UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 10-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 10 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 февраля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 February 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан инновацион ҳусусиятга эга тадқиқотларни янада ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, илмий натижаларни амалиётга тезкор жорий этишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш ҳамда илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилсин.

2. Қуйидагилар:

Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) дипломининг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ;

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фалсафа доктори (PhD) дипломининг давлат намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон миллий университети тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради;

бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертациялар ҳимояси мониторингини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси зиммасига юкланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2023 йилнинг 1 мартига кадар бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражалар бериш тажрибасини эътиборга олган ҳолда мазкур тизимни янада такомиллаштириш ҳамда тўлиқ жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси А.Т. Юсупов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорига 1-ИЛОВА

Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражага (кейинги ўринларда фалсафа доктори (PhD) деб аталади) эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси — муайян фан тармоғи бўйича тегишли мавзу юзасидан битта диссертация доирасида инновацион хусусиятга эга бўлган илмий янгиликлар олинган ва уларнинг амалиётга жорий этилиши салмоқли самара берган фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти;

бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация — ўрнатилган тартибда диссертация мавзуси тасдиқланиб, назарий тадқиқотлар ва илмий натижаларини амалиётга жорий қилиш жараёни икки нафар изланувчи томонидан ҳамкорликда ташкил этилган, тадқиқотнинг мазмун-моҳияти белгиланган талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида назарий илмий янгиликлари тизимли равишда асосланган (фан доктори (DSc) учун) ва инновацион илмий янгиликлари амалиётга мақсудли жорий этилган (фалсафа доктори (PhD) учун) қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар.

3. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ва талабгорларни тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқлаш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

4. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

муайян фан тармоғи бўйича битта диссертация икки нафар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланиши;

тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқлари олиниб, уларнинг амалиётга жорий этилиши ва салмоқли самара олиниши;

илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулоса (далолатнома) берилган бўлиши.

5. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражаларга талабгорлар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳужжатларда тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари бўйича белгиланган тегишли талабларни бажарган бўлиши шарт.

6. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация юзасидан олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасаси семинари, шунингдек, ҳимояси натижасига кўра талабгорларга тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш (бермаслик) тўғрисида ягона қарор қабул қилинади ва мазкур қарор талабгорларга нисбатан тенг қўлланилади.

7. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни мустақил ҳолда талабгорларга бериш ваколати Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетига (кейинги ўринларда Университет деб аталади) берилади.

2-боб. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш

8. Изланувчилар тадқиқот олиб бораётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси (кейинги ўринларда муассаса деб аталади) кенгашида диссертация мавзуси ва илмий маслаҳатчиси тасдиқланади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (PhD) илмий даражасига талабгор ўз диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга татбиқ этадиган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича изланувчига илмий раҳбар бўлиши мумкин.

9. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланадиган диссертация бўйича илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиб, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун талабгорлар олий таълимдан кейинги таълимнинг мустақил изланувчилик институтига қабул қилинади. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий иш бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида ташкил этилаётганлиги ҳам кўрсатилади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизимида тадқиқотчиларнинг шахсий режа ва назарий-методологик дастур ҳар иккала тадқиқотчи учун алоҳида ишлаб чиқилади, белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда мониторинг қилинади.

10. Диссертация мавзуси ва илмий маслаҳатчиси тасдиқланганидан сўнг Университет кенгашига диссертация мавзусини, изланувчиларни ва илмий маслаҳатчини рўйхатга олиш учун йўлланма хат билан мурожаат қилади.

11. Муассаса тақдим этган ҳужжатлар Университет кенгашида муҳокама қилиниб, диссертация мавзуси, изланувчилар ва илмий маслаҳатчи рўйхатга олинади.

12. Диссертация якунланганидан кейин иш бажарилган муассаса олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Университет ҳузурида фаолият кўрсатаётган Илмий даражалар берувчи илмий кенгашга мурожаат этади. Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

диссертация ҳимоясини ташкил қилиш ҳақида мурожаат;

изланувчилар тўғрисидаги объектив-маълумотномалар;

изланувчиларнинг олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги дипломлари нусхаси;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси дипломининг нусхаси (фан доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун);

ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун);

диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси;

диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (агар мавжуд бўлса);

изланувчиларнинг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари;

илмий маслаҳатчининг тақризи;

фан доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертацияси автореферати;

илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулосаси ва далолатномалари;

диссертация ва диссертация автореферати. Бунда диссертация ва диссертация автореферати фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотига қўйилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Агарда Университетда диссертация ихтисослиги бўйича Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш бўлмаса, у ҳолда диссертация бажарилган муассасанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) мурожаати асосида ОАК ва Университет кенгашининг қўшма қарори билан бир марталик Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилади ва диссертация ҳимояси белгиланган тартибда ташкил этилади.

