📅 2019-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 ноября 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 November 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида
Мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириш, уларни ёш авлод вакилларига ўргатиш, шунингдек, мақом санъати бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг:
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Республика мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатни, Фарғона вилоятидаги 1-сон, Хоразм вилоятидаги 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Бухоро вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати негизида тегишлича мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни (кейинги ўринларда мақом мактаб-интернати деб аталади) ташкил этиш;
Тошкент шаҳрида Республика мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат учун 200 ўринли 2 та ўқув биноси, 300 ўринли концерт зали, 200 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини (кейинги ўринларда бино ва иншоотлар деб аталади) ҳамда Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги мақом мактаб-интернатлари учун ҳар бирида 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, қўшимча 200 ўринли ўқув биноларини қуриш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатини реконструкция қилиш тўғрисида таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар мақом мактаб-интернатларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўқувчиларни мақом ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнига янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ этиш;
ўқувчиларнинг юқори даражада сифатли билимлар олишини таъминлайдиган давлат таълим талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;
мақом санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
3. Ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
мақом мактаб-интернатлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;
2020/2021 ўқув йилида мақом мактаб-интернатларининг 5, 6 ва 7-синфларига, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса — 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига мақом мактаб-интернатларининг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
а) 2020 йил 1 майга қадар мақом мактаб-интернатларини жиҳозлаш учун мебель, компьютер техникаси, овоз ёзиш студияси, ўқув-лаборатория, асбоб-ускуналар ва спорт анжомларининг техник параметрларини ишлаб чиқиш;
б) 2020 йил 1 июлга қадар:
мақом мактаб-интернатларининг уставларини тасдиқлаш ва уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
мақом мактаб-интернатларининг самарали фаолият кўрсатишини ҳамда уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш;
мақом мактаб-интернатларини дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда:
бир ой муддатда мақом мактаб-интернатларига бино ва иншоотлар қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин;
2020 йил 1 августга қадар мақом мактаб-интернатлари бино ва иншоотларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.
7. Қуйидагилар мақом мактаб-интернатлари учун бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти, Хоразм вилояти ва Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджетлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Републикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорига ИЛОВА
Ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Мақом мактаб-интернатларида мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихи, ноёб санъати, анъана ва урф-одатлари бўйича илмий-ижодий семинарлар ташкил қилиш, уларга ўқувчи ёшларни кенг жалб этиш. Илмий-ижодий семинарларнинг режа ва дастурини ишлаб чиқиш, масъул ташкилотлар ва мутахассисларни белгилаш. Илмий-ижодий семинарлар ўтказиш. режа ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, амалга ошириш-режа асосида Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 2. Ўқувчи ёшлар орасида мақом санъатини кенг тарғиб қилиш мақсадида жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида «устоз-шогирд» анъаналари асосида мақом ансамблларини ташкил этиш. Мақом мактаб-интернатларини болалар мусиқа ва санъат мактабларига бириктириш, ихтисосликлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш ҳамда мақом ансамбллари фаолиятини ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш. Ўқувчи ёшлар орасида мақом санъатини кенг тарғиб қилиш. режа ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, амалга ошириш-режа асосида Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 3. Мақом мактаб-интернатларини миллий мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликлар, фонотекалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио- ва видеотасмалар билан таъминлаш. Мақом мактаб-интернатларида ўқув режа ва фан дастурлари асосида мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликларни яратиш бўйича муаллифлар гуруҳларини шакллантириш. 2019 йил ноябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан таянч муассаса сифатида тайёрланган режа асосида мактаб-интернатлар билан ҳамкорликда илмий-ижодий, услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш. мунтазам Фонотекалар учун зарур қурилмалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио- ва видеотасмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни харид қилишни ташкил қилиш. рўйхат ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, харид қилиш- мунтазам 4. Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон давлат консерваториясидан соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш. 2019 йил ноябрь Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил декабрь 5. Ўқувчиларни мақом санъати дурдоналарининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд қилиш, эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни шу соҳанинг олий таълим муассасаларига тайёрлаш. Мақом санъати йўналишида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дастурини ишлаб чиқиш, шу соҳанинг олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлаш. мунтазам Маданият вазирлиги 6. Мақом ижрочилиги йўналишида ўқувчилар ўртасида турли республика танлов ва фестивалларини ташкил этиш. Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш мақомчи» Республика танлов-фестивалини ҳар икки йилда бир марта ўтказилишини ташкил қилиш. 2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Маданият вазирлиги 8. Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари, овоз ёзиш студияларини ташкил этиш. Уста-ҳунармандларни кенг жалб қилган ҳолда миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари фаолиятини йўлга қўйиш, овоз ёзиш студияларида ўқувчиларнинг ижро дастурларини ёзиб боришни ташкил қилиш. 2020 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги 9. Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарсларини ташкил қилиш. Хорижий етук ижрочилар ни ўқув ва илмий-ижодий жараёнларга жалб қилиш, ижрочиларни шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий-ижодий ҳамкорликни ташкил қилиш мақсадида маҳорат дарсларини ташкил қилиш. режа ишлаб чиқиш — 2020 йил февраль, амалга ошириш-режа асосида Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 10. Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа академик лицейларда мақом санъатини ўқитиш бўйича бўлимлар фаолиятини кучайтириш. Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа академик лицейлари фан дастурлари мазмунини қайта кўриб чиқиш. Ўзбек миллий мақоми назарияси ва амалиёти юзасидан мавзулар билан бойитиш. қайта кўриб чиқиш чиқиш — 2020 йил февраль, бойитиб бориш-мунтазам Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 11. Соҳага оид етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. Соҳага оид етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг ҳар йили бўлиб ўтадиган республика конференция ва симпозиумларда, ижрочилар танловларида иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. режа асосида Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон давлат консерваторияси 12. Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчи-ёшларини Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига даҳлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашни ҳисобга олган ҳолда тарбиявий ишлар тизимни такомиллаштириш. Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчи-ёшлари билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш; ушбу йўналишда педагог-ходимларнинг масъулиятини ошириш, таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш. 2020 йил август Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 ноябрь,
940-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR DASTURI
Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarni tashkil etish toʻgʻrisida
Maqom sanʼatining koʻp asrlik ijro yoʻllarini puxta oʻzlashtirish, ularni yosh avlod vakillariga oʻrgatish, shuningdek, maqom sanʼati boʻyicha malakali mutaxassislar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Toshkent shahar hokimligi, Fargʻona viloyati hokimligi, Buxoro viloyati hokimligi, Xorazm viloyati hokimligining:
2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Toshkent shahrida Respublika maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatni, Fargʻona viloyatidagi 1-son, Xorazm viloyatidagi 11-son bolalar musiqa va sanʼat maktablari, Buxoro viloyatidagi ixtisoslashtirilgan madaniyat maktab-internati negizida tegishlicha maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarni (keyingi oʻrinlarda maqom maktab-internati deb ataladi) tashkil etish;
Toshkent shahrida Respublika maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internat uchun 200 oʻrinli 2 ta oʻquv binosi, 300 oʻrinli konsert zali, 200 oʻrinli yotoqxona va oshxona binosini (keyingi oʻrinlarda bino va inshootlar deb ataladi) hamda Fargʻona va Xorazm viloyatlaridagi maqom maktab-internatlari uchun har birida 150 oʻrinli yotoqxona va oshxona, qoʻshimcha 200 oʻrinli oʻquv binolarini qurish, shuningdek, Buxoro viloyatidagi ixtisoslashtirilgan madaniyat maktab-internatini rekonstruksiya qilish toʻgʻrisida takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar maqom maktab-internatlarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
oʻquvchilarni maqom ijrochiligi yoʻnalishida oʻqitishning zamonaviy ilgʻor pedagogik usullaridan keng foydalanish, oʻquv jarayoniga yangi axborot-pedagogik texnologiyalarni tatbiq etish;
oʻquvchilarning yuqori darajada sifatli bilimlar olishini taʼminlaydigan davlat taʼlim talablari doirasida ixtisoslashtirilgan oʻquv dasturlarini amalga oshirish;
maqom sanʼati boʻyicha bilim va tushunchalar, tarixiy va milliy anʼanalarni puxta egallagan yosh kadrlarni tayyorlash;
taʼlim jarayoniga zamonaviy pedagogik va innovatsion texnologiyalarni, madaniyat va sanʼat sohasida ilm-fan boʻyicha erishilgan ilgʻor yutuqlarni tatbiq etish.
3. Ixtisoslashtirilgan maqom maktab-internatlarining faoliyatini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
maqom maktab-internatlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi gʻaznachilik boʻlinmasida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, shtampga, blankalarga ega boʻladi;
2020/2021 oʻquv yilida maqom maktab-internatlarining 5, 6 va 7-sinflariga, 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab esa — 5-sinfiga 30 nafardan oʻquvchilar tanlov asosida qabul qilinadilar.
Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziriga maqom maktab-internatlarining moddiy-texnika bazasi, pedagog kadrlarning salohiyati va ehtiyojidan kelib chiqqan holda keyingi yillarda oʻquvchilarni qabul qilish kvotalariga oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:
a) 2020-yil 1-mayga qadar maqom maktab-internatlarini jihozlash uchun mebel, kompyuter texnikasi, ovoz yozish studiyasi, oʻquv-laboratoriya, asbob-uskunalar va sport anjomlarining texnik parametrlarini ishlab chiqish;
b) 2020-yil 1-iyulga qadar:
maqom maktab-internatlarining ustavlarini tasdiqlash va ularning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlash;
maqom maktab-internatlarining samarali faoliyat koʻrsatishini hamda ularni malakali pedagog kadrlar bilan taʼminlash;
maqom maktab-internatlarini darsliklar, oʻquv-metodik qoʻllanmalar va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
6. Toshkent shahar hokimligi, Fargʻona viloyati hokimligi, Buxoro viloyati hokimligi va Xorazm viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda:
bir oy muddatda maqom maktab-internatlariga bino va inshootlar qurilishi uchun belgilangan tartibda yer uchastkalari ajratilishini taʼminlasin;
2020-yil 1-avgustga qadar maqom maktab-internatlari bino va inshootlarini foydalanishga topshirish choralarini koʻrsin.
7. Quyidagilar maqom maktab-internatlari uchun bino va inshootlarni qurish, rekonstruksiya qilish hamda jihozlash ishlarini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Toshkent shahar, Fargʻona viloyati, Xorazm viloyati va Buxoro viloyatining mahalliy budjetlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Republikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 940-son qaroriga ILOVA
Ixtisoslashtirilgan maqom maktab-internatlarining faoliyatini rivojlantirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Maqom maktab-internatlarida maqom sanʼatining koʻp asrlik ijro yoʻllari, qadimiy tarixi, noyob sanʼati, anʼana va urf-odatlari boʻyicha ilmiy-ijodiy seminarlar tashkil qilish, ularga oʻquvchi yoshlarni keng jalb etish. Ilmiy-ijodiy seminarlarning reja va dasturini ishlab chiqish, masʼul tashkilotlar va mutaxassislarni belgilash. Ilmiy-ijodiy seminarlar oʻtkazish. reja ishlab chiqish — 2019-yil noyabr, amalga oshirish-reja asosida Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 2. Oʻquvchi yoshlar orasida maqom sanʼatini keng targʻib qilish maqsadida joylardagi bolalar musiqa va sanʼat maktablarida “ustoz-shogird” anʼanalari asosida maqom ansambllarini tashkil etish. Maqom maktab-internatlarini bolalar musiqa va sanʼat maktablariga biriktirish, ixtisosliklar boʻyicha hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish, “ustoz-shogird” anʼanalarini davom ettirish hamda maqom ansambllari faoliyatini tashkil qilish rejasini ishlab chiqish. Oʻquvchi yoshlar orasida maqom sanʼatini keng targʻib qilish. reja ishlab chiqish — 2019-yil noyabr, amalga oshirish-reja asosida Madaniyat vazirligi, Oʻzb�k milliy maqom sanʼati markazi 3. Maqom maktab-internatlarini milliy maqom sanʼatiga doir oʻquv-qoʻllanma va darsliklar, fonotekalar, milliy cholgʻu asboblari hamda audio- va videotasmalar bilan taʼminlash. Maqom maktab-internatlarida oʻquv reja va fan dasturlari asosida maqom sanʼatiga doir oʻquv-qoʻllanma va darsliklarni yaratish boʻyicha mualliflar guruhlarini shakllantirish. 2019-yil noyabr Toshkent shahar hokimligi, Fargʻona viloyati hokimligi, Buxoro viloyati hokimligi va Xorazm viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi tomonidan tayanch muassasa sifatida tayyorlangan reja asosida maktab-internatlar bilan hamkorlikda ilmiy-ijodiy, uslubiy adabiyotlarni ishlab chiqish va nashr etish. muntazam Fonotekalar uchun zarur qurilmalar, milliy cholgʻu asboblari hamda audio- va videotasmalar roʻyxatini ishlab chiqish va ularni xarid qilishni tashkil qilish. roʻyxat ishlab chiqish — 2019-yil noyabr, xarid qilish- muntazam 4. Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab internatlari malaka talablari, oʻquv rejalari hamda oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasidan sohaning yetakchi mutaxassislarini jalb qilgan holda ishchi guruh tuzish. 2019-yil noyabr Madaniyat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi Malaka talablari, oʻquv rejalari hamda oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2019-yil dekabr 5. Oʻquvchilarni maqom sanʼati durdonalarining yuksak namunalaridan keng bahramand qilish, estetik bilimlar targʻibotini yoʻlga qoʻyish, iqtidorli oʻquvchilarni shu sohaning oliy taʼlim muassasalariga tayyorlash. Maqom sanʼati yoʻnalishida iqtidorli oʻquvchilar bilan ishlash dasturini ishlab chiqish, shu sohaning oliy taʼlim muassasalariga maqsadli tayyorlash. muntazam Madaniyat vazirligi 6. Maqom ijrochiligi yoʻnalishida oʻquvchilar oʻrtasida turli respublika tanlov va festivallarini tashkil etish. Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar hamda bolalar musiqa va sanʼat maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Yosh maqomchi” Respublika tanlov-festivalini har ikki yilda bir marta oʻtkazilishini tashkil qilish. 2020-yildan boshlab har ikki yilda bir marotaba Madaniyat vazirligi 8. Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda milliy musiqa cholgʻulari yasash va taʼmirlash ustaxonalari, ovoz yozish studiyalarini tashkil etish. Usta-hunarmandlarni keng jalb qilgan holda milliy musiqa cholgʻulari yasash va taʼmirlash ustaxonalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish, ovoz yozish studiyalarida oʻquvchilarning ijro dasturlarini yozib borishni tashkil qilish. 2020-yil iyun oyidan boshlab muntazam Toshkent shahar hokimligi, Fargʻona viloyati hokimligi, Buxoro viloyati hokimligi va Xorazm viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi 9. Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda maqom sanʼati boʻyicha xorijiy yetuk ijrochilarning oʻzaro tajriba almashuvi, mahorat darslarini tashkil qilish. Xorijiy yetuk ijrochilar ni oʻquv va ilmiy-ijodiy jarayonlarga jalb qilish, ijrochilarni shuningdek, oʻquv jarayonini yanada takomillashtirish va hamkorlikda ilmiy-ijodiy hamkorlikni tashkil qilish maqsadida mahorat darslarini tashkil qilish. reja ishlab chiqish — 2020-yil fevral, amalga oshirish-reja asosida Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 10. Respublikadagi bolalar musiqa va sanʼat maktablarida, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari, maktab-internatlar hamda musiqa akademik litseylarda maqom sanʼatini oʻqitish boʻyicha boʻlimlar faoliyatini kuchaytirish. Respublikadagi bolalar musiqa va sanʼat maktablarida, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari, maktab-internatlar hamda musiqa akademik litseylari fan dasturlari mazmunini qayta koʻrib chiqish. Oʻzbek milliy maqomi nazariyasi va amaliyoti yuzasidan mavzular bilan boyitish. qayta koʻrib chiqish chiqish — 2020-yil fevral, boyitib borish-muntazam Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 11. Sohaga oid yetakchi taʼlim muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini rivojlantirish. Sohaga oid yetakchi taʼlim muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish maqsadida Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi hamda Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi professor-oʻqituvchilari, xodimlari va talabalarining har yili boʻlib oʻtadigan respublika konferensiya va simpoziumlarda, ijrochilar tanlovlarida ishtirok etish rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. reja asosida Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 12. Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarning oʻquvchi-yoshlarini Vatanga muhabbat, uning taqdiriga dahldorlik, kasbga sadoqat hissini mustahkamlashni hisobga olgan holda tarbiyaviy ishlar tizimni takomillashtirish. Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarning oʻquvchi-yoshlari bilan maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash: yosh avlod qalbida sanʼatga boʻlgan mehr-muhabbat tuygʻularini kamol toptirish, oʻzbek milliy maqom sanʼatini asrab-avaylash va rivojlantirish, uning noyob namunalarini keng targʻib etish; ushbu yoʻnalishda pedagog-xodimlarning masʼuliyatini oshirish, taʼlim va tarbiyaning oʻzaro uygʻunligini taʼminlash. 2020-yil avgust Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 21-noyabr,
940-son