📅 2019-yil 28-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 28-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 28 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2019 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2019 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
НИЗОМ
Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон қарорига ИЛОВА
Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги
Мазкур Низом микромолия ташкилоти ва ломбард (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилоти деб юритилади) томонидан қарз олувчи жисмоний шахсларга кредитлар (микроқарзлар) ажратилаётганда қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш тартиби ва унинг рухсат этилган миқдорини, шунингдек нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит (микроқарз) бўйича кунлик энг юқори фоиз ставкаларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қарз олувчи — нобанк кредит ташкилотига кредит (микроқарз) олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;
қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг кредит ва/ёки микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;
қарз берувчи — банк, нобанк кредит ташкилоти, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти ва товар истеъмол кредитларини берувчи ташкилот;
кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар — кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;
ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчининг кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган мурожаати (мурожаатлари) ҳамда унинг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;
ўртача ойлик даромадлар миқдори — жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, шунингдек пенсия ва бошқа даромадлари;
кредитни қайта молиялаштириш — қарз олувчининг бошқа қарз берувчилардан олган кредитини (микроқарзини) сўндириш мақсадида нобанк кредит ташкилоти томонидан мақбул шартлар асосида кредит (микроқарз) берилиши;
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахс.
1 1 . Ушбу Низом талаблари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно), кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтириш ва бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқларини (талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга оид қарор қабул қилинганда (бундан буён матнда кредит (микроқарз) ажратиш деб юритилади) ҳисобланиши лозим.
Бунда, қарз юки кўрсаткичи:
нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаганда;
микромолия ташкилоти томонидан ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига микрокредит ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваридан ошмаганда ҳисобланмаслиги ёки инобатга олинмаслиги мумкин.
3. Нобанк кредит ташкилоти томонидан бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқлари (талаблари) сотиб олинаётганда ёки кредит қайта молиялаштирилаётганда, қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг мазкур кредит (микроқарз) бўйича тўловлари такроран ҳисобга олинмайди.
2-боб. Қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш
4. Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:
қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича;
нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча қарз берувчилар билан тузилган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича;
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган барча кредит (микроқарз) шартномалари бўйича;
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
4 1 . Кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати 36 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда тақсимланади.
5. Нобанк кредит ташкилоти ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва нобанк кредит ташкилоти бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади.
6. Қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) бериш санаси ўртасидаги вақт оралиғи 10 календар кундан ошмаслиги керак.
3-боб. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини аниқлаш
7. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Нобанк кредит ташкилоти томонидан кўриб чиқилаётган кредит (микроқарз) ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромади ҳисоб-китобига киритилади.
8. Нобанк кредит ташкилоти қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчи томонидан тақдим этилган ва/ёки ўзи кредит бюродан ёки бошқа манбалардан мустақил равишда олган маълумотлардан фойдаланади.
9. Нобанк кредит ташкилоти қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
иш берувчи томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлардан;
пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлардан;
фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлардан;
қарз олувчининг банк ҳисобварақларига тушган даромадлари тўғрисидаги маълумотлардан;
тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлардан;
фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлардан.
Бунда, нобанк кредит ташкилоти мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлар билан чекланмасдан бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
4-боб. Қарз юки ўсишини чеклаш меъёри
10. Нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак, бундан мазкур Низомнинг 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
11. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит ёки микроқарз бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,3 фоиздан ошмаслиги лозим.
Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.
11 1 . Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.
Бунда, қарз миқдори деганда:
кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори;
кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи;
12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:
Бунда,
қолдиқ i — i давр учун кредит ёки микроқарз асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;
кунлар_сони i — i даврдаги кредит ёки микроқарз асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;
i давр — кредит ёки микроқарз қолдиғи ошмай турган муддат;
тўловлар — кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;
муддат — 365 кун ёки кредит ёки микроқарз шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.
Кредит ёки микроқарз шартномаси бўйича кредит ёки микроқарзнинг асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.
