📅 2019-yil 5-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 5-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 5 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 ноября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 November 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳар йилги «Ипак йўлида туризм» Тошкент ҳалқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва оммалаштириш, туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу соҳага хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2019 йилдан бошлаб:
«Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (кейинги ўринларда Ярмарка деб аталади) БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (кейинги ўринларда ЮНВТО деб аталади) кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаси асосида ҳар йили ноябрь ойи учинчи ҳафтасининг чоршанба — жума кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади;
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Ярмаркада иштирок этиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, халқ усталари ва ҳунармандлари, фолклор жамоалари, миллий ансамбллар, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари жалб этилади;
ЮНВТО экспертлари иштирокидаги халқаро конференция, «Ипак йўли таъми» миллий таомлар фестивали ва «Шарқ бозори» экспозицияси Ярмарка доирасида ташкил этилади;
б) Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили, Ярмарка бошланишидан камида олти ой аввал, Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш учун пуллик асосда ушбу йўналишда ихтисослашган ташкилотларни (кейинги ўринда ихтисослашган ташкилот деб аталади) танлов асосида жалб этади.
2. Қуйидагилар:
Ҳар йилги «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ;
25-юбилей «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ташкилий қўмитага (А. Абдухакимов):
ҳар йили «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар режасида (кейинги ўринларда Режа деб аталади) белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ярмаркани ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
зарур ҳолларда, Ярмаркани юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш вазифалари юклатилсин.
4. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳар йили Ярмарка бошланишидан икки ой аввал Режани ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ярмаркада иштирок этиш учун хорижий давлатларнинг туризм ташкилотларини, туризм компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали реклама ва ахборот ишларини олиб боришда кўмаклашиш;
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртмасига биноан Ярмарканинг хорижий иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик идоралари (дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлинмалари) томонидан, шунингдек, зарурият бўлганда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисоб рақамига йиғимлар ундирмасдан расмийлаштириш чораларини кўрсин.
6. Белгилансинки, Ярмаркани ўтказиш доирасида:
иштирокчиларининг халқаро авиарейслар, овқатланиш, яшаш ва реклама материалларининг кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ ҳамда бошқа қўшимча харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
ихтисослашган ташкилотни танлаш ва унинг Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ЮНВТО экспертларининг экскурсия, транспорт, овқатланиш ва яшаш билан боғлиқ харажатлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
ҳудудларнинг миллий стендларини қуриш учун кўргазма майдонларини ижарага олиш, миллий стендларни қуриш ҳамда уларни ташиш ва сақлаш, шунингдек, «Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивали ва «Шарқ бозори» экспозициясида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тегишлигига кўра қопланади.
7. «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ деб аталади) Ярмарка доирасида имтиёзли шартларда:
кўргазмаларни ташкил этиш учун ҳамда экспозицияларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини амалга ошириш даврида «Ўзэкспомарказ» МКК» 1-павильонининг кўргазма майдончасини, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини ўтказиш учун Атриум залини ва Халқаро конференциялар хамда ЮНВТОнинг давра суҳбатлари ва тақдимотларини ўтказиш учун катта конференция залини ажратиб бериш;
«Шарқ бозори» кўргазмасини, «Ипак йўли таъми» миллий таомлар фестивалини ва Ярмарка доирасида бошқа тадбирларни ташкил этиш учун «Ўзэкспомарказ» МКК»нинг 1-павильонига ёндош ҳудудларни электр тармоқларига улаган ҳолда тақдим этиш;
тақдим этилган макетларга мувофиқ республикада фаолият олиб бораётган олий ва бошқа ўқув муассасалари, музейлар ва театрларнинг кўргазма стендларини, шунингдек, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини қуриш чораларини кўрсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.У. Аккулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 ноябрдаги 904-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳар йилги «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
