📅 2019-yil 13-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 13-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 13 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОНЦЕПЦИЯ
Тошкент ҳайвонот боғини келгусида модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларига асосан, театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш аҳолига қулай яшаш шароитларини яратишда асосий вазифа этиб белгиланган.
Тошкент ҳайвонот боғи бугунги кунда хизмат кўрсатишнинг замонавий халқаро стандартларга жавоб бермайди шунингдек, зарар билан фаолият юритаётган давлат ташкилоти ҳисобланади. Хусусан, сўнгги уч йилда Тошкент ҳайвонот богини сақлаш учун давлат бюджетидан жами 22,7 млрд. сўм ажратилган.
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, мамлакат иқтисодиётидаги давлат иштирокини қисқартириш, шунингдек замонавий маданий-томоша, илмий-маърифий масканларини яратиш орқали мамлакат аҳолисига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ҳайвонот боғининг коллекциясини ноёб ва экзотик ҳайвонларнинг турлари билан бойитишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги «Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасасини ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирган ҳолда, «Wildlife Care» МЧЖга (кейинги ўринларда Ишончли бошқарувчи деб аталади) ишончли бошқаришга (кейинги ўринларда Ишончли бошқариш шартномаси деб аталади) бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
а) «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятининг устав капитали қайта ташкил этилаётган «Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасаси мол-мулкларининг қолдиқ баланс қийматида шакллантирилади ва жамиятнинг устав капиталидаги таъсисчи функцияси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади;
б) Ишончли бошқарувчи томонидан Ишончли бошқариш шартномаси талабларига тўлиқ риоя этилган тақдирда, шартноманинг муддати 30 йилгача узайтириб борилади;
в) «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятига айлантирилганда «Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасасининг амалдаги солиқ режими сақланиб қолинади;
г) ишончли бошқарувчи учун тўланадиган ҳақ миқдори «Тошкент ҳайвонот боги» масъулияти чекланган жамиятининг йил якунлари бўйича ҳисобланадиган дивиденд ҳисобидан тўланади;
д) ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган инвестициялар аудиторлик ташкилотининг ҳисоботига асосан «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятининг соф фойдасидан қайтарилади;
е) «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятига «Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасаси учун 2019 йилда ажратилган маблағлардан кам бўлмаган миқдорда бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилиб борилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда «Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирилишини таъминласин.
4. Тошкент ҳайвонот богини Ишончли бошқарувчи томонидан комплекс модернизация қилиш ҳамда инфратузилма шароитларини яхшилаш бўйича концепция 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ишончли бошқарувчи томонидан қуйидаги таклифлар билдирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
дастлабки беш йил давомида 5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
ҳайвонлар таркибий турини кўпайтириш;
янги вольерларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш;
ҳайвонлар учун реабилитация марказини ташкил этиш ва ҳайвонот боғи ишчиларининг малакасини ошириш учун ўқув марказини ташкил этиш;
замонавий аудио-видео визуализациясини жорий этиш ва бошқалар.
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Маданият вазирлиги билан биргаликда, «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятига айлантирилгандан сўнг, бир ойлик муддатда Ишончли бошқарувчи билан мазкур қарорда кўрсатилган шартлар асосида Ишончли бошқариш шартномасини тузилишини;
Молия вазирлиги билан биргаликда, «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятидаги давлат улушини келгусида Ишончли бошқарувчига давлат хусусий-шериклик шартлари асосида берилиши бўйича таклиф киритилишини;
Ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати мазкур қарорнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган тартибда тугатилгандан сўнг, Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар ва бошқа мулкларни Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилишини таъминласин.
7. Истисно тариқасида Ишончли бошқариш шартномаси амал қилиш давомида «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга ошириладиган харидларга Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни татбиқ этилмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 996-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент ҳайвонот богини комплекс модернизация қилиш ҳамда инфратузилма шароитларини яхшилаш бўйича
Тошкент ҳайвонот боғи Ўзбекистон Республикасининг маданият, таълим ва туристик инфраструктурасининг энг муҳим объектларидан биридир. 2020 — 2024 йилларда Тошкент ҳайвонот боғини комплекс модернизация қилиш ҳамда инфратузилма шароитларини яхшилаш бўйича Концепция (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ҳайвонот боғларининг асосий принциплари ижросини таъминлаш, шу жумладан сунъий шароитларда ёввойи ҳайвонларни кўргазмага чиқариш ва ўрганиш, илмий-маърифий, тадқиқот ва табиатни муҳофаза қилишга оид масалаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Шунингдек, Концепция доирасида аҳоли ва туристларнинг маданий ҳордиқ зоналарини яратиш, хусусан ҳайвонлар ва боғга ташриф буюрганлар учун максимал қулай шароитларни яратиш мақсадида ҳайвонлар сақланаётган жойлардан узоқроқда болалар учун ўйин зоналарни ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
