UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 24 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ УСТАВИ

НИЗОМ

Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида таълим хизматларини кўрсатиш бўйича нодавлат секторнинг салмоғини кенгайтириш борасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) нодавлат таълим ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотида таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ягона шаклини тасдиқлаш ва уларнинг қатъий ҳисобини юритиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар нодавлат таълим ташкилотлари, уларнинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотларни ўз ичига оладиган «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»ни (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) яратсин ва амалиётга жорий этсин.

3. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Амалда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўз уставларини икки ой муддатда Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставига мувофиқлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:

нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олганларидан кейинги лицензия талаблари ва шартларидан бири — нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотни ахборот тизимига киритиш учун Давлат инспекциясига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш ҳисобланади;

ахборот тизимида нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотнинг улар лицензия олган кундан бошлаб ўттиз кун давомида йўқлиги нодавлат таълим ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш учун асос бўлади;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкалари нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларига ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида берилади;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим жорий этилади;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини расмийлаштириб берганлик учун ундириладиган йиғимлардан тушадиган маблағ Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

б) 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб лицензия асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат давлат талаблари асосида таълим олган битирувчиларга берилади.

6. Қуйидагилар:

Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ва унинг тавсифи 2-иловага мувофиқ;

Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси ва унинг тавсифи 3-иловага мувофиқ;

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат инспекциясининг буюртмасига мувофиқ ҳар йили кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.

8. Давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда, республика ҳудудларида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, тегишли лицензия олмасдан фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотларини қонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини таъминлаш, нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини тизимли равишда ўрганиб бориш чораларини кўрсин;

хатлов натижасида аниқланган барча нодавлат таълим ташкилотларини ахборот тизимига киритилишини таъминласин;

нодавлат таълим ташкилотларида меҳнатидан ноқонуний фойдаланиб келинаётган шахслар аниқланганда, уларнинг қонунчиликка мувофиқ фаолият юритиши ҳамда солиқ тўловчи сифатида эътироф этилиши учун амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин;

б) лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган,тугатилган ёки лицензияси бекор қилинган нодавлат таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштириб борилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Давлат инспекцияси билан биргаликда икки ой муддатда:

лицензия асосида таълим хизматлари кўрсатиш, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига мувофиқ амалга оширилиши тўғрисида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва мавжуд имкониятларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишга доир махсус медиа-режа ишлаб чиқсин;

нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликларга бағишланган телекўрсатувлар, видеороликлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш ҳамда уларнинг мунтазам намойиш қилинишини ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

11. Давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига 1-ИЛОВА

Нодавлат умумтаълим ташкилотининг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Намунавий устав нодавлат умумтаълим ташкилотининг мақоми, мақсад ва вазифалари, таълим жараёнини ва ушбу ташкилотнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Нодавлат умумтаълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилган тижорат ёки нотижорат ташкилот бўлиб, ўзининг алоҳида мулкига, банкларда ҳисобрақамларга, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штампларга ва ўз рамзига эга бўлади.

Нодавлат нотижорат умумтаълим ташкилоти мазкур Намунавий уставда белгиланган мақсадларига мос равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

3. Нодавлат умумтаълим ташкилоти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.

4. Нодавлат умумтаълим ташкилоти белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

5. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг устави унинг муассиси (муассислари) қарори билан тасдиқланади ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг устави мазкур Намунавий устав асосида ишлаб чиқилади ҳамда унинг фаолияти устав асосида ташкил этилади.

6. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг нодавлат умумтаълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

7. Нодавлат умумтаълим ташкилоти таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

8. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг расмий номи:

1) давлат тилида:

тўлиқ — «____________________»______________________;

қисқартирилгани — «___________________» ______________;

2) рус тилида:

тўлиқ — «___________________» __________________;

қисқартирилгани — «_________________» ___________;

3) инглиз тилида:

тўлиқ — «___________________» __________________;

қисқартирилгани — «_________________» ___________.

9. Нодавлат умумтаълим ташкилоти жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, ___________________________ ҚҚР ёки вилояти (шаҳри), ‎ ______________ тумани (шаҳри), ____________________ кўчаси, ____-уй, ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(почта манзили)‎‎

2-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг мақсади ва вазифалари

10. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг мақсади таълим олувчиларга умумий ўрта таълимнинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш, анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда сифатли ва оммабоп таълим олишнинг муқобил имкониятларини яратадиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, услублари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида умумий ўрта таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни оширишдан иборат.

11. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумий ўрта таълимни ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга ошириш, таълим олувчиларнинг жинси, миллати, дини, ирқий мансублиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, ўз устида мустақил ишлаши ва қўшимча билим олиши учун имкониятлар яратиш;

таълим олувчиларнинг мунтазам билим олишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини кучайтириш, базавий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантириш;

таълим олувчиларга миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим бериш, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни қарор топтириш, ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш;

таълим олувчиларнинг алоҳида ижобий хусусиятлари ва қобилиятларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг юксак даражада таълим олиши, ижодий имкониятларини ривожлантириши ва рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиб бериш;

таълим олувчиларда меҳнат қилиш ва мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларни касбий йўналтиришга ва касб танлашига кўмаклашиш;

таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш, таълим жараёнини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этиш;

таълим жараёнига юқори малакали педагог ва бошқа кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этиш, таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш;

ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ишларни ташкил этиш;

таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун ўқув биноларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа воситалар ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида бепул ўқишга қабул қилиш орқали уларнинг сифатли билим олишларига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;

таълим жараёнини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этган, ўқув дастурлари ва ўқув режалари бўйича барча фанларни ўзлаштирган битирувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат бериш;

нодавлат умумтаълим ташкилотини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўрнатилган тартибда ўтказиш учун ваколатли органга ариза билан мурожаат қилиш.

3-боб. Таълим жараёнини ташкил этиш

12. Нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналарининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик кенгашининг қарорига асосан қўшимча ўқув режалари ва ўқув дастурларидан фойдаланилиши мумкин.

13. Нодавлат умумтаълим ташкилотида ўқув йили ва таътилларнинг давомийлиги, синфдан синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари муддатлари, таълим олувчилар билимини назорат қилиш шакллари ҳамда таълим олувчиларнинг билимини баҳолаш давлат умумтаълим муассасалари учун белгиланган тартиб ва муддатларга мос ҳолда амалга оширилади.

14. Таълим жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта;

ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун;

дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 дақиқа, катта танаффуснинг давомийлиги 15 дақиқа.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

15. Чораклар оралиғидаги таътиллар даврида нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагог ходимлари томонидан машғулотларнинг инновацион технологияларга асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириши паст бўлган таълим олувчиларнинг билим савиясини таҳлил қилиш ва улар билан қўшимча ишлаш, уларга маслаҳатлар бериш, ота-оналар ва таълим олувчилар ўртасида умумий ўрта таълимнинг аҳамиятини тарғиб қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ўқувчилар учун шахсий ва тақвим иш режалари тузиш каби ишлар амалга оширилади.

16. Нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёни таълим олувчилар билан гуруҳ бўйича ва якка тартибда машғулотлар олиб бориш орқали ташкил этилади.

17. Якка тартибда дарс машғулотларини олиб борадиган педагог ходимлар ҳар бир таълим олувчига ўқув йили учун шахсий иш режаси, гуруҳ тартибда дарс машғулотларини олиб борадиган педагог ходимлар тақвим иш режасини тузади.

18. Нодавлат умумтаълим ташкилоти битирувчиларига ўқишни тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат (умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ёки аттестат) берилади.

Нодавлат умумтаълим ташкилотларини давлат намунасидаги ҳужжат бланкалари билан таъминлаш уларнинг буюртмалари асосида тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.

19. Нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик кенгашининг қарори асосида дарс машғулотлари, ўқув ҳафтаси ва таътиллар давомийлиги, назорат шакллари ва уларнинг ўтказилиш муддатлари ҳамда баҳолаш тизими ўзгартирилиши мумкин.

4-боб. Таълим жараёнининг иштирокчилари

20. Таълим олувчилар, ота-оналар, педагог ходимлар ва нодавлат умумтаълим ташкилоти таълим жараёнининг иштирокчилари ҳисобланади.

21. Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат таълим стандартлари асосида ихтиёрий равишда таълим олиш;

нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим жараёни ва иш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш;

давлат умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун ташкил этиладиган кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этиш.

Таълим олувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

22. Таълим олувчилар:

нодавлат умумтаълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга;

нодавлат умумтаълим ташкилотининг моддий-техник базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлашга мажбур.

Таълим олувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

23. Ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбариятидан фарзанди учун мазкур ташкилотнинг уставига мувофиқ зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;

фарзандининг шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;

жамоатчилик асосида нодавлат умумтаълим ташкилотининг иш фаолиятида иштирок этиш.

Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

24. Ота-оналар:

фарзандининг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиши учун ғамхўрлик қилишга;

фарзандига ўқув машғулотларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга;

фарзандининг таълим олишига кўмаклашиш ва ўқув машғулотларига мунтазам қатнашишини таъминлашга;

фарзандининг нодавлат умумтаълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлашга;

шартнома асосида ўқиш учун тўловни ўз вақтида амалга оширишга мажбур.

Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

25. Педагог ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

нодавлат умумтаълим ташкилотининг муҳим масалалари муҳокамасида ва қарорлар қабул қилинишида қатнашиш;

ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

нодавлат умумтаълим ташкилотини бошқаришда иштирок этиш;

нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбариятига ўқув жараёнини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

машғулотларнинг инновацион технологияларга асосланган дастурларини ишлаб чиқиш;

фаолият юритиши учун шароитлар билан таъминланиш, малакасини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш;

дарс машғулотининг шакли, услуби ва воситаларини мустақил танлаш.

Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

26. Педагог ходимлар:

таълим жараёнини давлат таълим стандартлари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этишга;

педагог одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишга;

дарс машғулотларини юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашишга;

таълим олувчиларнинг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шафқат каби фазилатларни шакллантириш, ўқувчиларни она Ватанга садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга;

ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ва ўз устида мунтазам ишлашга;

таълим жараёни ва ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга;

таълим олувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишга мажбур.

Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятни ҳам олиши мумкин.

27. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотларни ўз ичига оладиган «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими» Давлат инспекцияси томонидан юритилади.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти таълим олувчиларининг умумий рўйхати ҳар йили май ва октябрь ойларида Давлат инспекцияси ҳамда тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этиб борилади.

5-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш ва ўқишдан четлаштириш

28. Нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбарияти ҳар йили июнь — август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этади.

Ўқишга кириш учун талабгорлар ўқув йили давомида ҳам нодавлат умумтаълим ташкилотига ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Таълим олувчилар нодавлат умумтаълим ташкилотига муассис (муассислар) томонидан белгиланадиган қабул квоталари доирасида тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.

Қабул квоталари нодавлат умумтаълим ташкилотининг қуввати, моддий-техник базаси, кадрлар билан таъминланганлик даражаси инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.

29. Ўқишга кириш учун талабгорлар сони қабул квоталари сонидан ошиб кетган тақдирда, нодавлат умумтаълим ташкилотида қабул синовлари ўтказиш учун мазкур ташкилот раҳбарининг буйруғи билан 5 кишидан иборат таркибда қабул комиссияси тузилади.

