📅 2019-yil 25-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Xalq taʼlimi vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 25-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Xalq taʼlimi vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 25 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 ноября 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Государственной инспекции по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Министерства народного образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 November 2019 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Xalq taʼlimi vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
қарори
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 702-сон «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
1. «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 14-мҳ-сон, 18-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини
Т/р Баҳолаш объекти Балл I. «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбиячиларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари 1. Меҳнат фаолияти самарадорлиги жами 100 балл а) тарбияланувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш ва ўқув фанларини ўзлаштиришларига кўмаклашганлиги учун: * 30 балл тарбияланувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиздан 100 фоизгача бўлса 30 балл тарбияланувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 71 фоиздан 85 фоизгача бўлса 20 балл тарбияланувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 56 фоиздан 70 фоизгача бўлса 10 балл б) тарбияланувчилар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олганлиги учун: ** 20 балл тарбияланувчилар томонидан хуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд бўлмаса 20 балл бир йил давомида тарбияланувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари 3 мартадан кўп бўлмаса 10 балл бир йил давомида тарбияланувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари 6 мартадан кўп бўлмаса 5 балл в) турли даражадаги танловларда, спорт мусобақаларида тарбияланувчиларнинг иштирок этишларига кўмаклашганлиги учун: 30 балл халқаро ва республика миқёсида 30 балл Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 20 балл туман (шаҳар) миқёсида 10 балл г) тарбияланувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган машғулотлар ўтказганлиги учун 10 балл д) ўз вақтида малака оширганлиги учун 10 балл 2. Малака синовлари (тест, ёзма иш ёки ижодий топшириқлар) жами 100 балл а) тест саволлари бўйича аниқланганда: 100 балл тест 40 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга тўғри жавоб берилганлиги баҳоланади ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл б) ёзма иш бўйича аниқланганда: 100 балл ёзма иш 4 та топшириқдан (саволдан) иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади ҳар бир жавоб 25 баллгача баҳоланади в) ижодий иш бўйича аниқланганда: 100 балл ижодий иш 5 та ижодий топшириқдан иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги баҳоланади ҳар бир иш 20 баллгача баҳоланади 3. Маънавий-ахлоқий йўналишлар, тарбияланувчиларни тарбиялашдаги ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат жами 100 балл а) маънавий-ахлоқий йўналишда эгалланган билимлар учун: 50 балл маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш, миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса ҳамда ўз муносабатини эркин билдира олса 50 балл маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш, миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса 35 балл маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш, миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан қисман хабардор бўлса 20 балл б) тарбияланувчиларни тарбиялашда ижтимоий-сиёсий йўналишда эгалланган билимлари учун: 50 балл жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган ва бўлаётган муҳим воқеалардан, сўнги янгиликлардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса 50 балл жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган ва бўлаётган муҳим воқеалардан, сўнги янгиликлардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса 40 балл республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнги янгиликлардан