📅 2019-yil 20-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 20-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 20 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 ноября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 November 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
РЎЙХАТИ
Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари, компьютер ўйинлари ва компьютер спортига (киберспортга) жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, халқаро миқёсда замонавий технологияларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали дастурчи ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, умумтаълим мактабларини замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш ва юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш, компьютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, шунингдек, ахборот технологияларига йўналтирилган адабиётлар турлари ва ҳажмларини кўпайтиришни талаб этмоқда.
Андижон вилоятида ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, компьютер ўйинлари ва киберспортни ривожлантириш ишларига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш, уларга замонавий рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:
Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг таркибий бўлинмаси шаклида рақамли технологиялар ўқув марказларини (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ташкил қилиш;
Андижон вилояти умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни (кейинги ўринларда тўгараклар деб аталади) белгиланган тартибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
а) марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ёшларга компьютер дастурлаш тилларини, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш;
ёшларнинг компьютер ўйинлари, киберспортга қизиқишини ошириш, ушбу соҳада спортчиларни тайёрлаш, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш;
миллий қадриятларни, маданий ва халқ меросини тарғиб қилувчи маҳаллий дастурий таъминотлар, дизайн ишлари, ўйинлар ҳамда видео маҳсулотларини яратишга ёшларни кенг жалб қилиш;
рақамли технологиялар соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш;
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малака ошириш курсларини ташкил этиш;
б) тўгаракларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ёшларга компьютер дастурлаш асослари, компьютер саводхонлиги, ахборот технологиялари асосларини ўргатиш;
ёшларнинг бўш вақтларида киберспорт ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш.
3. Қуйидагилар:
Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари ҳамда умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт тўгаракларини ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари жойлаштириладиган манзиллар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ишларида, биринчи навбатда, умумтаълим мактабларининг мавжуд имкониятларидан кенг фойдаланилади.
5. Республика ишчи гуруҳи Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта таҳлил қилиб, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиб бориш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ёшларни компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишга кенг жалб этиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан самарали ва тўлиқ фойдаланган ҳолда, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, бир ой муддатда компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин.
Бунда:
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
тўгараклар фаолиятини ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида мунтазам турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилишини ташкил этиш;
тўгаракларнинг фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур бўладиган хоналарни ажратиш ва тегишли шарт-шароит яратиш, уларга ўқувчи-ёшлар қатновини йўлга қўйиш бўйича;
б) Андижон вилояти ҳокимлиги умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш учун зарур бўладиган ўқув-қўлланмалар ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин.
7. Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги таклифлари асосида бир ой муддатда тўгараклар учун зарур бўладиган инвентарларни харид қилиш масалаларини ҳал этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб тўгараклар раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини Андижон вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ташкил этиш;
малака ошириш курсларида машғулот ўтказиш учун соҳанинг малакали, етук мутахассис ва ўқитувчиларини жалб этиш ҳамда уларнинг ойлик маошларини белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўрсин.
9. Белгилансинки:
а) марказлар етакчи ўқув муассасаларининг малакали мутахассис, экспертларини марказларда ўқув машғулотларини ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилади;
б) марказларда ёшлар учун қисқа муддатли бепул ҳамда чуқурлаштирилган узоқ муддатли пулли ўқув курслари ташкил этилади;
в) марказларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун пулли малака ошириш курслари ташкил этилади;
г) марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:
марказлар жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, уларни зарур мебель ва инвентарь билан жиҳозлаш, марказлар жойлаштириладиган бино ва иншоотлар атрофини ободонлаштириш, шунингдек, марказларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш — ташкилотчиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушадиган маблағлар;
марказларни зарур техник инфратузилма, техник қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминлаш — ташкилотчиларнинг маблағлари, ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
марказлар ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш — 2019 йилда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2020 йилдан бошлаб эса — марказлар томонидан кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;
д) тўгаракларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:
умумтаълим мактабларини тегишли дастур доирасида компьютер синфлари билан таъминлаш — халқаро ва хорижий молия институтлари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
тўгаракларда фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактаблари ходимлари, шунингдек, шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, тўгаракларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш — тўгаракларда таълим беришда пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
тўгаракларга тақдим этиладиган юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи хизматлари ва «ZiyoNET» тармоғига кириш учун белгиланган тарифлар асосида харажатларни қоплаш — Андижон вилояти маҳаллий бюджети, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари ҳисобига ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда марказлар ва тўгараклар учун замонавий рақамли технологиялар, дизайн ишлари, электрон тижорат, дастурлаш асослари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
11. Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги вазифаларни амалга оширишда мунтазам равишда тегишли таҳлилий ишларни олиб борсин, ёшларнинг тўгаракларга қатнаши, ушбу жойларда ўтказилаётган тадбирларнинг мазмундорлигини ўрганиш бўйича доимий мониторинг юритсин ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли тавсиялар бериб борсин.
