📅 2019-yil 3-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 3-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 3 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 октября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 October 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон ва «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорлари)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида » 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон ва « Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 10-сон, 148-модда):
а) 5-банддаги «13» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
Юридик бюро 2 Директор Менежер Директорнинг биринчи ўринбосари Директор ўринбосари Директор ўринбосари Кўллар тизимини балиқлантириш ҳамда браконьерликни олдини олиш ишларини ташкил этиш шуъбаси 2 Замонавий технологиялар асосида тўлиқ тизимли инкубация цехи фаолиятини юритиш, сунъий сув ҳавзаларида ва қафас мосламаларда балиқ чавоқлари ҳамда товар балиқлар етиштиришни ташкил этиш шуъбаси 2 Канцелярия Кадрлар ишлари бўйича мутахассис Балиқ захираларини мониторинг қилиб бориш, балиқ ресурсларини ҳамда янги тур балиқларни кўпайтириш ишларини ташкил этиш мутахассиси Балиқ чавоқлари ва товар балиқлар етиштириш учун озуқа экинларини экиш ҳамда омухта емлар тайёрлашни ташкил этиш мутахассиси Бухгалтерия шуъбаси 2 Иқтисодчи Ижарачилар билан ишлаш шуъбаси 2 Қурилиш ишларини ташкил этиш мутахассиси
в) 2-иловада :
9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Комиссияга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари ёки у ваколат берган масъул шахс раҳбарлик қилади»;
44-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) балиқ овлаш хўжалиги томонидан ўтган йилда бир гектар табиий сув ҳавзасини ўртача балиқ (турлари бўйича) чавоқлари билан балиқлантириш миқдори»;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«45. Ижарага берилган табиий сув ҳавзаси участкалари бўйича ижара ҳақи миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
И ҳ = Ҳ 1 * М у * И с , бунда:
И ҳ — ижара ҳақи;
Ҳ 1 — бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);
М у — сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;
И с — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз ставкаси, сўмда»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Ижара ҳақи ҳисоблашда ижарага берилган сув ҳавзаси участкасининг ҳар гектаридан овланадиган балиқ миқдори энг камида 10 кг ҳисобида қўлланади.»;
47-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан ижара ҳақи уч қисмга бўлиб йил давомида тўланади. Бунда, йиллик ижара ҳақининг 30 фоизи 1 апрелга қадар, 35 фоизи 1 октябрга қадар, қолган қисми 1 декабрга қадар тўланади.»;
2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан тўланадиган ижара ҳақи тўловини ҳисоблашда сув ҳавзалари участкалари маҳсулдорлигига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган ставкалар миқдори
Маҳсулдорлик, га/кг Базавий ҳисоблаш миқдорининг , фоиз Ижара ҳақини ҳисоблаш Формуласи 10 гача 100,0 (10 х 1 х 100 % БҲМ / 100) 10,1 — 30 гача 90,0 (10 х 1 х 90 % БҲМ / 100) 30,1 — 50 гача 80,0 (10 х 1 х 80 % БҲМ / 100) 50,1 — 70 гача 70,0 (10 х 1 х 70 % БҲМ / 100) 70,1 — 80 гача 60,0 (10 х 1 х 60 % БҲМ / 100) 80,1 — 90 гача 50,0 (10 х 1 х 50 % БҲМ / 100) 90,1 — 100 гача 40,0 (10 х 1 х 40 % БҲМ / 100) 100,1 дан юқори 30,0 (10 х 1 х 30 % БҲМ / 100)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Зарур ҳолатларда, иш хақи фонди доирасида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, тўй, маърака ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 12-сон, 224-модда) билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «туман ветеринария бўлими» сўзлари «туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорида :
а) 2-илованинг 9-бандидаги «6-бандида» сўзлари «7-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Тегишли малака тоифаларига эга бўлган ветеринария хизмати, шу жумладан бошқарув ходимларининг ойлик иш ҳақларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидагича устамалар белгиланади:
иккинчи тоифали — 8,8 фоиз;
биринчи тоифали — 12,3 фоиз;
олий тоифали — 21,1 фоиз».
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 14-банди .
