UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 16-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vazirligi investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi qishloq xoʻjaligi vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 16 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазирлиги инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 декабря 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства финансов Министерство инвестиций и внешней торговли Министерства сельского хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 December 2019 · Ministry and agency documents · Moliya vazirligi investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi qishloq xoʻjaligi vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

Қарори

НИЗОМ

РЕЕСТРИ

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:

1. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарорига ИЛОВА

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

мева-сабзавот маҳсулотлари — сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум, полиз ва резавор маҳсулотлари (шу жумладан, музлатилган ва қуритилган);

қишлоқ хўжалиги бирлашмалари — аъзолари фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;

маркетинг тадқиқотлари — ташқи бозордаги мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи, бозордаги унга бўлган талаб миқдори, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчи бошқа рақобатчи компанияларнинг бозордаги ўрнини ўрганиш (етказиб берадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмлари, нархлари, уларни етказиб бериш муддатлари).

2. Экспортёрнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан календарь йили учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ажратиладиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган субсидиялар «2+1» тамойили асосида амалга оширилади.

Бунда, субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилади ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилади.

Юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар уларнинг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасидан келиб чиқиб жорий қилинади.

3. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини жорий этишга ўргатиш экспортёрлар томонидан тегишли мутахассисларни, шунингдек хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этиш орқали амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.

Агентлик экспортёрларга қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари учун махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этишда кўмаклашади. Бунда, Агентлик экспортёрнинг мурожаатига асосан ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар учун хориждан тегишли мутахассисларни топиш ва жалб қилишда ёрдам беради.

4. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш учун экспортёр томонидан ишга олинадиган агрономларга ҳисобланган бир ойлик лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.

Бунда, субсидия ҳар 300 гектардан 500 гектаргача бўлган экин майдони ҳисобига 1 та агроном учун ажратилади ва агрономнинг бир ойлик лавозим маоши учун ажратиладиган субсидия суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.

5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари экспортёр томонидан мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.

2-боб. Экспортёрга субсидиялар ажратиш шартлари

6. Агентлик томонидан экспортёрга субсидиялар ажратиш учун экспортёр Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши ҳамда мазкур низомнинг 3 , 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар учун тўловлар экспортёр томонидан амалга оширилган бўлиши керак.

7. Агар Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомнинг 3 , 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар бўйича экспортёр томонидан тайёрланган бизнес-режада кўрсатилган экспорт ҳажми амалга оширилмаганлиги ёки тўлиқ амалга оширилмаганлиги аниқланса, Агентлик томонидан экспортёрга ажратилган тегишли субсидия маблағларининг амалга оширилмаган экспорт ҳажмига мутаносиб қисмини қайтариш тўғрисида экспортёрга талабнома юборади ва экспортёр 10 иш куни мобайнида талабномада кўрсатилган маблағларни Агентликка қайтарилишини таъминлаши зарур (бундан форс-мажор ҳолатлари мустасно).

8. Экспортёр томонидан талабнома бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия маблағлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.

Тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда, субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда ва (ёки) субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан қайтариб олинади. Бунда, ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги шарт.

3-боб. Экспортёрга субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби

9. Экспортёр Агентликка субсидия ажратиш ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

экспортёрнинг имзоси билан тасдиқланган, маҳсулотни етиштириш (сақлаш), экспорт қилиш вақти ва ҳажмлари, шу жумладан ҳисобот йилида экспортдан тушадиган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бизнес-режа (бир йилда бир маротаба дастлабки мурожаат қилинганда тақдим этилади);

қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоларининг экин ер майдонлари тўғрисидаги бирлашма раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган маълумот;

агрономларга ҳисобланган иш ҳақи (ойлар кесимида), улар бўйича тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумот ва (ёки) мазкур низомнинг 3 , 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирларни ёки улардан бирини амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар, иш ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, ҳисоб-фактуралар ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобот даврида амалга оширилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумот. Бунда экспорт ҳажмлари экспорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги идентификация рақами кесимида кўрсатилади (бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти амалга оширилган бўлса).

10. Агентлик томонидан экспортёрнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

11. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун экспортёр қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

12. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.

14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар экспортёр томонидан Агентликка бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка экспортёр томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик 3 иш куни мобайнида экспортёрга ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.

16. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар Агентлик томонидан 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

17. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

18. Агентлик субсидия ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, экспортёр кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилганида, аризалар Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

19. Экспортёрнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

20. Экспортёрга субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

экспортёр мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

экспортёр томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

21. Мазкур Низомнинг 20-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра экспортёрга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

22. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.

