📅 2019-yil 27-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 27-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 27 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 сентября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 September 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини «Кексалар ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
«Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланиши маъқуллансин.
3. «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилар этиб белгилансин:
маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;
маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда фуқаролар йиғинига кўмаклашиш;
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;
маҳаллаларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари бўйича масъул этиб белгиланади ҳамда «Фахрийлар кенгаши» фаолиятини мувофиқлаштиради;
меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини узоқ йиллик самарали фаолияти учун тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини доимий ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Вазирлик, Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
«Кексалар маслаҳати» гуруҳларини доимий равишда ҳомийлик хайриялари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсин;
ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг таклифларини инобатга олсин;
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳарлар ва зиёратгоҳларга саёҳатини уюштирсин.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорда белгиланган вазифалар амалга оширилишини ёритиб бориш тавсия этилсин.
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддати Масъуллар 1. «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш. 1. Малакали амалиётчи-мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 10 октябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар 2. Ишчи гуруҳи томонидан методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш. 15 ноябрь 3. Методик тавсияларни нашр эттириш ва жойларга етказилишини таъминлаш. 20 декабрь 2. «Кексалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами»ни нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 10 октябрь Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Тошкент давлат юридик университети 2. Ишчи гуруҳи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва халқаро тажрибани ўрганиш. 15 ноябрь 3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва чоп эттириш. 20 декабрь 4. Тўпламларни жойларга етказилишини таъминлаш. 30 декабрь 3. Мамлакатимизда кексаларнинг турмуш даражаси ҳамда сифатини ошириш мақсадида амалдаги қонунчилик ва халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиб, бугунги кунда учраётган муаммоларни таҳлил қилган ҳолда кекса авлод вакиллари, хусусан, ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 10 октябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси 2. Ишчи гуруҳи томонидан амалдаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш. 20 ноябрь 3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш. 20 декабрь 4. Таклифни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этиш. 2020 йил январь 4. Кекса авлод вакилларига яратилган имтиёзларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб, тўплам ҳолига келтириш, маҳалла раислари учун услубий қўлланма сифатида нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 10 октябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги 2. Ишчи гуруҳ томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш. 20 ноябрь 3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва чоп эттириш. 25 декабрь 4. Тўпламларни жойларга етказилишини таъминлаш. 2020 йил январь 5. Барча ҳудудларда кекса авлод вакилларининг турмуш даражаси, ижтимоий ҳимояси, уларга тиббий хизмат кўрсатиш каби тегишли масалаларни назарда тутган ҳолда ижтимоий сўровлар ўтказиш. 1. Ижтимоий сўровлар ўтказиш учун ишчи гуруҳлар тузиш. 2019 йил 10 октябрь «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси 2. Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли масалаларни ўз ичига олган сўровлар шаклини ишлаб чиқиш ва барча ҳудудларда ижтимоий сўровлар ўтказиш. 15 октябрь — 30 ноябрь 3. Сўровлар натижаларини манфаатдор ташкилотлар билан муҳокама қилиш ва натижаларга кўра зарур чораларни амалга ошириш. 10 декабрь 6. Кекса авлод вакиллари билан манзилли ишлаш бўйича «Кексалар ижтимоий ҳимояси» дастурини ишлаб чиқиш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш. 2019 йил 5 ноябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси 2. Ишчи гуруҳ томонидан кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш. 30 ноябрь 3. Ўрганиш натижалари асосида дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 10 декабрь 4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 20 декабрь 7. Кексалар орасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни тарғиб қилиш, уларда саломатлик учун масъуллик туйғусини юксалтириш орқали инсон умрини узайтиришга кўмаклашишга қаратилган «Соғлом ва муваффақиятли қарилик» концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 5 ноябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси 2. Ишчи гуруҳи томонидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш. 30 ноябрь 3. Концепция лойиҳасини манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш. 25 декабрь 8. Кексалар учун назарда тутилган ёшга доир пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аниқланган ҳолатлар бўйича манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда таъсирчан чораларни кўриш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 10 октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 2. Ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш. 20 декабрь 3. Салбий ҳолатлар кузатилган маҳаллаларда зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширилган ишларни ҳар ҳафтада секторларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилиш. доимий 4. Ўрганиш натижалари асосида амалдаги тизимларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш. 2020 йил 20 январь 5. Ишлаб чиқилган тизимни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш. 2020 йил 1 февралдан бошлаб 9. «Муваффақиятли кексаликнинг 50 кафолати» номли кекса авлод вакиллари ўқиши учун тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиботини олиб бориш. 1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 10 октябрь Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2. Ишчи гуруҳи томонидан тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш. 25 октябрдан бошлаб доимий 10. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини янада ошириш, уларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари марказлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар (хизмат кўрсатиш) ташкил этиш. 1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 30 октябрь Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва режа асосида ўтказилишини ташкил этиш. 15 ноябрдан бошлаб доимий 3. Аниқланган муаммо ва таклифларни манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда муҳокама қилиб, натижаси бўйича зарур чораларни кўриш. режа асосида 11. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож қатлам учун тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, уролог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат таркибда «Тиббиёт автобуси» ташкил этиб, маҳаллаларда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил этиш. 1. Мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи шакллантириш. 2019 йил 10 октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож кексалар?инг рўйхати?и ҳудудлар кесимида шаклла?тириш. 25 октябрь 3. Тиббий кўрик ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва масъул ташкилотлар билан келишиш. 30 октябрь 4. Тасдиқланган режа-жадвал асосида тиббий кўрикларни ўтказиш. режа асосида 12. Республикадаги мавжуд барча клиникаларга ҳар йили беш нафардан тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларни ҳар олти ойда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича бириктириш юзасидан зарур чораларни кўриш. 1. Тиббий кўрик ўтказиш имкониятига эга бўлган клиникалар рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш. 2019 йил 15 ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси 2. Тиббий кўрик ва тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларнинг рўйхатини тузиш. 15 ноябрь 3. Тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларни тавсия асосида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш. 30 ноябрь 13. Кекса авлод вакиллари, нуронийларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибаси, амалий билим ва кўникмаларини ёшларга тарғиб этиш учун умумтаълим мактабларида учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда умумтаълим мактабларида учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этиш бўйича намунавий режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил 10 октябрь Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси 2. Кекса авлод вакиллари, нуронийларни ҳудудлар кесимида жойлардаги умумтаълим мактабларига бириктириш. 25 октябрь 3. Режага асосан жойларда тадбирларни ташкил этиш. режа асосида 14. «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг энг фаол аъзоларини доимий равишда белгиланган тартибда «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиб бориш. 1. «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари аъзоларининг фаолияти юзасидан мониторинг ишларини ташкил этиш ва энг фаол аъзоларни саралаб олиш. 2019 йилдан бошлаб ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тегишли вазирликлар ва идоралар 2. Гуруҳлардан саралаб олинган энг фаол аъзоларга кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан тавсия бериб бориш. белгиланган муддатларда 15. Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида тонги жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, «Ҳар куни 5 минг қадам» шиори остида пиёда юриш марафонларини уюштириш. 1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 25 октябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар 2. Ишчи гуруҳи томонидан жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш. 1 — 30 ноябрь 3. Жойлардаги тадбирларни режалаштириш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига мунтазам равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш. 2019 йил 1 декабрдан бошлаб доимий 16. Кекса авлод вакилларининг миллий қиёфаси ҳамда ибратли фахрийлар образини ифодалайдиган бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, телесериаллар ва спектаклларни тайёрлаш ва намойиш этиш. 1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи-ижодий гуруҳ тузиш. 2019 йил 10 октябрь «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2. Ишчи-ижодий гуруҳ томонидан намойиш этиладиган фильмлар, телесериаллар ва спектакллар режасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотларнинг қўшма қарори асосида тасдиқлаш. 1 — 30 ноябрь 3. Режа асосида бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, телесериаллар ва спектаклларни тайёрлаш ва эфирга узатиш. режа асосида 17. Кекса авлод вакилларининг театр ва музейларга ташрифларини имтиёз асосида ташкил этиш 1. Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда театр ва музейларга ташрифларни ташкил этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил 25 октябрь Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Театр ва музейларга борувчиларнинг рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш. 5 ноябрь 3. Белгиланган муддатларда театр ва музейларга ташрифларни амалга ошириш. режа асосида 18. «Кексалар ҳафталиги» доирасида қуйидаги тадбирларни ташкил этиш: «Кексалик — ҳаётнинг ажиб фасли» мавзусида кўргазма; «Кексалар ва фахрийларга эътибор, уларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида илмий-амалий семинар; маҳаллаларда «Бобом, бувим ва мен китобхон» шиори остида китобхонлик акциялари; маҳаллаларда «Кекса авлод оилавий ажримларга қарши», «Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ» мавзуларида тарғибот тадбирлари; таълим муассасаларидаги маънавият соатларида ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида «Нуронийлар ёшлар нигоҳида» мавзусида учрашувлар, кўрик-танловлар ва расмлар кўргазмаларини ташкил этиш; кекса авлод вакилларининг театр ва музейларга ташрифларини имтиёз асосида ташкил этиш. 1. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш. 2019 йил 25 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Байрам тадбирларини ўтказиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш. 30 сентябрь 3. Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва тадбирларга маҳаллалардаги барча кекса ҳамда фахрийларни қамраб олиш. 1 — 7 октябрь 4. Байрам тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. режа асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг (кейинги ўринларда Гуруҳ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Гуруҳ жисмоний шахсларнинг ихтиёрийлигига асосланиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаши органи ҳисобланади.
3. Гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳудудий (вилоят, туман (шаҳар)) бўлимлар (кейинги ўринларда — вазирлик, ҳудудий бўлимлар) ҳузурида ҳамда фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.
4. Гуруҳ қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.
5. Гуруҳ тўғрисидаги низом тегишли вазирлик, ҳудудий бўлимлар бошқаруви ҳамда фуқаролар йиғинлари қарори билан тасдиқланади.
6. Гуруҳ ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаолият юритади.
2-боб. Гуруҳнинг асосий мақсад ва вазифалари
7. Гуруҳнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда кенг фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.
