📅 2019-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 октября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 October 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мамлакатимизда спорт клубларининг маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 542-сон қарорида:
а) 1-бандда :
«а» кичик банддаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» сўзлари «академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги спорт клубларини — таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин»;
б) 2-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ассоциациянинг» сўзи «Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ассоциациянинг» сўзи «клубларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» сўзлари «академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-бандда :
учинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» сўзлари «академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари (академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган спорт клублари учун);
спорт клубларига аъзолик бадаллари»;
олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
д) иловада :
6-банднинг бешинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар» сўзлари «академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда :
учинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» сўзлари «академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар (академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган спорт клублари учун);
спорт клубларига аъзолик бадаллари»;
олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги 864-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
а) «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек хомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларини жалб этган ҳолда ўтказилиши, ғолибликни кўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш ҳамда мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларга «Президент совғаси» сифатида республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобиль совға қилиш;
б) «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда мусобақаларни юқори савияда ўтказилиши учун ҳакамлар билан таъминлаш ҳамда мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга «Президент совғаси» сифатида ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган қимматбаҳо совғалар бериш;
в) спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;
г) спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш, уларнинг буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш»;
б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Бунда:
Ташкилий қўмита томонидан ҳар йил учун тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режасига мувофиқ «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичида спортчи, тренер ва делегация раҳбарларини овқатлантириш, ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш харажатларини молиялаштириш касб-ҳунар таьлими соҳасининг марказлашган маблағлари ҳисобидан;
«Универсиада» спорт мусобақаларининг республика финал босқичида спортчи, тренер ва делегация раҳбарларини овқатлантириш, ғолибликни қўлга киритган спортчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш харажатларини молиялаштириш Ташкилий қўмита томонидан ҳар йил учун тасдиқланадиган спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режаси, сарф-харажатлар сметаси ҳамда тақсимотга мувофиқ Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан;
«Универсиада» ва «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ташкил этиш ва ўтказиш, иштирокчиларни финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларга бориш-келиш ва шаҳар ичида ҳаракатланишлари учун транспорт билан, спорт жамоаларини тайёрлаш ҳамда ётоқхона билан таъминлаш харажатлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан;
Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясини сақлаш харажатлари унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ олий таьлим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари аъзоларининг аъзолик бадаллари, мақсадли ажратмалари ҳамда ҳомийлик ва қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»;
в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш СХЕМАСИ
»;
г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари РЎЙХАТИ
Т/р «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларига киритилган спорт турлари номи «Баркамол авлод» спорт мусобақаларига киритилган спорт турлари номи «Универсиада» спорт мусобақаларига киритилган спорт турлари номи 1 ― 4 синфлар 5 ― 11 синфлар 1. Мини-футбол Бадминтон Бадминтон Бадминтон 2. Енгил атлетика Баскетбол Баскетбол Баскетбол 3. Шахмат Волейбол Волейбол Волейбол 4. Шашка Гандбол Гандбол Гандбол 5. Бадиий гимнастика Футбол Футбол Футбол 6. Енгил атлетика Енгил атлетика Енгил атлетика 7. Стол тенниси Стол тенниси Стол тенниси 8. Шахмат Шахмат Шахмат 9. Шашка Шашка Шашка 10. Кураш Кураш Кураш 11. Спорт гимнастикаси Белбоғли кураш Белбоғли кураш 12. Бадиий гимнастика Дзюдо Дзюдо
е) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг спорт турлари бўйича финал босқичини ҳудудларда ўтказиш РЕЖАСИ
Т/р Ҳудудлар номи Мусобақалар ўтказиладиган шаҳарлар Мусобақаларни ўтказиш даври Мусобақалар ўтказиладиган спорт турлари 1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус 2020 йилдан бошлаб, ҳар 3 йилда Бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, спорт гимнастикаси, кураш, бадиий гимнастика 2. Андижон вилояти Андижон 3. Бухоро вилояти Бухоро 4. Жиззах вилояти Жиззах 5. Қашқадарё вилояти Қарши 6. Навоий вилояти Навоий 7. Наманган вилояти Наманган 8. Самарқанд вилояти Самарқанд 9. Сирдарё вилояти Гулистон 10. Сурхондарё вилояти Термиз 11. Тошкент вилояти Олмалиқ 12. Фарғона вилояти Фарғона 13. Хоразм вилояти Урганч 14. Тошкент шаҳри Тошкент
ж) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг спорт турлари бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш РЕЖАСИ
Ҳудудлар номи Ўқув йиллари 2020-2021 2022-2023 2024-2025 2026-2027 2028-2029 2030 ― 2032 2032-2033 Спорт турлари номи Қорақалпоғистон Республикаси Дзюдо Волейбол (ўғил болалар Волейбол (қиз болалар Стол тенниси Белбоғли кураш Баскетбол (қиз болалар) Шахмат Шашка Андижон вилояти Гандбол (ўғил болалар) Дзюдо Волейбол (ўғил болалар) Волейбол (қиз болалар) Стол тенниси Белбоғли кураш Баскетбол (қиз болалар) Бухоро вилояти Кураш Гандбол (ўғил болалар) Дзюдо Волейбол (ўғил болалар) Волейбол (қиз болалар) Стол тенниси Белбоғли кураш Жиззах вилояти Енгил атлетика Кураш Гандбол (ўғил болалар) Дзюдо Волейбол (ўғил болалар) Волейбол (қиз болалар) Стол тенниси Қашқадарё вилояти Футбол Енгил атлетика Кураш Гандбол (ўғил болалар) Дзюдо Волейбол (ўғил болалар) Волейбол (қиз болалар) Навоий вилояти Баскетбол (ўғил болалар) Футбол Енгил атлетика Кураш Гандбол (ўғил болалар) Дзюдо Волейбол (ўғил болалар) Наманган вилояти Гандбол (қиз болалар) Баскетбол (ўғил болалар) Футбол Енгил атлетика Кураш Гандбол (ўғил болалар) Дзюдо Самарқанд вилояти Бадминтон Гандбол (қиз болалар) Баскетбол (ўғил болалар) Футбол Енгил атлетика Кураш Гандбол (ўғил болалар) Сирдарё вилояти Шахмат Шашка Бадминтон Гандбол (қиз болалар) Баскетбол (ўғил болалар) Футбол Енгил атлетика Кураш Сурхондарё вилояти Баскетбол (қиз болалар) Шахмат Шашка Бадминтон Гандбол (Қиз болалар) Баскетбол (Ўғил болалар) Футбол Енгил атлетика Тошкент вилояти Белбоғли кураш Баскетбол (қиз болалар) Шахмат Шашка Бадминтон Гандбол (қиз болалар) Баскетбол (ўғил болалар) Футбол Фарғона вилояти Стол тенниси Белбоғли кураш Баскетбол (қиз болалар) Шахмат Шашка Бадминтон Гандбол (қиз болалар) Баскетбол (ўғил болалар) Хоразм вилояти Волейбол (қиз болалар) Стол тенниси Белбоғли кураш Баскетбол (қиз болалар) Шахмат Шашка Бадминтон Гандбол (қиз болалар) Тошкент шаҳри Волейбол (ўғил болалар) Волейбол (қиз болалар) Стол тенниси Белбоғли кураш Баскетбол (қиз болалар) Шахмат Шашка Бадминтон
