UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 19-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 19 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида :

а) 3-илованинг рус тилидаги номида «Государственного комитета по содействию приватизированным предприятиями развитию конкуренции» сўзлари «Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами, Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Наименование должности» графасининг биринчи — учинчи хатбошилари тегишли келишикда «Директор» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 9-илованинг рус тилидаги номида :

«Государственного комитета Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции» сўзлари чиқариб ташлансин;

«Госкомконкуренции» сўзи «Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-иловасида :

а) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

»;

б) қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2003 йил 9 январдаги 11-сон қарорининг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 118-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 25-модда) 2 — 5-иловаларнинг 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда):

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига» ва «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига» ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 6-банддаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 7-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 , 13 , 17-бандлари учинчи хатбошисидаги ва 23-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27 , 66-бандларидаги ва 112-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида»ги 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда :

а) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги , 9-банднинг биринчи хатбошидаги , 10 ва 11-бандларидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2011 йил 16 февралдаги 34-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 8-модда) 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) 6-бандидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 9-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илованинг «Рухсат берувчи тусдаги ҳужжатни беришга ваколатли орган» устуни 126 ва 127-позицияларидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш тўғрисида»ги 2014 йил 28 майдаги 134-сони қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 52-модда) 2-бандидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

50. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 4 мартдаги 68-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 9-сон, 95-модда) 2-илованинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Лавозими бўйича — Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари».

51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 5 майдаги 143-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

52. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳар йиллик «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда):

а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги ва 1-иловадаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Лавозими бўйича — Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси, раиснинг ўринбосари»;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Лавозими бўйича — Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи».

53. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 1-илованинг II бўлимида :

а) «Давлат қўмиталари» кичик бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;

б) қуйидаги мазмундаги кичик бўлим билан тўлдирилсин:

«Қўмиталар

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси»;

в) «Агентликлар» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 6 ва 7-бандлар билан тўлдирилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

7. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги».

54. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорида :

а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Лавозими бўйича — Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси».

55. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги Регламентига илованинг «Маълумотларнинг Тизимга киритилишини амалга оширувчи органлар» устуни 13-бандидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

56. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига 4-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Лавозими бўйича — Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари».

57. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандининг бешинчи хатбошисидаги , 14-бандининг учинчи хатбошисидаги ва 54-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Давлат рақобат қўмитасининг» ва «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари тегишинча «Монополияга қарши курашиш қўмитасининг» ва «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

61. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда :

а) 55-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзидан кейин «марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан тўлдирилсин.

б) қўйидаги мазмундаги 55 1 -банд билан тўлдирилсин:

«55 1 . Лавозим маошларига устамалар (рағбатлантириш коеффициентини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа рағбатлантириш тўловлари, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий мукофотлаш Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 декабрь,

1014-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587; 29.05.2020 й., 09/20/338/0700-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; 13.06.2020 й., 09/20/376/0753-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 22.02.2022 й., 09/22/83/0157-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 30.09.2022 й., 09/22/551/0875-сон; 05.10.2022 й., 09/22/563/0889-сон; 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон, 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 24-yanvardagi PQ-4126-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 30-dekabrdagi 374-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari E.M. Ganiyev va Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi N.Sh. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sud organlari va notarial idoralar xodimlari mehnatiga haq toʻlashning tarif setkasini joriy etish toʻgʻrisida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qarorida :

a) 3-ilovaning rus tilidagi nomida “Gosudarstvennogo komiteta po sodeystviyu privatizirovannim predpriyatiyami razvitiyu konkurensii” soʻzlari “Antimonopolnogo komiteta, Agentstva po upravleniyu gosudarstvennimi aktivami, Agentstva po zashite prav potrebiteley pri Antimonopolnom komitete Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Naimenovaniye doljnosti” grafasining birinchi — uchinchi xatboshilari tegishli kelishikda “Direktor” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 9-ilovaning rus tilidagi nomida :

“Gosudarstvennogo komiteta Respubliki Uzbekistan po sodeystviyu privatizirovannim predpriyatiyam i razvitiyu konkurensii” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“Goskomkonkurensii” soʻzi “Antimonopolnogo komiteta, Agentstva po upravleniyu gosudarstvennimi aktivami” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Bozor iqtisodiyoti sharoitlarida aholiga kommunal xizmat koʻrsatishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 1997-yil 25-apreldagi 211-son qarori 5-bandining ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Kichik tadbirkorlikni rivojlantirishni ragʻbatlantirish mexanizmini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi 1998-yil 27-maydagi 232-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1998-y., 5-son, 20-modda) 2-ilovasida :

a) yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qoʻshma korxonalar tashkil etish, eksport mahsulotlarini sotish bozorlarini, jahon bozori konyunkturasi, mahsulot ishlab chiqarishning ilgʻor texnologiyalari toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash uchun xorijiy sheriklar izlab topishda koʻmaklashish. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning qonuniy huquqlarini, manfaatlarini nohalol raqobatchilardan, davlat boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining hamda ularning bankrotlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzgan mansabdor shaxslarining hujjatlari va harakatlaridan himoya qilishni oʻz vakolati doirasida amalga oshiradi.

”;

b) quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning qonuniy huquqlarini, manfaatlarini nohalol raqobatchilardan, davlat boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining hamda ularning raqobat toʻgʻrisidagi, tabiiy monopoliyalar toʻgʻrisidagi, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi, reklama toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzgan mansabdor shaxslarining hujjatlari va harakatlaridan himoya qilishni oʻz vakolati doirasida amalga oshiradi.

”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Pillachilikning ozuqa bazasini mustahkamlash va ipakchilik mahsulotlari yetishtirish hajmlarini koʻpaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2000-yil 15-martdagi 96-son qarori 8-bandining birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan isteʼmol tovarlari bilan savdo qilishni tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2001-yil 31-oktabrdagi 433-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2001-y., 10-son, 61-modda) 2-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Ichki bozorni bolalar oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻldirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2003-yil 9-yanvardagi 11-son qarorining 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 2-son, 15-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarining 118-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish, raqobat va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari faoliyatini tashkil etish masalalari toʻgʻrisida”gi 2003-yil 17-martdagi 140-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 25-modda) 2 — 5-ilovalarning 8-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar, xom ashyo va materiallarning yuqori likvidli turlarini sotishning bozor mexanizmlarini joriy etishni davom ettirish toʻgʻrisida”gi 2004-yil 5-fevraldagi 57-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 2-son, 10-modda):

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga” va “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishincha “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasiga” va Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 6-banddagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Tovar-xom ashyo birjalari faoliyatini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2004-yil 31-maydagi 251-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 5-son, 50-modda) 7-bandi birinchi xatboshisidagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 8-iyundagi 264-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 6-son, 53-modda) bilan tasdiqlangan Respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari daromadlarini shakllantirishning asosiy manbalari va ular faoliyatini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomning 3 , 13 , 17-bandlari uchinchi xatboshisidagi va 23-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 19-maydagi 129-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 5-son, 27-modda) bilan tasdiqlangan Muhofaza choralari, antidemping va kompensatsiya bojlarini qoʻllanish maqsadida tekshirish oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27 , 66-bandlaridagi va 112-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yirik sanoat korxonalari bilan kasanachilikni rivojlantirish asosidagi ishlab chiqarish va xizmatlar oʻrtasida kooperatsiyani kengaytirishni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2006-yil 5-yanvardagi PF-3706-son Farmonini amalga oshirish haqida”gi 2006-yil 11-yanvardagi 4-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 1-son, 3-modda) 2-bandining birinchi xatboshisidagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-dekabrdagi 277-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 12-son, 67-modda) bilan tasdiqlangan Tabiiy monopoliyalar subyektlari tomonidan majburiy xizmat koʻrsatilishi kerak boʻlgan isteʼmolchilarga tovarlar sotish, ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandining birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 20-dekabrdagi 303-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 12-son, 70-modda) bilan tasdiqlangan Sanoat kooperatsiyasi asosida tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar va materiallar ishlab chiqarishni mahalliylashtirish dasturiga kiritish uchun loyihalarni koʻrib chiqishda ichki bozorning mamlakatimizda ishlab chiqarilgan tovarlar bilan toʻlganligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi Nizomda :

a) 3-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Davlat raqobat qoʻmitasi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-banddagi , 9-bandning birinchi xatboshidagi , 10 va 11-bandlaridagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini joylashtirish uchun tenderlar oʻtkazish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi 2011-yil 16-fevraldagi 34-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 2-son, 8-modda) 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 149-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 5-son, 42-modda) bilan tasdiqlangan Qonun hujjatlari buzilganligi uchun ushlangan transport vositalarini saqlash xizmatlari koʻrsatuvchi yuridik shaxslar tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi Nizom 7-bandining ikkinchi xatboshisidagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining “Fiskal xotiraga ega boʻlgan nazorat-kassa mashinalarining qoʻllanishini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2011-yil 17-noyabrdagi 306-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 11-son, 89-modda) 6-bandidagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 13-apreldagi 109-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 4-son, 26-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transportida yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagaj tashish qoidalarining 9-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi ruxsat berish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida”gi 2013-yil 15-avgustdagi 225-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 8-son, 55-modda) 1-ilovaning “Ruxsat beruvchi tusdagi hujjatni berishga vakolatli organ” ustuni 126 va 127-pozitsiyalaridagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

43. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-maydagi 118-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 5-son, 44-modda) bilan tasdiqlangan Monopoliyaga qarshi organning tabiiy monopoliyalar subyektlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olishi tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-bandining ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

44. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta hamda oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi taʼlim muassasalari uchun darsliklar va oʻquv-metodik komplekslarni nashr etishda (qayta nashr etishda) rentabellikning cheklangan darajasini belgilash toʻgʻrisida”gi 2014-yil 28-maydagi 134-soni qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 5-son, 52-modda) 2-bandidagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

50. Vazirlar Mahkamasining “Viloyatlar markazlarida va shaharlardagi tashqi yoritish tizimlarini modernizatsiya qilishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2016-yil 4-martdagi 68-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 9-son, 95-modda) 2-ilovaning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Lavozimi boʻyicha — Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisining oʻrinbosari”.

51. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankida Jahon bozorlari, investitsiyalar va texnologiyalarni tahlil qilish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2016-yil 5-maydagi 143-son qarori 6-bandining uchinchi xatboshidagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

52. Vazirlar Mahkamasining “Har yillik “Savdo va xavfsizlik” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida”gi 2016-yil 21-iyuldagi 237-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 7-son, 69-modda):

a) 4-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “Savdo va xavfsizlik” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandidagi va 1-ilovadagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovada :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Lavozimi boʻyicha — Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi, raisning oʻrinbosari”;

oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Lavozimi boʻyicha — Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining Toshkent shahar hududiy boshqarmasi boshligʻi”.

53. Vazirlar Mahkamasining “Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2016-yil 12-avgustdagi 262-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 8-son, 78-modda) 1-ilovaning II boʻlimida :

a) “Davlat qoʻmitalari” kichik boʻlimining 1-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

b) quyidagi mazmundagi kichik boʻlim bilan toʻldirilsin:

“Qoʻmitalar

Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi”;

v) “Agentliklar” kichik boʻlimi quyidagi mazmundagi 6 va 7-bandlar bilan toʻldirilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi

7. Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi”.

54. Vazirlar Mahkamasining “Respublika aholisi va budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlari yetkazib berish mexanizmini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2016-yil 30-dekabrdagi 422-son qarorida :

a) 8-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-ilovaning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Lavozimi boʻyicha — Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi”.

55. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar va vakolatli tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi Reglamentiga ilovaning “Maʼlumotlarning Tizimga kiritilishini amalga oshiruvchi organlar” ustuni 13-bandidagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

56. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida yoʻlovchi tashish transportini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2017-yil 11-martdagi 129-son qaroriga 4-ilovaning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Lavozimi boʻyicha — Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”.

57. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-apreldagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish uchun pudrat tashkilotlarini hamda qurilish materiallari va asbob-uskunalarni yetkazib beruvchilarni aniqlash yuzasidan tanlov savdolari oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandining beshinchi xatboshisidagi , 14-bandining uchinchi xatboshisidagi va 54-bandining oltinchi xatboshisidagi “Davlat raqobat qoʻmitasining” va “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari tegishincha “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining” va “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

61. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 55-bandning birinchi xatboshisidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzidan keyin “markaziy apparati va hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

b) qoʻyidagi mazmundagi 55 1 -band bilan toʻldirilsin:

“55 1 . Lavozim maoshlariga ustamalar (ragʻbatlantirish koyeffitsiyentini hisobga olgan holda) va boshqa ragʻbatlantirish toʻlovlari, shuningdek, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining markaziy apparati va hududiy boshqarmalari xodimlarini moddiy mukofotlash Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining raisi tomonidan tasdiqlanadigan nizomga muvofiq toʻlanadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 19-dekabr,

1014-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.12.2019-y., 09/19/1014/4173-son; 15.04.2020-y., 09/20/217/0426-son; 15.05.2020-y., 09/20/283/0587; 29.05.2020-y., 09/20/338/0700-son; 29.05.2020-y., 09/20/342/0686-son; 13.06.2020-y., 09/20/376/0753-son; 27.06.2020-y., 09/20/411/1000-son; 08.07.2020-y., 09/20/429/1039-son; 27.01.2021-y., 09/21/37/0067-son, 22.02.2021-y., 09/21/87/0134-son, 30.04.2021-y., 09/21/258/0400-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2021-y., 09/21/321/0479-son, 06.12.2021-y., 09/21/738/1133-son, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son; 22.02.2022-y., 09/22/83/0157-son, 26.02.2022-y., 09/22/88/0165-son; 30.09.2022-y., 09/22/551/0875-son; 05.10.2022-y., 09/22/563/0889-son; 03.01.2024-y., 09/24/722/0061-son, 02.05.2024-y., 09/24/256/0320-son, 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son; 10.06.2024-y., 09/24/319/0406-son; 16.08.2024-y., 06/24/111/0623-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son)

lex.uz