8. Гуруҳнинг асосий вазифалари:
маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;
маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда фуқаролар йиғинига кўмаклашиш;
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;
маҳаллаларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалга оширилишида фаоллик кўрсатиш;
лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишини олдини олиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик муносабатини шакллантириш;
кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, муваффақиятли қариш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш каби тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларнинг амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишини назорат қилиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш, пенсия ёшидаги кишилар учун меҳнат ярмаркалари ташкил этилишига кўмаклашиш;
«Ғамхўрлик» марказлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш;
тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича маҳаллада тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказиш;
Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар бериш;
ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга мунтазам саёҳатлар уюштириш.
9. Гуруҳ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ижтимоий-маънавий вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Гуруҳнинг ҳуқуқлари
10. Гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маҳаллалардаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғинларига таклифлар киритиш;
ёшларни миллий менталитетимизга мос руҳда тарбиялаш, уларда кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш, ножўя қилмишлар ва урф-одатларимизга зид хатти-ҳаракатлардан қайтаришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускор, фидойи кексаларни «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғинларига мурожаат этган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, келиб тушган мурожаатларни таснифлаш асосида халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ишларига кўмаклашиш;
заруратдан келиб чиқиб, ўз мажлислари ва тадбирларига давлат органларининг масъул ходимларини таклиф этиш;
маҳаллаларда кексаларнинг муаммоларини, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, бартараф этиш бўйича масъулларга тавсия бериш;
тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
4-боб. Гуруҳнинг таркиби
11. Гуруҳлар қуйидаги таркибда шакллантирилади:
республика гуруҳи — вазирликлар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган, муайян тармоқ тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшган, катта ҳаётий ва амалий тажриба ҳамда маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича мустақил таклифларга эга ижтимоий фаол жамоат арбоблари, олимлар ва экспертлар;
вилоят ва туман (шаҳар) гуруҳлари — муайян соҳада раҳбарлик лавозимларида ишлаган, катта ҳаётий ва амалий тажрибага, маҳалланинг мавқеини юксалтириш бўйича амалий таклифларга эга бўлган, юқори обрў-эътиборга сазовор кишилар, олимлар, ижодкорлар ва экспертлар;
маҳалла гуруҳлари — маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, кишиларни ортидан эргаштира олиш малакасига эга бўлган, аҳоли орасида обрў-эътиборли, бошқаларга ибрат бўладиган кекса авлод вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимлари.
12. Жамоатчилик тузилмаси 15 — 20 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилиб, тегишли кенгашлар бошқаруви томонидан тасдиқланади.
5-боб. Гуруҳнинг фаолиятини ташкил этиш
13. Гуруҳ раҳбари тегишли бошқарув раислари тавсиясига кўра гуруҳ аъзолари орасидан сайланиб, гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
14. Гуруҳ бир ойда бир марта (зарурат бўлганда навбатдан ташқари) чақиртирилади.
15. Гуруҳ томонидан муҳокама этилган масалалар баённома тарзида расмийлаштирилади ҳамда тегишли кенгашларга тақдим этилади.
16. Гуруҳ фаолиятини тегишли кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари мувофиқлаштиради.
17. Вазирлик ва ҳудудий бўлимларининг тегишли бўлимлари тузилма фаолиятини самарали ташкил этишга услубий ҳамда амалий жиҳатдан кўмаклашади.
18. Гуруҳларнинг чораклик фаолияти юзасидан ҳудудий бўлимлар, ярим йиллик ва йиллик фаолияти эса ҳудудий бўлимларнинг ҳисоботига кўра вазирлик томонидан мониторинг қилинади.
19. Гуруҳ аъзолари пенсияга чиққунга қадар фаолият кўрсатган соҳаси бўйича тармоқларга бириктирилади.
20. Республика гуруҳи аъзолари ҳудудларга мувофиқлаштирувчи сифатида бириктирилади.
6-боб. Якуний қоидалар
21. Гуруҳлар ўз фаолияти доирасида вазирлик ва ҳудудий бўлимлар бошқаруви олдида ҳисобдордир.
22. Гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш юзасидан тегишли ҳудудий бўлимлар бошқаруви раисларининг шахсий масъуллиги белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 сентябрь,
816-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
NAMUNAVIY NIZOM
Keksa avlod vakillarining jamiyatdagi oʻrni va ijtimoiy faolligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Keksa avlod vakillarini ijtimoiy himoya qilish, ularga eʼtibor va gʻamxoʻrlikni kuchaytirish, ularning turmush sharoitini yaxshilash, faol va mazmunli hayot kechirishlarini taʼminlash, boy hayotiy tajribasidan keng foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), Oʻzbekiston faxriylarning ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining Oʻzbekiston Respublikasida 2019-yildan boshlab har yili oktabr oyining birinchi haftasini “Keksalar haftaligi” etib belgilash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Keksa avlod vakillarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, jamiyatda ularning oʻrnini yanada oshirish hamda “Keksalar haftaligi”ni yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;
“Keksalar maslahati” guruhlari toʻgʻrisida namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlanishi maʼqullansin.
3. “Keksalar maslahati” guruhlarining asosiy faoliyat yoʻnalishlari quyidagilar etib belgilansin:
mahallalarda aholiga xizmat koʻrsatuvchi tashkilot va idoralar, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining faoliyati ustidan Oʻzbekiston Respublikasining “Jamoatchilik nazorati toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoni asosida mahallalarda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini oshirish, aholining, ayniqsa, yoshlarning huquqiy savodxonligini yuksaltirishga koʻmaklashish;
keksa avlod vakillarining davlat va jamiyat hayotidagi ijtimoiy faolligini oshirish, mahalladagi muammolarni hal etish, milliy urf-odat, anʼana va marosimlarni tashkil etish hamda oʻtkazishda yoʻl-yoʻriq koʻrsatish;
mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni barqarorlashtirishda fuqarolar yigʻiniga koʻmaklashish;
kam taʼminlangan va koʻp bolali oilalar, yolgʻiz, nogironligi boʻlgan fuqarolar holidan xabar olish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda davlat va jamoat tashkilotlariga koʻmaklashish;
mahallalarda aholi oʻrtasida jismoniy tarbiya mashgʻulotlari guruhlarini shakllantirish, keksalarni ommaviy sport musobaqalariga keng jalb etishda faollik koʻrsatish.
4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalarida faoliyat yoʻnalishidan kelib chiqib rahbar oʻrinbosarlaridan biri jamoatchilik asosida keksalar masalalari boʻyicha masʼul etib belgilanadi hamda “Faxriylar kengashi” faoliyatini muvofiqlashtiradi;
mehnat jamoalarida pensiyaga chiqish arafasida boʻlgan mehnat faxriylarini uzoq yillik samarali faoliyati uchun taqdirlash va nafaqaga kuzatish tadbirlarini doimiy oʻtkazib borish amaliyoti joriy etiladi.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, Vazirlik, Oʻzbekiston faxriylarning ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi va Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi:
“Keksalar maslahati” guruhlarini doimiy ravishda homiylik xayriyalari va mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrsin;
ijtimoiy-maʼnaviy muhitni barqarorlashtirish, ehtiyojmand, mehr-muruvvatga muhtoj, boquvchisiz qolgan keksa va nogironligi boʻlgan fuqarolarni moddiy-maʼnaviy qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan manzilli dasturlar va “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda “Keksalar maslahati” guruhlarining takliflarini inobatga olsin;
“Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” ichki turizmni rivojlantirish dasturiga muvofiq keksa avlod vakillarining respublika boʻylab tarixiy shaharlar va ziyoratgohlarga sayohatini uyushtirsin.
6. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasiga ushbu qarorda belgilangan vazifalar amalga oshirilishini yoritib borish tavsiya etilsin.
7. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduhakimov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qaroriga 1-ILOVA
Keksa avlod vakillarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, jamiyatdagi oʻrnini yanada oshirish hamda “Keksalar haftaligi”ni yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼullar 1. “Keksalar maslahati” guruhlari faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha metodik tavsiyalar ishlab chiqish. 1. Malakali amaliyotchi-mutaxassislar va olimlardan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 10-oktabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi, tegishli vazirliklar va idoralar 2. Ishchi guruhi tomonidan metodik tavsiyalarni ishlab chiqish va manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish. 15-noyabr 3. Metodik tavsiyalarni nashr ettirish va joylarga yetkazilishini taʼminlash. 20-dekabr 2. “Keksalar huquqlarini himoya qilishga oid xalqaro shartnomalar va Oʻzbekiston Respublikasi normativ-huquqiy hujjatlari toʻplami”ni nashrga tayyorlash va chop ettirish. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 10-oktabr Adliya vazirligi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Toshkent davlat yuridik universiteti 2. Ishchi guruhi tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar, huquqni qoʻllash amaliyoti va xalqaro tajribani oʻrganish. 15-noyabr 3. Oʻrganish natijalari asosida normativ-huquqiy hujjatlar toʻplamini tayyorlash va chop ettirish. 20-dekabr 4. Toʻplamlarni joylarga yetkazilishini taʼminlash. 30-dekabr 3. Mamlakatimizda keksalarning turmush darajasi hamda sifatini oshirish maqsadida amaldagi qonunchilik va xalqaro tajribalarni chuqur oʻrganib, bugungi kunda uchrayotgan muammolarni tahlil qilgan holda keksa avlod vakillari, xususan, yolgʻiz keksalar, mehnat faxriylari va pensionerlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan normativ-huquqiy bazani yanada takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 10-oktabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi 2. Ishchi guruhi tomonidan amaldagi mavjud normativ-huquqiy hujjatlarni oʻrganish. 20-noyabr 3. Oʻrganish natijalari asosida normativ-huquqiy bazani takomillashtirish yuzasidan taklif ishlab chiqish. 20-dekabr 4. Taklifni Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda taqdim etish. 2020-yil yanvar 4. Keksa avlod vakillariga yaratilgan imtiyozlarni amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar asosida batafsil oʻrganib, toʻplam holiga keltirish, mahalla raislari uchun uslubiy qoʻllanma sifatida nashrga tayyorlash va chop ettirish. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 10-oktabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Adliya vazirligi 2. Ishchi guruh tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar hamda huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganish. 