13. Диссертациянинг ҳимояси асосида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш талабгорларни тегишли илмий даражаларда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аттестация ишини Университет кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этади.

14. Университет кенгашида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси мазкур аттестация иши бўйича ахборот беради.

Университет кенгаши мажлисида илмий натижалар жорий қилинган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) ва вакиллари иштирок этиши шарт.

Университет кенгашига эксперт сифатида бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган илмий даражага эга бўлган мутахассислар жалб этилиши ва унинг мажлисида бошқа шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раисининг диссертация бўйича ахбороти муҳокамаси натижасига кўра Университет кенгашининг қарори билан талабгорларга тегишли равишда илмий даражалар бериш Илмий даражалар берувчи илмий кенгашнинг қарори тасдиқланади.

15. Университет кенгаши қарори билан бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганларга давлат намунасидаги дипломлар уч иш куни ичида расмийлаштирилади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари тўғрисидаги дипломлар Университет ректори ва Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси томонидан имзоланади.

16. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш белгиланган тартибда илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг аттестация ишини электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга мониторинг қилиш ва сақлов учун тақдим этади.

17. Университет ҳар йил якуни бўйича 10 январь кунига қадар илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг диссертация ҳимоялари ва уларнинг натижалари юзасидан ОАКга маълумотнома киритади.

Аттестация ишларининг мониторинги натижалари ОАК Раёсатида кўриб чиқилиб, уларнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қанчалик мувофиқлиги юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.

Аттестация ишларининг мониторинги натижалари бўйича ОАК Раёсати томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асос ва тартибда илмий даражадан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражаларда тасдиқланган шахслар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

19. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун диссертация ҳимоясини ташкил этишдаги келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал этилади.

20. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) дипломларини тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш белгиланган тартибда ОАК томонидан ташкил этилади.

21. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганлар тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ОАК веб-сайти ва «ОАК Бюллетени» журналида эълон қилинади.

22. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорига 2-ИЛОВА

‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги ‎ ‎Фан доктори (DSc) дипломининг давлат намунаси ‎ ‎‎‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan ‎ ‎‎National University of Uzbekistan named after ‎Mirzo Ulugbek based on the decision of the scientific council established on the binary system hereby confers the scientifie degree of‎‎‎‎ ‎Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilgan ilmiy kengashning qaroriga binoan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎DOCTOR OF SCIENCES (DSc) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎ in ‎‎.............................................................. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎FANLARI DOKTORI ‎ ‎‎‎‎ to ‎‎............................................................. ‎‎ilmiy darajasini berdi.‎‎ ‎ ‎‎‎‎00 № 000000 Date‎ ,‎ , records‎ ‎‎‎‎00 № 000000 ‎‎ Sana‎ ,‎ , -son bayonnoma ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rector‎ ‎ ‎‎Chairperson of the Scientific Council awarding scientific degrees Rektor‎ ‎ ‎ ‎‎Ilmiy darajalar beruvchi ‎‎ilmiy kengash raisi ‎ ‎‎T a sh k e n t Reg. №‎ ‎ ‎‎‎‎To sh k e n t ‎‎Qaydnona ‎ ‎ ‎ PIN‎ 00000000000000‎ ‎ ‎ ShIR‎ ‎‎ ‎‎00000000000000‎ ‎‎ ‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги ‎фан доктори дипломи ‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори дипломи яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎ ‎‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли ракамларда босилган. ‎Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сарик фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. ‎Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. ‎Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: ‎1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; ‎2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; ‎3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; ‎4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; ‎5) махсус қоғоздан фойдаланиш; ‎6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; ‎7) олтита шаклларда ўзгарадиган ракамлардан фойдаланиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорига 3-ИЛОВА

‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги ‎ ‎фалсафа доктори (PhD) дипломининг давлат намунаси ‎ ‎‎‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan ‎ ‎‎‎‎National University of Uzbekistan named after ‎Mirzo Ulugbek based on the decision of the scientific council established on the binary system hereby hereby confers the scientifie degree of‎‎‎‎ ‎Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilgan ilmiy kengashning qaroriga binoan ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎DOCTOR OFPHILOSOPHY (PhD) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎ in ‎‎.............................................................. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎FALSAFA DOKTORI ‎ ‎‎‎‎ to ‎‎............................................................. ‎‎ilmiy darajasini berdi.‎‎ ‎ ‎‎‎‎00 № 000000 Date‎ ,‎ , records‎ ‎‎‎‎00 № 000000 ‎‎ Sana‎ ,‎ , -son bayonnoma ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rector‎ ‎ ‎‎Chairperson of the Scientific Council awarding scientific degrees Rektor‎ ‎ ‎ ‎‎Ilmiy darajalar beruvchi ‎‎ilmiy kengash raisi ‎ ‎‎T a sh k e n t Reg. №‎ ‎ ‎‎‎‎To sh k e n t ‎‎Qaydnona ‎ ‎ ‎ PIN‎ 00000000000000‎ ‎ ‎ ShIR‎ ‎‎ ‎‎00000000000000‎ ‎‎ ‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги ‎фалсафа доктори дипломи ‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фалсафа доктори дипломи яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎ ‎‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли ракамларда босилган. ‎Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сарик фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. ‎Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. ‎Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: ‎1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; ‎2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; ‎3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; ‎4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; ‎5) махсус қоғоздан фойдаланиш; ‎6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; ‎7) олтита шаклларда ўзгарадиган ракамлардан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 10 февраль,

74-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 09/20/74/0143-сон; 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida talabgorlarga fan doktori (DSc) va falsafa doktori (RhD) ilmiy darajalarini berishni tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 11-iyuldagi PQ-4391-son qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan innovatsion hususiyatga ega tadqiqotlarni yanada rivojlantirish, fan va ishlab chiqarish integratsiyasini chuqurlashtirish, ilmiy natijalarni amaliyotga tezkor joriy etishning samarali mexanizmlarini yoʻlga qoʻyish, yoshlarning ilmiy faoliyatga qiziqishlarini oshirish va ragʻbatlantirish hamda ilmiy faoliyat nufuzini koʻtarish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2020-yilning 1-martidan eʼtiboran Oʻzbekiston milliy universiteti bazasida binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida dissertatsiya himoyasini tashkil etish va ilmiy darajalarni talabgorlarga mustaqil berish amaliyoti tajriba tariqasida uch yil muddatga joriy etilsin.

2. Quyidagilar:

Binar (ikkitalik) dissertatsiya himoyasi tizimi asosida fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi fan doktori (DSc) diplomining davlat namunasi 2-ilovaga muvofiq;

Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi falsafa doktori (PhD) diplomining davlat namunasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

Oʻzbekiston milliy universiteti tajriba davomida binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida dissertatsiya himoyasini tashkil etadi hamda ilmiy darajalarni talabgorlarga mustaqil beradi;

binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi dissertatsiyalar himoyasi monitoringini amalga oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi zimmasiga yuklanadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2023-yilning 1-martiga kadar binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida ilmiy darajalar berish tajribasini eʼtiborga olgan holda mazkur tizimni yanada takomillashtirish hamda toʻliq joriy etish yuzasidan asoslantirilgan takliflar ishlab chiqsin hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A.T. Yusupov, Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-fevraldagi 74-son qaroriga 1-ILOVA

Binar (ikkitalik) dissertatsiya himoyasi tizimi asosida fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur nizom binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida ilmiy ishlanma yaratgan falsafa doktori (PhD) yoki unga tenglashtirilgan ilmiy darajaga (keyingi oʻrinlarda falsafa doktori (PhD) deb ataladi) ega talabgorga fan doktori (DSc) va ilmiy natijalarni amaliyotga tatbiq etgan talabgorga falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi dissertatsiya himoyasi — muayyan fan tarmogʻi boʻyicha tegishli mavzu yuzasidan bitta dissertatsiya doirasida innovatsion xususiyatga ega boʻlgan ilmiy yangiliklar olingan va ularning amaliyotga joriy etilishi salmoqli samara bergan falsafa doktori (PhD) ilmiy darajaga ega talabgorga fan doktori (DSc) va ilmiy natijalarni amaliyotga tatbiq etgan talabgorga falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini berish amaliyoti;

binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tayyorlangan dissertatsiya — oʻrnatilgan tartibda dissertatsiya mavzusi tasdiqlanib, nazariy tadqiqotlar va ilmiy natijalarini amaliyotga joriy qilish jarayoni ikki nafar izlanuvchi tomonidan hamkorlikda tashkil etilgan, tadqiqotning mazmun-mohiyati belgilangan talablarga javob bergan, tugallangan va mazmunan yaxlit ilmiy ish sifatida nazariy ilmiy yangiliklari tizimli ravishda asoslangan (fan doktori (DSc) uchun) va innovatsion ilmiy yangiliklari amaliyotga maqsudli joriy etilgan (falsafa doktori (PhD) uchun) qoʻlyozma huquqiga ega boʻlgan ilmiy asar.

3. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida dissertatsiya tayyorlash, uni himoya qilish va talabgorlarni tegishli ravishda fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarida tasdiqlash oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash va ularni attestatsiyadan oʻtkazishga oid normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tayyorlangan dissertatsiya quyidagi talablarga javob berishi kerak:

muayyan fan tarmogʻi boʻyicha bitta dissertatsiya ikki nafar, jumladan falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga ega talabgor va ilmiy darajaga ega boʻlmagan shaxs tomonidan tayyorlanishi;

tadqiqotning ilmiy natijalari boʻyicha ixtiroga patentlar yoki seleksiya yutuqlari olinib, ularning amaliyotga joriy etilishi va salmoqli samara olinishi;

ilmiy natijalar amaliyotga joriy qilingan tashkilot tomonidan falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgorning ilmiy natijalarni amaliyotga joriy etishdagi alohida xizmatlari va joriy etishdan olingan (kutilayotgan) salmoqli samarasi yuzasidan xulosa (dalolatnoma) berilgan boʻlishi.

5. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida ilmiy darajalarga talabgorlar oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash va ularni attestatsiyadan oʻtkazishga oid normativ-hujjatlarda tegishli ravishda fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalari boʻyicha belgilangan tegishli talablarni bajargan boʻlishi shart.

6. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tayyorlangan dissertatsiya yuzasidan oliy taʼlim muassasasi yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi seminari, shuningdek, himoyasi natijasiga koʻra talabgorlarga tegishli ravishda fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini berish (bermaslik) toʻgʻrisida yagona qaror qabul qilinadi va mazkur qaror talabgorlarga nisbatan teng qoʻllaniladi.

7. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida dissertatsiya himoyasini tashkil etish va ilmiy darajalarni mustaqil holda talabgorlarga berish vakolati Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston milliy universitetiga (keyingi oʻrinlarda Universitet deb ataladi) beriladi.

2-bob. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida dissertatsiya himoyasini tashkil etish

8. Izlanuvchilar tadqiqot olib borayotgan oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi (keyingi oʻrinlarda muassasa deb ataladi) kengashida dissertatsiya mavzusi va ilmiy maslahatchisi tasdiqlanadi.

Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida fan doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgor oʻz dissertatsiyasining ilmiy natijalarini amaliyotga tatbiq etadigan falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish boʻyicha izlanuvchiga ilmiy rahbar boʻlishi mumkin.

9. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tayyorlanadigan dissertatsiya boʻyicha ilmiy natijalarni amaliyotga tatbiq etib, falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun talabgorlar oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning mustaqil izlanuvchilik institutiga qabul qilinadi. Oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqda ilmiy ish binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilayotganligi ham koʻrsatiladi.

Binar (ikkitalik) himoya tizimida tadqiqotchilarning shaxsiy reja va nazariy-metodologik dastur har ikkala tadqiqotchi uchun alohida ishlab chiqiladi, belgilangan tartibda tasdiqlanadi hamda monitoring qilinadi.

10. Dissertatsiya mavzusi va ilmiy maslahatchisi tasdiqlanganidan soʻng Universitet kengashiga dissertatsiya mavzusini, izlanuvchilarni va ilmiy maslahatchini roʻyxatga olish uchun yoʻllanma xat bilan murojaat qiladi.

11. Muassasa taqdim etgan hujjatlar Universitet kengashida muhokama qilinib, dissertatsiya mavzusi, izlanuvchilar va ilmiy maslahatchi roʻyxatga olinadi.

12. Dissertatsiya yakunlanganidan keyin ish bajarilgan muassasa oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar attestatsiyasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq Universitet huzurida faoliyat koʻrsatayotgan Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashga murojaat etadi. Murojaatga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

dissertatsiya himoyasini tashkil qilish haqida murojaat;

izlanuvchilar toʻgʻrisidagi obyektiv-maʼlumotnomalar;

izlanuvchilarning oliy taʼlim muassasasini bitirganligi toʻgʻrisidagi diplomlari nusxasi;

falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi diplomining nusxasi (fan doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgor uchun);

ixtisoslik boʻyicha malakaviy imtihonni topshirganligi haqidagi guvohnoma (falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgor uchun);

dissertatsiya bajarilgan muassasaning xulosasi;

dissertatsiya muhokama qilingan tashkilotlar xulosalari (agar mavjud boʻlsa);

izlanuvchilarning dissertatsiya bajarilgan muassasa tomonidan tasdiqlangan ilmiy ishlari roʻyxati, asosiy ilmiy ishlari nusxalari;

ilmiy maslahatchining taqrizi;

fan doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgor uchun falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi dissertatsiyasi avtoreferati;

ilmiy natijalar amaliyotga joriy qilingan tashkilot tomonidan falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgorning ilmiy natijalarni amaliyotga joriy etishdagi alohida xizmatlari va joriy etishdan olingan (kutilayotgan) salmoqli samarasi yuzasidan xulosasi va dalolatnomalari;

dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferati. Bunda dissertatsiya va dissertatsiya avtoreferati fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tadqiqotiga qoʻyilgan talablarga muvofiq rasmiylashtiriladi.

Agarda Universitetda dissertatsiya ixtisosligi boʻyicha Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash boʻlmasa, u holda dissertatsiya bajarilgan muassasaning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda OAK deb ataladi) murojaati asosida OAK va Universitet kengashining qoʻshma qarori bilan bir martalik Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash tuziladi va dissertatsiya himoyasi belgilangan tartibda tashkil etiladi.

13. Dissertatsiyaning himoyasi asosida Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash talabgorlarni tegishli ilmiy darajalarda tasdiqlash boʻyicha qaror qabul qiladi va qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida attestatsiya ishini Universitet kengashiga tasdiqlash uchun taqdim etadi.

14. Universitet kengashida Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash raisi mazkur attestatsiya ishi boʻyicha axborot beradi.

Universitet kengashi majlisida ilmiy natijalar joriy qilingan tashkilot rahbari (rahbar oʻrinbosari) va vakillari ishtirok etishi shart.

Universitet kengashiga ekspert sifatida boshqa tashkilotlarda faoliyat olib borayotgan ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassislar jalb etilishi va uning majlisida boshqa shaxslar ham ishtirok etishi mumkin.

Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash raisining dissertatsiya boʻyicha axboroti muhokamasi natijasiga koʻra Universitet kengashining qarori bilan talabgorlarga tegishli ravishda ilmiy darajalar berish Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashning qarori tasdiqlanadi.

15. Universitet kengashi qarori bilan binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarida tasdiqlanganlarga davlat namunasidagi diplomlar uch ish kuni ichida rasmiylashtiriladi.

Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalari toʻgʻrisidagi diplomlar Universitet rektori va Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash raisi tomonidan imzolanadi.

16. Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash belgilangan tartibda ilmiy darajalari tasdiqlangan talabgorlarning attestatsiya ishini elektron hujjat aylanish tizimi orqali OAKga monitoring qilish va saqlov uchun taqdim etadi.

17. Universitet har yil yakuni boʻyicha 10-yanvar kuniga qadar ilmiy darajalari tasdiqlangan talabgorlarning dissertatsiya himoyalari va ularning natijalari yuzasidan OAKga maʼlumotnoma kiritadi.

Attestatsiya ishlarining monitoringi natijalari OAK Rayosatida koʻrib chiqilib, ularning oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar attestatsiyasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarga qanchalik muvofiqligi yuzasidan tegishli qaror qabul qilinadi.

Attestatsiya ishlarining monitoringi natijalari boʻyicha OAK Rayosati tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan asos va tartibda ilmiy darajadan mahrum etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida ilmiy darajalarda tasdiqlangan shaxslar oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarga oid normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan imtiyozlardan foydalanish huquqiga ega.

19. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini olish uchun dissertatsiya himoyasini tashkil etishdagi kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlari asosida hal etiladi.

20. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) diplomlarini tayyorlash, roʻyxatdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish belgilangan tartibda OAK tomonidan tashkil etiladi.

21. Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarida tasdiqlanganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, jumladan falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga talabgorning ilmiy natijalarni amaliyotga joriy etishdagi alohida xizmatlari OAK veb-sayti va “OAK Byulleteni” jurnalida eʼlon qilinadi.

22. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-fevraldagi 74-son qaroriga 2-ILOVA

‎‎Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi ‎ ‎Fan doktori (DSc) diplomining davlat namunasi ‎ ‎‎‎ ‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan ‎ ‎‎National University of Uzbekistan named after ‎Mirzo Ulugbek based on the decision of the scientific council established on the binary system hereby confers the scientifie degree of‎‎‎‎ ‎Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilgan ilmiy kengashning qaroriga binoan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎DOCTOR OF SCIENCES (DSc) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎ in ‎‎.............................................................. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎FANLARI DOKTORI ‎ ‎‎‎‎ to ‎‎............................................................. ‎‎ilmiy darajasini berdi.‎‎ ‎ ‎‎‎‎00 № 000000 Date‎ ,‎ , records‎ ‎‎‎‎00 № 000000 ‎‎ Sana‎ ,‎ , -son bayonnoma ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rector‎ ‎ ‎‎Chairperson of the Scientific Council awarding scientific degrees Rektor‎ ‎ ‎ ‎‎Ilmiy darajalar beruvchi ‎‎ilmiy kengash raisi ‎ ‎‎T a sh k e n t Reg. №‎ ‎ ‎‎‎‎To sh k e n t ‎‎Qaydnona ‎ ‎ ‎ PIN‎ 00000000000000‎ ‎ ‎ ShIR‎ ‎‎ ‎‎00000000000000‎ ‎‎ ‎Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi ‎fan doktori diplomi ‎‎Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi fan doktori diplomi yashil-havorang rangli maxsus qogʻozda tayyorlangan va 135 x 105 mm oʻlchamga ega. Blanka yuza tomonining yuqori qismidagi 26 mm va 24 mm diametrli koʻk rangli konsentrik aylanalarda 20 mm diametrli rangli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi joylashgan. Pastki qismida oʻzbek tilida lotin shriftida va ingliz tilida koʻk harflar bilan quyidagilar yozilgan: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎ ‎‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Blanka ichki betining chap tomoni markazida 70 mm diametrli fonli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi joylashgan. Oʻrtasi boʻylab toʻq sariq fonli polosa oʻtgan. Ikkala bet ham 1,5 x 1,5 mm va 2 x 2 mm oʻlchamli rastrli setkalardan iborat boʻladi. Ingliz tilidagi matn qora rangli harflarda, diplomning tartib raqami esa — qizil rangli rakamlarda bosilgan. ‎Blanka ichki betining oʻng tomoni markazida 70 mm diametrli fonli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi joylashgan. Oʻrtasi boʻylab toʻq sarik fonli polosa oʻtgan. Ikkala bet ham 1,5 x 1,5 mm va 2 x 2 mm oʻlchamli rastrli setkalardan iborat boʻladi. Oʻzbek tilidagi matn lotin shriftida qora rangli harflarda, diplomning tartib raqami esa — qizil rangli raqamlarda bosilgan. ‎Diplomning ikkala betiga ham diplom seriyasining ikkita belgili raqamlari va diplom tartib raqamining oltita belgili raqamlari bosiladi. ‎Diplom himoyalashning 7 ta darajasiga ega: ‎1) ikkita bosma metodlaridan foydalanish: asosiy qismi — ofset usulida, raqamlari — yuqori bosma usulida bosiladi; ‎2) koʻpaytirish texnikasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtiradigan och tusli boʻyoqlardan foydalanish; ‎3) turli shakldagi rastrli setkalardan foydalanish; ‎4) turli shakldagi rastrli setkalardan foydalanish natijasida yangi ranglar hosil boʻlishi; ‎5) maxsus qogʻozdan foydalanish; ‎6) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining rangli tasviri; ‎7) oltita shakllarda oʻzgaradigan rakamlardan foydalanish.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-fevraldagi 74-son qaroriga 3-ILOVA

‎‎Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi ‎ ‎falsafa doktori (PhD) diplomining davlat namunasi ‎ ‎‎‎ ‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan ‎ ‎‎‎‎National University of Uzbekistan named after ‎Mirzo Ulugbek based on the decision of the scientific council established on the binary system hereby hereby confers the scientifie degree of‎‎‎‎ ‎Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilgan ilmiy kengashning qaroriga binoan ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎DOCTOR OFPHILOSOPHY (PhD) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎.............................................................. ‎ ‎‎‎‎ in ‎‎.............................................................. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎FALSAFA DOKTORI ‎ ‎‎‎‎ to ‎‎............................................................. ‎‎ilmiy darajasini berdi.‎‎ ‎ ‎‎‎‎00 № 000000 Date‎ ,‎ , records‎ ‎‎‎‎00 № 000000 ‎‎ Sana‎ ,‎ , -son bayonnoma ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rector‎ ‎ ‎‎Chairperson of the Scientific Council awarding scientific degrees Rektor‎ ‎ ‎ ‎‎Ilmiy darajalar beruvchi ‎‎ilmiy kengash raisi ‎ ‎‎T a sh k e n t Reg. №‎ ‎ ‎‎‎‎To sh k e n t ‎‎Qaydnona ‎ ‎ ‎ PIN‎ 00000000000000‎ ‎ ‎ ShIR‎ ‎‎ ‎‎00000000000000‎ ‎‎ ‎Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi ‎falsafa doktori diplomi ‎‎Binar (ikkitalik) himoya tizimi asosidagi falsafa doktori diplomi yashil-havorang rangli maxsus qogʻozda tayyorlangan va 135 x 105 mm oʻlchamga ega. Blanka yuza tomonining yuqori qismidagi 26 mm va 24 mm diametrli koʻk rangli konsentrik aylanalarda 20 mm diametrli rangli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi joylashgan. Pastki qismida oʻzbek tilida lotin shriftida va ingliz tilida koʻk harflar bilan quyidagilar yozilgan: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎ ‎ ‎‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎ ‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Blanka ichki betining chap tomoni markazida 70 mm diametrli fonli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi joylashgan. Oʻrtasi boʻylab toʻq sariq fonli polosa oʻtgan. Ikkala bet ham 1,5 x 1,5 mm va 2 x 2 mm oʻlchamli rastrli setkalardan iborat boʻladi. Ingliz tilidagi matn qora rangli harflarda, diplomning tartib raqami esa — qizil rangli rakamlarda bosilgan. ‎Blanka ichki betining oʻng tomoni markazida 70 mm diametrli fonli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi joylashgan. Oʻrtasi boʻylab toʻq sarik fonli polosa oʻtgan. Ikkala bet ham 1,5 x 1,5 mm va 2 x 2 mm oʻlchamli rastrli setkalardan iborat boʻladi. Oʻzbek tilidagi matn lotin shriftida qora rangli harflarda, diplomning tartib raqami esa — qizil rangli raqamlarda bosilgan. ‎Diplomning ikkala betiga ham diplom seriyasining ikkita belgili raqamlari va diplom tartib raqamining oltita belgili raqamlari bosiladi. ‎Diplom himoyalashning 7 ta darajasiga ega: ‎1) ikkita bosma metodlaridan foydalanish: asosiy qismi — ofset usulida, raqamlari — yuqori bosma usulida bosiladi; ‎2) koʻpaytirish texnikasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtiradigan och tusli boʻyoqlardan foydalanish; ‎3) turli shakldagi rastrli setkalardan foydalanish; ‎4) turli shakldagi rastrli setkalardan foydalanish natijasida yangi ranglar hosil boʻlishi; ‎5) maxsus qogʻozdan foydalanish; ‎6) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining rangli tasviri; ‎7) oltita shakllarda oʻzgaradigan rakamlardan foydalanish.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 10-fevral,

74-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2020-y., 09/20/74/0143-son; 07.11.2020-y., 09/20/696/1481-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz