UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 13-dekabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 13 декабрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 декабря 2019 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 December 2019 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

НИЗОМ

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/6-сон қарорига ИЛОВА

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги

Мазкур Низом ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солинишини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) — молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

қарздор-банк — ташкилот томонидан молиявий ресурсларни ажратиш йўли билан ипотека кредитлари қайта молиялаштирилган тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади);

риск-аппетит — ташкилот стратегик мақсадларига ва бизнес-режа кўрсаткичларига эришишда ўзининг таваккалчиликларни бошқариш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилишга тайёр бўлган таваккалчиликларнинг энг юқори даражалари ва турлари;

регулятив капитал — ташкилотнинг фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган капитал;

левераж — ташкилот жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич.

1 1 . Ташкилот:

банкларга улар томонидан берилган ёки бериладиган ипотека кредитларига молиявий маблағлар тақдим этишга;

банклар томонидан берилган ипотека кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини олишга;

пул маблағларини банклар томонидан чиқарилган ипотека қимматли қоғозларига жойлаштиришга;

ипотека кредитларини қайта молиялаштириш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга;

хизматларни масофадан туриб (электрон хизматлар) кўрсатишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, бўш пул маблағларини банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.

2. Ташкилот ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун қарздор-банкка ва жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитига мувофиқлик мезонларини (бундан буён матнда мувофиқлик мезонлари деб юритилади) белгилайди.

3. Ташкилот томонидан қарздор-банкка ажратиладиган кредитлар давлат қимматли қоғозлари, қарздор-банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредити (бундан буён матнда ипотека кредити деб юритилади) ва банк депозитлари билан таъминланиши мумкин.

4. Қарздор-банкка қуйидаги ҳолларда ташкилот томонидан кредит ресурслари ажратилмайди:

охирги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисоботига салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси тузилган бўлса;

қарздор-банк «Standard & Poor`s» ва «Fitch Ratings» компанияларининг «В-» ҳамда «Moody`s Investors Service» компаниясининг «В3» ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг ёки ундан кам бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлса;

кетма-кет охирги тўрт чоракда фаолиятини зарар билан якунлаган бўлса;

Марказий банк томонидан ўрнатилган капитал монандлилиги бўйича пруденциал нормативларга риоя этилмаган бўлса.

5. Ташкилот қарздор-банкнинг гаров таъминотини қайта молиялаштиришдан аввал тақдим этилган ипотека кредитларини уларга бўлган мувофиқлик талабларига мослигини таҳлилдан ўтказиши, шунингдек қайта молиялаштирганидан сўнг ҳар йили камида бир маротаба гаров таъминотларини иқтисодий таҳлил асосида қайта баҳолаши лозим.

6. Қайта молиялаштириш кредити таъминотига қабул қилинган ипотека кредити муддатидан олдин тўлиқ сўндирилса ёҳуд 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса, ташкилот қарздор-банкдан бундай таъминотни мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминотга алмаштириб берилишини талаб қилади. Таъминотга қабул қилинган ипотека кредити қисман сўндирилган ҳолларда кредитнинг сўндирилган қисмига тенг миқдордаги таъминот алмаштириб берилади.

Қарздор-банк таъминотни алмаштириб бериши ёки унга ажратилган ресурснинг мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминот билан таъминланмаган қисмини ташкилот талабига кўра қайтариб беради.

7. Ташкилот ўз фаолиятини қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштиради:

ўз маблағлари;

банкларнинг кредитлари;

грантлар;

ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари;

корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;

халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;

юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;

ипотека қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ташкилот қуйидагиларга ҳақли эмас:

бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо фаолиятини амалга оширишга ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолиятни амалга оширишга;

жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этишга;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга, бундан облигациялар шаклидаги қарз маблағларини жалб этиш мустасно.

9. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

10. Ташкилот асосий ҳисобварағини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очади.

11. Ташкилот бўш пул маблағларини қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини сотиб олишга;

Ўзбекистон Республикасидаги банкларга депозитга, шунингдек репо операцияларига йўналтириши мумкин.

11 1 . Ташкилот ва унинг филиалларини ташкил этиш, жумладан ташкилотни ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва ташкилот ҳақидаги маълумотларни реестрдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 2 ва 3-бобларига мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Таваккалчиликларни бошқариш борасидаги минимал талаблар

32. Ташкилотнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган риск-аппетити доирасида ташкилотнинг таваккалчиликка мойиллигини чегаралаб туриши, ташкилот фаолиятининг барқарорлигини таъминлаши ҳамда унинг муассислари капитали қийматини сақлаб туриши учун таваккалчиликларни самарали аниқлаши ва бошқариши талаб этилади.

33. Ташкилотда таваккалчиликларни бошқариш сиёсати ишлаб чиқилиши ва у ликвидлилик, фоиз, кредит, операцион ҳамда бошқа таваккалчиликларни бошқаришни назарда тутиши лозим.

34. Ташкилотга фаолиятида (балансида) очиқ валюта позициясига эга бўлишга йўл қўйилмайди. Ташкилот хорижий валютада операцияларни амалга оширганда, баланснинг қарама-қарши томонида тенг миқдорда маблағлар (актив ёки мажбурият) бўлиши ёки валюта таваккалчилиги тўлиқлигича хеджирланиши лозим.

35. Ташкилотнинг кузатув кенгаши ташкилотни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ келувчи риск-аппетити ва таваккалчиликларни бошқариш сиёсатини белгилайди, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш устидан тегишли назоратни амалга оширади.

Кузатув кенгаши томонидан ташкил этилган таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси таваккалчиликларни бошқариш бўйича самарали назоратни амалга ошириши ҳамда таваккалчиликларни бошқаришга оид сиёсатни ишлаб чиқиши лозим.

36. Ташкилотнинг ижроия органи кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган сиёсатларни амалга оширишга, шу жумладан ташкилотда таваккалчиликларни аниқлаш, ҳисоблаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва ҳисобот беришга қаратилган самарали ички назорат тизими мавжудлигини таъминлашга масъулдир.

37. Ташкилотда таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий тузилма ташкил этилиши лозим. Мазкур тузилма кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.

38. Ташкилот инвестиция сиёсатида ликвидлиликни бошқариш бўйича тегишли назоратни белгилаши зарур, бунда инвестиция сиёсати қуйидагиларни қамраб олиши талаб этилади:

кузатув кенгаши, ижроия орган ҳамда ликвидлиликни ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг вазифа ва мажбуриятларини;

ликвидлилик таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартибини;

ликвидлиликни стресс-тестлар асосида таҳлилини;

ликвидлиликни бошқариш режаларини.

39. Ташкилот фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида юзага келадиган таваккалчиликларни камайтириш мақсадида ўзининг қайта молиялаштирилган кредитлари ва уларнинг манбалари муддатлари ўртасидаги тафовутни имкон қадар мувофиқлаштириб бориши керак.

40. Ташкилот актив ва пассивларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиши ва у ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:

кузатув кенгаши ва ижроия органининг актив ва пассивларни бошқаришга доир вазифа ва мажбуриятлари;

актив ва пассивларни бошқариш бўйича тегишли таркибий тузилмаларнинг вазифа ва мажбуриятлари;

фоиз таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартиби.

41. Ташкилот ликвидлилик ва фоиз ставкалари бўйича номутаносибликлар лимитларини белгилайди.

42. Ташкилот кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва у ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:

кузатув кенгаши, ижроия органи ҳамда кредит таваккалчиликларини бошқариш бўйича тегишли таркибий тузилмаларнинг вазифа ва мажбуриятлари;

кредит таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича самарали услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартиби;

мувофиқлик мезонлари;

қарздор-банкларга кредит лимитларини ўрнатиш тартиби;

ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар;

гаровларни бошқариш;

қарздор-банкнинг тўлов мажбуриятларини бажара олмаслик ҳолатлари.

43. Кузатув кенгаши қарздор-банкка нисбатан кредит ажратишнинг энг кўп миқдорини белгилаши мумкин.

44. Таъминотни бошқариш мақсадида ташкилот таваккалчиликларни бошқариш сиёсатида:

кредитнинг гаровга нисбати бўйича минимал талаб;

мувофиқлик талабига жавоб берувчи таъминот турлари;

кредит таъминоти, муддатидан аввал ёки тўлиқ тўланган ва муддати ўтган қайта молиялаштирилган ипотека кредитлари бўйича қарздор-банк томонидан топшириладиган ҳисоботлар турлари ва муддатларига қўйиладиган талаблар;

муддатидан аввал тўланган, муддати ўтган қайта молиялаштирилган ипотека кредитлари юзага келганда таъминотни ўзгартириш шартлари белгиланади ва ўрнатилади.

45. Агар таъминот қиймати кредит сиёсатида ўрнатилган кредитнинг гаровга нисбати бўйича минимал талабдан кам бўлса, ташкилот қарздор-банкдан мувофиқлик талабларига жавоб берувчи қўшимча таъминотни талаб қилади.

46. Қайта молиялаштирилган ипотека кредитларининг фоиз ставкалари ва ўртача сўндириш муддатлари қайта молиялаштириш кредитларининг ўртача фоиз ставкаси ва муддатларидан кам бўлмаслиги керак.

47. Ташкилот қайта молиялаштирилган кредитлар ҳолати юзасидан доимий мониторинг ўтказади.

6-боб. Ташкилотда активлар сифатини таснифлаш ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш

48. Ташкилотнинг активлари (банкларга ажратилган ресурслар, банкларга жойлаштирилган депозитлар) сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланади.

49. Ташкилотнинг банкларга жойлаштирган активлари сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар ўз муддатида қайтарилишига шубҳа туғдирмайдиган активлар — «стандарт»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кунгача кечиктирилганда — «субстандарт»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кундан 10 кунгача кечиктирилганда — «қониқарсиз»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда — «шубҳали»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда — «умидсиз».

