📅 2020-yil 8-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 8-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 8 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕТОДИКА
ТИЗИМИ
ТИЗИМИ
РЎЙХАТИ
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг самарали механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровнома шаклларини ҳамда ўтказиш муддатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2020 йил 1 мартга қадар ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин;
баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар бериб борсин;
Низомга асосан баҳолаш якунлари бўйича тегишли ҳудуддаги 2-иловада назарда тутилган ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини намунали кўрсаткичга эга бўлганда — рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда — интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳар ярим йиллик якунлари бўйича 15 августга қадар, йил якунлари бўйича 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
5. Белгилансинки:
а) тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини рағбатлантириш — маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан;
ҳудудлардаги тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш — уларнинг бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари ҳисобидан;
ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тенг миқдорларда амалга оширилади;
б) ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича ярим йиллик ва йиллик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, шунингдек, Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш хизмати кўрсатиш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан шартнома тузиш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровлар, шу жумладан электрон сўровлар ўтказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш кўрсаткичларини такомиллаштириб бориш, зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтинги услубиёти асосида тегишли хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда баҳолаш ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш (кейинги ўринларда баҳолаш деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Баҳолаш мазкур Низом асосида ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ташкилотлар — ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (уларнинг ҳудудий бўлинмалари);
индикатор — тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлашда баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;
расмий статистик маълумотлар — баҳолашга маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган ваколатли ташкилотлар томонидан тақдим этилган ва ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган статистик ва таҳлилий маълумотлар;
ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда тасдиқланган шаклдаги сўровномалар асосида тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган аноним ёки очиқ сўровлар натижалари бўйича тўпланган маълумотлар;
«BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (кейинги ўринларда «BUSINESS INDICATOR» ААТ деб аталади) — ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот.
4. Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилади
5. Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳарлар (кейинги ўринларда тегишли ҳудуд деб аталади) рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади.
6. Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда баҳолашга масъул органлар деб аталади) томонидан мазкур Низом асосида ярим йиллик ва йил якуни бўйича амалга оширилади.
2-боб. Баҳолашга оид асосий индикаторлар
7. Баҳолаш қуйидаги индикаторлар асосида амалга оширилади:
бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун ажратилганлик ҳолати;
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш даражаси;
тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи;
давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати;
тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати;
тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши;
тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши;
тадбиркорлик субъектларидан ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлар сони;
мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низоларнинг кўриб чиқилиши ҳолати;
тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси;
янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда улар фаолиятининг давомийлиги (яшовчанлик);
тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлик даражаси;
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси;
тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги ҳолати;
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари даражаси;
тадбиркорлик субъектлари учун солиқ, молия, бухгалтерия ва бошқа турдаги ўқув-семинарлар ташкиллаштирилганлиги;
тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланганлиги;
тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги;
тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати кўрсаткичи;
тадбиркорлик субъектларининг ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлик ҳолати;
ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи.
ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун ажратилганлик ҳолати;
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш даражаси;
тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги;
тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати;
тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати кўрсаткичи;
тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши;
тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши;
тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси;
янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда улар фаолиятининг давомийлиги (яшовчанлик);
тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлик даражаси;
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари даражаси;
тадбиркорлик субъектларига солиқ, молия, бухгалтерия ва бошқа турдаги ўқув-семинарлар ташкиллаштирилганлиги;
ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси;
тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланилганлиги индикаторларини аниқлашга масъул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи;
давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати;
тадбиркорлик субъектларидан ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлар сони;
мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низоларнинг кўриб чиқилиши ҳолати;
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси;
тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги ҳолати;
тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлик ҳолати;
ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикаторларини ҳисоблашга масъул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги индикаторларни баҳолашда ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни бепул олади.
3-боб. Тадбиркорликнинг ривожланганлик индикаторларини ҳисоблаш ва баҳолаш
9. Тадбиркорликнинг ривожланганлик индикаторларини ҳисоблаш ушбу Низомда 2-иловада келтирилган Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага мувофиқ «BUSINESS INDICATOR» ААТ орқали амалга оширилади.
10. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлардан фойдаланилади.
11. Расмий статистик маълумотлар ушбу Низомнинг иловасидаги Методикада назарда тутилган масъул ташкилотлар томонидан I ярим йиллик учун 1 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 мартга қадар «BUSINESS INDICATOR» ААТга киритилиши шарт.
12. Ушбу Низомнинг 7-банди ўн тўққизинчи , йигирманчи , йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошиларидаги индикаторлар баҳолашга масъул органлар томонидан ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлар асосида ҳисобланади ва баҳоланади.
13. Баҳолашга масъул ташкилотлар тақдим этилган маълумотлар ва ўтказилган сўровларнинг натижалари асосида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларини умумлаштиради, ҳисобот якуни бўйича ярим йиллик маълумотларни жорий йил 15 август ва йил якунларига оид маълумотларни кейинги йил 15 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилади, доимий равишда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
14. Рейтинг баҳосининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида танқидий муҳокама қилинади.
15. Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб 1 баллдан 10 баллгача рейтингда баҳоланиб, «намунали», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилади.
16. Ҳудудларда индикаторларни баҳолаш натижаларига мувофиқ тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси рейтинг бали бўйича:
9 баллдан 10 баллгача бўлган ҳудуд — «намунали»;
7 баллдан 9 баллгача бўлган ҳудуд — «яхши»;
5 баллдан 7 баллгача бўлган ҳудуд — «қониқарли»;
5 баллгача бўлган ҳудуд — «қониқарсиз» деб топилади.
4-боб. Баҳолаш натижалари бўйича ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш
17. Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини ҳамда 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, «қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўриш ҳар ярим йилликда 25 августга қадар ҳамда йил учун келгуси йилнинг 25 мартига қадар баҳолашга масъул органлар таклифларига асосан амалга оширилади.
18. Рағбатлантириш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудуддаги:
ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;
ташкилотларнинг бошқарув ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали амалга оширилади.
18 1 . «Намунали» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «намунали» бўлган тақдирда тақдирланади.
19. Интизомий чора кўриш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «қониқарсиз» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўллаш орқали амалга оширилади.
19 1 . «Қониқарсиз» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «қониқарсиз» бўлган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилади.
20. Рағбатлантириш ва интизомий чора кўриш масаласи:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига — Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатма берилади;
туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимларига — уларнинг республика бошқаруви идоралари томонидан, туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимларига — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқаруви идоралари томонидан қарорлар қабул қилинади.
21. Баҳолаш якунлари бўйича тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудудларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби
Босқичлар Тадбирлар Масъуллар Бажариш муддатлари 1-босқич Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровнома шаклини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қарор қабул қилингандан кундан бошлаб 1 ой ичида 2-босқич Ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасининг кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда баҳолаш имконини берувчи «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (АТТ)ни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2020 йил 1 мартгача 3-босқич Расмий статистик маълумотларни «BUSINESS INDICATOR» ААТга киритиш. Низомнинг иловасидаги Методикада назарда тутилган масъул ташкилотлар I ярим йиллик учун 1 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 мартга қадар 4-босқич Ўтказилган сўров натижаларини умумлаштиришва маълумотларни «BUSINESS INDICATOR» ААТга киритиш. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк I ярим йиллик учун 1 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 мартга қадар 5-босқич «BUSINESS INDICATOR» ААТ орқали ҳудудларнинг рейтинг кўрсаткичини ҳисоблаш ҳамда ҳудудлар кесимида натижани аниқлаш. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги I ярим йиллик учун 10 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 10 мартга қадар 6-босқич Статистик маълумотлар ва ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларини умумлаштириш , Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилиш , ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги I ярим йиллик учун 15 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 15 мартга қадар 7-босқич Вазирлар Маҳкамаси мажлиси ҳамда Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш . Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари I ярим йиллик учун 20 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 20 мартга қадар 8-босқич Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси « намунали » деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ташкилотлар бошқарув ходимларини моддий рағбатлантириш , шунингдек,« қониқарсиз » деб топилганда интизомий чора кўриш . Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мазкур қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган ташкилотларнинг республика бошқаруви идоралари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқаруви идоралари I ярим йиллик учун 25 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 25 мартга қадар 9-босқич Баҳолаш якунларига кўра тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси « намунали » деб топилган ҳудудларнинг ижобий иш тажрибасини бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги I ярим йиллик учун 1 сентябрга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 апрелга қадар
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу методика Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш ушбу Методика ва унинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тизимлари асосида ташкил этилади.
3. Мазкур Методикада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
индикаторни ҳисоблаш методикаси — индикаторнинг миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган усул;
индикаторни баҳолаш методикаси — миқдори аниқланган индикаторга мутаносиб бўлган баҳони бериш усули;
ижобий индикаторлар — индикатор даражасининг ортиб боришига мос равишда юқори баҳоланадиган индикаторлар;
салбий индикаторлар — индикатор даражасининг ортиб боришига мос равишда паст баҳоланадиган индикаторлар;
кредит портфели — муайян вақтга банкда мавжуд бўлган кредитлар бўйича асосий қарз қисмининг қолдиғи;
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир (устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно).
2-боб. Расмий статистик маълумотлар асосида индикаторларни ҳисоблаш тартиби
1-§. Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун бериш кўрсаткичини ҳисоблаш
4. Ярим йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги (кейинги ўринларда тегишли ҳудуд деб аталади) бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича аниқланган натижалар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 1 = (И дм + И еу ) / 2
бунда:
И 1 — давлат активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича индикатор миқдори (фоизда);
И дм — давлат кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш бўйича субиндикатор миқдори (фоизда);
И еу — бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича субиндикатор миқдори (фоизда).
Давлат кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш бўйича субиндикатор миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
И дм = (С дм / Б дм ) × 100
бунда:
С дм — самарали фойдаланиш ташкил этилган давлат кўчмас мулки объектлари сони;
Б дм — тегишли ҳудудда мавжуд бўлган давлат кўчмас мулки объектлари сони (давлат фойдаланувидан бўлганлардан ташқари).
Бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича субиндикатор миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
И еу = (С еу / Б еу ) × 100
бунда:
С еу — самарали фойдаланиш ташкил этилган ер участкалари майдони (гектарда).
Б еу — тегишли ҳудудда мавжуд бўлган давлат ер участкалари майдони (давлат фойдаланувида бўлганлардан ташқари, гектарда).
5. Бўш турган, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ушбу ер участка ва объектларни ижарага бериш, фаолиятини тиклаш, сотиш, давлат-хусусий шериклик асосида бериш, кичик саноат (эркин иқтисодий) зона ташкил этиш, фойдаланишга яроқсиз объектни бузиш орқали бўшаган ер майдонини тадбиркорлик субъектларига бериш ва объектни турар жой сифатида фойдаланишга бериш орқали амалга оширилади.
