📅 2020-yil 29-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 29-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 29 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ЖУРНАЛИ
ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига асосан:
уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши;
2021 йил ва кейинги йилларда уй-жойлар қуриш параметрларини шакллантиришда уларга уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилиши белгиланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар:
2-иловага асосан 2020 йил шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари;
7-иловага асосан 2020 йилда «Қишлок қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрлари;
8-иловага асосан 2020 йилда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрлари тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
а) мақсадли давлат дастурлари доирасида «Қишлок қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ҳамда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида қуриладиган уй-жойлар бўйича:
меҳнат мигрантларига уй-жойлар ҳарид қилиш учун ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони шартларига мувофиқ ажратилади;
меҳнат мигрантлари томонидан уй-жойлар харид қилинишида бошланғич бадал миқдорини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3863-сон қарори асосида белгиланган шартлар татбиқ этилади;
туман (шаҳар)ларда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади;
б) бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида меҳнат мигрантлари томонидан уй-жойлар харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига талаб этиладиган уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириб, уй-жойлар қурилиши бўйича келгуси йилга мўлжалланган давлат дастурларига белгиланган тартибда киритиш учун Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиб борсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларининг уй-жой билан таъминланишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарорига ИЛОВА
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ҳамда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида мақсадли давлат дастурлари доирасида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) қурилган кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш, шу жумладан ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — «labor migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, ариза берган уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоcи;
ёзма тавсия — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида дастурларда иштирок этиш учун ариза берувчига талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия;
ижтимоий мезонлар — талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан талабгорларни танлаш ва дастурларда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;
инжиниринг компанияси — дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ҳамда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ;
иштирок этувчи тижорат банклари — дастурлар доирасида уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;
рўйхат — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида дастурларда иштирок этиш учун ариза берувчилар орасидан талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож талабгорлар рўйхати;
талабгорларни танлаш бўйича комиссия — талабгорларни танлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг « Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида » 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда « Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида » 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссияларнинг таркибига киритилган аъзолардан иборат комиссия;
талабгор — уй-жой бериш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг рўйхатига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоси;
уй-жойлар — дастурлар ижроси доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли уйларнинг хонадонлари;
уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари — уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари ҳамда ваколатхоналарида ишловчи шахслар бундан мустасно.
3. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун дастурлар доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.
4. Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсиялари асосида ариза берувчиларга дастурлар ижроси доирасида уй-жой ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Уй-жой бериш учун аризаларни қабул қилиш, талабгорларни танлаб олиш ва уларга ёзма тавсиялар бериш
5. Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклда ҳужжатлар ва сўровнома-аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) тақдим этади.
6. Ариза берувчи талабгорларни танлаш бўйича комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
7. Ариза талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисининг қарори билан тайинланадиган ваколатли шахс томонидан рўйхат асосида қабул қилинади, қабул қилинган аризанинг нусхасига қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига тилхат билан топширилади.
8. Аризалар ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак.
Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, уларнинг олинишига қараб киритилиши талаб этилади.
Аризани дастлаб журналда рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия аризаларни журналда қайд этилган кетма-кетликка (навбатга) қатъий риоя қилган ҳолда кўриб чиқиши шарт.
9. Ариза ариза берувчиларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари тоифаси эканлигини аниқлаш мақсадида талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан дастурларда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Дастурларда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар қабул қилинмайди.
10. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:
а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги, турар жойда ижара шартларида яшаши ёки мулк ҳуқуқи асосида турар жойининг яшаш учун яроқсизлиги;
б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
в) кўп болалилик;
г) ариза берувчи оиласининг даромади;
д) ижтимоий хусусиятига кўра, оиласида алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор (эри, хотини, фарзандлари, ота-онаси) (туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида) мавжудлиги;
е) ариза берувчининг оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, ота-онаси) орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 кв метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
з) ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари.
11. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия белгиланган муддат ичида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини аниқлашда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ унинг ижтимоий устуворлигини белгилайди.
Бунда ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтожлиги даражаси талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади ва ёзма тавсия, биринчи навбатда, энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга берилади.
Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга бўлган эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида текшириш далолатномаси ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда, талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ушбу Низомга 6-иловада белгиланган шаклда тузилади. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади ва унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.
12. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижасида талабгорларни танлаш бўйича комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Агар ёзма тавсия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза кўриб чиқилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ариза берувчига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ёзма тавсия берилади.
Агар ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ёзма тавсия беришни рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборилади (топширилади).
Бунда ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
13. Ёзма тавсия талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.
Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компанияси филиалига тақдим этилади. Иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
14. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.
15. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;
б) ҳужжатларнинг дастурларда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;
в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан унинг ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
17. Ёзма тавсия бериш рад этилган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ўз аризалари билан кейинги йилда мурожаат қилишга ҳақлидир.
3-боб. Талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ипотека кредити бериш
18. Талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар дастурларда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган дастурлар доирасида шакллантиради ва комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлаб, икки иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, инжиниринг компанияси филиали ва иштирок этувчи тижорат банкларига юборади. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, шахсига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган уй-жойлар аниқ кўрсатилади.
19. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.
20. Инжиниринг компанияси филиали дастурлар доирасида уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.
21. Инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
22. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:
а) 2020 йил дастурлари ижроси доирасида:
ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 1 йил этиб белгиланади;
ипотека кредитидан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;
ипотека кредитлари фоизларини аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади (ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади);
б) 2021 йил ва кейинги йиллар дастурлари ижроси доирасида ипотека кредитлари ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича назарда тутиладиган шартлар асосида ажратилади.
23. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ёзма тавсия;
б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;
г) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисобрақамига жойлаштирилгани тўғрисидаги маълумотнома;
д) инжиниринг компанияси филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.
24. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.
25. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.
26. Талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолаш натижалари асосида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали банкнинг унга ипотека кредити беришни маъқуллаши ёки рад этиши тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.
Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида ариза беришга ҳақлидир.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. Аризани кўриб чиқиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсиялари асосида ариза берувчиларга дастурлар ижроси доирасида уй-жой ажратиш
б осқичлар С убъектлар т адбирлар Б ажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ё зма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича талабгорларни танлаш бўйича комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимой мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровнома-ариза беради. Б елгиланган қабул кунларида 2-босқич Талабгорларни танлаш бўйича комиссия Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича аризани белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўраганиш натижалари бўйича ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки беришни рад этади. Бунда: ёзма тавсия берилганда — ёзма тавсия икки нусхада, яъни бир нусхаси дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун инжиниринг компанияси филиалига тақдим этиш учун, иккинчи нусхаси яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилиш учун берилади; ёзма тавсияни бериш рад этилганда — рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия бериш рад этилганлиги ҳақида хабардор қилинади. 15 иш куни ичида 1 иш куни ичида 1 иш куни ичида 3-босқич Талабгорларни танлаш бўйича комиссия Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини шакллантиради ва комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, инжиниринг компанияси филиали ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларига юборади. тасдиқланган рўйхатни 2 иш куни ичида юборади 4-босқич Инжиниринг компанияси филиали Инжиниринг компанияси филиали дастурлар доирасида уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузади. белгиланган муддатларда 5-босқич Иштирок этувчи тижорат банки Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини (тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинади) белгиланган тартибда кўриб чиқади. ариза берилган кундан бошлаб 15 банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати _______-сон (аризани рўйхатга олиш рақами кўрсатилади) Т/р Ҳужжат тури Ижтимоий мезонлар учун Бор Йўқ 1. Ариза барча мезонлар □ □ 2. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси барча мезонлар □ □ 3. Меҳнат мигранти «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг филиаллари томонидан берилади) барча мезонлар 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР) барча мезонлар □ □ 5. Оила аъзоларининг паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари барча мезонлар □ □ 6. Уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти томонидан охирги 3 ой давомида унинг оила аъзолари номига юборилган пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (бунга хорижий давлатдан валюта кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат — декларация, халқаро пул ўтказмалари орқали келган маблағнинг банк томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади) барча мезонлар □ □ 7. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган турар жойдан кадастр ҳужжатининг нусхаси (агар турар жойи яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган турар жойи билан тўғри келса) Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб аталади) 10-банди « а » ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар □ □ 8. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса) барча мезонлар □ □ 9. Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисидаги шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасининг нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда) Низомнинг 10-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мезон □ □ 10. Низомнинг 10-банди «е» кичик бандида кўрсатилган мезон □ □ 11. Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасасининг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги тўғрисида туман (туманлараро) ТМЭК маълумотномаси Низомнинг 10-банди «д» кичик бандида кўрсатилган мезон □ □ Ҳужжатларни қабул қилди: Сана: 20____ йил «___» ___________ _________ (имзо) __________________ (Ф.И.О.)
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
СЎРОВНОМА-АРИЗА Ариза № ------------------------------------------ Қабул қилиш санаси --------------------------- Аризани қабул қилган шахс ------------------ 1 . ___________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О) 2. Манзил: ______________________________ (аҳоли пункти) ________________________________ (тумани) ________________________________ (вилояти) 3. Туғилган санаси ______ / _______ / ____________ 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________________________________________________________ 5. Оилавий аҳволи ________оила қурган ________оила қурмаган ________ажрашган ________ бева 6. Асосий фаолият тури (бандлик): ________________________________ ________________________________ 7. Ҳар ойлик даромад миқдори: ________________________________ ________________________________ 8. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг: 1. _____________, ёш: _____ 2. _____________, ёш: _____ 3. _____________, ёш: _____ 4. _____________, ёш: _____ 5. _____________, ёш: _____ 6. _____________, ёш: _____ 9. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг: 1. Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс — |__________ киши 2. Сурункали касалликларнинг оғир турларига чалинганлар — _____________ киши 3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар — ____ киши 10. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: ____________ кв.м. 11. Сизнинг ҳозирги турар-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми: _______мулк _______ижара _______текин фойдаланиш 12. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз? ____________________ 13. Сизнинг боғланиш учун маълумотларингиз? уй тел:_________________ иш тел:_________________ уяли тел:________________ эл.почта_______________ Мен қишлоқда/шаҳарда арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли давлат дастурлари доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. _____________________ (имзо) __________ (кун) __________ (ой) __________ (йил)
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларидан аризаларни рўйхатга олиш
Бошланиши: 20___ йил ____________ Рўйхатга олиш рақами Ариза қабул қилинган сана Ариза берувчи — Ф . И . О . Ариза берувчининг манзили Боғланиш учун маълумотлар Ижтимоий мезонлар Ҳақиқатда тўпланган баллар Ёзма т авсия ни бериш ёки беришни р ад этиш тартиб рақами Ёзма т авсия ни бериш ёки беришни р ад этиш санаси Ваколатли шахснинг имзоси Ариза берувчининг имзоси (ёки почта хабарномасининг рақами ва санаси) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларининг ижтимоий устуворлигини белгилашнинг
Т/р Ижтимоий мезонлар Балл Асос 1. Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (базавий ҳисоблаш миқдори — БҲМ) Иш жойидан маълумотнома ва/ёки солиқ декларацияси БҲМнинг 1,5 бараваридан кам 10 БҲМнинг 1,5дан 2,5 бараваригача 5 БҲМнинг 2,5дан 3 бараваригача 3 БҲМнинг 3 бараваридан кўп 0 2. Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг далолатнома асосидаги текширув натижалари 16 кв.метрдан кам 10 16 — 20 кв. метр 6 20 кв.метрдан кўп 2 3. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган эркак ёки аёл 10 Паспорт ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши 4. Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги: Паспорт ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс 10 сурункали касалликнинг оғир турларига чалинганлар 10 оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар 10 5. Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили ёки оила боши — эркак ёки аёл 10 Паспорт ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши 6. Ҳозирги турар жой мақоми: Қ онунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши ижара 10 эгасининг рухсати билан текин турар жой 6 тўлиқ ўз мулкида 2 Энг юқори балл 80
