📅 2018-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 28 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
РЎЙХАТИ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда чора-тадбирлар дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда масъул ташкилотлар ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
3. 2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳудудий ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни жамоат ишларига жалб қилиш ишларини ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш;
меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи ногиронлиги бўлган шахсларни мавжуд бўш иш ўринлари талабидан келиб чиққан ҳолда, касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини кенг ва тизимли ташкил этиш;
касаначилар билан корхоналар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, шу жумладан корхоналар буюртмаларини уй шароитида бажариш истагини билдирувчи маҳаллалар аҳолисини аниқлаш, фаолиятини жадаллаштириш, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида касаначилик афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилишини таъминлаш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи ногиронлиги бўлган шахслар учун амалий ёрдам кўрсатишга, жумладан ер майдонлари ажратиш, ишлаб чиқариш инфраструктураларига уланиш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;
ҳудудда бандлиги таъминланган ногиронлиги бўлган шахслар, ташкилотлар бўйича ҳақиқий ҳолатни ўрганиш бўйича доимий мониторингни ташкил этиш;
мониторинг натижасидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашни такомиллаштириш ишларини ташкил этиш.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ҳамда ишчилари сонининг учдан икки қисми ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сон қарорига асосан ташкил этилган «Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича консорциум» масъулияти чекланган жамияти устав капиталининг камида 10 фоиз миқдоридаги заёмлар мазкур қарорга 2-иловадаги Касаначилик фаолияти турлари рўйхатига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар томонидан касана маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун замонавий машина, асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни харид қилишга буюртма берувчи ташкилотларга ажратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
мазкур қарорга 4-иловада белгиланган касб-ҳунар таълими муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш махсус устахоналарини қўшимча жиҳозлаш ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 1 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда — меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини 2018 йил 1 июнга қадар шакллантирсин;
2018 йил 1 июлга қадар Миллий вакансиялар базасида ногиронлиги бўлган шахслар учун захира қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни, кўриш ва эшитиш аъзолари заиф шахслар томонидан ушбу маълумотлар билан танишишда қулайлик яратилишини инобатга олган ҳолда жойлаштирсин;
2018/2019 ўқув йили ва келгуси ўқув йилларида Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши сақлаб қолинсин;
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидиялар бериш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида ногиронлиги бўлган шахсларга 2018-2019 йилларга мўлжалланган янги иш жойларини ташкил этиш, уларни ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликка ва хизмат кўрсатишга жалб қилинишини назарда тутувчи ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар билан биргаликда автомототранспорт воситаларига қараб туриш вазифасини бажариш учун меҳнат шартномаси асосида, биринчи навбатда, эшитиш аъзолари заиф бўлган, шу ишни бажара оладиган ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринлари ва касбларнинг меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан ўрнатилган тартибда тўлиқ аттестациядан ўтказилишини назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари билан биргаликда — ўзига бириктирилган ҳудудда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари бажарилишига шахсан масъул эканлиги белгилансин.
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг мақсадлари ва вазифалари, шунингдек, аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришни таъминлаш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 247-сон қарорига 1-ИЛОВА
2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича
Т/р Тадбирнинг номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имкониятлар яратиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш 1. Ижтимоий шериклик соҳасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги бош келишувни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бош келишув 2018 йил сентябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти 2. Кўриш ва эшитиш аъзолари заиф шахслар томонидан миллий вакансиялар базасидаги ва ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишишда қулайлик яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш. Ижрочиларнинг қарори 2018 йил август Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан банд бўлишга эҳтиёжини ўрганиш юзасидан ижтимоий тадқиқ қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва олиб бориш. Ижрочиларнинг қарори 2018 йил сентябрь Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти 4. Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти Марказий бошқаруви фаолияти билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, уларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш ҳамда замонавий талаблардан келиб чиқиб бутунжаҳон Интернет тармоғида расмий веб-сайтларини жорий этиш. Ижрочиларнинг қарорлари 2018 йил сентябрь Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 5. Кўриш аъзолари заиф ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида китоблар, журналлар, ўқув қўлланмаларини нашр этиш учун замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган матбаа уйини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ахборот–таҳлилий маълумот 2018 йил октябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти 6. Миллий вакансиялар базасида ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш. Ижрочининг қарори 2019 йил январь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 7. Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган аҳоли иш жойларидаги шароитларга ногиронликнинг боғлиқлигини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш. Ижрочиларнинг қарори 2019 йил февраль Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши 8. Ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида 2018-2019 йиллар давомида 1,2 мингта саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, алоқа ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида захира қилинган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш чораларини кўриш. Аттестациядан ўтказиш жадвали 2018-2019 йиллар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Яшаш жойига чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат ва бандлик муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилган имтиёзларга оид тушунтириш ва мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумот билан таништириб бориш. Ижрочиларнинг қарорлари 2018-2019 йиллар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти 10. Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиёт мажмуасига кирувчи ташкилотлар ҳудудий бўлимларининг бошқарув ходимларига шахсан бириктириш тизимини йўлга қўйиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2018-2019 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар II. Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш 11. Ногиронлиги бўлган шахсларни мавжуд бўш иш ўринлари, айниқса захира қилинган иш ўринлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида фуқаролар йиғинлари биноларида ахборотлар пешлавҳаларига маълумотларни мунтазам равишда жойлаб бориш тизимини йўлга қўйиш. Маълумотлар базаси 2018 йил май Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига асосан 15 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захираси яратиладиган (квота қилинадиган) ташкилотлар доирасини кенгайтириш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари қарорлари 2018 йил октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 13. Ногиронлиги бўлган шахсларга ўзларига мақбул бўш иш ўринларини топишларида қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)лар «Ихтисослашган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»ни ташкил этиш. Режа-жадвал асосида 2018-2019 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти 14. Ногиронлиги бўлган шахсларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида қўшимча иш ўринлари ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш. Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тасарруфидаги объектлар негизида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини (гузар, чойхона ва бошқаларда) амалга ошириш орқали ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ташкил этиш. Чора-тадбирлар режаси 2018-2019 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» жамғармаси 15. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари учун минимал меҳнат шароитларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2018 йил ноябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги III. Ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига имтиёзларни янада кенгайтириш 16. Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва ёшларни тадбикорлик фаолиятига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш чораларини кўриш. Қўшма қарор лойиҳаси 2018 йилиюнь Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 17. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзини ўзи банд қилиш ва уларни тадбиркорликка, шу жумладан ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар режаси 2018 йил май Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 18. 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳунармандчиликка кўмаклашиш марказларига ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари вакилларини кенг жалб қилиш. Чора-тадбирлар режаси 2018 йил июль Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 19. Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўртасида касаначилик афзалликларини тушунтириш, касаначи билан ташкилотлар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, хусусан, ташкилотлар буюртмаларини уй шароитларида бажариш истагини билдирувчи ногиронлиги бўлган шахслар банлигини таъминлашнинг аниқ чораларини кўриш. Чора-тадбирлар режаси 2018 йил июль «Маҳалла» жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги IV. Оммавий ахборот воситалари орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига оид кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш 20. «Сиз бизга кераксиз» рукни остида меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятида муваффақиятга эришаётган ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаётган иш берувчилар тажрибалари ҳамда хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда ижтимоий роликлар, телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурини йўлга қўйиш. Қўшма медиа-режа 2018 йил июлдан бошлаб доимий Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 21. Ташкилотларнинг буюртмалари асосида уйда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар (касаначилар)га белгиланган имтиёзлар тўғрисида ташвиқот ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш. Қўшма медиа-режа 2018 йил июлдан бошлаб доимий Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 22. Босма оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими, уларга яратилаётган имкониятлар, иқтидорли ва ўрнак бўладиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ютуқлари, ҳаётий тажрибаларини аҳоли ўртасида тизимли равишда мунтазам ва ҳар томонлама ёритиб бориш. Медиа-режа 2018 йил августдан бошлаб доимий Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 247-сон қарорига 2-ИЛОВА
2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий ишчи гуруҳларининг
