UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 16-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 16 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 октября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 October 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4292-сон қарорлари)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармони ҳамда « Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон ва « Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида » 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4292-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлимининг 4-позицияси «Вазирликлар ва идораларга мансублиги» устунидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда):

а) қарор номидаги , 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

номидаги ва 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

«а» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тўлиқ — Qishloq xoʼjalik texnikasi va texnologiyalarini sertifikatsiyalash va sinash markazi;

қисқача — QTTSM»;

«б» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тўлиқ — Центр по сертификации и испытанию сельскохозяйственной техники и технологий;

қисқача — ЦИТТ»;

6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Фанлар академияси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг учинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Марказни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.

Директор ўринбосарлари Марказ директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;

12-банднинг биринчи хатбошидаги «бош» сўзи чиқариб ташлансин;

13-банддаги «Марказнинг бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Марказнинг мол-мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан амалга оширилади»;

олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

номидаги ва 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда :

биринчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 15-сон, 167-модда):

а) 2-банддаги «Инновацион ривожланиш вазири» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

11 ва 28-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

4 ва 12-бандлардаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

20 ва 31-бандлардаги «хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;

Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада :

«Масъуллар» устуни «Ғўза ва бошоқли дон экинлари учун» бўлими «1-босқич» ва «2-босқич» позициялардаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда):

а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 8-банддаги , 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

«Тадбирлар номи», «Масъул бажарувчилар» устунлари 7-позициясидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Масъул бажарувчилар» устуни 10-позициясидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Масъул бажарувчилар» устуни 11, 12 ва 13-позицияларидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорида :

а) 2-иловада :

2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Вазирлик марказий аппарати» сўзларидан кейин «Мониторинг хизмати» сўзлари қўшилсин;

3-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар»;

тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5-банднинг «в» кичик бандидаги «Марказий аппарат» сўзларидан кейин «ва Мониторинг хизмати» сўзлари қўшилсин;

б) 3-иловада :

3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Бунда, вазирлик марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун лавозим маошига (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

1 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача — 30 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача — 40 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача — 50 фоиз;

25 йилдан ортиқ — 60 фоиз»;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор вазирлик марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.

Устаманинг аниқ миқдори вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ҳамда қолган ходимларга ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизгача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппаратнинг умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим»;

9-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзларидан кейин «Мониторинг хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 606-сон қарорида :

а) 1-банддаги «Ўзбекистон Фанлар академияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банд тўртинчи хатбошидаги ҳамда 5-банд биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Фанлар академиясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банддаги «Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев» сўзлари «қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 4-банддаги «Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов» сўзлари «қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

6-банддаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

16-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги ва «б» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «Инновацион ривожланиш» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади»;

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш схемаси 1, 2 ва 10-босқичларининг «Масъуллар» устунидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 10-сон қарорининг номидаги , 1-бандидаги ва 1-иловаси номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 327-сон қарорида :

а) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ҳамда 5-банддаги «Фанлар академияси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банддаги «Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 16 октябрь,

874-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi PF-5708-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasida bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-martdagi PQ-4246-son va “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi PQ-4292-son qarorlari)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi PF-5708-son Farmoni hamda “ Oʻzbekiston Respublikasida bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2019-yil 20-martdagi PQ-4246-son va “ Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida ” 2019-yil 17-apreldagi PQ-4292-son qarorlari ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-oktabrdagi 874-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

4. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 26-sentabrdagi 278-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2012-y., 39-son, 453-modda) bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy va tarmoq markazlari roʻyxatining “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazlari” boʻlimining 4-pozitsiyasi “Vazirliklar va idoralarga mansubligi” ustunidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2013-yil 1-avgustdagi 214-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 8-son, 49-modda):

a) qaror nomidagi , 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

nomidagi va 1-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandning ikkinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

“a” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“toʻliq — Qishloq xoʼjalik texnikasi va texnologiyalarini sertifikatsiyalash va sinash markazi;

qisqacha — QTTSM”;

“b” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“toʻliq — Sentr po sertifikatsii i ispitaniyu selskoxozyaystvennoy texniki i texnologiy;

qisqacha — SITT”;

6-bandning ikkinchi xatboshidagi “Fanlar akademiyasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning uchinchi xatboshidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Markazni Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor boshqaradi.

