UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 10-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 10 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони , «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида аутсорсинг тизимини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат тиббиёт ташкилотларида аутсорсинг асосида хизматлар мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатда келтирилмаган хизматлар аутсорсерга давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади;

аутсорсерга хизматларни ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари, шу жумладан тегишли инвентарлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови ноль ставка бўйича белгиланади;

хизматлар аутсорсинг асосида ташкил этилиши муносабати билан тежалган пул маблағлари, биринчи навбатда, давлат тиббиёт ташкилотларининг тегишли аутсорсинг хизматлари сифатини яхшилашга йўналтирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайҳонтохур ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат тиббиёт муассасаларининг стерилизация хизматларини аутсорсерга ўтказиш тўғрисида эълон берилишини таъминласин ва белгиланган тартибда аутсорсерлар билан шартнома тузилишини назоратга олсин;

ўн кун муддатда, стерилизация хизматларини кўрсатиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

экспериментнинг ижобий натижаларига кўра аутсорсинг шартлари асосида стерилизация хизматлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштириш чораларини кўрсин;

соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ҳалқаро стандартлар даражасига кўтариш мақсадида, тиббий ва нотиббий хизмат турларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шу жумладан аутсорсерга ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда хусусий сектор вакиллари сонини 2025 йилга қадар 35 фоизга етказиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар

1. Нотиббий хизмат турлари:

мижозларни овқат билан таъминлаш;

кир ювиш хизмати;

бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.

2. Тиббий хизмат турлари:

тиббий жиҳозларни зарарсизлантириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда давлат тиббиёт муассасалари деб аталади) аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аутсорсинг — давлат тиббиёт муассасаларининг айрим функциялари ёки хизматларини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;

аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;

буюртмачи — давлат тиббиёт муассасалари.

3. Буюртмачи хизматларини аутсорсингга ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:

аутсорсерни қонунчилик ҳужжатлари асосида танлаб олиш;

аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини ошириш;

буюртмачининг аутсорсерга бериладиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлар сонини (штатини) қисқартириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар хизматларини аутсорсерга ўтказилишида уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжини камайтириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини ошириши лозим.

4. Аутсорсер ходимларининг буюртмачига тегишли ҳудудга белгиланган тартибда олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киришига рухсат берилади.

5. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя этиш буюртмачи томонидан таъминланади.

2-боб. Аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби

6. Аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига (иш ҳақи, иш ҳақига ажратма, моддий харажатлар, билвосита харажатлар) тенг қийматда белгиланади.

7. Аутсорсинг бўйича овқатланишни ташкил этиш хизмати нархи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бир беморга бир кунлик овқатланиш нормасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори нархларидан ошмайдиган қийматда белгиланади.

3-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби

8. Аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлаб олинади. Танлов жараёнида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган талабгорларга устунлик берилади.

Буюртмачи томонидан аутсорсерни танлаш мақсадида танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

10. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

тадбиркорлик субъекти бўлиши;

аутсорсинг хизмати бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;

молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият тури лицензия ёки рухсатнома талаб этадиган фаолият турлари бўйича тегишли лицензияга ёки рухсатномага эга бўлиши.

11. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади. Бунда, аутсорсер томонидан шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун узайтирилиши мумкин.

12. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса — кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.

Аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

4-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

13. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва давлат тиббиёт ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш;

ижара шартномаси доирасида бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

кўрсатган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;

хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;

кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.

Аутсорсер қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Аутсорсер:

ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши;

аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;

махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;

шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши лозим.

Аутсорсер зиммасига қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

15. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш;

аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.

Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Буюртмачи шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.

Буюртмачи зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

5-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш

17. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда овқатланишда кунлик синамалар олиш давлат тиббиёт ташкилотининг тегишли ходимлар зиммасига юкланади.

18. Аутсорсинг хизматларини мониторинг қилиш буюртмачи томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.

19. Аутсорсер томонидан ташкил этилган хизматларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ мувофиқлиги ваколатли органлар томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари томонидан назорат қилинади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

20. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсер ўртасида тузилган шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўлади.

21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш схемаси

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Аутсорсерни танлаш I-босқич Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари) Аутсорсерларни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, уларнинг ҳажми ва бошқалар) учун махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш. Заруратга кўра II-босқич Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси 1. Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш. 2. Танлов ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш. 3. Баённомадан кўчирмани (танлов натижалари) махсус ахборот порталига жойлаштириш. Эълон муддати тугаган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда Баённома тасдиқланган кундан эътиборан 3 иш куни давомида III-босқич Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари) 1. Танлов ғолиби (аутсорсер) билан йил охирига қадар амал қилиш муддати билан шартнома тузиш. 2. Аутсорсерга биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш. Танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 5 иш куни давомида II. Ҳисоб-китоб I-босқич Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари) Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15% миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш. Ҳар ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида II-босқич Аутсорсер 1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш. 2. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш. Ҳар ойнинг 5 санасига қадар III-босқич Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари) 1. Асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққослаш. 2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш. 1) 3 иш куни давомида 2) Ҳар ойнинг 20 санасига қадар (ўтган ой учун)