20-noyabr 3. Oʻrganish natijalari asosida normativ-huquqiy hujjatlar toʻplamini tayyorlash va chop ettirish. 25-dekabr 4. Toʻplamlarni joylarga yetkazilishini taʼminlash. 2020-yil yanvar 5. Barcha hududlarda keksa avlod vakillarining turmush darajasi, ijtimoiy himoyasi, ularga tibbiy xizmat koʻrsatish kabi tegishli masalalarni nazarda tutgan holda ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish. 1. Ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish uchun ishchi guruhlar tuzish. 2019-yil 10-oktabr “Ijtimoiy fikr” jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi 2. Ishchi guruhlar tomonidan tegishli masalalarni oʻz ichiga olgan soʻrovlar shaklini ishlab chiqish va barcha hududlarda ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish. 15-oktabr — 30-noyabr 3. Soʻrovlar natijalarini manfaatdor tashkilotlar bilan muhokama qilish va natijalarga koʻra zarur choralarni amalga oshirish. 10-dekabr 6. Keksa avlod vakillari bilan manzilli ishlash boʻyicha “Keksalar ijtimoiy himoyasi” dasturini ishlab chiqish. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhini tuzish. 2019-yil 5-noyabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi 2. Ishchi guruh tomonidan keksalarni ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisidagi normativ-huquqiy hujjatlarni oʻrganish. 30-noyabr 3. Oʻrganish natijalari asosida dastur loyihasini ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 10-dekabr 4. Loyihani belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 20-dekabr 7. Keksalar orasida sogʻlom turmush tarzi va jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishni targʻib qilish, ularda salomatlik uchun masʼullik tuygʻusini yuksaltirish orqali inson umrini uzaytirishga koʻmaklashishga qaratilgan “Sogʻlom va muvaffaqiyatli qarilik” konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 5-noyabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi 2. Ishchi guruhi tomonidan konsepsiya loyihasini ishlab chiqish. 30-noyabr 3. Konsepsiya loyihasini manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish va Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda kiritish. 25-dekabr 8. Keksalar uchun nazarda tutilgan yoshga doir pensiyalar va imtiyozlar boʻyicha qonun hujjatlari ijrosi ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish, aniqlangan holatlar boʻyicha manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda taʼsirchan choralarni koʻrish. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 10-oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, “Oʻzarxiv” agentligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 2. Ishchi guruhlari tomonidan fuqarolar yigʻinlarida jamoatchilik nazoratini amalga oshirish borasidagi huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganish. 20-dekabr 3. Salbiy holatlar kuzatilgan mahallalarda zarur chora-tadbirlarni belgilash va amalga oshirilgan ishlarni har haftada sektorlarning umumiy yigʻilishida muhokama qilish. doimiy 4. Oʻrganish natijalari asosida amaldagi tizimlarni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish. 2020-yil 20-yanvar 5. Ishlab chiqilgan tizimni amaliyotga joriy etish choralarini koʻrish. 2020-yil 1-fevraldan boshlab 9. “Muvaffaqiyatli keksalikning 50 kafolati” nomli keksa avlod vakillari oʻqishi uchun tavsiya etiladigan 50 nomdagi kitoblar roʻyxatini shakllantirish hamda aholi oʻrtasida keng targʻibotini olib borish. 1. Masʼul tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 10-oktabr Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi 2. Ishchi guruhi tomonidan tavsiya etiladigan 50 nomdagi kitoblar roʻyxatini shakllantirish va aholi oʻrtasida keng targʻib qilish. 25-oktabrdan boshlab doimiy 10. Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga davlat xizmatlari koʻrsatish darajasi va sifatini yanada oshirish, ularga qulaylik yaratish maqsadida davlat xizmatlari markazlari tomonidan mahallalarda sayyor qabullar (xizmat koʻrsatish) tashkil etish. 1. Masʼul tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 30-oktabr Adliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Ishchi guruhi tomonidan sayyor qabul oʻtkazish rejasini ishlab chiqish va reja asosida oʻtkazilishini tashkil etish. 15-noyabrdan boshlab doimiy 3. Aniqlangan muammo va takliflarni manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda muhokama qilib, natijasi boʻyicha zarur choralarni koʻrish. reja asosida 11. Ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamga muhtoj qatlam uchun tor mutaxassislar (nevrolog, otorinolaringolog, urolog, oftalmolog va boshqalar) hamda qishloq vrachlik punktlari va oilaviy poliklinikalarning umumiy amaliyot shifokorlaridan iborat tarkibda “Tibbiyot avtobusi” tashkil etib, mahallalarda keksalarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tadbirlarini tashkil etish. 1. Mutasaddi tashkilotlar vakillari hamda malakali mutaxassislardan iborat ishchi guruhi shakllantirish. 2019-yil 10-oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Sogʻlom avlod uchun” xalqaro xayriya fondi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamga muhtoj keksalar?ing roʻyxati?i hududlar kesimida shaklla?tirish. 25-oktabr 3. Tibbiy koʻrik oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish va masʼul tashkilotlar bilan kelishish. 30-oktabr 4. Tasdiqlangan reja-jadval asosida tibbiy koʻriklarni oʻtkazish. reja asosida 12. Respublikadagi mavjud barcha klinikalarga har yili besh nafardan tibbiy yordamga ehtiyojmand keksalarni har olti oyda bepul tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha biriktirish yuzasidan zarur choralarni koʻrish. 1. Tibbiy koʻrik oʻtkazish imkoniyatiga ega boʻlgan klinikalar roʻyxatini hududlar kesimida shakllantirish. 