UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 18-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 18 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 ноября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 November 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларининг интеграциялашувини янада кенгайтириш, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлар фаолиятининг ижобий натижаларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, тўқимачилик саноати ташкилотлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларини ташкил этувчи ташаббускорларнинг (кейинги ўринларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари деб аталади):

республика ҳудудларида 2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларини ташкил этиш ҳамда экин майдонларини кенгайтириш;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига белгиланган тартибда 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини баҳолаш қийматини 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ташкил этилаётган ҳамда экин майдонлари кенгайтирилаётган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига белгиланган тартибда суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.

3. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиш масаласи жамиятнинг бошқарув органи мажлисларида кўриб чиқилишини ва бошқарув органи хулосасига кўра пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари билан тегишли шартномалар тузилишини;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотлари хатловдан ўтказилиши ва баҳоланишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

а) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар агротехника тадбирларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда ажратилади;

б) кузги агротехника тадбирларига (шудгорлаш, ер тайёрлаш ва шўр ювиш) сарфланадиган харажатлар Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратиладиган кредитлар ҳисобидан амалга оширилади;

в) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига:

Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта ва тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2 , 4 — 8 , 10 ва 13-бандлари ;

«Пахта ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорининг 4 , 9 ва 11-бандлари ;

«Пахта ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари талаблари татбиқ этилади;

г) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек, улардан фойдаланиш соҳасида рухсатномалар бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўзига қарашли ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга халақит бераётган дарахтлар ва буталарни кесиб олиб ташлашга рухсат берилади, ўрмон хўжалигининг плантациялари ва суғориладиган ерларда шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш учун экилган дарахтлар ва буталар бундан мустасно.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти билан биргаликда икки ой муддатда 2019 йил пахта ҳосили хом ашёсини қайта ишлаш давридан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил ҳосилидан бошлаб барча пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажмларини мажбурий тартибда ҳисобга олиш ва мониторингини юритишнинг автоматлаштирилган ягона давлат тизими дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тизимни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига белгиланган тартибда жорий этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари томонидан сотиб олинадиган пахта тозалаш корхоналарининг солиқ қарздорликларини икки ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда олди-сотди шартномаси ва тўлов жадвалига мувофиқ солиқ қарздорлигини кечиктириб тўлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда барча пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари томонидан 2023 йил 1 январга қадар республикада етиштирилган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи, шунингдек, маҳаллий корхоналар билан ички тармоқ кооперациясини тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи инвестиция шартномаларининг имзоланишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. «Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарорига 1-ИЛОВА

2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб республика минтақаларида янгидан ташкил этиладиган ва экин майдонлари кенгайтириладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари

Т/р Ҳудуд ва туманлар номи Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари Ер майдони (гектар) * I. Ташкил этиладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари 1 . Қорақалпоғистон Республикаси Тахиаташ тумани «Taqiatas tex» МЧЖ 2 600 2 . Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Agro Тoʼrtkoʼl tekstil cluster» МЧЖ 9 800 3 . Андижон вилояти Пахтаобод тумани «Oltin Mato Teks» МЧЖ 6 481 4 . Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Sayyora Favvorasi Plyus» МЧЖ 5 335 5 . Қашқадарё вилояти Косон тумани «LT Textile International» ХК («Litai Textile Overseas» ХК) 14 700 Қашқадарё вилояти Миришкор тумани 9 050 Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 8 200 6 . Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Kitob ip yigiruv» МЧЖ 6 500 7 . Қашқадарё вилояти Муборак тумани «MT Amir tex» ҚК МЧЖ 9 000 8 . Наманган вилояти Косонсой тумани «Namangan paxta tekst» МЧЖ 3 955 9 . Сирдарё вилояти Гулистон тумани «LT Textile Sirdaryo» МЧЖ 6 200 Сирдарё вилояти Сирдарё тумани 8 000 Сирдарё вилояти Сардоба тумани 6 700 10 . Сурхондарё вилояти Музработ тумани «Indenim Сluster» МЧЖ 6 700 Сурхондарё вилояти Термиз тумани 2 216 11 . Хоразм вилояти Хазорасп тумани «Хазорасп текс» МЧЖ 3 000 12 . Хоразм вилояти Хазорасп тумани «Девелоп текс» МЧЖ 3 000 13 . Хоразм вилояти Гурлан тумани «Gurlan-Baraka Teks» МЧЖ 11 259 14 . Хоразм вилояти Урганч тумани «Ург текс» МЧЖ 8 385 II. Экин майдонлари кенгайтириладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари 15 . Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «Amudaryotex» МЧЖ ҚК 8 104 16 . Андижон вилояти Андижон тумани «Sohib Omad Barakasi» МЧЖ 4 620 17 . Андижон вилояти Булоқбоши тумани «Xo ʼjaobod Fayz-M» МЧЖ 2 829 18 . Андижон вилояти Балиқчи тумани «Khantex Group» МЧЖ («Tetratex» МЧЖ) 10 309 19 . Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Sangzor-textile» МЧЖ 6 900 20 . Жиззах вилояти Ш. Рашидов тумани «Жиззах индустриал тўқима» МЧЖ 3 482 21 . Жиззах вилояти Мирзачўл тумани «Textile Technologies Group» МЧЖ ХК (TTG) 11 500 Жиззах вилояти Арнасой тумани 8 400 22 . Қашқадарё вилояти Косон тумани «Bunyodkor» МЧЖ 5 000 23 . Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Indorama Agro» МЧЖ («Indorama Kokand Textiles» МЧЖ ҚК) 10 600 24 . Наманган вилояти Турақўрғон тумани «Namangan To ʼqimachi» МЧЖ («Namangan To ʼqimachi cluster» МЧЖ) 4 269 25 . Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Poly Tex Sirdarya» МЧЖ 4 970 26 . Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Textile Technologies Group» МЧЖ ХК (TTG) 10 300 27 . Сирдарё вилояти Ховос тумани «BEK cluster» МЧЖ 2 557 28 . Сурхондарё вилояти Шеробод тумани «Surxondaryo Agroxizmat» МЧЖ 8 600 29 . Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Shаshmohkashob» МЧЖ 2 350 30 . Тошкент вилояти Бекобод тумани «Textile Technologies Group» (TTG) ЧК МЧЖ 12 000 31 . Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Ko`kcha tekstil» МЧЖ 2 050 32 . Фарғона вилояти Бувайда тумани «Global Textile Solutions» МЧЖ 5 120 Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 6 220 ҲАММАСИ: 261 261

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарорига 2-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва уларга сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари

Т/р Ҳудудлар номи Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари Пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктлари 2. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Agro Т oʼrtkoʼl tekstil cluster» МЧЖ « Тўрткўлпахтатозалаш » АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан 3. Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Sayyora Favvorasi Plyus» ХК «Андижон-3 пахта тозалаш» МЧЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан 4. Андижон вилояти Балиқчи тумани «Khantex Group» МЧЖ «Чинобод пахта тозалаш» АЖ «Балиқчи», «Бўстон», «Ўрмонбек», «Насриддинобод» ва «Гулистон» пахта тайёрлаш пунктлари билан 5. Андижон вилояти Пахтаобод тумани «Oltin Mato Teks» МЧЖ «Андижон-1 пахта тозалаш» АЖ «Кукунқишлоқ», «Пахтакор» ва «Янгиҳаёт» пахта тайёрлаш пунктлари билан 6. Бухоро вилояти Когон тумани «Parvoz Н umo Ravnaq Trans» МЧЖ « Когонпахтатозалаш » АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан (« Когон » пахтатайёрловмасканиданташқари ) 7. Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Арнасой туманлари «Textile Technologies Group» МЧЖХК «Арнасой пахта тозалаш» АЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан 8. Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Sangzor-textile» МЧЖ «Дўстлик пахта тозалаш» АЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан 9. Қашқадарё вилоятининг Косон, Миришкор ва Чироқчи туманлари «LT Textile International» ХК («Litai Textile Overseas» ХК ) « Чироқчипахтатозалаш » АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан , « Косонпахтатозалаш » АЖ « Пўлати » « Этаковул » ва « О . Рўзиқулов » пахтатайёрлашпунктларибилан , « Жейновпахтатозалаш » АЖ « Р . Ғойибов », « Хамза », « Махтумқули » ва « Помук » пахтатайёрлашпунктларибилан 10. Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Kitob ip yigiruv» МЧЖ «Қамаши пахта тозалаш» АЖнинг «Ғузор марказ» ва «Пачкамар» пахта тайёрлаш пунктлари 11. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Namangan Toʼqimachi» МЧЖ («Namangan Toʼqimachi cluster» МЧЖ ) « Тўрақўрғонпахтатозалаш » АЖ « Шаханд » пахтатайёрлашпунктибилан 12. Сурхондарё вилояти Шеробод тумани «Surxondaryo Agroxizmat» МЧЖ «Шеробод пахта тозалаш» АЖ «Дўстлик», «У. Юсупов», «Бўстон» ва «Таллашкон» пахта тайёрлаш пунктлари билан 13. Сурхондарё вилояти Термиз ва Музработ туманлари «Indenim Cluster» МЧЖ «Музработ пахта тозалаш» АЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан 14. Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Shаshmohkashob» МЧЖ Agrosanoat firmаsi «Сариосиё пахта тозалаш» АЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан 17. Тошкент вилояти Бекобод тумани «Textile Technologies Group» (TTG) ХКМЧЖ « Далварзинпахтатозалаш » АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан 19. Хоразм вилояти Хазорасп тумани «Develop Textile» МЧЖ «Хазорасп пахта тозалаш» АЖ «Корхона қоши пахта тайёрлаш пункти» билан