6. Тегишли ҳудудда бўш давлат мулки объектлари ва ер участкалари мавжуд бўлмаган тақдирда индикатор миқдори 100 фоизга тенг деб ҳисобланади.
2-§. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичини ҳисоблаш
7. Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 2.1 = (Л эк / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 2.1 — индикатор миқдори (сонда);
Л эк — тегишли ҳудуддаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
8. Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 2.2 = (С эк / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 2.2 — индикатор миқдори (сўмда);
С эк — тегишли ҳудуддаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммаси;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
3-§. Тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
9. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони * уларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 3 = (Қб / Тҳф) х 1000
бунда:
И 3 — индикатор миқдори (сонда);
Қ б — ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
4-§. Давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши кўрсаткичини ҳисоблаш
10. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда кўрсатилган давлат хизматларининг ушбу ҳудудда уларга кўрсатилган жами давлат хизматларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 4 = (Д қб / Д жк ) × 100
бунда:
И 4 — индикатор миқдори (фоизда);
Д қб — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартиб бузилган ҳолда кўрсатилган давлат хизматлари сони;
Д жк — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган жами давлат хизматлари сони.
5-§. Тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш
11. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига амалда ажратилган кредит миқдорининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача кредит миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 5.1 = (К ҳа / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 5.1 — индикатор миқдори (сўмда);
К ҳа — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига амалда ажратилган кредит миқдори (сўмда), агар кредитлар хорижий валютада ажратилган бўлса, уларнинг сўмдаги эквиваленти индикатор ҳисобланаётган вақтдаги Марказий банк курси бўйича аниқланади;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
6-§. Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши кўрсаткичини ҳисоблаш
12. Ҳисобот йили якуни бўйича тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг ушбу ҳудуддаги ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ҳажмини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 6 = М т / Т ҳф
бунда:
И 6 — индикатор миқдори (сўмда);
М т — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари умумий ҳажми (сўмда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
7-§. Тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши кўрсаткичини ҳисоблаш
13. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 7.1 = (Т т / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 7.1 — индикатор миқдори (сўмда);
ТТ — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва йиғимлар) миқдори (сўмда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
13 1 . Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 7.2 = Т т - Т ҳд
бунда:
И 7.2 — индикатор миқдори (сўмда);
Т Т — тегишли ҳудуддаги Давлат бюджетига тўланган солиқ тўловлари (жисмоний шахслардан ва давлат органларидан ундирилган солиқ тўловлари бундан мустасно) миқдори (сўмда);
Т ҳд — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан тўланган солиқ тўловлари.
8-§. Тадбиркорлар субъектларидан келиб тушган мурожаатлар кўрсаткичини ҳисоблаш
14. Ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 8 = (М ж / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 8 — индикатор миқдори (сонда);
М ж — ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларидан тегишли ҳудуддаги ташкилотлари, шунингдек маҳаллий ижро ҳокимияти органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлари сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
9-§. Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низолар кўрсаткичини ҳисоблаш
15. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 9.1 = (Н ж / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 9.1 — индикатор миқдори (сонда);
Н ж — ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
16. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 9.2 = (Б ж / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 9.2 — индикатор миқдори (сонда);
Б ж — ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
10-§. Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш
17. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва йиғимлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 10.1 = (Қ ҳ / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 10.1 — индикатор миқдори (сўмда);
Қҳ — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва йиғимлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) миқдори (сўмда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
18. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундирилиши лозим бўлган, лекин ундирилмаган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорликнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 10.2 = (У ҳ / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 10.2 — индикатор миқдори (сонда);
У ҳ — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундириладиган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорлик миқдори (сўмда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
19. Ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларининг 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлик суммаларининг тегишли ҳудуддаги банклар (тижорат ва хусусий) кредит портфелидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 10.3 = (К мў / К п ) × 100
бунда:
И 10.3 — индикатор миқдори (фоизда);
К мў — тадбиркорлик субъектларининг тегишли ҳудуддаги банкларда (тижорат ва хусусий) мавжуд бўлган 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик суммалари (сўмда), агар кредитлар хорижий валютада ажратилган бўлса, уларнинг сўмдаги эквиваленти индикатор ҳисобланаётган вақтдаги Марказий банк курси бўйича аниқланади;
К п — тегишли ҳудуддаги банкларнинг (тижорат ва хусусий) кредит портфели ҳажми (сўмда).
11-§. Янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг яшовчанлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
20. Тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 11.1 = (Т ҳф / А ҳ ) × 1000
бунда:
И 11.1 — индикатор миқдори (сонда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони;
А ҳ — тегишли ҳудуддаги жами аҳоли сони.
21. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 11.2 = (Т я / Т фю ) × 100
бунда:
И 11.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Т я — тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони;
Т фю — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
22. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) «ноль» солиқ ҳамда бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 11.3 = (Т фт / Т жр ) × 100
бунда:
И 11.3 — индикатор миқдори (фоизда);
Т фт — тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) «ноль» солиқ ва бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектлари сони;
Т жр — тегишли ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектлари сони.
23. Тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудудда ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 11.4 = (Т уф / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 11.4 — индикатор миқдори (сонда);
Т уф — тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
12-§. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
24. Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда банд бўлган ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 12 = (Б т / Б ҳа ) × 1000
бунда:
И 12 — индикатор миқдори (сонда);
Б т — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;
Б ҳа — тегишли ҳудудда банд бўлган аҳоли сони.
13-§. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражасини ҳисоблаш
25. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш кўрсаткичи ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.1 = (Т ж / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 13.1 — индикатор миқдори (сонда);
Т ж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишлар сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
25 1 . Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишларга нисбатини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.2 = 100 — ((Т н / Т ж ) × 100)
бунда:
И 13.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Т н — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишлар сони.
25 2 . Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.3 = 100 — ((Т ар / Т аж ) × 100)
бунда:
И 13.3 — индикатор миқдори (фоизда);
Т ар — ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи органларнинг рад этилган ариза (буюртманома)лари сони;
Т аж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган жами ариза (буюртманома)лар сони.
25 3 . Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.4 = (Т о / Т қж ) × 100
бунда:
И 13.4 — индикатор миқдори (фоизда);
Т о — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишлар сони;
Т қж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлар сони.
25 4 . Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 2 -моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.5 = 100 — ((М м / М жт ) × 100)
бунда:
И 13.5 — индикатор миқдори (фоизда);
М м — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 2 -моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони;
М жт — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслар сони.
14-§. Тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
26. Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сонининг ушбу ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 14 = (Ҳ б / Ҳ ж ) × 1000
бунда:
И 14 — индикатор миқдори (сонда);
Ҳ б — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сони;
Ҳ ж — тегишли ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари сони.
15-§. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари кўрсаткичини ҳисоблаш
27. Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар устав капиталида шаклланган маблағларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 15.1 = (К ж / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 15.1 — индикатор миқдори (сўмда);
К ж — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари — юридик шасхлар устав капиталида шаклланган маблағлар йиғиндиси (сўмда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
28. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммасининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳоли сонига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 15.2 = (И ҳ / А ҳ ) × 1000
бунда:
И 15.2 — индикатор миқдори (сўмда);
И ҳ — тегишли ҳудудда жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммаси (сўмда);
А ҳ — тегишли ҳудуддаги жами аҳоли сони.
16-§. Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкиллаштирилганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
29. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 16 = (С ҳ / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 16 — индикатор миқдори (сонда);
С ҳ — ярим йил давомида тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
17-§. Тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланилганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
30. Ярим йил давомида «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 17 = (К кҳ / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 17 — индикатор миқдори (сўмда);
К кҳ — ярим йил давомида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумма (сўмда);
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
18-§. Хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш
30 1 . Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари расман иш билан таъминлаган аҳоли сонига нисбатан улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 21.1 = (Бтх / Бт) × 100
бунда:
И 21.1 — индикатор миқдори (фоизда);
Бтх — тегишли ҳудудда хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;
Бт — тегишли ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони.
30 2 . Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг Давлат бюджетига келиб тушган тушумларидаги улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 21.2 = (Ттх / Тт ) × 100
бунда:
И 21.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Ттх — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда);
Тт — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда).
3-боб. Ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлар асосида индикаторларни ҳисоблаш тартиби
1-§. Тадбиркорларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларининг доимий таъминланганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
31. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда кўрсатилганлиги индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 18 = ((Э ў + Г ў + С ў ) / 3
бунда:
И 18 — индикатор миқдори (сонда);
Э ў — етказиб берилган электр энергиясига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;
Г ў — етказиб берилган табиий газга тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;
С ў — етказиб берилган ичимлик сувига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл.
31 1 . Тадбиркорлик субъектларига етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувига қўйилган ўртача балл қуйидаги формула асосида аниқланади:
бунда:
Б й1 — биринчи савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
Р с1 — биринчи савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;
Б йn — ҳар бир савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
Р сn — ҳар бир савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;
C n — сўровда берилган жами саволлар сони.
Мисол учун: Электр энергияси тармоғига уланиш ва таъминланганлик даражаси бўйича сўровнома 3 та саволдан иборат бўлиб, 1-саволда 1 000 нафар респондент, 2-саволда 800 нафар респондент ва 3-саволда 700 нафар респондент иштирок этган тақдирда:
Савол Жами респондент (Р сn ) Жавоб вариантлари Берилган жавоблар сони Қўйиладиган балл Ҳар бир жавоб бўйича баллар йиғиндиси Б йn 1 2 3 4 5 6 =(4 х 5) 7 1-савол 1000 1-жавоб 200 1 200 2600 2-жавоб 250 2 500 3-жавоб 350 3 1050 4-жавоб 150 4 600 5-жавоб 50 5 250 2- савол 800 1-жавоб 100 1 100 2375 2-жавоб 200 2 400 3-жавоб 250 3 750 4-жавоб 125 4 500 5-жавоб 125 5 625 3 - савол 700 1-жавоб 50 1 50 2675 2-жавоб 85 2 170 3-жавоб 105 3 315 4-жавоб 160 4 640 5-жавоб 300 5 1500
Юқоридагиларга асосан электр энергияси учун ўртача балл қуйидагича аниқланади:
((2600 / 1000) + (2375 / 800) + (2675 / 700)) / 3 = 3,13 балл
бунда:
2 600 — 1-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
1 000 — 1-саволда иштирок этган жами респондентлар;
2 375 — 2-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
800 — 2-саволда иштирок этган жами респондентлар;
2 675 — 3-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
700 — 3-саволда иштирок этган жами респондентлар;
3 — саволлар сони.
2-§. Тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати кўрсаткичини ҳисоблаш
32. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатининг индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 5.2 = ((Б й1 / Р с1 ) + ... + (Б йn / Р сn )) / C n **
3-§. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлиги даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш
33. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 19 = ((Б й1 / Р с1 ) + ... + (Б йn / Р сn )) / C n ***
4-§. Тадбиркорлик субъектларининг давлат ташкилотларга бўлган ишончи кўрсаткичини ҳисоблаш
34. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 20 = ((Б й1 / Р с1 ) + ... + (Б йn / Р сn )) / C n ****
4-боб. Индикатор кўрсаткичларини баҳолаш тартиби
35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И 1 , И 3 , И 7.1 , И 7.2 , И 8 , И 10.1 , И 10.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.3 , И 11.4 , И 12 , И 15.1 , И 18 , И 5.2 , И 19 , И 20 , И 21.1 , И 21.2 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И 2.1 , И 2.2 , И 4 , И 5.1 , И 6 , И 9.1 , И 9.2 , И 10.3 , И 13.1 , И 13.2 , И 13.3 , И 13.4 , И 13.5 , И 14 , И 15.2 , И 16 , И 17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади.
36. Ижобий индикаторларга эга бўлган И 1 , И 2.1 , И 2.2 , И 5.1 , И 6 , И 7.1 , И 7.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.4 , И 12 , И 13.2 , И 13.3 , И 13.4 , И 13.5 , И 15.1 , И 15.2 , И 16 , И 17 , И 18 , И 5.2 , И 20 , И 21.1 , ва И 21.2 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:
Б ии = [((И ҳ — И мин ) / (И макс — И мин )) × (10 — 1)] + 1
бунда:
Б ии — ижобий индикаторларга бериладиган балл;
И ҳ — баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;
И мин — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;
И макс — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.
37. Салбий кўрсаткичларга эга бўлган И 3 , И 4 , И 8 , И 9.1 , И 9.2 , И 10.1 , И 10.2 , И 10.3 , И 11.3 , И 13.1 , И 14 ва И 19 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:
Б си = 10-[((И ҳ — И мин ) / (И макс — И мин )) × (10-1)]
бунда:
Б си — салбий индикаторларга бериладиган балл;
И ҳ — баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;
И мин — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;
И макс — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.
38. Қуйидаги индикаторларга оширилган коэффициент асосида балл берилади:
И 6 — 1,5 коэффициент;
И 7 — 1,45 коэффициент;
И 12 — 1,4 коэффициент;
И 11.4 — 1,35 коэффициент;
И 15.1 — 1,3 коэффициент;
И 20 — 1,25 коэффициент;
И 1 — 1,2 коэффициент;
И 3 — 1,15 коэффициент.
Индикаторларга оширилган коэффициент қуйидаги тартибда ҳисобланади ва ушбу Методиканинг 39-бандида назарда тутилган ўртача баллни ҳисоблашда инобатга олинади:
Б ои = Б ии/си × К м
бунда:
Б ои — индикаторнинг оширилган коэффициент бўйича ҳисобланган бали;
Б ии/си — ижобий ёки салбий индикатор учун берилган балл;
К м — индикаторлар учун тегишли бўлган коэффициент миқдори.
39. Тегишли ҳудуднинг ўртача балини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликдаги формулалар асосида аниқланади:
Б ииў = (Б ии1 + Б ии2 + ... +Б ии23 ) / 24
Б сиў = (Б си1 + Б си2 + ... +Б си13 ) / 12
Б уў = (Б ииў + Б сиў ) / 2
бунда:
Б ииў — ижобий индикаторнинг ўртача бали;
Б ии1 ... Б ии24 — ушбу методиканинг 36-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган ижобий индикаторларнинг бали;
Б сиў — салбий индикаторнинг ўртача бали;
Б си1 ... Б си12 — ушбу методиканинг 37-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган салбий индикаторларнинг бали;
Б уў — тегишли ҳудуднинг умумий ўртача бали.
5-боб. Якунловчи қоидалар
40. Тегишли ҳудудларнинг рейтинг бали бир хил бўлган тақдирда, И 6 , И 7 , И 12 , И 11.4 , И 15.1 , И 20 , И 1 ва И 3 индикаторлар бўйича олинган ўртача балл миқдоридан келиб чиқиб, ушбу кетма-кетлик асосида яхшироқ бўлган ҳудудларга юқорироқ ўрин белгиланади.
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-ИЛОВА
Расмий статистик кўрсаткичларга асосан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш
Т/р Индикатор (кўрсаткич)нинг номи Ўлчов бирлиги Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси Индикаторни баҳолаш Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар 1. Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун бериш кўрсаткичи фоиз Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси 2. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичи сон Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сўм Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача 3. Тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланганлиги кўрсаткичи сон Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларидан ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. Давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши фоиз Тегишли ҳудудда белгиланган тартиб бузилган ҳолда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматларнинг жами кўрсатилган давлат хизматларидаги улуши 1 баллдан 10 баллгача Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 5. Тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати сўм Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдорининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган кредит миқдори 1 б?ллдан 10 баллгача Марказий банк, Миллий статистика қўмитаси 6. Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши сўм Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг ушбу ҳудуддаги ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ҳажми 1 баллдан 10 баллгача Миллий статистика қўмитаси 7. Тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши сўм 1. Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига туширилган тушумнинг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори. 2. Ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдори. 1 баллдан 10 баллгача Давлат солиқ қўмитаси 8. Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлар салмоғи сон Тегишли ҳудуддаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Қабулхоналар орқали тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси (келишув асосида), Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари 9. Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низолар сон Тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Олий суд (келишув асосида) сон Тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Олий суд (келишув асосида) 10. Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси сўм Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва йиғимлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Давлат солиқ қўмитаси сўм Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундирилиши лозим бўлган, лекин ундирилмаган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорликнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (келишув асосида) фоиз Ҳудудда тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит суммаларнинг 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлик суммаларининг кредит портфелидаги улуши 1 баллдан 10 баллгача Марказий банк 11. Янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг яшовчанлиги сон Тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фоиз Тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улуши 1 баллдан 10 баллгача Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фоиз Тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) «ноль» солиқ ҳамда бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектларидаги улуши 1 баллдан 10 баллгача Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси сон Тегиш??и ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудудда ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси 12. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги сон Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда банд бўлган ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (республика бўйича расман банд бўлган аҳоли сони бўйича), Миллий статистика қўмитаси (республика бўйича тадбиркорлик субъектларида расман банд бўлган аҳоли сони бўйича) 13. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси сон Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (келишув асосида) фоиз Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишлардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача фоиз Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача фоиз Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача фоиз Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 2 -моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача 14. Тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги сон Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сонининг ушбу ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Марказий банк 15. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари сўм Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари — юридик шасхлар устав капиталида шаклланган маблағларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Миллий статистика қўмитаси сўм Тегишли ҳудуддаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммасининг республика миқёсида жалб қилинган мазкур турдаги инвестицияларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 нафар аҳоли сонига тўғри келадиган миқдори 1 баллдан 10 баллгача Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 16. Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкил қилинганлиги сон Тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори 1 баллдан 10 баллгача Савдо-саноат палатаси 17. Тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланилганлиги сўм «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори 1 баллдан 10 баллгача «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти 18. Хизматлар соҳасининг ривожланганлиги фоиз Тегишли ҳудудда хизматлар соҳасида банд бўлганларнинг жами тадбиркорлик соҳаларидаги бандларга нисбати 1 баллдан 10 баллгача Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фоиз Ярим йил давомида тегишли ҳудудда хизматлар соҳаси бўйича тўланган бюджетга тўловларнинг ярим йил давомида тегишли ҳудудда ҳудуддаги жами тадбиркорлик соҳалари бўйича бюджетга тўланган тўловларга нисбати 1 баллдан 10 баллгача Давлат солиқ қўмитаси
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 2-ИЛОВА
Сўровнома натижаларига асосан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш
Т/р Индикатор (кўрсаткич)нинг номи Ўлчов бирлиги Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси Индикаторни баҳолаш Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар 1. Тадбиркорларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларининг доимий таъминланганлиги сон Тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда етказиб берилганлиги 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси 1 баллдан 10 баллгача Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2. Тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати сон Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифати 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси 1 баллдан 10 баллгача Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 3. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлиги сон Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси 1 баллдан 10 баллгача Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 4. Тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи сон Тадбиркорлик субъектларининг тегишли ҳудуддаги давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи даражаси 1 баллдан 10 баллгача Адлия вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий ва маъмурий судлари * . 2. Республика давлат бошқаруви органларининг лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш функцияларини амалга оширувчи ҳудудий бўлинмалари. 3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари. 4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари. 5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари * . 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари. 7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари. 8. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари. 9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари. 10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари. 11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари. 12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳудудий бўлинмалари * . 13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари. 14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳудудий девонлари. * 15. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари * . 16. Давлат улуши иштирокидаги тижорат банклари * . 17. «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари * . 18. «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари * .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 январь,
8-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
METODIKA
TIZIMI
TIZIMI
ROʻYXATI
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan chora-tadbirlarni kuchaytirish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning masʼuliyatini yanada oshirish, hududlarda ishbilarmonlik muhitiga salbiy taʼsir etuvchi omillarni aniqlash hamda ularni bartaraf etishning samarali mexanizmlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi hamda Adliya vazirligining 2020-yil 1-martdan boshlab respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisida nizom (keyingi oʻrinlarda Nizom deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish boʻyicha maʼlumotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi va haqqoniyligi uchun manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar rahbarlari shaxsan javobgar ekanligi belgilab qoʻyilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan birgalikda:
bir oy muddatda hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻtkaziladigan soʻrovnoma shakllarini hamda oʻtkazish muddatlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
2020-yil 1-martga qadar hududlarning tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi koʻrsatkichlarini hisoblash va baholash boʻyicha “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi ishlab chiqilishini va ishga tushirilishini taʼminlasin;
baholash natijalari boʻyicha tegishli hududlarda tadbirkorlikni rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni belgilash yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga takliflar berib borsin;
Nizomga asosan baholash yakunlari boʻyicha tegishli hududdagi 2-ilovada nazarda tutilgan tashkilotlarning rahbar va boshqaruv xodimlarini, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlarini namunali koʻrsatkichga ega boʻlganda — ragʻbatlantirish hamda qoniqarsiz koʻrsatkichga ega boʻlganda — intizomiy javobgarlikka tortish yuzasidan har yarim yillik yakunlari boʻyicha 15-avgustga qadar, yil yakunlari boʻyicha 15-martga qadar Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritib borsin.
