📅 2019-yil 26-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 26-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 26 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат божхона қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 декабря 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного таможенного комитета
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 December 2019 · Ministry and agency documents · Davlat bojxona qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
қарори
НИЗОМ
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-02/15-71-сон қарорига ИЛОВА
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона юк декларациясини (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.
I бўлим. Электрон шаклдаги БЮДни ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайтариб олиш ва бекор қилиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза — ваколатли шахснинг БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати;
божхона органи — БЮДни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш, бекор қилиш, унга ўзгартириш, қўшимча киритиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва тегишли ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади), Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ва божхона постлари;
божхона қиймати декларацияси (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) — БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат;
БЮДни тузатиш шакли (бундан буён матнда БДТ) — Божхона қўмитаси томонидан белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тайёрланган БЮД ҳамда БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳақидаги электрон ҳужжат;
БЮДдаги хато — божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот ва (ёки) божхона органларида мавжуд ахборот билан БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотлар орасидаги тафовут, шунингдек БЮД ёки БҚД графаларидаги нотўғри маълумотлар;
БЮДдаги камчилик — божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган маълумотларнинг етишмаслиги ёки БЮД билан бирга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар;
БЮДга ўзгартириш киритиш — БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;
БЮДга қўшимча киритиш — БЮД ва (ёки) БҚДга янги маълумотларни киритиш ёҳуд тегишли ҳужжатларни қўшиш;
БЮДни қайта расмийлаштириш — расмийлаштирилган қоғоз шаклидаги БЮДни бекор қилиб, унинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш;
БЮДни қайтариб олиш — БЮДни божхона органида рўйхатга олинганидан сўнг уни қайтариш орқали юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;
БЮДни бекор қилиш — БЮДни божхона органида рўйхатга олинганидан сўнг бекор қилиш орқали юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
декларацияловчи шахс — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;
декларацияловчи шахслар рўйхати — декларант томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизматига(дан) қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган декларацияловчи шахслар рўйхати;
расмийлаштирилган БЮД — божхона органи томонидан рўйхатга олинган ва «D» графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилган БЮД;
рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД — божхона органи томонидан БЮДнинг 7-графасига БЮД рақами ва қабул қилинган сана кўрсатилган, аммо «D» графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилмаган БЮД;
товарларни электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) — вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларининг алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси;
электрон шаклдаги БЮД — декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, Божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ТЭДААТ воситасида электрон ҳужжат кўринишида тақдим этилган БЮД;
ахборот алмашиш тизими — ахборот тизимлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш воситаси;
янги БДТ — декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олинган БДТдаги хато ва камчиликларни бартараф этиш учун тақдим этилган БДТ;
янги БЮД — декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олиниб, ундаги хато ва камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган БЮД;
қайта расмийлаштирилган БЮД — янги БЮД расмийлаштирилиб, юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилиши тўхтатилган аввалги БЮД;
ҳудудий божхона бошқармалари — Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими.
2. Божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин БЮД қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида БЮДга божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра, мазкур Низом талаблари асосида ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин.
Агар божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, БЮД товарлар чиқариб юборилгунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Олиб чиқилаётган товарларга доир БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин.
3. Божхона органига келиб тушган ариза Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасида белгиланган муддатда кўриб чиқилади.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб берилади. Жавоб хати божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
4. Божхона органи аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
5. Электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БДТ тақдим этиш орқали мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади, зарур ҳолларда БҚД ёки тегишли ҳужжатлар БДТга илова қилинади.
Божхона органлари томонидан декларацияловчи шахсдан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилаётган БЮДда мавжуд ҳужжатларни такроран БДТга илова қилиниши талаб этилмайди, сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар бундан мустасно.
БДТ ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган электрон БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Электрон БЮД ёки БҚД графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш талаб этилмасдан божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган тегишли ҳужжатлар тақдим этиш лозим бўлган тақдирда, декларацияловчи шахс божхона органларига ҳужжатларни ТЭДААТ ёки Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган тегишли интерактив хизматлар орқали тақдим этади.
6. Қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графаларига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ёҳуд уни қайта расмийлаштириш орқали мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
7. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (электрон БЮДда ЭРИ) билан тасдиқланади. Божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритилганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахс ёзма шаклдаги хат ёки ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилинади.
8. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш қуйидаги ҳолларда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади:
божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш зарур бўлганда;
божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасини тўғрилаш зарурати юзага келганда;
товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;
экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар уларни олиб чиқишга рухсат берилган санадан сўнг автотранспорт воситаси ташувида ўн кунга қадар, бошқа транспорт воситалари ташувида йигирма кунга қадар олиб чиқилмаган ҳолатларда;
БЮД ёки унинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилганида, бундан экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 96-моддасига кўра божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно;
контракт (шартнома, келишув) шартлари ўзгарганда, бундан экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар мустасно;
БЮД эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда;
битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолат аниқланганда;
БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланган, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда.
2-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган электрон шаклдаги БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва (ёки) бекор қилиш
1-§. Декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш
9. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
10. Қуйидаги ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланади:
декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДда маълум қилинган товарларга нисбатан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилиниб, бу бўйича текширув якунига етмаган бўлса;
БЮДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланиб, бу жараён якунига етмаган бўлса;
БЮДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланиб, бу жараён якунига етказилмаган бўлса.
11. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда, декларацияловчи шахс БЮД рўйхатга олинган божхона органига ахборот алмашиш тизими орқали мурожаат қилади. Мурожаатда божхона органи томонидан берилган БЮДнинг рўйхат рақами, мазкур БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
12. Божхона органи бир иш куни ичида БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича мурожаатни кўриб чиқади ва натижаси бўйича ахборот алмашиш тизими орқали маълум қилади.
13. Божхона органи томонидан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мавжуд деб топилганда, ахборот алмашиш тизимида қўшимча равишда БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликлар бўйича тақдим этилиши лозим бўлган БДТ ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳужжатлар ҳамда уларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.
14. БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати декларацияловчи шахсга ахборот алмашиш тизими орқали маълум қилинган кундан кейинги иш куни якунига қадар этиб белгиланади.
15. Декларацияловчи шахс томонидан божхона органига:
БДТ ахборот алмашиш тизимида баён этилган муддатда тақдим этилганида, божхона органи тақдим этилган БДТни мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олади;
тегишли ҳужжатлар ахборот алмашиш тизимида баён этилган муддатда тақдим этилганида, божхона органи тақдим этилган ҳужжатни қабул қилиб олади, бундан талаб этилмаган (асоссиз тақдим этилган) ёки сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар мустасно.
БДТ ёки тегишли ҳужжатлар ахборот алмашиш тизимида белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, божхона органи БЮДни бекор қилади, бундан мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
16. Божхона органи мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритишни рад этишга ҳақли.
Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари ахборот алмашиш тизими орқали маълум қилинади.
17. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан декларант ариза билан БЮД рўйхатга олинган божхона органига мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолларда божхона органи томонидан аризани кўриб чиқиб, ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мувжуд эмас деб топилганда, аризачига ўзининг асослантирилган жавоб хатини юбориши лозим.
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш
18. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга божхона органи ташаббуси билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ҳамда ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
19. Мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тақиқланади.
20. Божхона органи томонидан аниқланган БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш зарур бўлганда, божхона органи декларацияловчи шахсни ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилади. Бунда божхона органи БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликлар тўғрисида аниқ маълумотлар ҳамда уларни бартараф этиш учун тақдим этиладиган БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрасатилиши шарт. БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати мазкур Низомнинг 14-бандига асосан белгиланади.
21. Божхона органи тақдим этилган БДТни рўйхатга олиш, тегишли ҳужжатларни қабул қилиш ёки БЮДни бекор қилиш мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДни қайтариб олиш
22. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни қайтариб олиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган божхона органига ариза билан мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд деб топилса, бир иш куни давомида Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида БЮД қайтарилади.
23. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни қайтаришни рад этишга ҳақли. Бунда рад этишнинг асосланган сабаблари ёзма ёки электрон шаклда аризачига маълум қилинади.
24. БЮДни қайтариб олиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолларда;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган БЮД бўйича иш кўриб чиқилиб, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган қарори чиққунга қадар.
4-§. БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш
25. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда ёки хато ва камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатлар мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган муддатда тақдим этилмаганда амалга оширилиши мумкин.
26. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ва 24-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда;
БЮД илгари расмийлаштирилган муваққат, тўлиқ бўлмаган, даврий ва дастлабки БЮДлар бўйича тақдим этилганда, бундан илгари расмийлаштирилган ушбу БЮДлар бекор қилинадиган ҳолатлар мустасно.
27. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда, божхона органи бу ҳақда декларацияловчи шахсни ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилади.
28. Декларацияловчи шахс хабарнома келиб тушган кундан кейинги иш куни якунига қадар аниқланган ҳолат бўйича божхона органига батафсил тушунтириш бериши лозим.
29. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати тасдиқланганда ёки мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган муддатда тушунтириш берилмаганда БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади, бундан мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган ҳоллар мустасно.
БЮД бекор қилинганда, божхона органи бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади.
3-боб. Расмийлаштирилган электрон шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш
1-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш
30. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларант ёки унинг номидан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тўғрисидаги ишончномаси асосида декларацияловчи шахс аризасига асосан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
31. Мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ва 24-банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш тақиқланади.
32. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун декларант ёки декларацияловчи шахс:
мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ бўлмаган ёки БЮДга экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарларнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли унинг қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига;
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ёзма ёҳуд электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш заруриятининг аниқ сабаблари кўрсатилади ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.
33. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
34. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асосли деб топса, БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш бўйича БДТ ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан аризачига ёзма ёки электрон шаклда жавоб хатини юборади.
Декларант ёки декларацияловчи шахс БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича жавоб хатини олгандан сўнг беш кундан кечиктирмай божхона органига БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак.
БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса, бу ҳақида ёзма ёки электрон равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш
35. Божхона органи ташаббуси билан расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
36. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда, божхона органи бу ҳақда декларант ва (ёки) декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан қўшимча ҳужжат ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
37. Божхона органи томонидан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича божхона органининг хатини олгандан сўнг декларант ёки декларацияловчи шахс беш кундан кечиктирмай қуйидагилардан бирини амалга ошириши лозим:
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун божхона органига БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатларни тақдим этиши;
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун зарурат йўқ деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма ёки электрон шаклда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши.
38. Декларант ёки декларацияловчи шахс асосланган сабабларга кўра БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ тақдим қила олмаса, божхона органи томонидан мустақил равишда божхона мақсадлари учун БЮДга ўзгартириш (ва) ёки қўшимча киритилиши мумкин, бундан киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви)даги маълумотларга таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.
Божхона органи БЮДга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳақидаги асослантирилган хатни декларантга юбориши шарт, бундан декларант фаолияти тугатилган ҳолатлар мустасно.
3-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш
39. Декларантнинг аризаси билан БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
40. Божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарларга доир БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин, мазкур Низомнинг 24-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
41. БЮД расмийлаштирилгандан кейин уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун декларант БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан мурожаат қилади.
42. Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд деб топилса, уч иш куни давомида Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали БЮД қайтарилади ёки бекор қилинади.
Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни бекор қилиш ёки қайтариб олиш учун асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни бекор қилиш ёки қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
4-§. БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш
43. Расмийлаштирилган БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш мазкур Низомнинг 8-банди бешинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
44. БЮД юзасидан ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, бу бўйича иш суд ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинмаган бўлса мазкур БЮДни бекор қилиш тақиқланади.
45. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда, божхона органи бу ҳақда декларант ва (ёки) декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органининг хатини олгандан сўнг беш кун ичида аниқланган ҳолат бўйича тушунтириш бериши шарт.
46. Мазкур Низомнинг 8-банди бешинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар тасдиқланган ҳолларда БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади ва бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.
II бўлим. Қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш
4-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш
1-§. Декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш
47. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
48. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланади.
49. БЮД божхона органида рўйхатга олингандан сўнг, БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда декларант ёки декларацияловчи шахс БЮД рўйхатга олинган божхона органига мурожаат қилади.
Мурожаатда БЮДнинг божхона органида рўйхатга олинган рақами, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
50. БЮДга ўзгартириш киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графалари матнини «X» белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
51. БЮДнинг фақат божхона органи ходими томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.
52. БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида декларацияловчи шахс томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, БЮДнинг ўрнига хато ва (ёки) камчиликлари бартараф этилган янги БЮД тақдим этилади.
53. БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан беш кун ичида ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилмаса ёҳуд унинг ўрнига хато ва (ёки) камчиликлари бартараф этилган янги БЮД тақдим этилмаса — божхона органи БЮДни бекор қилади, бундан мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш
54. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга божхона органи ташаббуси билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ҳамда ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
55. Мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланади.
56. Божхона органи томонидан БЮДда хато ва камчиликлар аниқланганда бу ҳақда божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади. Бунда божхона органи ходими декларант ёки декларацияловчи шахсга БЮДдаги хато ва камчиликлар тўғрисида аниқ маълумот бериши шарт.
57. Рўйхатга олинган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар мазкур Низомнинг 50 — 53-бандларига мувофиқ тартибда киритилади.
3-§. Декларантнинг мурожаати асосида БЮДни қайтариб олиш
58. Божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД декларант томонидан қайтариб олиниши мумкин.
59. БЮДни қайтариб олиш мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланади.
60. БЮД рўйхатга олингандан кейин уни қайтариб олиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган божхона органига ариза билан мурожаат қилади.
Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижасида БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд деб топилса, божхона органи ходими томонидан БЮД қайтарилади.
61. БЮД қайтарилаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТАРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайтарилганлиги кўрсатилади.
4-§. БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш
62. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш белгиланган муддатда БЮДдаги хато ва камчиликлар бартараф этилмаган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
63. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни бекор қилиш унга берилган рўйхат рақамини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади ва бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.
БЮД бекор қилинаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «БЕКОР ҚИЛИНДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида бекор қилинганлиги кўрсатилади.
5-боб. Расмийлаштирилган қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш
1-§. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш, бекор қилиш бўйича ариза бериш ва уни кўриб чиқиш
64. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
65. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ҳамда 24-банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда тақиқланади.
66. БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилади.
67. Божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарлар бўйича БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 24-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
68. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш талаб этилганида декларант ариза билан:
мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ бўлмаган (экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно) ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига;
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш юзасидан БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади ва аризага буни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда БЮДнинг божхона брокери ва декларант учун тайёрлаб берилган дастлабки расмийлаштирилган асл нусхалари илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.
69. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилишни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
2-§. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича божхона органи томонидан аниқланган ҳолатларни кўриб чиқиш
70. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
71. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш лозим деб топилганда божхона органи бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёҳуд унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
3-§. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш
72. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органининг БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича хатини олгандан сўнг беш кундан кечиктирмай қуйидагилардан бирини амалга ошириши лозим:
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун божхона органига БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни тақдим этиши;
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмас деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.
73. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графалари матнини «X» белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган декларацияловчи шахснинг имзоси, божхона органи ходими имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.
74. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш божхона органи томонидан амалга оширилади ҳамда божхона органи ходими имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.
75. БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида декларацияловчи шахс томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, мазкур БЮД қайта расмийлаштирилади.
76. БЮД қайта расмийлаштирилганда қайта расмийлаштирилган БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайта расмийлаштирилганлиги кўрсатилади.
Бунда янги БЮДга қайта расмийлаштирилган аввалги БЮДнинг рўйхат рақами ва юк чиқариш санаси берилади. Янги БЮДнинг 50-графасида БЮДни қайта расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжат рақами ва унинг санаси кўрсатилади. Ушбу графада етарли жой бўлмаган тақдирда бундай ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
77. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш декларацияловчи шахс томонидан БЮД ва унга тегишли зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.
78. Декларант ёки декларацияловчи шахс асосланган сабабларга кўра БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БЮД тақдим қила олмаса, божхона органи томонидан мустақил равишда божхона мақсадлари учун БЮДга ўзгартириш (ва) ёки қўшимча киритилиши мумкин, бундан киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.
Божхона органи БЮДга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳақидаги асослантирилган хатни декларантга юбориши шарт, бундан декларант фаолияти тугатилган ҳолатлар мустасно.
79. БЮД қайтарилаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТАРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайтарилганлиги кўрсатилади.
80. БЮД бекор қилинаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «БЕКОР ҚИЛИНДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида бекор қилинганлиги кўрсатилади.
81. Қайта расмийлаштирилган ёки бекор қилинган БЮДнинг барча нусхалари божхона органида сақланади, бундан экспорт божхона режимида юк мўлжалланган мамлакатга юбориш учун тайёрлаб берилган нусха мустасно.
III бўлим. БДТни тўлдириш, тақдим этиш, расмийлаштириш, тузатиш киритиш ёки қайтариб олиш
6-боб. БДТни тўлдириш
82. Декларацияловчи шахс томонидан БДТнинг 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А» ва «B» графалари билан бирга фақат БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалари тўлдирилади.
БДТнинг 1, 2, 8, 9-графалари ва БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графалари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) белгиланган тартибга мувофиқ тўлдирилади.
БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А», «B» ва «D» графалари мазкур Низомнинг 85-бандига мувофиқ тартибда тўлдирилади.
83. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 8, 9, 14, 28, 50, 54-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган тақдирда, БДТнинг «А» графасида ўзгартириладиган графалар рўйхати кўрсатилади ва ушбу графалари ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган ҳолда тақдим этилади. Мазкур графаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш лозим бўлмаганда ёки БДТнинг ушбу графаларида бошқа маълумотлар кўрсатиш зарурати юзага келмаганда, БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.
84. Йўриқнома талабларига мувофиқ БЮДнинг тўлдирилиши мажбурий бўлган барча графалари БДТда қуйидаги ҳолатларда тўлдирилади:
БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар БЮДнинг 5-графасидаги товарлар сонига таъсир этса ёки 32-графаси ўзгартирилаётган бўлса;
расмийлаштирилган битта БЮДдаги товарлар бир нечта БЮДлар билан расмийлаштирилиши лозим бўлган, БЮД қисмларга бўлинаётган ёки акси бўлган ҳолатларда.
85. БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А», «B» ва «D» графалари қуйидаги тартибда тўлдирилади:
1) 3-графа. «Қўшимча варақлар».
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БДТ варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.
Масалан, агар БДТ иккита қўшимча варақларга эга бўлса БДТнинг асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида «3/3» кўрсатилади. Агар БДТ қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади.
1 1 ) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони».
Графада БДТнинг 31-графаларида кўрсатилган товарлар номларининг умумий сони ёзилади. Бу сон БДТнинг тўлдирилган 31-графалари сонига мувофиқ бўлиши лозим;
1 2 ) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».
Графада ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган БЮДнинг 7-графасидаги БЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади;
2) 7а-графа. «БДТнинг рўйхат рақами».
Графа божхона органи томонидан қуйидаги тартибда тўлдирилади:
99999 /99.99.9999 / 9999999
1 2 3 4 5
1-элемент — БДТ рўйхатга олинган божхона постининг Йўриқноманинг 4-иловасидаги Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ бешта белгили коди;
2, 3 ва 4-элементлар — БДТ рўйхатга олинган кун, ой ва йил;
5-элемент — тегишли божхона органи томонидан рўйхатга олинган БДТнинг тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади). БДТнинг тартиб рақами қайтарилмаслиги лозим;
3) 10-графа.
Графанинг чап бўлмасида киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар турининг иккита рақамли коди кўрсатилади:
«01» — божхона органи томонидан аниқланган ҳолатлар асосида бўлса;
«02» — декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаати асосида бўлса;
«03» — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа идоралар томонидан ўтказилган текширув натижалари асосида бўлса.
Графанинг ўнг бўлмасида божхона тўловлари ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларга таъсир турининг иккита рақамли коди кўрсатилади:
«01» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этмасдан фақат тўланиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этса;
«02» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар тўланиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этмасдан фақат божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этса;
«03» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар тўланиши ва имтиёз қўлланилиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этса;
«04» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар тўланиши ва имтиёз қўлланилиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этмаса;
3 1 ) 14-графа. «Декларант/божхона брокери».
Графада БДТни тўлдирган ва божхона органларига тақдим этаётган божхона брокери ёки декларантнинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади;
Графанинг юқори қисмида «№» белгисидан сўнг ушбу божхона брокери ёки декларантни СТИРи кўрсатилади;
4) 27-графа.
Графада қуйидагилар кўрсатилади:
«0» — агар БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилмаётган бўлса;
«1» — агар БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган бўлса.
4 1 ) 28-графа. «Молия ва банк маълумотлари».
Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 — тўловчининг СТИРи/банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи кўрсатилади);
2 — банкнинг тўлиқ номи;
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун божхона йиғими ундирилмайдиган ҳолларда графани тўлдириш талаб этилмайди, бундан БЮДнинг 28- графасига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.
5) 32-графа.
Графанинг чап бўлмасида БДТдаги товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.
БДТда битта номдаги товарга оид маълумотлар кўрсатилган бўлса, графада «1» рақами кўрсатилади.
Графанинг ўнг бўлмасида БЮДдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Масалан:
агар БЮДнинг биринчи товаридаги тегишли маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган бўлса, графада «1/1» кўрсатилади;
агар БЮДнинг фақат иккинчи товаридаги тегишли маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган бўлса, графада «1/2» кўрсатилади;
БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар унинг товарга оид қисмига (масалан, БЮДнинг 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-графаларига) таъсир этмаса графанинг ўнг ва чап бўлмаларида «0» рақамлари кўрсатилади.
5 1 ) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:
«Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг БДТни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (алоҳида майдонда) кўрсатилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.
Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс СТИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг СТИРи қайд этиладиган жойда «999999999» коди кўрсатилади.
БДТни тўлдиришда декларант ёки у ишонч билдирган шахс томонидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган бўлса БДТнинг 7-графасида рўйхат рақами кўрсатилган БЮДнинг 50-графасидаги маълумотлар такрорланади.
5 2 ) 54-графа. «Жой ва сана».
Графада 14-графада кўрсатилган шахс номидан БДТни тақдим этаётган декларацияловчи шахс ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 — БДТ тўлдирилган жой;
2 — декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
3 — декларацияловчи шахснинг телефон рақами;
4 — агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва декларант ўртасидаги битим рақами ва санаси кўрсатилади;
5 — декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қуйидаги тартибда кўрсатилади:
999999999/99.99.9999/999999, бунда:
1 2 3
1-элемент — декларацияловчи шахснинг СТИРи;
2-элемент — БДТ тўлдирилган сана;
3-элемент — декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади).
Декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қайтарилмаслиги лозим.
БДТда баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.
6) «А» графа.
Графада БЮДнинг ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графаси ёки махсус код кўрсатилади:
а) агар ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графалар сони бир нечта бўлса уларнинг барчаси кўрсатилади.
Масалан:
11, 20, C;
б) БЮДнинг товарга оид қисмига (масалан, БЮДнинг 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-графаларига) ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётганда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графадан сўнг «/» ажратиш белгиси қўйилган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графаларга оид товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
Масалан:
11, 20, C, 46/1, 46/2, 42/2.
БДТда электрон шаклдаги тузилишига асосан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графаларнинг ҳар бири ҳеч қандай ажратиб турувчи белгилар қўйилмасдан алоҳида ажратилган майдончаларда кўрсатилади. Ҳарфли графалар лотин алифбосида қайд этилиши лозим;
в) БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар БЮДнинг 5-графасидаги товарлар сонига таъсир этса ёки 32-графаси ўзгартирилаётган бўлса бундай ҳолатларда графада «60» коди кўрсатилади;
г) Расмийлаштирилган битта БЮДдаги товарлар бир нечта БЮД билан расмийлаштирилиши лозим бўлган, БЮД қисмларга бўлинаётган ёки акси бўлган ҳолатларда «61» коди кўрсатилади ва «/» ажратиш белгиси қўйилган ҳолда БЮДнинг шартли тартиб рақами («1» рақамидан бошлаб ўсиш тартибида) кўрсатилади.
Масалан битта БЮДдаги товарлар бўйича иккита БЮД расмийлаштирилиши лозим бўлганда:
дастлаб тақдим этиладиган БЮДга «61/1»;
кейинги тақдим этиладиган БЮДга «61/2» кўрсатилади.
БЮД қисмларга бўлинаётган ҳолатларда биринчи қисмга тегишли БЮДнинг рўйхат рақами дастлабки БЮДнинг тартиб рақами билан бир хилда шаклланади. Кейинги қисмларга тегишли БЮДнинг рўйхат рақами божхона органи томонидан шакллантирилади;
д) БЮДнинг графаларига ўзгартириш киритилмасдан фақат БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш киритилаётган ҳолатларда графада «62» коди кўрсатилади.
6 1 ) «В» графа. «Ҳисоб-китоб тафсилотлари».
Графада расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун ундириладиган божхона йиғими кўрсатилади.
Божхона йиғими БДТнинг формати ва тузилишидан келиб чиқиб, Йўриқноманинг 13-иловасидаги Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ «43» тўлов коди остида кўрсатилади.
7. «D» графа.
Графа божхона органи томонидан тўлдирилади ва графада божхона органининг БДТга нисбатан қабул қилган қарори ҳақидаги божхона органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади. Божхона органи белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
7-боб. БДТни божхона органларига тақдим этиш, божхона органларида рўйхатга олиш ва расмийлаштириш
1-§. БДТни божхона органларига тақдим этиш
86. БЮДнинг асосий варағига ёки битта товарига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ БДТнинг асосий варағи, БЮДнинг бир нечта товарларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётганда эса БДТнинг асосий варағига қўшимча равишда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ БДТнинг қўшимча варағи тақдим этилади.
БДТ божхона органларига белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.
87. Декларацияловчи шахс БДТни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва божхона органларига электрон шаклда ТЭДААТ орқали божхона органига юборади.
88. Декларант томонидан декларацияловчи шахслар рўйхатига декларацияловчи шахс ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс тўғрисидаги маълумотлар киритилиши ҳамда унинг божхона органларига БДТни тақдим этиш ваколат муддати кўрсатилиши керак, бундан хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари мустасно.
Агар БДТ хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари номидан тақдим этилса божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёки бошқа шахс тўғрисидаги маълумотлар декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмайди.
89. Божхона органида асосланган сабабларга кўра, мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар юзага келиб, божхона мақсадлари учун БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарурати мавжуд бўлганда, ҳудудий божхона бошқармасининг рухсати билан БДТ декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмаган декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилиши мумкин.
Бунда электрон БЮДнинг фақат 2 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 8 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 9 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 11, 13, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (биринчи иккита рақамдан ташқари), 40, 41, 44, 46-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин, бундан ҳисобланган божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.
2-§. БДТни божхона органларида рўйхатга олиш ва расмийлаштириш
90. Божхона органларига тақдим этилган БДТ дастлабки текширувдан ўтказилади. Бунда БДТда кўрсатилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун божхона органи томонидан рухсат берилганлиги, БДТнинг формати ва тузилиши, деларацияловчи шахснинг ЭРИсининг ҳақиқийлиги, декларацияловчи шахс декларацияловчи шахслар рўйхатида мавжудлиги, декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмаган бўлса бу бўйича унга божхона органи томонидан рухсат берилганлиги божхона органи томонидан текширилади. Дастлабки текширувда хато ва (ёки) камчилик аниқланмаса БДТ рўйхатга олинади.
91. Дастлабка текширувда хато ва (ёки) камчиликлар аниқланса БДТ божхона органи томонидан қайтарилади ва бу ҳақда декларацияловчи шахсга ахборот алмашиш тизими орқали ахборот юборилади.
92. БДТ рўйхатга олингандан сўнг:
БДТ рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун тақдим этилган бўлса — уни расмийлаштириш БЮД расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади;
БДТ расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун тақдим этилган бўлса — уч иш куни ичида расмийлаштирилади.
93. БДТ расмийлаштирилгандан сўнг у орқали автоматлашган ҳолда божхона органларининг ахборот тизими томонидан БЮДга тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
БЮДга тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш жараёнида божхона органи томонидан унинг «D» графасида расмийлаштирилган БДТнинг рўйхат рақами қайд этилади.
8-боб. БДТга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ёки қайтариб олиш
94. БДТ рўйхатга олингандан сўнг расмийлаштирилгунга қадар божхона органи томонидан хато ва (ёки) камчилик аниқланса БДТ божхона органи томонидан қайтарилади ва бу хақда декларацияловчи шахсга ахборот алмашиш тизими орқали хабар юборилади.
Хабарномада БДТдаги хато ва (ёки) камчиликлар, қайтарилган БДТнинг ўрнига янги БДТни тақдим этиш муддати ҳам баён этилади.
95. Декларацияловчи шахс хабардор этилган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида қайтарилган БДТнинг ўрнига янги БДТни тақдим этиши лозим.
96. Декларацияловчи шахс томонидан рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД бўйича божхона органига:
янги БДТ белгиланган муддатда тақдим этиладиган бўлса — божхона органи тақдим этилган янги БДТни мазкур Низом талаблари асосида рўйхатга олади ва дастлабки текширувдан ўтказади.
янги БДТ бир иш куни давомида тақдим этилмайдиган бўлса — БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ тақдим этилмаган деб ҳисобланади ва БЮД бекор қилинади, мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
97. Божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахс томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, БДТ расмийлаштирилгунга қадар мурожаат қилган декларант ёки декларацияловчи шахс томонидан қайтариб олиниши мумкин.
98. БДТ расмийлаштирилгандан сўнг БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади ва унда хато ва (ёки) камчилик аниқланган тақдирда уни тузатиш янги БДТни тақдим этиш ҳамда расмийлаштириш орқали амалга оширилади, бундан БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва «В» графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.
98 1. Расмийлаштирилган БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва «В» графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларантнинг аризасига кўра ҳудудий божхона бошқармасининг рухсати билан ёки божхона органининг талаби асосида амалга оширилади. Бунда декларацияловчи шахс томонидан божхона органига янги БДТнинг 7а-графасида ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш керак бўлган БДТнинг рўйхат рақамини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.
Божхона органи томонидан тақдим этилган БДТни расмийлаштириш ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш лозим бўлган БДТни қайтариш орқали мазкур Низомнинг 91 - 92-бандларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
99. БЮДга расмийлаштирилган БДТдаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилган электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишга қўйилган талаблар асосида амалга оширилади.
IV бўлим. Якуний қоидалар
100. Битта товар юзасидан такроран қабул қилинган БЮДларни бекор қилиш ёки қайтариб олишда нисбатан хавф даражалари паст бўлган БЮДлар бекор қилинади ёки қайтарилади.
Агар битта товар юзасидан қабул қилинган БЮДларнинг хавф даражалари бир хил бўлса, уларнинг рўйҳатга олинган вақти бўйича охиргилари бекор қилинади ёки қайтарилади.
101. ТЭДААТда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида ахборот алмашиш тизими орқали хабарлар билан алмашиш ва бу орқали тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш имконияти Божхона қўмитаси томонидан таъминланади.
102. Божхона қўмитаси декларацияловчи шахсларга ТЭДААТ ва Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали тақдим этилган БДТ ҳамда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган БЮДни юклаб олиш, қоғоз шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
103. Қайтариб олинган ёки бекор қилинган БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.
103 1. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона органлари томонидан БЮД ва БДТларда қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларининг ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловларнинг қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан мазкур Низомда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
104. Декларант божхона постининг ёки ҳудудий божхона бошқармасининг БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича хати юзасидан эътироз билдириб юқори турувчи божхона органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
105. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
106. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Раис М. АЗИМОВ
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 декабрь,
2019 йил 26 декабрь
01-02/15-71-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining
qarori
NIZOM
Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2019-yil 26-dekabrdagi 01-02/15-71-son qaroriga ILOVA
Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona yuk deklaratsiyasini (bundan buyon matnda BYD deb yuritiladi) oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish, qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish hamda bekor qilish tartibini belgilaydi.