Бунда, ташкилот томонидан актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.

51. Ташкилотнинг активлари сифатига кўра:

«субстандарт» деб таснифланганда — 10 фоиз;

«қониқарсиз» деб таснифланганда — 25 фоиз;

«шубҳали» деб таснифланганда — 50 фоиз;

«умидсиз» деб таснифланганда — 100 фоиз миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира шакллантирилади.

52. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси қарз олувчининг молиявий қийинчиликлари сабабли ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:

фоиз ставкасининг пасайтирилиши, шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;

фоизлар ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, қарз олувчини молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши бундан мустасно.

Ташкилотнинг шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлади.

53. Ташкилот активлар сифатини таснифлаши ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида шакллантириши мумкин.

7-боб. Ички назоратга қўйилган минимал талаблар

54. Кузатув кенгаши ўз мажбуриятларини бажаришда унга кўмаклашувчи қўмиталар, хусусан аудит, таваккалчиликни бошқариш, бошқарув ва ходимлар билан ишлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича қўмиталарни ташкил этади.

55. Кузатув кенгаши ўз вазифаларини бажаришда:

ташкилотда самарали ва эҳтиёткорлик билан бошқаришни таъминловчи, жумладан унинг аъзолари ўртасида масъулиятнинг тақсимланишини ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқарув тузилмасини жорий этиши;

ташкилот бошқарувига оид қарорлар қабул қилишда назорат ва текширув функцияларини бажариш ва тўлиқлигича ташкилот фаолияти ва молиявий барқарорлигини таъминлаши лозим.

56. Ташкилотнинг ижроия органи ва филиаллари ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига, ташкилотнинг устави ва сиёсатларига риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек ташкилотни бошқариш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш мақсадида ташкилотда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ташкилотнинг ички аудит хизмати кузатув кенгашига ҳисобдордир.

57. Ижроия орган ташкилотнинг молиявий ҳолати, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилиши, ташкилотни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек ички назоратни амалга оширишда аниқланган камчиликлар тўғрисида кузатув кенгашига ҳар чоракда ҳисоботлар тақдим этади.

58. Йил давомида заруратга кўра барча сиёсатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Барча сиёсатлар уларнинг изчиллиги ва мувофиқлигини таъминлаш мақсадида камида ҳар 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

59. Ташкилотда корпоратив бошқарув акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

8-боб. Ташкилотда бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит

60. Ташкилотнинг йиллик молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузилиши ҳамда ташқи аудит текширувидан ўтказилиши лозим.

61. Ташкилотнинг аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи, аудиторлик хулосаси ва аудиторлик текшируви натижаси бўйича ташкилот раҳбариятига берилган тавсиялар молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ташкилот томонидан Марказий банкка тақдим этилади.

62. Ташкилот ҳар йилги молиявий ҳисоботини молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай матбуотда ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

63. Ташкилот молиявий ва назоратга доир ҳисоботларини мазкур Низомнинг 1 — 16-иловаларига мувофиқ шаклларда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Марказий банкка тақдим этиши лозим.

Агар ойнинг 10-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тузатилиб, икки иш кунида қайта тақдим этилиши шарт.

63 1 . Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилиши керак.

63 2 . Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлар ташкилот ижро этувчи органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.

9-боб. Пруденциал талаблар

1-§. Капиталнинг монандлик коэффициентлари

64. Ташкилот левераж коэффициенти ҳамда регурятив капиталнинг жами таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларга нисбати сифатида аниқланадиган капитал монандлилиги коэффициентига риоя этади.

65. Ташкилот левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 3 фоиздан, регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти эса 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

65 1 . Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.

2-§. Ликвидлилик коэффициентлари

67. Ташкилот мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида ликвидлиликни қоплаш коэффициенти ва соф барқарор молиялаштириш коэффициенти меъёрларига риоя қилиши лозим.

68. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади. Бунда юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пул;

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;

ташкилотнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлари.

69. Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кундаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кирим сифатида чиқимнинг 75 фоизи олинади.

70. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти 100 фоизлик меъёрдан кам бўлмаслиги лозим.

71. Cоф барқарор молиялаштириш коэффициенти барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасини барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига нисбати сифатида аниқланади.

72. Cоф барқарор молиялаштириш коэффициенти 100 фоизлик меъёрдан кам бўлмаслиги лозим.

3-§. Бир қарз олувчи учун таваккалчилик даражаси

74. Ташкилотнинг бир қарз олувчи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори унинг жами активининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.

10-боб. Ташкилотни қайта ташкил этиш ва тугатиш

76. Ташкилотни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги, « Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида »ги, « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

11-боб. Якуний қоида

78. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) баланс ҳисоботи 20__ й «_____» ___________ ҳолатига минг сўмда Т/р КЎРСАТКИЧЛАР Миқдори Миқдори АКТИВЛАР 1. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 0 2. Марказий банкдаги маблағлар 0 3. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, брутто 0 4. минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар 0 5. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, соф (3 — 4) 0 6. Инвестициялар, брутто 0 7. Минус: Инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 8. Инвестициялар, соф (6 — 7) 0 9. Кредитлар, брутто 0 10. Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси 0 11. Кредитлар, соф (9 — 10) 0 12. Умумий ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар, соф 0 13. Мижозларнинг молиявий воситалар бўйича мажбуриятлари, соф 0 14. Асосий воситалар, соф 0 15. Номоддий активлар, соф 0 16. Бошқа активлар, брутто 0 17. Минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар 0 18. Бошқа активлар, соф (16 — 17) 0 19. Жами активлар (1+2+5+8+11+12+13+14+15+18) 0 МАЖБУРИЯТЛАР ВА КАПИТАЛ МАЖБУРИЯТЛАР 0 20. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар 0 21. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар 0 22. Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 0 23. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 0 24. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар 0 25. Муддати узайтирилган даромадлар 0 26. Бошқа мажбуриятлар 0 27. Жами мажбуриятлар (20+21+22+23+24+25+26) 0 КАПИТАЛ 28. Устав капитали (29+30) 0 29. а. Акциялар — оддий 0 30. б. Акциялар — имтиёзли 0 31. Қўшилган капитал 0 32. Захира капитали (33+34) 0 33. а. Умумий захира фонди 0 34. б. Бошқа захира ва фондлар 0 35. Тақсимланмаган фойда 0 36. Жорий йил фойдаси (зарар) 0 37. Жами капитал (28+31+32+35+36 ) 0 Жами мажбуриятлар ва капитал (27+37) 0 Раҳбар имзоси: _______________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _______________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи 20__ й «_____» ___________ ҳолатига минг сўмда Т/р КЎРСАТКИЧЛАР Миқдори 1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР 1. Кредитлар бўйича фоизли даромадлар 0 2. Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар 0 3. Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар 0 4. Бошқа фоизли даромадлар 0 5. Жами фоизли даромадлар (1+2+3+4) 0 2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР 6. Тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича фоизли харажатлар 0 7. Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар 0 8. Бошқа фоизли харажатлар 0 9. Жами фоизли харажатлар (6+7+8) 0 10. 3. АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРГА ҚАРШИ ЯРАТИЛГАН ЗАХИРАЛАРНИ БАҲОЛАШДАН ОЛДИНГИ СОФ ДАРОМАДЛАР 0 11. Минус: Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 12. Минус: Қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 13. Минус: Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш 0 14. Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни баҳолашдан кейинги соф даромад (10-11-12-13) 0 4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР 15. Воситачилик ва кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар 0 16. Инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар 0 17. Бошқа фоизсиз даромадлар 0 18. Жами фоизсиз даромадлар (15+16+17) 0 5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР 19. Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари 0 20. Инвестициядан кўрилган зарарлар 0 21. Бошқа фоизсиз харажатлар 0 22. Жами фоизсиз харажатлар (19+20+21) 0 23. 6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРДАН ОЛДИНГИ СОФ ФОЙДА (14+18-22) 0 7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР 24. Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар 0 25. Ижара ва таъминот харажатлари 0 26. Хизмат сафари ва транспорт харажатлари 0 27. Маъмурий харажатлар 0 28. Репрезентация ва хайрия 0 29. Эскириш харажатлари 0 30. Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар 0 31. Жами операцион харажатлар (24+25+26+27+28+29+30) 0 32. 8. КРЕДИТ ВА ДЕПОЗИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ 33. Фойда солиғини баҳолаш 0 34. ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАД (32-33) 0 35. Кўзда тутилмаган даромад ёки зарарлар, соф 0 36. Фойда бўйича бошқа тузатмалар, соф 0 37. СОФ ФОЙДА (ЗАРАР) (34+35(ёки -35)+36) 0 Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) активларни таснифлаш ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун яратилган захиралари 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Активлар таркиби Қолдиқ Активлар сифати (стандарт-I, субстандарт-II, қониқарсиз-III, шубҳали-IV, умидсиз-V) Муддати ўтган қарздорлик (брутто) Зарарларни қоплаш захираси Жами 30 кунгача 31 кундан 60 кунгача 61 кундан 90 кунгача 91 кун ва ундан ортиқ Ҳақиқатдан яратилган захиралар жами Активлар сифат тоифаси бўйича I II III IV V I II III IV V Жами активлар 1. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 2. Марказий банкдаги маблағлар 3. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар 4. Банкларга берилган қисқа муддатли (бир йилдан кам) кредитлар 5. Банкларга берилган узоқ муддатли (бир йил ва ундан юқори) кредитлар 6. Инвестициялар 7. Суд жараёнидаги активлар 8. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 9. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар 10. Асосий воситалар 11. Номоддий активлар 12. Бошқа активлар Раҳбар имзоси: __________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _____________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) регулятив капитали ҳисоб-китоби 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Миқдори I ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ I ДАРАЖАЛИ АСОСИЙ КАПИТАЛ 1. Оддий акциялар, соф (1-2) 0 2. Тўлиқ тўланган оддий акциялар 0 3. Минус: қайта сотиб олинган оддий акциялар 0 4. Қўшимча капитал 0 5. Тақсимланмаган фойда (зарар), шу жумладан капитал захиралар (6+7+8+9) 0 6. Капитал захиралар 0 7. Тақсимланмаган фойда 0 8. Ўтган даврлар (йиллар) учун зарарлар 0 9. Жорий йил учун зарар 0 10. Чегирмалар ҳисоблангунга қадар жами I даражали асосий капитал (1+4) 0 11. I даражали асосий капиталдан чегирмалар (12+13) 0 12. Номоддий активлар 0 13. Юридик шахсларнинг капиталига қилинган инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай юридик шахслар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари 0 14. ЖАМИ ТЎҒРИЛАНГАН I ДАРАЖАЛИ АСОСИЙ КАПИТАЛ (10-11) 0 I ДАРАЖАЛИ ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ 15. Нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар (16-17) 0 16. Тўлиқ тўланган имтиёзли активлар 0 17. Минус: Қайтариб сотиб олинган имтиёзли акциялар 0 18. Қўшимча капитал (имтиёзли) 0 19. ЖАМИ I ДАРАЖАЛИ ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ (15+18) 0 20. ЖАМИ ТЎҒИРЛАНГАН I ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ (14+19) 0 II ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ 21. Жорий йилнинг соф фойдаси 0 22. Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган миқдори қолдиқлари 0 23. Субординар қарз 0 24. II даражали капиталнинг I даражали капиталдан ортиқча қисми (чегирмаси) 0 25. Жами II даражали капитал (21+22+23+24) 0 26. ТЎҒРИЛАНГАН II ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ 0 27. ЖАМИ РЕГУЛЯТИВ КАПИТАЛ (20+26) 0 28. ТАВАККАЛЧИЛИККА ТОРТИЛГАН АКТИВЛАР УМУМИЙ СУММАСИ (29+30) 0 29. Баланс ва балансдан ташқари активларнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси 0 30. Операцион таваккалчиликлар суммаси 0 31. ТАВАККАЛЧИЛИККА ТОРТИЛГАН КАПИТАЛНИНГ УМУМИЙ СУММАСИ 0 32. Левераж ҳисоб-китоби учун активлар 33. Жами активлар 0 34. Балансдан ташқари воситалар 0 35. Ҳосилавий (дереватив) воситалар 0 36. Минус: I даражали асосий капиталдан чегирмалар (11) 0 37. Левераж коэффициенти Раҳбар имзоси: ___________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ____________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) таваккалчиликларни ҳисобга олган ҳолдаги активлари 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Таваккалчилик даражалари 0% 10% 50% 100% 150% (А) (Б) (В) (Г) (Д) (Е) Активлар* 1. Кассадаги нақд пуллар 2. Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари ва талаблар 3. Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар 4. Қимматли қоғозлар: 4.1 давлат қимматли қоғозлари 4.2 хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 4.3 бошқа қимматли қоғозлар 5. Алоҳида депозит ҳисобварақларда сақланадиган ва нақд пул билан таъминланган кредитлар ёки бошқа активлар ва уларнинг қисмлари 6. Кредитлар: 6.1 жорий бозор баҳосида баҳоланган Ҳукумат, Марказий банк томонидан чиқарилган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар билан таъминланган кредитлар ва уларнинг қисмлари 6.2 банкларга ажратилган ипотека кредити билан таъминланган кредитлар 7. Таъминотга қабул қилинган суд жараёнида бўлган ипотека кредитлари 8. Таъминотга қабул қилинган муддати ўтган ипотека кредитлари 9. Асосий воситалар 10. Номоддий активлар 11. Суд жараёнидаги активлар 12. Бошқа активлар 13. Жами баланс активларининг умумий миқдори - - - - - 14. Таваккалчилик гуруҳларига асосан таваккалчиликка тортилган активларнинг умумий миқдори - - - - 15. Активларнинг таваккалчиликка тортилгандан сўнг умумий миқдори - Т/р Кўрсаткичлар кредитнинг қайта ҳисоблаш омили Таваккалчилик даражалари Таваккалчилик қиймати 0% 10% 50% 100% (А) (Б) (В) (Г) (Д) (Е) (Ж) Балансдан ташқари воситалар* 1. Кредит бериш мажбуриятлари 1.1 Бир йилдан ортиқ муддатга ажратилган 50% - 1.2 Бир йил ёки ундан кам муддатга ажратилган 20% - 3. Бошқа балансдан ташқари воситалар 100% - 4. Балансдан ташқари воситаларнинг умумий миқдори - - - - 5. Балансдан ташқари воситаларнинг таваккалчиликка тортилган жами қиймати - 6. Жами активларнинг таваккалчиликка тортилган қиймати - * Барча ҳисоб-китоблар захиралар айирилган холда амалга оширилади Раҳбар имзоси: ________________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) операцион таваккалчилиги ҳисоб-китоби 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар номи жами 1. 1 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади 1.1 фоизли даромад 1.2 минус фоизли харажат 1.3 фоизсиз даромад 1.4 минус фоизсиз харажат 2. 2 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади 2.1 фоизли даромад 2.2 минус фоизли харажат 2.3 фоизсиз даромад 2.4 минус фоизсиз харажат 3. 3 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади 3.1 фоизли даромад 3.2 минус фоизли харажат 3.3 фоизсиз даромад 3.4 минус фоизсиз харажат 4. Ташкилотнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси* 5. Операцион таваккалчиликлар суммаси (100 / регулятив капиталнинг энг кичик даражаси) х (ташкилотнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси х 15 фоиз) * Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим. Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) ликвидлилик таҳлили 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Миқдори 1. Юқори ликвидли активлар 1.1. Нақд пуллар 1.2. Марказий банкдаги маблағлар 1.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 1.4. Жами юқори ликвидли активлар 2. Ликвидлилик коэффициентлари 2.1. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти 2.1.1. Юқори ликвидли активлар 2.1.2. Кейинги 30 кун ичида соф чиқим 30 кунлик чиқим суммаси 30 кунлик кирим суммаси 3.1. Соф барқарор молиялаштириш коэффициенти 3.1.1. Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси 3.1.2. Хусусий капитал 3.1.3. Бир йилдан ортиқ муддатли мажбуриятлар 3.1.4. Бошқа муддатсиз мажбуриятларнинг 30 фоизи 3.1.5. Бир йилдан кам муддатли жами мажбуриятларнинг 30 фоизи 3.1.6. Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси 3.1.7. Бир йилдан ортиқ муддатли активлар 3.1.8. Асосий воситалар, соф 3.1.9. Суд жараёнида бўлган ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар 3.1.10. Қайтариш муддати бир йилдан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи 3.1.11. Балансдан ташқари воситаларнинг 15 фоизи Раҳбар имзоси: ________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) активлари таҳлили 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Сўндириш муддати (кунларда) Жами Коэффициент Активлар суммаси Юқори ликвидли активлар Муддатсиз 1 дан 30 кунгача 31 дан 180 кунгача 181 дан 365 кунгача 1 дан 5 йилгача 5 дан 10 йилгача 10 йилдан ортиқ АКТИВЫ 1. Кассадаги нақд пул 100% 2. Марказий банкдаги маблағлар 100% 3. Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар 100% 4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар (векселлар, облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлар) 100% 5. Банкларга берилган кредитлар, соф 50% 6. Суд жараёнидаги кредитлар, соф 0% 7. Асосий воситалар, соф 0% 8. Ҳисобланган воситалар 50% 9. Бошқа активлар 0% 10. Жами активлар - Раҳбар имзоси: _________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) мажбуриятлари таҳлили 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Кўрсаткичлар Сўндириш муддати (кунларда) Жами Коэффициент 30 кун ичидаги харажатлар 30 кун ичидаги соф харажатлар Муддатсиз 1 дан 30 кунгача 31 дан 180 кунгача 181 дан 365 кунгача 1 дан 5 йилгача 5 дан 10 йилгача 10 йилдан ортиқ МАЖБУРИЯТЛАР 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар 100% 2. Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар 100% 3. Кредит ва лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар 100% 4. Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 100% 5. Ҳисобланган фоизлар 100% 6. Бошқа мажбуриятлар 30% 7. ЖАМИ МАЖБУРИЯТЛАР чиқим Раҳбар имзоси: _____________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _____________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари тўғрисида ҳисобот 20__ й «_____»___________ ҳолатига Т/р Сўндириш муддатлари Ажратилган кредитлар ва бошқалар Жами қиймати (минг сўмда) ўртача тортилган фоиз ставкалари (фоизда) А Б В 1. Муддатсиз 2. 1 дан 30 кунгача 3. 31 дан 180 кунгача 4. 181 дан 365 кунгача 5. 1 дан 5 йилгача 6. 5 дан 10 йилгача 7. 10 йилдан ортиқ 8. Жами _____________________________________ Раҳбар имзоси: Ф.И.О. _____________________________________ Бош бухгалтер имзоси: Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) жалб қилинган маблағлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари тўғрисида маълумот 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Сўндириш муддати Жалб қилинган кредитлар ва бошқа маблағлар жами миқдори (минг сўмда) ўртача тортилган фоиз ставкалар 1. Муддатсиз 2. 1 дан 30 кунгача 3. 31 дан 180 кунгача 4. 181 дан 365 кунгача 5. 1 дан 5 йилгача 6. 5 дан 10 йилгача 7. 10 йилдан ортиқ 8. Жами Раҳбар имзоси: __________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: __________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) пруденциал нормативлари ҳисоб-китоби 20__ й «_____»___________ ҳолатига Т/р Кўрсаткичлар Ҳисоб-китоблар формуласи Нормативнинг жорий кўрсаткичи Белгиланган нормативнинг минимал қиймати Фарқи 1. Капиталнинг етарлилик коэффициентлари 1.1 Капиталнинг етарлилиги коэффициенти Регулятив капитал 10% Таваккалчиликка тортилган активлар 1.2. Левераж Регулятив капитал 3% Активлар+балансдан ташқари воситалар+ дереватив (ҳосилавий) инструментлар — I даражали асосий капиталдаги чегирмалар 2. Ликвидлик коэффициентлари 2.1. Ликвидликни қоплаш меъёри Юқори ликвидли активлар 100% Кейинги 30 кун ичида соф чиқим 2.2. Соф барқарор молиялаштириш меъёри Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд миқдори 100% Барқарор молиялаштиришнинг зарур миқдори 3. Қарз олувчилар билан боғлиқ меъёрлар 3.1. Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 30% Жами активлар Раҳбар имзоси: ____________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ____________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) бухгалтерия баланси 20__ й «_____»___________ ҳолатига Ҳисобварақ рақами Ҳисобварақ номи Ҳисобот санаси бошига қолдиқ Дебет Кредит Ҳисобот санаси охирига қолдиқ Дебет Кредит Дебет Кредит Ҳисобварақ туркуми Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб) Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб) Раҳбар имзоси: _________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: _________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

_________________________________________________________________нинг (ташкилотнинг номи) капиталидаги ўзгаришлар 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р КЎРСАТКИЧЛАР Миқдори 1. Ўтган йилдаги капитал 0 2. Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги тузатишлар, соф 0 3. Тузатишлардан сўнг ўтган йилдаги капитал (1+ 2) 0 4. Йил бошидан соф фойда 0 5. Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар 0 6. Қўшилган капиталдаги ўзгаришлар 0 7. Захира фондидаги ўзгаришлар 0 8. Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши 0 9. Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси 0 10. МИНУС: ўтган йил фойдасининг тақсимланган қисми 0 11. МИНУС: жорий йил фойдасидан ҳисобланган дивидендлар 0 12. Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф) 0 13. Жами капитал (3+4+5+6+7+8+9-10-11+12) 0 Раҳбар имзоси: __________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: __________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА

_________________________________________________________________томонидан (ташкилотнинг номи) Банкларга улар томонидан берилган ёки бериладиган ипотека кредитлари учун ажратилган молиявий маблағлар тўғрисида маълумот 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Банк номи Бош шартнома бўйича кредит миқдори Маблағ ажратилган сана Миқдори Ҳисобот даврига кредит қолдиғи Йиллик фоиз ставкаси Ажратилган маблағ миқдори Ўзлаштирилмаган маблағ миқдори Гаров миқдори Таъминот тури 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Раҳбар имзоси: ________________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ________________________________________ Ф.И.О.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА

_________________________________________________________________томонидан (ташкилотнинг номи) Сотиб олинган қимматли қоғозлар ва банкларга жойлаштирилган бўш пул маблағлари тўғрисида маълумот 20__ й «_____»___________ ҳолатига минг сўмда Т/р Ҳ/в Банк номи Маблағларни жойлаштирилган сана Маблағларни қайтариш санаси Маблағларни жойлаштириш мақсади Маблағ жойлаштирилган санада миқдори Ҳисобот санасига маблағ қолдиғи Даромадлиги (йиллик %) Жойлаштирилган санадан ҳисобот санасигача ҳисобланган даромад миқдори Жойлаштирилган санадан ҳисобот санасигача олинган даромад миқдори Изоҳ жами ҳисобланган даромад миқдори шу жумладан, фоизли даромад миқдори шу жумладан, қайта баҳолашдан ҳисобланган даромад/(харажатлар) жами олинган даромад миқдори шу жумладан, фоизли даромад миқдори шу жумладан, қайта баҳолашдан олинган даромад/(харажатлар) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 Раҳбар имзоси: ______________________________________ Ф.И.О. Бош бухгалтер имзоси: ______________________________________ Ф.И.О.

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 13 декабрь,

30/6-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3219/0160-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон; 06.03.2024 й., 10/24/3219-1/0188-сон; 21.06.2024 й., 10/24/3518/0431-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

NIZOM

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 13-maydagi PF-5715-son “Ipoteka krediti bozorini rivojlantirish va kengaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2019-yil 13-dekabrdagi 30/6-son qaroriga ILOVA

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solinishini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) — moliyaviy mablagʻlarni jalb qilish va ularni ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishga yoʻnaltirish boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxs;

qarzdor-bank — tashkilot tomonidan moliyaviy resurslarni ajratish yoʻli bilan ipoteka kreditlari qayta moliyalashtirilgan tijorat banki (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi);

risk-appetit — tashkilot strategik maqsadlariga va biznes-reja koʻrsatkichlariga erishishda oʻzining tavakkalchiliklarni boshqarish salohiyatidan kelib chiqqan holda, qabul qilishga tayyor boʻlgan tavakkalchiliklarning eng yuqori darajalari va turlari;

regulyativ kapital — tashkilotning faoliyatini tartibga solish va prudensial normativlar hisob-kitobini amalga oshirish maqsadida hisob-kitob qilish yoʻli bilan aniqlanadigan kapital;

leveraj — tashkilot jami aktivlarining kapital bilan taʼminlanganlik darajasini aks ettiruvchi koʻrsatkich.

1 1 . Tashkilot:

banklarga ular tomonidan berilgan yoki beriladigan ipoteka kreditlariga moliyaviy mablagʻlar taqdim etishga;

banklar tomonidan berilgan ipoteka kreditlari boʻyicha talab qilish huquqini olishga;

pul mablagʻlarini banklar tomonidan chiqarilgan ipoteka qimmatli qogʻozlariga joylashtirishga;

ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish bilan bogʻliq maslahat va axborot xizmatlarini koʻrsatishga;

xizmatlarni masofadan turib (elektron xizmatlar) koʻrsatishga, Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlarini, yuridik shaxslarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarini va ularning qarz qimmatli qogʻozlarini sotib olishga, boʻsh pul mablagʻlarini bankka omonatlar (depozitlar) sifatida kiritishga, shuningdek qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ega boʻlishga haqli.

2. Tashkilot ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish uchun qarzdor-bankka va jismoniy shaxslarga ajratilgan ipoteka kreditiga muvofiqlik mezonlarini (bundan buyon matnda muvofiqlik mezonlari deb yuritiladi) belgilaydi.

3. Tashkilot tomonidan qarzdor-bankka ajratiladigan kreditlar davlat qimmatli qogʻozlari, qarzdor-bank tomonidan jismoniy shaxslarga ajratilgan ipoteka krediti (bundan buyon matnda ipoteka krediti deb yuritiladi) va bank depozitlari bilan taʼminlanishi mumkin.

4. Qarzdor-bankka quyidagi hollarda tashkilot tomonidan kredit resurslari ajratilmaydi:

oxirgi hisobot sanasiga tuzilgan moliyaviy hisobotiga salbiy fikr bildirilgan auditorlik xulosasi tuzilgan boʻlsa;

qarzdor-bank “Standard & Poor`s” va “Fitch Ratings” kompaniyalarining “V-” hamda “Moody`s Investors Service” kompaniyasining “V3” yoki Markaziy bank tomonidan tan olinadigan boshqa reyting kompaniyalarining ushbu reyting darajasiga teng yoki undan kam boʻlgan reyting baholariga ega boʻlsa;

ketma-ket oxirgi toʻrt chorakda faoliyatini zarar bilan yakunlagan boʻlsa;

Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan kapital monandliligi boʻyicha prudensial normativlarga rioya etilmagan boʻlsa.

5. Tashkilot qarzdor-bankning garov taʼminotini qayta moliyalashtirishdan avval taqdim etilgan ipoteka kreditlarini ularga boʻlgan muvofiqlik talablariga mosligini tahlildan oʻtkazishi, shuningdek qayta moliyalashtirganidan soʻng har yili kamida bir marotaba garov taʼminotlarini iqtisodiy tahlil asosida qayta baholashi lozim.

6. Qayta moliyalashtirish krediti taʼminotiga qabul qilingan ipoteka krediti muddatidan oldin toʻliq soʻndirilsa yohud 90 kundan oshgan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa, tashkilot qarzdor-bankdan bunday taʼminotni muvofiqlik mezonlariga mos keluvchi taʼminotga almashtirib berilishini talab qiladi. Taʼminotga qabul qilingan ipoteka krediti qisman soʻndirilgan hollarda kreditning soʻndirilgan qismiga teng miqdordagi taʼminot almashtirib beriladi.

Qarzdor-bank taʼminotni almashtirib berishi yoki unga ajratilgan resursning muvofiqlik mezonlariga mos keluvchi taʼminot bilan taʼminlanmagan qismini tashkilot talabiga koʻra qaytarib beradi.

7. Tashkilot oʻz faoliyatini quyidagi mablagʻlar hisobidan moliyalashtiradi:

oʻz mablagʻlari;

banklarning kreditlari;

grantlar;

oʻz ishtirokchilaridan (aksiyadorlaridan) jalb etilgan qarz mablagʻlari;

korporativ obligatsiyalarni joylashtirishdan olingan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining hamda davlat jamgʻarmalarining mablagʻlari;

xalqaro moliya institutlarining, chet el hukumat moliya tashkilotlarining, nodavlat notijorat tashkilotlarning, shu jumladan chet el nodavlat notijorat tashkilotlarining qarz mablagʻlari;

yuridik shaxslardan, shu jumladan chet el yuridik shaxslaridan olingan qarz mablagʻlari;

ipoteka qimmatli qogʻozlarini joylashtirishdan olingan mablagʻlar;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

8. Tashkilot quyidagilarga haqli emas:

bevosita ishlab chiqarish, sugʻurta, shuningdek savdo faoliyatini amalga oshirishga va ushbu Qonunda nazarda tutilmagan boshqa faoliyatni amalga oshirishga;

jismoniy va yuridik shaxslardan omonatlarni (depozitlarni) jalb etishga;

jismoniy shaxs boʻlgan ishtirokchilardan (aksiyadorlardan) ustav fondiga (ustav kapitaliga) kiritilgan hissa summasidan yoki ularning egaligidagi aksiyalarning nominal qiymatidan oshadigan miqdorda qarz mablagʻlarini jalb etishga, bundan obligatsiyalar shaklidagi qarz mablagʻlarini jalb etish mustasno.

9. Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotining faoliyati u haqidagi maʼlumotlarni ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestriga kiritish vositasida hisob roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin amalga oshiriladi.

10. Tashkilot asosiy hisobvaragʻini Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) ochadi.

11. Tashkilot boʻsh pul mablagʻlarini quyidagilarga:

Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlarini sotib olishga;

Oʻzbekiston Respublikasidagi banklarga depozitga, shuningdek repo operatsiyalariga yoʻnaltirishi mumkin.

11 1 . Tashkilot va uning filiallarini tashkil etish, jumladan tashkilotni hisob roʻyxatidan oʻtkazish va tashkilot haqidagi maʼlumotlarni reyestrdan chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 2 va 3-boblariga muvofiq amalga oshiriladi.

5-bob. Tavakkalchiliklarni boshqarish borasidagi minimal talablar

32. Tashkilotning kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlangan risk-appetiti doirasida tashkilotning tavakkalchilikka moyilligini chegaralab turishi, tashkilot faoliyatining barqarorligini taʼminlashi hamda uning muassislari kapitali qiymatini saqlab turishi uchun tavakkalchiliklarni samarali aniqlashi va boshqarishi talab etiladi.

33. Tashkilotda tavakkalchiliklarni boshqarish siyosati ishlab chiqilishi va u likvidlilik, foiz, kredit, operatsion hamda boshqa tavakkalchiliklarni boshqarishni nazarda tutishi lozim.

34. Tashkilotga faoliyatida (balansida) ochiq valyuta pozitsiyasiga ega boʻlishga yoʻl qoʻyilmaydi. Tashkilot xorijiy valyutada operatsiyalarni amalga oshirganda, balansning qarama-qarshi tomonida teng miqdorda mablagʻlar (aktiv yoki majburiyat) boʻlishi yoki valyuta tavakkalchiligi toʻliqligicha xedjirlanishi lozim.

35. Tashkilotning kuzatuv kengashi tashkilotni rivojlantirish strategiyasiga muvofiq keluvchi risk-appetiti va tavakkalchiliklarni boshqarish siyosatini belgilaydi, shuningdek tavakkalchiliklarni boshqarish ustidan tegishli nazoratni amalga oshiradi.

Kuzatuv kengashi tomonidan tashkil etilgan tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasi tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha samarali nazoratni amalga oshirishi hamda tavakkalchiliklarni boshqarishga oid siyosatni ishlab chiqishi lozim.

36. Tashkilotning ijroiya organi kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlangan siyosatlarni amalga oshirishga, shu jumladan tashkilotda tavakkalchiliklarni aniqlash, hisoblash, boshqarish, monitoring qilish va hisobot berishga qaratilgan samarali ichki nazorat tizimi mavjudligini taʼminlashga masʼuldir.

37. Tashkilotda tavakkalchiliklarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy tuzilma tashkil etilishi lozim. Mazkur tuzilma kuzatuv kengashiga hisobdor boʻladi.

38. Tashkilot investitsiya siyosatida likvidlilikni boshqarish boʻyicha tegishli nazoratni belgilashi zarur, bunda investitsiya siyosati quyidagilarni qamrab olishi talab etiladi:

kuzatuv kengashi, ijroiya organ hamda likvidlilikni va tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasining vazifa va majburiyatlarini;

likvidlilik tavakkalchiliklarini aniqlash, hisoblash, baholash, nazorat qilish, bartaraf etish boʻyicha uslublar va ular haqida hisobot berish tartibini;

likvidlilikni stress-testlar asosida tahlilini;

likvidlilikni boshqarish rejalarini.

39. Tashkilot foiz stavkalarining oʻzgarishi natijasida yuzaga keladigan tavakkalchiliklarni kamaytirish maqsadida oʻzining qayta moliyalashtirilgan kreditlari va ularning manbalari muddatlari oʻrtasidagi tafovutni imkon qadar muvofiqlashtirib borishi kerak.

40. Tashkilot aktiv va passivlarni boshqarish siyosatini ishlab chiqishi va u oʻz ichiga quyidagilarni olishi kerak:

kuzatuv kengashi va ijroiya organining aktiv va passivlarni boshqarishga doir vazifa va majburiyatlari;

aktiv va passivlarni boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy tuzilmalarning vazifa va majburiyatlari;

foiz tavakkalchiliklarini aniqlash, hisoblash, baholash, nazorat qilish, bartaraf etish boʻyicha uslublar va ular haqida hisobot berish tartibi.

41. Tashkilot likvidlilik va foiz stavkalari boʻyicha nomutanosibliklar limitlarini belgilaydi.

42. Tashkilot kredit siyosatini ishlab chiqishi va u oʻz ichiga quyidagilarni olishi kerak:

kuzatuv kengashi, ijroiya organi hamda kredit tavakkalchiliklarini boshqarish boʻyicha tegishli tarkibiy tuzilmalarning vazifa va majburiyatlari;

kredit tavakkalchiliklarini aniqlash, hisoblash, baholash, nazorat qilish, bartaraf etish boʻyicha samarali uslublar va ular haqida hisobot berish tartibi;

muvofiqlik mezonlari;

qarzdor-banklarga kredit limitlarini oʻrnatish tartibi;

ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishda talab etiladigan hujjatlar;

garovlarni boshqarish;

qarzdor-bankning toʻlov majburiyatlarini bajara olmaslik holatlari.

43. Kuzatuv kengashi qarzdor-bankka nisbatan kredit ajratishning eng koʻp miqdorini belgilashi mumkin.

44. Taʼminotni boshqarish maqsadida tashkilot tavakkalchiliklarni boshqarish siyosatida:

kreditning garovga nisbati boʻyicha minimal talab;

muvofiqlik talabiga javob beruvchi taʼminot turlari;

kredit taʼminoti, muddatidan avval yoki toʻliq toʻlangan va muddati oʻtgan qayta moliyalashtirilgan ipoteka kreditlari boʻyicha qarzdor-bank tomonidan topshiriladigan hisobotlar turlari va muddatlariga qoʻyiladigan talablar;

muddatidan avval toʻlangan, muddati oʻtgan qayta moliyalashtirilgan ipoteka kreditlari yuzaga kelganda taʼminotni oʻzgartirish shartlari belgilanadi va oʻrnatiladi.

45. Agar taʼminot qiymati kredit siyosatida oʻrnatilgan kreditning garovga nisbati boʻyicha minimal talabdan kam boʻlsa, tashkilot qarzdor-bankdan muvofiqlik talablariga javob beruvchi qoʻshimcha taʼminotni talab qiladi.

46. Qayta moliyalashtirilgan ipoteka kreditlarining foiz stavkalari va oʻrtacha soʻndirish muddatlari qayta moliyalashtirish kreditlarining oʻrtacha foiz stavkasi va muddatlaridan kam boʻlmasligi kerak.

47. Tashkilot qayta moliyalashtirilgan kreditlar holati yuzasidan doimiy monitoring oʻtkazadi.

6-bob. Tashkilotda aktivlar sifatini tasniflash va ular boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish

48. Tashkilotning aktivlari (banklarga ajratilgan resurslar, banklarga joylashtirilgan depozitlar) sifatiga koʻra “standart”, “substandart”, “qoniqarsiz”, “shubhali” va “umidsiz” toifalarga tasniflanadi.

49. Tashkilotning banklarga joylashtirgan aktivlari sifati quyidagicha tasniflanadi:

asosiy qarz va (yoki) foizlar oʻz muddatida qaytarilishiga shubha tugʻdirmaydigan aktivlar — “standart”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 5 kungacha kechiktirilganda — “substandart”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 5 kundan 10 kungacha kechiktirilganda — “qoniqarsiz”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 11 kundan 30 kungacha kechiktirilganda — “shubhali”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 31 va undan ortiq kunga kechiktirilganda, shuningdek aktiv joylashtirilgan bankning litsenziyasi chaqirib olingan yoki boshqa tartibda uni tugatish ishlari boshlanganda — “umidsiz”.

Bunda, tashkilot tomonidan aktiv joylashtirilgan banklarning moliyaviy koʻrsatkichlari hamda Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan prudensial normativlarning bajarilishi muntazam oʻrganib boriladi.

51. Tashkilotning aktivlari sifatiga koʻra:

“substandart” deb tasniflanganda — 10 foiz;

“qoniqarsiz” deb tasniflanganda — 25 foiz;

“shubhali” deb tasniflanganda — 50 foiz;

“umidsiz” deb tasniflanganda — 100 foiz miqdorda ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxira shakllantiriladi.

52. Aktivlarning quyida keltirilgan asosiy shartlaridan hech boʻlmaganda bittasi qarz oluvchining moliyaviy qiyinchiliklari sababli oʻzgartirilgan boʻlsa, ular shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlar deb hisoblanadi:

foiz stavkasining pasaytirilishi, shartnomada belgilangan oʻzgaruvchan foiz stavkasi pasayishi munosabati bilan foiz stavkasining pasaytirilishi holatlari bundan mustasno;

foizlar va (yoki) asosiy qarzga doir toʻlovlarning bir qismi yoki barchasidan voz kechilishi;

aktivning asosiy va (yoki) foizlarining toʻlash muddati kechiktirilishi yoki uzaytirilishi, qarz oluvchini moliyalashtirishni boshlash muddati oʻzgarishi hisobiga toʻlov grafigining yoki toʻlovlar toʻlanadigan oy ichida toʻlov sanasining oʻzgartirilishi bundan mustasno.

Tashkilotning shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlar sifatini tasniflash toifasi shartlari qayta koʻrib chiqilishidan oldingi toifasidan bir pogʻonaga past boʻladi.

53. Tashkilot aktivlar sifatini tasniflashi va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralarni Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari asosida shakllantirishi mumkin.

7-bob. Ichki nazoratga qoʻyilgan minimal talablar

54. Kuzatuv kengashi oʻz majburiyatlarini bajarishda unga koʻmaklashuvchi qoʻmitalar, xususan audit, tavakkalchilikni boshqarish, boshqaruv va xodimlar bilan ishlash hamda boshqa masalalar boʻyicha qoʻmitalarni tashkil etadi.

55. Kuzatuv kengashi oʻz vazifalarini bajarishda:

tashkilotda samarali va ehtiyotkorlik bilan boshqarishni taʼminlovchi, jumladan uning aʼzolari oʻrtasida masʼuliyatning taqsimlanishini va manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish boʻyicha boshqaruv tuzilmasini joriy etishi;

tashkilot boshqaruviga oid qarorlar qabul qilishda nazorat va tekshiruv funksiyalarini bajarish va toʻliqligicha tashkilot faoliyati va moliyaviy barqarorligini taʼminlashi lozim.

56. Tashkilotning ijroiya organi va filiallari oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga, tashkilotning ustavi va siyosatlariga rioya etilishini, buxgalteriya hisobida va moliyaviy hisobotlarda maʼlumotlarning toʻliq hamda ishonchli tarzda aks ettirilishi taʼminlanishini, xoʻjalik operatsiyalarini amalga oshirishning belgilangan qoidalari va tartib-taomillariga rioya etilishini, aktivlarning saqlanishini, shuningdek tashkilotni boshqarish yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya etilishini tekshirish hamda monitoring olib borish maqsadida tashkilotda ichki audit xizmati tashkil etiladi. Tashkilotning ichki audit xizmati kuzatuv kengashiga hisobdordir.

57. Ijroiya organ tashkilotning moliyaviy holati, Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan prudensial normativlarning bajarilishi, tashkilotni rivojlantirish strategiyasiga erishish boʻyicha koʻrilayotgan chora-tadbirlar, shuningdek ichki nazoratni amalga oshirishda aniqlangan kamchiliklar toʻgʻrisida kuzatuv kengashiga har chorakda hisobotlar taqdim etadi.

58. Yil davomida zaruratga koʻra barcha siyosatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin. Barcha siyosatlar ularning izchilligi va muvofiqligini taʼminlash maqsadida kamida har 3 yilda bir marta qayta koʻrib chiqiladi.

59. Tashkilotda korporativ boshqaruv aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.

8-bob. Tashkilotda buxgalteriya hisobi, hisoboti va audit

60. Tashkilotning yillik moliyaviy hisobotlari Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari asosida tuzilishi hamda tashqi audit tekshiruvidan oʻtkazilishi lozim.

61. Tashkilotning auditorlik tekshiruvidan oʻtkazilgan yillik moliyaviy hisoboti, auditorlik xulosasi va auditorlik tekshiruvi natijasi boʻyicha tashkilot rahbariyatiga berilgan tavsiyalar moliya yili tugaganidan keyin olti oydan kechiktirmay tashkilot tomonidan Markaziy bankka taqdim etiladi.

62. Tashkilot har yilgi moliyaviy hisobotini moliya yili tugaganidan keyin olti oydan kechiktirmay matbuotda va oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.

63. Tashkilot moliyaviy va nazoratga doir hisobotlarini mazkur Nizomning 1 — 16-ilovalariga muvofiq shakllarda hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha Markaziy bankka taqdim etishi lozim.

Agar oyning 10-sanasi dam olish yoki bayram kuniga toʻgʻri kelsa, bunda hisobotlar dam olish yoki bayram kunidan keyingi ish kunida taqdim etilishi lozim. Taqdim etilgan moliyaviy hisobotlarda xato va kamchiliklar aniqlanganda, kamchiliklar tuzatilib, ikki ish kunida qayta taqdim etilishi shart.

63 1 . Moliyaviy va nazoratga doir hisobotlardagi maʼlumotlar hisobot oyining oxirgi kunida amalga oshirilgan amaliyotlarni hisobga olgan holda mazkur hisobot oyining oxirgi sanasi holatiga koʻrsatilishi kerak.

63 2 . Moliyaviy va nazoratga doir hisobotlar tashkilot ijro etuvchi organi rahbarining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanishi lozim.

9-bob. Prudensial talablar

1-§. Kapitalning monandlik koeffitsiyentlari

64. Tashkilot leveraj koeffitsiyenti hamda reguryativ kapitalning jami tavakkalchilikni hisobga olgan holdagi aktivlarga nisbati sifatida aniqlanadigan kapital monandliligi koeffitsiyentiga rioya etadi.

65. Tashkilot leveraj koeffitsiyentining eng kichik darajasi 3 foizdan, regulyativ kapitalning monandlik koeffitsiyenti esa 10 foizdan kam boʻlmasligi lozim.

65 1 . Regulyativ kapital I darajali kapital va II darajali kapitalning yigʻindisidan iborat.

2-§. Likvidlilik koeffitsiyentlari

67. Tashkilot majburiyatlarini oʻz vaqtida va toʻliq bajarilishini taʼminlash maqsadida likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti va sof barqaror moliyalashtirish koeffitsiyenti meʼyorlariga rioya qilishi lozim.

68. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti yuqori likvidli aktivlarning keyingi 30 kun ichidagi jami sof chiqimga nisbati sifatida aniqlanadi. Bunda yuqori likvidli aktivlarga quyidagilar kiradi:

naqd pul;

Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari;

tashkilotning Markaziy bankda ochilgan hisobvaraqlaridagi mablagʻlari.

69. Keyingi 30 kun ichidagi kirim keyingi 30 kundagi chiqimning 75 foizidan oshgan taqdirda, kirim sifatida chiqimning 75 foizi olinadi.

70. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti 100 foizlik meʼyordan kam boʻlmasligi lozim.

71. Cof barqaror moliyalashtirish koeffitsiyenti barqaror moliyalashtirishning mavjud summasini barqaror moliyalashtirishning zarur summasiga nisbati sifatida aniqlanadi.

72. Cof barqaror moliyalashtirish koeffitsiyenti 100 foizlik meʼyordan kam boʻlmasligi lozim.

3-§. Bir qarz oluvchi uchun tavakkalchilik darajasi

74. Tashkilotning bir qarz oluvchi uchun tavakkalchilikning eng yuqori miqdori uning jami aktivining 30 foizidan oshmasligi kerak.

10-bob. Tashkilotni qayta tashkil etish va tugatish

76. Tashkilotni qayta tashkil etish va tugatish Oʻzbekiston Respublikasining “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi, “ Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ”gi, “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

11-bob. Yakuniy qoida

78. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) balans hisoboti 20__ y “_____” ___________ holatiga ming soʻmda T/r KOʻRSATKICHLAR Miqdori Miqdori AKTIVLAR 1. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari 0 2. Markaziy bankdagi mablagʻlar 0 3. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar, brutto 0 4. minus: koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxiralar 0 5. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar, sof (3 — 4) 0 6. Investitsiyalar, brutto 0 7. Minus: Investitsiyalar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 8. Investitsiyalar, sof (6 — 7) 0 9. Kreditlar, brutto 0 10. Minus: kreditlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi 0 11. Kreditlar, sof (9 — 10) 0 12. Umumiy hisoblangan foizli va foizsiz daromadlar, sof 0 13. Mijozlarning moliyaviy vositalar boʻyicha majburiyatlari, sof 0 14. Asosiy vositalar, sof 0 15. Nomoddiy aktivlar, sof 0 16. Boshqa aktivlar, brutto 0 17. Minus: koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxiralar 0 18. Boshqa aktivlar, sof (16 — 17) 0 19. Jami aktivlar (1+2+5+8+11+12+13+14+15+18) 0 MAJBURIYATLAR VA KAPITAL MAJBURIYATLAR 0 20. Iqtisodiyot va moliya vazirligiga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 0 21. Toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va qarzlar 0 22. Tashkilot tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 0 23. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 0 24. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan soliqlar 0 25. Muddati uzaytirilgan daromadlar 0 26. Boshqa majburiyatlar 0 27. Jami majburiyatlar (20+21+22+23+24+25+26) 0 KAPITAL 28. Ustav kapitali (29+30) 0 29. a. Aksiyalar — oddiy 0 30. b. Aksiyalar — imtiyozli 0 31. Qoʻshilgan kapital 0 32. Zaxira kapitali (33+34) 0 33. a. Umumiy zaxira fondi 0 34. b. Boshqa zaxira va fondlar 0 35. Taqsimlanmagan foyda 0 36. Joriy yil foydasi (zarar) 0 37. Jami kapital (28+31+32+35+36 ) 0 Jami majburiyatlar va kapital (27+37) 0 Rahbar imzosi: _______________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _______________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) moliyaviy natijalari toʻgʻrisidagi hisoboti 20__ y “_____” ___________ holatiga ming soʻmda T/r KOʻRSATKICHLAR Miqdori 1. FOIZLI DAROMADLAR 1. Kreditlar boʻyicha foizli daromadlar 0 2. Banklardagi depozitlar boʻyicha foizli daromadlar 0 3. Qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar boʻyicha foizli daromadlar 0 4. Boshqa foizli daromadlar 0 5. Jami foizli daromadlar (1+2+3+4) 0 2. FOIZLI XARAJATLAR 6. Toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar boʻyicha foizli xarajatlar 0 7. Chiqarilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha foizli xarajatlar 0 8. Boshqa foizli xarajatlar 0 9. Jami foizli xarajatlar (6+7+8) 0 10. 3. AKTIVLAR BOʻYICHA EHTIMOLIY YOʻQOTISHLARGA QARSHI YARATILGAN ZAXIRALARNI BAHOLASHDAN OLDINGI SOF DAROMADLAR 0 11. Minus: Kreditlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 12. Minus: Qimmatli qogʻozlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 13. Minus: Boshqa aktivlar boʻyicha koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash 0 14. Aktivlar boʻyicha ehtimoliy zararlarni baholashdan keyingi sof daromad (10-11-12-13) 0 4. FOIZSIZ DAROMADLAR 15. Vositachilik va koʻrsatilgan xizmatlar uchun olingan daromadlar 0 16. Investitsiyadan olingan foyda va dividendlar 0 17. Boshqa foizsiz daromadlar 0 18. Jami foizsiz daromadlar (15+16+17) 0 5. FOIZSIZ XARAJATLAR 19. Koʻrsatilgan xizmatlar va vositachilik xarajatlari 0 20. Investitsiyadan koʻrilgan zararlar 0 21. Boshqa foizsiz xarajatlar 0 22. Jami foizsiz xarajatlar (19+20+21) 0 23. 6. OPERATSION XARAJATLARDAN OLDINGI SOF FOYDA (14+18-22) 0 7. OPERATSION XARAJATLAR 24. Xodimlar ish haqi va ular uchun qilingan boshqa xarajatlar 0 25. Ijara va taʼminot xarajatlari 0 26. Xizmat safari va transport xarajatlari 0 27. Maʼmuriy xarajatlar 0 28. Reprezentatsiya va xayriya 0 29. Eskirish xarajatlari 0 30. Sugʻurta, soliq va boshqa xarajatlar 0 31. Jami operatsion xarajatlar (24+25+26+27+28+29+30) 0 32. 8. KREDIT VA DEPOZITLAR BILAN BOGʻLIQ BOʻLMAGAN KOʻRILISHI MUMKIN BOʻLGAN ZARARLARNI BAHOLASH 33. Foyda soligʻini baholash 0 34. TUZATISHLARGACHA BOʻLGAN DAROMAD (32-33) 0 35. Koʻzda tutilmagan daromad yoki zararlar, sof 0 36. Foyda boʻyicha boshqa tuzatmalar, sof 0 37. SOF FOYDA (ZARAR) (34+35(yoki -35)+36) 0 Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) aktivlarni tasniflash va ular boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun yaratilgan zaxiralari 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Aktivlar tarkibi Qoldiq Aktivlar sifati (standart-I, substandart-II, qoniqarsiz-III, shubhali-IV, umidsiz-V) Muddati oʻtgan qarzdorlik (brutto) Zararlarni qoplash zaxirasi Jami 30 kungacha 31 kundan 60 kungacha 61 kundan 90 kungacha 91 kun va undan ortiq Haqiqatdan yaratilgan zaxiralar jami Aktivlar sifat toifasi boʻyicha I II III IV V I II III IV V Jami aktivlar 1. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari 2. Markaziy bankdagi mablagʻlar 3. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar 4. Banklarga berilgan qisqa muddatli (bir yildan kam) kreditlar 5. Banklarga berilgan uzoq muddatli (bir yil va undan yuqori) kreditlar 6. Investitsiyalar 7. Sud jarayonidagi aktivlar 8. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 9. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizsiz daromadlar 10. Asosiy vositalar 11. Nomoddiy aktivlar 12. Boshqa aktivlar Rahbar imzosi: __________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _____________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) regulyativ kapitali hisob-kitobi 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Miqdori I DARAJALI KAPITAL I DARAJALI ASOSIY KAPITAL 1. Oddiy aksiyalar, sof (1-2) 0 2. Toʻliq toʻlangan oddiy aksiyalar 0 3. Minus: qayta sotib olingan oddiy aksiyalar 0 4. Qoʻshimcha kapital 0 5. Taqsimlanmagan foyda (zarar), shu jumladan kapital zaxiralar (6+7+8+9) 0 6. Kapital zaxiralar 0 7. Taqsimlanmagan foyda 0 8. Oʻtgan davrlar (yillar) uchun zararlar 0 9. Joriy yil uchun zarar 0 10. Chegirmalar hisoblangunga qadar jami I darajali asosiy kapital (1+4) 0 11. I darajali asosiy kapitaldan chegirmalar (12+13) 0 12. Nomoddiy aktivlar 0 13. Yuridik shaxslarning kapitaliga qilingan investitsiyalar summasi, shu jumladan bunday yuridik shaxslar kapitalini tashkil qiluvchi qarz majburiyatlari 0 14. JAMI TOʻGʻRILANGAN I DARAJALI ASOSIY KAPITAL (10-11) 0 I DARAJALI QOʻSHIMCHA KAPITAL 15. Nokumulyativ muddatsiz imtiyozli aksiyalar (16-17) 0 16. Toʻliq toʻlangan imtiyozli aktivlar 0 17. Minus: Qaytarib sotib olingan imtiyozli aksiyalar 0 18. Qoʻshimcha kapital (imtiyozli) 0 19. JAMI I DARAJALI QOʻSHIMCHA KAPITAL (15+18) 0 20. JAMI TOʻGʻIRLANGAN I DARAJALI KAPITAL (14+19) 0 II DARAJALI KAPITAL 21. Joriy yilning sof foydasi 0 22. Boshlangʻich qiymatiga nisbatan baholash qiymatining oshgan miqdori qoldiqlari 0 23. Subordinar qarz 0 24. II darajali kapitalning I darajali kapitaldan ortiqcha qismi (chegirmasi) 0 25. Jami II darajali kapital (21+22+23+24) 0 26. TOʻGʻRILANGAN II DARAJALI KAPITAL 0 27. JAMI REGULYATIV KAPITAL (20+26) 0 28. TAVAKKALCHILIKKA TORTILGAN AKTIVLAR UMUMIY SUMMASI (29+30) 0 29. Balans va balansdan tashqari aktivlarning tavakkalchilikni hisobga olgan holdagi aktivlarning umumiy summasi 0 30. Operatsion tavakkalchiliklar summasi 0 31. TAVAKKALCHILIKKA TORTILGAN KAPITALNING UMUMIY SUMMASI 0 32. Leveraj hisob-kitobi uchun aktivlar 33. Jami aktivlar 0 34. Balansdan tashqari vositalar 0 35. Hosilaviy (derevativ) vositalar 0 36. Minus: I darajali asosiy kapitaldan chegirmalar (11) 0 37. Leveraj koeffitsiyenti Rahbar imzosi: ___________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ____________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) tavakkalchiliklarni hisobga olgan holdagi aktivlari 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Tavakkalchilik darajalari 0% 10% 50% 100% 150% (A) (B) (V) (G) (D) (E) Aktivlar* 1. Kassadagi naqd pullar 2. Markaziy bankdagi vakillik hisobvaraqlari va talablar 3. Banklarga qoʻyilgan depozitlar va boshqa mablagʻlar 4. Qimmatli qogʻozlar: 4.1 davlat qimmatli qogʻozlari 4.2 xorijiy davlatlarning hukumatlari va markaziy banklari tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 4.3 boshqa qimmatli qogʻozlar 5. Alohida depozit hisobvaraqlarda saqlanadigan va naqd pul bilan taʼminlangan kreditlar yoki boshqa aktivlar va ularning qismlari 6. Kreditlar: 6.1 joriy bozor bahosida baholangan Hukumat, Markaziy bank tomonidan chiqarilgan yoki kafolatlangan qimmatli qogʻozlar bilan taʼminlangan kreditlar va ularning qismlari 6.2 banklarga ajratilgan ipoteka krediti bilan taʼminlangan kreditlar 7. Taʼminotga qabul qilingan sud jarayonida boʻlgan ipoteka kreditlari 8. Taʼminotga qabul qilingan muddati oʻtgan ipoteka kreditlari 9. Asosiy vositalar 10. Nomoddiy aktivlar 11. Sud jarayonidagi aktivlar 12. Boshqa aktivlar 13. Jami balans aktivlarining umumiy miqdori - - - - - 14. Tavakkalchilik guruhlariga asosan tavakkalchilikka tortilgan aktivlarning umumiy miqdori - - - - 15. Aktivlarning tavakkalchilikka tortilgandan soʻng umumiy miqdori - T/r Koʻrsatkichlar kreditning qayta hisoblash omili Tavakkalchilik darajalari Tavakkalchilik qiymati 0% 10% 50% 100% (A) (B) (V) (G) (D) (E) (J) Balansdan tashqari vositalar* 1. Kredit berish majburiyatlari 1.1 Bir yildan ortiq muddatga ajratilgan 50% - 1.2 Bir yil yoki undan kam muddatga ajratilgan 20% - 3. Boshqa balansdan tashqari vositalar 100% - 4. Balansdan tashqari vositalarning umumiy miqdori - - - - 5. Balansdan tashqari vositalarning tavakkalchilikka tortilgan jami qiymati - 6. Jami aktivlarning tavakkalchilikka tortilgan qiymati - * Barcha hisob-kitoblar zaxiralar ayirilgan xolda amalga oshiriladi Rahbar imzosi: ________________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) operatsion tavakkalchiligi hisob-kitobi 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar nomi jami 1. 1 yildagi tashkilotning yalpi daromadi 1.1 foizli daromad 1.2 minus foizli xarajat 1.3 foizsiz daromad 1.4 minus foizsiz xarajat 2. 2 yildagi tashkilotning yalpi daromadi 2.1 foizli daromad 2.2 minus foizli xarajat 2.3 foizsiz daromad 2.4 minus foizsiz xarajat 3. 3 yildagi tashkilotning yalpi daromadi 3.1 foizli daromad 3.2 minus foizli xarajat 3.3 foizsiz daromad 3.4 minus foizsiz xarajat 4. Tashkilotning oxirgi uch yildagi yalpi daromadining oʻrtacha summasi* 5. Operatsion tavakkalchiliklar summasi (100 / regulyativ kapitalning eng kichik darajasi) x (tashkilotning oxirgi uch yildagi yalpi daromadining oʻrtacha summasi x 15 foiz) * Agar yalpi daromad qaysidir yilda nolga teng yoki salbiy koʻrinishda boʻlganda, oʻrtacha koʻrsatkichni hisoblashda u maxrajdan va suratdan chiqarib tashlanishi lozim. Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) likvidlilik tahlili 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Miqdori 1. Yuqori likvidli aktivlar 1.1. Naqd pullar 1.2. Markaziy bankdagi mablagʻlar 1.3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Markaziy banki tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 1.4. Jami yuqori likvidli aktivlar 2. Likvidlilik koeffitsiyentlari 2.1. Likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti 2.1.1. Yuqori likvidli aktivlar 2.1.2. Keyingi 30 kun ichida sof chiqim 30 kunlik chiqim summasi 30 kunlik kirim summasi 3.1. Sof barqaror moliyalashtirish koeffitsiyenti 3.1.1. Barqaror moliyalashtirishning mavjud summasi 3.1.2. Xususiy kapital 3.1.3. Bir yildan ortiq muddatli majburiyatlar 3.1.4. Boshqa muddatsiz majburiyatlarning 30 foizi 3.1.5. Bir yildan kam muddatli jami majburiyatlarning 30 foizi 3.1.6. Barqaror moliyalashtirishning zarur summasi 3.1.7. Bir yildan ortiq muddatli aktivlar 3.1.8. Asosiy vositalar, sof 3.1.9. Sud jarayonida boʻlgan yoki belgilangan tartibda undirilmagan aktivlar 3.1.10. Qaytarish muddati bir yildan kam boʻlgan boshqa aktivlar summasining 30 foizi 3.1.11. Balansdan tashqari vositalarning 15 foizi Rahbar imzosi: ________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) aktivlari tahlili 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Soʻndirish muddati (kunlarda) Jami Koeffitsiyent Aktivlar summasi Yuqori likvidli aktivlar Muddatsiz 1 dan 30 kungacha 31 dan 180 kungacha 181 dan 365 kungacha 1 dan 5 yilgacha 5 dan 10 yilgacha 10 yildan ortiq AKTIVI 1. Kassadagi naqd pul 100% 2. Markaziy bankdagi mablagʻlar 100% 3. Boshqa banklardan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar 100% 4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Markaziy bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar (veksellar, obligatsiyalar va boshqa qarz qimmatli qogʻozlar) 100% 5. Banklarga berilgan kreditlar, sof 50% 6. Sud jarayonidagi kreditlar, sof 0% 7. Asosiy vositalar, sof 0% 8. Hisoblangan vositalar 50% 9. Boshqa aktivlar 0% 10. Jami aktivlar - Rahbar imzosi: _________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) majburiyatlari tahlili 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Koʻrsatkichlar Soʻndirish muddati (kunlarda) Jami Koeffitsiyent 30 kun ichidagi xarajatlar 30 kun ichidagi sof xarajatlar Muddatsiz 1 dan 30 kungacha 31 dan 180 kungacha 181 dan 365 kungacha 1 dan 5 yilgacha 5 dan 10 yilgacha 10 yildan ortiq MAJBURIYATLAR 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligiga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 100% 2. Boshqa banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 100% 3. Kredit va lizing boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 100% 4. Tashkilot tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 100% 5. Hisoblangan foizlar 100% 6. Boshqa majburiyatlar 30% 7. JAMI MAJBURIYATLAR chiqim Rahbar imzosi: _____________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _____________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) ajratilgan kreditlar boʻyicha oʻrtacha tortilgan foiz stavkalari toʻgʻrisida hisobot 20__ y “_____”___________ holatiga T/r Soʻndirish muddatlari Ajratilgan kreditlar va boshqalar Jami qiymati (ming soʻmda) oʻrtacha tortilgan foiz stavkalari (foizda) A B V 1. Muddatsiz 2. 1 dan 30 kungacha 3. 31 dan 180 kungacha 4. 181 dan 365 kungacha 5. 1 dan 5 yilgacha 6. 5 dan 10 yilgacha 7. 10 yildan ortiq 8. Jami _____________________________________ Rahbar imzosi: F.I.O. _____________________________________ Bosh buxgalter imzosi: F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) jalb qilingan mablagʻlar boʻyicha oʻrtacha tortilgan foiz stavkalari toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Soʻndirish muddati Jalb qilingan kreditlar va boshqa mablagʻlar jami miqdori (ming soʻmda) oʻrtacha tortilgan foiz stavkalar 1. Muddatsiz 2. 1 dan 30 kungacha 3. 31 dan 180 kungacha 4. 181 dan 365 kungacha 5. 1 dan 5 yilgacha 6. 5 dan 10 yilgacha 7. 10 yildan ortiq 8. Jami Rahbar imzosi: __________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: __________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) prudensial normativlari hisob-kitobi 20__ y “_____”___________ holatiga T/r Koʻrsatkichlar Hisob-kitoblar formulasi Normativning joriy koʻrsatkichi Belgilangan normativning minimal qiymati Farqi 1. Kapitalning yetarlilik koeffitsiyentlari 1.1 Kapitalning yetarliligi koeffitsiyenti Regulyativ kapital 10% Tavakkalchilikka tortilgan aktivlar 1.2. Leveraj Regulyativ kapital 3% Aktivlar+balansdan tashqari vositalar+ derevativ (hosilaviy) instrumentlar — I darajali asosiy kapitaldagi chegirmalar 2. Likvidlik koeffitsiyentlari 2.1. Likvidlikni qoplash meʼyori Yuqori likvidli aktivlar 100% Keyingi 30 kun ichida sof chiqim 2.2. Sof barqaror moliyalashtirish meʼyori Barqaror moliyalashtirishning mavjud miqdori 100% Barqaror moliyalashtirishning zarur miqdori 3. Qarz oluvchilar bilan bogʻliq meʼyorlar 3.1. Bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori Bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori 30% Jami aktivlar Rahbar imzosi: ____________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ____________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) buxgalteriya balansi 20__ y “_____”___________ holatiga Hisobvaraq raqami Hisobvaraq nomi Hisobot sanasi boshiga qoldiq Debet Kredit Hisobot sanasi oxiriga qoldiq Debet Kredit Debet Kredit Hisobvaraq turkumi Hisobvaraq turkumiga tegishli asosiy hisobvaraqlar (birinchi tartib) Asosiy hisobvaraqlarga tegishli subhisobvaraqlar (ikkinchi tartib) Rahbar imzosi: _________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: _________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

_________________________________________________________________ning (tashkilotning nomi) kapitalidagi oʻzgarishlar 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r KOʻRSATKICHLAR Miqdori 1. Oʻtgan yildagi kapital 0 2. Oʻtgan yil hisobotida aks ettirilmagan kapitaldagi tuzatishlar, sof 0 3. Tuzatishlardan soʻng oʻtgan yildagi kapital (1+ 2) 0 4. Yil boshidan sof foyda 0 5. Ustav kapitalidagi joriy yildagi oʻzgarishlar 0 6. Qoʻshilgan kapitaldagi oʻzgarishlar 0 7. Zaxira fondidagi oʻzgarishlar 0 8. Tekinga olingan mulklarning joriy yildagi oʻzgarishi 0 9. Boshlangʻich qiymatga nisbatan baholash qiymatining oshgan summasi 0 10. MINUS: oʻtgan yil foydasining taqsimlangan qismi 0 11. MINUS: joriy yil foydasidan hisoblangan dividendlar 0 12. Joriy yil kapitaliga taʼsir etgan boshqa oʻzgarishlar (sof) 0 13. Jami kapital (3+4+5+6+7+8+9-10-11+12) 0 Rahbar imzosi: __________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: __________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA

_________________________________________________________________tomonidan (tashkilotning nomi) Banklarga ular tomonidan berilgan yoki beriladigan ipoteka kreditlari uchun ajratilgan moliyaviy mablagʻlar toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r Bank nomi Bosh shartnoma boʻyicha kredit miqdori Mablagʻ ajratilgan sana Miqdori Hisobot davriga kredit qoldigʻi Yillik foiz stavkasi Ajratilgan mablagʻ miqdori Oʻzlashtirilmagan mablagʻ miqdori Garov miqdori Taʼminot turi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Rahbar imzosi: ________________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ________________________________________ F.I.O.

Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA

_________________________________________________________________tomonidan (tashkilotning nomi) Sotib olingan qimmatli qogʻozlar va banklarga joylashtirilgan boʻsh pul mablagʻlari toʻgʻrisida maʼlumot 20__ y “_____”___________ holatiga ming soʻmda T/r H/v Bank nomi Mablagʻlarni joylashtirilgan sana Mablagʻlarni qaytarish sanasi Mablagʻlarni joylashtirish maqsadi Mablagʻ joylashtirilgan sanada miqdori Hisobot sanasiga mablagʻ qoldigʻi Daromadligi (yillik %) Joylashtirilgan sanadan hisobot sanasigacha hisoblangan daromad miqdori Joylashtirilgan sanadan hisobot sanasigacha olingan daromad miqdori Izoh jami hisoblangan daromad miqdori shu jumladan, foizli daromad miqdori shu jumladan, qayta baholashdan hisoblangan daromad/(xarajatlar) jami olingan daromad miqdori shu jumladan, foizli daromad miqdori shu jumladan, qayta baholashdan olingan daromad/(xarajatlar) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 Rahbar imzosi: ______________________________________ F.I.O. Bosh buxgalter imzosi: ______________________________________ F.I.O.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2019-yil 13-dekabr,

30/6-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2020-y., 10/20/3219/0160-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 12.06.2023-y., 10/23/3442/0359-son; 06.03.2024-y., 10/24/3219-1/0188-son; 21.06.2024-y., 10/24/3518/0431-son)

lex.uz