UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 17-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 17 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 октября 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 October 2019 · Ministry and agency documents · Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг

Қарори

ЙЎРИҚНОМА

ҳажми

схемаси

кесими

схемаси

схемаси

схемаси

жадвали

китоби

схемаси

усулида ётқизиш

схемаси

схемаси

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2016 йил 15 июндаги 73-сон «Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2810, 2016 йил 14 июль) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2016 й., 28-сон, 343-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарорига ИЛОВА

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);

қаттиқ маиший чиқинди полигони — қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш, зарарсизлантириш ва изоляциялаш (кўмиш) учун мўлжалланган ҳамда атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланишидан ҳимоя қилинишини таъминловчи, кемирувчилар, ҳашаротлар ва касаллик тарқатувчи микроорганизмлар кўпайишининг олдини олувчи комплекс иншоот (чиқиндихона).

2. Қаттиқ маиший чиқинди полигонлари (бундан буён матнда полигон деб юритилади) исталган катталикдаги аҳоли пунктлари учун ташкил этилиши мумкин. Ер участкаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш ҳаражатларини камайтириш мақсадида бир бирига яқин аҳоли пунктлари учун марказлашган полигонларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

2-боб. Полигонларни лойиҳалаштириш

1-§. Полигонлар қурилиши учун ер участкаларини танлаш

3. Полигонлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилади ҳамда полигонлар қурилиши учун мўлжалланган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.

4. Полигонлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва ўрмон фонди ерларига кирмайдиган ер участкалари ажратилади.

5. Ер ажратиш ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари томонидан амалга оширилади.

6. Турар жойдан полигон чегарасигача бўлган масофа аҳоли яшаш жойларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ камида 500 метрни ташкил қилиши керак.

7. Полигонларнинг атроф-муҳитнинг турли объектларига салбий таъсири даражасини аниқлаш ва энг кам таъсир кўрсатувчи ер участкасини танлаш учун бир неча ҳудудларни муқобил вариант сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

8. Полигонлар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ташқарисида жойлаштирилади.

9. Полигонларни сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари, сифатли ер ости сувлари тўпланадиган манбалар теграси, курортларни муҳофаза қилиш зоналари, шунингдек фуқароларнинг оммавий дам олиш ва соғломлаштириш масканлари ҳудудига жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

2-§. Полигон қурилиши учун танланадиган ер участкаларига атроф-муҳитга потенциал таъсири бўйича қўйиладиган талаблар

10. Ҳар бир ер участкасининг атроф-муҳитга потенциал таъсирини ўрганиш натижаларига кўра энг кам таъсир кўрсатадиган майдон танланади.

11. Қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда танланган ер участкалари атроф-муҳитга потенциал таъсири жиҳатидан полигон қурилиши учун яроқли ҳисобланади:

геологик шароитларига кўра, гил ёки қум тупроқли ер участкалари;

ер участкасининг геологик нуқтаи назардан барқарорлиги, яъни унда ёриқлар мавжуд эмаслиги;

ер участкаси остида сув ўтказмайдиган қатламнинг мавжудлиги;

ер участкаси остида 30 метрдан ортиқ қалинликдаги гил ёки оғир қум тупроқли сув ўтказмайдиган қатламнинг мавжудлиги;

ер участкасининг сув ҳавзалари ва тошқин сувлар босадиган ҳудудлардан камида 1000 метр узоқда жойлашганлиги;

ер ости сувларининг сатҳи ер юзасидан камида 10 метр пастда жойлашганлиги, ундан истеъмол қилиш ва суғориш учун фойдаланилмаслиги.

12. Қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда атроф-муҳитга потенциал таъсирини инобатга олиб, танланган ер участкасида полигон қурилишига йўл қўйилмайди:

сув ўтказувчи бир неча қатламлар, масалан, очиқ шағал конлари, ёриқлар мавжудлиги;

ер ости сувларига 10 метрдан камроқ сатҳда жойлашганлиги;

ер ости сувларидан истеъмол ва суғориш учун фойдаланилиши;

ер ости сувлари булоқлар кўринишида оқиб чиқадиган, 1000 метр радиусда сув ҳавзаси ёки сув тошадиган ҳудудлар мавжудлиги.

13. Полигонлар қурилиши учун мўлжалланган ер участкалари камида 15 йил фойдаланиш шарти билан танланади. Ушбу майдонлар тўғри тўртбурчак шаклига яқин ва қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштиришнинг максимал баландлигига эришиш мумкин бўлган ерлардан танлаб олинади.

14. Фойдаланиш муддати 15 йилга мўлжалланган полигон учун талаб этиладиган ер майдонининг ҳажми мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган намунавий жадвал бўйича аниқланиши мақсадга мувофиқ.

3-§. Полигонлар қурилиши учун танланган ер участкаларида тадқиқот ишларини амалга ошириш

15. Полигоннинг лойиҳа ҳужжатларига қуйидагилар киради:

ер участкасининг полигон қурилиши учун яроқлилиги хусусидаги геология ва гидрогеология хулосаси;

ер участкасининг полигон қурилиши учун яроқлилиги хусусидаги санитария-эпидемиологик хулосаси;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси.

16. Полигонлар қурилиши учун танланган ер участкаларида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар амалга оширилади.

17. Геологик тадқиқотларни ўтказишда қатламланиш тартиби, полигонлар жойлашган ердаги жинслар таркиби ва қалинлиги, тупроқнинг фильтрация коэффициенти ўрганилади. Тадқиқот ишларининг минимал чуқурлиги 4 метр бўлиши лозим. Турли жинслардан иборат тупроқли шароитда сувга бардошли қатламгача тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда шу жойдан бошлаб 1 — 1,5 метр чуқурликкача тадқиқот ўтказиш лозим.

18. Гидрогеологик тадқиқотлар натижасида ер ости сувларининг сатҳи ва оқими аниқланади. Полигонларни ер усти (жала ва қор) сувлари оқимидан ҳимоя қиладиган баландлик зовурларини қуришда ёғингарчилик фаоллиги ва уларнинг майдонда тўпланиб қолишига оид маълумотлар йиғилади.

19. Геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар натижасида қудуқлар (шурфлар) жойлашиши режаси, геологик (литогеологик) кесимлар режаси, полигон қурилиши учун мўлжалланган ер участкасининг яроқлилиги хусусида гидрогеология хулосаси тузилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими тайёрланган барча материалларни инобатга олган ҳолда танланган ер участкасининг полигон қурилиши учун яроқлилиги хусусида ўз хулосасини беради.

21. Лойиҳалаштирилаётган полигонлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга асосан давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.

22. Лойиҳалаштирилаётган полигоннинг сиғимини аниқлашда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг киши бошига умумий йиллик тўпланадиган меъёри, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони, ташкилотларда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик тўпланиш меъёри, хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони, полигондан фойдаланиш муддати, жойлаштириладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг зичланиш даражаси ҳамда полигонларда ишлатиладиган техника ва механизмлар ҳисобга олинади.

4-§. Полигонлар тузилиши

23. Полигонлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлади:

кириш йўли;

қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони;

хўжалик ҳудуди;

санитария-муҳофаза зонаси.

24. Кириш йўли қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини магистрал йўл билан боғлаш мақсадида барпо этилади. Кириш йўли икки томонлама ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлиши керак. Қияликларда қаттиқ маиший чиқиндилар ортилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат бериладиган қиялик ўлчами юқорига 7 фоиз ва пастга 10 фоиздан ошмаслиги лозим.

25. Ёмғир мавсумида йўлларни сув босмаслиги учун полигонлар дренаж тизимига эга бўлиши лозим. Дренаж тизими орқали йиғилган сувлар ҳовузларда тўпланиб, қаттиқ маиший чиқиндиларни зичлашда фойдаланилиши мумкин.

26. Полигонларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштирилаётган қисми (бундан буён матнда иш харитаси деб юритилади) мунтазам ўзгариб туриши сабабли, қаттиқ маиший чиқиндиларни доимий йўл тизимидан иш харитасига етказадиган вақтинчалик йўллар қурилади. Вақтинчалик йўллар тупроқ қатламини зичлаш усули билан ётқизилиши мумкин. Намлик шароитидан келиб чиқиб, улар мустаҳкамлайдиган материаллар — шағал, тош, майдаланган бетон, қурилиш қоришмаси ёки ғишт билан қопланиши мумкин.

27. Қаттиқ маиший чиқиндиларни 2 қават (қатлам) баландликда жойлаштирилишида хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида вақтинчалик йўллар, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича иш хариталаридан 2 метр баландликда қурилиши лозим.

28. Қуйи қават (қатлам) — қаттиқ маиший чиқиндиларни қиялик бўйича 2 метр баландликдан «тепадан пастга суриш» усули билан, юқори қават (қатлам) эса — қаттиқ маиший чиқиндиларни 2 метр баландликка «пастдан тепага суриш» усули билан ҳосил қилинади.

29. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони — полигоннинг чиқиндилар кўмиб ташланадиган асосий қисми ҳисобланади. У қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишнинг йиллик ҳажмидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига асосан полигон майдонининг 85 — 95 фоиз қисмида жойлаштирилади.

30. Қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Полигон тузилмаси кесими бўйича амалга оширилади.

31. Жарлик ёнбағрида жойлашган полигонлар юқориликдан оқиб келиши мумкин бўлган ер усти сув оқимларидан ҳимояланган бўлиши лозим.

32. Хўжалик ҳудуди полигонларга қабул қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдоридан қатъи назар, 0,3 — 1,0 гектар майдонни эгаллайди.

33. Санитария-муҳофаза зонаси полигоннинг атрофи бўйлаб, унинг атроф-муҳитга ва яқин аҳоли пунктларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ташкил қилинади.

5-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини лойиҳалаштириш

34. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонида оралиқ ва якуний изоляция учун тупроқ олиш мақсадида котлован (чуқурлик) лойиҳалаштирилади.

Ер ости сувларининг сатҳи котлован (чуқурлик) тубидан камида 2 метр пастда бўлиши лозим.

35. Полигонлар ер ости сувларининг ифлосланиши хавфини камайтириш учун фильтрацияга қарши изоляция қопламасига эга бўлиши лозим.

Изоляция харажатларини камайтириш мақсадида полигонларни кам сув ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган тупроқ қатламида яратиш мақсадга мувофиқ.

36. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркиби ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, изоляция қопламасининг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:

қалинлиги 0,2 миллиметрдан кам бўлмаган полиэтилен қоплама ва унинг устидан қалинлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган бир қатламли тупроқ ётқизилган қоплама;

ҳар бирининг қалинлиги 0,2 миллиметрдан кам бўлмаган, икки қаватли полиэтилен плёнкадан тайёрланган ва улар орасига 0,4 метр қалинликда йирик донали қум ётқизилган қоплама;

битумли ва бошқа махсус изоляция қоплама.

37. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони лойиҳасида котлованларнинг (чуқурликларнинг) навбат бўйича қазилиши назарда тутилади. Биринчи навбатдаги котловандан (чуқурликдан) олинган тупроқ полигон периметри бўйича тупроқтепага жойлаштирилади. Иккинчи навбатдаги котловандан (чуқурликдан) олинган тупроқ биринчи навбатдаги иш харитаси тўлдирилганидан кейин, ундаги қаттиқ маиший чиқиндиларни изоляция қилишда фойдаланилади.

38. Полигонлар тубида намлик даражаси 52 фоиздан ортиқ, йиллик ёғингарчилик миқдори 100 миллиметрдан ортиқ бўлганда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони фильтрат пайдо бўлиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.

Бунда котлованнинг (чуқурликнинг) туби майдон асоси бўйича фильтратнинг тенг тақсимланишини таъминлайдиган (горизонтал) ҳолатда лойиҳалаштирилади.

39. Қиялиги 0,5 фоиздан юқори бўлган участкаларда мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича котлован (чуқурлик) поғонаси (каскади) лойиҳалаштирилади.

40. Котлованнинг (чуқурликнинг) юқоридаги ва навбатдаги оралиқ деворлар баландлиги, шунингдек иккита ёнма-ён котлованлар (чуқурликлар) деворларининг ўлчамлари орасидаги фарқ 1 метрдан ошмаслиги лозим. Оралиқ деворларнинг тепа қисми бўйича чиқинди ташиш техникаларининг киришига мўлжалланган вақтинчалик кириш йўли лойиҳалаштирилади.

41. Фильтрация коэффициенти белгиланган меъёрдан 30 — 50 фоиз ортиқ бўлганда тупроқ қатламини зичлаш чораларини кўриш лозим.

42. Котлованларнинг (чуқурликларнинг) чуқурлиги қоида тариқасида, 3 — 6 метр ва кенглиги 6 — 12 метр бўлиши лозим. Уларни шамол йўналишига перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилади.

6-§. Хўжалик ҳудуди ва муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш

43. Хўжалик ҳудуди — маъмурий ва маиший бинолар, назорат пункти, техникаларни сақлаш ва автотарози айвони, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий қийматликларни сақлаш омборлари, чиқиндиларни саралаш ускуналари, сув ва электр тармоқлари каби бошқа иншоотларни жойлаштириш учун лойиҳалаштирилади.

44. Хўжалик ҳудуди қаттиқ қопламали майдонга эга бўлиши, тунги вақтларда ёритилиши, атрофи тўсилган бўлиши ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонига кириладиган йўлга эга бўлиши лозим.

45. Полигонларнинг хўжалик ҳудудига кириш жойида дарвоза ёки шлагбаум ўрнатилади.

46. Чиқинди ташиш техникаларини ювишга мўлжалланган майдон хўжалик ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Чиқинди ташиш техникаларини ювиш ҳаво ҳарорати 5°С дан юқори бўлганда амалга оширилади.

47. Йилига 360 минг м³ дан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндилар қабул қилинадиган йирик полигонларда сув таъминоти артезиан қудуқлари орқали амалга оширилади. Ушбу қудуқлар полигонларнинг умумий лойиҳаси таркибида назарда тутилади.

48. Полигонлардан чиқишда чиқинди ташиш техникалари ғилдиракларини ювиш учун узунлиги 8 метр, эни 3 метр ва чуқурлиги 0,3 метр ўлчамдаги темир бетонли қурилмага эга бўлган назорат-дезинфекция ҳудуди мавжуд бўлиши керак. Ушбу қурилма махсус дезинфекцияловчи воситалар билан тўлдирилади.

49. Ёнғин ўчириш учун мўлжалланган сув захирасининг (сиғимининг) ҳажми 108 м³ дан кам бўлмаслиги ҳамда ундан ёнғин ўчириш автомобилларининг сув олишлари учун шароит яратилган бўлиши лозим.

50. Полигонларнинг бутун ҳудуди периметри бўйича тўсиқ ўрнатилади.

50 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон «Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ полигонлар ҳудудида «ноль чиқинди» тамойили асосида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш ва қайта ишлаш, улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналар ташкил этилиши мумкин.

7-§. Санитария-муҳофаза зонаси ва мониторинг тизими

51. Санитария-муҳофаза зонасида полигон периметри бўйлаб 5 — 8 метр кенгликда йўлак қурилади, унинг чегараси бўйлаб дарахт ва бута кўчатлари экилади, муҳандислик коммуникациялари (сув қувурлари, оқова сувларни чиқариб юбориш тизими) ётқизилади ҳамда электр ёритиш қурилмалари ўрнатилади.

52. Санитария-муҳофаза зонасида турар жойлар ва ичимлик суви қудуқлари жойлаштирилмайди.

53. Полигоннинг ер ости сувларига таъсирини назорат қилиб бориш учун ер ости сувлари оқими бўйича полигондан юқори ва пастки ҳудудларда мониторинг қудуқлари барпо этилади.

54. Биринчи мониторинг қудуғи ер ости сувлари оқими бўйича полигоннинг юқори ҳудудида барпо этилади. Мазкур мониторинг қудуғидан олинадиган намуналар ер ости сувларининг дастлабки ҳолатини аниқлайди.

55. Ер ости сувлари оқими бўйича полигондан 100 — 200 метр пастки ҳудудда ҳам 1 та ёки 50 — 100 метр оралиқда 2 та мониторинг қудуғи барпо этилади. Мазкур мониторинг қудуғидан олинадиган намуналар полигоннинг ер ости сувларига таъсирини кўрсатади.

56. Мониторинг қудуқлари ер ости сувларига чиқиндилар тушишидан ҳимоя қилинган бўлиши, шунингдек сувдан намуна олинишини таъминлаши лозим.

57. Олинган намуналарга асосан, сув таркибидаги аммиак, нитритлар, нитратлар, гидрокарбонатлар, кальций, хлоридлар, темир, сульфатлар, литий, органик углерод, магний, хром, цианидлар, қўрғошин, симоб, маргимуш, мис, барий ва бошқа кимёвий моддалар миқдори аниқланади.

58. Полигонларда атмосферага чиқарилаётган ташламаларни мониторинг қилиш ёки энергия олиш мақсадида газни фаол ажратиб олиш тизимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.

3-боб. Полигонлардан фойдаланиш

1-§. Полигонларда ишларни ташкиллаштириш

59. Полигонларда ишларни ташкиллаштириш мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

60. Полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ Полигонлардан фойдаланиш технологик схемаси асосида амалга оширилади. Технологик схемада йил мавсумларини инобатга олган ҳолда бажариладиган ишлар кетма-кетлиги, қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш тартиби ва изоляция қилувчи тупроқни қазиб олиш режаси кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.

61. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ бир йилга мўлжалланган Полигондан фойдаланиш жадвали асосида амалга оширилади.

62. Полигондан фойдаланиш жадвалида қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштириладиган хариталар рақами кўрсатилган ҳолда ҳар ой давомида қабул қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори, уларни изоляция қилиш учун қазиб олинадиган тупроқ майдони хариталари ёки тупроқтепалар рақамланган ҳолда кўрсатилади. Изоляция қилиш учун қазиб олинадиган тупроқ ҳажми «м³» ўлчов бирлигида кўрсатилади.

63. Қабул қилинаётган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳисоби уларнинг зичланмаган ҳолатдаги вазни ёки ҳажми бўйича юритилади. Қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва ҳисобга олиш китобида ёзма ёки электрон шаклда қайд этиб борилади.

2-§. Чиқиндиларни ташиш техникаларини бўшатиш

64. Полигонда мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ чиқиндиларни ташиш техникаларини бўшатиш схемаси бўйича ишлар узлуксиз амалга оширилади.

65. Полигонга келган чиқинди ташиш техникалари иш харитаси ёнида бўшатилади.

Чиқинди ташиш техникаларини бўшатиш майдони иш харитаси олдида икки қисмга бўлинади.

Майдоннинг бир қисмида чиқинди ташиш техникалари бўшатилади, иккинчи қисмида эса, бульдозерлар ёки зичлагичлар иш олиб боради.

66. Чиқинди ташиш техникаларининг бўшатиш майдонига жойлаштирилиши чиқиб кетаётган техникаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаши лозим.

Майдоннинг бир қисмида чиқинди ташиш техникаларини бўшатиш учун қабул қилиш давомийлиги 1 — 2 соатдан ошмаслиги керак.

3-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни иш харитасига жойлаштириш

67. Чиқинди ташиш техникаларидан тўкилган қаттиқ маиший чиқиндилар иш харитасига жойлаштирилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни полигоннинг бутун юза қисми бўйлаб ва майдондан ташқарига тартибсиз жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Иш харитасининг қуйидаги ўлчамлари ўрнатилади:

эни 5 метр (траншеяли хариталар учун — 12 метр);

узунлиги — 30 — 150 метр.

68. Қаттиқ маиший чиқиндилар бульдозерлар ёрдамида мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ қалинлиги 0,5 метр бўлган қатламларни ҳосил қилган ҳолда иш харитасига сурилади. 10 — 15 та зичланган қатламлар ҳисобига чиқиндиларни тўкиш майдонидан 2 метр баландликдаги қияликлар ҳосил қилинади.

69. Навбатдаги иш харитасидаги қияликлар «пастдан тепага суриш» усули билан олдингиси томон суриб ҳосил қилинади. 2 метр баландликда зичлаштирилган ҳар бир чиқинди қатлами устидан 0,25 метр қалинликдаги тупроқ қатлами ётқизилиб, изоляция қилинади.

Иш хариталарининг тўлишига кўра иш кўлами, мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ хариталарни тўлдириш кетма-кетлиги бўйича олдинги (ўтган) кунда тўлдирилган хариталардан ортга қараб давом эттирилади.

70. Қаттиқ маиший чиқиндиларни «тепадан пастга суриш» усулида «пастдан тепага суриш» усулидан фарқли равишда, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ чиқинди ташиш техникаларидаги қаттиқ маиший чиқиндилар олдинги (ўтган) кундаги изоляцияланган юқори иш харитаси устига тўкилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни пастга суриб ётқизишда қиялик баландлиги 2 метрдан ортмаслиги лозим.

Иш хариталарининг тўлишига кўра иш кўлами, мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ хариталарни тўлдириш кетма-кетлиги бўйича олдинги (ўтган) кунда тўлдирилган хариталар олдинга қараб давом эттирилади.

71. Чиқинди ташиш техникаларидан тўкилган қаттиқ маиший чиқиндиларни иш харитасига суриш барча турдаги бульдозерлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Иш харитасига жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндиларни 0,5 метр қатлам қилиб зичлаш 14 тонна оғирликдаги бульдозер ёки қуввати 100 — 130 от кучига тенг бўлган трактор ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

72. Зичланадиган ҳар бир қатламнинг қалинлиги 0,5 метрдан ошиб кетмаслиги лозим. Зичлаш ишлари бульдозерни бир жойдан иккинчи жойга 2 — 4 марта ҳаракатлантириб амалга оширилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни зичлаш жараёнида бульдозерларнинг иш харитасининг томонлари узунаси бўйлаб ҳаракатланиши талаб этилади.

73. Бульдозернинг 2 марта ҳаракатланиши натижасида чиқиндиларнинг зичлашиш даражаси 570 — 670 кг/м 3 , 4 марта ҳаракатланиши натижасида эса, ушбу кўрсаткич 670 — 800 кг/м 3 ни ташкил этади.

74. Зичланган чиқинди қатламларининг оралиқ ва якуний изоляцияси тупроқ билан амалга оширилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни очиқ ва чуқур бўлмаган иш хариталарига жойлаштиришда оралиқ изоляция қилиш ишлари иссиқ кунларда ҳар куни, совуқ кунларда эса уч кундан кўп бўлмаган оралиқда амалга оширилади. Оралиқ изоляция қатлами 0,25 метр қалинликни, текисловчи ёрдамида зичланганда эса, 0,15 метр қалинликни ташкил этади.

75. Тупроқ олиш ва уни иш харитасига ташиб келтириш мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ тупроқ етказиб бериш схемаси бўйича скреперлар ёрдамида амалга оширилади.

76. Куз ва қиш мавсумида изоляция материали сифатида қурилиш ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (оҳак чиқиндилари, мел, сода, гипс, графит ва б.), шунингдек, истисно тарзида вақтинчалик изоляция учун қор ишлатилиши мумкин.

77. Баҳор фаслида ҳарорат 5°С дан ошган ҳолларда қор билан изоляцияланган майдонлар тупроқ билан қопланади. Қор билан изоляция қилинган қатлам устига навбатдаги қават жойлаштирилмайди.

4-боб. Атроф-муҳит муҳофазаси

78. Полигонлардан фойдаланишда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ схема бўйича келтирилган кетма-кетликка риоя этилиши атроф-муҳит муҳофазаси бўйича асосий талабларнинг бажарилишини таъминлайди.

79. Полигоннинг масъул хизматчиси ҳар ўн кунда санитария-муҳофаза зонасини кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради (тартибсиз жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндиларни бартараф қилиш, ҳудудни тозалаш ва б.).

80. Полигон ҳудудида атроф-муҳитга зарар етишининг олдини олувчи махсус техник мосламаларни қўлламаган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш қатъиян ман этилади.

81. Қаттиқ маиший чиқиндилар билан бирга жойлаштирилишига йўл қўйиладиган саноат чиқиндилари портлаш, ўз-ўзидан алангаланиш ёки ёниш хусусиятларига эга бўлмаслиги керак.

5-боб. Полигонни ёпиш ва рекультивация қилиш

82. Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган полигонларда уларнинг лойиҳавий кўрсаткичидан 10 фоиз ортиқ миқдоргача қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишга йўл қўйилади.

83. Полигонларда заҳарли ва портлаш хавфини туғдирадиган газларнинг ажралиб чиқиши сабабли, улар ёпилганидан кейин камида 40 йил ушбу ҳудудда капитал қурилиш ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди.

84. Полигонни ёпиш учун қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади:

якуний (юқори) изоляция қилувчи қоплама;

фильтратни бошқариш тизими;

газни бошқариш тизими.

85. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қоплама полигон ёпилишидан олдин барча котлованларни (чуқурликларни) тупроқнинг якуний қатлами билан ёпишни назарда тутади.

86. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қопламанинг тузилиши ер майдонидан келгусида қандай мақсадда фойдаланилишига боғлиқ ҳолда белгиланади. Дарахтзор ташкил этишда, тепалик ва бошқа баландликларни ҳосил қилиш учун фойдаланишда тупроқнинг устки изоляция қатлами 0,6 метрдан кам бўлмаслиги лозим.

87. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг устки қатлами изоляция билан қоплангунига қадар унинг зичланиш даражаси 750 кг/м 3 ни ташкил этиши лозим.

88. Полигонларнинг ташқи қияликларини мустаҳкамлаш ишлари қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш баландлиги ортишига мутаносиб равишда давом эттирилади. Полигонларнинг ташқи қияликларини қоплашда уни барпо этишда кўчириб олинган унумдор тупроқдан фойдаланилади.

89. Шамол кўчириб кетиши ёки қияликлардаги тупроқ ювилиб кетишининг олдини олиш учун якуний (юқори) изоляция қопламасини кўкаламзорлаштириш талаб этилади. Қияликлар бўйлаб ихота дарахтзорлари барпо этилади. Экиладиган дарахт ва бутасимон ўсимликлар (оқ қайин, тол, терак ва бошқалар) маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танланади.

90. Фильтратни бошқариш тизими лойиҳаси, қоида тариқасида, полигоннинг умумий лойиҳасига киритилади.

91. Газни бошқариш тизими полигондан фаол фойдаланиш даврида барпо этилади. Полигон ёпилганидан сўнг, ушбу тизимни янада мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш мақсадида унга тегишли ўзгартиришлар киритиш (шамоллатиш қувурини герметик жиҳозлаш, полигон остига ҳаво киришидан ҳимоялаш ва ҳ. к.) зарур.

92. Полигон ёпилганидан сўнг, унинг майдонини рекультивация қилишга ётқизилган тупроқнинг камида қуйидаги мустаҳкамланиш муддатлари ўтганидан кейин йўл қўйилади:

кўп йиллик ўтларни экиш, пичанзор ва майсазорлар барпо этишда — 1 йил;

дарахт ва буталарнинг ниҳол ҳамда кўчатларини экишда — 2 йил.

93. Ёпилган полигонларда рекультивация қилишнинг ўрмон хўжалиги (дарахтзорлар барпо қилиш) ва рекреация йўналишлари энг мақбул йўл ҳисобланиб, рекультивация ишлари мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ Полигонни рекультивация қилиш технологик схемаси бўйича амалга оширилади.

94. Полигонни рекультивация қилиш технологик схемасига мувофиқ рекультивация ишлари техник ва биологик босқичларда амалга оширилади.

95. Рекультивация қилишнинг техник босқичида полигон қиялиги махсус техника ёрдамида текистланади, унинг рекультивация қилинадиган устки қатламига 0,2 метр қалинликда унумдор тупроқ бир текисда ётқизилган ҳолда рекультивация қатлами ҳосил қилинади.

96. Рекультивация қилишнинг техник босқичи якунига кўра, полигоннинг рекультивация қилинадиган ҳудуди рекультивация қилишнинг биологик босқичини амалга ошириш учун топширилади.

97. Рекультивация қилишнинг биологик босқичида тупроқ эрозиясияга қарши, ландшафт-кўкаламзорлаштириш аҳамиятига эга ўрмонзорлар (дарахтзорлар) барпо этилиб, бу қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

дастлабки йилда — кўкаламзорлаштириш учун ерни уруғ экишга тайёрлаш, кўп йиллик ўт уруғларини экиш (сепиш), экинзорларни парваришлаш;

келгуси йилда — маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, кўп йиллик дарахт ва бута турларини танлаш, дарахт ва буталарни (уруғ, ниҳол ва кўчатларини) экиш, экинзорларни парваришлаш.

6-боб. Якуний қоидалар

98. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

99. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 1-ИЛОВА

Фойдаланиш муддати 15 йилга мўлжалланган полигон учун талаб этиладиган ер майдонининг

(намунавий жадвал)

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони (минг киши) Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш баландлиги, метр (м.) 12 м . 20 м . 25 м . 35 м . 45 м . 60 м . 50 6,5 га * 5,5 га - - - - 100 12,5 га 8,5 га 7,5 га - - - 250 31,0 га 21,0 га 16,0 га 13,5 га - - 500 61,0 га 41,0 га 31,0 га 23,0 га 20 га - 750 91,0 га 61,0 га 46,0 га 34,0 га 26,0 га - 1000 121,0 га 81,0 га 61,0 га 45,0 га 35,0 га 31,0 га

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 2-ИЛОВА

Полигонларда вақтинчалик йўлларни жойлаштириш

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 3-ИЛОВА

Полигон тузилмаси

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 4-ИЛОВА

Қиялиги 0,5 фоиздан юқори бўлган участкаларда котлован (чуқурлик) поғонасини (каскадини) лойиҳалаштириш

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 5-ИЛОВА

Полигонларда ишларни ташкиллаштириш

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 6-ИЛОВА

Полигондан фойдаланиш технологик

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 7-ИЛОВА

Полигондан фойдаланиш

Ойлар Қабул қилиш режалаштирилган чиқинди Тупроқ билан изоляциялаш Технологиянинг хусусиятлари Харита рақами Ҳажми (минг м 3 ) Ишланадиган харита рақами Изоляция қилинадиган харита рақами Ҳажми (минг м 3 ) Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 8-ИЛОВА

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва ҳисобга олиш

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш санаси Чиқинди ташиш техникаси эгаси Чиқинди ташиш техникасининг давлат рақами Йўналиш рақами Қабул қилинган қаттиқ маиший чиқинди миқдори Изоҳ м 3 т

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 9-ИЛОВА

Полигонда чиқиндиларни ташиш махсус транспорт воситаларини бўшатиш

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 10-ИЛОВА

Қаттиқ маиший чиқиндиларни «пасдан тепага суриш»

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 11-ИЛОВА

Қаттиқ маиший чиқиндиларни «пастдан тепага суриш» усулида хариталарни тўлдириш кетма-кетлиги

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 12-ИЛОВА

Қаттиқ маиший чиқиндиларни «тепадан пастга суриш» усулида ётқизиш

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 13-ИЛОВА

Қаттиқ маиший чиқиндиларни «тепадан пастга суриш» усулида харитани тўлдириш кетма-кетлиги

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 14-ИЛОВА

Иш харитада скреперлар ёрдамида чиқиндиларни изоляциялаш учун тупроқ етказиб бериш

Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 15-ИЛОВА

Полигонни рекультивация қилиш технологик

Раис Б. КУЧКАРОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. САЛИЕВ

Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ

Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. ИСЛАМОВ

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. Б. ГУЛЯМОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 17 октябрь,

2019 йил 30 сентябрь

2019 йил 2 октябрь

2019 йил 19 сентябрь

2019 йил 7 октябрь

2019 йил 19 сентябрь

2019 йил 11 октябрь

2019 йил 23 сентябрь

2019 йил 14 октябрь

2019 йил 2 октябрь

2019 йил 15 октябрь

2019 йил 23 сентябрь

12-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 10/19/3197/4037-сон; 20.10.2020 й., 10/20/3197-1/1396-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/3197-2/0572-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2023 й., 10/23/3197-3/0629-сон; 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining

Qarori

YOʻRIQNOMA

hajmi

sxemasi

kesimi

sxemasi

sxemasi

sxemasi

jadvali

kitobi

sxemasi

usulida yotqizish

sxemasi

sxemasi

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 17-apreldagi PQ-4291-son “2019 — 2028-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasida qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktorining 2016-yil 15-iyundagi 73-son “Qattiq maishiy chiqindilar poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2810, 2016-yil 14-iyul) (“Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami”, 2016-y., 28-son, 343-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining 2019-yil 17-oktabrdagi 12-son qaroriga ILOVA

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha

Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Chiqindilar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

qattiq maishiy chiqindilar — jismoniy shaxslarning hayoti va faoliyati hamda yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlarning faoliyati natijasida hosil boʻluvchi organik va noorganik chiqindilar, shuningdek, ularning hududida va obodonlashtirish obyektlaridagi tabiiy jarayonlar natijasida hosil boʻluvchi chiqindilar (oziq-ovqat va oʻsimlik chiqindilari, toʻqimachilik mahsulotlari, oʻrash-joylash (qadoqlash) materiallari, shisha, rezina, qogʻoz, plastmassa, yogʻoch chiqindilari, oʻzining foydalanish xususiyatlarini yoʻqotgan uy-roʻzgʻor buyumlari, supurindi, shuningdek, qattiq yoqilgʻida ishlovchi maishiy pechkalar va isitish bugʻqozonlaridan foydalanish natijasida hosil boʻluvchi chiqindilar);

qattiq maishiy chiqindi poligoni — qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish, zararsizlantirish va izolyatsiyalash (koʻmish) uchun moʻljallangan hamda atmosfera havosi, tuproq, yer usti va yer osti suvlarining ifloslanishidan himoya qilinishini taʼminlovchi, kemiruvchilar, hasharotlar va kasallik tarqatuvchi mikroorganizmlar koʻpayishining oldini oluvchi kompleks inshoot (chiqindixona).

2. Qattiq maishiy chiqindi poligonlari (bundan buyon matnda poligon deb yuritiladi) istalgan kattalikdagi aholi punktlari uchun tashkil etilishi mumkin. Yer uchastkalaridan samarali foydalanilishini taʼminlash va qattiq maishiy chiqindilarni tashish harajatlarini kamaytirish maqsadida bir biriga yaqin aholi punktlari uchun markazlashgan poligonlarni tashkil etish maqsadga muvofiq.

2-bob. Poligonlarni loyihalashtirish

1-§. Poligonlar qurilishi uchun yer uchastkalarini tanlash

3. Poligonlar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining taklifiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qaroriga asosan tashkil etiladi hamda poligonlar qurilishi uchun moʻljallangan yer uchastkalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ajratiladi.

4. Poligonlar qurilishi uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan va oʻrmon fondi yerlariga kirmaydigan yer uchastkalari ajratiladi.

5. Yer ajratish hujjatlarini rasmiylashtirish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi organlari tomonidan amalga oshiriladi.

6. Turar joydan poligon chegarasigacha boʻlgan masofa aholi yashash joylarida atmosfera havosini muhofaza qilish boʻyicha sanitariya meʼyorlari va qoidalariga muvofiq kamida 500 metrni tashkil qilishi kerak.

7. Poligonlarning atrof-muhitning turli obyektlariga salbiy taʼsiri darajasini aniqlash va eng kam taʼsir koʻrsatuvchi yer uchastkasini tanlash uchun bir necha hududlarni muqobil variant sifatida koʻrib chiqish maqsadga muvofiq.