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича ‎ НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА ‎‎‎ _______ шаҳри (тумани) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ йил «___» _______‎‎‎‎ _____________________________________ номидан Низом асосида фаолият юритувчи ‎ ‎‎ (муассаса номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади)‎‎‎ ‎ ‎‎(Ф.И.Ш.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ бир томондан ва ____________________________ номидан Устав (ишончнома) асосида‎ ‎ ‎ (ташкилот номи)‎‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎фаолият юритувчи директор ________________________________ (кейинги ўринларда‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.Ш.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Аутсорсер деб аталади), иккинчи томондан кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.‎ I. Шартнома предмети‎ ‎‎1.1. Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади. ‎ 1.2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни Буюртмачини ________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎(аутсорсерга ўтказилган хизмат номи) ‎‎ҳамда Ўзбекистон Республикасининг‎ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқ таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади. 1.3. Хизмат кўрсатиш муддати: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20 ___ йил «____» _____________дан. ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ йил «____» _____________гача. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1.4. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.‎ ‎‎II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари‎ ‎‎2.1. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 2.1.1. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;‎ ‎‎2.1.2. Ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;‎ ‎‎2.1.3. Хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;‎ ‎‎2.1.4. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш; ‎ ‎‎2.1.5. Кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;‎ ‎‎2.1.6. Буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;‎ ‎‎2.1.7. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар. ‎ 2.2. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:‎ 2.2.1. Ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, коммунал харажатларини қоплаши;‎‎‎ ‎‎2.2.2. Аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши; ‎ ‎‎2.2.3. Товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;‎ ‎‎2.2.4. Махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;‎ ‎‎2.2.5. Шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши; ‎‎2.2.6. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши; ‎ ‎‎2.2.7. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши;‎ ‎‎2.2.8. Хизматларнинг сифатсизлиги, хизматларни бажариш учун вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари ҳолати, шунингдек, тегишли инвентарларнинг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши;‎ ‎‎2.2.9. Малакали, тажрибали, қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга (талаб этилган ҳолларда) хизматларни бажариш жараёнига рухсат этиши; ‎ ‎‎2.2.10. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши; ‎ 2.2.11. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги; ‎‎‎ 2.2.12. Мазкур шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши;‎‎‎ ‎‎2.2.13. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши;‎ ‎‎2.2.14. Мазкур шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачига хизматларни узлуксиз кўрсатилишини таъминлаши;‎ ‎‎2.2.15. Мазкур шартномага асосан Хизматларни кўрсатиш ишларига жалб этилган ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши (талаб этилган ҳолларда);‎ ‎‎2.2.16. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.‎ 2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:‎ ‎‎2.3.1. Товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш; ‎ ‎‎2.3.2. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;‎ ‎‎2.3.3. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш;‎ ‎‎2.3.4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.‎ ‎‎2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур: ‎‎2.4.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши; ‎‎2.4.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқа моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши; ‎ 2.4.3. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.‎‎ ‎‎III. Хизматлар нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби‎ ‎‎3.1. Мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи _____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(сумма сон ва сўз билан) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎сўмни ташкил этади.‎ ‎‎3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади. ‎ ‎‎3.3. Кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради. ‎ ‎‎3.4. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади. ‎ ‎‎3.5. Мазкур Шартноманинг иловасида кўрсатилган, шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун хизматларнинг нархлари томонлардан бирининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилади.‎ ‎‎IV. Томонларнинг мажбуриятлари‎ 4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. ‎‎4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.‎ 4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.‎ ‎‎4.4. Буюртмачига ҳар чоракда бир маротаба кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижарага берилган бино ва иншоотларнинг ҳолатини мониторинг ўтказишга (аутсорсернинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда) шароитлар яратиш. ‎‎4.5. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади. ‎‎V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби‎ ‎‎5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади. ‎ ‎‎5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.‎ ‎‎VI. Форс-мажор ҳолатлар‎ ‎‎6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.‎ VII. Якунловчи қоидалар‎ 7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади. ‎ ‎‎7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас. ‎ ‎‎7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади. ‎‎VIII. Шартноманинг амал қилиш муддати ‎‎8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади.‎ ‎‎IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари ‎ «Аутсорсер» ‎‎ ‎ ‎ ‎ «Буюртмачи» ‎‎‎ ‎ ‎ ----------------------------------------‎‎ ‎ ---------------------------------------- ‎‎ ‎‎ ‎ ---------------------------------------- ‎‎ ‎‎ ‎ ---------------------------------------- ‎‎ ‎‎‎ ‎

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартномага ИЛОВА

ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ Т/р Ойлар Ойдаги кунлар сони Ўлчов бирлиги Хизмат бирлиги учун нарх (сўм) Хизмат бирликлари сони Жами сумма ҚҚС сиз (сўм) ҚҚС ___% Жами сумма ҚҚС билан 1 . Январь 31 2 . Февраль 28/29 3 . Март 31 4 . Апрель 30 5 . Май 31 6 . Июнь 30 7 . Июль 31 8 . Август 31 9 . Сентябрь 30 10 . Октябрь 31 11 . Ноябрь 30 12 . Декабрь 31 Шартноманинг жами суммаси 365/366

