UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 24-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 24 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 октября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 October 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Аҳоли ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, республикада бирламчи текширишнинг ажралмас қисми сифатида нуклеар (ядровий) тиббиётни ривожлантириш орқали онкологик касалликларга ташҳис қўйиш ҳамда уларни даволашнинг илғор усулларини жорий қилиш, онкологик касалликларнинг кечки босқичларида ва ихтисослаштирилган равишда даволаб бўлмайдиган, ўтказиб юборилган шаклларида беморларга малакали тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида 20 тача ўринга мўлжалланган паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил қилиш;

Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларни оптималлаштириш давомида тугатиладиган тиббиёт муассасалари ёки бўлинмалари негизида 50 тадан ўринга мўлжалланган тўртта ҳудудлараро хоспис ташкил этиш;

Тошкент шаҳридаги ҳудудлараро хосписни республикадаги ҳудудлараро хосписларга ёрдам кўрсатувчи услубий марказ этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) ҳудудлараро хоспислар онкологик ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларнинг ўтказиб юборилган босқичини бошидан кечираётган беморларни стационар ҳамда амбулатория шароитида, шунингдек, уйда тиббий даволаш имконияти бўлмаганда, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатадиган мустақил тиббиёт муассасалари сифатида ташкил этилади;

б) паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларининг ўринлар фонди тегишли ҳудуддаги тиббиёт ташкилотларининг умумий бюджет ўринлар фонди доирасида шакллантирилади;

в) ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан сақланади;

г) Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази:

мувофиқлаштириш-услубий ишларни ҳамда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва скрининг текширувлар ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморлар ҳақида ахборот базасини шакллантириш, эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш бўйича самарали дастурлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

илмий ходимларни тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, фундаментал, экспериментал ва клиник онкология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади.

5. Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддатда ҳудудлараро хоспислар ташкил этилишини, уларнинг бинолари жорий таъмирланишини ва зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) ўсма пайдо бўлишидан олдинги ва ўсма билан боғлиқ касалликларни аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларини илғор тиббиёт ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш орқали уларда сут бези ва бачадон бўйнини скрининг текширишларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида ҳамда хусусий клиникаларда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва бундай беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этсин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда республикада давлат-хусусий шериклик асосида университет клиникасини ташкил қилиш масаласида тиббиёт марказлари ҳамда таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйсин ва кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ҳамда Фарғона шаҳарларида онкологик клиникалар ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда нуклеар тиббиёт соҳасидаги юқори технологик илғор усуллардан фойдаланган ҳолда, онкологик касалликларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилишини, уларнинг кейинчалик мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги клиника амалиёти ва таълим жараёнига жорий этилишини таъминласин;

б) икки ой муддатда ҳудудлараро хоспислар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва уларнинг тузилмасини тасдиқласин;

в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари ходимларининг намунавий штат нормативларини тасдиқласин;

г) 2020 йил 1 февралгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий тиббиёт таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология кафедралари базасида онколог шифокорларнинг малакаси оширишни ҳамда магистрлар ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатиш ўқув курсларини ташкил қилсин;

д) 2020 йил 1 майгача бўлган муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракатни ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсадлари ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар ҳамда мавзуга оид материаллар жойлаштирилишини ташкил этсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрдаги 892-сон қарорига 1-ИЛОВА

Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари Маблағ Молиялаштириш манбаи Ижрочилар I. Онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга онкологик хизмат ҳамда тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш норматив базасини такомиллаштириш 1. Ушбу соҳада ҳалқаро амалиётдан келиб чиққан холда, онкологик касалликлар билан оғриган, унинг кечки босқичларини ва ўтказиб юборилган турларини бошидан кечираётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича клиник баённомаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2019 йилнинг IV чораги - - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов) 2. Онкологик беморларга наркотик ва психотроп воситаларни буюриш тартибини қайта кўриб чиқиш. Наркотик анальгетикларнинг ноинъекцион шаклларни рўйхатга олиш ва амалиётга татбиқ этиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йилнинг III чораги - - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов) II. Онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 3. Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспислар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш. Хокимлар қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи Ташкилий тадбирлар 2019 йилнинг IV чораги - Маҳаллий бюджет маблағлари Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Молия вазирлиги (Ишметов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) Онкологик касалликларнинг ўтказиб юборилган турлари билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун хосписларни дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш. 2019 — 2021 йилнинглар 7 300,0 млн сўм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари 4. Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳридаги 4 та ҳудудлараро хоспис биносини таъмирлаш (қуриш). Ташкилий тадбирлар 2019 йилнинг IV чораги - Маҳаллий бюджет маблағлари Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари 5. Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шахридаги 4 та ҳудудлараро хосписни зарур ускуналар билан жиҳозлаш. Ташкилий тадбирлар 2019 йилнинг IV чораги 2 170,8 млн сўм Маҳаллий бюджет маблағлари Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари III. Онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларга эрта ташҳис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштириш 6. Қуйидаги йўллар орқали сут бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг дастурини татбиқ этиш: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларини томосинтез функциясига эга мобил (13) ва стационар (13) рақамли маммографлар билан жиҳозлаш. Туманлараро маммографик скрининг текшириш хоналарини ташкил қилиш мақсадида Тошкент шаҳри Яккасарой, Чилонзор ва Юнусобод туманлари тиббиёт бирлашмаларини томосинтез функциясига эга стационар рақамли маммографлар билан жиҳозлаш; Ташкилий тадбирлар: 2019 — 2025 йиллар лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисобини (ТИҲ) тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш 2020 йилнинг IV чораги 13 млн. АҚШ доллари ИТБ ва бошқа ХМИ маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Молия вазирлиги (Ашрафханов) қарз келишувини имзолаш 2021 йилнинг III чораги Халқаро маслаҳатчини танлаш 2021 йилнинг IV чораги тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш 2022 йилнинг II чораги ускуналарни сотиб олиш ва етказиш 2023 — 2025 йиллар скрининг ўтказиш учун тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш; - 2020 — 2022 йиллар (тасдиқланган режа-ждвалга асосан) 200 млн сўм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) маммографик скринингни бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш; - 2022 йил (тасдиқланган режа-жадвалга асосан) 100 млн сўм Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) , Молия вазирлиги (Ишметов) узлуксиз фаолиятни таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларининг мавжуд штатлари доирасида янги штат бирликларини жорий этиш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2019 йилнинг IV чораги - - 7. Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси базасида уларни одам папилломаси вирусига текширадиган (ОПВ-текшириш) зарур ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг дастурини татбиқ этиш. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи 2020 — 2024 йиллар (тасдиқланган режа-жадвалга асосан) 2,0 млн. АҚШ доллари Халқаро донорлар грантлари ва бошқа манбалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари IV. Онкологик касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш 8. Онкологик муассасаларни ўсмага қарши сифатли препаратлар, шу жумладан таргет ва кўмаклашувчи даво препаратлари билан тизимли таъминлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш. Ташкилий тадбирлар 2019 — 2021 йиллар Хар йили 5,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида (44 млрд сўм) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Молия вазирлиги (Ишметов) 9. Республикада давлат-хусусий шериклик асосида университет клиникасини ва кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Фарғона шаҳарларида онкологик клиникаларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорликни, жумладан, Корея Республикаси тиббий марказлари ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Ташкилий тадбирлар 2019 — 2025 йиллар - Инвесторлар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) , Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Холжигитов) , вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида ҳамда хусусий клиникаларда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва бундай беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йилнинг III чораги - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) , Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов) , Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Аккулов) 11. Онкологик беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, реконструктив ва реабилитация жарроҳлик бўлимларини ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2021 йилнинг I чораги - Ижрочилар ва инвесторларнинг шахсий маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) V. Онкологик хизматнинг ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш 12. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, Андижон давлат тиббиёт институтида ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ишлаш учун асосий тиббий маълумотга эга бўлган (даволаш ва педиатрия иши) 10 нафар врач учун ҳар йили онкология бўйича мақсадли курсларни; Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи 2020-2021 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов) ҳар йили Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида юқори технологик даволаш-диагностика ускунасида ишлаш учун давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг «Физика» йўналиши бўйича 5 нафар битирувчисини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш. ҳар йили 13. Олий тиббий таълим муассасаларининг онкология ва радиология кафедралари қошида «Онкология» йўналиши бўйича магистр ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатишни ўргатиш курсларини ва онколог-шифокорлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш. Магистратура ва клиник ординатура ўқув дастурларига паллиатив тиббий ёрдам бўйича соатлар киритиш. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи 2020/2021 ўқув йилидан - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов) 14. Паллиатив тиббиёт ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳар йили 5 нафар мутахассисни етакчи хорижий тиббиёт ташкилотларига юбориш. Ташкилий тадбирлар 2019 — 2021 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грант маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) 15. Паллиатив тиббиёт ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича етакчи халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ташкилий тадбирлар мунтазам - Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, грант ва хайрия маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) 16. Ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив тиббий ёрдам бўлимлари мутахассислари учун етакчи хорижий мутахассислар иштирокида паллиатив тиббий ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ва семинарлар ўтказиш. Ташкилий тадбирлар 2019 — 2021 йиллар - Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, грант ва хайрия маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) 17. Етакчи маҳаллий ва хорижий онколог ва радиологларни жалб қилган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиалларида онкология кафедраларини жойлаштириш. Ташкилий тадбирлар 2019-2020 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан тишқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) 18. Хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракатни ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йилнинг IV чораги - Ижрочилар ва хайрия маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Адлия вазирлиги (Давлетов) , «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 19. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «2-сон Зангиота» махсус шифохонасида 20 ўринли болалар хоспис бўлимини 2022 йил 1 августдан бошлаб ташкил қилиш. Болалар хоспис бўлими фаолиятини амалга оширишда «Ezgu Amal» жамоатчилик фонди билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи 2022 йил 1 август - Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ezgu Amal» жамоат фонди Чора-тадбирлар дастури тадбирларини амалга ошириш учун жами харажатлар: 10 170,8 млн сўм ва 31,5 млн АҚШ доллари эквивалентида улардан: млн сўмда млн АҚШ долларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари 10 070,8 16,5 шундан маҳаллий бюджет маблағлари 2 170,8 — ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари 100,0 — ХМИ, халқаро донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари — 15,0

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 24 октябрь,

892-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 09/19/892/3986-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон; 16.09.2026 й., 06/26/191/0937-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Onkologik xizmatni yanada rivojlantirish va onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Aholi oʻrtasida onkologik kasalliklarning oldini olish va ularni erta aniqlash, respublikada birlamchi tekshirishning ajralmas qismi sifatida nuklear (yadroviy) tibbiyotni rivojlantirish orqali onkologik kasalliklarga tashhis qoʻyish hamda ularni davolashning ilgʻor usullarini joriy qilish, onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarida va ixtisoslashtirilgan ravishda davolab boʻlmaydigan, oʻtkazib yuborilgan shakllarida bemorlarga malakali tibbiy va psixologik yordam koʻrsatishni takomillashtirish, shuningdek, 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturida belgilangan vazifalarning ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Onkologik xizmatni yanada rivojlantirish va onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi hamda Moliya vazirligining:

Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi hududiy filiallarining mavjud quvvatlari doirasida 20 tacha oʻringa moʻljallangan palliativ tibbiy yordam koʻrsatish boʻlimlarini tashkil qilish;

Samarqand, Fargʻona, Xorazm viloyatlarida va Toshkent shahrida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tashkilotlarni optimallashtirish davomida tugatiladigan tibbiyot muassasalari yoki boʻlinmalari negizida 50 tadan oʻringa moʻljallangan toʻrtta hududlararo xospis tashkil etish;

Toshkent shahridagi hududlararo xospisni respublikadagi hududlararo xospislarga yordam koʻrsatuvchi uslubiy markaz etib belgilash toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

4. Quyidagilar maʼlumot uchun qabul qilinsin:

a) hududlararo xospislar onkologik va yuqumli boʻlmagan boshqa kasalliklarning oʻtkazib yuborilgan bosqichini boshidan kechirayotgan bemorlarni statsionar hamda ambulatoriya sharoitida, shuningdek, uyda tibbiy davolash imkoniyati boʻlmaganda, ularga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatadigan mustaqil tibbiyot muassasalari sifatida tashkil etiladi;

b) palliativ tibbiy yordam koʻrsatish boʻlimlarining oʻrinlar fondi tegishli hududdagi tibbiyot tashkilotlarining umumiy budjet oʻrinlar fondi doirasida shakllantiriladi;

v) hududlararo xospislar va palliativ tibbiy yordam koʻrsatish boʻlimlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, jismoniy va yuridik shaxslarning xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan saqlanadi;

g) Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi:

muvofiqlashtirish-uslubiy ishlarni hamda onkologik kasalliklarning oldini olish va skrining tekshiruvlar oʻtkazish, onkologik kasalliklarga chalingan bemorlar haqida axborot bazasini shakllantirish, epidemiologik vaziyatni monitoring qilish boʻyicha samarali dasturlar ishlab chiqilishini taʼminlaydi;

ilmiy xodimlarni tayyorlaydi va ularning malakasini oshiradi, fundamental, eksperimental va klinik onkologiya boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazadi.

5. Fargʻona, Samarqand, Xorazm viloyatlari va Toshkent shahri hokimliklari ikki oy muddatda hududlararo xospislar tashkil etilishini, ularning binolari joriy taʼmirlanishini va zarur tibbiy uskunalar bilan jihozlanishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

a) oʻsma paydo boʻlishidan oldingi va oʻsma bilan bogʻliq kasalliklarni aniqlash maqsadida sogʻliqni saqlashning birlamchi boʻgʻini muassasalarini ilgʻor tibbiyot uskunalari bilan qoʻshimcha jihozlash orqali ularda sut bezi va bachadon boʻynini skrining tekshirishlarni tashkil etish choralarini koʻrsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda Respublika onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi filiallarida hamda xususiy klinikalarda onkologik bemorlarga yordam koʻrsatish boʻyicha call-markazlar va bunday bemorlar bilan doimiy aloqani taʼminlash uchun veb-saytlar tashkil etsin, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, sayyohlik tashkilotlari va reklama agentliklari internet-resurslarida axborot joylashtirgan holda, aholini call-markazlar tomonidan mamlakatda va xorijda koʻrsatiladigan xizmatlardan xabardor qilish choralarini koʻrsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi va Moliya vazirligi huzuridagi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda respublikada davlat-xususiy sheriklik asosida universitet klinikasini tashkil qilish masalasida tibbiyot markazlari hamda taʼlim muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻysin va keyinchalik Toshkent, Samarqand, Buxoro, Xiva, Termiz hamda Fargʻona shaharlarida onkologik klinikalar tashkil etsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion sogʻliqni saqlash milliy palatasi bilan birgalikda 2020-yil 1-yanvargacha boʻlgan muddatda nuklear tibbiyot sohasidagi yuqori texnologik ilgʻor usullardan foydalangan holda, onkologik kasalliklarga tashhis qoʻyish va ularni davolash standartlari qayta koʻrib chiqilishini, ularning keyinchalik mamlakatimiz sogʻliqni saqlash tizimidagi klinika amaliyoti va taʼlim jarayoniga joriy etilishini taʼminlasin;

b) ikki oy muddatda hududlararo xospislar toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqsin va ularning tuzilmasini tasdiqlasin;

v) ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Moliya vazirligi bilan birgalikda hududlararo xospislar va palliativ yordam koʻrsatish boʻlimlari xodimlarining namunaviy shtat normativlarini tasdiqlasin;

g) 2020-yil 1-fevralgacha boʻlgan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda oliy tibbiyot taʼlim muassasalari va Toshkent vrachlar malakasini oshirish institutining onkologiya kafedralari bazasida onkolog shifokorlarning malakasi oshirishni hamda magistrlar va klinik ordinatorlar uchun palliativ yordam koʻrsatish oʻquv kurslarini tashkil qilsin;

d) 2020-yil 1-maygacha boʻlgan muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda xayriya mablagʻlarini, jumladan, zamonaviy elektron toʻlov tizimlari yordamida qabul qilish uchun maxsus hisobraqam ochgan holda, saratonga qarshi ijtimoiy harakatni tashkil etish choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish uchun har yili zarur mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.

8. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan elektron ommaviy axborot vositalarida ushbu qarorning maqsadlari va vazifalarini yoritish boʻyicha maqolalar hamda mavzuga oid materiallar joylashtirilishini tashkil etsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-oktabrdagi 892-son qaroriga 1-ILOVA

Onkologik xizmatni yanada rivojlantirish va onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari Mablagʻ Moliyalashtirish manbai Ijrochilar I. Onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga onkologik xizmat hamda tibbiy-psixologik yordam koʻrsatish normativ bazasini takomillashtirish 1. Ushbu sohada halqaro amaliyotdan kelib chiqqan xolda, onkologik kasalliklar bilan ogʻrigan, uning kechki bosqichlarini va oʻtkazib yuborilgan turlarini boshidan kechirayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatish boʻyicha klinik bayonnomalarni ishlab chiqish va tasdiqlash. Idoraviy normativ-huquqiy hujjat 2019-yilning IV choragi - - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Innovatsion sogʻliqni saqlash milliy palatasi (Izamov) 2. Onkologik bemorlarga narkotik va psixotrop vositalarni buyurish tartibini qayta koʻrib chiqish. Narkotik analgetiklarning noinyeksion shakllarni roʻyxatga olish va amaliyotga tatbiq etish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yilning III choragi - - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Innovatsion sogʻliqni saqlash milliy palatasi (Izamov) II. Onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatuvchi muassasalar moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 3. Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlarida hamda Toshkent shahrida hududlararo xospislar tashkil etish va ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyish. Xokimlar qarori va Sogʻliqni saqlash vazirligi buyrugʻi Tashkiliy tadbirlar 2019-yilning IV choragi - Mahalliy budjet mablagʻlari Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlari hamda Toshkent shahri hokimliklari, Moliya vazirligi (Ishmetov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) Onkologik kasalliklarning oʻtkazib yuborilgan turlari bilan ogʻrigan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun xospislarni dori vositalari va tibbiyot buyumlari bilan taʼminlash. 2019 — 2021-yilninglar 7 300,0 mln soʻm Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari 4. Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlarida hamda Toshkent shahridagi 4 ta hududlararo xospis binosini taʼmirlash (qurish). Tashkiliy tadbirlar 2019-yilning IV choragi - Mahalliy budjet mablagʻlari Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlari hamda Toshkent shahri hokimliklari 5. Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlarida hamda Toshkent shaxridagi 4 ta hududlararo xospisni zarur uskunalar bilan jihozlash. Tashkiliy tadbirlar 2019-yilning IV choragi 2 170,8 mln soʻm Mahalliy budjet mablagʻlari Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlari hamda Toshkent shahri hokimliklari III. Onkologik kasalliklarning oldini olish va ularga erta tashhis qoʻyish chora-tadbirlarini takomillashtirish 6. Quyidagi yoʻllar orqali sut bezi saratonini erta aniqlash boʻyicha skrining dasturini tatbiq etish: Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarini tomosintez funksiyasiga ega mobil (13) va statsionar (13) raqamli mammograflar bilan jihozlash. Tumanlararo mammografik skrining tekshirish xonalarini tashkil qilish maqsadida Toshkent shahri Yakkasaroy, Chilonzor va Yunusobod tumanlari tibbiyot birlashmalarini tomosintez funksiyasiga ega statsionar raqamli mammograflar bilan jihozlash; Tashkiliy tadbirlar: 2019 — 2025-yillar loyihaning texnik-iqtisodiy hisobini (TIH) tayyorlash, kelishish va tasdiqlash 2020-yilning IV choragi 13 mln. AQSH dollari ITB va boshqa XMI mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Moliya vazirligi (Ashrafxanov) qarz kelishuvini imzolash 2021-yilning III choragi Xalqaro maslahatchini tanlash 2021-yilning IV choragi tender hujjatlarini tayyorlash va