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ _________________________ 20___йил «____» ______________ ____________________________________________________ талабгорларни танлаш бўйича комиссияси қуйидаги таркибда _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ (комиссия аъзоларининг Ф.И.О.) ______________________ (даҳа, массив) ______________________ кўчаси, __________ -уй, ______________-корпус, ____________ квартирада яшаётган фуқаро _________________________________________________________________ (Ф.И.О.) турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади: 1. ________________________________________________________________________________уйда эгаллаб турилган турар жойнинг _________________ умумий майдони _________________ кв.м яшаш майдони ________________ кв.м ________________ хоналардан иборат. Ҳар бир хонанинг ўлчами ___________________________________ кв. м ___________________________________ кв. м ___________________________________ кв. м ________________ қаватли уйнинг ____________________ қаватида ___________________ хоналар. Уй ____________________________________________________________________________________________________ (ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида) Хоналар _______________________________________________________________________________________________ (қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи) Квартира ______________________________________________________________________________________________ (алоҳида, коммунал) 2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши: _______________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ (сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон) 3. _____________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) (турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг тагига чизилсин)) 4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар: т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Қариндошлик муносабатлари Бандлиги (фаолият тури) Ногиронлик гуруҳи/ сурункали касаллигининг даражаси 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишининг сабаблари: _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ 6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари: _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ 7. Комиссия хулосаси: _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ Комиссия аъзоларининг имзолари: 1. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 2. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 3. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 4. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 5. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 6. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 7. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 8. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) 9. ___________________________________________ ______________(имзо) _________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) Ариза берувчи: __________________________ ___________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20____йил «____»___________________
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ (ёки «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ) ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида ________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ЁЗМА ТАВСИЯСИ № _____________ Мақсадли давлат дастур доирасида арзон уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ (ёки «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ) билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалида ипотека кредити олиш учун _____________________________________________________________ (доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади) манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор) ___________________________________ ____________________________________________________________________________________________га берилди. (Ф.И.О.) Ушбу тавсия ___________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил «____»______________ даги _____-сон Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди. Бунда, _________________________________________________________________________________________________ (талабгорнинг Ф.И.О.) қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган: 1) ____________________________________________________________________________________________________; 2) ____________________________________________________________________________________________________; 3) ____________________________________________________________________________________________________. (Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 10-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади) Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони ва Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди. Комиссия раиси _________________________ ___________________________________ (имзо/муҳр) (Ф.И.О.) Комиссия котиби _________________________ ___________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «____» ______________ (берилган сана)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 январь,
39-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
JURNALI
IJTIMOIY MEZONLARI
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va ularning oila aʼzolarini himoya qilish kafolatlarini yanada kuchaytirish choralari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-avgustdagi PF-5785-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va ularning oila aʼzolarining uy-joy sharoitini yaxshilash uchun qulay sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va ularning oila aʼzolarini himoya qilish kafolatlarini yanada kuchaytirish choralari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-avgustdagi PF-5785-son Farmoniga asosan:
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga 2020-yilda uy-joylar qurilishi boʻyicha davlat dasturlarining ijrosi doirasida koʻp kvartirali uylardan 3 462 ta xonadon ajratilishi;
2021-yil va keyingi yillarda uy-joylar qurish parametrlarini shakllantirishda ularga uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari uchun koʻp kvartirali uylardan xonadonlar kiritilishi belgilanganligi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi PF-5886-son Farmoniga muvofiq quyidagilar:
2-ilovaga asosan 2020-yil shaharlarda yangi tartibga muvofiq koʻp kvartirali uy-joylar qurish va subsidiyalar toʻlashning maqsadli moʻljallari;
7-ilovaga asosan 2020-yilda “Qishlok qurilish invest” IK” MCHJ ishtirokida qishloq joylarda koʻp kvartirali arzon uy-joylar qurishning asosiy parametrlari;
8-ilovaga asosan 2020-yilda “Oʻzshahar qurilish invest” IK” MCHJ ishtirokida shaharlarda koʻp kvartirali arzon uy-joylar qurishning asosiy parametrlari tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
a) maqsadli davlat dasturlari doirasida “Qishlok qurilish invest” IK” MCHJ hamda “Oʻzshahar qurilish invest” IK” MCHJ ishtirokida quriladigan uy-joylar boʻyicha:
mehnat migrantlariga uy-joylar harid qilish uchun ipoteka kreditlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti bozorini rivojlantirish va kengaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi PF-5715-son Farmoni shartlariga muvofiq ajratiladi;
mehnat migrantlari tomonidan uy-joylar xarid qilinishida boshlangʻich badal miqdorini aniqlashda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2018-yilda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar va shaharlarda arzon koʻp kvartirali uylar qurish dasturlarini amalga oshirish mexanizmlarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 18-iyuldagi PQ-3863-son qarori asosida belgilangan shartlar tatbiq etiladi;
tuman (shahar)larda koʻp qavatli uylar qurilishi belgilanmagan boʻlsa yoki ajratilgan uy-joylar sonidan kam talabgorlar mavjud boʻlsa, talabgorlar koʻp boʻlgan tuman (shahar)larga belgilangan taqsimotga, istisno tariqasida, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining tegishli qarori bilan oʻzgartirish kiritiladi;
b) bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashning yangi tartibi doirasida mehnat migrantlari tomonidan uy-joylar xarid qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi PF-5886-son Farmoniga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi bilan birgalikda har yili 1-iyunga qadar uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga talab etiladigan uy-joylarning roʻyxatini shakllantirib, uy-joylar qurilishi boʻyicha kelgusi yilga moʻljallangan davlat dasturlariga belgilangan tartibda kiritish uchun Iqtisodiyot taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etib borsin.
5. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlarining uy-joy bilan taʼminlanishini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish tavsiya etilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 29-yanvardagi 39-son qaroriga ILOVA
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga “Qishloq qurilish invest” IK” MCHJ hamda “Oʻzshahar qurilish invest” IK” MCHJ ishtirokida maqsadli davlat dasturlari doirasida (keyingi oʻrinlarda dasturlar deb ataladi) qurilgan koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish, shu jumladan ipoteka kreditlari olish huquqiga ega talabgorlarni saralab olish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — “labor migration” dasturiy majmuasida roʻyxatdan oʻtgan, ariza bergan uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migranti yoki uning nomidan oila aʼzoci;
yozma tavsiya — uy-joy sharoitlarini yaxshilash maqsadida dasturlarda ishtirok etish uchun ariza beruvchiga talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan beriladigan yozma tavsiya;
ijtimoiy mezonlar — talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan talabgorlarni tanlash va dasturlarda ishtirok etishda ularning ijtimoiy ustuvorligini belgilash uchun foydalaniladigan ariza beruvchilarning ijtimoiy va uy-joy sharoitlarining asosiy koʻrsatkichlari;
injiniring kompaniyasi — dasturlar doirasida arzon uy-joy qurish uchun uy quruvchi bilan tuzilgan shartnoma boʻyicha buyurtmachi funksiyasini bajaruvchi “Qishloq qurilish invest” IK” MCHJ hamda “Oʻzshahar qurilish invest” IK” MCHJ;
ishtirok etuvchi tijorat banklari — dasturlar doirasida uy-joylar qurishni moliyalashtirishda ishtirok etuvchi tijorat banklari;
roʻyxat — uy-joy sharoitlarini yaxshilash maqsadida dasturlarda ishtirok etish uchun ariza beruvchilar orasidan talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan tasdiqlangan uy-joyga muhtoj talabgorlar roʻyxati;
talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya — talabgorlarni tanlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasining “ Ariza beruvchi-uy quruvchining 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturida ishtirok etishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ” 2018-yil 9-fevraldagi 103-son hamda “ Koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish, shuningdek yosh oilalarga, eskirgan uy-joylarda yashayotganlarga va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarning boshqa toifalariga sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ” 2017-yil 16-yanvardagi 14-son qarorlari bilan tuzilgan hududiy komissiyalarning tarkibiga kiritilgan aʼzolardan iborat komissiya;
talabgor — uy-joy berish uchun talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning roʻyxatiga kiritilgan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migranti yoki uning nomidan oila aʼzosi;
uy-joylar — dasturlar ijrosi doirasida qoʻshimcha muhandislik va ijtimoiy infratuzilma bilan birgalikda kompleks holda qurilgan koʻp qavatli uylarning xonadonlari;
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari — uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand xorijda mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik va konsullik muassasalari hamda vakolatxonalarida ishlovchi shaxslar bundan mustasno.
3. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari uchun dasturlar doirasida qurilayotgan arzon uy-joylar imtiyozli ipoteka krediti asosida har yili tuman (shahar)lardan belgilangan tartibda ajratiladi.
4. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning yozma tavsiyalari asosida ariza beruvchilarga dasturlar ijrosi doirasida uy-joy ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.
2-bob. Uy-joy berish uchun arizalarni qabul qilish, talabgorlarni tanlab olish va ularga yozma tavsiyalar berish
5. Ariza beruvchi talabgor sifatida yozma tavsiyani olish uchun talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya raisiga doimiy yashash joyi boʻyicha ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq shaklda hujjatlar va soʻrovnoma-arizani (keyingi oʻrinlarda ariza deb ataladi) taqdim etadi.
6. Ariza beruvchi talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaga taqdim etiladigan hujjatlarning ishonchliligi uchun javobgar boʻladi.
7. Ariza talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya raisining qarori bilan tayinlanadigan vakolatli shaxs tomonidan roʻyxat asosida qabul qilinadi, qabul qilingan arizaning nusxasiga qabul qilingan sana toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan holda ariza beruvchiga tilxat bilan topshiriladi.
8. Arizalar hisobi ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq alohida roʻyxatdan oʻtkazish jurnalida (keyingi oʻrinlarda jurnal deb ataladi) yuritiladi. Jurnal raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning vakolatli shaxsi tomonidan muhrlangan boʻlishi kerak.
Har bir arizaga jurnalda takrorlanmaydigan roʻyxatdan oʻtkazish raqami beriladi. Arizalar jurnalga ketma-ketlikda, ularning olinishiga qarab kiritilishi talab etiladi.
Arizani dastlab jurnalda roʻyxatdan oʻtkazmasdan koʻrib chiqish taqiqlanadi. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya arizalarni jurnalda qayd etilgan ketma-ketlikka (navbatga) qatʼiy rioya qilgan holda koʻrib chiqishi shart.
9. Ariza ariza beruvchilarning uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari toifasi ekanligini aniqlash maqsadida talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan ushbu Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan dasturlarda ishtirok etish uchun ariza taqdim etilishining oxirgi sanasi tugagan kundan boshlab 15 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
Dasturlarda ishtirok etish uchun ariza taqdim etilishining oxirgi sanasi tugagandan keyin taqdim qilingan arizalar qabul qilinmaydi.
10. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan arizani koʻrib chiqishda uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari quyidagi ijtimoiy mezonlar asosida aniqlanadi:
a) ariza beruvchida mulk huquqi asosida turar joyning yoʻqligi, turar joyda ijara shartlarida yashashi yoki mulk huquqi asosida turar joyining yashash uchun yaroqsizligi;
b) boshqa oila (oilalar) bilan bir uyda (bir xonadonda) yashashi;
v) koʻp bolalilik;
g) ariza beruvchi oilasining daromadi;
d) ijtimoiy xususiyatiga koʻra, oilasida alohida xonada yashashi kerak boʻlgan (sil, teri-tanosil kasalliklarining ogʻir koʻrinishi, qandli diabetning yiringli yalligʻlanishi, psoriaz) bemor (eri, xotini, farzandlari, ota-onasi) (tuman (shahar) tibbiyot birlashmasining xulosasi asosida) mavjudligi;
e) ariza beruvchining oila aʼzolari (eri, xotini, farzandlari, ota-onasi) orasida birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning mavjudligi;
j) ariza beruvchi uy-joy maydonining qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan (bir shaxs uchun umumiy uy-joy maydoni 16 kv metrdan kam boʻlmagan, kursi-kolyaskadagi nogironligi boʻlgan shaxslar uchun 23 kv metrdan kam boʻlmagan) uy-joy maydonining ijtimoiy normasiga muvofiq emasligi;
z) yolgʻiz oʻzi ikki va undan ortiq voyaga yetmagan farzandlarni tarbiyalayotgan uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari.
11. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya belgilangan muddat ichida ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini aniqlashda, ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq uning ijtimoiy ustuvorligini belgilaydi.
Bunda ariza beruvchilarning uy-joyga muhtojligi darajasi talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan qoʻyiladigan ballardan kelib chiqib aniqlanadi va yozma tavsiya, birinchi navbatda, eng yuqori ball toʻplagan ariza beruvchilarga beriladi.
Ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini oʻrganish va ijtimoiy ustuvorligini belgilash yakunlari boʻyicha ariza beruvchida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga boʻlgan ehtiyoj amalda mavjudligi yoki yoʻqligi toʻgʻrisida tekshirish dalolatnomasi ijtimoiy ustuvorlikni belgilash yakunlari boʻyicha olingan ballarni koʻrsatgan holda, talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan ushbu Nizomga 6-ilovada belgilangan shaklda tuziladi. Tekshirish dalolatnomasi ikki nusxada tuziladi va uning bir nusxasi imzo qoʻydirilgan holda ariza beruvchiga beriladi.
12. Arizani koʻrib chiqish va uy-joy sharoitlarini oʻrganish natijasida talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya yozma tavsiya berish yoki yozma tavsiya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Agar yozma tavsiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, ariza koʻrib chiqilgandan soʻng bir ish kuni mobaynida ariza beruvchiga ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda yozma tavsiya beriladi.
Agar yozma tavsiya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, yozma tavsiya berishni rad etishning aniq sabablari va ariza beruvchi koʻrsatilgan sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda, ariza beruvchiga bir ish kuni mobaynida yozma shaklda xabarnoma yuboriladi (topshiriladi).
Bunda ariza beruvchi yozma tavsiya berish rad etilishining sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat yozma tavsiya berish rad etilishi toʻgʻrisidagi yozma xabarnoma olingan kundan boshlab besh ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.
13. Yozma tavsiya talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan ariza beruvchiga ikki nusxada beriladi.
Bir nusxasi talabgor tomonidan uning dastlabki shartnomani tuzish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish uchun injiniring kompaniyasi filialiga taqdim etiladi. Ikkinchi nusxa esa talabgor tomonidan doimiy yashash joyi boʻyicha ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialiga ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilinadi.
14. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya yozma tavsiyaning toʻgʻriligi va oʻz vaqtida berilishi, shuningdek, uni berishning asossiz ravishda rad etilishi uchun javob beradi.
15. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan ariza beruvchiga yozma tavsiya berish quyidagi hollarda rad etiladi:
a) ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning toʻliq boʻlmagan holda taqdim etilishi;
b) hujjatlarning dasturlarda ishtirok etish uchun ariza va hujjatlar taqdim etilishining oxirgi sanasi tugagandan keyin taqdim etilishi;
v) taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi;
g) ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini, shu jumladan uning ushbu Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi yuzasidan oʻrganish yakunlari boʻyicha tuzilgan tekshirish dalolatnomasida ariza beruvchida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoj yoʻqligi holatining asosli koʻrsatilishi.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha yozma tavsiya berish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Yozma tavsiya berish rad etilishi toʻgʻrisidagi yozma xabarnomada koʻrsatilgan muddat tamom boʻlgandan keyin ariza beruvchi tomonidan berilgan ariza koʻrib chiqilmaydi.
17. Yozma tavsiya berish rad etilgan ariza beruvchilar ushbu Nizomning 5-bandiga muvofiq oʻz arizalari bilan keyingi yilda murojaat qilishga haqlidir.
3-bob. Talabgorlarning arizalarini koʻrib chiqish va ularga ipoteka krediti berish
18. Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyalar dasturlarda ishtirok etish uchun yozma tavsiya berilgan talabgorlar roʻyxatini har bir tuman (shahar)da har yili amalga oshirilayotgan dasturlar doirasida shakllantiradi va komissiyaning bayonnomasi bilan tasdiqlab, ikki ish kuni ichida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, injiniring kompaniyasi filiali va ishtirok etuvchi tijorat banklariga yuboradi. Roʻyxatda talabgorlarning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili, shaxsiga oid maʼlumotlar, oila aʼzolari soni va beriladigan uy-joylar aniq koʻrsatiladi.
19. Yozma tavsiya berilgan talabgorlar dastlabki shartnomalarni tuzish uchun injiniring kompaniyasi filialiga murojaat qiladi.
20. Injiniring kompaniyasi filiali dasturlar doirasida uy-joylar qurish boʻyicha talabgorlarning murojaatlari asosida belgilangan tartibda ular bilan dastlabki shartnomalarni tuzadi.
21. Injiniring kompaniyasi filiali bilan dastlabki shartnomalarni tuzgan talabgorlar ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialiga ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qiladi.
22. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari uchun ipoteka kreditlarini ajratish boʻyicha:
a) 2020-yil dasturlari ijrosi doirasida:
ipoteka kreditlari boʻyicha imtiyozli davr 1 yil etib belgilanadi;
ipoteka kreditidan foydalanishning birinchi 5 yili davomida har yili foiz stavkasini qatʼiy belgilangan 7 foizdan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasi darajasigacha bir meʼyorda oshib boradigan stavkada va keyingi davrda Markaziy bankning qayta moliyalashtirish stavkasida belgilanadi;
ipoteka kreditlari foizlarini annuitet toʻlovlari formulasi boʻyicha hisoblash tartibi tatbiq etiladi (oylik toʻlov asosiy qarz qoldigʻiga hisoblangan foizlar boʻyicha toʻliq toʻlovni hamda kreditning bir qismini oʻz ichiga oladi, bu shunday hisoblashni nazarda tutadiki, har oylik barcha toʻlovlar kredit toʻlashning butun davrida bir xil boʻladi);
b) 2021-yil va keyingi yillar dasturlari ijrosi doirasida ipoteka kreditlari ushbu dasturlarni amalga oshirish boʻyicha nazarda tutiladigan shartlar asosida ajratiladi.
23. Ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) yozma tavsiya;
b) kredit olishning maqsadi, taʼminlanganligi, kredit muddati va summasi koʻrsatilgan holda ipoteka krediti olishga buyurtmanoma;
v) talabgor (birgalikda qarz oluvchi) ning pasporti nusxasi;
g) dastlabki badal jamgʻarma omonat hisobraqamiga joylashtirilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
d) injiniring kompaniyasi filiali bilan tuzilgan dastlabki shartnomaning nusxasi.
24. Ishtirok etuvchi tijorat bankining filiallari talabgorlarning ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizalarini belgilangan tartibda koʻrib chiqadi.
25. Talabgorlarni tanlashda ishtirok etuvchi tijorat bankining filiali talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan belgilangan ijtimoiy ustuvorlikni va yozma tavsiyani eʼtiborga olgan holda talabgorlarning kreditga layoqatini baholaydi.
26. Talabgorlarning kreditga layoqatini baholash natijalari asosida ishtirok etuvchi tijorat bankining filiali bankning unga ipoteka krediti berishni maʼqullashi yoki rad etishi toʻgʻrisidagi qarori haqida talabgorga yozma ravishda xabar qiladi.
Ipoteka krediti berish rad etilgan talabgorlar keyingi yilda talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan yozma tavsiya olganidan soʻng belgilangan tartibda ipoteka krediti berish toʻgʻrisida ariza berishga haqlidir.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Arizani koʻrib chiqish jarayonida kelib chiqadigan nizolar belgilangan tartibda sud tomonidan hal etiladi.
28. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning yozma tavsiyalari asosida ariza beruvchilarga dasturlar ijrosi doirasida uy-joy ajratish
b osqichlar S ubyektlar t adbirlar B ajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Yo zma tavsiyani olish uchun doimiy yashash joyi boʻyicha talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaga ariza beruvchining belgilangan ijtimoy mezonlarga muvofiqligini tasdiqlaydigan hujjatlarni ilova qilgan holda soʻrovnoma-ariza beradi. B yelgilangan qabul kunlarida 2-bosqich Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya Ariza beruvchining doimiy yashash joyi boʻyicha arizani belgilangan talablarga muvofiqligi yuzasidan koʻrib chiqadi. Arizani koʻrib chiqish va uy-joy sharoitlarini oʻraganish natijalari boʻyicha ariza beruvchiga yozma tavsiyani beradi yoki berishni rad etadi. Bunda: yozma tavsiya berilganda — yozma tavsiya ikki nusxada, yaʼni bir nusxasi dastlabki shartnomani tuzish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun injiniring kompaniyasi filialiga taqdim etish uchun, ikkinchi nusxasi yashash joyi boʻyicha ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialiga ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilish uchun beriladi; yozma tavsiyani berish rad etilganda — rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda yozma tavsiya berish rad etilganligi haqida xabardor qilinadi. 15 ish kuni ichida 1 ish kuni ichida 1 ish kuni ichida 3-bosqich Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya Dasturda ishtirok etish uchun yozma tavsiya berilgan talabgorlar roʻyxatini shakllantiradi va komissiyaning bayonnomasi bilan tasdiqlab, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, injiniring kompaniyasi filiali hamda ishtirok etuvchi tijorat banklariga yuboradi. tasdiqlangan roʻyxatni 2 ish kuni ichida yuboradi 4-bosqich Injiniring kompaniyasi filiali Injiniring kompaniyasi filiali dasturlar doirasida uy-joylar qurish boʻyicha talabgorlarning arizalarini qabul qiladi va koʻrib chiqadi hamda Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 26-oktabrdagi 280-son qarori bilan tasdiqlangan “Qishloq qurilish invest” injiniring kompaniyasi ishtirokida yakka tartibda uy-joy qurilishini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan talablar va muddatlar asosida ular bilan dastlabki shartnomalarni tuzadi. belgilangan muddatlarda 5-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki Ishtirok etuvchi tijorat bankining filiallari injiniring kompaniyasi filiali bilan dastlabki shartnomani tuzgan talabgorlarning ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizalarini (tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning yozma tavsiyasi ilova qilinadi) belgilangan tartibda koʻrib chiqadi. ariza berilgan kundan boshlab 15 bank kunidan ortiq boʻlmagan muddatda
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarning roʻyxati _______-son (arizani roʻyxatga olish raqami koʻrsatiladi) T/r Hujjat turi Ijtimoiy mezonlar uchun Bor Yoʻq 1. Ariza barcha mezonlar □ □ 2. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi barcha mezonlar □ □ 3. Mehnat migranti “labor-migration” dasturiy majmuasida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi yoki uning filiallari tomonidan beriladi) barcha mezonlar 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami nusxasi (STIR) barcha mezonlar □ □ 5. Oila aʼzolarining pasportlari va nikoh qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (toʻliq oila va nikoh hamda voyaga yetgan farzandlar mavjud boʻlgan taqdirda) va/yoki farzandlar tugʻilganligi haqidagi guvohnomalar (voyaga yetmagan farzandlar mavjud boʻlgan taqdirda) nusxalari barcha mezonlar □ □ 6. Uy-joy sharoitini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migranti tomonidan oxirgi 3 oy davomida uning oila aʼzolari nomiga yuborilgan pul oʻtkazmalari miqdori toʻgʻrisida maʼlumotnoma (bunga xorijiy davlatdan valyuta kirib kelganligini tasdiqlovchi hujjat — deklaratsiya, xalqaro pul oʻtkazmalari orqali kelgan mablagʻning bank tomonidan berilgan tasdiqlovchi hujjatlar asos boʻladi) barcha mezonlar □ □ 7. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan turar joydan kadastr hujjatining nusxasi (agar turar joyi yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan turar joyi bilan toʻgʻri kelsa) Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomning (keyingi oʻrinlarda Nizom deb ataladi) 10-bandi “ a ” va “j” kichik bandlarida koʻrsatilgan mezonlar □ □ 8. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan uy daftarining yoki kvartiralar boʻyicha kartochkaning (17-shakl) nusxasi (agar turar joyi doimiy propiska joyi bilan toʻgʻri kelsa) barcha mezonlar □ □ 9. Ijara yoki turar joydan tekinga foydalanish toʻgʻrisidagi shartnoma yoki tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi maʼlumotnomasining nusxasi (ariza beruvchining mulk huquqi asosida turar joyi boʻlmagan holatda) Nizomning 10-bandi “a” kichik bandida koʻrsatilgan mezon □ □ 10. Nizomning 10-bandi “e” kichik bandida koʻrsatilgan mezon □ □ 11. Turar joyi boʻyicha tuman davolash-profilaktika muassasasining vrachlik-maslahat komissiyasi (VMK) maʼlumotnomasi yoki ariza beruvchining oila aʼzolari orasida surunkali kasallikning ogʻir turlariga chalingan va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxsning mavjudligi toʻgʻrisida tuman (tumanlararo) TMEK maʼlumotnomasi Nizomning 10-bandi “d” kichik bandida koʻrsatilgan mezon □ □ Hujjatlarni qabul qildi: Sana: 20____ yil “___” ___________ _________ (imzo) __________________ (F.I.O.)
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
SOʻROVNOMA-ARIZA Ariza № ------------------------------------------ Qabul qilish sanasi --------------------------- Arizani qabul qilgan shaxs ------------------ 1 . ___________________________________________________________________________________________ (F.I.O) 2. Manzil: ______________________________ (aholi punkti) ________________________________ (tumani) ________________________________ (viloyati) 3. Tugʻilgan sanasi ______ / _______ / ____________ 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) _________________________________________________________________ 5. Oilaviy ahvoli ________oila qurgan ________oila qurmagan ________ajrashgan ________ beva 6. Asosiy faoliyat turi (bandlik): ________________________________ ________________________________ 7. Har oylik daromad miqdori: ________________________________ ________________________________ 8. Oila aʼzolaringizni ularning yoshini koʻrsatgan holda sanab oʻting: 1. _____________, yosh: _____ 2. _____________, yosh: _____ 3. _____________, yosh: _____ 4. _____________, yosh: _____ 5. _____________, yosh: _____ 6. _____________, yosh: _____ 9. Quyidagi shaxslar Sizning oilangizda yashaydimi? Agar yashasa, sonini koʻrsating: 1. Birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxs — |__________ kishi 2. Surunkali kasalliklarning ogʻir turlariga chalinganlar — _____________ kishi 3. Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan farzandlar — ____ kishi 10. Hozirgi vaqtda oilaning bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan turar joy maydoni: ____________ kv.m. 11. Sizning hozirgi turar-joyingizning huquqiy maqomi: _______mulk _______ijara _______tekin foydalanish 12. Qaysi turdagi arzon uy-joydan olmoqchisiz? ____________________ 13. Sizning bogʻlanish uchun maʼlumotlaringiz? uy tel:_________________ ish tel:_________________ uyali tel:________________ el.pochta_______________ Men qishloqda/shaharda arzon uy-joylar qurish boʻyicha maqsadli davlat dasturlari doirasida uy-joy olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman. Pasport va ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilinadi. _____________________ (imzo) __________ (kun) __________ (oy) __________ (yil)
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlari va ularning oila aʼzolaridan arizalarni roʻyxatga olish
Boshlanishi: 20___ yil ____________ Roʻyxatga olish raqami Ariza qabul qilingan sana Ariza beruvchi — F . I . O . Ariza beruvchining manzili Bogʻlanish uchun maʼlumotlar Ijtimoiy mezonlar Haqiqatda toʻplangan ballar Yozma t avsiya ni berish yoki berishni r ad etish tartib raqami Yozma t avsiya ni berish yoki berishni r ad etish sanasi Vakolatli shaxsning imzosi Ariza beruvchining imzosi (yoki pochta xabarnomasining raqami va sanasi) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlarining ijtimoiy ustuvorligini belgilashning
T/r Ijtimoiy mezonlar Ball Asos 1. Ariza beruvchi oilasining bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan jami har oylik daromad (bazaviy hisoblash miqdori — BHM) Ish joyidan maʼlumotnoma va/yoki soliq deklaratsiyasi BHMning 1,5 baravaridan kam 10 BHMning 1,5dan 2,5 baravarigacha 5 BHMning 2,5dan 3 baravarigacha 3 BHMning 3 baravaridan koʻp 0 2. Ariza beruvchi yashayotgan uy xoʻjaligida bir kishiga toʻgʻri keladigan turar joyning umumiy maydoni Kadastr ishining nusxasi va tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning dalolatnoma asosidagi tekshiruv natijalari 16 kv.metrdan kam 10 16 — 20 kv. metr 6 20 kv.metrdan koʻp 2 3. Xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan, oilada yolgʻiz oʻzi voyaga yetmagan farzandlarni tarbiya qilayotgan erkak yoki ayol 10 Pasport va qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlovchi hujjatlar asosida tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya baholashi 4. Oilada quyidagi shaxslar mavjudligi: Pasport va qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlovchi hujjatlar asosida tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya baholashi birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxs 10 surunkali kasallikning ogʻir turlariga chalinganlar 10 ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan farzandlar 10 5. Ariza beruvchi yolgʻiz boquvchiga ega oila vakili yoki oila boshi — erkak yoki ayol 10 Pasport va qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlovchi hujjatlar asosida tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya baholashi 6. Hozirgi turar joy maqomi: Q onunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlovchi hujjatlar asosida tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya baholashi ijara 10 egasining ruxsati bilan tekin turar joy 6 toʻliq oʻz mulkida 2 Eng yuqori ball 80