Direktor oʻrinbosarlari Markaz direktorining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi”;

12-bandning birinchi xatboshidagi “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;

13-banddagi “Markazning bosh direktori” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Markazning mol-mulkini tasarruf etish quyidagi holatlarda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishgan holda Markaz direktori tomonidan amalga oshiriladi”;

oltinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

nomidagi va 1-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandda :

birinchi xatboshidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligi va melioratsiya texnikasi hamda texnologiyalarini sinovdan oʻtkazish rejasi Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan tasdiqlanadi”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Sugʻurta urugʻlik fondini tashkil etish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 3-apreldagi 80-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 15-son, 167-modda):

a) 2-banddagi “Innovatsion rivojlanish vaziri” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

11 va 28-bandlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat xavfsizligi taʼminlanishi ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4 va 12-bandlardagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

17-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qishloq va suv xoʻjaligi, qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlash masalalari kompleksi rahbari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20 va 31-bandlardagi “xulosasi va Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligining” soʻzlari chiqarib tashlansin;

Sugʻurta urugʻlik fondini tashkil etish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada :

“Masʼullar” ustuni “Gʻoʻza va boshoqli don ekinlari uchun” boʻlimi “1-bosqich” va “2-bosqich” pozitsiyalardagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat agrar universiteti Termiz filiali faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-iyuldagi 479-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 28-son, 656-modda):

a) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 8-banddagi , 9-bandning birinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

“Tadbirlar nomi”, “Masʼul bajaruvchilar” ustunlari 7-pozitsiyasidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Masʼul bajaruvchilar” ustuni 10-pozitsiyasidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Masʼul bajaruvchilar” ustuni 11, 12 va 13-pozitsiyalaridagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 28-iyundagi 487-son qarorida :

a) 2-ilovada :

2-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “Vazirlik markaziy apparati” soʻzlaridan keyin “Monitoring xizmati” soʻzlari qoʻshilsin;

3-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“vaqtincha boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olingan daromadlar;

xizmatlar koʻrsatishdan olinadigan daromadlar”;

toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishincha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

5-bandning “v” kichik bandidagi “Markaziy apparat” soʻzlaridan keyin “va Monitoring xizmati” soʻzlari qoʻshilsin;

b) 3-ilovada :

3-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Bunda, vazirlik markaziy apparati xodimlarining umumiy ish staji uchun lavozim maoshiga (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) oylik ustamalar shtatlar jadvaliga muvofiq har oyda quyidagi miqdorlarda toʻlanadi:

1 yildan 5 yilgacha — 10 foiz;

5 yildan 10 yilgacha — 20 foiz;

10 yildan 15 yilgacha — 30 foiz;

15 yildan 20 yilgacha — 40 foiz;

20 yildan 25 yilgacha — 50 foiz;

25 yildan ortiq — 60 foiz”;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Xizmat vazifalarini sidqidildan va samarali bajarib kelayotgan tashabbuskor vazirlik markaziy apparati xodimlariga lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 200 foizgacha hamda hududiy boʻlinmalar xodimlariga 100 foizgacha miqdorda har oylik ustamalar belgilanishi mumkin.

Ustamaning aniq miqdori vazirlik markaziy apparati xodimlari va hududiy boʻlinmalar rahbarlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan hamda qolgan xodimlarga hududiy boʻlinmalar rahbarlari tomonidan belgilanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri alohida oʻrnak koʻrsatgan markaziy apparat xodimlariga mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan miqdordan tashqari lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 100 foizgacha miqdorda ustamalar belgilashi mumkin, bunday xodimlar soni markaziy apparatning umumiy xodimlari sonining 15 foizidan oshmasligi lozim”;

9-bandning ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlaridan keyin “Monitoring xizmati” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Baliqchilik sohasidagi ilmiy faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-iyuldagi 606-son qarorida :

a) 1-banddagi “Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-band toʻrtinchi xatboshidagi hamda 5-band birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Fanlar akademiyasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 8-banddagi “Fanlar akademiyasining prezidenti B.S. Yuldashev” soʻzlari “qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xomashyosini yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 2-yanvardagi 2-son qarorida :

a) 2-banddagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 4-banddagi “Innovatsion rivojlanish vaziri I.Y. Abduraxmonov” soʻzlari “qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

6-banddagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

16-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi va “b” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Innovatsion rivojlanish” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Nav originatorlari, institutlar, seleksioner olimlar va urugʻchilikda ishtirok etuvchi boshqa subyektlarga ustama mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan yillik xarajatlar smetasiga hamda tegishli tashkilotlar bilan tuziladigan shartnomalarga muvofiq Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasining maxsus hisobvaragʻidan oʻtkazib beriladi”;

Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xomashyosini yetishtirishni moliyalashtirish sxemasi 1, 2 va 10-bosqichlarining “Masʼullar” ustunidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 10-son qarorining nomidagi , 1-bandidagi va 1-ilovasi nomidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti Xorazm filialini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 327-son qarorida :

a) 1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Innovatsion rivojlanish vazirligi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi hamda 5-banddagi “Fanlar akademiyasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 9-banddagi “Fanlar akademiyasining prezidenti B.S. Yuldashev” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 16-oktabr,

874-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 16.10.2019-y., 09/19/874/3919-son; 15.04.2020-y., 09/20/217/0426-son; 22.02.2021-y., 09/21/87/0134-son, 30.04.2021-y., 09/21/258/0400-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.07.2022-y., 09/22/396/0656-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son )

lex.uz