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 апрелдаги 131-Ф-сон фармойиши.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 октябрь,
841-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
BOSHQARUV TUZILMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-martdagi PQ-4254-son va “Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishda maʼmuriy tartib-taomillarni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-apreldagi PQ-4297-son qarorlari)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida ” 2019-yil 28-martdagi PQ-4254-son va “ Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishda maʼmuriy tartib-taomillarni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2019-yil 23-apreldagi PQ-4297-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi B.T. Norqobilov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-oktabrdagi 841-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining biologik resurslaridan oqilona foydalanishni taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 7-martdagi 124-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 10-son, 148-modda):
a) 5-banddagi “13” raqami “21” raqami bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi” davlat unitar korxonasining
Yuridik byuro 2 Direktor Menejer Direktorning birinchi oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Koʻllar tizimini baliqlantirish hamda brakonyerlikni oldini olish ishlarini tashkil etish shuʼbasi 2 Zamonaviy texnologiyalar asosida toʻliq tizimli inkubatsiya sexi faoliyatini yuritish, sunʼiy suv havzalarida va qafas moslamalarda baliq chavoqlari hamda tovar baliqlar yetishtirishni tashkil etish shuʼbasi 2 Kanselyariya Kadrlar ishlari boʻyicha mutaxassis Baliq zaxiralarini monitoring qilib borish, baliq resurslarini hamda yangi tur baliqlarni koʻpaytirish ishlarini tashkil etish mutaxassisi Baliq chavoqlari va tovar baliqlar yetishtirish uchun ozuqa ekinlarini ekish hamda omuxta yemlar tayyorlashni tashkil etish mutaxassisi Buxgalteriya shuʼbasi 2 Iqtisodchi Ijarachilar bilan ishlash shuʼbasi 2 Qurilish ishlarini tashkil etish mutaxassisi
v) 2-ilovada :
9-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Komissiyaga Davlat soliq qoʻmitasi raisining oʻrinbosari yoki u vakolat bergan masʼul shaxs rahbarlik qiladi”;
44-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“v) baliq ovlash xoʻjaligi tomonidan oʻtgan yilda bir gektar tabiiy suv havzasini oʻrtacha baliq (turlari boʻyicha) chavoqlari bilan baliqlantirish miqdori”;
45-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“45. Ijaraga berilgan tabiiy suv havzasi uchastkalari boʻyicha ijara haqi miqdori quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
I h = H 1 * M u * I s , bunda:
I h — ijara haqi;
H 1 — bir gektarning oʻrtacha mahsuldorligi, kg (10 kg belgilangan oʻzgarmas koeffitsiyent);
M u — suv havzasi uchastkasining umumiy maydoni, ga;
I s — mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq amaldagi bazaviy hisoblash miqdorining foiz stavkasi, soʻmda”;
46-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“46. Ijara haqi hisoblashda ijaraga berilgan suv havzasi uchastkasining har gektaridan ovlanadigan baliq miqdori eng kamida 10 kg hisobida qoʻllanadi.”;
47-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Baliq ovlash xoʻjaliklari tomonidan ijara haqi uch qismga boʻlib yil davomida toʻlanadi. Bunda, yillik ijara haqining 30 foizi 1-aprelga qadar, 35 foizi 1-oktabrga qadar, qolgan qismi 1-dekabrga qadar toʻlanadi.”;
2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Baliq ovlash xoʻjaliklari tomonidan toʻlanadigan ijara haqi toʻlovini hisoblashda suv havzalari uchastkalari mahsuldorligiga bogʻliq holda qoʻllaniladigan stavkalar miqdori
Mahsuldorlik, ga/kg Bazaviy hisoblash miqdorining , foiz Ijara haqini hisoblash Formulasi 10 gacha 100,0 (10 x 1 x 100 % BHM / 100) 10,1 — 30 gacha 90,0 (10 x 1 x 90 % BHM / 100) 30,1 — 50 gacha 80,0 (10 x 1 x 80 % BHM / 100) 50,1 — 70 gacha 70,0 (10 x 1 x 70 % BHM / 100) 70,1 — 80 gacha 60,0 (10 x 1 x 60 % BHM / 100) 80,1 — 90 gacha 50,0 (10 x 1 x 50 % BHM / 100) 90,1 — 100 gacha 40,0 (10 x 1 x 40 % BHM / 100) 100,1 dan yuqori 30,0 (10 x 1 x 30 % BHM / 100)
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-dekabrdagi 963-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish shartlari va tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“11. Xodimlarga qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sotib olish uchun har yili bir marta bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida toʻlov tashkilotlar tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Zarur holatlarda, ish xaqi fondi doirasida (kam taʼminlangan oilalar, xodimning davolanishi, toʻy, maʼraka va boshqalar uchun) xodimlarga kasaba uyushmasi bilan kelishgan holda moddiy yordam puli toʻlanadi”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-yil, 12-son, 224-modda) bilan tasdiqlangan Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandidagi “tuman veterinariya boʻlimi” soʻzlari “tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-maydagi 362-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga elektron soʻrovga muvofiq maʼlumotlar ayirboshlashning dasturiy taʼminoti orqali ular maʼlumotlar bazasini shakllantirishlaridan oldin maʼlumotlar taqdim etadigan, keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga ularning maʼlumotlar bazasidan real vaqt rejimida foydalanish ruxsat etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining roʻyxati 15-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarorida :
a) 2-ilovaning 9-bandidagi “6-bandida” soʻzlari “7-bandida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-ilovaning 31-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“31. Tegishli malaka toifalariga ega boʻlgan veterinariya xizmati, shu jumladan boshqaruv xodimlarining oylik ish haqlariga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan budjet mablagʻlari hisobidan quyidagicha ustamalar belgilanadi:
ikkinchi toifali — 8,8 foiz;
birinchi toifali — 12,3 foiz;
oliy toifali — 21,1 foiz”.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-oktabrdagi 841-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlarini toʻliq yoki qisman oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash hamda ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 1998-yil 16-apreldagi 161-son qaroriga 2-ilovaning 14-bandi .
2. Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 3-apreldagi 131-F-son farmoyishi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 3-oktabr,
841-son