UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 10-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 10 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Халқ таълими вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 октября 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министр народного образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 October 2019 · Ministry and agency documents · Xalq taʼlimi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон « Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги ҳамда 2019 йил 24 июлдаги 620-сон « Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 13-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 11 , 33-бандлар , 38-банднинг биринчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 32-бандда :

биринчи хатбошидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.».

4. 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Фанларни ижобий ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай озод этиладилар:

Мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган якуний аттестациядан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан;».

5. Низом мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.

6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага ИЛОВА

«Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи касалликлар

Т/р Касаллик шифри Касалликнинг номи 1. А01 Тиф (терлама) ва паратиф 2. А05.01 Ботулизм 3. А15 — 19 Сил касаллиги (ўпкада ва бошқа аъзоларда тез ривожланиб борувчи) 4. А23 Бруцеллёз 5. А39 Менингококли инфекция 6. А80 Полиомелит (жиддий асоратлари қолган тақдирда) 7. А87 G00.8 Марказий нерв системасининг яллиғланиш касалликлари (вирусли менингит) 8. В15, В17.2 Ўткир гепатит А, Е 9. В16, В17.0, В17.1 Ўткир гепатит В, С, D 10. В18 Сурункали вирусли гепатитлар (оғиртурлари) 11. В20 — В24 Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган касалликлар (3-4-клиник босқичи) 12. С00 — С97 Хавфли ўсмалар 13. D50 — D69 Камқонлик (оғир шакли) Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари: гемофилия (ўртача ва оғир шакли); турлича бўлган анемияларнинг оғир шакли; орттирилган камқонликлар; капилляротоксикоз; идиопатик тромбоцитопеник пурпура; тромбоцитопатия (оғир турлари); Виллибранд касаллиги ва бошқа гемостаз бузилиши билан боғлиқ касалликлар; Ўткир ва сурункалилейкозларнинг ҳамма турлари; Наслий гемолитик кам қонликларнинг ҳамма турлари 14. Е10 — Е14 Қандли диабет 15. Е23.2 Қандсиз диабет 16. E05 Тиреотоксикоз (ўртача ва оғир даражаси) 17. E00 — Е03.9 Қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз (оғир даражаси) 18. E21 Гиперпаратиреоз ва қалқонсимон олди безнинг бошқа бузилишлари (оғир даражаси) 19. Е84 Муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури 20 F00 — F09 Органик, симптоматик бузилишларни қамраб олган руҳий касалликлар 21. F20 — F39 Шизофрения ва келиб чиқиши турлича бўлган ўткир руҳий касалликлар 22. F40 — F48.9 Стресс асоратлари ва неврологик бузилишлар: неврозлар, невроз сифат ҳолатлар, реактив ҳолатларнинг ўткир ва руҳий мувозанати бузилган даври, қаттиқ дудуқланиш 23. G93 Бош миянинг шикастланишлари 24. G40 — G41 Эпилепсия. Эпилептик статус 25. G90 Вегетатив нерв системаси бузилишлари: ангиоспазм, қон томирлар фаолияти танглиги, ҳушдан кетиш ва бошқа оғир кўринишлари билан кечадиган яққол вегетатив бузилишларнинг шакллари 26. Н52 Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари. Кўз тубида дистрофик ўзгаришлар юз беришибилан тез ривожланиб борувчи кўриш ожизлиги 27. Н30 — Н36 Тўр (томирли) парда касалликлари 28. Н46 — Н48 Кўриш нерви ва кўриш йўллари касалликлари 29. Н40 — Н42 Глаукома 30. I00 — I02 Ўткир ревматоид иситма 31. I10 — I15 Қон босими ошиши билан характерланувчи касалликлар 32. I05 — I09 Юрак сурункали ревматик касалликлари 33. Q20 — 25 Қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 34. J44 Бошқа сурункали обструктив ўпка касалликлари 35. J45 Астма 36. J47 Бронхоэктатик касаллик 37. J90 — K94 Плеврит 38. K25 — К26 Ошқозон ва ўникки бармоқли ичак яраси 39. K35 Кўричак (операциядан сўнг) 40. K40 — К46 Чурра (операциядан сўнг) 41 К51 Носпецифик ярали колит (зўриқиш даври) 42. K56 Паралитик илеус ва чуррасиз ичак тутилиши 43. K50 Крон касаллиги 44. K74.6 Жигар циррози (декомпенсация даври) 45. № 00, № 01 Ўткир диффузли гломерулонефрит 46. № 03 Сурункали нефритлар 47. № 11 Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар фаолиятининг сақланиши) 48. № 11 Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар функциясининг бузилиши) 49. L20, L23, L25 — L27 Экзема (ёйилиб кетганда) ванейродерматит (яққол кўриниб турганда) 50. Q80 Туғма ихтиоз 51. L53 Бошқа эритематоз ҳолатлар 52. M30 — М36 Бириктирувчи тўқима система шикастланишлари 53. M05 — М14 Яллиғланиш полиартропатиялари 54. S50 — S59 Тирсак ва билак-кафт усти жароҳатлари 55. S60 — S69 Билак-кафт усти ва қўл панжаси жароҳатлари 56. S80 — S89 Тизза ва болдир жароҳатлари 57. S90 — S99 Ошиқ-болдир бўғими ва оёқ кафти соҳаси жароҳатлари 58. S00 — S05, S12, S22, S32 — S33 Бош суяги, умуртқа ва бел суягининг синиши 59. A36 — 38, B01, В05, В06, В26, В27 Болаларнинг юқумли касалликлари

Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 10 октябрь,

2019 йил 9 октябрь

13-мҳ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1778-2/3998-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Umumiy oʻrta taʼlim oluvchilarning yakuniy davlat attestatsiyasi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-sentabrdagi PQ-3931-son “Xalq taʼlimi tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son “ Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi hamda 2019-yil 24-iyuldagi 620-son “ Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibini takomillashtirish haqida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining 2008-yil 4-martdagi 56-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1778, 2008-yil 20-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 12-13-son, 78-modda) bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim oluvchilarning yakuniy davlat attestatsiyasi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining 2019-yil 10-oktabrdagi 13-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim oluvchilarning yakuniy davlat attestatsiyasi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. 11 , 33-bandlar , 38-bandning birinchi xatboshisidagi “xalq taʼlimi muassasalari faoliyatini metodik taʼminlash va tashkil etish tuman (shahar) boʻlimlari” degan soʻzlar “tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 32-bandda :

birinchi xatboshidagi “xalq taʼlimi muassasalari faoliyatini metodik taʼminlash va tashkil etish tuman (shahar) boʻlimlarida” degan soʻzlar “tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “xalq taʼlimi muassasalari faoliyatini metodik taʼminlash va tashkil etish tuman (shahar) boʻlimi” degan soʻzlar “tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 34-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.”.

4. 37-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Fanlarni ijobiy oʻzlashtirayotgan bitiruvchilar yakuniy attestatsiyadan tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari buyruqlari asosida quyidagi hollarda qisman yoki butunlay ozod etiladilar:

Mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq tasdiqlangan yakuniy attestatsiyadan ozod qilish mumkin boʻlgan kasalliklarga asosan;”.

5. Nizom mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning ilovasiga muvofiq tahrirdagi ilova bilan toʻldirilsin.

6. Mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimcha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan.

Umumiy oʻrta taʼlim oluvchilarning yakuniy davlat attestatsiyasi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga ILOVA

“Umumiy oʻrta taʼlim oluvchilarning yakuniy davlat attestatsiyasi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Bitiruvchilarni yakuniy davlat attestatsiyasidan ozod qilish huquqini beruvchi kasalliklar

T/r Kasallik shifri Kasallikning nomi 1. A01 Tif (terlama) va paratif 2. A05.01 Botulizm 3. A15 — 19 Sil kasalligi (oʻpkada va boshqa aʼzolarda tez rivojlanib boruvchi) 4. A23 Brutsellyoz 5. A39 Meningokokli infeksiya 6. A80 Poliomelit (jiddiy asoratlari qolgan taqdirda) 7. A87 G00.8 Markaziy nerv sistemasining yalligʻlanish kasalliklari (virusli meningit) 8. V15, V17.2 Oʻtkir gepatit A, E 9. V16, V17.0, V17.1 Oʻtkir gepatit V, S, D 10. V18 Surunkali virusli gepatitlar (ogʻirturlari) 11. V20 — V24 Odamning immunitet tanqisligi virusi (OIV) keltirib chiqaradigan kasalliklar (3-4-klinik bosqichi) 12. S00 — S97 Xavfli oʻsmalar 13. D50 — D69 Kamqonlik (ogʻir shakli) Qon va qon yaratuvchi organlar kasalliklari: gemofiliya (oʻrtacha va ogʻir shakli); turlicha boʻlgan anemiyalarning ogʻir shakli; orttirilgan kamqonliklar; kapillyarotoksikoz; idiopatik trombotsitopenik purpura; trombotsitopatiya (ogʻir turlari); Villibrand kasalligi va boshqa gemostaz buzilishi bilan bogʻliq kasalliklar; Oʻtkir va surunkalileykozlarning hamma turlari; Nasliy gemolitik kam qonliklarning hamma turlari 14. E10 — E14 Qandli diabet 15. E23.2 Qandsiz diabet 16. E05 Tireotoksikoz (oʻrtacha va ogʻir darajasi) 17. E00 — E03.9 Qalqonsimon bez kasalliklari, gipotireoz (ogʻir darajasi) 18. E21 Giperparatireoz va qalqonsimon oldi bezning boshqa buzilishlari (ogʻir darajasi) 19. E84 Mukovissidoz, aralash shakli, ogʻir turi 20 F00 — F09 Organik, simptomatik buzilishlarni qamrab olgan ruhiy kasalliklar 21. F20 — F39 Shizofreniya va kelib chiqishi turlicha boʻlgan oʻtkir ruhiy kasalliklar 22. F40 — F48.9 Stress asoratlari va nevrologik buzilishlar: nevrozlar, nevroz sifat holatlar, reaktiv holatlarning oʻtkir va ruhiy muvozanati buzilgan davri, qattiq duduqlanish 23. G93 Bosh miyaning shikastlanishlari 24. G40 — G41 Epilepsiya. Epileptik status 25. G90 Vegetativ nerv sistemasi buzilishlari: angiospazm, qon tomirlar faoliyati tangligi, hushdan ketish va boshqa ogʻir koʻrinishlari bilan kechadigan yaqqol vegetativ buzilishlarning shakllari 26. N52 Refraksiya va akkomodatsiyaning buzilishlari. Koʻz tubida distrofik oʻzgarishlar yuz berishibilan tez rivojlanib boruvchi koʻrish ojizligi 27. N30 — N36 Toʻr (tomirli) parda kasalliklari 28. N46 — N48 Koʻrish nervi va koʻrish yoʻllari kasalliklari 29. N40 — N42 Glaukoma 30. I00 — I02 Oʻtkir revmatoid isitma 31. I10 — I15 Qon bosimi oshishi bilan xarakterlanuvchi kasalliklar 32. I05 — I09 Yurak surunkali revmatik kasalliklari 33. Q20 — 25 Qon aylanish sistemasi tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 34. J44 Boshqa surunkali obstruktiv oʻpka kasalliklari 35. J45 Astma 36. J47 Bronxoektatik kasallik 37. J90 — K94 Plevrit 38. K25 — K26 Oshqozon va oʻnikki barmoqli ichak yarasi 39. K35 Koʻrichak (operatsiyadan soʻng) 40. K40 — K46 Churra (operatsiyadan soʻng) 41 K51 Nospetsifik yarali kolit (zoʻriqish davri) 42. K56 Paralitik ileus va churrasiz ichak tutilishi 43. K50 Kron kasalligi 44. K74.6 Jigar tsirrozi (dekompensatsiya davri) 45. �� 00, № 01 Oʻtkir diffuzli glomerulonefrit 46. № 03 Surunkali nefritlar 47. № 11 Siydikda jiddiy oʻzgarishlar bilan qaytalab turadigan piyelonefrit (buyraklar faoliyatining saqlanishi) 48. № 11 Siydikda jiddiy oʻzgarishlar bilan qaytalab turadigan piyelonefrit (buyraklar funksiyasining buzilishi) 49. L20, L23, L25 — L27 Ekzema (yoyilib ketganda) vaneyrodermatit (yaqqol koʻrinib turganda) 50. Q80 Tugʻma ixtioz 51. L53 Boshqa eritematoz holatlar 52. M30 — M36 Biriktiruvchi toʻqima sistema shikastlanishlari 53. M05 — M14 Yalligʻlanish poliartropatiyalari 54. S50 — S59 Tirsak va bilak-kaft usti jarohatlari 55. S60 — S69 Bilak-kaft usti va qoʻl panjasi jarohatlari 56. S80 — S89 Tizza va boldir ja�ohatlari 57. S90 — S99 Oshiq-boldir boʻgʻimi va oyoq kafti sohasi jarohatlari 58. S00 — S05, S12, S22, S32 — S33 Bosh suyagi, umurtqa va bel suyagining sinishi 59. A36 — 38, B01, V05, V06, V26, V27 Bolalarning yuqumli kasalliklari

Xalq taʼlimi vaziri Sh. ShERMATOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV

Toshkent sh.,

2019-yil 10-oktabr,

2019-yil 9-oktabr

13-mh-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.11.2019-y., 10/19/1778-2/3998-son)

lex.uz