📅 2020-yil 17-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 17-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 17 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
Схемаси
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ўрмонлардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ўрмонларга салбий таъсирларнинг, улар ҳолатидаги ўзгаришларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш, баҳолаш ва прогноз қилиш юзасидан ўрмонлар мониторинги ҳамда ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 31 декабрга қадар:
республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзор ер майдонларини;
Фанлар академияси билан биргаликда республика ҳудудида мавжуд бўлган табиий ҳолда ўсувчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тур таркиби ва унинг захираларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин.
3. Белгилансинки, республика ҳудудидаги ўрмон фонди ер майдонларини ҳамда ушбу ҳудудларда мавжуд бўлган табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, таркиби ва уларнинг захираларини хатловдан ўтказишни молиялаштириш манфаатдор вазирлик ва идораларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан ўрмон фонди тизимида бўлаётган ўзгаришларни назорат қилиш ҳамда ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқлик киритиб бориш мақсадида амалга оширилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўрмонларнинг давлат ҳисоби — ўрмонларнинг ҳолати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари — ўрмон тузиш лойиҳалари, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланадиган ҳужжатлар;
ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари — белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ алоҳида ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, рекреацион, илмий, тарихий ёки бошқа махсус мақсадлар бўйича ажратилган ўрмонлар.
5. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида юритилади.
2-боб. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш
6. Ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади.
7. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларида давлат ўрмон фондининг ҳудудий, географик жойлашуви, майдони, қўриқланиш тоифалари, ўрмонзорларнинг тур таркиби, дарахт ва буталарнинг турлари, улар захирасининг миқдори ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.
8. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари янгиланган маълумотлар асосида, қоида тариқасида, ҳар ўн йилда бир маротаба янгилаб борилади.
3-боб. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш
9. Ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларга ўрмонларнинг давлат ҳисоби юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
10. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тайёрланади.
11. Давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан келишилади.
12. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.
13. Давлат ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўрмонзорлар мавжуд бўлган субъектлар ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий органларига тақдим этишлари шарт.
14. Қўмитанинг ҳудудий органлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан биргаликда давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари билан келишилган ҳолда, февраль ойининг 15 санасига қадар тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлаш учун киритади.
15. Қўмитанинг ҳудудий органлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари билан биргаликда давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва март ойининг 1 санасига қадар белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.
16. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини умумлаштириш ишлари якунлангандан сўнг давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг март ойи 15 санасига қадар қабул қилинади ва ушбу қарор 15 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг апрель ойи 15 санасига қадар тегишли қарор нусхаси билан биргаликда Қўмитага тақдим этади.
18. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва давлат ўрмон кадастрини юритишда фойдаланиш учун Қўмитада доимий сақланади.
4-боб. Якунловчи қоида
19. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб борувчи субъектларнинг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа ташкилотлар Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этади. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар 2-босқич Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 15 февралига қадар 3-босқич Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 мартига қадар 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинади. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 15 мартига қадар 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилиши ва давлат ўрмон кадастрини юритилишида фойдаланиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этади. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 15 апрелига қадар
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
________________ вилояти, ________________ туманидаги _______________ ўрмон хўжалиги ташкилотида давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши 20 __ йил 1 январь ҳолатига Қўриқланиш тоифалари Умумий майдон Ўрмонли ерлар Жами ўрмонли ерлар Ўрмонсиз ерлар Ўрмон билан қопланган Туташмаган ўрмонзорлар Ўрмон кўчатхоналари Ўрмон билан қопланмаган ерлар Экин ерлар Пичанзорлар Яйловлар Сув остидаги ерлар Боғ, узумзор ва тутзорлар Йўллар Томорқа ерлари Қумликлар Бошқа ерлар Жами ўрмонсиз ерлар жами Шундан маданий ўрмонзорлар Сийрак ўрмонлар Табиий офат ҳамда ўрмон ёнғинлари туфайли нобуд бўлган майдон Соғломлаштириш учун ва режа асосида кесилган майдон Тақир ер (яланглик)лар Жами ўрмон билан қопланмаган ўрмонзорлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган ҳудудлари Ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларини муҳофаза қилувчи тақиқланган ҳудудлари Эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар Ўрмонларнинг темир йўл ва автомобиль йўллари бўйлаб ўтган иҳота ҳудудлари Чўл ва чала чўл ҳудудидаги ўрмонлар Шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлар Шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ўрмонлари Сув объектларини муҳофаза қилиш ҳудудидаги ўрмонлар Табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларидаги ўрмонлар Алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон мавзелар Ёнғоқзор ўрмонлар Ўрмоннинг мевали дарахтзорлари Давлат қўриқхона ўрмонлари Комплекс (ландшафт) буюртма,табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларидаги ўрмонлар Илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар Жами Ташкилот раҳбари имзо (муҳр) (Ф.И.О.) Масъул ходим (бош ўрмончи) имзо (Ф.И.О.) Келишилди: Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи имзо (муҳр)
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
________________ вилояти, ________________ туманидаги _______________________________________________________ ( ўрмон хўжалиги номи) ўрмонларни ташкил этувчи асосий дарахт ва бута ларнинг турлар ҳамда ёш тоифалари бўйича тақсимланиши 20 __ йил 1 январ ь ҳолатига Дарахт турлари Ўрмонларни ташкил этувчи дарахт ва бута турлари ва ёш тоифалари (га) Дарахтларнинг ёш тоифалари бўйича умумий захираси (куб метр) Умумий ўртача ўсиш ҳ ажми (куб метр) Ўртача ёши (йил) Жами Ёш Ўрта ёшли Улғайиш арафасида Етилган (пишган) Етилиб ўтган Жами Ёш Ўрта ёшли Улғайиш арафасида Етилган (пишган) Етилиб ўтган 1-тоифа 2-тоифа 1-тоифа 2-тоифа 1. Ўрмонзорларнинг асосий турлари а) Игна барглилар Қрим қарағайи Элдор қарағайи Оддий қарағай Зарафшон арчаси Ярим шарсимон арча Туркистон арчаси б) Қаттиқ барглилар Эман Оддий шумтол Яшил шумтол заранг (клён) Қайроғоч Қора (оқ) саксовул Оқ акация Чинор Тикандарахт (гледичия) Сафора Каштан Айлант в) Юмшоқ барглилар Қайин (оқ қайин) Терак Туронғи Қора тол 2. Бошқа турдаги дарахт турлари Ўрик Бехи Олча Арғувон (багрянник) Сариқ дўлана Қора гилос Нок Анжир Туғдона (каркас) Каталпа Қизил Майда баргли жийда Йирик мевали жийда Маклюра Бухоро бодоми Оддий бодом Ширин бодом Грек ёнғоғи Рябина Олхўри Жилон жийда Писта Хурмо Шумурт (чеёмуха) Гилос Тут Олма 3. Бутасимонлар Сариқ акация Қум акацияси (қуйнсуяк) Қорақанд (барбарис) Қазил дўлана Тоғ олчаси Узум Анор Юлғун Учқат (жмилост) Бутасимон тол Қандим Можжевельник Чаканда (облепиха) Шафтоли Торилис (пузиреплодник) Настарин (сирен) Тотум (сумах) Наматак Черкез Қорамарт (экзохорда) Саксовул Кесилган дарахт ва буталар ўрни Ёнган дарахт ва буталар ўрни Ташкилот раҳбари имзо ( му ҳ р ) ( Ф. И .О. ) Масъул шахс (бош ўрмончи) имзо ( Ф. И .О. )
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ўрмонлар мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўрмонлар мониторинги — ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборат ахборот тизими;
ўрмон мониторинги ҳужжатлари — ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳудудий органлари томонидан умумлаштириладиган ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар базаси;
ўрмонлар мониторинги объекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонзорлар;
ўрмон патологияси мониторинги — вазиятни тезкор баҳолаш, ўз вақтида башорат қилиш, патологик ўзгаришларни тезкор аниқлаш орқали ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш мақсадида ўрмонларнинг патологик ҳолатини тезкор назорат қилиш, ўрмон зараркунандалари ва касалликлари таъсирида улар барқарорлигининг бузилиши натижасида зарарланиши, антропоген таъсирлар натижасида ўрмон патологиясидаги мавжуд ўзгаришларни сифатли баҳолаш тизими;
ўрмон ёнғинлари мониторинги — ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари мониторингини юритиш, ёнғинларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ўрмон ёнғинлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, ёнғин хавфини башорат қилишга қаратилган ўрмон ёнғинлари кузатуви тизими;
радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги — ўрмон фонди ерларига, ўрмон фондидаги ўрмон ресурсларига ва маҳсулотларига атроф-муҳитнинг антропоген ифлосланиши таъсир этиш даражасини ўрганиш тизими.
3. Ўрмонлар мониторингининг мақсади ўрмонлардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган табиий ва техноген ҳолатларнинг ўрмонларга таъсирини тезкор кузутиб бориш, ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмон ресурсларидан самрали фойдаланиш ва ўрмончилик тизимини барқарор бошқариш борасида келгусидаги ишларни прогнозлаш ҳамда давлат ўрмон фондидаги ўзгаришлар ҳолатини тезкор кузатиб боришдан иборат.
4. Ўрмонлар мониторинги давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Ўрмонлар мониторинги Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан ташкил этилади ва давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотларида мавжуд бўлган ўрмонзорларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.
6. Ўрмонлар мониторинги мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида юритилади.
2-боб. Ўрмонлар мониторингининг асосий турлари
7. Ўрмонлар мониторинги қуйидаги асосий турларга бўлинади:
ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги;
ўрмон патологияси мониторинги;
ўрмон ёнғинлари мониторинги;
радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги.
8. Ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ва ўрмон тузиш маълумотларига асосланади ҳамда ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерларидаги жорий ўзгаришлар баҳоланишини таъминлайди.
9. Ўрмон патологияси, ўрмон ёнғинлари ҳамда радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади ҳамда Қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.
10. Ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Қўмита ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади ва ҳар чоракда Қўмитага тақдим этилади.
3-боб. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш
11. Ўрмонларнинг мониторинги ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
12. Ўрмонларнинг мониторинги қуйидаги асосий талабларга мувофиқ амалга оширилади:
ўрмонларнинг мониторинги ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш ишлари ўтказилмаган жойларда эса, давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш, ўрмонни хатловдан ўтказиш, ўрмон кадастри, ўрмон мониторинги ҳужжатлари ва бошқа ўрмонларни ўрганиш материаллари асосида олиб борилади;
ўрмонларнинг мониторинги ўрмон фонди тизимидаги бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида мониторинг олиб бориш мақсадида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқликлар киритиб борилишини таъминлаши лозим;
ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади;
ўрмонларнинг мониторингини амалга ошириш ҳужжатларида ўрмон фондининг умумий тавсифи, ўрмондан фойдаланиш, ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари, ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш, ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар, ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.
4-боб. Ўрмонларнинг мониторингини юритишни ташкил этиш
13. Республика бўйича ўрмонларнинг мониторинги ҳужжатларини умумлаштириш ва ўрмон мониторинги ҳужжатларининг белгиланган тартибда юритилиши юзасидан идоравий назорат Қўмита томонидан амалга оширилади.
14. Ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ўрмонзорлари мавжуд бўлган ташкилотларга ўрмонлар мониторинги юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
15. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш ҳужжатлари мазкур ҳужжатларни тузган ташкилот раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади.
16. Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган ўрмонзорлари мавжуд ташкилотлар ўрмонлар мониторингини юритиш ҳужжатларини ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий органларига умумлаштириш учун тақдим этишлари шарт.
17. Ўрмонлар мониторингини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.
18. Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан ўрмонларнинг мониторинги умумлаштирилгандан сўнг ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 мартига қадар республика бўйича умумлаштириш учун Қўмитага тақдим этилади.
19. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун Қўмитада доимий сақланади.
5-боб. Якунловчи қоида
20. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг мониторингини юритувчи субъектлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўрмонлар мониторингини юритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган ўрмонзорлари мавжуд ташкилотлар 1. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини тайёрлайди. 2. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатлари ташкилот раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этилади. Ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар 2-босқич Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари 1. Ўрмонлар мониторингини юритишда ўрмонзорлари мавжуд ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади. 2. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини вилоят, туман (шаҳар) миқёсида умумлаштиради. 3. Ҳужжатларни Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасига такдим этади. Доимий Ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 мартига қадар 3-босқич Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 1. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини республика миқёсида умумлаштиради. 2. Келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун сақлайди. 3. Ўрмонлар мониторингини юритишда идоравий назоратни амалга оширади. Доимий
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари (хўжалик, туман, вилоят, ҳудуд номи)
20 __ йил 1 январь ҳолатига Т/р Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги 01.01.20 ___ йил 01.01.20 ___ йил Жами Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Ўрмондан бошқа фойдаланувчилар Жами Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Ўрмондан бошқа фойдаланувчилар 1. Ўрмон фондининг умумий тавсифи 1.1 Умумий майдон га 1.1.1. шу жумладан, ўрмон билан қопланган майдон га 1.1.2. Шундан, маданий ўрмонзорлар 1.1.3. ўрмон билан қопланмаган майдон га 1.2. Муҳофаза этиладиган ҳудудлар умумий майдони га 1.3. Игнабаргли ўрмонларнинг умумий майдони га 1.3.1. шу жумладан, ёш ўрмонлар га 1.3.2. ўрт� ёшли ўрмонлар га 1.3.3. улғайиш арафасидаги ўрмонлар га 1.3.4. етилган (пишган) ўрмонлар га 1.3.5. етилиб ўтган ўрмонлар га 1.4. Қаттиқ ёғочли ўрмонзорлар га 1.4.1. шу жумладан, ёш ўрмонлар га 1.4.2. ўрта ёшли ўрмонлар га 1.4.3. улғайиш арафасидаги ўрмонлар га 1.4.4. етилган (пишган) ўрмонлар га 1.4.5. етилиб ўтган ўрмонлар га 1.5. Юмшоқ баргли ўрмонзорлар га 1.5.1. шу жумладан, ёш ўрмонлар га 1.5.2. ўрта ёшли ўрмонлар га 1.5.3. улғайиш арафасидаги ўрмонлар га 1.5.4. етилган (пишган) ўрмонлар га 1.5.5. етилиб ўтган ўрмонлар га 1.6. Бошқа турдаги дарахт турлари га 1.6.1. шу жумладан, ёш ўрмонлар га 1.6.2. ўрта ёшли ўрмонлар га 1.6.3. улғайиш арафасидаги ўрмонлар га 1.6.4. етилган (пишган) ўрмонлар га 1.6.5. етилиб ўтган ўрмонлар га 1.7. Бутасимонлар га 1.7.1. шу жумладан, ёш ўрмонлар га 1.7.2. ўрта ёшли ўрмонлар га 1.7.3. улғайиш арафасидаги ўрмонлар га 1.7.4. етилган (пишган) ўрмонлар га 1.7.5. етилиб ўтган ўрмонлар га 1.8. Ўрмон фондидан чиқарилган майдон га 1.9. Ўрмон фондига олинган майдон га 1.10. Бошқа ўрмон хўжалигига берилган майдон га 1.11. Бошқа ўрмон хўжалигидан олинган майдон га 1.12. Чўл ҳудудидаги ўрмонлар майдони га 1.13. Тоғ ҳудудидаги ўрмонлар майдони га 1.14. Водий ҳудудидаги ўрмонлар майдони га 1.15. Тўқай ҳудудидаги ўрмонлар майдони га 2. Ўрмондан фойдаланиш 2.1. Ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режаси га 2.1.1. амалда га 2.1.2. Ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режаси куб метр 2.1.3. амалда куб метр 2.1.4. Ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесиш режаси га 2.1.5. амалда га 2.1.6. Ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесиш режаси куб метр 2.1.7. амалда куб метр 2.1.8. Ўрмонларни парваришлаш мақсадида кесиш режаси га 2.1.9. амалда га 2.1.10. Ўрмонларни парваришлаш мақсадида кесиш режаси куб метр 2.1.11. амалда куб метр 2.1.12. Тўнкалардан тозаланмаган майдон га 3. Ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари 3.1. Ўрмон барпо қилиш ва тиклаш топшириғи га 3.2. амалда га 3.3. шундан, табиий кўпайишга кўмаклашиш топшириғи га 3.4. амалда га 3.5. Ўрмон билан қопланган майдонга ўтказилди га 3.6. шундан, маданий экилган майдондан га 3.7. табиий кўпайган майдондан га 3.8. Нобуд бўлган майдон га 3.9. шундан, ўрмон ёнғинлари натижасида нобуд бўлган га 3.10. Қурғоқчилик натижасида нобуд бўлган майдон га 3.11. Чорва моллари томонидан нобуд қилинган майдон га 4. Ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш 4.1 Ўрмон ёнғини таъсир қилган майдон га 4.2 Ўрмон ёнғинлари сони та 4.3 Антропоген ифлосланиш натижасида зарарланган майдон га 4.4 шундан, саноат чиқиндилари натижасида зарарланган майдон га 4.5 Ўрмон зараркунандалари ўчоғи майдони га 4.6 шундан, (ўрмон заракунандалари турлари бўйича) га 4.7 Ўрмон касалликлари натижасида зарарланган майдон га 4.8 шундан, (ўрмон касалликлари турлари бўйича) га 5 Ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар 5.1. Ўрмон билан қопланган майдоннинг камайиши га 5.1.1. шундан, кесилганлиги сабабли га 5.1.2. нобуд бўлганлиги сабабли га 5.1.3. шундан, ўрмон ёнғини таъсирида га 5.1.4. антропоген ифлосланиш сабабли га 5.1.5. саноат чиқиндилари заралаганлиги сабабли га 5.1.6. ўрмон зараркунандалари сабабли га 5.1.7. ўрмон касалликлари сабабли га 5.2. Ўрмон билан қопланган майдоннинг кўпайиши га 5.2.1 шундан, ёш ўрмонлар ҳисобидан га 5.2.2. ўрмон фондига захирадан қабул қилиш ҳисобидан га 5.2.3. бошқа ўрмон хўжалигидан олиниши ҳисобидан га 6. Ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш 6.1. Ўрмон зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш тадбирлари га 6.2. шундан, биологик кураш га 6.3. кимёвий кураш га 6.4. Ўрмон ёнғинларидан фаол ҳимоя қилиш га
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 январь,
31-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
Sxemasi
Oʻrmonlarning davlat hisobini va monitoringini yuritishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
“Oʻrmon toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni ijrosini taʼminlash, shuningdek, oʻrmonlarni muhofaza qilish, koʻpaytirish, qayta tiklash va oʻrmon fondi yerlaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish, oʻrmonlardan oqilona foydalanishni tashkil etish, oʻrmonlarga salbiy taʼsirlarning, ular holatidagi oʻzgarishlarning oʻz vaqtida oldini olish, ularni aniqlash, baholash va prognoz qilish yuzasidan oʻrmonlar monitoringi hamda oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish ishlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻrmonlar monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2021-yil 31-dekabrga qadar:
respublika hududida mavjud boʻlgan oʻrmonzor yer maydonlarini;
Fanlar akademiyasi bilan birgalikda respublika hududida mavjud boʻlgan tabiiy holda oʻsuvchi oʻsimlik va hayvonot dunyosi tur tarkibi va uning zaxiralarini toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlasin.
3. Belgilansinki, respublika hududidagi oʻrmon fondi yer maydonlarini hamda ushbu hududlarda mavjud boʻlgan tabiiy oʻsimlik va hayvonot dunyosi turlari, tarkibi va ularning zaxiralarini xatlovdan oʻtkazishni moliyalashtirish manfaatdor vazirlik va idoralarga yillik ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida hamda ularning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-yanvardagi 31-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibini belgilaydi.
2. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish davlat oʻrmon fondi yerlari doimiy foydalanishga berib qoʻyilgan oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan ularga yillik ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida hamda ularning oʻz mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
3. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasining Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Qoʻmita deb ataladi) tomonidan oʻrmon fondi tizimida boʻlayotgan oʻzgarishlarni nazorat qilish hamda oʻrmonlarning miqdor va sifat holatiga davriy aniqlik kiritib borish maqsadida amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
oʻrmonlarning davlat hisobi — oʻrmonlarning holati va miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlari — oʻrmon tuzish loyihalari, davlat oʻrmon fondini xatlovdan oʻtkazish va tekshirish materiallari asosida davlat oʻrmon xoʻjaligi organlari tomonidan toʻldirilib, tegishli tuman (shahar) hokimining qarori bilan tasdiqlanadigan hujjatlar;
oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari — belgilangan maqsadi va bajaradigan vazifalariga muvofiq alohida himoya, suvni muhofaza qilish, sanitariya-gigiyena, rekreatsion, ilmiy, tarixiy yoki boshqa maxsus maqsadlar boʻyicha ajratilgan oʻrmonlar.
5. Oʻrmonlarning davlat hisobi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida yuritiladi.
2-bob. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish
6. Oʻrmonlar holatida boʻlayotgan oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻrmonlarni kuzatish va boshqa oʻrganish materiallari asosida oʻrmon xoʻjaligini yurituvchi subyektlar tomonidan har yili oʻrmon kadastri va hisobga olish hujjatlariga kiritib boriladi.
7. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlarida davlat oʻrmon fondining hududiy, geografik joylashuvi, maydoni, qoʻriqlanish toifalari, oʻrmonzorlarning tur tarkibi, daraxt va butalarning turlari, ular zaxirasining miqdori va sifat koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlar aks ettiriladi.
8. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlari yangilangan maʼlumotlar asosida, qoida tariqasida, har oʻn yilda bir marotaba yangilab boriladi.
3-bob. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritishni tashkil etish
9. Oʻrmonzorlar mavjud boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi tashkilotlarga oʻrmonlarning davlat hisobi yuritilishida Qoʻmita va uning hududiy organlari tomonidan amaliy yordam koʻrsatiladi.
10. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlari mazkur Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq tayyorlanadi.
11. Davlat oʻrmon fondining yer turlari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimlari bilan kelishiladi.
12. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlari viloyat, tuman (shahar)lar boʻyicha Qoʻmitaning hududiy organlari tomonidan umumlashtiriladi.
13. Davlat oʻrmon fondi yerlari oʻzlariga doimiy foydalanishga berib qoʻyilgan oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlari hamda oʻrmonzorlar mavjud boʻlgan subyektlar oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlarini oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-fevraliga qadar Qoʻmitaning hududiy organlariga taqdim etishlari shart.
14. Qoʻmitaning hududiy organlari tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimlari bilan birgalikda davlat oʻrmon fondining yer turlari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisida tegishli tuman (shahar) hokimining qarori loyihasini tayyorlaydi va tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimlari bilan kelishilgan holda, fevral oyining 15 sanasiga qadar tegishli tuman (shahar) hokimiga tasdiqlash uchun kiritadi.
15. Qoʻmitaning hududiy organlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar yer resurslari va davlat kadastri boshqarmalari bilan birgalikda davlat oʻrmon fondining yer turlari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisida tegishli tuman (shahar) hokimining qarorini tasdiqlash haqida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki viloyat hokimining qarori loyihasini tayyorlaydi va mart oyining 1 sanasiga qadar belgilangan tartibda tasdiqlash uchun kiritadi.
16. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlarini umumlashtirish ishlari yakunlangandan soʻng davlat oʻrmon fondining yer turlari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisida tegishli tuman (shahar) hokimining qarori oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning mart oyi 15 sanasiga qadar qabul qilinadi va ushbu qaror 15 kun muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki tegishli viloyat hokimining qarori bilan tasdiqlanadi.
17. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlarini oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning aprel oyi 15 sanasiga qadar tegishli qaror nusxasi bilan birgalikda Qoʻmitaga taqdim etadi.
18. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlari kelgusida oʻrmonlarning miqdor va sifat holatini belgilash, oʻrmon resurslaridan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash tadbirlarini ishlab chiqish va davlat oʻrmon kadastrini yuritishda foydalanish uchun Qoʻmitada doimiy saqlanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
19. Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqqoniyligi va toʻgʻri tuzilishiga oʻrmonlarning davlat hisobini olib boruvchi subyektlarning rahbarlari masʼul hisoblanadi.
Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlari hamda oʻrmonzorlar mavjud boʻlgan boshqa tashkilotlar Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish hujjatlarini Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining hududiy organlariga taqdim etadi. Oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-fevraliga qadar 2-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining hududiy organlari Davlat oʻrmon fondini�g yer toifalari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisidagi tegishli tuman (shahar) hokimining qarori loyihasini tayyorlaydi va tasdiqlash uchun kiritadi. Oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 15-fevraliga qadar 3-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining hududiy organlari Davlat oʻrmon fondining yer toifalari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisidagi tuman (shahar) hokimining qarorini tasdiqlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki viloyat hokimining qarori loyihasini tayyorlaydi va tasdiqlash uchun kiritadi. Oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-martiga qadar 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari Davlat oʻrmon fondining yer toifalari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisidagi tuman (shahar) hokimining qarorini tasdiqlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki viloyat hokimining qarori qabul qilinadi. Oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 15-martiga qadar 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Davlat oʻrmon fondining yer toifalari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorlarni kelgusida oʻrmonlarning miqdor va sifat holatini belgilash, oʻrmon resurslaridan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash tadbirlarini ishlab chiqilishi va davlat oʻrmon kadastrini yuritilishida foydalanish uchun Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasiga taqdim etadi. Oʻrmonlarning davlat hisobi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 15-apreliga qadar
Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
________________ viloyati, ________________ tumanidagi _______________ oʻrmon xoʻjaligi tashkilotida davlat oʻrmon fondining yer toifalari va oʻrmonlarning qoʻriqlanish toifalari boʻyicha taqsimlanishi 20 __ yil 1-yanvar holatiga Qoʻriqlanish toifalari Umumiy maydon Oʻrmonli yerlar Jami oʻrmonli yerlar Oʻrmonsiz yerlar Oʻrmon bilan qoplangan Tutashmagan oʻrmonzorlar Oʻrmon koʻchatxonalari Oʻrmon bilan qoplanmagan yerlar Ekin yerlar Pichanzorlar Yaylovlar Suv ostidagi yerlar Bogʻ, uzumzor va tutzorlar Yoʻllar Tomorqa yerlari Qumliklar Boshqa yerlar Jami oʻrmonsiz yerlar jami Shundan madaniy oʻrmonzorlar Siyrak oʻrmonlar Tabiiy ofat hamda oʻrmon yongʻinlari tufayli nobud boʻlgan maydon Sogʻlomlashtirish uchun va reja asosida kesilgan maydon Taqir yer (yalanglik)lar Jami oʻrmon bilan qoplanmagan oʻrmonzorlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 Oʻrmonlarning daryolar, koʻllar, suv omborlari va boshqa suv obyektlari sohillari boʻylab oʻtgan taqiqlangan hududlari Oʻrmonlarning ovlanadigan qimmatli baliqlar uvildiriq sochadigan joylarini muhofaza qiluvchi taqiqlangan hududlari Eroziyadan saqlaydigan oʻrmonlar Oʻrmonlarning temir yoʻl va avtomobil yoʻllari boʻylab oʻtgan ihota hududlari Choʻl va chala choʻl hududidagi oʻrmonlar Shahar oʻrmonlari va oʻrmon-bogʻlar Shaharlar, boshqa aholi punktlari va sanoat markazlari atrofidagi koʻkalamzorlashtirilgan hudud oʻrmonlari Suv obyektlarini muhofaza qilish hududidagi oʻrmonlar Tabiiy kurort hududlari va dam olish hududlaridagi oʻrmonlar Alohida qimmatga ega boʻlgan oʻrmon mavzelar Yongʻoqzor oʻrmonlar Oʻrmonning mevali daraxtzorlari Davlat qoʻriqxona oʻrmonlari Kompleks (landshaft) buyurtma,tabiiy bogʻlar va davlat biosfera rezervatlaridagi oʻrmonlar Ilmiy yoki tarixiy ahamiyatga ega boʻlgan oʻrmonlar Jami Tashkilot rahbari imzo (muhr) (F.I.O.) Masʼul xodim (bosh oʻrmonchi) imzo (F.I.O.) Kelishildi: Tuman yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi boshligʻi imzo (muhr)
Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
________________ viloyati, ________________ tumanidagi _______________________________________________________ ( oʻrmon xoʻjaligi nomi) oʻrmonlarni tashkil etuvchi asosiy daraxt va buta larning turlar hamda yosh toifalari boʻyicha taqsimlanishi 20 __ yil 1-yanvar holatiga Daraxt turlari Oʻrmonlarni tashkil etuvchi daraxt va buta turlari va yosh toifalari (ga) Daraxtlarning yosh toifalari boʻyicha umumiy zaxirasi (kub metr) Umumiy oʻrtacha oʻsish h ajmi (kub metr) Oʻrtacha yoshi (yil) Jami Yosh Oʻrta yoshli Ulgʻayish arafasida Etilgan (pishgan) Etilib oʻtgan Jami Yosh Oʻrta yoshli Ulgʻayish arafasida Etilgan (pishgan) Etilib oʻtgan 1-toifa 2-toifa 1-toifa 2-toifa 1. Oʻrmonzorlarning asosiy turlari a) Igna barglilar Qrim qaragʻayi Eldor qaragʻayi Oddiy qaragʻay Zarafshon archasi Yarim sharsimon archa Turkiston archasi b) Qattiq