5. Belgilansinki:
a) tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish natijalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish — mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari mablagʻlari hisobidan;
hududlardagi tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi 2-ilovada nazarda tutilgan tashkilotlar rahbarlari va boshqaruv xodimlarini ragʻbatlantirish — ularning budjetdan tashqari va oʻz mablagʻlari hisobidan;
hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini hisoblash va baholash boʻyicha “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimini ishlab chiqish va ishga tushirish, texnik xizmat koʻrsatish va qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, uning funksional imkoniyatlarini yanada takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish — Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish budjetdan tashqari jamgʻarmasi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga teng miqdorlarda amalga oshiriladi;
b) hududlarning tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash natijalari boʻyicha yarim yillik va yillik maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining majlislari, shuningdek, Oliy Majlisi palatalari va xalq deputatlari Kengashlari majlislarida muhokama qilib boriladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimini ishlab chiqish va ishga tushirish, texnik xizmat koʻrsatish va qoʻllab-quvvatlash xizmati koʻrsatish yuzasidan, istisno tariqasida, tender (tanlov) savdolarini oʻtkazmasdan xarid komissiyalari tomonidan baholanadigan eng yaxshi takliflarni saralab olish yoʻli bilan shartnoma tuzish huquqi berilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Adliya vazirligi “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi bilan birgalikda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash maqsadida tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida soʻrovlar, shu jumladan elektron soʻrovlar oʻtkazilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan kelishilgan holda respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash koʻrsatkichlarini takomillashtirib borish, zarur hollarda ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritib borsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi ikki oy muddatda Samarqand va Buxoro viloyatlarida Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” reytingi uslubiyoti asosida tegishli xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda baholash oʻtkazish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va sanoat vaziri B.A. Xodjayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga 1-ILOVA
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash (keyingi oʻrinlarda baholash deb ataladi) tartibini belgilaydi.
2. Baholash mazkur Nizom asosida yarim yillik va yil yakuni boʻyicha oʻtkaziladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tashkilotlar — hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar (ularning hududiy boʻlinmalari);
indikator — tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini aniqlashda baholanishi lozim boʻlgan asosiy koʻrsatkich;
rasmiy statistik maʼlumotlar — baholashga maʼlumotlarni taqdim etish uchun masʼul boʻlgan vakolatli tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan va ushbu tashkilotlarning rahbarlari tomonidan tasdiqlangan statistik va tahliliy maʼlumotlar;
oʻtkazilgan soʻrovlar boʻyicha maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Adliya vazirligi tomonidan “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi bilan birgalikda tasdiqlangan shakldagi soʻrovnomalar asosida tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻtkaziladigan anonim yoki ochiq soʻrovlar natijalari boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar;
“BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda “BUSINESS INDICATOR” AAT deb ataladi) — hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi koʻrsatkichlarini hisoblash va baholash boʻyicha avtomatlashtirilgan dasturiy taʼminot.
4. Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha qonuniylik, oshkoralik, xolislik, adolatlilik, tenglik va shaffoflik prinsiplariga asoslangan holda amalga oshiriladi
5. Baholash natijasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek tuman va shaharlar (keyingi oʻrinlarda tegishli hudud deb ataladi) reytingi tuziladi, reytingda yuqori koʻrsatkichlarga ega hududdagi tashkilotlar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari boshqaruv xodimlari moddiy ragʻbatlantiriladi.
6. Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda baholashga masʼul organlar deb ataladi) tomonidan mazkur Nizom asosida yarim yillik va yil yakuni boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Baholashga oid asosiy indikatorlar
7. Baholash quyidagi indikatorlar asosida amalga oshiriladi:
boʻsh turgan bino-inshootlar va uchastkalarni tadbirkorlik faoliyati uchun ajratilganlik holati;
erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalaridan samarali foydalanish darajasi;
tadbirkorlik subyektlarining mulk huquqi daxlsizligining taʼminlanganlik koʻrsatkichi;
davlat xizmatlarini koʻrsatishda, jumladan litsenziya va ruxsatnomalar berishda qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi holati;
tadbirkorlik subyektlariga kreditlar ajratilishi holati;
tadbirkorlik subyektlarining yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi;
tadbirkorlik subyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga kelib tushgan tushumlardagi ulushi;
tadbirkorlik subyektlaridan tashkilotlar, shuningdek mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga kelib tushgan murojaatlar soni;
majburiyatlarning bajarilishi bilan bogʻliq nizolarning koʻrib chiqilishi holati;
tadbirkorlik subyektlarining iqtisodiy madaniyati darajasi;
yangi tashkil etilgan, faoliyat yuritmayotgan va tugatilgan tadbirkorlik subyektlari hamda ular faoliyatining davomiyligi (yashovchanlik);
tadbirkorlik subyektlari tomonidan aholini ish bilan taʼminlanganlik darajasi;
tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasi;
tadbirkorlik subyektlarining banklardagi hisobvaraqlariga band solinganligi holati;
tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun joylashtirilgan asosiy kapital qoʻyilmalari darajasi;
tadbirkorlik subyektlari uchun soliq, moliya, buxgalteriya va boshqa turdagi oʻquv-seminarlar tashkillashtirilganligi;
tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklaridagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarini kompensatsiyalar shaklida qoplanganligi;
tadbirkorlik subyektlarining muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlanganligi;
tadbirkorlik subyektlariga bank xizmatlari koʻrsatilishi sifati koʻrsatkichi;
tadbirkorlik subyektlarining homiylikka va boshqa tadbirlarga majburiy jalb etilganlik holati;
hududdagi tadbirkorlik subyektlarining tashkilotlar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga boʻlgan ishonchi.
hududlarda xizmatlar sohasining rivojlanganlik darajasi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi:
boʻsh turgan bino-inshootlar va uchastkalarni tadbirkorlik faoliyati uchun ajratilganlik holati;
erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalaridan samarali foydalanish darajasi;
tadbirkorlik subyektlarining muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlanganligi;
tadbirkorlik subyektlariga kreditlar ajratilishi holati;
tadbirkorlik subyektlariga bank xizmatlari koʻrsatilishi sifati koʻrsatkichi;
tadbirkorlik subyektlarining yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi;
tadbirkorlik subyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga kelib tushgan tushumlardagi ulushi;
tadbirkorlik subyektlarining iqtisodiy madaniyati darajasi;
yangi tashkil etilgan, faoliyat yuritmayotgan va tugatilgan tadbirkorlik subyektlari hamda ular faoliyatining davomiyligi (yashovchanlik);
tadbirkorlik subyektlari tomonidan aholini ish bilan taʼminlanganlik darajasi;
tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun joylashtirilgan asosiy kapital qoʻyilmalari darajasi;
tadbirkorlik subyektlariga soliq, moliya, buxgalteriya va boshqa turdagi oʻquv-seminarlar tashkillashtirilganligi;
hududlarda xizmatlar sohasining rivojlanganlik darajasi;
tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklaridagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarini kompensatsiyalar shaklida qoplanilganligi indikatorlarini aniqlashga masʼul hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
tadbirkorlik subyektlarining mulk huquqi daxlsizligining taʼminlanganlik koʻrsatkichi;
davlat xizmatlarini koʻrsatishda, jumladan litsenziya va ruxsatnomalar berishda qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi holati;
tadbirkorlik subyektlaridan tashkilotlar, shuningdek mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga kelib tushgan murojaatlar soni;
majburiyatlarning bajarilishi bilan bogʻliq nizolarning koʻrib chiqilishi holati;
tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasi;
tadbirkorlik subyektlarining banklardagi hisobvaraqlariga band solinganligi holati;
tadbirkorlik subyektlarini homiylikka va boshqa tadbirlarga majburiy jalb etilganlik holati;
hududdagi tadbirkorlik subyektlarining tashkilotlar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga boʻlgan ishonchi indikatorlarini hisoblashga masʼul hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Adliya vazirligi indikatorlarni baholashda tashkilotlar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan zarur maʼlumotlarni bepul oladi.
3-bob. Tadbirkorlikning rivojlanganlik indikatorlarini hisoblash va baholash
9. Tadbirkorlikning rivojlanganlik indikatorlarini hisoblash ushbu Nizomda 2-ilovada keltirilgan Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodikaga muvofiq “BUSINESS INDICATOR” AAT orqali amalga oshiriladi.
10. Indikatorlarni hisoblashda rasmiy statistik va oʻtkazilgan soʻrovlar boʻyicha maʼlumotlardan foydalaniladi.
11. Rasmiy statistik maʼlumotlar ushbu Nizomning ilovasidagi Metodikada nazarda tutilgan masʼul tashkilotlar tomonidan I yarim yillik uchun 1-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 1-martga qadar “BUSINESS INDICATOR” AATga kiritilishi shart.
12. Ushbu Nizomning 7-bandi oʻn toʻqqizinchi , yigirmanchi , yigirma birinchi va yigirma ikkinchi xatboshilaridagi indikatorlar baholashga masʼul organlar tomonidan oʻtkazilgan soʻrovlar boʻyicha maʼlumotlar asosida hisoblanadi va baholanadi.
13. Baholashga masʼul tashkilotlar taqdim etilgan maʼlumotlar va oʻtkazilgan soʻrovlarning natijalari asosida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash yakunlarini umumlashtiradi, hisobot yakuni boʻyicha yarim yillik maʼlumotlarni joriy yil 15-avgust va yil yakunlariga oid maʼlumotlarni keyingi yil 15-martga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi hamda Oliy Majlisi palatalari va xalq deputatlari Kengashlariga taqdim qiladi, doimiy ravishda ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan oʻz rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boradi.
14. Reyting bahosining natijalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari va xalq deputatlari Kengashlari majlislarida tanqidiy muhokama qilinadi.
15. Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi aniqlangan indikatorlarning miqdoriga qarab 1 balldan 10 ballgacha reytingda baholanib, “namunali”, “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb topiladi.
16. Hududlarda indikatorlarni baholash natijalariga muvofiq tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi reyting bali boʻyicha:
9 balldan 10 ballgacha boʻlgan hudud — “namunali”;
7 balldan 9 ballgacha boʻlgan hudud — “yaxshi”;
5 balldan 7 ballgacha boʻlgan hudud — “qoniqarli”;
5 ballgacha boʻlgan hudud — “qoniqarsiz” deb topiladi.
4-bob. Baholash natijalari boʻyicha tashkilotlar xodimlarini ragʻbatlantirish va shaxsiy masʼuliyatini kuchaytirish
17. Baholash natijalari boʻyicha tegishli hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “namunali” deb topilganda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlarini hamda 2-ilovada nazarda tutilgan tashkilotlar rahbarlari va boshqaruv xodimlarini ragʻbatlantirish, shuningdek, “qoniqarsiz” deb topilganda intizomiy chora koʻrish har yarim yillikda 25-avgustga qadar hamda yil uchun kelgusi yilning 25-martiga qadar baholashga masʼul organlar takliflariga asosan amalga oshiriladi.
18. Ragʻbatlantirish tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “namunali” deb topilgan hududdagi:
tashkilotlar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlariga lavozim maoshining 25 foizi miqdorida;
tashkilotlarning boshqaruv xodimlariga lavozim maoshining 50 foizi miqdorida pul mukofoti berish orqali amalga oshiriladi.
18 1 . “Namunali” deb topilgan viloyat yoki tuman (shahar) darajasidagi hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi tashkilotlar xodimlari faqat ushbu tashkilotlar masʼul boʻlgan koʻrsatkichlar “namunali” boʻlgan taqdirda taqdirlanadi.
19. Intizomiy chora koʻrish tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “qoniqarsiz” deb topilgan hududdagi tashkilotlar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlariga lavozim maoshlarining 25 foizi miqdorida jarima qoʻllash orqali amalga oshiriladi.
19 1 . “Qoniqarsiz” deb topilgan viloyat yoki tuman (shahar) darajasidagi hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi tashkilotlar rahbarlari faqat ushbu tashkilotlar masʼul boʻlgan koʻrsatkichlar “qoniqarsiz” boʻlgan taqdirda intizomiy javobgarlikka tortiladi.
20. Ragʻbatlantirish va intizomiy chora koʻrish masalasi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining birinchi oʻrinbosarlariga — Vazirlar Mahkamasi tomonidan koʻrsatma beriladi;
tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlariga — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tashkilotlari rahbarlari va boshqaruv xodimlariga — ularning respublika boshqaruvi idoralari tomonidan, tuman (shahar) tashkilotlari rahbarlari va boshqaruv xodimlariga — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqaruvi idoralari tomonidan qarorlar qabul qilinadi.
21. Baholash yakunlari boʻyicha tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “namunali” deb topilgan hududlarning ijobiy ish tajribasi boshqa hududlar oʻrtasida ommalashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar koʻriladi.
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi
Bosqichlar Tadbirlar Masʼullar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻtkaziladigan soʻrovnoma shaklini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasi bilan kelishish. Adliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Qaror qabul qilingandan kundan boshlab 1 oy ichida 2-bosqich Hududlarning tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasining koʻrsatkichlarini hisoblash hamda baholash imkonini beruvchi “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi (ATT)ni ishlab chiqish va ishga tushirish. Adliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2020-yil 1-martgacha 3-bosqich Rasmiy statistik maʼlumotlarni “BUSINESS INDICATOR” AATga kiritish. Nizomning ilovasidagi Metodikada nazarda tutilgan masʼul tashkilotlar I yarim yillik uchun 1-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 1-martga qadar 4-bosqich Oʻtkazilgan soʻrov natijalarini umumlashtirishva maʼlumotlarni “BUSINESS INDICATOR” AATga kiritish. Adliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Markaziy bank I yarim yillik uchun 1-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 1-martga qadar 5-bosqich “BUSINESS INDICATOR” AAT orqali hududlarning reyting koʻrsatkichini hisoblash hamda hududlar kesimida natijani aniqlash. Adliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi I yarim yillik uchun 10-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 10-martga qadar 6-bosqich Statistik maʼlumotlar va oʻtkazilgan soʻrovlar natijalari asosida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash yakunlarini umumlashtirish , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi hamda Oliy Majlisi palatalari va xalq deputatlari Kengashlariga taqdim qilish , oʻz rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib borish. Adliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi I yarim yillik uchun 15-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 15-martga qadar 7-bosqich Vazirlar Mahkamasi majlisi hamda Oliy Majlis palatalari va xalq deputatlari Kengashlari majlislarida hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholashning reyting koʻrsatkichlari natijalarini muhokama qilish . Vazirlar Mahkamasi, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi hamda viloyat, tuman va shahar xalq deputatlari Kengashlari I yarim yillik uchun 20-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 20-martga qadar 8-bosqich Baholash natijalari boʻyicha tegishli hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “ namunali ” deb topilganda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar)lar hokimlarining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tashkilotlar boshqaruv xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish , shuningdek,“ qoniqarsiz ” deb topilganda intizomiy chora koʻrish . Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, mazkur qarorning 2-ilovasi bilan tasdiqlangan tashkilotlarning respublika boshqaruvi idoralari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqaruvi idoralari I yarim yillik uchun 25-avgustga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 25-martga qadar 9-bosqich Baholash yakunlariga koʻra tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “ namunali ” deb topilgan hududlarning ijobiy ish tajribasini boshqa hududlar oʻrtasida ommalashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar koʻrish. Adliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi I yarim yillik uchun 1-sentabrga qadar, yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 1-aprelga qadar
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu metodika Oʻzbekiston Respublikasi hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi koʻrsatkichlarini hisoblash va baholash tartibini belgilaydi.
2. Hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash ushbu Metodika va uning 1 va 2-ilovalariga muvofiq hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tizimlari asosida tashkil etiladi.
3. Mazkur Metodikada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
indikatorni hisoblash metodikasi — indikatorning miqdorini aniqlash uchun foydalaniladigan usul;
indikatorni baholash metodikasi — miqdori aniqlangan indikatorga mutanosib boʻlgan bahoni berish usuli;
ijobiy indikatorlar — indikator darajasining ortib borishiga mos ravishda yuqori baholanadigan indikatorlar;
salbiy indikatorlar — indikator darajasining ortib borishiga mos ravishda past baholanadigan indikatorlar;
kredit portfeli — muayyan vaqtga bankda mavjud boʻlgan kreditlar boʻyicha asosiy qarz qismining qoldigʻi;
tadbirkorlik subyektlari — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslardir (ustav kapitalida davlat ulushi boʻlgan yuridik shaxslar, fermer va dehqon xoʻjaliklari bundan mustasno).
2-bob. Rasmiy statistik maʼlumotlar asosida indikatorlarni hisoblash tartibi
1-§. Boʻsh turgan bino-inshootlar va uchastkalarni tadbirkorlik faoliyati uchun berish koʻrsatkichini hisoblash
4. Yarim yil davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududidagi (keyingi oʻrinlarda tegishli hudud deb ataladi) boʻsh turgan, foydalanilmayotgan obyektlar va yer uchastkalardan (davlat aktivlaridan) samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha aniqlangan natijalar quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 1 = (I dm + I yeu ) / 2
bunda:
I 1 — davlat aktivlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha indikator miqdori (foizda);
I dm — davlat koʻchmas mulkidan samarali foydalanish boʻyicha subindikator miqdori (foizda);
I yeu — boʻsh turgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha subindikator miqdori (foizda).
Davlat koʻchmas mulkidan samarali foydalanish boʻyicha subindikator miqdori quyidagi formula asosida aniqlanadi:
I dm = (S dm / B dm ) × 100
bunda:
S dm — samarali foydalanish tashkil etilgan davlat koʻchmas mulki obyektlari soni;
B dm — tegishli hududda mavjud boʻlgan davlat koʻchmas mulki obyektlari soni (davlat foydalanuvidan boʻlganlardan tashqari).
Boʻsh turgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha subindikator miqdori quyidagi formula asosida aniqlanadi:
I yeu = (S yeu / B yeu ) × 100
bunda:
S yeu — samarali foydalanish tashkil etilgan yer uchastkalari maydoni (gektarda).
B yeu — tegishli hududda mavjud boʻlgan davlat yer uchastkalari maydoni (davlat foydalanuvida boʻlganlardan tashqari, gektarda).
5. Boʻsh turgan, foydalanilmayotgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish ushbu yer uchastka va obyektlarni ijaraga berish, faoliyatini tiklash, sotish, davlat-xususiy sheriklik asosida berish, kichik sanoat (erkin iqtisodiy) zona tashkil etish, foydalanishga yaroqsiz obyektni buzish orqali boʻshagan yer maydonini tadbirkorlik subyektlariga berish va obyektni turar joy sifatida foydalanishga berish orqali amalga oshiriladi.
6. Tegishli hududda boʻsh davlat mulki obyektlari va yer uchastkalari mavjud boʻlmagan taqdirda indikator miqdori 100 foizga teng deb hisoblanadi.
2-§. Erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalaridan samarali foydalanish koʻrsatkichini hisoblash
7. Tegishli hududda tashkil etilgan erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar sonining ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 2.1 = (L ek / T hf ) × 1000
bunda:
I 2.1 — indikator miqdori (sonda);
L ek — tegishli hududdagi erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
8. Tegishli hududda tashkil etilgan erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar summasining ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 2.2 = (S ek / T hf ) × 1000
bunda:
I 2.2 — indikator miqdori (soʻmda);
S ek — tegishli hududdagi erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar summasi;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
3-§. Tadbirkorlik subyektlarining mulk huquqi daxlsizligi taʼminlanganligi koʻrsatkichini hisoblash
9. Yarim yil davomida tegishli hududda yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qarorlarida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlari hamda noturar koʻchmas mulk mulkdorlari boʻlgan jismoniy shaxslar soni * ularning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 3 = (Qb / Thf) x 1000
bunda:
I 3 — indikator miqdori (sonda);
Q b — yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qarorlarida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlari hamda noturar koʻchmas mulk mulkdorlari boʻlgan jismoniy shaxslar soni;
Thf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
4-§. Davlat xizmatlarini koʻrsatishda, jumladan litsenziya va ruxsatnomalar berishda qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi koʻrsatkichini hisoblash
10. Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga qonunchilikda belgilangan tartibga rioya etmagan holda koʻrsatilgan davlat xizmatlarining ushbu hududda ularga koʻrsatilgan jami davlat xizmatlaridagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 4 = (D qb / D jk ) × 100
bunda:
I 4 — indikator miqdori (foizda);
D qb — tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga qonunchilikda belgilangan tartib buzilgan holda koʻrsatilgan davlat xizmatlari soni;
D jk — tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatilgan jami davlat xizmatlari soni.
5-§. Tadbirkorlik subyektlariga kreditlar ajratilishi darajasi koʻrsatkichini hisoblash
11. Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga amalda ajratilgan kredit miqdorining ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha kredit miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 5.1 = (K ha / T hf ) × 1000
bunda:
I 5.1 — indikator miqdori (soʻmda);
K ha — tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga amalda ajratilgan kredit miqdori (soʻmda), agar kreditlar xorijiy valyutada ajratilgan boʻlsa, ularning soʻmdagi ekvivalenti indikator hisoblanayotgan vaqtdagi Markaziy bank kursi boʻyicha aniqlanadi;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
6-§. Tadbirkorlik subyektlarining yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi koʻrsatkichini hisoblash
12. Hisobot yili yakuni boʻyicha tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari ishlab chiqargan mahsulotlari hajmining ushbu hududdagi har bir faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan hajmini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 6 = M t / T hf
bunda:
I 6 — indikator miqdori (soʻmda);
M t — tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlari umumiy hajmi (soʻmda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
7-§. Tadbirkorlik subyektlarining Davlat budjetiga kelib tushgan tushumlardagi ulushi koʻrsatkichini hisoblash
13. Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlaridan Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 7.1 = (T t / T hf ) × 1000
bunda:
I 7.1 — indikator miqdori (soʻmda);
TT — tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan Davlat budjetiga toʻlangan umumiy toʻlovlar (soliq va yigʻimlar) miqdori (soʻmda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
13 1 . Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlaridan Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 7.2 = T t - T hd
bunda:
I 7.2 — indikator miqdori (soʻmda);
T T — tegishli hududdagi Davlat budjetiga toʻlangan soliq toʻlovlari (jismoniy shaxslardan va davlat organlaridan undirilgan soliq toʻlovlari bundan mustasno) miqdori (soʻmda);
T hd — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan davlat ishtirokidagi tashkilotlar tomonidan toʻlangan soliq toʻlovlari.
