📅 2020-yil 18-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 18-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 18 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 февраля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 February 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РАЗРЯДЛАРИ
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ишчи органи — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 9 нафарни ташкил этади;
котибият бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Комиссия бош котиби ўринбосари лавозими жорий этилади;
котибият раҳбари — Комиссия бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра, тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда 1-иловага мувофиқ Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади;
котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса — ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан қопланади;
котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига давлат муассасаларида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади;
котибиятга 2 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади;
котибиятни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган харажатлар учун зарур маблағларни — 2020 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида;
компьютер техникаси, мебель ва бошқа жиҳозларни харид қилиш харажатлари учун зарур маблағларни — 2020 йилда котибиятнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
3. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамиятига ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО халқаро ташкилотларининг мезонларига асосан котибиятнинг валюта ҳисоб рақамига лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш учун келиб тушган маблағлар доирасида кўрсатилган банк хизматлари учун тегишли ҳақ ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда хизмат кўрсатиш тавсия этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги котибият буюртманомаси бўйича котибиятни алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминласин.
5. Котибият Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага айрим қарорларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сон қарорига 1-ИЛОВА
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
Лавозим номи Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар Бош котиб 17 Бош котиб ўринбосари 16 Бўлим мудири 15 Бош эксперт, бош мутахассис 14
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорида :
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Комиссия раисига, заруратга кўра, котибият тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;
б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 1-иловада :
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Комиссиянинг бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади»;
22-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «чоралар кўриш» сўзлари «ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ таклиф ва тавсиялар киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «Комиссия бош котиби» сўзларидан кейин «ва унинг ўринбосари» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд қўшилсин:
«24 1 . Котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади.
Котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса — ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан қопланади.
Котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига котибиятда хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади».
г) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг ТУЗИЛМАСИ
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 74-банд қўшилсин:
«74. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада:
а) 3-бўлимнинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти Бош котиб, Бош котиб ўринбосари »;
б) 4-бўлимга қуйидаги мазмундаги 16 1 -позиция қўшилсин:
« 16 1 . ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти Бўлим мудири, бош эксперт ва бош мутахассис ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 февраль,
92-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
RAZRYaDLARI
YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi kotibiyati faoliyatini takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi kotibiyati faoliyatini yanada takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilab qoʻyilsinki:
YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasining (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) ishchi organi — YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi kotibiyati (keyingi oʻrinlarda Kotibiyat deb ataladi) boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni 9 nafarni tashkil etadi;
kotibiyat boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni doirasida Komissiya bosh kotibi oʻrinbosari lavozimi joriy etiladi;
kotibiyat rahbari — Komissiya bosh kotibi va uning oʻrinbosari maqomi va transport xizmati koʻrsatish sharoitlariga koʻra, tegishlicha vazirning birinchi oʻrinbosari va vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi;
kotibiyat xodimlariga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari (xodimlarni qisqartirish hisobidan qoʻllaniladigan ustamalar, umumiy ish staji uchun qoʻllaniladigan ustamalar, Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadlaridan tashqari) tatbiq etiladi hamda 1-ilovaga muvofiq Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadlari qoʻllaniladi;
kotibiyat xodimlarining erishgan natijalaridan kelib chiqqan holda har oylik lavozim maoshlariga (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) nisbatan 100 foizgacha ustamalar belgilanadi, ularning 50 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan, 50 foizgacha ustamalar esa — xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish maxsus fondi hisobidan qoplanadi;
kotibiyat xodimlari har oylik lavozim maoshiga davlat muassasalarida xizmat qilgan umumiy ish staji uchun 3 yildan 5 yilgacha — 10 foiz, 5 yildan 10 yilgacha — 20 foiz, 10 yildan 20 yilgacha — 30 foiz, 20 yildan ortiq — 40 foiz oylik ustamalar qoʻllaniladi;
kotibiyatga 2 ta yengil avtotransport vositasini saqlashga limit ajratiladi;
kotibiyatni saqlash xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan belgilangan tartibda qoplanadi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:
ushbu qarorning 1-bandida nazarda tutilgan xarajatlar uchun zarur mablagʻlarni — 2020-yil uchun tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlari doirasida;
kompyuter texnikasi, mebel va boshqa jihozlarni xarid qilish xarajatlari uchun zarur mablagʻlarni — 2020-yilda kotibiyatning asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan ajratilishini taʼminlasin.
3. “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki” aksiyadorlik jamiyatiga YUNESKO va AYSESKO xalqaro tashkilotlarining mezonlariga asosan kotibiyatning valyuta hisob raqamiga loyiha va tadbirlarni amalga oshirish uchun kelib tushgan mablagʻlar doirasida koʻrsatilgan bank xizmatlari uchun tegishli haq va boshqa toʻlovlarni undirmagan holda xizmat koʻrsatish tavsiya etilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi kotibiyat buyurtmanomasi boʻyicha kotibiyatni aloqaning zarur turlari, shu jumladan Hukumat aloqasi bilan belgilangan tartibda jihozlanishini, shuningdek, keng polosali Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanishini taʼminlasin.
5. Kotibiyat Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga ayrim qarorlariga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-fevraldagi 92-son qaroriga 1-ILOVA
YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning Yagona tarif setkasi boʻyicha
Lavozim nomi Mehnatga haq toʻlash boʻyicha razryadlar Bosh kotib 17 Bosh kotib oʻrinbosari 16 Boʻlim mudiri 15 Bosh ekspert, bosh mutaxassis 14
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-fevraldagi 92-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 26-noyabrdagi 957-son qarorida :
a) 1-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Komissiya raisiga, zaruratga koʻra, kotibiyat tuzilmasiga boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin”;
b) 2 va 3-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 1-ilovada :
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Komissiyaning bosh kotibi va uning oʻrinbosari maqomi va transport xizmati koʻrsatish sharoitlariga koʻra tegishlicha vazirning birinchi oʻrinbosari va vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi”;
22-bandning oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “choralar koʻrish” soʻzlari “YUNESKO mezonlariga muvofiq taklif va tavsiyalar kiritish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-banddagi “Komissiya bosh kotibi” soʻzlaridan keyin “va uning oʻrinbosari” soʻzlari qoʻshilsin;
quyidagi mazmundagi 24 1 -band qoʻshilsin:
“24 1 . Kotibiyat xodimlariga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari (xodimlarni qisqartirish hisobidan qoʻllaniladigan ustamalar, umumiy ish staji uchun qoʻllaniladigan ustamalar, Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadlaridan tashqari) tatbiq etiladi hamda Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlangan Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadlari qoʻllaniladi.
Kotibiyat xodimlarining erishgan natijalaridan kelib chiqqan holda, har oylik lavozim maoshlariga (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) nisbatan 100 foizgacha ustamalar belgilanadi, ularning 50 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan, 50 foizgacha ustamalar esa — xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish maxsus fondi hisobidan qoplanadi.
Kotibiyat xodimlari har oylik lavozim maoshiga kotibiyatda xizmat qilgan umumiy ish staji uchun 3 yildan 5 yilgacha — 10 foiz, 5 yildan 10 yilgacha — 20 foiz, 10 yildan 20 yilgacha — 30 foiz, 20 yildan ortiq — 40 foiz oylik ustamalar qoʻllaniladi”.
g) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasining TUZILMASI
2. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-yil, 10-son, 89-modda) bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatiga quyidagi mazmundagi 74-band qoʻshilsin:
“74. YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi kotibiyati”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 366-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasiga biriktirilgan kontingentga kafolatlangan tibbiy va sanatoriy-sogʻlomlashtirish yordami koʻrsatish tartibi va hajmi toʻgʻrisidagi nizomga ilovada:
a) 3-boʻlimning 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7. YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi kotibiyati Bosh kotib, Bosh kotib oʻrinbosari ”;
b) 4-boʻlimga quyidagi mazmundagi 16 1 -pozitsiya qoʻshilsin:
“ 16 1 . YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi kotibiyati Boʻlim mudiri, bosh ekspert va bosh mutaxassis ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 18-fevral,
92-son