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорининг рус тилидаги матнида :

а) 1-илова «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари» устуни 26-қатор ва 2-илова «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари» устуни 25-қатор «Namangan Toʼqimachi» МЧЖ» сўзлари «Namangan Toʼqimachi Cluster» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг «Пахта тозалаш заводи ва пахта тайёрлов масканлари устунида:

1-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Амударё пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;

18-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дўстлик пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;

21-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;

36-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шўрчи пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;

42-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сайхунобод пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;

54-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хонқа пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари (Урганч пахта тайёрлаш пунктидан ташқари)»;

в) 2-иловага қуйидаги таҳрирдаги 42 1 -қаторга қўшилсин:

« 42 1 . Сирдарё вилояти Боёвут тумани «Boyovut tehno Cluster» МЧЖ «Боёвут пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорида :

а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мажбурий тартибда» сўзлари «ихтиёрий равишда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловадан 3- ва 4- позициялар чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 18 ноябрь,

914-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 09/19/914/4032-сон; 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 09/21/747/1145-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishini joriy etish mexanizmlarini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida tarkibiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish va bozor munosabatlarini joriy qilish, paxta xomashyosini qayta ishlash hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarish tarmoqlarining integratsiyalashuvini yanada kengaytirish, shuningdek, paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlar faoliyatining ijobiy natijalarini hisobga olgan holda Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi, toʻqimachilik sanoati tashkilotlari hamda paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlarini tashkil etuvchi tashabbuskorlarning (keyingi oʻrinlarda paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilari deb ataladi):

respublika hududlarida 2020-yil paxta hosilidan boshlab 1-ilovada keltirilgan roʻyxatga muvofiq paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlarini tashkil etish hamda ekin maydonlarini kengaytirish;

paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga belgilangan tartibda 2-ilovada keltirilgan roʻyxatga muvofiq paxta tozalash korxonalari hamda paxta tayyorlash punktlarining bino va inshootlarini baholash qiymatini 5 yil muddatda boʻlib toʻlash sharti bilan sotish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari ushbu qarorning 1-ilovasiga muvofiq tashkil etilayotgan hamda ekin maydonlari kengaytirilayotgan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga belgilangan tartibda sugʻoriladigan yer maydonlari ajratilishini taʼminlasin.

3. “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

paxta tozalash korxonalari hamda paxta tayyorlash punktlarining bino va inshootlarini toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga sotish masalasi jamiyatning boshqaruv organi majlislarida koʻrib chiqilishini va boshqaruv organi xulosasiga koʻra paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilari bilan tegishli shartnomalar tuzilishini;

paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga sotiladigan paxta tozalash korxonalari hamda paxta tayyorlash punktlarining bino va inshootlari xatlovdan oʻtkazilishi va baholanishini taʼminlasin.

4. Belgilansinki:

a) paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilarining paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun kreditlar agrotexnika tadbirlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda ajratiladi;

b) kuzgi agrotexnika tadbirlariga (shudgorlash, yer tayyorlash va shoʻr yuvish) sarflanadigan xarajatlar Jamgʻarma tomonidan tijorat banklariga ajratiladigan kreditlar hisobidan amalga oshiriladi;

v) paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga:

Vazirlar Mahkamasining “Paxta va toʻqimachilik ishlab chiqarishni tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-yanvardagi 53-son qarorining 2 , 4 — 8 , 10 va 13-bandlari ;

“Paxta va toʻqimachilik sanoatini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-sentabrdagi 744-son qarorining 4 , 9 va 11-bandlari ;

“Paxta va toʻqimachilik sanoatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-martdagi 230-son qarorining 2 va 3-bandlari talablari tatbiq etiladi;

g) paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga Vazirlar Mahkamasining “Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalardan foydalanishni tartibga solish tartibini yanada takomillashtirish, shuningdek, ulardan foydalanish sohasida ruxsatnomalar berish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi 43-son qaroriga muvofiq belgilangan tartibda oʻziga qarashli yer maydonlarida qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirishga xalaqit berayotgan daraxtlar va butalarni kesib olib tashlashga ruxsat beriladi, oʻrmon xoʻjaligining plantatsiyalari va sugʻoriladigan yerlarda shamol eroziyasidan himoya qilish uchun ekilgan daraxtlar va butalar bundan mustasno.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi Davlat statistika qoʻmitasi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi va “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati bilan birgalikda ikki oy muddatda 2019-yil paxta hosili xomashyosini qayta ishlash davridan boshlab sinov tariqasida, 2020-yil hosilidan boshlab barcha paxta tozalash korxonalarida ishlab chiqarilgan paxta tolasi hajmlarini majburiy tartibda hisobga olish va monitoringini yuritishning avtomatlashtirilgan yagona davlat tizimi dasturini ishlab chiqsin hamda tizimni paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilariga belgilangan tartibda joriy etsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Moliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati va “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi bilan birgalikda paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilari tomonidan sotib olinadigan paxta tozalash korxonalarining soliq qarzdorliklarini ikki oy muddatda xatlovdan oʻtkazsin hamda oldi-sotdi shartnomasi va toʻlov jadvaliga muvofiq soliq qarzdorligini kechiktirib toʻlash toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga asoslantirilgan taklif kiritsin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi bilan birgalikda ikki oy muddatda barcha paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tashkilotchilari tomonidan 2023-yil 1-yanvarga qadar respublikada yetishtirilgan paxta xomashyosini chuqur qayta ishlash va tayyor mahsulotgacha boʻlgan jarayonni, shuningdek, mahalliy korxonalar bilan ichki tarmoq kooperatsiyasini toʻliq yoʻlga qoʻyishni nazarda tutuvchi investitsiya shartnomalarining imzolanishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

9. “Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi raisi I.U. Xaydarov va “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati boshqaruv raisi A.I. Maksudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 914-son qaroriga 1-ILOVA

2020-yil paxta hosilidan boshlab respublika mintaqalarida yangidan tashkil etiladigan va ekin maydonlari kengaytiriladigan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari

T/r Hudud va tumanlar nomi Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilari Yer maydoni (gektar) * I. Tashkil etiladigan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Taxiatash tumani “Taqiatas tex” MChJ 2 600 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Toʻrtkoʻl tumani “Agro Toʼrtkoʼl tekstil cluster” MChJ 9 800 3 . Andijon viloyati Paxtaobod tumani “Oltin Mato Teks” MChJ 6 481 4 . Andijon viloyati Oltinkoʻl tumani “Sayyora Favvorasi Plyus” MChJ 5 335 5 . Qashqadaryo viloyati Koson tumani “LT Textile International” X� (“Litai Textile Overseas” XK) 14 700 Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumani 9 050 Qashqadaryo viloyati Chiroqchi tumani 8 200 6 . Qashqadaryo viloyati Gʻuzor tumani “Kitob ip yigiruv” MChJ 6 500 7 . Qashqadaryo viloyati Muborak tumani “MT Amir tex” QK MChJ 9 000 8 . Namangan viloyati Kosonsoy tumani “Namangan paxta tekst” MChJ 3 955 9 . Sirdaryo viloyati Guliston tumani “LT Textile Sirdaryo” MChJ 6 200 Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumani 8 000 Sirdaryo viloyati Sardoba tumani 6 700 10 . Surxondaryo viloyati Muzrabot tumani “Indenim Sluster” MChJ 6 700 Surxondaryo viloyati Termiz tumani 2 216 11 . Xorazm viloyati Xazorasp tumani “Xazorasp teks” MChJ 3 000 12 . Xorazm viloyati Xazorasp tumani “Develop teks” MChJ 3 000 13 . Xorazm viloyati Gurlan tumani “Gurlan-Baraka Teks” MChJ 11 259 14 . Xorazm viloyati Urganch tumani “Urg teks” MChJ 8 385 II. Ekin maydonlari kengaytiriladigan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari 15 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Amudaryo tumani “Amudaryotex” MChJ QK 8 104 16 . Andijon viloyati Andijon tumani “Sohib Omad Barakasi” MChJ 4 620 17 . Andijon viloyati Buloqboshi tumani “Xo ʼjaobod Fayz-M” MChJ 2 829 18 . Andijon viloyati Baliqchi tumani “Khantex Group” MChJ (“Tetratex” MChJ) 10 309 19 . Jizzax viloyati Doʻstlik tumani “Sangzor-textile” MChJ 6 900 20 . Jizzax viloyati Sh. Rashidov tumani “Jizzax industrial toʻqima” MChJ 3 482 21 . Jizzax viloyati Mirzachoʻl tumani “Textile Technologies Group” MChJ XK (TTG) 11 500 Jizzax viloyati Arnasoy tumani 8 400 22 . Qashqadaryo viloyati Koson tumani “Bunyodkor” MChJ 5 000 23 . Qashqadaryo viloyati Nishon tumani “Indorama Agro” MChJ (“Indorama Kokand Textiles” MChJ QK) 10 600 24 . Namangan viloyati Turaqoʻrgʻon tumani “Namangan To ʼqimachi” MChJ (“Namangan To ʼqimachi cluster” MChJ) 4 269 25 . Sirdaryo viloyati Sayxunobod tumani “Poly Tex Sirdarya” MChJ 4 970 26 . Sirdaryo viloyati Oqoltin tumani “Textile Technologies Group” MChJ XK (TTG) 10 300 27 . Sirdaryo viloyati Xovos tumani “BEK cluster” MChJ 2 557 28 . Surxondaryo viloyati Sherobod tumani “Surxondaryo Agroxizmat” MChJ 8 600 29 . Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumani “Shashmohkashob” MChJ 2 350 30 . Toshkent viloyati Bekobod tumani “Textile Technologies Group” (TTG) ChK MChJ 12 000 31 . Toshkent viloyati Yangiyoʻl tumani “Ko`kcha tekstil” MChJ 2 050 32 . Fargʻona viloyati Buvayda tumani “Global Textile Solutions” MChJ 5 120 Fargʻona viloyati Oltiariq tumani 6 220 HAMMASI: 261 261

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 914-son qaroriga 2-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilari va ularga sotiladigan paxta tozalash korxonalari hamda paxta tayyorlash punktlari bino va inshootlari

T/r Hududlar nomi Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari Paxta tozalash korxonalari va paxta tayyorlash punktlari 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Toʻrtkoʻl tumani “Agro T oʼrtkoʼl tekstil cluster” MChJ “ Toʻrtkoʻlpaxtatozalash ” AJbarchapaxtatayyorlashpunktlaribilan 3. Andijon viloyati Oltinkoʻl tumani “Sayyora Favvorasi Plyus” XK “Andijon-3 paxta tozalash” MChJ barcha paxta tayyorlash punktlari bilan 4. Andijon viloyati Baliqchi tumani “Khantex Group” MChJ “Chinobod paxta tozalash” AJ “Baliqchi”, “Boʻston”, “Oʻrmonbek”, “Nasriddinobod” va “Guliston” paxta tayyorlash punktlari bilan 5. Andijon viloyati Paxtaobod tumani “Oltin Mato Teks” MChJ “Andijon-1 paxta tozalash” AJ “Kukunqishloq”, “Paxtakor” va “Yangihayot” paxta tayyorlash punktlari bilan 6. Buxoro viloyati Kogon tumani “Parvoz N umo Ravnaq Trans” MChJ “ K�gonpaxtatozalash ” AJbarchapaxtatayyorlashpunktlaribilan (“ Kogon ” paxtatayyorlovmaskanidantashqari ) 7. Jizzax viloyatining Mirzachoʻl va Arnasoy tumanlari “Textile Technologies Group” MChJXK “Arnasoy paxta tozalash” AJ barcha paxta tayyorlash punktlari bilan 8. Jizzax viloyati Doʻstlik tumani “Sangzor-textile” MChJ “Doʻstlik paxta tozalash” AJ barcha paxta tayyorlash punktlari bilan 9. Qashqadaryo viloyatining Koson, Mirishkor va Chiroqchi tumanlari “LT Textile International” XK (“Litai Textile Overseas” XK ) “ Chiroqchipaxtatozalash ” AJbarchapaxtatayyorlashpunktlaribilan , “ Kosonpaxtatozalash ” AJ “ Poʻlati ” “ Etakovul ” va “ O . Roʻziqulov ” paxtatayyorlashpunktlaribilan , “ Jeynovpaxtatozalash ” AJ “ R . Gʻoyibov ”, “ Xamza ”, “ Maxtumquli ” va “ Pomuk ” paxtatayyorlashpunktlaribilan 10. Qashqadaryo viloyati Gʻuzor tumani “Kitob ip yigiruv” MChJ “Qamashi paxta tozalash” AJning “Gʻuzor markaz” va “Pachkamar” paxta tayyorlash punktlari 11. Namangan viloyati Toʻraqoʻrgʻon tumani “Namangan Toʼqimachi” MChJ (“Namangan Toʼqimachi cluster” MChJ ) “ Toʻraqoʻrgʻonpaxtatozalash ” AJ “ Shaxand ” paxtatayyorlashpunktibilan 12. Surxondaryo viloyati Sherobod tumani “Surxondaryo Agroxizmat” MChJ “Sherobod paxta tozalash” AJ “Doʻstlik”, “U. Yusupov”, “Boʻston” va “Tallashkon” paxta tayyorlash punktlari bilan 13. Surxondaryo viloyati Termiz va Muzrabot tumanlari “Indenim Cluster” MChJ “Muzrabot paxta tozalash” AJ barcha paxta tayyorlash punktlari bilan 14. Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumani “Shashmohkashob” MChJ Agrosanoat firmasi “Sariosiyo paxta tozalash” AJ barcha paxta tayyorlash punktlari bilan 17. Toshkent viloyati Bekobod tumani “Textile Technologies Group” (TTG) XKMChJ “ Dalvarzinpaxtatozalash ” AJbarchapaxtatayyorlashpunktlaribilan 19. Xorazm viloyati Xazorasp tumani “Develop Textile” MChJ “Xazorasp paxta tozalash” AJ “Korxona qoshi paxta tayyorlash punkti” bilan

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 914-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 19-sentabrdagi 744-son qarorining rus tilidagi matnida :

a) 1-ilova “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarish tashkilotchilari” ustuni 26-qator va 2-ilova “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarish tashkilotchilari” ustuni 25-qator “Namangan Toʼqimachi” MChJ” soʻzlari “Namangan Toʼqimachi Cluster” MChJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning “Paxta tozalash zavodi va paxta tayyorlov maskanlari ustunida:

1-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Amudaryo paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari”;

18-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Doʻstlik paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari”;

21-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yakkabogʻ paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari”;

36-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shoʻrchi paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari”;

42-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sayxunobod paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari”;

54-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xonqa paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari (Urganch paxta tayyorlash punktidan tashqari)”;

v) 2-ilovaga quyidagi tahrirdagi 42 1 -qatorga qoʻshilsin:

“ 42 1 . Sirdaryo viloyati Boyovut tumani “Boyovut tehno Cluster” MChJ “Boyovut paxta tozalash” AJ va barcha paxta tayyorlash punktlari ” .

2. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishini tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-yanvardagi 53-son qarorida :

a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “majburiy tartibda” soʻzlari “ixtiyoriy ravishda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovadan 3- va 4- pozitsiyalar chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 18-noyabr,

914-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.11.2019-y., 09/19/914/4032-son; 27.02.2021-y., 06/21/6179/0165-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.12.2021-y., 09/21/747/1145-son)

lex.uz