📅 2019-yil 30-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Tashqi ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Tashqi ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ташқи ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министр иностранных дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2019 · Ministry and agency documents · Tashqi ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан 1997 йил 15 майда тасдиқланган Чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 348, 1997 йил 4 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2019 йил 30 декабрдаги 46-сон буйруғига ИЛОВА
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (бундан буён матнда биометрик паспорт деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти (бундан буён матнда хорижга чиқиш биометрик паспорти деб юритилади) — хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспорти (бундан буён матнда нобиометрик паспорт деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 31 декабргача, хорижий давлат ҳудудида эса амал қилиш муддати тугагунга қадар эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат;
фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (бундан буён матнда ҳаракатланиш ҳужжати деб юритилади) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
консуллик округи — консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди;
консуллик муассасаси — Ўзбекистон Республикасининг чет давлатда таъсис этиладиган дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консуллиги ва консуллик агентлиги;
доимий консуллик рўйхати — хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва хорижга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзуви стикери ёки манзилдан жўнаб кетиш варақаси асосида мамлакатдан чиққан (шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига 2017 йил 30 июнгача чиққан фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар), шунингдек қабул қилувчи давлат ҳудудидан чиқмаган ҳолда консуллик муассасаси орқали доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси расмийлаштирган, консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик муассасасида қайддан ўтказиш;
вақтинча консуллик рўйхати — Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган ҳамда ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш (ишчи виза, вақтинча рўйхатга олиш, яшаш учун рухсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар — патент, меҳнат шартномаси ва шу кабилар асосида хорижий давлат ҳудудида қонуний бўлувчилар), тиббиёт муассаларида даволаниш ва оиласи билан бирлашиш мақсадларида хорижда олти ойдан ортиқ муддатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;
доимий яшашга қолдириш — хорижда қонуний равишда вақтинча бўлиб турган ва турган мамлакатидан чиқиб кетмаган ҳолда хорижий давлатда доимий яшаш учун қолишга қарор қилган Ўзбекистон Республикасининг (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган) фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик рўйхатига олишда амалга ошириладиган консуллик ҳаракати;
рўйхатга олиш варақаси — Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан консулликнинг мансабдор шахси иштирокида консуллик муассасасида мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклда тўлдириладиган ҳужжат;
электрон рўйхатга олиш варақаси — Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда интерактив консуллик хизматлари «www.consulate.mfa.uz» веб-порталида (бундан буён матнда интерактив хизматлар веб-портали деб юритилади) тўлдириладиган штрих-кодли ҳужжат.
2. Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш мазкур фуқаролар турган консуллик округи ҳудудига тегишли бўлган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
3. Хорижда доимий яшовчи ёки вақтинча турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатига (доимий, вақтинча) қўйиш учун консуллик мансабдор шахси номига ариза бериш интерактив хизматлар веб-портали орқали онлайн тарзда масофадан туриб ҳам амалга оширилиши мумкин.
4. Консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш:
консуллик муассасаларининг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ шаклда;
интерактив хизматлар веб-портали орқали мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик ҳисобига олиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади. 16 ёшга тўлмаган болаларга алоҳида рўйхатга олиш варақаси (электрон рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади.
6. 16 ёшга тўлмаган болаларнинг биометрик паспорти, нобиометрик паспорти, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда, шунингдек ота-онасининг ёки улардан бирининг нобиометрик паспортига ёзилган ҳолда хорижга чиқиб кетган шахслар бўлганда ҳисобга олиш уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
7. Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобига олингандан кейин ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзилини ўзгартириш ва шу кабилар) киритилганда рўйхатга олиш варақасига (электрон рўйхатга олиш варақасига) тегишли қайдлар ва қўшимчалар киритилади.
8. Хорижда доимий ва вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон рўйхатга олиш варақалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) Ягона автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими (бундан буён матнда ЯАҲТ деб юритилади) маълумотлар базасида сақланади.
2-боб. Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатига олиш
9. Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаси рўйхатига олиниш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
интерактив хизматлар веб-портали орқали мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган электрон рўйхатга олиш варақаси (интерактив хизматлар веб-портали орқали электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича ариза ва рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади;
паспорт (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг (биометрик паспорт, нобиометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда) асли (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортидаги бола ҳақидаги маълумотлар киритилган саҳифаси нусхаси (бола ҳақидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига киритилган ҳолда хорижга чиққан бўлса);
чиқиб кетиш варақасининг ёки ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан берилган фуқаронинг биометрик паспорти, нобиометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштирилган «Dоimiy yashashga ketishga ruxsat berildi» ёзувли стикернинг нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат;
3 х 4 см ўлчамдаги 1 дона фотосурат (электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);
ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғимлар тўлангани тўғрисида квитанция.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик рўйхатига қўйиш учун интерактив хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг «PDF» форматида сканер қилинган вариантини юборади.
10. Хорижга вақтинча яшаш учун чиқиб кетган ҳамда у ерда қонуний равишда яшаётган ва хорижда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келгусида доимий консуллик рўйхатига қўйиш учун турган мамлакатидаги консуллик муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.
11. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўзи яшаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда, мазкур мамлакат Ўзбекистон Республикасининг хориждаги қайси консуллик округига кирса ўша консуллик округининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.
12. Мазкур Йўриқноманинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик мансабдор шахси:
паспортга (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига имзо қўяди, консуллик муассасасининг муҳрини босади ва консуллик рўйхатига олиш санасини кўрсатган ҳолда «(консуллик муассасасининг номи ва унинг жойлашган манзили)да доимий консуллик рўйхатга олинди» деган ёзувни қайд қилади;
ЯАҲТ маълумотлар базасига доимий консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотларни киритади;
интерактив хизматлар веб-портали орқали консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон почта манзилига доимий консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.
3-боб. Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатига олиш
13. Хорижга хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, ишга ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар борган мамлакатида қонуний тарзда яшаётган бўлса ва мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга борган бўлса вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.
14. Хорижга сайёҳ сифатида, шахсий ишлари ёки мазкур Йўриқноманинг 15-бандида назарда тутилганидан бошқа мақсадларда олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга чиқиб кетган, шунингдек мамлакат орқали транзит ўтиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаларида консуллик рўйхатига олинмайди.
15. Вақтинча консуллик рўйхати 4 йилгача бўлган муддатга расмийлаштирилади.
Хусусан, хорижда бўлиш мақсадлардан келиб чиққан ҳолда вақтинча консуллик рўйхати қуйидаги муддатларга расмийлаштирилади:
хизмат сафари — хизмат сафари давомийлиги муддатига;
ўқиш — ўқиш муддатига;
даволаниш — тиббий хизматдан фойдаланиш ёки даво муолажалари муддатига;
ишлаш — меҳнат шартномаси муддатига;
ўз оиласи билан бирлашишга — 4 йилгача.
16. Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаси рўйхатига олиниш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
интерактив хизматлар веб-портали орқали мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган рўйхатга олиш варақаси (интерактив хизматлар веб-портали орқали электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имконияти бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 3-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича ариза ва рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади;
паспорт (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг (биометрик паспорт, нобиометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда) асли (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортидаги бола ҳақидаги маълумотлар киритилган саҳифаси нусхаси (бола ҳақидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига киритилган ҳолда хорижга чиққан бўлса);
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат;
3 х 4 см ўлчамдаги 1 дона фотосурат (электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);
хорижга хизмат сафарига чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун буйруқ ёки хизмат сафари гувоҳномасининг нусхаси;
хорижга ўқишга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ўқиш жойидан маълумотнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;
хорижга даволанишга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ёки бўлиб турган мамлакат тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий ҳужжатлар (тиббий маълумотнома, тиббий муассаса таклифномаси ва шу кабилар);
хорижга ишлашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун иш жойидан маълумотнома ёки меҳнат шартномасидан нусха;
никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг (оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга чиқиб кетган фуқаролар учун) ҳамда вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (биргаликдаги никоҳдан болалар бўлганда) нусхалари;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик ҳисобига қўйиш учун интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг «PDF» форматида сканер қилинган нусхалари тизимга жойлаштирилади.
17. Мазкур Йўриқноманинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик мансабдор шахси:
паспортга (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига имзо қўяди, консуллик муассасасининг муҳрини босади ва консуллик рўйхатига олиш санасини кўрсатган ҳолда «(консуллик муассасасининг номи ва унинг жойлашган манзили)да 20 ___ йил «___» ______ дан 20 ___ йил «___» ______ гача вақтинчалик консуллик рўйхатига олинди» деган ёзувни қайд қилади;
ЯАҲТ маълумотлар базасига вақтинча консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотларни киритади;
интерактив хизматлар веб-портали орқали консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон почта манзилига вақтинча консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.
Консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиб турган мамлакатида яшашни давом эттириш истаги бўлганда, вақтинча консуллик рўйхатига олиш муддатининг тугашидан бир ой олдин уни узайтириш учун мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида, шунингдек вақтинча консуллик рўйхати муддати тугагунга қадар мурожаат қилинмаганда унинг консуллик ҳисобидан чиқарилиши ҳақида огоҳлантиради.
4-боб. Хорижда доимий ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатидан чиқариш
18. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик рўйхатидан чиқарилиши мумкин:
бошқа консуллик округига доимий яшашга чиқиб кетганда;
хорижда вақтинча бўлиб туриш муддати тугаганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда (фуқароликни йўқотганда);
вафот этганда.
19. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан чиқиш учун мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза тўлдирадилар ҳамда шахсан ёки ишончли вакил орқали консуллик муассасасига мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан чиқиш учун шахсан келишининг имкони бўлмаганда, ариза консуллик муассасасига почта ёки электрон почта манзили орқали консуллик мансабдор шахсини хабардор қилиш ва унинг келиб тушгани тасдиғини олиш шарти билан юборилиши мумкин.
20. Консуллик рўйхатидан чиқаришда консуллик мансабдор шахси томонидан аризачининг рўйхатга олиш варақасига (электрон рўйхатга олиш варақасига) тегишли ёзув киритилади ва унинг паспортига (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига рўйхатдан чиқарилганлик тўғрисида штамп, консуллик муассасасининг гербли муҳри ва консуллик мансабдор шахсининг имзоси қўйилади.
Интерактив хизматлар веб-портали орқали консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатидан чиқариш тегишли хабарномани уларнинг электрон почта манзилига юбориш орқали электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойини, шунингдек, иш, ўқиш ёки хизмат сафари жойини олти ойдан ортиқ муддатга ўзгартирганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасига қарашли бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтган тақдирда олдинги яшаш жойидаги консуллик рўйхатидан (доимий, вақтинчалик) чиқишлари ҳамда янги келган жойларида консуллик рўйхатига олинишлари лозим.
Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар олдинги яшаш жойидаги консуллик рўйхатидан (доимий, вақтинчалик) чиқмасдан туриб бошқа консуллик округига кўчиб ўтганда консуллик мансабдор шахси уни мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза асосида унинг паспортига (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги штампни (гербли муҳрдан фойдаланмай) қўйиш йўли билан уни консуллик рўйхатидан чиқаради ва шундан сўнг консуллик рўйхатига киритади.
22. Консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги хабарномани унинг олдинги яшаш жойидаги консуллик муассасасига мазкур консуллик ҳаракати амалга оширилган куни (консуллик муасасасининг электрон почтаси ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали) юборади.
Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатига қўйилганининг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлганда консуллик мансабдор шахси у аввал рўйхатда турган консуллик муассасаси билан электрон почта ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали боғланиб текшириши мумкин.
23. Консуллик рўйхатидан чиқариш ва унга киритиш тартиби бир давлат ҳудуди чегарасида бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади. Бундай ҳолатларда аризачилардан ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмайди.
24. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳолларда улар консуллик рўйхатидан чиқиш учун ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қиладилар.
5-боб. Якуний қоидалар
25. Консуллик муассасаси ярим йил ва йил якунлари бўйича ТИВга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича доимий ва вақтинча консуллик ҳисобига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақида маълумотлар тақдим этади.
26. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
__________________________________ даги Ўзбекистон Республикасининг Бош консули (консули, вице-консули, консуллик агенти)га Ўзбекистон Республикаси фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс) ______________________________________ (фамилияси, исми ва отасининг исми ___________________________________ дан 20____ йил «____» _____________ да туғилган _____________________________ манзилида доимий яшовчи паспорт (хорижга чиқиш паспорти/ҳаракатланиш ҳужжати) серияси _____ рақами ___________________ А Р И З А Мени доимий/вақтинчалик консуллик рўйхатига қўйишингизни сўрайман. Илова: ______ варақда. 20____ йил «_____» _____________________ ___________________________________________________ (Ф.И.О.) Имзо ____________________
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
__________________________________________________________________________________________ (Консуллик муассасасининг номи) №________________ Консуллик рўйхатига қўйиш санаси:________________________; Консуллик рўйхатидан чиқариш санаси:______________________ Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ Расм учун жой 3х4 см 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.) (агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим) 2. Туғилган йили, ойи, куни 3. Туғилган жойи 4. Миллати 5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади 6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили 7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони 8. Иш жойи ва лавозими 9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури ҳужжат тақдим этган идоранинг номи ҳужжатнинг серияси ва рақами ҳужжатнинг амал қилиш муддати 10. ЖШШИР ___________________________________________________ _____________________________________ (Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси) Консулнинг имзоси Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «____» _________________________
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
__________________________________________________________________________________________ (Консуллик муассасасининг номи) №________________ Консуллик рўйхатига қўйиш санаси:________________________; Консуллик рўйхатидан чиқариш санаси:______________________ Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ Расм учун жой 3х4 см 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.) (агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим) 2. Туғилган йили, ойи, куни 3. Туғилган жойи 4. Миллати 5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади 6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили 7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони 8. Иш жойи ва лавозими 9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури ҳужжат тақдим этган идоранинг номи ҳужжатнинг серияси ва рақами ҳужжатнинг амал қилиш муддати 10. ЖШШИР ___________________________________________________ _____________________________________ (Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси) Консулнинг имзоси Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «____» _________________________
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
___________________________________________________________________________ (Консуллик муассасасининг номи) (штрих код) Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ Расм учун жой 3х4 см 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.) (агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим) 2. Туғилган йили, ойи, куни* 3. Туғилган жойи* 4. Миллати* 5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади* 6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили* 7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони 8. Иш жойи ва лавозими 9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури ҳужжат тақдим этган идоранинг номи ҳужжатнинг серияси ва рақами ҳужжатнинг амал қилиш муддати* 10. ЖШШИР * Мазкур бандлар автоматик тарзда тўлдирилади. _________________________________________ _________________________________ (Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси) Консулнинг имзоси Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________________ Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «____» ________________________
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
___________________________________________________________________________ (Консуллик муассасасининг номи) (штрих код) Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ Расм учун жой 3х4 см 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.) (агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим) 2. Туғилган йили, ойи, куни* 3. Туғилган жойи* 4. Миллати* 5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади* 6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили* 7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони 8. Иш жойи ва лавозими 9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури ҳужжат тақдим этган идоранинг номи ҳужжатнинг серияси ва рақами ҳужжатнинг амал қилиш муддати* 10. ЖШШИР * Мазкур бандлар автоматик тарзда тўлдирилади. _________________________________________ _________________________________ (Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси) Консулнинг имзоси Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________________ Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «____» ________________________
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
__________________________________ даги Ўзбекистон Республикасининг Бош консули (консули, вице-консули, консуллик агенти)га Ўзбекистон Республикаси фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс) ______________________________________ (фамилияси) __________________________________ дан (исми ва отасининг исми) 20____ йил «___» _____________ да туғилган ________________________ манзили бўйича доимий яшовчи паспорт (хорижга чиқиш паспорти/ҳаракатланиш ҳужжат) серияси ________ рақами ________________ _______ йил «____» __________ дан (доимий/ вақтинчалик) консуллик рўйхатида тураман А Р И З А ____________________________________________________________________________________ сабабли, (бошқа консуллик округига кўчиб кетиши ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиши ва шу каби сабаблар кўрсатилади) мени доимий/вақтинчалик консуллик рўйхатидан чиқаришингизни сўрайман. 20____ йил «_____» _____________________ ___________________________________________________ (Ф.И.О.) Имзо ____________________
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
20___ йилнинг _____ ярим йилида/якунида Ўзбекистон Республикасининг ______________________________________________ даги консуллик муассасасида (бўлиш (бўлиб турган) давлати) доимий ва вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони тўғрисида М А Ъ Л У М О Т Т/р Доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони Вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони 1. Консуллик рўйхатига олинганлар Жами консуллик рўйхатида турувчилар Консуллик рўйхатига олинганлар Жами консуллик рўйхатида турувчилар
Вазир А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
46-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirining
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Konsullik ustavini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2011-yil 5-yanvardagi PF-4262-son “Oʻzbekiston Respublikasida pasport tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 26-dekabrdagi PQ-4079-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasportini rasmiylashtirish va berish tizimini yaratish hamda Oʻzbekiston Respublikasi biometrik pasport tizimini modernizatsiya qilishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri tomonidan 1997-yil 15-mayda tasdiqlangan Chet eldagi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini roʻyxatga olish va hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 348, 1997-yil 4-iyun) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining 2019-yil 30-dekabrdagi 46-son buyrugʻiga ILOVA
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Konsullik ustavini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning konsullik roʻyxatini yuritish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining biometrik pasporti (bundan buyon matnda biometrik pasport deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi hududida egasining shaxsini va Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligini tasdiqlaydigan, pasport egasining shaxsiy biografik maʼlumotlari va biometrik parametrlari saqlangan elektron axborot tashuvchiga (chipga) ega boʻlgan hujjat;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti (bundan buyon matnda xorijga chiqish biometrik pasporti deb yuritiladi) — xorijga chiqish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish, shuningdek, xorijda turish vaqtida egasining shaxsini va Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligini tasdiqlaydigan, pasport egasining shaxsiy biografik maʼlumotlari va biometrik parametrlari saqlangan elektron axborot tashuvchiga (chipga) ega boʻlgan hujjat;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining nobiometrik namunadagi pasporti (bundan buyon matnda nobiometrik pasport deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi hududida 2019-yil 31-dekabrgacha, xorijiy davlat hududida esa amal qilish muddati tugagunga qadar egasining shaxsini va Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligini tasdiqlovchi hujjat;
fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjati (bundan buyon matnda harakatlanish hujjati deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxsning xorijda shaxsini tasdiqlovchi, harakatlanish hujjati egasining shaxsiy biografik maʼlumotlari va biometrik parametrlari kiritilgan elektron tashuvchi qurilma (chip)ga ega boʻlgan hujjat;
konsullik okrugi — konsullik muassasasiga konsullik vazifalarini bajarish uchun biriktirilgan bir yoki bir necha davlat hududi;
konsullik muassasasi — Oʻzbekiston Respublikasining chet davlatda taʼsis etiladigan diplomatik vakolatxonasining konsullik boʻlimi, Oʻzbekiston Respublikasining bosh konsulxonasi, konsulxonasi, vitse-konsulligi va konsullik agentligi;
doimiy konsullik roʻyxati — xorijda doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasidan belgilangan tartibda roʻyxatdan chiqarilgan va xorijga doimiy yashash uchun borishda ruxsat berish yozuvi stikeri yoki manzildan joʻnab ketish varaqasi asosida mamlakatdan chiqqan (shu jumladan, Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi mamlakatlariga 2017-yil 30-iyungacha chiqqan fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar), shuningdek qabul qiluvchi davlat hududidan chiqmagan holda konsullik muassasasi orqali doimiy yashash uchun xorijga chiqish ruxsatnomasi rasmiylashtirgan, konsullik okrugi hududida doimiy yashayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik muassasasida qayddan oʻtkazish;
vaqtincha konsullik roʻyxati — Oʻzbekiston Respublikasida doimiy roʻyxatdan oʻtgan hamda oʻqish, xizmat safarida boʻlish, mehnat faoliyatini amalga oshirish (ishchi viza, vaqtincha roʻyxatga olish, yashash uchun ruxsatnoma va mehnat qilish huquqini beruvchi ruxsatnomalar — patent, mehnat shartnomasi va shu kabilar asosida xorijiy davlat hududida qonuniy boʻluvchilar), tibbiyot muassalarida davolanish va oilasi bilan birlashish maqsadlarida xorijda olti oydan ortiq muddatda vaqtincha boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni xorijdagi Oʻzbekiston Respublikasi konsullik muassasalari tomonidan qayddan oʻtkazish;
doimiy yashashga qoldirish — xorijda qonuniy ravishda vaqtincha boʻlib turgan va turgan mamlakatidan chiqib ketmagan holda xorijiy davlatda doimiy yashash uchun qolishga qaror qilgan Oʻzbekiston Respublikasining (Oʻzbekiston Respublikasida doimiy roʻyxatga olingan) fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni doimiy konsullik roʻyxatiga olishda amalga oshiriladigan konsullik harakati;
roʻyxatga olish varaqasi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs tomonidan konsullikning mansabdor shaxsi ishtirokida konsullik muassasasida mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-ilovalariga muvofiq shaklda toʻldiriladigan hujjat;
elektron roʻyxatga olish varaqasi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 4 va 5-ilovalariga muvofiq shaklda interaktiv konsullik xizmatlari “www.consulate.mfa.uz” veb-portalida (bundan buyon matnda interaktiv xizmatlar veb-portali deb yuritiladi) toʻldiriladigan shtrix-kodli hujjat.
2. Xorijda doimiy yashayotgan yoki vaqtincha boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik muassasalarida doimiy yoki vaqtincha konsullik roʻyxatiga olinishi lozim.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni doimiy yoki vaqtincha konsullik roʻyxatiga olish mazkur fuqarolar turgan konsullik okrugi hududiga tegishli boʻlgan konsullik muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.
3. Xorijda doimiy yashovchi yoki vaqtincha turuvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatiga (doimiy, vaqtincha) qoʻyish uchun konsullik mansabdor shaxsi nomiga ariza berish interaktiv xizmatlar veb-portali orqali onlayn tarzda masofadan turib ham amalga oshirilishi mumkin.
4. Konsullik muassasalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni doimiy yoki vaqtincha konsullik roʻyxatiga olish:
konsullik muassasalarining oʻzida mazkur Yoʻriqnomaning 1 — 3-ilovalariga muvofiq shaklda;
interaktiv xizmatlar veb-portali orqali mazkur Yoʻriqnomaning 4 va 5-ilovalariga muvofiq shaklda amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni doimiy konsullik hisobiga olish bilan bogʻliq haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undiriladi. 16 yoshga toʻlmagan bolalarga alohida roʻyxatga olish varaqasi (elektron roʻyxatga olish varaqasi) toʻldiriladi.
6. 16 yoshga toʻlmagan bolalarning biometrik pasporti, nobiometrik pasporti, xorijga chiqish biometrik pasporti va harakatlanish hujjati boʻlmaganda, shuningdek ota-onasining yoki ulardan birining nobiometrik pasportiga yozilgan holda xorijga chiqib ketgan shaxslar boʻlganda hisobga olish ularning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi asosida amalga oshiriladi.
7. Doimiy yoki vaqtincha konsullik hisobiga olingandan keyin hisob maʼlumotlariga oʻzgartirishlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzilini oʻzgartirish va shu kabilar) kiritilganda roʻyxatga olish varaqasiga (elektron roʻyxatga olish varaqasiga) tegishli qaydlar va qoʻshimchalar kiritiladi.
8. Xorijda doimiy va vaqtincha yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning elektron roʻyxatga olish varaqalari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining (bundan buyon matnda TIV deb yuritiladi) Yagona avtomatlashtirilgan hisobga olish tizimi (bundan buyon matnda YAAHT deb yuritiladi) maʼlumotlar bazasida saqlanadi.
2-bob. Xorijda doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatiga olish
9. Xorijda doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik muassasasi roʻyxatiga olinish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
interaktiv xizmatlar veb-portali orqali mazkur Yoʻriqnomaning 4-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha toʻldirilgan elektron roʻyxatga olish varaqasi (interaktiv xizmatlar veb-portali orqali elektron roʻyxatga olish varaqasini toʻldirishning imkoni boʻlmaganda mazkur Yoʻriqnomaning 1 va 2-ilovalariga muvofiq shakllar boʻyicha ariza va roʻyxatga olish varaqasi) toʻldiriladi;
pasport (biometrik, nobiometrik namunadagi), xorijga chiqish biometrik pasporti yoki harakatlanish hujjati (nusxalari olinib, asli qaytariladi);
16 yoshga toʻlmagan bolalarning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasining (biometrik pasport, nobiometrik pasport, xorijga chiqish biometrik pasporti va harakatlanish hujjati boʻlmaganda) asli (nusxalari olinib, asli qaytariladi);
ota-onasidan birining nobiometrik pasportidagi bola haqidagi maʼlumotlar kiritilgan sahifasi nusxasi (bola haqidagi maʼlumotlar ota-onasidan birining nobiometrik pasportiga kiritilgan holda xorijga chiqqan boʻlsa);
chiqib ketish varaqasining yoki ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari tomonidan berilgan fuqaroning biometrik pasporti, nobiometrik pasporti yoki harakatlanish hujjatiga yopishtirilgan “Doimiy yashashga ketishga ruxsat berildi” yozuvli stikerning nusxasi;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning xorijiy davlat qonunchiligi talablariga muvofiq (viza, yashab turish hujjati, vaqtincha yashashga ruxsatnoma, pasportdagi tegishli qaydlar, maʼlumotnomalar va shu kabilar) boʻlib turishining qonuniyligini tasdiqlovchi hujjat;
3 x 4 sm oʻlchamdagi 1 dona fotosurat (elektron roʻyxatga olish varaqasini toʻldirishning imkoni boʻlmaganda);
haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobiga yigʻimlar toʻlangani toʻgʻrisida kvitansiya.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik roʻyxatiga qoʻyish uchun interaktiv xizmatlar veb-portali orqali murojaat qilganda yuqorida koʻrsatilgan hujjatlarning “PDF” formatida skaner qilingan variantini yuboradi.
10. Xorijga vaqtincha yashash uchun chiqib ketgan hamda u yerda qonuniy ravishda yashayotgan va xorijda doimiy yashashga qaror qilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar kelgusida doimiy konsullik roʻyxatiga qoʻyish uchun turgan mamlakatidagi konsullik muassasasiga murojaat qilishlari mumkin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs oʻzi yashab turgan mamlakatda Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi boʻlmagan taqdirda, mazkur mamlakat Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi qaysi konsullik okrugiga kirsa oʻsha konsullik okrugining konsullik muassasasiga murojaat qiladi.
12. Mazkur Yoʻriqnomaning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilgan vaqtning oʻzida konsullik mansabdor shaxsi:
pasportga (biometrik, nobiometrik namunadagi), xorijga chiqish biometrik pasportiga yoki harakatlanish hujjatiga imzo qoʻyadi, konsullik muassasasining muhrini bosadi va konsullik roʻyxatiga olish sanasini koʻrsatgan holda “(konsullik muassasasining nomi va uning joylashgan manzili)da doimiy konsullik roʻyxatga olindi” degan yozuvni qayd qiladi;
YAAHT maʼlumotlar bazasiga doimiy konsullik roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi;
interaktiv xizmatlar veb-portali orqali konsullik roʻyxatiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning elektron pochta manziliga doimiy konsullik roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisidagi tegishli xabarnomani joʻnatadi.
3-bob. Xorijda vaqtincha boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatiga olish
13. Xorijga xizmat safariga, oʻqishga, davolanishga, ishga va oʻz oilasi bilan birlashish uchun chiqib ketgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar vaqtincha konsullik roʻyxatiga olinadilar.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar borgan mamlakatida qonuniy tarzda yashayotgan boʻlsa va mamlakatga olti oydan ortiq muddatga borgan boʻlsa vaqtincha konsullik roʻyxatiga olinadilar.
14. Xorijga sayyoh sifatida, shaxsiy ishlari yoki mazkur Yoʻriqnomaning 15-bandida nazarda tutilganidan boshqa maqsadlarda olti oydan ortiq boʻlmagan muddatga chiqib ketgan, shuningdek mamlakat orqali tranzit oʻtib ketayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik muassasalarida konsullik roʻyxatiga olinmaydi.
15. Vaqtincha konsullik roʻyxati 4 yilgacha boʻlgan muddatga rasmiylashtiriladi.
Xususan, xorijda boʻlish maqsadlardan kelib chiqqan holda vaqtincha konsullik roʻyxati quyidagi muddatlarga rasmiylashtiriladi:
xizmat safari — xizmat safari davomiyligi muddatiga;
oʻqish — oʻqish muddatiga;
davolanish — tibbiy xizmatdan foydalanish yoki davo muolajalari muddatiga;
ishlash — mehnat shartnomasi muddatiga;
oʻz oilasi bilan birlashishga — 4 yilgacha.
16. Xorijda vaqtincha boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik muassasasi roʻyxatiga olinish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
interaktiv xizmatlar veb-portali orqali mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha toʻldirilgan roʻyxatga olish varaqasi (interaktiv xizmatlar veb-portali orqali elektron roʻyxatga olish varaqasini toʻldirishning imkoniyati boʻlmaganda mazkur Yoʻriqnomaning 1 va 3-ilovalariga muvofiq shakllar boʻyicha ariza va roʻyxatga olish varaqasi) toʻldiriladi;
pasport (biometrik, nobiometrik namunadagi), xorijga chiqish biometrik pasporti yoki harakatlanish hujjati (nusxalari olinib, asli qaytariladi);
16 yoshga toʻlmagan bolalarning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasining (biometrik pasport, nobiometrik pasport, xorijga chiqish biometrik pasporti va harakatlanish hujjati boʻlmaganda) asli (nusxalari olinib, asli qaytariladi);
ota-onasidan birining nobiometrik pasportidagi bola haqidagi maʼlumotlar kiritilgan sahifasi nusxasi (bola haqidagi maʼlumotlar ota-onasidan birining nobiometrik pasportiga kiritilgan holda xorijga chiqqan boʻlsa);
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning xorijiy davlat qonunchiligi talablariga muvofiq (viza, yashab turish hujjati, vaqtincha yashashga ruxsatnoma, pasportdagi tegishli qaydlar, maʼlumotnomalar va shu kabilar) boʻlib turishining qonuniyligini tasdiqlovchi hujjat;
3 x 4 sm oʻlchamdagi 1 dona fotosurat (elektron roʻyxatga olish varaqasini toʻldirishning imkoni boʻlmaganda);
xorijga xizmat safariga chiqib ketgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun buyruq yoki xizmat safari guvohnomasining nusxasi;
xorijga oʻqishga chiqib ketgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun oʻqish joyidan maʼlumotnoma yoki boshqa tasdiqlovchi hujjatlar;
xorijga davolanishga chiqib ketgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun Oʻzbekiston Respublikasi yoki boʻlib turgan mamlakat tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan tibbiy hujjatlar (tibbiy maʼlumotnoma, tibbiy muassasa taklifnomasi va shu kabilar);
xorijga ishlashga chiqib ketgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun ish joyidan maʼlumotnoma yoki mehnat shartnomasidan nusxa;
nikoh tuzilganligi toʻgʻrisida guvohnomaning (oilasi bilan birlashish maqsadida xorijga chiqib ketgan fuqarolar uchun) hamda voyaga yetmagan bolalarning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalari (birgalikdagi nikohdan bolalar boʻlganda) nusxalari;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik hisobiga qoʻyish uchun interaktiv konsullik xizmatlar veb-portali orqali murojaat qilganda yuqorida koʻrsatilgan hujjatlarning “PDF” formatida skaner qilingan nusxalari tizimga joylashtiriladi.
17. Mazkur Yoʻriqnomaning 16-bandida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilgan vaqtning oʻzida konsullik mansabdor shaxsi:
pasportga (biometrik, nobiometrik namunadagi), xorijga chiqish biometrik pasportiga yoki harakatlanish hujjatiga imzo qoʻyadi, konsullik muassasasining muhrini bosadi va konsullik roʻyxatiga olish sanasini koʻrsatgan holda “(konsullik muassasasining nomi va uning joylashgan manzili)da 20 ___ yil “___” ______ dan 20 ___ yil “___” ______ gacha vaqtinchalik konsullik roʻyxatiga olindi” degan yozuvni qayd qiladi;
YAAHT maʼlumotlar bazasiga vaqtincha konsullik roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi;
interaktiv xizmatlar veb-portali orqali konsullik roʻyxatiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning elektron pochta manziliga vaqtincha konsullik roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisidagi tegishli xabarnomani joʻnatadi.
Konsullik mansabdor shaxsi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning boʻlib turgan mamlakatida yashashni davom ettirish istagi boʻlganda, vaqtincha konsullik roʻyxatiga olish muddatining tugashidan bir oy oldin uni uzaytirish uchun murojaat qilish zarurligi haqida, shuningdek vaqtincha konsullik roʻyxati muddati tugagunga qadar murojaat qilinmaganda uning konsullik hisobidan chiqarilishi haqida ogohlantiradi.
4-bob. Xorijda doimiy yoki vaqtincha boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatidan chiqarish
18. Quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar konsullik roʻyxatidan chiqarilishi mumkin:
boshqa konsullik okrugiga doimiy yashashga chiqib ketganda;
xorijda vaqtincha boʻlib turish muddati tugaganda;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqqanda (fuqarolikni yoʻqotganda);
vafot etganda.
19. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar doimiy yoki vaqtincha konsullik hisobidan chiqish uchun mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza toʻldiradilar hamda shaxsan yoki ishonchli vakil orqali konsullik muassasasiga murojaat qiladilar.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar doimiy yoki vaqtincha konsullik hisobidan chiqish uchun shaxsan kelishining imkoni boʻlmaganda, ariza konsullik muassasasiga pochta yoki elektron pochta manzili orqali konsullik mansabdor shaxsini xabardor qilish va uning kelib tushgani tasdigʻini olish sharti bilan yuborilishi mumkin.
20. Konsullik roʻyxatidan chiqarishda konsullik mansabdor shaxsi tomonidan arizachining roʻyxatga olish varaqasiga (elektron roʻyxatga olish varaqasiga) tegishli yozuv kiritiladi va uning pasportiga (biometrik, nobiometrik namunadagi), xorijga chiqish biometrik pasportiga yoki harakatlanish hujjatiga roʻyxatdan chiqarilganlik toʻgʻrisida shtamp, konsullik muassasasining gerbli muhri va konsullik mansabdor shaxsining imzosi qoʻyiladi.
Interaktiv xizmatlar veb-portali orqali konsullik roʻyxatiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatidan chiqarish tegishli xabarnomani ularning elektron pochta manziliga yuborish orqali elektron shaklda amalga oshirilishi mumkin.
21. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar doimiy yashash joyini, shuningdek, ish, oʻqish yoki xizmat safari joyini olti oydan ortiq muddatga oʻzgartirganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasiga qarashli boshqa konsullik muassasasining konsullik okrugi hududiga koʻchib oʻtgan taqdirda oldingi yashash joyidagi konsullik roʻyxatidan (doimiy, vaqtinchalik) chiqishlari hamda yangi kelgan joylarida konsullik roʻyxatiga olinishlari lozim.
Agarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar oldingi yashash joyidagi konsullik roʻyxatidan (doimiy, vaqtinchalik) chiqmasdan turib boshqa konsullik okrugiga koʻchib oʻtganda konsullik mansabdor shaxsi uni mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza asosida uning pasportiga (biometrik, nobiometrik namunadagi), xorijga chiqish biometrik pasportiga yoki harakatlanish hujjatiga roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisidagi shtampni (gerbli muhrdan foydalanmay) qoʻyish yoʻli bilan uni konsullik roʻyxatidan chiqaradi va shundan soʻng konsullik roʻyxatiga kiritadi.
22. Konsullik mansabdor shaxsi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning konsullik roʻyxatidan chiqarilgani toʻgʻrisidagi xabarnomani uning oldingi yashash joyidagi konsullik muassasasiga mazkur konsullik harakati amalga oshirilgan kuni (konsullik muasasasining elektron pochtasi yoki boshqa texnik aloqa vositalari orqali) yuboradi.
Agarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning konsullik roʻyxatiga qoʻyilganining haqiqiyligiga shubha paydo boʻlganda konsullik mansabdor shaxsi u avval roʻyxatda turgan konsullik muassasasi bilan elektron pochta yoki boshqa texnik aloqa vositalari orqali bogʻlanib tekshirishi mumkin.
23. Konsullik roʻyxatidan chiqarish va unga kiritish tartibi bir davlat hududi chegarasida boshqa konsullik muassasasining konsullik okrugi hududiga koʻchib oʻtayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga ham tatbiq etiladi. Bunday holatlarda arizachilardan haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmaydi.
24. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlib turgan hollarda ular konsullik roʻyxatidan chiqish uchun TIVning Konsullik-huquqiy departamentiga murojaat qiladilar.
5-bob. Yakuniy qoidalar
25. Konsullik muassasasi yarim yil va yil yakunlari boʻyicha TIVga mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha doimiy va vaqtincha konsullik hisobiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar haqida maʼlumotlar taqdim etadi.
26. Mazkur Yoʻriqnoma talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
__________________________________ dagi Oʻzbekiston Respublikasining Bosh konsuli (konsuli, vitse-konsuli, konsullik agenti)ga Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (fuqaroligi boʻlmagan shaxs) ______________________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi ___________________________________ dan 20____ yil “____” _____________ da tugʻilgan _____________________________ manzilida doimiy yashovchi pasport (xorijga chiqish pasporti/harakatlanish hujjati) seriyasi _____ raqami ___________________ A R I Z A Meni doimiy/vaqtinchalik konsullik roʻyxatiga qoʻyishingizni soʻrayman. Ilova: ______ varaqda. 20____ yil “_____” _____________________ ___________________________________________________ (F.I.O.) Imzo ____________________
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
__________________________________________________________________________________________ (Konsullik muassasasining nomi) №________________ Konsullik roʻyxatiga qoʻyish sanasi:________________________; Konsullik roʻyxatidan chiqarish sanasi:______________________ Xorijda doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni ROʻYXATGA OLISH VARAQASI Rasm uchun joy 3x4 sm 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (F.I.O.) (agar familiya yoki ism oʻzgartirilgan boʻlsa, avval foydalanilgan barcha familiya va ismlar koʻrsatilishi lozim) 2. Tugʻilgan yili, oyi, kuni 3. Tugʻilgan joyi 4. Millati 5. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish sanasi va maqsadi 6. Oʻzbekiston Respublikasidagi oxirgi yashash manzili 7. Xorijdagi yashash manzili va telefoni 8. Ish joyi va lavozimi 9. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi hujjat taqdim etgan idoraning nomi hujjatning seriyasi va raqami hujjatning amal qilish muddati 10. JSHSHIR ___________________________________________________ _____________________________________ (Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan shaxsning imzosi) Konsulning imzosi Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan sana 20__ yil “____” _________________________
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
__________________________________________________________________________________________ (Konsullik muassasasining nomi) №________________ Konsullik roʻyxatiga qoʻyish sanasi:________________________; Konsullik roʻyxatidan chiqarish sanasi:______________________ Xorijda vaqtinchalik yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni ROʻYXATGA OLISH VARAQASI Rasm uchun joy 3x4 sm 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (F.I.O.) (agar familiya yoki ism oʻzgartirilgan boʻlsa, avval foydalanilgan barcha familiya va ismlar koʻrsatilishi lozim) 2. Tugʻilgan yili, oyi, kuni 3. Tugʻilgan joyi 4. Millati 5. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish sanasi va maqsadi 6. Oʻzbekiston Respublikasidagi oxirgi yashash manzili 7. Xorijdagi yashash manzili va telefoni 8. Ish joyi va lavozimi 9. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi hujjat taqdim etgan idoraning nomi hujjatning seriyasi va raqami hujjatning amal qilish muddati 10. JSHSHIR ___________________________________________________ _____________________________________ (Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan shaxsning imzosi) Konsulning imzosi Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan sana 20__ yil “____” _________________________
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA
___________________________________________________________________________ (Konsullik muassasasining nomi) (shtrix kod) Xorijda doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni ELEKTRON ROʻYXATGA OLISH VARAQASI Rasm uchun joy 3x4 sm 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (F.I.O.) (agar familiya yoki ism oʻzgartirilgan boʻlsa, avval foydalanilgan barcha familiya va ismlar koʻrsatilishi lozim) 2. Tugʻilgan yili, oyi, kuni* 3. Tugʻilgan joyi* 4. Millati* 5. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish sanasi va maqsadi* 6. Oʻzbekiston Respublikasidagi oxirgi yashash manzili* 7. Xorijdagi yashash manzili va telefoni 8. Ish joyi va lavozimi 9. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi hujjat taqdim etgan idoraning nomi hujjatning seriyasi va raqami hujjatning amal qilish muddati* 10. JSHSHIR * Mazkur bandlar avtomatik tarzda toʻldiriladi. _________________________________________ _________________________________ (Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan shaxsning imzosi) Konsulning imzosi Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ________________ Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan sana 20__ yil “____” ________________________
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
___________________________________________________________________________ (Konsullik muassasasining nomi) (shtrix kod) Xorijda vaqtinchalik yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni ELEKTRON ROʻYXATGA OLISH VARAQASI Rasm uchun joy 3x4 sm 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (F.I.O.) (agar familiya yoki ism oʻzgartirilgan boʻlsa, avval foydalanilgan barcha familiya va ismlar koʻrsatilishi lozim) 2. Tugʻilgan yili, oyi, kuni* 3. Tugʻilgan joyi* 4. Millati* 5. Oʻzbekiston Respublikasidan chiqish sanasi va maqsadi* 6. Oʻzbekiston Respublikasidagi oxirgi yashash manzili* 7. Xorijdagi yashash manzili va telefoni 8. Ish joyi va lavozimi 9. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi hujjat taqdim etgan idoraning nomi hujjatning seriyasi va raqami hujjatning amal qilish muddati* 10. JSHSHIR * Mazkur bandlar avtomatik tarzda toʻldiriladi. _________________________________________ _________________________________ (Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan shaxsning imzosi) Konsulning imzosi Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ________________ Konsullik roʻyxatiga qabul qilingan sana 20__ yil “____” ________________________
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 6-ILOVA
__________________________________ dagi Oʻzbekiston Respublikasining Bosh konsuli (konsuli, vitse-konsuli, konsullik agenti)ga Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (fuqaroligi boʻlmagan shaxs) ______________________________________ (familiyasi) __________________________________ dan (ismi va otasining ismi) 20____ yil “___” _____________ da tugʻilgan ________________________ manzili boʻyicha doimiy yashovchi pasport (xorijga chiqish pasporti/harakatlanish hujjat) seriyasi ________ raqami ________________ _______ yil “____” __________ dan (doimiy/ vaqtinchalik) konsullik roʻyxatida turaman A R I Z A ____________________________________________________________________________________ sababli, (boshqa konsullik okrugiga koʻchib ketishi yoki Oʻzbekiston Respublikasiga qaytishi va shu kabi sabablar koʻrsatiladi) meni doimiy/vaqtinchalik konsullik roʻyxatidan chiqarishingizni soʻrayman. 20____ yil “_____” _____________________ ___________________________________________________ (F.I.O.) Imzo ____________________
Xorijda boʻlgan (boʻlib turgan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni konsullik roʻyxatini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 7-ILOVA
20___ yilning _____ yarim yilida/yakunida Oʻzbekiston Respublikasining ______________________________________________ dagi konsullik muassasasida (boʻlish (boʻlib turgan) davlati) doimiy va vaqtinchalik konsullik roʻyxatiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning soni toʻgʻrisida M A ʼ L U M O T T/r Doimiy konsullik roʻyxatiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning soni Vaqtinchalik konsullik roʻyxatiga olingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning soni 1. Konsullik roʻyxatiga olinganlar Jami konsullik roʻyxatida turuvchilar Konsullik roʻyxatiga olinganlar Jami konsullik roʻyxatida turuvchilar
Vazir A. KAMILOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-dekabr,
46-son