I boʻlim. Elektron shakldagi BYDni oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish, qaytarib olish va bekor qilish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza — vakolatli shaxsning BYDga oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish boʻyicha yozma yoki elektron shakldagi murojaati;
bojxona organi — BYDni rasmiylashtirish, qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish, bekor qilish, unga oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni koʻrib chiqish va tegishli harakatlarni amalga oshirishga vakolatli boʻlgan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi), Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi va bojxona postlari;
bojxona qiymati deklaratsiyasi (bundan buyon matnda BQD deb yuritiladi) — BYDning ajralmas qismi boʻlib, tovarning bojxona qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan va deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga BYD bilan bir paytda topshiriladigan hujjat;
BYDni tuzatish shakli (bundan buyon matnda BDT) — Bojxona qoʻmitasi tomonidan belgilangan format va tuzilishga muvofiq tayyorlangan BYD hamda BQDdagi maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish haqidagi elektron hujjat;
BYDdagi xato — bojxona rasmiylashtiruvi uchun taqdim etilgan hujjatlardagi axborot va (yoki) bojxona organlarida mavjud axborot bilan BYD va (yoki) BQDdagi maʼlumotlar orasidagi tafovut, shuningdek BYD yoki BQD grafalaridagi notoʻgʻri maʼlumotlar;
BYDdagi kamchilik — bojxona rasmiylashtiruvi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarning yetishmasligi yoki BYD bilan birga taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlarning toʻliq boʻlmasligi bilan bogʻliq holatlar;
BYDga oʻzgartirish kiritish — BYD va (yoki) BQDdagi maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritish;
BYDga qoʻshimcha kiritish — BYD va (yoki) BQDga yangi maʼlumotlarni kiritish yohud tegishli hujjatlarni qoʻshish;
BYDni qayta rasmiylashtirish — rasmiylashtirilgan qogʻoz shaklidagi BYDni bekor qilib, uning oʻrniga yangi BYDni rasmiylashtirish;
BYDni qaytarib olish — BYDni bojxona organida roʻyxatga olinganidan soʻng uni qaytarish orqali yuridik kuchga ega hujjat sifatida amal qilishini toʻxtatish;
BYDni bekor qilish — BYDni bojxona organida roʻyxatga olinganidan soʻng bekor qilish orqali yuridik kuchga ega hujjat sifatida amal qilishini toʻxtatish;
deklarant — tovarlarni va (yoki) transport vositalarini oʻz nomidan deklaratsiyalovchi shaxs yoxud uning nomidan tovarlar va (yoki) transport vositalari deklaratsiyalanayotgan shaxs;
deklaratsiyalovchi shaxs — bojxona organlariga BYDni oʻz nomidan taqdim etayotgan deklarant yoki BYDni toʻldirish, imzolash va bojxona organlariga deklarant nomidan taqdim etishga vakolatli bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassis yoxud boshqa shaxs;
deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxati — deklarant tomonidan Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalining “Deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxati” interaktiv xizmatiga(dan) qoʻshish va chiqarish yoʻli bilan shakllantiriladigan deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxati;
rasmiylashtirilgan BYD — bojxona organi tomonidan roʻyxatga olingan va “D” grafasiga bojxona organining tegishli belgilari qoʻyilgan BYD;
roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYD — bojxona organi tomonidan BYDning 7-grafasiga BYD raqami va qabul qilingan sana koʻrsatilgan, ammo “D” grafasiga bojxona organining tegishli belgilari qoʻyilmagan BYD;
tovarlarni elektron deklaratsiyalashning avtomatlashtirilgan axborot tizimi (bundan buyon matnda TEDAAT deb yuritiladi) — vazirlik va idoralarning tegishli axborot tizimlarining aloqasini taʼminlovchi dasturiy-texnik vositalar kompleksi;
elektron shakldagi BYD — deklaratsiyalovchi shaxsning elektron raqamli imzosi (bundan buyon matnda ERI deb yuritiladi) bilan tasdiqlangan, Bojxona qoʻmitasi tomonidan belgilangan shaklda TEDAAT vositasida elektron hujjat koʻrinishida taqdim etilgan BYD;
axborot almashish tizimi — axborot tizimlari orqali ERIdan foydalangan holda bojxona organlari va deklaratsiyalovchi shaxslar oʻrtasida elektron xabarlarni almashish, tegishli hujjatlarni taqdim etish va qabul qilib olish vositasi;
yangi BDT — deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga taqdim etilib roʻyxatga olinmagan yoki avval roʻyxatga olingan BDTdagi xato va kamchiliklarni bartaraf etish uchun taqdim etilgan BDT;
yangi BYD — deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga taqdim etilib roʻyxatga olinmagan yoki avval roʻyxatga olinib, undagi xato va kamchiliklar bartaraf etilib, qayta taqdim etilgan BYD;
qayta rasmiylashtirilgan BYD — yangi BYD rasmiylashtirilib, yuridik kuchga ega hujjat sifatida amal qilishi toʻxtatilgan avvalgi BYD;
hududiy bojxona boshqarmalari — Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi;
Bojxona qoʻmitasining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi — bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish uchun ularga doir hujjatlar va maʼlumotlarning kiritilishini, hisobga olinishini hamda monitoring qilinishini nazarda tutuvchi Bojxona qoʻmitasining avtomatlashtirilgan tizimi.
2. Bojxona rasmiylashtiruvi tugallanganidan va tovarlar muayyan bojxona rejimiga joylashtirilganidan keyin BYD qabul qilingan kundan eʼtiboran uch yil ichida BYDga bojxona organining talabi bilan yoki vakolatli shaxsning arizasiga koʻra, mazkur Nizom talablari asosida oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoxud bekor qilish mumkin.
Agar bojxona organi deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan koʻrsatilgan sabablarni asosli deb topsa, BYD tovarlar chiqarib yuborilguniga qadar deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan qaytarib olinishi mumkin.
Olib chiqilayotgan tovarlarga doir BYD ushbu tovarlarni olib chiqishga ruxsat berilganidan keyin ham, lekin ular amalda olib chiqilguniga qadar qaytarib olinishi mumkin.
3. Bojxona organiga kelib tushgan ariza Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunining 28-moddasida belgilangan muddatda koʻrib chiqiladi.
Arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha arizachiga yozma yoxud elektron shaklda javob beriladi. Javob xati bojxona organi boshligʻi yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolanadi.
4. Bojxona organi arizani toʻliq va xolisona koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni hamda yozma tushuntirishlarni soʻrab olishi mumkin.
5. Elektron BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga BDT taqdim etish orqali mazkur Nizom talablari asosida amalga oshiriladi, zarur hollarda BQD yoki tegishli hujjatlar BDTga ilova qilinadi.
Bojxona organlari tomonidan deklaratsiyalovchi shaxsdan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritilayotgan BYDda mavjud hujjatlarni takroran BDTga ilova qilinishi talab etilmaydi, sifatsiz (hira, boʻyalgan, tushunarsiz va h.k.) hujjatlar bundan mustasno.
BDT oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritilgan elektron BYDning ajralmas qismi boʻlib hisoblanadi.
Elektron BYD yoki BQD grafalariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish talab etilmasdan bojxona rasmiylashtiruvi uchun zarur boʻlgan tegishli hujjatlar taqdim etish lozim boʻlgan taqdirda, deklaratsiyalovchi shaxs bojxona organlariga hujjatlarni TEDAAT yoki Bojxona qoʻmitasi tomonidan koʻrsatiladigan tegishli interaktiv xizmatlar orqali taqdim etadi.
6. Qogʻoz shakldagi BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish BYDning barcha nusxalaridagi tegishli grafalariga oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritish yohud uni qayta rasmiylashtirish orqali mazkur Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
7. BYDning faqat bojxona organi tomonidan toʻldiriladigan grafalaridagi yozuvlarga oʻzgartirish kiritish zarur boʻlgan taqdirda, oʻzgartirish kiritish bojxona organi xodimi tomonidan amalga oshiriladi hamda uning imzosi va shaxsiy raqamli muhri (elektron BYDda ERI) bilan tasdiqlanadi. Bojxona organi tomonidan toʻldiriladigan grafalaridagi yozuvlarga oʻzgartirish kiritilganligi haqida deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs yozma shakldagi xat yoki axborot almashish tizimi orqali xabardor qilinadi.
8. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, bekor qilish yoki qaytarib olish quyidagi hollarda mazkur Nizom talablari asosida amalga oshiriladi:
bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida yoʻl qoʻyilgan xato va kamchiliklarni bartaraf etish zarur boʻlganda;
bojxona qiymati va (yoki) bojxona toʻlovlari summasini toʻgʻrilash zarurati yuzaga kelganda;
tovarlarni tashishga moʻljallangan transport vositalari texnik jihatdan nosoz boʻlganda;
eksport bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan tovarlar ularni olib chiqishga ruxsat berilgan sanadan soʻng avtotransport vositasi tashuvida oʻn kunga qadar, boshqa transport vositalari tashuvida yigirma kunga qadar olib chiqilmagan holatlarda;
BYD yoki uning bir qismi boʻyicha rasmiylashtirilgan tovarga egalik qilish huquqi tashqi iqtisodiy faoliyatning boshqa subyektiga berilganida, bundan eksport yoki erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga rasmiylashtirilib, kontrakt (shartnoma, kelishuv) shartlari toʻliq bajarilgan va (yoki) shartli chiqarilmagan tovarlar, shuningdek tovardan foydalanish huquqi cheklangan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 96-moddasiga koʻra bojxona ombori bojxona rejimiga joylashtirilgan tovarni boshqa shaxsga oʻtkazish bilan bogʻliq holatlar mustasno;
kontrakt (shartnoma, kelishuv) shartlari oʻzgarganda, bundan eksport yoki erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga rasmiylashtirilib, kontrakt (shartnoma, kelishuv) shartlari toʻliq bajarilgan va (yoki) shartli chiqarilmagan tovarlar, shuningdek tovardan foydalanish huquqi cheklangan holatlar mustasno;
BYD erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga rasmiylashtirilgandan soʻng, undagi tovarlar boʻyicha tuzilgan kontraktlarga qoʻshimcha kelishuvlar kiritilib, ularga muvofiq xoʻjalik yurituvchi subyektlar, xorijiy hamkorlar va ularning rekvizitlari oʻzgargan taqdirda;
bitta tovar yuzasidan takroran bir nechta BYD qabul qilingan holat aniqlanganda;
BYDga oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish yoki uni qayta rasmiylashtirish uchun asos boʻladigan hamda taqdim etilgan hujjatlar bilan tasdiqlangan, qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa hollarda.
2-bob. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan elektron shakldagi BYDga oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish, uni qaytarib olish va (yoki) bekor qilish
1-§. Deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatiga asosan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish
9. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish mazkur Nizomning 8-bandi ikkinchi — toʻrtinchi va oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
10. Quyidagi hollarda BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish taqiqlanadi:
deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsdan BYDda maʼlum qilingan tovarlarga nisbatan hujjatlar va (yoki) maʼlumotlar talab qilinib, bu boʻyicha tekshiruv yakuniga yetmagan boʻlsa;
BYDda maʼlum qilingan tovarlarni bojxona koʻrigidan oʻtkazish belgilanib, bu jarayon yakuniga yetmagan boʻlsa;
BYDdagi tovarlarni bojxona ekspertizasidan oʻtkazish tayinlanib, bu jarayon yakuniga yetkazilmagan boʻlsa.
11. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelganda, deklaratsiyalovchi shaxs BYD roʻyxatga olingan bojxona organiga axborot almashish tizimi orqali murojaat qiladi. Murojaatda bojxona organi tomonidan berilgan BYDning roʻyxat raqami, mazkur BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritishning aniq sabablari koʻrsatiladi.
12. Bojxona organi bir ish kuni ichida BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish boʻyicha murojaatni koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha axborot almashish tizimi orqali maʼlum qiladi.
13. Bojxona organi tomonidan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun asoslar mavjud deb topilganda, axborot almashish tizimida qoʻshimcha ravishda BYDdagi xato va (yoki) kamchiliklar boʻyicha taqdim etilishi lozim boʻlgan BDT va (yoki) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tegishli hujjatlar hamda ularni taqdim etish muddati koʻrsatiladi.
14. BDT yoki tegishli hujjatlarni taqdim etish muddati deklaratsiyalovchi shaxsga axborot almashish tizimi orqali maʼlum qilingan kundan keyingi ish kuni yakuniga qadar etib belgilanadi.
15. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga:
BDT axborot almashish tizimida bayon etilgan muddatda taqdim etilganida, bojxona organi taqdim etilgan BDTni mazkur Nizomda belgilangan tartibda roʻyxatga oladi;
tegishli hujjatlar axborot almashish tizimida bayon etilgan muddatda taqdim etilganida, bojxona organi taqdim etilgan hujjatni qabul qilib oladi, bundan talab etilmagan (asossiz taqdim etilgan) yoki sifatsiz (hira, boʻyalgan, tushunarsiz va h.k.) hujjatlar mustasno.
BDT yoki tegishli hujjatlar axborot almashish tizimida belgilangan muddatda taqdim etilmaganda, bojxona organi BYDni bekor qiladi, bundan mazkur Nizomning 26-bandida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
16. Bojxona organi murojaatni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun asoslar mavjud emas yoxud taqdim etilgan hujjatlar toʻliq emas deb topsa, BYDga oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritishni rad etishga haqli.
Bunday holatlarda rad etishning asoslangan sabablari axborot almashish tizimi orqali maʼlum qilinadi.
17. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yuzasidan deklarant ariza bilan BYD roʻyxatga olingan bojxona organiga murojaat qilishi mumkin. Bunday hollarda bojxona organi tomonidan arizani koʻrib chiqib, oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun asoslar muvjud emas deb topilganda, arizachiga oʻzining asoslantirilgan javob xatini yuborishi lozim.
2-§. Bojxona organi tashabbusi bilan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish
18. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga bojxona organi tashabbusi bilan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish mazkur Nizomning 8-bandi ikkinchi — toʻrtinchi hamda oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
19. Mazkur Nizomning 10-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.
20. Bojxona organi tomonidan aniqlangan BYDdagi xato va (yoki) kamchiliklarni bartaraf etish zarur boʻlganda, bojxona organi deklaratsiyalovchi shaxsni axborot almashish tizimi orqali xabardor qiladi. Bunda bojxona organi BYDdagi xato va (yoki) kamchiliklar toʻgʻrisida aniq maʼlumotlar hamda ularni bartaraf etish uchun taqdim etiladigan BDT yoki tegishli hujjatlarni taqdim etish muddati koʻrasatilishi shart. BDT yoki tegishli hujjatlarni taqdim etish muddati mazkur Nizomning 14-bandiga asosan belgilanadi.
21. Bojxona organi taqdim etilgan BDTni roʻyxatga olish, tegishli hujjatlarni qabul qilish yoki BYDni bekor qilish mazkur Nizomning 15-bandiga muvofiq amalga oshiriladi.
3-§. Deklarantning murojaatiga asosan BYDni qaytarib olish
22. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDni qaytarib olish uchun deklarant BYD roʻyxatga olingan bojxona organiga ariza bilan murojaat qiladi.
Arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDni qaytarib olish uchun asoslar mavjud deb topilsa, bir ish kuni davomida Bojxona qoʻmitasining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida BYD qaytariladi.
23. Bojxona organi arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDni qaytarib olish uchun asoslar mavjud emas deb topsa, BYDni qaytarishni rad etishga haqli. Bunda rad etishning asoslangan sabablari yozma yoki elektron shaklda arizachiga maʼlum qilinadi.
24. BYDni qaytarib olish quyidagi hollarda taqiqlanadi:
mazkur Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan hollarda;
huquqbuzarlik holatlari aniqlangan BYD boʻyicha ish koʻrib chiqilib, sud yoki huquqni muhofaza qiluvchi organ qarori chiqqunga qadar.
4-§. BYDni bojxona organi tashabbusi bilan bekor qilish
25. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDni bojxona organi tashabbusi bilan bekor qilish bitta tovar yuzasidan takroran bir nechta BYD qabul qilingan holati aniqlanganda yoki xato va kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan BDT va (yoki) tegishli hujjatlar mazkur Nizomning 14-bandida belgilangan muddatda taqdim etilmaganda amalga oshirilishi mumkin.
26. Bojxona organi tashabbusi bilan BYDni bekor qilish quyidagi hollarda taqiqlanadi:
mazkur Nizomning 10-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida va 24-bandining uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda;
BYD ilgari rasmiylashtirilgan muvaqqat, toʻliq boʻlmagan, davriy va dastlabki BYDlar boʻyicha taqdim etilganda, bundan ilgari rasmiylashtirilgan ushbu BYDlar bekor qilinadigan holatlar mustasno.
27. Bitta tovar yuzasidan takroran bir nechta BYD qabul qilingan holati aniqlanganda, bojxona organi bu haqda deklaratsiyalovchi shaxsni axborot almashish tizimi orqali xabardor qiladi.
28. Deklaratsiyalovchi shaxs xabarnoma kelib tushgan kundan keyingi ish kuni yakuniga qadar aniqlangan holat boʻyicha bojxona organiga batafsil tushuntirish berishi lozim.
29. Bitta tovar yuzasidan takroran bir nechta BYD qabul qilingan holati tasdiqlanganda yoki mazkur Nizomning 28-bandida belgilangan muddatda tushuntirish berilmaganda BYD bojxona organi tomonidan bekor qilinadi, bundan mazkur Nizomning 26-bandida belgilangan hollar mustasno.
BYD bekor qilinganda, bojxona organi bu xaqda deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsni xabardor qiladi.
3-bob. Rasmiylashtirilgan elektron shakldagi BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish
1-§. Deklarantning murojaatiga asosan BYDga oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritish
30. Rasmiylashtirilgan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish deklarant yoki uning nomidan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisidagi ishonchnomasi asosida deklaratsiyalovchi shaxs arizasiga asosan mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
31. Mazkur Nizomning 10-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida va 24-bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda BYDga oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritish taqiqlanadi.
32. BYDga oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritish uchun deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs:
murojaat etilayotgan yilda rasmiylashtirilgan BYDga bojxona toʻlovlari summalarini qaytarish bilan bogʻliq boʻlmagan yoki BYDga eksport shartnomalari boʻyicha olib chiqilgan tovarlarning xalqaro tovar birjalarida qiymati oʻzgarishi sababli uning qiymati va (yoki) bojxona toʻlovlari summalari oʻzgarishi bilan bogʻliq boʻlgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yuzasidan BYD roʻyxatga olingan bojxona posti boshligʻiga;
mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilmagan boshqa hollarda BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yuzasidan BYD rasmiylashtirilgan hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻi yoki uning oʻrinbosariga yozma yohud elektron shaklda ariza bilan murojaat qilishi lozim.
Arizada BYDning roʻyxat raqami, unga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zaruriyatining aniq sabablari koʻrsatiladi va ularni tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik arizachi zimmasiga yuklatiladi.
33. Bojxona organi arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun asoslar mavjud emas yoxud taqdim etilgan hujjatlar toʻliq emas deb topsa, BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritishni rad etishga haqli. Bunday holatlarda rad etishning asoslangan sabablari arizachiga yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilinadi.
34. Bojxona organi arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun asosli deb topsa, BYDdagi xato va (yoki) kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha BDT va (yoki) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tegishli hujjatlarni taqdim etish yuzasidan arizachiga yozma yoki elektron shaklda javob xatini yuboradi.
Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish boʻyicha javob xatini olgandan soʻng besh kundan kechiktirmay bojxona organiga BDT va (yoki) tegishli hujjatlarni taqdim etishi kerak.
BYDga oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritish uchun BDT va (yoki) tegishli hujjatlarni taqdim qila olmasa, bu haqida yozma yoki elektron ravishda bojxona organiga oʻzining asoslantirilgan xatini yuborishi lozim.
2-§. Bojxona organi tashabbusi bilan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish
35. Bojxona organi tashabbusi bilan rasmiylashtirilgan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
36. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelganda, bojxona organi bu haqda deklarant va (yoki) deklaratsiyalovchi shaxsni xabardor qiladi, zarur hollarda bojxona organi boshligʻi yoxud uning oʻrinbosari tomonidan imzolangan xat yuboradi.
Bojxona organi deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsdan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yuzasidan qoʻshimcha hujjat va maʼlumotlarni hamda yozma tushuntirishlarni soʻrab olishi mumkin.
37. Bojxona organi tomonidan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish boʻyicha bojxona organining xatini olgandan soʻng deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs besh kundan kechiktirmay quyidagilardan birini amalga oshirishi lozim:
BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun bojxona organiga BDT va (yoki) tegishli hujjatlarni taqdim etishi;
BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun BDT yoki tegishli hujjatlarni taqdim qila olmasa yoki BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun zarurat yoʻq deb hisoblasa, bu haqida yozma yoki elektron shaklda bojxona organiga oʻzining asoslantirilgan xatini yuborishi.
38. Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs asoslangan sabablarga koʻra BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun BDT taqdim qila olmasa, bojxona organi tomonidan mustaqil ravishda bojxona maqsadlari uchun BYDga oʻzgartirish (va) yoki qoʻshimcha kiritilishi mumkin, bundan kiritiladigan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar bojxona toʻlovlariga yoki tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi)dagi maʼlumotlarga taʼsir etadigan holatlar mustasno.
Bojxona organi BYDga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar haqidagi asoslantirilgan xatni deklarantga yuborishi shart, bundan deklarant faoliyati tugatilgan holatlar mustasno.
3-§. Deklarantning murojaatiga asosan BYDni qaytarib olish yoki bekor qilish
39. Deklarantning arizasi bilan BYDni bekor qilish faqat bitta tovar yuzasidan bir nechta BYD qabul qilingan holatlarda amalga oshirilishi mumkin.
40. Bojxona organi deklarant tomonidan koʻrsatilgan sabablarni asosli deb topsa, olib chiqilayotgan tovarlarga doir BYD ushbu tovarlarni olib chiqishga ruxsat berilganidan keyin ham, lekin ular amalda olib chiqilguniga qadar qaytarib olinishi mumkin, mazkur Nizomning 24-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
41. BYD rasmiylashtirilgandan keyin uni qaytarib olish yoki bekor qilish uchun deklarant BYD rasmiylashtirilgan hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻi yoki uning oʻrinbosariga ariza bilan murojaat qiladi.
42. Agar arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDni qaytarib olish yoki bekor qilish uchun asoslar mavjud deb topilsa, uch ish kuni davomida Bojxona qoʻmitasining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali BYD qaytariladi yoki bekor qilinadi.
Bojxona organi arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDni bekor qilish yoki qaytarib olish uchun asoslar mavjud emas deb topsa, BYDni bekor qilish yoki qaytarishni rad etishga haqli. Bunday holatlarda rad etishning asoslangan sabablari arizachiga yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilinadi.
4-§. BYDni bojxona organi tashabbusi bilan bekor qilish
43. Rasmiylashtirilgan BYDni bojxona organi tashabbusi bilan bekor qilish mazkur Nizomning 8-bandi beshinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
44. BYD yuzasidan huquqbuzarlik holati aniqlanib, bu boʻyicha ish sud yoki tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarida koʻrib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinmagan boʻlsa mazkur BYDni bekor qilish taqiqlanadi.
45. Bitta tovar yuzasidan takroran bir nechta BYD qabul qilingan holati aniqlanganda, bojxona organi bu haqda deklarant va (yoki) deklaratsiyalovchi shaxsni xabardor qiladi, zarur hollarda bojxona organi boshligʻi yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolangan xat yuboradi.
Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs bojxona organining xatini olgandan soʻng besh kun ichida aniqlangan holat boʻyicha tushuntirish berishi shart.
46. Mazkur Nizomning 8-bandi beshinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlar tasdiqlangan hollarda BYD bojxona organi tomonidan bekor qilinadi va bu xaqda deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs xabardor etiladi.
II boʻlim. Qogʻoz shakldagi BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish, uni qaytarib olish va bekor qilish
4-bob. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan qogʻoz shakldagi BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qaytarib olish va bekor qilish
1-§. Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatiga asosan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish
47. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish mazkur Nizomning 8-bandi ikkinchi — toʻrtinchi va oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
48. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish mazkur Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan hollarda taqiqlanadi.
49. BYD bojxona organida roʻyxatga olingandan soʻng, BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelganda deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs BYD roʻyxatga olingan bojxona organiga murojaat qiladi.
Murojaatda BYDning bojxona organida roʻyxatga olingan raqami, unga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritishning aniq sabablari koʻrsatiladi.
50. BYDga oʻzgartirish kiritish BYDning barcha nusxalaridagi tegishli grafalari matnini “X” belgisi bilan oʻchirish va yangi matnni yozish, qoʻshimcha kiritish esa tegishli grafaga qoʻshimcha maʼlumotlarni kiritish yoʻli bilan amalga oshiriladi. BYDning oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritilishi lozim boʻlgan grafalarida oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalarni kiritish uchun yetarli joy boʻlmagan taqdirda, kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha haqidagi yozuv BYDning orqa tomoniga qayd qilinadi.
Bunda BYD nusxalarining orqa tomonida kim tomonidan, qachon, nimaga asoslanib, qaysi grafada va nima oʻzgartirilganligi haqida yozuv qayd qilinadi. Yozuv oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritgan deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi.
51. BYDning faqat bojxona organi xodimi tomonidan toʻldiriladigan grafalaridagi yozuvlarga oʻzgartirish kiritish zarur boʻlgan taqdirda, oʻzgartirish kiritish bojxona organi xodimi tomonidan amalga oshiriladi hamda uning imzosi va shaxsiy raqamli muhri bilan tasdiqlanadi.
52. BYDga kiritilgan oʻzgartirishlarning umumiy soni (toʻldirish vaqtida deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan kiritilgan oʻzgartirishlar bilan birga) toʻrttadan oshgan taqdirda, BYDning oʻrniga xato va (yoki) kamchiliklari bartaraf etilgan yangi BYD taqdim etiladi.
53. BYD roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran besh kun ichida oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritilmasa yohud uning oʻrniga xato va (yoki) kamchiliklari bartaraf etilgan yangi BYD taqdim etilmasa — bojxona organi BYDni bekor qiladi, bundan mazkur Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
2-§. Bojxona organi tashabbusi bilan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish
54. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga bojxona organi tashabbusi bilan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish mazkur Nizomning 8-bandi ikkinchi — toʻrtinchi hamda oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
55. Mazkur Nizomning 10-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish taqiqlanadi.
56. Bojxona organi tomonidan BYDda xato va kamchiliklar aniqlanganda bu haqda bojxona organi deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsni xabardor qiladi. Bunda bojxona organi xodimi deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsga BYDdagi xato va kamchiliklar toʻgʻrisida aniq maʼlumot berishi shart.
57. Roʻyxatga olingan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar mazkur Nizomning 50 — 53-bandlariga muvofiq tartibda kiritiladi.
3-§. Deklarantning murojaati asosida BYDni qaytarib olish
58. Bojxona organi deklarant tomonidan koʻrsatilgan sabablarni asosli deb topsa, roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYD deklarant tomonidan qaytarib olinishi mumkin.
59. BYDni qaytarib olish mazkur Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan hollarda taqiqlanadi.
60. BYD roʻyxatga olingandan keyin uni qaytarib olish uchun deklarant BYD roʻyxatga olingan bojxona organiga ariza bilan murojaat qiladi.
Bojxona organi arizani koʻrib chiqish natijasida BYDni qaytarib olish uchun asoslar mavjud emas deb topsa, BYDni qaytarishni rad etishga haqli. Bunday holatlarda rad etishning asoslangan sabablari arizachiga yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilinadi.
Agar arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDni qaytarib olish uchun asoslar mavjud deb topilsa, bojxona organi xodimi tomonidan BYD qaytariladi.
61. BYD qaytarilayotganda bojxona organi xodimi tomonidan mazkur BYDning barcha nusxalarida pastki chap burchakdan boshlab diagonal boʻyicha “QAYTARILDI” yozuvi qayd qilinadi. Nusxalarning orqa tomonida mazkur BYD kim tomonidan va nima asosida qaytarilganligi koʻrsatiladi.
4-§. BYDni bojxona organi tashabbusi bilan bekor qilish
62. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDni bojxona organi tashabbusi bilan bekor qilish belgilangan muddatda BYDdagi xato va kamchiliklar bartaraf etilmagan holatlarda amalga oshirilishi mumkin, bundan mazkur Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
63. Roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDni bekor qilish unga berilgan roʻyxat raqamini bekor qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi va bu xaqda deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs xabardor etiladi.
BYD bekor qilinayotganda bojxona organi xodimi tomonidan mazkur BYDning barcha nusxalarida pastki chap burchakdan boshlab diagonal boʻyicha “BEKOR QILINDI” yozuvi qayd qilinadi. Nusxalarning orqa tomonida mazkur BYD kim tomonidan va nima asosida bekor qilinganligi koʻrsatiladi.
5-bob. Rasmiylashtirilgan qogʻoz shakldagi BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish
1-§. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish, bekor qilish boʻyicha ariza berish va uni koʻrib chiqish
64. Rasmiylashtirilgan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yoki uni qayta rasmiylashtirish mazkur Nizomning 8-bandi ikkinchi — sakkizinchi va oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
65. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish mazkur Nizomning 10-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida hamda 24-bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda taqiqlanadi.
66. BYDni bekor qilish faqat bitta tovar yuzasidan bir nechta BYD qabul qilingan holatlarda amalga oshiriladi.
67. Bojxona organi deklarant tomonidan koʻrsatilgan sabablarni asosli deb topsa, olib chiqilayotgan tovarlar boʻyicha BYD ushbu tovarlarni olib chiqishga ruxsat berilganidan keyin ham, lekin ular amalda olib chiqilguniga qadar qaytarib olinishi mumkin, bundan mazkur Nizomning 24-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
68. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish talab etilganida deklarant ariza bilan:
murojaat etilayotgan yilda rasmiylashtirilgan BYDga bojxona toʻlovlari summalarini qaytarish bilan bogʻliq boʻlmagan (eksport shartnomalari boʻyicha olib chiqilgan tovarning xalqaro tovar birjalarida qiymati oʻzgarishi sababli bojxona toʻlovlari summalarini qaytarish bilan bogʻliq holatlar bundan mustasno) oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yoki uni qayta rasmiylashtirish yuzasidan BYD roʻyxatga olingan bojxona posti boshligʻiga;
mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilmagan boshqa hollarda BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish yuzasidan BYD rasmiylashtirilgan hududiy bojxona boshqarmasi boshligʻi yoki uning oʻrinbosariga ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Arizada BYDning roʻyxat raqami, unga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilishning aniq sabablari koʻrsatiladi va arizaga buni tasdiqlovchi hujjatlar hamda BYDning bojxona brokeri va deklarant uchun tayyorlab berilgan dastlabki rasmiylashtirilgan asl nusxalari ilova qilinadi. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik arizachi zimmasiga yuklatiladi.
69. Bojxona organi arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish uchun asoslar mavjud emas yoxud taqdim etilgan hujjatlar toʻliq emas deb topsa, BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilishni rad etishga haqli. Bunday holatlarda rad etishning asoslangan sabablari arizachiga yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilinadi.
2-§. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoki bekor qilish boʻyicha bojxona organi tomonidan aniqlangan holatlarni koʻrib chiqish
70. Bojxona organi tashabbusi bilan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.
Bojxona organi tashabbusi bilan BYDni bekor qilish bitta tovar yuzasidan bir nechta BYD qabul qilingan holatlarda amalga oshirilishi mumkin.
71. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoki bekor qilish lozim deb topilganda bojxona organi bu haqda deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsni xabardor qiladi, zarur hollarda bojxona organi boshligʻi yohud uning oʻrinbosari tomonidan imzolangan xat yuboradi.
Bojxona organi deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsdan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yuzasidan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni hamda yozma tushuntirishlarni soʻrab olishi mumkin.
3-§. BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish
72. Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs bojxona organining BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoki bekor qilish boʻyicha xatini olgandan soʻng besh kundan kechiktirmay quyidagilardan birini amalga oshirishi lozim:
BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoki bekor qilish uchun bojxona organiga BYD va unga tegishli hujjatlarni taqdim etishi;
BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoki bekor qilish uchun BYD va unga tegishli hujjatlarni taqdim qila olmasa yoki BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish yoki bekor qilish uchun asos mavjud emas deb hisoblasa, bu haqida yozma ravishda bojxona organiga oʻzining asoslantirilgan xatini yuborishi lozim.
73. Rasmiylashtirilgan BYDga oʻzgartirish kiritish BYDning barcha nusxalaridagi tegishli grafalari matnini “X” belgisi bilan oʻchirish va yangi matnni yozish, qoʻshimcha kiritish esa tegishli grafaga qoʻshimcha maʼlumotlarni kiritish yoʻli bilan amalga oshiriladi. BYDning oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilishi lozim boʻlgan grafalarida oʻzgartirish va qoʻshimchalarni kiritish uchun yetarli joy boʻlmagan taqdirda, kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha haqidagi yozuv BYDning orqa tomoniga qayd qilinadi.
Bunda BYD nusxalarining orqa tomonida kim tomonidan, qachon, nimaga asoslanib, qaysi grafada va nima oʻzgartirilganligi haqida yozuv qayd qilinadi. Yozuv oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritgan deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi, bojxona organi xodimi imzosi va shaxsiy raqamli muhri bilan tasdiqlanadi.
74. BYDning faqat bojxona organi tomonidan toʻldiriladigan grafalaridagi yozuvlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish zarur boʻlgan taqdirda, oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish bojxona organi tomonidan amalga oshiriladi hamda bojxona organi xodimi imzosi va shaxsiy raqamli muhri bilan tasdiqlanadi.
75. BYDga kiritilgan oʻzgartirishlarning umumiy soni (toʻldirish vaqtida deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan kiritilgan oʻzgartirishlar bilan birga) toʻrttadan oshgan taqdirda, mazkur BYD qayta rasmiylashtiriladi.
76. BYD qayta rasmiylashtirilganda qayta rasmiylashtirilgan BYDning barcha nusxalarida pastki chap burchakdan boshlab diagonal boʻyicha “QAYTA RASMIYLASHTIRILDI” yozuvi qayd qilinadi. Nusxalarning orqa tomonida mazkur BYD kim tomonidan va nima asosida qayta rasmiylashtirilganligi koʻrsatiladi.
Bunda yangi BYDga qayta rasmiylashtirilgan avvalgi BYDning roʻyxat raqami va yuk chiqarish sanasi beriladi. Yangi BYDning 50-grafasida BYDni qayta rasmiylashtirishga asos boʻlgan hujjat raqami va uning sanasi koʻrsatiladi. Ushbu grafada yetarli joy boʻlmagan taqdirda bunday yozuv BYDning orqa tomoniga qayd qilinadi.
77. Rasmiylashtirilgan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yoki uni qayta rasmiylashtirish deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BYD va unga tegishli zarur hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida bojxona organi tomonidan amalga oshiriladi.
78. Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs asoslangan sabablarga koʻra BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun BYD taqdim qila olmasa, bojxona organi tomonidan mustaqil ravishda bojxona maqsadlari uchun BYDga oʻzgartirish (va) yoki qoʻshimcha kiritilishi mumkin, bundan kiritiladigan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar bojxona toʻlovlariga yoki tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvini) maʼlumotlariga taʼsir etadigan holatlar mustasno.
Bojxona organi BYDga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar haqidagi asoslantirilgan xatni deklarantga yuborishi shart, bundan deklarant faoliyati tugatilgan holatlar mustasno.
79. BYD qaytarilayotganda bojxona organi xodimi tomonidan mazkur BYDning barcha nusxalarida pastki chap burchakdan boshlab diagonal boʻyicha “QAYTARILDI” yozuvi qayd qilinadi. Nusxalarning orqa tomonida mazkur BYD kim tomonidan va nima asosida qaytarilganligi koʻrsatiladi.
80. BYD bekor qilinayotganda bojxona organi xodimi tomonidan mazkur BYDning barcha nusxalarida pastki chap burchakdan boshlab diagonal boʻyicha “BEKOR QILINDI” yozuvi qayd qilinadi. Nusxalarning orqa tomonida mazkur BYD kim tomonidan va nima asosida bekor qilinganligi koʻrsatiladi.
81. Qayta rasmiylashtirilgan yoki bekor qilingan BYDning barcha nusxalari bojxona organida saqlanadi, bundan eksport bojxona rejimida yuk moʻljallangan mamlakatga yuborish uchun tayyorlab berilgan nusxa mustasno.
III boʻlim. BDTni toʻldirish, taqdim etish, rasmiylashtirish, tuzatish kiritish yoki qaytarib olish
6-bob. BDTni toʻldirish
82. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTning 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, “A” va “B” grafalari bilan birga faqat BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi lozim boʻlgan grafalari toʻldiriladi.
BDTning 1, 2, 8, 9-grafalari va BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafalari Bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 2773, 2016-yil 6-aprel) (bundan buyon matnda Yoʻriqnoma deb yuritiladi) belgilangan tartibga muvofiq toʻldiriladi.
BDTning 3, 5, 7, 7a, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, “A”, “B” va “D” grafalari mazkur Nizomning 85-bandiga muvofiq tartibda toʻldiriladi.
83. BYDning 1, 2, 3, 5, 8, 9, 14, 28, 50, 54-grafalariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi lozim boʻlgan taqdirda, BDTning “A” grafasida oʻzgartiriladigan grafalar roʻyxati koʻrsatiladi va ushbu grafalari oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilgan holda taqdim etiladi. Mazkur grafalarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish lozim boʻlmaganda yoki BDTning ushbu grafalarida boshqa maʼlumotlar koʻrsatish zarurati yuzaga kelmaganda, BYDning tegishli grafalaridagi maʼlumotlar takrorlanadi.
84. Yoʻriqnoma talablariga muvofiq BYDning toʻldirilishi majburiy boʻlgan barcha grafalari BDTda quyidagi holatlarda toʻldiriladi:
BYDga kiritilayotgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar BYDning 5-grafasidagi tovarlar soniga taʼsir etsa yoki 32-grafasi oʻzgartirilayotgan boʻlsa;
rasmiylashtirilgan bitta BYDdagi tovarlar bir nechta BYDlar bilan rasmiylashtirilishi lozim boʻlgan, BYD qismlarga boʻlinayotgan yoki aksi boʻlgan holatlarda.
85. BDTning 3, 5, 7, 7a, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, “A”, “B” va “D” grafalari quyidagi tartibda toʻldiriladi:
1) 3-grafa. “Qoʻshimcha varaqlar”.
Grafaning birinchi boʻlmasida varaqning tartib raqami, ikkinchi boʻlmasida taqdim etilayotgan BDT varaqlarining umumiy soni (asosiy va qoʻshimcha varaqlari yigʻindisi) koʻrsatiladi.
Masalan, agar BDT ikkita qoʻshimcha varaqlarga ega boʻlsa BDTning asosiy varagʻida “1/3”; birinchi qoʻshimcha varagʻida “2/3”; ikkinchi qoʻshimcha varagʻida “3/3” koʻrsatiladi. Agar BDT qoʻshimcha varaqlarga ega boʻlmasa “1/1” koʻrsatiladi.
1 1 ) 5-grafa. “Tovarlar nomlarining umumiy soni”.
Grafada BDTning 31-grafalarida koʻrsatilgan tovarlar nomlarining umumiy soni yoziladi. Bu son BDTning toʻldirilgan 31-grafalari soniga muvofiq boʻlishi lozim;
1 2 ) 7-grafa. “BYDning roʻyxat raqami”.
Grafada oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi lozim boʻlgan BYDning 7-grafasidagi BYDning roʻyxat raqami koʻrsatiladi;
2) 7a-grafa. “BDTning roʻyxat raqami”.
Grafa bojxona organi tomonidan quyidagi tartibda toʻldiriladi:
99999 /99.99.9999 / 9999999
1 2 3 4 5
1-element — BDT roʻyxatga olingan bojxona postining Yoʻriqnomaning 4-ilovasidagi Bojxona postlari tasniflagichiga muvofiq beshta belgili kodi;
2, 3 va 4-elementlar — BDT roʻyxatga olingan kun, oy va yil;
5-element — tegishli bojxona organi tomonidan roʻyxatga olingan BDTning tartib raqami (joriy yilda oʻsish tartibida, yil yakunlangach raqamlash yangidan boshlanadi). BDTning tartib raqami qaytarilmasligi lozim;
3) 10-grafa.
Grafaning chap boʻlmasida kiritilayotgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar turining ikkita raqamli kodi koʻrsatiladi:
“01” — bojxona organi tomonidan aniqlangan holatlar asosida boʻlsa;
“02” — deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsning murojaati asosida boʻlsa;
“03” — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda boshqa idoralar tomonidan oʻtkazilgan tekshiruv natijalari asosida boʻlsa.
Grafaning oʻng boʻlmasida bojxona toʻlovlari va bojxona toʻlovlaridan berilgan imtiyozlarga taʼsir turining ikkita raqamli kodi koʻrsatiladi:
“01” — oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar bojxona toʻlovlaridan berilgan imtiyozlariga taʼsir etmasdan faqat toʻlanishi uchun hisoblangan bojxona toʻlovlariga taʼsir etsa;
“02” — oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar toʻlanishi uchun hisoblangan bojxona toʻlovlariga taʼsir etmasdan faqat bojxona toʻlovlaridan berilgan imtiyozlariga taʼsir etsa;
“03” — oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar toʻlanishi va imtiyoz qoʻllanilishi uchun hisoblangan bojxona toʻlovlariga taʼsir etsa;
“04” — oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar toʻlanishi va imtiyoz qoʻllanilishi uchun hisoblangan bojxona toʻlovlariga taʼsir etmasa;
3 1 ) 14-grafa. “Deklarant/bojxona brokeri”.
Grafada BDTni toʻldirgan va bojxona organlariga taqdim etayotgan bojxona brokeri yoki deklarantning qisqacha nomi, joylashgan yeri (yuridik manzili), telefon raqami va elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) koʻrsatiladi;
Grafaning yuqori qismida “№” belgisidan soʻng ushbu bojxona brokeri yoki deklarantni STIRi koʻrsatiladi;
4) 27-grafa.
Grafada quyidagilar koʻrsatiladi:
“0” — agar BQDdagi maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilmayotgan boʻlsa;
“1” — agar BQDdagi maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan boʻlsa.
4 1 ) 28-grafa. “Moliya va bank maʼlumotlari”.
Grafada bojxona toʻlovlarini toʻlovchi shaxsning moliyaviy va bank maʼlumotlari koʻrsatiladi, bunda maʼlumotlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va ulardan har birining oldiga tartib raqami qoʻyiladi:
1 — toʻlovchining STIRi/bank STIRi (bojxona toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti tomonidan toʻlanganda bojxona brokeri yoki deklarantning STIRi koʻrsatiladi);
2 — bankning toʻliq nomi;
BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun bojxona yigʻimi undirilmaydigan hollarda grafani toʻldirish talab etilmaydi, bundan BYDning 28- grafasiga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarur boʻlgan hollar mustasno.
5) 32-grafa.
Grafaning chap boʻlmasida BDTdagi tovarning tartib raqami koʻrsatiladi.
BDTda bitta nomdagi tovarga oid maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, grafada “1” raqami koʻrsatiladi.
Grafaning oʻng boʻlmasida BYDdagi oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan tovarning tartib raqami koʻrsatiladi.
Masalan:
agar BYDning birinchi tovaridagi tegishli maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan boʻlsa, grafada “1/1” koʻrsatiladi;
agar BYDning faqat ikkinchi tovaridagi tegishli maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan boʻlsa, grafada “1/2” koʻrsatiladi;
BYDga kiritilayotgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar uning tovarga oid qismiga (masalan, BYDning 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-grafalariga) taʼsir etmasa grafaning oʻng va chap boʻlmalarida “0” raqamlari koʻrsatiladi.
5 1 ) 50-grafa. “Ishonch bildirgan shaxs”.
Grafada quyidagi mazmundagi yozuv yoziladi:
“Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar ......” deb yozilgandan soʻng BDTni toʻldirishga asos boʻlib xizmat qiluvchi taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarga javobgar hisoblangan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi, telefon raqami (mavjud boʻlsa) va STIRi (alohida maydonda) koʻrsatiladi.
Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar etib deklarant yoki u ishonch bildirgan shaxs belgilanadi.
Agar taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar deklarant ishonch bildirgan shaxs boʻlsa, uning vakolatlarini tasdiqlovchi hujjatning (shartnomaning, ishonchnomaning) raqami, sanasi va amal qilish muddati koʻrsatiladi.
Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar shaxs STIRi mavjud boʻlmagan norezident boʻlsa, u holda shaxsning STIRi qayd etiladigan joyda “999999999” kodi koʻrsatiladi.
BDTni toʻldirishda deklarant yoki u ishonch bildirgan shaxs tomonidan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlar taqdim etilmagan boʻlsa BDTning 7-grafasida roʻyxat raqami koʻrsatilgan BYDning 50-grafasidagi maʼlumotlar takrorlanadi.
5 2 ) 54-grafa. “Joy va sana”.
Grafada 14-grafada koʻrsatilgan shaxs nomidan BDTni taqdim etayotgan deklaratsiyalovchi shaxs haqida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi hamda maʼlumotlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va ulardan har birining oldiga tartib raqami qoʻyiladi:
1 — BDT toʻldirilgan joy;
2 — deklaratsiyalovchi shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, shuningdek elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa);
3 — deklaratsiyalovchi shaxsning telefon raqami;
4 — agar tovarlarni deklaratsiyalash bojxona brokeri tomonidan amalga oshirilayotgan boʻlsa, bojxona brokeri va deklarant oʻrtasidagi bitim raqami va sanasi koʻrsatiladi;
5 — deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTga berilgan raqam quyidagi tartibda koʻrsatiladi:
999999999/99.99.9999/999999, bunda:
1 2 3
1-element — deklaratsiyalovchi shaxsning STIRi;
2-element — BDT toʻldirilgan sana;
3-element — deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTga berilgan tartib raqami (joriy yilda oʻsish tartibida, yil yakunlangach raqamlash yangidan boshlanadi).
Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTga berilgan raqam qaytarilmasligi lozim.
BDTda bayon etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi deklaratsiyalovchi shaxsning ERIsi bilan tasdiqlanadi.
6) “A” grafa.
Grafada BYDning oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafasi yoki maxsus kod koʻrsatiladi:
a) agar oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafalar soni bir nechta boʻlsa ularning barchasi koʻrsatiladi.
Masalan:
11, 20, C;
b) BYDning tovarga oid qismiga (masalan, BYDning 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-grafalariga) oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotganda oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafadan soʻng “/” ajratish belgisi qoʻyilgan holda oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafalarga oid tovarning tartib raqami koʻrsatiladi;
Masalan:
11, 20, C, 46/1, 46/2, 42/2.
BDTda elektron shakldagi tuzilishiga asosan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafalarning har biri hech qanday ajratib turuvchi belgilar qoʻyilmasdan alohida ajratilgan maydonchalarda koʻrsatiladi. Harfli grafalar lotin alifbosida qayd etilishi lozim;
v) BYDga kiritilayotgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar BYDning 5-grafasidagi tovarlar soniga taʼsir etsa yoki 32-grafasi oʻzgartirilayotgan boʻlsa bunday holatlarda grafada “60” kodi koʻrsatiladi;
g) Rasmiylashtirilgan bitta BYDdagi tovarlar bir nechta BYD bilan rasmiylashtirilishi lozim boʻlgan, BYD qismlarga boʻlinayotgan yoki aksi boʻlgan holatlarda “61” kodi koʻrsatiladi va “/” ajratish belgisi qoʻyilgan holda BYDning shartli tartib raqami (“1” raqamidan boshlab oʻsish tartibida) koʻrsatiladi.
Masalan bitta BYDdagi tovarlar boʻyicha ikkita BYD rasmiylashtirilishi lozim boʻlganda:
dastlab taqdim etiladigan BYDga “61/1”;
keyingi taqdim etiladigan BYDga “61/2” koʻrsatiladi.
BYD qismlarga boʻlinayotgan holatlarda birinchi qismga tegishli BYDning roʻyxat raqami dastlabki BYDning tartib raqami bilan bir xilda shakllanadi. Keyingi qismlarga tegishli BYDning roʻyxat raqami bojxona organi tomonidan shakllantiriladi;
d) BYDning grafalariga oʻzgartirish kiritilmasdan faqat BQDdagi maʼlumotlarga oʻzgartirish kiritilayotgan holatlarda grafada “62” kodi koʻrsatiladi.
6 1 ) “V” grafa. “Hisob-kitob tafsilotlari”.
Grafada rasmiylashtirilgan BYDni oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun undiriladigan bojxona yigʻimi koʻrsatiladi.
Bojxona yigʻimi BDTning formati va tuzilishidan kelib chiqib, Yoʻriqnomaning 13-ilovasidagi Bojxona toʻlovlari tasniflagichiga muvofiq “43” toʻlov kodi ostida koʻrsatiladi.
7. “D” grafa.
Grafa bojxona organi tomonidan toʻldiriladi va grafada bojxona organining BDTga nisbatan qabul qilgan qarori haqidagi bojxona organi belgilari (yozuvlari) koʻrsatiladi. Bojxona organi belgilari (yozuvlari) bojxona organi xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi.
7-bob. BDTni bojxona organlariga taqdim etish, bojxona organlarida roʻyxatga olish va rasmiylashtirish
1-§. BDTni bojxona organlariga taqdim etish
86. BYDning asosiy varagʻiga yoki bitta tovariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish zarur boʻlganda, mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq BDTning asosiy varagʻi, BYDning bir nechta tovarlariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotganda esa BDTning asosiy varagʻiga qoʻshimcha ravishda mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq BDTning qoʻshimcha varagʻi taqdim etiladi.
BDT bojxona organlariga belgilangan format va tuzilishga muvofiq taqdim etilishi lozim.
87. Deklaratsiyalovchi shaxs BDTni oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi va bojxona organlariga elektron shaklda TEDAAT orqali bojxona organiga yuboradi.
88. Deklarant tomonidan deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxatiga deklaratsiyalovchi shaxs yoki bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassis yoxud boshqa shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritilishi hamda uning bojxona organlariga BDTni taqdim etish vakolat muddati koʻrsatilishi kerak, bundan xorijiy davlatlarning diplomatik va konsullik muassasalari mustasno.
Agar BDT xorijiy davlatlarning diplomatik va konsullik vakolatxonalari nomidan taqdim etilsa bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassis yoki boshqa shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxatiga kiritilmaydi.
89. Bojxona organida asoslangan sabablarga koʻra, mazkur Nizomning 8-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelib, bojxona maqsadlari uchun BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish zarurati mavjud boʻlganda, hududiy bojxona boshqarmasining ruxsati bilan BDT deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxatiga kiritilmagan deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan taqdim etilishi mumkin.
Bunda elektron BYDning faqat 2 (shaxsning STIRi, yuridik manzili (jismoniy shaxsning doimiy yashash manzili) boʻyicha tuman (shahar) kodi), 8 (shaxsning STIRi, yuridik manzili (jismoniy shaxsning doimiy yashash manzili) boʻyicha tuman (shahar) kodi), 9 (shaxsning STIRi, yuridik manzili (jismoniy shaxsning doimiy yashash manzili) boʻyicha tuman (shahar) kodi), 11, 13, 15, 15a, 17, 17a, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (birinchi ikkita raqamdan tashqari), 40, 41, 44, 46-grafalariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi mumkin, bundan hisoblangan bojxona toʻlovlariga yoki tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvini) maʼlumotlariga taʼsir etadigan holatlar mustasno.
2-§. BDTni bojxona organlarida roʻyxatga olish va rasmiylashtirish
90. Bojxona organlariga taqdim etilgan BDT dastlabki tekshiruvdan oʻtkaziladi. Bunda BDTda koʻrsatilgan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish uchun bojxona organi tomonidan ruxsat berilganligi, BDTning formati va tuzilishi, delaratsiyalovchi shaxsning ERIsining haqiqiyligi, deklaratsiyalovchi shaxs deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxatida mavjudligi, deklaratsiyalovchi shaxslar roʻyxatiga kiritilmagan boʻlsa bu boʻyicha unga bojxona organi tomonidan ruxsat berilganligi bojxona organi tomonidan tekshiriladi. Dastlabki tekshiruvda xato va (yoki) kamchilik aniqlanmasa BDT roʻyxatga olinadi.
91. Dastlabka tekshiruvda xato va (yoki) kamchiliklar aniqlansa BDT bojxona organi tomonidan qaytariladi va bu haqda deklaratsiyalovchi shaxsga axborot almashish tizimi orqali axborot yuboriladi.
92. BDT roʻyxatga olingandan soʻng:
BDT roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish uchun taqdim etilgan boʻlsa — uni rasmiylashtirish BYD rasmiylashtirilgunga qadar amalga oshiriladi;
BDT rasmiylashtirilgan BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish uchun taqdim etilgan boʻlsa — uch ish kuni ichida rasmiylashtiriladi.
93. BDT rasmiylashtirilgandan soʻng u orqali avtomatlashgan holda bojxona organlarining axborot tizimi tomonidan BYDga tegishli oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.
BYDga tegishli oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish jarayonida bojxona organi tomonidan uning “D” grafasida rasmiylashtirilgan BDTning roʻyxat raqami qayd etiladi.
8-bob. BDTga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish yoki qaytarib olish
94. BDT roʻyxatga olingandan soʻng rasmiylashtirilgunga qadar bojxona organi tomonidan xato va (yoki) kamchilik aniqlansa BDT bojxona organi tomonidan qaytariladi va bu xaqda deklaratsiyalovchi shaxsga axborot almashish tizimi orqali xabar yuboriladi.
Xabarnomada BDTdagi xato va (yoki) kamchiliklar, qaytarilgan BDTning oʻrniga yangi BDTni taqdim etish muddati ham bayon etiladi.
95. Deklaratsiyalovchi shaxs xabardor etilgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida qaytarilgan BDTning oʻrniga yangi BDTni taqdim etishi lozim.
96. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan roʻyxatga olinib, rasmiylashtirilmagan BYD boʻyicha bojxona organiga:
yangi BDT belgilangan muddatda taqdim etiladigan boʻlsa — bojxona organi taqdim etilgan yangi BDTni mazkur Nizom talablari asosida roʻyxatga oladi va dastlabki tekshiruvdan oʻtkazadi.
yangi BDT bir ish kuni davomida taqdim etilmaydigan boʻlsa — BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun BDT taqdim etilmagan deb hisoblanadi va BYD bekor qilinadi, mazkur Nizomning 26-bandida belgilangan holatlar bundan mustasno.
97. Bojxona organi deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan koʻrsatilgan sabablarni asosli deb topsa, BDT rasmiylashtirilgunga qadar murojaat qilgan deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan qaytarib olinishi mumkin.
98. BDT rasmiylashtirilgandan soʻng BYDning ajralmas qismi boʻlib hisoblanadi va unda xato va (yoki) kamchilik aniqlangan taqdirda uni tuzatish yangi BDTni taqdim etish hamda rasmiylashtirish orqali amalga oshiriladi, bundan BDTning 10, 14, 28, 50, 54 va “V” grafasidagi BDTga oid maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish bilan bogʻliq holatlar mustasno.
98 1. Rasmiylashtirilgan BDTning 10, 14, 28, 50, 54 va “V” grafasidagi BDTga oid maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish deklarantning arizasiga koʻra hududiy bojxona boshqarmasining ruxsati bilan yoki bojxona organining talabi asosida amalga oshiriladi. Bunda deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga yangi BDTning 7a-grafasida oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish kerak boʻlgan BDTning roʻyxat raqamini koʻrsatgan holda taqdim etiladi.
Bojxona organi tomonidan taqdim etilgan BDTni rasmiylashtirish oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish lozim boʻlgan BDTni qaytarish orqali mazkur Nizomning 91 - 92-bandlarida belgilangan talablar asosida amalga oshiriladi.
99. BYDga rasmiylashtirilgan BDTdagi xato va (yoki) kamchiliklarni bartaraf etish mazkur Nizomga muvofiq rasmiylashtirilgan elektron BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritishga qoʻyilgan talablar asosida amalga oshiriladi.
IV boʻlim. Yakuniy qoidalar
100. Bitta tovar yuzasidan takroran qabul qilingan BYDlarni bekor qilish yoki qaytarib olishda nisbatan xavf darajalari past boʻlgan BYDlar bekor qilinadi yoki qaytariladi.
Agar bitta tovar yuzasidan qabul qilingan BYDlarning xavf darajalari bir xil boʻlsa, ularning roʻyhatga olingan vaqti boʻyicha oxirgilari bekor qilinadi yoki qaytariladi.
101. TEDAATda bojxona organlari va deklaratsiyalovchi shaxslar oʻrtasida axborot almashish tizimi orqali xabarlar bilan almashish va bu orqali tegishli hujjatlarni taqdim etish va qabul qilib olish imkoniyati Bojxona qoʻmitasi tomonidan taʼminlanadi.
102. Bojxona qoʻmitasi deklaratsiyalovchi shaxslarga TEDAAT va Bojxona qoʻmitasi tomonidan koʻrsatiladigan interaktiv xizmatlar orqali taqdim etilgan BDT hamda oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilgan BYDni yuklab olish, qogʻoz shaklini chop etish huquqi va imkoniyatini taʼminlaydi.
103. Qaytarib olingan yoki bekor qilingan BYDning 7-grafasidagi roʻyxat raqami hamda 54-grafasida deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BYDga berilgan raqamni boshqa BYDga berish taqiqlanadi.
103 1. Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida va undan soʻng bojxona organlari tomonidan BYD va BDTlarda qoidabuzarliklar aniqlangunga qadar bojxona toʻlovlarining hisoblashga yoki taqiq, cheklovlarning qoʻllanilishiga taʼsir etmaydigan qoidabuzarliklarni ixtiyoriy ravishda bojxona organi ruxsati bilan tuzatish huquqiga ega, bundan deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatiga asosan mazkur Nizomda BYDni oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish taqiqlangan holatlar mustasno.
104. Deklarant bojxona postining yoki hududiy bojxona boshqarmasining BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish yoki bekor qilish boʻyicha xati yuzasidan eʼtiroz bildirib yuqori turuvchi bojxona organiga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
105. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
106. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Rais M. AZIMOV
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
Toshkent sh.,
2019-yil 26-dekabr,
2019-yil 26-dekabr
01-02/15-71-son