kelishish 2022-yilning II choragi uskunalarni sotib olish va yetkazish 2023 — 2025-yillar skrining oʻtkazish uchun tibbiyot buyumlari va sarflash materiallari bilan taʼminlash; - 2020 — 2022-yillar (tasdiqlangan reja-jdvalga asosan) 200 mln soʻm Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov) mammografik skriningni boshqarishning axborot tizimini yaratish; - 2022-yil (tasdiqlangan reja-jadvalga asosan) 100 mln soʻm Sogʻliqni saqlash vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (Xusanov) , Moliya vazirligi (Ishmetov) uzluksiz faoliyatni taʼminlash maqsadida sogʻliqni saqlash muassasalarining mavjud shtatlari doirasida yangi shtat birliklarini joriy etish. Idoraviy normativ-huquqiy hujjat 2019-yilning IV choragi - - 7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi, viloyat koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari va Toshkent shahar Yakkasaroy tumani tibbiyot birlashmasi bazasida ularni odam papillomasi virusiga tekshiradigan (OPV-tekshirish) zarur uskunalar bilan jihozlagan holda bachadon boʻyni saratonini erta aniqlash boʻyicha skrining dasturini tatbiq etish. Sogʻliqni saqlash vaziri buyrugʻi 2020 — 2024-yillar (tasdiqlangan reja-jadvalga asosan) 2,0 mln. AQSH dollari Xalqaro donorlar grantlari va boshqa manbalar Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari IV. Onkologik kasalliklarni davolash samaradorligini oshirish 8. Onkologik muassasalarni oʻsmaga qarshi sifatli preparatlar, shu jumladan target va koʻmaklashuvchi davo preparatlari bilan tizimli taʼminlashning samarali mexanizmlarini joriy qilish. Tashkiliy tadbirlar 2019 — 2021-yillar Xar yili 5,5 mln. AQSH dollari ekvivalentida (44 mlrd soʻm) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Moliya vazirligi (Ishmetov) 9. Respublikada davlat-xususiy sheriklik asosida universitet klinikasini va keyinchalik Toshkent, Samarqand, Buxoro, Xiva, Termiz va Fargʻona shaharlarida onkologik klinikalarni tashkil etish boʻyicha xalqaro hamkorlikni, jumladan, Koreya Respublikasi tibbiy markazlari va oʻquv muassasalari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Tashkiliy tadbirlar 2019 — 2025-yillar - Investorlar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov) , Moliya vazirligi huzuridagi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi (Xoljigitov) , viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Respublika onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi filiallarida hamda xususiy klinikalarda onkologik bemorlarga yordam koʻrsatish boʻyicha call-markazlar va bunday bemorlar bilan doimiy aloqani taʼminlash uchun veb-saytlar tashkil etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, sayyohlik tashkilotlari va reklama agentliklari internet-resurslarida axborot joylashtirgan holda, aholini call-markazlar tomonidan mamlakatda va xorijda koʻrsatiladigan xizmatlardan xabardor qilish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yilning III choragi - Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va boshqa ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov) , Tashqi ishlar vazirligi (Kamilov) , Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (Akkulov) 11. Onkologik bemorlarga yuqori malakali yordam koʻrsatish uchun xorijiy mutaxassislarni jalb qilgan holda, rekonstruktiv va reabilitatsiya jarrohlik boʻlimlarini tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2021-yilning I choragi - Ijrochilar va investorlarning shaxsiy mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) V. Onkologik xizmatning va onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatish xizmatining kadrlar salohiyatini mustahkamlash 12. Toshkent vrachlar malakasini oshirish institutida, Andijon davlat tibbiyot institutida va Samarqand davlat tibbiyot institutida sogʻliqni saqlashning birlamchi boʻgʻinida ishlash uchun asosiy tibbiy maʼlumotga ega boʻlgan (davolash va pediatriya ishi) 10 nafar vrach uchun har yili onkologiya boʻyicha maqsadli kurslarni; Sogʻliqni saqlash vaziri buyrugʻi 2020-2021-yillar - Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining har yili ajratiladigan mablagʻlari doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Madjidov) har yili Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazida yuqori texnologik davolash-diagnostika uskunasida ishlash uchun davlat oliy taʼlim muassasalari bakalavriatining “Fizika” yoʻnalishi boʻyicha 5 nafar bitiruvchisini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish. har yili 13. Oliy tibbiy taʼlim muassasalarining onkologiya va radiologiya kafedralari qoshida “Onkologiya” yoʻnalishi boʻyicha magistr va klinik ordinatorlar uchun palliativ yordam koʻrsatishni oʻrgatish kurslarini va onkolog-shifokorlar uchun malaka oshirish kurslarini tashkil etish. Magistratura va klinik ordinatura oʻquv dasturlariga palliativ tibbiy yordam boʻyicha soatlar kiritish. Sogʻliqni saqlash vazirining buyrugʻi 2020/2021 oʻquv yilidan - Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining har yili ajratiladigan mablagʻlari doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Madjidov) 14. Palliativ tibbiyot va tibbiy-psixologik yordam koʻrsatish sohasida har yili 5 nafar mutaxassisni yetakchi xorijiy tibbiyot tashkilotlariga yuborish. Tashkiliy tadbirlar 2019 — 2021-yillar - Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, grant mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) 15. Palliativ tibbiyot va tibbiy-psixologik yordam koʻrsatish masalalari boʻyicha yetakchi xalqaro tashkilotlar bilan aloqalarni rivojlantirish va mustahkamlash. Tashkiliy tadbirlar muntazam - Ijrochilarning shaxsiy mablagʻlari, grant va xayriya mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) 16. Hududlararo xospislar va palliativ tibbiy yordam boʻlimlari mutaxassislari uchun yetakchi xorijiy mutaxassislar ishtirokida palliativ tibbiy va tibbiy-psixologik yordam koʻrsatish boʻyicha amaliy mashgʻulot va seminarlar oʻtkazish. Tashkiliy tadbirlar 2019 — 2021-yillar - Ijrochilarning shaxsiy mablagʻlari, grant va xayriya mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) 17. Yetakchi mahalliy va xorijiy onkolog va radiologlarni jalb qilgan holda, Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi va uning filiallarida onkologiya kafedralarini joylashtirish. Tashkiliy tadbirlar 2019-2020-yillar - Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining har yili ajratiladigan mablagʻlari doirasida, ijrochilarning budjetdan tishqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) 18. Xayriya mablagʻlarini, jumladan, zamonaviy elektron toʻlov tizimlari yordamida qabul qilish uchun maxsus hisobraqam ochgan holda, saratonga qarshi ijtimoiy harakatni tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yilning IV choragi - Ijrochilar va xayriya mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Adliya vazirligi (Davletov) , “Mahalla” fondi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi 19. Toshkent viloyati Zangiota tumanidagi “2-son Zangiota” maxsus shifoxonasida 20 oʻrinli bolalar xospis boʻlimini 2022-yil 1-avgustdan boshlab tashkil qilish. Bolalar xospis boʻlimi faoliyatini amalga oshirishda “Ezgu Amal” jamoatchilik fondi bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Sogʻliqni saqlash vazirining buyrugʻi 2022-yil 1-avgust - Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Ezgu Amal” jamoat fondi Chora-tadbirlar dasturi tadbirlarini amalga oshirish uchun jami xarajatlar: 10 170,8 mln soʻm va 31,5 mln AQSH dollari ekvivalentida ulardan: mln soʻmda mln AQSH dollarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari 10 070,8 16,5 shundan mahalliy budjet mablagʻlari 2 170,8 — ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari 100,0 — XMI, xalqaro donor mamlakatlar kreditlari va grantlari — 15,0

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 24-oktabr,

892-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.10.2019-y., 09/19/892/3986-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2022-y., 07/22/310/0607-son; 16.09.2026-y., 06/26/191/0937-son)

lex.uz