📅 2020-yil 31-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 31-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 31 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 января 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 January 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Юк автомобиллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва автомобиль саноатига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорига мувофиқ хамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва дунёнинг етакчи юк автомобиллари ишлаб чиқарувчиларини стратегик ҳамкор сифатида жалб қилиш, республиканинг замонавий юқори самарали технологияларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, автомобилсозлик соҳасига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестиция иштирокидаги «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ корхонаси ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 7 августдаги 224-сон қарорига мувофиқ «Ўзавтосаноат» АЖ ва «МAN Nutzfahrzeuge AG» (Германия Федератив Республикаси, ҳозирги «MAN Truck & Bus SE») ўртасида устав фондида «Ўзавтосаноат» АЖнинг улуши 51 фоизни, «MAN Truck & Bus SE» улуши 49 фоизни ташкил этган масъулияти чекланган жамият шаклидаги «JV MAN Auto — Uzbekistan» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ ҚК деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзавтосаноат» АЖ, «MAN Truck & Bus SE», Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг устав капиталини «SINOTRUK (Hong Kong) International Investment Limited» (Хитой Халқ Республикаси)нинг 10,78 млн евро миқдоридаги пул маблағлари билан номинал қийматдаги қўшимча инвестицияси орқали ошириш ва қўшма корхонани «UZ TRUCK AND BUS MOTORS» юридик ном билан қайта ташкил этиш ва унинг муассислар ҳиссалари қуйидаги тақсимоти юзасидан таклифи маъқуллансин:
«Ўзавтосаноат» АЖ — 11,22 млн евро (34,22 фоиз);
«MAN Truck & Bus SE» компанияси — 10,78 млн евро (32,89 фоиз);
«SINOTRUK (Hong Kong) International Investment Limited» компанияси — 10,78 млн евро (32,89 фоиз).
3. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда юк автомобиллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖнинг автотранспорт воситаларининг асл ишлаб чиқарувчилари (OEM — original equipment manufacturer) ва ўзлари ишлаб чиқарган бутловчи буюмлар, узеллар ва агрегатларни етказиб берувчилар хисобланган «MAN Truck & Bus SE» ва «SINOTRUK International»ни ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 55-сон қарорига ИЛОВА
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва юк автомобиллари ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш бўйича
Т/Р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш муддати * Бажарилиши устидан назорат қилиш бошланиши якунланиши назорат учун масъул кўриб чиқиш муддати I. « SINOTRUK » компаниясининг « JV MAN Auto — Uzbekistan » МЧЖ ҚК устав фондини кўпайтириш орқали муассислар қаторига кириши 1. «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини (Устав ва Таъсис шартномаси) тасдиқлаш ва давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказиш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) 2020 й. январь 2020 й. февраль Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2020 й. февраль II. Янги иш ўринлари яратиш ва қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини 20% дан 70% гача ошириш 2. Пайвандлаш ва бўёқлаш линиялари қурилиши учун Бизнес режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) 2020 й. март 2020 й. май Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2020 й. май 3. Киритилаётган қўшимча инвестициялар ҳисобига пайвандлаш ва бўёқлаш линиялари учун янги ишлаб чиқариш корпуси қуриш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Қурилиш вазирлиги (Закиров) 2020 й. май 2021 й. март Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2021 й. март 4. Ускуна ва дастгоҳларни етказиб бериш учун шартномалар тузиш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) 2020 й. июль 2020 й. август Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2020 й. август 5. Ускуна ва дастгоҳларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) 2020 й. сентябрь 2021 й. февраль Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2021 й. февраль 6. Ускуна ва дастгоҳларни ишга тушириш ва ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйиш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), « Ўзстандарт » агентлиги (Сатторов) 2021 й. март 2021 й. июль Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2021 й. июль 7. Янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш қувватини 20% дан 70% га ошириш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) 2021 й. июль 2022 й. январь Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2022 й. январь III. Маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш 8. Янги турдаги юк автомобиллари кабинаси ва бутловчи қисмларини босқичма-босқич маҳаллийлаштириш бўйича битим тузиш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) 2020 й. июль 2020 й. август Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2020 й. август 9. Юк автомобилларининг бутловчи қисмлари ва устқурилмаларини маҳаллийлаштириш бўйича беш йиллик маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) 2020 й. сентябрь 2020 й. ноябрь Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2020 й. ноябрь 10. Юк автомобилларининг янги турдаги кабинасини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш (пайвандлаш, бўяш ва йиғиш). Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) 2021 й. октябрь 2021 й. ноябрь Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2021 й. ноябрь 11. Беш йиллик маҳаллийлаштириш дастури доирасида юк автомобилларининг ўртача маҳаллийлаштириш даражасини бутловчи қисмлар (рамалар, ғилдирак дисклари, устқурилмалар, шиналар, экстерьер ва интерьер пластик қисмлари, ёқилғи баки, ҳаво ресиверлари, ойналар, штамп қисмлар ва бошқалар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 32% га етказиш. Масъул: « Ўзавтосаноат » АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) 2021 й. ноябрь 2025 й. август Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти 2025 й. август
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 январь,
55-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
Yuk avtomobillari ishlab chiqarishni mahalliylashtirish darajasini oshirish va avtomobil sanoatiga investitsiyalar jalb qilishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi avtomobil sanoatini jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 18-iyuldagi PQ-4397-son qaroriga muvofiq xamda ishlab chiqarishni modernizatsiya qilish orqali avtomobil sanoatini yanada barqaror rivojlantirishni taʼminlash va dunyoning yetakchi yuk avtomobillari ishlab chiqaruvchilarini strategik hamkor sifatida jalb qilish, respublikaning zamonaviy yuqori samarali texnologiyalarga boʻlgan ehtiyojlarini toʻliq qondirish, avtomobilsozlik sohasiga investitsiyalar jalb qilishni jadallashtirish va ishlab chiqarishni mahalliylashtirish darajasini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy investitsiya ishtirokidagi “JV MAN Auto — Uzbekistan” MChJ korxonasi tashkil etish toʻgʻrisida” 2009-yil 7-avgustdagi 224-son qaroriga muvofiq “Oʻzavtosanoat” AJ va “MAN Nutzfahrzeuge AG” (Germaniya Federativ Respublikasi, hozirgi “MAN Truck & Bus SE”) oʻrtasida ustav fondida “Oʻzavtosanoat” AJning ulushi 51 foizni, “MAN Truck & Bus SE” ulushi 49 foizni tashkil etgan masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi “JV MAN Auto — Uzbekistan” qoʻshma korxonasi (keyingi oʻrinlarda “JV MAN Auto — Uzbekistan” MChJ QK deb ataladi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. “Oʻzavtosanoat” AJ, “MAN Truck & Bus SE”, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligining “JV MAN Auto — Uzbekistan” MChJ QKning ustav kapitalini “SINOTRUK (Hong Kong) International Investment Limited” (Xitoy Xalq Respublikasi)ning 10,78 mln yevro miqdoridagi pul mablagʻlari bilan nominal qiymatdagi qoʻshimcha investitsiyasi orqali oshirish va qoʻshma korxonani “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” yuridik nom bilan qayta tashkil etish va uning muassislar hissalari quyidagi taqsimoti yuzasidan taklifi maʼqullansin:
“Oʻzavtosanoat” AJ — 11,22 mln yevro (34,22 foiz);
“MAN Truck & Bus SE” kompaniyasi — 10,78 mln yevro (32,89 foiz);
“SINOTRUK (Hong Kong) International Investment Limited” kompaniyasi — 10,78 mln yevro (32,89 foiz).