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига китобхонликни ривожлантириш борасида Андижон вилоятида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорига 1-ИЛОВА
Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича
Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Ижро учун масъуллар Сарф-харажатлар (млн сўм) Молиялаштириш манбалари Амалга ошириш механизми I. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш 1. Халқ таълими муассасаларининг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминлаш. 2019-2020 йиллар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 114 355,0 Масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан 785 та халқ таълими муассасаларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш. 2. Давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларининг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминлаш. 2019-2020 йиллар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 33 477,0 Масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан 272 та давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш. 3. Мактабгача таълим муассасаларини юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминлаш. 2020 йил июль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 56 549,0 Масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан 459 та мактабгача таълим муассасаларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш. II. Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил қилиш 4. Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида Рақамли технологиялар ўқув марказини зарур инфратузилма, техник қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминлаш: Андижон вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳар бир туман (шаҳар) учун 450,0 Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан 1. Бинони таъмирлаш. 2. Зарур техник қурилмалар ва жиҳозларни харид қилиш . 3. Марказни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш. 4. Марказда локал тармоқ ташкил этиш. Андижон шаҳрида; 2019 йил декабрь Асака туманида; 2020 йил июнь Шаҳрихон туманида; 2020 йил декабрь Олтинкўл туманида; 2021 йил июнь Балиқчи туманида; 2021 йил декабрь Бўз туманида; 2022 йил июнь Булоқбоши туманида; 2022 йил декабрь Жалақудуқ туманида; 2023 йил июнь Избоскан туманида; 2023 йил декабрь Қўрғонтепа туманида; 2024 йил июнь Марҳамат туманида; 2024 йил декабрь Пахтаобод туманида; 2025 йил июнь Улуғнор туманида; 2025 йил июнь Хўжаобод туманида; 2025 йил декабрь Андижон туманида; 2025 йил декабрь Хонобод шаҳрида. 2025 йил декабрь 5. Рақамли технологиялар ўқув марказларида замонавий ўқув курсларни ташкил этиш. Доимий Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2 980,5 Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан 1. Марказлар учун ўқитувчи-мураббийларни тайёрлаш ва ўқув дастурларни ишлаб чиқиш. 2. Марказларга тингловчи-ларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил қилиш. 6. Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида Рақамли технологиялар ўқув марказларида малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2020 йил февраль — апрель Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Смета ҳужжатлари асосида Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш ва уларнинг малакасини ошириш. 7. Рақамли технологиялар ўқув марказларида давлат органлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари учун шартнома асосида кечки курсларни ташкил этиш. Доимий Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Смета ҳужжатлари асосида Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан 1. 4 Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тингловчиларни тасдиқланган график асосида танлаб олиш. 3. Ўқитишни ташкил қилиш. 8. Умумтаълим мактабларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўқув қўлланмалар билан таъминлаш. 2019 — 2021 йиллар Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Смета ҳужжатлари асосида Ижрочилар маблағлари ҳисобидан 1. Умумтаълим мактаблари кутубхоналаридаги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув қўлланмалари ва материалларини хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижаларига кўра зарур китболар ва ўқув материллари рўйхатини шакллантириш. 3. Рўхатга кўра китоблар ва ўқув қўлланмаларини харид қилиш. 4. Умумтаълим мактаблари кутубхоналарини янги дарсликлар билан бойитиб бориш. III. Компьютер индустрияси ва спортини ривожлантириш 9. Андижон вилоятида Электрон компьютер спорти федерациясининг бўлинмаси фаолиятини ташкил этиш. 2019 йил якунига қадар Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги - - Андижон вилоятида Электрон компьютер спорти федерациясининг бўлинмаси фаолиятини ташкил этиш бўйича ишларни амалга ошириш. 10. Вилоят миқёсида компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича даврий мусобақаларни ўтказиш. Доимий Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Смета ҳужжатлари асосида Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси маблағлари ва ҳомийлик хайриялари 1. 2019 — 2022 йиллар давомида ҳудудий ва республика мусобақа-ларини ташкил этиш режа-жадвали ва низомини ишлаб чиқиш. 2. Киберспорт бўйича мусоба-қалар ва турнирлар ўтказиладиган биноларни зарур жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозлаш. 11. Электрон компьютер спорти бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аттестациядан ўтказиш ва электрон компьютер спорти бўйича тренерлар реестрини шакллантириш. 2020 йил I чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги - - 1. Электрон компьютер спорти бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аттестациядан ўтказиш бўйича амалдаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш. 2. Электрон компьютер спорти бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аттестациясини ташкил қилиш . 12. Компьютер ўйинлари билан шуғулланадиган клублар реестрини шакллантириш ва уларни паспортлаштириш. 2020 йил I чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги Белгиланган йиғим миқдорида Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси ва ҳомийлар маблағлари 1. Ишчи гуруҳларни шакллантириш, Андижон вилоятидаги компьютер ўйинлари билан шуғулланадиган клубларни хатловдан ўтказиш. 2. Клублар реестрини шакллантириш ва уларни паспортлаштириш. 13. Умумтаълим мактабларидаги компьютер синфларини жиҳозлаш, техник ҳолатни янада яхшилаш. 2019-2020 йиллар Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Смета ҳужжатлари асосида Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари 1. Умумтаълим мактабларининг компьютер техникалари билан таъминланганлигини хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижаларига кўра компьютер техникалари ва техник воситалар рўйхатини шакллантириш. 3. Рўхатга кўра компьютер техникалари ва техник воситаларни харид қилиш. 4. Харид қилинган компьютер техникалари ва техник воситаларни умумтаълим мактабларида ўрнатиш ишларини ташкил этиш. 14. Умумтаълим мактабларида локал ҳисоблаш тармоқларни ташкил этиш. 2019 — 2021 йиллар Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Смета ҳужжатлари асосида Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари 1. Умумтаълим мактабларининг локал ҳисоблаш тармоқларини хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижаларига кўра зарур жиҳоз ва техник воситалар рўйхатини шакллантириш. 3. Рўхатга кўра жиҳоз ва техник воситаларни харид қилиш. 4. Харид қилинган жиҳоз ва техник воситаларни умумтаълим мактабларида ўрнатиш созлаш ишларини ташкил этиш. 15. Ҳудудларда Рақамли технологиялар ўқув марказларини ва компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар фаолиятининг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиботини йўлга қўйиш. Доимий МТРК, ЎзА, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Смета ҳужжатлари асосида Ижрочилар маблағлари ҳисобидан 1. Медия-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ҳудудларда тарғибот гуруҳ-ларини шакллантириш, тарғибот режасини ишлаб чиқиш. 3. Рақамли технологиялар ўқув марказларини ва компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар фаолияти тўғрисида махсус кўрсатув ва роликлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорига 2-ИЛОВА
Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари ҳамда умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт тўгаракларини ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳининг
1. Ш.М. Садиков — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. У.И. Шукуров — Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Ш.Х. Шерматов — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири 4. Д.Х. Набиев — Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири 5. И.У. Маджидов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири 6. Ш.Р. Ражаббаев — Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. 7. А.Я. Хайдаров — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари 8. А.М. Жумабоев — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорига 3-ИЛОВА
Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари жойлаштириладиган манзиллар
Т/р Туман (шаҳар) номи Рақамли технологиялар ўқув маркази жойлаштириладиган манзил 1. Андижон шаҳри Чўлпон кўчаси, 9-уй 2. Асака тумани Асака шаҳри, Соҳил бўйи кўчаси, 1-уй 3. Шаҳрихон тумани Шаҳрихон шаҳри, Шаҳрихон шох кўча, 42-уй 4. Андижон тумани Куйган-ёр шаҳарчаси, Андижон кўчаси, 2-уй 5. Избоскан тумани Ч. Азимов кўчаси, 1-уй 6. Қўрғонтепа тумани Мустақиллик кўчаси, 50-уй 7. Балиқчи тумани «Авесто» МФЙ, Худайбердиев кўчаси, 8-уй 8. Пахтаобод тумани Пахтаобод шаҳри, А. Темур кўчаси, 2-уй 9. Жалақудуқ тумани Охунбобоев шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 48-уй 10. Марҳамат тумани Ипак йўли кўчаси, 1-уй 11. Олтинкўл тумани Чинобод кўчаси, 35-уй 12. Булоқбоши тумани Фароғат кўчаси, 43-ДИМИ 13. Хўжаобод тумани Узун кўчаси, 11-уй 14. Бўз тумани А. Икрамов кўчаси, 14-уй 15. Улуғнор тумани «Шаҳрибод» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 2-уй 16. Хонобод шаҳри Зиёкор кўчаси, 5-уй
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 ноябрь,
921-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR DASTURI
TARKIBI
ROʻYXATI
Andijon viloyatida aholi, shu jumladan yoshlar oʻrtasida kompyuter texnologiyalari va Internet jahon axborot tarmogʻidan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Andijon viloyatida aholi, shu jumladan yoshlarning mafkuraviy immunitetini kuchaytirish, ijodiy va intellektual salohiyatini roʻyobga chiqarish uchun sharoitlar yaratish, ularni kompyuter texnologiyalari, dasturlash asoslari, kompyuter oʻyinlari va kompyuter sportiga (kibersportga) jalb etish boʻyicha keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, xalqaro miqyosda zamonaviy texnologiyalarga asoslangan raqamli iqtisodiyotning jadal rivojlanishi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida yuqori malakali dasturchi va mutaxassislarni tayyorlash tizimini takomillashtirish, umumtaʼlim maktablarini zamonaviy kompyuter texnologiyalari bilan taʼminlash va yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanish, kompyuter oʻyinlari va kibersportni yoshlar oʻrtasida yanada ommalashtirish, shuningdek, axborot texnologiyalariga yoʻnaltirilgan adabiyotlar turlari va hajmlarini koʻpaytirishni talab etmoqda.
Andijon viloyatida yoshlarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasiga boʻlgan qiziqishini yanada oshirish, kompyuter oʻyinlari va kibersportni rivojlantirish ishlariga keng jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish, ularga zamonaviy raqamli texnologiyalar, dasturlash asoslari, elektron tijorat yoʻnalishlarini oʻrgatish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining:
Andijon viloyati tuman (shahar)larida yuridik shaxs tashkil etmagan holda Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasining tarkibiy boʻlinmasi shaklida raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarini (keyingi oʻrinlarda markazlar deb ataladi) tashkil qilish;
Andijon viloyati umumtaʼlim maktablarida kompyuter texnologiyalari, kompyuter oʻyinlari va kibersport boʻyicha toʻgaraklarni (keyingi oʻrinlarda toʻgaraklar deb ataladi) belgilangan tartibda tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
a) markazlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
yoshlarga kompyuter dasturlash tillarini, robototexnika, axborot texnologiyalari va elektron tijorat sohasida innovatsion tadbirkorlik asoslarini oʻrgatish;
yoshlarning kompyuter oʻyinlari, kibersportga qiziqishini oshirish, ushbu sohada sportchilarni tayyorlash, musobaqalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish hamda ularda yoshlarning ishtirok etishini taʼminlash;
milliy qadriyatlarni, madaniy va xalq merosini targʻib qiluvchi mahalliy dasturiy taʼminotlar, dizayn ishlari, oʻyinlar hamda video mahsulotlarini yaratishga yoshlarni keng jalb qilish;
raqamli texnologiyalar sohasida mahorat darslari, treninglar, ilmiy-amaliy konferensiyalar va seminarlar oʻtkazish;
axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida malaka oshirish kurslarini tashkil etish;
b) toʻgaraklarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
yoshlarga kompyuter dasturlash asoslari, kompyuter savodxonligi, axborot texnologiyalari asoslarini oʻrgatish;
yoshlarning boʻsh vaqtlarida kibersport hamda axborot texnologiyalariga qiziqishini oshirish, ushbu sohada ularga kasbiy koʻnikmalar berish.
3. Quyidagilar:
Andijon viloyatida aholi, shu jumladan yoshlar oʻrtasida kompyuter texnologiyalari va Internet jahon axborot tarmogʻidan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Chora-tadbirlar dasturi deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq;
Andijon viloyatida raqamli texnologiyalar oʻquv markazlari hamda umumtaʼlim maktablarida kompyuter texnologiyalari, kompyuter oʻyinlari va kibersport toʻgaraklarini tashkil etishni muvofiqlashtirish boʻyicha respublika ishchi guruhining (keyingi oʻrinlarda respublika ishchi guruhi deb ataladi) tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
Andijon viloyatida raqamli texnologiyalar oʻquv markazlari joylashtiriladigan manzillar roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilansinki, Chora-tadbirlar dasturiga muvofiq aholi, shu jumladan yoshlar oʻrtasida kompyuter texnologiyalari va Internet jahon axborot tarmogʻidan samarali foydalanishni tashkil etish ishlarida, birinchi navbatda, umumtaʼlim maktablarining mavjud imkoniyatlaridan keng foydalaniladi.
