📅 2019-yil 17-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 17-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 17 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕЖАСИ
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудлардаги ҳолат ва вазиятни мониторинг қилиш, келиб тушган маълумотлар таҳлили асосида вазиятнинг келгуси ривожланишини прогноз қилиш;
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, табиий ва техноген тусдаги ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор ва самарали чоралар кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар тўғрисида Бош бошқарма Навбатчилик қисмини тезкор маълумотлар билан таъминлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 62-уй манзилида жойлашган Бош бошқарма ҳудудида Марказ биносини қуриш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — Марказ қурилиши ишлари буюртмачиси этиб;
Марказ қурилиши ишлари бўйича бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар ўрнатилган тартибда танлов (тендер) савдолари орқали аниқланиши белгилансин.
6. Қуйидагилар Марказ қурилиши ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, 2020 йил ва келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
зарур жиҳозлар ва дастурий таъминотларни харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг молиявий ресурслари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур Марказ қурилиши ишлари ўз вақтида амалга оширилиши учун хорижий молиявий ресурслар жалб этилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Ситуацион-таҳлилий марказининг низомини тасдиқласин;
б) 2021 йил 1 январга қадар:
транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобиль видеорегистратор (бодикамера)лар билан таъминласин;
транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторларини қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар билан дастурий таъминотга эга планшетлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
в) Марказни малакали мутахассислар билан жамлаш бўйича чоралар кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan airports» АЖ Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларни видеокузатув мосламалари билан жиҳозлашнинг тармоқ жадвалини тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган бошқарувини амалга ошириш учун зарур юқори тезликдаги алоқа транспорт каналлари билан белгиланган тартибда таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1010-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Ситуацион-таҳлилий марказ биносини қуриш ва фаолиятини таъминлаш 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ биносини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 1. Техник топшириқни тасдиқлаш. 2. Лойиҳа — смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2020 йил 15 февраль 2020 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги 2. Ситуацион-таҳлилий марказ биносини қуриш ва монтаж ишларини бажариш. 1. Танлов/тендер савдоларини ўтказиш ва шартномани имзолаш. 2. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш. 2020 йил 1 июль Шартномага асосан Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги 3. Ситуацион-таҳлилий марказнинг моддий-техник базасини жиҳозлаш. Товар — моддий қийматларни харид қилиш. 2020 йил 1 декабрь Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги II. Ситуацион-таҳлилий марказни замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш 4. Ситуацион-таҳлилий марказни замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Ишчи гуруҳни шакллантириш. Ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. 2020 йил 10 январь Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ 5. Ситуацион-таҳлилий марказга замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини улаш мақсадида транспорт объектларини, мавжуд ахборот ва коммуникация инфратузилмасини ўрганиш. Транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудлар рўйхатини ҳамда таҳлилий маълумот ва ҳисоботларни тайёрлаш. 2020 йил январь-февраль Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ 6. «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси билан интеграциялашни ҳисобга олган ҳолда Ситуацион-таҳлилий марказ биносини замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозлаш бўйича Техник топшириқни ишлаб чиқиш. Техник топшириқни тасдиқлаш. 2020 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ 7. Ситуацион-таҳлилий марказни ташкил этиш доирасида қурилмаларни харид қилиш. 1. Танлов/тендер савдоларини ўтказиш. 2. Шартнома тузиш. 2020 йил июнь — август 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 8. Видеокузатув қурилмаларини, сервер қурилмалари ва маълумотларни сақлаш воситаларини, транспорт воситалари учун махсус мониторларини ўрнатиш. Қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш. шартномага асосан Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 9. Ситуацион-таҳлилий марказни синов режимида ишга тушириш. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш. шартномага асосан Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 декабрь,
1010-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
REJASI
Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Transport va turizm obyektlarida jamoat xavfsizligini taʼminlashning samarali tizimini joriy etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 6-martdagi PQ-4229-son qaroriga muvofiq, shuningdek, zamonaviy axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalangan holda transport va turizm obyektlari hamda ularga tutash hududlarda jamoat xavfsizligini taʼminlashning markazlashgan muvofiqlashtirilgan boshqaruvini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transportda xavfsizlikni taʼminlash bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda Bosh boshqarma deb ataladi) tuzilmasida Situatsion-tahliliy markaz (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etilsin.
2. Quyidagilar Markaz faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
transport va turizm obyektlari hamda ularga tutash hududlardagi holat va vaziyatni monitoring qilish, kelib tushgan maʼlumotlar tahlili asosida vaziyatning kelgusi rivojlanishini prognoz qilish;
transport va turizm obyektlari hamda ularga tutash hududlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavf-xatarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, tizimlashtirish, jamlash va tahlil qilish;
transport va turizm obyektlari hamda ularga tutash hududlarda huquqbuzarlik holatlari, tabiiy va texnogen tusdagi hodisalarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish yuzasidan tezkor va samarali choralar koʻrish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqish;
transport va turizm obyektlari hamda ularga tutash hududlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavflar toʻgʻrisida Bosh boshqarma Navbatchilik qismini tezkor maʼlumotlar bilan taʼminlash.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transportda xavfsizlikni taʼminlash bosh boshqarmasi tuzilmasida Situatsion-tahliliy markazni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Toshkent shahar Mirobod tumani, Taras Shevchenko koʻchasi, 62-uy manzilida joylashgan Bosh boshqarma hududida Markaz binosini qurish haqidagi taklifi maʼqullansin.
5. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi — Markaz qurilishi ishlari buyurtmachisi etib;
Markaz qurilishi ishlari boʻyicha bosh loyihachi va bosh pudratchi tashkilotlar oʻrnatilgan tartibda tanlov (tender) savdolari orqali aniqlanishi belgilansin.
6. Quyidagilar Markaz qurilishi ishlarini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari;
qurilish-montaj ishlarini olib borish boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, 2020-yil va kelgusi yillar uchun Investitsiya dasturlarini shakllantirishda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga ajratiladigan markazlashtirilgan kapital qoʻyilmalar hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;
zarur jihozlar va dasturiy taʼminotlarni xarid qilish hamda oʻrnatish boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining moliyaviy resurslari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Ichki ishlar vazirligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda mazkur Markaz qurilishi ishlari oʻz vaqtida amalga oshirilishi uchun xorijiy moliyaviy resurslar jalb etilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
a) bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transportda xavfsizlikni taʼminlash bosh boshqarmasi Situatsion-tahliliy markazining nizomini tasdiqlasin;
b) 2021-yil 1-yanvarga qadar:
transport obyektlarida xavfsizlikni taʼminlovchi profilaktika inspektorlari va patrul-post xizmati xodimlarini mobil videoregistrator (bodikamera)lar bilan taʼminlasin;
transport obyektlarida xavfsizlikni taʼminlovchi profilaktika inspektorlarini qidiruvdagi shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan dasturiy taʼminotga ega planshetlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
v) Markazni malakali mutaxassislar bilan jamlash boʻyicha choralar koʻrsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va “Uzbekistan airports” AJ Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda mazkur qaror talablaridan kelib chiqqan holda transport obyektlari va ularga tutash hududlarni videokuzatuv moslamalari bilan jihozlashning tarmoq jadvalini tasdiqlasin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Markazni transport va turizm obyektlari hamda ularga tutash hududlarda jamoat xavfsizligini taʼminlashning markazlashgan boshqaruvini amalga oshirish uchun zarur yuqori tezlikdagi aloqa transport kanallari bilan belgilangan tartibda taʼminlasin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-dekabrdagi 1010-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transportda xavfsizlikni taʼminlash bosh boshqarmasi tuzilmasida Situatsion-tahliliy markazni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Situatsion-tahliliy markaz binosini qurish va faoliyatini taʼminlash 1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transportda xavfsizlikni taʼminlash bosh boshqarmasi tuzilmasida Situatsion-tahliliy markaz binosini qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 1. Texnik topshiriqni tasdiqlash. 2. Loyiha — smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2020-yil 15-fevral 2020-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi 2. Situatsion-tahliliy markaz binosini qurish va montaj ishlarini bajarish. 1. Tanlov/tender savdolarini oʻtkazish va shartnomani imzolash. 2. Qurilish-montaj ishlarini bajarish. 2020-yil 1-iyul Shartnomaga asosan Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi 3. Situatsion-tahliliy markazning moddiy-texnik bazasini jihozlash. Tovar — moddiy qiymatlarni xarid qilish. 2020-yil 1-dekabr Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi II. Situatsion-tahliliy markazni zamonaviy axborot va kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlash 4. Situatsion-tahliliy markazni zamonaviy axborot va kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlash boʻyicha Ishchi guruhni shakllantirish. Ishchi guruh tarkibini shakllantirish. 2020-yil 10-yanvar Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi,Transport vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan airports” AJ 5. Situatsion-tahliliy markazga zamonaviy axborot va kommunikatsiya texnologiyalarini ulash maqsadida transport obyektlarini, mavjud axborot va kommunikatsiya infratuzilmasini oʻrganish. Transport obyektlari va ularga tutash hududlar roʻyxatini hamda tahliliy maʼlumot va hisobotlarni tayyorlash. 2020-yil yanvar-fevral Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan airports” AJ 6. “Xavfsiz shahar” apparat-dasturiy kompleksi bilan integratsiyalashni hisobga olgan holda Situatsion-tahliliy markaz binosini zamonaviy axborot-kommunikatsiya vositalari bilan jihozlash boʻyicha Texnik topshiriqni ishlab chiqish. Texnik topshiriqni tasdiqlash. 2020-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan airports” AJ 7. Situatsion-tahliliy markazni tashkil etish doirasida qurilmalarni xarid qilish. 1. Tanlov/tender savdolarini oʻtkazish. 2. Shartnoma tuzish. 2020-yil iyun — avgust 2020-yil sentyabr Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 8. Videokuzatuv qurilmalarini, server qurilmalari va maʼlumotlarni saqlash vositalarini, transport vositalari uchun maxsus monitorlarini oʻrnatish. Qurilmalarni xarid qilish va oʻrnatish. shartnomaga asosan Ichki ishlar vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan airports” AJ, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 9. Situatsion-tahliliy markazni sinov rejimida ishga tushirish. Ishga tushirish-sozlash ishlarini bajarish. shartnomaga asosan Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Transport vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan airports” AJ
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 17-dekabr,
1010-son