30. Қабул комиссияси таркибига ташкилот раҳбари, унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Ташкилот раҳбари қабул комиссияси раиси ҳисобланади.

31. Нодавлат умумтаълим ташкилотига ўқишга кириш учун талабгор ёки унинг ота-оналари ҳар йили июль-август ойлари мобайнида қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ташкилот раҳбари номига ариза;

ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси;

ўқувчининг соғлиги тўғрисида тиббий маълумотнома;

ўқувчининг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

32. Қабул синовлари ҳар йили август ойида ўқувчининг билимини аниқлаш мақсадида ташкилот педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган шаклда (тест синови, оғзаки ёки ёзма имтиҳон) ўтказилади ва баҳоланади. Қабул синовлари бир марта топширилади, қайта топширишга йўл қўйилмайди.

33. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг иккинчи ва ундан юқори синфларига қабул қилишда синов материаллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича тегишли синфда ўтиладиган фанлар доирасида тайёрланади.

34. Талабгорнинг синовдан ўтган ёки ўтмаганлиги қабул комиссияси томонидан аниқланади ва талабгорни ўқишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қабул комиссиясининг ижобий қарорига асосан нодавлат умумтаълим ташкилоти муассиси (муассислари) билан ўқишга қабул қилинган таълим олувчининг ота-онаси ўртасида ўқиш муддатига тузилган шартнома асосида тўлов амалга оширилганидан кейин ташкилот раҳбари талабгорни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

35. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган талабгорлар ташкилотдаги жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган синовлар асосида ўқишга бепул (грант асосида) қабул қилинади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган талабгорлар томонидан нодавлат умумтаълим ташкилотидаги жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам мурожаатлар келиб тушган тақдирда, қабул квотасининг бўш қолган ўринларига бошқа талабгорлар ўқишга қабул қилиниши мумкин.

36. Таълим олувчи ёки унинг ота-онаси ўз хоҳишларига кўра, ўқув йили давомида ёки у тугагандан сўнг нодавлат умумтаълим ташкилотидан бошқасига ёки давлат умумтаълим муассасасига ўқишини кўчириш ҳуқуқига эга.

Таълим олувчи ёки унинг ота-онаси нодавлат умумтаълим ташкилотидан бошқасига ёки давлат умумтаълим муассасасига ўқишни кўчириш сабабларини кўрсатган ҳолда, нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади.

Ариза нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбари томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, таълим олувчини нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим олувчилари сафидан четлатиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Нодавлат умумтаълим ташкилотининг раҳбари томонидан икки кун муддатда таълим олувчининг таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига хабар берилади.

37. Нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан ўқишини бошқа нодавлат умумтаълим ташкилотига ёки давлат умумтаълим муассасасига кўчирган таълим олувчиларга раҳбар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

таълим олувчининг таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома;

таълим олувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели.

38. Ўқиши кўчирилган таълим олувчилар ўқишни давом эттириш учун танланган нодавлат умумтаълим ташкилотига муассис (муассислар) томонидан белгиланадиган қабул квоталари доирасида ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ ўқишга қабул қилинади.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти ёки давлат умумтаълим муассасасидан ўқишини кўчираётган таълим олувчилар муассис (муассислар)нинг қарорига кўра қабул комиссияси томонидан синовдан ўтказилиши мумкин.

39. Ўқиши кўчирилган таълим олувчини нодавлат умумтаълим ташкилотига қабул қилиш тўғрисида ташкилот раҳбари буйруқ чиқаради.

40. Нодавлат умумтаълим ташкилоти муассиси (муассислари)нинг рухсати билан ўқишга қабул қилинган ёки ўқиши кўчирилган таълим олувчи шартнома асосидаги тўловни кечиктириб тўлаши мумкин.

41. Таълим олувчилар нодавлат умумтаълим ташкилотидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳишига биноан;

ўқишнинг давлат умумтаълим муассасасига ёки бошқа нодавлат умумтаълим ташкилотига кўчирилиши муносабати билан;

саломатлиги туфайли (тегишли ҳудуддаги тиббий меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида);

академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

ўқув интизомини ва ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларини, одоб ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;

ўқиш учун белгиланган тўловнинг ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли (тўловдан озод этилган таълим олувчилар бундан мустасно);

таълим олувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбарининг таълим олувчини нодавлат умумтаълим ташкилотидан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:

ота-онанинг аризаси;

педагогик кенгаш қарори.

42. Нодавлат умумтаълим ташкилотидан четлаштирилган таълим олувчилар ёки уларнинг ота-оналари ўқишга қайта тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Таълим олувчини ўқишга қайта тиклаш ёки тикламаслик масаласи нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагогик кенгашида кўриб чиқилади ва унинг қарорига кўра ҳал қилинади.

43. Нодавлат умумтаълим ташкилотидан четлаштирилган таълим олувчи ҳақида ташкилот раҳбарияти томонидан тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига уч кун муддатда ёзма хабар берилади.

6-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотини бошқариш

44. Жисмоний ва юридик шахслар нодавлат умумтаълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.

45. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги нодавлат умумтаълим ташкилотининг ўқув-тарбия жараёнига услубий раҳбарлик қилади.

46. Нодавлат умумтаълим ташкилотига муассис (муассислар) томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бевосита раҳбарлик қилади.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилиши учун бевосита масъул ҳисобланади.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари муассис томонидан белгиланади.

47. Директорнинг ўқув ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари бўлиши мумкин.

48. Директор:

нодавлат умумтаълим ташкилотига умумий раҳбарлик қилади;

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг захирасини шакллантириш ишларини амалга оширади;

педагоглар ва бошқа ходимларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади;

таълим олувчиларнинг интизоми, билим савияси ҳамда синфдан ташқари олиб бориладиган ишларнинг ташкил этилиши ва мазмуни юзасидан назоратни амалга оширади;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш учун зарур ишларни ташкил қилади;

нодавлат умумтаълим ташкилотининг харажатлар сметасига риоя этилишини назорат қилади;

меҳнат интизоми, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;

таълим олувчиларни таълимнинг кейинги босқичидаги кириш имтиҳонларига тайёрлашни назорат қилади;

давлат умумтаълим ва қўшимча таълим муассасалари, маданият уйлари, клублар ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатади;

ота-оналар ва жамоатчилик билан иш олиб боришни ташкил қилади;

ташкилот фаолияти юзасидан муассис (муассислар)га ҳисобот беради;

ўз ваколати доирасида меҳнат вазифаларини бузган ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилиги доирасида интизомий жазо чораларини қўллайди;

ташкилотнинг педагог ва бошқа ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрланишини ташкил этади, шунингдек, уларни рағбатлантириш ҳамда мукофотлашга тақдим этади;

педагог ҳамда бошқа ходимлар билан меҳнат шартномасини тузади ва бекор қилади.

49. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари:

муассасадаги ўқув-тарбиявий жараённинг ташкил қилиниши ва иш ҳужжатларининг юритилишини назорат қилади;

педагог ходимларга методик ёрдам кўрсатади;

ўқув-услубий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади;

педагогларнинг ўқитиш услубини таҳлил қилиш мақсадида ўқув машғулотларига киради;

педагог ходимлар ва таълим олувчилар томонидан ташкилот ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

ўқув-тарбиявий, услубий иш режалари, дарс жадвали, очиқ дарслар режаси, синов имтиҳонлари, педагоглар ҳақида маълумотлар, ўқув машғулотлари тарификациясини тузиш ва тасдиқлаш учун директорга тақдим этади;

директор бўлмаган вақтда унинг вазифасини бажариб туради;

педагог ходимлар томонидан дарс жадвали, ўқув-услубий, тарбиявий ҳамда синфдан ташқари ишларнинг бажарилишини назорат қилади.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўз ихтисосликлари бўйича меҳнат қонунчилигига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.

50. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:

хўжалик фаолиятини бошқариш, нодавлат умумтаълим ташкилотининг дарс машғулотлари ўтказилиши учун зарур шарт-шароит яратади;

нодавлат умумтаълим ташкилоти маблағларидан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ўз ваколати доирасида ишлаб чиқади ҳамда улардан тўғри фойдаланилишини таъминлайди;

молиявий фаолият натижаларини таҳлил қилади, шартнома мажбуриятларининг белгиланган муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлайди, молиялаштиришнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилади;

товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ ҳисобга олади, қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб этади;

ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

моддий-техник базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштиради, бино ва қўшимча объектларнинг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб боради;

нодавлат умумтаълим ташкилотига етказиб берилган жиҳозларни қабул қилади, жиҳозларнинг синф хоналари ва бошқа хоналар бўйича тақсимотини амалга оширади;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишли равишда кўмир, суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлайди ва маълумотларни нодавлат умумтаълим ташкилоти директорига тақдим этади ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлайди;

нодавлат умумтаълим ташкилотига бириктирилган ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилади, техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишларини мувофиқлаштиради;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этади.

51. Нодавлат умумтаълим ташкилоти фаолияти билан боғлиқ энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш, муаммоларни бартараф этиш ва истиқболдаги режаларни шакллантириш мақсадида ташкилотда педагогик кенгаш ташкил қилинади.

Педагогик кенгаш таркибига нодавлат умумтаълим ташкилотининг директори ва педагог ходимлари киритилади.

52. Педагогик кенгашнинг йиғилишлари бир ўқув йили мобайнида камида тўрт марта ўтказилади. Унга нодавлат умумтаълим ташкилоти директори раислик қилади. Директор бўлмаган вақтда, раисликни директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари амалга оширади.

53. Педагогик кенгашнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик жамоасининг фаолиятини таълим олувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, уларга таълим-тарбия бериш сифатини оширишга йўналтириш;

дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар дастурларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;

педагог ходимларнинг йўналишлар бўйича ахборотлари ва ҳисоботларини эшитиш, нодавлат умумтаълим ташкилотининг санитария-гигиеник ҳолати, ёнғинга қарши амалга ошириладиган ишлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига оид ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва якуний хулоса бериш;

босқичли назоратлар ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш, таълим олувчиларни юқори синфга ўтказиш, якуний давлат аттестациясига рухсат бериш, битирувчиларга ўқишни битирганлик тўғрисида ҳужжатларни, шу жумладан уларнинг дубликатини бериш, аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган таълим олувчиларни рағбатлантириш юзасидан қарорлар қабул қилиш;

таълим беришда ўқитишнинг илғор педагогик ва инновацион технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўриш;

ўқувчиларни юксак маънавий-ахлоқий, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган талабгорларни нодавлат умумтаълим ташкилотидаги жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўқишга қабул қилинишини ҳамда уларни дарсликлар тўплами билан бепул таъминланишини назорат қилиш;

илғор педагог ходимларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ёш педагогларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;

педагогик жамоа учун ўз ваколати доирасида меъёрий талабларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш.

Педагогик кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

54. Педагогик кенгашнинг раиси кенгаш қабул қилган қарорларнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиб боради.

55. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим, методик ва инновацион фаолиятини таъминлаш юзасидан методик хизматни амалга ошириш, педагог ходимларнинг малакасини ошириш, уларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда методик ишларга тез мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида методик кенгаш ташкил қилинади.

Методик кенгаш таркибига нодавлат умумтаълим ташкилотининг директори ўринбосарлари ва педагог ходимлари киритилади. Методик кенгаш раиси умумтаълим ташкилоти директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Методик кенгаш нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагогик кенгашига бўйсунади ва ўз фаолиятини педагогик кенгаш қарорларини бажаришга йўналтиради.

56. Методик кенгашнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим сифатини ошириш учун зарур бўлган методик фаолиятни мувофиқлаштириш, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш;

нодавлат умумтаълим ташкилотининг ўқув дастури, ўқув режаси ва унинг ривожлантириш дастурларини бирламчи экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш учун педагогик кенгашга тавсия этиш;

таълим олувчиларга замонавий педагогик технологияларни, таълим методлари, шакли ва воситаларини топишга кўмаклашиш, дарс жараёнида қўллашга шароит яратиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва таълим жараёнида ютуқларга эришаётган педагог ходимлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар бериш;

таълим олувчилар билими, кўникма ва малакаларининг давлат таълим стандартига мослигини ўрганиш, таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва натижаларига кўра аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

педагог ходимларнинг иш натижаларини таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериш, педагог ходимларга методик ишларни самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифаларни белгилаб бериш;

педагог ходимларнинг инновацион фаолиятини ташкил қилиш, ижодий изланишлари учун семинарлар, тренинг машғулотлари, педагогик технологиялар бўйича тақдимотлар ҳамда очиқ дарслар ташкил этиш;

нодавлат умумтаълим ташкилоти педагог ходимларининг малака оширишларини ташкил этиш;

педагог ходимларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилиш, ўқув семинарлар ташкил этишини кузатиш ҳамда иш режаси асосида ижодий ҳисоботларини эшитиш;

фанлар бўйича синфдан ташқари ишларни мувофиқлаштириш;

педагог жамоанинг таълим жараёнини ривожлантиришга ва амалиётда қўллашга йўналтирилган тажриба-синов, илмий-тадқиқот, инновацион, ижодий фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш;

педагог ходимларни илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув дастурлари билан таъминлаш;

илғор педагогик ва инновацион технологиялар асосида дарс ўтишнинг янги методларини синовдан ўтказиш;

таълим соҳасида тажриба алмашиш мақсадида бошқа нодавлат таълим ташкилотлари ва давлат умумтаълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

таълим мазмунини ривожлантиришга оид масалаларни ҳал қилиш, инновацион дастурлар тузиш, диагностик таҳлил ўтказиш, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш;

педагог ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материалларни муҳокамадан ўтказиш.

7-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш

57. Нодавлат умумтаълим ташкилоти фаолияти муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади.

Нодавлат умумтаълим ташкилоти ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ажратилган маблағларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади.

58. Нодавлат умумтаълим ташкилоти фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

муассис (муассислар) томонидан ажратилган маблағлар;

шартнома асосида таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан тўланган маблағлар;

дарс машғулотларидан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

59. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк ташкилотнинг мол-мулки таркибига киритилади.

60. Нодавлат умумтаълим ташкилоти мол-мулки ва пул маблағларининг қонунчилик ҳужжатларига зид равишда ёки самарасиз сарфланиши учун бевосита унинг директори жавобгар ҳисобланади.

61. Нодавлат умумтаълим ташкилоти ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлардан иборат.

Муассис (муассислар) томонидан нодавлат умумтаълим ташкилоти ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамаларни бериш тартиби тасдиқлаб қўйилиши мумкин.

62. Нодавлат умумтаълим ташкилоти штатидаги ходимлар сони муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

63. Нодавлат умумтаълим ташкилоти умумий ўрта таълим бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. Халқаро ҳамкорлик шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.

64. Нодавлат умумтаълим ташкилотини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили якунида муассис (муассислар) томонидан амалга оширилади.

Лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган, тугатилган ёки лицензияси бекор қилинган нодавлат умумтаълим ташкилотининг муассиси (муассислари) таълим олувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа нодавлат умумтаълим ташкилотига ёки давлат умумтаълим муассасаларига ўтказишда кўмаклашади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига 2-ИЛОВА

Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик ‎тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ‎ Ўзбекистон Республикасининг ‎Давлат герби ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida ‎DIPLOM ‎ ‎QT № 000000000 ‎ ___________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________gacha _________________________________________________________________________________________ da (nodavlat taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (qayta tayyorlash kursining nomi) qayta tayyorlash kursini tamomladi. ‎‎Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ ‎‎______________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎‎Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________ ‎‎Berilgan sanasi: ______________________________ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ QR — kod‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик ‎тўғрисидаги дипломнинг тавсифи ‎ Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч ҳаво рангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 25 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч ҳаво ранг фонда босиб чиқарилади. Диплом: ‎босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули; ‎ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар; ‎нақшли растр; ‎ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш; ‎махсус қоғозлар; ‎ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига 3-ИЛОВА

Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик ‎тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ‎ Ўзбекистон Республикасининг ‎Давлат герби ‎‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida ‎SERTIFIKAT ‎ ‎MO № 000000000 ‎ ___________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________gacha _________________________________________________________________________________________ da (nodavlat taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursining nomi) malaka oshirish kursini tamomladi. ‎‎Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ ‎‎______________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎‎Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________ ‎‎Berilgan sanasi: ______________________________ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ QR — kod‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик ‎тўғрисидаги сертификатнинг тавсифи ‎ Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч яшил рангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 25 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч яшил ранг фонда босиб чиқарилади. Сертификат: ‎босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули; ‎ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар; ‎нақшли растр; ‎ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш; ‎махсус қоғозлар; ‎ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига 4-ИЛОВА

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.

2. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом ва кадрлар малакасини ошириш тўғрисидаги сертификатдан иборат бўлиб, таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ва касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.

3. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ёзма буюртмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.

3 1 . Ушбу Низом Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини Давлат инспекциясидан олиш, расмийлаштириш ва битирувчиларга топшириш

4. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курс ташкил этилганда, таълим олувчилар тўғрисидаги маълумот Давлат инспекциясининг «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»га (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) жойлаштирилади.

5. Нодавлат таълим ташкилотлари кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курс тамом бўлишидан кўпи билан ўн кун олдин нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини олиш учун Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида махсус ташкил этилган интерактив хизмат (certform.tdi.uz) орқали Давлат инспекциясига буюртма беради.

Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун битирувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

6. Нодавлат таълим ташкилотларининг буюртмаси беш иш кунида ўрганиб чиқилади ва ахборот тизимига киритилган маълумотда кўрсатилган таълим олувчилар сонига мутаносиб равишда нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари берилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини олиш учун буюртма берилгунга қадар нодавлат таълим ташкилотининг таълим олувчилари сафидан четлатилганлар бўлса, уларни четлаштириш тўғрисидаги буйруқларидан нусхалар электрон шаклда тақдим этилади. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини бериш таълим олувчилар сафидан четлатилганлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

7. Давлат инспекцияси томонидан ахборот тизимига нодавлат таълим ташкилотларига берилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва рақами тўғрисидаги маълумот киритиб борилади.

8. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари нодавлат таълим ташкилоти вакилига мазкур ташкилот томонидан тасдиқланган ишончнома асосида берилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.

9. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва сейфда сақланади.

10. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари битирувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тўлдирилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар қора туш билан ўзбек тилида (лотин алифбосига асосланган ҳарфларда) ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда босма ҳарфларда чиройли ва аниқ қилиб тўлдирилади.

11. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ҳамда нодавлат таълим ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади, муҳри бўлмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат ҳақиқий ҳисобланмайди.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгарлик шахсан таълим ташкилоти раҳбарига юкланади.

12. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда, бузилган бланкалар топширилган ҳолда Давлат инспекциясидан янги бланкалар қайта буюртма бериш йўли билан олинади. Бузилган бланкалар тўғрисида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини тарқатиш дафтарида қайд этилади.

Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва рақамлари қирқиб олинади ва бу ҳақда тузилган далолатномага илова қилинган ҳолда сақланади.

13. Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари Давлат инспекциясида камида уч кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрисидаги далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.

14. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар, уларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ва беришга асос бўладиган барча ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарида сақланади. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ўзгарган тақдирда, барча ҳужжатлар далолатнома асосида янги раҳбарга топширилади.

15. Битирувчига нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг нодавлат таълим ташкилоти педагогик кенгаши қарори асосида қабул қилинган буйруғига асосан берилади.

16. Ҳар бир битирувчи нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни бевосита нодавлат таълим ташкилотидан олади.

Битирувчилар нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни олгани ҳақида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва таълим олувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарига имзо қўяди.

17. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади. Дафтардаги барча ёзувлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбари имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд қилиш дафтари Давлат инспекцияси томонидан бир йилда бир марта текширувдан ўтказилади.

18. Айрим сабабларга кўра вақтида берилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида 75 йил сақланади, сўнгра ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.

Берилмай қолган тўлдирилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича далолатнома тузилиб, уларнинг рақами ва мазкур ҳужжатларни олмаган битирувчиларнинг исми ва фамилияси кўрсатилади.

19. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар битирувчиларга топширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида тўлдирилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар Давлат инспекциясига қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нодавлат таълим ташкилотларида сақлаш қатъиян тақиқланади.

20. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўлдирилмаган бланкалари йўқолган ҳолларда, нодавлат таълим ташкилоти раҳбари бу ҳақда дарҳол Давлат инспекциясига хабар қилади, бунда йўқолган ҳужжатнинг серияси ва рақами кўрсатилиб, йўқолиш сабаблари аниқ баён қилинади.

Давлат инспекцияси бошлиғининг йўқолган бланкаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида буйруғи дарҳол қабул қилинади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, бу ҳақда маълумот ахборот тизимига жойлаштирилади.

21. Нодавлат таълим ташкилотлари раҳбарлари Давлат инспекциясига битирувчиларга топширилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот бериб борадилар.

3-боб. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар дубликатини бериш

22. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ёки битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган ҳолларда ҳужжат дубликати берилади.

23. Ҳужжат дубликатини олиш учун битирувчи нодавлат таълим ташкилотига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага:

нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат йўқолган бўлса — ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти ёки Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига чоп этиш учун эълон (эълонда йўқолган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг берилган йили, серияси ва рақами кўрсатилиш керак);

нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат яроқсиз ҳолга келган бўлса — яроқсиз ҳолга келган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат;

битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган бўлса — ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

24. Дубликат бериш масаласи нодавлат таълим ташкилотининг педагогик кенгашида кўриб чиқилади. Педагогик кенгашнинг дубликат бериш тўғрисида қарори асосида нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.

25. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг дубликат бериш тўғрисидаги буйруғи асосида ахборот тизимига маълумот киритилади ҳамда дубликат олиш учун Давлат инспекциясига буюртма берилади.

Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

26. Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотининг буюртмаси келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат бланкаси берилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг дубликати Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотига нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат бланкаси берилган санадан бошлаб узоғи билан уч иш куни ичида расмийлаштириб берилади.

27. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати белгиланган қоидаларга асосан нодавлат таълим ташкилоти томонидан тўлдирилади ва юқори ўнг бурчагига қора туш билан ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «дубликат» сўзи ёзиб қўйилади.

