📅 2020-yil 31-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 31-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 31 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
ДАСТУРИ
Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020 — 2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш ҳамда 2020 — 2022 йилларда Бандихон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 ноябрдаги 2932-III-сон ва Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 30 ноябрдаги СҚ-539-Ш-сон «Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.
Бандихон тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори доирасида белгилансин.
3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида жойлашган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқарув ходимларидан ташқари, ходимларининг чекланган сонига қўшимча штат бирликлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилиши белгилансин.
4. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):
ўн беш кун муддатда — Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бандихон тумани бюджетининг ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бандихон туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
бир ой муддатда — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Бандихон тумани ҳокимлигини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида 2020 — 2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш;
аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш;
ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
туман марказини шаҳарсозлик талаблари асосида тартибга солиш ҳамда янги маъмурий биноларни қуриш.
8. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов) бир ой муддатда Дастур доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини молиялаштириш манбалари, масъул ижрочилари ва амалга ошириш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда тасдиқласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Бандихон туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ой муддатда Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Сурхондарё вилояти Бандихон туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тижорат банкларининг филиалларини мазкур туманда ташкил этиш тавсия этилсин.
13. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлимини ва давлат хизматлари маркази ташкил этилиши;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилиши;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Бандихон туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки инвесторлар бўлмаган тақдирда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиши таъминлансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Бандихон тумани марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Сурхондарё вилояти Бандихон тумани ҳокимлиги ва 1-иловага мувофиқ ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлимларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони
Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони I. Белгиланган штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони * 1. Мактабгача таълим бўлими 6 2. Халқ таълими бўлими 6 3. Тиббиёт бирлашмаси 14 4. Давлат солиқ инспекцияси 14 5. Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази 2 II. Қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони ** 1. Иқтисодиёт ва саноат бўлими 3 2. Молия бўлими 10 3. Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими 4 4. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 8 5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 3 6. Қурилиш бўлими 1 7. Маданият бўлими 4 8. Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 2 9 Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими 1 10. Статистика бўлими 3 11. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 3 12. Ғазначилик бўлинмаси 3 13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 7 14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 3 16. «Нуроний» жамғармаси 1 17. Ободонлаштириш бошқармаси 9 18. Адлия бўлими 2 19. Ирригация бўлими 4 20. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими 2 21. Транспорт сектори 1 22. Қишлоқ хўжалиги бўлими 7
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси
1. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари 2. Б.А. Хўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари 3. Т.А. Боболов — Сурхондарё вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари 4. М.Б. Жуманиязов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири ўринбосари 5. Т.А. Ишметов — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари 6. Ш.Х. Шерматов — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири 7. О.А. Назарбеков — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири 8. М.Х. Салиев — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири 9. А.Д. Ташкулов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари 10. Ш.Р. Хамраев — Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири 11. А.К. Шадманов — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири 12. Н.Б. Хусанов — Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири 13. С.Ў. Умурзаков — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири 14. Б.