UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 30 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 сентября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 September 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

БАҲОЛАР

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари фаолиятининг натижадорлиги асосида уларни рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2 1 . Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги якунланган ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг олий таълим, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган 11-синф битирувчилари рўйхатини ҳар календарь йилининг IV чораги якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиб борсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактабларида (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) ташкил этилади.

2-боб. Жамғармани ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

3. Жамғарма умумтаълим муассасаси директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш, ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.

4. Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;

умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;

ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини рағбатлантириш;

умумтаълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш;

умумтаълим муассасаларида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган ўқитувчиларга уларнинг таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўлаш;

тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.

3-боб. Жамғармани шакллантириш тартиби

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.

6. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади. Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан миқдори Республиканинг барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.

7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ҳамда бошқа турдаги рағбатлантириш билан боғлиқ тўловлар белгиланган тартибда молия органлари томонидан ходимларга иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда молиялаштиради.

8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тайинланган устамалар, моддий ёрдам ва мукофотлар суммаси умумтаълим муассасасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади. Жамғарма ҳисобидан олинган даромадларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.

4-боб. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам беришни ташкил этиш

9. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ишчи гуруҳининг фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди.

10. Ишчи гуруҳ умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида, муассаса директорининг буйруғи билан камида етти кишидан иборат тоқ сонда қуйидаги таркибда тасдиқланади:

Ишчи гуруҳи раҳбари — умумтаълим муассасаси директори;

Ишчи гуруҳ аъзолари — ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар.

Бунда умумтаълим муассасасининг педагоглари ва бошқа ходимлари фарзандлари мазкур умумтаълим муассасасида ўқиган тақдирда, мазкур таълим муассасаси ишчи гуруҳи таркибига ота-оналардан вакил сифатида жалб этилишига йўл қўйилмайди.

Умумтаълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари — Ишчи гуруҳнинг масъул котиби ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида ушбу ишчи гуруҳ таркиби ҳар ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда ишчи гуруҳ таркибидаги умумтаълим муассасаси педагог ходимлари, умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари ҳар йили ўзгартириб борилиши шарт.

11. Ишчи гуруҳ:

Жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштиради ва назорат қилади;

ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини ушбу Низомга 1-иловадаги баҳолаш мезонлари асосида аниқлайди, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилайди, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлайди ҳамда уларга моддий ёрдам белгилайди;

педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва моддий ёрдам беришда адолат ва холислик принципларига амал қилади.

12. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:

а) Жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштириш ва назорат қилиш бўйича:

базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог ходимлар сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигини назорат қилади;

ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди;

ўқув йили давомида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг натижадорлиги бўйича ушбу Низомга 2 , 2а , 2б-иловалар билан тасдиқланган шакллар асосида тизимли ички мониторинг юритади;

умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти натижалари асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устамаларни сақлаб қолиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, зарур ҳолларда, устамалар миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади, қабул қилинган қарор ҳақида педагогик кенгашда ахборот беради;

б) ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ҳамда уларга моддий ёрдам белгилаш бўйича:

умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;

янги ўқув йили бошлангунига қадар умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши мажлисида Жамғарма ҳисобидан тегишли педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисидаги қарори юзасидан ахборот беради;

умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди;

в) педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам беришда адолат ва холислик принципларига амал қилиш бўйича:

ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилади;

мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек, рағбатлантириш миқдорини аниқлайди.

13. Ишчи гуруҳнинг устама ҳақ белгилаш бўйича мажлислари бир йилда камида бир марта, истисно ҳолларда заруратга кўра, ўтказилади.

Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама ҳақларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишчи гуруҳ мажлиси қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда жамғармада ажратилган маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ қарори ва директор буйруғи қабул қилинмайди.

14. Ишчи гуруҳ мажлисини ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ишчи гуруҳ масъул котиби томонидан тайёрланади ҳамда мажлисга уч кун муддат қолганда ишчи гуруҳ раҳбар ва аъзоларига тақдим этилади.

Ишчи гуруҳ масъул котиби ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланишини таъминлайди.

15. Ишчи гуруҳ мажлислари ишчи гуруҳ аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Бунда касаба уюшмаси ва умумтаълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчилар ота-оналари вакилларининг иштироки мажбурий ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ қарори ишчи гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Ишчи гуруҳ раҳбари барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда, ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ аъзосининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, уни мукофотлаш ёки унга моддий ёрдам белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётган бўлса, ишчи гуруҳнинг мазкур аъзоси масалани кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмайди ҳамда бу ҳақида ишчи гуруҳ мажлиси баённомасида қайд этилади.

Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган талаблар ушбу Низомнинг 29-бандига нисбатан татбиқ этилмайди.

16. Ишчи гуруҳнинг қарори мажлисда иштирок этган унинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда умумтаълим муассасасининг муҳри қўйилади.

Ишчи гуруҳ баённомаларини расмийлаштириш учун алоҳида умумий дафтар юритилади, дафтар юқори ташкилот томонидан тикилади ва ушбу ташкилот раҳбари томонидан саҳифаланиб имзоланади.

Ишчи гуруҳ мажлисининг баённомаси махсус дафтарга қайд этилади ва ундан кўчирма юқори турувчи органга юборилади.

Умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

17. Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш тўғрисида Ишчи гуруҳнинг қарори асосида умумтаълим муассасаси директорининг буйруғи чиқарилади.

18. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойидаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисида тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

5-боб. Ишчи гуруҳга ҳужжатларни тақдим этиш

19. Базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устама белгилаш учун Ишчи гуруҳ масъул котиби томонидан устама ҳақ олишга даъвогар педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг аризаларига мувофиқ улар ҳақида умумий ва фаолияти мазкур Низом билан тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланган таҳлилий маълумотлар ушбу Низомга 2 ва 2а ва 2б-иловалардаги жадваллар шаклида Ишчи гуруҳга тақдим қилинади.

6-боб. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устама белгилаш

20. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

21. Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;

71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;

76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;

81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;

86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;

91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;

96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

22. Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;

76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;

86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

23. Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;

76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;

86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

24. Умумтаълим муассасасидаги педагог ходимлар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга эканлигидан қатъий назар, мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Ишчи гуруҳ қарори асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини амалиётга жорий этиш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

24 1 . Таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.

Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.

Бунда бошқа умумтаълим муассасасига ишга ўтганда тайинланган ҳар ойлик устама ҳақ (фоиз)лари сақланмайди.

7-боб. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари

26. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

26 1 . Касбий ривожланиш соати» ва «Касбий ривожланиш куни» тадбирларида ментор-ўқитувчи сифатида фаолият юритаётган фан ўқитувчиларига асосий иш жойи бўлган умумий ўрта таълим муассасаси директор жамғармаси ҳисобидан ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.

Бунда ментор-ўқитувчилар рўйхати туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирининг буйруғи билан ҳар ўқув йили бошида тасдиқланади.

26 2 . Ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача рағбатлантирилиши мумкин.

Бунда рағбатлантириладиган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари рағбатлантириладиган йилдан аввалги бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) давомидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган спорт мусобақаларидаги иштироки ҳамда халқаро ассоциациялар томонидан ўтказиладиган Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро олимпиадаларда эришган натижаларидан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили 15 январгача бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) учун базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача ҳар ойлик устамалар қуйидаги тартибда устамалар белгиланади:

спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритганлиги учун — 5 фоиз;

спорт мусобақаларининг республика босқичида совринли ўринларни (1 — 3-ўринларни) қўлга киритганлиги учун — 10 фоиз;

халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритганлиги учун — 20 фоиз.

27. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор ва унинг ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик устамалар белгиланмайди, Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) — фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно.

27 1 . Умумтаълим муассасаларининг директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги умумтаълим муассасасининг қуйидаги белгиланган кўрсаткичларига (кейинги ўринларда — кўрсаткичлар) мувофиқ 100 баллик тизимда баҳоланади:

академик натижалар;

ноакадемик натижалар;

тарбиявий ишлар самарадорлиги;

молиявий фаолият самарадорлиги;

малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси.

Кўрсаткичлар бўйича баҳолаш методикаси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Кўрсаткичлар умумтаълим муассасасининг Ишчи гуруҳи томонидан баҳоланади.

Бунда баҳолаш кўрсаткичлари асосида умумтаълим муассасалари тўплаган умумий баллардан келиб чиқиб, ушбу умумтаълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарларига қуйидаги миқдорларда бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) учун базавий тариф ставкаларига нисбатан ҳар ойлик устама белгиланади:

а) умумтаълим муассасаси директорига:

61 — 70 балл тўпласа — 5 фоиз;

71 — 80 балл тўпласа — 10 фоиз;

81 — 90 балл тўпласа — 15 фоиз;

91 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

б) умумтаълим муассасаси директори ўринбосарларига:

61 — 70 балл тўпласа — 2,5 фоиз;

71 — 80 балл тўпласа — 5 фоиз;

81 — 90 балл тўпласа — 7,5 фоиз;

91 — 100 балл тўпласа — 10 фоиз.

Директор ёки директор ўринбосарларига белгиланадиган ҳар ойлик устама Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда белгиланган устамалар Жамғармадаги маблағлардан ошиб кетган ҳолларда, мазкур белгиланган ҳар ойлик устамалар тегишли миқдорга камайтирилади.

Ҳар ойлик устама белгиланиши учун директор ёки директор ўринбосарлари мазкур умумтаълим муассасасида камида 9 ой давомида асосий лавозими бўйича фаолият юритган бўлишлари лозим.

Директор ёки директор ўринбосарлари ўзи фаолият юритаётган умумтаълим муассасасида бошқа лавозимга ўтганда ёки бошқа умумтаълим муассасасига ишга ўтганда уларга тайинланган ҳар ойлик устамалар сақланмайди, бундан тенг лавозимга ротация қилинган ҳолатлар мустасно.

27 2 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумтаълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашларида фаолият юритаётган умумтаълим муассасаси директорларига жамғарма ҳисобидан базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз ҳар ойлик устамалар тўланади.

Мазкур директорларга ушбу Низомнинг 27 1 -банди асосида белгиланган кўрсаткичларга эришиш даражасига қараб белгиланадиган устамалар тайинланмайди (директор ўринбосарлари бундан мустасно).

28. Умумтаълим муассасалари педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳар йили 1 июлга қадар белгиланади ва ўқув йилининг ярим йиллик якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

29. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

Бунда мукофотлаш даврида мукофот миқдори Жамғармани амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади.

30. Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади.

31. Ишчи гуруҳ ўқитувчига ўқувчиларининг халқаро олимпиадаларидаги натижалари учун устама белгилашда, халқаро олимпиадаларнинг совриндорлигини тасдиқловчи диплом (сертификат) асосида қарор қабул қилади.

32. Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.

33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам ходимнинг ўзи ёки яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Бунда календарь йили давомида бир ходимга тўланадиган моддий ёрдамларнинг жами миқдори унинг лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдорининг икки баробаридан оширилишига йўл қўйилмайди.

33 1 . Педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланади.

8-боб. Якунловчи қоида

35. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини

1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

Т/р Кўрсаткичлар* Амалга оширилган аниқ ишларнинг қисқача таърифи, унинг натижалари (самарадорлиги), қўлланилаётган шакли ва услуби, ўтказилган машғулотларнинг сони, ўқувчилар қамровининг ўртача сони Рейтинг баҳоси Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1. Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати Ўқитувчи дарс ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари ўзлаштиришнинг сифат («4» ва «5» баҳо (янги баҳолаш тизимида 66 — 100 балл)) кўрсаткичи асосида аниқланади 5 3 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 56 — 70 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 56 — 65 фоизини ташкил этганда 4 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 71 — 85 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 66 — 80 фоизини ташкил этганда 5 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 86 фоизи ва ундан юқорини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 81 фоиздан юқорини ташкил этганда 2. «Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақалар, тадбирларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки ** Ўқувчиларининг олимпиада, танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва натижалари асосида баҳоланади 25 5 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда 10 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда 25 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни (шунингдек, тўғридан тўғри халқаро фан олимпиадаларидан иштирок этиб, совринли ўринларни) эгаллаганда 3. Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки*** Бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирлардаги иштироки натижалари асосида баҳоланади 25 5 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 55 — 70 фоизни ташкил этганда 10 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 71 — 85 фоизни ташкил этганда 25 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 86 — 100 фоизни ташкил этганда 4. Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги Ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади (ўқитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги) 15 5 Иш тажрибаси мактаб миқёсида оммалаштирилганда 8 Иш тажрибаси туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилганда 10 Иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганда 15 Иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганда 5. Педагогик иш стажи Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг иш стажига қараб баҳоланади 10 4 педагогик иш стажи 1 йилдан 5 йилгача 7 педагогик иш стажи 5 йилдан 10 йилгача 10 педагогик иш стажи 10 йил ва ундан юқори 6. Синф раҳбарлиги Синф раҳбарлиги юклатилганлиги 5 0 Синф раҳбарлиги юклатилмаган бўлса 5 Синф раҳбарлиги юклатилган бўлса 7. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги Режа асосида 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса ёки қатнашган бўлсада , курслар якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификатга эга бўлмаса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлса **** 8. Синфдан ташқари ишлар***** Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижодкорлик ва санъатга қаратилган қўшимча машғулотлар олиб бориш 10 3 Креативликни рағбатлантиришга қаратилган тадбирларни (фотокўргазмалар, ҳунармандчилик, мусиқа ва театр саҳналари ва бошқалар) ташкил этган бўлса 5 Ўқувчиларда мустақил фикр юритиш, мулоҳаза билдириш, танқидий ва таҳлилий ёндашиш кўникмаларини ривожлантирувчи лойиҳалар ва қўшимча машғулотлар олиб борса 10 Ўқувчиларни изланишга ундовчи қўшимча машғулотлар (ўқув йили давомида иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан) олиб борса 9. Ўқитувчининг малака тоифаси баҳоси Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг амалдаги малака тоифасига қараб баҳоланади 20 0 Мутахассис лавозимида бўлса 5 Иккинчи малака тоифасига эга бўлса 10 Биринчи малака тоифасига эга бўлса 20 Олий тоифа малака тоифасига эга бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100

2. Умумтаълим муассасаларидаги кутубхона ходимларининг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р Мезонлар Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1. Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 балл 0 Номутахассислар 10 Ўрта махсус ёки олий маълумотли мутахассис бўлса 2. Малака оширишдан ўтганлиги 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса 2 Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлмаса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлса 3. Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи 20 5 Кутубхоначиликка оид иш стажи 1 йилдан 5 йилгача 10 Кутубхоначиликка оид иш стажи 5 йилдан 10 йилгача 20 Кутубхоначиликка оид иш стажи 10 йил ва ундан юқори 4. Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги 30 0 Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоиздан ортиқ хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 80 фоиздан паст бўлса 10 Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 80 — 89 фоизни ташкил этса 20 Буюртмаларни шакллантиришда 5 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 90 — 95 фоизни ташкил этса 30 Буюртмалар тўғри шакллантирилган ва дарсликлар билан таъминланганлик 96 — 100 фоизни ташкил этса 5. Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши 30 10 Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 1 фоиздан 30 фоизгача жалб қилинган бўлса 20 Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 30 фоиздан 50 фоизгача жалб қи?инган бўлса 30 Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 50 ва ундан юқори фоизи жалб қилинган бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100

3. Умумтаълим муассасаларидаги психолог ходимларнинг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р Мезонлар Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1 . Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 5 Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 1 йилдан 5 йилгача бўлса 10 Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 5 йил ва ундан юқори бўлса 2 . Малака оширишдан ўтганлиги 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификат (ҳужжат)га эга бўлса 3 . Синфдан ташқари профилактика, касбга йўналтириш ишларини олиб бориш ҳамда коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар 45 15 Коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш юзасидан иш олиб борилганлиги ҳамда 7-синфдан интерактив сўровномалар ўтказиш ва шу асосда касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқланлиги ва уларнинг маълумотлар базаси яратилганлиги 30 Эмоционал-ҳиссий зўриқишлар, хавотирлик даражаси юқори ва ўзига ишончи паст бўлган болалар учун коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ташкил этиш, ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида семинар-тренинглар ҳамда соҳа мутахассислари билан давра суҳбатларини ўтказганлиги, шунингдек, касбий мойиллиги бўйича келгусида аниқ ишчи касблар бўйича профессионал таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишлари олиб борилганлиги 45 Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўғри йўналтириш юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борганлиги ҳамда таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш бўйича статистик маълумотлар жамланганлиги, коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни, ота-оналар ва педагоглар тўлиқ қамраб олингани ва ўқувчи-ёшлар ўртасида девиант хулқ атвор кўринишларининг (зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ) мавжуд эмаслиги 4 . Ижодий ишлар 20 10 Конференция ва семинарларда маъруза ёки тезислар билан иштироки (камида 2 марта) 20 Ишлаб чиқилган методик тавсиялар ҳамда қўлланмалар ёки илмий мақола ва тезислари чоп этилганлиги (камида 2 марта) 5 . Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси 5 0 Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса 5 0 Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса 5 0 Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг _______________________ фани ўқитувчиси ________________________________________ нинг 20__-20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Ўқитувчи фаолиятининг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1. Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати 5 2. «Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақалар, тадбирларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки * 25 3. Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки ** 4. Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги 15 5. Педагогик иш стажи 10 6. Синф раҳбарлиги юклатилганлиги 5 7. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги *** 10 8. Синфдан ташқари ишлар **** 10 9. Ўқитувчининг малака тоифаси учун баҳоси 20 ЖАМИ: 100

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, _________________ _______

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА

___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг кутубхона ходими ________________________________________ нинг 20__ -20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган БАҲОЛАР Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Фаолиятнинг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1 . Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 2 . Малака оширишдан ўтганлиги 10 3 . Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи 20 4 . Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги 30 5 . Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши 30 ЖАМИ: 100 Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________ Ишчи гуруҳ аъзолари: _________________ ___ _ ______ __ ____, ____________ ___ ________ _____ __ ____, __________________ _____ _ _______, _____________ ____ _______ _ _________ _________

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА

___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг психолог ходими ________________________________________ нинг 20__ -20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган БАҲОЛАР Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Психолог фаолиятининг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1 . Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 2 . Малака оширишдан ўтганлиги 10 3 . Синфдан ташқари профилактика, коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар 45 4 . Ижодий ишлар 20 5 . Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси 5 5 5 ЖАМИ: 100 Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________ Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, ____________________ _________, ___________________ _______, ____________________ __________

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини амалиётга жорий этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мактаб Мактаб педагогик кенгаш қарори, директорнинг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича мактаб ҳузурида Ишчи гуруҳ тасдиқланади. Доимо, ҳар янги ўқув йили бошлангунга қадар 2-босқич Ишчи гуруҳ 1. Мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда кутубхона ходимларини фаолиятини ?асдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқиб баҳолайди ва 10 фоиздан 40 фоизгача базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар йили 1 июлга қадар 3. Умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди. Мукофотлаш лозим бўлган даврда мурожаатга асосан 3-босқич Мактаб 1. Ишчи гуруҳнинг қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан мактаб директорининг буйруғи чиқарилади. 2. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойдаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади. Доимо 4-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими Ишчи гуруҳнинг қарорлари асосида қабул қилинган мактаб директорининг буйруғига мувофиқ умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамаларни, мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўлаб беради. Доимо

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 4-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 56-модда) илова 9-бандининг «г» кичик банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 78-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 30 сентябрь,

823-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09.19/823/3834-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/646/0963-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон; 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон; 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон; 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

BAHOLASH MEZONLARI

BAHOLAR

SXEMASI

ROʻYXATI

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismoniy barkamol etib tarbiyalash, ularga taʼlim-tarbiya berish tizimini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-avgustdagi PQ-3907-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, maktabgacha va maktab taʼlimi tizimi xodimlarining ijtimoiy mavqeyi va nufuzini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirish direktor jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan umumtaʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlari faoliyatining natijadorligi asosida ularni ragʻbatlantirishning shaffof tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi yakunlangan oʻquv yilida umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oliy taʼlim, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilingan 11-sinf bitiruvchilari roʻyxatini har kalendar yilining IV choragi yakuniga qadar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etib borsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduhakimov va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga 1-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlariga muvofiq oʻquvchilarga taʼlim beradigan barcha tur va nomdagi umumiy oʻrta taʼlim maktablarida (keyingi oʻrinlarda umumtaʼlim muassasalari deb ataladi) tashkil etiladi.

2-bob. Jamgʻarmani tashkil etishning maqsad va vazifalari

3. Jamgʻarma umumtaʼlim muassasasi direktori va uning oʻrinbosarlariga faoliyat samaradorligi koʻrsatkichlari (KPI) natijasiga koʻra har oylik ustamalar toʻlash, oʻquv-tarbiya jarayonining samaradorligi va sifatini oshirishni ragʻbatlantirish, pedagog, psixolog va kutubxona xodimlariga oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasalari xodimlarini mukofotlash va ularga moddiy yordam berish, pedagog xodimlarning kasb mahorati va malakasini oshirishini ragʻbatlantirishni kuchaytirish maqsadida tashkil etiladi.

4. Jamgʻarmaning vazifalari quyidagilardan iborat:

umumtaʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan pedagog (ular umumiy sonining koʻpi bilan 50 foizi), psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash yoʻli bilan ularni moddiy ragʻbatlantirish;

umumtaʼlim muassasalari xodimlarini mukofotlash va ularga moddiy yordam berish;

oʻz faoliyatida ijobiy natija koʻrsatgan jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilarini ragʻbatlantirish;

umumtaʼlim muassasasining direktori va uning oʻrinbosarlariga faoliyat samaradorligi koʻrsatkichlari (KPI) natijasiga koʻra har oylik ustamalar toʻlash;

umumtaʼlim muassasalarida tashkil etilgan “Zakovat” intellektual klublarining koordinatori boʻlgan oʻqituvchilarga ularning taʼrif stavkasining 50 foizi miqdorida bir martalik toʻlov toʻlash;

tejalgan mablagʻlar mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu mablagʻlar hisobidan xodimlarning vaqtincha mehnatga layoqatsizligi boʻyicha toʻlanmagan nafaqalarni moliyalashtirish.

3-bob. Jamgʻarmani shakllantirish tartibi

5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetida belgilangan tartibda nazarda tutiladigan budjet mablagʻlari Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi.

6. Jamgʻarma umumtaʼlim muassasasi mehnatga haq toʻlash fondining 15 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda tashkil etiladi. Jamgʻarmaning mehnatga haq toʻlash fondiga nisbatan foizlardagi miqdori navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinganidan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilanadi.

Jamgʻarmaning mehnatga haq toʻlash fondiga nisbatan miqdori Respublikaning barcha umumtaʼlim muassasalari boʻyicha yagona hisoblanadi.

7. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ustamalar hamda boshqa turdagi ragʻbatlantirish bilan bogʻliq toʻlovlar belgilangan tartibda moliya organlari tomonidan xodimlarga ish haqi toʻlash uchun mablagʻlarni moliyalashtirish bilan bir vaqtda moliyalashtiradi.

8. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tayinlangan ustamalar, moddiy yordam va mukofotlar summasi umumtaʼlim muassasasining mehnatga haq toʻlash fondiga kiritiladi. Jamgʻarma hisobidan olingan daromadlarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq solinadi.

4-bob. Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlariga oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasalari xodimlarini mukofotlash va ularga moddiy yordam berishni tashkil etish

9. Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasalari xodimlarini mukofotlash va ularga moddiy yordam berish umumtaʼlim muassasalarida tashkil etiladigan ustamalar belgilash, moddiy ragʻbatlantirish va moddiy yordam berish boʻyicha ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda ishchi guruhi deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari ishchi guruhining faoliyatiga hamda ular qabul qiladigan qarorlarga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

10. Ishchi guruh umumtaʼlim muassasasining pedagogik kengashi qarori asosida, muassasa direktorining buyrugʻi bilan kamida yetti kishidan iborat toq sonda quyidagi tarkibda tasdiqlanadi:

Ishchi guruhi rahbari — umumtaʼlim muassasasi direktori;

Ishchi guruh aʼzolari — oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari, maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari, kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi, umumtaʼlim muassasasi pedagog xodimlari orasidan hamda umumiy oʻrta taʼlim muassasasi kuzatuv kengashi va oʻquvchilarning ota-onalaridan vakillar.

Bunda umumtaʼlim muassasasining pedagoglari va boshqa xodimlari farzandlari mazkur umumtaʼlim muassasasida oʻqigan taqdirda, mazkur taʼlim muassasasi ishchi guruhi tarkibiga ota-onalardan vakil sifatida jalb etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Umumtaʼlim muassasasining oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari — Ishchi guruhning masʼul kotibi hisoblanadi.

Ishchi guruh faoliyatida shaffoflikni taʼminlash maqsadida ushbu ishchi guruh tarkibi har oʻquv yili boshlangunga qadar umumtaʼlim muassasasi pedagogik kengashi tomonidan qayta koʻrib chiqiladi. Bunda ishchi guruh tarkibidagi umumtaʼlim muassasasi pedagog xodimlari, umumiy oʻrta taʼlim muassasasi kuzatuv kengashi va ota-onalar vakillari har yili oʻzgartirib borilishi shart.

11. Ishchi guruh:

Jamgʻarma mablagʻlarining toʻgʻri va samarali sarflanishini rejalashtiradi va nazorat qiladi;

oʻquv-tarbiya jarayoniga shaxsiy hissa qoʻshayotgan, oʻz kasbiga sodiq va tashabbuskor, yuqori kasb darajasini namoyon etayotgan pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarini ularning faoliyatini ushbu Nizomga 1-ilovadagi baholash mezonlari asosida aniqlaydi, bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilaydi, umumtaʼlim muassasasi xodimlarini mukofotlaydi hamda ularga moddiy yordam belgilaydi;

pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasasi xodimlarini mukofotlash va moddiy yordam berishda adolat va xolislik prinsiplariga amal qiladi.

12. Ishchi guruh oʻziga yuklatilgan vazifalardan kelib chiqib, quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) Jamgʻarma mablagʻlarining toʻgʻri va samarali sarflanishini rejalashtirish va nazorat qilish boʻyicha:

bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilangan pedagog xodimlar soni umumtaʼlim muassasasida faoliyat koʻrsatayotgan jami pedagog xodimlar umumiy sonining 50 foizidan oshib ketmasligini nazorat qiladi;

har yili 1-iyulga qadar umumtaʼlim muassasasining har bir pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari faoliyatini baholaydi va navbatdagi oʻquv yili uchun yuqori natija koʻrsatgan pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama miqdorini belgilaydi;

oʻquv yili davomida bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilangan pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari faoliyatining natijadorligi boʻyicha ushbu Nizomga 2 , 2a , 2b-ilovalar bilan tasdiqlangan shakllar asosida tizimli ichki monitoring yuritadi;

umumtaʼlim muassasasi pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining faoliyati natijalari asosida bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustamalarni saqlab qolish, oʻzgartirish yoki bekor qilish, zarur hollarda, ustamalar miqdoriga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, qabul qilingan qaror haqida pedagogik kengashda axborot beradi;

b) oʻquv-tarbiya jarayoniga shaxsiy hissa qoʻshayotgan, oʻz kasbiga sodiq va tashabbuskor, yuqori kasb darajasini namoyon etayotgan pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarini ularning faoliyatini baholash mezonlari asosida aniqlash, bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasasi xodimlarini mukofotlash hamda ularga moddiy yordam belgilash boʻyicha:

umumtaʼlim muassasasi pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari faoliyatining samaradorligini tahlil qiladi va baholaydi;

yangi oʻquv yili boshlanguniga qadar umumtaʼlim muassasasining pedagogik kengashi majlisida Jamgʻarma hisobidan tegishli pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash toʻgʻrisidagi qarori yuzasidan axborot beradi;

umumtaʼlim muassasalari xodimlariga ularning murojaatlari yoki kasaba uyushmasi qoʻmitasining tashabbusiga koʻra moddiy yordam belgilaydi;

v) pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasasi xodimlarini mukofotlash va ularga moddiy yordam berishda adolat va xolislik prinsiplariga amal qilish boʻyicha:

oʻqituvchi taʼlim-tarbiya berayotgan oʻquvchilarining bilimi, malakasi va koʻnikmalarining muayyan sinf va oʻquv fani boʻyicha umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari talablariga muvofiqligini sinf jurnalidagi qaydlar orqali tahlil qiladi;

mukofotlanadigan va moddiy yordam koʻrsatiladigan xodimlarni, shuningdek, ragʻbatlantirish miqdorini aniqlaydi.

13. Ishchi guruhning ustama haq belgilash boʻyicha majlislari bir yilda kamida bir marta, istisno hollarda zaruratga koʻra, oʻtkaziladi.

Zarur hollarda, ishchi guruh raisining tashabbusi yoki ishchi guruh aʼzolaridan kamida ikki nafarining taklifiga koʻra xodimlarni mukofotlash, bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama haqlarni qayta koʻrib chiqish hamda xodimning murojaati yoki boshlangʻich kasaba uyushmasining tashabbusi bilan moddiy yordam berish haqidagi masalada ishchi guruhning navbatdan tashqari majlisi chaqirilishi mumkin.

Pedagog xodimlarning bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, umumtaʼlim muassasalari xodimlariga mukofotlar berish va ularga moddiy yordam koʻrsatish ishchi guruh majlisi qarori bilan ochiq muhokama orqali hamda umumtaʼlim muassasasining pedagogik kengashi fikrlarini hisobga olib, Jamgʻarmada nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

Bunda jamgʻarmada ajratilgan mablagʻlar yetarli boʻlmagan hollarda umumtaʼlim muassasalari xodimlari, shu jumladan rahbar xodimlariga moddiy yordam koʻrsatish boʻyicha ishchi guruh qarori va direktor buyrugʻi qabul qilinmaydi.

14. Ishchi guruh majlisini oʻtkazish bilan bogʻliq zarur hujjatlar ishchi guruh masʼul kotibi tomonidan tayyorlanadi hamda majlisga uch kun muddat qolganda ishchi guruh rahbar va aʼzolariga taqdim etiladi.

Ishchi guruh masʼul kotibi hujjatlarning yuritilishi va saqlanishini taʼminlaydi.

15. Ishchi guruh majlislari ishchi guruh aʼzolari umumiy sonining uchdan ikki qismi ishtirok etsa, vakolatli hisoblanadi. Bunda kasaba uyushmasi va umumtaʼlim muassasasi kuzatuv kengashi va oʻquvchilar ota-onalari vakillarining ishtiroki majburiy hisoblanadi.

Ishchi guruh qarori ishchi guruh aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovoz berishi yoʻli bilan qabul qilinadi. Ishchi guruh rahbari barcha aʼzolardan soʻng ovoz beradi. Ovozlar soni teng boʻlib qolganda, ishchi guruh rahbarining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Ishchi guruh aʼzosining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, uni mukofotlash yoki unga moddiy yordam belgilash toʻgʻrisidagi masala koʻrib chiqilayotgan boʻlsa, ishchi guruhning mazkur aʼzosi masalani koʻrib chiqish jarayonida ishtirok etmaydi hamda bu haqida ishchi guruh majlisi bayonnomasida qayd etiladi.

Bunda ushbu bandning uchinchi xatboshisida belgilangan talablar ushbu Nizomning 29-bandiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

16. Ishchi guruhning qarori majlisda ishtirok etgan uning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadigan bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi hamda umumtaʼlim muassasasining muhri qoʻyiladi.

Ishchi guruh bayonnomalarini rasmiylashtirish uchun alohida umumiy daftar yuritiladi, daftar yuqori tashkilot tomonidan tikiladi va ushbu tashkilot rahbari tomonidan sahifalanib imzolanadi.

Ishchi guruh majlisining bayonnomasi maxsus daftarga qayd etiladi va undan koʻchirma yuqori turuvchi organga yuboriladi.

Umumtaʼlim muassasasi pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, xodimlarni mukofotlash va ularga moddiy yordam koʻrsatishning toʻgʻri, xolis va adolatli amalga oshirilishi uchun javobgarlik Ishchi guruh rahbari zimmasiga yuklatiladi.

17. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan umumtaʼlim muassasasi pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash, xodimlarni mukofotlash va ularga moddiy yordam berish toʻgʻrisida Ishchi guruhning qarori asosida umumtaʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi chiqariladi.

18. Umumtaʼlim muassasasining hammaga koʻrinadigan joyidagi axborotlar stendi hamda maktabning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida Ishchi guruhning qarori toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar muntazam ravishda eʼlon qilib boriladi.

5-bob. Ishchi guruhga hujjatlarni taqdim etish

19. Bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustama belgilash uchun Ishchi guruh masʼul kotibi tomonidan ustama haq olishga daʼvogar pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining arizalariga muvofiq ular haqida umumiy va faoliyati mazkur Nizom bilan tasdiqlangan mezonlar asosida baholangan tahliliy maʼlumotlar ushbu Nizomga 2 va 2a va 2b-ilovalardagi jadvallar shaklida Ishchi guruhga taqdim qilinadi.

6-bob. Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustama belgilash

20. Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar tarbiyaviy jarayonning amalga oshirilish sifati va samaradorligiga, sinfdan tashqari ishlarga hamda oʻquvchilarni insonparvarlik va mehr-oqibat ruhida tarbiyalashga, tegishli sinflar va oʻquv fanlari uchun tasdiqlangan umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlarida nazarda tutilgan bilimlar va koʻnikmalar toʻliq hajmining oʻquvchilar tomonidan oʻzlashtirib olinishi darajasiga va oʻquv jarayoniga qoʻshilgan aniq hissa, oʻqitishning yuqori samaradorligi va sifati uchun 40 foizgacha miqdorda belgilanadi.

21. Pedagog xodimlarning faoliyatini baholash mezonlari asosida toʻplagan umumiy ballari boʻyicha ularga quyidagi miqdorlarda ustama haq belgilanadi:

65 — 70 ball toʻplasa — 10 foiz;

71 — 75-ball toʻplasa — 15 foiz;

76 — 80 ball toʻplasa — 20 foiz;

81 — 85 ball toʻplasa — 25 foiz;

86 — 90 ball toʻplasa — 30 foiz;

91 — 95 ball toʻplasa — 35 foiz;

96 — 100 ball toʻplasa — 40 foiz.

Umumtaʼlim muassasalari pedagog xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga Jamgʻarma hisobidan har oylik ustamalar yangi oʻquv yili uchun oʻtgan oʻquv yili yakunlari boʻyicha belgilanadi.

22. Kutubxona xodimlarining faoliyatini baholash mezonlari asosida toʻplangan umumiy ballari boʻyicha ularga quyidagi miqdorlarda ustama haq belgilanadi:

65 — 75 ball toʻplasa — 10 foiz;

76 — 85-ball toʻplasa — 15 foiz;

86 — 100 ball toʻplasa — 20 foiz;

Umumtaʼlim muassasalari kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga Jamgʻarma hisobidan har oylik ustamalar yangi oʻquv yili uchun oʻtgan oʻquv yili yakunlari boʻyicha belgilanadi.

23. Psixolog xodimlarining faoliyatini baholash mezonlari asosida toʻplangan umumiy ballari boʻyicha ularga quyidagi miqdorlarda ustama haq belgilanadi:

65 — 75 ball toʻplasa — 10 foiz;

76 — 85-ball toʻplasa — 15 foiz;

86 — 100 ball toʻplasa — 20 foiz;

Umumtaʼlim muassasalari psixolog xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga Jamgʻarma hisobidan har oylik ustamalar yangi oʻquv yili uchun oʻtgan oʻquv yili yakunlari boʻyicha belgilanadi.

24. Umumtaʼlim muassasasidagi pedagog xodimlar oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega ekanligidan qatʼiy nazar, mazkur Nizomga ilovada keltirilgan baholash mezonlari asosida baholanadi va koʻrsatkichlariga koʻra Ishchi guruh qarori asosida bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilanadi.

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish tartibini amaliyotga joriy etish ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

24 1 . Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga boshqa hududlardan jalb etilgan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning amalda ishlagan umumtaʼlim muassasasining direktor jamgʻarmasidan belgilangan ustama haq (foiz)lari saqlanadi.

Mazkur ustamalar bir oʻquv yili davomida saqlanadi va keyingi oʻquv yilida taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining Ishchi guruhi tomonidan qayta koʻrib chiqiladi.

Bunda boshqa umumtaʼlim muassasasiga ishga oʻtganda tayinlangan har oylik ustama haq (foiz)lari saqlanmaydi.

7-bob. Umumtaʼlim muassasalari xodimlariga belgilanadigan ustamalar va ragʻbatlantirishning boshqa turlari

26. Umumtaʼlim muassasasida oʻquv-tarbiya jarayoni sifatini yanada yaxshilash, fanlararo integratsiyani kuchaytirish, taʼlim va tarbiya jarayonini zamonaviy pedagogik texnologiyalar asosida tashkil etish, STEAM yondashuvini samarali tatbiq etish, taʼlim jarayonida pedagog xodimlarga oʻz vaqtida metodik yordamni tashkil etish, ularning kasbiy va metodik mahoratini hamda malakasini oshirishda faolligi uchun Ishchi guruhning qarori bilan (mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan oʻqituvchilar umumiy sonining 50 foizidan tashqari) umumtaʼlim muassasasining fan yoʻnalishlari boʻyicha uslubiy birlashmalari rahbarlari oʻqituvchi sifatida ushbu Nizomning 20-bandiga asosan olishi mumkin boʻlgan ustamaga qoʻshimcha ravishda bazaviy tarif stavkalariga 10 foiz har oylik ustama haq belgilanishi mumkin.

26 1 . Kasbiy rivojlanish soati” va “Kasbiy rivojlanish kuni” tadbirlarida mentor-oʻqituvchi sifatida faoliyat yuritayotgan fan oʻqituvchilariga asosiy ish joyi boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasasi direktor jamgʻarmasi hisobidan ushbu Nizomning 20-bandiga asosan olishi mumkin boʻlgan ustamaga qoʻshimcha ravishda lavozim maoshining 20 foizi miqdorida har oylik ustama haq belgilanadi.

Bunda mentor-oʻqituvchilar roʻyxati tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi mudirining buyrugʻi bilan har oʻquv yili boshida tasdiqlanadi.

26 2 . Oʻz faoliyatida ijobiy natija koʻrsatgan jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari ushbu Nizomning 20-bandiga asosan olishi mumkin boʻlgan ustamaga qoʻshimcha ravishda jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 20 foizgacha ragʻbatlantirilishi mumkin.

Bunda ragʻbatlantiriladigan jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari ragʻbatlantiriladigan yildan avvalgi bir kalendar yil (yanvar — dekabr oylari) davomidagi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga kiritilgan sport musobaqalaridagi ishtiroki hamda xalqaro assotsiatsiyalar tomonidan oʻtkaziladigan Osiyo va jahon chempionatlari, xalqaro olimpiadalarda erishgan natijalaridan kelib chiqib, ishchi guruh tomonidan har yili 15-yanvargacha bir kalendar yil (yanvar — dekabr oylari) uchun bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 20 foizgacha har oylik ustamalar quyidagi tartibda ustamalar belgilanadi:

sport musobaqalarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyat bosqichida gʻoliblikni qoʻlga kiritganligi uchun — 5 foiz;

sport musobaqalarining respublika bosqichida sovrinli oʻrinlarni (1 — 3-oʻrinlarni) qoʻlga kiritganligi uchun — 10 foiz;

xalqaro sport musobaqalarida sovrinli oʻrinlarni qoʻlga kiritganligi uchun — 20 foiz.

27. Umumtaʼlim muassasasining rahbar xodimlariga (direktor va uning oʻrinbosarlari) va oʻz faoliyatini soatbay haq toʻlash asosida amalga oshiradigan oʻqituvchilariga ushbu Nizomning 20-bandiga muvofiq belgilanadigan har oylik ustamalar belgilanmaydi, Xalqaro matematika olimpiadasi — International Mathematical Olympiad (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi — International Physics Olympiad (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi — International Chemistry Olympiad (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi — International Biology Olympiad (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi — International Olympiad in Informatics (IOI) — fan olimpiadalarida oʻquvchilari gʻoliblikni qoʻlga kiritgan maktab rahbari (direktor) bundan mustasno.

27 1 . Umumtaʼlim muassasalarining direktori va uning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligi umumtaʼlim muassasasining quyidagi belgilangan koʻrsatkichlariga (keyingi oʻrinlarda — koʻrsatkichlar) muvofiq 100 ballik tizimda baholanadi:

akademik natijalar;

noakademik natijalar;

tarbiyaviy ishlar samaradorligi;

moliyaviy faoliyat samaradorligi;

malakali oʻqituvchilar bilan taʼminlanganlik darajasi.

Koʻrsatkichlar boʻyicha baholash metodikasi va tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

Koʻrsatkichlar umumtaʼlim muassasasining Ishchi guruhi tomonidan baholanadi.

Bunda baholash koʻrsatkichlari asosida umumtaʼlim muassasalari toʻplagan umumiy ballardan kelib chiqib, ushbu umumtaʼlim muassasalari direktori va uning oʻrinbosarlariga quyidagi miqdorlarda bir kalendar yil (yanvar — dekabr oylari) uchun bazaviy tarif stavkalariga nisbatan har oylik ustama belgilanadi:

a) umumtaʼlim muassasasi direktoriga:

61 — 70 ball toʻplasa — 5 foiz;

71 — 80 ball toʻplasa — 10 foiz;

81 — 90 ball toʻplasa — 15 foiz;

91 — 100 ball toʻplasa — 20 foiz;

b) umumtaʼlim muassasasi direktori oʻrinbosarlariga:

61 — 70 ball toʻplasa — 2,5 foiz;

71 — 80 ball toʻplasa — 5 foiz;

81 — 90 ball toʻplasa — 7,5 foiz;

91 — 100 ball toʻplasa — 10 foiz.

Direktor yoki direktor oʻrinbosarlariga belgilanadigan har oylik ustama Jamgʻarmadagi mavjud mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

Bunda belgilangan ustamalar Jamgʻarmadagi mablagʻlardan oshib ketgan hollarda, mazkur belgilangan har oylik ustamalar tegishli miqdorga kamaytiriladi.

Har oylik ustama belgilanishi uchun direktor yoki direktor oʻrinbosarlari mazkur umumtaʼlim muassasasida kamida 9 oy davomida asosiy lavozimi boʻyicha faoliyat yuritgan boʻlishlari lozim.

Direktor yoki direktor oʻrinbosarlari oʻzi faoliyat yuritayotgan umumtaʼlim muassasasida boshqa lavozimga oʻtganda yoki boshqa umumtaʼlim muassasasiga ishga oʻtganda ularga tayinlangan har oylik ustamalar saqlanmaydi, bundan teng lavozimga rotatsiya qilingan holatlar mustasno.

27 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida eng tajribali umumtaʼlim muassasalari direktorlaridan iborat boʻlgan Direktorlar kengashlarida faoliyat yuritayotgan umumtaʼlim muassasasi direktorlariga jamgʻarma hisobidan bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 20 foiz har oylik ustamalar toʻlanadi.

Mazkur direktorlarga ushbu Nizomning 27 1 -bandi asosida belgilangan koʻrsatkichlarga erishish darajasiga qarab belgilanadigan ustamalar tayinlanmaydi (direktor oʻrinbosarlari bundan mustasno).

28. Umumtaʼlim muassasalari pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga Jamgʻarma hisobidan har oylik ustamalar har yili 1-iyulga qadar belgilanadi va oʻquv yilining yarim yillik yakunlari boʻyicha qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

29. Umumtaʼlim muassasalari xodimlari, shu jumladan rahbar xodimlari faqat “1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni” munosabati bilan Jamgʻarmaning mavjud mablagʻlari hisobidan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 75 foizigacha miqdorida mukofotlanishi mumkin.

Bunda mukofotlash davrida mukofot miqdori Jamgʻarmani amaldagi moliyaviy holatidan kelib chiqib, uning mavjud mablagʻlari doirasida belgilanadi.

30. Xalqaro matematika olimpiadasi — International Mathematical Olympiad (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi — International Physics Olympiad (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi — International Chemistry Olympiad (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi — International Biology Olympiad (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi — International Olympiad in Informatics (IOI) gʻoliblarini tayyorlagan oʻqituvchilar va taʼlim muassasasi direktorlariga navbatdagi oʻquv yili uchun Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan oltin, kumush va bronza medallariga qarab tegishincha qoʻshimcha 200, 175 va 150 foizlik ustama haq toʻlanadi.

31. Ishchi guruh oʻqituvchiga oʻquvchilarining xalqaro olimpiadalaridagi natijalari uchun ustama belgilashda, xalqaro olimpiadalarning sovrindorligini tasdiqlovchi diplom (sertifikat) asosida qaror qabul qiladi.

32. Prezident maktablariga tanlov asosida qabul qilingan har bir oʻquvchi uchun tegishli umumtaʼlim muassasasining mos (tanlov, musobaqa, imtihon fanlari) fan oʻqituvchisi mazkur Nizomning 29-bandidan tashqari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy tarif stavkasining ikki baravari miqdorida bir yoʻla mukofot puli toʻlash yoʻli bilan ragʻbatlantirilishi mumkin.

33. Umumtaʼlim muassasalari xodimlariga moddiy yordam xodimning oʻzi yoki yaqin qarindoshi (otasi, onasi, turmush oʻrtogʻi, farzandi) vafot etganda, ogʻir kasallikka chalinganda, xodim tabiiy ofatdan zarar koʻrganda koʻrsatiladi.

Bunda kalendar yili davomida bir xodimga toʻlanadigan moddiy yordamlarning jami miqdori uning lavozim maoshi (oʻqituvchining tarif stavkasi) miqdorining ikki barobaridan oshirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

33 1 . Pedagog xodimlarga belgilangan ustamalar ularning tarifikatsiya roʻyxatida ajratilgan dars soatlariga (oʻqituvchining tarif stavkasiga) mutanosib ravishda toʻlanadi.

8-bob. Yakunlovchi qoida

35. Ushbu Nizom yuzasidan kelib chiqadigan nizoli masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining faoliyatini

1. Umumtaʼlim muassasalaridagi oʻqituvchilarning bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar ularning kasbiy mahorati, maʼnaviy-axloqiy, tarbiyaviy va sinfdan tashqari ishlari uchun quyidagi mezonlar asosida belgilanadi:

T/r Koʻrsatkichlar* Amalga oshirilgan aniq ishlarning qisqacha taʼrifi, uning natijalari (samaradorligi), qoʻllanilayotgan shakli va uslubi, oʻtkazilgan mashgʻulotlarning soni, oʻquvchilar qamrovining oʻrtacha soni Reyting bahosi Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1. Oʻquvchilarning choraklik baholarining oʻrtacha qiymati Oʻqituvchi dars oʻtayotgan sinflardagi oʻquvchilarning choraklik oʻrtacha baholari oʻzlashtirishning sifat (“4” va “5” baho (yangi baholash tizimida 66 — 100 ball)) koʻrsatkichi asosida aniqlanadi 5 3 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 56 — 70 foizini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 56 — 65 foizini tashkil etganda 4 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 71 — 85 foizini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 66 — 80 foizini tashkil etganda 5 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 86 foizi va undan yuqorini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 81 foizdan yuqorini tashkil etganda 2. “Fan olimpiadasi” va boshqa koʻrik tanlovlar, musobaqalar, tadbirlarning tuman (shahar) bosqichida oʻquvchisining ishtiroki ** Oʻquvchilarining olimpiada, tanlovlar, musobaqalar va boshqa tadbirlardagi ishtiroki va natijalari asosida baholanadi 25 5 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashib, oʻquvchilari eng quyi gʻolib koʻrsatkichining 55 foizidan yuqori natijalarni koʻrsatganda 10 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashib, oʻquvchilari eng quyi gʻolib koʻrsatkichining 70 foizidan yuqori natijalarni koʻrsatganda 25 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari 1-, 2-, 3-oʻrinlarni (shuningdek, toʻgʻridan toʻgʻri xalqaro fan olimpiadalaridan ishtirok etib, sovrinli oʻrinlarni) egallaganda 3. Tanlov va boshqa tadbirlarda boshlangʻich sinf oʻquvchilarining ishtiroki*** Boshlangʻich sinf oʻquvchilarining maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlardagi ishtiroki natijalari asosida baholanadi 25 5 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 55 — 70 foizni tashkil etganda 10 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 71 — 85 foizni tashkil etganda 25 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 86 — 100 foizni tashkil etganda 4. Oʻqituvchi ish tajribasining ommalashtirilganligi Oʻqituvchi ish faoliyati maktab, tuman (shahar), viloyat va respublika miqyosida ommalashtiriladi (oʻqituvchining faoliyati baholash davriga nisbatan soʻnggi 3 yillikda ommalashtirilganligi) 15 5 Ish tajribasi maktab miqyosida ommalashtirilganda 8 Ish tajribasi tuman (shahar) miqyosida ommalashtirilganda 10 Ish tajribasi viloyat miqyosida ommalashtirilganda 15 Ish tajribasi respublika miqyosida ommalashtirilganda 5. Pedagogik ish staji Taʼlim muassasalaridagi pedagog xodimning ish stajiga qarab baholanadi 10 4 pedagogik ish staji 1 yildan 5 yilgacha 7 pedagogik ish staji 5 yildan 10 yilgacha 10 pedagogik ish staji 10 yil va undan yuqori 6. Sinf rahbarligi Sinf rahbarligi yuklatilganligi 5 0 Sinf rahbarligi yuklatilmagan boʻlsa 5 Sinf rahbarligi yuklatilgan boʻlsa 7. Malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi Reja asosida 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa yoki qatnashgan boʻlsada , kurslar yakuniga koʻra yakuniy attestatsiyadan oʻta olmagan va tegishli sertifikatga ega boʻlmasa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli sertifikatga ega boʻlsa **** 8. Sinfdan tashqari ishlar***** Oʻquvchilarning dunyoqarashini kengaytirish, ijodkorlik va sanʼatga qaratilgan qoʻshimcha mashgʻulotlar olib borish 10 3 Kreativlikni ragʻbatlantirishga qaratilgan tadbirlarni (fotokoʻrgazmalar, hunarmandchilik, musiqa va teatr sahnalari va boshqalar) tashkil etgan boʻlsa 5 Oʻquvchilarda mustaqil fikr yuritish, mulohaza bildirish, tanqidiy va tahliliy yondashish koʻnikmalarini rivojlantiruvchi loyihalar va qoʻshimcha mashgʻulotlar olib borsa 10 Oʻquvchilarni izlanishga undovchi qoʻshimcha mashgʻulotlar (oʻquv yili davomida iqtidorli va boʻsh oʻzlashtiruvchi oʻquvchilar bilan) olib borsa 9. Oʻqituvchining malaka toifasi bahosi Taʼlim muassasalaridagi pedagog xodimning amaldagi malaka toifasiga qarab baholanadi 20 0 Mutaxassis lavozimida boʻlsa 5 Ikkinchi malaka toifasiga ega boʻlsa 10 Birinchi malaka toifasiga ega boʻlsa 20 Oliy toifa malaka toifasiga ega boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100

2. Umumtaʼlim muassasalaridagi kutubxona xodimlarining faoliyati 100 ballik tizimda quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

T/r Mezonlar Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1. Kutubxona boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 ball 0 Nomutaxassislar 10 Oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotli mutaxassis boʻlsa 2. Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa 2 Malaka oshirish kurslari yakuniga koʻra yakuniy attestatsiyadan oʻta olmagan va tegishli maʼlumotnoma yoki sertifikatga ega boʻlmasa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli maʼlumotnoma yoki sertifikatga ega boʻlsa 3. Kutubxonachi lavozimidagi ish staji 20 5 Kutubxonachilikka oid ish staji 1 yildan 5 yilgacha 10 Kutubxonachilikka oid ish staji 5 yildan 10 yilgacha 20 Kutubxonachilikka oid ish staji 10 yil va undan yuqori 4. Maktabda ehtiyojga koʻra darsliklar boʻyicha buyurtmalarning toʻgʻri shakllantirilganligi 30 0 Buyurtmalarni shakllantirishda 10 foizdan ortiq xatoliklar mavjud boʻlsa va darsliklar bilan taʼminlanganlik 80 foizdan past boʻlsa 10 Buyurtmalarni shakllantirishda 10 foizgacha xatoliklar mavjud boʻlsa va darsliklar bilan taʼminlanganlik 80 — 89 foizni tashkil etsa 20 Buyurtmalarni shakllantirishda 5 foizgacha xatoliklar mavjud boʻlsa va darsliklar bilan taʼminlanganlik 90 — 95 foizni tashkil etsa 30 Buyurtmalar toʻgʻri shakllantirilgan va darsliklar bilan taʼminlanganlik 96 — 100 foizni tashkil etsa 5. Oʻquvchilarning kutubxonaga jalb qilinishi 30 10 Har oyda umumiy oʻquvchilarning 1 foizdan 30 foizgacha jalb qilingan boʻlsa 20 Har oyda umumiy oʻquvchilarning 30 foizdan 50 foizgacha jalb qi?ingan boʻlsa 30 Har oyda umumiy oʻquvchilarning 50 va undan yuqori foizi jalb qilingan boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100

3. Umumtaʼlim muassasalaridagi psixolog xodimlarning faoliyati 100 ballik tizimda quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

T/r Mezonlar Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1 . Psixologiya boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 5 Oliy maʼlumotli mutaxassisning (yoki qayta tayyorlovdan oʻtgan mutaxassis) sohadagi ish staji 1 yildan 5 yilgacha boʻlsa 10 Oliy maʼlumotli mutaxassisning (yoki qayta tayyorlovdan oʻtgan mutaxassis) sohadagi ish staji 5 yil va undan yuqori boʻlsa 2 . Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli sertifikat (hujjat)ga ega boʻlsa 3 . Sinfdan tashqari profilaktika, kasbga yoʻnaltirish ishlarini olib borish hamda korreksion va rivojlantiruvchi mashgʻulotlar 45 15 Korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlarga muhtoj boʻlgan oʻquvchilarni toʻliq qamrab olish yuzasidan ish olib borilganligi hamda 7-sinfdan interaktiv soʻrovnomalar oʻtkazish va shu asosda kasb-hunarga boʻlgan qiziqishini aniqlanligi va ularning maʼlumotlar bazasi yaratilganligi 30 Emotsional-hissiy zoʻriqishlar, xavotirlik darajasi yuqori va oʻziga ishonchi past boʻlgan bolalar uchun korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlar tashkil etish, oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish maqsadida seminar-treninglar hamda soha mutaxassislari bilan davra suhbatlarini oʻtkazganligi, shuningdek, kasbiy moyilligi boʻyicha kelgusida aniq ishchi kasblar boʻyicha professional taʼlim olishi mumkin boʻlgan oʻquvchilar oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish ishlari olib borilganligi 45 Maktab bitiruvchilarini taʼlimning keyingi bosqichiga toʻgʻri yoʻnaltirish yuzasidan oʻquvchilar va ularning ota-onalari oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini olib borganligi hamda taʼlimning keyingi bosqichiga qamrab olish boʻyicha statistik maʼlumotlar jamlanganligi, korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlarga muhtoj boʻlgan oʻquvchilarni, ota-onalar va pedagoglar toʻliq qamrab olingani va oʻquvchi-yoshlar oʻrtasida deviant xulq atvor koʻrinishlarining (zoʻravonlik, oʻz joniga qasd qilish, erta tugʻruq) mavjud emasligi 4 . Ijodiy ishlar 20 10 Konferensiya va seminarlarda maʼruza yoki tezislar bilan ishtiroki (kamida 2-marta) 20 Ishlab chiqilgan metodik tavsiyalar hamda qoʻllanmalar yoki ilmiy maqola va tezislari chop etilganligi (kamida 2-marta) 5 . Umumtaʼlim muassasasi Kuzatuv kengashi va oʻquvchilarning psixolog faoliyatiga bergan bahosi 5 0 Soʻrovnomada qatnashganlar Kuzatuv kengashi aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashganlar Kuzatuv kengashi aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foiz va undan yuqori boʻlsa 5 0 Soʻrovnomada qatnashganlar Pedagogik kengash aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashganlar Pedagogik kengash aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foiz va undan yuqori boʻlsa 5 0 Soʻrovnomada qatnashgan oʻquvchilar soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashgan oʻquvchilar soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foiz va undan yuqori boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning _______________________ fani oʻqituvchisi ________________________________________ ning 20__-20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan

T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Oʻqituvchi faoliyatining qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1. Oʻquvchilarning choraklik baholarining oʻrtacha qiymati 5 2. “Fan olimpiadasi” va boshqa koʻrik tanlovlar, musobaqalar, tadbirlarning tuman (shahar) bosqichida oʻquvchisining ishtiroki * 25 3. Tanlov va boshqa tadbirlarda boshlangʻich sinf oʻquvchilarining ishtiroki ** 4. Oʻqituvchi ish tajribasining ommalashtirilganligi 15 5. Pedagogik ish staji 10 6. Sinf rahbarligi yuklatilganligi 5 7. Malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi *** 10 8. Sinfdan tashqari ishlar **** 10 9. Oʻqituvchining malaka toifasi uchun bahosi 20 JAMI: 100

Ishchi guruh raisi: __________________ __________

Ishchi guruh aʼzolari: __________________ __________, _________________ _______

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA

___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning kutubxona xodimi ________________________________________ ning 20__ -20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan BAHOLAR T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Faoliyatning qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Kutubxona boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 2 . Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 3 . Kutubxonachi lavozimidagi ish staji 20 4 . Maktabda ehtiyojga koʻra darsliklar boʻyicha buyurtmalarning toʻgʻri shakllantirilganligi 30 5 . Oʻquvchilarning kutubxonaga jalb qilinishi 30 JAMI: 100 Ishchi guruh raisi: __________________ __________ Ishchi guruh aʼzolari: _________________ ___ _ ______ __ ____, ____________ ___ ________ _____ __ ____, __________________ _____ _ _______, _____________ ____ _______ _ _________ _________

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2b-ILOVA

___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning psixolog xodimi ________________________________________ ning 20__ -20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan BAHOLAR T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Psixolog faoliyatining qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Psixologiya boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 2 . Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 3 . Sinfdan tashqari profilaktika, korreksion va rivojlantiruvchi mashgʻulotlar 45 4 . Ijodiy ishlar 20 5 . Umumtaʼlim muassasasi Kuzatuv kengashi va oʻquvchilarning psixolog faoliyatiga bergan bahosi 5 5 5 JAMI: 100 Ishchi guruh raisi: __________________ __________ Ishchi guruh aʼzolari: __________________ __________, ____________________ _________, ___________________ _______, ____________________ __________

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish tartibini amaliyotga joriy etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Maktab Maktab pedagogik kengash qarori, direktorning buyrugʻi bilan umumtaʼlim muassasalari xodimlariga har oylik ustamalar belgilash, mukofotlash va ularga moddiy yordam berish boʻyicha maktab huzurida Ishchi guruh tasdiqlanadi. Doimo, har yangi oʻquv yili boshlangunga qadar 2-bosqich Ishchi guruh 1. Maktabda faoliyat koʻrsatayotgan oʻqituvchilar hamda kutubxona xodimlarini faoliyatini ?asdiqlangan mezonlar asosida oʻrganib chiqib baholaydi va 10 foizdan 40 foizgacha bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Har yili 1-iyulga qadar 3. Umumtaʼlim muassasalari xodimlariga ularning murojaatlari yoki kasaba uyushmasi qoʻmitasining tashabbusiga koʻra moddiy yordam belgilaydi. Mukofotlash lozim boʻlgan davrda murojaatga asosan 3-bosqich Maktab 1. Ishchi guruhning qarorlari ijrosini taʼminlash yuzasidan maktab direktorining buyrugʻi chiqariladi. 2. Umumtaʼlim muassasasining hammaga koʻrinadigan joydagi axborotlar stendi hamda maktabning internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida Ishchi guruhning qarori toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar muntazam ravishda eʼlon qilib boriladi. Doimo 4-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi Ishchi guruhning qarorlari asosida qabul qilingan maktab direktorining buyrugʻiga muvofiq umumtaʼlim muassasalari xodimlariga har oylik ustamalarni, mukofot va moddiy yordam pullarini toʻlab beradi. Doimo

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 12-son, 63-modda) 2-bandining toʻrtinchi xatboshi va qarorga 4-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 20-iyundagi 183-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 6-son, 56-modda) ilova 9-bandining “g” kichik bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 4-son, 28-modda) 1-ilovaning 78-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 30-sentabr,

823-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.09.2019-y., 09.19/823/3834-son; 01.01.2020-y., 07/20/4555/4257-son, 31.12.2020-y., 09/20/831/1697-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.10.2021-y., 09/21/646/0963-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 03.08.2022-y., 09/22/425/0712-son; 23.12.2024-y., 09/24/867/1045-son; 01.03.2025-y., 09/25/130/0199-son; 21.03.2025-y., 06/25/51/0261-son; 15.07.2025-y., 09/25/439/0619-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son)

lex.uz