📅 2019-yil 30-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Ichki ishlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Davlat xavfsizlik xizmati Milliy gvardiyasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Ichki ishlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Davlat xavfsizlik xizmati Milliy gvardiyasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати Миллий гвардияси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства обороны Министерства внутренних дел Министерства по чрезвычайным ситуациям Службы государственной безопасности Национальной гвардии
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2019 · Ministry and agency documents · Mudofaa vazirligi Ichki ishlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Davlat xavfsizlik xizmati Milliy gvardiyasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Қарори
НИЗОМ
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони ва 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси қарор қилади:
1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 46, 105, 36, 39 ва 35-сон қарорига ИЛОВА
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (бундан буён матнда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:
республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;
республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
2-боб. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари учун балларни ҳисоблаш
4. Гуруҳ (бўлинма) командирлари томонидан ўқув йили дастури асосида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари юритилади.
5. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари уларга ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш орқали аниқланади.
6. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи бутун ўқув йили давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида қайд қилиб борилади.
7. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида муддатли ҳарбий хизматчига ўқув фанларидан қўйилган баҳолар унинг якуний ўртача кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади.
8. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида қайд қилинган баҳолар мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллардаги жадвалларга киритилади ҳамда ўқув фанларининг қўйилган баҳонинг ойлик ёки йиллик (якуний) ўртача кўрсаткичи ҳисоблаб чиқарилади.
Бунда, барча ўқув фанларидан қўйилган баҳолар йиғиндиси ўтилган ўқув фанларининг сонига бўлинади. Масалан, агар муддатли ҳарбий хизматчи ой давомида отиш тайёргарлиги машғулотларида 4 баҳо, тактик тайёргарлик машғулотларида 5 баҳо, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида 4 баҳо олган бўлса, ўртача кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади: 4+5+4=13; 13:3=4,3.
9. Ўқув йили якунида тест синовлари ўтказилишидан олдин ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган ҳамда ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга балл берилади.
Бунда, ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:
4,0 дан 4,3 гача — 10 балл;
4,4 дан 4,7 гача — 15 балл;
4,8 дан 5,0 гача — 20 балл.
10. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан паст бўлган муддатли ҳарбий хизматчига балл берилмайди.
11. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган баллар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Рейтинг натижаларининг йиғма жадвалига киритилади.
12. Ой якунлари бўйича ҳар ойда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўқув фанларидан қайд этган кўрсаткичлари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пасайиб бориш тартибида тузиладиган Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали расмийлаштирилади ҳамда взвод (бўлинма) командирларининг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанба куни батальон (батальонга тенглаштирилган бўлинма) командирига тақдим этилади. Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
13. Батальон командири взвод (бўлинма) командирлари томонидан тақдим қилинган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинги ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ташкиллаштириб, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвалини расмийлаштиради ва батальон командирининг ўринбосарлари билан келишган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи жума куни ҳарбий қисм командирига тақдим этади. Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
14. Ҳарбий қисм командири бутун ўқув йили давомида муддатли ҳарбий хизматчилар рейтинг натижаларининг ойлик мониторинги олиб борилишини таъминлаши лозим.
15. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг баҳолари қайд этиб бориладиган асосий ҳужжат ҳисобланади ҳамда уларга ўзгартиришлар киритилмаслиги ва бут ҳолатда сақланиши учун гуруҳ (бўлинма) командирлари масъул бўлади.
Ушбу журналларнинг тўғри юритилиши ва баҳоларнинг ҳаққонийлигини текшириб бориш мақсадида ҳар ойда бир марта взвод (бўлинма), батальон командири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўрганиш тадбирлари ўтказилади. Ўрганиш натижалари унда иштирок этган шахслар томонидан имзоланган ҳолда тегишли журналларга қайд этиб борилади.
3-боб. Намунали ҳарбий интизом учун балларни ҳисоблаш
16. Ҳар бир ҳарбий қисмдаги ҳарбий интизом ҳолати холисона қайд этиб борилиши зарур. Намунали ҳарбий интизом учун ҳарбий хизматчиларга балларни чиқаришда холисона қарор қабул қилиш масъулияти гуруҳ, взвод, батальон ва ҳарбий қисм командирларининг зиммасига юкланади.
17. Агар муддатли ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида кўзда тутилган тартибда намунали ҳарбий интизом учун рағбатлантирилса (олдин берилган интизомий таъзирни бекор қилиш ҳоллари бундан мустасно), ҳарбий қисм командири томонидан унга қўшимча 10 балл қўйилади.
18. Муддатли ҳарбий хизмат давомида неча марта рағбатлантирилганидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматчиларга намунали ҳарбий интизоми учун 10 баллдан ортиқ балл қўйилмайди.
Намунали ҳарбий интизом учун бериладиган балл мазкур Низомнинг 3-иловаси тегишли устунига киритилади.
19. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг барча рағбатлантирилишлари ҳарбий қисм командирларининг буйруқлари билан эълон қилинади.
Ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчини рағбатлантириш масаласи унинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда бевосита ҳарбий хизматчи командирининг берган тавсиясига асосан кўриб чиқилади.
20. Муддатли ҳарбий хизматчи учун берилган рағбатлантиришлар ҳақидаги маълумотлар унинг хизмат варақасига қайд этиб борилади.
21. Тест синовлари ўтказилишидан беш кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали тузилади. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали бевосита командирлар, командир ўринбосарлари томонидан имзоланади ҳамда ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.
22. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланганидан сўнг берилган рағбатлантиришлар учун балл қўйилмайди.
23. Рейтинг натижалари йиғма жадвалининг нусхаси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи (унга тенглаштирилган шахс) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан уч кун олдин бўлинмаларда кўринадиган жойга илиб қўйилади.
24. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
4-боб. Тест синовларини ўтказиш
25. Муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш, шунингдек уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ деб юритилади) томонидан ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовлари ўтказилади.
Тест синовларига барча муддатли ҳарбий хизматчилар киритилади.
26. Тест синовларини ўтказиш муддати тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда белгиланади.
27. Тест синовлари ўтказилишидан бир ой аввал тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ДТМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қўшин турларидаги жанговар-хизмат вазифаларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик дастурларига мос намунадаги тест саволлари тузилади.
28. Математика ва физика фанлари бўйича ҳамда мантиқий тест саволлари ДТМ томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар иштирокида умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда тузилади.
29. Тест саволлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ҳар йили тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ДТМ билан ҳамкорликда қайтадан кўриб чиқилиши лозим.
30. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси — жанговар тайёргарлик, 20 таси — маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси — математика фани, 10 таси — физика фани бўйича тест саволларидан, шунингдек қолган 20 таси — мантиқий тест саволларидан иборат бўлади.
Ҳар бир тўғри жавоб учун: жанговар тайёргарлик бўйича — 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича — 1,1 балл, математика бўйича — 1 балл, физика бўйича — 1 балл, мантиқий саволлар бўйича — 1 балл берилади.
31. Тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 3 соатни ташкил этади. Бунда, тест синови учун 2 соат 30 дақиқа, жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 дақиқа ажратилади.
32. ДТМдан тест синовларининг натижалари ҳақида расмий маълумотлар олинганидан сўнг, ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовларининг натижалари ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мобайнида тўплаган баллари кўрсатилган, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Якуний жадвал тузилади.
Якуний жадвал тўпланган балларнинг пасайиб бориш тартибида тузилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
33. Якуний жадвал нусхаси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи (унга тенглаштирилган шахс) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда ДТМдан олинган тест натижаларига оид расмий ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда кўринадиган жойга илиб қўйилади.
34. Ҳарбий қисмларнинг саф бўлимида мазкур Низомнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ шаклда тузилган жадваллар рўйхатга олинади ва уларнинг қатъий ҳисоби юритилади.
5-боб. Тавсияномаларни бериш
35. Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш мақсадида гуруҳ (бўлинма), батальон, взвод командирлари, шунингдек ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосарлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида якуний йиғилиш ўтказилади. Якуний йиғилиш давомида ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчининг хизмат фаолияти баҳоланади, тест синовларининг натижалари, намунали ҳарбий интизоми ва ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган балларининг (агар мавжуд бўлса) умумий йиғиндиси жамланади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларга эълон қилинади.
36. Якуний йиғилиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.
Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома бериш тўғрисида холисона қарор қабул қилиш масъулияти шахсан ҳарбий қисм командирининг зиммасига юкланади.
37. Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Бир нечта ҳарбий хизматчилар тенг миқдорда балл тўплаши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда балларнинг пасайиб бориш тартиби бўйича чеклов доирасига кириши лозим бўлган охирги муддатли ҳарбий хизматчи билан тенг миқдорда балл тўплаган ҳарбий хизматчиларнинг барчасига тавсиянома берилиши лозим.
38. Хизмат мобайнида Давлат мукофотлари билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовларининг натижаларидан қатъи назар тавсиянома олиш ҳуқуқига эга бўлади.
39. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ мобайнида қўпол интизомий хатти-ҳаракатлар содир этган муддатли ҳарбий хизматчиларга, агар улар бўйича хизмат суриштирувлари ўтказилган ва ҳарбий қисм командирларининг тегишли буйруқлари мавжуд бўлса, тўплаган якуний баллари миқдоридан қатъи назар тавсиянома берилмайди.
40. Ҳарбий қисм командирининг тавсиянома берилган муддатли ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилади:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз ҳарбий бурчини виждонан адо этган _____________га Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи тавсиянома берилди.».
41. Ҳарбий гувоҳноманинг «Алоҳида қайдлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги жумла ёзиб қўйилади:
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилида тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 20 __ йил «___» ______ куни ___ серияли, ______ рақамли тавсиянома берилди.».
42. Тавсиянома ҳарбий хизматдан резервга бўшатилаётган муддатли ҳарбий хизматчига тантанали равишда топширилади.
43. Тавсиянома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, ҳисобга олиш серияси ва рақами ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Тавсиянома бланкалари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
44. Тавсиянома бланкаларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш масъулияти ҳарбий қисм командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича (соҳа йўналиши бўйича) ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
45. Ҳар йили март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматчиларга берилган тавсияномалар сони, уларнинг серия ва рақамлари кўрсатилган ҳисоботлар, шунингдек тавсияномаларни олган ҳарбий хизматчилар рўйхати ва якуний йиғилиши баённомаларининг нусхалари вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади.
46. Муддатли ҳарбий хизматчига берилган тавсияномаларнинг корешоклари ҳарбий қисм архивида беш йил давомида сақланади.
47. Тавсиянома эгасининг аризасига асосан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ўрнига ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан унинг дубликати берилади. Тавсиянома эгаси тавсияномани йўқотганлиги ҳақида даврий нашрда эълон қилиши ҳамда ҳарбий қисмга нашр нусхасини тақдим қилиши керак. Яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ҳарбий қисмга қайтарилиши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши зарур.
48. Тавсияноманинг юқори ўнг бурчагида «Дубликат» деган шартли ёзув бўлган янги бланкада, асл нусхасида (корешокда) кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда расмийлаштирилади. Дубликатнинг орқа томонига «20__ йил «___» __________да берилган _____-сонли тавсиянома ўрнига берилган» деган сўзлар ёзилади ва ҳарбий қисм гербли муҳри билан тасдиқланади.
6-боб. Якуний қоидалар
49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
50. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Рейтинг натижаларининг ойлик ЖАДВАЛИ 20 __/__ ўқув йилининг ________ ойи учун қисм: « ___________»_____ гуруҳи Т.р Ҳарбий хизматчининг Ф.И.О. ва ҳарбий унвони Ўқув фанларининг номи 20__ йилнинг _____ ойи учун ўртача кўрсаткич Отиш тайёргарлиги Тактик тайёргарлик Умумҳарбий низомлар Маънавий-маърифий тайёргарлик 1 2 3 4 5 1. 2. 3. «___» ___________командири____________________________________ (Ф.И.О.)
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўртача кўрсаткичлар рейтинг ЖАДВАЛИ ________ батальони, _________ взводи 20__/__ ўқув йили Т/р Ф.И. О . 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи 20 __ йилнинг ______ ойи Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Ўртача кўрсаткич Якуний ўртача кўрсаткич 1. 2. 3. Кўрсаткичлар тўғрилигини тасдиқлайман _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.) _______ (имзо) -взвод командири __________ ( ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _______-ҳарбий қисм командири Рейтинг натижаларининг йиғма ЖАДВАЛИ 20__/__ ўқув йили ________________________________________ 20 ___ йил «___» ____________ (бўлинма номи) Т.р. Ҳарбий унвони Ф.И.О. Ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи ва қўшимча балл миқдори Намунали ҳарбий интизом учун балл Умумий балл миқдори Ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи Қўшимча балл миқдори Ким томонидан рағбатлантирилган (буйруқ сони) Балл миқдори 1. 2. Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи _____________ Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ________ Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари __________ (имзо) (имзо) (имзо) Ҳарбий қисм командирининг Ҳарбий қисм командирининг Батальон (взвод) командири __________ фронт орти бўйича ўринбосари __________ қуролланиш бўйича ўринбосари __________ (имзо) (имзо) (имзо)
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______-ҳарбий қисм командири 20 ___ йил «___» ____________ _____________________ муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида муддатли ҳарбий хизматчилар (бўлинма номи) билан ўтказилган тест синовларининг натижалари ва тўпланган балларнинг ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ Т/р Ҳарбий унвони Ф.И.О. Жавоб варақаси рақами Тест синовлари натижалари Тест синовлари натижалари бўйича умумий баллар Мазкур Низомнинг 3-иловасидаги умумий балл миқдори Тўпланган балларнинг умумий миқдори Тўғри жавоблар умумий сони Шу билан бирга жанговар тайёргарлик бўйича маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича математика фанидан физика фанидан мантиқий тестлар бўйича Тўғри жавоблар сони Баллар миқдори Тўғри жавоблар сони Баллар миқдори Тўғри жавоблар сони Баллар миқдори Тўғри жавоблар сони Баллар миқдори Тўғри жавоблар сони Баллар миқдори 1. 2. Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи __________ Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари __________ Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари __________ (имзо) (имзо) (имзо) Ҳарбий қисм командирининг Ҳарбий қисм командирининг Батальон (взвод) командири __________ фронт орти бўйича ўринбосари __________ қуролланиш бўйича ўринбосари __________ (имзо) (имзо) (имзо)
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГАНОВ
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
2019 йил 25 декабрь
46-сон
105-сон
36-сон
39-сон
35-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining
Qarori
NIZOM
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-iyuldagi PF-5759-son “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2012-yil 31-maydagi PQ-1765-son “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab boʻlgan fuqarolarga imtiyozlar tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati va Milliy gvardiyasi qaror qiladi:
1. Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati va Milliy gvardiyasining 2019-yil 30-dekabrdagi 46, 105, 36, 39 va 35-son qaroriga ILOVA
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 31-maydagi PQ-1765-son “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab boʻlgan fuqarolarga imtiyozlar tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar (bundan buyon matnda tavsiyanoma deb yuritiladi) berish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Tavsiyanomalar Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab boʻlgan, jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik boʻyicha yuksak natijalarga erishgan, zaruriy bilim saviyasiga ega, namunali harbiy intizomini namoyon etgan eng munosib harbiy xizmatchilarga beriladi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab, tavsiyanomaga ega boʻlgan fuqarolar quyidagilarga:
respublikaning oliy harbiy taʼlim muassasalaridagi tegishli taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga kirishda test sinovlari natijalariga koʻra oʻzlari toʻplagan ballarining 50 foizi miqdorida qoʻshimcha ball shaklidagi imtiyozga;
respublikaning oliy taʼlim muassasalari (oliy harbiy taʼlim muassasalari bundan mustasno) bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun oliy taʼlim muassasalariga qabul parametrlaridan tashqari ajratiladigan alohida qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish huquqiga ega boʻladilar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtagan fuqarolarga berilgan tavsiyanomalar, ular berilgan sanadan boshlab uch yil mobaynida amal qiladi.
2-bob. Jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik natijalari uchun ballarni hisoblash
4. Guruh (boʻlinma) komandirlari tomonidan oʻquv yili dasturi asosida muddatli harbiy xizmatchilarning jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik natijalari boʻyicha reyting koʻrsatkichlari yuritiladi.
5. Muddatli harbiy xizmatchilarning jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik natijalari boʻyicha reyting koʻrsatkichlari ularga oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholarning oʻrtacha koʻrsatkichini hisoblash orqali aniqlanadi.
6. Oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholarning oʻrtacha koʻrsatkichi butun oʻquv yili davomida jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik jurnallarida qayd qilib boriladi.
7. Jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik jurnallarida muddatli harbiy xizmatchiga oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholar uning yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichini hisoblab chiqarish uchun asos boʻladi.
8. Jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik jurnallarida qayd qilingan baholar mazkur Nizomning tegishliligiga koʻra 1 va 2-ilovalariga muvofiq shakllardagi jadvallarga kiritiladi hamda oʻquv fanlarining qoʻyilgan bahoning oylik yoki yillik (yakuniy) oʻrtacha koʻrsatkichi hisoblab chiqariladi.
Bunda, barcha oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholar yigʻindisi oʻtilgan oʻquv fanlarining soniga boʻlinadi. Masalan, agar muddatli harbiy xizmatchi oy davomida otish tayyorgarligi mashgʻulotlarida 4 baho, taktik tayyorgarlik mashgʻulotlarida 5 baho, maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik mashgʻulotlarida 4 baho olgan boʻlsa, oʻrtacha koʻrsatkich quyidagicha hisoblanadi: 4+5+4=13; 13:3=4,3.
9. Oʻquv yili yakunida test sinovlari oʻtkazilishidan oldin harbiy qism shaxsiy tarkibi roʻyxatida boʻlgan hamda oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholarning yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi 4,0 dan yuqori boʻlgan muddatli harbiy xizmatchilarga ball beriladi.
Bunda, oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholarning yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi 4,0 dan yuqori boʻlgan muddatli harbiy xizmatchilarga quyidagi tartibda ball beriladi:
4,0 dan 4,3 gacha — 10 ball;
4,4 dan 4,7 gacha — 15 ball;
4,8 dan 5,0 gacha — 20 ball.
10. Oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholarning yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi 4,0 dan past boʻlgan muddatli harbiy xizmatchiga ball berilmaydi.
11. Oʻquv fanlaridan qoʻyilgan baholarning yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi uchun berilgan ballar mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi Reyting natijalarining yigʻma jadvaliga kiritiladi.
12. Oy yakunlari boʻyicha har oyda muddatli harbiy xizmatchilarning oʻquv fanlaridan qayd etgan koʻrsatkichlari umumlashtirilib, mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq pasayib borish tartibida tuziladigan Reyting natijalarining oylik jadvali rasmiylashtiriladi hamda vzvod (boʻlinma) komandirlarining oʻrinbosarlari bilan kelishilgan holda har oyning toʻrtinchi payshanba kuni batalyon (batalyonga tenglashtirilgan boʻlinma) komandiriga taqdim etiladi. Reyting natijalarining oylik jadvali muddatli harbiy xizmatchilar xizmat muddatini oʻtab boʻlganidan keyin besh yil davomida saqlanadi.
13. Batalyon komandiri vzvod (boʻlinma) komandirlari tomonidan taqdim qilingan muddatli harbiy xizmatchilarning reytingi haqidagi maʼlumotlarni umumlashtirishni tashkillashtirib, mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Oʻrtacha koʻrsatkichlar reyting jadvalini rasmiylashtiradi va batalyon komandirining oʻrinbosarlari bilan kelishgan holda har oyning toʻrtinchi juma kuni harbiy qism komandiriga taqdim etadi. Oʻrtacha koʻrsatkichlar reyting jadvali muddatli harbiy xizmatchilar xizmat muddatini oʻtab boʻlganidan keyin besh yil davomida saqlanadi.
14. Harbiy qism komandiri butun oʻquv yili davomida muddatli harbiy xizmatchilar reyting natijalarining oylik monitoringi olib borilishini taʼminlashi lozim.
15. Jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik jurnallari muddatli harbiy xizmatchilarning baholari qayd etib boriladigan asosiy hujjat hisoblanadi hamda ularga oʻzgartirishlar kiritilmasligi va but holatda saqlanishi uchun guruh (boʻlinma) komandirlari masʼul boʻladi.
Ushbu jurnallarning toʻgʻri yuritilishi va baholarning haqqoniyligini tekshirib borish maqsadida har oyda bir marta vzvod (boʻlinma), batalyon komandiri va uning oʻrinbosarlari tomonidan oʻrganish tadbirlari oʻtkaziladi. Oʻrganish natijalari unda ishtirok etgan shaxslar tomonidan imzolangan holda tegishli jurnallarga qayd etib boriladi.
3-bob. Namunali harbiy intizom uchun ballarni hisoblash
16. Har bir harbiy qismdagi harbiy intizom holati xolisona qayd etib borilishi zarur. Namunali harbiy intizom uchun harbiy xizmatchilarga ballarni chiqarishda xolisona qaror qabul qilish masʼuliyati guruh, vzvod, batalyon va harbiy qism komandirlarining zimmasiga yuklanadi.
17. Agar muddatli harbiy xizmatchi Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining Intizom nizomida koʻzda tutilgan tartibda namunali harbiy intizom uchun ragʻbatlantirilsa (oldin berilgan intizomiy taʼzirni bekor qilish hollari bundan mustasno), harbiy qism komandiri tomonidan unga qoʻshimcha 10 ball qoʻyiladi.
18. Muddatli harbiy xizmat davomida necha marta ragʻbatlantirilganidan qatʼi nazar, muddatli harbiy xizmatchilarga namunali harbiy intizomi uchun 10 balldan ortiq ball qoʻyilmaydi.
Namunali harbiy intizom uchun beriladigan ball mazkur Nizomning 3-ilovasi tegishli ustuniga kiritiladi.
19. Muddatli harbiy xizmatchilarning barcha ragʻbatlantirilishlari harbiy qism komandirlarining buyruqlari bilan eʼlon qilinadi.
Har bir muddatli harbiy xizmatchini ragʻbatlantirish masalasi uning jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik koʻrsatkichlarini inobatga olgan holda bevosita harbiy xizmatchi komandirining bergan tavsiyasiga asosan koʻrib chiqiladi.
20. Muddatli harbiy xizmatchi uchun berilgan ragʻbatlantirishlar haqidagi maʼlumotlar uning xizmat varaqasiga qayd etib boriladi.
21. Test sinovlari oʻtkazilishidan besh kun oldin mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda Reyting natijalarining yigʻma jadvali tuziladi. Reyting natijalarining yigʻma jadvali bevosita komandirlar, komandir oʻrinbosarlari tomonidan imzolanadi hamda harbiy qism komandiri tomonidan tasdiqlanadi.
22. Reyting natijalarining yigʻma jadvali harbiy qism komandiri tomonidan tasdiqlanganidan soʻng berilgan ragʻbatlantirishlar uchun ball qoʻyilmaydi.
23. Reyting natijalari yigʻma jadvalining nusxasi harbiy qism komandirining birinchi oʻrinbosari — shtab boshligʻi (unga tenglashtirilgan shaxs) tomonidan imzolanadi va harbiy qismning gerbli muhri bilan tasdiqlanadi hamda test sinovlari boshlanishidan uch kun oldin boʻlinmalarda koʻrinadigan joyga ilib qoʻyiladi.
24. Reyting natijalarining yigʻma jadvali muddatli harbiy xizmatchilar xizmat muddatini oʻtab boʻlganidan keyin besh yil davomida saqlanadi.
4-bob. Test sinovlarini oʻtkazish
25. Muddatli harbiy xizmatchilar tomonidan jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik dasturlarining oʻzlashtirganligini yakuniy baholash, shuningdek ularning bilim darajasini tekshirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi (bundan buyon matnda DTM deb yuritiladi) tomonidan har bir harbiy qismda test sinovlari oʻtkaziladi.
Test sinovlariga barcha muddatli harbiy xizmatchilar kiritiladi.
26. Test sinovlarini oʻtkazish muddati tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan DTM bilan kelishilgan holda belgilanadi.
27. Test sinovlari oʻtkazilishidan bir oy avval tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan DTM bilan hamkorlikda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining qoʻshin turlaridagi jangovar-xizmat vazifalarning xususiyatlarini inobatga olgan holda muddatli harbiy xizmatchilarning tayyorgarlik dasturlariga mos namunadagi test savollari tuziladi.
28. Matematika va fizika fanlari boʻyicha hamda mantiqiy test savollari DTM tomonidan tegishli vazirliklar va idoralar ishtirokida umumtaʼlim va oʻrta maxsus taʼlim muassasalaridagi oʻquv dasturlarini inobatga olgan holda tuziladi.
29. Test savollari muddatli harbiy xizmatchilarning jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik dasturlaridagi oʻzgarishlarni inobatga olgan holda har yili tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan DTM bilan hamkorlikda qaytadan koʻrib chiqilishi lozim.
30. Muddatli harbiy xizmatchilar uchun moʻljallangan test savollarining umumiy soni 100 ta boʻlib, ularning 40 tasi — jangovar tayyorgarlik, 20 tasi — maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik, 10 tasi — matematika fani, 10 tasi — fizika fani boʻyicha test savollaridan, shuningdek qolgan 20 tasi — mantiqiy test savollaridan iborat boʻladi.
Har bir toʻgʻri javob uchun: jangovar tayyorgarlik boʻyicha — 1,2 ball, maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik boʻyicha — 1,1 ball, matematika boʻyicha — 1 ball, fizika boʻyicha — 1 ball, mantiqiy savollar boʻyicha — 1 ball beriladi.
31. Test sinovlarini oʻtkazishning umumiy vaqti 3 soatni tashkil etadi. Bunda, test sinovi uchun 2 soat 30 daqiqa, javoblar varaqasini toʻldirish uchun 30 daqiqa ajratiladi.
32. DTMdan test sinovlarining natijalari haqida rasmiy maʼlumotlar olinganidan soʻng, har bir harbiy qismda test sinovlarining natijalari va muddatli harbiy xizmatchilarning harbiy xizmat mobaynida toʻplagan ballari koʻrsatilgan, mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi Yakuniy jadval tuziladi.
Yakuniy jadval toʻplangan ballarning pasayib borish tartibida tuziladi hamda muddatli harbiy xizmatchilar xizmat muddatini oʻtab boʻlganidan keyin besh yil davomida saqlanadi.
33. Yakuniy jadval nusxasi harbiy qism komandirining birinchi oʻrinbosari — shtab boshligʻi (unga tenglashtirilgan shaxs) tomonidan imzolanadi va harbiy qismning gerbli muhri bilan tasdiqlanadi hamda DTMdan olingan test natijalariga oid rasmiy hujjatlarning nusxalari bilan birgalikda koʻrinadigan joyga ilib qoʻyiladi.
34. Harbiy qismlarning saf boʻlimida mazkur Nizomning 1 — 4-ilovalariga muvofiq shaklda tuzilgan jadvallar roʻyxatga olinadi va ularning qatʼiy hisobi yuritiladi.
5-bob. Tavsiyanomalarni berish
35. Tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi yakuniy qarorni qabul qilish maqsadida guruh (boʻlinma), batalyon, vzvod komandirlari, shuningdek harbiy qism komandiri va uning oʻrinbosarlari hamda muddatli harbiy xizmatchilar ishtirokida yakuniy yigʻilish oʻtkaziladi. Yakuniy yigʻilish davomida har bir muddatli harbiy xizmatchining xizmat faoliyati baholanadi, test sinovlarining natijalari, namunali harbiy intizomi va oʻquv fanlaridan qoʻyilgan yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi uchun berilgan ballarining (agar mavjud boʻlsa) umumiy yigʻindisi jamlanadi hamda muddatli harbiy xizmatchilarga eʼlon qilinadi.
36. Yakuniy yigʻilish natijalari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va harbiy qism komandiri tomonidan tasdiqlanadi.
Muddatli harbiy xizmatchiga tavsiyanoma berish toʻgʻrisida xolisona qaror qabul qilish masʼuliyati shaxsan harbiy qism komandirining zimmasiga yuklanadi.
37. Beriladigan tavsiyanomalarning umumiy soni harbiy qism shaxsiy tarkibi roʻyxatida boʻlgan muddatli harbiy xizmatchilar sonining 40 foizidan oshmasligi kerak, mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan hollar bundan mustasno.
Bir nechta harbiy xizmatchilar teng miqdorda ball toʻplashi natijasida 40 foizli cheklovga amal qilishning imkoni boʻlmagan taqdirda ballarning pasayib borish tartibi boʻyicha cheklov doirasiga kirishi lozim boʻlgan oxirgi muddatli harbiy xizmatchi bilan teng miqdorda ball toʻplagan harbiy xizmatchilarning barchasiga tavsiyanoma berilishi lozim.
38. Xizmat mobaynida Davlat mukofotlari bilan taqdirlangan muddatli harbiy xizmatchilar test sinovlarining natijalaridan qatʼi nazar tavsiyanoma olish huquqiga ega boʻladi.
39. Muddatli harbiy xizmatni oʻtash mobaynida qoʻpol intizomiy xatti-harakatlar sodir etgan muddatli harbiy xizmatchilarga, agar ular boʻyicha xizmat surishtiruvlari oʻtkazilgan va harbiy qism komandirlarining tegishli buyruqlari mavjud boʻlsa, toʻplagan yakuniy ballari miqdoridan qatʼi nazar tavsiyanoma berilmaydi.
40. Harbiy qism komandirining tavsiyanoma berilgan muddatli harbiy xizmatchini harbiy qism shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻi quyidagi mazmundagi band bilan toʻldiriladi:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 31-maydagi PQ-1765-son “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab boʻlgan fuqarolarga imtiyozlar tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq oʻz harbiy burchini vijdonan ado etgan _____________ga Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalaridagi tegishli taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga kirishda test sinovlari natijalariga koʻra oʻzi toʻplagan ballining 50 foizi miqdorida qoʻshimcha ball shaklidagi imtiyoz, shuningdek oliy taʼlim muassasalari (oliy harbiy taʼlim muassasalari bundan mustasno) bakalavriatiga oʻqishga kirishi uchun tegishli oʻquv yiliga tasdiqlanadigan oliy taʼlim muassasalariga qabul parametrlaridan tashqari alohida qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish huquqini beruvchi tavsiyanoma berildi.”.
41. Harbiy guvohnomaning “Alohida qaydlar” boʻlimiga quyidagi mazmundagi jumla yozib qoʻyiladi:
“Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalaridagi tegishli taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga kirishda test sinovlari natijalariga koʻra oʻzi toʻplagan ballining 50 foizi miqdorida qoʻshimcha ball shaklidagi imtiyozga, shuningdek oliy taʼlim muassasalari (oliy harbiy taʼlim muassasalari bundan mustasno) bakalavriatiga oʻqishga kirishi uchun tegishli oʻquv yilida tasdiqlanadigan oliy taʼlim muassasalariga qabul parametrlaridan tashqari alohida qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish huquqiga ega boʻlish uchun 20 __ yil “___” ______ kuni ___ seriyali, ______ raqamli tavsiyanoma berildi.”.
42. Tavsiyanoma harbiy xizmatdan rezervga boʻshatilayotgan muddatli harbiy xizmatchiga tantanali ravishda topshiriladi.
43. Tavsiyanoma blankasi qatʼiy hisobda turuvchi hujjat hisoblanib, hisobga olish seriyasi va raqami hamda himoyalanganlik darajasiga ega boʻladi. Tavsiyanoma blankalari mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shaklda “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasida bosmaxona usulida tayyorlanadi.
44. Tavsiyanoma blankalarining hisobini yuritish va ularning butligini taʼminlash hamda ulardan maqsadli foydalanish masʼuliyati harbiy qism komandirlarining tarbiyaviy va mafkuraviy ishlar boʻyicha (soha yoʻnalishi boʻyicha) oʻrinbosarlari zimmasiga yuklatiladi.
45. Har yili mart-aprel oylarida muddatli harbiy xizmatchilarga berilgan tavsiyanomalar soni, ularning seriya va raqamlari koʻrsatilgan hisobotlar, shuningdek tavsiyanomalarni olgan harbiy xizmatchilar roʻyxati va yakuniy yigʻilishi bayonnomalarining nusxalari vazirlik va idoralarning tegishli boʻlinmalariga taqdim etiladi.
46. Muddatli harbiy xizmatchiga berilgan tavsiyanomalarning koreshoklari harbiy qism arxivida besh yil davomida saqlanadi.
47. Tavsiyanoma egasining arizasiga asosan yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan tavsiyanoma oʻrniga harbiy qism komandirining buyrugʻiga binoan uning dublikati beriladi. Tavsiyanoma egasi tavsiyanomani yoʻqotganligi haqida davriy nashrda eʼlon qilishi hamda harbiy qismga nashr nusxasini taqdim qilishi kerak. Yaroqsiz holga kelgan tavsiyanoma harbiy qismga qaytarilishi va oʻrnatilgan tartibda yoʻq qilinishi zarur.
48. Tavsiyanomaning yuqori oʻng burchagida “Dublikat” degan shartli yozuv boʻlgan yangi blankada, asl nusxasida (koreshokda) koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritilgan holda rasmiylashtiriladi. Dublikatning orqa tomoniga “20__ yil “___” __________da berilgan _____-sonli tavsiyanoma oʻrniga berilgan” degan soʻzlar yoziladi va harbiy qism gerbli muhri bilan tasdiqlanadi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
49. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
50. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi bilan kelishilgan.
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga oʻzbekiston respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Reyting natijalarining oylik JADVALI 20 __/__ oʻquv yilining ________ oyi uchun qism: “ ___________”_____ guruhi T.r Harbiy xizmatchining F.I.O. va harbiy unvoni Oʻquv fanlarining nomi 20__ yilning _____ oyi uchun oʻrtacha koʻrsatkich Otish tayyorgarligi Taktik tayyorgarlik Umumharbiy nizomlar Maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik 1 2 3 4 5 1. 2. 3. “___” ___________komandiri____________________________________ (F.I.O.)
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga oʻzbekiston respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻrtacha koʻrsatkichlar reyting JADVALI ________ batalyoni, _________ vzvodi 20__/__ oʻquv yili T/r F.I. O . 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi 20 __ yilning ______ oyi Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Oʻrtacha koʻrsatkich Yakuniy oʻrtacha koʻrsatkich 1. 2. 3. Koʻrsatkichlar toʻgʻriligini tasdiqlayman _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.) _______ (imzo) -vzvod komandiri __________ ( harbiy unvon, F.I.O.)
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga oʻzbekiston respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _______-harbiy qism komandiri Reyting natijalarining yigʻma JADVALI 20__/__ oʻquv yili ________________________________________ 20 ___ yil “___” ____________ (boʻlinma nomi) T.r. Harbiy unvoni F.I.O. Oʻquv fanlaridan qoʻyilgan yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi va qoʻshimcha ball miqdori Namunali harbiy intizom uchun ball Umumiy ball miqdori Oʻquv fanlaridan qoʻyilgan yakuniy oʻrtacha koʻrsatkichi Qoʻshimcha ball miqdori Kim tomonidan ragʻbatlantirilgan (buyruq soni) Ball miqdori 1. 2. Harbiy qism komandirining birinchi oʻrinbosari — shtab boshligʻi _____________ Harbiy qism komandirining tarbiyaviy va mafkuraviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari ________ Harbiy qism komandirining jangovar tayyorgarlik boʻyicha oʻrinbosari __________ (imzo) (imzo) (imzo) Harbiy qism komandirining Harbiy qism komandirining Batalyon (vzvod) komandiri __________ front orti boʻyicha oʻrinbosari __________ qurollanish boʻyicha oʻrinbosari __________ (imzo) (imzo) (imzo)
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga oʻzbekiston respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ______-harbiy qism komandiri 20 ___ yil “___” ____________ _____________________ muddatli harbiy xizmatni oʻtash davrida muddatli harbiy xizmatchilar (boʻlinma nomi) bilan oʻtkazilgan test sinovlarining natijalari va toʻplangan ballarning YAKUNIY JADVALI T/r Harbiy unvoni F.I.O. Javob varaqasi raqami Test sinovlari natijalari Test sinovlari natijalari boʻyicha umumiy ballar Mazkur Nizomning 3-ilovasidagi umumiy ball miqdori Toʻplangan ballarning umumiy miqdori Toʻgʻri javoblar umumiy soni Shu bilan birga jangovar tayyorgarlik boʻyicha maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik boʻyicha matematika fanidan fizika fanidan mantiqiy testlar boʻyicha Toʻgʻri javoblar soni Ballar miqdori Toʻgʻri javoblar soni Ballar miqdori Toʻgʻri javoblar soni Ballar miqdori Toʻgʻri javoblar soni Ballar miqdori Toʻgʻri javoblar soni Ballar miqdori 1. 2. Harbiy qism komandirining birinchi oʻrinbosari — shtab boshligʻi __________ Harbiy qism komandirining tarbiyaviy va mafkuraviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari __________ Harbiy qism komandirining jangovar tayyorgarlik boʻyicha oʻrinbosari __________ (imzo) (imzo) (imzo) Harbiy qism komandirining Harbiy qism komandirining Batalyon (vzvod) komandiri __________ front orti boʻyicha oʻrinbosari __________ qurollanish boʻyicha oʻrinbosari __________ (imzo) (imzo) (imzo)
Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga oʻzbekiston respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Mudofaa vaziri B. KURBANOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Favqulodda vaziyatlar vaziri v.b. T. XUDAYBERGANOV
Davlat xavfsizlik xizmati raisi A. AZIZOV
Milliy gvardiya qoʻmondoni B. TASHMATOV
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi direktori M. KARIMOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-dekabr,
Toshkent sh.,
2019-yil 30-dekabr,
Toshkent sh.,
2019-yil 30-dekabr,
Toshkent sh.,
2019-yil 30-dekabr,
Toshkent sh.,
2019-yil 30-dekabr,
2019-yil 25-dekabr
46-son
105-son
36-son
39-son
35-son