📅 2019-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 26 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАРКИБИ
Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш, соҳадаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини янада ошириш ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Кенгашнинг фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш;
таълим сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик натижадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш, қўшма таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига кенг жалб этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида «Ректорлар мактаби» тизимини йўлга қўйиш.
3. Қуйидагилар:
Республика олий таълим кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага ;
Республика олий таълим кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки, Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишиш билан бирга Кенгаш билан ҳам келишиш амалиёти жорий этилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга Кенгаш фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш вазифаси юклатилсин.
7. Қуйидагилар Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Республика олий таълим кенгаши Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси, 1-уй манзилидаги Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарорига 2-ИЛОВА
Республика олий таълим кенгаши тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Республика олий таълим кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади.
Олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Кенгаш билан келишилади.
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Кенгаш томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар республикадаги барча олий таълим муассасаларига (филиалларига), манфаатдор марказлар ва ташкилотларга татбиқ этилади.
5. Кенгаш ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш, ижодий ҳамфикрлилик тамойиллари асосида юритади.
6. Кенгаш ўз номига, муҳр ва штампларига ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган гувоҳномага, тегишли банкда ўз миллий ва валюта ҳисоб рақамларига ҳамда бошқа ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган атрибутика ва реквизитларига эга.
7. Кенгашнинг расмий номи:
ўзбек тилида — Respublika oliy taʼlim kengashi;
рус тилида — Республиканский совет высшего образования;
инглиз тилида — Republican Нigher Еducation Council.
8. Кенгаш котибияти жойлашган ер: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси 1-уй.
2-боб. Кенгашнинг асосий фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
9. Қуйидагилар Кенгашининг фаолият йўналишлари ҳисобланади:
профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш;
таълим сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик натижадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш, қўшма таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига кенг жалб этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида «Ректорлар мактаби» тизимини йўлга қўйиш.
10. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
республика, шунингдек хорижий давлатларнинг олимлари, ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни маслаҳатлар учун жалб этади;
олий таълим муассасалари фаолиятини жойида ўрганади, таҳлил қилади, ўрганиш натижалари бўйича хулоса ва таклифларни олий таълим муассасаси, давлат органлари ва ташкилотларига киритади;
олий таълим тизими фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифларни тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга киритади;
олий таълим соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга киритади;
давлат дастурлари лойиҳалари, тадбирлар режалари ва олий таълим тизимига тааллуқли, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
республикада амалга оширилаётган таълим, илмий, инновацион ва бошқа устувор лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодиётнинг реал сектори билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади;
ҳудудларнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини оқилона белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
олий таълим муассасаларида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
республикада ва хорижда кенг жамоатчиликни олий таълим фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар, симпозиум, тренинглар, мастер-класслар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
олий таълим муассасалари ўртасида инфратузилмалар ва интеллектуал мулк натижаларидан жамоавий фойдаланиш бўйича билим ва тажрибалар алмашиш майдонини йўлга қўяди ҳамда моддий-техник базани кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
олий таълим муассасалари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Кенгашга юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.
Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11. Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат мажлислари ва бошқа тадбирлари тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;
олий таълим муассасаларининг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш;
олий таълим муассасалари раҳбарларига Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш;
олий таълим муассасалари ректор лавозимларига бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш ва «Ректорлар мактаби» лойиҳаси битирувчиларини бошқарув лавозимларига тавсия этиш;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таълим фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ахборот, статистика ва бошқа таҳлилий материалларни белгиланган тартибда олиш;
олий таълим соҳасидаги норма ижодкорлиги фаолиятига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида жамоатчилик ва экспертлар иштирокини таъминлаш;
олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, докторантлари ҳамда профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;
ташкилотлар ва фуқароларга олий таълим фаолияти бўйича маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатиш;
Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш.
Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Кенгаш ўз фаолиятини амалга оширишда:
қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя қилади;
жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилади;
ўз фаолиятининг натижалари юзасидан ҳисобот юритади;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида олинган ахборот, агар бундай ахборотни тарқатиш қонунчилик ҳужжатлари билан чекланган бўлса, махфийлик тартиботига риоя қилади.
Кенгаш зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
3-боб. Кенгашнинг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби
13. Кенгаш раис, раис ўринбосари, котибият ва Кенгаш аъзоларидан иборат таркибда фаолият юритади.
14. Кенгаш таркибига, қоида тариқасида, олий таълим муассасалари ректорлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзолари, олий таълим тизимида ёки соҳалар бўйича ишлаб чиқаришда юксак тажрибага эга бўлган мутахассислар, хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришган меҳнат фахрийлари, ижодкор ва зиёлилар, катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киритилади.
15. Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Зарур ҳолларда, мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Бунда, Кенгаш аъзолари таркибига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
16. Қуйидаги ҳолатларда Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
Кенгаш таркибидан чиқиш тўғрисида ариза тақдим этганда;
Кенгаш мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда;
уларга нисбатан чиқарилган суднинг қонуний ҳукми кучга кирганда;
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида;
қонунчилик ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
17. Кенгаш таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган вақтдан бошлаб 5 кун ичида Кенгашнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
18. Кенгаш раиси:
Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Кенгаш мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Кенгаш мажлисларида раислик қилади;
Кенгаш иш режасини, мажлиси баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Кенгаш қарорларининг ижроси устидан назоратни таъминлайди;
Кенгаш аъзоларининг зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишини мувофиқлаштиради;
Кенгаш қарорларининг бажарилиши юзасидан тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади;
Кенгаш йиғилиши, котибияти ҳамда Кенгашнинг мазкур низомда белгиланган мақсадлар доирасида маблағ ва воситаларини тасарруф қилади;
Кенгаш йиғилиши олдида ҳисобот беради.
Кенгаш раиси Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
19. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатларини Кенгаш раисининг ўринбосари бажаради.
20. Кенгаш раисининг ўринбосари:
Кенгаш раиси бўлмаганда Кенгашнинг мажлисларида раислик қилади;
Кенгаш қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Кенгаш фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади.
Кенгаш раиси ўринбосари Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
21. Кенгаш котибияти:
Кенгаш фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
Кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралардан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
кун тартибига мувофиқ Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Кенгаш ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Кенгаш раиси билан келишади;
Кенгаш аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Кенгаш мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Кенгаш қарорлари ижро этилиши устидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Кенгаш мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг Кенгаш аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди.
Кенгаш котибияти Кенгашнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Кенгаш аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Кенгаш мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда, унинг фикри Кенгаш мажлисида кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.
Кенгаш аъзолари:
ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этади;
Кенгаш иш режаларининг лойиҳаларини тайёрлашда, уларни Кенгашда кўриб чиқишда ва тасдиқланган иш режалари бажарилишда фаол иштирок этади;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашади;
олий таълим муассасалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказади ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни Кенгашга киритади;
Кенгаш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлашда қатнашади.
Кенгаш зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширишда иштирок этади.
23. Кенгаш фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисларида кўриб чиқилади. Кенгаш мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
24. Кенгаш мажлисларига Кенгаш аъзолари бўлмаган бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
25. Кенгаш мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котибият томонидан Кенгаш аъзоларининг таклифлари ва Кенгаш раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.
26. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, унинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.
27. Кенгаш мажлиси, агар унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
28. Кенгаш қарори мажлисда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
29. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Унинг фикри Кенгаш мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.
30. Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси котибият томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга, Кенгаш аъзоларига ҳамда манфаатдор шахсларга юборилади.
31. Кенгаш қарорини тезлик билан қабул қилиш зарурияти туғилганда, унинг раиси ташаббуси билан қарор Кенгашнинг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар Кенгашнинг қабул қилган қарорига қўшилмаган тақдирда, Кенгашнинг қарорини олган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай унга асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.
32. Кенгаш котибияти Кенгаш аъзолари кўмагида Кенгаш қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Кенгашнинг раисига тегишли таклифлар киритади.
4-боб. Олий таълим кенгашининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув органлари
33. Кенгаш йиғилиши — Кенгашнинг олий органидир.
Қуйидагилар Кенгаш йиғилиши:
Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Кенгаш ташкилий тузилмасини тасдиқлайди ва зарур ҳолларда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Кенгаш котибияти, раиси, раиси ўринбосарларини, тафтиш комиссиясини сайлайди;
Кенгаш раиси, раис ўринбосарлари ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини эшитади;
Кенгаш фаолиятини қайта ташкил этиш ёки уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кенгаш йиғилиши ўзининг ваколатидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
34. Кенгаш йиғилиши, одатда камида ҳар уч ойда бир маротаба кенгаш котибияти томонидан чақирилади.
Навбатдан ташқари Кенгаш йиғилиши котибият, тафтиш комиссияси ёки Кенгашнинг 1/4 қисмидан кам бўлмаган аъзолари мурожаатига кўра, унинг ваколатидаги ёки ваколатидан ташқари бўлган кечиктириб бўлмайдиган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида чақирилиши мумкин.
Кенгаш аъзолари Кенгаш йиғилишидан камида икки кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши зарур.
Овоз беришда Кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
Овоз бериш тартиби ва шартлари котибият томонидан белгиланади.
5-боб. Кенгашнинг мол-мулки ва воситалари
35. Кенгаш Низомда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдони, бино ва иншоотлари, транспорт воситалари, жиҳозлари, мулки, молиявий ва бошқа ресурсларига эга бўлиши мумкин.
Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига асосан ўзига тегишли мулкка ўз фаолияти доирасидаги мақсад ва вазифаларга ҳамда уларнинг мўлжалланганлигига мос равишда эгалик қилади ва ундан фойдаланади.
