UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 8-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 8 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 февраля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 February 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзарxив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини белгилаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 2-сон, 8-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) бўйсунади.

3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Адлия вазирлигининг буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмаларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

4. Агентлик ўз фаолиятини республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Агентлик Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда архив иши ва иш юритиш соҳасида Халқаро архивлар кенгашида ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади.

7. Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон миллий архивлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар, улар юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, қисқартирилган номи — «Ўзархив» агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Агенство «Узархив» при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агенство «Узархив»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Agency «Uzarchive» under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Agency «Uzarchive».

9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 2-уй.

2-боб. Агентликнинг тузилмаси

10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади);

Ўзбекистон Миллий архиви;

Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви;

Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви;

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда — ҳудудий давлат архивлари).

11. Ҳудудий бошқармалар Агентликка ҳисоб беради.

Ҳудудий давлат архивлари Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ҳисоб беради.

Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (кейинги ўринларда — Ўзбекистон миллий архивлари) Агентликка ҳисоб беради.

3-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари

12. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилиш;

Миллий архив фонди (кейинги ўринларда — МАФ) ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланиш;

ҳудудий бошқармаларни, Ўзбекистон миллий архивлари ва ҳудудий давлат архивларини бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторни янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий-методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш;

замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш.

13. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилиш соҳасида:

архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда архив ишини ривожлантиришга доир давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

архив ҳужжатларини архивларда, музейларда, кутубхоналарда, илмий муассасалар ва бошқа жойларда жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Адлия вазирлигига киритади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

сақлаш муддати кўрсатилган намунавий бошқарув ҳужжатларининг рўйхатини ишлаб чиқади, давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ва тармоқ ҳужжатларнинг рўйхатларини келишади;

архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек, суғурта нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини ишлаб чиқади ва Адлия вазирлигига киритади;

архив ҳужжатларини МАФ таркибига киритади ва унинг таркибидан чиқаради;

Ўзбекистон Республикасининг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро фаолиятини амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатида иш кўради. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади, архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро идоралараро битимлар ва шартномаларни белгиланган тартибда тузишда қатнашади ва идоралараро ҳамкорлик ҳужжатларни тузади;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;

архив иши ва иш юритиш ҳолатини таҳлил қилади, қонунийлик ва тенденцияларини ўрганади ҳамда уларни ривожлантириш йўналишларини белгилайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш ва ҳуқуқий муносабатлар масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;

архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга оширади ҳамда аниқланган қонунчилик бузилиши ҳолатларини бартараф этишга ва уларнинг юзага келишига сабаб бўладиган шарт-шароитларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

МАФга тегишли алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта фонди марказлаштирилган ҳолда сақланишини ташкил этади;

ҳужжатлар шаклланиши жараёни ва ҳужжатлар айланиши ҳажми мониторингини олиб боради;

давлат архивларида архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ишларини ташкил этади;

архив иши соҳасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади ва судларга киритади;

давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасини тасдиқлайди;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда архив иши ҳамда иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади, шу жумладан, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлари ташкил этилишини, ҳужжатлар сақланиши, кўрсатилган архивларга берилиши ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;

МАФ ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритишга доир меъёрий ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади;

давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат доирасида фойдаланиш учун (кейинги ўринларда — ХДФУ) грифли ҳужжатлар билан ишлашга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат органлари ва ташкилотларининг ХДФУ грифли ҳужжатлар билан ишлашга доир фаолиятини мониторинг ва назорат қилади;

ХДФУ грифли ҳужжатлар билан ишлаш устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ХДФУ грифли ҳужжатлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар беради;

б) МАФнинг ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланиш соҳасида:

МАФ ҳужжатлари давлат рўйхатига олинишини ташкил қилади ва Давлат каталогини юритади;

МАФ ҳужжатларини доимий сақлайдиган архивлар ва ташкилотларга рўйхатга олиш гувоҳномаларини беради;

МАФ ноёб ҳужжатлари Давлат реестрини юритади;

архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартибини ишлаб чиқади;

ҳужжатларни республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига киритиш, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни давлат архивларида тўплаш, шунингдек республика миқёсидаги ҳужжатларни давлат архивларига бериш ва аксинча масалаларини ҳал қилади;

давлат мулкида бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқишга рухсатномалар беради;

МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми ҳужжатларини, шунингдек, фуқароларда сақланаётган қадимий ҳужжатлар, китоблар, қўлёзмалар ва бошқа материалларни сотиб олиш юзасидан давлатнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга оширади, бу борада тизимдаги ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларига кўмаклашади;

талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади ва Касбий компетентлик тўғрисида гувоҳнома беради;

в) ҳудудий бошқармаларни, Ўзбекистон миллий архивлари ва ҳудудий давлат архивларини бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:

давлат архивлари фаолиятини бошқаришни амалга оширади, уларнинг тузилмасини такомиллаштириш ва тармоқни ривожлантириш ишларини ташкил этади ва олиб боради;

архив иши ва иш юритишни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, республикада соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, йиғма йиллик ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;

идоравий архивлар тармоғини ривожлантириш ва ишини ташкил этиш бўйича тадбирларда иштирок этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларини амалга оширишда ягона ёндашувни таъминлайди;

идоравий архивларнинг архив хизматлари ишига, республика миқёсидаги давлат органлари иш юритишида ҳужжатларнинг ташкил этилишига тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

архивлар фаолиятини ва архивларни жамлаш манбалари билан ишлаш ҳолатини ҳамда архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотларда архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини таҳлил қилади ва баҳолайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, хориждан келган сўровлар ижросини таъминлайди;

г) архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

нодавлат архивлар тармоғини кенгайтиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини, соҳага оид ўз ваколатига кирувчи устувор йўналишлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

нодавлат архивлари эгаларига уларнинг ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишда кўмаклашади;

д) архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий-методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш соҳасида:

архившунослик, археография, ҳужжатшунослик бўйича илмий-методик ишларни ташкил этади ва уларни мувофиқлаштиради ҳамда илмий-тадқиқот ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига татбиқ этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уларнинг республика ва маҳаллий даражадаги фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратиш йўли билан мувофиқлаштириб боради, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

архив ҳужжатларидан фойдаланиш самарадорлиги ва архив ахборотига бўлган давлат ва жамият эҳтиёжларини ўрганиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

МАФ ҳужжатлари таркиби ва мазмунига оид ахборотлар қидирувини таъминлаш учун маълумотлар базаларини, шунингдек, анъанавий тарздаги архив маълумотларини яратишни ташкил қилади;

архив ишида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва қўллашни амалга оширади;

давлат архивларида ахборот ресурсларини, шу жумладан, электрон МАФ ва бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини ташкил этади;

электрон ҳужжатларни сақлаш тизимлари ва электрон ҳужжат айланиши тизимларига намунавий функционал талабларни белгилайди;

ҳужжатларнинг, шу жумладан давлат ахборот ресурсларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ҳамда уларни доимий сақлаш учун давлат архивларига, шу жумладан, электрон архивларга танлаб олишни ташкил қилади;

давлат архивларида МАФга доир ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашни ташкил қилади;

электрон архивларни юритиш методикасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

е) замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш соҳасида:

архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотлар ходимларининг архив иши ва иш юритиш бўйича малакасини оширишни ташкил этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида мутахассисларни сифатли тайёрлаш борасида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўмаклашади;

халқаро молиявий институтларнинг, хорижий давлатларнинг архив иши ва иш юритишни ривожлантириш учун ажратилган грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

архив иши ва иш юритишни ривожлантиришга инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ташкилий ишларни олиб боради;

ж) архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш соҳасида:

хорижий архив муассасалари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари халқаро алмашинувини амалга оширади, архив иши ва иш юритиш соҳасида чет эл тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколати доирасида таъминлайди;

миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда хорижий давлатларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини аниқлашни, уларнинг маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни, шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, фото ва видео тасвирларини олиб келишни таъминлайди;

фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўяди, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этади;

хорижий давлатларда сақланаётган архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб боради ва зарур чора-тадбирлар кўради, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганади ва амалиётга жорий этади;

республика ташқарисидаги архив ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда киритади, чет элларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлаш, уларни ёки уларнинг нусхаларини сотиб олишни ташкил этади;

республикадаги ҳамда хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритишни, улар ҳақидаги библиографик маълумотлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиб боришни таъминлайди.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

14. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тегишлича адлия вазири ва «Ўзархив» агентлиги директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.

4-боб. Агентлик ва унинг тузилмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

15. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Адлия вазирлигига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;

Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Агентлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва бепул олиш;

Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга аризалар ва даъволарни киритиш;

архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

вазирликлар, идоралар, тармоқлараро давлат жамғармалари ва МАФнинг ҳужжатларини доимий сақлашни амалга оширувчи ташкилотларнинг соҳага доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизмати органлари, Давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирликлар ва идоралардан бепул олиш;

Агентлик ва унинг таркибий тузилмасидаги ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир тузилмадан бошқасига бепул ўтказиш;

Агентлик ходимлари ва унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари томонидан архив ишини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини, миқдорини ва шартларини белгилаш;

Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига киритиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимларни тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда, архив иши ва иш юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;

ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун архив иши ва иш юритиш соҳасида мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

МАФ ҳужжатларини доимий сақловчи республика давлат архивлари, тармоқ давлат фондлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар бўлимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар, бошқа юридик шахслардан, шунингдек, фуқаролардан МАФнинг Давлат каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;

мансабдор шахсларнинг МАФ ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилиш;

архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинча комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

архив ишини ва иш юритиш ҳужжатларини ташкил қилиш соҳасида вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган қоидалар, низомлар, кўрсатмалар, ўқув дастурлари ва бошқа ҳужжатларни келишиш;

ўз ваколати доирасида архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ташкилотлар билан, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

архив иши, ҳужжатшунослик ва археография соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар учун танлов эълон қилиш;

ўз хизмат вазифаларини бажариш учун Агентликнинг мансабдор шахслари архивлар, идоравий архивларга, давлат органлари, давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг иш юритиш хизматларига, шунингдек ташкилотларга кириш;

Ўзбекистон Миллий архивининг даврий нашрлари сақловхонасига тарихий илмий нашрлар ва даврий нашрлар назорат нусхаларини олиш;

Агентлик архив ҳужжатлари сақланишини яхшилаш мақсадида ўз ваколатлари доирасида давлат архивлари биноларини ва қўшимча сақловхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини қўшимча молиялаштириш, молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда улар орасида бино ёки иншоотларни, асосий воситаларни ўтказиш, тақсимлаш ёки қайта тақсимлаш ишларини амалга ошириш;

Агентлик ваколати доирасида ташкилотларни тугатиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш;

Агентликнинг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида республика архивларида сақланаётган тарихий ҳужжатларни эълон қилиш;

МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари тасарруфдан чиқарилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ҳақида ёзма шаклда хабардор қилинишини талаб қилиш;

давлат архивларида МАФ ҳужжатлари йўқолганлиги, нобуд бўлганлиги, шикаст етказилганлигида уларни Марказий эксперт текширув комиссияси қарорига кўра давлат ҳисобидан чиқаришни ташкил қилиш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Агентлик:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқукларига риоя этилишини ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.

2-§ . Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

17. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар бериш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, адлия вазирининг буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;

Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг хоҳишига кўра ҳамда шартнома асосида жалб этиш;

архив иши ва иш юритишнинг йиллик ҳамда истиқболли режаларини тасдиқлаш ва устувор йўналишларни белгилаш;

соҳада коррупция иллатларининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича чоралар кўриш;

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

қонунчилик ҳужжатларида Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

мустақил таркибий тузилма раҳбари томонидан Агентлик директорининг буйруғи асосида белгилаб берилган масалалар юзасидан чиқиш хатларига имзо қўйиш;

МАФ архив ҳужжатларини шакллантириш ҳамда МАФнинг Давлат каталоги ва ноёб ҳужжатлари Давлат реестрини юритиш;

архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;

ҳудудий бошқармалар, давлат архивлари, Жамғарма фаолиятини ташкил этиш;

Агентликка юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда ҳудудий бошқарма, давлат архивлари ҳамда ходимларини жалб этиш;

Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Агентлик марказий аппарати:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

архив ишини ривожлантиришнинг режалари, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича Агентлик бўлимларининг фаолиятини ташкил этиш;

Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

архив соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

3-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг хуқуқлари ва жавобгарлиги

19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлимларидан, давлат ва нодавлат архивларидан, ташкилотлардан сўраш ва олиш;

Агентлик ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

ташкилотлар, кутубхоналар ва музейлардан, шунингдек, МАФ ҳужжатларини доимий равишда сақлаб турувчи фуқаролардан Давлат каталогига киритиш учун зарур маълумотларни олиш;

жисмоний ва юридик шахслардан уларда мавжуд бўлган тарихий, илмий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни уларнинг розилиги билан харид қилиш ва қабул қилиб олиш;

ташкилотлар вакилларининг идоравий архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этишга доир масалаларини эшитиш;

ташкилотларга идоравий архив ишларида ва иш юритишдаги ҳужжатларни юритишда аниқланган камчиликларни бартараф этишда мажбурий кўрсатмалар бериш;

мансабдор шахсларнинг давлат ва идоравий архивларида, шунингдек, ташкилотларда сақланаётган МАФ ва шахсий таркибга оид ҳужжатларнинг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилиш;

архив иши соҳасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ваколати доирасида ташкилотларни тугатиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш;

архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

ҳудудий бошқармалар ўзининг ваколатлари доирасида ўзларига берилган вазифалардан келиб чиққан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

20. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари:

ҳудудий давлат архивлари билан биргаликда ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ўзининг фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;

Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ҳудудий давлат архивларида аниқланган муаммоларни комплекс ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, «йўл хариталари»ни ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини самарали амалга ошириш;

архив соҳасида фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

ҳудудий давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатлари сақланишини ташкил этиш;

МАФ Давлат каталогига киритиладиган маълумотларни умумлаштириш ва тақдим этиш;

архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;

ҳудудий давлат архивлари томонидан Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш;

ҳудудий давлат архивлари фаолияти самарали олиб борилишини ташкил этиш учун жавоб беради.

5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

21. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолияти бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш, Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг норматив ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлилларни ўтказиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда унинг таркибий ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

ўз ўринбосарининг ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўзининг ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Агентликнинг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Агентликнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар кадрлари захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

« Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосарининг, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларининг раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижаларини танқидий таҳлил қилишни тизимли равишда олиб бориш, Агентлик йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалар асосида зарур чораларни кўриш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларда кейинчалик қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ишларини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқани амалга оширишда кўрсатилаётган давлат архив хизматларининг «ягона дарча» тамойилини жорий қилиш орқали уларнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш ва « Электрон ҳукумат тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ўзаро алоқани ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг фаол қатнашувини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

Агентлик ва унинг коллегиал органлари (ҳайъат, илмий ва жамоат кенгашлари) фаолиятини ташкил этиш;

давлат архивларини молиялаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳамда давлат архивларининг фуқаро муҳофазаси масалаларини ташкил этиш;

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;

Агентлик Ҳайъати мажлисларида раислик қилиш;

зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонд жамғармаси доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмалари лойиҳаларини тасдиқлаш учун Адлия вазирлигига киритиш;

Агентликнинг идоравий мансуб тузилмалари бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш учун Адлия вазирлигига киритиш;

маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, уларга истисно тариқасида Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар низомларини ҳамда уставларини тасдиқлаш

Агентлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

Агентлик тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга «Ўзархив» агентлигининг кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;

Агентлик мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

Агентлик ходимларини ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этиш.

22. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик раҳбари вақтинча бўлмаганида унинг вазифаларини бажариш;

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичиларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва Агентлик директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун киритиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Агентлик директорининг топшириғига асосан иштирок этиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

соҳага оид масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни « Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

режалаштириш, ҳисоботни юритиш, пуллик хизматлардан фойдаланиш, МАФ архив ҳужжатларини нашр этиш, илмий ахборотларни тарқатиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва давлат архивлари амалиётида электрон маълумотлар базаларини яратиш, ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровларни бажаришни таъминлаш, идоравий архивлар ва иш юритиш фаолияти ҳужжатларини жамлаш ва қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон миллий архивларининг илмий-тадқиқот ва методик ишларини ташкил этиш;

Агентликнинг Марказий эксперт текшириш комиссияси, Архив иши бўйича Жамоатчилик Кенгаши ва Илмий кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат архивлари ва идоравий архивларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини таъминлаш;

«Архив иши тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва архив иши соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этиш.

23. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя килиш;

тегишли тузилма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;

таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чикилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;

таркибий тузилмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Агентлик ходимлари «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

энг яхши давлат ва идоравий архивлар танловларини ташкил этиш, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Агентлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ваколати доирасида давлат назоратини амалга ошириш;

архив ҳужжатлари ва архив фондлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, идоравий сақлов ва давлат сақлови босқичида архив ҳужжатлари ноқонуний йўқ қилинишига йўл қўймаслик, шунингдек, МАФ ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;

24. Қуйидагилар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудуддаги давлат архивлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Агентликнинг буйруқлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар, ҳудудий давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичиларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бошқармалар тизимидаги давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқарма ҳамда ҳудудий давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижроси таъминланишини, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда « Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;

ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий давлат архивлари ва уларнинг филиалларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ҳудудий давлат архивлари ва уларнинг филиалларини бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

ҳудудий бошқарма, ҳудудий давлат архивлари вa улaрнинг филиaллaри фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

ҳудудий бошқармада, ҳудудий давлат архивларидa вa улaрнинг филиaллaридa кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaрида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентликка киритиш;

ҳудудий бошқарма ходимлари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри рахбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқармалар, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бошқарма ходимлари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри рахбарлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри манфаатларини ифода этиш;

ҳудуддаги давлат архивлари раҳбарлари ва ходимларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

дирекция, эксперт текширув комиссияси мажлислари баённомаларини ва бошқа маслахат органларининг қарорларини тасдиқлаш, шунингдек, ушбу қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш.

6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги

25. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

26. Директор ўринбосари:

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

27. Марказий аппарат таркибий тузилмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

28. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7 -боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

1- § . Агентлик раҳбарияти

29. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

30. Агентлик директори ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

31. Директор, унинг ўринбосари, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

директорнинг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида ахборот сиёсати масалалари бўйича директорнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра директорнинг ўринбосарига тенглаштирилади;

директорнинг ахборот хавфсизлиги ва рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Агентлик директорининг ўринбосарига тенглаштирилади.

32. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари ўринбосар томонидан амалга оширилади.

33. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимга Агентликнинг директори томонидан адлия вазири билан келишган ҳолда тайинланади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимдан Агентлик директори томонидан озод этилади.

34. Ўзбекистон миллий архивлари директорлари Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон миллий архивлари директорлари лавозимдан Агентлик директори томонидан озод этилади.

35. Ўзбекистон миллий архивлари директорлари ўринбосарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

36. Ҳудудий давлат архивлари директорлари ҳамда ўринбосарлари Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан мустақил равишда лавозимдан озод этилади.

37. Агентликнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

39. Ҳудудий бошқармалар ва Ўзбекистон миллий архивлари ҳамда ҳудудий давлат архивининг низомлари Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

41. Жамғарма низоми Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

43. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

44. Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Агентлик раҳбариятига киритади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалар иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

МАФ Давлат каталогини марказлаштирилган ҳолда давлат ҳисоби юритилишини олиб боради, унинг ҳажми, таркиби ва фондлардаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотларни сўраб олади;

энг яхши давлат ва идоравий архив, намунали архив ходимлари тўғрисида кўрик-танловларни ташкил қилади;

МДҲ ва ҳорижий мамлакатлардан тушган мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни ижро учун ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларига юборади, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ижросини мунтазам равишда таҳлил қилади.

45. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Агентликнинг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

Агентлик ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;

МАФ ҳужжатларини ўғирлаш, зиён етказиш, яшириш, йўқотиш ва ноқонуний йўқ қилиш каби ҳолатлар ва шароитлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беради;

жойларда Агентлик ҳайъати йиғилиши, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.

46. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.

3-§. Агентликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

47. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

48. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

49. Агентлик фаолиятига Адлия вазири ва вазирнинг тегишли ўринбосари мутасаддилик қилади.

4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари

50. Агентликда директор, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб, таркибий тузилмалар раҳбарларидан ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директори таклифи асосида адлия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

51. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Агентлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

тизимли равишда Агентлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;

ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

52. Ҳайъат мажлисига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

53. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

54. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

55. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Адлия вазирлигига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Адлия вазирлигига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

56. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.

57. Агентлик ҳузурида республикада архив иши ва иш юритишнинг илмий муаммоларини кўриб чиқиш бўйича Илмий кенгаш, Архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Жамоатчилик кенгаши, МАФ таркибини белгилаш ва ҳужжатларнинг қимматлилигини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун марказий эксперт-текшириш комиссияси ташкил этилади ҳамда бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.

58. Агентлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директор томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.

8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

59. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

60. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

61. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

62. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

63. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Давлат архивларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган пуллик хизматларидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;

Жамғарма маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

64. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама хақ ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентлик ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар директор томонидан белгиланиши мумкин.

65. Агентлик ахборот хизмати ходимларига бошқа тўловлардан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Агентлик маблағлари ҳисобига меҳнатга хақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўланади.

66. Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат архивларининг ходимларига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига соҳадаги иш стажи учун ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

Иш стажи бўйича гуруҳ Иш стажи учун устама миқдори 1 йилдан 3 йилгача 10 фоиз 3 йилдан 5 йилгача 20 фоиз 5 йилдан 10 йилгача 30 фоиз 10 йилдан 15 йилгача 40 фоиз 15 йилдан 20 йилгача 50 фоиз 20 йил ва ундан юқори 60 фоиз

Узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

10-боб. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлиги олдида ҳисобдорлиги

67. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўзларининг мажлисларида Агентликнинг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

68. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштириш, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ва вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммолар ва камчиликлар мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

69. Агентлик ҳар чорак якуни бўйича тегишли ҳисобот даври учун архив иши ва иш юритишни ривожлантириш натижалари тўғрисидаги пресс-релиз ўз веб-сайтида ёритилиб борилишини таъминлайди.

11-боб. Якунловчи қоида

70. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини белгилаш

Т/р Лавозимлар номи Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари, коэффициентда I гуруҳ II гуруҳ III гуруҳ 1. Директор 2,924 2,658 2,416 2. Директор ўринбосари, Фондларнинг бош сақловчиси 2,658 2,416 2,197 3. Асосий фаолият, реставрация ва бошқа бўлимлар мудирлари (бошлиқлари) 2,416 2,197 1,997 4. Бошқа бўлимлар, хизматлар ва лаборатория мудирлари (бошлиқлари) 2,197 1,997 1,997 5. Архивлар сақловхонаси мудири 2,197 1,997 1,816 6. Бош: архивчи, асосий фаолият бўйича мутахассис 2,197 2,197 1,816 7. Етакчи: архивчи, археограф, палеограф, услубчи ва асосий фаолият бўйича мутахассис 1,997 1,997 1,816 8. Архивчи, услубчи, археограф, палеограф биринчи тоифали 1,997 1,997 1,651 иккинчи тоифали 1,816 1,816 1,651 9. Фондларнинг катта сақловчиси 1,816 1,816 1,651 10. Фондлар сақловчиси 1,651 1,651 1,651 11. Илмий ходимлар Етакчи илмий ходим 2,658 Х Х Катта илмий ходим 2,416 Х Х Кичик илмий ходим 2,197 Х Х 12. Реставратор Олий тоифали 2,416 2,416 2,416 биринчи тоифали 2,197 2,197 2,197 иккинчи тоифали 2,197 2,197 1,816 учинчи тоифали 1,997 1,997 1,651 13. Бош бухгалтер 2,197 2,197 1,997

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 8 февраль,

72-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2020 й., 09/20/72/0142-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

KOEFFITSIYENTLARI

Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida arxiv ishi va ish yuritishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-sentabrdagi PF-5834-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 20-sentabrdagi PQ-4463-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Davlat arxivlari va ularning filiallari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy lavozim maoshlari miqdorlarini belgilash koeffitsiyentlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida arxiv ishini boshqarishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2004-yil 3-fevraldagi 49-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-yil, 2-son, 8-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi direktori U.M. Yusupov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Telekommunikatsiyalar, IT-texnologiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish, axborot xavfsizligini taʼminlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-fevraldagi 72-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligining (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi) maqomi, asosiy vazifalari, faoliyat yoʻnalishlari, funksiyalari, huquqlari, javobgarligini, faoliyatini tashkil etish va hisobot berish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari va javobgarligini belgilaydi.

2. Agentlik arxiv ishi va ish yuritish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi hamda oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Adliya vazirligi) boʻysunadi.

3. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Adliya vazirligining buyruqlari, topshiriqlari va koʻrsatmalariga, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

4. Agentlik oʻz faoliyatini respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiradi.

5. Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlari respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

6. Agentlik Adliya vazirligi bilan kelishgan holda arxiv ishi va ish yuritish sohasida Xalqaro arxivlar kengashida va boshqa xalqaro mintaqaviy tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasi nomidan ishtirok etadi.

7. Agentlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari va Oʻzbekiston milliy arxivlari yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi bank hisobvaraqlariga ega boʻladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi markaziy davlat arxivi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivi, viloyat, shahar va tuman davlat arxivlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan muhr va blankalarga ega boʻladilar, ular yuridik shaxs hisoblanmaydi, mol-mulkka, xoʻjalik yurituvida yoki operativ boshqaruvda alohida mol-mulkka ega boʻlmaydi.

8. Agentlikning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi, qisqartirilgan nomi — “Oʻzarxiv” agentligi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Agenstvo “Uzarxiv” pri Ministerstve yustitsii Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agenstvo “Uzarxiv”;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — Agency “Uzarchive” under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agency “Uzarchive”.

9. Agentlik joylashgan joy (pochta manzili): 100043, Toshkent shahri, Chilonzor tumani, Chilonzor koʻchasi, 2-uy.

2-bob. Agentlikning tuzilmasi

10. Agentlik tizimiga quyidagilar kiradi:

Agentlik markaziy apparati;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda hududiy boshqarmalar deb ataladi);

Oʻzbekiston Milliy arxivi;

Oʻzbekiston Kinofotofono hujjatlari milliy arxivi;

Oʻzbekiston Ilmiy-texnika va tibbiyot hujjatlari milliy arxivi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi markaziy davlat arxivi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivi, viloyat, shahar va tuman davlat arxivlari va ularning filiallari (keyingi oʻrinlarda — hududiy davlat arxivlari).

11. Hududiy boshqarmalar Agentlikka hisob beradi.

Hududiy davlat arxivlari Agentlikning hududiy boshqarmalariga hisob beradi.

Oʻzbekiston Milliy arxivi, Oʻzbekiston Kinofotofono hujjatlari milliy arxivi, Oʻzbekiston Ilmiy-texnika va tibbiyot hujjatlari milliy arxivi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzbekiston milliy arxivlari) Agentlikka hisob beradi.

3-bob. Agentlikning vazifalari va funksiyalari

12. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:

arxiv ishi va ish yuritish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish va nazorat qilish;

Milliy arxiv fondi (keyingi oʻrinlarda — MAF) hujjatlarini jamlash, ularning saqlanishini, davlat hisobiga olinishini taʼminlash va ulardan keng foydalanish;

hududiy boshqarmalarni, Oʻzbekiston milliy arxivlari va hududiy davlat arxivlarini boshqarish va ularning samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash;

arxiv xizmatlarini koʻrsatishda nodavlat sektorni yanada rivojlantirish, arxiv ishi sohasida davlat-xususiy sheriklik uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

arxivshunoslik, arxeografiya, ish yuritish, elektron hujjat aylanishi sohasida ilmiy-metodik ishlarni tashkil etish va muvofiqlashtirish, ilmiy tadqiqotlar natijalarini va ilmiy-texnika yutuqlarini respublika arxivlari amaliyotiga joriy etish;

zamonaviy texnologiyalardan foydalangan holda muntazam ravishda arxiv ishi va ish yuritish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarning malakasini oshirish tizimini shakllantirish;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida mamlakatimiz va xorijiy davlatlarning ilgʻor ish tajribasini oʻrganish va ommalashtirish, xorijiy arxivlarda saqlanayotgan Oʻzbekiston tarixiga oid arxiv hujjatlari nusxalarini olib kelish.

13. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) arxiv ishi va ish yuritish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish va nazorat qilish sohasida:

arxivlar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash hamda arxiv ishini rivojlantirishga doir davlat dasturlarini ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

arxiv hujjatlarini arxivlarda, muzeylarda, kutubxonalarda, ilmiy muassasalar va boshqa joylarda jamlash, hisobga olish, saqlash va foydalanish masalalari boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi va Adliya vazirligiga kiritadi hamda ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi;

saqlash muddati koʻrsatilgan namunaviy boshqaruv hujjatlarining roʻyxatini ishlab chiqadi, davlat hokimiyati organlari, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan ishlab chiqilgan saqlash muddati koʻrsatilgan sohaviy va tarmoq hujjatlarning roʻyxatlarini kelishadi;

arxiv hujjatlarini alohida qimmatli hujjatlar va noyob hujjatlar sirasiga kiritish tartibini, shuningdek, sugʻurta nusxalarini yaratish va saqlash tartibini ishlab chiqadi va Adliya vazirligiga kiritadi;

arxiv hujjatlarini MAF tarkibiga kiritadi va uning tarkibidan chiqaradi;

Oʻzbekiston Respublikasining arxiv ishi va uni yuritish sohasidagi xalqaro faoliyatini amalga oshiruvchi vakolatli davlat organi sifatida ish koʻradi. Xalqaro tashkilotlarning arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi kongresslarida, syezdlarida, konferensiyalarida Oʻzbekiston Respublikasi nomidan ishtirok etadi, arxiv ishi va ish yuritish sohasida xalqaro idoralararo bitimlar va shartnomalarni belgilangan tartibda tuzishda qatnashadi va idoralararo hamkorlik hujjatlarni tuzadi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi xalqaro, hukumatlararo bitimlar va shartnomalar loyihalarini tayyorlaydi;

arxiv ishi va ish yuritish holatini tahlil qiladi, qonuniylik va tendensiyalarini oʻrganadi hamda ularni rivojlantirish yoʻnalishlarini belgilaydi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi qonunchilikka rioya qilish va huquqiy munosabatlar masalalari boʻyicha ommaviy axborot vositalari orqali axborot-tushuntirish ishlarini olib boradi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida nazoratni amalga oshiradi hamda aniqlangan qonunchilik buzilishi holatlarini bartaraf etishga va ularning yuzaga kelishiga sabab boʻladigan shart-sharoitlarning oldini olish boʻyicha tegishli tashkilotlarga koʻrib chiqishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritadi;

MAFga tegishli alohida qimmatli va noyob hujjatlarning sugʻurta fondi markazlashtirilgan holda saqlanishini tashkil etadi;

hujjatlar shakllanishi jarayoni va hujjatlar aylanishi hajmi monitoringini olib boradi;

davlat arxivlarida arxiv hujjatlarini maxfiylikdan chiqarish ishlarini tashkil etadi;

arxiv ishi sohasida aniqlangan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnomalar tuzadi va sudlarga kiritadi;

davlat arxivlari tomonidan koʻrsatiladigan pulli xizmatlarning yagona narxnomasini tasdiqlaydi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlarda arxiv ishi hamda ish yuritishning holati ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi, shu jumladan, arxiv hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va ulardan foydalanish ishlari tashkil etilishini, hujjatlar saqlanishi, koʻrsatilgan arxivlarga berilishi va ulardan foydalanish boʻyicha belgilangan tartibga rioya etilishini nazorat qiladi;

MAF hujjatlarini doimiy saqlovchi vazirliklar, idoralar, tarmoq davlat fondlari va tashkilotlarining arxiv ishi va ish yuritishga doir meʼyoriy hujjatlarini belgilangan tartibda kelishadi;

davlat organlari va tashkilotlarining xizmat doirasida foydalanish uchun (keyingi oʻrinlarda — XDFU) grifli hujjatlar bilan ishlashga doir faoliyatini muvofiqlashtiradi;

davlat organlari va tashkilotlarining XDFU grifli hujjatlar bilan ishlashga doir faoliyatini monitoring va nazorat qiladi;

XDFU grifli hujjatlar bilan ishlash ustidan nazoratni amalga oshirishda tegishli davlat organlari va tashkilotlari, shu jumladan, huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

XDFU grifli hujjatlar bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari buzilishlari aniqlanganda, ularni bartaraf etish boʻyicha majburiy koʻrsatmalar beradi;

b) MAFning hujjatlarini jamlash, ularning saqlanishini, davlat hisobiga olinishini taʼminlash va ulardan keng foydalanish sohasida:

MAF hujjatlari davlat roʻyxatiga olinishini tashkil qiladi va Davlat katalogini yuritadi;

MAF hujjatlarini doimiy saqlaydigan arxivlar va tashkilotlarga roʻyxatga olish guvohnomalarini beradi;

MAF noyob hujjatlari Davlat reyestrini yuritadi;

arxiv hujjatlari davlat arxivlariga topshirilishi lozim boʻlgan tashkilotlarning roʻyxatini tuzish tartibini ishlab chiqadi;

hujjatlarni respublika va mahalliy ahamiyatga ega boʻlgan arxiv fondlari tarkibiga kiritish, respublika ahamiyatiga ega boʻlgan fondlarni davlat arxivlarida toʻplash, shuningdek respublika miqyosidagi hujjatlarni davlat arxivlariga berish va aksincha masalalarini hal qiladi;

davlat mulkida boʻlgan arxiv hujjatlarini yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini, shuningdek MAFning davlatga tegishli boʻlmagan qismi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlarini yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini vaqtincha olib chiqishga ruxsatnomalar beradi;

MAFning davlatga tegishli boʻlmagan qismi hujjatlarini, shuningdek, fuqarolarda saqlanayotgan qadimiy hujjatlar, kitoblar, qoʻlyozmalar va boshqa materiallarni sotib olish yuzasidan davlatning imtiyozli huquqini amalga oshiradi, bu borada tizimdagi hududiy boshqarmalar va davlat arxivlariga koʻmaklashadi;

talabgorlarni arxiv hujjatlarini tartibga keltirishga kompetentligi yuzasidan belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtkazadi va Kasbiy kompetentlik toʻgʻrisida guvohnoma beradi;

v) hududiy boshqarmalarni, Oʻzbekiston milliy arxivlari va hududiy davlat arxivlarini boshqarish va ularning samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash sohasida:

davlat arxivlari faoliyatini boshqarishni amalga oshiradi, ularning tuzilmasini takomillashtirish va tarmoqni rivojlantirish ishlarini tashkil etadi va olib boradi;

arxiv ishi va ish yuritishni rivojlantirish boʻyicha davlat dasturlarini ishlab chiqadi va amalga oshiradi, respublikada sohani rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini, yigʻma yillik va istiqbolli rejalarini ishlab chiqadi;

idoraviy arxivlar tarmogʻini rivojlantirish va ishini tashkil etish boʻyicha tadbirlarda ishtirok etadi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida qonunchilik hujjatlarini amalga oshirishda yagona yondashuvni taʼminlaydi;

idoraviy arxivlarning arxiv xizmatlari ishiga, respublika miqyosidagi davlat organlari ish yuritishida hujjatlarning tashkil etilishiga tarmoqlararo tashkiliy-metodik rahbarlikni va nazoratni amalga oshiradi;

arxivlar faoliyatini va arxivlarni jamlash manbalari bilan ishlash holatini hamda arxivlar, idoraviy arxivlar va tashkilotlarda arxiv hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va foydalanish ishlarini tahlil qiladi va baholaydi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida jismoniy va yuridik shaxslarning soʻrovlari oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini tashkil etadi, xorijdan kelgan soʻrovlar ijrosini taʼminlaydi;

g) arxiv xizmatlarini koʻrsatishda nodavlat sektorini yanada rivojlantirish, arxiv ishi sohasida davlat-xususiy sheriklik uchun qulay shart-sharoitlar yaratish sohasida:

nodavlat arxivlar tarmogʻini kengaytish, davlat-xususiy sheriklik loyihasi konsepsiyasini, sohaga oid oʻz vakolatiga kiruvchi ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

nodavlat arxivlari egalariga ularning hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va foydalanishda koʻmaklashadi;

d) arxivshunoslik, arxeografiya, ish yuritish, elektron hujjat aylanishi sohasida ilmiy-metodik ishlarni tashkil etish va muvofiqlashtirish, ilmiy tadqiqotlar natijalarini va ilmiy-texnika yutuqlarini respublika arxivlari amaliyotiga joriy etish sohasida:

arxivshunoslik, arxeografiya, hujjatshunoslik boʻyicha ilmiy-metodik ishlarni tashkil etadi va ularni muvofiqlashtiradi hamda ilmiy-tadqiqot va ilmiy-texnika yutuqlarini respublika arxivlari amaliyotiga tatbiq etadi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida yuridik va jismoniy shaxslar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlarni ularning respublika va mahalliy darajadagi faoliyati uchun teng shart-sharoitlar yaratish yoʻli bilan muvofiqlashtirib boradi, foydalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qiladi;

arxiv hujjatlaridan foydalanish samaradorligi va arxiv axborotiga boʻlgan davlat va jamiyat ehtiyojlarini oʻrganish boʻyicha ishlarni muvofiqlashtiradi;

MAF hujjatlari tarkibi va mazmuniga oid axborotlar qidiruvini taʼminlash uchun maʼlumotlar bazalarini, shuningdek, anʼanaviy tarzdagi arxiv maʼlumotlarini yaratishni tashkil qiladi;

arxiv ishida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish va qoʻllashni amalga oshiradi;

davlat arxivlarida axborot resurslarini, shu jumladan, elektron MAF va boshqa arxiv hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va foydalanish ishlarini tashkil etadi;

elektron hujjatlarni saqlash tizimlari va elektron hujjat aylanishi tizimlariga namunaviy funksional talablarni belgilaydi;

hujjatlarning, shu jumladan davlat axborot resurslarining qimmatliligini aniqlash ekspertizasini hamda ularni doimiy saqlash uchun davlat arxivlariga, shu jumladan, elektron arxivlarga tanlab olishni tashkil qiladi;

davlat arxivlarida MAFga doir axborot resurslari va elektron hujjatlarning axborot xavfsizligini taʼminlashni tashkil qiladi;

elektron arxivlarni yuritish metodikasini ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

e) zamonaviy texnologiyalardan foydalangan holda muntazam ravishda arxiv ishi va ish yuritish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarning malakasini oshirish tizimini shakllantirish sohasida:

arxivlar, idoraviy arxivlar va tashkilotlar xodimlarining arxiv ishi va ish yuritish boʻyicha malakasini oshirishni tashkil etadi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida mutaxassislarni sifatli tayyorlash borasida oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalariga koʻmaklashadi;

xalqaro moliyaviy institutlarning, xorijiy davlatlarning arxiv ishi va ish yuritishni rivojlantirish uchun ajratilgan grantlaridan foydalanishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilaydi;

arxiv ishi va ish yuritishni rivojlantirishga investitsiyalar, shu jumladan, xorijiy investitsiyalarni jalb qilish boʻyicha tashkiliy ishlarni olib boradi;

j) arxiv ishi va ish yuritish sohasida mamlakatimiz va xorijiy davlatlarning ilgʻor ish tajribasini oʻrganish va ommalashtirish, xorijiy arxivlarda saqlanayotgan Oʻzbekiston tarixiga oid arxiv hujjatlari nusxalarini olib kelish sohasida:

xorijiy arxiv muassasalari, xalqaro, mintaqaviy va xorijiy tashkilotlar bilan arxiv hujjatlari va ularning nusxalari xalqaro almashinuvini amalga oshiradi, arxiv ishi va ish yuritish sohasida chet el tajribasini oʻrganish va ulardan foydalanilishini tashkil qiladi;

Oʻzbekiston Respublikasining tegishli xalqaro shartnomalaridan kelib chiqadigan majburiyatlarning bajarilishini oʻz vakolati doirasida taʼminlaydi;

milliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda xorijiy davlatlarda saqlanayotgan, mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga oid arxiv hujjatlarini aniqlashni, ularning maʼlumotlar bazasini yaratish va uni muntazam yangilab borishni, shuningdek, mazkur hujjatlarning koʻchirma nusxalarini, foto va video tasvirlarini olib kelishni taʼminlaydi;

faoliyat yoʻnalishi boʻyicha xorijiy davlatlardagi muzey va fondlar, arxivlar, ilmiy-madaniy muassasalar bilan oʻzaro madaniy aloqalarni yoʻlga qoʻyadi, turli anjumanlar, konferensiya va koʻrgazmalar tashkil etadi;

xorijiy davlatlarda saqlanayotgan arxiv hujjatlari va ularning nusxalarini yurtimizga qaytarish yuzasidan muzokaralar olib boradi va zarur chora-tadbirlar koʻradi, bu borada xalqaro miqyosdagi ilgʻor tajribani oʻrganadi va amaliyotga joriy etadi;

respublika tashqarisidagi arxiv hujjatlarini qaytarish toʻgʻrisidagi takliflarni koʻrib chiqadi va belgilangan tartibda kiritadi, chet ellarda saqlanayotgan Oʻzbekiston tarixiga oid arxiv hujjatlarini aniqlash, ularni yoki ularning nusxalarini sotib olishni tashkil etadi;

respublikadagi hamda xorijdagi mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga oid arxiv hujjatlarini ommaviy axborot vositalarida, jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻida keng yoritishni, ular haqidagi bibliografik maʼlumotlar, kataloglar, kitob-albomlar va boshqa matbaa mahsulotlarini nashr etib borishni taʼminlaydi.

Agentlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

14. Agentlik markaziy apparati tarkibiy tuzilmalari, hududiy va tarkibiy tuzilmalarining funksiyalari, agar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlarida boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa, tegishlicha adliya vaziri va “Oʻzarxiv” agentligi direktori tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadigan nizomlar va ustavlar bilan belgilanadi.

4-bob. Agentlik va uning tuzilmalarining huquqlari hamda javobgarligi

1-§. Agentlikning huquqlari va javobgarligi

15. Agentlik oʻziga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga, Adliya vazirligiga normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda kiritish;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish, zarur hollarda, boshqa vazirliklar va idoralar bilan birgalikda qoʻshma qarorlar va boshqa hujjatlar qabul qilish;

Agentlikning vakolatiga kiruvchi masalalarda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining faoliyatini muvofiqlashtirish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan Agentlik vakolatiga tegishli masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni soʻrash va bepul olish;

Agentlikning vakolatiga kiruvchi masalalarda sudlarga arizalar va daʼvolarni kiritish;

arxiv ishi va ish yuritish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligini bartaraf qilish haqida davlat tashkilotlariga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritish;

vazirliklar, idoralar, tarmoqlararo davlat jamgʻarmalari va MAFning hujjatlarini doimiy saqlashni amalga oshiruvchi tashkilotlarning sohaga doir faoliyatini muvofiqlashtirish;

Agentlikning vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha zarur maʼlumotlarni davlat statistika organlari, davlat soliq xizmati organlari, Davlat xizmatlari markazi va boshqa vazirliklar va idoralardan bepul olish;

Agentlik va uning tarkibiy tuzilmasidagi hududiy boshqarmalari va davlat arxivlarining davlat mulkini, oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida bir tuzilmadan boshqasiga bepul oʻtkazish;

Agentlik xodimlari va uning hududiy boshqarmalari va davlat arxivlari tomonidan arxiv ishini rivojlantirishning asosiy koʻrsatkichlari parametrlari bajarilishini hisobga olgan holda moddiy ragʻbatlantirish tartibini, miqdorini va shartlarini belgilash;

Agentlik vakolatlariga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalariga kiritish;

arxiv ishi va ish yuritish sohasida xalqaro shartnomalar va idoralararo bitimlarni tuzish, xalqaro, hukumatlararo bitimlar loyihalarini ishlab chiqish;

Adliya vazirligi bilan kelishgan holda, arxiv ishi va ish yuritish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini xalqaro miqyosda himoya qilish;

oʻz vakolatlari doirasida yuridik va jismoniy shaxslar uchun arxiv ishi va ish yuritish sohasida majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

MAF hujjatlarini doimiy saqlovchi respublika davlat arxivlari, tarmoq davlat fondlari, vazirliklar, idoralar, tashkilotlar, kutubxonalar va muzeylarning qoʻlyozmalar boʻlimlari, nodavlat notijorat tashkilotlar, shu jumladan, siyosiy partiyalar, diniy tashkilotlar, boshqa yuridik shaxslardan, shuningdek, fuqarolardan MAFning Davlat katalogi uchun tegishli maʼlumotlarni olish;

mansabdor shaxslarning MAF hujjatlarining oʻgʻirlanishi, yaroqsiz holga keltirilishi, yashirilishi, yoʻqotilishi yoki noqonuniy yoʻq qilinishiga olib kelgan shart-sharoitlar yaratilganligi toʻgʻrisida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar qilish;

arxiv ishi va ish yuritish masalalarini koʻrib chiqish uchun doimiy va vaqtincha komissiyalar, kengashlar, ishchi guruhlar tashkil etish;

arxiv ishini va ish yuritish hujjatlarini tashkil qilish sohasida vazirliklar, idoralar va tashkilotlar tomonidan ishlab chiqilgan qoidalar, nizomlar, koʻrsatmalar, oʻquv dasturlari va boshqa hujjatlarni kelishish;

oʻz vakolati doirasida arxiv ishi va ish yuritish sohalarida xalqaro tashkilotlar bilan, shuningdek, mansabdor shaxslar va fuqarolar bilan oʻzaro hamkorlik qilish;

arxiv ishi, hujjatshunoslik va arxeografiya sohalarida ilmiy-tadqiqot ishlari va boshqa ishlar uchun tanlov eʼlon qilish;

oʻz xizmat vazifalarini bajarish uchun Agentlikning mansabdor shaxslari arxivlar, idoraviy arxivlarga, davlat organlari, davlat organlari va xoʻjalik birlashmalarining ish yuritish xizmatlariga, shuningdek tashkilotlarga kirish;

Oʻzbekiston Milliy arxivining davriy nashrlari saqlovxonasiga tarixiy ilmiy nashrlar va davriy nashrlar nazorat nusxalarini olish;

Agentlik arxiv hujjatlari saqlanishini yaxshilash maqsadida oʻz vakolatlari doirasida davlat arxivlari binolarini va qoʻshimcha saqlovxonalarini qurish, rekonstruksiya qilish, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash ishlarini qoʻshimcha moliyalashtirish, moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini tekshirish hamda ular orasida bino yoki inshootlarni, asosiy vositalarni oʻtkazish, taqsimlash yoki qayta taqsimlash ishlarini amalga oshirish;

Agentlik vakolati doirasida tashkilotlarni tugatish komissiyasi faoliyatida ishtirok etish;

Agentlikning rasmiy veb-saytida va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida respublika arxivlarida saqlanayotgan tarixiy hujjatlarni eʼlon qilish;

MAFning davlatga tegishli boʻlmagan qismi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlari tasarrufdan chiqarilishi yoki universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtishi haqida yozma shaklda xabardor qilinishini talab qilish;

davlat arxivlarida MAF hujjatlari yoʻqolganligi, nobud boʻlganligi, shikast yetkazilganligida ularni Markaziy ekspert tekshiruv komissiyasi qaroriga koʻra davlat hisobidan chiqarishni tashkil qilish.

Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Agentlik:

oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish, shuningdek arxiv ishi va ish yuritish sohasida davlat siyosatini samarali amalga oshirish;

oʻz faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlariga soʻzsiz erishilishini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlar, shuningdek, Agentlik tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

oʻz faoliyati sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi;

fukarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquklariga rioya etilishini va ularning qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash uchun javob beradi.

2-§ . Agentlik markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi

17. Agentlikning markaziy apparati oʻziga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan Agentlikning markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan, tahlil qilish va ishlash uchun zarur boʻlgan materiallar hamda maʼlumotlarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va boshqa hujjatlarni soʻrash va olish;

Agentlikda koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun zarur boʻlganda Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hamda vakillarini jalb qilish, ushbu maqsadlar uchun ekspert va ishchi guruhlarni tashkil etish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlardan ular kiritgan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini qayta ishlab chiqishni talab qilish, zarur boʻlganda ularni qayta koʻrib chiqish uchun qaytarish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hamda vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

tezkor hal etilishi lozim boʻlgan va Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlariga topshiriqlar berish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining qabul qilingan qonunchilik hujjatlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, adliya vazirining buyruqlari, topshiriqlari va koʻrsatmalari, shuningdek, Agentlik va uning rahbariyatining hujjatlari va topshiriqlari bajarilishiga oid faoliyatini oʻrganish va tekshirish;

Agentlikka yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun ilmiy-tadqiqot, loyihalash, konstruktorlik tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslarni ularning xohishiga koʻra hamda shartnoma asosida jalb etish;

arxiv ishi va ish yuritishning yillik hamda istiqbolli rejalarini tasdiqlash va ustuvor yoʻnalishlarni belgilash;

sohada korrupsiya illatlarining oldini olish va ogohlantirish boʻyicha choralar koʻrish;

Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish;

qonunchilik hujjatlarida Agentlik tomonidan tartibga solinadigan sohadagi masalalar mavzusida noshirlik faoliyatini amalga oshirish;

hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan qabul qilingan qarorlarni bekor qilish, toʻxtatib turish (toʻliq yoki qisman) yoki ularni qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

mustaqil tarkibiy tuzilma rahbari tomonidan Agentlik direktorining buyrugʻi asosida belgilab berilgan masalalar yuzasidan chiqish xatlariga imzo qoʻyish;

MAF arxiv hujjatlarini shakllantirish hamda MAFning Davlat katalogi va noyob hujjatlari Davlat reyestrini yuritish;

arxiv hujjatlaridan davlat, jamiyat va fuqarolar manfaatlari uchun foydalanish;

hududiy boshqarmalar, davlat arxivlari, Jamgʻarma faoliyatini tashkil etish;

Agentlikka yuklangan vazifalarni sifatli amalga oshirishda hududiy boshqarma, davlat arxivlari hamda xodimlarini jalb etish;

Agentlik markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

18. Agentlik markaziy apparati:

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

arxiv ishini rivojlantirishning rejalari, kutilayotgan istiqboldagi va joriy koʻrsatkichlarga erishish boʻyicha Agentlik boʻlimlarining faoliyatini tashkil etish;

Agentlik tomonidan koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlarni, shuningdek, Agentlik qabul qiladigan qarorlarni sifatli tayyorlash va ekspertizadan oʻtkazish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar amalga oshirilishini tashkil etish;

arxiv sohasida fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlash uchun javob beradi.

3-§. Agentlik hududiy boshqarmalarining xuquqlari va javobgarligi

19. Agentlikning hududiy boshqarmalari yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni davlat organlari va tashkilotlari hamda xoʻjalik birlashmalarining hududiy boʻlimlaridan, davlat va nodavlat arxivlaridan, tashkilotlardan soʻrash va olish;

Agentlik vakolatlariga taalluqli sohadagi muhim muammolar yechimi boʻyicha takliflar tayyorlash va ularni koʻrib chiqish uchun hududiy komissiyalar, kengashlar va ishchi guruhlar tashkil qilish;

oʻz vakolatlari doirasidagi masalalar yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritish;

tashkilotlar, kutubxonalar va muzeylardan, shuningdek, MAF hujjatlarini doimiy ravishda saqlab turuvchi fuqarolardan Davlat katalogiga kiritish uchun zarur maʼlumotlarni olish;

jismoniy va yuridik shaxslardan ularda mavjud boʻlgan tarixiy, ilmiy ahamiyatga ega boʻlgan hujjatlarni ularning roziligi bilan xarid qilish va qabul qilib olish;

tashkilotlar vakillarining idoraviy arxiv ishi va ish yuritishda hujjatlarni tashkil etishga doir masalalarini eshitish;

tashkilotlarga idoraviy arxiv ishlarida va ish yuritishdagi hujjatlarni yuritishda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishda majburiy koʻrsatmalar berish;

mansabdor shaxslarning davlat va idoraviy arxivlarida, shuningdek, tashkilotlarda saqlanayotgan MAF va shaxsiy tarkibga oid hujjatlarning oʻgʻirlanishi, yaroqsiz holga keltirilishi, yashirilishi yoki noqonuniy yoʻq qilinishiga olib kelgan shart-sharoitlar toʻgʻrisida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar qilish;

arxiv ishi sohasida aniqlangan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnomalar tuzish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari vakolati doirasida tashkilotlarni tugatish komissiyasi faoliyatida ishtirok etish;

arxiv ishi va ish yuritish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligini bartaraf qilish haqida davlat tashkilotlariga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritish;

hududiy boshqarmalar oʻzining vakolatlari doirasida oʻzlariga berilgan vazifalardan kelib chiqqan boshqa huquqlarga ham ega.

20. Agentlikning hududiy boshqarmalari:

hududiy davlat arxivlari bilan birgalikda oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

oʻzining faoliyati bilan bogʻlik boʻlgan prognoz koʻrsatkichlariga erishilishini taʼminlash;

Agentlikka kiritilayotgan hujjatlar loyihalari va takliflar, shuningdek, Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

hududiy davlat arxivlarida aniqlangan muammolarni kompleks va chuqur tahlil qilish hamda umumlashtirish asosida arxiv ishi va ish yuritish sohasini rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash;

arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi muammolarni hal qilish uchun dasturlarni, harakat rejalarini, “yoʻl xaritalari”ni va boshqa dasturiy hujjatlar ijrosini samarali amalga oshirish;

arxiv sohasida fuqarolarning va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlash;

hududiy davlat arxivlarida saqlanayotgan arxiv hujjatlari saqlanishini tashkil etish;

MAF Davlat katalogiga kiritiladigan maʼlumotlarni umumlashtirish va taqdim etish;

arxiv hujjatlaridan davlat, jamiyat va fuqarolar manfaatlari uchun foydalanish;

hududiy davlat arxivlari tomonidan Jamgʻarmaga mablagʻlar oʻz vaqtida va toʻliq tushishini taʼminlash;

hududiy davlat arxivlari faoliyati samarali olib borilishini tashkil etish uchun javob beradi.

5-bob. Agentlik rahbarlarining asosiy funksional vazifalari

21. Quyidagilar Agentlik direktorining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Agentlik faoliyati boʻyicha umumiy rahbarlikni amalga oshirish, Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining normativ hujjatlari va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dastur va kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha tanqidiy va chuqur tahlillarni oʻtkazish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari hamda uning tarkibiy tashkilotlari faoliyati bilan bogʻliq istiqboldagi koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, tegishli vazirliklar va idoralar bilan Agentlik faoliyati doirasiga kiradigan masalalar boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi yigʻilishlarida va uning Rayosati majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalar yuzasidan qatnashish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri va uning oʻrinbosarlari, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining topshiriqlari va koʻrsatmalarini bajarish;

oʻz oʻrinbosarining va Agentlikning boshqa mansabdor shaxslarining vakolatlarini belgilash, Agentlik faoliyatining maʼlum bir sohalarini boshqarishda oʻzining oʻrinbosari hamda boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligi darajasini belgilash;

Agentlikning faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, davriy ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri buyruqlari, topshiriqlari va koʻrsatmalari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Agentlikning faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlar amalga oshirilishi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , shuningdek, Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari ijrosini nazorat qilishning yangi mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2025-yil 30-sentabrdagi 616-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tashkilotlar va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Agentlik xodimlari, hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar xodimlarining tizimli ravishda malakasini oshirishni tashkil etish;

Agentlik tizimida xodimlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish hamda hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar kadrlari zaxirasini shakllantirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, Agentlikka ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professionalligi va oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlashga qaratilgan choralarni amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi topshiriqlariga oʻz tashabbusiga koʻra normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishini, ular “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga muvofiq ravishda oʻz vaqtida kiritilishini tashkil etish, ularning Vazirlar Mahkamasi apparatida puxta ishlanishida, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilinishi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;

“ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihasi faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq Agentlikning qonun loyihalarini tayyorlash faoliyatini tashkil etish;

Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha buyruqlar, farmoyishlar, koʻrsatmalar chiqarish va normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur boʻlganda boshqa vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlar qabul qilish;

Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni puxta huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa turdagi ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishish (viza qoʻyish);

Agentlik rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

oʻrinbosarining, hududiy boshqarmalar va davlat arxivlarining rahbarlari faoliyatining samaradorligi va natijalarini tanqidiy tahlil qilishni tizimli ravishda olib borish, Agentlik yigʻilishlarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, natijalar asosida zarur choralarni koʻrish;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarning rahbarlari faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish yoki intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarini ragʻbatlantirish yoki intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, egallab turgan lavozimlarda keyinchalik qolishining maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

Agentlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan “Oʻzarxiv” agentligi va uning tizimidagi arxiv ishi hududiy boshqarmalari xodimlarining odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlashni nazorat qilish;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa qonunbuzarliklarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, shuningdek, huquq amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish yoʻli bilan ularni aniqlash, tahlil qilish, ularni yuzaga keltiruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish;

Agentlik, hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlarning ishlarini tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etishni taʼminlash;

aholi va tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro aloqani amalga oshirishda koʻrsatilayotgan davlat arxiv xizmatlarining “yagona darcha” tamoyilini joriy qilish orqali ularning samaradorligi, sifati va qulayligini oshirish va “ Elektron hukumat toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsan qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni belgilangan muddatlarda va tartibda amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali oʻzaro aloqani tashkil qilish, ularning faoliyatida Agentlik rahbariyati va xodimlarining faol qatnashuvini, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasidan tushayotgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat siri va maxfiy axborotni tashkil qilgan axborot bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish;

Agentlik va uning kollegial organlari (hayʼat, ilmiy va jamoat kengashlari) faoliyatini tashkil etish;

davlat arxivlarini moliyalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash ishlarini tashkil etish;

Agentlik va hududiy boshqarmalar hamda davlat arxivlarining fuqaro muhofazasi masalalarini tashkil etish;

Davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida, shuningdek, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Agentlik nomidan ishtirok etish;

Agentlik Hayʼati majlislarida raislik qilish;

zarurat boʻlganda, boshqaruv xodimlarining belgilangan umumiy soni va mehnatga haq toʻlash fond jamgʻarmasi doirasida Agentlik markaziy apparati, hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlarning tuzilmalari loyihalarini tasdiqlash uchun Adliya vazirligiga kiritish;

Agentlikning idoraviy mansub tuzilmalari boshqaruv xodimlari cheklangan sonini tasdiqlash uchun Adliya vazirligiga kiritish;

mahalliy va xorijiy malakali mutaxassislarni xodimlar va maslahatchilar sifatida jalb qilish, ularga istisno tariqasida Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga ish haqi va boshqa toʻlovlarni belgilangan tartibda amalga oshirish;

Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga Agentlikning markaziy apparati va hududiy boshqarmalar xodimlariga asosiy egallab turgan lavozimlari boʻyicha lavozim maoshlariga, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan qatʼi nazar, ustama va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlarni belgilash;

Agentlik markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari toʻgʻrisidagi nizomlarni, shuningdek, Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar nizomlarini hamda ustavlarini tasdiqlash

Agentlik markaziy apparati xodimlari, hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari bilan qonunchilikda belgilangan tartibda mehnat shartnomalarini tuzish va bekor qilish;

Agentlik markaziy apparati, hududiy boshqarmalar va tarkibiy tuzilmalar xodimlari bajarishi shart boʻlgan buyruqlar va farmoyishlar qabul qilish hamda koʻrsatmalar berish;

Agentlik tizimida faoliyat yuritayotgan xodimlarni ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal etish, alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni Oʻzbekiston Respublikasining davlat mukofotlari bilan taqdirlashga taqdim etish, shuningdek, soha tarmoqlarini rivojlantirishda alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarga “Oʻzarxiv” agentligining koʻkrak nishonlari va faxriy yorliqlari hamda boshqa ragʻbatlantirishlar bilan taqdirlash;

Agentlik mol-mulkini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;

Agentlik xodimlarini hamda hududiy boshqarma va idoraviy mansub tashkilotlar xodimlarini tizimli ravishda tayyorlash va xorijiy mamlakatlarda malakasini oshirishni tashkil etish.

22. Quyidagilar Agentlik direktori oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Agentlik rahbari vaqtincha boʻlmaganida uning vazifalarini bajarish;

Agentlikning oʻzi nazorat qiladigan idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

Agentlik faoliyatining oʻzi nazorat qiladigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichilariga erishishni soʻzsiz taʼminlash chora-tadbirlarini koʻrish, tuzilmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalarning rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishini nazorat qilishni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri buyruqlari, topshiriqlari va koʻrsatmalari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlar amalga oshirilishi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , shuningdek, Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari ijrosini nazorat qilishning yangi mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2025-yil 30-sentabrdagi 616-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Agentlik hayʼati qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri va Agentlik direktorining buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha direktorga takliflar taqdim etish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish choralarini koʻrish;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Agentlik tarkibiy tuzilmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalari Agentlik direktori tomonidan koʻrib chiqilishi va imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun kiritish, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqilishida Agentlik direktorining topshirigʻiga asosan ishtirok etish;

Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash;

xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar rahbarlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Agentlik hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

sohaga oid masalalar boʻyicha Agentlik faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy chora-tadbirlar koʻrish, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni Agentlik direktoriga kiritish;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha Agentlik direktoriga taklif kiritish, funksional vazifalar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlar koʻrish;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy tuzilmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan “Oʻzarxiv” agentligi va uning tizimidagi arxiv ishi hududiy boshqarmalari xodimlarining odob-axloq qoidalariga rioya etish, oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar rahbarlari va xodimlari tomonidan ushbu qoidalarga rioya etilishini taʼminlash;

davlat xizmatlari samaradorligini, ulardan erkin foydalanishni va koʻrsatilishi sifatini oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “ Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni, Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsan qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni belgilangan muddatlarda va tartibda amalga oshirish;

davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

rejalashtirish, hisobotni yuritish, pullik xizmatlardan foydalanish, MAF arxiv hujjatlarini nashr etish, ilmiy axborotlarni tarqatish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va davlat arxivlari amaliyotida elektron maʼlumotlar bazalarini yaratish, ijtimoiy-huquqiy va mavzuli soʻrovlarni bajarishni taʼminlash, idoraviy arxivlar va ish yuritish faoliyati hujjatlarini jamlash va qimmatliligini aniqlash ekspertizasini oʻtkazish ishlarini tashkil etish;

Oʻzbekiston milliy arxivlarining ilmiy-tadqiqot va metodik ishlarini tashkil etish;

Agentlikning Markaziy ekspert tekshirish komissiyasi, Arxiv ishi boʻyicha Jamoatchilik Kengashi va Ilmiy kengash faoliyatini muvofiqlashtirish;

davlat arxivlari va idoraviy arxivlarda arxiv ishi va ish yuritish holati ustidan davlat nazoratini taʼminlash;

“Arxiv ishi toʻgʻrisida” gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni va arxiv ishi sohasidagi boshqa qonunchilik hujjatlari ijrosini tashkil etish.

23. Quyidagilar Agentlik markaziy apparati tarkibiy tuzilmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari xisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya kilish;

tegishli tuzilma faoliyatiga bevosita rahbarlikni amalga oshirish, ushbu tuzilmaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;

Agentlikning hududiy va tarkibiy tuzilmalari faoliyatini oʻz vakolatlari doirasida muvofiqlashtirish;

prognoz koʻrsatkichlarining bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda Agentlikning hududiy va tarkibiy tuzilmalari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrish boʻyicha takliflarni Agentlik direktorining nazorat qiluvchi oʻrinbosarlariga kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri buyruqlari, topshiriqlari va koʻrsatmalari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlar amalga oshirilishi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , shuningdek, Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari ijrosini nazorat qilishning yangi mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2025-yil 30-sentabrdagi 616-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tarkibiy tuzilmalar xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Agentlik hayʼati qarorlari, direktorning buyruqlari va farmoyishlari, uning oʻrinbosarlari koʻrsatmalari hamda topshiriqlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy tuzilmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy tuzilmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, Agentlik hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatiga amaliy va metodik yordam berish;

tarkibiy tuzilmalar faoliyati sohalariga oid qonun hujjatlari va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Agentlik rahbariyatiga kiritish;

tarkibiy tuzilmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda direktor oʻrinbosarlariga takliflar taqdim etish, professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

tarkibiy tuzilmalar tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, tarkibiy tuzilmalarda tayyorlangan hujjatlar loyihalarini direktor tomonidan koʻrib chikilishi va imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun koʻrib chiqish va viza qoʻyish, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy rioya qilgan holda va oʻz vaqtida Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlash, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari Vazirlar Mahkamasining apparatida koʻrib chiqilishida Agentlik rahbariyati topshirigʻiga asosan ishtirok etish;

tarkibiy tuzilmaga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni puxta huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

tarkibiy tuzilmalar xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlarni koʻrish;

Agentlik xodimlari “Oʻzarxiv” agentligi va uning tizimidagi arxiv ishi hududiy boshqarmalari xodimlari odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy tuzilmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq koʻrib chiqish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsan qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni belgilangan muddatlarda va tartibda amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish;

eng yaxshi davlat va idoraviy arxivlar tanlovlarini tashkil etish, arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi namunali xodimlarni aniqlash va mukofotlash yuzasidan Agentlik rahbariyatiga takliflar kiritish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, shuningdek, boshqa tashkilotlarda arxiv ishi va ish yuritish holati ustidan vakolati doirasida davlat nazoratini amalga oshirish;

arxiv hujjatlari va arxiv fondlari xavfsizligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish, idoraviy saqlov va davlat saqlovi bosqichida arxiv hujjatlari noqonuniy yoʻq qilinishiga yoʻl qoʻymaslik, shuningdek, MAF hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va ulardan foydalanishni tashkil etish;

24. Quyidagilar Agentlikning hududiy boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

hududdagi davlat arxivlari faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, Agentlikning buyruqlari bilan ushbu boshqarmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

hududiy boshqarmalar, hududiy davlat arxivlari va ularning filiallari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichilariga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

hududiy boshqarmalar tizimidagi davlat arxivlari va ularning filiallari faoliyatini nazorat qilish va muvofiqlashtirish;

hududiy boshqarma hamda hududiy davlat arxivlari va ularning filiallari xodimlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlari, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri buyruqlari, topshiriqlari va koʻrsatmalari ijrosi taʼminlanishini, ijro intizomi mustahkamlanishi boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlar amalga oshirilishi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son hamda “ Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son farmonlariga hamda “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , shuningdek, Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari ijrosini nazorat qilishning yangi mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2025-yil 30-sentabrdagi 616-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun xodimlarning shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Agentlik hayʼati qarorlari, direktorning buyruqlari, farmoyishlari va uning oʻrinbosarlari koʻrsatmalari hamda topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

Agentlik faoliyati sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlik qilish;

xodimlarning vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida majburiyatlarni taqsimlash, hududiy davlat arxivlari va ularning filiallarining boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, hududiy davlat arxivlari va ularning filiallarini boshqarishda mansabdor shaxslarning javobgarligini belgilash;

hududiy boshqarma, hududiy davlat arxivlari va ularning filiallari faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;

hududiy boshqarmada, hududiy davlat arxivlarida va ularning filiallarida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, hududiy boshqarma kadrlar zaxirasini shakllantirish;

Agentlik rahbari nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, hududiy boshqarmaga ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;

hududiy boshqarma xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha muntazam chora-tadbirlar koʻrish;

hududiy boshqarma xodimlari tomonidan “Oʻzarxiv” agentligi va uning tizimidagi arxiv ishi hududiy boshqarmalari xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini taʼminlash;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq hududiy boshqarmada, davlat arxivlari va ularning filiallarida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

prognoz koʻrsatkichlarining bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda Agentlikning hududiy boshqarmalari, davlat arxivlari va ularning filiallari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrish boʻyicha takliflarni Agentlikka kiritish;

hududiy boshqarma xodimlari, davlat arxivlari va ularning filiallari raxbarlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

hududiy boshqarmalar, davlat arxivlari va ularning filiallari faoliyatiga oid masalalar boʻyicha qonun hujjatlarini takomillashtirish, shuningdek, davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish hamda ularni koʻrib chiqish uchun Agentlik rahbariyatiga kiritish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, muntazam ravishda shaxsan, shu jumladan, sayyor qabullar oʻtkazish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

hududiy boshqarma xodimlari, davlat arxivlari va ularning filiallari raxbarlari lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni mukofotlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisida Agentlikka takliflar kiritish;

davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida, sudlarda va tashkilotlarda Agentlikning hududiy boshqarmalari, davlat arxivlari va ularning filiallari manfaatlarini ifoda etish;

hududdagi davlat arxivlari rahbarlari va xodimlarini tayinlash va lavozimdan ozod etish;

direksiya, ekspert tekshiruv komissiyasi majlislari bayonnomalarini va boshqa maslaxat organlarining qarorlarini tasdiqlash, shuningdek, ushbu qarorlarning bajarilishini nazorat qilish.

6-bob. Agentlik rahbarlarining javobgarligi

25. Agentlik direktori:

Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 21-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

26. Direktor oʻrinbosari:

Agentlikning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalarida Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan Agentlikning mutasaddilik qilinadigan masalalarga doir javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 22-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

27. Markaziy apparat tarkibiy tuzilmalari rahbarlari:

tegishli tarkibiy tuzilmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi;

ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan Agentlik markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 23-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

28. Agentlikning hududiy boshqarmalari rahbarlari:

hududiy boshqarmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

hududiy boshqarmalarning ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

7 -bob. Agentlik faoliyatini tashkil etish

1- § . Agentlik rahbariyati

29. Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimnomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.

30. Agentlik direktori oʻrinbosari Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

31. Direktor, uning oʻrinbosari, maqomi, tibbiy va transport xizmat koʻrsatish shartlari boʻyicha tegishli ravishda vazirning birinchi oʻrinbosariga va vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi;

direktorning matbuot kotibi bir vaqtning oʻzida axborot siyosati masalalari boʻyicha direktorning maslahatchisi maqomiga ega boʻladi hamda mehnatga haq toʻlash, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish shartlariga koʻra direktorning oʻrinbosariga tenglashtiriladi;

direktorning axborot xavfsizligi va raqamlashtirish masalalari boʻyicha maslahatchisi mehnatga haq toʻlash shartlari boʻyicha Agentlik direktorining oʻrinbosariga tenglashtiriladi.

32. Direktor boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari oʻrinbosar tomonidan amalga oshiriladi.

33. Agentlikning hududiy boshqarmalari rahbarlari lavozimga Agentlikning direktori tomonidan adliya vaziri bilan kelishgan holda tayinlanadi.

Agentlikning hududiy boshqarmalari rahbarlari lavozimdan Agentlik direktori tomonidan ozod etiladi.

34. Oʻzbekiston milliy arxivlari direktorlari Agentlik direktori tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi.

Oʻzbekiston milliy arxivlari direktorlari lavozimdan Agentlik direktori tomonidan ozod etiladi.

35. Oʻzbekiston milliy arxivlari direktorlari oʻrinbosarlari Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.

36. Hududiy davlat arxivlari direktorlari hamda oʻrinbosarlari Agentlikning tegishli hududiy boshqarmalari rahbarlari tomonidan Agentlik bilan kelishgan holda lavozimga tayinlanadi hamda qonunchilikda belgilangan tartibda hududiy boshqarmalari rahbarlari tomonidan mustaqil ravishda lavozimdan ozod etiladi.

37. Agentlikning tarkibiy tuzilmalari rahbarlari direktor tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi, qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan hollar bundan mustasno.

39. Hududiy boshqarmalar va Oʻzbekiston milliy arxivlari hamda hududiy davlat arxivining nizomlari Adliya vaziri tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadi.

41. Jamgʻarma nizomi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlanadi.

2-§. Agentlik markaziy apparati tarkibiy tuzilmalarining oʻz hududiy boshqarmalari bilan oʻzaro hamkorligi tartibi

43. Agentlik markaziy apparati tarkibiy tuzilmalarining hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi markaziy apparat tarkibiy tuzilmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.

44. Agentlik markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari Agentlikning hududiy boshqarmalari bilan oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilib:

topshiriqlarni hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarga tarkibiy tuzilmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatini tekshiradi va oʻrganadi, umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va Agentlik rahbariyatiga kiritadi;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistika va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishi va umumlashtirilishini tashkil etadi;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirishga doir choralar koʻradi;

Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalar ishtirokini tashkil etadi, qonun hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.

MAF Davlat katalogini markazlashtirilgan holda davlat hisobi yuritilishini olib boradi, uning hajmi, tarkibi va fondlardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni soʻrab oladi;

eng yaxshi davlat va idoraviy arxiv, namunali arxiv xodimlari toʻgʻrisida koʻrik-tanlovlarni tashkil qiladi;

MDH va horijiy mamlakatlardan tushgan mavzuli va ijtimoiy-huquqiy mazmundagi soʻrovlarni ijro uchun hududiy boshqarmalar va davlat arxivlariga yuboradi, jismoniy va yuridik shaxslarning soʻrovlari ijrosini muntazam ravishda tahlil qiladi.

45. Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar Agentlik markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi, shu jumladan:

Agentlik rahbariyati topshiriqlari ijrosi haqida xabar beradi;

belgilangan faoliyat sohasida qonun hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida Agentlikning markaziy apparatiga axborot taqdim etadi;

ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida ishda aniqlangan kamchiliklar va qoidabuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida xabar beradi;

oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan muddatlarda Agentlikning markaziy apparatiga taqdim etadi;

Agentlik vakolatiga taalluqli sohalardagi muammolarni hal qilishga qaratilgan takliflarni Agentlikning markaziy apparatiga yuboradi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat organlarining hududiy tuzilmalari, kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro hamkorlik natijalari toʻgʻrisida xabar beradi;

vakolatli organlar tomonidan oʻtkazilgan oʻz faoliyatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beradi;

MAF hujjatlarini oʻgʻirlash, ziyon yetkazish, yashirish, yoʻqotish va noqonuniy yoʻq qilish kabi holatlar va sharoitlar toʻgʻrisida huquq-tartibot organlariga xabar beradi;

joylarda Agentlik hayʼati yigʻilishi, seminar, konferensiya, tanlov, koʻrik va boshqa tashkiliy tadbirlar oʻtkazish toʻgʻrisida takliflar kiritadi.

46. Agentlik markaziy apparati tarkibiy tuzilmalari va uning hududiy boshqarmalarining oʻzaro hamkorlik jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar direktorning topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar direktor oʻrinbosari tomonidan kelishmovchiliklarni tartibga solishning imkoniyati boʻlmasa, soʻnggi qaror bevosita direktor tomonidan qabul qilinadi.

3-§. Agentlikning respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi

47. Agentlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

48. Agentlikning hududiy boshqarmalari oʻz vakolati doirasida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

Agentlikning hududiy boshqarmalari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro yaqin hamkorlik qiladi.

49. Agentlik faoliyatiga Adliya vaziri va vazirning tegishli oʻrinbosari mutasaddilik qiladi.

4-§. Agentlikning hayʼati, boshqa kengash, maslahat, ekspert organlari

50. Agentlikda direktor, (hayʼat raisi), uning oʻrinbosari (lavozimiga koʻra), shuningdek, uning faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi hududiy boshqarma va idoraviy mansub, tarkibiy tuzilmalar rahbarlaridan va jamoatchilik vakillaridan iborat tarkibda hayʼat tuziladi.

Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi Agentlik direktori taklifi asosida adliya vazirining taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

51. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:

Agentlik faoliyatining ushbu Nizomda belgilangan asosiy yoʻnalishlarini ishlab chiqish va amalga oshirish;

qonun hujjatlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlarida belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash uchun Agentlik tizimi xodimlari va rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻrgan holda tarkibiy va hududiy tuzilmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hisobotlari muntazam ravishda eshitilishini tashkil etish;

tizimli ravishda Agentlik faoliyati sohasidagi hududiy va tarmoq dasturlari amalga oshirilishining natijadorligini har chorakda va muntazam koʻrib chiqish;

Agentlik faoliyati doirasidagi dolzarb masalalarni muhokama qilishni taʼminlagan holda hayʼatning kengaytirilgan, shu jumladan, joylarda sayyor majlislarini oʻtkazishni tashkil etish, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

Agentlik markaziy apparati va uning tizimiga kiradigan lavozimlar nomenklaturasini koʻrib chiqish va tasdiqlash;

Agentlik nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga kadrlarni tanlash, joy-joyiga qoʻyish masalalarini koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Agentlik rahbarlari va xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy javobgarligini oshirish;

hayʼat Agentlik vakolatiga kiritilgan boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishga haqlidir.

52. Hayʼat majlisiga respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar rahbarlari ularning vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan taklif etilishi mumkin.

53. Hayʼat, agar uning majlisida hayʼat tarkibining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar yuzasidan qarorlar koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.

54. Hayʼat qarorlari direktorning buyruqlari bilan amalga oshiriladi.

55. Direktor va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, direktor yuzaga kelgan kelishmovchiliklar haqida Adliya vazirligiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Hayʼat aʼzolari ham Adliya vazirligiga oʻz fikrini xabar qilishi mumkin.

56. Hayʼat faoliyati tartibi uning hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan reglamenti bilan belgilanadi.

57. Agentlik huzurida respublikada arxiv ishi va ish yuritishning ilmiy muammolarini koʻrib chiqish boʻyicha Ilmiy kengash, Arxiv ishi va ish yuritish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Jamoatchilik kengashi, MAF tarkibini belgilash va hujjatlarning qimmatliligini ekspertizadan oʻtkazish bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqish uchun markaziy ekspert-tekshirish komissiyasi tashkil etiladi hamda boshqa kengash, maslahat va ekspert organlari tuzilishi mumkin.

58. Agentlik huzurida tuziladigan kengash, maslahat va ekspert organlari tarkibi va ular toʻgʻrisidagi nizomlar direktor tomonidan tasdiqlanadi, ularning tarkibi va nizomlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlanadigan hollar bundan mustasno.

8-bob. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari

59. Agentlik faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.

60. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.

61. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:

Agentlik rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;

Agentlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi.

62. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va usuli qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.

9-bob. Agentlikni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish

63. Quyidagilar Agentlik faoliyatini moliyalashtirishning asosiy manbalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Davlat arxivlarining qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etilgan pullik xizmatlaridan tushgan budjetdan tashqari mablagʻlar;

Jamgʻarma mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.

64. Agentlik, uning hududiy boshqarmalari xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haq, ustama xaq va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.

Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga Agentlik xodimlariga asosiy egallab turgan lavozimlari boʻyicha lavozim maoshlariga (lavozim maoshiga nisbatan ragʻbatlantirish koeffitsiyentlari hisobga olingan holda) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan qatʼi nazar, ustama va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar direktor tomonidan belgilanishi mumkin.

65. Agentlik axborot xizmati xodimlariga boshqa toʻlovlardan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hamda Agentlik mablagʻlari hisobiga mehnatga xaq toʻlash fondining 50 foizidan kam boʻlmagan miqdorda oylik ustama toʻlanadi.

66. Agentlik markaziy apparati va hududiy boshqarmalari hamda davlat arxivlarining xodimlariga har oyda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga sohadagi ish staji uchun xodimning lavozim maoshiga belgilangan razryad tarif stavkasiga (lavozim maoshiga nisbatan ragʻbatlantirish koeffitsiyentlari hisobga olingan holda) nisbatan quyidagi foizlarda hisoblanadi:

Ish staji boʻyicha guruh Ish staji uchun ustama miqdori 1 yildan 3 yilgacha 10 foiz 3 yildan 5 yilgacha 20 foiz 5 yildan 10 yilgacha 30 foiz 10 yildan 15 yilgacha 40 foiz 15 yildan 20 yilgacha 50 foiz 20 yil va undan yuqori 60 foiz

Uzoq muddat xizmat qilganligi uchun ustama haq olish huquqini beruvchi ish staji Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq hisoblab chiqiladi.

10-bob. Agentlikning Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi hamda Vazirlar Mahkamasi hamda Adliya vazirligi oldida hisobdorligi

67. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining palatalari zarur boʻlgan hollarda oʻzlarining majlislarida Agentlikning oʻz faoliyatiga doir masalalar yuzasidan axborotini eshitishi mumkin.

68. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi bilan oʻzaro hamkorlik qilish doirasida:

yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini belgilangan tartibda kiritadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish uchun respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar bilan birgalikda arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi muammolarni hal etish, davlat boshqaruvi tizimini maqbullashtirish, sohani yanada rivojlantirishga qaratilgan taklif, tavsiya va tahliliy maʼlumotlar tayyorlanishini taʼminlaydi;

arxiv ishi va ish yuritish sohasini rivojlantirishning eng muhim yoʻnalishlari va vazifalarini amalga oshirishda mavjud tizimli muammolar va kamchiliklar muntazam ravishda koʻrib chiqilishini tashkil qiladi;

belgilangan tartibda boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.

69. Agentlik har chorak yakuni boʻyicha tegishli hisobot davri uchun arxiv ishi va ish yuritishni rivojlantirish natijalari toʻgʻrisidagi press-reliz oʻz veb-saytida yoritilib borilishini taʼminlaydi.

11-bob. Yakunlovchi qoida

70. Agentlik qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-fevraldagi 72-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat arxivlari va ularning filiallari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy lavozim maoshlari miqdorlarini belgilash

T/r Lavozimlar nomi Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan hisoblanadigan bazaviy lavozim maoshlari miqdorlari, koeffitsiyentda I guruh II guruh III guruh 1. Direktor 2,924 2,658 2,416 2. Direktor oʻrinbosari, Fondlarning bosh saqlovchisi 2,658 2,416 2,197 3. Asosiy faoliyat, restavratsiya va boshqa boʻlimlar mudirlari (boshliqlari) 2,416 2,197 1,997 4. Boshqa boʻlimlar, xizmatlar va laboratoriya mudirlari (boshliqlari) 2,197 1,997 1,997 5. Arxivlar saqlovxonasi mudiri 2,197 1,997 1,816 6. Bosh: arxivchi, asosiy faoliyat boʻyicha mutaxassis 2,197 2,197 1,816 7. Yetakchi: arxivchi, arxeograf, paleograf, uslubchi va asosiy faoliyat boʻyicha mutaxassis 1,997 1,997 1,816 8. Arxivchi, uslubchi, arxeograf, paleograf birinchi toifali 1,997 1,997 1,651 ikkinchi toifali 1,816 1,816 1,651 9. Fondlarning katta saqlovchisi 1,816 1,816 1,651 10. Fondlar saqlovchisi 1,651 1,651 1,651 11. Ilmiy xodimlar Yetakchi ilmiy xodim 2,658 X X Katta ilmiy xodim 2,416 X X Kichik ilmiy xodim 2,197 X X 12. Restavrator Oliy toifali 2,416 2,416 2,416 birinchi toifali 2,197 2,197 2,197 ikkinchi toifali 2,197 2,197 1,816 uchinchi toifali 1,997 1,997 1,651 13. Bosh buxgalter 2,197 2,197 1,997

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 8-fevral,

72-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.02.2020-y., 09/20/72/0142-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son)

lex.uz