5-боб. Якуний қоидалар
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблаш бўйича мисоллар
1) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда:
кредит ёки микроқарз бўйича барча тўловлар ≤ шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори х 50%
2) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда:
кредит ёки микроқарз бўйича 12 ойга тенг бўлган давр ичида барча тўловлар ≤ 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи х 50%
3) 12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда:
Бунда, тўловларнинг энг кўп миқдори:
а) Х давр учун:
Х даврнинг дастлабки уч ойи учун: 10 000 000 х 90 кун (янв. -31 кун, фев. -28 кун, мар. -31 кун) х 50% = 1 232 876,71 365 + Х даврнинг кейинги тўққиз ойи учун: 15 000 000 х 275 кун (апр. -30 кун, ..., дек. -31 кун) х 50% = 5 650 684,93; 365 = 6 883 561,64;
б) Y давр учун: 7 500 000 = 15 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%;
в) Z давр учун: 5 000 000 = 10 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 сентябрь,
2019 йил 6 декабрь
24/5-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining
Qarori
NIZOM
Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 23-iyuldagi PQ-4400-son “Mikromoliyaviy xizmatlar ommabopligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi qaror qiladi:
1. Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2019-yil 28-sentabrdagi 24/5-son qaroriga ILOVA
Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom mikromoliya tashkiloti va lombard (bundan buyon matnda nobank kredit tashkiloti deb yuritiladi) tomonidan qarz oluvchi jismoniy shaxslarga kreditlar (mikroqarzlar) ajratilayotganda qarz yuki koʻrsatkichini hisoblash tartibi va uning ruxsat etilgan miqdorini, shuningdek nobank kredit tashkiloti tomonidan jismoniy shaxslarga ajratiladigan kredit (mikroqarz) boʻyicha kunlik eng yuqori foiz stavkalarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
qarz oluvchi — nobank kredit tashkilotiga kredit (mikroqarz) olish uchun murojaat qilgan jismoniy shaxs;
qarz yuki koʻrsatkichi — qarz oluvchining kredit va/yoki mikroqarzlari boʻyicha oʻrtacha oylik toʻlovlari miqdorining uning oʻrtacha oylik daromadi miqdoriga boʻlgan nisbati;
qarz beruvchi — bank, nobank kredit tashkiloti, mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi toʻlov tashkiloti va tovar isteʼmol kreditlarini beruvchi tashkilot;
kredit (mikroqarz) shartnomasi boʻyicha toʻlovlar — kreditning (mikroqarzning) toʻliq qiymati, foizlar, shartnomani tuzish vaqtida maʼlum boʻlgan boshqa toʻlovlar, shu jumladan uchinchi shaxs foydasiga toʻlanadigan toʻlovlar, agar bunday toʻlovlar shartnoma shartlaridan kelib chiqadigan boʻlsa;
oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdori — qarz oluvchining kredit (mikroqarz) ajratish toʻgʻrisida qarz beruvchi tomonidan koʻrib chiqilayotgan murojaati (murojaatlari) hamda uning barcha qarz beruvchilar bilan tuzilgan kredit (mikroqarz) shartnomalari, shuningdek qarz oluvchi kafil va/yoki birgalikda qarz oluvchi sifatida ishtirok etadigan kredit (mikroqarz) shartnomalari boʻyicha toʻlovlarning oʻrtacha oylik qiymati;
oʻrtacha oylik daromadlar miqdori — jismoniy shaxsning mehnatga haq toʻlash tarzidagi, shuningdek pensiya va boshqa daromadlari;
kreditni qayta moliyalashtirish — qarz oluvchining boshqa qarz beruvchilardan olgan kreditini (mikroqarzini) soʻndirish maqsadida nobank kredit tashkiloti tomonidan maqbul shartlar asosida kredit (mikroqarz) berilishi;
birgalikda qarz oluvchi — qarz oluvchi bilan kredit (mikroqarz) va uning foizlari boʻyicha oylik toʻlovlarda qatnashuvchi, shuningdek kredit (mikroqarz) boʻyicha solidar javob beruvchi jismoniy shaxs.
1 1 . Ushbu Nizom talablari oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida ajratiladigan kreditlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Qarz yuki koʻrsatkichi har bir qarz oluvchiga nobank kredit tashkiloti tomonidan kredit (mikroqarz) ajratishda, shu jumladan mazkur kredit (mikroqarz) boʻyicha oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdorini oshirish (bundan shartnomada belgilangan oʻzgaruvchan foiz stavkasi oshishi munosabati bilan toʻlovlar miqdorining oshirilishi holatlari mustasno), kreditlash limitini oshirish hamda muddatni uzaytirish va boshqa qarz beruvchining kreditga (mikroqarzga) doir huquqlarini (talablarini) sotib olish yoki kreditni qayta moliyalashtirishga oid qaror qabul qilinganda (bundan buyon matnda kredit (mikroqarz) ajratish deb yuritiladi) hisoblanishi lozim.
Bunda, qarz yuki koʻrsatkichi:
nobank kredit tashkiloti tomonidan jismoniy shaxs boʻlgan qarz oluvchiga kredit (mikroqarz) ajratishda uning summasi va qarz oluvchining amaldagi kredit (mikroqarz) shartnomalari boʻyicha asosiy qarz qoldigʻi yigʻindisi bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmaganda;
mikromoliya tashkiloti tomonidan oʻzini oʻzi band qilgan shaxs boʻlgan qarz oluvchiga mikrokredit ajratishda uning summasi va qarz oluvchining amaldagi kredit (mikroqarz) shartnomalari boʻyicha asosiy qarz qoldigʻi yigʻindisi bazaviy hisoblash miqdorining 75 baravaridan oshmaganda hisoblanmasligi yoki inobatga olinmasligi mumkin.
3. Nobank kredit tashkiloti tomonidan boshqa qarz beruvchining kreditga (mikroqarzga) doir huquqlari (talablari) sotib olinayotganda yoki kredit qayta moliyalashtirilayotganda, qarz yuki koʻrsatkichi hisob-kitobida qarz oluvchining mazkur kredit (mikroqarz) boʻyicha toʻlovlari takroran hisobga olinmaydi.
2-bob. Qarz oluvchining oʻrtacha oylik toʻlovlari miqdorini aniqlash
4. Oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdori hisob-kitobiga quyidagi toʻlovlar kiritiladi:
qarz beruvchi tomonidan kredit (mikroqarz) ajratish toʻgʻrisida koʻrib chiqilayotgan murojaat boʻyicha;
nobank kredit tashkiloti tomonidan kredit (mikroqarz) ajratish toʻgʻrisida koʻrib chiqilayotgan murojaatda birgalikda qarz oluvchi nazarda tutilgan taqdirda, uning barcha qarz beruvchilar bilan tuzilgan har bir kredit (mikroqarz) shartnomasi boʻyicha;
qarz yuki koʻrsatkichini hisoblash sanasida qarz oluvchi va barcha qarz beruvchilar oʻrtasida tuzilgan hamda amalda boʻlgan barcha kredit (mikroqarz) shartnomalari boʻyicha;
qarz oluvchi kafillik shartnomasiga muvofiq kafil sifatida ishtirok etgan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha, agar qarz yuki koʻrsatkichini hisoblash sanasida ular boʻyicha 30 kundan ortiq muddati oʻtgan toʻlovlari mavjud boʻlsa.
4 1 . Kredit (mikroqarz) shartnomasiga asosan uni soʻndirish muddati 36 oydan oshgan taqdirda, qarz yuki boʻyicha oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdori hisob-kitobida kredit (mikroqarz) boʻyicha barcha toʻlovlar 36 oyga teng miqdorda taqsimlanadi.
5. Nobank kredit tashkiloti oʻrtacha oylik toʻlovlarni kredit byurosi tomonidan taqdim etiladigan kredit hisobotidagi va nobank kredit tashkiloti boshqa rasmiy manbalardan olgan maʼlumotlaridan foydalangan holda hisoblab chiqadi.
6. Qarz yuki koʻrsatkichini hisoblash va kredit (mikroqarz) berish sanasi oʻrtasidagi vaqt oraligʻi 10 kalendar kundan oshmasligi kerak.
3-bob. Qarz oluvchining oʻrtacha oylik daromadlari miqdorini aniqlash
7. Qarz oluvchining oʻrtacha oylik daromadlari miqdori qarz oluvchi tomonidan oxirgi 12 oy ichida olgan daromadlari miqdorining oʻrtacha arifmetik qiymati sifatida hisoblanadi.
Nobank kredit tashkiloti tomonidan koʻrib chiqilayotgan kredit (mikroqarz) ajratish haqidagi murojaatda birgalikda qarz oluvchi nazarda tutilgan boʻlsa, uning daromadlari ham oʻrtacha oylik daromadi hisob-kitobiga kiritiladi.
8. Nobank kredit tashkiloti qarz oluvchining oʻrtacha oylik daromadlarini aniqlashda qarz oluvchi tomonidan taqdim etilgan va/yoki oʻzi kredit byurodan yoki boshqa manbalardan mustaqil ravishda olgan maʼlumotlardan foydalanadi.
9. Nobank kredit tashkiloti qarz oluvchi va birgalikda qarz oluvchining oʻrtacha oylik daromadlarini aniqlashda quyidagi tasdiqlovchi hujjatlar va maʼlumotlardan foydalanish huquqiga ega:
ish beruvchi tomonidan tasdiqlangan ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;
pensiya miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;
fuqarolarning jamgʻarib boriladigan pensiya badallari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;
qarz oluvchining bank hisobvaraqlariga tushgan daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;
toʻlangan soliqlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;
foizlar, dividendlar, mol-mulkni ijaraga berishdan olingan daromadlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan.
Bunda, nobank kredit tashkiloti mazkur bandning ikkinchi — yettinchi xatboshilarida keltirilgan hujjatlar bilan cheklanmasdan boshqa maʼlumotlardan foydalanishi mumkin.
4-bob. Qarz yuki oʻsishini cheklash meʼyori
10. Nobank kredit tashkiloti tomonidan kredit (mikroqarz) ajratishda jismoniy shaxsning qarz yuki koʻrsatkichi 50 foizdan oshmasligi kerak, bundan mazkur Nizomning 2-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollar mustasno.
11. Nobank kredit tashkiloti tomonidan jismoniy shaxslarga ajratiladigan kredit yoki mikroqarz boʻyicha foiz toʻlovlari hamda boshqa toʻlovlar (asosiy qarz toʻlovlari, shartnoma shartlarini bajarmaganlik uchun qoʻllaniladigan javobgarlik choralari bundan mustasno) yigʻindisi kredit yoki mikroqarzning asosiy qarz qoldigʻiga nisbatan kunlik 0,3 foizdan oshmasligi lozim.
Bunda, mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar qaysi davr uchun undiriladigan boʻlsa, kunlik foiz hisob-kitobida shu davrdagi kunlarga teng miqdorda taqsimlanadi.
11 1 . Kredit yoki mikroqarz boʻyicha asosiy qarzdan tashqari barcha toʻlovlar, shu jumladan foizlar, vositachilik haqlari, neustoyka (jarima, penya), javobgarlikning boshqa choralari yigʻindisi yiliga qarz miqdorining yarmidan koʻpini tashkil etishi mumkin emas.
Bunda, qarz miqdori deganda:
kredit yoki mikroqarz shartnomasining muddati 12 oyga teng yoki undan kam boʻlganda shartnoma boʻyicha ajratilgan kredit yoki mikroqarzning miqdori;
kredit yoki mikroqarz shartnomasining muddati 12 oydan koʻp boʻlganda 12 oyga teng boʻlgan davrning boshidagi kredit yoki mikroqarz asosiy qarzining qoldigʻi;
12 oyga teng boʻlgan davr ichida kredit yoki mikroqarzning asosiy qarz miqdori oshganda, ushbu miqdor oshgan sanadan boshlab keyingi davr uchun oshgan kredit yoki mikroqarz asosiy qarzining qoldigʻi tushuniladi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan cheklov quyidagi tartibda hisob-kitob qilinadi:
Bunda,
qoldiq i — i davr uchun kredit yoki mikroqarz asosiy qismining oshmay turgan qoldigʻi;
kunlar_soni i — i davrdagi kredit yoki mikroqarz asosiy qismining qoldigʻi oshmay turgan kunlar soni;
i davr — kredit yoki mikroqarz qoldigʻi oshmay turgan muddat;
toʻlovlar — kredit yoki mikroqarz boʻyicha asosiy qarzdan tashqari barcha toʻlovlar, shu jumladan foizlar, vositachilik haqi, neustoyka (jarima, penya), javobgarlikning boshqa choralari;
muddat — 365 kun yoki kredit yoki mikroqarz shartnomasi muddati 12 oydan kam boʻlganda uning muddati kun hisobida.
Kredit yoki mikroqarz shartnomasi boʻyicha kredit yoki mikroqarzning asosiy qarzidan tashqari toʻlanadigan barcha toʻlovlarni hisoblashda mazkur Nizomning ilovasida keltirilgan misollardan foydalaniladi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
12. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
13. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Kredit yoki mikroqarz boʻyicha asosiy qarzdan tashqari toʻlanadigan barcha toʻlovlarni hisoblash boʻyicha misollar
1) kredit yoki mikroqarz shartnomasining muddati 12 oyga teng yoki undan kam boʻlganda:
kredit yoki mikroqarz boʻyicha barcha toʻlovlar ≤ shartnoma boʻyicha ajratilgan kredit yoki mikroqarzning miqdori x 50%
2) kredit yoki mikroqarz shartnomasining muddati 12 oydan koʻp boʻlganda:
kredit yoki mikroqarz boʻyicha 12 oyga teng boʻlgan davr ichida barcha toʻlovlar ≤ 12 oyga teng boʻlgan davrning boshiga kredit yoki mikroqarz asosiy qarzining qoldigʻi x 50%
3) 12 oyga teng boʻlgan davr ichida kredit yoki mikroqarzning asosiy qarz miqdori oshganda:
Bunda, toʻlovlarning eng koʻp miqdori:
a) X davr uchun:
X davrning dastlabki uch oyi uchun: 10 000 000 x 90 kun (yanv. -31 kun, fev. -28 kun, mar. -31 kun) x 50% = 1 232 876,71 365 + X davrning keyingi toʻqqiz oyi uchun: 15 000 000 x 275 kun (apr. -30 kun, ..., dek. -31 kun) x 50% = 5 650 684,93; 365 = 6 883 561,64;
b) Y davr uchun: 7 500 000 = 15 000 000 (12 oyga teng boʻlgan davrning boshiga qoldiq) x 50%;
v) Z davr uchun: 5 000 000 = 10 000 000 (12 oyga teng boʻlgan davrning boshiga qoldiq) x 50%.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
Toshkent sh.,
2019-yil 28-sentabr,
2019-yil 6-dekabr
24/5-son