8. Poligonlar shaharlar va boshqa aholi punktlarining tashqarisida joylashtiriladi.

9. Poligonlarni suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalari, sohil boʻyi mintaqalari va sanitariya muhofazasi zonalari, sifatli yer osti suvlari toʻplanadigan manbalar tegrasi, kurortlarni muhofaza qilish zonalari, shuningdek fuqarolarning ommaviy dam olish va sogʻlomlashtirish maskanlari hududiga joylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-§. Poligon qurilishi uchun tanlanadigan yer uchastkalariga atrof-muhitga potensial taʼsiri boʻyicha qoʻyiladigan talablar

10. Har bir yer uchastkasining atrof-muhitga potensial taʼsirini oʻrganish natijalariga koʻra eng kam taʼsir koʻrsatadigan maydon tanlanadi.

11. Quyidagi omillar mavjud boʻlganda tanlangan yer uchastkalari atrof-muhitga potensial taʼsiri jihatidan poligon qurilishi uchun yaroqli hisoblanadi:

geologik sharoitlariga koʻra, gil yoki qum tuproqli yer uchastkalari;

yer uchastkasining geologik nuqtai nazardan barqarorligi, yaʼni unda yoriqlar mavjud emasligi;

yer uchastkasi ostida suv oʻtkazmaydigan qatlamning mavjudligi;

yer uchastkasi ostida 30 metrdan ortiq qalinlikdagi gil yoki ogʻir qum tuproqli suv oʻtkazmaydigan qatlamning mavjudligi;

yer uchastkasining suv havzalari va toshqin suvlar bosadigan hududlardan kamida 1000 metr uzoqda joylashganligi;

yer osti suvlarining sathi yer yuzasidan kamida 10 metr pastda joylashganligi, undan isteʼmol qilish va sugʻorish uchun foydalanilmasligi.

12. Quyidagi omillar mavjud boʻlganda atrof-muhitga potensial taʼsirini inobatga olib, tanlangan yer uchastkasida poligon qurilishiga yoʻl qoʻyilmaydi:

suv oʻtkazuvchi bir necha qatlamlar, masalan, ochiq shagʻal konlari, yoriqlar mavjudligi;

yer osti suvlariga 10 metrdan kamroq sathda joylashganligi;

yer osti suvlaridan isteʼmol va sugʻorish uchun foydalanilishi;

yer osti suvlari buloqlar koʻrinishida oqib chiqadigan, 1000 metr radiusda suv havzasi yoki suv toshadigan hududlar mavjudligi.

13. Poligonlar qurilishi uchun moʻljallangan yer uchastkalari kamida 15 yil foydalanish sharti bilan tanlanadi. Ushbu maydonlar toʻgʻri toʻrtburchak shakliga yaqin va qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirishning maksimal balandligiga erishish mumkin boʻlgan yerlardan tanlab olinadi.

14. Foydalanish muddati 15 yilga moʻljallangan poligon uchun talab etiladigan yer maydonining hajmi mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasida koʻrsatilgan namunaviy jadval boʻyicha aniqlanishi maqsadga muvofiq.

3-§. Poligonlar qurilishi uchun tanlangan yer uchastkalarida tadqiqot ishlarini amalga oshirish

15. Poligonning loyiha hujjatlariga quyidagilar kiradi:

yer uchastkasining poligon qurilishi uchun yaroqliligi xususidagi geologiya va gidrogeologiya xulosasi;

yer uchastkasining poligon qurilishi uchun yaroqliligi xususidagi sanitariya-epidemiologik xulosasi;

atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning ekologik normativlari va davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi.

16. Poligonlar qurilishi uchun tanlangan yer uchastkalarida Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan geologik va gidrogeologik tadqiqotlar amalga oshiriladi.

17. Geologik tadqiqotlarni oʻtkazishda qatlamlanish tartibi, poligonlar joylashgan yerdagi jinslar tarkibi va qalinligi, tuproqning filtratsiya koeffitsiyenti oʻrganiladi. Tadqiqot ishlarining minimal chuqurligi 4 metr boʻlishi lozim. Turli jinslardan iborat tuproqli sharoitda suvga bardoshli qatlamgacha tadqiqot ishlarini olib borish hamda shu joydan boshlab 1 — 1,5 metr chuqurlikkacha tadqiqot oʻtkazish lozim.

18. Gidrogeologik tadqiqotlar natijasida yer osti suvlarining sathi va oqimi aniqlanadi. Poligonlarni yer usti (jala va qor) suvlari oqimidan himoya qiladigan balandlik zovurlarini qurishda yogʻingarchilik faolligi va ularning maydonda toʻplanib qolishiga oid maʼlumotlar yigʻiladi.

19. Geologik va gidrogeologik tadqiqotlar natijasida quduqlar (shurflar) joylashishi rejasi, geologik (litogeologik) kesimlar rejasi, poligon qurilishi uchun moʻljallangan yer uchastkasining yaroqliligi xususida gidrogeologiya xulosasi tuziladi.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimi tayyorlangan barcha materiallarni inobatga olgan holda tanlangan yer uchastkasining poligon qurilishi uchun yaroqliligi xususida oʻz xulosasini beradi.

21. Loyihalashtirilayotgan poligonlar uchun Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 21-yanvardagi 14-son qarori bilan tasdiqlangan Ekologik normativlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning ekologik normativlari ishlab chiqiladi hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-sentabrdagi 541-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ekologik ekspertizasi toʻgʻrisidagi nizomga asosan davlat ekologik ekspertizasidan oʻtkaziladi.

22. Loyihalashtirilayotgan poligonning sigʻimini aniqlashda qattiq maishiy chiqindilarning kishi boshiga umumiy yillik toʻplanadigan meʼyori, xizmat koʻrsatiladigan aholi soni, tashkilotlarda qattiq maishiy chiqindilarning yillik toʻplanish meʼyori, xizmat koʻrsatiladigan tashkilotlar soni, poligondan foydalanish muddati, joylashtiriladigan qattiq maishiy chiqindilarning zichlanish darajasi hamda poligonlarda ishlatiladigan texnika va mexanizmlar hisobga olinadi.

4-§. Poligonlar tuzilishi

23. Poligonlar quyidagi asosiy qismlardan iborat boʻladi:

kirish yoʻli;

qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydoni;

xoʻjalik hududi;

sanitariya-muhofaza zonasi.

24. Kirish yoʻli qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydonini magistral yoʻl bilan bogʻlash maqsadida barpo etiladi. Kirish yoʻli ikki tomonlama harakatlanish uchun moʻljallangan boʻlishi kerak. Qiyaliklarda qattiq maishiy chiqindilar ortilgan transport vositalarining harakatlanishi uchun ruxsat beriladigan qiyalik oʻlchami yuqoriga 7 foiz va pastga 10 foizdan oshmasligi lozim.

25. Yomgʻir mavsumida yoʻllarni suv bosmasligi uchun poligonlar drenaj tizimiga ega boʻlishi lozim. Drenaj tizimi orqali yigʻilgan suvlar hovuzlarda toʻplanib, qattiq maishiy chiqindilarni zichlashda foydalanilishi mumkin.

26. Poligonlarning qattiq maishiy chiqindilar joylashtirilayotgan qismi (bundan buyon matnda ish xaritasi deb yuritiladi) muntazam oʻzgarib turishi sababli, qattiq maishiy chiqindilarni doimiy yoʻl tizimidan ish xaritasiga yetkazadigan vaqtinchalik yoʻllar quriladi. Vaqtinchalik yoʻllar tuproq qatlamini zichlash usuli bilan yotqizilishi mumkin. Namlik sharoitidan kelib chiqib, ular mustahkamlaydigan materiallar — shagʻal, tosh, maydalangan beton, qurilish qorishmasi yoki gʻisht bilan qoplanishi mumkin.

27. Qattiq maishiy chiqindilarni 2 qavat (qatlam) balandlikda joylashtirilishida xizmat koʻrsatilishini taʼminlash maqsadida vaqtinchalik yoʻllar, mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha ish xaritalaridan 2 metr balandlikda qurilishi lozim.

28. Quyi qavat (qatlam) — qattiq maishiy chiqindilarni qiyalik boʻyicha 2 metr balandlikdan “tepadan pastga surish” usuli bilan, yuqori qavat (qatlam) esa — qattiq maishiy chiqindilarni 2 metr balandlikka “pastdan tepaga surish” usuli bilan hosil qilinadi.

29. Qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydoni — poligonning chiqindilar koʻmib tashlanadigan asosiy qismi hisoblanadi. U qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilishning yillik hajmidan kelib chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashining qaroriga asosan poligon maydonining 85 — 95 foiz qismida joylashtiriladi.

30. Qattiq maishiy chiqindilarni poligonlarga joylashtirish mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq Poligon tuzilmasi kesimi boʻyicha amalga oshiriladi.

31. Jarlik yonbagʻrida joylashgan poligonlar yuqorilikdan oqib kelishi mumkin boʻlgan yer usti suv oqimlaridan himoyalangan boʻlishi lozim.

32. Xoʻjalik hududi poligonlarga qabul qilinadigan qattiq maishiy chiqindilar miqdoridan qatʼi nazar, 0,3 — 1,0 gektar maydonni egallaydi.

33. Sanitariya-muhofaza zonasi poligonning atrofi boʻylab, uning atrof-muhitga va yaqin aholi punktlariga salbiy taʼsirini kamaytirish maqsadida tashkil qilinadi.

5-§. Qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydonini loyihalashtirish

34. Qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydonida oraliq va yakuniy izolyatsiya uchun tuproq olish maqsadida kotlovan (chuqurlik) loyihalashtiriladi.

Yer osti suvlarining sathi kotlovan (chuqurlik) tubidan kamida 2 metr pastda boʻlishi lozim.

35. Poligonlar yer osti suvlarining ifloslanishi xavfini kamaytirish uchun filtratsiyaga qarshi izolyatsiya qoplamasiga ega boʻlishi lozim.

Izolyatsiya xarajatlarini kamaytirish maqsadida poligonlarni kam suv oʻtkazuvchanlik xususiyatiga ega boʻlgan tuproq qatlamida yaratish maqsadga muvofiq.

36. Qattiq maishiy chiqindilarning morfologik tarkibi va iqlim sharoitidan kelib chiqib, izolyatsiya qoplamasining quyidagi turlaridan foydalanish mumkin:

qalinligi 0,2 millimetrdan kam boʻlmagan polietilen qoplama va uning ustidan qalinligi 0,5 metrdan kam boʻlmagan bir qatlamli tuproq yotqizilgan qoplama;

har birining qalinligi 0,2 millimetrdan kam boʻlmagan, ikki qavatli polietilen plyonkadan tayyorlangan va ular orasiga 0,4 metr qalinlikda yirik donali qum yotqizilgan qoplama;

bitumli va boshqa maxsus izolyatsiya qoplama.

37. Qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydoni loyihasida kotlovanlarning (chuqurliklarning) navbat boʻyicha qazilishi nazarda tutiladi. Birinchi navbatdagi kotlovandan (chuqurlikdan) olingan tuproq poligon perimetri boʻyicha tuproqtepaga joylashtiriladi. Ikkinchi navbatdagi kotlovandan (chuqurlikdan) olingan tuproq birinchi navbatdagi ish xaritasi toʻldirilganidan keyin, undagi qattiq maishiy chiqindilarni izolyatsiya qilishda foydalaniladi.

38. Poligonlar tubida namlik darajasi 52 foizdan ortiq, yillik yogʻingarchilik miqdori 100 millimetrdan ortiq boʻlganda qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydoni filtrat paydo boʻlishi ehtimoli inobatga olingan holda loyihalashtiriladi.

Bunda kotlovanning (chuqurlikning) tubi maydon asosi boʻyicha filtratning teng taqsimlanishini taʼminlaydigan (gorizontal) holatda loyihalashtiriladi.

39. Qiyaligi 0,5 foizdan yuqori boʻlgan uchastkalarda mazkur Yoʻriqnomaning 4-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha kotlovan (chuqurlik) pogʻonasi (kaskadi) loyihalashtiriladi.

40. Kotlovanning (chuqurlikning) yuqoridagi va navbatdagi oraliq devorlar balandligi, shuningdek ikkita yonma-yon kotlovanlar (chuqurliklar) devorlarining oʻlchamlari orasidagi farq 1 metrdan oshmasligi lozim. Oraliq devorlarning tepa qismi boʻyicha chiqindi tashish texnikalarining kirishiga moʻljallangan vaqtinchalik kirish yoʻli loyihalashtiriladi.

41. Filtratsiya koeffitsiyenti belgilangan meʼyordan 30 — 50 foiz ortiq boʻlganda tuproq qatlamini zichlash choralarini koʻrish lozim.

42. Kotlovanlarning (chuqurliklarning) chuqurligi qoida tariqasida, 3 — 6 metr va kengligi 6 — 12 metr boʻlishi lozim. Ularni shamol yoʻnalishiga perpendikulyar holatda joylashtiriladi.

6-§. Xoʻjalik hududi va muhandislik inshootlarini loyihalashtirish

43. Xoʻjalik hududi — maʼmuriy va maishiy binolar, nazorat punkti, texnikalarni saqlash va avtotarozi ayvoni, yoqilgʻi-moylash mahsulotlari va boshqa moddiy qiymatliklarni saqlash omborlari, chiqindilarni saralash uskunalari, suv va elektr tarmoqlari kabi boshqa inshootlarni joylashtirish uchun loyihalashtiriladi.

44. Xoʻjalik hududi qattiq qoplamali maydonga ega boʻlishi, tungi vaqtlarda yoritilishi, atrofi toʻsilgan boʻlishi hamda qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish maydoniga kiriladigan yoʻlga ega boʻlishi lozim.

45. Poligonlarning xoʻjalik hududiga kirish joyida darvoza yoki shlagbaum oʻrnatiladi.

46. Chiqindi tashish texnikalarini yuvishga moʻljallangan maydon xoʻjalik hududidan tashqarida boʻlishi kerak. Chiqindi tashish texnikalarini yuvish havo harorati 5°S dan yuqori boʻlganda amalga oshiriladi.

47. Yiliga 360 ming m³ dan ortiq qattiq maishiy chiqindilar qabul qilinadigan yirik poligonlarda suv taʼminoti artezian quduqlari orqali amalga oshiriladi. Ushbu quduqlar poligonlarning umumiy loyihasi tarkibida nazarda tutiladi.

48. Poligonlardan chiqishda chiqindi tashish texnikalari gʻildiraklarini yuvish uchun uzunligi 8 metr, eni 3 metr va chuqurligi 0,3 metr oʻlchamdagi temir betonli qurilmaga ega boʻlgan nazorat-dezinfeksiya hududi mavjud boʻlishi kerak. Ushbu qurilma maxsus dezinfeksiyalovchi vositalar bilan toʻldiriladi.

49. Yongʻin oʻchirish uchun moʻljallangan suv zaxirasining (sigʻimining) hajmi 108 m³ dan kam boʻlmasligi hamda undan yongʻin oʻchirish avtomobillarining suv olishlari uchun sharoit yaratilgan boʻlishi lozim.

50. Poligonlarning butun hududi perimetri boʻyicha toʻsiq oʻrnatiladi.

50 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 24-martdagi PF-56-son “Chiqindilarni qayta ishlash sohasini yanada takomillashtirish hamda kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq poligonlar hududida “nol chiqindi” tamoyili asosida maishiy chiqindilarni shaharlardan olib chiqish va qayta ishlash, ulardan ekologik toza energiya va boshqa mahsulot ishlab chiqarishga ixtisoslashgan zonalar tashkil etilishi mumkin.

7-§. Sanitariya-muhofaza zonasi va monitoring tizimi

51. Sanitariya-muhofaza zonasida poligon perimetri boʻylab 5 — 8 metr kenglikda yoʻlak quriladi, uning chegarasi boʻylab daraxt va buta koʻchatlari ekiladi, muhandislik kommunikatsiyalari (suv quvurlari, oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi) yotqiziladi hamda elektr yoritish qurilmalari oʻrnatiladi.

52. Sanitariya-muhofaza zonasida turar joylar va ichimlik suvi quduqlari joylashtirilmaydi.

53. Poligonning yer osti suvlariga taʼsirini nazorat qilib borish uchun yer osti suvlari oqimi boʻyicha poligondan yuqori va pastki hududlarda monitoring quduqlari barpo etiladi.

54. Birinchi monitoring qudugʻi yer osti suvlari oqimi boʻyicha poligonning yuqori hududida barpo etiladi. Mazkur monitoring qudugʻidan olinadigan namunalar yer osti suvlarining dastlabki holatini aniqlaydi.

55. Yer osti suvlari oqimi boʻyicha poligondan 100 — 200 metr pastki hududda ham 1 ta yoki 50 — 100 metr oraliqda 2 ta monitoring qudugʻi barpo etiladi. Mazkur monitoring qudugʻidan olinadigan namunalar poligonning yer osti suvlariga taʼsirini koʻrsatadi.

56. Monitoring quduqlari yer osti suvlariga chiqindilar tushishidan himoya qilingan boʻlishi, shuningdek suvdan namuna olinishini taʼminlashi lozim.

57. Olingan namunalarga asosan, suv tarkibidagi ammiak, nitritlar, nitratlar, gidrokarbonatlar, kalsiy, xloridlar, temir, sulfatlar, litiy, organik uglerod, magniy, xrom, sianidlar, qoʻrgʻoshin, simob, margimush, mis, bariy va boshqa kimyoviy moddalar miqdori aniqlanadi.

58. Poligonlarda atmosferaga chiqarilayotgan tashlamalarni monitoring qilish yoki energiya olish maqsadida gazni faol ajratib olish tizimini oʻrnatish maqsadga muvofiq.

3-bob. Poligonlardan foydalanish

1-§. Poligonlarda ishlarni tashkillashtirish

59. Poligonlarda ishlarni tashkillashtirish mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

60. Poligonlarda qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilish mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq Poligonlardan foydalanish texnologik sxemasi asosida amalga oshiriladi. Texnologik sxemada yil mavsumlarini inobatga olgan holda bajariladigan ishlar ketma-ketligi, qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish tartibi va izolyatsiya qiluvchi tuproqni qazib olish rejasi koʻrsatilishi maqsadga muvofiq.

61. Qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilish mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq bir yilga moʻljallangan Poligondan foydalanish jadvali asosida amalga oshiriladi.

62. Poligondan foydalanish jadvalida qattiq maishiy chiqindilar joylashtiriladigan xaritalar raqami koʻrsatilgan holda har oy davomida qabul qilinadigan qattiq maishiy chiqindilar miqdori, ularni izolyatsiya qilish uchun qazib olinadigan tuproq maydoni xaritalari yoki tuproqtepalar raqamlangan holda koʻrsatiladi. Izolyatsiya qilish uchun qazib olinadigan tuproq hajmi “m³” oʻlchov birligida koʻrsatiladi.

63. Qabul qilinayotgan qattiq maishiy chiqindilarning hisobi ularning zichlanmagan holatdagi vazni yoki hajmi boʻyicha yuritiladi. Qabul qilingan qattiq maishiy chiqindilar miqdori mazkur Yoʻriqnomaning 8-ilovasiga muvofiq Qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilish va hisobga olish kitobida yozma yoki elektron shaklda qayd etib boriladi.

2-§. Chiqindilarni tashish texnikalarini boʻshatish

64. Poligonda mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq chiqindilarni tashish texnikalarini boʻshatish sxemasi boʻyicha ishlar uzluksiz amalga oshiriladi.

65. Poligonga kelgan chiqindi tashish texnikalari ish xaritasi yonida boʻshatiladi.

Chiqindi tashish texnikalarini boʻshatish maydoni ish xaritasi oldida ikki qismga boʻlinadi.

Maydonning bir qismida chiqindi tashish texnikalari boʻshatiladi, ikkinchi qismida esa, buldozerlar yoki zichlagichlar ish olib boradi.

66. Chiqindi tashish texnikalarining boʻshatish maydoniga joylashtirilishi chiqib ketayotgan texnikalarning erkin harakatlanishini taʼminlashi lozim.

Maydonning bir qismida chiqindi tashish texnikalarini boʻshatish uchun qabul qilish davomiyligi 1 — 2 soatdan oshmasligi kerak.

3-§. Qattiq maishiy chiqindilarni ish xaritasiga joylashtirish

67. Chiqindi tashish texnikalaridan toʻkilgan qattiq maishiy chiqindilar ish xaritasiga joylashtiriladi. Qattiq maishiy chiqindilarni poligonning butun yuza qismi boʻylab va maydondan tashqariga tartibsiz joylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Ish xaritasining quyidagi oʻlchamlari oʻrnatiladi:

eni 5 metr (transheyali xaritalar uchun — 12 metr);

uzunligi — 30 — 150 metr.

68. Qattiq maishiy chiqindilar buldozerlar yordamida mazkur Yoʻriqnomaning 10-ilovasiga muvofiq qalinligi 0,5 metr boʻlgan qatlamlarni hosil qilgan holda ish xaritasiga suriladi. 10 — 15 ta zichlangan qatlamlar hisobiga chiqindilarni toʻkish maydonidan 2 metr balandlikdagi qiyaliklar hosil qilinadi.

69. Navbatdagi ish xaritasidagi qiyaliklar “pastdan tepaga surish” usuli bilan oldingisi tomon surib hosil qilinadi. 2 metr balandlikda zichlashtirilgan har bir chiqindi qatlami ustidan 0,25 metr qalinlikdagi tuproq qatlami yotqizilib, izolyatsiya qilinadi.

Ish xaritalarining toʻlishiga koʻra ish koʻlami, mazkur Yoʻriqnomaning 11-ilovasiga muvofiq xaritalarni toʻldirish ketma-ketligi boʻyicha oldingi (oʻtgan) kunda toʻldirilgan xaritalardan ortga qarab davom ettiriladi.

70. Qattiq maishiy chiqindilarni “tepadan pastga surish” usulida “pastdan tepaga surish” usulidan farqli ravishda, mazkur Yoʻriqnomaning 12-ilovasiga muvofiq chiqindi tashish texnikalaridagi qattiq maishiy chiqindilar oldingi (oʻtgan) kundagi izolyatsiyalangan yuqori ish xaritasi ustiga toʻkiladi. Qattiq maishiy chiqindilarni pastga surib yotqizishda qiyalik balandligi 2 metrdan ortmasligi lozim.

Ish xaritalarining toʻlishiga koʻra ish koʻlami, mazkur Yoʻriqnomaning 13-ilovasiga muvofiq xaritalarni toʻldirish ketma-ketligi boʻyicha oldingi (oʻtgan) kunda toʻldirilgan xaritalar oldinga qarab davom ettiriladi.

71. Chiqindi tashish texnikalaridan toʻkilgan qattiq maishiy chiqindilarni ish xaritasiga surish barcha turdagi buldozerlar yordamida amalga oshirilishi mumkin. Ish xaritasiga joylashtirilgan qattiq maishiy chiqindilarni 0,5 metr qatlam qilib zichlash 14 tonna ogʻirlikdagi buldozer yoki quvvati 100 — 130 ot kuchiga teng boʻlgan traktor yordamida amalga oshirilishi mumkin.

72. Zichlanadigan har bir qatlamning qalinligi 0,5 metrdan oshib ketmasligi lozim. Zichlash ishlari buldozerni bir joydan ikkinchi joyga 2 — 4-marta harakatlantirib amalga oshiriladi. Qattiq maishiy chiqindilarni zichlash jarayonida buldozerlarning ish xaritasining tomonlari uzunasi boʻylab harakatlanishi talab etiladi.

73. Buldozerning 2-marta harakatlanishi natijasida chiqindilarning zichlashish darajasi 570 — 670 kg/m 3 , 4-marta harakatlanishi natijasida esa, ushbu koʻrsatkich 670 — 800 kg/m 3 ni tashkil etadi.

74. Zichlangan chiqindi qatlamlarining oraliq va yakuniy izolyatsiyasi tuproq bilan amalga oshiriladi. Qattiq maishiy chiqindilarni ochiq va chuqur boʻlmagan ish xaritalariga joylashtirishda oraliq izolyatsiya qilish ishlari issiq kunlarda har kuni, sovuq kunlarda esa uch kundan koʻp boʻlmagan oraliqda amalga oshiriladi. Oraliq izolyatsiya qatlami 0,25 metr qalinlikni, tekislovchi yordamida zichlanganda esa, 0,15 metr qalinlikni tashkil etadi.

75. Tuproq olish va uni ish xaritasiga tashib keltirish mazkur Yoʻriqnomaning 14-ilovasiga muvofiq tuproq yetkazib berish sxemasi boʻyicha skreperlar yordamida amalga oshiriladi.

76. Kuz va qish mavsumida izolyatsiya materiali sifatida qurilish va ishlab chiqarish chiqindilari (ohak chiqindilari, mel, soda, gips, grafit va b.), shuningdek, istisno tarzida vaqtinchalik izolyatsiya uchun qor ishlatilishi mumkin.

77. Bahor faslida harorat 5°S dan oshgan hollarda qor bilan izolyatsiyalangan maydonlar tuproq bilan qoplanadi. Qor bilan izolyatsiya qilingan qatlam ustiga navbatdagi qavat joylashtirilmaydi.

4-bob. Atrof-muhit muhofazasi

78. Poligonlardan foydalanishda mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha keltirilgan ketma-ketlikka rioya etilishi atrof-muhit muhofazasi boʻyicha asosiy talablarning bajarilishini taʼminlaydi.

79. Poligonning masʼul xizmatchisi har oʻn kunda sanitariya-muhofaza zonasini koʻzdan kechirib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻradi (tartibsiz joylashtirilgan qattiq maishiy chiqindilarni bartaraf qilish, hududni tozalash va b.).

80. Poligon hududida atrof-muhitga zarar yetishining oldini oluvchi maxsus texnik moslamalarni qoʻllamagan holda qattiq maishiy chiqindilarni yoqish qatʼiyan man etiladi.

81. Qattiq maishiy chiqindilar bilan birga joylashtirilishiga yoʻl qoʻyiladigan sanoat chiqindilari portlash, oʻz-oʻzidan alangalanish yoki yonish xususiyatlariga ega boʻlmasligi kerak.

5-bob. Poligonni yopish va rekultivatsiya qilish

82. Foydalanish muddati 15 yildan ortiq boʻlgan poligonlarda ularning loyihaviy koʻrsatkichidan 10 foiz ortiq miqdorgacha qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilishga yoʻl qoʻyiladi.

83. Poligonlarda zaharli va portlash xavfini tugʻdiradigan gazlarning ajralib chiqishi sababli, ular yopilganidan keyin kamida 40 yil ushbu hududda kapital qurilish ishlarini olib borishga yoʻl qoʻyilmaydi.