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 10 январь,

16-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2020 й., 09/20/16/0046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda autsorsing xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash tizimini tubdan takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 7-dekabrdagi PF-5590-son Farmoni , “Odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallik tarqalishiga qarshi kurashish va shifoxona ichki infeksiyalarini profilaktika qilish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 22-iyundagi PQ-3800-son qaroriga muvofiq, shuningdek, sogʻliqni saqlash sohasida autsorsing tizimini keng joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda autsorsingga oʻtkaziladigan xizmatlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda autsorsing xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

davlat tibbiyot tashkilotlarida autsorsing asosida xizmatlar mazkur qarorning 1-ilovasida keltirilgan roʻyxatga muvofiq amalga oshiriladi. Roʻyxatda keltirilmagan xizmatlar autsorserga davlat tibbiyot tashkilotining tashabbusi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan holda oʻtkaziladi;

autsorserga xizmatlarni tashkil etish uchun ijara shartnomasi doirasida vaqtincha foydalanishga beriladigan ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) xonalari, shu jumladan tegishli inventarlardan foydalanganlik uchun ijara toʻlovi nol stavka boʻyicha belgilanadi;

xizmatlar autsorsing asosida tashkil etilishi munosabati bilan tejalgan pul mablagʻlari, birinchi navbatda, davlat tibbiyot tashkilotlarining tegishli autsorsing xizmatlari sifatini yaxshilashga yoʻnaltiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

bir oy muddatda, eksperiment tariqasida Toshkent shahrining Olmazor, Shayhontoxur va Yunusobod tumanlarida joylashgan davlat tibbiyot muassasalarining sterilizatsiya xizmatlarini autsorserga oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlon berilishini taʼminlasin va belgilangan tartibda autsorserlar bilan shartnoma tuzilishini nazoratga olsin;

oʻn kun muddatda, sterilizatsiya xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha texnik talablarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

eksperimentning ijobiy natijalariga koʻra autsorsing shartlari asosida sterilizatsiya xizmatlari respublikaning boshqa hududlarida ham ommalashtirish choralarini koʻrsin;

sogʻliqni saqlash sohasida koʻrsatilayotgan xizmatlarning sifatini halqaro standartlar darajasiga koʻtarish maqsadida, tibbiy va notibbiy xizmat turlarini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida, shu jumladan autsorserga oʻtkazish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda xususiy sektor vakillari sonini 2025-yilga qadar 35 foizga yetkazish choralarini koʻrsin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-yanvardagi 16-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda autsorsingga oʻtkaziladigan xizmatlar

1. Notibbiy xizmat turlari:

mijozlarni ovqat bilan taʼminlash;

kir yuvish xizmati;

bino va inshootlarni saqlab turish, shuningdek, ularni muhandislik-texnik tizimlariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash.

2. Tibbiy xizmat turlari:

tibbiy jihozlarni zararsizlantirish.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-yanvardagi 16-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda autsorsing xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi davlat tibbiyot muassasalarida (keyingi oʻrinlarda davlat tibbiyot muassasalari deb ataladi) autsorsing xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

autsorsing — davlat tibbiyot muassasalarining ayrim funksiyalari yoki xizmatlarini shartnoma asosida autsorserga oʻtkazish;

autsorser — shartnoma asosida buyurtmachiga autsorsing xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyekti;

buyurtmachi — davlat tibbiyot muassasalari.

3. Buyurtmachi xizmatlarini autsorsingga oʻtkazishda quyidagi shartlarga rioya qilishi shart:

autsorserni qonunchilik hujjatlari asosida tanlab olish;

autsorserga oʻtkaziladigan ishlar (xizmatlar) sifatini oshirish;

buyurtmachining autsorserga beriladigan ishlar (xizmatlar)ni bajarish bilan band boʻlgan xodimlar sonini (shtatini) qisqartirish.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlar xizmatlarini autsorserga oʻtkazilishida ularning iqtisodiy samaradorligini oshirish va xoʻjalik faoliyati xarajatlarini qisqartirish, faoliyatining asosiy boʻlmagan turlarini rivojlantirish uchun investitsiyalarga boʻlgan ehtiyojini kamaytirish hamda autsorserga berilgan ishlar (xizmatlar)ning sifatini oshirishi lozim.

4. Autsorser xodimlarining buyurtmachiga tegishli hududga belgilangan tartibda oldindan taqdim etilgan roʻyxat asosida kirishiga ruxsat beriladi.

5. Autsorsing xizmatini koʻrsatish jarayonida maxfiylik tartibiga rioya etish buyurtmachi tomonidan taʼminlanadi.

2-bob. Autsorsing xizmatlariga narx belgilash tartibi

6. Autsorsing xizmatlariga (mijozlarni ovqat bilan taʼminlash xizmatidan tashqari) haq toʻlash miqdorlari Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlar tomonidan tegishli xizmat tannarxiga (ish haqi, ish haqiga ajratma, moddiy xarajatlar, bilvosita xarajatlar) teng qiymatda belgilanadi.