А.А. Абдухакимов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси А.У. Аккулов — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б., Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари И.Т. Неъматов — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари О.М. Умаров — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Л.Ш. Қудратов — Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Б.Қ. Юсупалиев — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Д.Б. Кадиров — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари К.Б. Акилова — Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари У.А. Хусанов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари в.б. А.С. Камалов — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари А.Д. Хаджаев — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.К. Кучимов — Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Бош директори А.Б. Юлдашев — «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ бошқарув раиси Ж.А. Артикходжаев — Тошкент шаҳар ҳокими лавозим бўйича — Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозим бўйича — Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 ноябрдаги 904-сон қарорига 2-ИЛОВА
25-юбилей «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Масъул вазирлик ва идоралар 1 . «Ўзэкспомарказ» МКК»нинг 1-2 павилонларида, Атриум хамда конференция зали ҳудудларида 25-юбилей «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига (кейинги ўринларда Ярмарка деб аталади) тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш. 11 — 16 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ 2 . Ярмарка доирасида «Ўзбекистонда туризм» мавзусидаги республика ижтимоий роликлар танловининг якунларини ўтказиш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси 3 . Ўзбекистон ва Россия I халқаро туризм форумини, «Ўзбекистон» туризм брендининг элчилари форумининг (кейинги ўринларда Форумлар деб аталади) ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 5 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 4 . Ярмарка очилишига бағишланган фолклор гуруҳлар, эстрада хонандалари, мусиқа ижодиётининг ва анъанавий санъат ёрқин усталари иштирокида концерт дастурини ташкил этиш, Тошкент шаҳрида жойлашган театрлар репертуарлари, шунингдек, республика музей ва театрларининг катта стендларини намойиш этиш. ноябрь 2019 йил Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 5. Тошкент шаҳрида жойлашган театрлар ва музейларнинг катта стендларини ташкил этиш, театрларнинг репертуарларида жойлашган асарларни тақдим этиш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 6. Ҳар бир ҳудуднинг тарихий маданияти ва анъаналарига эътибор қаратган ҳолда алоҳида дизайн сифатида ҳамда «Uzbekistan» логотипидан фойдаланиб ишлаб чиқилган республика ҳудудларининг туризм салоҳиятини акс эттирувчи ахборот-тақдимот материалларини, брошюралар, каталоглар ва буклетларни, шунингдек, туризм намойиши объектлари ва йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва Ярмарка иштирокчиларига тарқатиш. ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Ярмарка ва Форумлар иштирокчиларига тарқатиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари орасида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида видео ва реклама материалларини тайёрлаш. 10 ноябрь 2019 йил Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 8. Ҳар бир ҳудуднинг туризм салоҳияти, маданий хусусиятлари ва тарихини кенг намойиш этувчи ҳудудий кўргазма стендлари ва экспозицияларини, ҳудудлар кесимида ички туризм ва туризм инфратузилмаси имкониятларини акс эттирувчи алоҳида стендларни, ҳамда туристларни жойлаштириш ва дам олиш соҳасида республика имкониятларини намойиш этувчи стендларни ташкил етиш. Ярмаркада республика ҳудудларида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг алоҳида стендлар билан иштирокини таъминлаш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, ҳокимликлар Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, туризм фаолияти субъектлари, ЭОАВМА 9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан Ярмарка доирасида 50% чегирма асосида: кўргазмаларни ташкил этиш учун ҳамда экспозицияларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини амалга ошириш даврида «Ўзэкспомарказ» МКК» 1-павильоннинг кўргазма майдончасини, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини ўтказиш учун Атриум залини, Халқаро конференциялар хамда ЮНВТОнинг давра суҳбатлари ва тақдимотларини ўтказиш учун катта конференция залини ажратиб бериш; тақдим этилган макетларга мувофиқ республика олий ва бошқа ўқув муассасалари, музейлар ва театрларнинг кўргазма стендларини, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини қуриш чораларини кўриш. ноябрь 2019 йил Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ», Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси 10. Ярмарка ва Форумлар доирасида Россия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг туризм соҳаси вакиллари, хусусан вазирлик ва идоралар вакиллари, етакчи туризм компаниялари ва соҳа мутахассисларининг иштирокини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий туризм компаниялари ва «Ўзбекистон» туристик брендининг элчиларини Ярмарка ва Форумларга жалб этиш мақсадида тарғибот ишларини амалга оширилишида кўмаклашиш; Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг сўровига биноан, «Нosted Buyers» дастурининг (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) потенциал иштирокчилари ҳақида маълумот олишда кўмаклашиш чораларини кўриш. ноябрь 2019 йил Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 1. Форумлар иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш. 5 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 1 2. Форумлар иштирокчилари учун меҳмонхона хоналарини банд қилиш. 