8-§. Tadbirkorlar subyektlaridan kelib tushgan murojaatlar koʻrsatkichini hisoblash
14. Yarim yil davomida tadbirkorlik subyektlaridan kelib tushgan murojaatlari sonining ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 8 = (M j / T hf ) × 1000
bunda:
I 8 — indikator miqdori (sonda);
M j — yarim yil davomida tadbirkorlik subyektlaridan tegishli hududdagi tashkilotlari, shuningdek mahalliy ijro hokimiyati organlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari va Virtual qabulxonasi, Bosh vazirning Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalari orqali kelib tushgan murojaatlari soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
9-§. Majburiyatlarning bajarilishi bilan bogʻliq nizolar koʻrsatkichini hisoblash
15. Yarim yil davomida tegishli hududdagi iqtisodiy va maʼmuriy sudlarda tadbirkorlik subyektlari ishtirokida koʻrib chiqilgan nizolar (fuqarolik va ommaviy huquqiy munosabatlarga oid) sonining ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 9.1 = (N j / T hf ) × 1000
bunda:
I 9.1 — indikator miqdori (sonda);
N j — yarim yil davomida tegishli hududdagi iqtisodiy va maʼmuriy sudlarda tadbirkorlik subyektlari ishtirokida koʻrib chiqilgan nizolar (fuqarolik va ommaviy huquqiy munosabatlarga oid) soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
16. Yarim yil davomida tegishli hududdagi iqtisodiy sudlarda tadbirkorlik subyektlariga nisbatan chiqarilgan sud buyruqlari sonining ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 9.2 = (B j / T hf ) × 1000
bunda:
I 9.2 — indikator miqdori (sonda);
B j — yarim yil davomida tegishli hududdagi iqtisodiy sudlarda tadbirkorlik subyektlariga nisbatan chiqarilgan sud buyruqlari soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
10-§. Tadbirkorlik subyektlarining iqtisodiy madaniyati darajasi koʻrsatkichini hisoblash
17. Yarim yil davomida tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining soliq va yigʻimlar boʻyicha mavjud qarzdorligining (bundan majburiy ijro jarayonidagilar mustasno) ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 10.1 = (Q h / T hf ) × 1000
bunda:
I 10.1 — indikator miqdori (soʻmda);
Qh — tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining soliq va yigʻimlar boʻyicha mavjud qarzdorligining (bundan majburiy ijro jarayonidagilar mustasno) miqdori (soʻmda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
18. Yarim yil davomida tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari hisobidan Davlat budjeti va budjetdan tashqari jamgʻarmalar foydasiga undirilishi lozim boʻlgan, lekin undirilmagan majburiy ijro jarayonida boʻlgan qarzdorlikning ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 10.2 = (U h / T hf ) × 1000
bunda:
I 10.2 — indikator miqdori (sonda);
U h — tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari hisobidan Davlat budjeti va budjetdan tashqari jamgʻarmalar foydasiga undiriladigan majburiy ijro jarayonida boʻlgan qarzdorlik miqdori (soʻmda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
19. Yarim yil davomida tadbirkorlik subyektlarining 90 kundan ortiq muddati oʻtgan kredit qarzdorlik summalarining tegishli hududdagi banklar (tijorat va xususiy) kredit portfelidagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 10.3 = (K moʻ / K p ) × 100
bunda:
I 10.3 — indikator miqdori (foizda);
K moʻ — tadbirkorlik subyektlarining tegishli hududdagi banklarda (tijorat va xususiy) mavjud boʻlgan 90 kundan ortiq muddati oʻtgan qarzdorlik summalari (soʻmda), agar kreditlar xorijiy valyutada ajratilgan boʻlsa, ularning soʻmdagi ekvivalenti indikator hisoblanayotgan vaqtdagi Markaziy bank kursi boʻyicha aniqlanadi;
K p — tegishli hududdagi banklarning (tijorat va xususiy) kredit portfeli hajmi (soʻmda).
11-§. Yangi tashkil etilgan, faoliyat yuritmayotgan va tugatilgan tadbirkorlik subyektlari hamda ularning yashovchanligi koʻrsatkichini hisoblash
20. Tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari sonining ushbu hududdagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 11.1 = (T hf / A h ) × 1000
bunda:
I 11.1 — indikator miqdori (sonda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni;
A h — tegishli hududdagi jami aholi soni.
21. Tegishli hududda yarim yil davomida yangi tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlarining ushbu hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlaridagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 11.2 = (T ya / T fyu ) × 100
bunda:
I 11.2 — indikator miqdori (foizda);
T ya — tegishli hududda yarim yil davomida yangi tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlari soni;
T fyu — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
22. Tegishli hududda yarim yil davomida faoliyat yuritishni toʻxtatib turgan va (yoki) “nol” soliq hamda boshqa hisobotlarni topshirayotgan tadbirkorlik subyektlarining ushbu hududda roʻyxatga olingan jami tadbirkorlik subyektlaridagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 11.3 = (T ft / T jr ) × 100
bunda:
I 11.3 — indikator miqdori (foizda);
T ft — tegishli hududda yarim yil davomida faoliyat yuritishni toʻxtatib turgan va (yoki) “nol” soliq va boshqa hisobotlarni topshirayotgan tadbirkorlik subyektlari soni;
T jr — tegishli hududda roʻyxatga olingan jami tadbirkorlik subyektlari soni.
23. Tegishli hududda uch yil davomida uzluksiz faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari sonining ushbu hududda har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 11.4 = (T uf / T hf ) × 1000
bunda:
I 11.4 — indikator miqdori (sonda);
T uf — tegishli hududda uch yil davomida uzluksiz faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
12-§. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan aholini ish bilan taʼminlanganligi koʻrsatkichini hisoblash
24. Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholining ushbu hududda band boʻlgan har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 12 = (B t / B ha ) × 1000
bunda:
I 12 — indikator miqdori (sonda);
B t — tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholi soni;
B ha — tegishli hududda band boʻlgan aholi soni.
13-§. Tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasini hisoblash
25. Tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini tekshirish koʻrsatkichi yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan jami qonuniy tekshirishlarning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.1 = (T j / T hf ) × 1000
bunda:
I 13.1 — indikator miqdori (sonda);
T j — yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan jami qonuniy tekshirishlar soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
25 1 . Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan tekshirishlarning qonuniyligi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Biznes-ombudsman tomonidan aniqlangan noqonuniy tekshirishlarning qonuniy oʻtkazilgan tekshirishlarga nisbatini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.2 = 100 — ((T n / T j ) × 100)
bunda:
I 13.2 — indikator miqdori (foizda);
T n — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Biznes-ombudsman tomonidan aniqlangan noqonuniy tekshirishlar soni.
25 2 . Tekshirishlarni oʻtkazish uchun nazorat qiluvchi organlar tomonidan kiritilgan ariza (buyurtnoma)larning asoslanganligi yarim yil davomida tegishli hududda nazorat qiluvchi organlar rad etilgan ariza (buyurtmanoma)larining jami berilgan ariza (buyurtmanoma)lardagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.3 = 100 — ((T ar / T aj ) × 100)
bunda:
I 13.3 — indikator miqdori (foizda);
T ar — yarim yil davomida tegishli hududda tekshirishlarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi nazorat qiluvchi organlarning rad etilgan ariza (buyurtmanoma)lari soni;
T aj — yarim yil davomida tegishli hududda tekshirishlarni oʻtkazish uchun nazorat qiluvchi organlar tomonidan kiritilgan jami ariza (buyurtmanoma)lar soni.
25 3 . Tekshirishlarni ogohlantirish bilan yakunlash darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi aniqlanib, ogohlantirish bilan yakunlangan tekshirishlarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi qayd etilgan jami tekshirishlardagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.4 = (T o / T qj ) × 100
bunda:
I 13.4 — indikator miqdori (foizda);
T o — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi aniqlanib, ogohlantirish bilan yakunlangan tekshirishlar soni;
T qj — yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida nazorat qiluvchi organlar tomonidan qonun buzilishi qayd etilgan jami tekshirishlar soni.
25 4 . Tekshiruvchi mansabdor shaxslarning professionallik darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 241 2 -moddasiga asosan javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshirish huquqini tasdiqlovchi maxsus guvohnomaga ega boʻlgan jami mansabdor shaxslardagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.5 = 100 — ((M m / M jt ) × 100)
bunda:
I 13.5 — indikator miqdori (foizda);
M m — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 241 2 -moddasiga asosan javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslar soni;
M jt — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshirish huquqini tasdiqlovchi maxsus guvohnomaga ega boʻlgan mansabdor shaxslar soni.
14-§. Tadbirkorlik subyektlarining banklardagi hisobvaraqlariga band solinganligi koʻrsatkichini hisoblash
26. Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlarining banklardagi band solingan (inkasso, davlat ijrochilari qarori, ijro hujjati asosida) hisobvaraqlari sonining ushbu hududda asosiy hisobvaraqlari mavjud boʻlgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 14 = (H b / H j ) × 1000
bunda:
I 14 — indikator miqdori (sonda);
H b — tegishli hududda tadbirkorlik subyektlarining banklardagi band solingan (inkasso, davlat ijrochilari qarori, ijro hujjati asosida) hisobvaraqlari soni;
H j — tegishli hududda asosiy hisobvaraqlari mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlari soni.
15-§. Tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun joylashtirilgan asosiy kapital qoʻyilmalari koʻrsatkichini hisoblash
27. Tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar ustav kapitalida shakllangan mablagʻlarning ushbu hududdagi har 1 000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 15.1 = (K j / T hf ) × 1000
bunda:
I 15.1 — indikator miqdori (soʻmda);
K j — tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shasxlar ustav kapitalida shakllangan mablagʻlar yigʻindisi (soʻmda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
28. Yarim yil davomida tegishli hududdagi jalb qilingan toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar summasining ushbu hududdagi har 1 000 nafar aholi soniga toʻgʻri keladigan miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 15.2 = (I h / A h ) × 1000
bunda:
I 15.2 — indikator miqdori (soʻmda);
I h — tegishli hududda jalb qilingan toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar summasi (soʻmda);
A h — tegishli hududdagi jami aholi soni.
