UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 14-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 14 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПРОГНОЗИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Пахтачилик ривожланишининг замонавий ҳолати пахта етиштириш ва ҳосилни йиғиштириб олишнинг барча жараёнлари механизациялашиши даражаси билан белгиланади.

Пахта ҳосилини механизация ёрдамида йиғиштириб олишни таъминлаш ўз ичига пахта даласининг агрофонини механизациялашган теримга тайёрлаш билан боғлиқ бир нечта мураккаб масалаларни, жумладан, замонавий ва юқори самарали пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш, сервис хизматлари кўрсатиш ва таъмирлаш базасини ривожлантириш, техникани ишлатиш, машинада терилган пахта хомашёсини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича малакали кадрларни, жумладан, механизатор ва муҳандисларни тайёрлаш, ишларни молиялаштиришнинг замонавий механизмлари билан боғлиқ комплекс масалаларни ўз ичига олади.

Замонавий, юқори самарали пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва теримни машинада ташкил этиш ҳисобига пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг:

биринчи босқичда (2020 — 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;

иккинчи босқичда (2023 — 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиётини 2020 йилда сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:

пахтани машинада териш учун ажратилган ерларни барвақт тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;

пахта териш техникасини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни ўз вақтида ташкил этиш бўйича ишлар самарали олиб борилишини таъминлаш;

2020 — 2026 йилларда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида реализация қилишни молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш;

пахтани териб олишни жадал механизациялаш бўйича белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш бўйича шахсий масъулият юклансин.

3. Қуйидагилар:

2020 — 2026 йилларда «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ томонидан пахта териш машиналари ишлаб чиқариш ва республика ҳудудларига етказиб бериш прогнози 1-иловага ;

2020 — 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари – масъул ижрочилар ушбу тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-кунига қадар ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига Чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича маълумот тақдим этилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

пахта майдонларининг агрофонини машина ёрдамида териш учун сифатли тайёрлаш, шу жумладан, тегишли чигит навларини танлаш, экиш, қаторлар орасига ишлов бериш, дефолиация қилиш, ер майдонларини тайёрлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш;

машина теримига ажратилган далаларнинг қаторлар орасини устун даражада 76 см кенгликда тайёрлаш агротехник тадбирларини бажариб, чигит навларини танлаш ва экишни таъминласин.

5. «Ўзагросервис» АЖ:

пахтани механизациялаштирилган усулда териш учун пахта майдонларининг агрофонини шакллантиришда иштирок этувчи техниканинг сифатли тайёрланиши;

замонавий пахта териш машиналарида ишлаш учун техникани ишлатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва муҳандислар тайёрланиши;

пахта териш машиналарига сервис хизмати кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик материаллар билан ўз вақтида таъминлаш учун мутахассисларнинг мобиль бригадалари ташкил этилишини таъминласин.

6. «Давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига истисно тариқасида:

тендерлар ёки танлов савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилсин.

7. Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплeкс экспeртиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича техник шартлар импорт шартномалар тушган кундан бошлаб уч кун муддатда экспертизадан ўтказилишини ва тегишли хулосалар берилишини таъминласин.

8. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Асака» АТБнинг савдо молиялаштириши линияларидан, шу жумладан, хорижий банклар линиялари воситаларидан фойдаланиб, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилишни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, пахта териш машиналарини сотишдан тушган пул маблағлари солиқлар ва йиғимлар амалга оширилгандан сўнг ишлаб чиқарувчи давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлар томонидан «Асака» АТБ олдидаги кредитларни қайтаришга йўналтирилиши йўли билан ажратилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган муддатда пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар харидининг савдо молиялаштирилиши бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилиши таъминланади.

9. «Асака» АТБга:

пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилишни молиялаштиришда таъминот сифатида «Ўзбекинвест» компанияси ва бошқа суғурта ташкилотларининг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги имтиёзли тариф бўйича суғурта полисларини қабул қилиш;

давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг ўзаро боғлиқ қарздорлари гуруҳига банкнинг энг юқори таваккалчилигини ҳисоблашда кредитлар бўйича қарздорликни пахта териш машиналари ишлаб чиқарувчиларига ҳисобламаслик тавсия этилсин.

10. Белгилансинки, Жаҳон банкининг кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган бошқа молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига техникани ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва лизинг ташкилотларини кредитлашда тижорат банкларининг маржаси 1 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

11. «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги 2020 йил 1 майга қадар пахтани машинада теришни рағбатлантириш мақсадида машина терими пахта хомашёси синфлари бўйича ифлосланганликнинг масса улуши ва намликнинг масса нисбати меъёрларини қайта кўриб чиқсинлар.

12. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

пахтани машинада териш учун далаларни тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш бўйича фермерлар ва пахта-тўқимачилик кластерлари учун тренинглар ва семинарлар ўтказилишини;

пахта териш техникасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорига 1-ИЛОВА

2020 — 2026 йилларда «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ томонидан пахта териш машиналари ишлаб чиқариш ва республика ҳудудларига етказиб бериш

дона Т/р Ҳудудлар номи Умумий эҳтиёж 2020 йил 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й. 2025 й. 2026 й. Жами май июнь июль август сентябрь 1. Тошкент вилояти 930 250 50 50 50 50 50 250 250 180 2. Сирдарё вилояти 770 250 50 50 50 50 50 250 270 3. Жиззах вилояти 1 155 300 60 60 60 60 60 350 505 4. Қашқадарё вилояти 1 481 200 40 40 40 40 40 350 475 456 5. Қорақалпоғистон Республикаси 600 200 200 200 6. Андижон вилояти 800 200 300 300 7. Бухоро вилояти 1 100 300 400 300 100 8. Навоий вилояти 392 100 100 100 92 9. Наманган вилояти 800 100 300 300 100 10. Самарқанд вилояти 650 200 250 200 11. Сурхондарё вилояти 777 150 250 300 77 12. Фарғона вилояти 475 74 100 200 101 13. Хоразм вилояти 340 40 100 100 100 Жами 10 270 1 000 200 200 200 200 200 1 200 1 500 2 000 2 000 2 000 570

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорига 2-ИЛОВА

2020 — 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар I. Пахта хомашёсини машина ёрдамида йиғиштириб олиш учун дала майдонларини тайёрлаш ва зарур агротехника тадбирларини амалга ошириш 1. Пахтани машина ёрдамида теришдан аввал технологик операцияларни ўтказишга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш (кузги шудгорлаш, далани экишга тайёрлаш, экин экиш, культивация ва чеканка қилиш, дефолиация, йиғим-терим, далаларни тозалаш). 2020 йил январь-февраль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари 2. Пахтани машинада териш мўлжалланган пахта далаларининг агрофонини тайёрлаш бўйича технологик операциялар ўтказилиши устидан мониторинг олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш. 2020 йил январь-февраль 3. Пахтани машина ёрдамида теришдан олдин технологик операцияларни ўтказиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва фермерларга тарқатиш. 2020 йил август-сентябрь 4. Пахтани машинада териш мўлжалланаётган ҳудудларда семинарлар ўтказиш, технологик операцияларни сифатли бажариш бўйича тавсияларни муҳокама қилиш. 2020 йил август-сентябрь 5. Машина терими учун тайёрланган пахта майдонини комиссия томонидан баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш. 2020 йил май-июнь 6. Пахтани машина ёрдамида териш самарадорлигини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш, шу жумладан, машина терими иштирокчиларини рағбатлантириш. ҳар чоракда 7. Пахта териш машиналарини сотиб олиш бўйича фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан шартномалар тузилишини таъминлаш. 2020 йил июнь II. Пахта териш машиналаридан самарали фойдаланишни ва уларга сервис хизмат кўрсатишни таъминлаш 8. Пахтани машинада териш учун далаларни босқичма-босқич тайёрлашга жалб қилинадиган машиналарнинг бутун ҳалқасини ишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (ҳайдаш техникаси, экин экишдан аввал тупроққа ишлов бериш техникаси, сеялкалар, культиваторлар, чеканка қилгичлар, пуркагичлар, пахта териш машиналари ва транспорт техникаси). 2020 йил март « Ўзагросервис » АЖ, « ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 9. Пахта териш машиналарига теримдан олдин ва терим вақтида хизмат кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг иш қобилиятини (тайёр ва/ёки таъмирланган) ва ишлатишга тайёрлигини комиссия томонидан баҳолаш. 2020 йил март 10. Пахтани машинада теришга пахта даласини тайёрлашга жалб этилган ҳар бир машинанинг ишлаши бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва тарқатиш. 2020 йил апрель — июнь 11. Пахтани машинада териш назарда тутилган ҳудудларда пахта комплексининг барча машиналари техник тавсифларини тушунтириш бўйича ҳудудларда механизаторлар учун семинар-тренинглар ўтказиш. 2020 йил июль — сентябрь 12. Ўрнак кўрсатган механизаторларни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. 2020 йил сентябрь — ноябрь III. Машинада терилган пахта хомашёсини ташиш, сақлаш ва қайта ишланишни таъминлаш 13. Пахта экувчи хўжаликларни пахтани машинада теришга мослашган юқори сифатли чигит билан таъминлаш. 2020 йил февраль-март « Ўзпахтасаноат » АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 14. Ҳосилни бир марта теришни ҳисобга олган ҳолда машинада териладиган пахтага қўйиладиган талабларни тайёрлаш (кўсакларнинг очилиш даражаси > 90 фоиз) 2020 йил май — июль 15. Пахта тозалаш заводларининг машинада терилган пахтани ташиш, сақлаш, олдиндан қуритиш, тозалаш ва қайта ишлашга тайёрлигини таъминлаш. 2020 йил июль-август 16. Машина ва қўлда терилган пахта сифатини, шу жумладан, машинада терилган пахта учун оширилган тарифлар бўйича ҳақ тўлашни ҳисобга олган ҳолда пахтани машинада теришнинг, ?у жумлада�, молиявий, иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмини ишлаб чиқиш. 2020 йил май-июнь IV. Пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва ўз вақтида молиялаштиришни ташкил этиш 17. Техник топшириқларни тайёрлаш, пахта териш машиналарини йиғишни ташкил этиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш. 2020 йил январь «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 18. Тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиб, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш. 2020 йил январь «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 19. Бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилиш учун « Асака » АТБнинг савдо молиялаштиришини олиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва буюртманома бериш. 2020 йил январь-февраль «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ, «Асака» АТБ, « Ўзбекинвест » компанияси, бошқа суғурта ташкилотлари 20. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш учун, транспорт ва бошқа хизматлар бўйича техник шартлар ва импорт шартномалар экспертизасини амалга ошириш ва экспертиза натижалари бўйича тегишли хулосаларни тақдим этиш. зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги « Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплeкс экспeртиза қилиш маркази » ДУК 21. Зарур бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун кредитларнинг гаров таъминоти сифатида йиллик 0,5 фоиз миқдордаги имтиёзли тариф бўйича суғурта полисларини тақдим этиш. 2020 йил январь « Ўзбекинвест » компанияси, бошқа суғурта ташкилотлари, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ, «Асака» АТБ 22. « Ўзбекинвест » компанияси ва бошқа суғурта ташкилотларининг суғурта полиси остида молиялаштиришни гаров сифатида амалга ошириш ва кейинчали пахта териш машиналарини суғурталаш. 2020 йил январь-февраль «Асака» АТБ, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ, « Ўзбекинвест » компанияси, бошқа суғурта ташкилотлари, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари 23. Тузилган шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш. 2020 йил январь-февраль, имзоланган шартномаларга мувофиқ «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ, «Асака» АТБ 24. Зарур бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш. 2020 — 2026йиллар, имзоланган шартномаларга мувофиқ « Ўзагротехсаноатхолдинг » АЖ, « ТҚХТЗ » АЖ 25. Пахта териш машиналарини фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаб чиқаришни бошлаш 2020 йил март « Ўзагротехсаноатхолдинг » АЖ, « ТҚХТЗ » АЖ 26. Пахта териш машиналарини сотишдан тушган маблағни фақат « Асака » банк томонидан берилган кредитларни қайтариш ва аккредитивларни 1 йилдан ошмаган муддатда тўлиқ тўлаш учун ажратиш. 2020 — 2021 йиллар «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «ТҚХТЗ» АЖ, «Асака » АТБ 27. Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари билан пахта териш техникасини сотиб олиш учун алоқадор лизинг ташкилотларига кредит линиясини ажратиш тўғрисида музокаралар олиб бориш. 2020 йил январь Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Молия вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги 28. Кредит битими лойиҳасини тайёрлаш ва унинг имзоланишини таъминлаш. 2020 йил май Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги 29. Пахта териш техникасини харид қилишдан манфаатдор бўлган фермер хўжаликлари рўйхатини шакллантириш. 2020 — 2025 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 30. Фермер хўжаликлари ва алоқадор лизинг ташкилотлари ўртасида лизинг шартномалари тузилишини таъминлаш. 2020 — 2026 йиллар Лизинг ташкилотлари, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 14 январь,

21-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2020 й., 09/20/21/0050-сон, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PROGNOZI

ChORA-TADBIRLARI REJASI

Respublika hududlarida paxta hosili terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Paxtachilik rivojlanishining zamonaviy holati paxta yetishtirish va hosilni yigʻishtirib olishning barcha jarayonlari mexanizatsiyalashishi darajasi bilan belgilanadi.

Paxta hosilini mexanizatsiya yordamida yigʻishtirib olishni taʼminlash oʻz ichiga paxta dalasining agrofonini mexanizatsiyalashgan terimga tayyorlash bilan bogʻliq bir nechta murakkab masalalarni, jumladan, zamonaviy va yuqori samarali paxta terish mashinalarini ishlab chiqarish, servis xizmatlari koʻrsatish va taʼmirlash bazasini rivojlantirish, texnikani ishlatish, mashinada terilgan paxta xomashyosini tashish, saqlash va qayta ishlash boʻyicha malakali kadrlarni, jumladan, mexanizator va muhandislarni tayyorlash, ishlarni moliyalashtirishning zamonaviy mexanizmlari bilan bogʻliq kompleks masalalarni oʻz ichiga oladi.

Zamonaviy, yuqori samarali paxta terish mashinalarini ishlab chiqarish va terimni mashinada tashkil etish hisobiga paxta terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining:

birinchi bosqichda (2020 — 2022-yillar) Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo va Toshkent viloyatlarida;

ikkinchi bosqichda (2023 — 2026-yillar) respublikaning qolgan hududlarida paxta hosilini yigʻishtirib olishni mexanizatsiyalashni joriy etishni jadallashtirish;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo va Toshkent viloyatlaridagi qishloq xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan paxta terish ishlariga jalb qilinadigan paxta terish mashinalari xizmatidan foydalanganlik uchun xarajatlarning 30 foizini Moliya vazirligi tomonidan qoplab berish amaliyotini 2020-yilda saqlab qolish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi, “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi, qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlariga:

paxtani mashinada terish uchun ajratilgan yerlarni barvaqt tayyorlash bilan bogʻliq masalalarni muvofiqlashtirish;

paxta terish texnikasini ishlab chiqarish va realizatsiya qilishni oʻz vaqtida tashkil etish boʻyicha ishlar samarali olib borilishini taʼminlash;

2020 — 2026-yillarda qishloq xoʻjaligi texnikasini lizing asosida realizatsiya qilishni moliyalashtirish mexanizmini ishlab chiqish;

paxtani terib olishni jadal mexanizatsiyalash boʻyicha belgilangan vazifalar oʻz vaqtida bajarilishi ustidan doimiy monitoring olib borish va nazorat qilish boʻyicha shaxsiy masʼuliyat yuklansin.

3. Quyidagilar:

2020 — 2026-yillarda “Toshkent qishloq xoʻjaligi texnikasi zavodi” AJ tomonidan paxta terish mashinalari ishlab chiqarish va respublika hududlariga yetkazib berish prognozi 1-ilovaga ;

2020 — 2026-yillarda respublikada paxta terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish va paxta terish mashinalarini ishlab chiqarishni tashkil etish chora-tadbirlari rejasi (keyingi oʻrinlarda Chora-tadbirlar rejasi deb ataladi) 2-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar rahbarlari – masʼul ijrochilar ushbu tadbirlarning oʻz vaqtida amalga oshirilishini va hisobot davridan keyingi oyning 7-kuniga qadar har oyda Vazirlar Mahkamasiga Chora-tadbirlar rejasi ijrosi boʻyicha maʼlumot taqdim etilishini taʼminlasinlar.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda:

paxta maydonlarining agrofonini mashina yordamida terish uchun sifatli tayyorlash, shu jumladan, tegishli chigit navlarini tanlash, ekish, qatorlar orasiga ishlov berish, defoliatsiya qilish, yer maydonlarini tayyorlash va hosilni yigʻishtirib olish;

mashina terimiga ajratilgan dalalarning qatorlar orasini ustun darajada 76 sm kenglikda tayyorlash agrotexnik tadbirlarini bajarib, chigit navlarini tanlash va ekishni taʼminlasin.

5. “Oʻzagroservis” AJ:

paxtani mexanizatsiyalashtirilgan usulda terish uchun paxta maydonlarining agrofonini shakllantirishda ishtirok etuvchi texnikaning sifatli tayyorlanishi;

zamonaviy paxta terish mashinalarida ishlash uchun texnikani ishlatish boʻyicha mexanik-haydovchilar va muhandislar tayyorlanishi;

paxta terish mashinalariga servis xizmati koʻrsatish va ehtiyot qismlar hamda texnologik materiallar bilan oʻz vaqtida taʼminlash uchun mutaxassislarning mobil brigadalari tashkil etilishini taʼminlasin.

6. “Davlat ishtirokidagi qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tashkilotlariga istisno tariqasida:

tenderlar yoki tanlov savdolari oʻtkazmasdan eng yaxshi takliflarni tanlab olish yoʻli bilan qishloq xoʻjaligi texnikasi ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallar sotib olishga, transport xizmatlari va boshqa xizmatlar boʻyicha toʻgʻridan toʻgʻri shartnomalar tuzishga;

butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni import qilishda tovarlar erkin muomala (import) uchun chiqarishning bojxona rejimiga joylashtirilgan sanadan boshlab qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashni 270 kun kechiktirib amalga oshirishga ruxsat berilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasi qishloq xoʻjaligi texnikasini ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni sotib olish uchun, transport xizmatlari va boshqa xizmatlar boʻyicha texnik shartlar import shartnomalar tushgan kundan boshlab uch kun muddatda ekspertizadan oʻtkazilishini va tegishli xulosalar berilishini taʼminlasin.

8. “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ va “Asaka” ATBning savdo moliyalashtirishi liniyalaridan, shu jumladan, xorijiy banklar liniyalari vositalaridan foydalanib, paxta terish mashinalari ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni xarid qilishni moliyalashtirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Belgilansinki, paxta terish mashinalarini sotishdan tushgan pul mablagʻlari soliqlar va yigʻimlar amalga oshirilgandan soʻng ishlab chiqaruvchi davlat ishtirokidagi qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tashkilotlar tomonidan “Asaka” ATB oldidagi kreditlarni qaytarishga yoʻnaltirilishi yoʻli bilan ajratilgan kundan boshlab 1 yildan oshmagan muddatda paxta terish mashinalarini ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallar xaridining savdo moliyalashtirilishi boʻyicha qarzdorlik toʻliq qaytarilishi taʼminlanadi.

9. “Asaka” ATBga:

paxta terish mashinalarini ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni xarid qilishni moliyalashtirishda taʼminot sifatida “Oʻzbekinvest” kompaniyasi va boshqa sugʻurta tashkilotlarining yillik 0,5 foiz miqdoridagi imtiyozli tarif boʻyicha sugʻurta polislarini qabul qilish;

davlat ishtirokidagi qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tashkilotlarining oʻzaro bogʻliq qarzdorlari guruhiga bankning eng yuqori tavakkalchiligini hisoblashda kreditlar boʻyicha qarzdorlikni paxta terish mashinalari ishlab chiqaruvchilariga hisoblamaslik tavsiya etilsin.

10. Belgilansinki, Jahon bankining kredit liniyalari va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan moliyalashtiriladigan boshqa moliya institutlarining kredit liniyalari hisobiga texnikani ishlab chiqaruvchi tashkilotlar va lizing tashkilotlarini kreditlashda tijorat banklarining marjasi 1 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda belgilanadi.

11. “Oʻzpaxtasanoat” AJ, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, “Oʻzstandart” agentligi 2020-yil 1-mayga qadar paxtani mashinada terishni ragʻbatlantirish maqsadida mashina terimi paxta xomashyosi sinflari boʻyicha ifloslanganlikning massa ulushi va namlikning massa nisbati meʼyorlarini qayta koʻrib chiqsinlar.

12. Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda:

paxtani mashinada terish uchun dalalarni tayyorlash va paxta terish mashinalaridan samarali foydalanish boʻyicha fermerlar va paxta-toʻqimachilik klasterlari uchun treninglar va seminarlar oʻtkazilishini;

paxta terish texnikasini takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari olib borilishini tashkil etsin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzoqov zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-yanvardagi 21-son qaroriga 1-ILOVA

2020 — 2026-yillarda “Toshkent qishloq xoʻjaligi texnikasi zavodi” AJ tomonidan paxta terish mashinalari ishlab chiqarish va respublika hududlariga yetkazib berish

dona T/r Hududlar nomi Umumiy ehtiyoj 2020-yil 2021-y. 2022-y. 2023-y. 2024-y. 2025-y. 2026-y. Jami may iyun iyul avgust sentyabr 1. Toshkent viloyati 930 250 50 50 50 50 50 250 250 180 2. Sirdaryo viloyati 770 250 50 50 50 50 50 250 270 3. Jizzax viloyati 1 155 300 60 60 60 60 60 350 505 4. Qashqadaryo viloyati 1 481 200 40 40 40 40 40 350 475 456 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 600 200 200 200 6. Andijon viloyati 800 200 300 300 7. Buxoro viloyati 1 100 300 400 300 100 8. Navoiy viloyati 392 100 100 100 92 9. Namangan viloyati 800 100 300 300 100 10. Samarqand viloyati 650 200 250 200 11. Surxondaryo viloyati 777 150 250 300 77 12. Fargʻona viloyati 475 74 100 200 101 13. Xorazm viloyati 340 40 100 100 100 Jami 10 270 1 000 200 200 200 200 200 1 200 1 500 2 000 2 000 2 000 570

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-yanvardagi 21-son qaroriga 2-ILOVA

2020 — 2026-yillarda respublikada paxta terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish va paxta terish mashinalarini ishlab chiqarishni tashkil etish

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar I. Paxta xomashyosini mashina yordamida yigʻishtirib olish uchun dala maydonlarini tayyorlash va zarur agrotexnika tadbirlarini amalga oshirish 1. Paxtani mashina yordamida terishdan avval texnologik operatsiyalarni oʻtkazishga qoʻyiladigan talablarni ishlab chiqish (kuzgi shudgorlash, dalani ekishga tayyorlash, ekin ekish, kultivatsiya va chekanka qilish, defoliatsiya, yigʻim-terim, dalalarni tozalash). 2020-yil yanvar-fevral Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo va Toshkent viloyatlari hokimliklari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo va Toshkent viloyatlari hokimliklari 2. Paxtani mashinada terish moʻljallangan paxta dalalarining agrofonini tayyorlash boʻyicha texnologik operatsiyalar oʻtkazilishi ustidan monitoring olib borish tizimini ishlab chiqish. 2020 yil yanvar-fevral 3. Paxtani mashina yordamida terishdan oldin texnologik operatsiyalarni oʻtkazish boʻyicha qoʻllanmalarni ishlab chiqish, nashr etish va fermerlarga tarqatish. 2020-yil avgust-sentyabr 4. Paxtani mashinada terish moʻljallanayotgan hududlarda seminarlar oʻtkazish, texnologik operatsiyalarni sifatli bajarish boʻyicha tavsiyalarni muhokama qilish. 2020 yil avgust-sentyabr 5. Mashina terimi uchun tayyorlangan paxta maydonini komissiya tomonidan baholash tizimini ishlab chiqish. 2020 yil may-iyun 6. Paxtani mashina yordamida terish samaradorligini tushuntirish boʻyicha chora-tadbirlar majmuini amalga oshirish, shu jumladan, mashina terimi ishtirokchilarini ragʻbatlantirish. har chorakda 7. Paxta terish mashinalarini sotib olish boʻyicha fermer xoʻjaliklari va paxta-toʻqimachilik klasterlari bilan shartnomalar tuzilishini taʼminlash. 2020 yil iyun II. Paxta terish mashinalaridan samarali foydalanishni va ularga servis xizmat koʻrsatishni taʼminlash 8. Paxtani mashinada terish uchun dalalarni bosqichma-bosqich tayyorlashga jalb qilinadigan mashinalarning butun halqasini ishga tayyorlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish (haydash texnikasi, ekin ekishdan avval tuproqqa ishlov berish texnikasi, seyalkalar, kultivatorlar, chekanka qilgichlar, purkagichlar, paxta terish mashinalari va transport texnikasi). 2020-yil mart “ Oʻzagroservis ” AJ, “ TQXTZ” AJ va boshqa ishlab chiqaruvchi tashkilotlar 9. Paxta terish mashinalariga terimdan oldin va terim vaqtida xizmat koʻrsatish dasturlarini ishlab chiqish, ularning ish qobiliyatini (tayyor va/yoki taʼmirlangan) va ishlatishga tayyorligini komissiya tomonidan baholash. 2020-yil mart 10. Paxtani mashinada terishga paxta dalasini tayyorlashga jalb etilgan har bir mashinaning ishlashi boʻyicha metodik tavsiyalarni ishlab chiqish, nashr etish va tarqatish. 2020-yil aprel — iyun 11. Paxtani mashinada terish nazarda tutilgan hududlarda paxta kompleksining barcha mashinalari texnik tavsiflarini tushuntirish boʻyicha hududlarda mexanizatorlar uchun seminar-t�eninglar oʻtkazish. 2020-yil iyul — sentyabr 12. Oʻrnak koʻrsatgan mexanizatorlarni ragʻbatlantirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2020-yil sentyabr — noyabr III. Mashinada terilgan paxta xomashyosini tashish, saqlash va qayta ishlanishni taʼminlash 13. Paxta ekuvchi xoʻjaliklarni paxtani mashinada terishga moslashgan yuqori sifatli chigit bilan taʼminlash. 2020-yil fevral-mart “ Oʻzpaxtasanoat ” AJ, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 14. Hosilni bir marta terishni hisobga olgan holda mashinada teriladigan paxtaga qoʻyiladigan talablarni tayyorlash (koʻsaklarning ochilish darajasi > 90 foiz) 2020-yil may — iyul 15. Paxta tozalash zavodlarining mashinada terilgan paxtani tashish, saqlash, oldindan quritish, tozalash va qayta ishlashga tayyorligini taʼminlash. 2020-yil iyul-avgust 16. Mashina va qoʻlda terilgan paxta sifatini, shu jumladan, mashinada terilgan paxta uchun oshirilgan tariflar boʻyicha haq toʻlashni hisobga olgan holda paxtani mashinada terishning, ?u jumlada�, moliyaviy, iqtisodiy samaradorligini oshirish mexanizmini ishlab chiqish. 2020-yil may-iyun IV. Paxta terish mashinalarini ishlab chiqarish va oʻz vaqtida moliyalashtirishni tashkil etish 17. Texnik topshiriqlarni tayyorlash, paxta terish mashinalarini yigʻishni tashkil etish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni sotib olish boʻyicha ishlab chiqaruvchilar va yetkazib beruvchilar bilan muzokaralar olib borish. 2020-yil yanvar “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ va boshqa ishlab chiqaruvchi tashkilotlar 18. Tender (tanlov) savdolari oʻtkazmasdan, eng yaxshi takliflarni tanlab olib, qishloq xoʻjaligi texnikasini ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni sotib olish boʻyicha toʻgʻridan toʻgʻri shartnomalar tuzish. 2020-yil yanvar “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ va boshqa ishlab chiqaruvchi tashkilotlar 19. Butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni xarid qilish uchun “ Asaka ” ATBning savdo moliyalashtirishini olish uchun kerakli hujjatlarni tayyorlash va buyurtmanoma berish. 2020-yil yanvar-fevral “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ, “Asaka” ATB, “ Oʻzbekinvest ” kompaniyasi, boshqa sugʻurta tashkilotlari 20. Qishloq xoʻjaligi texnikasini ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallar sotib olish uchun, transport va boshqa xizmatlar boʻyicha texnik shartlar va import shartnomalar ekspertizasini amalga oshirish va ekspertiza natijalari boʻyicha tegishli xulosalarni taqdim etish. zarur hujjatlar taqdim etilgandan soʻng uch kun muddatda Iqtisodiyot va sanoat vazirligi huzuridagi “ Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi ” DUK 21. Zarur butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallarni sotib olish uchun kreditlarning garov taʼminoti sifatida yillik 0,5 foiz miqdordagi imtiyozli tarif boʻyicha sugʻurta polislarini taqdim etish. 2020-yil yanvar “ Oʻzbekinvest ” kompaniyasi, boshqa sugʻurta tashkilotlari, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ, “Asaka” ATB 22. “ Oʻzbekinvest ” kompaniyasi va boshqa sugʻurta tashkilotlarining sugʻurta polisi ostida moliyalashtirishni garov sifatida amalga oshirish va keyinchali paxta terish mashinalarini sugʻurtalash. 2020-yil yanvar-fevral “Asaka” ATB, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ, “ Oʻzbekinvest ” kompaniyasi, boshqa sugʻurta tashkilotlari, Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo va Toshkent viloyatlari hokimliklari 23. Tuzilgan shartnomalar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish. 2020-yil yanvar-fevral, imzolangan shartnomalarga muvofiq “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ, “Asaka” ATB 24. Zarur butlovchi buyumlar, xomashyo va materiallar oʻz vaqtida yetkazib berilishini taʼminlash. 2020 — 2026yillar, imzolangan shartnomalarga muvofiq “ Oʻzagrotexsanoatxolding ” AJ, “ TQXTZ ” AJ 25. Paxta terish mashinalarini fermer xoʻjaliklari va paxta-toʻqimachilik klasterlari bilan tuzilgan shartnomalarga muvofiq ishlab chiqarishni boshlash 2020 yil mart “ Oʻzagrotexsanoatxolding ” AJ, “ TQXTZ ” AJ 26. Paxta terish mashinalarini sotishdan tushgan mablagʻni faqat “ Asaka ” bank tomonidan berilgan kreditlarni qaytarish va akkreditivlarni 1 yildan oshmagan muddatda toʻliq toʻlash uchun ajratish. 2020 — 2021 yillar “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, “TQXTZ” AJ, “Asaka ” ATB 27. Jahon banki va boshqa xalqaro moliya institutlari vakillari bilan paxta terish texnikasini sotib olish uchun aloqador lizing tashkilotlariga kredit liniyasini ajratish toʻgʻrisida muzokaralar olib borish. 2020-yil yanvar Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Moliya vazirligi, Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi 28. Kredit bitimi loyihasini tayyorlash va uning imzolanishini taʼminlash. 2020-yil may Moliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi 29. Paxta terish texnikasini xarid qilishdan manfaatdor boʻlgan fermer xoʻjaliklari roʻyxatini shakllantirish. 2020 — 2025 yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari 30. Fermer xoʻjaliklari va aloqador lizing tashkilotlari oʻrtasida lizing shartnomalari tuzilishini taʼminlash. 2020 — 2026 yillar Lizing tashkilotlari, Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo va Toshkent viloyatlari hokimliklari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 14-yanvar,

21-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.01.2020-y., 09/20/21/0050-son, 27.06.2020-y., 09/20/411/1000-son, 31.10.2020-y., 09/20/666/1433-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.08.2021-y., 09/21/524/0802-son, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son; 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 26.11.2022-y., 09/22/674/1041-son)

lex.uz