barglilar Eman Oddiy shumtol Yashil shumtol zarang (klyon) Qayrogʻoch Qora (oq) saksovul Oq akatsiya Chinor Tikandaraxt (gledichiya) Safora Kashtan Aylant v) Yumshoq barglilar Qayin (oq qayin) Terak Turongʻi Qora tol 2. Boshqa turdagi daraxt turlari Oʻrik Bexi Olcha Argʻuvon (bagryannik) Sariq doʻlana Qora gilos Nok Anjir Tugʻdona (karkas) Katalpa Qizil Mayda bargli jiyda Yirik mevali jiyda Maklyura Buxoro bodomi Oddiy bodom Shirin bodom Grek yongʻogʻi Ryabina Olxoʻri Jilon jiyda Pista Xurmo Shumurt (cheyomuxa) Gilos Tut Olma 3. Butasimonlar Sariq akatsiya Qum akatsiyasi (quynsuyak) Qoraqand (barbaris) Qazil doʻlana Togʻ olchasi Uzum Anor Yulgʻun Uchqat (jmilost) Butasimon tol Qandim Mojjevelnik Chakanda (oblepixa) Shaftoli Torilis (puzireplodnik) Nastarin (siren) Totum (sumax) Namatak Cherkez Qoramart (ekzoxorda) Saksovul Kesilgan daraxt va butalar oʻrni Yongan daraxt va butalar oʻrni Tashkilot rahbari imzo ( mu h r ) ( F. I .O. ) Masʼul shaxs (bosh oʻrmonchi) imzo ( F. I .O. )
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-yanvardagi 31-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻrmonlar monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom oʻrmonlar monitoringini yuritish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
oʻrmonlar monitoringi — oʻrmonlarga salbiy taʼsirlarning oʻz vaqtida oldi olinishi uchun davlat oʻrmon fondi holatidagi oʻzgarishlarni aniqlash, uni baholash va prognoz qilishga doir muntazam kuzatuvlardan iborat axborot tizimi;
oʻrmon monitoringi hujjatlari — oʻrmon xoʻjaliklari, tumanlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda Qoʻmita deb ataladi) hududiy organlari tomonidan umumlashtiriladigan oʻrmonlar monitoringi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi;
oʻrmonlar monitoringi obyekti — Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi barcha oʻrmonzorlar;
oʻrmon patologiyasi monitoringi — vaziyatni tezkor baholash, oʻz vaqtida bashorat qilish, patologik oʻzgarishlarni tezkor aniqlash orqali oʻrmonlarni muhofaza qilish, oʻrmonlarni boshqarish boʻyicha qaror qabul qilish maqsadida oʻrmonlarning patologik holatini tezkor nazorat qilish, oʻrmon zararkunandalari va kasalliklari taʼsirida ular barqarorligining buzilishi natijasida zararlanishi, antropogen taʼsirlar natijasida oʻrmon patologiyasidagi mavjud oʻzgarishlarni sifatli baholash tizimi;
oʻrmon yongʻinlari monitoringi — oʻrmonlarni yongʻindan himoya qilish, yongʻinlar va ularning kelib chiqish sabablari monitoringini yuritish, yongʻinlarni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan taʼminlash, oʻrmon yongʻinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qilish, yongʻin xavfini bashorat qilishga qaratilgan oʻrmon yongʻinlari kuzatuvi tizimi;
radiatsiya bilan zararlangan va atrof-muhit texnogen ifloslangan zonalardagi oʻrmonzorlar monitoringi — oʻrmon fondi yerlariga, oʻrmon fondidagi oʻrmon resurslariga va mahsulotlariga atrof-muhitning antropogen ifloslanishi taʼsir etish darajasini oʻrganish tizimi.
3. Oʻrmonlar monitoringining maqsadi oʻrmonlardan foydalanish natijasida kelib chiqadigan tabiiy va texnogen holatlarning oʻrmonlarga taʼsirini tezkor kuzutib borish, oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish, oʻrmonlarni qoʻriqlash, muhofaza qilish, oʻrmon resurslaridan samrali foydalanish va oʻrmonchilik tizimini barqaror boshqarish borasida kelgusidagi ishlarni prognozlash hamda davlat oʻrmon fondidagi oʻzgarishlar holatini tezkor kuzatib borishdan iborat.
4. Oʻrmonlar monitoringi davlat oʻrmon fondi yerlari doimiy foydalanishga berib qoʻyilgan oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan ularga yillik ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida hamda ularning oʻz mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
5. Oʻrmonlar monitoringi Qoʻmita va uning hududiy organlari tomonidan tashkil etiladi va davlat oʻrmon fondi yerlari doimiy foydalanishga berib qoʻyilgan oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlarida mavjud boʻlgan oʻrmonzorlarning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan foydalaniladi.
6. Oʻrmonlar monitoringi mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida yuritiladi.
2-bob. Oʻrmonlar monitoringining asosiy turlari
7. Oʻrmonlar monitoringi quyidagi asosiy turlarga boʻlinadi:
oʻrmon resurslari va oʻrmon fondi yerlari monitoringi;
oʻrmon patologiyasi monitoringi;
oʻrmon yongʻinlari monitoringi;
radiatsiya bilan zararlangan va atrof-muhit texnogen ifloslangan zonalardagi oʻrmonzorlar monitoringi.
8. Oʻrmon resurslari va oʻrmon fondi yerlari monitoringi oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish va oʻrmon tuzish maʼlumotlariga asoslanadi hamda oʻrmon resurslari va oʻrmon fondi yerlaridagi joriy oʻzgarishlar baholanishini taʼminlaydi.
9. Oʻrmon patologiyasi, oʻrmon yongʻinlari hamda radiatsiya bilan zararlangan va atrof-muhit texnogen ifloslangan zonalardagi oʻrmonzorlar monitoringi oʻrmon xoʻjaliklari tomonidan amalga oshiriladi hamda Qoʻmita tomonidan muvofiqlashtiriladi.
10. Oʻrmonlar monitoringi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻrmon xoʻjaliklari, tumanlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boʻyicha Qoʻmita hududiy organlari tomonidan umumlashtiriladi va har chorakda Qoʻmitaga taqdim etiladi.
3-bob. Oʻrmonlarning monitoringini yuritish
11. Oʻrmonlarning monitoringi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻrmonlarning holati va ulardan foydalanish koʻrsatkichlari asosida amalga oshiriladi.
12. Oʻrmonlarning monitoringi quyidagi asosiy talablarga muvofiq amalga oshiriladi:
oʻrmonlarning monitoringi oʻrmon tuzish loyihalari asosida, oʻrmon tuzish ishlari oʻtkazilmagan joylarda esa, davlat oʻrmon fondini hisobga olish, oʻrmonni xatlovdan oʻtkazish, oʻrmon kadastri, oʻrmon monitoringi hujjatlari va boshqa oʻrmonlarni oʻrganish materiallari asosida olib boriladi;
oʻrmonlarning monitoringi oʻrmon fondi tizimidagi boʻlayotgan oʻzgarishlar toʻgʻrisida monitoring olib borish maqsadida oʻrmonlarning miqdor va sifat holatiga davriy aniqliklar kiritib borilishini taʼminlashi lozim;
oʻrmonlar holatida boʻlayotgan oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻrmonlarni kuzatish va boshqa oʻrganish materiallari asosida oʻrmon xoʻjaligini yurituvchi subyektlar tomonidan har yili oʻrmon kadastri va hisobga olish hujjatlariga kiritib boriladi;
oʻrmonlarning monitoringini amalga oshirish hujjatlarida oʻrmon fondining umumiy tavsifi, oʻrmondan foydalanish, oʻrmon barpo qilish va tiklash tadbirlari, oʻrmonlarga salbiy taʼsirni baholash, oʻrmon bilan qoplangan maydondagi oʻzgarishlar, oʻrmonlarni muhofaza qilish tadbirlari va oʻrmon yongʻinlaridan saqlash toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlar aks ettiriladi.
4-bob. Oʻrmonlarning monitoringini yuritishni tashkil etish
13. Respublika boʻyicha oʻrmonlarning monitoringi hujjatlarini umumlashtirish va oʻrmon monitoringi hujjatlarining belgilangan tartibda yuritilishi yuzasidan idoraviy nazorat Qoʻmita tomonidan amalga oshiriladi.
14. Oʻrmon fondi yerlari doimiy foydalanishga biriktirib qoʻyilgan boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi oʻrmonzorlari mavjud boʻlgan tashkilotlarga oʻrmonlar monitoringi yuritilishida Qoʻmita va uning hududiy organlari tomonidan amaliy yordam koʻrsatiladi.
15. Oʻrmonlarning monitoringini yuritish hujjatlari mazkur hujjatlarni tuzgan tashkilot rahbari va masʼul xodim tomonidan imzolanadi.
16. Oʻrmon fondi yerlari oʻzlariga doimiy foydalanishga biriktirib qoʻyilgan oʻrmonzorlari mavjud tashkilotlar oʻrmonlar monitoringini yuritish hujjatlarini oʻrmonlar monitoringi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-fevraliga qadar Qoʻmitaning hududiy organlariga umumlashtirish uchun taqdim etishlari shart.
17. Oʻrmonlar monitoringini yuritish hujjatlari viloyat, tuman (shahar)lar boʻyicha Qoʻmitaning hududiy organlari tomonidan umumlashtiriladi.
18. Qoʻmitaning hududiy organlari tomonidan oʻrmonlarning monitoringi umumlashtirilgandan soʻng oʻrmonlar monitoringi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-martiga qadar respublika boʻyicha umumlashtirish uchun Qoʻmitaga taqdim etiladi.
19. Oʻrmonlarning monitoringini yuritish hujjatlari kelgusida oʻrmonlarning miqdor va sifat holatini belgilash, oʻrmon resurslaridan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash tadbirlarini ishlab chiqilishida foydalanish uchun Qoʻmitada doimiy saqlanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
20. Oʻrmonlarning monitoringini yuritish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqqoniyligi va toʻgʻri tuzilishiga oʻrmonlarning monitoringini yurituvchi subyektlar rahbarlari masʼul hisoblanadi.
Oʻrmonlar monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻrmonlar monitoringini yuritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻrmon fondi yerlari oʻzlariga doimiy foydalanishga biriktirib qoʻyilgan oʻrmonzorlari mavjud tashkilotlar 1. Oʻrmonlar monitoringi hujjatlarini tayyorlaydi. 2. Oʻrmonlar monitoringi hujjatlari tashkilot rahbari va masʼul xodim tomonidan imzolanadi va Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining hududiy organlariga taqdim etiladi. Oʻrmonlar monitoringi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-fevraliga qadar 2-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining hududiy organlari 1. Oʻrmonlar monitoringini yuritishda oʻrmonzorlari mavjud tashkilotlarga amaliy yordam koʻrsatadi. 2. Oʻrmonlar monitoringi hujjatlarini viloyat, tuman (shahar) miqyosida umumlashtiradi. 3. Hujjatlarni Oʻrmon xoʻjaligi davlat koʻmitasiga takdim etadi. Doimiy Oʻrmonlar monitoringi oʻtkazilgan yildan keyingi yilning 1-martiga qadar 3-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 1. Oʻrmonlar monitoringi hujjatlarini respublika miqyosida umumlashtiradi. 2. Kelgusida oʻrmonlarning miqdor va sifat holatini belgilash, oʻrmon resurslaridan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash tadbirlarini ishlab chiqilishida foydalanish uchun saqlaydi. 3. Oʻrmonlar monitoringini yuritishda idoraviy nazoratni amalga �shiradi. Doimiy
Oʻrmonlar monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻrmonlarning holati va ulardan foydalanish koʻrsatkichlari (xoʻjalik, tuman, viloyat, hudud nomi)
20 __ yil 1-yanvar holatiga T/r Koʻrsatkichlar Oʻlchov birligi 01.01.20 ___ yil 01.01.20 ___ yil Jami Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimida Oʻrmondan boshqa foydalanuvchilar Jami Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimida Oʻrmondan boshqa foydalanuvchilar 1. Oʻrmon fondining umumiy tavsifi 1.1 Umumiy maydon ga 1.1.1. shu jumladan, oʻrmon bilan qoplangan maydon ga 1.1.2. Shundan, madaniy oʻrmonzorlar 1.1.3. oʻrmon bilan qoplanmagan maydon ga 1.2. Muhofaza etiladigan hududlar umumiy maydoni ga 1.3. Ignabargli oʻrmonlarning umumiy maydoni ga 1.3.1. shu jumladan, yosh oʻrmonlar ga 1.3.2. oʻrt� yoshli oʻrmonlar ga 1.3.3. ulgʻayish arafasidagi oʻrmonlar ga 1.3.4. etilgan (pishgan) oʻrmonlar ga 1.3.5. etilib oʻtgan oʻrmonlar ga 1.4. Qattiq yogʻochli oʻrmonzorlar ga 1.4.1. shu jumladan, yosh oʻrmonlar ga 1.4.2. oʻrta yoshli oʻrmonlar ga 1.4.3. ulgʻayish arafasidagi oʻrmonlar ga 1.4.4. etilgan (pishgan) oʻrmonlar ga 1.4.5. etilib oʻtgan oʻrmonlar ga 1.5. Yumshoq bargli oʻrmonzorlar ga 1.5.1. shu jumladan, yosh oʻrmonlar ga 1.5.2. oʻrta yoshli oʻrmonlar ga 1.5.3. ulgʻayish arafasidagi oʻrmonlar ga 1.5.4. etilgan (pishgan) oʻrmonlar ga 1.5.5. etilib oʻtgan oʻrmonlar ga 1.6. Boshqa turdagi daraxt turlari ga 1.6.1. shu jumladan, yosh oʻrmonlar ga 1.6.2. oʻrta yoshli oʻrmonlar ga 1.6.3. ulgʻayish arafasidagi oʻrmonlar ga 1.6.4. etilgan (pishgan) oʻrmonlar ga 1.6.5. etilib oʻtgan oʻrmonlar ga 1.7. Butasimonlar ga 1.7.1. shu jumladan, yosh oʻrmonlar ga 1.7.2. oʻrta yoshli oʻrmonlar ga 1.7.3. ulgʻayish arafasidagi oʻrmonlar ga 1.7.4. etilgan (pishgan) oʻrmonlar ga 1.7.5. etilib oʻtgan oʻrmonlar ga 1.8. Oʻrmon fondidan chiqarilgan maydon ga 1.9. Oʻrmon fondiga olingan maydon ga 1.10. Boshqa oʻrmon xoʻjaligiga berilgan maydon ga 1.11. Boshqa oʻrmon xoʻjaligidan olingan maydon ga 1.12. Choʻl hududidagi oʻrmonlar maydoni ga 1.13. Togʻ hududidagi oʻrmonlar maydoni ga 1.14. Vodiy hududidagi oʻrmonlar maydoni ga 1.15. Toʻqay hududidagi oʻrmonlar ma�doni ga 2. Oʻrmondan foydalanish 2.1. Oʻrmonlarni qayta tiklash maqsadida kesish rejasi ga 2.1.1. amalda ga 2.1.2. Oʻrmonlarni qayta tiklash maqsadida kesish rejasi kub metr 2.1.3. amalda kub metr 2.1.4. Oʻrmonlarni sogʻlomlashtirish maqsadida kesish rejasi ga 2.1.5. amalda ga 2.1.6. Oʻrmonlarni sogʻlomlashtirish maqsadida kesish rejasi kub metr 2.1.7. amalda kub metr 2.1.8. Oʻrmonlarni parvarishlash maqsadida kesish rejasi ga 2.1.9. amalda ga 2.1.10. Oʻrmonlarni parvarishlash maqsadida kesish rejasi kub metr 2.1.11. amalda kub metr 2.1.12. Toʻnkalardan tozalanmagan maydon ga 3. Oʻrmon barpo qilish va tiklash tadbirlari 3.1. Oʻrmon barpo qilish va tiklash topshirigʻi ga 3.2. amalda ga 3.3. shundan, tabiiy koʻpayishga koʻmaklashish topshirigʻi ga 3.4. amalda ga 3.5. Oʻrmon bilan qoplangan maydonga oʻtkazildi ga 3.6. shundan, madaniy ekilgan maydondan ga 3.7. tabiiy koʻpaygan maydondan ga 3.8. Nobud boʻlgan maydon ga 3.9. shundan, oʻrmon yongʻinlari natijasida nobud boʻlgan ga 3.10. Qurgʻoqchilik natijasida nobud boʻlgan maydon ga 3.11. Chorva mollari tomonidan nobud qilingan maydon ga 4. Oʻrmonlarga salbiy taʼsirni baholash 4.1 Oʻrmon yongʻini taʼsir qilgan maydon ga 4.2 Oʻrmon yongʻinlari soni ta 4.3 Antropogen ifloslanish natijasida zararlangan maydon ga 4.4 shundan, sanoat chiqindilari natijasida zararlangan maydon ga 4.5 Oʻrmon zararkunandalari oʻchogʻi maydoni ga 4.6 shundan, (oʻrmon zarakunandalari turlari boʻyicha) ga 4.7 Oʻrmon kasalliklari natijasida zararlangan maydon ga 4.8 shundan, (oʻrmon kasalliklari turlari boʻyicha) ga 5 Oʻrmon bilan qoplangan maydondagi oʻzgarishlar 5.1. Oʻrmon bilan qoplangan maydonning kamayishi ga 5.1.1. shundan, kesilganligi sababli ga 5.1.2. nobud boʻlganligi sababli ga 5.1.3. shundan, oʻrmon yongʻini taʼsirida ga 5.1.4. antropogen ifloslanish sababli ga 5.1.5. sanoat chiqindilari zaralaganligi sababli ga 5.1.6. oʻrmon zararkunandalari sababli ga 5.1.7. oʻrmon kasalliklari sababli ga 5.2. Oʻrmon bilan qoplangan maydonning koʻpayishi ga 5.2.1 shundan, yosh oʻrmonlar hisobidan ga 5.2.2. oʻrmon fondiga zaxiradan qabul qilish hisobidan ga 5.2.3. boshqa oʻrmon xoʻjaligidan olinishi hisobidan ga 6. Oʻrmonlarni muhofaza qilish tadbirlari va oʻrmon yongʻinlaridan saqlash 6.1. Oʻrmon zararkunandalari va kasalliklariga qarshi kurash tadbirlari ga 6.2. shundan, biologik kurash ga 6.3. kimyoviy kurash ga 6.4. Oʻrmon yongʻinlaridan faol himoya qilish ga
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 17-yanvar,
31-son