UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Жисмоний ва юридик шахслар мулкини, жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган объектларни ишончли қўриқлашни таъминлашда ягона тамойил ва ёндашувларни жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда, қўриқлаш фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, қўриқлаш хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириши, шунингдек, давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ўз ваколатлари доирасида ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида қўриқлаш фаолияти хизматларини кўрсатиш шартномаларига асосан келиб тушадиган маблағлардан фойдаланган ҳолда давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, жисмоний ва юридик шахслар мулкини қўриқлаш вазифасини амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда:

2020 йил якунига қадар ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиниши ва қўриқланишини;

2020-2021 йиллар давомида қўриқланадиган объектлар техник жиҳатдан жиҳозланганлиги хатловдан ўтказилиб, унинг натижалари асосида объектларни зарур муҳандислик-техник воситалар билан қўшимча жиҳозлаш юзасидан чоралар кўрилишини таъминлансин.

4. Белгилансинки:

ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, уларга бўйсунувчи юридик шахслар томонидан ўз ваколатлари доирасида қўриқланадиган объектларга татбиқ этилмайди;

жисмоний шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига тегишли объектлар қонунчилик ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар

I. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти саф бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган ўта муҳим, тоифаланган ва давлат аҳамиятидаги бошқа объектлар.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ва агентликлар.

3. Вазирликлар ва идораларнинг маъмурий бинолари, шунингдек, ижро этувчи ва суд хокимияти органларининг объектлари (қонунчиликка мувофиқ идоравий қўриқлаш бўлинмалари мавжуд бўлган объектлар бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бинолари.

5. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларининг бинолари ва объектлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси органларидан ташқари.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббиёт экспертиза муассасалари, психиатрия муассасалари, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки токсикоманияга мубтало бўлган беморларни мажбурий даволашга мўлжалланган махсус даволаш-профилактика муассасаларининг бинолари ва иншоотлари.

6 1 . Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари.

7. Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган банкларнинг объектлари.

8. Фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари сақланадиган ва реализация қилинадиган объектлар (иншоотлар, бинолар, хоналар, ҳудудлар), агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача белгиланмаган бўлса.

9. Портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилган материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларни ҳамда пиротехника буюмларини транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш амалга ошириладиган объектлар (иншоотлар, бинолар, хоналар, ҳудудлар), агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача белгиланмаган бўлса.

10. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган, тадқиқотлар ўтказиладиган, ишлаб чиқариладиган ташкилотлар объектлари, шу жумладан, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатининг илмий-тадқиқот ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан).

11. Қуввати 200 мегаваттдан юқори бўлган гидроэлектростанциялар ва иссиқлик электростанциялари ҳамда қуввати 100 мегаваттдан юқори бўлган шамол ва қуёш фотоэлектр станциялари.

12. Нефть-газ ва газ конденсати конлари, конлардаги ва конлараро магистрал қувурлар, шунингдек, нефть-газ тармоғининг ишлаб чиқариш ва қурилиш майдонлари * .

13. Қимматбаҳо металлар конлари, уларнинг электр энергияси ва сув таъминоти объектлари, шунингдек, кон-металлургия тармоғининг ёрдамчи иншоотлари * .

14. Сиғими 800 киши ва ундан ортиқ бўлган концерт, оммавий томошалар ўтказиладиган саройлар ва заллар.

15. Телекўрсатув ва радиоэшиттиришни амалга ошириш объектлари, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Тошкент шаҳар телефон тармоғи» АЖ филиаллари бинолари, иншоотлари ва қурилмалари.

16. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги объектлари, шу жумладан, атом электр станцияси қурилиш майдонлари ва ёрдамчи объектлари, шунингдек, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳар филиали.

18. Давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, шу жумладан тарихий ва маданий мерослар сақланадиган жойлар, археологик қазилма жойлари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан).

19. Давлат назоратига олиниши керак бўлган радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек, ионлаштирувчи нурланиш манбалари фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ишлаб чиқариладиган, сақланадиган ишлаб чиқариш (шу жумладан, цемент ишлаб чиқариш) корхоналари.

20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланадиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бошқа объектлар.

II. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари томонидан техник қўриқлаш воситалари ёрдамида қўриқланадиган объектлар

1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини сақлаш ва сотиш жойлари, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дорихоналар.

2. Пиротехника буюмлари сақланадиган ва сотиладиган объектлар (иншоотлар, бинолар, қурилмалар).

3. Фуқаровий ва хизмат қуролларини, уларнинг ўқ-дориларини сақлаш жойлари.