36. Қуйидагилар Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6-боб. Кенгаш тафтиш комиссияси
37. Кенгаш тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда Тафтиш комиссияси деб аталади) — Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва мазкур Низом талабларини бажарилишини назорат қилади. Тафтиш комиссияси ҳар йили камида бир маротаба Кенгашнинг молиявий хўжалик фаолиятини тафтишдан ўтказади. Кенгаш фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган тақдирда, тафтиш комиссияси Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини чақириш масаласини қўйиш ҳуқуқига эга.
38. Тафтиш комиссияси раис ва икки аъзодан иборат таркибда Кенгаш аъзолари ичидан беш йил муддатга сайланади. Тафтиш комиссияси аъзолари бир неча маротаба қайта сайланиши мумкин. Кенгаш бошқаруви аъзолари ҳамда Кенгашда асосий штатда фаолият кўрсатувчи ходимлар Тафтиш комиссиясига сайланмайдилар.
39. Тафтиш комиссияси, ўз қарорларини қабул қилишда унинг аъзоларидан камида икки нафари иштирок этган ҳолларда ваколатли ҳисобланади. Тафтиш комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, унинг мажлисида иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Тафтиш комиссияси баённомаси унинг мажлисида иштирок этаётган барча аъзолар томонидан имзоланади.
40. Тафтиш комиссияси раиси Кенгаш ва унинг бошқаруви мажлисларида маслаҳат овози билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. Кенгаш ва унинг бошқаруви томонидан Кенгаш фаолиятининг молиявий масалалари муҳокамаси бўйича ўтказиладиган мажлисларга Тафтиш комиссияси раисини таклиф этиш шарт. Бундай мажлисларда Тафтиш комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга.
41. Кенгаш бошқарувининг қарорига кўра Кенгашнинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтиши мустақил аудиторлик ташкилотлари томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
42. Кенгаш фаолияти ҳақидаги маълумотлар Кенгашнинг расмий веб-сайтида мунтазам равишда ёритиб борилади.
43. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарорига 3-ИЛОВА
Республика олий таълим кенгаши
1. О.К. Абдурахманов — Тошкент давлат транспорт университети ректори, Кенгаш раиси 2. У.Н. Ташкенбаев — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари 3. А.А. Хасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари 4. Ш.Х. Далиев — Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Олий ва олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси 5. К.Х. Каримов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари 6. У.У. Шарифходжаев — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари 7. Ш.У. Турдикулова — Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари 8. Х.У. Умарова — Президент таълим муассасалари агентлиги директори 9. А.З. Саъдуллаев — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори 10. Х.Ғ. Худайбердиев — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари 11. С.О. Обидов — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. 12. Б.Б. Фарманов — Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Ziyo Forum» фонди директори 13. И.У. Маджидов — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори 14. Р.И. Халмурадов — Самарқанд давлат университети ректори 15. А.М. Реймов — Қорақалпоқ давлат университети ректори 16. Б.Ш. Шермуҳаммадов — Фарғона давлат университети ректори 17. А.Р. Марахимов — Термиз давлат университети ректори
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 декабрь,
1037-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TARKIBI
Respublika oliy taʼlim kengashini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 8-oktabrdagi PF-5847-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, oliy taʼlim tizimida taʼlim sifatini oshirish, sohadagi mavjud normativ-huquqiy bazani takomillashtirish, oliy taʼlim muassasalarining xalqaro nufuzini yanada oshirish va mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda ularning faol ishtirokini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 8-oktabrdagi PF-5847-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Jamoatchilik kengashi hamda Oʻzbekiston oliy taʼlim muassasalari rektorlari kengashi negizida nodavlat notijorat tashkilot shaklidagi Respublika oliy taʼlim kengashi (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Kengashning faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:
professor-oʻqituvchilar, talabalar oʻrtasida soʻrovlar oʻtkazish, jamoatchilik va ish beruvchilarning fikrini oʻrganish hamda ilgʻor xorijiy tajriba tahlili asosida oliy taʼlim sifatini oshirish, oʻquv dasturlarini takomillashtirish va zamonaviy pedagogik texnologiyalarni joriy etish yuzasidan asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlimni davlat tomonidan boshqarish tizimi samaradorligini, professor-oʻqituvchilar hamda talabalar uchun yaratilgan sharoitlar va taʼlim berishda qoʻllanilayotgan taʼlim-tarbiya usullarini tizimli tahlil qilib borish;
taʼlim sifatni taʼminlash yuzasidan taʼsirchan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish, bu borada ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan yaqindan hamkorlik qilish;
oliy taʼlim muassasalarining faoliyatida shaffoflik va xolislik tamoyillari toʻlaqonli amal qilishini, korrupsiyaga sharoit yaratuvchi omillarning barvaqt oldini olish hamda bartaraf etishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
oliy taʼlim tizimida kadrlar tayyorlash, pedagog kadrlarni qayta tayyorlash, malakasini oshirish va ularning ilmiy-innovatsion faoliyatini rivojlantirish boʻyicha ishlarni maqsadli tashkil etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlim sohasida xalqaro hamkorlik natijadorligini tizimli tahlil qilib borish, qoʻshma taʼlim dasturlari samaradorligini baholash, hamkorlikning yangi shakllarini rivojlantirish, chet ellik professor-oʻqituvchilar va xorijdagi vatandoshlarni oliy taʼlim tizimiga keng jalb etish boʻyicha asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlim muassasalarining milliy va xalqaro reyting koʻrsatkichlarini muntazam ravishda tahlil qilib borish va ularning yillik oʻsish dinamikasini taʼminlash boʻyicha tashkiliy masalalarda koʻmaklashish;
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish asosida respublika oliy taʼlim muassasalarining faoliyati samaradorligini baholash va takomillashtirish asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish;
respublikadagi barcha oliy taʼlim muassasalari va rektorlarning mustaqil reytingini shakllantirish hamda ularning yillik oʻsish dinamikasini taʼminlash boʻyicha tashkiliy masalalarda koʻmaklashish;
oliy taʼlim muassasalari rektor lavozimlariga munosib nomzodlarni saralash hamda boshqaruv kadrlar zaxiralarini shakllantirish maqsadida “Rektorlar maktabi” tizimini yoʻlga qoʻyish.