И. Закиров — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири 15. С.Х. Бекенов — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори 16. Д.Х. Набиев — Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири 17. А.Х. Абдуллаев — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси 18. А.А. Абдувалиев — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б. 19. Б.А. Бегалов — Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси раиси 20. Б.А. Мусаев — Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси 21. У.М. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси 22. Б.Б. Эшмуротов — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси 23. Қ.М. Рафиков — Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси 24. С. Турдиев — Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси 25. Р.Т. Маматов — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари 26. Х.Х. Мелиқулов — Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарорига 3-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида 2020 — 2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари
Т/р Тадбирлар номи Сарфланадиган маблағ (млрд с ў м) Молиялаштириш манбаси Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар I. Туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш 1 . Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 39 та лойиҳани амалга ошириш орқали 312 та янги иш ўринларини яратиш. 71,8 Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари 2020 — 2022 йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари 2. Хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 59 та лойиҳани амалга ошириш орқали 343 та янги иш ўринларини яратиш. 56,5 3 . Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 30 та лойиҳани амалга ошириш орқали 577 та янги иш ўринларини яратиш. 286,5 II. Йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш 4. Туман ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 53 км қисмини ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларининг 32 км қисмини таъмирлаш. 14,1 Республика бюджети маблағлари 20 20 — 20 22 йиллар Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 5. Туман аҳолиси учун қулай шароит яратиш мақсадида ички автомобиль йўлларининг 50 км қисмига асфальт ётқизиш ва 309 км тупроқли йўлларга шағал қоплама ётқизиш. 31,1 Маҳаллий бюджет маблағлари 20 20 — 20 22 йиллар Автомобиль йўллари қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 6. Туманда йўл-транспорт инфратузилма-ларини ривожлантириш мақсадида аҳоли яшаш пунктларини боғловчи автомобиль йўлларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари 2020 — 2022 йиллар Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 7. Бандихон туманида аҳолига сифатли мобиль алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича: ижтимоий соҳа ва бошқа турдаги объектларга 25 км кенг полосали уланиш тармоқлари орқали замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун оптик толали алоқа линияларини қуриш; мобиль алоқа хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида қўшимча 1 та 2G, 3 та 3G ва 2 та 4G база станциялари ўрнатиш; 384 абонент/порт ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доира-сида замонавий телекоммуникация хизмат-лари билан таъминлаш. 1,8 «Ў збектелеком » АК маблағлари, мобиль алоқа операторлари маблағлари 20 20 — 20 22 йиллар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги , Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 8. Аҳоли, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш тизимини яхшилаш бўйича: 38,4 км электр узатиш тармоқларини янгидан тортиш ва реконструкция қилиш. 15 дона трансформатор пунктларини ўрнатиш. 5,2 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари 20 20 — 20 22 йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ , Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 9. Аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражасини яхшилаш бўйича 18 та маҳаллаларда 91 км ичимлик сув тармоқлари ва 11 дона сув қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш. 23,5 Халқаро молия институтлари маблағлари 2020 — 2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги III. Ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш 10. Ўқувчи ёшлар учун қулай шароит яратиш бўйича: 755 ўқувчига мўлжалланган 3 та янги умумтаълим мактабларини ташкил этиш; 11 та мавжуд умумтаълим мактаблари учун жами 1886 ўринли янги ўқув биноларини қуриш; 6 та умумтаълим мактаблари қошида янги спорт зал биноларини қуриш; 2 та умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш. 50,7 Республика бюджети маблағлари 2020 — 2022 йиллар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 11. Тумандаги умумтаълим мактабларидаинглиз ва рус тиллари ўқитилиши учун барча турдаги зарур тадбирларни амалга ошириш. 