4. Давлат назоратига олиниши керак бўлган портловчи ва радиоактив моддалар ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбалари сақланадиган жойлар.

5. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкилотларининг кириш чекланган хоналари.

6. Қимматбаҳо металлар (тошлар)ни сақлаш ва реализация қилиш объектлари (омборлар, дўконлар).

7. Банклар ва уларнинг филиалларининг нақд ва нақдсиз пул айланмалари амалга ошириладиган касса хоналари.

8. Архив ҳужжатлари доимий ва вақтинча сақланадиган архив омборлари хоналари, шунингдек, давлат органлари ва бошқа юридик шахсларнинг махсус тартиботли объектлари.

9. Давлат тарих ва санъат музейлари.

10. Умумий ўрта таълим муассасалари ** .

11. Диний ташкилотларнинг объектлари (масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) ** .

12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланадиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бошқа объектлар.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 21 ноябрь,

930-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/930/4046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2021 й., 09/21/334/0507-сон, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон ; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida

Jismoniy va yuridik shaxslar mulkini, jamiyatning barqaror rivojlanishi uchun ijtimoiy-iqtisodiy ahamiyatga ega boʻlgan obyektlarni ishonchli qoʻriqlashni taʼminlashda yagona tamoyil va yondashuvlarni joriy etish hisobga olingan holda, qoʻriqlash faoliyatini yanada takomillashtirish, shuningdek, qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish sifatini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi davlat, oʻta muhim, toifalangan va boshqa obyektlarni, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini qoʻriqlashni tashkil etish sohasida davlat siyosatini amalga oshirishi, shuningdek, davlat qoʻriqlash tashkilotlari faoliyatini nazorat qilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti oʻz vakolatlari doirasida oʻzini oʻzi mablagʻ bilan taʼminlash, xarajatlarini qoplash va mustaqil xoʻjalik yuritish tamoyili asosida qoʻriqlash faoliyati xizmatlarini koʻrsatish shartnomalariga asosan kelib tushadigan mablagʻlardan foydalangan holda davlat, oʻta muhim, toifalangan va boshqa obyektlar, jismoniy va yuridik shaxslar mulkini qoʻriqlash vazifasini amalga oshirishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlar roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar bilan birgalikda belgilangan tartibda:

2020-yil yakuniga qadar ushbu qaror bilan tasdiqlangan roʻyxatga asosan obyektlarni bosqichma-bosqich qabul qilinishi va qoʻriqlanishini;

2020-2021-yillar davomida qoʻriqlanadigan obyektlar texnik jihatdan jihozlanganligi xatlovdan oʻtkazilib, uning natijalari asosida obyektlarni zarur muhandislik-texnik vositalar bilan qoʻshimcha jihozlash yuzasidan choralar koʻrilishini taʼminlansin.

4. Belgilansinki:

ushbu qaror bilan tasdiqlangan roʻyxat Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiyasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, shuningdek, ularga boʻysunuvchi yuridik shaxslar tomonidan oʻz vakolatlari doirasida qoʻriqlanadigan obyektlarga tatbiq etilmaydi;

jismoniy shaxslarga va tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlar qonunchilik hujjatlarida boshqacha nazarda tutilmagan boʻlsa, ularning ixtiyoriga koʻra tuzilgan shartnomalarga asosan qoʻriqlanadi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari ― moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni B.X. Tashmatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 930-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlar

I. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti saf boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan belgilanadigan oʻta muhim, toifalangan va davlat ahamiyatidagi boshqa obyektlar.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi va agentliklar.

3. Vazirliklar va idoralarning maʼmuriy binolari, shuningdek, ijro etuvchi va sud xokimiyati organlarining obyektlari (qonunchilikka muvofiq idoraviy qoʻriqlash boʻlinmalari mavjud boʻlgan obyektlar bundan mustasno).

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (Ombudsman) va Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi binolari.

5. Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlari va muassasalarining binolari va obyektlari, Oʻzbekiston Respublikasi harbiy prokuraturasi organlaridan tashqari.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining sud-tibbiyot ekspertiza muassasalari, psixiatriya muassasalari, surunkali alkogolizm, giyohvandlik yoki toksikomaniyaga mubtalo boʻlgan bemorlarni majburiy davolashga moʻljallangan maxsus davolash-profilaktika muassasalarining binolari va inshootlari.

6 1 . Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi huzuridagi Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish boʻyicha respublika, hududiy va tumanlararo namunali markazlari.

7. Respublika hududida faoliyat koʻrsatayotgan banklarning obyektlari.

8. Fuqaroviy va xizmat qurollari, ularning oʻq-dorilari saqlanadigan va realizatsiya qilinadigan obyektlar (inshootlar, binolar, xonalar, hududlar), agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha belgilanmagan boʻlsa.

9. Portlovchi va zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda ishlab chiqarilgan materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarni hamda pirotexnika buyumlarini transportda tashish, saqlash va realizatsiya qilish amalga oshiriladigan obyektlar (inshootlar, binolar, xonalar, hududlar), agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha belgilanmagan boʻlsa.

10. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning prekursorlari saqlanadigan, tadqiqotlar oʻtkaziladigan, ishlab chiqariladigan tashkilotlar obyektlari, shu jumladan, sogʻliqni saqlash va farmatsevtika sanoatining ilmiy-tadqiqot tashkilotlari (Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga asosan).

11. Quvvati 200 megavattdan yuqori boʻlgan gidroelektrostansiyalar va issiqlik elektrostansiyalari hamda quvvati 100 megavattdan yuqori boʻlgan shamol va quyosh fotoelektr stansiyalari.

12. Neft-gaz va gaz kondensati konlari, konlardagi va konlararo magistral quvurlar, shuningdek, neft-gaz tarmogʻining ishlab chiqarish va qurilish maydonlari * .

13. Qimmatbaho metallar konlari, ularning elektr energiyasi va suv taʼminoti obyektlari, shuningdek, kon-metallurgiya tarmogʻining yordamchi inshootlari * .

14. Sigʻimi 800 kishi va undan ortiq boʻlgan konsert, ommaviy tomoshalar oʻtkaziladigan saroylar va zallar.

15. Telekoʻrsatuv va radioeshittirishni amalga oshirish obyektlari, “Oʻzbektelekom” aksiyadorlik kompaniyasining “Toshkent shahar telefon tarmogʻi” AJ filiallari binolari, inshootlari va qurilmalari.

16. Dehqon (oziq-ovqat) bozorlari, ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga asosan.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energetikasini rivojlantirish agentligi obyektlari, shu jumladan, atom elektr stansiyasi qurilish maydonlari va yordamchi obyektlari, shuningdek, “MMFI” milliy tadqiqot yadro universiteti” federal davlat avtonom oliy taʼlim muassasasining Toshkent shahar filiali.

18. Davlat muzeylari, muzey-qoʻriqxonalar, shu jumladan tarixiy va madaniy meroslar saqlanadigan joylar, arxeologik qazilma joylari (Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Turizm va madaniy meros vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga asosan).

19. Davlat nazoratiga olinishi kerak boʻlgan radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar, shuningdek, ionlashtiruvchi nurlanish manbalari foydalaniladigan, qayta ishlanadigan, ishlab chiqariladigan, saqlanadigan ishlab chiqarish (shu jumladan, sement ishlab chiqarish) korxonalari.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari bilan belgilanadigan jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan boshqa obyektlar.

II. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentining texnik qoʻriqlash vositalari monitoring va nazorat markazlari tomonidan texnik qoʻriqlash vositalari yordamida qoʻriqlanadigan obyektlar

1. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning prekursorlarini saqlash va sotish joylari, shu jumladan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, dorixonalar.

2. Pirotexnika buyumlari saqlanadigan va sotiladigan obyektlar (inshootlar, binolar, qurilmalar).

3. Fuqaroviy va xizmat qurollarini, ularning oʻq-dorilarini saqlash joylari.

4. Davlat nazoratiga olinishi kerak boʻlgan portlovchi va radioaktiv moddalar hamda ionlashtiruvchi nurlanish manbalari saqlanadigan joylar.

5. Telekoʻrsatuvlar va radioeshittirishlar tashkilotlarining kirish cheklangan xonalari.

6. Qimmatbaho metallar (toshlar)ni saqlash va realizatsiya qilish obyektlari (omborlar, doʻkonlar).

7. Banklar va ularning filiallarining naqd va naqdsiz pul aylanmalari amalga oshiriladigan kassa xonalari.

8. Arxiv hujjatlari doimiy va vaqtincha saqlanadigan arxiv omborlari xonalari, shuningdek, davlat organlari va boshqa yuridik shaxslarning maxsus tartibotli obyektlari.

9. Davlat tarix va sanʼat muzeylari.

10. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari ** .

11. Diniy tashkilotlarning obyektlari (masjidlar, cherkovlar, sinagogalar, monastirlar va boshqalar) ** .

12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari bilan belgilanadigan jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan boshqa obyektlar.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 21-noyabr,

930-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.11.2019-y., 09/19/930/4046-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.05.2021-y., 09/21/334/0507-son, 07.10.2021-y., 09/21/624/0940-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 23.04.2022-y., 09/22/209/0341-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son ; 10.03.2026-y., 09/26/94/0218-son)

lex.uz