5. Respublika ishchi guruhi Chora-tadbirlar dasturida nazarda tutilgan vazifalarning ijrosini har chorakda kamida bir marta tahlil qilib, ularni amalga oshirishga toʻsqinlik qilayotgan muammolarni bartaraf etib borish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi, Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda yoshlarni kompyuter texnologiyalari va Internet jahon axborot tarmogʻidan samarali foydalanishga keng jalb etish borasidagi barcha mavjud imkoniyatlardan samarali va toʻliq foydalangan holda, oʻquvchi-yoshlarning boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazish maqsadida umumtaʼlim maktablarida yoshlarning qiziqishlaridan kelib chiqib, bir oy muddatda kompyuter texnologiyalari, kompyuter oʻyinlari va kibersport boʻyicha toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻysin.
Bunda:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda:
toʻgaraklar faoliyatini tashkil etish, toʻgaraklarni tegishli kadrlar va metodik qoʻllanmalar bilan taʼminlash, umumtaʼlim maktablarida muntazam turli tadbirlar, koʻrik-tanlovlar oʻtkazilishini tashkil etish;
toʻgaraklarning faoliyat yuritishi, tadbirlar oʻtkazilishi uchun zarur boʻladigan xonalarni ajratish va tegishli shart-sharoit yaratish, ularga oʻquvchi-yoshlar qatnovini yoʻlga qoʻyish boʻyicha;
b) Andijon viloyati hokimligi umumtaʼlim maktablarida toʻgaraklarni tashkil etish uchun zarur boʻladigan oʻquv-qoʻllanmalar va boshqa inventarlar bilan taʼminlash boʻyicha masʼul etib belgilansin.
7. Andijon viloyati hokimligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi takliflari asosida bir oy muddatda toʻgaraklar uchun zarur boʻladigan inventarlarni xarid qilish masalalarini hal etsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda:
joriy yilning dekabr oyidan boshlab toʻgaraklar rahbarlari va oʻqituvchilarining malaka oshirish kurslarini Andijon viloyati xalq taʼlimi xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazida tashkil etish;
malaka oshirish kurslarida mashgʻulot oʻtkazish uchun sohaning malakali, yetuk mutaxassis va oʻqituvchilarini jalb etish hamda ularning oylik maoshlarini belgilangan tartibda qoplash choralarini koʻrsin.
9. Belgilansinki:
a) markazlar yetakchi oʻquv muassasalarining malakali mutaxassis, ekspertlarini markazlarda oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish uchun shartnoma asosida jalb qiladi;
b) markazlarda yoshlar uchun qisqa muddatli bepul hamda chuqurlashtirilgan uzoq muddatli pulli oʻquv kurslari tashkil etiladi;
v) markazlarda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari uchun pulli malaka oshirish kurslari tashkil etiladi;
g) markazlarni tashkil etish va ularning faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi:
markazlar joylashtiriladigan bino va inshootlarni rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash, ularni zarur mebel va inventar bilan jihozlash, markazlar joylashtiriladigan bino va inshootlar atrofini obodonlashtirish, shuningdek, markazlarning boshqa joriy xarajatlarini qoplash — tashkilotchilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari hamda oʻquv kurslari va malaka oshirish kurslaridan tushadigan mablagʻlar;
markazlarni zarur texnik infratuzilma, texnik qurilmalar va jihozlar bilan taʼminlash — tashkilotchilarning mablagʻlari, oʻquv kurslari va malaka oshirish kurslaridan tushadigan mablagʻlar, homiylik xayriyalari va Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;
markazlar xodimlari hamda shartnoma asosida jalb qilinadigan mutaxassis, ekspert hamda boshqa xodimlar mehnatiga haq toʻlash — 2019-yilda Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, 2020-yildan boshlab esa — markazlar tomonidan koʻrsatilgan pulli xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
d) toʻgaraklarni tashkil etish va ularning faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi:
umumtaʼlim maktablarini tegishli dastur doirasida kompyuter sinflari bilan taʼminlash — xalqaro va xorijiy moliya institutlari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar;
toʻgaraklarda faoliyat koʻrsatayotgan umumtaʼlim maktablari xodimlari, shuningdek, shartnoma asosida jalb qilinadigan mutaxassis, ekspert hamda boshqa xodimlar mehnatiga haq toʻlash, toʻgaraklarning boshqa joriy xarajatlarini qoplash — toʻgaraklarda taʼlim berishda pullik xizmat koʻrsatishdan olingan daromadlar;
toʻgaraklarga taqdim etiladigan yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻi xizmatlari va “ZiyoNET” tarmogʻiga kirish uchun belgilangan tariflar asosida xarajatlarni qoplash — Andijon viloyati mahalliy budjeti, tumanlar (shaharlar) budjetlari hisobiga ushbu maqsadlarga ajratiladigan mablagʻlar doirasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda markazlar va toʻgaraklar uchun zamonaviy raqamli texnologiyalar, dizayn ishlari, elektron tijorat, dasturlash asoslari, kompyuter oʻyinlari va kibersport boʻyicha oʻquv dasturlarini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin.
11. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi yoshlarni madaniyat va sanʼatga jalb etish, ularning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish borasidagi vazifalarni amalga oshirishda muntazam ravishda tegishli tahliliy ishlarni olib borsin, yoshlarning toʻgaraklarga qatnashi, ushbu joylarda oʻtkazilayotgan tadbirlarning mazmundorligini oʻrganish boʻyicha doimiy monitoring yuritsin hamda natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga tegishli tavsiyalar berib borsin.
12. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga kitobxonlikni rivojlantirish borasida Andijon viloyatida olib borilayotgan islohotlarni keng yoritish, shuningdek, ushbu yoʻnalishda amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarning mazmuni va mohiyatini tushuntirish ishlarini tashkil qilish tavsiya etilsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov, xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Telekommunikatsiyalar, IT-texnologiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish, axborot xavfsizligini taʼminlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-noyabrdagi 921-son qaroriga 1-ILOVA
Andijon viloyatida aholi, shu jumladan yoshlar oʻrtasida kompyuter texnologiyalari va Internet jahon axborot tarmogʻidan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha
T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar Sarf-xarajatlar (mln soʻm) Moliyalashtirish manbalari Amalga oshirish mexanizmi I. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmasini rivojlantirish 1. Xalq taʼlimi muassasalarining yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanishini taʼminlash. 2019-2020-yillar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 114 355,0 Masʼul vazirlik va idoralar mablagʻlari hisobidan 785 ta xalq taʼlimi muassasalariga qurilmalarni tanlov asosida xarid qilish va qurilish hamda montaj ishlarini amalga oshirish. 2. Davlat tibbiyot muassasalari va tashkilotlarining yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanishini taʼminlash. 2019-2020-yillar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 33 477,0 Masʼul vazirlik va idoralar mablagʻlari hisobidan 272 ta davlat tibbiyot muassasalari va tashkilotlariga qurilmalarni tanlov asosida xarid qilish va qurilish hamda montaj ishlarini amalga oshirish. 3. Maktabgacha taʼlim muassasalarini yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanishini taʼminlash. 2020-yil iyul Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 56 549,0 Masʼul vazirlik va idoralar mablagʻlari hisobidan 459 ta maktabgacha taʼlim muassasalariga qurilmalarni tanlov asosida xarid qilish va qurilish hamda montaj ishlarini amalga oshirish. II. Raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarini tashkil qilish 4. Andijon viloyati tuman (shahar)larida Raqamli texnologiyalar oʻquv markazini zarur infratuzilma, texnik qurilmalar va jihozlar bilan taʼminlash: Andijon viloyati hokimligi, tuman (shahar) hokimliklari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Har bir tuman (shahar) uchun 450,0 Tashkilotchilarning mablagʻlari hisobidan 1. Binoni taʼmirlash. 2. Zarur texnik qurilmalar va jihozlarni xarid qilish . 3. Markazni yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻi bilan taʼminlash. 4. Markazda lokal tarmoq tashkil etish. Andijon shahrida; 2019-yil dekabr Asaka tumanida; 2020-yil iyun Shahrixon tumanida; 2020-yil dekabr Oltinkoʻl tumanida; 2021-yil iyun Baliqchi tumanida; 2021-yil dekabr Boʻz tumanida; 2022-yil iyun Buloqboshi tumanida; 2022-yil dekabr Jalaquduq tumanida; 2023-yil iyun Izboskan tumanida; 2023-yil dekabr Qoʻrgʻontepa tumanida; 2024-yil iyun Marhamat tumanida; 2024-yil dekabr Paxtaobod tumanida; 2025-yil iyun Ulugʻnor tumanida; 2025-yil iyun Xoʻjaobod tumanida; 2025-yil dekabr Andijon tumanida; 2025-yil dekabr Xonobod shahrida. 2025-yil dekabr 5. Raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarida zamonaviy oʻquv kurslarni tashkil etish. Doimiy Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 2 980,5 Tashkilotchilarning mablagʻlari hisobidan 1. Markazlar uchun oʻqituvchi-murabbiylarni tayyorlash va oʻquv dasturlarni ishlab chiqish. 2. Markazlarga tinglovchi-larni tanlab olish va oʻqitishni tashkil qilish. 