0,3 Маҳаллий бюджет маблағлари 2020-2021 йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги 12. Туманда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг жуда пастлигини инобатга олиб, қуйидаги ишларни амалга ошириш: 3 та 540 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотларини янгидан ташкил этиш; 3 та 210 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш; 3 та 250 ўринли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш; 7 та 175 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 41,6 Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари 2020 — 2022 йиллар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 13. Аҳолига кўрсатилаётган тиббиёт хизматлари сифатини яхшилаш бўйича: туман тиббиёт бирлашмасини ташкил этиш ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш (шошилинч тиббий ёрдам бўлими, туғруқ комплекси, болалар бўлими, умумий терапия, жарроҳлик бўлимларини ташкил этиш); ташкил этиладиган марказий шифохонанинг стационар бўлимларини шакллантириш учун қўшимча 60 ўрин ажратиш; туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда давлат санитария назорат инспекциясини туман бўлимини ташкил этиш ҳамда ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; 14 та соғлиқни сақлаш муассасаларида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш; 38,3 Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари 2020 — 2022 йиллар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 14. Ёшларни спорт билан шуғилланишлари учун қулаш шарт-шароит яратиш бўйича: Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошида спортнинг бадиий гимнастика, миллий кураш, дюздо ва бокс турлари билан шуғулланишга мўлжалланган спорт зали биноларини қуриш; спортнинг волейболл, стол тенис, бадминтон турлари учун мўлжалланган спорт заллар қуриш. 15,5 Республика бюджети маблағлари 202 1 -2022 йиллар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги I V. Туман марказини шаҳарсозлик талаблари асосида тартибга солиш, янги маъмурий бинолар қуриш ва таъмирлаш 15. Туман марказининг бош режасини ишлаб чиқиш. Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида Маҳаллий бюджет маблағлари 2020 йил Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги 16. Бандихон тумани ҳокимлиги ҳамда фаоллар зали биноларини янгидан қуриш. 16,0 Маҳаллий бюджет маблағлари 2020-2021 йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 17. Туманда давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бўлинмалари учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш. Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари 2020 йил Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 18. Туман марказида «Ёшлар маркази» биносини қуриш. 5,0 Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан 2020-2021 йиллар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги 19. Туманда аҳолига, ишлаб чиқ?риш ва хизмат кўрсатиш объектларига банк хизматлари кўрсатилишини яхшилаш бўйича тижорат банкларининг филиалларини ташкил этиш. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тижорат банкларининг ўз маблағлари 2020-2021 йиллар Республика тижорат банклари V. Ҳудуддаги ишсиз аҳолини ҳунармандчилик ва бошқа касб-ҳунаргага ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш 20. Иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳунармандчилик ва бошқа ихтисосликларга ўқитиш ва малакасини ошириш. 0,7 Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари 2020 — 2022 йиллар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги , Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 21. Ҳар йили 700 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларни жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ишга жалб этиш. 3,6 Жамоат ишлари жамғармаси дирекцияси маблағлари 2020 — 2022 йиллар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги , Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 январь,
58-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
DASTURI
Surxondaryo viloyati tarkibida tashkil etilgan Bandixon tumani hokimligining tashkiliy masalalari hamda 2020 — 2022-yillarda tumanni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumani hokimligini tashkil etish hamda 2020 — 2022-yillarda Bandixon tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining 2019-yil 30-noyabrdagi 2932-III-son va Oliy Majlis Senatining 2019-yil 30-noyabrdagi SQ-539-Sh-son “Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumanini tashkil etish hamda Qiziriq, Boysun va Qumqoʻrgʻon tumanlari chegaralarini oʻzgartirish toʻgʻrisida”gi qarorlari qabul qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumani hokimligi tashkil etilsin.
Bandixon tumani hokimligi boshqaruv apparatining tuzilmasi hamda boshqaruv xodimlarining cheklangan soni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalliy ijroiya hokimiyati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 22-dekabrdagi PQ-2691-son qarori doirasida belgilansin.
3. Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining Surxondaryo viloyati Bandixon tumanidagi boʻlinmalari roʻyxati hamda ularga qoʻshimcha kiritilayotgan boshqaruv xodimlarining cheklangan soni 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanida joylashgan davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari, boshqaruv xodimlaridan tashqari, xodimlarining cheklangan soniga qoʻshimcha shtat birliklari vazirlik va idoralarning umumiy shtat birliklari doirasida kiritilishi belgilansin.
4. Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumani hokimligini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Respublika komissiyasi (A.J. Ramatov):
oʻn besh kun muddatda — Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumani hokimligini tashkil etish bilan bogʻliq zarur tashkiliy-texnik tadbirlar kompleksini ishlab chiqsin va ularning belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini taʼminlasin;
bir oy muddatda — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda Bandixon tumani budjetining va uni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning prognoz parametrlarini belgilasin;
Surxondaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda Bandixon tumanini tashkil etish davrida iqtisodiyot tarmoqlarining aniq, barqaror va bir maromda ishlashini, shuningdek, yuzaga keladigan ijtimoiy masalalar oʻz vaqtida hal etilishini taʼminlasin;
Surxondaryo viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumani tashkil etilishi munosabati bilan yangidan tashkil etilayotgan davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari hududiy tuzilmalarini koʻp yillik tajribaga ega boʻlgan malakali kadrlar bilan toʻldirish, shuningdek, Qiziriq, Boysun va Qumqoʻrgʻon tumanlaridagi mavjud shtatlarning qisqarishi natijasida boʻshab qolayotgan xodimlarni ishga joylashtirish chora-tadbirlarini koʻrsin;
bir oy muddatda — Surxondaryo viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Moliya vazirligi bilan birgalikda Bandixon tumani hokimligini zarur bino va inshootlar hamda moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
6. Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanida 2020 — 2022-yillarda yangi ish oʻrinlari yaratish hamda yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Quyidagilar Dasturning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohalarini rivojlantirish orqali yangi ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil qilish hamda xizmatlar turlarini koʻpaytirish;
aholini ichimlik suvi bilan taʼminlash darajasini oshirish hamda yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish;
ijtimoiy soha obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash;
tuman markazini shaharsozlik talablari asosida tartibga solish hamda yangi maʼmuriy binolarni qurish.
8. Respublika komissiyasi (A.J. Ramatov) bir oy muddatda Dastur doirasida amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxatini moliyalashtirish manbalari, masʼul ijrochilari va amalga oshirish muddatlarini aniq koʻrsatgan holda tasdiqlasin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi statistika koʻrsatkichlarini shakllantirish hamda yuritishda tashkil etilayotgan Bandixon tumanining maʼmuriy hududlarini inobatga olsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi ikki oy muddatda Bandixon tumani hokimligi tashkil etilishi natijasida uning maʼmuriy-hududiy chegaralari oʻzgarganligi munosabati bilan yer hisobotlariga belgilangan tartibda tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarga ikki oy muddatda Surxondaryo viloyati Bandixon tumanida sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning tuzilmalarini tashkil etish masalasini koʻrib chiqish tavsiya etilsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga tijorat banklari bilan birgalikda Bandixon tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida tijorat banklarining filiallarini mazkur tumanda tashkil etish tavsiya etilsin.
13. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan Moliya vazirligi bilan birgalikda Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanida qoʻshimcha shtat birliklarini ajratgan holda adliya boʻlimini va davlat xizmatlari markazi tashkil etilishi;
Surxondaryo viloyati hokimligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan birgalikda Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanida fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarini tashkil etish masalasi koʻrib chiqilib, tegishli tadbirlar amalga oshirilishi;