23. Экспортёр субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

4-боб. Субсидия тўловини амалга ошириш тартиби

24. Агентлик томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этади.

25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган буюртманомани 1 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

26. Агентлик махсус ғазна ҳисобварағига келиб тушган субсидия маблағлари 1 банк куни мобайнида Агентлик томонидан тегишли экспортёрларнинг тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

27. Субсидия ажратилган экспортёрларнинг реестри Агентлик томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ юритиб борилади.

28. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

29. Экспортёр томонидан қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг янги технологиясига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва бирлашма аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича харажатларининг мазкур Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига қоплангандан ортиқ қисми экспортёрнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоидалар

30. Экспортёрларга субсидия ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги ‎ Экспортни рағбатлантириш агентлигига ‎________________________________ дан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________ ( экспортёр номи )нинг ‎ _____________________________________________________________ ( бирлашма номи ) бирлашмаси билан ‎ боғлиқ қуйидаги харажатларини (тегишлиси белгиланади) 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ________________________________________ ( тижорат банки номи ) ‎ тижорат банкининг _______________________________________________ ( ҳудуд номи ) филиалидаги бизнинг ‎ ______________________________________________ рақамли ҳисобимизга ўтказиб беришингизни сурайман. ‎‎ ‎‎ Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш;‎‎ ‎‎ ‎‎Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи; ‎‎ Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган ____________________________________________ маҳсулотлари бўйича ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш. ‎ ‎ ‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда: ‎1)___________________________________________________________________________________ ‎2)___________________________________________________________________________________ ‎3)___________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________раҳбари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____‎‎__‎‎___________________ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎‎Боғланиш учун тел.:+998 (____)_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Экспортёр Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига топшириш. Манфаатдор субъект ихтиёрига кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ҳужжатлар почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни жавоб хати билан қайтариш; 3 иш куни мобайнида Экспортёр томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш. 7 иш куни мобайнида 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш бўйича буюртманома бериш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги буюртманомасига асосан давлат бюджетидан субсидия ажратиш. Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Тегишли тўлов суммасини экспортёрнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш. Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушганидан бошлаб бир банк куни мобайнида

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилган экспортёрлар

Т/р Экспортёр номи Экспорт шартномаси (инвойс)нинг идентификация рақами (мавжуд бўлса) Маҳсулот номи Маҳсулотнинг ТИФ ТН коди Бизнес-режа бўйича ҳисобот йилида экспорт қилиниши режалаштирилган маҳсулот ҳажми Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзоларини маҳсулот етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш харажтлари, сўм Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи харажатлари, сўм Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган маҳсулотлар бўйича ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш харжатлари, сўм Экспортёрга тақдим этилган жами субсидия миқдори, сўм Тонна АҚШ доллар Млн. сўм (ариза берилган кундаги курс бўйича) 1. 2. 3.

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. УМУРЗАКОВ

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 16 декабрь,

Тошкент ш.,

2019 йил 16 декабрь,

Тошкент ш.,

2019 йил 16 декабрь,

2019 йил 16 декабрь

2019 йил 16 декабрь

110-сон

ққ-5-сон

68-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон; 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MOLIYA VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI INVESTITSIYALAR VA TASHQI SAVDO VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XOʻJALIGI VAZIRLIGINING

Qarori

NIZOM

REYESTRI

Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 14-martdagi PQ-4239-son “Meva-sabzavotchilik sohasida qishloq xoʻjaligi kooperatsiyasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi qaror qiladi:

1. Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining 2019-yil 16-dekabrdagi 110, qq-5, 68-son qaroriga ILOVA

Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarini tashqi bozorlarda sotishga qaratilgan marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

meva-sabzavot mahsulotlari — sabzavotlar, mevalar, dukkakli, yongʻoq, uzum, poliz va rezavor mahsulotlari (shu jumladan, muzlatilgan va quritilgan);

qishloq xoʻjaligi birlashmalari — aʼzolari fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari hamda tomorqa yer egalari, shuningdek meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarish hamda ularni tayyorlash, tashish, saqlash va sotish boʻyicha xizmat koʻrsatish sohasida faoliyat olib boruvchi jismoniy va yuridik shaxslarni oʻz ichiga olgan yuridik shaxs;

marketing tadqiqotlari — tashqi bozordagi meva-sabzavot mahsulotlariga boʻlgan talabni oʻrganish, shu jumladan meva-sabzavot mahsulotlarining narxi, bozordagi unga boʻlgan talab miqdori, meva-sabzavot mahsulotlarini yetkazib beruvchi boshqa raqobatchi kompaniyalarning bozordagi oʻrnini oʻrganish (yetkazib beradigan meva-sabzavot mahsulotlarining hajmlari, narxlari, ularni yetkazib berish muddatlari).

