UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 18-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 18 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 февраля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 February 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, мораторий жорий этилган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш бўйича:

давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризаларни қабул қилишга;

ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш учун хулосалар беришга;

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатномалар расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу банд талабларини бажариш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсин.

4. Белгилансинки:

давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда қимматбаҳо навлардан ташқари дарахтлар ва буталар навларини ҳамда табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга рухсатнома бериш Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 255-сон ва «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорлари асосида амалга оширилади;

«Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» давлат дастурлари лойиҳалари асосида ҳудудларни ободонлаштириш ишларида табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади;

объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида расмийлаштириладиган ҳужжатларда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларида, шунингдек, электрон онлайн-аукцион натижалари баённомаларида ер участкасида ўсаётган дарахтлар сони, уларнинг аниқ координаталари, навлари, диаметри, баландлиги кўрсатилиши шарт, шунингдек, уларни сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш чоралари ва талаблари белгиланиши керак;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш майдонида ўсаётган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари тўлиқ сақлаб қолиниши ёки кўчириб ўтказилиши таъминланиши шарт, дарахтлар ва буталар бошқа навларининг камида 50 фоизи сақлаб қолиниши ёки кўчириб ўтказилиши ёхуд уларнинг ўрнига ўнтадан кам бўлмаган дарахтлар компенсация сифатида экиб берилиши керак;

2020 йил 1 мартдан бошлаб қурилиш, қайта таъмирлаш, қайта тиклаш, капитал таъмирлаш, қурилиш объектларини ободонлаштириш, бузиш бўйича лойиҳа ҳужжатларида, шунингдек, қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишда мажбурий тартибда ўсимлик дунёси объектларига ва уларнинг ўсиш муҳитига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишни таъминлайдиган, уларни бундай таъсирдан ҳимоя қиладиганчоралар, компенсация тадбирлари ҳамда ушбу соҳадаги қоида ва меъёрлар асосида кўкаламзорлаштириш чоралари назарда тутилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратишда ушбу ер майдонларида жойлашган дарахт ва буталарни сақлаб қолиш учун зарур чораларни кўрсинлар;

ободонлаштириш бошқармаларини дарахт ва буталарни парвариш қилиш соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, зарур бўлган техник воситалар билан таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 мартдан қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, қурилиш объектларини ободонлаштириш, бузиш, қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш пайтида лойиҳалаш ҳужжатларига қуйидаги мажбурий талабларни киритсин:

ўсимлик дунёси объектларига, уларнинг ўсиш муҳитига салбий таъсирнинг олдини олиш, шунингдек, уларни бундай таъсирдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган чоралар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ компенсация чоралари;

кўкаламзорлаштириш ишларини лойиҳалаштириш қоидаларига ҳамда шу соҳадаги меъёрларга мувофиқ амалга ошириш.

7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида, шунингдек, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир йўл ҳамда автомобиль йўллари ва бошқалар) барпо этишда, шу жумладан, дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолиниши қатъий таъминланиши устидан назоратни кучайтирсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги икки ой муддатда юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дарахтзорларга эгалик хуқуқини аниқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда 2020 йил 1 июнгақадар Тошкент давлат аграр университети базасида ободонлаштириш бошқармалари ва бошқа тегишли ташкилотлар учун дарахтларни парвариш қилиш бўйича мутахассислар (арбористлар) тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш бўйича таклиф киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда иқлим ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб, аҳоли пунктларида экишга тавсия этиладиган манзарали дарахт навлари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни заруратга қараб янгиланиб борилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахт ва буталарни парвариш қилиш, буташ, кесиш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиққан ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

давлат ўрмон фондидан ташқари ерларда дарахт ва буталарни кесиш, уларнибошқа ерга кўчириб ўтказиш тартиби ҳамда компенсация тадбирларини амалга ошириш шартлари бузилганлиги, давлат ўрмон фондидан ташқари ерларда ноқонуний дарахт ва буталар ноқонуний кесилганлиги, шунингдек, ноқонуний кесилган дарахтлар ва буталар ташилиши ва қабул қилиниши учун, жумладан, бундай ҳаракатларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликгача жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сон қарорига ИЛОВА

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг

Т/р Турнинг илмий номи Хусусияти I. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо (ёғочбоп) навли дарахтлар 1. Грек ёнғоғи (Juglans regia L.) Ёғочи қимматбаҳо 2. Силлиқ қайрағоч (Ulmus laevis Pall.) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 3. Яланғоч қайрағоч (Ulmus glabra Нuds.) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 4. Паст бўйли қайрағоч, қайрағоч (Ulmus pumila L.) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 5. Кавказ қатронғиси, туғдона (Celtis caucasica Willd.) Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, чиримайди, қимматбаҳо ҳисобланади 6. Тукли заранг (Acer pubescens Franch.) Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 7. Секвоя (Sequoia sempervirens Emdl.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 8. Оддий эман (Quercusrobur L.) Ёғочи қимматбаҳо 9. Чинорсимон заранг (Acer platonoides L.) Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун 10. Оқ акация (Robínia pseudoacаcia) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди манзарали ва шарсимон кўринишга эга 11. Глидичия ( Gleditsia triacanthos) Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис, чиримайди 12. Гинкго билоба (Ginkgo bilоba) Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис 13. Шумтол (Fraxinus raibocarpa Regel.) Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 14. Сурия қора шумтоли (Fraxinus syriaca Boiss.) Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 15. Оддий қарағай (Pinus sylvestris) Ёғочи қизғиш, қурилишда кенг фойдаланилади, қимматбаҳо, танаси узун ва текис 16. Ғарб туяси (Thuja occidentalis L.) Ёғочи қимматбаҳо, танаси қизғиш, буюмлар ясашда кенг фойдаланилади 17. Мелия азедарах (Melia azedarach) Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 18. Павловния (Paulownia tomentosa) Ёғочи тез ўсувчи ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 19. Кўкбаргли терак, туранғил (Populus pruinosa Schrenk) Қурилишда кенг фойдаланилади, ариқ ва зовур атрофларида экилиб, ерости сизот сувларнинг сатҳини пасайтиради 20. Оқ тут (балхи). (Morus alba L.) Ёғочи жуда қаттиқ, мусиқа асбоблари ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади 21. Ғарб чинори (Platanus occidlentalis L.) Мусиқа асбоблари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади 22. Заранг баргли чинор (Platanus acerofolia Willd) Қурилиш материаллари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади 23 Йирик мевали эман (Quercus macoracarpa Michx.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 24. Пенсилвания шумтоли (Fraxinus pensilivanica Marsh.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 25. Америка шумтоли (Fraxinus americana L.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 26. Суғд шумтоли (Fraxinus sogdiana Bunge ) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 27. Виргин хурмоси (Diospyros virginiana L.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 28. Каштан баргли эман (Quercus castaniefolia C.A. Mey) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 29. Пўкакли эман (Quercus suber L.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 30. Сохта чинор баргли заранг (Acer pseudoplatanus L) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 31. Қандли заранг (Acer saccharinum L.) Ёғочи қимматбаҳо, манзарали 32. Дала заранги (Acer campestre L.) Ёғочи қимматбаҳо, манзарали ва шарсимон кўринишга эга II. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо (манзарали) навли дарахтлар 33. Туркистон арчаси, ўрик арча (JuniperusturkestanicaKom.) Манзарали хусусиятга эга, маданийлаштириб бўлмайди 34. Ярим шарсимон арча, саур арча (Juniperus semiglobosa Regel) Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 35. Зарафшон арчаси, қизил арча, қора арча (Juniperus seravschanica Kom.) Доим яшил, манзарали, тоғли ҳудудларда тарқалган 36. Соқолчали қайин (Betula pendula Roth) Тана ва шохлари жуда чиройли, танасининг ранги оқ ва қора аралаш 37. Тяньшан қайини (Betula tianschanica Rupr.) Манзарали, танасининг ранги оқ ва қора аралаш 38. Капю толи (Salix capusii Franch.) Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли 39. Андросов қайрағочи, садақайрағоч (Ulmus androssowii Litv.) Шарсимон шаклга эга, манзарали 40. Қора тут, шотут (Morus nigra L.) Манзарали, чиройли 41. Семенов заранги (Acer semenovii Regel & Нerder) Фақат тоғли ҳудудларда ўсади ва ёғочи жуда қаттиқ ва чиройли кўринишга эга 42. Канада арғувони (Cercis canadensis L.) Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди 43. Ленкаран акацияси (Albizia julibrissin) Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали 44. Юраксимон жука (Tilia cordata Mill.) Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради, кўп миқдорда нектар сақловчи 45. Терисимон Скумпия (Cotinus coggygria Scop.) Мевалари чиройли, манзарали дарахт 46. Супурги кёльрейтерия (Koelreuteria paniculata Laxm.) Гуллари сариқ рангда, гуллайди, ўзига хос чиройли 47. Сохта каштан (Aesculus hippocastanum L.) Манзарали ва чиройли гуллайди 48. Бруссонетия (Broussonetia papyrifera) Мевалари чиройли манзарали дарахт 49. Туркистон заранги (Acer turkestanicum Pax) Манзарали дарахт, Самарқанд вилоятининг жанубий ҳудудларида тарқалган 50. Қорақарағай (Pinus nigra) Мевалари чиройли манзарали дарахт 51. Элдор қарағайи (Pinus eldarica) Жуда чиройли манзарали дарахт 52. Қрим қарағайи (Pinus nigra pallasiana) Жуда чиройли манзарали дарахт 53. Тикони кўк қарағай (Picea pungens Engelm) Қимматбаҳо манзарали дарахт 54. Шренк қарағайи (Picea schrenkiana Fisch. & C.A. Mey.) Манзарали дарахт 55. Кедр, Гималай кедри (Thuja plicata D.Don.) Камёб, чиройли ва манзарали 56. Казак арчаси (Juniperus sabina L.) Камёб, чиройли ва манзарали 57. Доимий яшил кипарис (Cupressus sempervirens L.) Жуда чиройли ва манзарали 58. Глиптостробуссимон метасеквойя, Хитой метасеквояси (Metasequoia glyptostroboides Нu et Cheng) Ўзига хос манзарага эга чиройли дарахт 59. Лола дарахти (Liriodendron tulipifera L.) Реликт ўсимлик, манзарали 60. Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora L.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 61. Магнолия (Magnolia L.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 62. Тўқ сариқ маклюра ( Maclura pomifera) Улкан чиройли дарахт 63. Чўзиқ баргли тол (Salix linearifolia E. Wolf) Чиройли дарахт 64. Мажнунтол (Babytonica L.) Серсоя, чиройли дарахт 65. Узун барг жийда (Elaeagnus angustifolia L.) Манзарали дарахт 66. Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.) Манзарали дарахт 67. Гўзал каталпа (Catalpa bignonioides walter) Манзарали дарахт 68. Сиверс олмаси, ёввойи олма (Malus sieversii M. Roem) Камёб манзарали дарахт 69. Форс қизилчетани (Sorbus persica Нedl.) Манзарали дарахт 70. Тяньшан қизилчетани (Sorbus tianschanica Rupr.) Манзарали дарахт 71. Туркистон четани (Sorbus turkestanica (Franch.) Нedl.) Манзарали дарахт 72. Туркистон дўланаси, қизил дўлана (Crataegus turkestanica Pojark.) Манзарали дарахт 73. Бухоро бодоми, ёввойи бодом (Amygdalus bucharica Korsh.) Манзарали дарахт 74. Йирик баргли жўка (Tilia platypholis Scop. ) Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради. 75. Тухумсимон баргли каталпа (Catalpa ovata G.Don.) Чиройли гуллайди, мевалари чиройли, манзарали дарахт 76. Хилокаталпа турлараро гибрид (Chitalpa Taschkentense T.S. Elias & Wisura.) Чиройли манзарали дарахт 77. Писсарди олхўриси (Prunus pissardii Popov.) Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали 78. Қизил заранг (Acer rubrum L. ) Қимматбаҳо манзарали дарахт 79. Суланжа магнолияси (Magnolia soulangeana Soul.-Bod.) Доим яшил, манзарали, тана ва шохлари ўзига хос чиройли 80. Япон заранги (Acer palmatum Thunb.) Доим яшил, манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли 81. Баланд бўйли арча (Juniperus Excelsa M.B.) Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли 82. Кавказ оққарағайи (Abies nordmanniana Stev.) Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 83. Мевали зарнаб (Taxus baccata L.) Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 84. Сохта сарв (Chamaecyparis lawsoniana (A.Myurrey bis) Parl.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 85. Аризона сарвиси (Cupressus arizonica Greyene.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 86. Ғарб туяси шарсимон формаси (Thuja o.f. globosa Gord.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 87. Устунсимон туя «Columna» формаси (Thuja o. f. columna Spaeth.) Манзарали дарахт 88. Доим яшил секвоя (Sequoia sempervirens (D.Don) Endl.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 89. Узун баргли арча (Juniperus oblonga M.B.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 90. Тангачабаргли арча (Juniperus sqaumata Lamb.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 91. Тоғ қарағайи «Mops» формаси (Pinus mugo f. Mops.) Ер бағирлаб ўсувчи жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 92. Атлас кедри «Glauca» формаси (Cedrus atlantica f. Glauca.) Ер бағирлаб ўсувчи жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 93. Казак арча «variegata» формаси (Juniperus sabina f. variegata.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 94. Казак арча «fastigata» формаси (Juniperus sabina f. fastigata.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 95. Бурамасимон туя (Thuja plicata D.Don.) Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 96. Шарқ қорақарағайи (Picea orientalis (L.) Peterm.) Чиройли гуллайди, мевалари чиройли, манзарали дарахт III. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган (Ўзбекистон Қизил китобига киритилган) қимматбаҳо навли дарахтлар 97. Шарқ чинори, чинор (Platanus orientalis L.) Ёввойи ҳолда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади 98. Ўрта Осиё ноки, нашвати (Pyrus asiae-mediae Popov) Фақат Тошкент вилоятидаги Пском дарёси бўйи Испай қишлоғида ўсади 99. Кавказ хурмоси (Diospyros lotus L.) Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт 100. Ёввойи чилонжийда (Ziziphus jujube Mill.) Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт 101. Бинафша гулли арғувон (Cercis griffithi Boiss) Ёввойи ҳолда Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида ўсади, манзарали дарахт 102. Ошловчи тотум (Rhus coriaria L) Ёввойи ҳолда Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт IV. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо навли буталар 103. Форзиция (Forsythia) Манзарали, чиройли гуллайди 104. Ҳинд сирени (Lagerstroemia indica L.) Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди 105. Япон толи (Chaenomeles japonica) Манзарали, чиройли гуллайди 106. Пираканта (Pyracantha L.) Манзарали, чиройли гуллайди 107. Спирея (Spiraea) Манзарали, чиройли гуллайди 108. Гибискус (Нibiscus L) Манзарали, чиройли гуллайди 109. Бересклет (Euónymus) Манзарали, чиройли. 110. Самшит (Búxus L) Манзарали, зич, ўзига хос чиройли 111. Магония (Mahōnia aquifōlium) Манзарали, чиройли камёб 112. Қорақад барбарис (Bérberis L.) Манзарали, чиройли гуллайди 113. Сирень (Syrínga vulgáris) Манзарали, чиройли гуллайди 114. Жасмин (Jasminum officinale) Манзарали, чиройли гуллайди 115. Оқ саксовул (Нaloxylon Bunge.) Саҳро ва чўлларда қум кўчишининг олдини олади, қум-тупроқ қатламини эрозиядан сақлайди 116. Қора саксовул (Нaloxylon ammodendron.) Саҳро ва чўлларда қум кўчишининг олдини олади, қум-тупроқ қатламини эрозиядан сақлайди 117. Ялтироқ баргли лигиструм (Ligustrum lucidum W.T.Aiton.) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 118. Тоғ мурч (Vitex agnus-castus L.) Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди 119. Юлиана зирки (Berberis juliana C.K.Schneid.) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 120. Испан дроки ( Spartium junceum L.) Манзарали, чиройли гуллайди 121 Ёрқин қизил рангли пираканта (Pyracantha coccinea M.Roem.) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 122. Давид будлеяси (Buddleja davidii Franch.) Манзарали, чиройли гуллайди 123. Оддий падуб ( Ilex aquifolium) L.Падуб Манзарали, чиройли гуллайди 124. Асл лавр (Laurus nobilis) Манзарали, доим яшил, зич, ўзига хос чиройли 125. Самбут гули ( N erium oleander L.) Манзарали, чиройли гуллайди 126. Жаннат дарахти (Caesalpinia pulcherrima (L) SW.) Манзарали, чиройли гуллайди 127. Маданий нандина ( N andina domestica Thunb.) Манзарали, чиройли гуллайди 128. Фотиния (Photinia fraseri Dress) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 129. Олча баргли лавр (Prunus lavurocerasus L). Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 130. Кўп рангли вейгелия (Weigela floribunda (Siebold & Zucc.) C.A. Mey) Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 18 февраль,

93-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/93/0183-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarning qimmatbaho navlarini saqlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2030-yilgacha boʻlgan davrda Oʻzbekiston Respublikasining atrof-muhitni muhofaza qilish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-oktabrdagi PF-5863-son Farmonining ijrosini taʼminlash, davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan yerlarda daraxtlar va butalardan foydalanish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2030-yilgacha boʻlgan davrda Oʻzbekiston Respublikasining atrof-muhitni muhofaza qilish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-oktabrdagi PF-5863-son Farmoni bilan davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining kesilishiga 2019-yil 1-noyabrdan 2020-yil 31-dekabrgacha moratoriy joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi tomonidan Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ishlab chiqilgan davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, moratoriy joriy etilgan davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarning qimmatbaho navlarini kesish boʻyicha:

davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali arizalarni qabul qilishga;

hududiy ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari tomonidan daraxtlar va butalarni kesish uchun xulosalar berishga;

tuman (shahar) hokimliklari tomonidan daraxtlar va butalarni kesish uchun ruxsatnomalar rasmiylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimliklari ushbu band talablarini bajarish boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan choralar koʻrsin.

4. Belgilansinki:

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan yerlarda qimmatbaho navlardan tashqari daraxtlar va butalar navlarini hamda tabiiy omillar yoki zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari taʼsirida zararlangan, qurib borayotgan yoki qurib qolgan, shuningdek, fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulkiga xavf tugʻdiruvchi daraxtlar va butalarni sanitar kesish va qirqishga ruxsatnoma berish Vazirlar Mahkamasining “Tabiatdan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 255-son va “Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan yerlarda daraxtlar va butalardan foydalanishni tartibga solish va ulardan foydalanish sohasida ruxsat berish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi 43-son qarorlari asosida amalga oshiriladi;

“Obod mahalla” va “Obod qishloq” davlat dasturlari loyihalari asosida hududlarni obodonlashtirish ishlarida tabiiy omillar yoki oʻsimliklar zararkunandalari, kasalliklari taʼsirida shikastlangan, quriyotgan yoki qurib qolgan, shuningdek, odamlarning hayoti va sogʻligʻiga, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulkiga xavf solayotgan daraxtlarni kesish va qirqish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga rioya qilingan holda faqat tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi;

obyektlarni qurish va qurishni loyihalashtirish uchun yer maydonlarini tanlash va ajratish bosqichida rasmiylashtiriladigan hujjatlarda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarida, shuningdek, elektron onlayn-auksion natijalari bayonnomalarida yer uchastkasida oʻsayotgan daraxtlar soni, ularning aniq koordinatalari, navlari, diametri, balandligi koʻrsatilishi shart, shuningdek, ularni saqlab qolish va muhofaza qilish choralari va talablari belgilanishi kerak;

loyiha hujjatlarini ishlab chiqishda qurilish maydonida oʻsayotgan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlari toʻliq saqlab qolinishi yoki koʻchirib oʻtkazilishi taʼminlanishi shart, daraxtlar va butalar boshqa navlarining kamida 50 foizi saqlab qolinishi yoki koʻchirib oʻtkazilishi yoxud ularning oʻrniga oʻntadan kam boʻlmagan daraxtlar kompensatsiya sifatida ekib berilishi kerak;

2020-yil 1-martdan boshlab qurilish, qayta taʼmirlash, qayta tiklash, kapital taʼmirlash, qurilish obyektlarini obodonlashtirish, buzish boʻyicha loyiha hujjatlarida, shuningdek, qurilish obyektlarini foydalanishga qabul qilishda majburiy tartibda oʻsimlik dunyosi obyektlariga va ularning oʻsish muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatishning oldini olishni taʼminlaydigan, ularni bunday taʼsirdan himoya qiladiganchoralar, kompensatsiya tadbirlari hamda ushbu sohadagi qoida va meʼyorlar asosida koʻkalamzorlashtirish choralari nazarda tutiladi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

obyektlarni qurish va qurishni loyihalashtirish uchun yer maydonlarini tanlash va ajratishda ushbu yer maydonlarida joylashgan daraxt va butalarni saqlab qolish uchun zarur choralarni koʻrsinlar;

obodonlashtirish boshqarmalarini daraxt va butalarni parvarish qilish sohasidagi mutaxassislar, shuningdek, zarur boʻlgan texnik vositalar bilan taʼminlasinlar.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda 2020-yil 1-martdan qurilish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash, qurilish obyektlarini obodonlashtirish, buzish, qurilish obyektlarini foydalanishga qabul qilish paytida loyihalash hujjatlariga quyidagi majburiy talablarni kiritsin:

oʻsimlik dunyosi obyektlariga, ularning oʻsish muhitiga salbiy taʼsirning oldini olish, shuningdek, ularni bunday taʼsirdan himoya qilishni taʼminlaydigan choralar;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq kompensatsiya choralari;

koʻkalamzorlashtirish ishlarini loyihalashtirish qoidalariga hamda shu sohadagi meʼyorlarga muvofiq amalga oshirish.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi vazirliklar va idoralar, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan obyektlarni qurish va qurishni loyihalashtirish uchun yer maydonlarini tanlash va ajratish bosqichida, shuningdek, muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini (elektr, gaz va suv taʼminoti, kanalizatsiya, temir yoʻl hamda avtomobil yoʻllari va boshqalar) barpo etishda, shu jumladan, daraxtlar va butalarni koʻchirib oʻtkazish amaliyotini qoʻllash orqali ularning saqlab qolinishi qatʼiy taʼminlanishi ustidan nazoratni kuchaytirsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Adliya vazirligi ikki oy muddatda yuridik va jismoniy shaxslarning koʻp yillik daraxtzorlarga egalik xuquqini aniqlash tartibini takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Toshkent davlat agrar universiteti bilan birgalikda 2020-yil 1-iyungaqadar Toshkent davlat agrar universiteti bazasida obodonlashtirish boshqarmalari va boshqa tegishli tashkilotlar uchun daraxtlarni parvarish qilish boʻyicha mutaxassislar (arboristlar) tayyorlash boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etish boʻyicha taklif kiritsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda iqlim va boshqa sharoitlardan kelib chiqib, aholi punktlarida ekishga tavsiya etiladigan manzarali daraxt navlari roʻyxatini ishlab chiqsin va tasdiqlasin hamda uni zaruratga qarab yangilanib borilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda:

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan yerlarda daraxt va butalarni parvarish qilish, butash, kesish va ulardan foydalanishning amaldagi tartibini qayta koʻrib chiqqan holda, uni takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

davlat oʻrmon fondidan tashqari yerlarda daraxt va butalarni kesish, ularniboshqa yerga koʻchirib oʻtkazish tartibi hamda kompensatsiya tadbirlarini amalga oshirish shartlari buzilganligi, davlat oʻrmon fondidan tashqari yerlarda noqonuniy daraxt va butalar noqonuniy kesilganligi, shuningdek, noqonuniy kesilgan daraxtlar va butalar tashilishi va qabul qilinishi uchun, jumladan, bunday harakatlarni sodir etganlik uchun jinoiy javobgarlikgacha javobgarlikni kuchaytirish boʻyicha taklif kiritsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi B.T. Qoʻchqorov, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-fevraldagi 93-son qaroriga ILOVA

Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining

T/r Turning ilmiy nomi Xususiyati I. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan qimmatbaho (yogʻochbop) navli daraxtlar 1. Grek yongʻogʻi (Juglans regia L.) Yogʻochi qimmatbaho 2. Silliq qayragʻoch (Ulmus laevis Pall.) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 3. Yalangʻoch qayragʻoch (Ulmus glabra Nuds.) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 4. Past boʻyli qayragʻoch, qayragʻoch (Ulmus pumila L.) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 5. Kavkaz qatrongʻisi, tugʻdona (Celtis caucasica Willd.) Yogʻochi juda qattiq va zich, chirimaydi, qimmatbaho hisoblanadi 6. Tukli zarang (Acer pubescens Franch.) Yogʻochi juda qattiq va zich, qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 7. Sekvoya (Sequoia sempervirens Emdl.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 8. Oddiy eman (Quercusrobur L.) Yogʻochi qimmatbaho 9. Chinorsimon zarang (Acer platonoides L.) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi uzun 10. Oq akatsiya (Robínia pseudoacacia) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 11. Glidichiya ( Gleditsia triacanthos) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi uzun va tekis, chirimaydi 12. Ginkgo biloba (Ginkgo biloba) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 13. Shumtol (Fraxinus raibocarpa Regel.) Yogʻochi zich va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 14. Suriya qora shumtoli (Fraxinus syriaca Boiss.) Yogʻochi zich va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 15. Oddiy qaragʻay (Pinus sylvestris) Yogʻochi qizgʻish, qurilishda keng foydalaniladi, qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 16. Gʻarb tuyasi (Thuja occidentalis L.) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi qizgʻish, buyumlar yasashda keng foydalaniladi 17. Meliya azedarax (Melia azedarach) Yogʻochi zich va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 18. Pavlovniya (Paulownia tomentosa) Yogʻochi tez oʻsuvchi va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 19. Koʻkbargli terak, turangʻil (Populus pruinosa Schrenk) Qurilishda keng foydalaniladi, ariq va zovur atroflarida ekilib, yerosti sizot suvlarning sathini pasaytiradi 20. Oq tut (balxi). (Morus alba L.) Yogʻochi juda qattiq, musiqa asboblari va boshqa buyumlarni tayyorlashda keng foydalaniladi 21. Gʻarb chinori (Platanus occidlentalis L.) Musiqa asboblari, mebel va boshqa buyumlarni tayyorlashda keng foydalaniladi 22. Zarang bargli chinor (Platanus acerofolia Willd) Qurilish materiallari, mebel va boshqa buyumlarni tayyorlashda keng foydalaniladi 23 Yirik mevali eman (Quercus macoracarpa Michx.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 24. Pensilvaniya shumtoli (Fraxinus pensilivanica Marsh.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 25. Amerika shumtoli (Fraxinus americana L.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 26. Sugʻd shumtoli (Fraxinus sogdiana Bunge ) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 27. Virgin xurmosi (Diospyros virginiana L.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 28. Kashtan bargli eman (Quercus castaniefolia C.A. Mey) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 29. Poʻkakli eman (Quercus suber L.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 30. Soxta chinor bargli zarang (Acer pseudoplatanus L) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 31. Qandli zarang (Acer saccharinum L.) Yogʻochi qimmatbaho, manzarali 32. Dala zarangi (Acer campestre L.) Yogʻochi qimmatbaho, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega II. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan qimmatbaho (manzarali) navli daraxtlar 33. Turkiston archasi, oʻrik archa (JuniperusturkestanicaKom.) Manzarali xususiyatga ega, madaniylashtirib boʻlmaydi 34. Yarim sharsimon archa, saur archa (Juniperus semiglobosa Regel) Doim yashil, manzarali, oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 35. Zarafshon archasi, qizil archa, qora archa (Juniperus seravschanica Kom.) Doim yashil, manzarali, togʻli hududlarda tarqalgan 36. Soqolchali qayin (Betula pendula Roth) Tana va shoxlari juda chiroyli, tanasining rangi oq va qora aralash 37. Tyanshan qayini (Betula tianschanica Rupr.) Manzarali, tanasining rangi oq va qora aralash 38. Kapyu toli (Salix capusii Franch.) Manzarali, tana va shohlari oʻziga xos chiroyli 39. Androsov qayragʻochi, sadaqayragʻoch (Ulmus androssowii Litv.) Sharsimon shaklga ega, manzarali 40. Qora tut, shotut (Morus nigra L.) Manzarali, chiroyli 41. Semenov zarangi (Acer semenovii Regel & Nerder) Faqat togʻli hududlarda oʻsadi va yogʻochi juda qattiq va chiroyli koʻrinishga ega 42. Kanada argʻuvoni (Cercis canadensis L.) Vegetatsiya davrida juda chiroyli gullaydi 43. Lenkaran akatsiyasi (Albizia julibrissin) Vegetatsiya davrida juda chiroyli gullaydi, manzarali 44. Yuraksimon juka (Tilia cordata Mill.) Manzarali, chiroyli gullaydi va oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi, koʻp miqdorda nektar saqlovchi 45. Terisimon Skumpiya (Cotinus coggygria Scop.) Mevalari chiroyli, manzarali daraxt 46. Supurgi kyolreyteriya (Koelreuteria paniculata Laxm.) Gullari sariq rangda, gullaydi, oʻziga xos chiroyli 47. Soxta kashtan (Aesculus hippocastanum L.) Manzarali va chiroyli gullaydi 48. Brussonetiya (Broussonetia papyrifera) Mevalari chiroyli manzarali daraxt 49. Turkiston zarangi (Acer turkestanicum Pax) Manzarali daraxt, Samarqand viloyatining janubiy hududlarida tarqalgan 50. Qoraqaragʻay (Pinus nigra) Mevalari chiroyli manzarali daraxt 51. Eldor qaragʻayi (Pinus eldarica) Juda chiroyli manzarali daraxt 52. Qrim qaragʻayi (Pinus nigra pallasiana) Juda chiroyli manzarali daraxt 53. Tikoni koʻk qaragʻay (Picea pungens Engelm) Qimmatbaho manzarali daraxt 54. Shrenk qaragʻayi (Picea schrenkiana Fisch. & C.A. Mey.) Manzarali daraxt 55. Kedr, Gimalay kedri (Thuja plicata D.Don.) Kamyob, chiroyli va manzarali 56. Kazak archasi (Juniperus sabina L.) Kamyob, chiroyli va manzarali 57. Doimiy yashil kiparis (Cupressus sempervirens L.) Juda chiroyli va manzarali 58. Gliptostrobussimon metasekvoyya, Xitoy metasekvoyasi (Metasequoia glyptostroboides Nu et Cheng) Oʻziga xos manzaraga ega chiroyli daraxt 59. Lola daraxti (Liriodendron tulipifera L.) Relikt oʻsimlik, manzarali 60. Yirik gulli magnoliya (Magnolia grandiflora L.) Qimmatbaho manzarali daraxt 61. Magnoliya (Magnolia L.) Qimmatbaho manzarali daraxt 62. Toʻq sariq maklyura ( Maclura pomifera) Ulkan chiroyli daraxt 63. Choʻziq bargli tol (Salix linearifolia E. Wolf) Chiroyli daraxt 64. Majnuntol (Babytonica L.) Sersoya, chiroyli daraxt 65. Uzun barg jiyda (Elaeagnus angustifolia L.) Manzarali daraxt 66. Sharq jiydasi (Elaeagnus orientalis L.) Manzarali daraxt 67. Goʻzal katalpa (Catalpa bignonioides walter) Manzarali daraxt 68. Sivers olmasi, yovvoyi olma (Malus sieversii M. Roem) Kamyob manzarali daraxt 69. Fors qizilchetani (Sorbus persica Nedl.) Manzarali daraxt 70. Tyanshan qizilchetani (Sorbus tianschanica Rupr.) Manzarali daraxt 71. Turkiston chetani (Sorbus turkestanica (Franch.) Nedl.) Manzarali daraxt 72. Turkiston doʻlanasi, qizil doʻlana (Crataegus turkestanica Pojark.) Manzarali daraxt 73. Buxoro bodomi, yovvoyi bodom (Amygdalus bucharica Korsh.) Manzarali daraxt 74. Yirik bargli joʻka (Tilia platypholis Scop. ) Manzarali, chiroyli gullaydi va oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi. 75. Tuxumsimon bargli katalpa (Catalpa ovata G.Don.) Chiroyli gullaydi, mevalari chiroyli, manzarali daraxt 76. Xilokatalpa turlararo gibrid (Chitalpa Taschkentense T.S. Elias & Wisura.) Chiroyli manzarali daraxt 77. Pissardi olxoʻrisi (Prunus pissardii Popov.) Vegetatsiya davrida juda chiroyli gullaydi, manzarali 78. Qizil zarang (Acer rubrum L. ) Qimmatbaho manzarali daraxt 79. Sulanja magnoliyasi (Magnolia soulangeana Soul.-Bod.) Doim yashil, manzarali, tana va shoxlari oʻziga xos chiroyli 80. Yapon zarangi (Acer palmatum Thunb.) Doim yashil, manzarali, tana va shohlari oʻziga xos chiroyli 81. Baland boʻyli archa (Juniperus Excelsa M.B.) Manzarali, tana va shohlari oʻziga xos chiroyli 82. Kavkaz oqqaragʻayi (Abies nordmanniana Stev.) Doim yashil, manzarali, oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 83. Mevali zarnab (Taxus baccata L.) Doim yashil, manzarali, oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 84. Soxta sarv (Chamaecyparis lawsoniana (A.Myurrey bis) Parl.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 85. Arizona sarvisi (Cupressus arizonica Greyene.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 86. Gʻarb tuyasi sharsimon formasi (Thuja o.f. globosa Gord.) Qimmatbaho manzarali daraxt 87. Ustunsimon tuya “Columna” formasi (Thuja o. f. columna Spaeth.) Manzarali daraxt 88. Doim yashil sekvoya (Sequoia sempervirens (D.Don) Endl.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 89. Uzun bargli archa (Juniperus oblonga M.B.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 90. Tangachabargli archa (Juniperus sqaumata Lamb.) Qimmatbaho manzarali daraxt 91. Togʻ qaragʻayi “Mops” formasi (Pinus mugo f. Mops.) Yer bagʻirlab oʻsuvchi juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 92. Atlas kedri “Glauca” formasi (Cedrus atlantica f. Glauca.) Yer bagʻirlab oʻsuvchi juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 93. Kazak archa “variegata” formasi (Juniperus sabina f. variegata.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 94. Kazak archa “fastigata” formasi (Juniperus sabina f. fastigata.) Qimmatbaho manzarali daraxt 95. Buramasimon tuya (Thuja plicata D.Don.) Manzarali, chiroyli gullaydi va oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 96. Sharq qoraqaragʻayi (Picea orientalis (L.) Peterm.) Chiroyli gullaydi, mevalari chiroyli, manzarali daraxt III. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan (Oʻzbekiston Qizil kitobiga kiritilgan) qimmatbaho navli daraxtlar 97. Sharq chinori, chinor (Platanus orientalis L.) Yovvoyi holda Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarining togʻli joylarida oʻsadi 98. Oʻrta Osiyo noki, nashvati (Pyrus asiae-mediae Popov) Faqat Toshkent viloyatidagi Pskom daryosi boʻyi Ispay qishlogʻida oʻsadi 99. Kavkaz xurmosi (Diospyros lotus L.) Yovvoyi holda Surxondaryo viloyatining togʻli joylarida oʻsadi, manzarali daraxt 100. Yovvoyi chilonjiyda (Ziziphus jujube Mill.) Yovvoyi holda Surxondaryo viloyatining togʻli joylarida oʻsadi, manzarali daraxt 101. Binafsha gulli argʻuvon (Cercis griffithi Boiss) Yovvoyi holda Surxondaryo va Toshkent viloyatlarining togʻli hududlarida oʻsadi, manzarali daraxt 102. Oshlovchi totum (Rhus coriaria L) Yovvoyi holda Toshkent va Surxondaryo viloyatlarining togʻli joylarida oʻsadi, manzarali daraxt IV. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan qimmatbaho navli butalar 103. Forzitsiya (Forsythia) Manzarali, chiroyli gullaydi 104. Hind sireni (Lagerstroemia indica L.) Xushboʻy hidli, manzarali gullaydi 105. Yapon toli (Chaenomeles japonica) Manzarali, chiroyli gullaydi 106. Pirakanta (Pyracantha L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 107. Spireya (Spiraea) Manzarali, chiroyli gullaydi 108. Gibiskus (Nibiscus L) Manzarali, chiroyli gullaydi 109. Beresklet (Euónymus) Manzarali, chiroyli. 110. Samshit (Búxus L) Manzarali, zich, oʻziga xos chiroyli 111. Magoniya (Mahōnia aquifōlium) Manzarali, chiroyli kamyob 112. Qoraqad barbaris (Bérberis L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 113. Siren (Syrínga vulgáris) Manzarali, chiroyli gullaydi 114. Jasmin (Jasminum officinale) Manzarali, chiroyli gullaydi 115. Oq saksovul (Naloxylon Bunge.) Sahro va choʻllarda qum koʻchishining oldini oladi, qum-tuproq qatlamini eroziyadan saqlaydi 116. Qora saksovul (Naloxylon ammodendron.) Sahro va choʻllarda qum koʻchishining oldini oladi, qum-tuproq qatlamini eroziyadan saqlaydi 117. Yaltiroq bargli ligistrum (Ligustrum lucidum W.T.Aiton.) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 118. Togʻ murch (Vitex agnus-castus L.) Xushboʻy hidli, manzarali gullaydi 119. Yuliana zirki (Berberis juliana C.K.Schneid.) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 120. Ispan droki ( Spartium junceum L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 121 Yorqin qizil rangli pirakanta (Pyracantha coccinea M.Roem.) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 122. David budleyasi (Buddleja davidii Franch.) Manzarali, chiroyli gullaydi 123. Oddiy padub ( Ilex aquifolium) L.Padub Manzarali, chiroyli gullaydi 124. Asl lavr (Laurus nobilis) Manzarali, doim yashil, zich, oʻziga xos chiroyli 125. Sambut guli ( N erium oleander L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 126. Jannat daraxti (Caesalpinia pulcherrima (L) SW.) Manzarali, chiroyli gullaydi 127. Madaniy nandina ( N andina domestica Thunb.) Manzarali, chiroyli gullaydi 128. Fotiniya (Photinia fraseri Dress) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 129. Olcha bargli lavr (Prunus lavurocerasus L). Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 130. Koʻp rangli veygeliya (Weigela floribunda (Siebold & Zucc.) C.A. Mey) Xushboʻy hidli, manzarali gullaydi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 18-fevral,

93-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.02.2020-y., 09/20/93/0183-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 01.07.2026-y., 09/26/342/0657-son)

lex.uz