7 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 3. Ярмарка ва Форумлар доирасида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан «Ўзэкспомарказ» МКК» павилёнлари, конференция заллари ва «ITC» халқаро марказини овоз бериш ва синхрон таржима қилиш асбоб-ускуналар билан, шунингдек, Ярмарка давомида тезкор ахборот алмашиш учун симсиз Интернет тармоғи (Wi-Fi) билан белгиланган тартибда таъминлаш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 4. Республиканинг ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг туризм соҳасида таълим олиш имкониятларини намойиш этувчи стендларини ташкил этиш; Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус, ихтисослаштирилган касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчиларини Ярмаркага ташриф буюришини ташкил этиш чораларини кўриш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 5. Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, муассасалари ва клиникаларнинг тиббиёт туризмининг имкониятлари тўғрисидаги стендлари ва тарқатма материаллар билан иштирокини ташкил этиш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 6. Дам олиш масканлари ва марказларини (жумладан, туризм базалари, сиҳатгоҳлар ва ҳ.к.) йўналишлари ва имкониятларини намойиш этувчи стендлар билан иштарок этишини таъминлаш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши 1 7. Ярмарка доирасида авиация ва темир йўл соҳаларидаги салоҳияти ва истиқболли имкониятларини акс эттирувчи алоҳида кенг кўламли экспозицияларни тайёрлаш ва тақдим этишни таъминлаш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 8. Хорижий туристлар учун мўлжалланган тариф ва хизматлар ҳақида маълумот акс эттирувчи стендлар ва тарқатма материаллар билан иштирок этиш учун туризм соҳасига IT технологияларини жорий этувчи мобиль операторлар ва компанияларга белгиланган тартибда таклифномалар юбориш. Ноябрь 2019 йил Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1 9. Туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари учун кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот акс эттирувчи стендлар ва тарқатма материаллар билан иштирок этиши юзасидан тижорат банкларига таклифнома юбориш. 5 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, тижорат банклари 20. Хорижий туристлар ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун суғурта хизматлари тўғрисида стендлар ва тарқатма материаллар билан суғурта компанияларининг иштирок этишини таъминлаш. ноябрь 2019 йил Суғурта назорати давлат инспексияси 2 1. Миллий шаробларнинг энг яхши намуналарини ва республика шароб захираларини намойиш этадиган кенг кўламли стенд ташкил этиш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил «Узшаробсаноат» АЖ 2 2. Оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда Ярмарка ва Форумларнинг матбуот анжуманини, уларга тайёргарлик кўриш жараёнини, «Ўзбекистонда туризм» мавзусидаги республика ижтимоий роликлар танловининг якуний натижаларини ёритиш ишларини оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда ташкил этиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳам ёритиш. ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, «Дунё» ахборот агентлиги 2 3. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан қуйидагиларни таъминлаш: Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича «Нosted Buyers» дастурининг (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) ва «Ўзбекистон» туризм брэнди элчилари форумининг иштирокчилари ҳамда ЮНВТО экспертлари учун халқаро авиачипталарни белгиланган тартибда банд қилиш ва тақдим этиш, Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халкаро аэропорти «Business Lounge» заллари оракали «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертларининг кутиб олиш ва кузатиш хизматини бепул тарзда ташкил этиш. ноябрь 2019 йил «Uzbekistan Airways» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2 4. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан қуйидагиларни таъминлаш: Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тузилган рўйхатлар бўйича «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертлари учун маҳаллий йўналишлар, шу жумладан «Афросиёб» юқори тезликдаги электр поездига чипталарни белгиланган тартибда брон қилиш ва тақдим этиш; кўргазма иштирокчилари, «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) ва ЮНВТО экспертлари учун Тошкент шаҳри ва Бухоро шаҳар темир йўл вокзалларида расмий делегациялар заллари орқали кутиб олиш ва кузатиш хизматини бепул тарзда ташкил этиш; «Афросиёб» тезюрар пойездининг видео мониторларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ярмарка ва Форумларни тарғиб этувчи видеороликларни намойиш этиш. ноябрь 2019 йил «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2 5. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан беғараз асосда қуйидагиларнинг амалга ошириш: «Шарқ бозори» экспозицияси, «Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивали ва бошқа тадбирларни ташкил этиш учун 40 дона чодирни такдим этиш; Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан такдим этилган экранлар учун мўлжалланган металл конструкцияларни такдим этиш. 13 — 15 ноябрь 2019 йил «Узбекнефтегаз» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2 6. «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертларини Бухоро шаҳрида кутиб олиш, транспорт ва шаҳар бўйлаб экскурсия хизматларини ҳамда овқатланиш билан таъминлаш (Ярмарка доирасида Бухоро вилоятига бир кунлик ташриф амалга оширилади). 