UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

рўйхати

РЎЙХАТИ *

Жиззах вилоятининг тадбиркорлик ва инвестиция салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

Жиззах вилоятида юқори технологияларни, илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни алоҳида ҳудудларда жамлаш, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Жиззах вилоятида кўп тармоқли технологик паркларни (кейинги ўринларда технопарклар деб аталади) ташкил этиш ҳамда уларнинг ҳудудида маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар технопаркларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш;

технопарклар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур юқори технологик инфратузилма билан таъминлаш;

технопарклар иштирокчиларига молиявий, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш.

3. Технопаркларнинг фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган Жиззах вилояти кўп тармоқли технологик парклари ягона дирекцияси (кейинги ўринларда дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Белгилансинки, технопаркларни ташкил этиш ва жойлаштириш учун 1-иловада кўрсатилган бўш турган ер майдонлари тегишли туманлар ҳокимликлари томонидан дирекцияга бепул тарзда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

5. Технопарклар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш ва ер майдонлари ажратиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) қурилиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш дирекцияга юкланади;

б) қурилиш жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

в) тегишли туманлар ҳокимликлари:

қуриладиган бино-иншоотларни муҳандислик-коммуникациясига, шу жумладан электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти, ташқи канализация тармоқларига улашни вилоят ва туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлайди;

технопаркларга туташ ҳудудларни ободонлаштиришга ҳамда технопарклар иштирокчиларининг муҳандислик-коммуникацияси билан узлуксиз таъминланишига масъул ҳисобланади;

г) дирекция бино-иншоотларни технопарклар иштирокчиларига тўғридан-тўғри музокаралар орқали импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 5 йил муддатда сақлаб қолиш, ишлаб чиқариш жараёнида яратиладиган иш ўринларининг камида 30 фоизини ёшлар билан тўлдириш, шунингдек бино-иншоотларни қуриш билан боғлиқ харажатларни (таннархидан юқори бўлмаган миқдорда) 5 йил муддатгача бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари билан сотади.

Бунда, ҳар бир бино-иншоотнинг 25 фоиздан кам бўлмаган қисми дирекция тасарруфида қолдирилади ва технопарклар иштирокчиларига ижарага берилади;

д) дирекция сотилмаган бино-иншоотларни технопарклар иштирокчиларига импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сақлаб қолиш шартлари асосида ижарага бериши мумкин;

е) технопарклар иштирокчиларининг бино-иншоотларга мулк ҳуқуқи дирекция харажатлари тўлиқ қоплангандан сўнг расмийлаштирилади;

ж) дирекцияга бино-иншоотларни сотишдан келиб тушган маблағлар Жиззах вилоятида янги технопаркларни ташкил қилиш учун сарфланади ёки жамғарма ҳисобига ўтказилади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

дирекция томонидан бино-иншоотларни технопарклар иштирокчиларига ижарага бериш ортиб борадиган коэффициентларни қўлламасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича амалга оширилади;

жамғарма технопарклар иштирокчиларига технопарклар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида замонавий ва юқори технологик асбоб-ускуналар, техник воситалар, дастурий маҳсулотлар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурсларини харид қилиш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредитлар берилишини таъминлайди;

дирекция технопарклар иштирокчилари учун имтиёзли кредитлар олиш мақсадида кафил сифатида иштирок этиши мумкин;

технопарклар ҳудудида, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарори билан тасдиқланган 2019 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхатида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

7. Жиззах вилояти кўп тармоқли технологик паркларида амалга ошириш тавсия этилаётган лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

8. Технопаркларни ташкил этиш доирасида дирекцияга, истисно тариқасида:

технопарклар ҳудудидаги бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтда лойиҳалаш ва молиялаштириш шартлари асосида бажаришга;

технопарклар фаолиятини ташкил этиш учун лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек асбоб-ускуналар, техник воситалар, дастурий маҳсулотлар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурсларини етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин.

9. Белгилансинки:

а) қуйидагилар технопарклар фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ чораларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик шартномалари асосида технопаркларнинг фаолияти ихтисослигига тегишли ишлар бажарилишидан олинган маблағлар;

бино-иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;

б) дирекция таъминоти:

технопарклар ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган технопарклар иштирокчилари соф фойдасининг 1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалар;

технопарклар иштирокчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

10. Жамғарма ўн кун муддатда:

дирекция уставини тасдиқласин, бунда технопарклар иштирокчиларини рўйхатга олиш, истиқболли лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш тартибини назарда тутсин;

дирекциянинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

11. Жиззах вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда дирекцияни жойлаштириш чораларини кўрсин;

тегишли туманлар ҳокимликлари билан биргаликда технопарклар ва дирекция фаолиятини ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 936-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жиззах вилоятида ташкил этилаётган кўп тармоқли технологик парклар