3. Quyidagilar:
Respublika oliy taʼlim kengashi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga ;
Respublika oliy taʼlim kengashi tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Belgilansinki, Kengash yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan nodavlat notijorat tashkiloti hisoblanadi.
oliy taʼlim sohasiga tegishli barcha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishish bilan birga Kengash bilan ham kelishish amaliyoti joriy etiladi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga Kengash faoliyatini amalga oshirishga koʻmaklashish vazifasi yuklatilsin.
7. Quyidagilar Kengash faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;
tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
8. Respublika oliy taʼlim kengashi Toshkent shahar, Mirobod tumani, Temiryoʻlchilar koʻchasi, 1-uy manzilidagi Toshkent davlat transport universiteti binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-dekabrdagi 1037-son qaroriga 2-ILOVA
Respublika oliy taʼlim kengashi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Respublika oliy taʼlim kengashi (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, vakolatlari va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Kengash yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan nodavlat notijorat tashkilot hisoblanadi.
Oliy taʼlim sohasiga tegishli barcha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari Kengash bilan kelishiladi.
3. Kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga hamda ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. Kengash tomonidan ishlab chiqilgan tavsiyalar respublikadagi barcha oliy taʼlim muassasalariga (filiallariga), manfaatdor markazlar va tashkilotlarga tatbiq etiladi.
5. Kengash oʻz faoliyatini oshkoralik, kollegiallik, oʻzaro hurmat, teng huquqlilik, jamoatchilik fikrini hisobga olish, ijodiy hamfikrlilik tamoyillari asosida yuritadi.
6. Kengash oʻz nomiga, muhr va shtamplariga hamda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan roʻyxatdan oʻtgan guvohnomaga, tegishli bankda oʻz milliy va valyuta hisob raqamlariga hamda boshqa oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan atributika va rekvizitlariga ega.
7. Kengashning rasmiy nomi:
oʻzbek tilida — Respublika oliy taʼlim kengashi;
rus tilida — Respublikanskiy sovet visshego obrazovaniya;
ingliz tilida — Republican Nigher Education Council.
8. Kengash kotibiyati joylashgan er: Toshkent shahri, Mirobod tumani, Temiryoʻlchilar koʻchasi 1-uy.
2-bob. Kengashning asosiy faoliyat yoʻnalishlari, funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari
9. Quyidagilar Kengashining faoliyat yoʻnalishlari hisoblanadi:
professor-oʻqituvchilar, talabalar oʻrtasida soʻrovlar oʻtkazish, jamoatchilik va ish beruvchilarning fikrini oʻrganish hamda ilgʻor xorijiy tajriba tahlili asosida oliy taʼlim sifatini oshirish, oʻquv dasturlarini takomillashtirish va zamonaviy pedagogik texnologiyalarni joriy etish yuzasidan asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlimni davlat tomonidan boshqarish tizimi samaradorligini, professor-oʻqituvchilar hamda talabalar uchun yaratilgan sharoitlar va taʼlim berishda qoʻllanilayotgan taʼlim-tarbiya usullarini tizimli tahlil qilib borish;
taʼlim sifatni taʼminlash yuzasidan taʼsirchan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish, bu borada ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan yaqindan hamkorlik qilish;
oliy taʼlim muassasalarining faoliyatida shaffoflik va xolislik tamoyillari toʻlaqonli amal qilishini, korrupsiyaga sharoit yaratuvchi omillarning barvaqt oldini olish hamda bartaraf etishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
oliy taʼlim tizimida kadrlar tayyorlash, pedagog kadrlarni qayta tayyorlash, malakasini oshirish va ularning ilmiy-innovatsion faoliyatini rivojlantirish boʻyicha ishlarni maqsadli tashkil etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlim sohasida xalqaro hamkorlik natijadorligini tizimli tahlil qilib borish, qoʻshma taʼlim dasturlari samaradorligini baholash, hamkorlikning yangi shakllarini rivojlantirish, chet ellik professor-oʻqituvchilar va xorijdagi vatandoshlarni oliy taʼlim tizimiga keng jalb etish boʻyicha asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlim muassasalarining milliy va xalqaro reyting koʻrsatkichlarini muntazam ravishda tahlil qilib borish va ularning yillik oʻsish dinamikasini taʼminlash boʻyicha tashkiliy masalalarda koʻmaklashish;
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish asosida respublika oliy taʼlim muassasalarining faoliyati samaradorligini baholash va takomillashtirish asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish;
respublikadagi barcha oliy taʼlim muassasalari va rektorlarning mustaqil reytingini shakllantirish hamda ularning yillik oʻsish dinamikasini taʼminlash boʻyicha tashkiliy masalalarda koʻmaklashish;
oliy taʼlim muassasalari rektor lavozimlariga munosib nomzodlarni saralash hamda boshqaruv kadrlar zaxiralarini shakllantirish maqsadida “Rektorlar maktabi” tizimini yoʻlga qoʻyish.
10. Kengash oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
respublika, shuningdek xorijiy davlatlarning olimlari, vatandosh olimlar, mutaxassislar va ekspertlarni maslahatlar uchun jalb etadi;
oliy taʼlim muassasalari faoliyatini joyida oʻrganadi, tahlil qiladi, oʻrganish natijalari boʻyicha xulosa va takliflarni oliy taʼlim muassasasi, davlat organlari va tashkilotlariga kiritadi;
oliy taʼlim tizimi faoliyatiga doir masalalar yuzasidan fuqarolar, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyati boshqa institutlarining tashabbuslari hamda murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etadi, shuningdek, ularning natijalari boʻyicha takliflarni tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga kiritadi;
oliy taʼlim sohasidagi mavjud normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga kiritadi;
davlat dasturlari loyihalari, tadbirlar rejalari va oliy taʼlim tizimiga taalluqli, shu jumladan, korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi boshqa normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish yuzasidan asoslantirilgan takliflar tayyorlaydi, qabul qilingan dasturlarni amalga oshirishda oʻz vakolatlari doirasida ishtirok etadi;
respublikada amalga oshirilayotgan taʼlim, ilmiy, innovatsion va boshqa ustuvor loyihalarni amalga oshirishda iqtisodiyotning real sektori bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatadi;
hududlarning mehnat resurslariga boʻlgan ehtiyojlaridan kelib chiqib, oliy taʼlim muassasalarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarini oqilona belgilash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
oliy taʼlim muassasalarida sogʻlom ishchanlik muhitini shakllantirish, qonuniylikni, yuksak huquqiy madaniyat va axloqiylikni taʼminlash, Vatanga sodiqlik ruhini va qonunlarga boʻlgan hurmatni kuchaytirish, ijtimoiy, siyosiy, ruhiy va maʼnaviy-maʼrifiy kamol toptirish, shuningdek, mazkur sohadagi ilmiy-maʼrifiy va oʻquv adabiyotlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
respublikada va xorijda keng jamoatchilikni oliy taʼlim faoliyatini isloh qilish boʻyicha amalga oshirilayotgan tizimli chora-tadbirlar haqida muntazam ravishda xabardor qilish hamda mavjud muammolarni hal qilish va kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;
ilmiy-nazariy va ilmiy-amaliy konferensiyalar, seminarlar, forumlar, koʻrgazmalar, simpozium, treninglar, master-klasslar, “davra suhbatlari” va boshqa tadbirlarni tashkil etadi;
oliy taʼlim muassasalari oʻrtasida infratuzilmalar va intellektual mulk natijalaridan jamoaviy foydalanish boʻyicha bilim va tajribalar almashish maydonini yoʻlga qoʻyadi hamda moddiy-texnik bazani kuchaytirish yuzasidan taklif va tavsiyalar ishlab chiqadi;
oliy taʼlim muassasalari faoliyatini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish boʻyicha bajarilayotgan ishlarning natijalarini tahlil qilish, ularning samaradorligini oshirish va mavjud kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;
Kengashga yuklatilgan vazifalarni bajarishda nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari hamda fuqarolar bilan hamkorlik qiladi.
Kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
11. Kengash oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Hayʼat majlislari va boshqa tadbirlari toʻgʻrisidagi axborotni oldindan olish hamda mazkur tadbirlarda ishtirok etish;
oliy taʼlim muassasalarining binolari (xonalari) va boshqa obyektlaridan foydalanish samaradorligini oʻrganish;
oliy taʼlim muassasalari rahbarlariga Kengash vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan takliflar kiritish;
respublikadagi barcha oliy taʼlim muassasalari va rektorlarning mustaqil reytingini shakllantirish;
oliy taʼlim muassasalari rektor lavozimlariga boshqaruv kadrlar zaxiralarini shakllantirish va “Rektorlar maktabi” loyihasi bitiruvchilarini boshqaruv lavozimlariga tavsiya etish;
tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning taʼlim faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish uchun zarur boʻlgan axborot, statistika va boshqa tahliliy materiallarni belgilangan tartibda olish;
oliy taʼlim sohasidagi norma ijodkorligi faoliyatiga, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining muhokamasida jamoatchilik va ekspertlar ishtirokini taʼminlash;
oliy taʼlim muassasalari bakalavriat va magistratura talabalari, doktorantlari hamda professor-oʻqituvchilarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha takliflar kiritish;
tashkilotlar va fuqarolarga oliy taʼlim faoliyati boʻyicha maslahat va axborot xizmatlarini koʻrsatish;
Kengash majlislarida muhokama qilinadigan masalalarni yoritish boʻyicha ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlik qilish.
Kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
12. Kengash oʻz faoliyatini amalga oshirishda:
qonunchilik hujjatlariga soʻzsiz rioya qiladi;
jamoatchilik nazorati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga soʻzsiz rioya qiladi;
oʻz faoliyatining natijalari yuzasidan hisobot yuritadi;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirish jarayonida olingan axborot, agar bunday axborotni tarqatish qonunchilik hujjatlari bilan cheklangan boʻlsa, maxfiylik tartibotiga rioya qiladi.
Kengash zimmasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham boʻlishi mumkin.
3-bob. Kengashning tarkibini shakllantirish va ishini tashkil etish tartibi
13. Kengash rais, rais oʻrinbosari, kotibiyat va Kengash aʼzolaridan iborat tarkibda faoliyat yuritadi.
14. Kengash tarkibiga, qoida tariqasida, oliy taʼlim muassasalari rektorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining aʼzolari, oliy taʼlim tizimida yoki sohalar boʻyicha ishlab chiqarishda yuksak tajribaga ega boʻlgan mutaxassislar, xizmat faoliyatida yuksak natijalarga erishgan mehnat faxriylari, ijodkor va ziyolilar, katta amaliy tajribaga ega obroʻ-eʼtiborli fuqarolar, ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillari kiritiladi.
15. Kengash tarkibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi. Zarur hollarda, majlisda ishtirok etgan Kengash aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan uning tarkibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
Bunda, Kengash aʼzolari tarkibiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar haqida ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinishi lozim.
16. Quyidagi holatlarda Kengash raisi, rais oʻrinbosari va aʼzolari uning tarkibidan chiqarilishi mumkin:
Kengash tarkibidan chiqish toʻgʻrisida ariza taqdim etganda;
Kengash majlislarida muntazam ravishda ishtirok etmaganda, mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmaganda;
ularga nisbatan chiqarilgan sudning qonuniy hukmi kuchga kirganda;
vafot etganda, shuningdek, sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida;
qonunchilik hujjatlarda nazarda tutilgan boshqa holatlarda.
17. Kengash tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va unga kiritilgan oʻzgartirishlar ular tasdiqlangan vaqtdan boshlab 5 kun ichida Kengashning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
18. Kengash raisi:
Kengash faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi;
Kengash majlislarini chaqiradi va kun tartibini belgilaydi;
Kengash majlislarida raislik qiladi;
Kengash ish rejasini, majlisi bayonnomasini va boshqa hujjatlarini tasdiqlaydi;
Kengash qarorlarining ijrosi ustidan nazoratni taʼminlaydi;
Kengash aʼzolarining zimmasiga yuklatilgan vazifalar bajarilishini muvofiqlashtiradi;
Kengash qarorlarining bajarilishi yuzasidan tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan hamkorlik qiladi;
Kengash yigʻilishi, kotibiyati hamda Kengashning mazkur nizomda belgilangan maqsadlar doirasida mablagʻ va vositalarini tasarruf qiladi;
Kengash yigʻilishi oldida hisobot beradi.
Kengash raisi Kengashning samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
19. Kengash raisi boʻlmagan taqdirda, uning vakolatlarini Kengash raisining oʻrinbosari bajaradi.
20. Kengash raisining oʻrinbosari:
Kengash raisi boʻlmaganda Kengashning majlislarida raislik qiladi;
Kengash qarorlari ijrosini nazorat qilish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qiladi, shuningdek, Kengash faoliyatiga taalluqli murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni tashkil etadi.
Kengash raisi oʻrinbosari Kengashning samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
21. Kengash kotibiyati:
Kengash faoliyatini uslubiy, tashkiliy-huquqiy va tashkiliy-texnik jihatdan taʼminlash masalalarini hal qiladi;
Kengashning navbatdagi majlisiga barcha zarur materiallar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi, tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralardan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;
kun tartibiga muvofiq Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Kengash oʻtkaziladigan sana, joy va taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini Kengash raisi bilan kelishadi;
Kengash aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni Kengash majlisi oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt haqida xabardor qiladi;
Kengash qarorlari ijro etilishi ustidan monitoring olib boradi va uning natijalarini Kengash majlisida koʻrib chiqish boʻyicha takliflar kiritadi;
Kengash majlisining bayonnomasini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonnomaning Kengash aʼzolari hamda boshqa manfaatdor shaxslarga joʻnatilishini taʼminlaydi.