2. Eksportyorning qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, ularning yerlarida agrotexnik tadbirlarni oʻz vaqtida amalga oshirilishi yuzasidan monitoring oʻtkazish va qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqarilgan meva-sabzavot mahsulotlari boʻyicha tashqi bozorlarda marketing tadqiqotlari olib borish xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan kalendar yili uchun Davlat budjetidan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligiga (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) ajratiladigan mablagʻlar, shuningdek jalb etiladigan xalqaro moliyaviy institutlar mablagʻlari, shu jumladan Jahon banki mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son “Respublika hududlarini toifalarga ajratish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlashning tabaqalashtirilgan tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan subsidiyalar “2+1” tamoyili asosida amalga oshiriladi.

Bunda, subsidiya dastlabki ikki yil davomida taqdim etiladi va uni baholash natijalari boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlari ijobiy deb topilganda, subsidiyaning amal qilish muddati qoʻshimcha bir yilga uzaytiriladi.

Yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar ularning Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi darajasidan kelib chiqib joriy qilinadi.

3. Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirishning yangi texnologiyalarini joriy etishga oʻrgatish eksportyorlar tomonidan tegishli mutaxassislarni, shuningdek xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda tashkil etiladigan maxsus oʻquv kurslari, amaliy mashgʻulotlar hamda seminarlar tashkil etish orqali amalga oshiriladi va eksportyorlar tomonidan sarflangan xarajatlarning 50 foizi miqdorida subsidiyalar ajratiladi.

Agentlik eksportyorlarga qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari uchun maxsus oʻquv kurslari, amaliy mashgʻulotlar hamda seminarlar tashkil etishda koʻmaklashadi. Bunda, Agentlik eksportyorning murojaatiga asosan oʻquv kurslari, amaliy mashgʻulotlar hamda seminarlar uchun xorijdan tegishli mutaxassislarni topish va jalb qilishda yordam beradi.

4. Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli oʻtkazilishi yuzasidan monitoring yuritish uchun eksportyor tomonidan ishga olinadigan agronomlarga hisoblangan bir oylik lavozim maoshining 50 foizi miqdorida subsidiyalar ajratiladi.

Bunda, subsidiya har 300 gektardan 500 gektargacha boʻlgan ekin maydoni hisobiga 1 ta agronom uchun ajratiladi va agronomning bir oylik lavozim maoshi uchun ajratiladigan subsidiya summasi mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravaridan oshmasligi lozim.

5. Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini tashqi bozorlarda sotish boʻyicha marketing tadqiqotlari eksportyor tomonidan mustaqil ravishda yoki ixtisoslashgan tashkilotni jalb etgan holda amalga oshiriladi va eksportyorlar tomonidan sarflangan xarajatlarning 50 foizi miqdorida subsidiyalar ajratiladi.

2-bob. Eksportyorga subsidiyalar ajratish shartlari

6. Agentlik tomonidan eksportyorga subsidiyalar ajratish uchun eksportyor Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtgan boʻlishi hamda mazkur nizomning 3 , 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlar uchun toʻlovlar eksportyor tomonidan amalga oshirilgan boʻlishi kerak.

7. Agar Agentlik tomonidan oʻtkazilgan monitoring natijalariga koʻra mazkur Nizomning 3 , 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlar boʻyicha eksportyor tomonidan tayyorlangan biznes-rejada koʻrsatilgan eksport hajmi amalga oshirilmaganligi yoki toʻliq amalga oshirilmaganligi aniqlansa, Agentlik tomonidan eksportyorga ajratilgan tegishli subsidiya mablagʻlarining amalga oshirilmagan eksport hajmiga mutanosib qismini qaytarish toʻgʻrisida eksportyorga talabnoma yuboradi va eksportyor 10 ish kuni mobaynida talabnomada koʻrsatilgan mablagʻlarni Agentlikka qaytarilishini taʼminlashi zarur (bundan fors-major holatlari mustasno).

8. Eksportyor tomonidan talabnoma bajarilmagan taqdirda, ajratilgan subsidiya mablagʻlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirib olinadi.

Taqdim etilgan subsidiyalardan maqsadsiz foydalanilganda, subsidiyalarni qoʻllash shartlariga rioya etilmaganda va (yoki) subsidiya olish uchun soxta hujjatlar taqdim etilganda subsidiyalar ular ajratilgan kundan boshlab Markaziy bankning asosiy stavkasida hisoblangan foiz toʻlovlari (penya) bilan qaytarib olinadi. Bunda, hisoblangan foiz toʻlovlari (penya) miqdori berilgan subsidiya miqdorining yarmidan koʻp boʻlmasligi shart.