хабардор бўлса 30 балл республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнги янгиликлардан қисман хабардор бўлса 15 балл II. «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари 1. Меҳнат фаолияти самарадорлиги 100 балл а) очиқ машғулотлар (дарслар) ўтказганлиги учун: 30 балл икки марта очиқ машғулот (дарс) ўтказганда (ўқув йили давомида) 30 балл бир марта очиқ машғулот (дарс) ўтказганда (ўқув йили давомида) 20 балл б) тарбияланувчилар учун коррекцион (ривожлантирувчи) материаллар яратган, методик тавсиялар ва муаллифлик дастурлари ишлаб чиққанлиги (ишлаб чиқишда қатнашганлиги) учун: 20 балл тарбияланувчилар учун коррекцион (ривожлантирувчи) материаллар яратган, методик тавсиялар ва муаллифлик дастурларини ишлаб чиққан (ишлаб чиқишда қатнашган) бўлса 20 балл машғулот (дарс) ўтиш учун кўргазмали ва тарқатма материаллар, методик тавсиялар ишлаб чиққан (ишлаб чиқишда қатнашган) бўлса 15 балл машғулот (дарс) ўтиш учун кўргазмали материаллар ишлаб чиққан (ишлаб чиқишда қатнашган) бўлса 10 балл в) илғор педагогик иш тажрибалари оммалаштирилганлиги учун: 20 балл республика миқёсида 20 балл Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида 15 балл туман (шаҳар) миқёсида 10 балл г) тарбияланувчилар билан ҳамкорликда турли профессионал кўрик-танловлар ва мусобақаларда эришган ютуқлари учун: 15 балл халқаро ва республика миқёсида 15 балл Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида 10 балл туман (шаҳар) миқёсида 5 балл д) республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) миқёсидаги ўқув семинарларда иштирок этганлиги учун 10 балл е) ўз вақтида малака оширганлиги учун 5 балл 2. Малака синовлари (тест, ёзма иш ёки ижодий топшириқлар) жами 100 балл а) тест саволлари бўйича аниқланганда: 100 балл тест 40 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга тўғри жавоб берилганлиги баҳоланади ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл б) ёзма иш бўйича аниқланганда: 100 балл ёзма иш 4 та топшириқдан (саволдан) иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади ҳар бир жавоб 25 баллгача баҳоланади в) ижодий иш бўйича аниқланганда: 100 балл ижодий иш 5 та ижодий топшириқдан иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги баҳоланади ҳар бир иш 20 баллгача баҳоланади 3. Маънавий-ахлоқий йўналишлар, тарбияланувчиларни тарбиялашдаги ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат жами 100 балл а) маънавий-ахлоқий йўналишда эгалланган билимлар учун: 50 балл маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса ҳамда ўз муносабатини эркин билдира олса 50 балл маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса 35 балл маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан қисман хабардор бўлса 20 балл б) тарбияланувчиларни тарбиялашда ижтимоий-сиёсий йўналишда эгалланган билимлари учун: 50 балл жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса 50 балл республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса 40 балл республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса 30 балл республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан қисман хабардор бўлса 15 балл
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 ноябрь,
Тошкент ш.,
2019 йил 25 ноябрь,
14-мҳ-сон
18-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining
qarori
BAHOLASh MEZONLARI
“Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari pedagog xodimlarining attestatsiya natijalarini baholash mezonlarini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 702-son “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari pedagog xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Xalq taʼlimi vazirligi qaror qiladi:
1. “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari pedagog xodimlarining attestatsiyasi natijalarini baholash mezonlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Xalq taʼlimi vazirligining 2019-yil 25-noyabrdagi 14-mh-son, 18-mh-son qaroriga ILOVA
“Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari pedagog xodimlarining attestatsiyasi natijalarini
T/r Baholash obyekti Ball I. “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari tarbiyachilarining attestatsiya natijalarini baholash mezonlari 1. Mehnat faoliyati samaradorligi jami 100 ball a) tarbiyalanuvchilarning bilim olishga boʻlgan qiziqishlarini oshirish va oʻquv fanlarini oʻzlashtirishlariga koʻmaklashganligi uchun: * 30 ball tarbiyalanuvchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichi 86 foizdan 100 foizgacha boʻlsa 30 ball tarbiyalanuvchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichi 71 foizdan 85 foizgacha boʻlsa 20 ball tarbiyalanuvchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichi 56 foizdan 70 foizgacha boʻlsa 10 ball b) tarbiyalanuvchilar tomonidan huquqbuzarlik va jamoat tartibini buzish holatlarining oldini olganligi uchun: ** 20 ball tarbiyalanuvchilar tomonidan xuquqbuzarlik va jamoat tartibini buzish holatlari mavjud boʻlmasa 20 ball bir yil davomida tarbiyalanuvchilar tomonidan sodir etilgan huquqbuzarlik va jamoat tartibini buzish holatlari 3-martadan koʻp boʻlmasa 10 ball bir yil davomida tarbiyalanuvchilar tomonidan sodir etilgan huquqbuzarlik va jamoat tartibini buzish holatlari 6-martadan koʻp boʻlmasa 5 ball v) turli darajadagi tanlovlarda, sport musobaqalarida tarbiyalanuvchilarning ishtirok etishlariga koʻmaklashganligi uchun: 30 ball xalqaro va respublika miqyosida 30 ball Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri miqyosida 20 ball tuman (shahar) miqyosida 10 ball g) tarbiyalanuvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirishga qaratilgan mashgʻulotlar oʻtkazganligi uchun 10 ball d) oʻz vaqtida malaka oshirganligi uchun 10 ball 2. Malaka sinovlari (test, yozma ish yoki ijodiy topshiriqlar) jami 100 ball a) test savollari boʻyicha aniqlanganda: 100 ball test 40 ta savoldan iborat boʻladi, har bir savolga toʻgʻri javob berilganligi baholanadi har bir toʻgʻri javob uchun 2,5 ball b) yozma ish boʻyicha aniqlanganda: 100 ball yozma ish 4 ta topshiriqdan (savoldan) iborat boʻladi, har bir savolga berilgan javobdan kelib chiqib baholanadi har bir javob 25 ballgacha baholanadi v) ijodiy ish boʻyicha aniqlanganda: 100 ball ijodiy ish 5 ta ijodiy topshiriqdan iborat boʻladi, har bir topshiri�ning belgilangan vaqtda, toʻliq, toʻgʻri va sifatli bajarilganligi baholanadi har bir ish 20 ballgacha baholanadi 3. Maʼnaviy-axloqiy yoʻnalishlar, tarbiyalanuvchilarni tarbiyalashdagi ijtimoiy-siyosiy bilimlarini aniqlash yuzasidan suhbat jami 100 ball a) maʼnaviy-axloqiy yoʻnalishda egallangan bilimlar uchun: 50 ball maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlarni tashkil qilish, milliy anʼanalar, tarixiy qadriyatlar va buyuk ajdodlar merosi asosida tarbiyalanuvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini olib borishdan xabardor boʻlsa hamda oʻz munosabatini erkin bildira olsa 50 ball maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlarni tashkil qilish, milliy anʼanalar, tarixiy qadriyatlar va buyuk ajdodlar merosi asosida tarbiyalanuvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini olib borishdan xabardor boʻlsa 35 ball maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlarni tashkil qilish, milliy anʼanalar, tarixiy qadriyatlar va buyuk ajdodlar merosi asosida tarbiyalanuvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini olib borishdan qisman xabardor boʻlsa 20 ball b) tarbiyalanuvchilarni tarbiyalashda ijtimoiy-siyosiy yoʻnalishda egallangan bilimlari uchun: 50 ball jahonda va respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan va boʻlayotgan muhim voqealardan, soʻngi yangiliklardan xabardor boʻlsa hamda ularning ijobiy va salbiy jihatlarini erkin tarzda tahlil qila olsa 50 ball jahonda va respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan va boʻlayotgan muhim voqealardan, soʻngi yangiliklardan xabardor boʻlsa hamda ularga nisbatan oʻz munosabatini bildira olsa 40 ball respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan muhim voqealardan va soʻngi yangiliklardan xabardor boʻlsa 30 ball respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan muhim voqealardan va soʻngi yangiliklardan qisman xabardor boʻlsa 15 ball II. “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari oʻqituvchi-defektologlari va oʻqituvchi-logopedlarining attestatsiya natijalarini baholash mezonlari 1. Mehnat faoliyati samaradorligi 100 ball a) ochiq mashgʻulotlar (darslar) oʻtkazganligi uchun: 30 ball ikki marta ochiq mashgʻulot (dars) oʻtkazganda (oʻquv yili davomida) 30 ball bir marta ochiq mashgʻulot (dars) oʻtkazganda (oʻquv yili davomida) 20 ball b) tarbiyalanuvchilar uchun korreksion (rivojlantiruvchi) materiallar yaratgan, metodik tavsiyalar va mualliflik dasturlari ishlab chiqqanligi (ishlab chiqishda qatnashganligi) uchun: 20 ball tarbiyalanuvchilar uchun korreksion (rivojlantiruvchi) materiallar yaratgan, metodik tavsiyalar va mualliflik dasturlarini ishlab chiqqan (ishlab chiqishda qatnashgan) boʻlsa 20 ball mashgʻulot (dars) oʻtish uchun koʻrgazmali va tarqatma materiallar, metodik tavsiyalar ishlab chiqqan (ishlab chiqishda qatnashgan) boʻlsa 15 ball mashgʻulot (dars) oʻtish uchun koʻrgazmali materiallar ishlab chiqqan (ishlab chiqishda qatnashgan) boʻlsa 10 ball v) ilgʻor pedagogik ish tajribalari ommalashtirilganligi uchun: 20 ball respublika miqyosida 20 ball Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida 15 ball tuman (shahar) miqyosida 10 ball g) tarbiyalanuvchilar bilan hamkorlikda turli professional koʻrik-tanlovlar va musobaqalarda erishgan yutuqlari uchun: 15 ball xalqaro va respublika miqyosida 15 ball Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar miqyosida 10 ball tuman (shahar) miqyosida 5 ball d) respublika, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) miqyosidagi oʻquv seminarlarda ishtirok etganligi uchun 10 ball e) oʻz vaqtida malaka oshirganligi uchun 5 ball 2. Malaka sinovlari (test, yozma ish yoki ijodiy topshiriqlar) jami 100 ball a) test savollari boʻyicha aniqlanganda: 100 ball test 40 ta savoldan iborat boʻladi, har bir savolga toʻgʻri javob berilganligi baholanadi har bir toʻgʻri javob uchun 2,5 ball b) yozma ish boʻyicha aniqlanganda: 100 ball yozma ish 4 ta topshiriqdan (savoldan) iborat boʻladi, har bir savolga berilgan javobdan kelib chiqib baholanadi har bir javob 25 ballgacha baholanadi v) ijodiy ish boʻyicha aniqlanganda: 100 ball ijodiy ish 5 ta ijodiy topshiriqdan iborat boʻladi, har bir topshiriqning belgilangan vaqtda, toʻliq, toʻgʻri va sifatli bajarilganligi baholanadi har bir ish 20 ballgacha baholanadi 3. Maʼnaviy-axloqiy yoʻnalishlar, tarbiyalanuvchilarni tarbiyalashdagi ijtimoiy-siyosiy bilimlarini aniqlash yuzasidan suhbat jami 100 ball a) maʼnaviy-axloqiy yoʻnalishda egallangan bilimlar uchun: 50 ball maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlarni tashkil qilish milliy anʼanalar, tarixiy qadriyatlar va buyuk ajdodlar merosi asosida tarbiyalanuvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini olib borishdan xabardor boʻlsa hamda oʻz munosabatini erkin bildira olsa 50 ball maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlarni tashkil qilish milliy anʼanalar, tarixiy qadriyatlar va buyuk ajdodlar merosi asosida tarbiyalanuvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini olib borishdan xabardor boʻlsa 35 ball maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlarni tashkil qilish milliy anʼanalar, tarixiy qadriyatlar va buyuk ajdodlar merosi asosida tarbiyalanuvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini olib borishdan qisman xabardor boʻlsa 20 ball b) tarbiyalanuvchilarni tarbiyalashda ijtimoiy-siyosiy yoʻnalishda egallangan bilimlari uchun: 50 ball jahonda va respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan muhim voqealardan, soʻnggi voqea-hodisalardan xabardor boʻlsa hamda ularning ijobiy va salbiy jihatlarini erkin tarzda tahlil qila olsa 50 ball respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan muhim voqealardan, soʻnggi voqea-hodisalardan xabardor boʻlsa hamda ularga nisbatan oʻz munosabatini bildira olsa 40 ball respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan muhim voqealardan va soʻnggi voqea-hodisalardan xabardor boʻlsa 30 ball respublikamizning ijtimoiy-siyosiy hayotida sodir boʻlgan muhim voqealardan va soʻnggi voqea-hodisalardan qisman xabardor boʻlsa 15 ball
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U. TAShKENBAYEV
Xalq taʼlimi vaziri Sh. ShERMATOV
Toshkent sh.,
2019-yil 25-noyabr,
Toshkent sh.,
2019-yil 25-noyabr,
14-mh-son
18-mh-son