Дубликат нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади ҳамда битирувчи томонидан дубликат олганлик тўғрисида имзо қўйилади ва сана кўрсатилади.

28. Йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ва битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги сабабли бекор қилинган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат инспекцияси томонидан ахборот тизимига киритилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

29. Нодавлат таълим ташкилоти тугатилган ҳолларда дубликат ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳамда битирувчининг аризаси асосида Давлат инспекцияси томонидан берилади.

30. Ҳужжат дубликатини олиш учун битирувчи Давлат инспекциясига ариза билан мурожаат қилади. Аризага ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.

Давлат инспекцияси бошлиғининг дубликат бериш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ битирувчи ариза билан мурожаат қилган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг дубликати ёзиб берилади.

31. Нодавлат таълим ташкилоти томонидан нодавлат таълим ташкилотини битирган шахсларга нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Битирувчилар нодавлат таълим ташкилотининг нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни беришни рад этиш бўйича хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат инспекциясига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаси уставини ишлаб чиқиш тартиби муқаддимасининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Тартиб барча таълим турлари бўйича давлат таълим муассасалари уставларини (кейинги ўринларда Устав деб аталади) ишлаб чиқишда амал қилиш учун қўлланилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 24 декабрь,

1028-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 09/19/1028/4222-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY USTAVI

NIZOM

Nodavlat taʼlim tashkilotlari faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq taʼlimi tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi PQ-3931-son qarori ijrosini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasida taʼlim xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha nodavlat sektorning salmogʻini kengaytirish borasida tadbirkorlik subyektlariga qulay shart-sharoitlar yaratish hamda nodavlat taʼlim tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda Davlat inspeksiyasi deb ataladi) nodavlat taʼlim tashkilotlariga amaliy yordam koʻrsatish orqali ularning faoliyatini yanada takomillashtirish, nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish bilan bogʻliq jarayonlarni aholi orasida keng targʻib qilish, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotida taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarning yagona shaklini tasdiqlash va ularning qatʼiy hisobini yuritib borish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Davlat inspeksiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2020-yil 1-oktabrga qadar nodavlat taʼlim tashkilotlari, ularning taʼlim oluvchilari, pedagoglari va taʼlim-tarbiya jarayoni toʻgʻrisidagi ishonchli maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan “Nodavlat taʼlimni boshqarish axborot tizimi”ni (keyingi oʻrinlarda axborot tizimi deb ataladi) yaratsin va amaliyotga joriy etsin.

3. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining namunaviy ustavi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Amalda faoliyat yuritayotgan nodavlat umumtaʼlim tashkilotlariga oʻz ustavlarini ikki oy muddatda Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining namunaviy ustaviga muvofiqlashtirish choralarini koʻrish tavsiya etilsin.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

a) 2020-yil 1-oktabrdan boshlab:

nodavlat taʼlim tashkilotlari litsenziya olganlaridan keyingi litsenziya talablari va shartlaridan biri — nodavlat taʼlim tashkiloti, uning taʼlim oluvchilari, pedagoglari va taʼlim-tarbiya jarayoni toʻgʻrisidagi ishonchli maʼlumotni axborot tizimiga kiritish uchun Davlat inspeksiyasiga yozma yoki elektron shaklda taqdim etish hisoblanadi;

axborot tizimida nodavlat taʼlim tashkiloti, uning taʼlim oluvchilari, pedagoglari va taʼlim-tarbiya jarayoni toʻgʻrisidagi ishonchli maʼlumotning ular litsenziya olgan kundan boshlab oʻttiz kun davomida yoʻqligi nodavlat taʼlim tashkiloti litsenziyasining amal qilishini toʻxtatish yoki tugatish uchun asos boʻladi;

kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlar blankalari nodavlat taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida beriladi;

kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlar blankalarini berganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim joriy etiladi;

kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlar blankalarini rasmiylashtirib berganlik uchun undiriladigan yigʻimlardan tushadigan mablagʻ Davlat inspeksiyasining budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;

b) 2020-yil 1-sentabrdan boshlab litsenziya asosida faoliyat koʻrsatayotgan nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjat davlat talablari asosida taʼlim olgan bitiruvchilarga beriladi.

6. Quyidagilar:

Kadrlarni qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi diplomning davlat namunasi va uning tavsifi 2-ilovaga muvofiq;

Kadrlar malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi sertifikatning davlat namunasi va uning tavsifi 3-ilovaga muvofiq;

Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarni berish tartibi haqidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi Davlat inspeksiyasining buyurtmasiga muvofiq har yili kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlar blankalari belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin.

Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlar blankalarini tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlar Davlat inspeksiyasining budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplansin.

8. Davlat inspeksiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

ishchi guruhlar tashkil etgan holda, respublika hududlarida faoliyat yuritayotgan nodavlat taʼlim tashkilotlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazish, tegishli litsenziya olmasdan faoliyat yuritayotgan nodavlat taʼlim tashkilotlarini qonuniy tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishini taʼminlash, nodavlat taʼlim tashkilotlarining faoliyatini tizimli ravishda oʻrganib borish choralarini koʻrsin;

xatlov natijasida aniqlangan barcha nodavlat taʼlim tashkilotlarini axborot tizimiga kiritilishini taʼminlasin;

nodavlat taʼlim tashkilotlarida mehnatidan noqonuniy foydalanib kelinayotgan shaxslar aniqlanganda, ularning qonunchilikka muvofiq faoliyat yuritishi hamda soliq toʻlovchi sifatida eʼtirof etilishi uchun amaliy yordam koʻrsatish choralarini koʻrsin;

b) litsenziyasining amal qilishi toʻxtatilgan,tugatilgan yoki litsenziyasi bekor qilingan nodavlat taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarda joylashtirib borilishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Davlat inspeksiyasi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

litsenziya asosida taʼlim xizmatlari koʻrsatish, nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan taʼlim faoliyatining davlat taʼlim standartlari va davlat talablariga muvofiq amalga oshirilishi toʻgʻrisida aholining huquqiy savodxonligini oshirish, nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish boʻyicha hayotga tatbiq etilayotgan islohotlar va mavjud imkoniyatlarni ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritishga doir maxsus media-reja ishlab chiqsin;

nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish sohasidagi yangiliklarga bagʻishlangan telekoʻrsatuvlar, videoroliklar va radioeshittirishlar tayyorlash hamda ularning muntazam namoyish qilinishini tashkil etsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

11. Davlat inspeksiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qaroriga 1-ILOVA

Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Namunaviy ustav nodavlat umumtaʼlim tashkilotining maqomi, maqsad va vazifalari, taʼlim jarayonini va ushbu tashkilotning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tashkiliy-huquqiy shaklda tuzilgan tijorat yoki notijorat tashkilot boʻlib, oʻzining alohida mulkiga, banklarda hisobraqamlarga, oʻz nomi yozilgan dumaloq muhrga, shtamplarga va oʻz ramziga ega boʻladi.

Nodavlat notijorat umumtaʼlim tashkiloti mazkur Namunaviy ustavda belgilangan maqsadlariga mos ravishda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishi mumkin.

3. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, oʻz ustaviga amal qiladi.

4. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan vaqtdan boshlab tashkil etilgan hisoblanadi.

5. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining ustavi uning muassisi (muassislari) qarori bilan tasdiqlanadi va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining ustavi mazkur Namunaviy ustav asosida ishlab chiqiladi hamda uning faoliyati ustav asosida tashkil etiladi.

6. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining nodavlat umumtaʼlim xizmatlari koʻrsatish sohasidagi faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Davlat inspeksiyasi deb ataladi) tomonidan beriladigan litsenziya asosida amalga oshiriladi.

7. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti taʼlim oluvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda ota-onalar deb ataladi), fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa taʼlim muassasalari va nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi.

8. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining rasmiy nomi:

1) davlat tilida:

toʻliq — “____________________”______________________;

qisqartirilgani — “___________________” ______________;

2) rus tilida:

toʻliq — “___________________” __________________;

qisqartirilgani — “_________________” ___________;

3) ingliz tilida:

toʻliq — “___________________” __________________;

qisqartirilgani — “_________________” ___________.

9. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti joylashgan joy (pochta manzili): Oʻzbekiston Respublikasi, ___________________________ QQR yoki viloyati (shahri), ‎ ______________ tumani (shahri), ____________________ koʻchasi, ____-uy, ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(pochta manzili)‎‎

2-bob. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining maqsadi va vazifalari

10. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining maqsadi taʼlim oluvchilarga umumiy oʻrta taʼlimning yuqori sifatini taʼminlaydigan qulay shart-sharoitlar yaratish, anʼanaviy taʼlim xizmatlari bilan bir qatorda sifatli va ommabop taʼlim olishning muqobil imkoniyatlarini yaratadigan pullik taʼlim xizmatlari koʻrsatish, ilgʻor xalqaro tajribalarni inobatga olgan holda oʻqitishning innovatsion pedagogik shakllari, uslublari hamda zamonaviy texnologiyalaridan foydalanish asosida umumiy oʻrta taʼlim sohasidagi samaradorlik va natijadorlikni oshirishdan iborat.

11. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining vazifalari quyidagilardan iborat:

umumiy oʻrta taʼlimni har bir shaxs, jamiyat va davlat manfaatlarini koʻzlagan holda amalga oshirish, taʼlim oluvchilarning jinsi, millati, dini, irqiy mansubligi va ijtimoiy kelib chiqishidan qatʼiy nazar, ularning har tomonlama kamol topishi uchun qulay shart-sharoitlar, oʻz ustida mustaqil ishlashi va qoʻshimcha bilim olishi uchun imkoniyatlar yaratish;

taʼlim oluvchilarning muntazam bilim olishini taʼminlash, ularda bilim olish ehtiyojini kuchaytirish, bazaviy oʻquv, ilmiy va umummadaniy bilimlarni shakllantirish;

taʼlim oluvchilarga milliy anʼanalar va umuminsoniy qadriyatlar asosida taʼlim berish, milliy hamda umumbashariy qadriyatlarni uygʻunlashtirish asosida yuksak maʼnaviy-axloqiy fazilatlarni qaror toptirish, oʻz Vataniga va xalqiga sodiq fuqaroni shakllantirish;

taʼlim oluvchilarning alohida ijobiy xususiyatlari va qobiliyatlarini aniqlash, qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish, ularning yuksak darajada taʼlim olishi, ijodiy imkoniyatlarini rivojlantirishi va roʻyobga chiqarishi uchun shart-sharoit yaratib berish;

taʼlim oluvchilarda mehnat qilish va mustaqil ijodiy fikrlash koʻnikmalarini shakllantirish, ularni kasbiy yoʻnaltirishga va kasb tanlashiga koʻmaklashish;

taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish, taʼlim jarayonini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartiga muvofiq tashkil etish;

taʼlim jarayoniga yuqori malakali pedagog va boshqa kadrlarni, shu jumladan xorijiy mutaxassislarni jalb etish, taʼlim jarayonini samarali tashkil etish uchun ularga zarur shart-sharoitlar yaratish;

oʻqish muddati va shartlari, toʻlov miqdori, tomonlarning huquq va majburiyatlari hamda boshqa shartlar belgilangan shartnomaga muvofiq taʼlim oluvchilarning ota-onalari yoki boshqa qonuniy vakillari bilan ishlarni tashkil etish;

taʼlim dasturlarining belgilangan darajasini amalga oshirish uchun oʻquv binolarini zarur darsliklar, oʻquv-metodik adabiyotlar va boshqa vositalar hamda jihozlar bilan taʼminlash;

ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning qobiliyatli va iqtidorli farzandlarini tanlov asosida bepul oʻqishga qabul qilish orqali ularning sifatli bilim olishlariga va jamiyatga uygʻunlashuviga koʻmaklashish;

taʼlim jarayonini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartiga muvofiq tashkil etgan, oʻquv dasturlari va oʻquv rejalari boʻyicha barcha fanlarni oʻzlashtirgan bitiruvchilarga umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjat berish;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻrnatilgan tartibda oʻtkazish uchun vakolatli organga ariza bilan murojaat qilish.