7. Autsorsing boʻyicha ovqatlanishni tashkil etish xizmati narxi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan bir bemorga bir kunlik ovqatlanish normasidan kelib chiqqan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilanadigan oziq-ovqat mahsulotlarining eng yuqori narxlaridan oshmaydigan qiymatda belgilanadi.

3-bob. Autsorserni tanlash, shartnoma tuzish va hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi

8. Autsorser Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq tanlanadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-sentabrdagi PQ-3953-son qaroriga muvofiq, davlat buyurtmachilari tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha xarid qilinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) roʻyxatidan tashqari barcha hollarda autsorserni tanlash belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda, toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha autsorser eng yaxshi takliflarni taqdim etgan talabgorlar orasidan tanlab olinadi. Tanlov jarayonida katta ish tajribasiga, tegishli moliyaviy, moddiy-texnika va logistika bazasiga ega boʻlgan talabgorlarga ustunlik beriladi.

Buyurtmachi tomonidan autsorserni tanlash maqsadida tanlov oʻtkazish mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

10. Autsorser talabgorlariga nisbatan quyidagi talablar qoʻyiladi:

tadbirkorlik subyekti boʻlishi;

autsorsing xizmati boʻyicha kamida uch oylik shartnoma summasiga teng aylanma mablagʻlarga ega boʻlishi;

moliyaviy ahvoli barqarorligi, soliq va yigʻimlardan qarzdorligi mavjud emasligi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyat turi litsenziya yoki ruxsatnoma talab etadigan faoliyat turlari boʻyicha tegishli litsenziyaga yoki ruxsatnomaga ega boʻlishi.

11. Autsorsing xizmatini koʻrsatish boʻyicha shartnoma buyurtmachi va autsorser oʻrtasida kalendar yil uchun ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan autsorsing shartlari asosida xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha namunaviy shartnomaga muvofiq ikki nusxada tuziladi. Bunda, autsorser tomonidan shartnoma shartlarining toʻliq bajarilishi va buyurtmachining xarajatlar smetasida ajratilgan mablagʻ autsorserni qoniqtirgan taqdirda, tomonlarning kelishuviga koʻra shartnoma muddati navbatdagi kalendar yil uchun uzaytirilishi mumkin.

12. Koʻrsatilgan xizmatlar hisob-kitobi shartnoma oylik summasining 15 foizi miqdorida oldindan, 85 foizi haqiqatda koʻrsatilgan xizmatlar summasidan kelib chiqib har 10 kunda, yakuniy hisob-kitob esa — keyingi oyning 5-sanasiga qadar amalga oshiriladi.

Autsorser va buyurtmachi oʻrtasida hisob-kitoblar mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

4-bob. Autsorser va buyurtmachining huquqlari va majburiyatlari

13. Autsorser quyidagi huquqlarga ega:

foydalaniladigan kommunal xizmatlar qiymati belgilangan limit va davlat tibbiyot tashkilotiga ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida qoplanishini talab qilish;

ijara shartnomasi doirasida autsorserga vaqtincha foydalanishga beriladigan ishlab chiqarish xonalari, asbob-uskunalari, idish-tovoqlari va mebelidan foydalanganlik uchun toʻlovni nol stavka boʻyicha olish;

ijara shartnomasi doirasida bino va inshootlarning ichki va tashqi qismida texnik jihatdan jihozlash va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;

koʻrsatgan xizmatlar uchun toʻlovni shartnomada belgilangan miqdor va muddatda talab qilish;

xizmatlar tannarxining oʻzgarishi munosabati bilan shartnomaga oʻzgartirish kiritish taklifi bilan chiqish;

koʻrsatilgan xizmatlar uchun oʻz vaqtida toʻlovlar amalga oshirilishini talab qilish;

koʻrsatilgan xizmatlar natijasida foyda olish;

buyurtmachidan shartnoma shartlarining bajarilishini talab qilish.

Autsorser qonunchilik hujjatlariga hamda shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

14. Autsorser:

ijaraga olingan bino va inshootlar, jihozlardan maqsadli hamda oqilona foydalanishi, saqlashi, nosoz holga kelganda ularni oʻz hisobidan taʼmirlashi;

autsorsing xizmatini koʻrsatishda texnika, yongʻin, mehnat muhofazasi hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga qatʼiy rioya etishi;

tovar (ishlar, xizmatlar)ning sifatli ishlab chiqarilishini va buyurtmachiga yetkazilishini taʼminlashi;

maxfiylik tartibiga qatʼiy rioya qilishi;

shartnomani bekor qilish haqida buyurtmachini ikki oy oldin yozma ravishda ogohlantirish, ushbu muddat tugaguniga qadar esa buyurtmachining tegishli xizmatlarini uzluksiz tashkil etishni taʼminlashi lozim.

Autsorser zimmasiga qonunchilik hujjatlariga va shartnomaga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

15. Buyurtmachi quyidagi huquqlarga ega:

tovarlar (ishlar, xizmatlar) sifatli ishlab chiqarilishi (bajarilishi, koʻrsatilishi)ni talab qilish;

autsorserning faoliyatiga aralashmagan holda, shartnoma shartlarining bajarilishini nazorat qilish.

Buyurtmachi qonunchilik hujjatlariga hamda shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Buyurtmachi shartnomaga muvofiq belgilangan muddat va shartlar asosida autsorserga koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirishi lozim.

Buyurtmachi zimmasiga qonunchilik hujjatlari va shartnomaga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

5-bob. Autsorsing xizmati koʻrsatilishi yuzasidan nazorat va monitoringni amalga oshirish

17. Autsorser tomonidan sanitariya qoidalari va meʼyorlari bajarilishi holatining monitoringini olib borish hamda ovqatlanishda kunlik sinamalar olish davlat tibbiyot tashkilotining tegishli xodimlar zimmasiga yuklanadi.

18. Autsorsing xizmatlarini monitoring qilish buyurtmachi tomonidan shartnomada belgilangan shartlarda va muddatlarda amalga oshiriladi.

19. Autsorser tomonidan tashkil etilgan xizmatlarning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga, shuningdek, texnik tartibga solish sohasidagi boshqa normativ hujjatlar talablariga toʻliq muvofiqligi vakolatli organlar tomonidan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining tegishli boʻlinmalari tomonidan nazorat qilinadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan talablarning buzilishi buyurtmachi va autsorser oʻrtasida tuzilgan shartnomaning belgilangan tartibda bekor qilinishiga asos boʻladi.

21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tuzilmasidagi tashkilotlarda autsorsing xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi davlat tibbiyot muassasalari tomonidan autsorserni tanlash hamda oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish sxemasi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Autsorserni tanlash I-bosqich Buyurtmachi (davlat tibbiyot muassasalari) Autsorserlarni tanlash uchun (xizmat turlari roʻyxati, ularning hajmi va boshqalar) uchun maxsus axborot portaliga tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisida eʼlon berish. Zaruratga koʻra II-bosqich Buyurtmachi tomonidan tuzilgan xarid komissiyasi 1. Tanlov ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va eng yaxshilarini tanlab olish. 2. Tanlov gʻolibini aniqlash va bayonnomani rasmiylashtirish. 3. Bayonnomadan koʻchirmani (tanlov natijalari) maxsus axborot portaliga joylashtirish. Eʼlon muddati tugagan paytdan eʼtiboran 10 kun muddatda Bayonnoma tasdiqlangan kundan eʼtiboran 3 ish kuni davomida III-bosqich Buyurtmachi (davlat tibbiyot muassasalari) 1. Tanlov gʻolibi (autsorser) bilan yil oxiriga qadar amal qilish muddati bilan shartnoma tuzish. 2. Autsorserga binolarni (xonalarni), uskunalarni, jihozlarni, mebellarni va boshqa moddiy vositalarni dalolatnomaga asosan topshirish. Tanlov natijasi eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 5 ish kuni davomida II. Hisob-kitob I-bosqich Buyurtmachi (davlat tibbiyot muassasalari) Tegishli oy uchun shartnoma qiymatining 15% miqdoridagi mablagʻni autsorserning hisob-raqamiga oʻtkazib berish. Har oyning dastlabki 10 bank kuni davomida II-bosqich Autsorser 1. Koʻrsatilgan xizmatlarning asoslangan hujjatlarini rasmiylashtirish. 2. Buyurtmachi bilan oʻzaro hisob-kitob qilish uchun amalda koʻrsatilgan xizmatlar hisob-fakturasini (bajarilgan ishlar dalolatnomalarini) taqdim etish. Har oyning 5 sanasiga qadar III-bosqich Buyurtmachi (davlat tibbiyot muassasalari) 1. Asoslovchi hujjatlarni (hisob-fakturalar, bajarilgan ishlar dalolatnomalari) taqqoslash. 2. Tuzilgan shartnoma shartlariga muvofiq qolgan 85% summani xizmatlar koʻrsatish oyi tugagandan soʻng toʻlash. 1) 3 ish kuni davomida 2) Har oyning 20 sanasiga qadar (oʻtgan oy uchun)

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi davlat tibbiyot muassasalarida autsorsing xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

Autsorsing shartlari asosida xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha ‎ NAMUNAVIY SHARTNOMA ‎‎‎ _______ shahri (tumani) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ yil “___” _______‎‎‎‎ _____________________________________ nomidan Nizom asosida faoliyat yurituvchi ‎ ‎‎ (muassasa nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ (keyingi oʻrinlarda Buyurtmachi deb ataladi)‎‎‎ ‎ ‎‎(F.I.Sh.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ bir tomondan va ____________________________ nomidan Ustav (ishonchnoma) asosida‎ ‎ ‎ (tashkilot nomi)‎‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎faoliyat yurituvchi direktor ________________________________ (keyingi oʻrinlarda‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.Sh.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Autsorser deb ataladi), ikkinchi tomondan keyinchalik Tomonlar deb ataladi, ushbu Shartnomani quyidagilar toʻgʻrisida tuzdilar.‎ I. Shartnoma predmeti‎ ‎‎1.1. Autsorser Buyurtmachining buyurtmasi boʻyicha mazkur Shartnomaning 1.2-bandida koʻrsatib oʻtilgan xizmatlarni koʻrsatish, Buyurtmachi esa ushbu xizmatlar uchun pul toʻlash majburiyatini oladi. ‎ 1.2. Autsorser mazkur shartnomaning 1.3-bandida koʻrsatilgan muddatdan boshlab, u tugaguniga qadar har kuni Buyurtmachini ________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎(autsorserga oʻtkazilgan xizmat nomi) ‎‎hamda Oʻzbekiston Respublikasining‎ normativ-huquqiy hujjatlari bilan belgilangan sanitariya-gigiyena normalari va qoidalariga rioya etgan holda, Buyurtmachi bilan kelishilgan buyurtmalarni bajarish jadvaliga muvofiq taʼminlash majburiyatini, keyingi oʻrinlarda Xizmatlar deb ataladi, oʻz zimmasiga oladi. 1.3. Xizmat koʻrsatish muddati: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20 ___ yil “____” _____________dan. ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ yil “____” _____________gacha. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1.4. Tomonlar bajarilgan ishlarning yigʻma dalolatnomasi va Autsorser tomonidan amalda koʻrsatilgan Xizmatlar uchun belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan hisob-faktura imzolanib Buyurtmachi Autsorserning mazkur Shartnomada koʻrsatilgan bank hisob-raqamiga pul mablagʻlari oʻtkazgandan soʻng Xizmatlar koʻrsatilgan deb hisoblanadi.‎ ‎‎II. Tomonlarning huquq va majburiyatlari‎ ‎‎2.1. Autsorser quyidagi huquqlarga ega:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 2.1.1. Ijaraga olingan mol-mulkdan foydalanish;‎ ‎‎2.1.2. Ijaraga olingan bino va inshootlarning ichki va tashqi qismida texnik jihatdan jihozlash va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;‎ ‎‎2.1.3. Xizmatlar tannarxining oʻzgarishi munosabati bilan shartnomaga oʻzgartirish kiritish taklifi bilan chiqish;‎ ‎‎2.1.4. Koʻrsatilgan xizmatlar uchun oʻz vaqtida toʻlovlar amalga oshirilishini talab qilish; ‎ ‎‎2.1.5. Koʻrsatilgan xizmatlar natijasida foyda olish;‎ ‎‎2.1.6. Buyurtmachidan shartnoma shartlarining bajarilishini talab qilish;‎ ‎‎2.1.7. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlar. ‎ 2.2. Autsorser quyidagilarga majbur:‎ 2.2.1. Ijaraga olingan bino va inshootlar, jihozlardan maqsadli hamda oqilona foydalanishi, saqlashi, nosoz holga kelganda ularni oʻz hisobidan taʼmirlashi, shuningdek, kommunal xarajatlarini qoplashi;‎‎‎ ‎‎2.2.2. Autsorsing xizmatini koʻrsatishda texnika, yongʻin, mehnat muhofazasi hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga qatʼiy rioya etishi; ‎ ‎‎2.2.3. Tovar (ishlar, xizmatlar)ning sifatli ishlab chiqarilishini va buyurtmachiga yetkazilishini taʼminlashi;‎ ‎‎2.2.4. Maxfiylik tartibiga qatʼiy rioya qilishi;‎ ‎‎2.2.5. Shartnomani bekor qilish haqida buyurtmachini ikki oy oldin yozma ravishda ogohlantirish, ushbu muddat tugaguniga qadar esa buyurtmachining tegishli xizmatlarini uzluksiz tashkil etishni taʼminlashi; ‎‎2.2.6. Xizmatlarni sifatli, mazkur Shartnomaning 1.3-bandida koʻrsatilgan muddatda va toʻliq hajmda koʻrsatishi; ‎ ‎‎2.2.7. Xizmatlar koʻrsatish jarayonida Autsorser mazkur shartnoma shartlariga amal qilmasdan, xizmatlar sifatining yomonlashuviga olib kelgan barcha kamchiliklarni Buyurtmachining talabi boʻyicha bir kun davomida bepul toʻgʻrilashi;‎ ‎‎2.2.8. Xizmatlarning sifatsizligi, xizmatlarni bajarish uchun vaqtincha foydalanishga beriladigan ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) xonalari holati, shuningdek, tegishli inventarlarning sanitariya qoidalariga javob bermasligi aniqlanganda, Autsorser zudlik bilan Buyurtmachining aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha qonuniy talabini bajarishi;‎ ‎‎2.2.9. Malakali, tajribali, qoʻyilgan vazifani (xizmatni, ishni) amalga oshirish huquqini beruvchi tegishli hujjatlari mavjud boʻlgan, shuningdek, belgilangan tartibda va muddatda tibbiy tekshiruvdan (koʻrikdan) oʻtgan xodimlarga (talab etilgan hollarda) xizmatlarni bajarish jarayoniga ruxsat etishi; ‎ ‎‎2.2.10. Xodimlar zimmasiga Buyurtmachining hududida odob-axloq qoidalariga, shuningdek, ichki tartibga rioya qilish majburiyatini yuklashi; ‎ 2.2.11. Xizmat koʻrsatish boʻyicha ishlarni shaxsan bajarishi, mazkur Shartnoma shartlarini bajarishni uchinchi shaxsga topshirmasligi; ‎‎‎ 2.2.12. Mazkur shartnoma shartlarini bajarish doirasida Buyurtmachi tomonidan vaqtincha foydalanishga topshirilgan uskunalar, jihozlar, idishlar, asboblar, mebellar, inventarlar va boshqalar moddiy vositalarni soz holda saqlashi, taʼmirlashi, shuningdek, binolarni taʼmirlashi;‎‎‎ ‎‎2.2.13. Tomonlar imzolaydigan tegishli qabul qilish-topshirish dalolatnomasini rasmiylashtirgan holda, Buyurtmachidan binolarni (xonalarni), uskunalarni, jihozlarni, asboblarni, mebellarni, inventarlar va boshqalar moddiy vositalarni qabul qilib olishi;‎ ‎‎2.2.14. Mazkur shartnomani bekor qilish haqida Buyurtmachini ikki oy oldin yozma ravishda ogohlantirishi, ushbu muddat tugaguniga qadar esa Buyurtmachiga xizmatlarni uzluksiz koʻrsatilishini taʼminlashi;‎ ‎‎2.2.15. Mazkur shartnomaga asosan Xizmatlarni koʻrsatish ishlariga jalb etilgan xodimlarni oʻqitishni (malakasini oshirishni) amalga oshirishi (talab etilgan hollarda);‎ ‎‎2.2.16. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar.‎ 2.3. Buyurtmachi quyidagi huquqlarga ega:‎ ‎‎2.3.1. Tovarlar (ishlar, xizmatlar) sifatli ishlab chiqarilishi (bajarilishi, koʻrsatilishi)ni talab qilish; ‎ ‎‎2.3.2. Autsorserning faoliyatiga aralashmagan holda, shartnoma shartlarining bajarilishini nazorat qilish;‎ ‎‎2.3.3. Shartnomani bekor qilish toʻgʻrisida 10 kun oldin Autsorserni yozma ravishda ogohlantirish, bunda koʻrsatilgan xizmatlarning qiymatini belgilangan tartibda toʻlash;‎ ‎‎2.3.4. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlar.‎ ‎‎2.4. Buyurtmachi quyidagilarga majbur: ‎‎2.4.1. Bajarilgan ishlarning yigʻma dalolatnomasi va rasmiylashtirilgan hisob-faktura asosida koʻrsatilgan xizmatlar uchun amaldagi narxlar boʻyicha bir oyda kamida bir marta Xizmatlar haqini toʻlashi; ‎‎2.4.2. Autsorserga mazkur Shartnoma shartlarini bajarish doirasida binolarni (xonalarni), uskunalarni, jihozlarni, asboblarni, mebellarni, inventarlar va boshqa moddiy vositalarni vaqtincha foydalanishga berishi; ‎ 2.4.3. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar.‎‎ ‎‎III. Xizmatlar narxi va oʻzaro hisob-kitoblar tartibi‎ ‎‎3.1. Mazkur shartnomaning ilovasiga muvofiq xizmatlar narxi _____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(summa son va soʻz bilan) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎soʻmni tashkil etadi.‎ ‎‎3.2. Autsorser tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun oʻzaro hisob-kitoblar bajarilgan ishlarning yigʻma dalolatnomasi va rasmiylashtirilgan hisob-faktura asosida koʻrsatilgan xizmatlarning amaldagi qiymati boʻyicha bir oyda kamida bir marta amalga oshiriladi. ‎ ‎‎3.3. Koʻrsatiladigan xizmatlarning amaldagi soni haqidagi maʼlumotlar va xizmatlarning amaldagi narxi asosida Buyurtmachi kundalik buyurtmaga muvofiq Autsorser bilan birgalikda har oʻn kunda, toʻlanishi lozim boʻlgan summasi koʻrsatilgan, Autsorser va Buyurtmachi tomonidan imzolanadigan bajarilgan ishlarning yigʻma dalolatnomasi tuziladi va hisob-faktura rasmiylashtiradi. ‎ ‎‎3.4. Buyurtmachi tomonidan amalda koʻrsatilgan xizmatlar narxi belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan bajarilgan ishlar dalolatnomasi va hisob-faktura olingan vaqtdan boshlab, 10 bank kuni davomida Shartnomada belgilangan summadan ortiq boʻlmagan miqdorda toʻlanadi. ‎ ‎‎3.5. Mazkur Shartnomaning ilovasida koʻrsatilgan, shartnomaning prognoz summasini hisoblash uchun xizmatlarning narxlari tomonlardan birining tashabbusi bilan qayta koʻrib chiqiladi.‎ ‎‎IV. Tomonlarning majburiyatlari‎ 4.1. Autsorser shartnoma majburiyatlarini oʻz vaqtida bajarmagan hollarda, Buyurtmachiga muddati oʻtkazib yuborilgan har bir kun uchun majburiyatning bajarilmagan qismining 0,5 foiz miqdorida penya toʻlaydi, bunda penyaning umumiy summasi koʻrsatilmagan xizmatlar oylik narxining 50 foizidan oshmasligi kerak. ‎‎4.2. Penya (jarima) toʻlash Tomonlarning zimmasidagi majburiyatlarini bajarishdan yoki buzilishlarni bartaraf qilishdan ozod etmaydi.‎ 4.3. Mazkur Shartnoma shartlarining bajarilmasligi yoki tegishli darajada bajarilmasligi uchun Tomonlar Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi talablarida, “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasining boshqa normativ-huquqiy hujjatlarida nazarda tutilgan javobgar boʻladilar.‎ ‎‎4.4. Buyurtmachiga har chorakda bir marotaba koʻrsatilayotgan xizmatlarning sifati, ijaraga berilgan bino va inshootlarning holatini monitoring oʻtkazishga (autsorserning moliyaviy faoliyatiga aralashmagan holda) sharoitlar yaratish. ‎‎4.5. Tomonlarning Mazkur Shartnomada nazarda tutilmagan javobgarlik choralari Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalda boʻlgan fuqarolik qonunchiligi normalariga muvofiq qoʻllaniladi. ‎‎V. Munozarali vaziyatlarni hal etish tartibi‎ ‎‎5.1. Mazkur Shartnomani bajarishda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan nizolar va kelishmovchiliklar imkon qadar Tomonlar oʻrtasida muzokara oʻtkazish yoʻli bilan hal etiladi. ‎ ‎‎5.2. Nizolar va kelishmovchiliklarni Tomonlar oʻrtasida muzokara oʻtkazish yoʻli bilan hal etib boʻlmaydigan holatlarda, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilgan kelishmovchiliklarni suddan oldin bartaraf qilish tartib-taomili amalga oshirilgandan soʻng ular Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda sudga koʻrib chiqish uchun beriladi.‎ ‎‎VI. Fors-major holatlar‎ ‎‎6.1. Tomonlar majburiyatlar qisman yoki toʻliq bajarilmaganligi uchun, agar bunday holatlar yengib boʻlmas kuch, yaʼni tabiiy ofatlar, tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda holatlar va alohida davr oqibati hisoblansa va davlatning tegishli organlari tomonidan tasdiqlansa, javobgarlikdan ozod qilinadi. Bunda mazkur shartnoma boʻyicha majburiyatlarni bajarish muddati mutanosib ravishda ushbu hodisalar roʻy bergan muddatga suriladi.‎ VII. Yakunlovchi qoidalar‎ 7.1. Ushbu Shartnomaga har qanday oʻzgartirish va qoʻshimchalar faqat ular yozma shaklda rasmiylashtirilib, Tomonlarning vakolatli vakillari tomonidan imzolangandan soʻng haqiqiy hisoblanadi. Mazkur Shartnomaning barcha ilovalari uning ajralmas qismini tashkil etadi. ‎ ‎‎7.2. Tomonlarning hech biri mazkur Shartnoma boʻyicha oʻz huquq va majburiyatlarini boshqa Tomonning yozma shakldagi roziligisiz biror bir uchinchi tomonga berib yuborishi mumkin emas. ‎ ‎‎7.3. Ushbu shartnoma ikki nusxada tuzilgan. Ikkala nusxa aynan bir xil boʻlib, bir xil yuridik kuchga ega. Tomonlarning har birida mazkur Shartnomaning bir nusxasi boʻladi. ‎‎VIII. Shartnomaning amal qilish muddati ‎‎8.1. Ushbu Shartnoma imzolangan paytdan kuchga kiradi va bir kalendar yili davomida yoki muddatidan oldin bekor qilinguniga qadar amal qiladi.‎ ‎‎IX. Tomonlarning manzili va bank rekvizitlari ‎ “Autsorser” ‎‎ ‎ ‎ ‎ “Buyurtmachi” ‎‎‎ ‎ ‎ ----------------------------------------‎‎ ‎ ---------------------------------------- ‎‎ ‎‎ ‎ ---------------------------------------- ‎‎ ‎‎ ‎ ---------------------------------------- ‎‎ ‎‎‎ ‎

Autsorsing shartlari asosida xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha namunaviy shartnomaga ILOVA

SHARTNOMANING PROGNOZ SUMMASI T/r Oylar Oydagi kunlar soni Oʻlchov birligi Xizmat birligi uchun narx (soʻm) Xizmat birliklari soni Jami summa QQS siz (soʻm) QQS ___% Jami summa QQS bilan 1 . Yanvar 31 2 . Fevral 28/29 3 . Mart 31 4 . Aprel 30 5 . May 31 6 . Iyun 30 7 . Iyul 31 8 . Avgust 31 9 . Sentabr 30 10 . Oktabr 31 11 . Noyabr 30 12 . Dekabr 31 Shartnomaning jami summasi 365/366

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 10-yanvar,

16-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.01.2020-y., 09/20/16/0046-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 11.09.2024-y., 07/24/311/0700-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz