📅 2020-yil 10-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 10-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 10 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 февраля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 February 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, олий таълим тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
олий таълим муассасалари фаолиятида илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларидан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, шунингдек, таълим жараёни сифатини изчил ошириб бориш, ўқитишнинг самарали шакллари ва усуллари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашиш;
олий таълим муассасаларининг республика ҳамда халқаро рейтингини ошириб бориш чораларини кўриш, уларга технологик жиҳатдан юқори даражада жиҳозланган технопарк, форсайт, технологиялар трансфери марказлари, стартап лойиҳалари ҳамда акселераторларни ташкил этишга методик кўмаклашиш;
олий таълим муассасаларида тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш;
масофадан ўқитиш ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган таълим шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим тизими фаолиятини илмий-методик таъминлаш, соҳага оид илғор хорижий тажриба асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
таълим дастурларига кирадиган барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини таҳлил қилиш, тайёрлаш, уларни давлат хизмати асосида экспертизадан ўтказиш ҳамда нашр этишни ташкил қилиш;
олий таълим соҳасидаги ҳуқукий ва методик ҳужжатлар ҳамда давлат намунасидаги қатъий назоратдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, электрон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш;
олий таълим тизимининг давлат таълим стандартлари, малака талабларини, талабалар мустақил таълими бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқув жараёни узлуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг ҳукуқий ва методик асосларини ўрганиш, ушбу соҳадаги ишларни жадаллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика олий таълим муассасаларининг рақобатдошлигини ошириш чораларини кўриш;
олий таълим муассасаларининг илмий-тадкиқот муассасалари, потенциал иш берувчилар талаблари билан интеграциялашуви жараёнларини ташкил зтиш бўйича тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш.
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
республика илмий-тадқиқот лойиҳа грантлари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Марказга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда олий таълим муассасаларига қуйидагилар бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилсин:
олий таълим тизимига тегишли қатъий назоратдаги, давлат намунасидаги ҳужжатларни нашрга тайёрлаш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш;
замонавий муқобил электрон ва виртуал ўқув ҳамда лаборатория воситаларини яратиш, экспертизадан ўтказиш, тавсиялар ишлаб чиқиш;
SТЕАМ таълим технологияларини жорий этишда фаол иштирок этиш;
республика ва халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиш ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда олий таълим муассасаларига методик кўмаклашиш;
идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, олий таълим муассасаларига ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича методик ёрдам кўрсатиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқикотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Марказни зарур назарий билимлар ва амалий кўникмалар, юклатилган вазифалар ижросини профессионал даражада таъминлаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.
6. 2020 йил 1 майдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Марказ директори олий таълим муассасаси ректорига, директор маслаҳатчиси ва директор ўринбосарлари — олий таълим муассасаси проректорига, бошқарма ва бўлим бошлиқлари — факультет деканига, бош мутахассис — катта ўқитувчига, етакчи мутахассис — ўқитувчига тенглаштирилсин.
7. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, Талабалар шаҳарчаси, 75-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан биргаликда Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказ биносини таъмирлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағларни 2020 йилги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ буюртмаси асосида белгиланган тартибда уни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улашни ҳамда зарур телефон алоқаси билан таъминласин.
10. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Марказга 3 та, шу жумладан, 2 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибитияга юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 75-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 февраль,
75-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari va ilgʻor texnologiyalarni tatbiq etish markazi faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 11-iyuldagi PQ-4391-son qaroriga muvofiq, shuningdek, oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish, taʼlim jarayonini oʻquv-metodik taʼminlash hamda oliy taʼlim muassasalari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha tadqiqotlar uchun zarur shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 11-iyuldagi PQ-4391-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimini rivojlantirish markazi negizida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari va ilgʻor texnologiyalarni tatbiq etish markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
oliy taʼlim muassasalari faoliyatida ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullaridan keng foydalanish asosida oʻquv rejalari va fan dasturlarini takomillashtirish, shuningdek, taʼlim jarayoni sifatini izchil oshirib borish, oʻqitishning samarali shakllari va usullari hamda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashish;
oliy taʼlim muassasalarining respublika hamda xalqaro reytingini oshirib borish choralarini koʻrish, ularga texnologik jihatdan yuqori darajada jihozlangan texnopark, forsayt, texnologiyalar transferi markazlari, startap loyihalari hamda akseleratorlarni tashkil etishga metodik koʻmaklashish;
oliy taʼlim muassasalarida tegishli tarmoq, soha va hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish uchun zarur kadrlar tayyorlash yoʻnalishlari va koʻrsatkichlarini tahlil qilish va prognozlashtirish;
masofadan oʻqitish va axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda amalga oshirish imkoniyati mavjud boʻlgan taʼlim shakllarini joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
oliy taʼlim tizimi faoliyatini ilmiy-metodik taʼminlash, sohaga oid ilgʻor xorijiy tajriba asosida raqobatbardosh kadrlar tayyorlash boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
taʼlim dasturlariga kiradigan barcha fanlar boʻyicha yangi avlod oʻquv adabiyotlarini tahlil qilish, tayyorlash, ularni davlat xizmati asosida ekspertizadan oʻtkazish hamda nashr etishni tashkil qilish;
oliy taʼlim sohasidagi huqukiy va metodik hujjatlar hamda davlat namunasidagi qatʼiy nazoratdagi hujjatlar hisobini yuritish, elektron bazani shakllantirish va ular bilan oliy taʼlim muassasalarini taʼminlash;
oliy taʼlim tizimining davlat taʼlim standartlari, malaka talablarini, talabalar mustaqil taʼlimi boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqish, shuningdek, oliy taʼlim muassasalarida oʻquv jarayoni uzluksizligini metodik jihatdan taʼminlash;
davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida oliy maʼlumotli kadrlar tayyorlashning hukuqiy va metodik asoslarini oʻrganish, ushbu sohadagi ishlarni jadallashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
idoraviy boʻysunuvi va mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar, respublika oliy taʼlim muassasalarining raqobatdoshligini oshirish choralarini koʻrish;
oliy taʼlim muassasalarining ilmiy-tadkiqot muassasalari, potensial ish beruvchilar talablari bilan integratsiyalashuvi jarayonlarini tashkil ztish boʻyicha tegishli tavsiyalarni ishlab chiqish.
3. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini amalga oshirish uchun ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
respublika ilmiy-tadqiqot loyiha grantlari;
xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;
shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Markazga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda oliy taʼlim muassasalariga quyidagilar boʻyicha shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatish huquqi berilsin:
oliy taʼlim tizimiga tegishli qatʼiy nazoratdagi, davlat namunasidagi hujjatlarni nashrga tayyorlash va ular bilan oliy taʼlim muassasalarini taʼminlash;
zamonaviy muqobil elektron va virtual oʻquv hamda laboratoriya vositalarini yaratish, ekspertizadan oʻtkazish, tavsiyalar ishlab chiqish;
STEAM taʼlim texnologiyalarini joriy etishda faol ishtirok etish;
respublika va xalqaro baholash dasturlarida ishtirok etish hamda taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va joriy etishda oliy taʼlim muassasalariga metodik koʻmaklashish;
idoraviy boʻysunuvi va mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar, oliy taʼlim muassasalariga oʻquv-metodik hujjatlarni ishlab chiqish boʻyicha metodik yordam koʻrsatish.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqikotlari va ilgʻor texnologiyalarni tatbiq etish markazining tuzilmasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ikki oy muddatda Markazni zarur nazariy bilimlar va amaliy koʻnikmalar, yuklatilgan vazifalar ijrosini professional darajada taʼminlash qobiliyatiga ega boʻlgan yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirsin.
6. 2020-yil 1-maydan boshlab mehnatga haq toʻlash shartlari boʻyicha Markaz direktori oliy taʼlim muassasasi rektoriga, direktor maslahatchisi va direktor oʻrinbosarlari — oliy taʼlim muassasasi prorektoriga, boshqarma va boʻlim boshliqlari — fakultet dekaniga, bosh mutaxassis — katta oʻqituvchiga, yetakchi mutaxassis — oʻqituvchiga tenglashtirilsin.
7. Toshkent shahar, Olmazor tumani, Shifonur koʻchasi, Talabalar shaharchasi, 75-uy manzilida joylashgan bino va inshootlar tegishli hududi bilan birgalikda Markazga operativ boshqaruv huquqi asosida berilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Markaz binosini taʼmirlash hamda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini xarid qilish uchun zarur mablagʻlarni 2020-yilgi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Markaz buyurtmasi asosida belgilangan tartibda uni yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulashni hamda zarur telefon aloqasi bilan taʼminlasin.
10. Belgilab qoʻyilsinki, mazkur qarorda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish 2020-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida, 2021-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
Markazga 3 ta, shu jumladan, 2 ta yengil va 1 ta navbatchi avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari kabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibitiyaga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-fevraldagi 75-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari va ilgʻor texnologiyalarni tatbiq etish markazining
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 10-fevral,
75-son