3-bob. Taʼlim jarayonini tashkil etish

12. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotida taʼlim jarayoni Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv rejalari va oʻquv dasturlari asosida amalga oshiriladi.

Taʼlim oluvchilar va ularning ota-onalarining xohish-istaklarini inobatga olgan holda, nodavlat umumtaʼlim tashkiloti pedagogik kengashining qaroriga asosan qoʻshimcha oʻquv rejalari va oʻquv dasturlaridan foydalanilishi mumkin.

13. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotida oʻquv yili va taʼtillarning davomiyligi, sinfdan sinfga oʻtkazish va bitiruv imtihonlari muddatlari, taʼlim oluvchilar bilimini nazorat qilish shakllari hamda taʼlim oluvchilarning bilimini baholash davlat umumtaʼlim muassasalari uchun belgilangan tartib va muddatlarga mos holda amalga oshiriladi.

14. Taʼlim jarayonini tashkil etishda quyidagi muddatlarga amal qilinadi:

oʻquv yilining davomiyligi — 34 hafta;

oʻquv haftasining davomiyligi — 6 kun;

dars mashgʻulotining davomiyligi — 45 daqiqa;

dars mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffusning davomiyligi — 5 daqiqa, katta tanaffusning davomiyligi 15 daqiqa.

Mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda bayram (ishlanmaydigan) kuni deb belgilangan kunlarda dars mashgʻulotlari oʻtkazilmaydi.

15. Choraklar oraligʻidagi taʼtillar davrida nodavlat umumtaʼlim tashkilotining pedagog xodimlari tomonidan mashgʻulotlarning innovatsion texnologiyalarga asoslangan dasturlarini ishlab chiqish, oʻzlashtirishi past boʻlgan taʼlim oluvchilarning bilim saviyasini tahlil qilish va ular bilan qoʻshimcha ishlash, ularga maslahatlar berish, ota-onalar va taʼlim oluvchilar oʻrtasida umumiy oʻrta taʼlimning ahamiyatini targʻib qilish maqsadida tadbirlar tashkil etish, oʻquvchilar uchun shaxsiy va taqvim ish rejalari tuzish kabi ishlar amalga oshiriladi.

16. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotida taʼlim jarayoni taʼlim oluvchilar bilan guruh boʻyicha va yakka tartibda mashgʻulotlar olib borish orqali tashkil etiladi.

17. Yakka tartibda dars mashgʻulotlarini olib boradigan pedagog xodimlar har bir taʼlim oluvchiga oʻquv yili uchun shaxsiy ish rejasi, guruh tartibda dars mashgʻulotlarini olib boradigan pedagog xodimlar taqvim ish rejasini tuzadi.

18. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti bitiruvchilariga oʻqishni tugatganligi toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjat (umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma yoki attestat) beriladi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkilotlarini davlat namunasidagi hujjat blankalari bilan taʼminlash ularning buyurtmalari asosida tegishli hududdagi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.

19. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti pedagogik kengashining qarori asosida dars mashgʻulotlari, oʻquv haftasi va taʼtillar davomiyligi, nazorat shakllari va ularning oʻtkazilish muddatlari hamda baholash tizimi oʻzgartirilishi mumkin.

4-bob. Taʼlim jarayonining ishtirokchilari

20. Taʼlim oluvchilar, ota-onalar, pedagog xodimlar va nodavlat umumtaʼlim tashkiloti taʼlim jarayonining ishtirokchilari hisoblanadi.

21. Taʼlim oluvchilar quyidagi huquqlarga ega:

davlat taʼlim standartlari asosida ixtiyoriy ravishda taʼlim olish;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotining taʼlim jarayoni va ish faoliyatini takomillashtirishga oid takliflar berish;

davlat umumtaʼlim muassasalari oʻquvchilari uchun tashkil etiladigan koʻrik-tanlovlar va sport musobaqalarida ishtirok etish.

Taʼlim oluvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

22. Taʼlim oluvchilar:

nodavlat umumtaʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga, odob-axloq qoidalariga rioya qilishga;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotining moddiy-texnik bazasidan samarali foydalanish va uni asrab-avaylashga majbur.

Taʼlim oluvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.

23. Ota-onalar quyidagi huquqlarga ega:

nodavlat umumtaʼlim tashkiloti rahbariyatidan farzandi uchun mazkur tashkilotning ustaviga muvofiq zarur shart-sharoitlar yaratilishini talab qilish;

farzandining shaxsiga hurmat bilan munosabatda boʻlishni talab qilish;

jamoatchilik asosida nodavlat umumtaʼlim tashkilotining ish faoliyatida ishtirok etish.

Ota-onalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

24. Ota-onalar:

farzandining jismoniy va ruhiy sogʻlom boʻlishi uchun gʻamxoʻrlik qilishga;

farzandiga oʻquv mashgʻulotlarida ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratishga;

farzandining taʼlim olishiga koʻmaklashish va oʻquv mashgʻulotlariga muntazam qatnashishini taʼminlashga;

farzandining nodavlat umumtaʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga hamda odob-axloq qoidalariga rioya qilishini taʼminlashga;

shartnoma asosida oʻqish uchun toʻlovni oʻz vaqtida amalga oshirishga majbur.

Ota-onalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.

25. Pedagog xodimlar quyidagi huquqlarga ega:

nodavlat umumtaʼlim tashkilotining muhim masalalari muhokamasida va qarorlar qabul qilinishida qatnashish;

oʻz kasbiy shaʼni va qadr-qimmatini himoya qilish;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotini boshqarishda ishtirok etish;

nodavlat umumtaʼlim tashkiloti rahbariyatiga oʻquv jarayonini yaxshilash boʻyicha takliflar kiritish;

mashgʻulotlarning innovatsion texnologiyalarga asoslangan dasturlarini ishlab chiqish;

faoliyat yuritishi uchun sharoitlar bilan taʼminlanish, malakasini oshirish, qayta tayyorgarlikdan oʻtish;

dars mashgʻulotining shakli, uslubi va vositalarini mustaqil tanlash.

Pedagog xodimlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

26. Pedagog xodimlar:

taʼlim jarayonini davlat taʼlim standartlari hamda belgilangan tartibda tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari asosida tashkil etishga;

pedagog odob-axloq qoidalariga qatʼiy rioya qilishga;

dars mashgʻulotlarini yuqori saviyada olib borish, taʼlim mazmunini takomillashtirish, oʻqitish vositalarini yaratishda faol qatnashishga;

taʼlim oluvchilarning qadr-qimmatiga hurmat bilan munosabatda boʻlish, ularda mehnatsevarlik, ezgulik, mehr-shafqat kabi fazilatlarni shakllantirish, oʻquvchilarni ona Vatanga sadoqat, davlat tiliga, milliy va umuminsoniy, tarixiy va madaniy qadriyatlarga, ota-onaga va oʻzidan katta yoshdagilarga hurmat, atrof-muhitga ehtiyotkorlik bilan munosabatda boʻlish ruhida tarbiyalashga;

oʻzining nazariy bilim darajasini, pedagogik mahorati va kasb malakasini uzluksiz ravishda oshirib borish va oʻz ustida muntazam ishlashga;

taʼlim jarayoni va oʻquv-uslubiy ishlarni takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqishga;

taʼlim oluvchilarning ota-onalari bilan muntazam hamkorlikni yoʻlga qoʻyishga majbur.

Pedagog xodimlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatni ham olishi mumkin.

27. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining taʼlim oluvchilari, pedagoglari va taʼlim-tarbiya jarayoni toʻgʻrisidagi ishonchli maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan “Nodavlat taʼlimni boshqarish axborot tizimi” Davlat inspeksiyasi tomonidan yuritiladi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti taʼlim oluvchilarining umumiy roʻyxati har yili may va oktabr oylarida Davlat inspeksiyasi hamda tegishli hududdagi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimiga taqdim etib boriladi.

5-bob. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish va oʻqishdan chetlashtirish

28. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti rahbariyati har yili iyun — avgust oylarida oʻqishga qabul qilish ishlarini tashkil etadi.

Oʻqishga kirish uchun talabgorlar oʻquv yili davomida ham nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilinishi mumkin.

Taʼlim oluvchilar nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga muassis (muassislar) tomonidan belgilanadigan qabul kvotalari doirasida toʻlov-shartnoma asosida oʻqishga qabul qilinadi.

Qabul kvotalari nodavlat umumtaʼlim tashkilotining quvvati, moddiy-texnik bazasi, kadrlar bilan taʼminlanganlik darajasi inobatga olingan holda shakllantiriladi.

29. Oʻqishga kirish uchun talabgorlar soni qabul kvotalari sonidan oshib ketgan taqdirda, nodavlat umumtaʼlim tashkilotida qabul sinovlari oʻtkazish uchun mazkur tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan 5 kishidan iborat tarkibda qabul komissiyasi tuziladi.

30. Qabul komissiyasi tarkibiga tashkilot rahbari, uning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari va pedagog xodimlar kiritiladi. Tashkilot rahbari qabul komissiyasi raisi hisoblanadi.

31. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga oʻqishga kirish uchun talabgor yoki uning ota-onalari har yili iyul-avgust oylari mobaynida qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

tashkilot rahbari nomiga ariza;

oʻquvchining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi;

ota-onalarning fuqarolik pasporti (fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi) nusxasi;

oʻquvchining sogʻligi toʻgʻrisida tibbiy maʼlumotnoma;

oʻquvchining 3,5 x 4,5 sm hajmdagi 4 dona rangli fotosurati.

32. Qabul sinovlari har yili avgust oyida oʻquvchining bilimini aniqlash maqsadida tashkilot pedagogik kengashi tomonidan tasdiqlangan shaklda (test sinovi, ogʻzaki yoki yozma imtihon) oʻtkaziladi va baholanadi. Qabul sinovlari bir marta topshiriladi, qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

33. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining ikkinchi va undan yuqori sinflariga qabul qilishda sinov materiallari Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv dasturlari boʻyicha tegishli sinfda oʻtiladigan fanlar doirasida tayyorlanadi.

34. Talabgorning sinovdan oʻtgan yoki oʻtmaganligi qabul komissiyasi tomonidan aniqlanadi va talabgorni oʻqishga qabul qilish yoki qabul qilmaslik toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Qabul komissiyasining ijobiy qaroriga asosan nodavlat umumtaʼlim tashkiloti muassisi (muassislari) bilan oʻqishga qabul qilingan taʼlim oluvchining ota-onasi oʻrtasida oʻqish muddatiga tuzilgan shartnoma asosida toʻlov amalga oshirilganidan keyin tashkilot rahbari talabgorni oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.

35. Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalardan boʻlgan talabgorlar tashkilotdagi jami taʼlim oluvchilar umumiy sonining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan sinovlar asosida oʻqishga bepul (grant asosida) qabul qilinadi.

Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalardan boʻlgan talabgorlar tomonidan nodavlat umumtaʼlim tashkilotidagi jami taʼlim oluvchilar umumiy sonining 10 foizidan kam murojaatlar kelib tushgan taqdirda, qabul kvotasining boʻsh qolgan oʻrinlariga boshqa talabgorlar oʻqishga qabul qilinishi mumkin.

36. Taʼlim oluvchi yoki uning ota-onasi oʻz xohishlariga koʻra, oʻquv yili davomida yoki u tugagandan soʻng nodavlat umumtaʼlim tashkilotidan boshqasiga yoki davlat umumtaʼlim muassasasiga oʻqishini koʻchirish huquqiga ega.

Taʼlim oluvchi yoki uning ota-onasi nodavlat umumtaʼlim tashkilotidan boshqasiga yoki davlat umumtaʼlim muassasasiga oʻqishni koʻchirish sabablarini koʻrsatgan holda, nodavlat umumtaʼlim tashkiloti rahbari nomiga ariza bilan murojaat qiladi.

Ariza nodavlat umumtaʼlim tashkiloti rahbari tomonidan bir ish kuni ichida koʻrib chiqilib, taʼlim oluvchini nodavlat umumtaʼlim tashkilotining taʼlim oluvchilari safidan chetlatish toʻgʻrisida buyruq chiqariladi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining rahbari tomonidan ikki kun muddatda taʼlim oluvchining taʼlim oluvchilar safidan chiqarilganligi toʻgʻrisida tegishli hududdagi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimiga xabar beriladi.

37. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti tomonidan oʻqishini boshqa nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga yoki davlat umumtaʼlim muassasasiga koʻchirgan taʼlim oluvchilarga rahbar tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

taʼlim oluvchining taʼlim oluvchilar safidan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma;

oʻqiganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

taʼlim oluvchining baholar (oʻzlashtirish) tabeli.

38. Oʻqishi koʻchirilgan taʼlim oluvchilar oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga muassis (muassislar) tomonidan belgilanadigan qabul kvotalari doirasida oʻqishga qabul qilish tartibiga muvofiq oʻqishga qabul qilinadi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti yoki davlat umumtaʼlim muassasasidan oʻqishini koʻchirayotgan taʼlim oluvchilar muassis (muassislar)ning qaroriga koʻra qabul komissiyasi tomonidan sinovdan oʻtkazilishi mumkin.

39. Oʻqishi koʻchirilgan taʼlim oluvchini nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga qabul qilish toʻgʻrisida tashkilot rahbari buyruq chiqaradi.

40. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti muassisi (muassislari)ning ruxsati bilan oʻqishga qabul qilingan yoki oʻqishi koʻchirilgan taʼlim oluvchi shartnoma asosidagi toʻlovni kechiktirib toʻlashi mumkin.

41. Taʼlim oluvchilar nodavlat umumtaʼlim tashkilotidan quyidagi holatlarda chetlashtirilishi mumkin:

oʻz xohishiga binoan;

oʻqishning davlat umumtaʼlim muassasasiga yoki boshqa nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga koʻchirilishi munosabati bilan;

salomatligi tufayli (tegishli hududdagi tibbiy mehnat ekspert komissiyasi maʼlumotnomasi asosida);

akademik oʻzlashtira olmaganligi (qarzdorligi) uchun;

oʻquv intizomini va tashkilotning ichki tartib-qoidalarini, odob axloq qoidalarini buzganligi uchun;

oʻqish uchun belgilangan toʻlovning oʻz vaqtida toʻlanmaganligi sababli (toʻlovdan ozod etilgan taʼlim oluvchilar bundan mustasno);

taʼlim oluvchining sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;

vafot etganligi sababli.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti rahbarining taʼlim oluvchini nodavlat umumtaʼlim tashkilotidan chetlashtirish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga quyidagilardan biri asos boʻladi:

ota-onaning arizasi;

pedagogik kengash qarori.

42. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotidan chetlashtirilgan taʼlim oluvchilar yoki ularning ota-onalari oʻqishga qayta tiklash toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

Taʼlim oluvchini oʻqishga qayta tiklash yoki tiklamaslik masalasi nodavlat umumtaʼlim tashkilotining pedagogik kengashida koʻrib chiqiladi va uning qaroriga koʻra hal qilinadi.

43. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotidan chetlashtirilgan taʼlim oluvchi haqida tashkilot rahbariyati tomonidan tegishli hududdagi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimiga uch kun muddatda yozma xabar beriladi.

6-bob. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotini boshqarish

44. Jismoniy va yuridik shaxslar nodavlat umumtaʼlim tashkilotining muassislari boʻlishi mumkin.

45. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi nodavlat umumtaʼlim tashkilotining oʻquv-tarbiya jarayoniga uslubiy rahbarlik qiladi.

46. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga muassis (muassislar) tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor bevosita rahbarlik qiladi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti direktori muassasaning tashkiliy-huquqiy, oʻquv-tarbiyaviy, maʼnaviy-maʼrifiy va moliyaviy-xoʻjalik faoliyatining tashkil etilishi uchun bevosita masʼul hisoblanadi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti direktori lavozimiga qoʻyiladigan malaka talablari muassis tomonidan belgilanadi.

47. Direktorning oʻquv va xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosarlari boʻlishi mumkin.

48. Direktor:

nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga umumiy rahbarlik qiladi;

kadrlarni tanlash, joy-joyiga qoʻyish va ularning zaxirasini shakllantirish ishlarini amalga oshiradi;

pedagoglar va boshqa xodimlarga oʻz faoliyatini amalga oshirishi uchun zarur sharoit yaratadi;

taʼlim oluvchilarning intizomi, bilim saviyasi hamda sinfdan tashqari olib boriladigan ishlarning tashkil etilishi va mazmuni yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;

oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish uchun zarur ishlarni tashkil qiladi;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotining xarajatlar smetasiga rioya etilishini nazorat qiladi;

mehnat intizomi, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga rioya etilishini taʼminlaydi;

taʼlim oluvchilarni taʼlimning keyingi bosqichidagi kirish imtihonlariga tayyorlashni nazorat qiladi;

davlat umumtaʼlim va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, madaniyat uylari, klublar oʻrtasida oʻzaro aloqalar oʻrnatadi;

ota-onalar va jamoatchilik bilan ish olib borishni tashkil qiladi;

tashkilot faoliyati yuzasidan muassis (muassislar)ga hisobot beradi;

oʻz vakolati doirasida mehnat vazifalarini buzgan xodimlarga nisbatan mehnat qonunchiligi doirasida intizomiy jazo choralarini qoʻllaydi;

tashkilotning pedagog va boshqa xodimlarini malakasini oshirish va qayta tayyorlanishini tashkil etadi, shuningdek, ularni ragʻbatlantirish hamda mukofotlashga taqdim etadi;

pedagog hamda boshqa xodimlar bilan mehnat shartnomasini tuzadi va bekor qiladi.

49. Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari:

muassasadagi oʻquv-tarbiyaviy jarayonning tashkil qilinishi va ish hujjatlarining yuritilishini nazorat qiladi;

pedagog xodimlarga metodik yordam koʻrsatadi;

oʻquv-uslubiy va maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni tashkil qiladi;

pedagoglarning oʻqitish uslubini tahlil qilish maqsadida oʻquv mashgʻulotlariga kiradi;

pedagog xodimlar va taʼlim oluvchilar tomonidan tashkilot ichki tartib-qoidalariga rioya etilishini nazorat qiladi;

oʻquv-tarbiyaviy, uslubiy ish rejalari, dars jadvali, ochiq darslar rejasi, sinov imtihonlari, pedagoglar haqida maʼlumotlar, oʻquv mashgʻulotlari tarifikatsiyasini tuzish va tasdiqlash uchun direktorga taqdim etadi;

direktor boʻlmagan vaqtda uning vazifasini bajarib turadi;

pedagog xodimlar tomonidan dars jadvali, oʻquv-uslubiy, tarbiyaviy hamda sinfdan tashqari ishlarning bajarilishini nazorat qiladi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti direktori va uning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari oʻz ixtisosliklari boʻyicha mehnat qonunchiligiga muvofiq pedagogik faoliyat bilan shugʻullanishlari mumkin.

50. Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari:

xoʻjalik faoliyatini boshqarish, nodavlat umumtaʼlim tashkilotining dars mashgʻulotlari oʻtkazilishi uchun zarur shart-sharoit yaratadi;

nodavlat umumtaʼlim tashkiloti mablagʻlaridan maqsadli foydalanish tadbirlarini oʻz vakolati doirasida ishlab chiqadi hamda ulardan toʻgʻri foydalanilishini taʼminlaydi;

moliyaviy faoliyat natijalarini tahlil qiladi, shartnoma majburiyatlarining belgilangan muddatida toʻliq bajarilishini taʼminlaydi, moliyalashtirishning qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan turli manbalari hisobiga mablagʻlarni shakllantirish va ulardan samarali foydalanilishini nazorat qiladi;

tovar-moddiy boyliklar va asosiy vositalar tushumini toʻliq hisobga oladi, qoʻshimcha moliyaviy manbalar va moddiy mablagʻlarni jalb etadi;

oʻquv jihozlari, asbob-uskunalari va boshqa taʼlim vositalarining saqlanishini va ulardan samarali foydalanilishini taʼminlaydi;

moddiy-texnik bazasini rivojlantirish ishlarini tashkillashtiradi, bino va qoʻshimcha obyektlarning texnik holati va jihozlanganligini muntazam ravishda oʻrganib boradi;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga yetkazib berilgan jihozlarni qabul qiladi, jihozlarning sinf xonalari va boshqa xonalar boʻyicha taqsimotini amalga oshiradi;

kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik jarayonida tegishli ravishda koʻmir, suyuq yoqilgʻi, tabiiy gaz va elektr energiyasiga boʻlgan ehtiyojlarni aniqlaydi va maʼlumotlarni nodavlat umumtaʼlim tashkiloti direktoriga taqdim etadi hamda qabul qilingan yoqilgʻilarning sifati va saqlanishini taʼminlaydi;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga biriktirilgan hududlarni obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va tozalash ishlariga rahbarlik qiladi, texnik xizmat koʻrsatuvchi xodimlar ishlarini muvofiqlashtiradi;

sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, mehnatni muhofaza qilish, texnika va yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga rioya etadi.

51. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti faoliyati bilan bogʻliq eng muhim masalalarni muhokama qilish, muammolarni bartaraf etish va istiqboldagi rejalarni shakllantirish maqsadida tashkilotda pedagogik kengash tashkil qilinadi.

Pedagogik kengash tarkibiga nodavlat umumtaʼlim tashkilotining direktori va pedagog xodimlari kiritiladi.

52. Pedagogik kengashning yigʻilishlari bir oʻquv yili mobaynida kamida toʻrt marta oʻtkaziladi. Unga nodavlat umumtaʼlim tashkiloti direktori raislik qiladi. Direktor boʻlmagan vaqtda, raislikni direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari amalga oshiradi.

53. Pedagogik kengashning vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

nodavlat umumtaʼlim tashkiloti pedagogik jamoasining faoliyatini taʼlim oluvchilarning egallashi lozim boʻlgan bilim, koʻnikma va malakalarini taʼminlashga, ularga taʼlim-tarbiya berish sifatini oshirishga yoʻnaltirish;

dars va darsdan tashqari mashgʻulotlar dasturlarini muhokama qilish va tasdiqlash;

pedagog xodimlarning yoʻnalishlar boʻyicha axborotlari va hisobotlarini eshitish, nodavlat umumtaʼlim tashkilotining sanitariya-gigiyenik holati, yongʻinga qarshi amalga oshiriladigan ishlar, mehnatni muhofaza qilish, oʻquvchilarning sogʻligʻi va hayotiga oid hamda boshqa masalalarni muhokama qilish va yakuniy xulosa berish;

bosqichli nazoratlar va yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish, taʼlim oluvchilarni yuqori sinfga oʻtkazish, yakuniy davlat attestatsiyasiga ruxsat berish, bitiruvchilarga oʻqishni bitirganlik toʻgʻrisida hujjatlarni, shu jumladan ularning dublikatini berish, aʼlo koʻrsatkichlarga va namunali xulqqa ega boʻlgan taʼlim oluvchilarni ragʻbatlantirish yuzasidan qarorlar qabul qilish;

taʼlim berishda oʻqitishning ilgʻor pedagogik va innovatsion texnologiyalaridan foydalanishni tatbiq etish choralarini koʻrish;

oʻquvchilarni yuksak maʼnaviy-axloqiy, umuminsoniy va milliy ruhda, oʻz Vatani, xalqini ardoqlovchi, tinchlik va barqarorlikka qaratilgan milliy qadriyatlar asosida tarbiyalash yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqish va joriy etish;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotida taʼlim jarayonini tashkil etish va taʼlim samaradorligini oshirish boʻyicha maqbul shart-sharoitlar yaratishga qaratilgan qarorlar qabul qilish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalardan boʻlgan talabgorlarni nodavlat umumtaʼlim tashkilotidagi jami taʼlim oluvchilar umumiy sonining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda oʻqishga qabul qilinishini hamda ularni darsliklar toʻplami bilan bepul taʼminlanishini nazorat qilish;

ilgʻor pedagog xodimlarning ish tajribalarini oʻrganish, ommalashtirish, ularni davlat mukofotlariga tavsiya etish, yosh pedagoglarga metodik yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etish;

pedagogik jamoa uchun oʻz vakolati doirasida meʼyoriy talablarni ishlab chiqish, tasdiqlash va bajarilishini nazorat qilish.

Pedagogik kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

54. Pedagogik kengashning raisi kengash qabul qilgan qarorlarning bajarilishini doimiy ravishda nazorat qilib boradi.

55. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotining taʼlim, metodik va innovatsion faoliyatini taʼminlash yuzasidan metodik xizmatni amalga oshirish, pedagog xodimlarning malakasini oshirish, ularning kasbiy kompetensiyalarini rivojlantirish, kasbiy mahoratini oshirish hamda metodik ishlarga tez moslashuvchanligini taʼminlash maqsadida metodik kengash tashkil qilinadi.

Metodik kengash tarkibiga nodavlat umumtaʼlim tashkilotining direktori oʻrinbosarlari va pedagog xodimlari kiritiladi. Metodik kengash raisi umumtaʼlim tashkiloti direktorining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari hisoblanadi.

Metodik kengash nodavlat umumtaʼlim tashkilotining pedagogik kengashiga boʻysunadi va oʻz faoliyatini pedagogik kengash qarorlarini bajarishga yoʻnaltiradi.

56. Metodik kengashning vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

nodavlat umumtaʼlim tashkilotida taʼlim sifatini oshirish uchun zarur boʻlgan metodik faoliyatni muvofiqlashtirish, pedagog xodimlarning faoliyati samaradorligini oshirish;

nodavlat umumtaʼlim tashkilotining oʻquv dasturi, oʻquv rejasi va uning rivojlantirish dasturlarini birlamchi ekspertizadan oʻtkazish hamda tasdiqlash uchun pedagogik kengashga tavsiya etish;

taʼlim oluvchilarga zamonaviy pedagogik texnologiyalarni, taʼlim metodlari, shakli va vositalarini topishga koʻmaklashish, dars jarayonida qoʻllashga sharoit yaratish, ilgʻor ish tajribalarini ommalashtirish va taʼlim jarayonida yutuqlarga erishayotgan pedagog xodimlar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tavsiyalar berish;

taʼlim oluvchilar bilimi, koʻnikma va malakalarining davlat taʼlim standartiga mosligini oʻrganish, tahlil qilish, monitoring qilish va natijalariga koʻra aniqlangan boʻshliqlarni toʻldirish boʻyicha metodik tavsiyalar ishlab chiqish;

pedagog xodimlarning ish natijalarini tahlil qilib borish, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar berish, pedagog xodimlarga metodik ishlarni samarali tashkil etish boʻyicha asosiy vazifalarni belgilab berish;

pedagog xodimlarning innovatsion faoliyatini tashkil qilish, ijodiy izlanishlari uchun seminarlar, trening mashgʻulotlari, pedagogik texnologiyalar boʻyicha taqdimotlar hamda ochiq darslar tashkil etish;

nodavlat umumtaʼlim tashkiloti pedagog xodimlarining malaka oshirishlarini tashkil etish;

pedagog xodimlarning pedagogik faoliyatini tahlil qilish, oʻquv seminarlar tashkil etishini kuzatish hamda ish rejasi asosida ijodiy hisobotlarini eshitish;

fanlar boʻyicha sinfdan tashqari ishlarni muvofiqlashtirish;

pedagog jamoaning taʼlim jarayonini rivojlantirishga va amaliyotda qoʻllashga yoʻnaltirilgan tajriba-sinov, ilmiy-tadqiqot, innovatsion, ijodiy faoliyatiga oid tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash va ularni ragʻbatlantirish choralarini koʻrish;

pedagog xodimlarni ilmiy, metodik, didaktik materiallar, oʻquv dasturlari bilan taʼminlash;

ilgʻor pedagogik va innovatsion texnologiyalar asosida dars oʻtishning yangi metodlarini sinovdan oʻtkazish;

taʼlim sohasida tajriba almashish maqsadida boshqa nodavlat taʼlim tashkilotlari va davlat umumtaʼlim muassasalari bilan hamkorlik qilish;

taʼlim mazmunini rivojlantirishga oid masalalarni hal qilish, innovatsion dasturlar tuzish, diagnostik tahlil oʻtkazish, yangi pedagogik texnologiyalarni ishlab chiqish uchun vaqtinchalik ijodiy guruhlar faoliyatini tashkil etish;

pedagog xodimlar tomonidan ishlab chiqilgan oʻquv-metodik qoʻllanmalar va didaktik materiallarni muhokamadan oʻtkazish.

7-bob. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash

57. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti faoliyati muassis (muassislar) tomonidan tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq moliyalashtiriladi.

Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti oʻziga biriktirilgan mol-mulkni va xarajatlar smetasi boʻyicha ajratilgan mablagʻlarni oʻz xohishiga koʻra tasarruf etadi.

58. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti faoliyati quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtiriladi:

muassis (muassislar) tomonidan ajratilgan mablagʻlar;

shartnoma asosida taʼlim oluvchilar va ularning ota-onalari tomonidan toʻlangan mablagʻlar;

dars mashgʻulotlaridan tashqari paytda boʻsh binolar, inshootlar, asbob-uskunalarni ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan shartnoma asosida pullik xizmatlar koʻrsatishdan olingan daromadlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, mahalliy va xalqaro tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

59. Qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan faoliyatdan olingan daromad hisobiga sotib olingan mol-mulk tashkilotning mol-mulki tarkibiga kiritiladi.

60. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti mol-mulki va pul mablagʻlarining qonunchilik hujjatlariga zid ravishda yoki samarasiz sarflanishi uchun bevosita uning direktori javobgar hisoblanadi.

61. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalardan va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa toʻlovlardan iborat.

Muassis (muassislar) tomonidan nodavlat umumtaʼlim tashkiloti xodimlari lavozim maoshlariga har oyda qoʻshiladigan ragʻbatlantirish xususiyatiga ega boʻlgan qoʻshimcha haqlar va ustamalarni berish tartibi tasdiqlab qoʻyilishi mumkin.

62. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti shtatidagi xodimlar soni muassis (muassislar) tomonidan tasdiqlangan shtatlar jadvaliga muvofiq belgilanadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

63. Nodavlat umumtaʼlim tashkiloti umumiy oʻrta taʼlim boʻyicha xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyishi mumkin. Xalqaro hamkorlik shartnomalar asosida xorijiy tashkilotlar bilan pedagogik axborot va tajriba almashish, pedagog xodimlarning malaka oshirishi hamda stajirovka oʻtashi shaklida amalga oshirilishi mumkin.

64. Nodavlat umumtaʼlim tashkilotini qayta tashkil etish yoki tugatish oʻquv yili yakunida muassis (muassislar) tomonidan amalga oshiriladi.

Litsenziyasining amal qilishi toʻxtatilgan, tugatilgan yoki litsenziyasi bekor qilingan nodavlat umumtaʼlim tashkilotining muassisi (muassislari) taʼlim oluvchilarni ota-onalarning roziligi bilan boshqa nodavlat umumtaʼlim tashkilotiga yoki davlat umumtaʼlim muassasalariga oʻtkazishda koʻmaklashadi.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qaroriga 2-ILOVA

Kadrlarni qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik ‎toʻgʻrisidagi diplomning davlat namunasi ‎ Oʻzbekiston Respublikasining ‎Davlat gerbi ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida ‎DIPLOM ‎ ‎QT № 000000000 ‎ ___________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________gacha _________________________________________________________________________________________ da (nodavlat taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (qayta tayyorlash kursining nomi) qayta tayyorlash kursini tamomladi. ‎‎Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ ‎‎______________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎‎Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________ ‎‎Berilgan sanasi: ______________________________ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ QR — kod‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Kadrlarni qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik ‎toʻgʻrisidagi diplomning tavsifi ‎ Kadrlarni qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi diplom A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och havo rangda bosib chiqariladi. Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda, eni 22 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 25 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan. Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida” soʻzlari bosiladi. Diplom ikki lotin harfi — QT va yetti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och havo rang fonda bosib chiqariladi. Diplom: ‎bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli; ‎yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar; ‎naqshli rastr; ‎har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish; ‎maxsus qogʻozlar; ‎oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qaroriga 3-ILOVA

Kadrlar malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik ‎toʻgʻrisidagi diplomning davlat namunasi ‎ Oʻzbekiston Respublikasining ‎Davlat gerbi ‎‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida ‎SERTIFIKAT ‎ ‎MO № 000000000 ‎ ___________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________gacha _________________________________________________________________________________________ da (nodavlat taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursining nomi) malaka oshirish kursini tamomladi. ‎‎Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ ‎‎______________________________________ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎‎Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________ ‎‎Berilgan sanasi: ______________________________ ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ QR — kod‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Kadrlar malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik ‎toʻgʻrisidagi sertifikatning tavsifi ‎ Kadrlar malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och yashil rangda bosib chiqariladi. Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda, eni 22 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 25 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan. Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT” soʻzlari bosiladi. Sertifikat ikki lotin harfi — MO va yetti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och yashil rang fonda bosib chiqariladi. Sertifikat: ‎bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli; ‎yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar; ‎naqshli rastr; ‎har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish; ‎maxsus qogʻozlar; ‎oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qaroriga 4-ILOVA

Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarni berish tartibi haqida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarni (keyingi oʻrinlarda nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar deb ataladi) bitiruvchilarga berish tartibini belgilaydi.

2. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar kadrlarni qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi diplom va kadrlar malakasini oshirish toʻgʻrisidagi sertifikatdan iborat boʻlib, taʼlimning keyingi bosqichlarida oʻqishni davom ettirish va kasbiy faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beradi.

3. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda Davlat inspeksiyasi deb ataladi) yozma buyurtmasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi tomonidan muhofazalangan qogʻozda chop etiladi.

3 1 . Ushbu Nizom Transport sohasi kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2-bob. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarini Davlat inspeksiyasidan olish, rasmiylashtirish va bitiruvchilarga topshirish

4. Nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha kurs tashkil etilganda, taʼlim oluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumot Davlat inspeksiyasining “Nodavlat taʼlimni boshqarish axborot tizimi”ga (keyingi oʻrinlarda axborot tizimi deb ataladi) joylashtiriladi.

5. Nodavlat taʼlim tashkilotlari kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha kurs tamom boʻlishidan koʻpi bilan oʻn kun oldin nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarini olish uchun Davlat inspeksiyasining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida maxsus tashkil etilgan interaktiv xizmat (certform.tdi.uz) orqali Davlat inspeksiyasiga buyurtma beradi.

Buyurtmaga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning har bir blankasi uchun bitiruvchilar tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

6. Nodavlat taʼlim tashkilotlarining buyurtmasi besh ish kunida oʻrganib chiqiladi va axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotda koʻrsatilgan taʼlim oluvchilar soniga mutanosib ravishda nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalari beriladi.

Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarini olish uchun buyurtma berilgunga qadar nodavlat taʼlim tashkilotining taʼlim oluvchilari safidan chetlatilganlar boʻlsa, ularni chetlashtirish toʻgʻrisidagi buyruqlaridan nusxalar elektron shaklda taqdim etiladi. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarini berish taʼlim oluvchilar safidan chetlatilganlar inobatga olingan holda amalga oshiriladi.

7. Davlat inspeksiyasi tomonidan axborot tizimiga nodavlat taʼlim tashkilotlariga berilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarining seriyasi va raqami toʻgʻrisidagi maʼlumot kiritib boriladi.

8. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalari nodavlat taʼlim tashkiloti vakiliga mazkur tashkilot tomonidan tasdiqlangan ishonchnoma asosida beriladi.

Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarining qabul qilib olinganligi toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi.

9. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalari ip oʻtkazib tikilgan, muhr bilan tasdiqlangan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarini tarqatish daftarida hisobga olinadi va seyfda saqlanadi.

10. Nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalari bitiruvchilarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida toʻldiriladi.

Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar qora tush bilan oʻzbek tilida (lotin alifbosiga asoslangan harflarda) yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda bosma harflarda chiroyli va aniq qilib toʻldiriladi.

11. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar nodavlat taʼlim tashkiloti rahbarining imzosi hamda nodavlat taʼlim tashkilotining muhri bilan tasdiqlanadi. Muhr aniq va oʻqilishi oson boʻladigan holda tushiriladi, muhri boʻlmagan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat haqiqiy hisoblanmaydi.

Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning toʻgʻri toʻldirilishi boʻyicha javobgarlik shaxsan taʼlim tashkiloti rahbariga yuklanadi.

12. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni toʻldirish jarayonida xatoliklarga yoʻl qoʻyilgan taqdirda, buzilgan blankalar topshirilgan holda Davlat inspeksiyasidan yangi blankalar qayta buyurtma berish yoʻli bilan olinadi. Buzilgan blankalar toʻgʻrisida nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarini tarqatish daftarida qayd etiladi.

Buzilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalarining seriyasi va raqamlari qirqib olinadi va bu haqda tuzilgan dalolatnomaga ilova qilingan holda saqlanadi.

13. Buzilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar blankalari Davlat inspeksiyasida kamida uch kishidan iborat tarkibda tuzilgan komissiya tomonidan yoʻq qilinadi. Buzilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻrisidagi dalolatnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va Davlat inspeksiyasi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

14. Bitiruvchilarga berilgunga qadar toʻldirilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar, ularni hisobga olish va tarqatish daftari, nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni olish va berishga asos boʻladigan barcha hujjatlar nodavlat taʼlim tashkiloti rahbarida saqlanadi. Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari oʻzgargan taqdirda, barcha hujjatlar dalolatnoma asosida yangi rahbarga topshiriladi.

15. Bitiruvchiga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar nodavlat taʼlim tashkiloti rahbarining nodavlat taʼlim tashkiloti pedagogik kengashi qarori asosida qabul qilingan buyrugʻiga asosan beriladi.

16. Har bir bitiruvchi nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni bevosita nodavlat taʼlim tashkilotidan oladi.

Bitiruvchilar nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni olgani haqida nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni hisobga olish va taʼlim oluvchilarga topshirishni qayd qilish daftariga imzo qoʻyadi.

17. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni hisobga olish va bitiruvchilarga topshirishni qayd qilish daftarida xatolikka yoʻl qoʻyilsa, ushbu xatolar tegishli izohlar bilan tuzatiladi. Daftardagi barcha yozuvlar nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari imzosi hamda tashkilot muhri bilan tasdiqlanadi.

Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni hisobga olish va bitiruvchilarga topshirishni qayd qilish daftari Davlat inspeksiyasi tomonidan bir yilda bir marta tekshiruvdan oʻtkaziladi.

18. Ayrim sabablarga koʻra vaqtida berilmagan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar bitiruvchilarga berilgunga qadar toʻldirilgan holda nodavlat taʼlim tashkilotlarida 75 yil saqlanadi, soʻngra oʻrnatilgan tartibda yoʻq qilinadi.

Berilmay qolgan toʻldirilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar boʻyicha dalolatnoma tuzilib, ularning raqami va mazkur hujjatlarni olmagan bitiruvchilarning ismi va familiyasi koʻrsatiladi.

19. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar bitiruvchilarga topshirilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida toʻldirilmagan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar Davlat inspeksiyasiga qaytarilishi shart. Toʻldirilmagan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni nodavlat taʼlim tashkilotlarida saqlash qatʼiyan taqiqlanadi.

20. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning toʻldirilmagan blankalari yoʻqolgan hollarda, nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari bu haqda darhol Davlat inspeksiyasiga xabar qiladi, bunda yoʻqolgan hujjatning seriyasi va raqami koʻrsatilib, yoʻqolish sabablari aniq bayon qilinadi.

Davlat inspeksiyasi boshligʻining yoʻqolgan blankalarni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisida buyrugʻi darhol qabul qilinadi hamda ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilinadi, bu haqda maʼlumot axborot tizimiga joylashtiriladi.

21. Nodavlat taʼlim tashkilotlari rahbarlari Davlat inspeksiyasiga bitiruvchilarga topshirilgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar boʻyicha har chorakda hisobot berib boradilar.

3-bob. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar dublikatini berish

22. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar yoʻqolgan, yaroqsiz holga kelgan yoki bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgargan hollarda hujjat dublikati beriladi.

23. Hujjat dublikatini olish uchun bitiruvchi nodavlat taʼlim tashkilotiga ariza bilan murojaat qiladi.

Arizaga:

nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat yoʻqolgan boʻlsa — hujjat yoʻqolganligi toʻgʻrisida nodavlat taʼlim tashkiloti yoki Davlat inspeksiyasining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga chop etish uchun eʼlon (eʼlonda yoʻqolgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatning berilgan yili, seriyasi va raqami koʻrsatilish kerak);

nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat yaroqsiz holga kelgan boʻlsa — yaroqsiz holga kelgan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat;

bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgargan boʻlsa — ushbu holatni tasdiqlovchi hujjat (pasport);

nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning har bir blankasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

24. Dublikat berish masalasi nodavlat taʼlim tashkilotining pedagogik kengashida koʻrib chiqiladi. Pedagogik kengashning dublikat berish toʻgʻrisida qarori asosida nodavlat taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻi qabul qilinadi.

25. Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbarining dublikat berish toʻgʻrisidagi buyrugʻi asosida axborot tizimiga maʼlumot kiritiladi hamda dublikat olish uchun Davlat inspeksiyasiga buyurtma beriladi.

Buyurtmaga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning har bir blankasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

26. Davlat inspeksiyasi tomonidan nodavlat taʼlim tashkilotining buyurtmasi kelib tushgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat blankasi beriladi.

Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatning dublikati Davlat inspeksiyasi tomonidan nodavlat taʼlim tashkilotiga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat blankasi berilgan sanadan boshlab uzogʻi bilan uch ish kuni ichida rasmiylashtirib beriladi.

27. Nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikati belgilangan qoidalarga asosan nodavlat taʼlim tashkiloti tomonidan toʻldiriladi va yuqori oʻng burchagiga qora tush bilan yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda “dublikat” soʻzi yozib qoʻyiladi.

Dublikat nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni hisobga olish va tarqatish daftarida qayd etiladi hamda bitiruvchi tomonidan dublikat olganlik toʻgʻrisida imzo qoʻyiladi va sana koʻrsatiladi.

28. Yoʻqolgan, yaroqsiz holga kelgan va bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgarganligi sababli bekor qilingan nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Davlat inspeksiyasi tomonidan axborot tizimiga kiritiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Nodavlat taʼlim tashkiloti tugatilgan hollarda dublikat axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar hamda bitiruvchining arizasi asosida Davlat inspeksiyasi tomonidan beriladi.

30. Hujjat dublikatini olish uchun bitiruvchi Davlat inspeksiyasiga ariza bilan murojaat qiladi. Arizaga ushbu Nizomning 23-bandida koʻrsatilgan hujjatlar ilova qilinadi.

Davlat inspeksiyasi boshligʻining dublikat berish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga muvofiq bitiruvchi ariza bilan murojaat qilgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatning dublikati yozib beriladi.

31. Nodavlat taʼlim tashkiloti tomonidan nodavlat taʼlim tashkilotini bitirgan shaxslarga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Bitiruvchilar nodavlat taʼlim tashkilotining nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni berishni rad etish boʻyicha xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Davlat inspeksiyasiga yoki sudga shikoyat qilishlari mumkin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 5-yanvardagi 5-son qarori bilan tasdiqlangan Taʼlim muassasasi ustavini ishlab chiqish tartibi muqaddimasining birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Tartib barcha taʼlim turlari boʻyicha davlat taʼlim muassasalari ustavlarini (keyingi oʻrinlarda Ustav deb ataladi) ishlab chiqishda amal qilish uchun qoʻllaniladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 24-dekabr,

1028-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.12.2019-y., 09/19/1028/4222-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son, 22.02.2022-y., 09/22/80/0154-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 30.09.2023-y., 09/23/504/0736-son; 11.12.2025-y., 09/25/776/1149-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz