📅 2019-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 декабря 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 December 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 485-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, болалар ва ёшларни маданият ва санъат соҳасига жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастури (кейин ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастурини амалга ошириш бўйича кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Кузатув кенгаши деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. Белгилансинки:
Жамғарма Кузатув кенгашининг ишчи органи ва Дастурни амалга ошириш учун зарур бўлган товар (иш, хизмат)лар харид қилиниши юзасидан буюртмачи ҳисобланади;
Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун Жамғармага Республика болалар кутубхонаси ходимларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар ажратиш, шу жумладан, Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган ҳажмда бюджетдан ташқари манбалардан шакллантириладиган ўз маблағлари ҳисобига лавозим маошига устамалар белгилаш ҳуқуқи берилади.
4. Жамғарма:
ўз маблағлари ҳисобига маданият ва санъат объектларини меъморий жиҳатдан режалаштириш соҳасидаги энг яхши жаҳон тажрибасига мувофиқ 2021 йил 1 майга қадар Республика болалар кутубхонаси жойлашган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 47-уй манзилидаги бинони (кейинги ўринларда объект деб аталади) реконструкция қилиш ишларини амалга оширсин. Бунда:
2020 йил май ойига қадар объектнинг дизайни концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2020 йил сентябрь ойига қадар объектни реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин;
объектни реконструкция қилиш даврида Республика болалар кутубхонаси активларини кўчириш билан боғлиқ харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобига қоплаш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар объектни реконструкция қилиш даврида Республика болалар кутубхонасини вақтинча жойлаштириш учун бино ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1043-сон қарорига 1-ИЛОВА
2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш
Т/р Тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари Масъул ижрочилар I. Кутубхонани ижтимоий маконга интеграциялаш 1. Умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари учун мультимедиа таълим лабораториясини ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил I чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 2. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг салоҳиятини ривожлантириш учун ижодий майдончаларни ташкил этиш, шу жумладан, болалар таълим «co-working» платформасини ва бадиий студияни ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил II чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 3. «STREAM» (илм-фан, технологиялар, робототехника, инжиниринг, санъат, математика) ўқитиш методикасидан фойдаланган ҳолда тасвирий санъат, фотосуратга олиш, архитектура жиҳатидан режалаштириш, мусиқа фанлари ва табиий фан соҳасида фанлараро йўналишлар бўйича мактаб ёшидаги болалар ва умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари учун курсларни ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил III чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 4. Кутубхонага ташриф буюрувчиларга хизматларни инклюзив кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил IV чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 5. Нодир китоб нашрларини сақлаш учун кутубхона архиви фаолиятини ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил IV чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги II. Кутубхонанинг ташкилий ва маъмурий тузилмасини ҳамда уни бошқариш усулларини такомиллаштириш 6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2020 йил III чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги III. Кутубхона ходимларининг малакасини ошириш 7. Кутубхона ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш амалиётини жорий этиш, шунингдек, танлов асосида ишга қабул қилиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил III чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 8. Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда хизматларни инклюзив кўрсатишни таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган тренинглар ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар 2019 йил IV чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 9. Кутубхона ходимлари учун операцияларни ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг замонавий усуллари бўйича тренинглар, маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил IV чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги IV. Кутубхона биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш * 10. Кутубхона биносининг (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Яхё Ғуломов кўчаси, 47-уй) дизайни концепциясини ишлаб чиқиш. Тегишли шартномалар тузилишини таъминлаш, дизайн концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил май Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 11. Бинони реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома тузиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Ташкилий тадбирлар 2020 йил сентябрь Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 12. Бинони реконструкция қилиш ишларини бажариш. Кутубхона биносини реконструкция қилиш учун пудратчилар билан шартномалар тузилишини таъминлаш, кутубхона биносини реконструкция қилиш даврида унинг активларини кўчириш, реконструкция ишларини якунига етказиш. Ташкилий тадбирлар 2021 йил май Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 13. Кутубхонанинг техник активларини янгилаш. Зарур техник активлар рўйхатини шакллантириш, тегишли шартномалар тузилишини таъминлаш, техник активларни жойлаштириш. Ташкилий тадбирлар 2021 йил IV чорак Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1043-сон қарорига 2-ИЛОВА
2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастурини амалга ошириш бўйича кузатув кенгаши
1. Д. Кенжаев — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари, кузатув кенгаши раиси 2. Г. Умерова — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари, кузатув кенгаши раисининг ўринбосари 3. С. Тургунов — Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари 4. У. Қўқонбоев — Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари 5. Е. Тен — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, кузатув кенгашининг котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 декабрь,
1043-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi faoliyatini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 11-iyundagi 485-son qaroriga muvofiq, shuningdek, bolalar va yoshlarni madaniyat va sanʼat sohasiga jalb etish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2020 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi faoliyatini takomillashtirish dasturi (keyin oʻrinlarda Dastur deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq;
2020 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi faoliyatini takomillashtirish dasturini amalga oshirish boʻyicha kuzatuv kengashi (keyingi oʻrinlarda Kuzatuv kengashi deb ataladi) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar Dasturni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
3. Belgilansinki:
Jamgʻarma Kuzatuv kengashining ishchi organi va Dasturni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan tovar (ish, xizmat)lar xarid qilinishi yuzasidan buyurtmachi hisoblanadi;
Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish uchun Jamgʻarmaga Respublika bolalar kutubxonasi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish uchun mablagʻlar ajratish, shu jumladan, Kuzatuv kengashi tomonidan belgilanadigan hajmda budjetdan tashqari manbalardan shakllantiriladigan oʻz mablagʻlari hisobiga lavozim maoshiga ustamalar belgilash huquqi beriladi.
4. Jamgʻarma:
oʻz mablagʻlari hisobiga madaniyat va sanʼat obyektlarini meʼmoriy jihatdan rejalashtirish sohasidagi eng yaxshi jahon tajribasiga muvofiq 2021-yil 1-mayga qadar Respublika bolalar kutubxonasi joylashgan Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Yahyo Gʻulomov koʻchasi, 47-uy manzilidagi binoni (keyingi oʻrinlarda obyekt deb ataladi) rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshirsin. Bunda:
2020-yil may oyiga qadar obyektning dizayni konsepsiyasini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
2020-yil sentyabr oyiga qadar obyektni rekonstruksiya qilishning loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilishi va belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasin;
obyektni rekonstruksiya qilish davrida Respublika bolalar kutubxonasi aktivlarini koʻchirish bilan bogʻliq xarajatlarni Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga qoplash choralarini koʻrsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda 2020-yil 1-mayga qadar obyektni rekonstruksiya qilish davrida Respublika bolalar kutubxonasini vaqtincha joylashtirish uchun bino ajratsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga va Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-dekabrdagi 1043-son qaroriga 1-ILOVA
2020 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi faoliyatini takomillashtirish
T/r Tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Kutubxonani ijtimoiy makonga integratsiyalash 1. Umumtaʼlim muassasalarining oʻquvchilari uchun multimedia taʼlim laboratoriyasini tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil I chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 2. Umumtaʼlim muassasalari oʻquvchilarining salohiyatini rivojlantirish uchun ijodiy maydonchalarni tashkil etish, shu jumladan, bolalar taʼlim “co-working” platformasini va badiiy studiyani tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil II chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 3. “STREAM” (ilm-fan, texnologiyalar, robototexnika, injiniring, sanʼat, matematika) oʻqitish metodikasidan foydalangan holda tasviriy sanʼat, fotosuratga olish, arxitektura jihatidan rejalashtirish, musiqa fanlari va tabiiy fan sohasida fanlararo yoʻnalishlar boʻyicha maktab yoshidagi bolalar va umumtaʼlim muassasalarining oʻquvchilari uchun kurslarni tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil III chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 4. Kutubxonaga tashrif buyuruvchilarga xizmatlarni inklyuziv koʻrsatish uchun shart-sharoitlar yaratish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil IV chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 5. Nodir kitob nashrlarini saqlash uchun kutubxona arxivi faoliyatini tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil IV chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi II. Kutubxonaning tashkiliy va maʼmuriy tuzilmasini hamda uni boshqarish usullarini takomillashtirish 6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi ustavini ishlab chiqish va tasdiqlash. Normativ-huquqiy hujjat 2020-yil III chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi III. Kutubxona xodimlarining malakasini oshirish 7. Kutubxona xodimlarini majburiy attestatsiyadan oʻtkazish amaliyotini joriy etish, shuningdek, tanlov asosida ishga qabul qilish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil III chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 8. Yetakchi mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda xizmatlarni inklyuziv koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha ixtisoslashtirilgan treninglar tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar 2019-yil IV chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 9. Kutubxona xodimlari uchun operatsiyalarni tashkil etish va xizmatlar koʻrsatishning zamonaviy usullari boʻyicha treninglar, mahorat darslarini tashkil etish va oʻtkazish. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil IV chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi IV. Kutubxona binosini rekonstruksiya qilish va uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash * 10. Kutubxona binosining (Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Yaxyo Gʻulomov koʻchasi, 47-uy) dizayni konsepsiyasini ishlab chiqish. Tegishli shartnomalar tuzilishini taʼminlash, dizayn konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil may Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 11. Binoni rekonstruksiya qilishning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun shartnoma tuzish, loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, kelishish va belgilangan tartibda tasdiqlash. Tashkiliy tadbirlar 2020-yil sentyabr Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 12. Binoni rekonstruksiya qilish ishlarini bajarish. Kutubxona binosini rekonstruksiya qilish uchun pudratchilar bilan shartnomalar tuzilishini taʼminlash, kutubxona binosini rekonstruksiya qilish davrida uning aktivlarini koʻchirish, rekonstruksiya ishlarini yakuniga yetkazish. Tashkiliy tadbirlar 2021-yil may Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Toshkent shahar hokimligi 13. Kutubxonaning texnik aktivlarini yangilash. Zarur texnik aktivlar roʻyxatini shakllantirish, tegishli shartnomalar tuzilishini taʼminlash, texnik aktivlarni joylashtirish. Tashkiliy tadbirlar 2021-yil IV chorak Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-dekabrdagi 1043-son qaroriga 2-ILOVA
2020 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlim vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi faoliyatini takomillashtirish dasturini amalga oshirish boʻyicha kuzatuv kengashi
1. D. Kenjayev — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining oʻrinbosari, kuzatuv kengashi raisi 2. G. Umerova — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi ijrochi direktorining oʻrinbosari, kuzatuv kengashi raisining oʻrinbosari 3. S. Turgunov — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari 4. U. Qoʻqonboyev — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining oʻrinbosari 5. E. Ten — Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish, tahlil qilish va strategik rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi, kuzatuv kengashining kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 27-dekabr,
1043-son