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini tekshirish DALOLATNOMASI _________________________ 20___yil “____” ______________ ____________________________________________________ talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyasi quyidagi tarkibda _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ (komissiya aʼzolarining F.I.O.) ______________________ (daha, massiv) ______________________ koʻchasi, __________ -uy, ______________-korpus, ____________ kvartirada yashayotgan fuqaro _________________________________________________________________ (F.I.O.) turar joy sharoitlarini tekshiruvdan oʻtkazdi va quyidagilarni aniqladi: 1. ________________________________________________________________________________uyda egallab turilgan turar joyning _________________ umumiy maydoni _________________ kv.m yashash maydoni ________________ kv.m ________________ xonalardan iborat. Har bir xonaning oʻlchami ___________________________________ kv. m ___________________________________ kv. m ___________________________________ kv. m ________________ qavatli uyning ____________________ qavatida ___________________ xonalar. Uy ____________________________________________________________________________________________________ (gʻisht, panel, yogʻoch, eski, avariya holatida) Xonalar _______________________________________________________________________________________________ (quruq, zax, yorugʻ, qorongʻi) Kvartira ______________________________________________________________________________________________ (alohida, kommunal) 2. Uy-joyning (turar joyning) obodonlashtirilishi: _______________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ (suv taʼminoti, kanalizatsiya, isitish (markaziy, pech bilan), pardoz berilgan, issiq suv, vanna, telefon) 3. _____________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) (turar joyni ijaraga oluvchi, uy egasi (keraklisining tagiga chizilsin)) 4. Ushbu turar joy maydonida yashovchilar: t/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Qarindoshlik munosabatlari Bandligi (faoliyat turi) Nogironlik guruhi/ surunkali kasalligining darajasi 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 5. Oila moddiy holatining darajasi (past, oʻrta, yuqori) va bunday baholanishining sabablari: _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ 6. Turar joyning yashash uchun yaroqsizligi sabablari: _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ 7. Komissiya xulosasi: _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolarining imzolari: 1. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 2. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 3. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 4. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 5. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 6. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 7. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 8. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) 9. ___________________________________________ ______________(imzo) _________________________ (lavozimi) (F.I.O.) Ariza beruvchi: __________________________ ___________________________________ (imzo) (F.I.O.) 20____yil “____”___________________
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
“Qishloq qurilish invest” IK” MCHJ (yoki “Oʻzshahar qurilish invest” IK” MCHJ) va ishtirok etuvchi tijorat bankining filiallariga taqdim etish uchun uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoji mavjudligi toʻgʻrisida ________________ tuman (shahar) hokimligi huzuridagi talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning YOZMA TAVSIYASI № _____________ Maqsadli davlat dastur doirasida arzon uy-joy qurish uchun “Qishloq qurilish invest” IK” MCHJ (yoki “Oʻzshahar qurilish invest” IK” MCHJ) bilan dastlabki shartnomani tuzish va ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialida ipoteka krediti olish uchun _____________________________________________________________ (doimiy yashash joyining manzili koʻrsatiladi) manzilida doimiy yashaydigan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (talabgor) ___________________________________ ____________________________________________________________________________________________ga berildi. (F.I.O.) Ushbu tavsiya ___________________ tuman (shahar) hokimligi huzuridagi talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan tuzilgan 20___ yil “____”______________ dagi _____-son Ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini tekshirish dalolatnomasiga muvofiq berildi. Bunda, _________________________________________________________________________________________________ (talabgorning F.I.O.) quyidagi ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi inobatga olingan: 1) ____________________________________________________________________________________________________; 2) ____________________________________________________________________________________________________; 3) ____________________________________________________________________________________________________. (Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandida nazarda tutilgan ijtimoiy mezonlar koʻrsatiladi) Ushbu yozma tavsiya Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va ularning oila aʼzolarini himoya qilish kafolatlarini yanada kuchaytirish choralari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-avgustdagi PF-5785-son Farmoni va Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq berildi. Komissiya raisi _________________________ ___________________________________ (imzo/muhr) (F.I.O.) Komissiya kotibi _________________________ ___________________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “____” ______________ (berilgan sana)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 29-yanvar,
39-son