Kengash kotibiyati Kengashning samarali faoliyat yuritishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
22. Kengash aʼzolari oʻz majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal qilishda oʻz vakolatini boshqalarga oʻtkazish huquqiga ega emas.
Kengash majlisida ishtirok etish imkoni boʻlmagan holatlarda, uning aʼzosi majlis kun tartibidagi masalalar boʻyicha oʻz fikrini yozma shaklda yuborishi mumkin. Bunda, uning fikri Kengash majlisida koʻrib chiqiladi va ovoz berishda hisobga olinadi.
Kengash aʼzolari:
oʻz zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan tashkil etiladigan Hayʼat majlislarida va boshqa ommaviy tadbirlarda ishtirok etadi;
Kengash ish rejalarining loyihalarini tayyorlashda, ularni Kengashda koʻrib chiqishda va tasdiqlangan ish rejalari bajarilishda faol ishtirok etadi;
tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar faoliyatining samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar va tavsiyalarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda qatnashadi;
oliy taʼlim muassasalari xodimlari, jamoatchilik vakillari bilan uchrashuvlar oʻtkazadi va ularning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlarini taʼminlash boʻyicha takliflarni Kengashga kiritadi;
Kengash kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan tahliliy materiallar tayyorlashda ishtirok etadi;
Kengash vakolatiga kiradigan masalalar bilan bogʻliq murojaatlarni koʻrib chiqadi va natijalari boʻyicha tegishli hujjatlarni tayyorlashda qatnashadi.
Kengash zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirishda ishtirok etadi.
23. Kengash faoliyatining asosiy masalalari uning majlislarida koʻrib chiqiladi. Kengash majlisi uning ish rejalari asosida har chorakda kamida bir marta chaqiriladi.
24. Kengash majlislariga Kengash aʼzolari boʻlmagan boshqa davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va boshqa fuqarolik jamiyati institutlarining vakillari taklif etilishi mumkin.
25. Kengash majlisi kun tartibining loyihasi kotibiyat tomonidan Kengash aʼzolarining takliflari va Kengash raisining topshirigʻi asosida shakllantiriladi.
26. Kengash majlisini uning raisi olib boradi. Kengash majlisida Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri, uning oʻrinbosarlari va boshqa xodimlar ishtirok etishi mumkin.
27. Kengash majlisi, agar unda Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.
Majlisni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, Kengashning yangi majlisi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.
28. Kengash qarori majlisda ishtirok etayotgan Kengash aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
29. Kengashning har bir aʼzosi qabul qilinayotgan qarorlar boʻyicha oʻzining fikrini yozma shaklda ifodalashga haqli. Uning fikri Kengash majlisining bayonnomasiga majburiy tartibda qoʻshib qoʻyiladi.
30. Kengash majlisida qabul qilingan qaror bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisining bayonnomasi kotibiyat tomonidan imzolanadi, majlisga raislik qiluvchi tomonidan tasdiqlanadi va uch kun muddatda tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga, Kengash aʼzolariga hamda manfaatdor shaxslarga yuboriladi.
31. Kengash qarorini tezlik bilan qabul qilish zaruriyati tugʻilganda, uning raisi tashabbusi bilan qaror Kengashning aʼzolari bilan kelishilgan holda soʻrov yoʻli bilan qabul qilinishi mumkin.
Tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar Kengashning qabul qilgan qaroriga qoʻshilmagan taqdirda, Kengashning qarorini olgan kundan boshlab oʻn kundan kechikmay unga asoslantirilgan eʼtirozini yozma shaklda yuboradi.
32. Kengash kotibiyati Kengash aʼzolari koʻmagida Kengash qarorlari ijrosining borishini oʻrganadi va koʻrib chiqadi, zarur hollarda, Kengashning raisiga tegishli takliflar kiritadi.
4-bob. Oliy taʼlim kengashining tashkiliy tuzilmasi va boshqaruv organlari
33. Kengash yigʻilishi — Kengashning oliy organidir.
Quyidagilar Kengash yigʻilishi:
Kengash faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini belgilaydi;
Kengash tashkiliy tuzilmasini tasdiqlaydi va zarur hollarda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;
Kengash toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;
Kengash kotibiyati, raisi, raisi oʻrinbosarlarini, taftish komissiyasini saylaydi;
Kengash raisi, rais oʻrinbosarlari va taftish komissiyasining hisobotlarini eshitadi;
Kengash faoliyatini qayta tashkil etish yoki uni tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Kengash yigʻilishi oʻzining vakolatidagi boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishi mumkin.
34. Kengash yigʻilishi, odatda kamida har uch oyda bir marotaba kengash kotibiyati tomonidan chaqiriladi.
Navbatdan tashqari Kengash yigʻilishi kotibiyat, taftish komissiyasi yoki Kengashning 1/4 qismidan kam boʻlmagan aʼzolari murojaatiga koʻra, uning vakolatidagi yoki vakolatidan tashqari boʻlgan kechiktirib boʻlmaydigan masalalarni muhokama qilish maqsadida chaqirilishi mumkin.
Kengash aʼzolari Kengash yigʻilishidan kamida ikki kun oldin yozma ravishda ogohlantirilishi zarur.
Ovoz berishda Kengashning har bir aʼzosi bir ovozga ega boʻladi.
Ovoz berish tartibi va shartlari kotibiyat tomonidan belgilanadi.
5-bob. Kengashning mol-mulki va vositalari
35. Kengash Nizomda belgilangan faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan yer maydoni, bino va inshootlari, transport vositalari, jihozlari, mulki, moliyaviy va boshqa resurslariga ega boʻlishi mumkin.
Kengash qonunchilik hujjatlariga asosan oʻziga tegishli mulkka oʻz faoliyati doirasidagi maqsad va vazifalarga hamda ularning moʻljallanganligiga mos ravishda egalik qiladi va undan foydalanadi.
36. Quyidagilar Kengash faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar;
tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6-bob. Kengash taftish komissiyasi
37. Kengash taftish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda Taftish komissiyasi deb ataladi) — Kengash tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari va mazkur Nizom talablarini bajarilishini nazorat qiladi. Taftish komissiyasi har yili kamida bir marotaba Kengashning moliyaviy xoʻjalik faoliyatini taftishdan oʻtkazadi. Kengash faoliyatida jiddiy kamchiliklar aniqlangan taqdirda, taftish komissiyasi Kengashning navbatdan tashqari majlisini chaqirish masalasini qoʻyish huquqiga ega.
38. Taftish komissiyasi rais va ikki aʼzodan iborat tarkibda Kengash aʼzolari ichidan besh yil muddatga saylanadi. Taftish komissiyasi aʼzolari bir necha marotaba qayta saylanishi mumkin. Kengash boshqaruvi aʼzolari hamda Kengashda asosiy shtatda faoliyat koʻrsatuvchi xodimlar Taftish komissiyasiga saylanmaydilar.
39. Taftish komissiyasi, oʻz qarorlarini qabul qilishda uning aʼzolaridan kamida ikki nafari ishtirok etgan hollarda vakolatli hisoblanadi. Taftish komissiyasi qarorlari ochiq ovoz berish yoʻli bilan, uning majlisida ishtirok etayotgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi asosida qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan hollarda, Taftish komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Taftish komissiyasi bayonnomasi uning majlisida ishtirok etayotgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi.
40. Taftish komissiyasi raisi Kengash va uning boshqaruvi majlislarida maslahat ovozi bilan ishtirok etish huquqiga ega. Kengash va uning boshqaruvi tomonidan Kengash faoliyatining moliyaviy masalalari muhokamasi boʻyicha oʻtkaziladigan majlislarga Taftish komissiyasi raisini taklif etish shart. Bunday majlislarda Taftish komissiyasi raisi hal qiluvchi ovoz huquqiga ega.
41. Kengash boshqaruvining qaroriga koʻra Kengashning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati taftishi mustaqil auditorlik tashkilotlari tomonidan ham oʻtkazilishi mumkin.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Kengash faoliyati haqidagi maʼlumotlar Kengashning rasmiy veb-saytida muntazam ravishda yoritib boriladi.
43. Kengashni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-dekabrdagi 1037-son qaroriga 3-ILOVA
Respublika oliy taʼlim kengashi
1. O.K. Abduraxmanov — Toshkent davlat transport universiteti rektori, Kengash raisi 2. U.N. Tashkenbayev — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi, Kengash raisi oʻrinbosari 3. A.A. Xasanov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari 4. Sh.X. Daliyev — Vazirlar Mahkamasi Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyati Taʼlim tizimini rivojlantirish masalalari shuʼbasining Oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni rivojlantirish boʻyicha bosh mutaxassisi 5. K.X. Karimov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari 6. U.U. Sharifxodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari 7. Sh.U. Turdikulova — Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri oʻrinbosari 8. X.U. Umarova — Prezident taʼlim muassasalari agentligi direktori 9. A.Z. Saʼdullayev — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori 10. X.Gʻ. Xudayberdiyev — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori oʻrinbosari 11. S.O. Obidov — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi direktori v.v.b. 12. B.B. Farmanov — Ilm-fan va taʼlim-tarbiyani rivojlantirish “Ziyo Forum” fondi direktori 13. I.U. Madjidov — Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektori 14. R.I. Xalmuradov — Samarqand davlat universiteti rektori 15. A.M. Reymov — Qoraqalpoq davlat universiteti rektori 16. B.Sh. Shermuhammadov — Fargʻona davlat universiteti rektori 17. A.R. Maraximov — Termiz davlat universiteti rektori
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 26-dekabr,
1037-son