UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 2-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 2 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 октября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 October 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикада заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг реализациясини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги 834-сон қарорига ИЛОВА

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш (кейинги ўринларда мониторинг қилиш деб аталади) тартибини белгилайди.

2. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторинги ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси бўйича маълумотларни шакллантириш тартиби

3. Қуйидагилар идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси Адлия вазирлигининг «Лицензия» ахборот тизими орқали:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома;

заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида.

в) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси республика ҳудудига олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисида;

г) «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;

д) «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.

4. Келиб тушган ҳамда мавжуд бошқа ахборотлар асосида Солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.

3-боб. Мониторинг қилиш тартиби

5. Солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал солиқ текширувидан ўтказиладию.

Бунда қуйидагиларга аҳамият қаратилади:

а) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги;

тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларида реализация қилинган маҳсулотлар миқдори тўғри кўрсатилганлиги;

б) заргарлик буюмлари импорти амалга оширилганда:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш ва (ёки) заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги;

импорт қилинган заргарлик буюмларининг миқдори реализация миқдорига мувофиқлиги;

заргарлик буюмларининг импорт ва реализация миқдорларини тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги кўрсаткичларга мувофиқлиги;

в) заргарлик буюмларини реализация қилиш бўйича:

заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги;

турғун савдо шохобчасида фаолият юритилганда назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари билан белгиланган тартибда жиҳозланганлиги;

сотиб олинган ва реализация қилинган маҳсулотлар суммасининг ўзаро мувофиқлиги;

ҳисобот даврида маҳсулот реализациясидан тушумлар миқдорининг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги кўрсаткичларга мувофиқлиги.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олинган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам таҳлил қилиниши мумкин.

4-боб. Мониторинг натижаси бўйича кўриладиган чоралар

6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра тафовутлар мавжудлиги аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда талабнома юборилади.

7. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити ўтказилади.

8. Камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

Солиқ текширувлари натижасига кўра тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

9. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларига белгиланган тартибда мутахассислар (экспертлар) жалб этилиши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоида

10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш. Реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси Адлия вазирлигининг «Лицензия» ахборот тизими орқали қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни, заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо тошлардан бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш. Реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Республика ҳудудига олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш. Реал вақт режимида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ Биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш. Реал вақт режимида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат акциядорлик жамияти ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш. Реал вақт режимида 2-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларни реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш. Дастурий маҳсулот орқали электрон шаклда 3-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Шакллантирилган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал солиқ текширувидан ўтказиш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда 4-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити ўтказиш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда 5-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш. Ҳолатлар аниқланганда 6-босқич Давлат солиқ хизмати органлари Ўтказилган текширувлар натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш. Ҳолатлар аниқланганда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 2 октябрь,

834-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2019 й., 09/19/834/3839-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida zargarlik tarmogʻini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-maydagi PF-5721-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda respublikada zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va ularning realizatsiyasini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 2-oktabrdagi 834-son qaroriga ILOVA

Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringini amalga oshirish (keyingi oʻrinlarda monitoring qilish deb ataladi) tartibini belgilaydi.

2. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringi ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi boʻyicha maʼlumotlarni shakllantirish tartibi

3. Quyidagilar idoralararo axborot almashinuvi vositasi orqali:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki qimmatbaho metallar sotib olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisida;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi Adliya vazirligining “Litsenziya” axborot tizimi orqali:

qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlar ishlab chiqarish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma;

qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlashni boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma;

zargarlik buyumlarini hamda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan boshqa buyumlarni sotish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisida.

v) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi respublika hududiga olib kirilgan va “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan zargarlik buyumlari (TIF TN pozitsiyasi 7113-7116), qimmatbaho metall va toshlar (TIF TN pozitsiyasi 7101-7112) toʻgʻrisida;

g) “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJ birja savdolari orqali qimmatbaho metallarni sotib olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisida;

d) “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati va “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati qimmatbaho metallar sotib olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni real vaqt rejimida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etib boradi.

4. Kelib tushgan hamda mavjud boshqa axborotlar asosida Soliq qoʻmitasida zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import va realizatsiya qilish faoliyati bilan shugʻullanadigan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi.

3-bob. Monitoring qilish tartibi

5. Soliq qoʻmitasi tomonidan ushbu Nizomning 3-bandiga muvofiq shakllantirilgan maʼlumotlar tadbirkorlik subyektlarining davlat soliq xizmati organlariga topshirgan hisobotlari, shuningdek, qonun hujjatlariga muvofiq soliq toʻlovchilarning majburiyatlari paydo boʻlishi (tugatilishi) toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadigan tashkilotlardan olingan maʼlumotlar bilan solishtirish orqali kameral soliq tekshiruvidan oʻtkaziladiyu.

Bunda quyidagilarga ahamiyat qaratiladi:

a) zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish sohasida:

qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik va boshqa buyumlarni ishlab chiqarish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma mavjudligi;

tadbirkorlik subyektlari tomonidan davlat soliq xizmati organlariga taqdim etilgan soliq hisobotlarida realizatsiya qilingan mahsulotlar miqdori toʻgʻri koʻrsatilganligi;

b) zargarlik buyumlari importi amalga oshirilganda:

qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlarni amalga oshirish va (yoki) zargarlik buyumlari va qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan boshqa buyumlar bilan savdo qilish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma mavjudligi;

import qilingan zargarlik buyumlarining miqdori realizatsiya miqdoriga muvofiqligi;

zargarlik buyumlarining import va realizatsiya miqdorlarini tadbirkorlik subyektlari tomonidan davlat soliq xizmati organlariga taqdim etilgan soliq hisobotlaridagi koʻrsatkichlarga muvofiqligi;

v) zargarlik buyumlarini realizatsiya qilish boʻyicha:

zargarlik buyumlari va qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan boshqa buyumlar bilan savdo qilish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma mavjudligi;

turgʻun savdo shoxobchasida faoliyat yuritilganda nazorat-kassa texnikasi va toʻlov terminallari bilan belgilangan tartibda jihozlanganligi;

sotib olingan va realizatsiya qilingan mahsulotlar summasining oʻzaro muvofiqligi;

hisobot davrida mahsulot realizatsiyasidan tushumlar miqdorining davlat soliq xizmati organlariga taqdim etilgan soliq hisobotlaridagi koʻrsatkichlarga muvofiqligi.

Qonunchilik hujjatlariga muvofiq olingan maʼlumotlar asosida davlat soliq xizmati organlari vakolatlariga taalluqli boshqa masalalar ham tahlil qilinishi mumkin.

4-bob. Monitoring natijasi boʻyicha koʻriladigan choralar

6. Ushbu Nizomning 5-bandiga muvofiq oʻtkazilgan kameral soliq tekshiruvi natijasiga koʻra tafovutlar mavjudligi aniqlansa, soliq toʻlovchiga uning hisobotlariga tegishli tuzatishlar kiritish hamda kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan belgilangan tartibda talabnoma yuboriladi.

7. Kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan axborotning ishonchliligini tasdiqlash lozim deb topilgan hollarda, belgilangan tartibda sayyor soliq tekshiruvi yoki soliq auditi oʻtkaziladi.

8. Kameral soliq tekshiruvi, sayyor soliq tekshiruvi va soliq auditi natijasiga koʻra tadbirkorlik subyektlari tomonidan asillik darajasini belgilash yoki tamgʻalashning belgilangan tartibini buzish, shuningdek, kirim qilinmagan zargarlik buyumlarini sotish holatlari aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliqlar va yigʻimlarni hisoblash va belgilangan tartibda javobgarlikka tortish choralari koʻriladi.

Soliq tekshiruvlari natijasiga koʻra tadbirkorlik subyektlarining faoliyatida jinoyat alomatlari mavjud deb topilgan hollarda, materiallar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.

9. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi bilan shugʻullanadigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida Davlat soliq xizmati organlari tomonidan oʻtkaziladigan soliq nazorati tadbirlariga belgilangan tartibda mutaxassislar (ekspertlar) jalb etilishi mumkin.

5-bob. Yakunlovchi qoida

10. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularning realizatsiyasi monitoringini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Qimmatbaho metallar sotib olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etish. Real vaqt rejimida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi Adliya vazirligining “Litsenziya” axborot tizimi orqali qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik buyumlari ishlab chiqarish, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlashni, zargarlik buyumlarini hamda qimmatbaho toshlardan boshqa buyumlarni sotish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida tasdiqnoma olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etish. Real vaqt rejimida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Respublika hududiga olib kirilgan va “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan zargarlik buyumlari (TIF TN pozitsiyasi 7113-7116), qimmatbaho metall va toshlar (TIF TN pozitsiyasi 7101-7112) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etish. Real vaqt rejimida “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJ Birja savdolari orqali qimmatbaho metallarni sotib olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etish. Real vaqt rejimida “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat aksiyadorlik jamiyati va “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati Qimmatbaho metallar sotib olgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etish. Real vaqt rejimida 2-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Zargarlik mahsulotlarini ishlab chiqarish, import qilish va ularni realizatsiya qilish faoliyati bilan shugʻullanadigan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini shakllantirish. Dasturiy mahsulot orqali elektron shaklda 3-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Shakllantirilgan maʼlumotlar asosida tadbirkorlik subyektlarining davlat soliq xizmati organlariga topshirgan hisobotlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq toʻlovchilarning majburiyatlari paydo boʻlishi (tugatilishi) toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadigan tashkilotlardan olingan maʼlumotlar bilan solishtirish orqali kameral soliq tekshiruvidan oʻtkazish. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda 4-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan axborotning ishonchliligini tasdiqlash lozim deb topilgan hollarda, belgilangan tartibda sayyor soliq tekshiruvi yoki soliq auditi oʻtkazish. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda 5-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Kameral soliq tekshiruvi, sayyor soliq tekshiruvi va soliq auditi natijasiga koʻra tadbirkorlik subyektlari tomonidan asillik darajasini belgilash yoki tamgʻalashning belgilangan tartibini buzish, shuningdek, kirim qilinmagan zargarlik buyumlarini sotish holatlari aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliqlar va boshqa toʻlovlarni hisoblash va oʻrnatilgan tartibda javobgarlikka tortish choralarini koʻrish. Holatlar aniqlanganda 6-bosqich Davlat soliq xizmati organlari Oʻtkazilgan tekshiruvlar natijasida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida jinoyat alomatlari mavjud deb topilgan hollarda, materiallarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish. Holatlar aniqlanganda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 2-oktabr,

834-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.10.2019-y., 09/19/834/3839-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 10.06.2026-y., 06/26/108/0579-son)

lex.uz