1-боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Қуйидагилар Концепциянинг мақсадлари ҳисобланади:
ҳайвонлар турларини кўпайтириш, оқ айиқ, носорог, шимпанзе, пингвин, жирафа, антилопа, зебра, байкал нерпаси каби ноёб ҳайвонларни шу жумладан, Халқаро Қизил китоб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига кирган ҳайвонларни харид қилиш, шунингдек, Ўзбекистон эндемик ҳайвонларни сақлаб қолиш, кўпайтириш, бу соҳадаги илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, ўлкамизнинг фаунасини ташвиқот қилиш;
ҳайвонот боғининг ландшафт дизайнини ўзгартириш, янги айдентикасини (янги логотип, боғдаги кўрсаткичлар, йўлаклардаги белгилар, ахборот табло) яратиш ва жорий этиш орқали ҳайвонот боғи ҳудудини маданийлаштириш;
Тошкент ҳайвонот боғининг ветеринария биносини реконструкция қилиш ҳамда замонавий ускуналарни харид қилиш орқали ҳайвонлар учун реабилитация марказини яратиш;
Ўзбекистон ва чет давлатлар ҳайвонот боғлари ходимларининг малакасини ошириш учун ўқув марказини ташкил этиш, шунингдек ҳайвонот боғига янги ишга кирадиганлар учун ўқув қўлланмалар чоп этиш;
аудио ва видео визуализация ҳамда ташриф буюрувчилар учун максимал қулай шароитларни яратиш мақсадида ягона тўлов хизмати тизимини жорий этиш;
ҳайвонлар учун халқаро стандартларга мувофиқ янги вольерлар қуриш ҳамда мавжуд вольерларни реконструкция қилиш;
ҳайвонот ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилиш орқали ҳайвонот боғини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
ҳайвонот боғини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг шаффоф механизмини таъминлаш мақсадида биологлар, ҳайвонот боғи ходимлари, кўнгиллилар, зооҳимоячилар, журналистлардан иборат бўлган жамоа кенгашини ташкил этиш.
Концепциянинг вазифаси:
ҳайвонот боғларининг асосий принциплари ижросини таъминлаш;
сунъий шароитларда ёввойи ҳайвонларни кўргазмага чиқариш ва ўрганиш, илмий-маърифий, тадқиқот ва табиатни муҳофаза қилишга оид масалаларни ҳал қилиш ҳисобланади.
2-боб. Концепциядан кутилаётган натижалар
Концепция амалга ошиши натижасида қуйидаги натижаларга эришилиши кутилмоқда:
Марказий Осиёда энг яхши ҳайвонот боғи даражасигача етказиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, уни МДХдаги бошқа ҳайвонот боғлари билан рақобатбардошлигини таъминлаш;
шаҳар атроф-муҳити ландшафтининг ижобий ўзгартирилишига кўмаклашиш ва ҳайвонот боғи асосида туристларни (маҳаллий ва хорижий) жалб қилиш;
Евроосиё Ҳайвонот боғлар ва Аквариумлар (EARAZA) ҳудудий уюшмасида Тошкент ҳайвонот боғининг ўрнини ошириш.
Тошкент ҳайвонот боғининг балансида сақланаётган ҳайвонлар, шунингдек мавжуд фаолият кўрсатаётган инфраструктура Концепциянинг активлари ҳисобланади.
Қўйилган мақсадларни самарали амалга ошириш учун «Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасасини ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирган ҳолда ишончли бошқаришга берилади.
«Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятига айлантирилгандан сўнг, Ишончли бошқарувчи билан Ишончли бошқариш шартномаси (кейинги ўринларда Шартнома деб аталади) тузилади.
3-боб. Ҳайвонот богининг ҳозирги ҳолати ва муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф
Ҳозирда ҳайвонот боғининг фаолияти қуйидагича:
фаолият асосан рекреацион, сўнг маориф йўналишида олиб борилмоқда, табиатни муҳофаза қилиш (ҳайвонларнинг ноёб турларини кўпайтириш) соҳасида фаолият деярли олиб борилмайди;
ҳайвонларнинг асосий қисмини сақлаш шароитлари уларнинг эҳтиёжлари ва халқаро стандартларга мувофиқ эмас.
Қайд қилинган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 2024 йилга қадар қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:
хусусий сектор ва чет эл инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш орқали ҳайвонлар, шу жумладан Халқаро Қизил китобга киритилган ноёб ҳайвонлар учун қулай ҳудудни барпо этиш;
Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси ва хорижий туристлар учун вақтни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида кулай шароитлар яратиш.
беш йил (2020 — 2024 йиллар) давомида ҳайвонот боғини тўлиқ реконструкция қилиш;
2024 йилда халқаро эксперт ҳамжамиятини жалб этган ҳолда Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигини нишонлаш мақсадида халқаро конференция ўтказиш.
4-боб. Таклиф этилаётган инновациялар
Ташувчиларни максимал сонига интеграция қилиш ва кейинчалик мерчендайз маҳсулотини ривожлантириш имконияти мавжуд кенгайтирилган бренд-платформани яратиш. Бундан ташқари, мазкур бренд-платформа ижтимоий ва маркетинг инструментларини, шу жумладан реклама ва PRНН янада фаолроқ қўллаш имкониятини бериши қуйидаги йўналишларни мослашувчан бўлишига имкон беради:
ҳайвонот боғи бўйлаб қулай навигация;
уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) маълумот тахтачалари;
веб-сайтни рестайлинг қилиш ва мобиль иловаларни яратиш;
ижтимоий тармоқларда фаол реклама;
сувенир ва мерчаидайзинг маҳсулотлари.
Шунингдек, ҳайвонот боғи ходимларини оддий меҳмондан ажратиб олиш муаммолиги сабабли тизим дизайни асосида ҳайвонот боғининг барча ходимлари учун алоҳида махсус кийим ишлаб чиқиш. Ҳайвонот боғининг барча ходимлари, сотувчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳайвонот боғининг корпоратив услубига мос келадиган кийим кийишлари шарт. Бундан ташқари, ҳайвонот боғи ходимлари улар ўртасида бўлинган ҳудудни қўриқлашлари, қафаслар яқинидаги ташриф буюрувчиларни назорат қилишлари, ташриф буюрувчилар томонидан ҳайвонларнинг соғлиги ва ҳаётига зарар етказиши мумкин бўлган тақиқланган нарсаларни ташлашларига йўл қўймасликлари лозим.
Ҳайвонот боғининг фаолиятини ўта мавсумийлигини камайтиришга, октябр ойидан апрелга қадар ташрифларни кўпайтириш ва ишни фаоллаштиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш. Жумладан, қишки экспозицияни, ташриф буюрувчилар учун «иссиқ ҳудудлар»ни яратиш, кенг омма учун турли тадбирлар, ахборот янгиликлари ва воқеалар маркетингини ўтказиш.
Шунингдек, ҳайвонот боғининг экспозицияси, инфраструктураси яхшиланиши, мавсумийлиги камайтирилиши, реклама ва воқеавий маркетинг (масалан, ҳайвонот боғида янги қизиқарли ҳайвон келтирилишини ОАВда намойиш этиш ва PR-тадбир ўтказиш) орқали такрорий ташрифларни кўпайтириш.
Турли хил чипталарни, жумладан оилавий, гуруҳлар учун ва кўп маротабалик ҳамда экскурсиявий хизмат кўрсатиш ва қўшимча имкониятлар (совға, сувенир, ҳайвонларни овқатлантириш ва х.к.) мавжуд чипталарни жорий этиш. Бундан ташқари, чипталарни суткани вақти ва ҳафта кунлари бўйича бўлиш шунингдек, чипталарни онлайн буюртмалаш, харид қилиш ва карталарни тўлдириш тизимини йўлга қўйиш.
Ҳайвонот боғи ҳудудида тақдим этилаётган барча турдаги хизматларни (шу жумладан ташрифни, аттракционларни ва бошқаларни) тўлаш воситаси сифатида депозит карталарни яратиш. Шу билан бирга, ҳайвонот боғида картадан маблағларни ечиш, маркетинг тадқиқотлари ва таҳлилни амалга ошириш имконини берувчи тегишли ускуналар ўрнатиш, шунингдек, сарфланган маблағларнинг маълум фоизи фойдаланувчига ёки табиатни муҳофаза қилиш жамғармасига ўтказиладиган дисконт тизимини жорий этиш.
Бундан ташқари, ҳайвонларни рухсатсиз овқатлантириш муаммосини ҳал этадиган, ҳайвонларни озиқлантириш ускуналарини ўрнатиш. Мазкур ускуналар овқатни мақсадлар бўйича ажратиб бериши, жумладан қушлар озуқасини бошқа ҳайвонларникидан алоҳида қилиб бериши лозим.
Ўзининг асосий функцияларидан ташқари, ҳайвонот боғи боғ ҳудуди сифатида ҳам тақдим этилиши лозим. Шу муносабат билан ландшафт дизайнини батафсил ишлаш, гулдонлар, фонтанлар, сайр ҳудудларини ташкил қилиш зарур. Ҳайкалтарошлик композицияларга алоҳида эътибор берилиши лозим. Ҳозирги кунда ҳайвонот боғидаги ҳайкалтарошлик композициялар мутаносиб бўлмаган кўринишга ва ижро этиш сифати паст даражага эга. Шу муносабат билан ҳайвонот боғини инновацион реконструкцияси қилиш орқали қуйидаги ишлар амалга оширилади:
турли об-ҳаво шароитларида дам олиш имкониятини яратиш (ўриндиқлар, ёмғирдан бошпаналар, қишки пайтда — иссиқхоналар);
ҳайвонот боғини реконструкциясида ташриф этувчиларнинг дам олиши учун максимал қулай шароитлар кўзда тутиш жумладан, махсус зоналарга ажратилган юқори сифатли овқатланиш ва сувенирлар савдосининг шаҳобчаларини ташкил этиш;
алоқа қилиш имконини берувчи (контакт) ҳайвонот боғи ёки ёш ҳайвонларга мўлжалланган майдонча ҳудудини яратиш;
таълим фаолияти, маърузалар, тўгараклар, мультимедиа презентациялари ўтказиш билан боғлиқ ҳудудларни ривожлантириш.
5-боб. Ҳайвонот боғидан фойдаланиш ҳуқуқи
«Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасасини ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирган ҳолда, ишончли бошқаришга берилади. Бу ҳолатда ишончли бошқарувчи объектдан фойдаланишда мустақил равишда:
мулкнинг моддий-техника таъминоти ва сақланишини таъминлайди;
мулкни жорий таъмирланишини амалга оширади;
муҳандислик тармоқлари ва электр ускуналаридан фойдаланади;
мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ барча тўловларни амалга оширади;
амалдаги қонунчиликда белгиланган ёнғинга қарши, санитар ва бошқа нормаларга риоя этилишини назорат қилади.
Ишончли бошқарувчи ҳайвонот боғининг тегишли кўчмас мулкни тасарруф этиш, гаровга қўйиш, фойдаланиш мақсадларини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Шартноманинг амал қилиш муддати белгиланган тартибда тугатилгандан сўнг, Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар ва бошқа мулкларни Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилади.
6-боб. Концепциянинг умумий қиймати
Концепциянинг умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этади, бунда Шартнома имзоланганидан сўнг 5 йил давомида (2020 — 2024 йиллар) қайта инвестиция қилинган фойда ҳисобланмайди.
7-боб. Концепцияни молиялаштириш асослари
Концепцияни молиялаштириш қуйидагича амалга оширилади:
Ишончли бошқарувчи режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун ўз маблағларидан фойдаланади, фойдани қайта инвестиция қилади, шунингдек умумий қиймати камида 5 миллион долларга тенг хорижий инвестицияларни жалб қилади. Шунингдек, ишончли бошқарувчи Шартнома имзоланган кундан бошлаб дастлабки 5 йил ичида олинган фойда миқдорини тўлиқ қайта инвестиция қилади.
Ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган инвестициялар аудиторлик ташкилотининг ҳисоботига асосан «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятининг соф фойдасидан қайтарилади.
Ишончли бошқарувчи учун тўланадиган ҳақ миқдори «Тошкент ҳайвонот боғи» масъулияти чекланган жамиятининг йил якунлари бўйича ҳисобланадиган дивидент ҳисобидан тўланади.
8-боб. Концепцияни амалга ошириш муддатлари
Концепцияни амалга ошириш муддати 30 йилни ташкил этади, шундан:
биринчи босқич (2020-2021 йиллар) — ҳайвонот боғи ҳолатини хар томонлама таҳлил қилиш, реконструкция қилинадиган устувор объектларни аниқлаш, янги объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, халқаро экспертларни жалб қилиш, ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
иккинчи босқич (2021-2022 йиллар) — ҳайвонот боғининг оммавийлигини ошириш, объектларни босқичма-босқич қайта қуриш бўйича янги ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ва амалга ошириш;
учинчи босқич (2022 — 2024 йиллар) — режалаштирилган тадбирлар ва қурилиш ишларини якунлаш;
тўртинчи босқич (2024 — 2049 йиллар) — янги ташкил этилган инфратузилмани сақлаш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ҳайвонот боғининг ҳудудини заруратга қараб кенгайтириш.
Концепцияни бошқариш, Концепция бошқаруви тамойилларига мувофиқ амалга оширилади, хусусан:
ходимларни бошқариш (НR менежмент), мутахассисларни танлаш (йўллаш) механизмини жорий қилиш ҳамда чет элда малака ошириш, мастер-класслар ўтказиш учун халқаро экспертларни жалб қилиш орқали ходимларнинг билимларини ошириш;
пул оқимларининг шаффоф тизими;
товарлар ва хизматларни харид қилишнинг шаффоф тизими;
Давлат активларини бошқариш агентлигига аудит натижаларини тақдим этган ҳолда молиявий-хўжалик фаолиятининг доимий аудитини ўтказиш.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда Шартнома шартларига риоя этилишини таъминлаш борасида Концепциянинг амалга оширилишини мониторинг қилади. Ишончли бошқарувчи тегишли ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиб борилишини ўз зиммасига олади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 996-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 майдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 21-сон, 230-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 68-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 69-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 декабрь,
996-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KONSEPSIYA
Toshkent hayvonot bogʻini kelgusida modernizatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishlariga asosan, teatr va tomosha maskanlarini, madaniy-maʼrifiy tashkilotlar va muzeylar faoliyatini rivojlantirish hamda takomillashtirish, ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash aholiga qulay yashash sharoitlarini yaratishda asosiy vazifa etib belgilangan.
Toshkent hayvonot bogʻi bugungi kunda xizmat koʻrsatishning zamonaviy xalqaro standartlarga javob bermaydi shuningdek, zarar bilan faoliyat yuritayotgan davlat tashkiloti hisoblanadi. Xususan, soʻnggi uch yilda Toshkent hayvonot bogini saqlash uchun davlat budjetidan jami 22,7 mlrd. soʻm ajratilgan.
Davlat budjeti mablagʻlaridan samarali foydalanish, mamlakat iqtisodiyotidagi davlat ishtirokini qisqartirish, shuningdek zamonaviy madaniy-tomosha, ilmiy-maʼrifiy maskanlarini yaratish orqali mamlakat aholisiga munosib hayot sharoitlarini yaratish, hayvonot bogʻining kolleksiyasini noyob va ekzotik hayvonlarning turlari bilan boyitishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi “Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasini tashkiliy-huquqiy shaklini masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi xoʻjalik jamiyatiga aylantirgan holda, “Wildlife Care” MChJga (keyingi oʻrinlarda Ishonchli boshqaruvchi deb ataladi) ishonchli boshqarishga (keyingi oʻrinlarda Ishonchli boshqarish shartnomasi deb ataladi) berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Belgilansinki:
a) “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining ustav kapitali qayta tashkil etilayotgan “Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasi mol-mulklarining qoldiq balans qiymatida shakllantiriladi va jamiyatning ustav kapitalidagi taʼsischi funksiyasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan amalga oshiriladi;
b) Ishonchli boshqaruvchi tomonidan Ishonchli boshqarish shartnomasi talablariga toʻliq rioya etilgan taqdirda, shartnomaning muddati 30 yilgacha uzaytirib boriladi;
v) “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga aylantirilganda “Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasining amaldagi soliq rejimi saqlanib qolinadi;
g) ishonchli boshqaruvchi uchun toʻlanadigan haq miqdori “Toshkent hayvonot bogi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining yil yakunlari boʻyicha hisoblanadigan dividend hisobidan toʻlanadi;
d) ishonchli boshqaruvchi tomonidan jalb qilingan investitsiyalar auditorlik tashkilotining hisobotiga asosan “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining sof foydasidan qaytariladi;
e) “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga “Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasi uchun 2019-yilda ajratilgan mablagʻlardan kam boʻlmagan miqdorda budjet hisobidan mablagʻlar ajratilib boriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Madaniyat vazirligi bilan birgalikda “Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasining tashkiliy-huquqiy shaklini masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi xoʻjalik jamiyatiga aylantirilishini taʼminlasin.
4. Toshkent hayvonot bogini Ishonchli boshqaruvchi tomonidan kompleks modernizatsiya qilish hamda infratuzilma sharoitlarini yaxshilash boʻyicha konsepsiya 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Ishonchli boshqaruvchi tomonidan quyidagi takliflar bildirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
dastlabki besh yil davomida 5 mln. AQSh dollari miqdorida investitsiya kiritish;
hayvonlar tarkibiy turini koʻpaytirish;
yangi volyerlarni qurish va mavjudlarini rekonstruksiya qilish;
hayvonlar uchun reabilitatsiya markazini tashkil etish va hayvonot bogʻi ishchilarining malakasini oshirish uchun oʻquv markazini tashkil etish;
zamonaviy audio-video vizualizatsiyasini joriy etish va boshqalar.
6. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi:
Madaniyat vazirligi bilan birgalikda, “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga aylantirilgandan soʻng, bir oylik muddatda Ishonchli boshqaruvchi bilan mazkur qarorda koʻrsatilgan shartlar asosida Ishonchli boshqarish shartnomasini tuzilishini;
Moliya vazirligi bilan birgalikda, “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatidagi davlat ulushini kelgusida Ishonchli boshqaruvchiga davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida berilishi boʻyicha taklif kiritilishini;
Ishonchli boshqarish shartnomasining amal qilish muddati mazkur qarorning 2-bandi “b” kichik bandida belgilangan tartibda tugatilgandan soʻng, Toshkent hayvonot bogʻidagi hayvonlar va boshqa mulklarni Madaniyat vazirligi tasarrufiga oʻtkazilishini taʼminlasin.
7. Istisno tariqasida Ishonchli boshqarish shartnomasi amal qilish davomida “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyati tomonidan amalga oshiriladigan xaridlarga Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni tatbiq etilmaydi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-dekabrdagi 996-son qaroriga 1-ILOVA
Toshkent hayvonot bogini kompleks modernizatsiya qilish hamda infratuzilma sharoitlarini yaxshilash boʻyicha
Toshkent hayvonot bogʻi Oʻzbekiston Respublikasining madaniyat, taʼlim va turistik infrastrukturasining eng muhim obyektlaridan biridir. 2020 — 2024-yillarda Toshkent hayvonot bogʻini kompleks modernizatsiya qilish hamda infratuzilma sharoitlarini yaxshilash boʻyicha Konsepsiya (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) hayvonot bogʻlarining asosiy prinsiplari ijrosini taʼminlash, shu jumladan sunʼiy sharoitlarda yovvoyi hayvonlarni koʻrgazmaga chiqarish va oʻrganish, ilmiy-maʼrifiy, tadqiqot va tabiatni muhofaza qilishga oid masalalarni hal qilish hisoblanadi. Shuningdek, Konsepsiya doirasida aholi va turistlarning madaniy hordiq zonalarini yaratish, xususan hayvonlar va bogʻga tashrif buyurganlar uchun maksimal qulay sharoitlarni yaratish maqsadida hayvonlar saqlanayotgan joylardan uzoqroqda bolalar uchun oʻyin zonalarni tashkil qilish rejalashtirilmoqda.
1-bob. Konsepsiyaning maqsad va vazifalari
Quyidagilar Konsepsiyaning maqsadlari hisoblanadi:
hayvonlar turlarini koʻpaytirish, oq ayiq, nosorog, shimpanze, pingvin, jirafa, antilopa, zebra, baykal nerpasi kabi noyob hayvonlarni shu jumladan, Xalqaro Qizil kitob, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kirgan hayvonlarni xarid qilish, shuningdek, Oʻzbekiston endemik hayvonlarni saqlab qolish, koʻpaytirish, bu sohadagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini rivojlantirish, oʻlkamizning faunasini tashviqot qilish;
hayvonot bogʻining landshaft dizaynini oʻzgartirish, yangi aydentikasini (yangi logotip, bogʻdagi koʻrsatkichlar, yoʻlaklardagi belgilar, axborot tablo) yaratish va joriy etish orqali hayvonot bogʻi hududini madaniylashtirish;
Toshkent hayvonot bogʻining veterinariya binosini rekonstruksiya qilish hamda zamonaviy uskunalarni xarid qilish orqali hayvonlar uchun reabilitatsiya markazini yaratish;
Oʻzbekiston va chet davlatlar hayvonot bogʻlari xodimlarining malakasini oshirish uchun oʻquv markazini tashkil etish, shuningdek hayvonot bogʻiga yangi ishga kiradiganlar uchun oʻquv qoʻllanmalar chop etish;
audio va video vizualizatsiya hamda tashrif buyuruvchilar uchun maksimal qulay sharoitlarni yaratish maqsadida yagona toʻlov xizmati tizimini joriy etish;
hayvonlar uchun xalqaro standartlarga muvofiq yangi volyerlar qurish hamda mavjud volyerlarni rekonstruksiya qilish;
hayvonot va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida mahalliy va xalqaro ekspertlarni jalb qilish orqali hayvonot bogʻini rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqish va joriy etish;
hayvonot bogʻini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirishning shaffof mexanizmini taʼminlash maqsadida biologlar, hayvonot bogʻi xodimlari, koʻngillilar, zoohimoyachilar, jurnalistlardan iborat boʻlgan jamoa kengashini tashkil etish.
Konsepsiyaning vazifasi:
hayvonot bogʻlarining asosiy prinsiplari ijrosini taʼminlash;
sunʼiy sharoitlarda yovvoyi hayvonlarni koʻrgazmaga chiqarish va oʻrganish, ilmiy-maʼrifiy, tadqiqot va tabiatni muhofaza qilishga oid masalalarni hal qilish hisoblanadi.
2-bob. Konsepsiyadan kutilayotgan natijalar
Konsepsiya amalga oshishi natijasida quyidagi natijalarga erishilishi kutilmoqda:
Markaziy Osiyoda eng yaxshi hayvonot bogʻi darajasigacha yetkazish maqsadida Toshkent hayvonot bogʻini rekonstruksiya qilish va rivojlantirish, uni MDXdagi boshqa hayvonot bogʻlari bilan raqobatbardoshligini taʼminlash;
shahar atrof-muhiti landshaftining ijobiy oʻzgartirilishiga koʻmaklashish va hayvonot bogʻi asosida turistlarni (mahalliy va xorijiy) jalb qilish;
Yevroosiyo Hayvonot bogʻlar va Akvariumlar (EARAZA) hududiy uyushmasida Toshkent hayvonot bogʻining oʻrnini oshirish.
Toshkent hayvonot bogʻining balansida saqlanayotgan hayvonlar, shuningdek mavjud faoliyat koʻrsatayotgan infrastruktura Konsepsiyaning aktivlari hisoblanadi.
Qoʻyilgan maqsadlarni samarali amalga oshirish uchun “Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasini tashkiliy-huquqiy shaklini masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi xoʻjalik jamiyatiga aylantirgan holda ishonchli boshqarishga beriladi.
“Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga aylantirilgandan soʻng, Ishonchli boshqaruvchi bilan Ishonchli boshqarish shartnomasi (keyingi oʻrinlarda Shartnoma deb ataladi) tuziladi.
3-bob. Hayvonot bogining hozirgi holati va muammolarni hal etish boʻyicha taklif
Hozirda hayvonot bogʻining faoliyati quyidagicha:
faoliyat asosan rekreatsion, soʻng maorif yoʻnalishida olib borilmoqda, tabiatni muhofaza qilish (hayvonlarning noyob turlarini koʻpaytirish) sohasida faoliyat deyarli olib borilmaydi;
hayvonlarning asosiy qismini saqlash sharoitlari ularning ehtiyojlari va xalqaro standartlarga muvofiq emas.
Qayd qilingan muammolarni hal etish maqsadida 2024-yilga qadar quyidagi chora-tadbirlarni amalga oshirish zarur:
xususiy sektor va chet el investorlarning investitsiyalarini jalb qilish orqali hayvonlar, shu jumladan Xalqaro Qizil kitobga kiritilgan noyob hayvonlar uchun qulay hududni barpo etish;
Oʻzbekiston Respublikasining aholisi va xorijiy turistlar uchun vaqtni qiziqarli va mazmunli oʻtkazish maqsadida kulay sharoitlar yaratish.
besh yil (2020 — 2024-yillar) davomida hayvonot bogʻini toʻliq rekonstruksiya qilish;
2024-yilda xalqaro ekspert hamjamiyatini jalb etgan holda Toshkent hayvonot bogʻining 100 yilligini nishonlash maqsadida xalqaro konferensiya oʻtkazish.
4-bob. Taklif etilayotgan innovatsiyalar
Tashuvchilarni maksimal soniga integratsiya qilish va keyinchalik merchendayz mahsulotini rivojlantirish imkoniyati mavjud kengaytirilgan brend-platformani yaratish. Bundan tashqari, mazkur brend-platforma ijtimoiy va marketing instrumentlarini, shu jumladan reklama va PRNN yanada faolroq qoʻllash imkoniyatini berishi quyidagi yoʻnalishlarni moslashuvchan boʻlishiga imkon beradi:
hayvonot bogʻi boʻylab qulay navigatsiya;
uch tilda (oʻzbek, rus, ingliz) maʼlumot taxtachalari;
veb-saytni restayling qilish va mobil ilovalarni yaratish;
ijtimoiy tarmoqlarda faol reklama;
suvenir va merchaidayzing mahsulotlari.
Shuningdek, hayvonot bogʻi xodimlarini oddiy mehmondan ajratib olish muammoligi sababli tizim dizayni asosida hayvonot bogʻining barcha xodimlari uchun alohida maxsus kiyim ishlab chiqish. Hayvonot bogʻining barcha xodimlari, sotuvchilar, xizmat koʻrsatuvchi xodimlar hayvonot bogʻining korporativ uslubiga mos keladigan kiyim kiyishlari shart. Bundan tashqari, hayvonot bogʻi xodimlari ular oʻrtasida boʻlingan hududni qoʻriqlashlari, qafaslar yaqinidagi tashrif buyuruvchilarni nazorat qilishlari, tashrif buyuruvchilar tomonidan hayvonlarning sogʻligi va hayotiga zarar yetkazishi mumkin boʻlgan taqiqlangan narsalarni tashlashlariga yoʻl qoʻymasliklari lozim.
Hayvonot bogʻining faoliyatini oʻta mavsumiyligini kamaytirishga, oktyabr oyidan aprelga qadar tashriflarni koʻpaytirish va ishni faollashtirishga qaratilgan dastur ishlab chiqish. Jumladan, qishki ekspozitsiyani, tashrif buyuruvchilar uchun “issiq hududlar”ni yaratish, keng omma uchun turli tadbirlar, axborot yangiliklari va voqealar marketingini oʻtkazish.
Shuningdek, hayvonot bogʻining ekspozitsiyasi, infrastrukturasi yaxshilanishi, mavsumiyligi kamaytirilishi, reklama va voqeaviy marketing (masalan, hayvonot bogʻida yangi qiziqarli hayvon keltirilishini OAVda namoyish etish va PR-tadbir oʻtkazish) orqali takroriy tashriflarni koʻpaytirish.
Turli xil chiptalarni, jumladan oilaviy, guruhlar uchun va koʻp marotabalik hamda ekskursiyaviy xizmat koʻrsatish va qoʻshimcha imkoniyatlar (sovgʻa, suvenir, hayvonlarni ovqatlantirish va x.k.) mavjud chiptalarni joriy etish. Bundan tashqari, chiptalarni sutkani vaqti va hafta kunlari boʻyicha boʻlish shuningdek, chiptalarni onlayn buyurtmalash, xarid qilish va kartalarni toʻldirish tizimini yoʻlga qoʻyish.
Hayvonot bogʻi hududida taqdim etilayotgan barcha turdagi xizmatlarni (shu jumladan tashrifni, attraksionlarni va boshqalarni) toʻlash vositasi sifatida depozit kartalarni yaratish. Shu bilan birga, hayvonot bogʻida kartadan mablagʻlarni echish, marketing tadqiqotlari va tahlilni amalga oshirish imkonini beruvchi tegishli uskunalar oʻrnatish, shuningdek, sarflangan mablagʻlarning maʼlum foizi foydalanuvchiga yoki tabiatni muhofaza qilish jamgʻarmasiga oʻtkaziladigan diskont tizimini joriy etish.
Bundan tashqari, hayvonlarni ruxsatsiz ovqatlantirish muammosini hal etadigan, hayvonlarni oziqlantirish uskunalarini oʻrnatish. Mazkur uskunalar ovqatni maqsadlar boʻyicha ajratib berishi, jumladan qushlar ozuqasini boshqa hayvonlarnikidan alohida qilib berishi lozim.
Oʻzining asosiy funksiyalaridan tashqari, hayvonot bogʻi bogʻ hududi sifatida ham taqdim etilishi lozim. Shu munosabat bilan landshaft dizaynini batafsil ishlash, guldonlar, fontanlar, sayr hududlarini tashkil qilish zarur. Haykaltaroshlik kompozitsiyalarga alohida eʼtibor berilishi lozim. Hozirgi kunda hayvonot bogʻidagi haykaltaroshlik kompozitsiyalar mutanosib boʻlmagan koʻrinishga va ijro etish sifati past darajaga ega. Shu munosabat bilan hayvonot bogʻini innovatsion rekonstruksiyasi qilish orqali quyidagi ishlar amalga oshiriladi:
turli ob-havo sharoitlarida dam olish imkoniyatini yaratish (oʻrindiqlar, yomgʻirdan boshpanalar, qishki paytda — issiqxonalar);
hayvonot bogʻini rekonstruksiyasida tashrif etuvchilarning dam olishi uchun maksimal qulay sharoitlar koʻzda tutish jumladan, maxsus zonalarga ajratilgan yuqori sifatli ovqatlanish va suvenirlar savdosining shahobchalarini tashkil etish;
aloqa qilish imkonini beruvchi (kontakt) hayvonot bogʻi yoki yosh hayvonlarga moʻljallangan maydoncha hududini yaratish;
taʼlim faoliyati, maʼruzalar, toʻgaraklar, multimedia prezentatsiyalari oʻtkazish bilan bogʻliq hududlarni rivojlantirish.
5-bob. Hayvonot bogʻidan foydalanish huquqi
“Toshkent hayvonot bogʻi” davlat muassasasini tashkiliy-huquqiy shaklini masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi xoʻjalik jamiyatiga aylantirgan holda, ishonchli boshqarishga beriladi. Bu holatda ishonchli boshqaruvchi obyektdan foydalanishda mustaqil ravishda:
mulkning moddiy-texnika taʼminoti va saqlanishini taʼminlaydi;
mulkni joriy taʼmirlanishini amalga oshiradi;
muhandislik tarmoqlari va elektr uskunalaridan foydalanadi;
mulkdan foydalanish bilan bogʻliq barcha toʻlovlarni amalga oshiradi;
amaldagi qonunchilikda belgilangan yongʻinga qarshi, sanitar va boshqa normalarga rioya etilishini nazorat qiladi.
Ishonchli boshqaruvchi hayvonot bogʻining tegishli koʻchmas mulkni tasarruf etish, garovga qoʻyish, foydalanish maqsadlarini oʻzgartirishga haqli emas.
Shartnomaning amal qilish muddati belgilangan tartibda tugatilgandan soʻng, Toshkent hayvonot bogʻidagi hayvonlar va boshqa mulklarni Madaniyat vazirligi tasarrufiga oʻtkaziladi.
6-bob. Konsepsiyaning umumiy qiymati
Konsepsiyaning umumiy qiymati 5 million AQSh dollarini tashkil etadi, bunda Shartnoma imzolanganidan soʻng 5 yil davomida (2020 — 2024-yillar) qayta investitsiya qilingan foyda hisoblanmaydi.
7-bob. Konsepsiyani moliyalashtirish asoslari
Konsepsiyani moliyalashtirish quyidagicha amalga oshiriladi:
Ishonchli boshqaruvchi rejalashtirilgan tadbirlarni amalga oshirish uchun oʻz mablagʻlaridan foydalanadi, foydani qayta investitsiya qiladi, shuningdek umumiy qiymati kamida 5 million dollarga teng xorijiy investitsiyalarni jalb qiladi. Shuningdek, ishonchli boshqaruvchi Shartnoma imzolangan kundan boshlab dastlabki 5 yil ichida olingan foyda miqdorini toʻliq qayta investitsiya qiladi.
Ishonchli boshqaruvchi tomonidan jalb qilingan investitsiyalar auditorlik tashkilotining hisobotiga asosan “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining sof foydasidan qaytariladi.
Ishonchli boshqaruvchi uchun toʻlanadigan haq miqdori “Toshkent hayvonot bogʻi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining yil yakunlari boʻyicha hisoblanadigan divident hisobidan toʻlanadi.
8-bob. Konsepsiyani amalga oshirish muddatlari
Konsepsiyani amalga oshirish muddati 30 yilni tashkil etadi, shundan:
birinchi bosqich (2020-2021-yillar) — hayvonot bogʻi holatini xar tomonlama tahlil qilish, rekonstruksiya qilinadigan ustuvor obyektlarni aniqlash, yangi obyektlar qurilishi uchun loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash, xalqaro ekspertlarni jalb qilish, rivojlanish strategiyasini ishlab chiqish;
ikkinchi bosqich (2021-2022-yillar) — hayvonot bogʻining ommaviyligini oshirish, obyektlarni bosqichma-bosqich qayta qurish boʻyicha yangi rivojlanish strategiyasini tasdiqlash va amalga oshirish;
uchinchi bosqich (2022 — 2024-yillar) — rejalashtirilgan tadbirlar va qurilish ishlarini yakunlash;
toʻrtinchi bosqich (2024 — 2049 yillar) — yangi tashkil etilgan infratuzilmani saqlash, xizmat koʻrsatish sifatini yaxshilash, hayvonot bogʻining hududini zaruratga qarab kengaytirish.
Konsepsiyani boshqarish, Konsepsiya boshqaruvi tamoyillariga muvofiq amalga oshiriladi, xususan:
xodimlarni boshqarish (NR menejment), mutaxassislarni tanlash (yoʻllash) mexanizmini joriy qilish hamda chet elda malaka oshirish, master-klasslar oʻtkazish uchun xalqaro ekspertlarni jalb qilish orqali xodimlarning bilimlarini oshirish;
pul oqimlarining shaffof tizimi;
tovarlar va xizmatlarni xarid qilishning shaffof tizimi;
Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga audit natijalarini taqdim etgan holda moliyaviy-xoʻjalik faoliyatining doimiy auditini oʻtkazish.
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Madaniyat vazirligi bilan birgalikda Shartnoma shartlariga rioya etilishini taʼminlash borasida Konsepsiyaning amalga oshirilishini monitoring qiladi. Ishonchli boshqaruvchi tegishli hisobotlarni oʻz vaqtida taqdim etib borilishini oʻz zimmasiga oladi.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-dekabrdagi 996-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “2016 — 2020-yillar davrida Toshkent hayvonot bogʻini rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2016-yil 20-maydagi 163-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 21-son, 230-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlari toʻplami, 2017-y., 19-son, 345-modda) 1-ilovaning 68-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-noyabrdagi 915-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 46-son, 1134-modda) 1-ilovaning 69-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 13-dekabr,
996-son