviga (shartnomaga) asosan murojaatchi va/yoki xorijiy mamlakatning vakolatli organi tomonidan amalga oshiriladi.

14. Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish Qoʻmita tomonidan xorijiy mamlakatning vakolatli organi bilan kelishilgan holda va hamkorlikda amalga oshiriladi.

Xorijiy mamlakatning vakolatli organi hamkorlikda karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganishda ishtirok etmagan holatda, Qoʻmita Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini mustaqil oʻrganishi mumkin.

15. Qoʻmita mutaxassislari tomonidan xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish jarayonida quyidagi fitosanitar tadbirlar amalga oshiriladi:

xorijiy mamlakat hududida oʻsimliklar karantini va himoyasi xizmatini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlari, boshqaruv tizimi va vakolatlari, karantin ostidagi mahsulot ishlab chiqarish hajmi va ularni isteʼmolga yaroqliligi boʻyicha xulosalar berish jarayonini audit qilish;

xorijiy mamlakat hududida monitoring oʻtkazish va tahlil qilish;

maxsus savolnoma asosida oʻrganilayotgan oʻsimlikning rivojlanish bosqichlari, bioekologik xususiyatlari, hududning tuproq iqlim sharoiti, oʻsimliklar karantini obyektlari, boshqa xavfli zararli organizmlar (zararkunanda hasharotlar, kasallik qoʻzgʻatuvchilari va begona oʻtlar) rivojlanishining bioekologik xususiyatlari kabi maʼlumotlarni oʻrganish;

oʻsimliklar karantini boʻyicha xalqaro fitosanitariya standartlariga muvofiq tekshiruv va tahlillar oʻtkazish;

mahsulot ishlab chiqarish tizimining Oʻzbekiston Respublikasining fitosanitariya talablariga muvofiqligini aniqlash;

oʻsimliklarni himoya qilish va oʻsimliklar karantini boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlarning (biologik, kimyoviy himoya qilish usullari, ishlov berish turlari) amalga oshirilishi va ularning samaradorligini kuzatish;

dala nazorati tadbirlari va nazorat tariqasida oʻtkazilgan laboratoriya tahlillari natijalari va ularning rasmiylashtirilgan hisobotlari mavjudligini koʻrib chiqish;

fitosanitar sertifikatlashtirish tizimini oʻrganish, zarur hollarda, mahsulotlardan namunalarni tanlab olish.

16. Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish natijasida mutaxassis tomonidan hisobot tayyorlanadi va Qoʻmitaga taqdim etiladi.

17. Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holati oʻrganilgandan soʻng, Qoʻmita mutaxassis tomonidan taqdim etilgan hisobot asosida quyidagi xulosalardan birini qabul qiladi:

oʻsimliklar karantini obyektlari topilgan yoki oʻrganish natijasida respublikaga karantin obyekti kirib kelish xavfi mavjud deb xulosa qilinganda — mahsulotni olib kirishni taqiqlash;

oʻsimliklar karantini obyektlaridan holi ekanligi aniqlangan holda va oʻrganish natijasida respublikaga karantin obyekti kirib kelish xavfi mavjud emas deb xulosa qilinganda — mahsulotni olib kirish uchun karantin ruxsatnomasini belgilangan tartibda rasmiylashtirib berish.

18. Karantin ostidagi mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga ruxsat berish yoki olib kirishni taqiqlash toʻgʻrisidagi xulosa murojaatchiga uch ish kunida yuboriladi hamda mazkur maʼlumotlar Qoʻmitaning rasmiy veb saytida joylashtiriladi.

19. Xorijiy mamlakat hududidagi fitosanitar holati oʻrganilgan karantin ostidagi mahsulotlar oʻsimliklar karantini chegara punktlari, tashqi iqtisodiy faoliyat chegaralarida oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan qonunchilikda oʻrnatilgan tartibda laboratoriya ekspertizasidan oʻtkaziladi.

20. Xorijiy mamlakat hududida oʻtkazilgan oʻrganish yakunlariga koʻra hamda mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga ruxsat berish toʻgʻrisidagi xulosa asosida ushbu xorijiy mamlakat hududi va undagi obyektlar (koʻchatxona nomi) boʻyicha “Oʻzbekiston Respublikasiga fitosanitar xavfi yuqori boʻlgan karantin ostidagi mahsulotlar olib kirish mumkin boʻlgan xorijiy mamlakat korxonalari roʻyxati” shakllantirilib, Qoʻmita tomonidan tasdiqlanadi va uch ish kuni davomida Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

21. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga xorijiy mamlakatlardan olib kelingan yuqori fitosanitar xavfga ega ekish materiallari ekilgan maydonlarda oʻsimlikning va u bilan yashirin tarzda kirib kelishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar karantini obyekti biologiyasidan kelib chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi bosh boshqarmalari tomonidan dala nazorati monitoringi amalga oshiriladi.

22. Mahsulotni yetishtirish, tayyorlash, saqlash, tashish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, yuridik va jismoniy shaxslar xorijiy mamlakatlardan keltirilgan urugʻlik va ekish materiallari ekilgan maydonlarda oʻsimliklar karantini obyektlarini oʻz vaqtida aniqlash maqsadida masʼul xodim ajratishi va bu haqda yozma ravishda tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi bosh boshqarmalarini xabardor etishlari shart.

Masʼul xodim ekinlar va daraxtlarni tizimli ravishda kuzatib borishi, oʻsimliklarda oʻsimliklar karantini obyektlari, va boshqa nomaʼlum hasharot, kasallik belgilari hamda begona oʻtlar aniqlangan taqdirda esa bu haqda tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi bosh boshqarmalarini, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini bir kun ichida xabardor qilishi, shuningdek aniqlangan zararli organizmlarni bartaraf etish boʻyicha choralar koʻrishi shart.

4-bob. Yakuniy qoidalar

23. Mazkur Nizom talablarining buzilishi natijasida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.

24. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

Karantin ostidagi mahsulotlar uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda ushbu mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari va yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Xorijiy mamlakat hududidagi karantin ostidagi mahsulotning fitosanitar holatini oʻrganish maqsadida mutaxassis yuborilishini yuzasidan ARIZA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (murojaat etilayotgan tashkilot nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (murojaatchining F.I.O. yashash joyi; ‎yuridik shaxsning nomi va joylashgan yeri) Koʻchatxonaning toʻliq nomi, pochta manzili (ishlab chiqarish, joʻnatish joylari) ______________________________________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi hududida mahsulotni qabul qilib oluvchining nomi, telefon raqami va manzili ______________________________________________________________________ Karantin ostidagi mahsulotni ekish/koʻpaytirishni amalga oshiradigan yuridik shaxs, YTT, fermer xoʻjaligining nomi va manzili ______________________________________________________________________ Mahsulot turi, navi va miqdori ______________________________________________________________________ Koʻzda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasiga oʻtish chegara posti ______________________________________________________________________ Bojxona rasmiylashtirish joyi (1 * )________________________________________________________ Karantin ostidagi mahsulotni yetkazib berish shartnomasi/ xalqaro savdo kontrakti (mavjud boʻlsa ilova qilinadi) _____________________________________________________________________________ Karantin ostidagi mahsulotni olib kirish rejasi (maqsadi) (2 * ) (mavjud boʻlsa ilova qilinadi/yoki maqsad koʻrsatiladi) ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ (toʻldirilgan sanasi va vaqti)

Boshliq I. ERGASHEV

Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV

Toshkent sh.,

2019-yil 30-avgust,

2019-yil 30-avgust

5-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.09.2019-y., 10/19/3185/3786-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 16.03.2022-y., 10/22/3185-1/0219-son; 11.09.2024-y., 10/24/3185-2/0702-son; 05.08.2026-y., 10/26/3916/0819-son; 15.10.2026-y., 10/26/3185-3/1038-son)

lex.uz