Surxondaryo viloyati hokimligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda Bandixon tumanida davlat xizmatlari markazi binosining davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida yoki investorlar boʻlmagan taqdirda, mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qurilishi taʼminlansin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Surxondaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda 2020-yil 1-oktabrga qadar Bandixon tumani markazining 2035-yilgacha boʻlgan bosh rejasi ishlab chiqilishini taʼminlasin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi qonun hujjatlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgunga qadar Surxondaryo viloyati Bandixon tumani hokimligi va 1-ilovaga muvofiq tashkil etilayotgan davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining tuman boʻlimlarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish choralarini koʻrsin.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiquvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Surxondaryo viloyati hokimi T.A. Bobolov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 58-son qaroriga 1-ILOVA
Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining Surxondaryo viloyati Bandixon tumanidagi boʻlinmalari roʻyxati hamda ularga qoʻshimcha kiritilayotgan boshqaruv xodimlarining cheklangan soni
T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni I. Belgilangan shtat birliklari doirasida tashkil etiladigan boshqaruv xodimlari soni * 1. Maktabgacha taʼlim boʻlimi 6 2. Xalq taʼlimi boʻlimi 6 3. Tibbiyot birlashmasi 14 4. Davlat soliq inspeksiyasi 14 5. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik markazi 2 II. Qoʻshimcha shta� birliklarini kiritish hisobidan tashkil etiladigan boshqaruv xodimlari soni ** 1. Iqtisodiyot va sanoat boʻlimi 3 2. Moliya boʻlimi 10 3. Investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi 4 4. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi 8 5. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 3 6. Qurilish boʻlimi 1 7. Madaniyat boʻlimi 4 8. Jismoniy tarbiya va sport boʻlimi 2 9 Yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi 1 10. Statistika boʻlimi 3 11. Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 3 12. Gʻaznachilik boʻlinmasi 3 13. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi 7 14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonasi 3 16. “Nuroniy” jamgʻarmasi 1 17. Obodonlashtirish boshqarmasi 9 18. Adliya boʻlimi 2 19. Irrigatsiya boʻlimi 4 20. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boʻlimi 2 21. Transport sektori 1 22. Qishloq xoʻjaligi boʻlimi 7
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 58-son qaroriga 2-ILOVA
Surxondaryo viloyati tarkibida Bandixon tumani hokimligini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish boʻyicha respublika komissiyasi
1. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari, Respublika komissiyasi rahbari 2. B.A. Xoʻjayev — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va sanoat vaziri, Respublika komissiyasi rahbari oʻrinbosari 3. T.A. Bobolov — Surxondaryo viloyati hokimi, Respublika komissiyasi rahbari oʻrinbosari 4. M.B. Jumaniyazov — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi kotibiyati mudiri oʻrinbosari 5. T.A. Ishmetov — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 6. Sh.X. Shermatov — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri 7. O.A. Nazarbekov — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri 8. M.X. Saliyev — Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri 9. A.D. Tashkulov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari 10. Sh.R. Xamrayev — Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri 11. A.K. Shadmanov — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri 12. N.B. Xusanov — Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vaziri 13. S.Oʻ. Umurzakov — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar va tashqi savdo vaziri 14. B.I. Zakirov — Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri 15. S.X. Bekenov — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori 16. D.X. Nabiyev — Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri 17. A.X. Abdullayev — Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi 18. A.A. Abduvaliyev — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi raisi v.b. 19. B.A. Begalov — Oʻzbekiston Respublikasi davlat statistika qoʻmitasi raisi 20. B.A. Musayev — Oʻzbekiston Respublikasi davlat soliq qoʻmitasi raisi 21. U.M. Mustafoyev — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ raisi 22. B.B. Eshmurotov — “Hududgaztaʼminot” AJ raisi 23. Q.M. Rafikov — Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi raisi 24. S. Turdiyev — Oʻzbekiston faxriylarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi respublika boshqaruvi raisi 25. R.T. Mamatov — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari 26. X.X. Meliqulov — Vazirlar Mahkamasi apparatining bosh mutaxassisi, Respublika komissiyasi kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 58-son qaroriga 3-ILOVA
Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanida 2020 — 2022-yillarda yangi ish oʻrinlari yaratish hamda yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish chora-tadbirlari
T/r Tadbirlar nomi Sarflanadigan mablagʻ (mlrd s oʻ m) Moliyalashtirish manbasi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar I. Tumanda sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohalarini rivojlantirish orqali yangi ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil qilish hamda xizmatlar turlarini koʻpaytirish 1 . Sanoat sohasini rivojlantirish boʻyicha 39 ta loyihani amalga oshirish orqali 312 ta yangi ish oʻrinlarini yarati�. 71,8 Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklarining kreditlari 2020 — 2022-yillar Surxondaryo viloyati hokimligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, xoʻjalik birlashmalari, tijorat banklari 2. Xizmatlar sohasini va servis infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha 59 ta loyihani amalga oshirish orqali 343 ta yangi ish oʻrinlarini yaratish. 56,5 3 . Qishloq xoʻjaligi sohasini rivojlantirish boʻyicha 30 ta loyihani amalga oshirish orqali 577 ta yangi ish oʻrinlarini yaratish. 286,5 II. Yoʻl-transport va muxandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish 4. Tuman hududidan oʻtuvchi davlat ahamiyatidagi avtomobil yoʻllarining 53 km qismini va mahalliy ahamiyatdagi avtomobil yoʻllarining 32 km qismini taʼmirlash. 14,1 Respublika budjeti mablagʻlari 20 20 — 20 22 yillar Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi 5. Tuman aholisi uchun qulay sharoit yaratish maqsadida ichki avtomobil yoʻllarining 50 km qismiga asfalt yotqizish va 309 km tuproqli yoʻllarga shagʻal qoplama yotqizish. 31,1 Mahalliy budjet mablagʻlari 20 20 — 20 22 yillar Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Surxondaryo viloyati hokimligi 6. Tumanda yoʻl-transport infratuzilma-larini rivojlantirish maqsadida aholi yashash punktlarini bogʻlovchi avtomobil yoʻllarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish loyihasini ishlab chiqish. Ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari asosida qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. Loyiha-smeta hujjatlari asosida Respublika va mahalliy budjet mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi 7. Bandixon tumanida aholiga sifatli mobil aloqa xizmatlari koʻrsatish boʻyicha: ijtimoiy soha va boshqa turdagi obyektlarga 25 km keng polosali ulanish tarmoqlari orqali zamonaviy telekommunikatsiya xizmatlarini taqdim etish uchun optik tolali aloqa liniyalarini qurish; mobil aloqa xizmatlari sifatini yaxshilash maqsadida qoʻshimcha 1 ta 2G, 3 ta 3G va 2 ta 4G baza stansiyalari oʻrnatish; 384 abonent/port axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish doira-sida zamonaviy telekommunikatsiya xizmat-lari bilan taʼminlash. 1,8 “Oʻ zbektelekom ” AK mablagʻlari, mobil aloqa operatorlari mablagʻlari 20 20 — 20 22 yillar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi , Surxondaryo viloyati hokimligi 8. Aholi, ishlab chiqarish, xizmat koʻrsatish va boshqa turdagi obyektlarni elektr energiyasi bilan taʼminlash tizimini yaxshilash boʻyicha: 38,4 km elektr uzatish tarmoqlarini yangidan tortish va rekonstruksiya qilish. 15 dona transformator punktlarini oʻrnatish. 5,2 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mablagʻlari 20 20 — 20 22 yillar “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ , Surxondaryo viloyati hokimligi 9. Aholini ichimlik suvi bilan taʼminlanish darajasini yaxshilash boʻyicha 18 ta mahallalarda 91 km ichimlik suv tarmoqlari va 11 dona suv quduqlarini qurish va rekonstruksiya qilish. 23,5 Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi III. Ijtimoiy soha obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash 10. Oʻquvchi yoshlar uchun qulay sharoit yaratish boʻyicha: 755 oʻquvchiga moʻljallangan 3 ta yangi umumtaʼlim maktablarini tashkil etish; 11 ta mavjud umumtaʼlim maktablari uchun jami 1886 oʻrinli yangi oʻquv binolarini qurish; 6 ta umumtaʼlim maktablari qoshida yangi sport zal binolarini qurish; 2 ta umumtaʼlim maktabini mukammal taʼmirlash. 50,7 Respublika budjeti mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi 11. Tumandagi umumtaʼlim maktablaridaingliz va rus tillari oʻqitilishi uchun barcha turdagi zarur tadbirlarni amalga oshirish. 0,3 Mahalliy budjet mablagʻlari 2020-2021-yillar Surxondaryo viloyati hokimligi, Xalq taʼlimi vazirligi 12. Tumanda bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasining juda pastligini inobatga olib, quyidagi ishlarni amalga oshirish: 3 ta 540 oʻrinli davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini yangidan tashkil etish; 3 ta 210 oʻrinli davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini rekonstruksiya qilish; 3 ta 250 oʻrinli davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish; 7 ta 175 oʻrinli oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish. 41,6 Respublika va mahalliy budjet mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari, tashabbuskorlar mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi 13. Aholiga koʻrsatilayotgan tibbiyot xizmatlari sifatini yaxshilash boʻyicha: tuman tibbiyot birlashmasini tashkil etish va tashkiliy tuzilmasini tasdiqlash (shoshilinch tibbiy yordam boʻlimi, tugʻruq kompleksi, bolalar boʻlimi, umumiy terapiya, jarrohlik boʻlimlarini tashkil etish); tashkil etiladigan markaziy shifoxonaning statsionar boʻlimlarini shakllantirish uchun qoʻshimcha 60 oʻrin ajratish; tuman Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik markazi hamda davlat sanitariya nazorat inspeksiyasini tuman boʻlimini tashkil etish hamda tashkiliy tuzilmasini tasdiqlash; 14 ta sogʻliqni saqlash muassasalarida yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlarini amalga oshirish; 38,3 Respublika va mahalliy budjet mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi 14. Yoshlarni sport bilan shugʻillanishlari uchun qulash shart-sharoit yaratish boʻyicha: Tuman bolalar-oʻsmirlar sport maktabi qoshida sportning badiiy gimnastika, milliy kurash, dyuzdo va boks turlari bilan shugʻullanishga moʻljallangan sport zali binolarini qurish; sportning voleyboll, stol tenis, badminton turlari uchun moʻljallangan sport zallar qurish. 15,5 Respublika budjeti mablagʻlari 202 1 -2022-yillar Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Moliya vazirligi, Surxondaryo viloyat hokimligi I V. Tuman markazini shaharsozlik talablari asosida tartibga solish, yangi maʼmuriy binolar qurish va taʼmirlash 15. Tuman markazining bosh rejasini ishlab chiqish. Loyiha smeta hujjatlari asosida Mahalliy budjet mablagʻlari 2020-yil Qurilish vazirligi, Surxondaryo viloyat hokimligi 16. Bandixon tumani hokimligi hamda faollar zali binolarini yangidan qurish. 16,0 Mahalliy budjet mablagʻlari 2020-2021-yillar Surxondaryo viloyati hokimligi 17. Tumanda davlat organlari va xoʻjalik birlashmalarining boʻlinmalari uchun yangi binolar qurish va jihozlash. Loyiha smeta hujjatlari asosida Manfaatdor vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari 2020-yil Surxondaryo viloyati hokimligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 18. Tuman markazida “Yoshlar markazi” binosini qurish. 5,0 Mahalliy budjetning qoʻshimcha manba mablagʻlari hisobidan 2020-2021-yillar Surxondaryo viloyat hokimligi 19. Tumanda aholiga, ishlab chiq?rish va xizmat koʻrsatish obyektlariga bank xizmatlari koʻrsatilishini yaxshilash boʻyicha tijorat banklarining filiallarini tashkil etish. Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tijorat banklarining oʻz mablagʻlari 2020-2021-yillar Respublika tijorat banklari V. Hududdagi ishsiz aholini hunarmandchilik va boshqa kasb-hunargaga oʻqitish va malakasini oshirish ishlarini tashkil etish 20. Ish bilan band boʻlmagan aholini hunarmandchilik va boshqa ixtisosliklarga oʻqitish va malakasini oshirish. 0,7 Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi , Surxondaryo viloyati hokimligi 21. Har yili 700 nafar ish bilan band boʻlmagan fuqarolarni jamoat ishlari jamgʻarmasi hisobidan ishga jalb etish. 3,6 Jamoat ishlari jamgʻarmasi direksiyasi mablagʻlari 2020 — 2022-yillar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi , Surxondaryo viloyati hokimligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 31-yanvar,
58-son