84. Poligonni yopish uchun quyidagilarning mavjud boʻlishi talab etiladi:

yakuniy (yuqori) izolyatsiya qiluvchi qoplama;

filtratni boshqarish tizimi;

gazni boshqarish tizimi.

85. Yakuniy (yuqori) izolyatsiya qiluvchi qoplama poligon yopilishidan oldin barcha kotlovanlarni (chuqurliklarni) tuproqning yakuniy qatlami bilan yopishni nazarda tutadi.

86. Yakuniy (yuqori) izolyatsiya qiluvchi qoplamaning tuzilishi yer maydonidan kelgusida qanday maqsadda foydalanilishiga bogʻliq holda belgilanadi. Daraxtzor tashkil etishda, tepalik va boshqa balandliklarni hosil qilish uchun foydalanishda tuproqning ustki izolyatsiya qatlami 0,6 metrdan kam boʻlmasligi lozim.

87. Qattiq maishiy chiqindilarning ustki qatlami izolyatsiya bilan qoplanguniga qadar uning zichlanish darajasi 750 kg/m 3 ni tashkil etishi lozim.

88. Poligonlarning tashqi qiyaliklarini mustahkamlash ishlari qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish balandligi ortishiga mutanosib ravishda davom ettiriladi. Poligonlarning tashqi qiyaliklarini qoplashda uni barpo etishda koʻchirib olingan unumdor tuproqdan foydalaniladi.

89. Shamol koʻchirib ketishi yoki qiyaliklardagi tuproq yuvilib ketishining oldini olish uchun yakuniy (yuqori) izolyatsiya qoplamasini koʻkalamzorlashtirish talab etiladi. Qiyaliklar boʻylab ixota daraxtzorlari barpo etiladi. Ekiladigan daraxt va butasimon oʻsimliklar (oq qayin, tol, terak va boshqalar) mahalliy iqlim sharoitidan kelib chiqqan holda tanlanadi.

90. Filtratni boshqarish tizimi loyihasi, qoida tariqasida, poligonning umumiy loyihasiga kiritiladi.

91. Gazni boshqarish tizimi poligondan faol foydalanish davrida barpo etiladi. Poligon yopilganidan soʻng, ushbu tizimni yanada mustahkamlash va barqarorlashtirish maqsadida unga tegishli oʻzgartirishlar kiritish (shamollatish quvurini germetik jihozlash, poligon ostiga havo kirishidan himoyalash va h. k.) zarur.

92. Poligon yopilganidan soʻng, uning maydonini rekultivatsiya qilishga yotqizilgan tuproqning kamida quyidagi mustahkamlanish muddatlari oʻtganidan keyin yoʻl qoʻyiladi:

koʻp yillik oʻtlarni ekish, pichanzor va maysazorlar barpo etishda — 1 yil;

daraxt va butalarning nihol hamda koʻchatlarini ekishda — 2 yil.

93. Yopilgan poligonlarda rekultivatsiya qilishning oʻrmon xoʻjaligi (daraxtzorlar barpo qilish) va rekreatsiya yoʻnalishlari eng maqbul yoʻl hisoblanib, rekultivatsiya ishlari mazkur Yoʻriqnomaning 15-ilovasiga muvofiq Poligonni rekultivatsiya qilish texnologik sxemasi boʻyicha amalga oshiriladi.

94. Poligonni rekultivatsiya qilish texnologik sxemasiga muvofiq rekultivatsiya ishlari texnik va biologik bosqichlarda amalga oshiriladi.

95. Rekultivatsiya qilishning texnik bosqichida poligon qiyaligi maxsus texnika yordamida tekistlanadi, uning rekultivatsiya qilinadigan ustki qatlamiga 0,2 metr qalinlikda unumdor tuproq bir tekisda yotqizilgan holda rekultivatsiya qatlami hosil qilinadi.

96. Rekultivatsiya qilishning texnik bosqichi yakuniga koʻra, poligonning rekultivatsiya qilinadigan hududi rekultivatsiya qilishning biologik bosqichini amalga oshirish uchun topshiriladi.

97. Rekultivatsiya qilishning biologik bosqichida tuproq eroziyasiyaga qarshi, landshaft-koʻkalamzorlashtirish ahamiyatiga ega oʻrmonzorlar (daraxtzorlar) barpo etilib, bu quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga oladi:

dastlabki yilda — koʻkalamzorlashtirish uchun yerni urugʻ ekishga tayyorlash, koʻp yillik oʻt urugʻlarini ekish (sepish), ekinzorlarni parvarishlash;

kelgusi yilda — mahalliy iqlim sharoitidan kelib chiqqan holda, koʻp yillik daraxt va buta turlarini tanlash, daraxt va butalarni (urugʻ, nihol va koʻchatlarini) ekish, ekinzorlarni parvarishlash.

6-bob. Yakuniy qoidalar

98. Ushbu Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

99. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Qurilish vazirligi, Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi hamda Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi bilan kelishilgan.

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 1-ILOVA

Foydalanish muddati 15 yilga moʻljallangan poligon uchun talab etiladigan yer maydonining

(namunaviy jadval)

Xizmat koʻrsatiladigan aholi soni (ming kishi) Qattiq maishiy chiqindilarni joylashtirish balandligi, metr (m.) 12 m . 20 m . 25 m . 35 m . 45 m . 60 m . 50 6,5 ga * 5,5 ga - - - - 100 12,5 ga 8,5 ga 7,5 ga - - - 250 31,0 ga 21,0 ga 16,0 ga 13,5 ga - - 500 61,0 ga 41,0 ga 31,0 ga 23,0 ga 20 ga - 750 91,0 ga 61,0 ga 46,0 ga 34,0 ga 26,0 ga - 1000 121,0 ga 81,0 ga 61,0 ga 45,0 ga 35,0 ga 31,0 ga

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 2-ILOVA

Poligonlarda vaqtinchalik yoʻllarni joylashtirish

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 3-ILOVA

Poligon tuzilmasi

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 4-ILOVA

Qiyaligi 0,5 foizdan yuqori boʻlgan uchastkalarda kotlovan (chuqurlik) pogʻonasini (kaskadini) loyihalashtirish

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 5-ILOVA

Poligonlarda ishlarni tashkillashtirish

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 6-ILOVA

Poligondan foydalanish texnologik

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 7-ILOVA

Poligondan foydalanish

Oylar Qabul qilish rejalashtirilgan chiqindi Tuproq bilan izolyatsiyalash Texnologiyaning xususiyatlari Xarita raqami Hajmi (ming m 3 ) Ishlanadigan xarita raqami Izolyatsiya qilinadigan xarita raqami Hajmi (ming m 3 ) Yanvar Fevral Mart Aprel May Iyun Iyul Avgust Sentabr Oktabr Noyabr Dekabr

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 8-ILOVA

Qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilish va hisobga olish

Qattiq maishiy chiqindilarni qabul qilish sanasi Chiqindi tashish texnikasi egasi Chiqindi tashish texnikasining davlat raqami Yoʻnalish raqami Qabul qilingan qattiq maishiy chiqindi miqdori Izoh m 3 t

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 9-ILOVA

Poligonda chiqindilarni tashish maxsus transport vositalarini boʻshatish

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 10-ILOVA

Qattiq maishiy chiqindilarni “pasdan tepaga surish”

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 11-ILOVA

Qattiq maishiy chiqindilarni “pastdan tepaga surish” usulida xaritalarni toʻldirish ketma-ketligi

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 12-ILOVA

Qattiq maishiy chiqindilarni “tepadan pastga surish” usulida yotqizish

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 13-ILOVA

Qattiq maishiy chiqindilarni “tepadan pastga surish” usulida xaritani toʻldirish ketma-ketligi

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 14-ILOVA

Ish xaritada skreperlar yordamida chiqindilarni izolyatsiyalash uchun tuproq yetkazib berish

Qattiq maishiy chiqindi poligonlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaga 15-ILOVA

Poligonni rekultivatsiya qilish texnologik

Rais B. KUCHKAROV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri M. SALIYEV

Favqulodda vaziyatlar vaziri v.b. T. XUDAYBERGENOV

Qishloq xoʻjaligi vaziri J. XODJAYEV

Suv xoʻjaligi vaziri Sh. XAMRAYEV

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N. XUSANOV

Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Qurilish vaziri B. ZAKIROV

Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B. ISLAMOV

Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi A. ABDULLAYEV

Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi raisi v.b. B. GULYAMOV

Toshkent sh.,

2019-yil 17-oktabr,

2019-yil 30-sentabr

2019-yil 2-oktabr

2019-yil 19-sentabr

2019-yil 7-oktabr

2019-yil 19-sentabr

2019-yil 11-oktabr

2019-yil 23-sentabr

2019-yil 14-oktabr

2019-yil 2-oktabr

2019-yil 15-oktabr

2019-yil 23-sentabr

12-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.11.2019-y., 10/19/3197/4037-son; 20.10.2020-y., 10/20/3197-1/1396-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.06.2021-y., 10/21/3197-2/0572-son, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2023-y., 10/23/3197-3/0629-son; 02.02.2026-y., 10/26/3197-4/0099-son)

lex.uz