📅 2020-yil 14-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 14-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 14 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 января 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 January 2020 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
АРИЗАСИ
РЎЙХАТИ
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 14 январдаги 106-сон буйруғига ИЛОВА
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ёрдамчи репродуктив технологиялар (бундан буён матнда ЁРТ деб юритилади) уруғлантиришнинг айрим ёки барча босқичларида аёлнинг организмидан ташқарида амалга ошириладиган ҳомиладорликка эришишга қаратилган тиббий технологиялар, даволаш усуллари ва муолажаларидан иборатдир.
2. ЁРТ эркак ва аёлнинг (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ЁРТни қўллаш бўйича ихтиёрий розилик аризаси асосида қўлланилади.
3. ЁРТ усуллари репродуктология ихтисослиги бўйича фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилади.
4. Репродуктология ихтисослиги бўйича фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан ЁРТни қўллашда шифокорлик сирини ва ахборотнинг махфийлигини сақлаш «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига асосан амалга оширилади.
2-боб. ЁРТдан фойдаланиш
5. Бепуштлик сабабларини аниқлаш ва ЁРТдан фойдаланиш мақсадида беморлар қуйидаги бирламчи текширувлардан (бундан буён матнда бирламчи текширув деб юритилади) ўтказилади:
эндокрин ва овулятор ҳолатини баҳолаш (қон таркибида пролактин, гонадотропинлар, стероидли гормонлар ва шу кабилар даражасини аниқлаш);
кичик тоз аъзоларини ультратовушли трансвагинал текшириш;
гистеросальпингография, контрастли эхогистеросальпингоскопия ва лапароскопия усулларидан фойдаланган ҳолда бачадон найчаларининг ўтказувчанлигини баҳолаш;
эндометрий аҳволини баҳолаш (эндометрийни ультратовушли трансвагинал текшириш, гистероскопия, эндометрий тўқималарининг биопсияси);
беморларни урогенитал инфекциялар мавжудлигига текшириш;
бемор эркак спермасини (эякулятини) текшириш;
сперматозоидлар агглютинацияси аниқланган ҳолда сперматозоидларнинг аралаш антиглобулин реакциясини ўтказиш.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида қайд этилган текширувлар олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ўтказилиши лозим.
7. Ўтказилган бирламчи текширув натижасида бепуштлик сабаби аниқланган беморларда консерватив ва жарроҳлик даволаш ўтказилгандан сўнг 9 — 12 ой давомида ҳомиладорлик кузатилмаса, мазкур беморлар ЁРТ ёрдамида даволанишга юборилади.
8. Ўтказилган бирламчи текширув натижасида бепуштлик сабаби аниқланган 35 ва ундан катта ёшдаги бемор аёллар консерватив ва жарроҳлик даволаш ўтказилмасдан, 9 — 12 ой муддатсиз шифокорлар консилиумининг қарори бўйича ЁРТ ёрдамида даволанишга юборилиши мумкин.
9. ЁРТ ёрдамида даволанишга юборилган беморлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ЁРТ ёрдамида даволаш усулларини қўллашга қарши кўрсатмаларни аниқлаш юзасидан қуйидаги текширувлардан ўтказилади:
қон таҳлилида рангпар трепонемага антитаначаларни, одам иммун танқислиги вируси (ОИВ) М, G синфи антитаначаларини, В, С вирусли гепатити антигенига 1 ва 2-антитаначаларни, қондаги қизилча вирусига антитаначаларни аниқлаш;
қонда 1 ва 2-тур оддий герпес вируси, цитомегаловирус (ЦМВ) молекуляр-биологик таҳлилини ўтказиш;
хламидиялар, микоплазма ва уреаплазма мавжудлигига микробиологик текшириш;
токсоплазмоз, бруцеллёз мавжудлигига текшириш;
жинсий йўл ажралмаларини (қин ажралмаси, эякулят) микроскопик текшириш.
10. Мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган текширувлардан ташқари бемор аёллар қуйидаги текширувлардан ўтказилади:
қоннинг умумий (клиник) таҳлили, қоннинг биокимёвий таҳлили, коагулограмма (зарур ҳолларда гемостаз тизимини батафсил текшириш ва гематолог маслаҳати);
бачадон бўйинини цитологик текшириш (Папаниколау усулида);
пешобнинг умумий таҳлили, буйракларни ультратовуш текширувидан ўтказиш;
ўпка флюорографияси (бундай текширувдан 12 ойдан ортиқ вақт давомида ўтмаганлар учун);
электрокардиограмма;
қонни гормонлар мавжудлигига текшириш (ФСГ, ЛГ, пролактин, эстрадиол ва антимюллер гормони);
ҳомиладорликни давом эттириш имконияти юзасидан шифокор-терапевт кўриги (тиббий кўрик, маслаҳат);
35 ёшгача бўлган бемор аёлларда сут безларини ультратовуш текшируви, сут безларининг хасталиги аниқланган тақдирда эса маммография текшируви;
35 ва ундан катта ёшдаги бемор аёллар учун маммография текшируви.
11. Анамнезида ёки яқин қариндошларида ривожланишнинг туғма нуқсонлари ва хромосом хасталиклари мавжуд бўлган, бирламчи аменорея касаллигига чалинган, 35 ва ундан катта ёшдаги, ЁРТдан фойдаланиш ҳаракатлари самарасиз кечган бемор аёлларга шифокор-генетик кўриги (маслаҳати) ва хромосом аппарати текшируви (кариотиплаш) ўтказилади.
12. Текширув натижасида эндокрин ўзгаришлар аниқланган бемор аёлларга шифокор-эндокринолог маслаҳати, қалқонсимон без, қалқонсимон олди бези, буйрак усти безларининг ультратовуш текширувлари тайинланади.
13. Мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган текширувлардан ташқари бемор эркакларга эякулят таҳлили ҳамда 35 ва ундан катта ёшдаги бемор эркакларга генетик текширув ўтказилади.
3-боб. ЁРТдан фойдаланишда қўлланиладиган даволаш муолажалари ва усуллари
1-§. Умумий қоидалар
14. Текширув натижаларига кўра, ЁРТ ёрдамида даволаш усулларини қўллашга қарши кўрсатмалар аниқланмаган беморларга қуйидаги даволаш усуллари қўлланилади:
экстракорпорал уруғлантириш;
сунъий уруғлантириш;
хэтчинг;
криоконсервация;
сперматозоиднинг интрацитаплазматик инъекцияси (бундан буён матнда ИКСИ деб юритилади).
15. Текширув натижаларига кўра беморларда ЁРТ ёрдамида даволаш усулларини қўллашга қарши кўрсатмалар аниқланганда, мазкур беморларга ЁРТ қўллаш тақиқланади.
16. ЁРТ усуллари қўлланилишидан аввал беморларга бу усулларнинг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисидаги тўлиқ маълумот шифокор томонидан берилиши шарт.
17. ЁРТ усулларидан бирининг қўлланилиши самара бермаганда, ЁРТнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин.
2-§. Экстракорпорал уруғлантириш усулини қўллаш
18. Экстракорпорал уруғлантириш (бундан буён матнда ЭКУ деб юритилади) усули бепуштликка ечим топиш мақсадида она организмидан ташқарида сунъий шароитларда тухумҳужайрани уруғлантириш орқали амалга оширилади.
19. ЭКУ усулини қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар:
бепуштлик сабаби аниқланган бемор аёлларда консерватив ва жарроҳлик даволаш ўтказилгандан сўнг 9 — 12 ой давомида ҳомиладорлик кузатилмаса;
ЭКУ усулларисиз ҳомиладор бўлиш имкони бўлмаса.
20. ЭКУ усули қуйидаги ҳолларда чекловлар билан қўлланилади:
овариал захиранинг камайиши (тухумдонлар ультратовуш текшируви хулосалари ва қон таҳлилидаги антимюллер гормони даражаси бўйича);
аёллар жинси билан боғлиқ ирсий касалликлар (гемофилия, Дюшенн мушаклар дистрофияси, X-хромосомага боғлиқ ихтиоз, Шарко-Мари неврал амиотрофияси).
21. ЭКУ усулини ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ёрдамида суперовуляцияни қўзғатиш;
гонадотропин-рилизинг гормонлар, гонадотропинлар, менотропинлар, гонадотропин-рилизинг гормон ўрнини босувчи аналоглар ва антагонистларни ишлатиш;
ультратовуш текшируви назорати остида трансвагинал йўл орқали тухумҳужайраларни олиш;
тухумдон фолликулалари пункциясини оғриқсизлантириш асосида трансвагинал йўл орқали ўтказиш (трансвагинал йўл орқали бажариш имкони бўлмаган ҳолатларда ооцитлар лапароскопик йўл орқали олиниши мумкин);
шифокор анестезиолог-реаниматолог томонидан оғриқсизлантириш турини белгилаш (беморларнинг ихтиёрий розилиги асосида);
бемор эркакнинг махсус тайёрланган спермаси билан ооцитларни инсеминациялаш;
эмбрионларни культивация қилиш;
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ёрдамида ҳайз даврининг лютеин фазасини қўзғатишни ушлаб туриш.
22. ЭКУ усули қўлланилгандан сўнг ҳомиладорликни ташхислаш учун эмбрионлар кўчирилган кунининг 12-кунидан бошлаб қон ёки пешоб таҳлилларида хорионик гонадотропин даражасини аниқлаш амалга оширилади.
Эмбрионлар кўчирилган кунининг 21-кунидан бошлаб ҳомиладорликнинг ультратовуш текшируви амалга оширилади.
3-§. Сунъий уруғлантириш усулини қўллаш
23. Сунъий уруғлантириш усули бепуштликка ечим топиш мақсадида спермани қинга, цервикал каналга, бачадон бўшлиғига юбориш орқали амалга оширилади.
24. Сунъий уруғлантириш усулини қўллаш учун қуйидагилар кўрсатма ҳисобланади:
бемор эркакда сперматогенезнинг оғир бузилиши, эякулятор-сексуал бузилишлар, ирсий касалликлар ривожланишининг юқори хавфи кузатилиши;
бемор аёлда бачадон бўйини билан боғлиқ бепуштлик, вагинизм;
ноаниқ этиологияли бепуштлик.
25. Сунъий уруғлантириш усулида аввалдан тайёрланган ёки криоконсервацияланган, натив спермадан фойдаланилади.
26. Бемор аёлда бачадоннинг иккала найчаларининг ўтказувчанлиги бузилиши аниқланганда, сунъий уруғлантириш усулини қўллаш тақиқланади.
27. Икки маротаба ўтказилган сунъий уруғлантириш усули самара бермаган тақдирда, ЁРТнинг бошқа усуллари қўлланилади.
28. Сунъий уруғлантириш усулини қўллашдан аввал шифокор томонидан фойдаланишга тайёрланган эякулятнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар беморларга етказилади.
Мазкур маълумотлар асосида беморлар фойдаланишга тайёрланган эякулятни қўлланилишига рози ёки норози эканлигини маълум қилади.
29. Сунъий уруғлантириш усули табиий циклда ва Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ёрдамида суперовуляция стимуляциясида амалга оширилган ҳолларда қўлланилади.
4-§. Хэтчинг усулини қўллаш
30. Хэтчинг имплантациядан олдинги ташхислаш мақсадида ооцит ёки эмбрионнинг ялтироқ қобиғини ёриш орқали амалга оширилади.
Ёрдамчи хэтчинг эмбрионнинг ёриб чиқишини осонлаштириш мақсадида қўлланилади.
31. Хэтчинг усулини қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар:
35 ва ундан катта ёшдаги бемор аёлларга;
анамнезида яхши сифатли эмбрионларни кўчиришда қўлланилган ЭКУ усули уч ва кўп маротаба натижасиз бўлганда;
ялтироқ қобиқ морфологиясининг бузилишида;
криоконсервацияланган эмбрионлардан фойдаланишда.
32. Хэтчинг эмбрионларни бачадон бўшлиғига кўчиришдан олдин амалга оширилади.
5-§. Криоконсервация усулини қўллаш
33. Криоконсервация чуқур музлатиш (-200 С) жараёни ёрдамида репродуктив ҳужайралар ва гонада тўқималарини (эмбрионлар, сперма ва тухумҳужайралар) сақлаш мақсадида амалга оширилади.
34. Криоконсервация усулини қўллаш бемор ва репродуктив саломатликни сақлаш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
35. Криоконсервацияланган репродуктив ҳужайралар ва гонада тўқималари суюқ азотга солинган махсус маркировкаланган контейнерларда сақланади.
36. Криоконсервацияланган репродуктив ҳужайралар ва гонада тўқималарини музлатиш ва муздан чиқаришнинг оптимал усули шифокор томонидан ҳар бир ҳолат учун индивидуал тартибда танланади.
37. Криоконсервацияланган репродуктив ҳужайралар ва гонада тўқималари ушбу материалларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) таҳлиллари билан бирга сақланади.
6-§. ИКСИ усулини қўллаш
38. ИКСИ ооцит цитоплазмасига сперматозоидни инъекция қилиш орқали амалга оширилади.
39. ИКСИ усулини қўллаш учун қуйидагилар кўрсатма ҳисобланади:
сперматогенез бузилиши;
эякулятор дисфункцияси;
қўлланилган ЭКУ усулида ооцитларнинг уруғланмаганлиги ёки 20% кам фоизда уруғланганиши;
бемор аёлда тўрттадан кам миқдорда ооцитларнинг мавжудлиги.
40. ИКСИ усулини қўллашда обструктив азооспермия ва эякулятор дисфункцияси ҳолатларида сперматозоидлар беморларнинг розилиги асосида жарроҳлик йўли билан олинади.
41. Ҳар қандай ўткир юқумли касалликлар сперматозоидларни жарроҳлик йўли билан олишга қарши кўрсатма ҳисобланади.
Сперматозоидларни олишнинг оптимал усули шифокор-уролог томонидан белгиланади.
7-§. ЁРТ усулларини қўллашда эмбрионлар редукцияси
42. Ҳомиладорликни ташхислаш натижасида кўп ҳомилалик ҳолатлари (уч ва ундан ортиқ эмбрионлар мавжуд бўлганда) аниқланганда, акушерлик ва перинатал асоратларни олдини олиш мақсадида «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига асосан эр ва хотиннинг, эр бўлмаган тақдирда аёлнинг ёки ота-онасининг ёхуд у вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда бошқа қонуний вакилларининг мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги розилик аризаси асосида эмбрионлар редукцияси қўлланилади.
Эмбрионлар редукцияси қўлланилишига розилик берилмаган тақдирда, уни қўллаш мумкин эмас.
43. Эмбрионлар редукцияси — бу беш ҳафтадан ўн бир ҳафтагача ҳомиладорликда ультратовуш текшируви назоратида тирик эмбрионлар сонини сунъий равишда камайтириш.
44. Редукция қилиниши лозим бўлган эмбрионлар ультратовуш текширув хулосасига асосан даволовчи шифокор тавсияси асосида амалга оширилади.
Эмбрионлар редукциясини ўтказиш натижаси бўйича шифокорлар консилиуми томонидан баённома расмийлаштирилади.
45. Редукция қилиниши лозим бўлган эмбрионларга кириш (трансвагинал, трансцервикал, трансабдоминал йўллари орқали) ва уларни ривожланишдан тўхтатиш даволовчи шифокор томонидан бемор аёлнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
46. Ҳар қандай ўткир яллиғланиш касалликлари эмбрионлар редукциясини ўтказишга қарши кўрсатма ҳисобланади.
47. Ҳомила тушиши хавфининг мавжудлиги эмбрионлар редукциясини қўллашга нисбий қарши кўрсатма ҳисобланади.
4-боб. Якуний қоидалар
48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
49. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш бўйича ихтиёрий розилик
Мен (Биз)____________________________________________________________________________________Ф.И.О., ёши ____________________________________________________________________________________________Ф.И.О., ёши биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари: ________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Менга (бизга) қуйида кўрсатилган усулда ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллашингизни сўрайман (сўраймиз): экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) тухумҳужайрани экстракорпорал уруғлантириш инъекция йўли билан унга сперматозоид юбориш (ЭКУ + ИКСИ) сунъий уруғлантириш (СИ) қуйидагилардан фойдаланилган ҳолда: криоконсервацияланган/криоконсервация қилинмаган спермаси криоконсервацияланган/криоконсервация қилинмаган ооцитлари криоконсервацияланган/криоконсервация қилинмаган эмбрионлар билан Преимплантацион генетик таҳлил ўтказишингизни сўрайман (сўраймиз): эмбрионлар/ооцитларни, қуйидагилар бўйича нуқсонларни аниқлаш мақсадида ___________________________________________________________ хромосомаси бўйича Менга (бизга) ЭКУ/ЭКУ+ИКСИ/СИ усулида даволаш тартиби тушунтирилди ва қуйидагилар маълум қилинди: ҳомиладор бўлишдан олдин даволаниш ҳаракатлари бир неча маротаба бўлиши мумкин; даволаниш жараёнида аввалда маълум бўлмаган фактлар аниқланиши мумкин, шу туфайли даволаниш режаси ёки усулини ўзгартириш талаб этилиши мумкин; даволаниш самарасиз бўлиши мумкин; бепуштликни ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда бартараф этилиши ҳомилада туғма касалликлар хавфини оширмайди, бироқ камайтирмайди ҳам; ҳозирги кунда фан ва тиббий амалиётда репродуктив ҳужайралар ва гонада тўқималарини музлатиш/муздан эритиш туғилажак фарзанднинг соғлиги учун зарарли асоратлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида қатъий хулоса чиқариш учун етарли даражада кузатувлар мавжуд эмас. Менга (бизга) шифокор томонидан даволаниш жараёнида энг яхши натижаларга эришиш учун дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар, уларнинг аннотацияларида бепуштлик кўрсатма сифатида ёки ҳомиладорликка қарши кўрсатма сифатида баён қилмаган дори воситалари қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилди. Мен (биз) бу дори воситаларидан фойдаланиш афзалликларини ва юзага келиши мумкин бўлган хавфларни тушундим (дик). Мен (биз) ушбу препаратлардан фойдаланишга: розилик бераман (миз) розилик бермайман (миз). ЭКУ/ЭКУ+ИКСИ/СИ ўтказилгандан кейин қолган менинг (бизнинг) жинсий ҳужайраларимизни/эмбрионларимизни сўрайман(миз): криоконсервациялашни; утилизациялашни. Менга (бизга) маълум бўлган менинг (бизнинг) соғлиғим(миз) аҳволи, оилам(из)даги ирсий, таносил, руҳий ва бошқа касалликлар тўғрисида барча маълумотларни шифокорга маълум қилганлигим(миз)ни баён қиламан(миз). Мен (биз) ЭКУ/ЭКУ+ИКСИ/СИ усулида даволаш муолажасини бажариш ва тухумдонлар функциясига таъсир кўрсатувчи (тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми, тухумдоннинг ретенцион кисталари шаклланиши, аллергик реакциялар ва дорилар ишлаб чиқарувчиси томонидан кўзда тутилган бошқа ножўя таъсирлар) дори воситаларидан фойдаланиш асоратларга (қон кетиши, яллиғланиш, яқин жойлашган аъзолар яраланиши) олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим(дик). Даволаниш натижасида содир бўлган ҳомиладорлик бачадондан ташқари, кўп ҳомилали ҳамда ҳомиладорликнинг тўхташи мумкинлиги тўғрисида мен (биз)га маълум. Мен (биз) тиббиёт ташкилоти мутахассислари томонидан мен (биз)га тақдим этилган муолажа, тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари, у билан боғлиқ асоратлар, даволанишнинг мавжуд вариантлари, унинг оқибатлари ҳамда тахминий натижалар тўғрисида барча маълумотни диққат билан ўқидим(дик) ва барчасини тушунганим(миз)ни тасдиқлайман (миз). Мен (биз) мени (бизни) қизиқтирадиган ёки менга (бизга) бу соҳада тушунарсиз бўлган масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдим (бўлдик). Барча берган саволларга мен (биз) қониқарли жавоб олдим (олдик). Менинг (бизнинг) қарорим(из) эркин бўлиб, ушбу муолажани ўтказиш учун хабардор ҳолатда ўз ихтиёрим(из) билан розилик беришим(из)ни ифодалайди. ____________________________________________________________________________________________ (розилик берувчи шахс(лар)нинг Ф.И.О., имзоси) ____________________________________________________________________________________________ (суҳбат ўтказган шифокорнинг Ф.И.О., имзоси) ____________________________________________________________________________________________ (тўлдирилган санаси ва вақти)
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёрдамчи репродуктив технологиялар ёрдамида даволаш усулларини қўллашга қарши кўрсатмалар
Т/р Қарши кўрсатмалар номи Қарши кўрсатмалар шакли, босқичи, даражаси, фазаси Изоҳлар Айрим инфекцион ва паразитар касалликлар 1. Сил касаллиги: Барча фаол шакллари а) бактериологик ва гистологик йўл билан тасдиқланган нафас олиш аъзоларининг сил касаллиги б) бактериологик ва гистологик йўл билан тасдиқланмаган нафас олиш органлари сил касаллиги Ўпка-юрак етишмовчилиги аниқланганда ЁРТ қўлланилмайди. в) асаб тизими сил касаллиги г) бошқа аъзолар ва тизимларнинг сил касаллиги д) суяклар ва бўғимлар сил касаллиги е) сийдик йўли аъзоларининг сил касаллиги (аёлларда) ж) ичак ва қорин бўшлиғининг лимфа тугунларининг сил касаллиги з) сил перикардити Констриктив перикардит Юрак етишмовчилиги ривожланиши билан ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш имкони бўлмаганда ЁРТ қўлланилмайди. 2. Вирусли гепатит: Ўткир гепатитлар: А, В, С, D, G; Сурункали гепатитлар хуруж фазасида (сариқлик, индикаторли ферментларнинг юқори даражалари) 3. Одам иммун танқислиги вируси (ОИВ) билан орттирилган касаллиги Босқичлари: Инкубация (1 босқич), бирламчи белгилари (2А, 2Б, 2В), иккиламчи белгиларини жадаланиши (4А, 4Б, 4В); терминал (5 босқич) Касалликни 1, 2 А, 2Б, 2В босқичларида ЁРТдан фойдаланишни касаллик субклиник босқичига ўтгунгача қадар қолдириш. Касалликни 4А, 4Б, 4В босқичларда ЁРТдан фойдаланишни касаллик камида 6 ойлик ремиссия босқичига ўтгунига қадар қолдириш 4. Сифилис (захм) эркак ёки аёлда ЁРТни касалликдан тузалгандан сўнг қўллаш мумкин. Ўсма касалликлар 5. Ҳар қандай локализацияли ёмон сифатли ўсма касалликлари Барча фаол шакллари Анамнезда ёмон сифатли ўсма касалликлар мавжуд бўлганда ЁРТдан фойдаланиш масаласи шифокор-онкологнинг хулосаси асосида ҳал қилинади. 6. Жарроҳлик даволашни талаб қиладиган бачадон ва/ёки тухумдонлар бези яхши сифатли ўсма касалликлар Барча фаол шакллари Қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари 7. Илк бор аниқланган ўткир лейкозлар Барча фаол шакллари 8. Миелодиспластик синдромлар Барча фаол шакллари 9. Юқори хавф гуруҳидаги лимфомалар Барча фаол шакллари 10. Лимфогранулематоз Барча фаол шакллари 11. Сурункали миелолейкоз: а) тирозинкиназ ингибиторлари билан даволашни талаб қиладиган б) касалликнинг терминал босқичи Барча фаол шакллари 12. Сурункали миелопролифератив касалликлар Бластли криз 13. Апластик камқонлик касаллиги Оғир тури 14. Гемолитик камқонликлар: ўткир гемолитик кризлар Оғир қайталанувчи кечиш 15. Идиопатик тромбоцитопеник пурпура Сурункали доимо қайталанувчи кечиш, ҳар қандай даволаш турларига рефрактерлиги 16. Ўткир порфирия ҳужуми, охирги ҳужумдан кейин «ёруғ» даврининг давомийлиги икки йилдан кам Барча фаол шакллари 17. Геморрагик васкулит (Шенлейн-Генох пурпураси) Оғир қайталанувчи кечиш Буйраклар зарарланаши ва буйрак, ўпка, ошқозон-ичак трактининг етишмовчилиги ривожланиши 18. Антифосфолипидли синдром Оғир кечиши Анамнезда қайта мияда қон айланиши бузилишлари, юрак клапани нуқсонлари шаклланиши, буйраклар зарарланиши, артериал гипертензия ва буйрак етишмовчилиги билан Эндокрин тизими касалликлари, овқатланиш ва моддалар алмашинуви бузилиши 19. Қандли диабет билан терминал буйраклар етишмовчилиги (ўрнини босувчи буйрак давоси ва буйракни трансплантация қилиш имкони йўқлиги) Оғир кечиши 20. Буйрак трансплантациясидан кейинги қандли диабет Оғир кечиши 21. Қандли диабет ва пролифератив ретинопатия ривожланиши билан Барча фаол шакллари 22. Гиперпаратиреоз Оғир шакли, висцерал ва суякли намоёнлари билан Руҳий бузилишлар 23. Сурункали ва давомли руҳий бузилишлар, оғир ва барқарор оғриқ билан (психозлар ва ақлий заифлик) ёки ҳомиладорлик ва туғруқ таъсирида зўрайишининг катта эҳтимоли билан 24. Ирсий ва дегенератив руҳий бузилишлар 25. Яққол ифодаланган психоген бузилишлар 26. Психоактив моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ руҳий бузилишлар 27. Кайфият бузилиши (аффектив бузилишлар) Турғун суицидли йўналганликда ва суицидли ҳаракатларни амалга ошириш хавфида ЁРТ қўлланилмайди. Асаб тизими касалликлари 28. Асаб тизимининг турли этиологияли оғир ногиронловчи нокурабелли касалликлар, яққол ифодаланган ҳаракатланишдаги ва руҳиятдаги бузилишлар билан кечиши Қон айланиш тизими касалликлари 29. Юракнинг ревматик нуқсонлари: а) қон айланиши етишмовчилиги билан кечиши 2Б, 3 даражаси б) юқори ўпка гипертензияси билан кечиши в) анамнезда тромбоэмболик асоратлар билан ҳамда юрақ бўшлиқларида тромб мавжудлиги 30. Кардиомиопатиялар: а) дилатацион кардиомиопатия б) рестриктив кардиомиопатия в) гипертрофик кардиомиопатия, юракнинг чап, ўнг ёки иккала қоринчалари чиқариш трактининг ифодаланган обструкцияси г) гипертрофик кардиомиопатия, чап қоринчанинг чиқариш тракти обструкциясиз, юрак уриш мароми мураккаб бузилиши билан 31. Аэрз (Айерс) касаллиги (синдроми) (ўпка артерияларининг ажратилган склерози, ўпка гипертензияси билан) 32. Кардиохирургик аралашувлардан кейинги ҳолат: а) туғма юрак нуқсонини паллиатив (нотўлиқ) коррекциясидан кейин б) туғма юрак нуқсонини жарроҳлик коррекциясидан кейин, ўпка гипертензиясининг қолдиқ белгилари билан в) юракнинг ҳар қандай нуқсонини жарроҳлик коррекциясидан кейин, қониқарсиз натижа билан бажарилганда г) кўп клапанли протезлаш 33. Томирлар касалликлари: а) аорта ва унинг тармоқлари касалликлари: ҳар қайси бўлимдаги (кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи) аорта аневризмаси, шу жумладан реконструктив операциялардан кейин — шунтирлаш, протезлаш магистрал артериялар аневризмалари (миядаги, буйракдаги, қовурға билан қорин орасидаги, талоқдаги ва ш.к.), шу жумладан хирургик даволашдан кейин б) тромбоэмболик касаллик ва тромбоэмболик асоратлар (мия, қўллар, оёқлар, буйраклар, мезентериал томирлар ҳамда ўпка артериялари тармоқлари томирларининг тизимли эмболиялари) 34. Гипертоник касаллиги 2 В ва 3-босқичларидадаволаш самарасиз бўлганда Нафас аъзолари касалликлари Оғир нафас етишмовчилиги ривожланганлиги ҳолатида, бирламчи ўпка хасталиги усусиятлари ва/ёки ўпка гипертензиясидан қатъи назар ЁРТ қўлланилмайди. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари 35. Жигар етишмовчилиги, жигарнинг бирламчи касаллигидан қатъи назар 36. Жигар циррози, қизилўнгач томирларидан қон кетиши хавфи билан портал гипертензияси билан, буйрак етишмовчилиги 37. Жигарнинг ўткир ёғли дистрофияси 38. Крон касаллиги, стеноз, оқма, шимиш бузилиши ва қон кетиш асорати билан 39. Носпецифик ярали колит, йўғон ичакнинг токсик дилатацияси, профузли ич кетиши, ичакдан кўп миқдорда қон кетиш асорати билан 40. Целиакия, ингичка ичакда шимиш бузилиши билан Ташхис ингичка (ўн икки бармоқли) ичакни гистологик текширув таҳлили ва иммунологик тестларда глиадин ва тўқима трансглутамазага антитаначаларни аниқлаш орқали тасдиқланиши лозим. 41. Қорин девори чураси Катта ўлчамли, қорин девори айирилиши ва жаррохлик коррекцияси имконсиз бўлганда. 42. Ичакнинг ёпишиб қолиш касаллиги, ичак тутилиши хуружлари билан 43. Ичак оқмалари Жарроҳлик даволашнинг имконсиз бўлганда. Сийдик йўли тизими касалликлари 44. Ўткир гломерулонефрит 45. Сурункали гломерулонефритнинг ҳар қандай шакли Зўрайиш босқичи 46. Ҳар қандай этиологиядаги сурункали буйрак етишмовчилиги Ҳар қандай ташхисда ҳомиладорликкача қон зардобдаги креатинин миқдори 200 мкмоль/л (1,8 мг/дл) дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги давр 47. Ел бўғоз, шу жумладан аввалда ўтказилган (камида икки йил) 48. Хорионэпителиома Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар касалликлари 49. Ревматоидли артрит, бошқа аъзо ва тизимларни жалб қилган ҳолда Тез ривожланаётган кечиши назоратланманган юқори фаоллиги билан 50. Тугунчали полиартериит Оғир кечиши Полиорганли зарарланиш ва ёмон сифатли гипертензия ҳолатларида 51. Ўпкани зарарлантирувчи полиартериит (Чердж-Стросс) Оғир кечиши Ўпка зарарланиши, қон қусиш ва нафас олиш етишмовчилиги ҳолатларида 52. Вегенер гранулематози Оғир кечиши Ўпка ва буйрак зарарланиши ва уларнинг етишмовчилиги ҳолатларида 53. Аорта ёйи синдроми (Такаясу) (носпецифик аортоартериит) Оғир кечиши Юракнинг аортал клапанлари шикастланиши қон айланиши етишмовчилиги ҳолатларида 54. Тизимли қизил бўрича Касалликни ўткир ва сурункали кечиши тез-тез қайтарилиши билан Буйракларни (нефрит нефротик синдром билан), марказий асаб тизимини (қайталанувчи эписиндром) юракни клапанлар нуқсонлари шаклланиши билан, ўпкаларни шикастланишлари ва ушбу аъзолар фаолиятининг бузилиш белгилари билан 55. Дермато (поли) миозит Оғир кечиши, глюкокортико-идларнинг юқори дозалари ёрдамида узоқ муддатли даволашни талаб қилган Юрак зарарланиши, юрак уриши ва юрак уришининг бузилиши ва қон айланиши етишмовчилиги белгилари билан 56. Ривожланаётган тизимли склероз (тизимли склеродермия) Ўткир ва сурункали кечиши, жараённинг юқори фаоллиги билан Буйрак, ўпка, юрак зарарланиши, уларнинг фаолиятининг бузилиши билан 57. Қуруқ синдром (Шегрен) Оғир кечиши Ўпка ва буйрак зарарланиши, уларнинг фаолиятининг етишмовчилик белгилари билан Ривожланишнинг туғма нуқсонлари 58. Бачадоннинг туғма аномалиялари (нуқсонлари), бу ҳолатда эмбрионларни имплантацияси ёки ҳомиладорликдан сақланишнинг имкони бўлмаганда ЁРТдан фойдаланиш имконияти ва унинг турлари тўғрисидаги масаласи шифокорлар консилиуми томонидан ҳал қилинади. 59. Юракнинг туғма нуқсонлари а) патологик қон отилиши мавжудлигида (қоринчалар олдиаро тўсиқнинг нуқсони, қоринчалараро тўсиқнинг нуқсони, очиқ артериал оқим): қон айланиши етишмовчилиги (ҚЕ) кечиши билан ҚЕ 2Б, 3 даража ўпка гипертензияси кечиши билан 2 — 4 даражали ўпка гипертензияси (Хит-Эдвардс бўйича таснифи) бактериал эндокардит билан асоратланган б) чап қоринчадан (аорта стенози, аорта коарктацияси) ёки ўнг қоринчадан (ўпка артерияси стенози) қон чиқиши қийинлашган юрак нуқсонлари: ҚЕ кечиши билан — постстенотик кенгайиш мавжуд бўлганда (аорта ёки ўпка артерияси аневризмаси) ҚЕ 2А ва ундан юқори даража в) 3-4 даражали регургитация ва юрак уриши ритмининг мураккаб бузилишларкечиши билан атриовентрикуляр клапанларнинг туғма нуқсонлари г) Фалло тетрадаси Нокорригирланган паллиатив жарроҳлик амалиётлардан кейин д) Фалло пентадаси Нокорригирланган паллиатив жарроҳлик амалиётлардан кейин е) Эбштейн аномалияси Нокорригирланган ж) юракнинг мураккаб туғма нуқсонлари (магистрал томирларини транспозицияси, атриовентрикуляр коммуникациянинг тўлиқ шакли, умумий артериал ствол, юракнинг ягона қоринчаси, атриовентрикуляр ёки ярим ой клапанлар атрезияси) з) Эйзенменгер синдроми и) Лютембаше синдроми 60. Ягона буйрак (туғма ёки нефрэктомиядан сўнг), азотемияда, артериал гипертензияда, сил касалида, пиелонефритда, гидронефрозда 61. Сийдик қопи экстрофияси 62. Туғма кўпсонли артрогрипоз 63. Суяклар ва умуртқанинг дистрофик дисплазияси 64. Суякларнинг туғма мўртлиги (якунланмаган остеогенез) 65. Қўл ёки оёқларнинг туғма йўқлиги 66. Краниосиностоз
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Эмбрион(лар) редукциясини амалга ошириш учун ихтиёрий розилик АРИЗАСИ Мен___________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) ёшим _______________________________________________________________________________________ биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотларим ________________________________________ _________________________________________________________________________________________ да (Ф.И.О.) мавжуд бўлган кўп ҳомилалик туфайли ҳомила тушиш хавфи бўлганлиги сабабли __________________ эмбрион(лар) редукциясини бажаришингизни сўрайман. Эмбрионлар редукциясини ўтказиш тартиби тушунтирилди. Эмбрионлар редукцияси ҳомиладорликни тўхтатишга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим. Шифокорлар ҳамда тиббиёт ходимларига боғлиқ бўлмаган ҳолда бачадон ичи жарроҳлик амалиёти натижасида юз берган қуйидаги асоратлар бўлиши маълум қилинди: қон кетиш; инфекцион-септик касалликлар; қўлланилган дори-воситаларига аллергик реакциялар; тромбоэмболик асоратлар; ривожланиши мумкинлигида интенсив даволаш ва/ёки режада бўлмаган жарроҳлик амалиётларини (бачадон ва унинг қисмларини олиб ташлаш кабигача) талаб қилиниши. Шифокорга _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ да (Ф.И.О.) соғлиғи(м), ирсий, венерик, психик ва оила(м)даги бошқа касалликлар ҳақида барча маълумотларни берганлигимни маълум қиламан. Мен тиббиёт ташкилоти мутахассислари томонидан тақдим этилган муолажа, тиббий ёрдам кўрсатиш мақсади, усуллари, улар билан боғлик бўлган хавфлар, бўлиши мумкин бўлган жарроҳлик амалиётлар, уларнинг асоратлари, шунингдек кутилаётган натижалар тўғрисида маълумотларни диққат билан ўқиганлигимни, шифокор билан бу соҳада мени қизиқтирган барча масалалар бўйича суҳбат ўтказилганлигини тасдиқлайман. Берган саволларимга қониқарли жавоб олдим. Менинг қарорим эркин бўлиб, ушбу муолажанинг қўлланилишига розиман. ____________________________________________________________________________________________ (розилик берувчи шахс(лар)нинг Ф.И.О., имзоси) ____________________________________________________________________________________________ (даволовчи шифокорнинг Ф.И.О., имзоси) ____________________________________________________________________________________________ (тўлдирилган санаси ва вақти)
Вазир А. ШАДМАНОВ
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Р. ИЗАМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 январь,
2020 йил 12 январь
106-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining
buyrugʻi
NIZOM
ARIZASI
ROʻYXATI
Yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2020-yil 14-yanvardagi 106-son buyrugʻiga ILOVA
Yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yordamchi reproduktiv texnologiyalar (bundan buyon matnda YORT deb yuritiladi) urugʻlantirishning ayrim yoki barcha bosqichlarida ayolning organizmidan tashqarida amalga oshiriladigan homiladorlikka erishishga qaratilgan tibbiy texnologiyalar, davolash usullari va muolajalaridan iboratdir.
2. YORT erkak va ayolning (bundan buyon matnda bemorlar deb yuritiladi) mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi YORTni qoʻllash boʻyicha ixtiyoriy rozilik arizasi asosida qoʻllaniladi.
3. YORT usullari reproduktologiya ixtisosligi boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi tibbiyot tashkilotlari tomonidan koʻrsatiladi.
4. Reproduktologiya ixtisosligi boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi tibbiyot tashkilotlari tomonidan YORTni qoʻllashda shifokorlik sirini va axborotning maxfiyligini saqlash “Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisida”gi Qonunning 19-moddasiga asosan amalga oshiriladi.
2-bob. YORTdan foydalanish
5. Bepushtlik sabablarini aniqlash va YORTdan foydalanish maqsadida bemorlar quyidagi birlamchi tekshiruvlardan (bundan buyon matnda birlamchi tekshiruv deb yuritiladi) oʻtkaziladi:
endokrin va ovulyator holatini baholash (qon tarkibida prolaktin, gonadotropinlar, steroidli gormonlar va shu kabilar darajasini aniqlash);
kichik toz aʼzolarini ultratovushli transvaginal tekshirish;
gisterosalpingografiya, kontrastli exogisterosalpingoskopiya va laparoskopiya usullaridan foydalangan holda bachadon naychalarining oʻtkazuvchanligini baholash;
endometriy ahvolini baholash (endometriyni ultratovushli transvaginal tekshirish, gisteroskopiya, endometriy toʻqimalarining biopsiyasi);
bemorlarni urogenital infeksiyalar mavjudligiga tekshirish;
bemor erkak spermasini (eyakulyatini) tekshirish;
spermatozoidlar agglyutinatsiyasi aniqlangan holda spermatozoidlarning aralash antiglobulin reaksiyasini oʻtkazish.
6. Mazkur Nizomning 5-bandida qayd etilgan tekshiruvlar olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda oʻtkazilishi lozim.
7. Oʻtkazilgan birlamchi tekshiruv natijasida bepushtlik sababi aniqlangan bemorlarda konservativ va jarrohlik davolash oʻtkazilgandan soʻng 9 — 12 oy davomida homiladorlik kuzatilmasa, mazkur bemorlar YORT yordamida davolanishga yuboriladi.
8. Oʻtkazilgan birlamchi tekshiruv natijasida bepushtlik sababi aniqlangan 35 va undan katta yoshdagi bemor ayollar konservativ va jarrohlik davolash oʻtkazilmasdan, 9 — 12 oy muddatsiz shifokorlar konsiliumining qarori boʻyicha YORT yordamida davolanishga yuborilishi mumkin.
9. YORT yordamida davolanishga yuborilgan bemorlar mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq YORT yordamida davolash usullarini qoʻllashga qarshi koʻrsatmalarni aniqlash yuzasidan quyidagi tekshiruvlardan oʻtkaziladi:
qon tahlilida rangpar treponemaga antitanachalarni, odam immun tanqisligi virusi (OIV) M, G sinfi antitanachalarini, V, S virusli gepatiti antigeniga 1 va 2-antitanachalarni, qondagi qizilcha virusiga antitanachalarni aniqlash;
qonda 1 va 2-tur oddiy gerpes virusi, sitomegalovirus (SMV) molekulyar-biologik tahlilini oʻtkazish;
xlamidiyalar, mikoplazma va ureaplazma mavjudligiga mikrobiologik tekshirish;
toksoplazmoz, brutsellyoz mavjudligiga tekshirish;
jinsiy yoʻl ajralmalarini (qin ajralmasi, eyakulyat) mikroskopik tekshirish.
10. Mazkur Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan tekshiruvlardan tashqari bemor ayollar quyidagi tekshiruvlardan oʻtkaziladi:
qonning umumiy (klinik) tahlili, qonning biokimyoviy tahlili, koagulogramma (zarur hollarda gemostaz tizimini batafsil tekshirish va gematolog maslahati);
bachadon boʻyinini sitologik tekshirish (Papanikolau usulida);
peshobning umumiy tahlili, buyraklarni ultratovush tekshiruvidan oʻtkazish;
oʻpka flyuorografiyasi (bunday tekshiruvdan 12 oydan ortiq vaqt davomida oʻtmaganlar uchun);
elektrokardiogramma;
qonni gormonlar mavjudligiga tekshirish (FSG, LG, prolaktin, estradiol va antimyuller gormoni);
homiladorlikni davom ettirish imkoniyati yuzasidan shifokor-terapevt koʻrigi (tibbiy koʻrik, maslahat);
35 yoshgacha boʻlgan bemor ayollarda sut bezlarini ultratovush tekshiruvi, sut bezlarining xastaligi aniqlangan taqdirda esa mammografiya tekshiruvi;
35 va undan katta yoshdagi bemor ayollar uchun mammografiya tekshiruvi.
11. Anamnezida yoki yaqin qarindoshlarida rivojlanishning tugʻma nuqsonlari va xromosom xastaliklari mavjud boʻlgan, birlamchi amenoreya kasalligiga chalingan, 35 va undan katta yoshdagi, YORTdan foydalanish harakatlari samarasiz kechgan bemor ayollarga shifokor-genetik koʻrigi (maslahati) va xromosom apparati tekshiruvi (kariotiplash) oʻtkaziladi.
12. Tekshiruv natijasida endokrin oʻzgarishlar aniqlangan bemor ayollarga shifokor-endokrinolog maslahati, qalqonsimon bez, qalqonsimon oldi bezi, buyrak usti bezlarining ultratovush tekshiruvlari tayinlanadi.
13. Mazkur Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan tekshiruvlardan tashqari bemor erkaklarga eyakulyat tahlili hamda 35 va undan katta yoshdagi bemor erkaklarga genetik tekshiruv oʻtkaziladi.
3-bob. YORTdan foydalanishda qoʻllaniladigan davolash muolajalari va usullari
1-§. Umumiy qoidalar
14. Tekshiruv natijalariga koʻra, YORT yordamida davolash usullarini qoʻllashga qarshi koʻrsatmalar aniqlanmagan bemorlarga quyidagi davolash usullari qoʻllaniladi:
ekstrakorporal urugʻlantirish;
sunʼiy urugʻlantirish;
xetching;
kriokonservatsiya;
spermatozoidning intratsitaplazmatik inyeksiyasi (bundan buyon matnda IKSI deb yuritiladi).
15. Tekshiruv natijalariga koʻra bemorlarda YORT yordamida davolash usullarini qoʻllashga qarshi koʻrsatmalar aniqlanganda, mazkur bemorlarga YORT qoʻllash taqiqlanadi.
16. YORT usullari qoʻllanilishidan avval bemorlarga bu usullarning afzalliklari va kamchiliklari toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumot shifokor tomonidan berilishi shart.
17. YORT usullaridan birining qoʻllanilishi samara bermaganda, YORTning boshqa usullari qoʻllanilishi mumkin.
2-§. Ekstrakorporal urugʻlantirish usulini qoʻllash
18. Ekstrakorporal urugʻlantirish (bundan buyon matnda EKU deb yuritiladi) usuli bepushtlikka yechim topish maqsadida ona organizmidan tashqarida sunʼiy sharoitlarda tuxumhujayrani urugʻlantirish orqali amalga oshiriladi.
19. EKU usulini qoʻllash mumkin boʻlgan holatlar:
bepushtlik sababi aniqlangan bemor ayollarda konservativ va jarrohlik davolash oʻtkazilgandan soʻng 9 — 12 oy davomida homiladorlik kuzatilmasa;
EKU usullarisiz homilador boʻlish imkoni boʻlmasa.
20. EKU usuli quyidagi hollarda cheklovlar bilan qoʻllaniladi:
ovarial zaxiraning kamayishi (tuxumdonlar ultratovush tekshiruvi xulosalari va qon tahlilidagi antimyuller gormoni darajasi boʻyicha);
ayollar jinsi bilan bogʻliq irsiy kasalliklar (gemofiliya, Dyushenn mushaklar distrofiyasi, X-xromosomaga bogʻliq ixtioz, Sharko-Mari nevral amiotrofiyasi).
21. EKU usulini oʻtkazish quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan dori vositalari yordamida superovulyatsiyani qoʻzgʻatish;
gonadotropin-rilizing gormonlar, gonadotropinlar, menotropinlar, gonadotropin-rilizing gormon oʻrnini bosuvchi analoglar va antagonistlarni ishlatish;
ultratovush tekshiruvi nazorati ostida transvaginal yoʻl orqali tuxumhujayralarni olish;
tuxumdon follikulalari punksiyasini ogʻriqsizlantirish asosida transvaginal yoʻl orqali oʻtkazish (transvaginal yoʻl orqali bajarish imkoni boʻlmagan holatlarda ootsitlar laparoskopik yoʻl orqali olinishi mumkin);
shifokor anesteziolog-reanimatolog tomonidan ogʻriqsizlantirish turini belgilash (bemorlarning ixtiyoriy roziligi asosida);
bemor erkakning maxsus tayyorlangan spermasi bilan ootsitlarni inseminatsiyalash;
embrionlarni kultivatsiya qilish;
Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan dori vositalari yordamida hayz davrining lyutein fazasini qoʻzgʻatishni ushlab turish.
22. EKU usuli qoʻllanilgandan soʻng homiladorlikni tashxislash uchun embrionlar koʻchirilgan kunining 12-kunidan boshlab qon yoki peshob tahlillarida xorionik gonadotropin darajasini aniqlash amalga oshiriladi.
Embrionlar koʻchirilgan kunining 21-kunidan boshlab homiladorlikning ultratovush tekshiruvi amalga oshiriladi.
3-§. Sunʼiy urugʻlantirish usulini qoʻllash
23. Sunʼiy urugʻlantirish usuli bepushtlikka yechim topish maqsadida spermani qinga, servikal kanalga, bachadon boʻshligʻiga yuborish orqali amalga oshiriladi.
24. Sunʼiy urugʻlantirish usulini qoʻllash uchun quyidagilar koʻrsatma hisoblanadi:
bemor erkakda spermatogenezning ogʻir buzilishi, eyakulyator-seksual buzilishlar, irsiy kasalliklar rivojlanishining yuqori xavfi kuzatilishi;
bemor ayolda bachadon boʻyini bilan bogʻliq bepushtlik, vaginizm;
noaniq etiologiyali bepushtlik.
25. Sunʼiy urugʻlantirish usulida avvaldan tayyorlangan yoki kriokonservatsiyalangan, nativ spermadan foydalaniladi.
26. Bemor ayolda bachadonning ikkala naychalarining oʻtkazuvchanligi buzilishi aniqlanganda, sunʼiy urugʻlantirish usulini qoʻllash taqiqlanadi.
27. Ikki marotaba oʻtkazilgan sunʼiy urugʻlantirish usuli samara bermagan taqdirda, YORTning boshqa usullari qoʻllaniladi.
28. Sunʼiy urugʻlantirish usulini qoʻllashdan avval shifokor tomonidan foydalanishga tayyorlangan eyakulyatning miqdor va sifat koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bemorlarga yetkaziladi.
Mazkur maʼlumotlar asosida bemorlar foydalanishga tayyorlangan eyakulyatni qoʻllanilishiga rozi yoki norozi ekanligini maʼlum qiladi.
29. Sunʼiy urugʻlantirish usuli tabiiy siklda va Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan dori vositalari yordamida superovulyatsiya stimulyatsiyasida amalga oshirilgan hollarda qoʻllaniladi.
4-§. Xetching usulini qoʻllash
30. Xetching implantatsiyadan oldingi tashxislash maqsadida ootsit yoki embrionning yaltiroq qobigʻini yorish orqali amalga oshiriladi.
Yordamchi xetching embrionning yorib chiqishini osonlashtirish maqsadida qoʻllaniladi.
31. Xetching usulini qoʻllash mumkin boʻlgan holatlar:
35 va undan katta yoshdagi bemor ayollarga;
anamnezida yaxshi sifatli embrionlarni koʻchirishda qoʻllanilgan EKU usuli uch va koʻp marotaba natijasiz boʻlganda;
yaltiroq qobiq morfologiyasining buzilishida;
kriokonservatsiyalangan embrionlardan foydalanishda.
32. Xetching embrionlarni bachadon boʻshligʻiga koʻchirishdan oldin amalga oshiriladi.
5-§. Kriokonservatsiya usulini qoʻllash
33. Kriokonservatsiya chuqur muzlatish (-200 S) jarayoni yordamida reproduktiv hujayralar va gonada toʻqimalarini (embrionlar, sperma va tuxumhujayralar) saqlash maqsadida amalga oshiriladi.
34. Kriokonservatsiya usulini qoʻllash bemor va reproduktiv salomatlikni saqlash sohasidagi faoliyatni amalga oshiruvchi tibbiyot tashkiloti oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida amalga oshiriladi.
35. Kriokonservatsiyalangan reproduktiv hujayralar va gonada toʻqimalari suyuq azotga solingan maxsus markirovkalangan konteynerlarda saqlanadi.
36. Kriokonservatsiyalangan reproduktiv hujayralar va gonada toʻqimalarini muzlatish va muzdan chiqarishning optimal usuli shifokor tomonidan har bir holat uchun individual tartibda tanlanadi.
37. Kriokonservatsiyalangan reproduktiv hujayralar va gonada toʻqimalari ushbu materiallarning xavfsizligini taʼminlash uchun dezoksiribonuklein kislota (DNK) tahlillari bilan birga saqlanadi.
6-§. IKSI usulini qoʻllash
38. IKSI ootsit sitoplazmasiga spermatozoidni inyeksiya qilish orqali amalga oshiriladi.
39. IKSI usulini qoʻllash uchun quyidagilar koʻrsatma hisoblanadi:
spermatogenez buzilishi;
eyakulyator disfunksiyasi;
qoʻllanilgan EKU usulida ootsitlarning urugʻlanmaganligi yoki 20% kam foizda urugʻlanganishi;
bemor ayolda toʻrttadan kam miqdorda ootsitlarning mavjudligi.
40. IKSI usulini qoʻllashda obstruktiv azoospermiya va eyakulyator disfunksiyasi holatlarida spermatozoidlar bemorlarning roziligi asosida jarrohlik yoʻli bilan olinadi.
41. Har qanday oʻtkir yuqumli kasalliklar spermatozoidlarni jarrohlik yoʻli bilan olishga qarshi koʻrsatma hisoblanadi.
Spermatozoidlarni olishning optimal usuli shifokor-urolog tomonidan belgilanadi.
7-§. YORT usullarini qoʻllashda embrionlar reduksiyasi
42. Homiladorlikni tashxislash natijasida koʻp homilalik holatlari (uch va undan ortiq embrionlar mavjud boʻlganda) aniqlanganda, akusherlik va perinatal asoratlarni oldini olish maqsadida “Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisida”gi Qonunning 11-moddasiga asosan er va xotinning, er boʻlmagan taqdirda ayolning yoki ota-onasining yoxud u voyaga yetmagan yoki muomalaga layoqatsiz boʻlgan taqdirda boshqa qonuniy vakillarining mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi rozilik arizasi asosida embrionlar reduksiyasi qoʻllaniladi.
Embrionlar reduksiyasi qoʻllanilishiga rozilik berilmagan taqdirda, uni qoʻllash mumkin emas.
43. Embrionlar reduksiyasi — bu besh haftadan oʻn bir haftagacha homiladorlikda ultratovush tekshiruvi nazoratida tirik embrionlar sonini sunʼiy ravishda kamaytirish.
44. Reduksiya qilinishi lozim boʻlgan embrionlar ultratovush tekshiruv xulosasiga asosan davolovchi shifokor tavsiyasi asosida amalga oshiriladi.
Embrionlar reduksiyasini oʻtkazish natijasi boʻyicha shifokorlar konsiliumi tomonidan bayonnoma rasmiylashtiriladi.
45. Reduksiya qilinishi lozim boʻlgan embrionlarga kirish (transvaginal, transservikal, transabdominal yoʻllari orqali) va ularni rivojlanishdan toʻxtatish davolovchi shifokor tomonidan bemor ayolning holatini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
46. Har qanday oʻtkir yalligʻlanish kasalliklari embrionlar reduksiyasini oʻtkazishga qarshi koʻrsatma hisoblanadi.
47. Homila tushishi xavfining mavjudligi embrionlar reduksiyasini qoʻllashga nisbiy qarshi koʻrsatma hisoblanadi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
48. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
49. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion sogʻliqni saqlash milliy palatasi bilan kelishilgan.
Yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yordamchi reproduktiv texnologiyalarni qoʻllash boʻyicha ixtiyoriy rozilik
Men (Biz)____________________________________________________________________________________F.I.O., yoshi ____________________________________________________________________________________________F.I.O., yoshi biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlari: ________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Menga (bizga) quyida koʻrsatilgan usulda yordamchi reproduktiv texnologiyalarni qoʻllashingizni soʻrayman (soʻraymiz): ekstrakorporal urugʻlantirish (EKU) tuxumhujayrani ekstrakorporal urugʻlantirish inyeksiya yoʻli bilan unga spermatozoid yuborish (EKU + IKSI) sunʼiy urugʻlantirish (SI) quyidagilardan foydalanilgan holda: kriokonservatsiyalangan/kriokonservatsiya qilinmagan spermasi kriokonservatsiyalangan/kriokonservatsiya qilinmagan ootsitlari kriokonservatsiyalangan/kriokonservatsiya qilinmagan embrionlar bilan Preimplantatsion genetik tahlil oʻtkazishingizni soʻrayman (soʻraymiz): embrionlar/ootsitlarni, quyidagilar boʻyicha nuqsonlarni aniqlash maqsadida ___________________________________________________________ xromosomasi boʻyicha Menga (bizga) EKU/EKU+IKSI/SI usulida davolash tartibi tushuntirildi va quyidagilar maʼlum qilindi: homilador boʻlishdan oldin davolanish harakatlari bir necha marotaba boʻlishi mumkin; davolanish jarayonida avvalda maʼlum boʻlmagan faktlar aniqlanishi mumkin, shu tufayli davolanish rejasi yoki usulini oʻzgartirish talab etilishi mumkin; davolanish samarasiz boʻlishi mumkin; bepushtlikni yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalangan holda bartaraf etilishi homilada tugʻma kasalliklar xavfini oshirmaydi, biroq kamaytirmaydi ham; hozirgi kunda fan va tibbiy amaliyotda reproduktiv hujayralar va gonada toʻqimalarini muzlatish/muzdan eritish tugʻilajak farzandning sogʻligi uchun zararli asoratlar mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida qatʼiy xulosa chiqarish uchun yetarli darajada kuzatuvlar mavjud emas. Menga (bizga) shifokor tomonidan davolanish jarayonida eng yaxshi natijalarga erishish uchun dori vositalarini ishlab chiqaruvchilar, ularning annotatsiyalarida bepushtlik koʻrsatma sifatida yoki homiladorlikka qarshi koʻrsatma sifatida bayon qilmagan dori vositalari qoʻllanilishi mumkinligi tushuntirildi. Men (biz) bu dori vositalaridan foydalanish afzalliklarini va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavflarni tushundim (dik). Men (biz) ushbu preparatlardan foydalanishga: rozilik beraman (miz) rozilik bermayman (miz). EKU/EKU+IKSI/SI oʻtkazilgandan keyin qolgan mening (bizning) jinsiy hujayralarimizni/embrionlarimizni soʻrayman(miz): kriokonservatsiyalashni; utilizatsiyalashni. Menga (bizga) maʼlum boʻlgan mening (bizning) sogʻligʻim(miz) ahvoli, oilam(iz)dagi irsiy, tanosil, ruhiy va boshqa kasalliklar toʻgʻrisida barcha maʼlumotlarni shifokorga maʼlum qilganligim(miz)ni bayon qilaman(miz). Men (biz) EKU/EKU+IKSI/SI usulida davolash muolajasini bajarish va tuxumdonlar funksiyasiga taʼsir koʻrsatuvchi (tuxumdonlar giperstimulyatsiyasi sindromi, tuxumdonning retension kistalari shakllanishi, allergik reaksiyalar va dorilar ishlab chiqaruvchisi tomonidan koʻzda tutilgan boshqa nojoʻya taʼsirlar) dori vositalaridan foydalanish asoratlarga (qon ketishi, yalligʻlanish, yaqin joylashgan aʼzolar yaralanishi) olib kelishi mumkinligi toʻgʻrisida ogohlantirildim(dik). Davolanish natijasida sodir boʻlgan homiladorlik bachadondan tashqari, koʻp homilali hamda homiladorlikning toʻxtashi mumkinligi toʻgʻrisida men (biz)ga maʼlum. Men (biz) tibbiyot tashkiloti mutaxassislari tomonidan men (biz)ga taqdim etilgan muolaja, tibbiy yordam koʻrsatish usullari, u bilan bogʻliq asoratlar, davolanishning mavjud variantlari, uning oqibatlari hamda taxminiy natijalar toʻgʻrisida barcha maʼlumotni diqqat bilan oʻqidim(dik) va barchasini tushunganim(miz)ni tasdiqlayman (miz). Men (biz) meni (bizni) qiziqtiradigan yoki menga (bizga) bu sohada tushunarsiz boʻlgan masalalarni muhokama qilish imkoniga ega boʻldim (boʻldik). Barcha bergan savollarga men (biz) qoniqarli javob oldim (oldik). Mening (bizning) qarorim(iz) erkin boʻlib, ushbu muolajani oʻtkazish uchun xabardor holatda oʻz ixtiyorim(iz) bilan rozilik berishim(iz)ni ifodalaydi. ____________________________________________________________________________________________ (rozilik beruvchi shaxs(lar)ning F.I.O., imzosi) ____________________________________________________________________________________________ (suhbat oʻtkazgan shifokorning F.I.O., imzosi) ____________________________________________________________________________________________ (toʻldirilgan sanasi va vaqti)
Yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yordamchi reproduktiv texnologiyalar yordamida davolash usullarini qoʻllashga qarshi koʻrsatmalar
T/r Qarshi koʻrsatmalar nomi Qarshi koʻrsatmalar shakli, bosqichi, darajasi, fazasi Izohlar Ayrim infeksion va parazitar kasalliklar 1. Sil kasalligi: Barcha faol shakllari a) bakteriologik va gistologik yoʻl bilan tasdiqlangan nafas olish aʼzolarining sil kasalligi b) bakteriologik va gistologik yoʻl bilan tasdiqlanmagan nafas olish organlari sil kasalligi Oʻpka-yurak yetishmovchiligi aniqlanganda YORT qoʻllanilmaydi. v) asab tizimi sil kasalligi g) boshqa aʼzolar va tizimlarning sil kasalligi d) suyaklar va boʻgʻimlar sil kasalligi e) siydik yoʻli aʼzolarining sil kasalligi (ayollarda) j) ichak va qorin boʻshligʻining limfa tugunlarining sil kasalligi z) sil perikarditi Konstriktiv perikardit Yurak yetishmovchiligi rivojlanishi bilan va jarrohlik amaliyotini oʻtkazish imkoni boʻlmaganda YORT qoʻllanilmaydi. 2. Virusli gepatit: Oʻtkir gepatitlar: A, V, S, D, G; Surunkali gepatitlar xuruj fazasida (sariqlik, indikatorli fermentlarning yuqori darajalari) 3. Odam immun tanqisligi virusi (OIV) bilan orttirilgan kasalligi Bosqichlari: Inkubatsiya (1 bosqich), birlamchi belgilari (2A, 2B, 2V), ikkilamchi belgilarini jadalanishi (4A, 4B, 4V); terminal (5 bosqich) Kasallikni 1, 2 A, 2B, 2V bosqichlarida YORTdan foydalanishni kasallik subklinik bosqichiga oʻtgungacha qadar qoldirish. Kasallikni 4A, 4B, 4V bosqichlarda YORTdan foydalanishni kasallik kamida 6 oylik remissiya bosqichiga oʻtguniga qadar qoldirish 4. Sifilis (zaxm) erkak yoki ayolda YORTni kasallikdan tuzalgandan soʻng qoʻllash mumkin. Oʻsma kasalliklar 5. Har qanday lokalizatsiyali yomon sifatli oʻsma kasalliklari Barcha faol shakllari Anamnezda yomon sifatli oʻsma kasalliklar mavjud boʻlganda YORTdan foydalanish masalasi shifokor-onkologning xulosasi asosida hal qilinadi. 6. Jarrohlik davolashni talab qiladigan bachadon va/yoki tuxumdonlar bezi yaxshi sifatli oʻsma kasalliklar Barcha faol shakllari Qon va qon hosil qiluvchi organlar kasalliklari 7. Ilk bor aniqlangan oʻtkir leykozlar Barcha faol shakllari 8. Miyelodisplastik sindromlar Barcha faol shakllari 9. Yuqori xavf guruhidagi limfomalar Barcha faol shakllari 10. Limfogranulematoz Barcha faol shakllari 11. Surunkali miyeloleykoz: a) tirozinkinaz ingibitorlari bilan davolashni talab qiladigan b) kasallikning terminal bosqichi Barcha faol shakllari 12. Surunkali miyeloproliferativ kasalliklar Blastli kriz 13. Aplastik kamqonlik kasalligi Ogʻir turi 14. Gemolitik kamqonliklar: oʻtkir gemolitik krizlar Ogʻir qaytalanuvchi kechish 15. Idiopatik trombotsitopenik purpura Surunkali doimo qaytalanuvchi kechish, har qanday davolash turlariga refrakterligi 16. Oʻtkir porfiriya hujumi, oxirgi hujumdan keyin “yorugʻ” davrining davomiyligi ikki yildan kam Barcha faol shakllari 17. Gemorragik vaskulit (Shenleyn-Genox purpurasi) Ogʻir qaytalanuvchi kechish Buyraklar zararlanashi va buyrak, oʻpka, oshqozon-ichak traktining yetishmovchiligi rivojlanishi 18. Antifosfolipidli sindrom Ogʻir kechishi Anamnezda qayta miyada qon aylanishi buzilishlari, yurak klapani nuqsonlari shakllanishi, buyraklar zararlanishi, arterial gipertenziya va buyrak yetishmovchiligi bilan Endokrin tizimi kasalliklari, ovqatlanish va moddalar almashinuvi buzilishi 19. Qandli diabet bilan terminal buyraklar yetishmovchiligi (oʻrnini bosuvchi buyrak davosi va buyrakni transplantatsiya qilish imkoni yoʻqligi) Ogʻir kechishi 20. Buyrak transplantatsiyasidan keyingi qandli diabet Ogʻir kechishi 21. Qandli diabet va proliferativ retinopatiya rivojlanishi bilan Barcha faol shakllari 22. Giperparatireoz Ogʻir shakli, visseral va suyakli namoyonlari bilan Ruhiy buzilishlar 23. Surunkali va davomli ruhiy buzilishlar, ogʻir va barqaror ogʻriq bilan (psixozlar va aqliy zaiflik) yoki homiladorlik va tugʻruq taʼsirida zoʻrayishining katta ehtimoli bilan 24. Irsiy va degenerativ ruhiy buzilishlar 25. Yaqqol ifodalangan psixogen buzilishlar 26. Psixoaktiv moddalarni isteʼmol qilish bilan bogʻliq ruhiy buzilishlar 27. Kayfiyat buzilishi (affektiv buzilishlar) Turgʻun suitsidli yoʻnalganlikda va suitsidli harakatlarni amalga oshirish xavfida YORT qoʻllanilmaydi. Asab tizimi kasalliklari 28. Asab tizimining turli etiologiyali ogʻir nogironlovchi nokurabelli kasalliklar, yaqqol ifodalangan harakatlanishdagi va ruhiyatdagi buzilishlar bilan kechishi Qon aylanish tizimi kasalliklari 29. Yurakning revmatik nuqsonlari: a) qon aylanishi yetishmovchiligi bilan kechishi 2B, 3 darajasi b) yuqori oʻpka gipertenziyasi bilan kechishi v) anamnezda tromboembolik asoratlar bilan hamda yuraq boʻshliqlarida tromb mavjudligi 30. Kardiomiopatiyalar: a) dilatatsion kardiomiopatiya b) restriktiv kardiomiopatiya v) gipertrofik kardiomiopatiya, yurakning chap, oʻng yoki ikkala qorinchalari chiqarish traktining ifodalangan obstruksiyasi g) gipertrofik kardiomiopatiya, chap qorinchaning chiqarish trakti obstruksiyasiz, yurak urish maromi murakkab buzilishi bilan 31. Aerz (Ayers) kasalligi (sindromi) (oʻpka arteriyalarining ajratilgan sklerozi, oʻpka gipertenziyasi bilan) 32. Kardioxirurgik aralashuvlardan keyingi holat: a) tugʻma yurak nuqsonini palliativ (notoʻliq) korreksiyasidan keyin b) tugʻma yurak nuqsonini jarrohlik korreksiyasidan keyin, oʻpka gipertenziyasining qoldiq belgilari bilan v) yurakning har qanday nuqsonini jarrohlik korreksiyasidan keyin, qoniqarsiz natija bilan bajarilganda g) koʻp klapanli protezlash 33. Tomirlar kasalliklari: a) aorta va uning tarmoqlari kasalliklari: har qaysi boʻlimdagi (koʻkrak qafasi, qorin boʻshligʻi) aorta anevrizmasi, shu jumladan rekonstruktiv operatsiyalardan keyin — shuntirlash, protezlash magistral arteriyalar anevrizmalari (miyadagi, buyrakdagi, qovurgʻa bilan qorin orasidagi, taloqdagi va sh.k.), shu jumladan xirurgik davolashdan keyin b) tromboembolik kasallik va tromboembolik asoratlar (miya, qoʻllar, oyoqlar, buyraklar, mezenterial tomirlar hamda oʻpka arteriyalari tarmoqlari tomirlarining tizimli emboliyalari) 34. Gipertonik kasalligi 2 V va 3-bosqichlaridadavolash samarasiz boʻlganda Nafas aʼzolari kasalliklari Ogʻir nafas yetishmovchiligi rivojlanganligi holatida, birlamchi oʻpka xastaligi ususiyatlari va/yoki oʻpka gipertenziyasidan qatʼi nazar YORT qoʻllanilmaydi. Ovqat hazm qilish aʼzolari kasalliklari 35. Jigar yetishmovchiligi, jigarning birlamchi kasalligidan qatʼi nazar 36. Jigar sirrozi, qiziloʻngach tomirlaridan qon ketishi xavfi bilan portal gipertenziyasi bilan, buyrak yetishmovchiligi 37. Jigarning oʻtkir yogʻli distrofiyasi 38. Kron kasalligi, stenoz, oqma, shimish buzilishi va qon ketish asorati bilan 39. Nospetsifik yarali kolit, yoʻgʻon ichakning toksik dilatatsiyasi, profuzli ich ketishi, ichakdan koʻp miqdorda qon ketish asorati bilan 40. Seliakiya, ingichka ichakda shimish buzilishi bilan Tashxis ingichka (oʻn ikki barmoqli) ichakni gistologik tekshiruv tahlili va immunologik testlarda gliadin va toʻqima transglutamazaga antitanachalarni aniqlash orqali tasdiqlanishi lozim. 41. Qorin devori churasi Katta oʻlchamli, qorin devori ayirilishi va jarroxlik korreksiyasi imkonsiz boʻlganda. 42. Ichakning yopishib qolish kasalligi, ichak tutilishi xurujlari bilan 43. Ichak oqmalari Jarrohlik davolashning imkonsiz boʻlganda. Siydik yoʻli tizimi kasalliklari 44. Oʻtkir glomerulonefrit 45. Surunkali glomerulonefritning har qanday shakli Zoʻrayish bosqichi 46. Har qanday etiologiyadagi surunkali buyrak yetishmovchiligi Har qanday tashxisda homiladorlikkacha qon zardobdagi kreatinin miqdori 200 mkmol/l (1,8 mg/dl) dan ortiq boʻlmasligi shart. Homiladorlik, tugʻruq va tugʻruqdan keyingi davr 47. Yel boʻgʻoz, shu jumladan avvalda oʻtkazilgan (kamida ikki yil) 48. Xorionepitelioma Suyak-mushak tizimi va biriktiruvchi toʻqimalar kasalliklari 49. Revmatoidli artrit, boshqa aʼzo va tizimlarni jalb qilgan holda Tez rivojlanayotgan kechishi nazoratlanmangan yuqori faolligi bilan 50. Tugunchali poliarteriit Ogʻir kechishi Poliorganli zararlanish va yomon sifatli gipertenziya holatlarida 51. Oʻpkani zararlantiruvchi poliarteriit (Cherdj-Stross) Ogʻir kechishi Oʻpka zararlanishi, qon qusish va nafas olish yetishmovchiligi holatlarida 52. Vegener granulematozi Ogʻir kechishi Oʻpka va buyrak zararlanishi va ularning yetishmovchiligi holatlarida 53. Aorta yoyi sindromi (Takayasu) (nospetsifik aortoarteriit) Ogʻir kechishi Yurakning aortal klapanlari shikastlanishi qon aylanishi yetishmovchiligi holatlarida 54. Tizimli qizil boʻricha Kasallikni oʻtkir va surunkali kechishi tez-tez qaytarilishi bilan Buyraklarni (nefrit nefrotik sindrom bilan), markaziy asab tizimini (qaytalanuvchi episindrom) yurakni klapanlar nuqsonlari shakllanishi bilan, oʻpkalarni shikastlanishlari va ushbu aʼzolar faoliyatining buzilish belgilari bilan 55. Dermato (poli) miozit Ogʻir kechishi, glyukokortiko-idlarning yuqori dozalari yordamida uzoq muddatli davolashni talab qilgan Yurak zararlanishi, yurak urishi va yurak urishining buzilishi va qon aylanishi yetishmovchiligi belgilari bilan 56. Rivojlanayotgan tizimli skleroz (tizimli sklerodermiya) Oʻtkir va surunkali kechishi, jarayonning yuqori faolligi bilan Buyrak, oʻpka, yurak zararlanishi, ularning faoliyatining buzilishi bilan 57. Quruq sindrom (Shegren) Ogʻir kechishi Oʻpka va buyrak zararlanishi, ularning faoliyatining yetishmovchilik belgilari bilan Rivojlanishning tugʻma nuqsonlari 58. Bachadonning tugʻma anomaliyalari (nuqsonlari), bu holatda embrionlarni implantatsiyasi yoki homiladorlikdan saqlanishning imkoni boʻlmaganda YORTdan foydalanish imkoniyati va uning turlari toʻgʻrisidagi masalasi shifokorlar konsiliumi tomonidan hal qilinadi. 59. Yurakning tugʻma nuqsonlari a) patologik qon otilishi mavjudligida (qorinchalar oldiaro toʻsiqning nuqsoni, qorinchalararo toʻsiqning nuqsoni, ochiq arterial oqim): qon aylanishi yetishmovchiligi (QE) kechishi bilan QE 2B, 3 daraja oʻpka gipertenziyasi kechishi bilan 2 — 4 darajali oʻpka gipertenziyasi (Xit-Edvards boʻyicha tasnifi) bakterial endokardit bilan asoratlangan b) chap qorinchadan (aorta stenozi, aorta koarktatsiyasi) yoki oʻng qorinchadan (oʻpka arteriyasi stenozi) qon chiqishi qiyinlashgan yurak nuqsonlari: QE kechishi bilan — poststenotik kengayish mavjud boʻlganda (aorta yoki oʻpka arteriyasi anevrizmasi) QE 2A va undan yuqori daraja v) 3-4 darajali regurgitatsiya va yurak urishi ritmining murakkab buzilishlarkechishi bilan atrioventrikulyar klapanlarning tugʻma nuqsonlari g) Fallo tetradasi Nokorrigirlangan palliativ jarrohlik amaliyotlardan keyin d) Fallo pentadasi Nokorrigirlangan palliativ jarrohlik amaliyotlardan keyin e) Ebshteyn anomaliyasi Nokorrigirlangan j) yurakning murakkab tugʻma nuqsonlari (magistral tomirlarini transpozitsiyasi, atrioventrikulyar kommunikatsiyaning toʻliq shakli, umumiy arterial stvol, yurakning yagona qorinchasi, atrioventrikulyar yoki yarim oy klapanlar atreziyasi) z) Eyzenmenger sindromi i) Lyutembashe sindromi 60. Yagona buyrak (tugʻma yoki nefrektomiyadan soʻng), azotemiyada, arterial gipertenziyada, sil kasalida, piyelonefritda, gidronefrozda 61. Siydik qopi ekstrofiyasi 62. Tugʻma koʻpsonli artrogripoz 63. Suyaklar va umurtqaning distrofik displaziyasi 64. Suyaklarning tugʻma moʻrtligi (yakunlanmagan osteogenez) 65. Qoʻl yoki oyoqlarning tugʻma yoʻqligi 66. Kraniosinostoz
Yordamchi reproduktiv texnologiyalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Embrion(lar) reduksiyasini amalga oshirish uchun ixtiyoriy rozilik ARIZASI Men___________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) yoshim _______________________________________________________________________________________ biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlarim ________________________________________ _________________________________________________________________________________________ da (F.I.O.) mavjud boʻlgan koʻp homilalik tufayli homila tushish xavfi boʻlganligi sababli __________________ embrion(lar) reduksiyasini bajarishingizni soʻrayman. Embrionlar reduksiyasini oʻtkazish tartibi tushuntirildi. Embrionlar reduksiyasi homiladorlikni toʻxtatishga olib kelishi mumkinligi toʻgʻrisida ogohlantirildim. Shifokorlar hamda tibbiyot xodimlariga bogʻliq boʻlmagan holda bachadon ichi jarrohlik amaliyoti natijasida yuz bergan quyidagi asoratlar boʻlishi maʼlum qilindi: qon ketish; infeksion-septik kasalliklar; qoʻllanilgan dori-vositalariga allergik reaksiyalar; tromboembolik asoratlar; rivojlanishi mumkinligida intensiv davolash va/yoki rejada boʻlmagan jarrohlik amaliyotlarini (bachadon va uning qismlarini olib tashlash kabigacha) talab qilinishi. Shifokorga _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ da (F.I.O.) sogʻligʻi(m), irsiy, venerik, psixik va oila(m)dagi boshqa kasalliklar haqida barcha maʼlumotlarni berganligimni maʼlum qilaman. Men tibbiyot tashkiloti mutaxassislari tomonidan taqdim etilgan muolaja, tibbiy yordam koʻrsatish maqsadi, usullari, ular bilan bogʻlik boʻlgan xavflar, boʻlishi mumkin boʻlgan jarrohlik amaliyotlar, ularning asoratlari, shuningdek kutilayotgan natijalar toʻgʻrisida maʼlumotlarni diqqat bilan oʻqiganligimni, shifokor bilan bu sohada meni qiziqtirgan barcha masalalar boʻyicha suhbat oʻtkazilganligini tasdiqlayman. Bergan savollarimga qoniqarli javob oldim. Mening qarorim erkin boʻlib, ushbu muolajaning qoʻllanilishiga roziman. ____________________________________________________________________________________________ (rozilik beruvchi shaxs(lar)ning F.I.O., imzosi) ____________________________________________________________________________________________ (davolovchi shifokorning F.I.O., imzosi) ____________________________________________________________________________________________ (toʻldirilgan sanasi va vaqti)
Vazir A. SHADMANOV
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion sogʻliqni saqlash milliy palatasi raisi R. IZAMOV
Toshkent sh.,
2020-yil 14-yanvar,
2020-yil 12-yanvar
106-son