6. Umumtaʼlim maktablari oʻqituvchilarini axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida bilim va koʻnikmalarini yanada oshirish maqsadida Raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarida malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2020-yil fevral — aprel Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi Smeta hujjatlari asosida Tashkilotchilarning mablagʻlari hisobidan Umumtaʼlim maktablari oʻqituvchilarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi bilimlarini baholash mezonini ishlab chiqish va ularning malakasini oshirish. 7. Raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarida davlat organlari xodimlari va tadbirkorlik subyektlari uchun shartnoma asosida kechki kurslarni tashkil etish. Doimiy Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Smeta hujjatlari asosida Tashkilotchilarning mablagʻlari hisobidan 1. 4 Oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tinglovchilarni tasdiqlangan grafik asosida tanlab olish. 3. Oʻqitishni tashkil qilish. 8. Umumtaʼlim maktablarini axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi oʻquv qoʻllanmalar bilan taʼminlash. 2019 — 2021-yillar Xalq taʼlimi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Smeta hujjatlari asosida Ijrochilar mablagʻlari hisobidan 1. Umumtaʼlim maktablari kutubxonalaridagi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha oʻquv qoʻllanmalari va materiallarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlov natijalariga koʻra zarur kitbolar va oʻquv materillari roʻyxatini shakllantirish. 3. Roʻxatga koʻra kitoblar va oʻquv qoʻllanmalarini xarid qilish. 4. Umumtaʼlim maktablari kutubxonalarini yangi darsliklar bilan boyitib borish. III. Kompyuter industriyasi va sportini rivojlantirish 9. Andijon viloyatida Elektron kompyuter sporti federatsiyasining boʻlinmasi faoliyatini tashkil etish. 2019-yil yakuniga qadar Oʻzbekiston elektron kompyuter sporti federatsiyasi, Andijon viloyati hokimligi - - Andijon viloyatida Elektron kompyuter sporti federatsiyasining boʻlinmasi faoliyatini tashkil etish boʻyicha ishlarni amalga oshirish. 10. Viloyat miqyosida kompyuter oʻyinlari va kibersport boʻyicha davriy musobaqalarni oʻtkazish. Doimiy Oʻzbekiston elektron kompyuter sporti federatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Andijon viloyati hokimligi Smeta hujjatlari asosida Oʻzbekiston elektron kompyuter sporti federatsiyasi mablagʻlari va homiylik xayriyalari 1. 2019 — 2022-yillar davomida hududiy va respublika musobaqa-larini tashkil etish reja-jadvali va nizomini ishlab chiqish. 2. Kibersport boʻyicha musoba-qalar va turnirlar oʻtkaziladigan binolarni zarur jihoz va uskunalar bilan jihozlash. 11. Elektron kompyuter sporti boʻyicha trenerlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi shaxslarni attestatsiyadan oʻtkazish va elektron kompyuter sporti boʻyicha trenerlar reyestrini shakllantirish. 2020-yil I chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston elektron kompyuter sporti federatsiyasi, Andijon viloyati hokimligi - - 1. Elektron kompyuter sporti boʻyicha trenerlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi shaxslarni attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha amaldagi hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish. 2. Elektron kompyuter sporti boʻyicha trenerlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi shaxslarni attestatsiyasini tashkil qilish . 12. Kompyuter oʻyinlari bilan shugʻullanadigan klublar reyestrini shakllantirish va ularni pasportlashtirish. 2020-yil I chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekis�on elektron kompyuter sporti federatsiyasi, Andijon viloyati hokimligi Belgilangan yigʻim miqdorida Oʻzbekiston elektron kompyuter sporti federatsiyasi va homiylar mablagʻlari 1. Ishchi guruhlarni shakllantirish, Andijon viloyatidagi kompyuter oʻyinlari bilan shugʻullanadigan klublarni xatlovdan oʻtkazish. 2. Klublar reyestrini shakllantirish va ularni pasportlashtirish. 13. Umumtaʼlim maktablaridagi kompyuter sinflarini jihozlash, texnik holatni yanada yaxshilash. 2019-2020-yillar Xalq taʼlimi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Andijon viloyati hokimligi Smeta hujjatlari asosida Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining kredit va grant mablagʻlari 1. Umumtaʼlim maktablarining kompyuter texnikalari bilan taʼminlanganligini xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlov natijalariga koʻra kompyuter texnikalari va texnik vositalar roʻyxatini shakllantirish. 3. Roʻxatga koʻra kompyuter texnikalari va texnik vositalarni xarid qilish. 4. Xarid qilingan kompyuter texnikalari va texnik vositalarni umumtaʼlim maktablarida oʻrnatish ishlarini tashkil etish. 14. Umumtaʼlim maktablarida lokal hisoblash tarmoqlarni tashkil etish. 2019 — 2021-yillar Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Smeta hujjatlari asosida Ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida, Xalq taʼlimi vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari 1. Umumtaʼlim maktablarining lokal hisoblash tarmoqlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlov natijalariga koʻra zarur jihoz va texnik vositalar roʻyxatini shakllantirish. 3. Roʻxatga koʻra jihoz va texnik vositalarni xarid qilish. 4. Xarid qilingan jihoz va texnik vositalarni umumtaʼlim maktablarida oʻrnatish sozlash ishlarini tashkil etish. 15. Hududlarda Raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarini va kompyuter texnologiyalari, kompyuter oʻyinlari va kibersport boʻyicha toʻgaraklar faoliyatining aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida keng targʻibotini yoʻlga qoʻyish. Doimiy MTRK, OʻzA, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Xalq taʼlimi vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Smeta hujjatlari asosida Ijrochilar mablagʻlari hisobidan 1. Mediya-reja ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Hududlarda targʻibot guruh-larini shakllantirish, targʻibot rejasini ishlab chiqish. 3. Raqamli texnologiyalar oʻquv markazlarini va kompyuter texnologiyalari, kompyuter oʻyinlari va kibersport boʻyicha toʻgaraklar faoliyati toʻgʻrisida maxsus koʻrsatuv va roliklar tayyorlab, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng yoritib borish.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-noyabrdagi 921-son qaroriga 2-ILOVA
Andijon viloyatida raqamli texnologiyalar oʻquv markazlari hamda umumtaʼlim maktablarida kompyuter texnologiyalari, kompyuter oʻyinlari va kibersport toʻgaraklarini tashkil etishni muvofiqlashtirish boʻyicha respublika ishchi guruhining
1. Sh.M. Sadikov — Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri, Ishchi guruh rahbari 2. U.I. Shukurov — Andijon viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. Sh.X. Shermatov — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri 4. D.X. Nabiyev — Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri 5. I.U. Madjidov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri 6. Sh.R. Rajabbayev — Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vazirining birinchi oʻrinbosari v.b. 7. A.Y. Xaydarov — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining oʻrinbosari 8. A.M. Jumaboyev — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisining birinchi oʻrinbosari
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-noyabrdagi 921-son qaroriga 3-ILOVA
Andijon viloyatida raqamli texnologiyalar oʻquv markazlari joylashtiriladigan manzillar
T/r Tuman (shahar) nomi Raqamli texnologiyalar oʻquv markazi joylashtiriladigan manzil 1. Andijon shahri Choʻlpon koʻchasi, 9-uy 2. Asaka tumani Asaka shahri, Sohil boʻyi koʻchasi, 1-uy 3. Shahrixon tumani Shahrixon shahri, Shahrixon shox koʻcha, 42-uy 4. Andijon tumani Kuygan-yor shaharchasi, Andijon koʻchasi, 2-uy 5. Izboskan tumani Ch. Azimov koʻchasi, 1-uy 6. Qoʻrgʻontepa tumani Mustaqillik koʻchasi, 50-uy 7. Baliqchi tumani “Avesto” MFY, Xudayberdiyev koʻchasi, 8-uy 8. Paxtaobod tumani Paxtaobod shahri, A. Temur koʻchasi, 2-uy 9. Jalaquduq tumani Oxunboboyev shahri, Oʻzbekiston koʻchasi, 48-uy 10. Marhamat tumani Ipak yoʻli koʻchasi, 1-uy 11. Oltinkoʻl tumani Chinobod koʻchasi, 35-uy 12. Buloqboshi tumani Farogʻat koʻchasi, 43-DIMI 13. Xoʻjaobod tumani Uzun koʻchasi, 11-uy 14. Boʻz tumani A. Ikramov koʻchasi, 14-uy 15. Ulugʻnor tumani “Shahribod” MFY, Mustaqillik koʻchasi, 2-uy 16. Xonobod shahri Ziyokor koʻchasi, 5-uy
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 20-noyabr,
921-son