14 — 16 ноябрь 2019 йил Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2 7. Қуйидагиларни: Ярмарка доирасида йирик меҳмонхоналарнинг кенг кўламли стендлар ва йирик экспозициялари билан иштирок этишини; Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ярмарка ва Форумларга бағишланган тематик материалларнинг ижтимоий реклама баннерларини Тошкент шаҳри ва вилоятлар шаҳарларининг Марказий кўчаларида жойлаштирилишини; Ярмарка ва Форумларга бағишланган ижтимоий рекламаларни пойтахтимиздаги электрон таблоларида бепул тарзда намойиш этилишини, шунингдек, байрам атрибутлари билан тадбирлар ўтказиладиган жойларни безашга кўмаклашишни; фестивал доирасида республикамизнинг турли минтақаларига хос бўлган миллий таомларнинг турлари ва усулларини намойиш этиш мақсадида маҳорат дарслари ўтказилишини; «Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивалининг иштирокчиларини тегишли чиқинди қутилари, ва жавонлар (стол-стуллар) билан таъминлаш; Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига «Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивали ва «Шарқ бозори» экспозицияси иштирокчиларининг рўйхатини тақдим этиш. ноябрь 2019 йил Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, Тошкент шахар ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Рестораторлар ассоциацияси, отелчилар уюшмаси 2 8. Жамоат тартибини сақлаш, иштирокчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хорижий тилни биладиган мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил этиш. 12 — 16 ноябрь 2019 йил Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 9. Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, ҳамкор хорижий ташкилотлар вакиллари учун Тошкент шаҳридаги «Курант» ресторанида фуршет дастурхонини ташкил этиш. 10/11 ноябрь 2019 йил Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 30. Ярмарка ва Форумлар якунлари бўйича кўргазмали видеороликни тайёрлаб, халқаро тадбирларда тарғибот ишлари учун фойдаланиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш. декабрь 2019 йил Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 ноябрь,
904-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Har yilgi “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent halqaro turizm yarmarkasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida turizmni jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-yanvardagi PF-5611-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekistonning turizm salohiyatini rivojlantirish va ommalashtirish, turizm sohasidagi xalqaro hamkorlikni rivojlantirish va ushbu sohaga xorijiy investitsiyalar oqimini koʻpaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2019-yildan boshlab:
“Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasi (keyingi oʻrinlarda Yarmarka deb ataladi) BMTning Butunjahon turizm tashkiloti (keyingi oʻrinlarda YUNVTO deb ataladi) koʻmagida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan chora-tadbirlar rejasi asosida har yili noyabr oyi uchinchi haftasining chorshanba — juma kunlari Toshkent shahrida oʻtkaziladi;
Turizm va madaniy meros vazirligi tomonidan Yarmarkada ishtirok etish uchun xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillari, shuningdek, xalq ustalari va hunarmandlari, folklor jamoalari, milliy ansambllar, musiqiy ijod va anʼanaviy sanʼat ustalari jalb etiladi;
YUNVTO ekspertlari ishtirokidagi xalqaro konferensiya, “Ipak yoʻli taʼmi” milliy taomlar festivali va “Sharq bozori” ekspozitsiyasi Yarmarka doirasida tashkil etiladi;
b) Turizm va madaniy meros vazirligi 2020-yildan boshlab har yili, Yarmarka boshlanishidan kamida olti oy avval, Yarmarkani tashkil etish va oʻtkazish uchun pullik asosda ushbu yoʻnalishda ixtisoslashgan tashkilotlarni (keyingi oʻrinda ixtisoslashgan tashkilot deb ataladi) tanlov asosida jalb etadi.
2. Quyidagilar:
Har yilgi “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibi 1-ilovaga ;
25-yubiley “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Tashkiliy qoʻmitaga (A. Abduxakimov):
har yili “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish chora-tadbirlar rejasida (keyingi oʻrinlarda Reja deb ataladi) belgilangan vazifalarning oʻz muddatida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
Yarmarkani tashkil etish va uni yuqori saviyada oʻtkazish doirasida davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini muvofiqlashtirish;
zarur hollarda, Yarmarkani yuqori saviyada tashkil etish bilan bogʻliq tezkor qarorlar qabul qilish vazifalari yuklatilsin.
4. Turizm va madaniy meros vazirligi har yili Yarmarka boshlanishidan ikki oy avval Rejani ishlab chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun taqdim etilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi:
Yarmarkada ishtirok etish uchun xorijiy davlatlarning turizm tashkilotlarini, turizm kompaniyalari va ommaviy axborot vositalari vakillarini jalb qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari orqali reklama va axborot ishlarini olib borishda koʻmaklashish;
Turizm va madaniy meros vazirligining buyurtmasiga binoan Yarmarkaning xorijiy ishtirokchilariga Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi konsullik idoralari (diplomatik vakolatxonalarning konsullik boʻlinmalari) tomonidan, shuningdek, zaruriyat boʻlganda, Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroportida kirish vizalarini konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarni qoplash hisob raqamiga yigʻimlar undirmasdan rasmiylashtirish choralarini koʻrsin.
6. Belgilansinki, Yarmarkani oʻtkazish doirasida:
ishtirokchilarining xalqaro aviareyslar, ovqatlanish, yashash va reklama materiallarining koʻrgazma stendlarini oʻrnatish bilan bogʻliq hamda boshqa qoʻshimcha xarajatlari ishtirokchilarning oʻz mablagʻlari hisobidan;
ixtisoslashgan tashkilotni tanlash va uning Yarmarkani tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha xizmatlariga haq toʻlash boʻyicha xarajatlari, shuningdek, xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillari va YUNVTO ekspertlarining ekskursiya, transport, ovqatlanish va yashash bilan bogʻliq xarajatlari Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;
hududlarning milliy stendlarini qurish uchun koʻrgazma maydonlarini ijaraga olish, milliy stendlarni qurish hamda ularni tashish va saqlash, shuningdek, “Ipak yoʻli taʼmi” milliy taomlari festivali va “Sharq bozori” ekspozitsiyasida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan tegishligiga koʻra qoplanadi.
7. “Oʻzekspomarkaz” milliy koʻrgazma kompleksi” aksiyadorlik jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda “Oʻzekspomarkaz” MKK” AJ deb ataladi) Yarmarka doirasida imtiyozli shartlarda:
koʻrgazmalarni tashkil etish uchun hamda ekspozitsiyalarni montaj va demontaj qilish ishlarini amalga oshirish davrida “Oʻzekspomarkaz” MKK” 1-pavilyonining koʻrgazma maydonchasini, “Hunarmandlar shahri” ekspozitsiyasini oʻtkazish uchun Atrium zalini va Xalqaro konferensiyalar xamda YUNVTOning davra suhbatlari va taqdimotlarini oʻtkazish uchun katta konferensiya zalini ajratib berish;
“Sharq bozori” koʻrgazmasini, “Ipak yoʻli taʼmi” milliy taomlar festivalini va Yarmarka doirasida boshqa tadbirlarni tashkil etish uchun “Oʻzekspomarkaz” MKK”ning 1-pavilyoniga yondosh hududlarni elektr tarmoqlariga ulagan holda taqdim etish;
taqdim etilgan maketlarga muvofiq respublikada faoliyat olib borayotgan oliy va boshqa oʻquv muassasalari, muzeylar va teatrlarning koʻrgazma stendlarini, shuningdek, “Hunarmandlar shahri” ekspozitsiyasini qurish choralarini koʻrsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi vazifasini vaqtincha bajaruvchi A.U. Akkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-noyabrdagi 904-son qaroriga 1-ILOVA
Har yilgi “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita
A.A. Abduxakimov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Tashkiliy qoʻmita raisi A.U. Akkulov — Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi v.v.b., Tashkiliy qoʻmita raisining oʻrinbosari I.T. Neʼmatov — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari O.M. Umarov — Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining birinchi oʻrinbosari L.Sh. Qudratov — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiya va tashqi savdo vazirining birinchi oʻrinbosari B.Q. Yusupaliyev — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari D.B. Kadirov — Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining oʻrinbosari K.B. Akilova — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining oʻrinbosari U.A. Xusanov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruv raisining birinchi oʻrinbosari v.b. A.S. Kamalov — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruv raisining oʻrinbosari A.D. Xadjayev — Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi raisi v.b. A.K. Kuchimov — Oʻzbekiston milliy axborot agentligi Bosh direktori A.B. Yuldashev — “Oʻzekspomarkaz” MKK” AJ boshqaruv raisi J.A. Artikxodjayev — Toshkent shahar hokimi lavozim boʻyicha — Qoraqolpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari lavozim boʻyicha — Buxoro, Samarqand, Toshkent va Xorazm viloyatlari hokimlarining turizmni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-noyabrdagi 904-son qaroriga 2-ILOVA
25-yubiley “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Masʼul vazirlik va idoralar 1 . “Oʻzekspomarkaz” MKK”ning 1-2 pavilonlarida, Atrium xamda konferensiya zali hududlarida 25-yubiley “Ipak yoʻlida turizm” Toshkent xalqaro turizm yarmarkasiga (keyingi oʻrinlarda Yarmarka deb ataladi) tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish. 11 — 16-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, “Oʻzekspomarkaz” MKK” AJ 2 . Yarmarka doirasida “Oʻzbekistonda turizm” mavzusidagi respublika ijtimoiy roliklar tanlovining yakunlarini oʻtkazish. 13 — 15-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Elektron ommaviy axborot vositalari milliy uyushmasi 3 . Oʻzbekiston va Rossiya I xalqaro turizm forumini, “Oʻzbekiston” turizm brendining elchilari forumining (keyingi oʻrinlarda Forumlar deb ataladi) oʻtkazish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 5-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 4 . Yarmarka ochilishiga bagʻishlangan folklor guruhlar, estrada xonandalari, musiqa ijodiyotining va anʼanaviy sanʼat yorqin ustalari ishtirokida konsert dasturini tashkil etish, Toshkent shahrida joylashgan teatrlar repertuarlari, shuningdek, respublika muzey va teatrlarining katta stendlarini namoyish etish. noyabr 2019-yil Madaniyat vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Toshkent shahar hokimligi 5. Toshkent shahrida joylashgan teatrlar va muzeylarning katta stendlarini tashkil etish, teatrlarning repertuarlarida joylashgan asarlarni taqdim etish. 13 — 15-noyabr 2019-yil Toshkent shahar hokimligi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 6. Har bir hududning tarixiy madaniyati va anʼanalariga eʼtibor qaratgan holda alohida dizayn sifatida hamda “Uzbekistan” logotipidan foydalanib ishlab chiqilgan respublika hududlarining turizm salohiyatini aks ettiruvchi axborot-taqdimot materiallarini, broshyuralar, kataloglar va bukletlarni, shuningdek, turizm namoyishi obyektlari va yoʻnalishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tayyorlash va Yarmarka ishtirokchilariga tarqatish. noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Yarmarka va Forumlar ishtirokchilariga tarqatish, shuningdek, xorijiy ommaviy axborot vositalari orasida va Internet jahon axborot tarmogʻida targʻibot ishlarini amalga oshirish maqsadida video va reklama materiallarini tayyorlash. 10-noyabr 2019-yil Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, “Dunyo” axborot agentligi, ommaviy axborot vositalari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 8. Har bir hududning turizm salohiyati, madaniy xususiyatlari va tarixini keng namoyish etuvchi hududiy koʻrgazma stendlari va ekspozitsiyalarini, hududlar kesimida ichki turizm va turizm infratuzilmasi imkoniyatlarini aks ettiruvchi alohida stendlarni, hamda turistlarni joylashtirish va dam olish sohasida respublika imkoniyatlarini namoyish etuvchi stendlarni tashkil yetish. Yarmarkada respublika hududlarida turizm sohasida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarining alohida stendlar bilan ishtirokini taʼminlash. 13 — 15-noyabr 2019-yil Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar kengashi, hokimliklar Oʻzbekiston Respublikasi turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, turizm faoliyati subyektlari, EOAVMA 9. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining buyurtmasiga binoan Yarmarka doirasida 50% chegirma asosida: koʻrgazmalarni tashkil etish uchun hamda ekspozitsiyalarni montaj va demontaj qilish ishlarini amalga oshirish davrida “Oʻzekspomarkaz” MKK” 1-pavilyonning koʻrgazma maydonchasini, “Hunarmandlar shahri” ekspozitsiyasini oʻtkazish uchun Atrium zalini, Xalqaro konferensiyalar xamda YUNVTOning davra suhbatlari va taqdimotlarini oʻtkazish uchun katta konferensiya zalini ajratib berish; taqdim etilgan maketlarga muvofiq respublika oliy va boshqa oʻquv muassasalari, muzeylar va teatrlarning koʻrgazma stendlarini, “Hunarmandlar shahri” ekspozitsiyasini qurish choralarini koʻrish. noyabr 2019-yil Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Oʻzekspomarkaz” MKK” AJ”, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi 10. Yarmarka va Forumlar doirasida Rossiya va boshqa xorijiy mamlakatlarning turizm sohasi vakillari, xususan vazirlik va idoralar vakillari, yetakchi turizm kompaniyalari va soha mutaxassislarining ishtirokini taʼminlash; Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari orqali xorijiy turizm kompaniyalari va “Oʻzbekiston” turistik brendining elchilarini Yarmarka va Forumlarga jalb etish maqsadida targʻibot ishlarini amalga oshirilishida koʻmaklashish; Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining soʻroviga binoan, “Nosted Buyers” dasturining (xorijiy OAV vakillari uchun maxsus dastur) potensial ishtirokchilari haqida maʼlumot olishda koʻmaklashish choralarini koʻrish. noyabr 2019-yil Tashqi ishlar vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 1 1. Forumlar ishtirokchilarining roʻyxatini shakllantirish. 5-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 1 2. Forumlar ishtirokchilari uchun mehmonxona xonalarini band qilish. 7-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 1 3. Yarmarka va Forumlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining buyurtmasiga binoan “Oʻzekspomarkaz” MKK” pavilyonlari, konferensiya zallari va “ITC” xalqaro markazini ovoz berish va sinxron tarjima qilish asbob-uskunalar bilan, shuningdek, Yarmarka davomida tezkor axborot almashish uchun simsiz Internet tarmogʻi (Wi-Fi) bilan belgilangan tartibda taʼminlash. 13 — 15-noyabr 2019-yil Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 1 4. Respublikaning ixtisoslashtirilgan oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarining turizm sohasida taʼlim olish imkoniyatlarini namoyish etuvchi stendlarini tashkil etish; Toshkent shahri va Toshkent viloyatida joylashgan oliy va oʻrta maxsus, ixtisoslashtirilgan kasb-hunar taʼlimi muassasalarining talabalari va oʻquvchilarini Yarmarkaga tashrif buyurishini tashkil etish choralarini koʻrish. 13 — 15-noyabr 2019-yil Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 1 5. Ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari, muassasalari va klinikalarning tibbiyot turizmining imkoniyatlari toʻgʻrisidagi stendlari va tarqatma materiallar bilan ishtirokini tashkil etish. 13 — 15-noyabr 2019-yil Sogʻliqni saqlash vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 1 6. Dam olish maskanlari va markazlarini (jumladan, turizm bazalari, sihatgohlar va h.k.) yoʻnalishlari va imkoniyatlarini namoyish etuvchi stendlar bilan ishtarok etishini taʼminlash. 13 — 15-noyabr 2019-yil Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi kengashi 1 7. Yarmarka doirasida aviatsiya va temir yoʻl sohalaridagi salohiyati va istiqbolli imkoniyatlarini aks ettiruvchi alohida keng koʻlamli ekspozitsiyalarni tayyorlash va taqdim etishni taʼminlash. 13 — 15-noyabr 2019-yil “Uzbekistan Airways” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 1 8. Xorijiy turistlar uchun moʻljallangan tarif va xizmatlar haqida maʼlumot aks ettiruvchi stendlar va tarqatma materiallar bilan ishtirok etish uchun turizm sohasiga IT texnologiyalarini joriy etuvchi mobil operatorlar va kompaniyalarga belgilangan tartibda taklifnomalar yuborish. Noyabr 2019-yil Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 1 9. Turizm sohasi tadbirkorlik subyektlari uchun koʻrsatilayotgan xizmatlar haqida maʼlumot aks ettiruvchi stendlar va tarqatma materiallar bilan ishtirok etishi yuzasidan tijorat banklariga taklifnoma yuborish. 5-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston banklari assotsiatsiyasi, tijorat banklari 20. Xorijiy turistlar va turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlari uchun sugʻurta xizmatlari toʻgʻrisida stendlar va tarqatma materiallar bilan sugʻurta kompaniyalarining ishtirok etishini taʼminlash. noyabr 2019-yil Sugʻurta nazorati davlat inspeksiyasi 2 1. Milliy sharoblarning eng yaxshi namunalarini va respublika sharob zaxiralarini namoyish etadigan keng koʻlamli stend tashkil etish. 13 — 15-noyabr 2019-yil “Uzsharobsanoat” AJ 2 2. Ommaviy axborot vositalarini jalb etgan holda Yarmarka va Forumlarning matbuot anjumanini, ularga tayyorgarlik koʻrish jarayonini, “Oʻzbekistonda turizm” mavzusidagi respublika ijtimoiy roliklar tanlovining yakuniy natijalarini yoritish ishlarini ommaviy axborot vositalarini jalb etgan holda tashkil etish, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ham yoritish. noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Elektron ommaviy axborot vositalari milliy uyushmasi, “Dunyo” axborot agentligi 2 3. Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining buyurtmasiga binoan quyidagilarni taʼminlash: Turizmni rivojlantirish Davlat qoʻmitasi tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatlar boʻyicha “Nosted Buyers” dasturining (xorijiy OAV vakillari uchun maxsu dastur) va “Oʻzbekiston” turizm brendi elchilari forumining ishtirokchilari hamda YUNVTO ekspertlari uchun xalqaro aviachiptalarni belgilangan tartibda band qilish va taqdim etish, Islom Karimov nomidagi Toshkent shahar xalkaro aeroporti “Business Lounge” zallari orakali “Nosted Buyers” dasturi (xorijiy OAV vakillari uchun maxsus dastur) ishtirokchilari va YUNVTO ekspertlarining kutib olish va kuzatish xizmatini bepul tarzda tashkil etish. noyabr 2019-yil “Uzbekistan Airways” AJ, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 2 4. Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining buyurtmasiga binoan quyidagilarni taʼminlash: Turizmni rivojlantirish Davlat qoʻmitasi tomonidan tuzilgan roʻyxatlar boʻyicha “Nosted Buyers” dasturi (xorijiy OAV vakillari uchun maxsu dastur) ishtirokchilari va YUNVTO ekspertlari uchun mahalliy yoʻnalishlar, shu jumladan “Afrosiyob” yuqori tezlikdagi elektr poyezdiga chiptalarni belgilangan tartibda bron qilish va taqdim etish; koʻrgazma ishtirokchilari, “Nosted Buyers” dasturi (xorijiy OAV vakillari uchun maxsu dastur) va YUNVTO ekspertlari uchun Toshkent shahri va Buxoro shahar temir yoʻl vokzallarida rasmiy delegatsiyalar zallari orqali kutib olish va kuzatish xizmatini bepul tarzda tashkil etish; “Afrosiyob” tezyurar poyezdining video monitorlarida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan taqdim etilgan Yarmarka va Forumlarni targʻib etuvchi videoroliklarni namoyish etish. noyabr 2019-yil “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 2 5. Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining buyurtmasiga binoan begʻaraz asosda quyidagilarning amalga oshirish: “Sharq bozori” ekspozitsiyasi, “Ipak yoʻli taʼmi” milliy taomlari festivali va boshqa tadbirlarni tashkil etish uchun 40 dona chodirni takdim etish; Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi tomonidan takdim etilgan ekranlar uchun moʻljallangan metall konstruksiyalarni takdim etish. 13 — 15-noyabr 2019-yil “Uzbekneftegaz” AJ, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 2 6. “Nosted Buyers” dasturi (xorijiy OAV vakillari uchun maxsu dastur) ishtirokchilari va YUNVTO ekspertlarini Buxoro shahrida kutib olish, transport va shahar boʻylab ekskursiya xizmatlarini hamda ovqatlanish bilan taʼminlash (Yarmarka doirasida Buxoro viloyatiga bir kunlik tashrif amalga oshiriladi). 14 — 16-noyabr 2019-yil Buxoro viloyati hokimligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 2 7. Quyidagilarni: Yarmarka doirasida yirik mehmonxonalarning keng koʻlamli stendlar va yirik ekspozitsiyalari bilan ishtirok etishini; Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan taqdim etilgan Yarmarka va Forumlarga bagʻishlangan tematik materiallarning ijtimoiy reklama bannerlarini Toshkent shahri va viloyatlar shaharlarining Markaziy koʻchalarida joylashtirilishini; Yarmarka va Forumlarga bagʻishlangan ijtimoiy reklamalarni poytaxtimizdagi elektron tablolarida bepul tarzda namoyish etilishini, shuningdek, bayram atributlari bilan tadbirlar oʻtkaziladigan joylarni bezashga koʻmaklashishni; festival doirasida respublikamizning turli mintaqalariga xos boʻlgan milliy taomlarning turlari va usullarini namoyish etish maqsadida mahorat darslari oʻtkazilishini; “Ipak yoʻli taʼmi” milliy taomlari festivalining ishtirokchilarini tegishli chiqindi qutilari, va javonlar (stol-stullar) bilan taʼminlash; Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga “Ipak yoʻli taʼmi” milliy taomlari festivali va “Sharq bozori” ekspozitsiyasi ishtirokchilarining roʻyxatini taqdim etish. noyabr 2019-yil Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar kengashi, Toshkent shaxar va viloyatlar hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi, Oʻzbekiston oshpazlar assotsiatsiyasi, Restoratorlar assotsiatsiyasi, otelchilar uyushmasi 2 8. Jamoat tartibini saqlash, ishtirokchilar harakati xavfsizligini taʼminlash, xorijiy tilni biladigan mutaxassislarni jalb etgan holda tibbiy yordam koʻrsatish punktlarini tashkil etish. 12 — 16-noyabr 2019-yil Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2 9. Oʻzbekiston Respublikasidagi xorijiy davlatlar elchixonalari va diplomatik vakolatxonalari, shuningdek, hamkor xorijiy tashkilotlar vakillari uchun Toshkent shahridagi “Kurant” restoranida furshet dasturxonini tashkil etish. 10/11-noyabr 2019-yil Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 30. Yarmarka va Forumlar yakunlari boʻyicha koʻrgazmali videorolikni tayyorlab, xalqaro tadbirlarda targʻibot ishlari uchun foydalanish maqsadida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga taqdim etish. dekabr 2019-yil Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 5-noyabr,
904-son