3. Investitsiya loyihalarini amalga oshirish, yangi ish oʻrinlari yaratish, ishlab chiqarish quvvatlarini hamda yuk avtomobillari ishlab chiqarishni mahalliylashtirish darajasini yanada oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi hamda “Oʻzavtosanoat” AJning avtotransport vositalarining asl ishlab chiqaruvchilari (OEM — original equipment manufacturer) va oʻzlari ishlab chiqargan butlovchi buyumlar, uzellar va agregatlarni yetkazib beruvchilar xisoblangan “MAN Truck & Bus SE” va “SINOTRUK International”ni yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va sanoat vaziri B.A. Xoʻjayev va “Oʻzavtosanoat” AJ boshqaruvi raisi Sh.B. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 55-son qaroriga ILOVA
Investitsiya loyihalarini amalga oshirish, yangi ish oʻrinlari yaratish, ishlab chiqarish quvvatlarini oshirish va yuk avtomobillari ishlab chiqarishning mahalliylashtirish darajasini yanada oshirish boʻyicha
T/R Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati * Bajarilishi ustidan nazorat qilish boshlanishi yakunlanishi nazorat uchun masʼul koʻrib chiqish muddati I. “ SINOTRUK ” kompaniyasining “ JV MAN Auto — Uzbekistan ” MChJ QK ustav fondini koʻpaytirish orqali muassislar qatoriga kirishi 1. “JV MAN Auto — Uzbekistan” MChJ QKning yangi tahrirdagi taʼsis hujjatlarini (Ustav va Taʼsis shartnomasi) tasdiqlash va davlat xizmatlari markazida roʻyxatdan oʻtkazish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov) 2020-y. yanvar 2020-y. fevral Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2020-y. fevral II. Yangi ish oʻrinlari yaratish va qoʻshma korxonaning ishlab chiqarish quvvatlarini 20% dan 70% gacha oshirish 2. Payvandlash va boʻyoqlash liniyalari qurilishi uchun Biznes reja ishlab chiqish va tasdiqlash. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev) 2020-y. mart 2020-y. may Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2020-y. may 3. Kiritilayotgan qoʻshimcha investitsiyalar hisobiga payvandlash va boʻyoqlash liniyalari uchun yangi ishlab chiqarish korpusi qurish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Qurilish vazirligi (Zakirov) 2020-y. may 2021-y. mart Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2021-y. mart 4. Uskuna va dastgohlarni yetkazib berish uchun shartnomalar tuzish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov) 2020-y. iyul 2020-y. avgust Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2020-y. avgust 5. Uskuna va dastgohlarni ishlab chiqarish va yetkazib berish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov) 2020-y. sentyabr 2021-y. fevral Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2021-y. fevral 6. Uskuna va dastgohlarni ishga tushirish va ishlab chiqarishni sinov tariqasida yoʻlga qoʻyish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev), “ Oʻzstandart ” agentligi (Sattorov) 2021-y. mart 2021-y. iyul Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2021-y. iyul 7. Yangi ishlab chiqarish quvvatlarini ishga tushirish va ishlab chiqarish quvvatini 20% dan 70% ga oshirish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev) 2021-y. iyul 2022-y. yanvar Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2022-y. yanvar III. Mahalliylashtirish darajasini oshirish va mahalliy ishlab chiqaruvchilar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish 8. Yangi turdagi yuk avtomobillari kabinasi va butlovchi qismlarini bosqichma-bosqich mahalliylashtirish boʻyicha bitim tuzish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev) 2020-y. iyul 2020-y. avgust Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2020-y. avgust 9. Yuk avtomobillarining butlovchi qismlari va ustqurilmalarini mahalliylashtirish boʻyicha besh yillik mahalliylashtirish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev) 2020-y. sentyabr 2020-y. noyabr Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2020-y. noyabr 10. Yuk avtomobillarining yangi turdagi kabinasini ishlab chiqarishni oʻzlashtirish (payvandlash, boʻyash va yigʻish). Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev) 2021-y. oktyabr 2021-y. noyabr Davlat aktivlarini boshqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2021-y. noyabr 11. Besh yillik mahalliylashtirish dasturi doirasida yuk avtomobillarining oʻrtacha mahalliylashtirish darajasini butlovchi qismlar (ramalar, gʻildirak disklari, ustqurilmalar, shinalar, eksteryer va interyer plastik qismlari, yoqilgʻi baki, havo resivyerlari, oynalar, shtamp qismlar va boshqalar) ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish orqali 32% ga yetkazish. Masʼul: “ Oʻzavtosanoat ” AJ (Umurzakov), Iqtisodiyot va sanoat vazirligi (Xoʻjayev) 2021-y. noyabr 2025-y. avgust Davlat aktivlarini b�shqarish, sanoat va raqobatni rivojlantirish masalalari kotibiyati 2025-y. avgust
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 31-yanvar,
55-son