UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 20-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 20 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин».

б) 2-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом»;

1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди»;

2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдани, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш ер участкаси бериладиган (ажратиладиган) ёки фаолияти ер участкасига ҳуқуқлар чекланишига ва ернинг сифати ёмонлашишига ёхуд ўзбошимчалик билан ернинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига олиб келадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади»;

4-бандга «шунингдек» сўзидан кейин «, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар етказилган зарар миқдорларига» деган сўзлари қўшилсин;

6-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

«Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади»;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади:

суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди»;

29-банддан «, жойлашган жойи» сўзлари чиқариб ташлансин;

30-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Н қ/хм = {[(C суғ. х Б б х S суғ. х 10) + (C лал. х S лал. х 20) + (C суғ. х Б б х S б.суғ. х 10 х 0,1) + (C лал. х S б.лал. х 20 х 0,1) + (C п.я. х S п.я. х 20)] х К и } + СФ»;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;

20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;»;

ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 30 1 -банд билан тўлдирилсин:

«30 1 . Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти фақат қишлоқ хўжалиги ерларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорини ҳисоблашда қўлланилади. Ушбу ошириш коэффициентлари ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланилмайди»;

31-банднинг иккинчи хатбошисига «суғориш ва ўзлаштириш» сўзларидан кейин «, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар» сўзлари қўшилсин;

32-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.»;

36 , 42 ва 50-бандлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги IV-боб қўшилсин:

«IV. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш

50. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади.

51. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланади.

52. Мазкур Низомнинг 55-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ривожлантириш жамғармасига ундирилади.

53. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин.

54. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.

55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.

Е з/м = {[(C суғ. х Б б х S суғ. х 10) + (C лал. х S лал. х 20) + (C суғ. х Б б х S б.суғ. х 10 х 0,1) + (C лал. х S б.лал. х 20 х 0,1) + (C п.я. х S п.я. х 20)] х К и },

бунда:

Е з/м — ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар, минг сўм;

C суғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарарнинг бир бонитет балли учун қиймати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

C лал. — 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

C п.я. — 1 га пичанзор ва яйловларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Б б — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет балли кўрсаткичи, балл;

S суғ. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;

S лал. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;

S б.суғ. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;

S б.лал. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми бўз ерлар майдони, га;

S п.я. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;

10 — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 10 баробарга ошириш коэффициенти;

20 — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 20 баробарга ошириш коэффициенти;

К и — ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти»;

қуйидаги мазмундаги V-боб қўшилсин:

«V. Якунловчи қоида

56. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни аниқлаш тартибини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади»;

низомга 1-иловада :

илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова»;

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати»;

низомга 2-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова»;

3-илова чиқариб ташлансин;

низомга 4-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд қўшилсин:

«12 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш доирасида ер майдонларини фойдаланишга киритишда мазкур ер майдонлари мақбуллаштирилмайди».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 20 декабрь,

1024-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoni)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-dekabrdagi 1024-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish hamda qishloq xoʻjaligiga oid boʻlmagan boshqa ehtiyojlar uchun yer uchastkalari berish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 25-maydagi 146-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 5-son, 40-modda):

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

b) 2-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;

1-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga va Fuqarolik kodeksiga muvofiq yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari, shuningdek, oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdorini aniqlash va ularning oʻrnini qoplash tartibini belgilaydi”;

2-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining zararlarini, shu jumladan boy berilgan foydani, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari, shuningdek, oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash yer uchastkasi beriladigan (ajratiladigan) yoki faoliyati yer uchastkasiga huquqlar cheklanishiga va erning sifati yomonlashishiga yoxud oʻzboshimchalik bilan erning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga olib keladigan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan amalga oshiriladi”;

4-bandga “shuningdek” soʻzidan keyin “, oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar yetkazilgan zarar miqdorlariga” degan soʻzlari qoʻshilsin;

6-bandga quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Qishloq xoʻjaligi oborotiga kiritilgan va oʻzlashtirilgan yer maydonlariga sarf etilgan mablagʻlarning bozor qiymati va olib qoʻyish sababli yetkazilgan zararning oʻrni toʻliq qoplanadi”;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Yer uchastkalari berilayotgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha mablagʻlar toʻlab beriladi va quyidagicha taqsimlanadi:

sugʻoriladigan yerlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 90 foizi, lalmi yerlar, sugʻoriladigan va lalmi boʻz yerlar, pichanzorlar va yaylovlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 95 foizi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga;

sugʻoriladigan yerlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 10 foizi, lalmi yerlar, sugʻoriladigan va lalmi boʻz yerlar, pichanzorlar va yaylovlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 5 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer resurslari va davlat kadastri boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda hududiy boshqarmalar deb ataladi) maxsus hisob raqamlariga oʻtkaziladi”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davyergeodezkadastr qoʻmitasi va Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boshqarmalari ushbu mablagʻlarning oʻz vaqtida tushishini va hisobga olinishini, shuningdek, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻnaltirilishini taʼminlaydi”;

29-banddan “, joylashgan joyi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

30-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“N q/xm = {[(C sugʻ. x B b x S sugʻ. x 10) + (C lal. x S lal. x 20) + (C sugʻ. x B b x S b.sugʻ. x 10 x 0,1) + (C lal. x S b.lal. x 20 x 0,1) + (C p.ya. x S p.ya. x 20)] x K i } + SF”;

oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“10 — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar kompensatsiya toʻlovini 10 barobarga oshirish koeffitsiyenti;

20 — olib qoʻyiladigan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar kompensatsiya toʻlovini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti;”;

oʻn beshinchi va oʻn oltinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 30 1 -band bilan toʻldirilsin:

“30 1 . Olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar kompensatsiya toʻlovini 10 barobarga, lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar kompensatsiya toʻlovini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti faqat qishloq xoʻjaligi yerlarida qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi miqdorini hisoblashda qoʻllaniladi. Ushbu oshirish koeffitsiyentlari oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdorini hisoblashda qoʻllanilmaydi”;

31-bandning ikkinchi xatboshisiga “sugʻorish va oʻzlashtirish” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi natijasida yetkazilgan zarar” soʻzlari qoʻshilsin;

32-bandga quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Qishloq xoʻjaligidan boshqa maqsadlarda foydalanish uchun olib qoʻyiladigan lalmi yerlar va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtzorlar egallagan yerlar, pichanzorlar va yerlar uchun kompensatsiya toʻlovi, olib qoʻyilayotgan yer maydonlari joylashgan joylarni hisobga oluvchi koeffitsiyentlar qoʻllanilmagan holda, xuddi shunday yangi yerlarni oʻzlashtirish uchun talab etiladigan mablagʻning lalmi yerlar, pichanzorlar va yaylovlar holatini tubdan yaxshilash bilan bogʻliq xarajatlarning 20 barobari miqdorida hisoblanadi.”;

36 , 42 va 50-bandlar chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi IV-bob qoʻshilsin:

“IV. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdorini qoplash

50. Yer toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga zid ravishda tegishli ruxsat olmasdan oʻzboshimchalik bilan yerlarni qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishga sabab boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan yetkazilgan zarar qoplanadi.

51. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi tuman (shahar) boʻlimlari hamda tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimlari tomonidan mazkur Nizomning 55-bandiga muvofiq aniqlanadi.

52. Mazkur Nizomning 55-bandiga asosan hisoblangan zarar sud tartibida undiriladi va undirilgan mablagʻlarning 95 foizi Respublika budjetiga hamda 5 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi hamda uning hududiy inspeksiyalarining rivojlantirish jamgʻarmasiga undiriladi.

53. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi holatlari aniqlangan yerlarda qoʻshimcha ravishda tuproq sifatini oʻrganish (ball bonitetini aniqlash) ishlari oʻtkazilishi mumkin.

54. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi ushbu Nizomning 55-bandida koʻrsatilgan mablagʻlarning hisobga olinishini hamda qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻnaltirilishini taʼminlaydi.

55. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdori quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi.

E z/m = {[(C sugʻ. x B b x S sugʻ. x 10) + (C lal. x S lal. x 20) + (C sugʻ. x B b x S b.sugʻ. x 10 x 0,1) + (C lal. x S b.lal. x 20 x 0,1) + (C p.ya. x S p.ya. x 20)] x K i },

bunda:

E z/m — oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar, ming soʻm;

C sugʻ. — sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno) qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zararning bir bonitet balli uchun qiymati ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;

C lal. — 1 ga lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlarni qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar qiymati ushbu Nizomning 32-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;

C p.ya. — 1 ga pichanzor va yaylovlarni qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar qiymati ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;

B b — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan yerlar tuproqlarining oʻrtacha bonitet balli koʻrsatkichi, ball;

S sugʻ. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekinlari maydoni (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno), ga;

S lal. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar maydoni, ga;

S b.sugʻ. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan boʻz yerlar maydoni, ga;

S b.lal. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan lalmi boʻz yerlar maydoni, ga;

S p.ya. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan pichanzorlar va yaylovlar maydoni, ga;

10 — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar boʻyicha yetkazilgan zarar qiymatini 10 barobarga oshirish koeffitsiyenti;

20 — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar boʻyicha yetkazilgan zarar qiymatini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti;

K i — ushbu Nizomning 48-bandiga muvofiq qabul qilinadigan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari summasini indeksatsiya qilish koeffitsiyenti”;

quyidagi mazmundagi V-bob qoʻshilsin:

“V. Yakunlovchi qoida

56. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan yer uchastkalari egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilariga va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zararlarni aniqlash tartibini buzgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi”;

nizomga 1-ilovada :

ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilova”;

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari oʻrniga beriladigan ular bilan bir xil yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar qiymati”;

nizomga 2-ilovaning ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilova”;

3-ilova chiqarib tashlansin;

nizomga 4-ilovaning ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ilova”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 31-yanvardagi 22-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 1-son, 6-modda) bilan tasdiqlangan Fermer xoʻjaligining yer maydonini maqbullashtirish va uni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga quyidagi mazmundagi 12 1 -band qoʻshilsin:

“12 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoni bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish konsepsiyasini amalga oshirish doirasida yer maydonlarini foydalanishga kiritishda mazkur yer maydonlari maqbullashtirilmaydi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 20-dekabr,

1024-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.12.2019-y., 09/19/1024/4183-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son)

lex.uz