»;
з) 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Универсиада» спорт мусобақаларининг спорт турлари бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш РЕЖАСИ
Ҳудудлар номи Ўқув йиллари 2019-2020 2021-2022 2023-2024 2025-2026 2027-2028 2029-2030 2031-2032 Спорт турлари номи Қорақалпоғистон Республикаси Волейбол (аёллар) Стол тенниси Баскетбол (эркаклар) Футбол Енгил атлетика Кураш Бадминтон Андижон вилояти Белбоғли кураш Волейбол (аёллар) Стол тенниси Баскетбол (эркаклар) Футбол Енгил атлетика Кураш Бухоро вилояти Баскетбол (аёллар) Белбоғли кураш Волейбол (аёллар) Стол тенниси Баскетбол (эркаклар) Футбол Енгил атлетика Жиззах вилояти Гандбол (эркаклар) Баскетбол (аёллар) Белбоғли кураш Волейбол (аёллар) Стол тенниси Баскетбол (эркаклар) Футбол Қашқадарё вилояти Дзюдо Гандбол (эркаклар Баскетбол (аёллар) Белбоғли кураш Волейбол (аёллар) Стол тенниси Баскетбол (эркаклар) Навоий вилояти Шахмат Шашка Дзюдо Гандбол (эркаклар) Баскетбол (аёллар) Белбоғли кураш Волейбол (аёллар) Стол тенниси Наманган вилояти Волейбол (эркаклар) Шахмат Шашка Дзюдо Гандбол (эркаклар) Баскетбол (аёллар) Белбоғли кураш Волейбол (аёллар) Самарқанд вилояти Гандбол (аёллар) Волейбол (эркаклар) Шахмат Шашка Дзюдо Гандбол (эркаклар) Баскетбол (аёллар) Белбоғли кураш Сирдарё вилояти Бадминтон Гандбол (аёллар) Волейбол (эркаклар) Шахмат Шашка Дзюдо Гандбол (эркаклар) Баскетбол (аёллар) Сурхондарё вилояти Кураш Бадминтон Гандбол (аёллар) Волейбол (эркаклар) Шахмат Шашка Дзюдо Гандбол (эркаклар) Тошкент вилояти Енгил атлетика Кураш Бадминтон Гандбол (аёллар) Волейбол (эркаклар) Шахмат Шашка Дзюдо Фарғона вилояти Футбол Енгил атлетика Кураш Бадминтон Гандбол (аёллар) Волейбол (эркаклар) Шахмат Шашка Хоразм вилояти Баскетбол (эркаклар) Футбол Енгил атлетика Кураш Бадминтон Гандбол (аёллар) Волейбол (эркаклар) Тошкент шаҳри Стол тенниси Баскетбол (эркаклар) Футбол Енгил атлетика Кураш Бадминтон Гандбол (аёллар)
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 октябрь,
898-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
oʻzgartirish va qoʻshimchalar
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga sport klublari faoliyatini hamda sport musobaqalarini oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Mamlakatimizda sport klublarining mablagʻlaridan samarali foydalanish hamda uch bosqichli “Umid nihollari”, “Barkamol avlod” va “Universiada” sport musobaqalarini oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi Q.R. Sariyev, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-oktabrdagi 898-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan
1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat taʼlim muassasalari huzurida sport klublarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-iyuldagi 542-son qarorida:
a) 1-bandda :
“a” kichik banddagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “akademik litseylar, oʻrta maxsus professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“akademik litseylar, oʻrta maxsus professional taʼlim va oliy taʼlim muassasalari huzuridagi sport klublarini — taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari hamda talabalarni toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar hisobiga moliyalashtirish haqidagi takliflari maʼqullansin”;
b) 2-bandda:
ikkinchi xatboshidagi “Assotsiatsiyaning” soʻzi “Oʻzbekiston talabalar sporti assotsiatsiyasining (keyingi oʻrinlarda Assotsiatsiya deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Assotsiatsiyaning” soʻzi “klublarning” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 3-bandning beshinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “akademik litseylar va oʻrta maxsus professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 5-bandda :
uchinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “akademik litseylar, oʻrta maxsus professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari hamda talabalarni toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlari (akademik litseylar, oʻrta maxsus professional taʼlim va oliy taʼlim muassasalari huzurida tashkil qilingan sport klublari uchun);
sport klublariga aʼzolik badallari”;
oltinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
d) ilovada :
6-bandning beshinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar” soʻzlari “akademik litseylar va oʻrta maxsus professional” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandda :
uchinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “akademik litseylar, oʻrta maxsus professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari hamda talabalarni toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar (akademik litseylar, oʻrta maxsus professional taʼlim va oliy taʼlim muassasalari huzurida tashkil qilingan sport klublari uchun);
sport klublariga aʼzolik badallari”;
oltinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻquvchi va talaba yoshlar oʻrtasida oʻtkaziladigan respublika sport musobaqalari tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 25-oktabrdagi 864-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari har yili sport musobaqalarini oʻtkazish yuzasidan quyidagilarni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlasin:
a) “Umid nihollari” sport musobaqalari Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston “Yoshlik” jismoniy tarbiya va sport jamiyati Markaziy kengashiga jismoniy tarbiya va sport tadbirlariga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, shuningdek xomiylik xayriyalari va budjetdan tashqari mablagʻlarini jalb etgan holda oʻtkazilishi, gʻoliblikni koʻlga kiritgan ishtirokchilarni 1, 2 va 3-darajali diplom, medal, kubok, esdalik sovgʻalari bilan taqdirlash hamda musobaqalarning final bosqichida gʻolib boʻlgan jamoalarga “Prezident sovgʻasi” sifatida respublikada ishlab chiqarilgan yengil avtomobil sovgʻa qilish;
b) “Barkamol avlod” va “Universiada” sport musobaqalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, jismoniy tarbiya va sport tadbirlariga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, shuningdek, homiylik xayriyalari va budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etgan holda musobaqalarni yuqori saviyada oʻtkazilishi uchun hakamlar bilan taʼminlash hamda musobaqalarning final bosqichida gʻolib va sovrindor boʻlgan jamoalarga “Prezident sovgʻasi” sifatida tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilanadigan qimmatbaho sovgʻalar berish;
v) sport musobaqalarining respublika final bosqichlari boʻlib oʻtadigan hududlar va u yerda joylashgan infratuzilma obyektlarini homiylik xayriyalari hamda budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etgan holda talab darajasida tayyorlash va zamonaviy asosda jihozlash;
g) sport musobaqalari davomida har bir ishtirokchining qalbida Vatanga muhabbat va sadoqat, milliy gʻurur va iftixor tuygʻularini qaror toptirish, ularning buyuk ajdodlarimizning mardlik va jasurlik anʼanalarini munosib davom ettirishga qodir insonlar boʻlib yetishishiga xizmat qiladigan madaniy-maʼrifiy tadbirlar dasturini amalga oshirish”;
b) 9-bandga quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:
“Bunda:
Tashkiliy qoʻmita tomonidan har yil uchun tasdiqlangan sarf-xarajatlar smetasi va sport tadbirlarini oʻtkazish taqvim rejasiga muvofiq “Barkamol avlod” sport musobaqalarining respublika final bosqichida sportchi, trener va delegatsiya rahbarlarini ovqatlantirish, gʻolib va sovrindorlarini taqdirlash xarajatlarini moliyalashtirish kasb-hunar talimi sohasining markazlashgan mablagʻlari hisobidan;
“Universiada” sport musobaqalarining respublika final bosqichida sportchi, trener va delegatsiya rahbarlarini ovqatlantirish, gʻoliblikni qoʻlga kiritgan sportchilarni 1, 2 va 3-darajali diplom, medal, kubok, esdalik sovgʻalari bilan taqdirlash xarajatlarini moliyalashtirish Tashkiliy qoʻmita tomonidan har yil uchun tasdiqlanadigan sport tadbirlarini oʻtkazish taqvim rejasi, sarf-xarajatlar smetasi hamda taqsimotga muvofiq Oʻzbekiston talabalar sporti assotsiatsiyasiga oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari hamda talabalarni toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlari hisobidan;
“Universiada” va “Barkamol avlod” sport musobaqalarining Respublika final bosqichini tashkil etish va oʻtkazish, ishtirokchilarni final bosqichi oʻtkaziladigan hududlarga borish-kelish va shahar ichida harakatlanishlari uchun transport bilan, sport jamoalarini tayyorlash hamda yotoqxona bilan taʼminlash xarajatlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining homiylik xayriyalari hamda budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan;
Oʻzbekiston talabalar sporti assotsiatsiyasini saqlash xarajatlari uning taʼsis hujjatlariga muvofiq oliy talim muassasalarida tashkil etilgan sport klublari aʼzolarining aʼzolik badallari, maqsadli ajratmalari hamda homiylik va qonunda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”;
v) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Umid nihollari” sport musobaqalarini oʻtkazish SXEMASI
”;
g) 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Umid nihollari”, “Barkamol avlod”, “Universiada” sport musobaqalarida oʻtkaziladigan sport turlari ROʻYXATI
T/r “Umid nihollari” sport musobaqalariga kiritilgan sport turlari nomi “Barkamol avlod” sport musobaqalariga kiritilgan sport turlari nomi “Universiada” sport musobaqalariga kiritilgan sport turlari nomi 1 ― 4 sinflar 5 ― 11 sinflar 1. Mini-futbol Badminton Badminton Badminton 2. Yengil atletika Basketbol Basketbol Basketbol 3. Shaxmat Voleybol Voleybol Voleybol 4. Shashka Gandbol Gandbol Gandbol 5. Badiiy gimnastika Futbol Futbol Futbol 6. Yengil atletika Yengil atletika Yengil atletika 7. Stol tennisi Stol tennisi Stol tennisi 8. Shaxmat Shaxmat Shaxmat 9. Shashka Shashka Shashka 10. Kurash Kurash Kurash 11. Sport gimnastikasi Belbogʻli kurash Belbogʻli kurash 12. Badiiy gimnastika Dzyudo Dzyudo
e) 5-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Umid nihollari” sport musobaqalarining sport turlari boʻyicha final bosqichini hududlarda oʻtkazish REJASI
T/r Hududlar nomi Musobaqalar oʻtkaziladigan shaharlar Musobaqalarni oʻtkazish davri Musobaqalar oʻtkaziladigan sport turlari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus 2020-yildan boshlab, har 3 yilda Badminton, basketbol, voleybol, gandbol, futbol, yengil atletika, stol tennisi, shaxmat, sport gimnastikasi, kurash, badiiy gimnastika 2. Andijon viloyati Andijon 3. Buxoro viloyati Buxoro 4. Jizzax viloyati Jizzax 5. Qashqadaryo viloyati Qarshi 6. Navoiy viloyati Navoiy 7. Namangan viloyati Namangan 8. Samarqand viloyati Samarqand 9. Sirdaryo viloyati Guliston 10. Surxondaryo viloyati Termiz 11. Toshkent viloyati Olmaliq 12. Fargʻona viloyati Fargʻona 13. Xorazm viloyati Urganch 14. Toshkent shahri Toshkent
j) 6-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Barkamol avlod” sport musobaqalarining sport turlari boʻyicha respublika final bosqichini hududlarda oʻtkazish REJASI
Hududlar nomi Oʻquv yillari 2020-2021 2022-2023 2024-2025 2026-2027 2028-2029 2030 ― 2032 2032-2033 Sport turlari nomi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Dzyudo Voleybol (oʻgʻil bolalar Voleybol (qiz bolalar Stol tennisi Belbogʻli kurash Basketbol (qiz bolalar) Shaxmat Shashka Andijon viloyati Gandbol (oʻgʻil bolalar) Dzyudo Voleybol (oʻgʻil bolalar) Voleybol (qiz bolalar) Stol tennisi Belbogʻli kurash Basketbol (qiz bolalar) Buxoro viloyati Kurash Gandbol (oʻgʻil bolalar) Dzyudo Voleybol (oʻgʻil bolalar) Voleybol (qiz bolalar) Stol tennisi Belbogʻli kurash Jizzax viloyati Yengil atletika Kurash Gandbol (oʻgʻil bolalar) Dzyudo Voleybol (oʻgʻil bolalar) Voleybol (qiz bolalar) Stol tennisi Qashqadaryo viloyati Futbol Yengil atletika Kurash Gandbol (oʻgʻil bolalar) Dzyudo Voleybol (oʻgʻil bolalar) Voleybol (qiz bolalar) Navoiy viloyati Basketbol (oʻgʻil bolalar) Futbol Yengil atletika Kurash Gandbol (oʻgʻil bolalar) Dzyudo Voleybol (oʻgʻil bolalar) Namangan viloyati Gandbol (qiz bolalar) Basketbol (oʻgʻil bolalar) Futbol Yengil atletika Kurash Gandbol (oʻgʻil bolalar) Dzyudo Samarqand viloyati Badminton Gandbol (qiz bolalar) Basketbol (oʻgʻil bolalar) Futbol Yengil atletika Kurash Gandbol (oʻgʻil bolalar) Sirdaryo viloyati Shaxmat Shashka Badminton Gandbol (qiz bolalar) Basketbol (oʻgʻil bolalar) Futbol Yengil atletika Kurash Surxondaryo viloyati Basketbol (qiz bolalar) Shaxmat Shashka Badminton Gandbol (Qiz bolalar) Basketbol (Oʻgʻil bolalar) Futbol Yengil atletika Toshkent viloyati Belbogʻli kurash Basketbol (qiz bolalar) Shaxmat Shashka Badminton Gandbol (qiz bolalar) Basketbol (oʻgʻil bolalar) Futbol Fargʻona viloyati Stol tennisi Belbogʻli kurash Basketbol (qiz bolalar) Shaxmat Shashka Badminton Gandbol (qiz bolalar) Basketbol (oʻgʻil bolalar) Xorazm viloyati Voleybol (qiz bolalar) Stol tennisi Belbogʻli kurash Basketbol (qiz bolalar) Shaxmat Shashka Badminton Gandbol (qiz bolalar) Toshkent shahri Voleybol (oʻgʻil bolalar) Voleybol (qiz bolalar) Stol tennisi Belbogʻli kurash Basketbol (qiz bolalar) Shaxmat Shashka Badminton
”;
z) 7-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Universiada” sport musobaqalarining sport turlari boʻyicha respublika final bosqichini hududlarda oʻtkazish REJASI
Hududlar nomi Oʻquv yillari 2019-2020 2021-2022 2023-2024 2025-2026 2027-2028 2029-2030 2031-2032 Sport turlari nomi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Voleybol (ayollar) Stol tennisi Basketbol (erkaklar) Futbol Yengil atletika Kurash Badminton Andijon viloyati Belbogʻli kurash Voleybol (ayollar) Stol tennisi Basketbol (erkaklar) Futbol Yengil atletika Kurash Buxoro viloyati Basketbol (ayollar) Belbogʻli kurash Voleybol (ayollar) Stol tennisi Basketbol (erkaklar) Futbol Yengil atletika Jizzax viloyati Gandbol (erkaklar) Basketbol (ayollar) Belbogʻli kurash Voleybol (ayollar) Stol tennisi Basketbol (erkaklar) Futbol Qashqadaryo viloyati Dzyudo Gandbol (erkaklar Basketbol (ayollar) Belbogʻli kurash Voleybol (ayollar) Stol tennisi Basketbol (erkaklar) Navoiy viloyati Shaxmat Shashka Dzyudo Gandbol (erkaklar) Basketbol (ayollar) Belbogʻli kurash Voleybol (ayollar) Stol tennisi Namangan viloyati Voleybol (erkaklar) Shaxmat Shashka Dzyudo Gandbol (erkaklar) Basketbol (ayollar) Belbogʻli kurash Voleybol (ayollar) Samarqand viloyati Gandbol (ayollar) Voleybol (erkaklar) Shaxmat Shashka Dzyudo Gandbol (erkaklar) Basketbol (ayollar) Belbogʻli kurash Sirdaryo viloyati Badminton Gandbol (ayollar) Voleybol (erkaklar) Shaxmat Shashka Dzyudo Gandbol (erkaklar) Basketbol (ayollar) Surxondaryo viloyati Kurash Badminton Gandbol (ayollar) Voleybol (erkaklar) Shaxmat Shashka Dzyudo Gandbol (erkaklar) Toshkent viloyati Yengil atletika Kurash Badminton Gandbol (ayollar) Voleybol (erkaklar) Shaxmat Shashka Dzyudo Fargʻona viloyati Futbol Yengil atletika Kurash Badminton Gandbol (ayollar) Voleybol (erkaklar) Shaxmat Shashka Xorazm viloyati Basketbol (erkaklar) Futbol Yengil atletika Kurash Badminton Gandbol (ayollar) Voleybol (erkaklar) Toshkent shahri Stol tennisi Basketbol (erkaklar) Futbol Yengil atletika Kurash Badminton Gandbol (ayollar)
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-oktabr,
898-son