2019-yil 15-noyabr Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi 2. Tibbiy koʻrik va tibbiy yordamga ehtiyojmand keksalarning roʻyxatini tuzish. 15-noyabr 3. Tibbiy yordamga ehtiyojmand keksalarni tavsiya asosida tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini tashkil etish. 30-noyabr 13. Keksa avlod vakillari, nuroniylarning boy va ibratli hayot tajribasi, amaliy bilim va koʻnikmalarini yoshlarga targʻib etish uchun umumtaʼlim maktablarida uchrashuvlar va tarbiyaviy soatlarni tashkil etish boʻyicha reja ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. Manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda umumtaʼlim maktablarida uchrashuvlar va tarbiyaviy soatlarni tashkil etish boʻyicha namunaviy reja loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2019-yil 10-oktabr Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi 2. Keksa avlod vakillari, nuroniylarni hududlar kesimida joylardagi umumtaʼlim maktablariga biriktirish. 25-oktabr 3. Rejaga asosan joylarda tadbirlarni tashkil etish. reja asosida 14. “Keksalar maslahati” guruhlarining eng faol aʼzolarini doimiy ravishda belgilangan tartibda “Mehnat faxriysi”, “Moʻtabar ayol” va “Mahalla iftixori” koʻkrak nishonlariga tavsiya etib borish. 1. “Keksalar maslahati” guruhlari aʼzolarining faoliyati yuzasidan monitoring ishlarini tashkil etish va eng faol aʼzolarni saralab olish. 2019-yildan boshlab har yarim yilda Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi, tegishli vazirliklar va idoralar 2. Guruhlardan saralab olingan eng faol aʼzolarga koʻkrak nishoni bilan taqdirlash yuzasidan tavsiya berib borish. belgilangan muddatlarda 15. Mahallalarda keksalar va faxriylar oʻrtasida tongi jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini muntazam tashkil etish, shuningdek, “Har kuni 5 ming qadam” shiori ostida piyoda yurish marafonlarini uyushtirish. 1. Manfaatdor tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 25-oktabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, tegishli vazirliklar va idoralar 2. Ishchi guruhi tomonidan jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish va joylarga yetkazish. 1 — 30-noyabr 3. Joylardagi tadbirlarni rejalashtirish va oʻtkazishda fuqarolar yigʻinlariga muntazam ravishda amaliy va uslubiy yordam koʻrsatish. 2019-yil 1-dekabrdan boshlab doimiy 16. Keksa avlod vakillarining milliy qiyofasi hamda ibratli faxriylar obrazini ifodalaydigan badiiy, hujjatli, qisqa metrajli filmlar, teleseriallar va spektakllarni tayyorlash va namoyish etish. 1. Masʼul tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi-ijodiy guruh tuzish. 2019-yil 10-oktabr “Oʻzbekkino” milliy agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 2. Ishchi-ijodiy guruh tomonidan namoyish etiladigan filmlar, teleseriallar va spektakllar rejasini ishlab chiqish va manfaatdor tashkilotlarning qoʻshma qarori asosida tasdiqlash. 1 — 30-noyabr 3. Reja asosida badiiy, hujjatli, qisqa metrajli filmlar, teleseriallar va spektakllarni tayyorlash va efirga uzatish. reja asosida 17. Keksa avlod vakillarining teatr va muzeylarga tashriflarini imtiyoz asosida tashkil etish 1. Manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda teatr va muzeylarga tashriflarni tashkil etish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2019-yil 25-oktabr Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Teatr va muzeylarga boruvchilarning roʻyxatini hududlar kesimida shakllantirish. 5-noyabr 3. Belgilangan muddatlarda teatr va muzeylarga tashriflarni amalga oshirish. reja asosida 18. “Keksalar haftaligi” doirasida quyidagi tadbirlarni tashkil etish: “Keksalik — hayotning ajib fasli” mavzusida koʻrgazma; “Keksalar va faxriylarga eʼtibor, ularning muammolarini hal etishda davlat va jamoat tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi” mavzusida ilmiy-amaliy seminar; mahallalarda “Bobom, buvim va men kitobxon” shiori ostida kitobxonlik aksiyalari; mahallalarda “Keksa avlod oilaviy ajrimlarga qarshi”, “Biz bor joyda jinoyatga oʻrin yoʻq” mavzularida targʻibot tadbirlari; taʼlim muassasalaridagi maʼnaviyat soatlarida ibratli hayot yoʻli va mehnati bilan aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtibor qozongan keksalar ishtirokida “Nuroniylar yoshlar nigohida” mavzusida uchrashuvlar, koʻrik-tanlovlar va rasmlar koʻrgazmalarini tashkil etish; keksa avlod vakillarining teatr va muzeylarga tashriflarini imtiyoz asosida tashkil etish. 1. Mutasaddi tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhi tuzish. 2019-yil 25-sentabr Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Madaniyat vazirligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Bayram tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha reja-dastur ishlab chiqish va manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish. 30-sentabr 3. Bayram tadbirlarini yuqori saviyada tashkil etish va tadbirlarga mahallalardagi barcha keksa hamda faxriylarni qamrab olish. 1 — 7-oktabr 4. Bayram tadbirlarini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng yoritish. reja asosida
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qaroriga 2-ILOVA
Keksalar maslahati” guruhlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur namunaviy nizom (keyingi oʻrinlarda Nizom deb ataladi) “Keksalar maslahati” guruhining (keyingi oʻrinlarda Guruh deb ataladi) asosiy vazifalari, funksiyalari, vakolatlari va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Guruh jismoniy shaxslarning ixtiyoriyligiga asoslanib, oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida olib boradigan, doimiy faoliyat yurituvchi maslahat-kengashi organi hisoblanadi.
3. Guruh Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, hududiy (viloyat, tuman (shahar)) boʻlimlar (keyingi oʻrinlarda — vazirlik, hududiy boʻlimlar) huzurida hamda fuqarolar yigʻinlarida tashkil etiladi.
4. Guruh qarorlari tavsiyaviy xususiyatga ega.
5. Guruh toʻgʻrisidagi nizom tegishli vazirlik, hududiy boʻlimlar boshqaruvi hamda fuqarolar yigʻinlari qarori bilan tasdiqlanadi.
6. Guruh oshkoralik, kollegiallik, oʻzaro hurmat, teng huquqlilik, ixtiyoriylik va jamoat fikrini hisobga olish tamoyillari asosida faoliyat yuritadi.
2-bob. Guruhning asosiy maqsad va vazifalari
7. Guruhning asosiy maqsadi keksalarning muammolarini manzilli oʻrganish va bartaraf etish, keksa avlod vakillarining boy hayotiy tajribasidan oilalar va mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni barqarorlashtirishda keng foydalanish, ularning islohotlar jarayonida faol ishtirok etishini taʼminlashdan iborat.
8. Guruhning asosiy vazifalari:
mahallalarda aholiga xizmat koʻrsatuvchi tashkilot va idoralar, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining faoliyati ustidan Oʻzbekiston Respublikasining “Jamoatchilik nazorati toʻgʻrisida” Qonunida belgilangan tartibda jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PF-5618-son Farmoni asosida mahallalarda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini oshirish, aholining, ayniqsa, yoshlarning huquqiy savodxonligini yuksaltirishga koʻmaklashish;
ota-onalarning farzand tarbiyasidagi masʼuliyati va ogohligini oshirish, jaholatga qarshi taʼsirchan hamda kuchli maʼrifat targʻibotini, umumtaʼlim maktablarida kiyinish madaniyati, oʻquvchilarning davomatini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish;
keksa avlod vakillarining davlat va jamiyat hayotidagi ijtimoiy faolligini oshirish, mahalladagi muammolarni hal etish, milliy urf-odat, anʼana va marosimlarni tashkil etish hamda oʻtkazishda yoʻl-yoʻriq koʻrsatish;
mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni barqarorlashtirishda fuqarolar yigʻiniga koʻmaklashish;
kam taʼminlangan va koʻp bolali oilalar, yolgʻiz, nogironligi boʻlgan fuqarolar xolidan xabar olish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda davlat va jamoat tashkilotlariga koʻmaklashish;
mahallalarda aholi oʻrtasida jismoniy tarbiya mashgʻulotlari guruhlarini shakllantirish, keksalarni ommaviy sport musobaqalariga keng jalb etishda faollik koʻrsatish;
ijtimoiy, maʼnaviy-maʼrifiy sohalardagi ishlarni yangi tizim asosida yoʻlga qoʻyish boʻyicha 5 ta muhim tashabbusning mahallalarda amalga oshirilishida faollik koʻrsatish;
loqaydlik, oilaviy kelishmovchiliklar va yoshlar oʻrtasida “ommaviy madaniyat” koʻrinishidagi salbiy illatlar tarqalishini oldini olish, mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashda jamoatchilik munosabatini shakllantirish;
keksalar orasida sport-sogʻlomlashtirish, muvaffaqiyatli qarish, salomatlik uchun shaxsiy masʼuliyatni yuksaltirish kabi targʻibot tadbirlarini tashkil etish;
ijtimoiy himoyaga olingan yolgʻiz keksalarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi, qarovchisiz qolgan fuqarolarning ambulator-statsionar hamda uy sharoitida davolash, yolgʻiz keksalar, pensioner va nogironligi boʻlgan shaxslarga tibbiy-ijtimoiy xizmatlarning tashkil etilishini nazorat qilish;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan pensiya yoshidagi kishilarning jamiyatga ijtimoiy moslashuvi, bandligini taʼminlash, pensiya yoshidagi kishilar uchun mehnat yarmarkalari tashkil etilishiga koʻmaklashish;
“Gʻamxoʻrlik” markazlari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari bilan doimiy hamkorlikda ish olib borish, ehtiyojmand, boquvchisiz qolgan yolgʻiz keksalarga har jihatdan koʻmaklashish;
toʻy va boshqa oilaviy tadbirlarni ixcham, ijtimoiy tabaqalanishga yoʻl qoʻymagan holda oʻtkazish boʻyicha mahallada targʻibot va tushuntirish ishlarini olib borish;
ilm-fan, sanʼat, hunarmandchilik, kasanachilik, tomorqa madaniyati, tadbirkorlik kabi turli sohalar boʻyicha katta hayotiy va kasbiy tajribaga ega keksalar ishtirokida aholi orasida tadbirlar oʻtkazish;
Haj va Umra ziyoratlariga tavsiya etiladigan fuqarolar boʻyicha takliflar berish;
yolgʻiz keksalar hamda pensionerlar uchun tarixiy qadamjolar, ziyoratgohlarga muntazam sayohatlar uyushtirish.
9. Guruh qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa ijtimoiy-maʼnaviy vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.
3-bob. Guruhning huquqlari
10. Guruh quyidagi huquqlarga ega:
mahallalardagi tinchlik, hamjihatlik muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarning sabablari va oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha tegishli kengashlar hamda fuqarolar yigʻinlariga takliflar kiritish;
yoshlarni milliy mentalitetimizga mos ruhda tarbiyalash, ularda keksa avlod vakillariga nisbatan hurmat hissini shakllantirish, nojoʻya qilmishlar va urf-odatlarimizga zid xatti-harakatlardan qaytarishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish;
mamlakatimiz ijtimoiy-siyosiy hayotida faol ishtirok etib kelayotgan, tashabbuskor, fidoyi keksalarni “Mehnat faxriysi”, “Moʻtabar ayol” va “Mahalla iftixori” koʻkrak nishonlariga tavsiya etish boʻyicha takliflar kiritish;
fuqarolar yigʻinlariga murojaat etgan fuqarolarga huquqiy maslahatlar berish, kelib tushgan murojaatlarni tasniflash asosida xalq bilan muloqotning samarali mexanizmlarini ishlab chiqish ishlariga koʻmaklashish;
zaruratdan kelib chiqib, oʻz majlislari va tadbirlariga davlat organlarining masʼul xodimlarini taklif etish;
mahallalarda keksalarning muammolarini, ularning ehtiyojlarini oʻrganib, bartaraf etish boʻyicha masʼullarga tavsiya berish;
toʻylar va boshqa marosimlarni ixcham, keng aholi manfaatlarini, milliy qadriyatlarimiz va ibratli anʼanalarimizni hisobga olgan holda oʻtkazish boʻyicha jamoatchilik nazoratini oʻrnatish.
4-bob. Guruhning tarkibi
11. Guruhlar quyidagi tarkibda shakllantiriladi:
respublika guruhi — vazirliklar, tashkilotlar va xoʻjalik birlashmalarida rahbarlik lavozimlarida faoliyat koʻrsatgan, muayyan tarmoq taraqqiyoti uchun munosib hissa qoʻshgan, katta hayotiy va amaliy tajriba hamda mahalla tizimini rivojlantirish boʻyicha mustaqil takliflarga ega ijtimoiy faol jamoat arboblari, olimlar va ekspertlar;
viloyat va tuman (shahar) guruhlari — muayyan sohada rahbarlik lavozimlarida ishlagan, katta hayotiy va amaliy tajribaga, mahallaning mavqeyini yuksaltirish boʻyicha amaliy takliflarga ega boʻlgan, yuqori obroʻ-eʼtiborga sazovor kishilar, olimlar, ijodkorlar va ekspertlar;
mahalla guruhlari — mahallada ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini saqlash, kishilarni ortidan ergashtira olish malakasiga ega boʻlgan, aholi orasida obroʻ-eʼtiborli, boshqalarga ibrat boʻladigan keksa avlod vakillari, huquqni muhofaza qiluvchi organlarning nafaqadagi xodimlari.
12. Jamoatchilik tuzilmasi 15 — 20 nafar aʼzodan iborat tarkibda shakllantirilib, tegishli kengashlar boshqaruvi tomonidan tasdiqlanadi.
5-bob. Guruhning faoliyatini tashkil etish
13. Guruh rahbari tegishli boshqaruv raislari tavsiyasiga koʻra guruh aʼzolari orasidan saylanib, guruh faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi.
14. Guruh bir oyda bir marta (zarurat boʻlganda navbatdan tashqari) chaqirtiriladi.
15. Guruh tomonidan muhokama etilgan masalalar bayonnoma tarzida rasmiylashtiriladi hamda tegishli kengashlarga taqdim etiladi.
16. Guruh faoliyatini tegishli kengashlar hamda fuqarolar yigʻini raisining keksalar va faxriylar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosarlari muvofiqlashtiradi.
17. Vazirlik va hududiy boʻlimlarining tegishli boʻlimlari tuzilma faoliyatini samarali tashkil etishga uslubiy hamda amaliy jihatdan koʻmaklashadi.
18. Guruhlarning choraklik faoliyati yuzasidan hududiy boʻlimlar, yarim yillik va yillik faoliyati esa hududiy boʻlimlarning hisobotiga koʻra vazirlik tomonidan monitoring qilinadi.
19. Guruh aʼzolari pensiyaga chiqqunga qadar faoliyat koʻrsatgan sohasi boʻyicha tarmoqlarga biriktiriladi.
20. Respublika guruhi aʼzolari hududlarga muvofiqlashtiruvchi sifatida biriktiriladi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
21. Guruhlar oʻz faoliyati doirasida vazirlik va hududiy boʻlimlar boshqaruvi oldida hisobdordir.
22. Guruhlar faoliyatini samarali tashkil etishga koʻmaklashish yuzasidan tegishli hududiy boʻlimlar boshqaruvi raislarining shaxsiy masʼulligi belgilanadi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 27-sentabr,
816-son