3-bob. Eksportyorga subsidiya ajratish uchun talab etiladigan hujjatlar va ularni koʻrib chiqish tartibi

9. Eksportyor Agentlikka subsidiya ajratish haqida mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda ariza bilan murojaat qiladi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

eksportyorning imzosi bilan tasdiqlangan, mahsulotni yetishtirish (saqlash), eksport qilish vaqti va hajmlari, shu jumladan hisobot yilida eksportdan tushadigan tushumlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan biznes-reja (bir yilda bir marotaba dastlabki murojaat qilinganda taqdim etiladi);

qishloq xoʻjaligi birlashmasi aʼzolarining ekin yer maydonlari toʻgʻrisidagi birlashma rahbarining imzosi bilan tasdiqlangan maʼlumot;

agronomlarga hisoblangan ish haqi (oylar kesimida), ular boʻyicha toʻlangan soliqlar toʻgʻrisidagi maʼlumot va (yoki) mazkur nizomning 3 , 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlarni yoki ulardan birini amalga oshirish boʻyicha tuzilgan shartnomalar, ish va xizmatlar bajarilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnomalar, hisob-fakturalar hamda ular boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari;

hisobot davrida amalga oshirilgan meva-sabzavot mahsulotlarining eksport hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumot. Bunda eksport hajmlari eksport shartnomalarining Tashqi savdo operatsiyalarining yagona axborot tizimidagi identifikatsiya raqami kesimida koʻrsatiladi (birlashma aʼzolari tomonidan yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarining eksporti amalga oshirilgan boʻlsa).

10. Agentlik tomonidan eksportyorning arizalarini koʻrib chiqish mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

11. Taqdim etilgan hujjatlarning haqiqiyligi va ishonchliligi uchun eksportyor qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar hisoblanadi.

12. Mazkur Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

13. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar Agentlikka bevosita, pochta aloqasi vositalari orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali taqdim etiladi.

14. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar eksportyor tomonidan Agentlikka bevosita taqdim etilganda, ushbu Nizomning 9-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq boʻlmasa, ariza koʻrib chiqish uchun qabul qilinmaydi.

15. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar Agentlikka eksportyor tomonidan pochta aloqasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali taqdim etilganda, ushbu Nizomning 9-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan boʻlsa, Agentlik 3 ish kuni mobaynida eksportyorga hujjatlarni tegishli javob xati bilan qaytaradi.

16. Mazkur Nizomning 9-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda, arizalar Agentlik tomonidan 7 ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.

17. Agentlik eksportyor va u tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni mazkur Nizom talablariga muvofiqligi nuqtai nazaridan oʻrganib chiqadi va subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

18. Agentlik subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 ish kuni mobaynida eksportyorga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuboradi.

Agar subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, eksportyor koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda subsidiya olish uchun Agentlikka ariza bilan qayta murojaat qilganida, arizalar Agentlik tomonidan 3 ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.

19. Eksportyorning arizasini koʻrib chiqish uchun toʻlov undirilmaydi.

20. Eksportyorga subsidiya ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

eksportyor mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan shartlarga mos kelmasa;

eksportyor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda mazkur Nizomning 22-bandida belgilangan tartibda oʻtkaziladigan oʻrganishlar orqali ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.

21. Mazkur Nizomning 20-bandida qayd etilganidan boshqa holatlarga koʻra eksportyorga subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Agentlik eksportyor va u tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni axborot tizimlari, shu jumladan Tashqi savdo operatsiyalarining yagona axborot tizimi orqali va tegishli organlarning internet jahon axborot tarmogʻidagi maʼlumotlar bazalari yordamida hamda soʻrovnomalar yuborish orqali oʻrganib chiqishi mumkin.

23. Eksportyor subsidiya ajratilishini rad etish toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan taqdirda, oʻrnatilgan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

4-bob. Subsidiya toʻlovini amalga oshirish tartibi

24. Agentlik tomonidan subsidiya ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng 1 ish kuni mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma taqdim etadi.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Agentlik tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomani 1 ish kuni mobaynida buyurtmanomada koʻrsatilgan mablagʻlarni Agentlikning maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

26. Agentlik maxsus gʻazna hisobvaragʻiga kelib tushgan subsidiya mablagʻlari 1 bank kuni mobaynida Agentlik tomonidan tegishli eksportyorlarning tijorat bankidagi hisob raqamiga oʻtkazib beriladi.

27. Subsidiya ajratilgan eksportyorlarning reyestri Agentlik tomonidan ushbu Nizomning 3-ilovasida keltirilgan shaklga muvofiq yuritib boriladi.

28. Moliya yili yakuni boʻyicha Agentlik shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.

29. Eksportyor tomonidan qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirishning yangi texnologiyasiga oʻrgatish, ularning yerlarida agrotexnik tadbirlarni oʻz vaqtida oʻtkazilishi yuzasidan monitoring oʻtkazish va birlashma aʼzolari tomonidan ishlab chiqarilgan meva-sabzavot mahsulotlarini tashqi bozorlarda marketing tadqiqotlarini oʻtkazish boʻyicha xarajatlarining mazkur Nizomga asosan ajratiladigan subsidiyalar hisobiga qoplangandan ortiq qismi eksportyorning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

30. Eksportyorlarga subsidiya ajratilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

31. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

32. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan kelishilgan.

Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi ‎ Eksportni ragʻbatlantirish agentligiga ‎________________________________ dan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________ ( eksportyor nomi )ning ‎ _____________________________________________________________ ( birlashma nomi ) birlashmasi bilan ‎ bogʻliq quyidagi xarajatlarini (tegishlisi belgilanadi) 50 foizigacha qismini qoplab berish masalasini koʻrib chiqishingizni va tegishli mablagʻlarni ________________________________________ ( tijorat banki nomi ) ‎ tijorat bankining _______________________________________________ ( hudud nomi ) filialidagi bizning ‎ ______________________________________________ raqamli hisobimizga oʻtkazib berishingizni surayman. ‎‎ ‎‎ Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish;‎‎ ‎‎ ‎‎Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish uchun ishga olingan agronomlarga hisoblangan ish haqi; ‎‎ Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan ____________________________________________ mahsulotlari boʻyicha tashqi bozorlar marketing tadqiqotlarini oʻtkazish. ‎ ‎ ‎‎Quyidagi hujjatlar ilova qilinmoqda: ‎1)___________________________________________________________________________________ ‎2)___________________________________________________________________________________ ‎3)___________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________rahbari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____‎‎__‎‎___________________ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎‎Bogʻlanish uchun tel.:+998 (____)_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Eksportyor Ariza va tegishli hujjatlarni tayyorlash va Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligiga topshirish. Manfaatdor subyekt ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Hujjatlar pochta aloqasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali toʻliq taqdim etilmaganda, ularni javob xati bilan qaytarish; 3 ish kuni mobaynida Eksportyor tomonidan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda ularni koʻrib chiqish va qaror qabul qilish. 7 ish kuni mobaynida 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Eksportyorga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuborish; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish boʻyicha buyurtmanoma berish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 ish kuni mobaynida 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi buyurtmanomasiga asosan davlat budjetidan subsidiya ajratish. Buyurtmanomani qabul qilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Tegishli toʻlov summasini eksportyorning arizasida koʻrsatilgan bank hisob raqamiga oʻtkazib berish. Maxsus gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻ kelib tushganidan boshlab bir bank kuni mobaynida

Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarda marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etilgan eksportyorlar

T/r Eksportyor nomi Eksport shartnomasi (invoys)ning identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa) Mahsulot nomi Mahsulotning TIF TN kodi Biznes-reja boʻyicha hisobot yilida eksport qilinishi rejalashtirilgan mahsulot hajmi Qishloq xoʻjaligi birlashma aʼzolarini mahsulot yetishtirishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish xarajtlari, soʻm Qishloq xoʻjaligi birlashma aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi yuzasidan monitoring yuritish uchun ishga olingan agronomlarga hisoblangan ish haqi xarajatlari, soʻm Qishloq xoʻjaligi birlashma aʼzolari tomonidan yetishtirilgan mahsulotlar boʻyicha tashqi bozorlar marketing tadqiqotlarini oʻtkazish xarjatlari, soʻm Eksportyorga taqdim etilgan jami subsidiya miqdori, soʻm Tonna AQSH dollar Mln. soʻm (ariza berilgan kundagi kurs boʻyicha) 1. 2. 3.

Moliya vaziri D. KUCHKAROV

Investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S. UMURZAKOV

Qishloq xoʻjaligi vaziri J. XODJAYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV

Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi A. XAITOV

Toshkent sh.,

2019-yil 16-dekabr,

Toshkent sh.,

2019-yil 16-dekabr,

Toshkent sh.,

2019-yil 16-dekabr,

2019-yil 16-dekabr

2019-yil 16-dekabr

110-son

qq-5-son

68-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.01.2020-y., 10/20/3212/0068-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 14.10.2023-y., 10/23/3212-1/0772-son; 07.05.2026-y., 10/26/3831/0463-son; 10.07.2026-y., 10/26/3212-2/0718-son)

lex.uz