1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳи раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори, сектор раҳбари 4. Лавозими бўйича — Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий (бош) бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбари 5. Лавозими бўйича — Ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбари 6. Лавозими бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 7. Лавозими бўйича — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи 8. Лавозими бўйича — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 9. Лавозими бўйича — Касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 10. Лавозими бўйича — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 11. Лавозими бўйича — Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 12. Лавозими бўйича — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 13. Лавозими бўйича — Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 14. Лавозими бўйича — Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 15. Лавозими бўйича — Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари 16. Лавозими бўйича — «Маҳалла» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари 17. Лавозими бўйича — «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари 18. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг котибият мудири, ишчи гуруҳ котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 247-сон қарорига 3-ИЛОВА
2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) ҳудудий ишчи гуруҳларининг
1. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) прокурори, сектор раҳбари 4. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) бошлиғи, сектор раҳбари 5. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи, сектор раҳбари 6. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи 7. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи 8. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи 9. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи 10. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитаси раиси 11. Лавозими бўйича — «Маҳалла» жамғармаси туман (шаҳар) бўлими раиси 12. Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 247-сон қарорига 4-ИЛОВА
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш махсус устахоналари ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиладиган касб-ҳунар таълими муассасалари
Т/р Ҳудуд Касб-ҳунар таълими муассасалари Молиялаштириш йили Молиялаштириш маблағлари суммаси (млн. сўм) 1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар «Коммунал хўжалиги ва сервис» касб-ҳунар коллежи 2018 й. 70 2. Андижон вилояти Шаҳрихон туман «Енгил саноат ва сервис» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 3. Бухоро вилояти Бухоро шаҳар «Политехника» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 4. Жиззах вилояти Жиззах шаҳар «Иқтисодиёт ва сервис» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 70 5. Навоий вилояти Навоий шаҳар «Техника ва иқтисодиёт» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 6. Наманган вилояти Наманган шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 7. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 8. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Саноат ва транспорт» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 9. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Компьютер ва ахборот технологиялари» касб-ҳунар коллежи 2018 й. 60 10. Тошкент вилояти Бекобод туман «Маиший хизмат» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 11. Фарғона вилояти Фарғона шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи 2019 й. 60 12. Хоразм вилояти Урганч шаҳар «Маиший хизмат» касб-ҳунар коллежи 2018 й. 60 13. Тошкент шаҳри 2-Тошкент юридик коллежи 2019 й. 60 14. Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи 2018 й. 70 15. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи 2018 й. 70 16. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи 2018 й. 60
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 март,
247-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
ROʻYXATI
Nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha 2018-2019-yillarga moʻljallangan davlat dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironligi boʻlgan shaxslarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 1-dekabrdagi PF-5270-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish tadbirlarining samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2018-2019-yillarda nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda chora-tadbirlar dasturi deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda masʼul tashkilotlar ushbu qaror bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar dasturini soʻzsiz bajarilishini taʼminlasinlar.
3. 2018-2019-yillarda nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ijrosini taʼminlash va muvofiqlashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek tuman (shahar) hududiy ishchi guruhlarining namunaviy tarkibi 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
Quyidagilar hududiy ishchi guruhlarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
nogironligi boʻlgan shaxslar bandligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar dasturida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash;
nogironligi boʻlgan shaxslarni jamoat ishlariga jalb qilish ishlarini oʻz vaqtida moliyalashtirishni taʼminlash;
mehnat faoliyatini amalga oshirishni xohlovchi nogironligi boʻlgan shaxslarni mavjud boʻsh ish oʻrinlari talabidan kelib chiqqan holda, kasbga oʻqitish, qayta oʻqitish va malakasini oshirish ishlarini keng va tizimli tashkil etish;
kasanachilar bilan korxonalar oʻrtasida oʻzaro iqtisodiy hamkorlik borasidagi, shu jumladan korxonalar buyurtmalarini uy sharoitida bajarish istagini bildiruvchi mahallalar aholisini aniqlash, faoliyatini jadallashtirish, nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida kasanachilik afzalliklarini tushuntirish boʻyicha targʻibot ishlari amalga oshirilishini taʼminlash;
tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishni xohlovchi nogironligi boʻlgan shaxslar uchun amaliy yordam koʻrsatishga, jumladan yer maydonlari ajratish, ishlab chiqarish infrastrukturalariga ulanish, tijorat banklari tomonidan kreditlar ajratilishi masalalariga alohida eʼtibor qaratish;
hududda bandligi taʼminlangan nogironligi boʻlgan shaxslar, tashkilotlar boʻyicha haqiqiy holatni oʻrganish boʻyicha doimiy monitoringni tashkil etish;
monitoring natijasidan kelib chiqqan holda, nogironligi boʻlgan shaxslar bandligini taʼminlashni takomillashtirish ishlarini tashkil etish.
4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
faoliyat koʻrsatish turi va uni amalga oshirish joyidan qatʼi nazar, nogironligi boʻlgan shaxs hisoblangan hamda ishchilari sonining uchdan ikki qismi nogironligi boʻlgan shaxs hisoblanuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlarga davlat mulki obyektlari uchun ijara toʻlovi belgilangan eng kam toʻlovning 50 foizi miqdorida belgilanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasanachilikni yanada rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PQ-2996-son qaroriga asosan tashkil etilgan “Kasanachilikni koʻllab-quvvatlash boʻyicha konsorsium” masʼuliyati cheklangan jamiyati ustav kapitalining kamida 10 foiz miqdoridagi zayomlar mazkur qarorga 2-ilovadagi Kasanachilik faoliyati turlari roʻyxatiga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar tomonidan kasana mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun zamonaviy mashina, asbob-uskunalar, xomashyo va materiallarni xarid qilishga buyurtma beruvchi tashkilotlarga ajratiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi:
mazkur qarorga 4-ilovada belgilangan kasb-hunar taʼlimi muassasalarida 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab nogironligi boʻlgan shaxslarga mos kasb va koʻnikmalar oʻrgatish maxsus ustaxonalarini qoʻshimcha jihozlash va qisqa muddatli oʻquv kurslari tashkil etish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hisobidan 1 mlrd. soʻm miqdorida mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin;
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda — mehnat faoliyatini amalga oshirish istagida boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxslarning elektron reyestrini 2018-yil 1-iyunga qadar shakllantirsin;
2018-yil 1-iyulga qadar Milliy vakansiyalar bazasida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun zaxira qilingan ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, koʻrish va eshitish aʼzolari zaif shaxslar tomonidan ushbu maʼlumotlar bilan tanishishda qulaylik yaratilishini inobatga olgan holda joylashtirsin;
2018/2019 oʻquv yili va kelgusi oʻquv yillarida Toshkent va Fargʻona shaharlaridagi imkoniyati cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kollejlarining xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtirilishi saqlab qolinsin;
Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati bilan birgalikda uch oy muddatda tadbirkorlik faoliyatini boshlash uchun nogironligi boʻlgan shaxslarga, shuningdek, nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qoʻshimcha ish oʻrinlari tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga Oʻzbekiston Respublikasi Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bir martalik subsidiyalar berish tartibini nazarda tutuvchi hukumat qarori loyihasini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hududida nogironligi boʻlgan shaxslarga 2018-2019-yillarga moʻljallangan yangi ish joylarini tashkil etish, ularni hunarmandchilik, oilaviy tadbirkorlik, kasanachilikka va xizmat koʻrsatishga jalb qilinishini nazarda tutuvchi hududiy dasturlarni ishlab chiqib, tasdiqlasin;
avtomototransport vositalarini vaqtincha saqlash boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi yuridik shaxslar bilan birgalikda avtomototransport vositalariga qarab turish vazifasini bajarish uchun mehnat shartnomasi asosida, birinchi navbatda, eshitish aʼzolari zaif boʻlgan, shu ishni bajara oladigan nogironligi boʻlgan shaxslarni bandligini taʼminlash choralarini koʻrsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlari va kasblarning mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan oʻrnatilgan tartibda toʻliq attestatsiyadan oʻtkazilishini nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlasin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar rahbarlari bilan birgalikda — oʻziga biriktirilgan hududda istiqomat qilayotgan nogironligi boʻlgan shaxslar bandligini taʼminlash, nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligini taʼminlash prognoz koʻrsatkichlari bajarilishiga shaxsan masʼul ekanligi belgilansin.
8. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar dasturining maqsadlari va vazifalari, shuningdek, ahamiyatini aholi oʻrtasida keng targʻib qilish boʻyicha telekoʻrsatuvlar tayyorlash, maqolalar chop etish va Internet jahon axborot tarmogʻiga joylashtirishni taʼminlash tavsiya etilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki hafta muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri A.A. Xaitov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 247-son qaroriga 1-ILOVA
2018-2019-yillarda nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha
T/r Tadbirning nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Mehnat faoliyati bilan shugʻullanish istagida boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxslarga qoʻshimcha imkoniyatlar yaratish orqali ularning bandligiga koʻmaklashish 1. Ijtimoiy sheriklik sohasida Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari oʻrtasida nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligini taʼminlash borasidagi bosh kelishuvni ishlab chiqish va tasdiqlash. Bosh kelishuv 2018-yil sentabr Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Fuqarolik jamiyati shakllanishini monitoring qilish mustaqil instituti, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati 2. Koʻrish va eshitish aʼzolari zaif shaxslar tomonidan milliy vakansiyalar bazasidagi va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun band qilingan ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan tanishishda qulaylik yaratish maqsadida Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining rasmiy veb-saytini takomillashtirish. Ijrochilarning qarori 2018-yil avgust Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 3. Nogironligi boʻlgan shaxslarning ish bilan band boʻlishga ehtiyojini oʻrganish yuzasidan ijtimoiy tadqiq qilish metodologiyasini ishlab chiqish va olib borish. Ijrochilarning qarori 2018-yil sentabr Moliya vazirligi huzuridagi Ijtimoiy tadqiqotlar instituti, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati 4. Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati Markaziy boshqaruvi faoliyati bilan keng jamoatchilikni xabardor qilish, ularning jamiyat ijtimoiy-iqtisodiy hayotidagi oʻrnini yanada oshirish hamda zamonaviy talablardan kelib chiqib butunjahon Internet tarmogʻida rasmiy veb-saytlarini joriy etish. Ijrochilarning qarorlari 2018-yil sentabr Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 5. Koʻrish aʼzolari zaif nogironligi boʻlgan shaxslarning taʼlim olish imkoniyatlarini yanada kengaytirish maqsadida kitoblar, jurnallar, oʻquv qoʻllanmalarini nashr etish uchun zamonaviy uskunalar bilan toʻliq jihozlangan matbaa uyini tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Axborot–tahliliy maʼlumot 2018-yil oktabr Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati 6. Milliy vakansiyalar bazasida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun band qilingan ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish. Ijrochining qarori 2019-yil yanvar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 7. Mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan aholi ish joylaridagi sharoitlarga nogironlikning bogʻliqligini oʻrganish yuzasidan tadqiqotlar oʻtkazishni tashkil etish. Ijrochilarning qarori 2019-yil fevral Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi 8. Nogironligi boʻlgan shaxslarga qoʻshimcha qulaylik va imkoniyatlar yaratish maqsadida 2018-2019-yillar davomida 1,2 mingta sanoat, qishloq xoʻjaligi, savdo, aloqa hamda xizmat koʻrsatish sohalarida zaxira qilingan ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish choralarini koʻrish. Attestatsiyadan oʻtkazish jadvali 2018-2019-yillar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Yashash joyiga chiqqan holda nogironligi boʻlgan shaxslarga mehnat va bandlik munosabatlari, tadbirkorlik faoliyatini boshlashlari uchun yaratilgan imtiyozlarga oid tushuntirish va mavjud boʻsh ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumot bilan tanishtirib borish. Ijrochilarning qarorlari 2018-2019-yillar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati 10. Toshkent va Fargʻona shaharlaridagi imkoniyati cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kollejlari bitiruvchilari bandligini taʼminlash maqsadida iqtisodiyot majmuasiga kiruvchi tashkilotlar hududiy boʻlimlarining boshqaruv xodimlariga shaxsan biriktirish tizimini yoʻlga qoʻyish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2018-2019-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar II. Nogironligi boʻlgan shaxslarni kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish, mehnat sharoitlarini yaxshilash 11. Nogironligi boʻlgan shaxslarni mavjud boʻsh ish oʻrinlari, ayniqsa zaxira qilingan ish oʻrinlari toʻgʻrisida xabardor qilish maqsadida fuqarolar yigʻinlari binolarida axborotlar peshlavhalariga maʼlumotlarni muntazam ravishda joylab borish tizimini yoʻlga qoʻyish. Maʼlumotlar bazasi 2018-yil may Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, “Mahalla” jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 12. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash va zaxiraga qoʻyish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-dekabrdagi 965-son qaroriga asosan 15 ming nafar nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligini taʼminlash hamda nogironligi boʻlgan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlari zaxirasi yaratiladigan (kvota qilinadigan) tashkilotlar doirasini kengaytirish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimliklari qarorlari 2018-yil oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimliklari, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 13. Nogironligi boʻlgan shaxslarga oʻzlariga maqbul boʻsh ish oʻrinlarini topishlarida qulaylik yaratish maqsadida har bir tuman (shahar)lar “Ixtisoslashgan boʻsh ish oʻrinlari mehnat yarmarkasi”ni tashkil etish. Reja-jadval asosida 2018-2019-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektorlar rahbarlari, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati 14. Nogironligi boʻlgan shaxslarni fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hududida qoʻshimcha ish oʻrinlari tashkil etish orqali bandligini taʼminlash. Bunda, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tasarrufidagi obyektlar negizida xizmat koʻrsatish va ishlab chiqarish loyihalarini (guzar, choyxona va boshqalarda) amalga oshirish orqali nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ish oʻrinlari tashkil etish. Chora-tadbirlar rejasi 2018-2019-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Mahalla” jamgʻarmasi 15. Nogironligi boʻlgan shaxslarning ish joylari uchun minimal mehnat sharoitlariga qoʻyiladigan talablarni ishlab chiqish. Idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2018-yil noyabr Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi III. Nogironligi boʻlgan shaxslarni tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb qilish, ularning tadbirkorlik faoliyatiga imtiyozlarni yanada kengaytirish 16. Nogironligi boʻlgan shaxslar, shu jumladan nogironligi boʻlgan xotin-qizlar va yoshlarni tadbikorlik faoliyatiga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslari tashkil etish choralarini koʻrish. Qoʻshma qaror loyihasi 2018-yiliyun Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi, Xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 17. Nogironligi boʻlgan shaxslarning oʻzini oʻzi band qilish va ularni tadbirkorlikka, shu jumladan hunarmandchilikka jalb qilish boʻyicha 2018-2019-yillarga moʻljallangan kompleks chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar rejasi 2018-yil may Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 18. 2018-2019-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladigan hunarmandchilikka koʻmaklashish markazlariga nogironligi boʻlgan shaxslar va nogironligi boʻlgan shaxslar jamiyatlari vakillarini keng jalb qilish. Chora-tadbirlar rejasi 2018-yil iyul Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 19. Nogironligi boʻlgan shaxslar, ayniqsa nogironligi boʻlgan xotin-qizlar oʻrtasida kasanachilik afzalliklarini tushuntirish, kasanachi bilan tashkilotlar oʻrtasida oʻzaro iqtisodiy hamkorlik borasidagi, xususan, tashkilotlar buyurtmalarini uy sharoitlarida bajarish istagini bildiruvchi nogironligi boʻlgan shaxslar banligini taʼminlashning aniq choralarini koʻrish. Chora-tadbirlar rejasi 2018-yil iyul “Mahalla” jamgʻarmasi, Savdo-sanoat palatasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi IV. Ommaviy axborot vositalari orqali nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga oid keng targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish 20. “Siz bizga keraksiz” rukni ostida mehnat va tadbirkorlik faoliyatida muvaffaqiyatga erishayotgan nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek, nogironligi boʻlgan shaxslarni ish oʻrinlari bilan taʼminlayotgan ish beruvchilar tajribalari hamda xorijiy davlatlar tajribasidan foydalangan holda ijtimoiy roliklar, telekoʻrsatuv va radioeshittirish dasturini yoʻlga qoʻyish. Qoʻshma media-reja 2018-yil iyuldan boshlab doimiy Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Matbuot va axborot agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markazi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati, Xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 21. Tashkilotlarning buyurtmalari asosida uyda ishlayotgan nogironligi boʻlgan shaxslar (kasanachilar)ga belgilangan imtiyozlar toʻgʻrisida tashviqot tashviqot va targʻibot ishlarini amalga oshirish. Qoʻshma media-reja 2018-yil iyuldan boshlab doimiy Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Matbuot va axborot agentligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston nogironlar jamiyati, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, Oʻzbekiston karlar jamiyati, Xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 22. Bosma ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan butunjahon Internet tarmogʻida nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash tizimi, ularga yaratilayotgan imkoniyatlar, iqtidorli va oʻrnak boʻladigan nogironligi boʻlgan shaxslarning yutuqlari, hayotiy tajribalarini aholi oʻrtasida tizimli ravishda muntazam va har tomonlama yoritib borish. Media-reja 2018-yil avgustdan boshlab doimiy Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 247-son qaroriga 2-ILOVA
2018-2019-yillarda nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ijrosini taʼminlash va muvofiqlashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy ishchi guruhlarining
1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi, ishchi guruhi rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar prokurori, sektor rahbari 4. Lavozimi boʻyicha — Ichki ishlar vazirligining hududiy (bosh) boshqarmasi boshligʻi, sektor rahbari 5. Lavozimi boʻyicha — Hududiy davlat soliq boshqarmasi boshligʻi, sektor rahbari 6. Lavozimi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 7. Lavozimi boʻyicha — Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining hududiy bosh boshqarmasi boshligʻi 8. Lavozimi boʻyicha — Qishloq xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 9. Lavozimi boʻyicha — Kasb-hunar taʼlimi markazining hududiy boshqarmasi boshligʻi 10. Lavozimi boʻyicha — Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 11. Lavozimi boʻyicha — Davlat statistika qoʻmitasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 12. Lavozimi boʻyicha — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 13. Lavozimi boʻyicha — Markaziy bankning hududiy boshqarmasi boshligʻi 14. Lavozimi boʻyicha — Savdo-sanoat palatasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 15. Lavozimi boʻyicha — Xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmasi rahbari 16. Lavozimi boʻyicha — “Mahalla” jamgʻarmasining hududiy boʻlinmasi rahbari 17. Lavozimi boʻyicha — “Hunarmand” uyushmasining hududiy boʻlinmasi rahbari 18. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarining kotibiyat mudiri, ishchi guruh kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 247-son qaroriga 3-ILOVA
2018-2019-yillarda nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ijrosini taʼminlash va muvofiqlashtirish boʻyicha tuman (shahar) hududiy ishchi guruhlarining
1. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) prokurori, sektor rahbari 4. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimi (boshqarmasi) boshligʻi, sektor rahbari 5. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi boʻlimi boshligʻi, sektor rahbari 6. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi boshligʻi 7. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi 8. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) statistika boʻlimi boshligʻi 9. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) arxitektura va qurilish boʻlimi boshligʻi 10. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi 11. Lavozimi boʻyicha — “Mahalla” jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimi raisi 12. Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazi direktori
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 247-son qaroriga 4-ILOVA
2018/2019 oʻquv yilidan boshlab nogironligi boʻlgan shaxslarga mos kasb va koʻnikmalar oʻrgatish maxsus ustaxonalari va qisqa muddatli oʻquv kurslari tashkil etiladigan kasb-hunar taʼlimi muassasalari
T/r Hudud Kasb-hunar taʼlimi muassasalari Moliyalashtirish yili Moliyalashtirish mablagʻlari summasi (mln. soʻm) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahar “Kommunal xoʻjaligi va servis” kasb-hunar kolleji 2018-y. 70 2. Andijon viloyati Shahrixon tuman “Yengil sanoat va servis” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 3. Buxoro viloyati Buxoro shahar “Politexnika” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 4. Jizzax viloyati Jizzax shahar “Iqtisodiyot va servis” kasb-hunar kolleji 2019-y. 70 5. Navoiy viloyati Navoiy shahar “Texnika va iqtisodiyot” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 6. Namangan viloyati Namangan shahar “Sanoat” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 7. Samarqand viloyati Samarqand shahar “Sanoat” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 8. Surxondaryo viloyati Termiz shahar “Sanoat va transport” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 9. Sirdaryo viloyati Guliston shahar “Kompyuter va axborot texnologiyalari” kasb-hunar kolleji 2018-y. 60 10. Toshkent viloyati Bekobod tuman “Maishiy xizmat” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 11. Fargʻona viloyati Fargʻona shahar “Sanoat” kasb-hunar kolleji 2019-y. 60 12. Xorazm viloyati Urganch shahar “Maishiy xizmat” kasb-hunar kolleji 2018-y. 60 13. Toshkent shahri 2-Toshkent yuridik kolleji 2019-y. 60 14. Fargʻona viloyati Fargʻona shahridagi imkoniyati cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kolleji 2018-y. 70 15. Toshkent shahri Toshkent shahridagi imkoniyati cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kolleji 2018-y. 70 16. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahar “Sanoat” kasb-hunar kolleji 2018-y. 60
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 28-mart,
247-son