Т/р Туман номи Манзил Ер майдони 1. Зомин «Ғаллакор» ҚФЙ 2,5 гектар 2. Дўстлик «А. Навоий» МФЙ 1,5 гектар 3. Шароф Рашидов «Тоқчилик» МФЙ 2 гектар

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 936-сон қарорига 2-ИЛОВА

Жиззах вилоятининг кўп тармоқли технологик паркларида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари

Т/р Лойиҳа ташаббускори Лойиҳа тавсифи Лойиҳа қиймати (млн сўм) шундан: Иш ўрни Ишга тушириш муддати ўз маблағи (млн сўм) банк кредити (млн сўм) хорижий инвестиция (минг долл) Вилоят бўйича жами: 14 та лойиҳа 53 млрд сўм 12 млрд сўм 33,4 млрд сўм 900 282 Зомин тумани Жами: 4 та лойиҳа 17 955 3 555 11 850 300 77 1. «Зомин камалак» ОК Мева сабзавотларни қуритиш ва қадоқлаш 4 420 1 020 3 400 15 01.12.2019 2. «Дон баракат инвест» МЧЖ ҚК Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва қадоқлаш 4 760 510 1 700 300 20 01.12.2019 3. «Туркистон матлубот инвест» МЧЖ Ковул маҳсулотини консервалаш 5 525 1 275 4 250 12 01.12.2019 4. Дўмонов Худоёр Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3 250 750 2 500 30 01.12.2019 Дўстлик тумани Жами: 5 та лойиҳа 3 560 1 110 2 450 70 5. «Азизбектеххизмат» МЧЖ Пайпоқ ишлаб чиқариш 750 150 600 10 01.12.2019 6. «Мубина — Мафтуна» МЧЖ Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 500 200 300 25 01.12.2019 7. «Орзулар қуёши» МЧЖ Мебель ишлаб чиқариш 1 500 500 1 000 10 01.12.2019 8. «Эгамов Камолиддин» ЯТТ Пойабзал ишлаб чиқариш 500 200 300 15 01.12.2019 9. «Ислом — Азиз» ХК Салфетка ишлаб чиқариш 310 60 250 10 01.12.2019 Шароф Рашидов тумани Жами: 5 та лойиҳа 31 500 7 400 19 100 600 135 10. Нуритдинов Бекзод Фармонович Шампунь ва кир ювиш воситалари ишлаб чиқариш 10 000 5 000 600 40 01.01.2020 11. «Файз Барака Дизайн Текстиль» МЧЖ Болалар оёқ кийими ишлаб чиқариш 7 000 2 500 4 500 35 01.01.2020 12. «Альфа алмаз» МЧЖ Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8 500 3 000 5 500 30 01.01.2020 13. «Галакси Пульс» МЧЖ Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3 000 1 000 2 000 15 01.01.2020 14. «Мадрид Реал» МЧЖ Мева маҳсулотларини экспортбоп «шок» музлатиш усулида қуритиш ва олма чипсини ишлаб чиқариш 3 000 900 2 100 15 01.01.2020

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 21 ноябрь,

936-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/936/4049-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

roʻyxati

ROʻYXATI *

Jizzax viloyatining tadbirkorlik va investitsiya salohiyatini rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jizzax viloyatida yuqori texnologiyalarni, ilmiy-texnologik va innovatsion tadbirkorlikni rivojlantirish, investitsiyalarni faol jalb qilish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish, yangi raqobatbardosh ishlab chiqarishlarni alohida hududlarda jamlash, aholi bandligini va farovonligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Jizzax viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligining Jizzax viloyatida koʻp tarmoqli texnologik parklarni (keyingi oʻrinlarda texnoparklar deb ataladi) tashkil etish hamda ularning hududida mahsulotlar, materiallar va butlovchi buyumlarning yangi turlarini ishlab chiqarish loyihalarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar texnoparklarning asosiy vazifalari va faoliyati yoʻnalishlari etib belgilansin:

import oʻrnini bosuvchi raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etishga qiziqish bildirgan mahalliy va xorijiy investorlarni jalb etish;

texnoparklar ishtirokchilariga qulay shart-sharoitlar yaratish, ularni zarur yuqori texnologik infratuzilma bilan taʼminlash;

texnoparklar ishtirokchilariga moliyaviy, marketing, huquqiy va boshqa turdagi xizmatlar koʻrsatish.

3. Texnoparklarning faoliyatini boshqarish va muvofiqlashtirish Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi huzuridagi “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda jamgʻarma deb ataladi) muassisligida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida tashkil etiladigan Jizzax viloyati koʻp tarmoqli texnologik parklari yagona direksiyasi (keyingi oʻrinlarda direksiya deb ataladi) tomonidan amalga oshirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

4. Belgilansinki, texnoparklarni tashkil etish va joylashtirish uchun 1-ilovada koʻrsatilgan boʻsh turgan yer maydonlari tegishli tumanlar hokimliklari tomonidan direksiyaga bepul tarzda doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi.

5. Texnoparklar hududida bino-inshootlarni qurish va yer maydonlari ajratish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

a) qurilish boʻyicha buyurtmachi funksiyalarini bajarish direksiyaga yuklanadi;

b) qurilish jamgʻarma mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi;

v) tegishli tumanlar hokimliklari:

quriladigan bino-inshootlarni muhandislik-kommunikatsiyasiga, shu jumladan elektr energiyasi, tabiiy gaz, suv taʼminoti, tashqi kanalizatsiya tarmoqlariga ulashni viloyat va tuman budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan taʼminlaydi;

texnoparklarga tutash hududlarni obodonlashtirishga hamda texnoparklar ishtirokchilarining muhandislik-kommunikatsiyasi bilan uzluksiz taʼminlanishiga masʼul hisoblanadi;

g) direksiya bino-inshootlarni texnoparklar ishtirokchilariga toʻgʻridan toʻgʻri muzokaralar orqali import oʻrnini bosuvchi raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish va 5 yil muddatda saqlab qolish, ishlab chiqarish jarayonida yaratiladigan ish oʻrinlarining kamida 30 foizini yoshlar bilan toʻldirish, shuningdek bino-inshootlarni qurish bilan bogʻliq xarajatlarni (tannarxidan yuqori boʻlmagan miqdorda) 5 yil muddatgacha boʻlib-boʻlib toʻlash shartlari bilan sotadi.

Bunda, har bir bino-inshootning 25 foizdan kam boʻlmagan qismi direksiya tasarrufida qoldiriladi va texnoparklar ishtirokchilariga ijaraga beriladi;

d) direksiya sotilmagan bino-inshootlarni texnoparklar ishtirokchilariga import oʻrnini bosuvchi raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish va saqlab qolish shartlari asosida ijaraga berishi mumkin;

e) texnoparklar ishtirokchilarining bino-inshootlarga mulk huquqi direksiya xarajatlari toʻliq qoplangandan soʻng rasmiylashtiriladi;

j) direksiyaga bino-inshootlarni sotishdan kelib tushgan mablagʻlar Jizzax viloyatida yangi texnoparklarni tashkil qilish uchun sarflanadi yoki jamgʻarma hisobiga oʻtkaziladi.

6. Belgilab qoʻyilsinki:

direksiya tomonidan bino-inshootlarni texnoparklar ishtirokchilariga ijaraga berish ortib boradigan koeffitsiyentlarni qoʻllamasdan, ijara toʻlovining eng kam stavkasi boʻyicha amalga oshiriladi;

jamgʻarma texnoparklar ishtirokchilariga texnoparklar hududida loyihalarni amalga oshirish doirasida zamonaviy va yuqori texnologik asbob-uskunalar, texnik vositalar, dasturiy mahsulotlar, inventar va boshqa moddiy-texnika resurslarini xarid qilish uchun tijorat banklari orqali yillik 7 foiz stavka bilan imtiyozli kreditlar berilishini taʼminlaydi;

direksiya texnoparklar ishtirokchilari uchun imtiyozli kreditlar olish maqsadida kafil sifatida ishtirok etishi mumkin;

texnoparklar hududida, birinchi navbatda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 1-maydagi PQ-4302-son qarori bilan tasdiqlangan 2019-yilda tadbirkorlik subyektlari tomonidan oʻzlashtirilishi tavsiya etiladigan tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarning yangi turlari roʻyxatida koʻrsatib oʻtilgan mahsulotlar ishlab chiqarilishi yoʻlga qoʻyiladi.

7. Jizzax viloyati koʻp tarmoqli texnologik parklarida amalga oshirish tavsiya etilayotgan loyihalar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

8. Texnoparklarni tashkil etish doirasida direksiyaga, istisno tariqasida:

texnoparklar hududidagi bino-inshootlarni qurish va rekonstruksiya qilishni belgilangan shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etgan holda bir vaqtda loyihalash va moliyalashtirish shartlari asosida bajarishga;

texnoparklar faoliyatini tashkil etish uchun loyihalash va pudrat tashkilotlarini, shuningdek asbob-uskunalar, texnik vositalar, dasturiy mahsulotlar, inventar va boshqa moddiy-texnika resurslarini yetkazib beruvchilarni tender (tanlov) savdolari oʻtkazmasdan, eng yaxshi takliflarni tanlab olish asosida aniqlashga ruxsat berilsin.

9. Belgilansinki:

a) quyidagilar texnoparklar faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish bilan bogʻliq choralarni moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:

xoʻjalik shartnomalari asosida texnoparklarning faoliyati ixtisosligiga tegishli ishlar bajarilishidan olingan mablagʻlar;

bino-inshootlarni ijaraga berishdan olingan tushumlar;

b) direksiya taʼminoti:

texnoparklar hududida tijorat faoliyatini amalga oshirayotgan texnoparklar ishtirokchilari sof foydasining 1 foizi miqdoridagi har choraklik ajratmalar;

texnoparklar ishtirokchilariga xizmatlar koʻrsatishdan olingan daromadlar;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

10. Jamgʻarma oʻn kun muddatda:

direksiya ustavini tasdiqlasin, bunda texnoparklar ishtirokchilarini roʻyxatga olish, istiqbolli loyihalarni tanlash va moliyalashtirish tartibini nazarda tutsin;

direksiyaning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

11. Jizzax viloyati hokimligi:

oʻn kun muddatda direksiyani joylashtirish choralarini koʻrsin;

tegishli tumanlar hokimliklari bilan birgalikda texnoparklar va direksiya faoliyatini tashkil etishga har tomonlama koʻmaklashsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

13. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiya va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Ganiyev hamda Jizzax viloyati hokimi E.A. Saliyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 936-son qaroriga 1-ILOVA

Jizzax viloyatida tashkil etilayotgan koʻp tarmoqli texnologik parklar

T/r Tuman nomi Manzil Yer maydoni 1. Zomin “Gʻallakor” QFY 2,5 gektar 2. Doʻstlik “A. Navoiy” MFY 1,5 gektar 3. Sharof Rashidov “Toqchilik” MFY 2 gektar

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 936-son qaroriga 2-ILOVA

Jizzax viloyatining koʻp tarmoqli texnologik parklarida amalga oshiriladigan istiqbolli investitsiya loyihalari

T/r Loyiha tashabbuskori Loyiha tavsifi Loyiha qiymati (mln soʻm) shundan: Ish oʻrni Ishga tushirish muddati oʻz mablagʻi (mln soʻm) bank krediti (mln soʻm) xorijiy investitsiya (ming doll) Viloyat boʻyicha jami: 14 ta loyiha 53 mlrd soʻm 12 mlrd soʻm 33,4 mlrd soʻm 900 282 Zomin tumani Jami: 4 ta loyiha 17 955 3 555 11 850 300 77 1. “Zomin kamalak” OK Meva sabzavotlarni quritish va qadoqlash 4 420 1 020 3 400 15 01.12.2019 2. “Don barakat invest” MChJ QK Oʻsimlik yogʻi ishlab chiqarish va qadoqlash 4 760 510 1 700 300 20 01.12.2019 3. “Turkiston matlubot invest” MChJ Kovul mahsulotini konservalash 5 525 1 275 4 250 12 01.12.2019 4. Doʻmonov Xudoyor Non va qandolat mahsulotlari ishlab chiqarish 3 250 750 2 500 30 01.12.2019 Doʻstlik tumani Jami: 5 ta loyiha 3 560 1 110 2 450 70 5. “Azizbektexxizmat” MChJ Paypoq ishlab chiqarish 750 150 600 10 01.12.2019 6. “Mubina — Maftuna” MChJ Tayyor trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarish 500 200 300 25 01.12.2019 7. “Orzular quyoshi” MChJ Mebel ishlab chiqarish 1 500 500 1 000 10 01.12.2019 8. “Egamov Kamoliddin” YTT Poyabzal ishlab chiqarish 500 200 300 15 01.12.2019 9. “Islom — Aziz” XK Salfetka ishlab chiqarish 310 60 250 10 01.12.2019 Sharof Rashidov tumani Jami: 5 ta loyiha 31 500 7 400 19 100 600 135 10. Nuritdinov Bekzod Farmonovich Shampun va kir yuvish vositalari ishlab chiqarish 10 000 5 000 600 40 01.01.2020 11. “Fayz Baraka Dizayn Tekstil” MChJ Bolalar oyoq kiyimi ishlab chiqarish 7 000 2 500 4 500 35 01.01.2020 12. “Alfa almaz” MChJ Elektrotexnika mahsulotlari ishlab chiqarish 8 500 3 000 5 500 30 01.01.2020 13. “Galaksi Puls” MChJ Goʻsht mahsulotlari ishlab chiqarish 3 000 1 000 2 000 15 01.01.2020 14. “Madrid Real” MChJ Meva mahsulotlarini eksportbop “shok” muzlatish usulida quritish va olma chipsini ishlab chiqarish 3 000 900 2 100 15 01.01.2020

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 21-noyabr,

936-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.11.2019-y., 09/19/936/4049-son)

lex.uz