16-§. Tadbirkorlik subyektlari uchun oʻquv-seminarlar tashkillashtirilganligi koʻrsatkichini hisoblash
29. Yarim yil davomida tegishli hududda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi tomonidan tadbirkorlik subyektlari uchun tashkil etilgan soliq, moliya, buxgalteriya, bank va boshqa sohalar boʻyicha oʻquv-seminarlar umumiy sonining har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 16 = (S h / T hf ) × 1000
bunda:
I 16 — indikator miqdori (sonda);
S h — yarim yil davomida tegishli hududda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi tomonidan tadbirkorlik subyektlari uchun tashkil etilgan soliq, moliya, buxgalteriya, bank va boshqa sohalar boʻyicha oʻquv-seminarlar umumiy soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
17-§. Tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarini kompensatsiyalar shaklida qoplanilganligi koʻrsatkichini hisoblash
30. Yarim yil davomida “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati tomonidan tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlari qoplanilgan summaning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 17 = (K kh / T hf ) × 1000
bunda:
I 17 — indikator miqdori (soʻmda);
K kh — yarim yil davomida Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi tomonidan tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlari qoplanilgan summa (soʻmda);
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
18-§. Xizmatlar sohasining rivojlanganlik darajasini hisoblash
30 1 . Tegishli hududda yarim yil davomida xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholining ushbu hududda jami tadbirkorlik subyektlari rasman ish bilan taʼminlagan aholi soniga nisbatan ulushini aniqlash quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 21.1 = (Btx / Bt) × 100
bunda:
I 21.1 — indikator miqdori (foizda);
Btx — tegishli hududda xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholi soni;
Bt — tegishli hududda jami tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholi soni.
30 2 . Tegishli hududda yarim yil davomida xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlarining Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning Davlat budjetiga kelib tushgan tushumlaridagi ulushini aniqlash quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 21.2 = (Ttx / Tt ) × 100
bunda:
I 21.2 — indikator miqdori (foizda);
Ttx — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan Davlat budjetiga toʻlangan umumiy toʻlovlar (soliq va boshqa majburiy toʻlovlar) miqdori (soʻmda);
Tt — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan jami tadbirkorlik subyektlari tomonidan Davlat budjetiga toʻlangan umumiy toʻlovlar (soliq va boshqa majburiy toʻlovlar) miqdori (soʻmda).
3-bob. Oʻtkazilgan soʻrovlar boʻyicha maʼlumotlar asosida indikatorlarni hisoblash tartibi
1-§. Tadbirkorlarning muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining doimiy taʼminlanganligi koʻrsatkichini hisoblash
31. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra, tadbirkorlik subyektlariga muhandislik-kommunikatsiya xizmatlari amalda koʻrsatilganligi indikatori 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 18 = ((E oʻ + G oʻ + S oʻ ) / 3
bunda:
I 18 — indikator miqdori (sonda);
E oʻ — yetkazib berilgan elektr energiyasiga tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoʻyilgan oʻrtacha ball;
G oʻ — yetkazib berilgan tabiiy gazga tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoʻyilgan oʻrtacha ball;
S oʻ — yetkazib berilgan ichimlik suviga tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoʻyilgan oʻrtacha ball.
31 1 . Tadbirkorlik subyektlariga yetkazib berilgan elektr energiyasi, tabiiy gaz va ichimlik suviga qoʻyilgan oʻrtacha ball quyidagi formula asosida aniqlanadi:
bunda:
B y1 — birinchi savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
R s1 — birinchi savol boʻyicha ishtirok etgan jami respondentlar soni;
B yn — har bir savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
R sn — har bir savol boʻyicha ishtirok etgan jami respondentlar soni;
C n — soʻrovda berilgan jami savollar soni.
Misol uchun: Elektr energiyasi tarmogʻiga ulanish va taʼminlanganlik darajasi boʻyicha soʻrovnoma 3 ta savoldan iborat boʻlib, 1-savolda 1 000 nafar respondent, 2-savolda 800 nafar respondent va 3-savolda 700 nafar respondent ishtirok etgan taqdirda:
Savol Jami respondent (R sn ) Javob variantlari Berilgan javoblar soni Qoʻyiladigan ball Har bir javob boʻyicha ballar yigʻindisi B yn 1 2 3 4 5 6 =(4 x 5) 7 1-savol 1000 1-javob 200 1 200 2600 2-javob 250 2 500 3-javob 350 3 1050 4-javob 150 4 600 5-javob 50 5 250 2- savol 800 1-javob 100 1 100 2375 2-javob 200 2 400 3-javob 250 3 750 4-javob 125 4 500 5-javob 125 5 625 3 - savol 700 1-javob 50 1 50 2675 2-javob 85 2 170 3-javob 105 3 315 4-javob 160 4 640 5-javob 300 5 1500
Yuqoridagilarga asosan elektr energiyasi uchun oʻrtacha ball quyidagicha aniqlanadi:
((2600 / 1000) + (2375 / 800) + (2675 / 700)) / 3 = 3,13 ball
bunda:
2 600 — 1-savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
1 000 — 1-savolda ishtirok etgan jami respondentlar;
2 375 — 2-savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
800 — 2-savolda ishtirok etgan jami respondentlar;
2 675 — 3-savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
700 — 3-savolda ishtirok etgan jami respondentlar;
3 — savollar soni.
2-§. Tadbirkorlik subyektlariga bank xizmatlari koʻrsatilishi sifati koʻrsatkichini hisoblash
32. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra, tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatilayotgan bank xizmatlari sifatining indikatori 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 5.2 = ((B y1 / R s1 ) + ... + (B yn / R sn )) / C n **
3-§. Tadbirkorlik subyektlarini homiylikka va boshqa tadbirlarga majburiy jalb etilganligi darajasi koʻrsatkichini hisoblash
33. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra tadbirkorlik subyektlari tomonidan majburiy homiylik va boshqa tadbirlarga jalb etish 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 19 = ((B y1 / R s1 ) + ... + (B yn / R sn )) / C n ***
4-§. Tadbirkorlik subyektlarining davlat tashkilotlarga boʻlgan ishonchi koʻrsatkichini hisoblash
34. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra, tadbirkorlik subyektlarining tashkilotlar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga boʻlgan ishonchi indikatori 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 20 = ((B y1 / R s1 ) + ... + (B yn / R sn )) / C n ****
4-bob. Indikator koʻrsatkichlarini baholash tartibi
35. Indikator koʻrsatkichlarini baholashda I 1 , I 3 , I 7.1 , I 7.2 , I 8 , I 10.1 , I 10.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.3 , I 11.4 , I 12 , I 15.1 , I 18 , I 5.2 , I 19 , I 20 , I 21.1 , I 21.2 indikatorlari tuman (shahar) darajasida, I 2.1 , I 2.2 , I 4 , I 5.1 , I 6 , I 9.1 , I 9.2 , I 10.3 , I 13.1 , I 13.2 , I 13.3 , I 13.4 , I 13.5 , I 14 , I 15.2 , I 16 , I 17 indikatorlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar darajasida hisoblanadi. Mazkur metodika boʻyicha aniqlangan indikatorlar ijobiy va salbiy koʻrsatkichlarga ega boʻladi.
36. Ijobiy indikatorlarga ega boʻlgan I 1 , I 2.1 , I 2.2 , I 5.1 , I 6 , I 7.1 , I 7.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.4 , I 12 , I 13.2 , I 13.3 , I 13.4 , I 13.5 , I 15.1 , I 15.2 , I 16 , I 17 , I 18 , I 5.2 , I 20 , I 21.1 , va I 21.2 indikatorlariga quyidagi formula asosida ball beriladi:
B ii = [((I h — I min ) / (I maks — I min )) × (10 — 1)] + 1
bunda:
B ii — ijobiy indikatorlarga beriladigan ball;
I h — baholanayotgan tegishli hududning indikator miqdori;
I min — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng past koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori;
I maks — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori.
37. Salbiy koʻrsatkichlarga ega boʻlgan I 3 , I 4 , I 8 , I 9.1 , I 9.2 , I 10.1 , I 10.2 , I 10.3 , I 11.3 , I 13.1 , I 14 va I 19 indikatorlariga quyidagi formula asosida ball beriladi:
B si = 10-[((I h — I min ) / (I maks — I min )) × (10-1)]
bunda:
B si — salbiy indikatorlarga beriladigan ball;
I h — baholanayotgan tegishli hududning indikator miqdori;
I min — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng past koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori;
I maks — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori.
38. Quyidagi indikatorlarga oshirilgan koeffitsiyent asosida ball beriladi:
I 6 — 1,5 koeffitsiyent;
I 7 — 1,45 koeffitsiyent;
I 12 — 1,4 koeffitsiyent;
I 11.4 — 1,35 koeffitsiyent;
I 15.1 — 1,3 koeffitsiyent;
I 20 — 1,25 koeffitsiyent;
I 1 — 1,2 koeffitsiyent;
I 3 — 1,15 koeffitsiyent.
Indikatorlarga oshirilgan koeffitsiyent quyidagi tartibda hisoblanadi va ushbu Metodikaning 39-bandida nazarda tutilgan oʻrtacha ballni hisoblashda inobatga olinadi:
B oi = B ii/si × K m
bunda:
B oi — indikatorning oshirilgan koeffitsiyent boʻyicha hisoblangan bali;
B ii/si — ijobiy yoki salbiy indikator uchun berilgan ball;
K m — indikatorlar uchun tegishli boʻlgan koeffitsiyent miqdori.
39. Tegishli hududning oʻrtacha balini hisoblash quyidagi ketma-ketlikdagi formulalar asosida aniqlanadi:
B iioʻ = (B ii1 + B ii2 + ... +B ii23 ) / 24
B sioʻ = (B si1 + B si2 + ... +B si13 ) / 12
B uoʻ = (B iioʻ + B sioʻ ) / 2
bunda:
B iioʻ — ijobiy indikatorning oʻrtacha bali;
B ii1 ... B ii24 — ushbu metodikaning 36-bandida nazarda tutilgan tartibda aniqlangan ijobiy indikatorlarning bali;
B sioʻ — salbiy indikatorning oʻrtacha bali;
B si1 ... B si12 — ushbu metodikaning 37-bandida nazarda tutilgan tartibda aniqlangan salbiy indikatorlarning bali;
B uoʻ — tegishli hududning umumiy oʻrtacha bali.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
40. Tegishli hududlarning reyting bali bir xil boʻlgan taqdirda, I 6 , I 7 , I 12 , I 11.4 , I 15.1 , I 20 , I 1 va I 3 indikatorlar boʻyicha olingan oʻrtacha ball miqdoridan kelib chiqib, ushbu ketma-ketlik asosida yaxshiroq boʻlgan hududlarga yuqoriroq oʻrin belgilanadi.
Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodikaga 1-ILOVA
Rasmiy statistik koʻrsatkichlarga asosan hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash
T/r Indikator (koʻrsatkich)ning nomi Oʻlchov birligi Indikator (koʻrsatkich)ni hisoblash metodikasi Indikatorni baholash Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar 1. Boʻsh turgan bino-inshootlar va uchastkalarni tadbirkorlik faoliyati uchun berish koʻrsatkichi foiz Yarim yil davomida tegishli hududdagi boʻsh turgan, foydalanilmayotgan obyektlar va yer uchastkalardan (davlat aktivlaridan) samarali foydalanish koʻrsatkichlari oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi 2. Erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalaridan samarali foydalanish koʻrsatkichi son Tegishli hududda tashkil etilgan erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar sonining ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1000 nafar tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi soʻm Tegishli hududda tashkil etilgan erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar summasining ushbu hududdagi faoliyat yuritayotgan har bir tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha 3. Tadbirkorlik subyektlarining mulk huquqi daxlsizligi taʼminlanganligi koʻrsatkichi son Tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlaridan yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qarorlari sonining ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4. Davlat xizmatlarini koʻrsatishda, jumladan litsenziya va ruxsatnomalar berishda qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi foiz Tegishli hududda belgilangan tartib buzilgan holda tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatilgan xizmatlarning jami koʻrsatilgan davlat xizmatlaridagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi 5. Tadbirkorlik subyektlariga kreditlar ajratilishi holati soʻm Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan kredit miqdorining ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan kredit miqdori 1 b?lldan 10 ballgacha Markaziy bank, Milliy statistika qoʻmitasi 6. Tadbirkorlik subyektlarining yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi soʻm Tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari ishlab chiqargan mahsulotlari hajmining ushbu hududdagi har bir faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan hajmi 1 balldan 10 ballgacha Milliy statistika qoʻmitasi 7. Tadbirkorlik subyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga kelib tushgan tushumlardagi ulushi soʻm 1. Hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tushirilgan tushumning ushbu hududdagi faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdori. 2. Hududda tadbirkorlik subyektlaridan Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning miqdori. 1 balldan 10 ballgacha Davlat soliq qoʻmitasi 8. Tadbirkorlik subyektlaridan kelib tushgan murojaatlar salmogʻi son Tegishli hududdagi davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari, shuningdek mahalliy davlat hokimiyati organlariga Qabulxonalar orqali tadbirkorlik subyektlaridan kelib tushgan murojaatlari sonining ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari va Virtual qabulxonasi (kelishuv asosida), Bosh vazirning Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalari 9. Majburiyatlarning bajarilishi bilan bogʻliq nizolar son Tegishli hududdagi iqtisodiy va maʼmuriy sudlarda tadbirkorlik subyektlari ishtirokida koʻrib chiqilgan nizolar (fuqarolik va ommaviy huquqiy munosabatlarga oid) sonining ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Oliy sud (kelishuv asosida) son Tegishli hududdagi iqtisodiy sudlarda tadbirkorlik subyektlariga nisbatan chiqarilgan sud buyruqlari sonining ushbu hududdagi har 1000 nafar faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Oliy sud (kelishuv asosida) 10. Tadbirkorlik subyektlarining iqtisodiy madaniyati darajasi soʻm Tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining soliq va yigʻimlar boʻyicha mavjud qarzdorligining (bundan majburiy ijro jarayonidagilar mustasno) ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Davlat soliq qoʻmitasi soʻm Tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va budjetdan tashqari jamgʻarmalar foydasiga undirilishi lozim boʻlgan, lekin undirilmagan majburiy ijro jarayonida boʻlgan qarzdorlikning ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosi (kelishuv asosida) foiz Hududda tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan kredit summalarning 90 kundan ortiq muddati oʻtgan kredit qarzdorlik summalarining kredit portfelidagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha Markaziy bank 11. Yangi tashkil etilgan, faoliyat yuritmayotgan va tugatilgan tadbirkorlik subyektlari hamda ularning yashovchanligi son Tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari sonining ushbu hududdagi har 1000 ta aholiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Milliy statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi foiz Tegishli hududda yarim yil davomida yangi tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlarining ushbu hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlaridagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha Milliy statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi foiz Tegishli hududda yarim yil davomida faoliyat yuritishni toʻxtatib turgan va (yoki) “nol” soliq hamda boshqa hisobotlarni topshirayotgan tadbirkorlik subyektlarining ushbu hududda roʻyxatga olingan jami tadbirkorlik subyektlaridagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha Davlat soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi son Tegish??i hududda uch yil davomida uzluksiz faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari sonining ushbu hududda har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Milliy statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Davlat soliq qoʻmitasi 12. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan aholini ish bilan taʼminlanganligi son Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari tomonidan ish bilan taʼminlangan aholining ushbu hududda band boʻlgan har 1000 ta aholiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (respublika boʻyicha rasman band boʻlgan aholi soni boʻyicha), Milliy statistika qoʻmitasi (respublika boʻyicha tadbirkorlik subyektlarida rasman band boʻlgan aholi soni boʻyicha) 13. Tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasi son Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan tekshirishlarning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1000 nafar tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil (kelishuv asosida) foiz Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan tekshirishlarning qonuniyligi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Biznes-ombudsman tomonidan aniqlangan noqonuniy tekshirishlarning qonuniy oʻtkazilgan tekshirishlardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha foiz Tekshirishlarni oʻtkazish uchun nazorat qiluvchi organlar tomonidan kiritilgan ariza (buyurtnoma)larning asoslanganligi yarim yil davomida tegishli hududda nazorat qiluvchi organlar rad etilgan ariza (buyurtmanoma)larining jami berilgan ariza (buyurtmanoma)lardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha foiz Tekshirishlarni ogohlantirish bilan yakunlash darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi aniqlanib, ogohlantirish bilan yakunlangan tekshirishlarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi qayd etilgan jami tekshirishlardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha foiz Tekshiruvchi mansabdor shaxslarning professionallik darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 241 2 -moddasiga asosan javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshirish huquqini tasdiqlovchi maxsus guvohnomaga ega boʻlgan jami mansabdor shaxslardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha 14. Tadbirkorlik subyektlarining banklardagi hisobvaraqlariga band solinganligi son Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlarining banklardagi band solingan (inkasso, davlat ijrochilari qarori, ijro hujjati asosida) hisobvaraqlari sonining ushbu hududda asosiy hisobvaraqlari mavjud boʻlgan har 1000 ta tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Markaziy bank 15. Tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun joylashtirilgan asosiy kapital qoʻyilmalari soʻm Tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shasxlar ustav kapitalida shakllangan mablagʻlarning ushbu hududdagi har 1000 ta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Milliy statistika qoʻmitasi soʻm Tegishli hududdagi toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar summasining respublika miqyosida jalb qilingan mazkur turdagi investitsiyalarning ushbu hududdagi har 1000 nafar aholi soniga toʻgʻri keladigan miqdori 1 balldan 10 ballgacha Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 16. Tadbirkorlik subyektlari uchun oʻquv-seminarlar tashkil qilinganligi son Tegishli hududda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi tomonidan tadbirkorlik subyektlari uchun tashkil etilgan soliq, moliya, buxgalteriya, bank va boshqa sohalar boʻyicha oʻquv-seminarlar umumiy sonining har 1000 ta tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdori 1 balldan 10 ballgacha Savdo-sanoat palatasi 17. Tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarini kompensatsiyalar shaklida qoplanilganligi soʻm “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati tomonidan tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlari qoplanilgan summaning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1000 ta tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdori 1 balldan 10 ballgacha “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati 18. Xizmatlar sohasining rivojlanganligi foiz Tegishli hududda xizmatlar sohasida band boʻlganlarning jami tadbirkorlik sohalaridagi bandlarga nisbati 1 balldan 10 ballgacha Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi foiz Yarim yil davomida tegishli hududda xizmatlar sohasi boʻyicha toʻlangan budjetga toʻlovlarning yarim yil davomida tegishli hududda hududdagi jami tadbirkorlik sohalari boʻyicha budjetga toʻlangan toʻlovlarga nisbati 1 balldan 10 ballgacha Davlat soliq qoʻmitasi
Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodikaga 2-ILOVA
Soʻrovnoma natijalariga asosan hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash
T/r Indikator (koʻrsatkich)ning nomi Oʻlchov birligi Indikator (koʻrsatkich)ni hisoblash metodikasi Indikatorni baholash Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar 1. Tadbirkorlarning muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining doimiy taʼminlanganligi son Tadbirkorlik subyektlariga muhandislik-kommunikatsiya xizmatlari amalda yetkazib berilganligi 1 dan 5 gacha boʻlgan ballar yigʻindisining oʻrtachasi 1 balldan 10 ballgacha Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2. Tadbirkorlik subyektlariga bank xizmatlari koʻrsatilishi sifati son Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatilayotgan bank xizmatlari sifati 1 dan 5 gacha boʻlgan ballar yigʻindisining oʻrtachasi 1 balldan 10 ballgacha Markaziy bank, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 3. Tadbirkorlik subyektlarini homiylikka va boshqa tadbirlarga majburiy jalb etilganligi son Tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari tomonidan majburiy homiylik va boshqa tadbirlarga jalb etish 1 dan 5 gacha boʻlgan ballar yigʻindisining oʻrtachasi 1 balldan 10 ballgacha Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 4. Tadbirkorlik subyektlarining davlat organlari, tashkilotlari, muassasalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga boʻlgan ishonchi son Tadbirkorlik subyektlarining tegishli hududdagi davlat organlari, tashkilotlari, muassasalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga boʻlgan ishonchi darajasi 1 balldan 10 ballgacha Adliya vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga 2-ILOVA
Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi tashkilotlar
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) iqtisodiy va maʼmuriy sudlari * . 2. Respublika davlat boshqaruvi organlarining litsenziya va ruxsat berish xususiyatiga ega hujjatlarni berish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish funksiyalarini amalga oshiruvchi hududiy boʻlinmalari. 3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining hududiy boʻlinmalari. 4. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boʻlinmalari. 5. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining hududiy boʻlinmalari * . 6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari. 7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari. 8. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari. 9. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari. 10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy boʻlinmalari. 11. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining hududiy boʻlinmalari. 12. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankning hududiy boʻlinmalari * . 13. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boʻlinmalari. 14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning hududiy devonlari. * 15. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari * . 16. Davlat ulushi ishtirokidagi tijorat banklari * . 17. “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyatining hududiy filiallari * . 18. “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatining hududiy filiallari * .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 8-yanvar,
8-son