UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 20-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 20 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 февраля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 February 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТИ

НИЗОМ

МАЪМУРИЙ РЕГ ЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НИЗОМ

Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида

Тарихий-шаҳарсозлик муҳити ва туманлар (шаҳарлар)нинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш мақсадида, шунингдек, Шаҳарсозлик кодекси , « Реклама тўғрисида »ги ва « Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти 5-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки,

б) қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда, ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларнинг муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Бунда илгари суд қарорлари (ҳукмлари) асосида қалбакилаштирилганлик ҳолати белгиланган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда янги кўринишдаги паспорт олинган бўлса, янгиланган паспорт Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан бекор қилинади ва реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштиришда тегишли тўлов ва йиғимлар бўйича тўланган тўловлар ва ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғимлар қайтарилмайди ва ушбу тадбиркорлик субъектининг ёзма мурожаатига кўра, унга тегишли бошқа реклама жойлари паспортлари асосида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғимлар ҳисобига олиниши мумкин.

д) миллий байрамлар, хорижий давлатлар раҳбарларининг давлат ташрифлари ва бошқа давлат тадбирларига оид ахборот ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилганда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим (кейинги ўринларда — йиғим) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорига биноан жойлаштирилган кунларга мутаносиб равишда камайтирилади;

ж) мазкур қарор талабларига мувофиқ ҳолда битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилганлиги ёки улар ўртасида оралиқ масофага риоя қилинмаганлиги ҳамда улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, ушбу жойга қайта электрон аукцион ўтказиш орқали фақат битта реклама жойининг паспорти берилади.

3. Белгилансинки, тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида жойлаштирган номи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисидаги ахборот (пешлавҳа, ахборот воситалари ва конструкциялари), шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси сони ва ўлчамидан қатъи назар, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкаларини ҳамда давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ҳудудларни ўрганишни;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилишни ва уларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлашни;

ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган ижтимоий ахборотлар ҳисобини юритишни;

йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дераза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўришни;

ушбу соҳада аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органларига таклифлар киритишни таъминласинлар.

9 1 . Белгилансинки, «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) доирасида:

а) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита):

электрон тизимга мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилади ва тизим фойдаланувчиларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳамда ўзининг ташаббуси билан электрон тизимни янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) тўғридан-тўғри буюртма беради;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлайди;

ташқи реклама бозори иштирокчилари, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда электрон тизимнинг бошқа фойдаланувчиларининг электрон тизимдан мажбурий фойдаланилиши ҳамда ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солувчи ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя этишини назорат қилади;

б) Департамент:

электрон тизим оператори сифатида уни ишлаб чиқади, жорий этади, шунингдек, техник жиҳатдан доимий равишда қўллаб-қувватлайди;

электрон тизимдаги маълумот ва ахборотларнинг тўлиқ сақланишини ва узлуксиз ишлашини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлигини таъминлайди;

электрон тизимнинг операторлик ҳуқуқини Қўмитанинг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этилмаслик чораларини кўради;

Қўмитанинг буюртмаси асосида электрон тизимни такомиллаштириш чораларини кўради ва электрон тизим фойдаланувчиларига доимий техник ёрдам кўрсатади.

9 2 . Белгилансинки, электрон тизим доирасида:

ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўрнатиш чизмасидаги жойлашуви, эгаси ҳақидаги, ойлик йиғимлар тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар онлайн электрон базани юритиш орқали ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ҳисоби юритилади ҳамда ягона электрон реестр шакллантириб борилади;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) эгалари учун шахсий кабинетлар очилиб, уларнинг Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан бўладиган барча муносабатлари, шу жумладан, реклама эскизларини экспертизадан ўтказиш жараёни электрон тизим орқали амалга оширилади;

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгаришлар электрон тизимга киритилади;

тўловлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади ва уларнинг биллинги юритилади;

электрон тизимда реал вақт режимида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун рухсат бериш жараёнларининг босқичлари, фаоллик ҳолати мониторинг қилинади;

транспорт воситаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини жойлаштириш намунавий эскизлари ва ўрнатиш тартиблари киритилади;

электрон тизим орқали берилган реклама жойларининг паспортлари реестри юритилади.

9 3 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:

а) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмалари, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, маъқуллангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;

б) ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳамда унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгилангандан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар ва техник регламент тасдиқлангандан сўнг бир йил ичида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) белгиланган янги тартибга мослаштирилади;

г) ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) рекламани жойлаштириш ва реклама жойининг паспортида кўрсатилган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинча фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда, маҳаллий ҳокимликлар ёзма кўрсатмасига кўра ушбу объектни реклама қўйилиши тўхтатилган ва бошланган ойлар учун йиғимни тўлашдан озод қилган ҳолда, вақтинча демонтаж қилиш тартиби жорий этилади;

д) ер участкасида қурилиш ишлари ҳамда бинолар ва иншоотларда реконструкция-таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг ёки ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) демонтаж қилинишига сабаб бўлган бошқа сабаблар бартараф этилганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) аввалги жойига ўрнатиш имконияти мавжуд бўлмаса, амалдаги ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасидан чиқариб ташланади ва тегишли реклама жойининг паспорти бекор қилиниб, ушбу объект эгасига унинг танловига кўра келгусида электрон аукцион орқали олинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича тегишли муддатга йиғимни тўлашдан озод қилиш йўли билан ҳам компенсация қилиниши мумкин.

9 4 . Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташқи рекламани жойлаштириш соҳасига оид вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида Департаментга қуйидаги вазифалар юклансин ва ваколатлар берилсин:

давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқни олиш учун ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида танловлар ўтказилиши;

рекламага оид фаолият субъектларига ташқи реклама ва ахборот объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этишга доир сўров юборилиши;

қонунчиликка мувофиқ ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) реклама жойлари паспорти берилиши ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар ер участкаларига, биноларга ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун шартномалар тузилиши;

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташқи реклама соҳасида юкланган бошқа вазифалар ҳам амалга оширилиши мумкин.

9 5 . Белгилансинки:

а) 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:

йиғим тўловлари биллинг тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан реклама жойининг паспортини бошқа тадбиркорлик субъектлари номига қайта расмийлаштириш тақиқланади;

электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчи беш иш кунида йиғимнинг уч ойлик миқдорини олдиндан тўлаши ҳамда жисмоний шахс ғолиб деб топилган тақдирда, белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт;

ягона электрон савдо майдончаси оператори томонидан электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчининг номи, СТИРи ва бошқа реквизит маълумотлари электрон тизимга автоматик равишда юборилиши шарт;

б) видео экранли (электрон дисплейли) ташқи реклама объектларини масофавий бошқариш бўйича тадбиркорлик субъектларининг махсус платформалари электрон тизимга интеграция қилинади. Бунда мазкур махсус платформалар «Киберхавфсизлик маркази» ДУКда киберхавфсизлик талабларига мувофиқ комплекс экспертизадан ўтказилган бўлиши лозим;

в) илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштиришда тегишли тўлов ва йиғимлар бўйича тўланмаган қарздорлик суммаси аниқланганда тегишли давр учун қарздорлик Тошкент шаҳрида реклама майдонининг (сатҳининг) бир квадрат метр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи ва бошқа ҳудудларда 5 фоизи миқдорида ҳисобланади. Бунда Тошкент шаҳрида юқори технологияли конструкциялар (LED экран) учун 3 коэффициент ва бошқа ҳудудларда 2 коэффициент қўлланилади;

9 6 . Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз маъмурий ҳудуди доирасида:

а) юқори технологияли ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) янги турларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланишни рағбатлантириш тартибини белгилайди;

б) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаларини, жойлаштириш тартибини, оралиқ масофаларини, турлари ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни ўзлари ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) намунавий тўплами асосида белгилайди;

в) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишларни ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради;

г) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасининг тижорат қийматини акс эттирувчи ҳудудларнинг зоналар бўйича тақсимотини тасдиқлайди;

д) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузади. Бунда махсус ишчи гуруҳлар:

камида олти ойда бир марта барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказишни ҳамда жойлаштирилган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганишни таъминлайди;

реклама жойи паспортларидаги техник хатоликларни бартараф қилиш мақсадида уларга ўзгартиришлар киритиш, ариза берувчилар томонидан берилган аризаларда хатоликлар ёки номувофиқликлар паспорт янгилаб берилганидан кейин аниқланганда ва реклама жойи паспортини янгилаб беришда тўлов ҳисоб-китобида хатолик ёки номувофиқлик бўлганда, уларни бартараф қилиш (тўловни камайтириш, кўпайтириш, тўловчининг аризасига асосан тўловни унга тегишли бошқа реклама жойи паспорти учун тўланадиган йиғимлар ҳисобига ўтказиш ёки келажакдаги ташқи реклама объектини жойлаштириш учун йиғимлар ҳисобига олиш) тўғрисида қарор қабул қилади;

эски турдаги реклама жойи паспортларини янгилаш жараёнида вужудга келаётган низоли масалалар бўйича белгиланган тартибда назарда тутилмаган асосли ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркор фойдасига қарор қабул қилишга ҳақли.

Махсус ишчи гуруҳга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бошқа ваколатлар ҳам берилиши мумкин. Махсус ишчи гуруҳ қарорлари йиғилиш баённомаси кўринишида расмийлаштирилади.

е) махсус ишчи гуруҳларнинг берган хулосалари ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспортларини (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан бекор қилиш учун асос бўлади.

Бунда махсус ишчи гуруҳларнинг тегишли хулосаларига кўра хулоса олинган кундан бошлаб бир ой ичида реклама жойининг паспортлари (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга номувофиқ бўлганда;

реклама тарқатишдан бошқа мақсадда фойдаланилганда;

реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаганда;

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига номувофиқ бўлганда ёки унга киритилмаганда;

ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспорти (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) қалбакилаштирилганда ёки асоссиз ўзлаштирилганда ёхуд бир шахснинг номига расмийлаштирилиб, бошқа шахс томонидан фойдаланилаётганда ёки ваколатга эга бўлмаган орган томонидан берилганда;

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорликни қоплаш мажбурияти паспорт эгаси томонидан бажарилмаганда;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда;

ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари реклама жойи паспортларини бекор қилиш тўғрисида тадбиркорлик субъектларини қуйидаги тартибда хабардор қилади:

қарор лойиҳаларини қабул қилишдан 15 (ўн беш) кун олдин уларни махсус веб-сайтларга жойлаштиради ва тадбиркор жойлашган манзилга (юридик манзилига) ёзма хабарнома юборади;

қарор қабул қилинганидан кейин қарорни уч иш куни ичида махсус веб-сайтларга жойлаштиради ва тадбиркор жойлашган манзилга (юридик манзилига) қарорнинг ёзма кўчирма нусхасини юборади.

9 7 . Рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича Қўмита ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассасасига қўшимча ваколатлар берилсин.

9 8 . Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳуқуқини берувчи паспорт эгаси томонидан уни ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза юборилиши мумкин.

Бунда электрон тизимда реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва тегишли маълумотлар солиқ органларига юборилади.

9 9 . Белгилансинки, қисқа муддатли ташқи реклама объектларини жойлаштириш муддати қурилиш объектлари учун қурилиш якунлангунига қадар, байрам ва бошқа тадбирлар учун эса 30 календарь кундан ошмаган муддатга реклама жойининг паспортида белгиланади.

9 10 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ реклама муносабатларини тартибга соладиган ҳудудий «дизайн-код»ларни ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорлар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган ҳолда, шу жумладан, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштириш орқали белгиланган тартибда қабул қилинади ва ушбу қарорлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради. Бунда «дизайн-код»ларни ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш юзасидан қабул қилинган қарорларда расмий рўйхатдан ўтган товар (хизмат кўрсатиш) белгисидан фойдаланиш имконияти назарда тутилади.

9 11 . Тошкент шаҳри ҳокимлиги Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2026 йил 10 декабрга қадар Тошкент шаҳрининг «дизайн-коди» қоидаларининг тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг муҳокама қилинишини таъминласин ва билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳрининг «дизайн-коди» қоидаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) умумий жойлаштириш, шу жумладан, бинолар ташқи қисмида ўрнатиш тартибини, шунингдек, шаҳар ёки ҳудудлар ижтимоий фаоллигини, тарихий-маданий қийматини ҳисобга олган ҳолда ўрнатиладиган реклама объектларининг (конструкцияларининг) турлари ва кўринишларини, дизайнерлик ечимлари ва реклама объектлари (конструкциялари) ўлчамларини тавсиявий тартибда белгилаб беради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишинча ўз маъмурий ҳудудларида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби, турлари ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни ўзлари ишлаб чиқиб тасдиқлаган Ташқи реклама объектлари намунавий тўплами асосида белгилаш ҳуқуқига эга.

Мазкур Низом ташқи реклама объекти бўлмаган техник воситаларни жойлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солмайди, бундай объектларга:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида ахборот жойлаштирилган бинолар (конструкциялар) ташқарисидаги маълумот тахталари ва бошқа техник воситалар;

реклама ҳусусиятига эга бўлмаган маълумотлар тахтаси;

бинолар (иншоотлар) ташқарисида ва ер ости пиёдалар ўтиш жойларида (реклама ҳусусиятига эга бўлмаган) фақат афиша ва эълонлар жойлаштириш (тарқатиш) учун мўлжалланган техник воситалар. Бундай техник воситаларда афиша ва эълонларни жойлаштириш қонунчиликка мувофиқ айрим ташкилотларга ёки фуқароларга юклатилган бўлади;

савдо объекти ёки хизмат кўрсатиш объекти ички тарафида маҳсулотни сақлаш, кўчириш, қадоқлаш, намойиш этишга мўлжалланган реклама кўринишидаги мебель, инвентар, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар киради;

Ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи реклама жойи паспортини текшириш имконини берувчи махсус QR-код бўлиши шарт.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи ахборот кўринишидаги реклама объектлари (конструкциялари), ерда, ҳудудларда, тўхташ жойларида, давлат ва хусусий биноларда, маълумот етказиш ёки жамоатчилик эътиборини маҳсулотлар (хизматлар), объектлар ёки конструкциялар, тадбирлар, ташкилотлар ҳамда тижорат фаолиятига ёки турли хил тижорат хабарларига қаратиш учун ишлатилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

афиша — концертлар, спектакллар, цирк дастурлари ва бошқа маданий-кўнгилочар тадбирлар тўғрисида маълумот етказувчи восита;

витражлар — дераза ёки эшиклар ва уларнинг атрофига, бинолар пойдеворига, тик турувчи, рамка (ишлатилган ҳолларда) ва шаффоф сиртларга, шунингдек, ёпишқоқ плёнкадан (ишлатилганда) фойдаланган ҳолда ўрнатиладиган конструкциялар;

шаҳар ҳудуди (аҳоли пункти ёки бошқа ҳудудларнинг муҳити) — маъмурий-ҳудудий бирлик чегаралари билан белгиланган, аҳолининг яшаши ва фаолият юритиши учун муҳит бўлиб, ишлаб чиқариш, ижтимоий, муҳандислик, транспорт инфратузилмаси, ер усти ва ости моддий объектларини ўз ичига олади ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун тижорат аҳамиятига эга бўлади;

зона — аҳоли яшаш пунктларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш майдонларининг тижорат қийматини акс эттирувчи таснифий белги бўлиб, жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади;

маълумот тахтаси — ташкилотнинг номи (фирма номи), унинг алоҳида бўлинмаси, фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорлар учун), унинг ишлаш тартиби, ахборот майдонида биттадан кўп бўлмаган маълумотни жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган, тегишли ташкилот ишлайдиган бинога (иншоотга) кириш ёки эшикнинг ёнидаги бино (иншоот) устига ўрнатилган техник восита;

ахборот майдони — реклама ҳисобланмайдиган ахборотлар киритиш (ҳаракатли тасвир) учун ишлатилиши мумкин бўлган техник восита юзаси;

ёруғлик қутиси — ташқи рекламани жойлаштириш ва ундан фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган техник восита бўлиб, ер майдонида, бино (иншоот) юзасида, тўсиқлар ёки алоҳида устунларда қотирилади ва ички ёритгичли бир ёки бир нечта реклама майдонларига эга;

ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жой — ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган кўчмас мулк, шунингдек, ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган (жойлаштирилиши керак бўлган) ҳаво бўшлиғи;

ер усти панноси — ташқи рекламани жойлаштириш учун мўлжалланган ва фойдаланиладиган техник восита бўлиб, ер (йўл) юзасида тасвирланадиган реклама майдонига эга;

девор панноси — ташқи рекламани жойлаштириш учун махсус мўлжалланган ва фойдаланиладиган техник восита бўлиб, осма ёзувларсиз бино ташқарисидаги панжарага ёки бино (иншоот) девори юзасига маҳкамланади;

эълон — юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида қолдирилган, реклама тусига эга бўлмаган хабар тўғрисидаги қисқача маълумот;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган воситалар, шунингдек, ахборотни аҳолига етказиш вазифасини бажарувчи техник воситалар (конструкциялар), пилонлар, кўчма реклама конструкциялари (устун, плакат), призматронлар, проекциявий конструкциялар, билбордлар, видеоэкранлар, электрон дисплейлар, ахборот объектлари ва бошқа техник воситалар;

ташқи реклама оператори — ташқи реклама объектлари (конструкциялари) реклама майдонларини учинчи шахс ташқи рекламасини жойлаштириш (тарқатиш) учун тақдим этувчи реклама тарқатувчи;

реклама жойининг паспорти — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди;

пилон — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган техник восита бўлиб, ушбу техник воситанинг ўзаро бириктирилган каркаслари ўлчамидаги текис бир ёки икки реклама майдонига эга;

кўчма реклама конструкцияси (устун, плакат) — бинонинг (иншоотнинг) ер майдонида, айвонида, балконида ёки томида жойлашган, аммо уларга ўрнатилмаган ва битта ёки бир нечта рекламага эга ташқи реклама жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган техник восита;

призматрон — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган, бир ёки бир нечта реклама майдонларига эга бўлган, призмаларнинг ҳаракати туфайли рекламанинг автоматик ўзгаришини (айланишини) таъминлайдиган техник восита;

проекцион конструкциялар — тасвирларни ерга, девор текислигига ва ҳажмда такрорлашга мўлжалланган конструкциялар;

ташқи реклама объектини (конструкциясини) жойлаштириш — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган техник воситаларни ўрнатиш ёки ташқи рекламани жойлаштиришга махсус мўлжалланмаган, бироқ уни жойлаштиришда (тарқатишда) ишлатиладиган техник воситада жойлаштириш (тарқатиш);

тортиб боғланадиган реклама объекти — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва бинолар (конструкциялар), алоҳида турган устунлар, бино ташқарисидаги тўсиқлар ўртасида ўрнатилган бир ёки икки реклама майдонлари эга бўлган техник восита;

реклама майдони — ташқи реклама, шу жумладан вақтинча бириктирилган элементларнинг сиртини қўллаш (кўпайтириш) учун ишлатилиши мумкин бўлган ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) юзаси;

маҳсулот, иш, хизмат намунаси — маҳсулот, иш натижаси, натурал кўринишдаги хизматлар, унинг тасвири ва макети ёки ташқи кўринишига кўра айнан ўхшаш товарлар, ишлар натижаси, хизматлар нусхаси;

кичик форматдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — 2,19 кв. метргача хажмга эга бўлган объектлар;

ўрта ўлчамдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ҳажми 2,2 дан 12 кв. метргача бўлган объектлар;

катта форматдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ҳажми 12 дан 18 кв. метргача бўлган объектлар;

жуда катта форматдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ҳажми 18 кв. метрдан ортиқ бўлган восита;

байроқли конструкция — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган техник восита бўлиб, ерга, бинонинг (иншоотнинг) юзасига, алоҳида турган устунга ёки бино (иншоот) ташқарисидаги тўсиққа, шаҳар ёруғлик устунларига қотириладиган ва флагштокка маҳкамланган мато кўринишидаги бир неча реклама майдонидан ташкил топган яхлит композиция ҳисобланади;

билборд — ташқи реклама жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган, ер участкасида жойлаштирилган ва бир ёки бир нечта текис реклама майдончаларига эга бўлган техник восита;

видео экран — ташқи рекламани жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган, ерга, бинонинг (иншоотнинг) юзасига, алоҳида турган устунга ёки бино (иншоот) ташқарисидаги тўсиққа қотириладиган ва дисплей ёки экран кўринишидаги реклама майдонига эга бўлган техник восита;

электрон дисплейлар — юқори технологияли конструкциялар бўлиб, ёруғлик диодлари, ёруғлик лампалари ва бошқа ёруғлик манбалари ҳисобига экранда тасвирлар ҳаракатини таъминлаш учун мўлжалланган.

4. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги реклама ва ахборот конструкцияларини ўрнатишга рухсат этилади:

пештахта — бино ва иншоотларнинг олди ёки ташқи томонида, фақатгина корхона жойлашган ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган манзилда, корхона тўғрисидаги маълумотлар ёзилган маълумот конструкцияси;

ахборот кўрсаткичи — алоҳида турадиган кичик форматдаги реклама конструкцияси бўлиб, объект номи ва унинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун фойдаланилади;

ахборот конструкцияси (ахборот стенди, эълонлар доскаси) — аҳолига маълумот етказиш функциясини бажарувчи конструкция бўлиб, реклама ҳисобланмайди ва ушбу Қарор талабларига жавоб беради. Ахборот конструкцияларига, шунингдек, алоҳида жойлашган ва белгиланган талабларга жавоб берувчи конструкциялар ҳам киради.

Реклама конструкциялари:

алоҳида жойлашган стационар ёки мобил реклама конструкциялари:

бино, қурилиш, иншоотлардаги реклама конструкциялари:

вақтинча реклама конструкциялари.

5. Алоҳида жойлашган стационар реклама конструкциялари ер участкаларида жойлаштирилади ҳамда қуйидаги турларга бўлинади:

шитли реклама конструкцияси — турли форматдаги реклама конструкциялари бўлиб, реклама жойлаштириш учун ташқи сиртга эга ва бетонли асос, каркас ва ахборот учун майдондан ташкил топган.

Реклама конструкцияси ахборот майдони ўлчами унинг томонлари умумий майдони билан аниқланади.

Шитли реклама конструкциясининг ахборот майдони қуйидагича бўлиши мумкин:

ахборот майдони сирти (статик ахборот майдони) ҳаракатсиз тасвирлар, ҳамда ташқи ва ички ёритгичларга эга бўлиши;

тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими (скроллер ахборот майдони) ёки ҳаракатли панеллар тизими (призмадинамикли ахборот майдони) — призматронлар, шунингдек, бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш;

видео экранли (электрон) конструкцияларда рекламани намойиш қилиш (электрон ахборот майдони) (LED мониторлари ва бошқалар);

пиллар — ўртача форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, ахборот жойлаштириш учун ташқи сиртга эга ва бетонли асос, каркас ва ахборот учун майдондан ташкил топган. Реклама конструкцияси ахборот майдонининг ўлчами 3 м x 1,4 метрни ташкил этади. Пиллар ахборот майдони унинг уч томони йиғиндиси билан аниқланади. Реклама конструкциясининг ахборот майдонлари сиртларида ҳаракатсиз тасвирлардан фойдаланиш ёки тасвирлар ҳаракати динамик тизими (роллер тизими) дан фойдаланиш орқали ўрнатишга рухсат берилади;

пилон — ўртача форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, каркас ва ахборот учун майдондан ташкил топган. Бир томонли ва 2 томонли пилонларга рухсат берилади. Пилон ҳар бир томонининг ахборот майдони ўлчамлари 2,8 x 1,4 метрни ташкил этади. Пиллар ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;

сити-формат — кичик форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, каркас ва бир ёки икки ахборот майдонидан ташкил топади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони 1,8 x 1,2 метрни ташкил этади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг икки томони йиғиндиси билан аниқланади. Реклама конструкциясининг ахборот майдонлари сиртларида ҳаракатсиз тасвирлардан фойдаланиш ёки тасвирлар ҳаракати динамик тизими (роллер тизими) дан фойдаланиш орқали ўрнатишга рухсат берилади;

сити-формат плюс — ўрта форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, каркас ва бир ёки икки ахборот майдонидан ташкил топади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони 4,0 x 2,0 метрни ташкил этади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг икки томони йиғиндиси билан аниқланади. Реклама конструкциясининг ахборот майдонлари сиртларида ҳаракатсиз тасвирлардан фойдаланиш ёки тасвирлар ҳаракати динамик тизими (роллер тизими)дан фойдаланиш орқали ўрнатишга рухсат берилади;

сениор (сити-борд) — ўрта форматдаги алоҳида жойлашган, бир ёки икки томонли ахборот майдонидан ташкил топган, ҳар бир томоннинг ахборот майдони ўлчамлари эни 3 — 6 метр ва баландлиги 2-3 метр бўлган реклама конструкцияси. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;

Шитли реклама конструкциясининг ахборот майдони қуйидагича бўлиши мумкин:

ахборот майдони сирти (статик ахборот майдони) ҳаракатсиз тасвирлар, ҳамда ташқи ва ички ёритгичларга эга бўлиши.

тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими (скроллер ахборот майдони) ёки ҳаракатли панеллар тизими (призмадинамикли ахборот майдони) — призматронлар, шунингдек бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш;

видео экранли (электрон) конструкцияларда рекламани намойиш қилиш (электрон ахборот майдони) (LED мониторлари ва бошқалар);

стела — йирик форматдаги, бир ёки бир нечта томонли, айланали горизонтал жойлашган ахборот майдонларидан ташкил топган, умумий ахборот майдони ўлчамлари эни 1,2 — 2 метр ва баландлиги 3 — 15 метр бўлган алоҳида вертикал турувчи реклама конструкцияси. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;

байроқли композиция — ер майдонида ўрнатиладиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, флагшток (устун) ва юмшоқ матодан юборат бўлади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони мато барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;

афишали стенд — пиёдалар йўлакчаси ёки унга туташ ҳудуддаги газонларда жойлашган, бир ёки икки ахборот майдонли, бетонли асос, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган реклама конструкцияси бўлиб, ушбу ахборот майдонлари реклама ва фақатгина театр, кинотеатр репертуарлари, спорт, ижтимоий, маданий-хордиқ, спорт-соғломлаштириш тадбирлари тўғрисидаги маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган;

катта ҳажмли конструкция — йирик элементлар кўринишидаги, нотекис юзаларга эга ностандарт реклама конструкциясидир. Индивидуал лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Катта ҳажмли конструкция ахборот майдони ҳисоб-китоблар асосида аниқланади;

жамоат транспорти ҳаракати тўхташ жойлари таркибига кирувчи реклама конструкцияси — жамоат транспорти ҳаракати тўхташ жойлари таркибида бажарилиб, ер майдонида ўрнатилган реклама конструкцияси ҳисобланади. Павильон конструкциясининг хусусиятларидан келиб чиқиб, бир ёки икки ахборот майдонларидан ташкил топган бўлиши мумкин.

Конструкцияни бир ёки бир неча тасвирлар, мониторлар асосида ўрнатиш, шунингдек, тўхташ жойини тўлиқ реклама конструкцияси сифатида расмийлаштиришга рухсат этилади.

Шаҳар мебель объектлари — киоскалар, ўриндиқлар, қутилар ва архитектура муҳитининг бошқа элементлари.

6. Бино, иморат, иншоотларида жойлаштирилган реклама конструкциялари қуйидаги турларга бўлинади:

брандмауэрли панно — бино, иморат ва иншоотлар деворлари юзасида жойлаштириладиган йирик форматли бир томонли реклама конструкцияси бўлиб, қотириш элементлари, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган бўлади. Брандмауэрли паннони бино, иморат ва иншоотлар карнизидан қисман тепароқда жойлаштиришга рухсат этилади. Брандмауэрли панно қуйидаги турларга бўлинади:

ахборот майдони юзасида ҳаракатсиз тасвирлар бўлган брандмауэрли панно;

видео экранли конструкцияларда рекламани намойиш қилиш орқали яратилган брандмауэр панно (медиа фасадлар, электрон экранлар ва бошқалар). Тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими ёки ҳаракатли панеллар тизими — призматронлар, шунингдек, бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш билан брандмауэр паннони ўрнатиш ва ишлатишга рухсат этилади;

проекцияли ўрнатиш — деворлар юзаларида намойиш этиш учун мўлжалланган реклама конструкцияси бўлиб, проекциялаш ускунаси ва юза (экран) ёки тасвир намойиш этилиши кўзда тутилган кенгликдан ташкил топган бўлади. Тасвир учун ахборот майдони проекцияланаётган деворнинг юзаси орқали кенглик учун ҳисоб-китоб асосида аниқланади.

том усти конструкцияси — индивидуал лойиҳа аосида бажарилган бино, иморат ва иншоотлар карнизларидан тўлиқ юқорида жойлаштиришга рухсат этиладиган йирик ва алоҳида белгилар (харфлар, рақамлар, санъат элементлари, логотоплар) кўринишидаги ёки юзаки реклама конструкцияси бўлиб, қотириш элементлари, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган бўлади. Ахборот майдони ўлчами ҳисоб-китоб асосида аниқланади.

Шитли реклама конструкцияси реклама жойлаштириш учун ташқи юзага эга бўлган турли форматдаги реклама конструкциялари бўлиб, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган бўлади.

Реклама конструкцияси ахборот майдони ўлчамлари унинг барча томонлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

Шитли реклама конструкциясининг ахборот майдони қуйидаги турларда бўлиши мумкин:

ахборот майдони сирти (статик ахборот майдони) ҳаракатсиз тасвирлар, ҳамда ташқи ва ички ёритгичларга эга бўлиши;

тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими ёки ҳаракатли панеллар тизими — призматронлар, шунингдек, бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш;

видео экранли конструкцияларда (LED мониторлари ва бошқалар) рекламани намойиш қилиш;

медиа фасад — бино, иморат ва иншоотлар деворлари юқори қисмида ёки девор сиртига мос металл каркасларда (бино, қурилиш ва иншоотлар ойналарида меди фасад ўрнатилган ҳолларда) жойлаштириладиган индивидуал ёруғлик ўтказувчи реклама конструкцияси бўлиб, ахборот материалларини намойиш этиш имконини беради;

витраж — ойна, эшик ва бино аркаларида ўрнатиладиган конструкция бўлиб, каркас (зарур ҳолларда) ва шаффоф юзалар, шунингдек, ўзи ёпишадиган пленкалардан (зарур ҳолларда) ташкил топади;

маркиза — витрина, иморат, иншоотлар ва бинога кириш эшиклари тепасини ҳимоялаш воситасида реклама маълумотларини акс эттириш орқали бажарилган реклама конструкциясидир. Маркиза бинога маҳкамлаш элементлари, каркас ва реклама-ахборот майдонидан иборат бўлиб, юмшоқ матода ёки қаттиқ жисмда бажарилиши мумкин. Маркиза реклама-ахборот майдони чизилган тасвир ўлчамлари билана аниқланади.

7. Вақтинча реклама конструкциялари қуйидаги турларга бўлинади:

йўл тўсиқлари панноси — маданий-маиший, байрам ёки спорт тадбирларини ўтказиш вақтида спорт трассалари, шаҳар йўллари бўйида стационар йўл тўсиқларида жойлаштириладиган реклама конструкциясидир. Реклама конструкцияси баландлиги тўсиқ устуни ўлчамларидан ортиқ бўлмаслиги керак. Реклама конструкцияси ахборот майдони ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади.

катта ҳажмли конструкция — йирик элементлар кўринишидаги, нотекис юзаларга эга ностандарт реклама конструкциясидир. Индивидуал лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Йирик-кенглик конструкциясининг ахборот майдони ҳисоб-китоблар асосида аниқланади;

қурилиш ўрмонлари, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлар ва фасадлар панноси — қурилиш ва реконструкция жараёнида вақтинчажойлаштириладиган реклама конструкцияси;

мобил реклама конструкцияси — ташкилотлар кўрсатаётган хизматлар тўғрисида маълумотларни ўзида акс эттирувчи ва ушбу Қарор низомларига мувофиқ фойдаланиладиган кўчма конструкция.

8. Ташқи реклама объектларига, шунингдек, махсус ишлаб чиқилмаган, лекин ташқи реклама жойлаштириш (тарқатиш) учун ишлатиладиган (скамейкалар, соябонлар, чодирлар, кичик чакана савдо тармоқлари пунктларида ўрнатилган тўсиқлар, бошқа тўсиқлар, бинолар юзаси ва бошқалар) объектлари, қурилиш тўрлари, дўкон ойналари, жамоат транспортида тўхташ жойлари, шарлар ва бошқалар киради.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу давлат ҳокимияти органлари фаолият кўрсатадиган ҳудудда ташқи реклама учун жойлаштирилиши мумкин бўлган бошқа объектларни (конструкцияларни) тақдим этишга ҳақлидир.

9. Ташқи реклама юридик ёки жисмоний (якка тартибдаги тадбиркорлар) шахслар томонидан амалга оширилади.

10. Республика ҳудудида ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) маъмурий ҳудуддаги мавжуд биноларнинг ташқи меъморий кўринишига мос келиши керак.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига мувофиқ бўлиши керак.

11. Ташқи реклама ва унинг воситаларининг қуйидаги ҳолатларига йўл қўйилмайди:

мувофиқ техник ҳолатда эмаслигига, бинонинг (иншоотнинг) меъморий кўринишига ва ҳудуддаги қурилиш ишларига салбий таъсир этилишига;

йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан ўхшаш кўринишга, тасвирга, овоз эффектига эга бўлмаслиги, уларни кўришга таъсир қилмаслиги, шунингдек, йўлларда транспорт воситалари, пиёда ёки бошқа бир объект бор эканлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги ва шу билан ҳаракат хавфсизлиги даражасини пасайишига;

техник норматив-хуқуқий ҳужжатлар ёки қонунчиликдаги бошқа ҳужжатлар билан белгиланган шовқиннинг мумкин бўлган даражаларидан ошиш;

аҳоли уйлари ойналарига бевосита яқинликда жойлашиш, хонадон эгалари дам олишларига халақит бериши, ташқи реклама ўз ёруғлиги ва акси билан истеъмолчиларга ортиқча ноқулайликлар туғдириши;

йўл-муҳандислик иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда йўл-муҳандислик иншоотлари ўтиш йўллари қисқаришига;

темир йўл линиялари ажралган жойларда, шунингдек, реклама ҳудуди бўлмаган майдонда ўрнатилиши (жойлаштирилиши);

автомобиль йўллари, кўчалар, истироҳат боғлари, хиёбон ва пиёдалар йўлаги юзасида қурилиш материаллари, бўёқлар, йўл чизмаларидан номувофиқ фойдаланган ҳолда жойлаштирилишига;

ташқи реклама объект (конструкция)ларини иншоотларга қотириш ва шу орқали уларнинг мустаҳкамлилига зарар етказиш;

ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг воситаларини ўрнатиш талабларини бузган ҳолда ўрнатиш.

12. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) уларга реклама ёки ахборот хабари ёки тасвирни жойлаштирмасдан ўрнатишга ва фойдаланишга йўл қўйилмайди.

2-боб. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш

13. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

реклама жойининг паспорти;

техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлганда.

Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш зонасида иш олиб боришда, реклама конструкцияси эгаси реклама конструкциясини ўрнатиш ёки демонтаж қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари керак.

14. Ташқи рекламани йўл четидаги махсус ҳудудда ўрнатишга рухсат этилади, бунда ажратувчи йўлакларда ва йўл четидан 1 метр ва ундан кам бўлган масофада жойлашган ташқи реклама объектлари (конструкциялар) ҳайдовчи ва пиёдалар учун кўришни чекламаслиги лозим.

Йўл четида алоҳида турувчи ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда, конструкция четлари йўлнинг қатнов қисмидан ортиқ чиқмаслиги керак.

Автомобиль йўллари оралиғида жойлашган ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) горизонтал узунлиги йўллар оралиғидаги масофа узунлигидан ошмаслиги керак.

Реклама майдонининг пастки четидан йўл қопламаси юзасигача бўлган масофа 5 метрдан кам бўлмаслиги ва техник восита конструкцияси транспорт воситалари хайдовчилари учун кўришни чекламаслиги лозим.

Қуйидаги жойларга ташқи рекламанинг алоҳида турган объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тақиқланади:

троллейбусларнинг алоқа тармоқлари мавжуд бўлганда, уларнинг йўлга чиқиш қисмига;

қатнов қисмида ва пиёдалар йўлакчаларида;

йўл ва кўчалар четларида 5 метрдан паст баландликда;

бевосита туннелларга кириш ва чиқиш жойлари ёнида ва улардан 5 метрдан яқин бўлмаган масофада.

15. Юқори кучланишли электр узатиш линиялари остида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

16. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ва ахборот маълумотларини бино, иншоот ёки уларнинг мажмуасида (том, фасад, деворлар) ўрнатиш биноларнинг меъморий элементларига, меъморий ечимларига, шаҳарсозлик ва ушбу биноларнинг мулкдорларига зиён етказмасдан амалга оширилиши, уларнинг барча ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаслиги, аҳолининг тўлақонли яшаш муҳити, тарихий ва маданий мероси ва меъморий ландшафтини сақлаш ва шакллантиришга ҳисса қўшиши керак.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бинолар, конструкциялар ва конструкцияларнинг ташқи деворларига ёки томларига жойлаштиришда ушбу объектларнинг асосий конструкциялари элементлари техник ҳолатини ҳисобга олиш керак.

Бинолар, конструкциялар, ёки уларнинг мажмуалари (том, фасад, деворлар) юзасига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш жорий даврда ушбу объектларни ўз балансида сақловчи шахс билан келишилган бўлиши керак.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бозор (савдо марказлари) ва савдо майдонлари, шунингдек, бошқа муассасаларнинг очиқ ҳудудларида ўрнатиш ушбу Низом талабларига мувофиқ конструкция эгаси ва уларнинг баланс бўйича эгалари билан ўзаро келишуви орқали амалга оширилади.

17. Реклама конструкциясини ўрнатиш (монтаж қилиш), ундан фойдаланиш ва олиб ташлаш бўйича ишлар конструкция эгаси томонидан ер участкаси, бино ва бошқа мулкнинг мулкдори (балансда сақловчиси) ёхуд ушбу мулк эгаси томонидан ваколатланган шахс билан, электр таъминоти тармоқларига уланганда эса қўриқланадиган зона ҳудудида электр таъминоти линиялари ва ташқи ёритиш тармоқлари ускуналаридан фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

18. Реклама объекти эгасининг рекламаси ҳисобланмайдиган, бозорлар (савдо марказлари), ёқилғи қуйиш шохобчалари, чакана савдо дўконларида ва бошқа объектларда ўрнатилган ва шаҳар муҳитига қаратилган реклама безаклари ташқи реклама ҳисобланади ва мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.

19. Ўлчами 500 кв. сантиметрдан кам бўлган ташқи реклама учун ҳақ ундирилмайди.

3-боб. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида рекламани жойлаштириш

21. Реклама кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида реклама эгаси билан келишувга мувофиқ амалга оширилади ва қуйидаги тарзда жойлаштирилади:

бир неча қисмга (устун оралиғи) эга кўприкларда қисмларнинг узунлиги 15 метрдан ошмаса, реклама битта қисм (устун оралиғи) — битта реклама қоидаси бўйича жойлаштирилади, бунда реклама конструкциясининг узунлиги кўприк қисми узунлигининг 2/3 бўлимини ташкил қилиши лозим;

устун оралиғининг узунлиги 15 метрдан ортиқ бўлган кўприкларда иккита реклама конструкцияси жойлаштирилиши мумкин, бунда кўприкнинг узунлиги 7 қисмга бўлинади, кўприк четидан реклама конструкциясигача бўлган ва реклама конструкциялари ўртасидаги оралиқ устун оралиғи узунлигининг 1/7 қисмига тенг бўлиши, иккита реклама қопламасининг узунлиги кўприк узунлигидан 2/7 қисмича бўлиши керак;

икки ҳаракатланиш йули устида, устунларни туташтирувчи ягона бирикмага эга бўлган кўприкларда, конструкция узунлиги иккала бўлак бўйлаб масофа рухсат этилса, кўприкнинг ярмига тенг бўлиши керак, бунда конструкциянинг кенглиги конструкциянинг юқори қисмидаги кўприкнинг релсидан ошмаслиги керак ва кўприкнинг тузилишидан паст бўлмаслиги керак. Реклама объектларини (конструкцияларини) кенглиги кўприкнинг тузилишидан паст бўлиши ва тўсиқдан 0,1 — 0,3 метрдан ошмаслиги керак.

22. Агар транспорт ҳаракати йўналиши бўйича кўприк панжарасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилган бўлса, реклама фақат қарама-қарши ҳаракат йўналиши устида жойлаштирилади.

Агар транспорт ҳаракати йўналиши бўйича кўприк панжарасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилмаса, унда реклама конструкцияси жойлаштирилиши мумкин.

23. Агар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ томонидан реклама конструкциялари жойлаштирилган кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинса, мазкур жойда илгари ўрнатилган реклама қурилмалари олиб ташланади.

Конструкцияларни демонтаж қилиш иншоот эгаси томонидан амалга оширилади. Бунда, барча ҳаражатлар ташқи реклама воситаси (конструкцияси) эгасига белгиланган тартибда компенсация қилиб берилади.

24. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида ўрнатилган реклама конструкцияларининг металл қисми тескари томонидан муҳофазаланган ва кўприк конструкцияси рангига мос ҳолда бўялган, шунингдек, реклама қопламаси бириккан жойни ёпиб турувчи ҳошияга эга бўлиши керак.

4-боб. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш

25. Осма восита сим арқонли мослама ва бевосита реклама майдонидан иборат. Сим арқонлар устунларга ёки осма восита учун махсус ўрнатилган маҳкамлашнинг техник имкониятига эга бино ва иншоотларга маҳкамланади. Осма воситалар шаҳар ёритиш тармоғи устунларига уланмайди.

Осма воситалар ёритиладиган ҳамда юмшоқ асосли материалдан тайёрланган ёритилмайдиган турларга бўлинади.

Ёритиладиган осма воситалар конструкцияси электр тармоқларида авариявий узилиш қурилмасига эга бўлиши лозим.

27. Йўл устига осма транспарантлар ўрнатишга рухсат этилмайди.

28. Шаҳар электр транспорти ҳаракати ташкил этилган кўчаларга осма транспарантларни жойлаштириш электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигининг барча меъёрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Улар электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлиги тўғрисидаги тартибда қайд этилган баландликда ўрнатилиши зарур.

5-боб. Кўрсаткичларни жойлаштириш

30. Кўрсаткичлар кўринишидаги реклама воситалари — фақат юридик ёки жисмоний шахс ҳақида ахборот бериши, яъни, ушбу корхонанинг эмблемаси ёки фирма белгисини, номини ва мазкур ташкилот жойлашган манзилини акс эттириши мумкин. Корхона, маҳсулот ёки хизматлар тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг мавжудлиги ташқи реклама ҳисобланади.

31. Реклама кўрсаткичлари реклама жойи паспорти олингандан сўнг ўрнатилади.

32. Кўрсаткичлар юридик ва жисмоний шахслар жойлашган жойни акс эттириш учун уларнинг жойлашган жойидан 500 метргача масофага ўрнатилиши мумкин.

36. Кўрсаткичнинг йўл қатнов қисмига яқин қирраси йўлнинг қатнов қисмига чиқмаслиги керак.

7-боб. Реклама-ахборот белгиларини жойлаштириш

8-боб. Ҳажмли-фазовий конструкцияларни жойлаштириш

45. Ҳажмли-фазовий конструкциялардан конструкциянинг ҳам ҳажми, ҳам юзасидан фойдаланган ҳолда реклама ахборотини тарқатиш учун фойдаланилади.

Улар якка тартибдаги лойиҳалар бўйича бажарилади ва ҳар бир алоҳида ҳолатда белгиланган тартибда тасдиқланади.

Бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш шитли қурилмаларни ўрнатиш учун қўйиладиган талабларга (улар билан боғлиқ бўлган ҳолларда) мувофиқ амалга оширилади.

46. Ҳажмли-фазовий конструкцияларда ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

9-боб. Байроқли композиция ва соябонларни жойлаштириш

47. Байроқли композиция — асос ва бир ёки бир нечта флагшток (устунча) ҳамда юмшоқ матодан иборат реклама конструкцияси.

48. Байроқнинг ахборот юзаси майдони матонинг иккала томони юзаси билан белгиланади.

Соябоннинг ахборот юзаси майдони унинг битта томони юзаси билан белгиланади.

10-боб. Том усти конструкцияларини жойлаштириш

50. Том устидаги (том усти конструкциялари) ташқи реклама объектларининг баландлиги бино умумий баландлигининг 1/3 қисмидан ошмаслиги ва электр таъминоти тармоғидан фавқулодда узилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.

51. Биноларда ўрнатилган том усти қурилмалари ахборот юзаси майдонининг тўлов суммасини ҳисоблашда бутун конструкциянинг ташқи габарит ўлчамлари бўйича аниқланади.

Конструкция ўрнатилган жойнинг ижараси бинонинг баланс эгаси билан алоҳида келишув бўйича амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари реклама тарқатувчи билан бинони баланс эгаси ўртасидаги муносабатларга аралашишга ҳақли эмас.

11-боб. Бинолар деворларининг юзасида деворий реклама конструкцияларини қуйидаги кўринишда жойлаштириш

53. Бинолар деворларининг юзасида деворий реклама конструкцияларини жойлаштириш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:

бевосита девор юзасига туширилган тасвир (ахборот юзаси);

деворга маҳкамлаш элементлари, каркас ва ахборот юзасидан иборат конструкция.

54. Деворий паннолар индивидуал лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилади. Деворга маҳкамланувчи қисмларга эга деворий паннолар учун фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида мажбурий тартибда конструкцияни маҳкамлаш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Деворий панно ахборот юзасининг майдони ахборот юзаси каркасининг катталиги билан белгиланади.

12-боб. Витражлар ва проекцияли конструкцияларни жойлаштириш

56. Реклама ахбороти витраж ойнасининг ички томонидан ёки ўзи елимланадиган плёнка ишлатилса, ташқи томондан жойлаштирилади.

57. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг витражларида корхонанинг фаолият йўналишига мос бўлмаган реклама безакларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда ушбу безаклар витраж майдонининг кўпи билан 20 фоизини эгаллаши мумкин. Реклама безаклари 20 фоиздан кўп бўлган тақдирда, реклама деб ҳисобланади ва ўрнатилган тартибда паспортлаштирилиши шарт.

Витраж ахборот юзасининг майдони витринанинг шаффоф юзасига туширилган тасвирларнинг катталиги, шунингдек, витрина ичида жойлаштирилган ҳажмли конструкцияларнинг катталиги билан белгиланади.

58. Проекцияли қурилмаларнинг конструкциялари проекцияловчи қурилма ва ахборот тасвири шаклланадиган юза (экран) ёки ҳажмдан иборат.

59. Ясси тасвирлар учун ахборот юзасининг майдони проекция тушаётган юзанинг катталиги, ҳажмий тасвирлар учун эса ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.

Ахборот юзасининг майдони нур тарқатувчи юзанинг катталиги билан белгиланади.

Бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш қоидаларига алоҳида турган шитли қурилмаларга нисбатан қўйиладиган талаблар уларга доир қисмида амал қилади.

60. Маркиз ахборот майдонининг юзаси тасвир туширилган қисмининг катталиги билан аниқланади.

13-боб. Шаҳар мебель объектларида (тўхташ мажмуалари, тумбалар, таксофонларда) рекламани жойлаштириш

63. Реклама ташувчилар билан бирлаштирилган кўча мебель элементлари деб умумий реклама панеллари билан жиҳозланган шаҳар йўловчи транспортини кутиш павильонлари, шаҳар йўловчи транспорти тўхташ жойларининг кўрсаткичлари, кўча ўриндиқлари, ахлат қутилари, кўча соатлари, таксофон кабиналари, йўловчи ҳаракатини тўсувчи элементлар тушунилади.

Автобус тўхташ бекатлари лойиҳасига қараб, бир ёки бир нечта реклама панеллари билан жихозланиши мумкин. Шунингдек, реклама орқали безатишга йўл қўйилади.

Автобус тўхташ бекатларининг ёпиқ ойна билан тўсилган юзига, йўл қатнов қисмига қараган жойга рекламани жойлаштириш тақиқланади.

64. Реклама панеллари билан жиҳозланган шаҳар йўловчи транспортини кутиш павильонлари мажбурий тартибда ўриндиқ ва шаҳар ахборот лавҳалари билан мажмуада, ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг аризачи томонидан павильонга туташган ҳудудни ободонлаштириш бўйича талабларга риоя этилган ҳолда ўрнатилиши керак.

65. Реклама ташувчилар билан бирлаштирилган кўча мебель элементлари, ёритиш элементлари ташқи ёритиш, электр таъминлаш тармоғига қўшилган тақдирда, электр таъминоти масалалари ва фойдаланилган электр қуввати учун тўлов масалалари ташқи ёритиш тармоғининг электр таъминоти линиялари (ВЛ ва КЛ) муҳофаза зонасига қўйилган барча талабларга риоя этилганда, электр таъминоти корхоналари билан келишилсагина йўл қўйилади.

14-боб. Ташқи реклама ва ахборотнинг мобиль объектлари

67. Шаҳарда корхоналарнинг иш соатларида жойлаштирадиган ташқи реклама ва ахборотнинг вақтинча объектлари, жисмоний шахслар томонидан техник воситаларни ишлатмасдан кўчирилади:

ўз ёритгичига эга бўлмаслиги лозим;

умумий майдони 2 кв. метр, баландлиги 1 метрдан ошмаслиги керак;

реклама қилинаётган объект жойлашган бинонинг олд деворидан 1,5 метргача масофада жойлаштирилиб, йўловчиларга халақит бермаслиги ва ўтиш жойларини тўсиб қўймаслиги керак;

йўлакларда ва кўришга тўсқинлик қилувчи жойларда ўрнатилмаслиги керак;

йўлнинг қатнов қисмидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.

68. Лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларда реклама — чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ишлаш вақтида лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларда ўрнатиладиган ташқи рекламанинг вақтинча воситалари, лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларнинг айрим қисмларини плёнкали ёки бўёқ материаллари билан қопламасидан иборат. Ахборот юзасининг майдони чизилган тасвирнинг катталиги билан белгиланади.

69. Қурилиш ва чакана (кўча) савдоси (ёзги кафелар, кўргазмалар, савдо майдонлари ва қурилган майдончаларининг тўсиқлари) объектларининг вақтинча тўсиқларидаги, шунингдек, бошқа вақтинча тўсиқлардаги реклама ушбу объектларнинг бадиий безагини таъминлаши лозим.

Ушбу объектларни алоҳида қалқонлар, юмшоқ безак ёки узлуксиз лента билан безаш тавсия этилади.

70. Шитли конструкциялар қўлланганда, уларнинг баландлиги тўсиқнинг таянч элементлари баландлигининг 1/2 қисмидан ошиб кетмаслиги керак.

Қурилиш майдончасида иншоотлар (бино қайта таъмирланганда қурилиш ҳавозалари, маиший хоналар, прожекторлар учун мачталар, кранлар ва бошқалар), шунингдек, тўсувчи тур мавжуд бўлса, мазкур Низомда назарда тутилган ташқи рекламанинг бошқа объектларини жойлаштириш мумкин.

71. Қурилиш тўсиқларининг ҳар қандай туридаги реклама — қурилиш объектларини чегараловчи турлар ва тўсиқларнинг бошқа турларидаги тасвир кўринишида ташқи реклама объектлари. Бундай тўсиқларда реклама қурилиш ёки таъмирлаш-тиклаш ишларига рухсатнома мавжуд бўлса, унинг амал қилиш муддати давомида бинонинг ташқи томонида (олд томонида) қурилиш ва тиклаш ишлари бажарилаётганда жойлаштирилади.

15-боб. Реклама атрибутларини жойлаштириш

72. Реклама атрибутларига донасининг ўлчами 0,2 кв. метрдан катта бўлмаган ҳар хил турдаги реклама маҳсулотлари (брелоклар, соябонлар (фақат вақтинча ўрнатиладиганлари), чиқинди ташлаш идишлари (урналар), ўриндиқлар, кулдонлар, канцелярия анжомлари, тақвимлар, майкалар, махсус кийимлар, нишонлар, идишлар, шунингдек, сувенирлар ва фирмалар байроқлари) киради;

Реклама атрибутлари савдо шахобчаларини ва идораларни безашда фирма ва товарлар ҳақида ахборот ташувчи сифатида фойдаланилади.

Реклама атрибутлари корхона эгаси томонидан мустақил равишда жойлаштирилиши мумкин. Улардан ташда реклама воситаларини жойлаштириш тарифи бўйича ҳақ олинмайди. Бунда реклама эгаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган талабларнинг бажарилишига жавобгар бўлади;

Хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташқи безатишнинг бошқа барча турлари, жумладан, донасининг ўлчами 0,2 кв. метрдан катта бўлган сувенирлар ва фирмалар байроқлари, ёритувчи идишлар, бўяш ва фирмали безаш ташқи реклама ҳисобланади.

16-боб. Театр ва концерт афишалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар эълонларини жойлаштириш

73. Театр ва концерт плакатлари, маданий тадбирлар, спорт ва бошқа тадбирлар, турли реклама акциялари учун ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Умумий майдони 2 кв. метрдан кам бўлган театр ва концерт плакатлари ташқи реклама жойлаштириш учун тўловлардан озод этилади.

74. Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) жойлаштирилган театр ва концерт плакатлари, маданий тадбирлар, спорт ва бошқа тадбирлар, турли хил реклама эълонларлари ташқи реклама ҳисобланади.

Театр ва концерт плакатлари, эълонларнинг ташқи кўриниши, эстетик дизайни ва мазмуни белгиланган талабларига мувофиқлиги учун жавобгарлик маданий тадбирлар эгаларига (ташкилотчиларига) юкланади.

75. Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ушбу Низом талабларига мувофиқ равишда бажарилмаса, конструкциялар ташқарисида жойлаштирилган плакатлар ва эълонлар ноқонуний ҳисобланади ва белгиланган тартибда демонтаж қилиниши керак.

76. Ноқонуний жойлаштирилган рекламаларни демонтаж қилиш билан боғлиқ барча харажатлар уларнинг эгалари ҳисобидан қопланади.

17-боб. Ер участкаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) қўйилган талаблар

77. Ташқи реклама воситалари реклама конструкцияларининг техник ҳолати ва дизайнига нисбатан қўйиладиган талабларга мувофиқ ўрнатилади.

78. Ер ости пойдеворларининг баландлиги 50 сантиметрдан ошмаслиги керак, сувоқланган ва жойлашувнинг асосий элементларига мос келадиган рангда бўялган бўлиши керак.

79. Агар пойдевор пиёдалар йўлига, пиёдалар ўтиш жойига тўғри келадиган бўлса ва пойдевор суғориш идишлари устига қўйилган бўлса, пойдевор қўйиш тақиқланади.

80. Қисман чуқурлаштирилган пойдеворнинг 40 сантиметрдан ортиқ чуқурликдаги қисми тупроқ пойдеворига қўйиладиган талабларга мувофиқ қайта ишланиши керак.

81. Ташқи реклама объекти (конструкцияси):

техник босим хавфсизлигининг юқори даражасини ҳамда шамол босими ва фойдаланишда етарлича турғунликни таъминловчи материаллардан тайёрланиши лозим;

лойиҳа ҳужжатлари ва конструкциянинг қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлиши керак.

82. Қурилиш объектининг устуни:

реклама конструкциясининг устуни «0» белгисидан реклама майдонигача камида 5,0 метр баландликка эга бўлиши лозим, бунда реклама қурилмасининг тузилиши транспорт воситалари ҳайдовчиларига зарур кўриш сатҳини таъминлаши керак;

реклама конструкциясининг устунлари қўшимча тиргакларга ёки тортиб боғланувчиларга эга бўлмаслиги керак;

реклама конструкциясининг устуни ташқи кўринишини ёмонлаштирувчи элементларга (пайвандлаш чоклари, занг, шикастларга) эга бўлмаслиги керак.

83. Реклама конструкциясини маҳкамлашнинг ташқи элементлари ҳимоя қопламаси билан ёпилган ва пойдевор рангига мос ҳолда бўялган бўлиши керак.

84. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) реклама майдонига қуйидаги талаблар қўйилади:

реклама майдони ўлчамлари реклама жойининг паспортида кўрсатилган ўлчамларга қатъий мувофиқ бўлиши керак;

конструкциянинг реклама майдони томонлари ўртасида тирқишсиз, реклама қопламасини маҳкамлаш элементлари кўринишини истисно қилувчи ҳошия рамкасига эга бўлиши керак;

бир томонли конструкция эстетик ташқи кўринишни таъминловчи конструкция орт қисмининг металл қопламасига эга бўлиши керак;

боғичларнинг илмоқлари реклама майдонидан ташқарига чиқмаслиги керак;

реклама конструкцияси эгаларининг логотипи, номи ва боғланиш телефонлари ёзилган лавҳачага эга бўлиши керак;

реклама конструкцияси ёритмага эга бўлиши керак;

ўрнатиладиган ёритма уй-жойларнинг деразаларига бевосита яқин жойлашмаслиги, истиқомат қилувчиларнинг тўлақонли дам олишига халақит бермаслиги, йўл ҳаракати иштирокчиларини ёруғлик, жумладан, аксланган ёруғлик билан қамаштирмаслиги лозим;

ташқи реклама объектларини ёритиш учун саноатда ишлаб чиқарилган, электр ва ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ёруғлик асбоблари ишлатилиши лозим. Ёруғлик асбобининг бирикмаси уни реклама конструкцияси билан ишончли уланишини таъминлаб, шамол, қор босимини, тебраниш ва зарбали таъсирларни кўтариши лозим;

ташқи реклама объектларини жойлаштириш йўловчиларга, кўча ва йўловчи йўлакларини тозалашга тўсқинлик қилмаслиги лозим;

шовқин, тебраниш, кучли ёруғлик, электромагнит ва бошқа нурланиш ва майдонларнинг манбаси бўлган ташқи реклама объектларини уй-жойларга яқин ўрнатишга йўл қўйилмайди.

85. Таркибида электротехника ва ёруғлик техникаси ускунаси мавжуд ҳар бир ер усти ташқи реклама воситаси электр қурилмалари Қоидалари талабларига мувофиқ бажарилган ерга уланган қурилмага эга бўлиши керак. Мазкур ерга уланган қурилма, унинг даврий синовлари алоҳида ҳужжатда қайд этилиб, реклама воситаси эгасида сақланиши лозим.

18-боб. Ер участкаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш талаблари

86. Хоч шаклидаги чорраҳаларда мустақил ўрнатиладиган ташқи реклама объектлари (конструкциялар) сони (ҳар бир бурчакда 1 тадан) 4 донадан ҳамда бир хил катта форматдан (18 м2 гача) ошмаслиги керак.

Т шаклидаги чорраҳаларда мустақил ўрнатиладиган ташқи реклама объектлар (конструкциялар) сони (ҳар бир бурчакада 1 тадан ва паралель равишда қарши кўчада 1 тадан) 4 донадан ҳамда бир хил катта форматдан ошмаслиги керак.

Ностандарт шаклдаги чорраҳаларда мавжуд жойлаштирилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида аниқланади.

Бунда ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ёпиб қўймаслиги ва кузатув камераларини ишлаши учун ҳалақит бермаслиги ҳамда асосий йўлга чиқиши таъқиқланади.

87. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) орасидаги масофалар нормативлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

91. Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ер бўлаги ёхуд сунъий иншоот юзаси четида жойлаштирлган барча ташқи реклама объектлар (конструкциялар) йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қатнов қисмига чиқиши таъқиқланади.

19-боб. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

92. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинадиган ҳуқуқларга эга, шунингдек:

реклама тўғрисида шартнома тузиш ҳақида оммавий оферта бериш;

реклама материалларини тақдим этиш ҳажми ва шаклларини мустақил равишда аниқлаш;

қонунчиликда белгиланган тартибда реклама жойлаштиришга рухсат рад этилиши устидан шикоят килиш;

тижорат рекламасини жойлаштиришга буюртма бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда ижтимоий реклама жойлаштириш.

93. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси:

ташқи реклама жойлаштириш учун барча ҳаракатларни «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда бажариши;

реклама воситаларини фақат реклама жойи паспорти асосида жойлаштириши;

ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари белгиланган тартибида бекор қилинган тақдирда, шу жумладан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўз ҳисобидан демонтаж қилиши;

кейинчалик рекламани жойлаштиришдан воз кечилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини бу тўғрида хабардор қилиши ва рекламани жойлаштиришнинг тўланган муддати тугагунга қадар реклама воситасини олиб ташлаши;

реклама конструкцияси ёки реклама қопламаларининг ташқи кўриниши ёмонлашган тақдирда, хабар қилингандан сўнг 3 суткадан кечиктирмаган ҳолда тиклаш ишларини ўтказиши;

реклама воситаларидаги реклама қопламаларининг кўринишини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслиги;

тасдиқланган эскиз, жойлаштириш схемаси ва реклама жойининг паспортига мувофиқ қатъий равишда ажратилган реклама жойидан фойдаланиш ва реклама воситасини ўрнатиши лозим.

20-боб. Якунловчи қоидалар

94. Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга номувофиқ бўлганда;

реклама тарқатишдан бошқа мақсадда фойдаланилганда;

реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаганда;

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига номувофиқ бўлганда;

моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага, шунингдек, туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ҳамда йўлнинг қатнов қисмига чиқариб ўрнатилганда;

ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда;

реклама жойи паспорти эгасининг паспортни ва тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганда;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.

Реклама жойи паспорти бекор қилинган тақдирда, реклама жойининг паспортида кўрсатилган, давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционда сотувга қўйилади.

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси қарордан рози бўлмаган тақдирда, судга шикоят қилиниши мумкин.

Ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқини (паспортини) асоссиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.

97. Ташқи рекламанинг ҳисоби тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан электрон тизим орқали юритилади.

99. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур регламент ташқи реклама объектлари (қурилмалари) хавфсизлигининг техник регламенти талабларига риоя этилишини таъминлаш тартибини белгилаб беради ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, жойлаштириш, ўрнатиш, тўғрилаш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, модернизациялаш, утилизация қилиш муносабатларини тартибга солади ва уларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлигини баҳолайди.

2. Ушбу Регламент қуйидагиларга амал қилади:

ишлаб чиқарилган давлатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатиладиган: ерда, ташқи деворларда, томларда, бино, қурилиш ва иншоотларнинг ташқи томонларида ва конструктив элементларида, шунингдек, бино, қурилиш, иншоотлардан ташқарида жойлашган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига);

бино ва иншоотларнинг функционал белгиларига ҳамда ташқи реклама объектларига (конструкцияларига);

хавфсизлик талабларига зид келмайдиган технологик жараёнлар хавфсизлик талабларини таъминлаш қисмида ерда, ташқи деворларда, томларда, бино, қурилиш ва иншоотларнинг ташқи томонларида ва конструктив элементларида жойлашган, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда, тўғрилашда, таъмирлашда юзага келадиган муносабатларга.

3. Ушбу Регламент қуйидагиларга хавфсизликнинг минимал шартларини белгилайди:

ушбу Регламентнинг 2-бандида келтирилган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига), шунингдек:

механик хавфсизлик талаблари;

инсон саломатлиги учун бино, қурилиш ва иншоотлар ташқарисида ҳаракатланиш ва фаолият юритишнинг хавфсизлик шартлари талаблари;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) утилизация қилиш жараёнида атроф-муҳитга хавфсиз таъсири талаблари;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўз хавфсизлигини таъминлаш ва уларни жойлаштириш, ўрнатиш, тузатиш, маълум ҳудудда, шунингдек, бино, қурилиш ва иншоотларда фойдаланиш хусусиятлари билан боғлиқ ҳудудий жойлаштириш талаблари.

4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — тижорат ва ижтимоий рекламаларни тарқатиш учун мўлжалланган бино, қурилиш ва иншоотлар ташқи деворларига, томларига ва бошқа қисмларига ёки улардан ташқарида ўрнатиладиган ва жойлаштириладиган, алоҳида турадиган ҳамда реклама қилинаётган объектларга бориш йўллари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи шитли қурилмалар, стендлар, тумба, кронштейнли панеллар, девор паннолари (брандмауэрлари), чўзиладиган (тортиб боғланадиган) баннерлар, электрон панеллар (видеоэкранлар), проектли, лазерли ва бошқа техник воситалар. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) капитал қурилиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди;

реклама юзаси (майдони) — рекламани тарқатиш (жойлаштириш) учун мўлжалланган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) юзаси, шунингдек, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник паспорти бўйича ўрнатилган конструкциялар майдони доираларидан четга чиқувчи ўрнатилган юзалар;

ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) электр қурилмаси (кейинги ўринларда электр қурилмаси деб аталади) — ташқи реклама объектлари (конструкциялари) билан ўзаро мос келувчи исталган электр қурилмаси;

фойдаланиш учун масъул — фойдаланиш ҳужжатлари, шунингдек, ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланишда техник хавфсизлик талаблари бажарилишига масъул бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

лойиҳалаш ҳужжатлари — графикли ва матнли ҳужжатлар бўлиб, алоҳида ёки биргаликда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) таркиби ва тузилмаларини белгилаб беради ва уларни ишлаб чиқиш ёки тайёрлаш, назорат қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш учун зарур бўлган, шунингдек, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тайёрлашдан утилизация қилиш вақтигача бўлган даврда уларни хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи чизмалар ва ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади;

ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаси — ташқи реклама жойи паспорти расмийлаштирилган юридик ёки жисмоний шахс;

ташқи реклама объектиларининг (конструкцияларининг) техник паспорти — реклама қурилмаси идентификацияси ва унинг техник хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат ҳужжат.

5. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) шундай хусусиятларга эга бўлиши керакки, ундан фойдаланишда инсонлар ҳаётига, соғлигига ва уларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга хавф туғдирмаслиги керак.

6. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хизмат даври мобайнида механик барқарор ва чидамли бўлиши керак.

2-боб. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигини таъминловчи лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш талаблари

7. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) лойиҳаларини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш давомида ишлаб чиқилаётган буюмнинг мустаҳкамлилик ва бошқа хусусиятларига таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олиши керак.

8. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) лойиҳалари эгаси объектдан фойдаланишнинг бутун даври давомида унинг ҳужжатларини сақлаши ва лойиҳани мукаммаллаштириш билан боғлиқ ҳужжатларга ўз вақтида ўзгаришлар киритилишини таъминлаши лозим.

9. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қисмлари кўрикдан ўтказиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун максимал қулай бўлиши керак.

10. Лойиҳалаштирувчи томонидан зарурат туғилганда лойиҳалаш босқичида қўлланма ишлаб чиқиши лозим, ушбу қўлланмада ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг таркибий қисмларини ўрнатиш, тузатиш, ишга тушириш, тартибга солиш, текшириш ва топшириш ҳамда объект ўрнатиладиган жойда фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

11. Лойиҳа ҳужжатларида ташқи реклама объектларининг (қурилмаларининг) хизмат муддати кўрсатилиши лозим.

12. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник ҳолатини текшириш ундан келгусида фойдаланиш хавфсизлигини, шунингдек эскириш даражасини ва фойдаланиш жараёнида юзага келган носозликлар туфайли лойиҳадан четга чиқиш имкониятларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

13. Ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) электр ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ хавфсизлик талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

14. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ишлаб чиқарувчилар лойиҳа ва конструкторлик ҳужжатларида келтирилган барча техник, технологик ва ташкилий талаблар бажарилишини таъминлаши лозим.

15. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ишлаб чиқарувчиларнинг лойиҳа ҳужжатларидан ҳар қандай четга чиқишига йўл қўйилмайди.

16. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ишлаб чиқаришда қўлланиладиган материаллар конструкция деталларини тайёрлашда ишлатиладиган материаллар сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак.

17. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгалари ундан фойдаланишдан аввал ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) техник паспортини расмийлаштиришга мажбур.

Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник паспорти конструкциядан фойдаланиш бошланган вақтдан уни утилизация қилингунга қадар юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгалари, шунингдек, уларнинг юридик номи ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;

б) ташқи реклама объектлари (конструкциялари) тўғрисидаги маълумотлар:

ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) номи;

ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) лойиҳа ҳужжатлари ёки унинг нусхаси;

электр ўрнатгичлар (мавжуд бўлган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар;

в) ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) техник хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар:

габарит ўлчамлари;

майдони;

қурилма оғирлиги (пойдеворидан ташқари);

пойдевор ўлчамлари;

пойдевор оғирлиги;

г) ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) асосий қисмлари рўйхати, шунингдек, уларнинг номланиши, белгиланиши, миқдори, фойдаланишга топширилган сана;

д) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ва ишга тушириш тўғрисидаги маълумотлар:

ўрнатиш санаси;

конструкциянинг жорий ҳолати кўрсатилган ҳолда ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўрнатиш, тузатиш билан шуғулланган ташкилот номи;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хизмат муддати тўғрисидаги маълумот;

е) ташқи реклама объектини (конструкциясини) текшириш санаси (мавжуд бўлган ҳолда);

ж) ташқи реклама объектида (конструкциясида) текшириш ишларини (мавжуд бўлган ҳолда) олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган мустақил ташкилот номи (текширув лабораториялари, марказлар).

19. Ташқи реклама объектидан (конструкциясидан) фойдаланиш бошлангандан сўнг, конструкция эгаси томонидан конструкция ва унинг қисмлари техник ҳолатига (фойдаланишга) масъул шахс бириктирилиши керак.

20. Ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланишга тегишли хизмат турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.

21. Фойдаланишга масъул қуйидагиларни таъминлаши лозим:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) соз ҳолатда сақлаш;

ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш;

ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ишончли ишлаши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги;

ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

конструкция механизмлари, боғламаларидаги носозлик ҳолатларини ҳисобга олиб бориш, таҳлил қилиш ва текширув ишларини олиб бориш ва носозликлар сабабларини бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

таъмирлаш ва бошқа ишларни, иш майдонини тўсиқлар билан чегаралаш ва хавфсизлик чораларини кўриш орқали амалга ошириш.

22. Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) лойиҳалаш ва фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ техник хизмат кўрсатишда амалга оширилган ишлар, ўзгаришлар тўғрисида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади, бу тўғрисида ташқи реклама объекти (конструкцияси) техник паспортига зарур белгилар қўйилади.

23. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси ташқи реклама объектидан (конструкциясидан) фойдаланиш даври мобайнида тегишли ҳужжатларни (техник паспорт ва унга иловаларни) зиён етказмасдан сақланишини таъминлаши лозим.

24. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник ҳолатини текшириш даврийлиги ваколатли орган томонидан текшириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, беш йилда бир мартадан кам ва икки йилда бир мартадан кўп бўлмаган муддатда белгиланади.

25. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ҳолатини текшириш визуал ва зарурат туғилганда тегишли ускуналар билан назорат қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

26. Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) техник ҳолатини текшириш қуйидагиларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади:

конструкция устунлари ва ердаги асосини деформациялашуви натижасида юзага келган конструкция тузилишидаги ўзгаришлар;

ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш натижасида етказилган зарарларни аниқлаш мақсадида конструкцияни маҳкамлаш ёки унга вақтинча устун вазифасини ўтайдиган деворлар, устунлар ва мосламалар ҳолати;

улагичлар ҳолати ва чўзилувчанлик даражаси;

коррозия (емирилиш) зарарлари даражаси;

пайвандлаш уламалари ҳолати;

конструкция элементларида механик зарарларнинг мавжудлиги;

коррозияга қарши ва бошқа ҳимоя қатламларининг ҳолати;

бетон ва темирбетон буюмлардаги носозликлар ва уларнинг даражаси.

27. Ташқи реклама объектида (конструкциясида) электр қурилмаларидан фойдаланилган бўлса, конструкция эгаси вақти-вақти билан электр қурилмалари техник ҳолатини кўрикдан ўтказилишини таъминлаши лозим.

28. Электр қурилмалари техник ҳолатини текшириш визуал кўрикдан ўтказиш ҳамда унинг электр кўрсаткичларини ўлчаш орқали амалга оширилади ва қуйидагиларни аниқлашни талаб қилади:

ўрнатилган электр қурилмаларининг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган хусусиятларини (ҳимоя воситалари, коммутация аппаратлари) ва кабель линиялари хусусиятларига мувофиқлиги;

кабель линиялари ва аппаратларда носозликларнинг йўқлиги;

ҳимоя ўтказгичларининг мавжудлиги ва тўлиқлиги;

ўзгарувчан ток бўйича тегишли ҳимоя аппаратларининг ишга яроқлилиги;

текширишлар натижасида олинган кўрсаткичларнинг лойиҳа ҳужжатларидаги электр кўрсаткичларига мувофиқлиги.

29. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник ҳолатини текшириш жараёнида деформация, силжиш, эгилиш, устунлар чўкиши, бурчаклар ўзгариши, тебраниш, ёриқлар ва бошқа носозликлар аниқланган ҳолларда, конструкция эгаси ўз кучи ва маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишларини амалга ошириши зарур. Акс ҳолда, аниқланган носозликлар бартараф этилгунга қадар ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш тўхтатилиши лозим.

30. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси зарурат туғилганда, унга тегишли бўлган қурилмани қуйидаги муддатларда ювиши ва тозалаши керак:

тўхташ мажмуаларида ва пиёдалар йўли тўсиқларидаги реклама модулларини — ҳафтада икки марта;

кичик форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) (шаҳар ёруғлик билан таъминлаш устунларидаги кронштейн, кўприкларлардаги конструкциялар, йўл кўрсаткичлари, реклама модулли ўриндиқлар, сити-формат, тумбалар) — бир ойда икки марта;

ўрта форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — икки ойда бир марта;

йирик, ўта йирик ва ностандарт форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — бир йилда икки марта (апрель-март ва август-сентябрь ойларида).

31. Тасвирли реклама конструкцияси босма материалларидаги носозликлар конструкция эгалари томонидан носозлик аниқланиши биланоқ ва (ёки) ваколатли органларининг мурожаатига (хабарномасига) кўра (телефонограмма ва бошқа электрон хабарларига мувофиқ) бартараф этилиши лозим.

32. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тегишли кўринишга келтириш зарурати туғилганда, унинг эгаси конструкцияни ювиши ва бўяши лозим.

33. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси конструкция ташқи кўринишини мувофиқ ҳолатда сақланишини таъминлаши лозим.

Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ташқи кўринишини мувофиқ ҳолатга келтириш уларнинг эгалари томонидан зарурат туғилганда, фавқулодда об-ҳаво (тўфон, кучли ёмғир, қорбўрон ва ҳоказолар) шароитларида эса, уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича иш тартиби тезкор хизматлар ва ваколатли органлар хатлари (телефонограмма ва бошқа электрон хабарномалари) орқали белгиланади.

3-боб. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш ва тузатишда хавфсизлик талаблари

34. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари):

ерда, ташқи деворларда, томда ва бино, қурилиш, иншоотларнинг бошқа таркибий элементларида, ҳимоя экранларида, қурилиш тўсиқларида;

автомобиль йўллари четларида;

айлана йўллар оралиғидаги ўтлоқ ерларда автомобиль йўлларининг ҳаракат қисмидан чиқмаган (ошмаган) узоқликда;

истироҳат боғлари, хиёбон ва пиёдалар йўллари ҳудудларида жойлаштирилиши мумкин.

36. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бино, қурилиш, иншоотлар ташқи деворларида ёки томларида жойлаштиришда реклама конструкцияси маҳкамланаётган объектлар устунлари ёки асослари техник ҳолатининг ёмонлашишига олиб келмаслиги керак.

37. Ташқи реклама ва унинг воситаларини қуйидаги ҳолатларига йўл қўймаслик лозим:

номувофиқ техник ҳолатда бўлиши, бинолар (иншоотлар) ташқи архитектура кўринишини бузилишига;

йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан ўхшаш кўринишга, тасвирга, овоз эффектига эга бўлмаслиги, уларни кўришга таъсир қилмаслиги, шунингдек, йўлларда транспорт воситалари, пиёда ёки бошқа бир объект бор эканлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги ва шу билан ҳаракат хавфсизлиги даражасининг пасайишига;

техник норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки қонунчилик ҳужжатларидаги бошқа нормативлар билан белгиланган шовқиннинг мумкин бўлган даражаларидан ошишга;

аҳоли турар-жой бинолари ойналарига бевосита яқинликда жойлашиш, хонадон эгалари дам олишларига халақит бериши, ташқи реклама ўз ёруғлиги ва акси билан истеъмолчиларга ортиқча ноқулайликлар туғдиришига;

йўл-мухандислик иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда йўл-мухандислик иншоотлари ўтиш йўлларини қисқаришига;

темир йўллари линиялари ажралган жойларда, шунингдек реклама ҳудуди бўлмаган майдонда ўрнатилишига (жойлаштирилишига);

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг воситаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жойлаштириш (қуриш) талабларини бузган ҳолда ўрнатишга;

автомобиль йўллари ва кўчалар юзасига қурилиш материаллари, бўёқлар, йўл чизмаларидан фойдаланиш орқали жойлаштирилишига;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) иншоотларга қотириш ва шу орқали уларнинг мустаҳкамлилига зарар етказишга.

38. Суньий йўл иншоотлари тепасида жойлашган иншоотларда ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўтиш йўли ва унинг тепа кисми оралиғидаги масофани қисқартирмаслиги лозим.

39. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуйидаги ҳолатларда ўрнатишга йўл қўйилмайди:

автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) юзаси (ташқи сирти) ва уларнинг устуни автомобиль йўлларининг ҳаракат қисмига чиқишига;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари)нинг устуни ҳамда кичик ва ўрта ўлчамли форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) юзаси (ташқи сирти) пиёдалар йўлакчасига чиқишига;

катта ва жуда катта хажмдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) устуни реклама юзаси (ташқи сирти)нинг тенг ярми қисмида ўрнатилмаган бўлса;

бино ёки иншоотларнинг томларида, қурилиш баландлиги бинонинг ёки иншоотнинг умумий баландлигининг учдан биридан кўпроғига тенг бўлса;

йўл ҳаракатини ташкил этиш учун мўлжалланган ҳар қандай қурилмаларда, тунги кўча ёритиш устунларида, йўл белгилари ва светофорларда, уларнинг устунларида;

темир йўл кесишмаларида ва аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида жойлашган ер ости тунелларига кириш жойида 50 метрдан кам бўлмаган масофада, аҳоли пунктларида 10 метрдан кам бўлмаган масофада, шунингдек йўл ўтказгичлари тагида;

кўприк ва эстакадалар юриш йўлакларига чиқиш ҳудудларида;

йирик ва ўта йирик форматдаги реклама конструкцияларини эстакада ва кўприкларда;

паст баландликдаги деворларда, дарахтларда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларни) ўрнатиш чизмаларини шакллантириш тартиби тўғрисида

1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер участкаларида шунингдек, биноларда ёки бошқа кўчмас мулк объектларида жойлаштирилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасини шакллантириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси/чизма — ўрнатилишига йўл қўйиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш жойларини белгилайдиган, уларнинг турлари, шакллари, техник тавсифлари, ахборот майдонларининг сатҳи кўрсатилган ҳолдаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда ҳудудий режалаштириш чизмаси асосида ишлаб чиқиладиган ҳужжат;

масъул органлар ва ташкилотлар:

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг (таркиблари бўйича) ҳудудий органлари;

ҳудудлар ва иншоотлардан алоҳида режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги ҳудудий ижара марказлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати;

муҳандислик коммуникация тармоқлари балансда сақловчилари;

реклама жойининг паспорти — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга мулкчилик шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди.

3. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш учун мўлжалланган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг рўйхати, ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) намунавий дизайн кўриниши ҳамда ўлчамлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида киритилади.

Бунда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасини шакллантириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун:

таклифлар ҳар йили 1 октябрдан 31 декабргача «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими орқали қабул қилинади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) томонидан ҳар йили 1 мартга қадар ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шакллантирилади ёки унга ўзгартириш киритилади. Заруратга кўра чизмага ўзгартириш навбатдан ташқари киритилиши мумкин.

Ташаббускорларнинг таклифлари шаҳарсозлик нормалари асосида кўриб чиқилади ва келиб тушган таклифларнинг барчаси ҳам ер участкаларида, мулкдоридан қатъи назар, бино ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш ҳуқуқини бермайди.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкциялари)ни ўрнатиш учун ер участкалари, бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ўз ҳудудларини хатловдан ўтказади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларини хатловдан ўтказиш мақсадида:

а) махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда, кўчмас мулк объектларини кўздан кечиради ва мутахассисларни жалб қилади;

б) ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жойни (геолокация) ва манзилни аниқлаштиради;

в) ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жойларни ва объектларни фотосуратга олади;

г) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) таснифларга ажратади ва бошқа зарур маълумотларни тўплайди.

6. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳудудларнинг алоҳида участкалари (кўчалар, автомобил йўллари, майдонлар ва бошқалар) бўйича ўзаро ҳудудий бўлинмаларга ажратилган кичик схемалардан иборат бўлади.

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда мавжуд биноларнинг ташқи меъморий қиёфасига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаши ҳамда реклама конструкцияларининг турлари ва шакллари, ахборот майдонларининг сатҳи ҳамда реклама конструкцияларининг техник тавсифлари кўрсатилган ҳолда реклама конструкцияларини ўрнатиш хариталарини ўз ичига олган бўлиши керак.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига киритиш учун жойларни электрон тизим орқали қуйидаги масъул орган ва ташкилотлар билан келишиш учун юборилади:

а) ташқи реклама ва ахборот объекти ўрнатилиши режалаштирилаётган жойнинг ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) шаҳарсозлик нормаларига мослиги, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига;

б) ташқи реклама ва ахборот объекти ўрнатилиши режалаштирилаётган жойнинг ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига мослиги бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига;

в) ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жой ва ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича — ташқи реклама ва объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш кўзда тутилган жойни тасарруф этувчи ташкилотларга (тегишлилиги бўйича);

г) ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жой ва ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари, газ қувурлари ҳамда тегишли инфратузилма остида ва/ёки устида жойлашган бўлса, шунингдек, ер участкасини кавлаш ва ёки ер ишларига боғлиқ бошқа ишларни бажариш талаб этилса, бундай ишларни бажариш бўйича — муҳандислик коммуникация тармоқларини тасарруф этувчи ташкилотларга;

д) заруратга кўра тегишли ташкилотларга;

е) алоҳида режим асосида фойдаланадиган бино-иншоотларда ва махсус йўналишларда ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жойларни танлаш бўйича — тегишли ваколатли органларга.

Мазкур банднинг «а-г» кичик бандларида кўрсатилган масъул орган ва ташкилотлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида электрон тизимга тегишли хулосани жойлаштириш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, ташқи реклама ва объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш мумкинлигини келишади ёки келишишни рад этади.

Белгиланган муддатда масъул орган ва ташкилотлар жавоб тақдим этмаган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса олинган ҳисобланади.

Масъул орган ва ташкилотларнинг раҳбарлари ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.

8. Рекламадан ҳоли ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Маданий мерос агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишилади. Бунда:

а) қуйидаги бино ва унинг ёндош ҳудудлари рекламадан ҳоли ҳудудлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган ҳудудлар;

маданий мерос ва диний объектлар;

б) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) рекламадан холи ҳудудлар ер чегарасидан 50 метр ёки ундан кам бўлган масофада жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилмайди. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мазкур кичик бандда назарда тутилгандан 50 метрлик масофани камайтириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан келишиш учун юборилган сўровга тегишли давлат органлари томонидан ўн иш куни ичида хулоса берилиши шарт.

9. Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун жойлар барча тегишли ташкилотлар билан келишувлардан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ишлаб чиқилади.

10. Ишлаб чиқилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан келишилади.

Ижобий келишувдан кейин ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади.

11. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси тасдиқланганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳуқуқи электрон аукционларда жойлаштирилади ёки ЯИДХП орқали белгиланган тартибда реклама жойининг паспортини расмийлаштириш орқали берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) тегишли бўлган:

хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида (кейинги ўринларда — ер участкаларида), шунингдек, транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ҳамда хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш;

илгари берилган ва амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддатини белгилаш;

илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Илгари берилган реклама жойи паспортлари эгалари Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар уларни янги шаклдаги паспортга алмаштириш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топшириши шарт ва ушбу муддатларда янги шаклдаги паспортларга алмаштириш учун ариза топширилмаганда, ушбу паспортлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

2. Реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) томонидан берилади.

Транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бир йил муддатга берилади.

Реклама жойининг паспорти «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида автоматик равишда шакллантирилади.

3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан кўрсатилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

5. Юридик ёки жисмоний шахслар ер участкалардаги, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда реклама жойининг паспорти ушбу шартномаларда белгиланган муддатга берилади, бироқ бу муддат ўн йилдан ошиши мумкин эмас.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун шахсан келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани тўлдиради.

Ариза берувчи давлат хизматидан электрон фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.

Бунда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:

ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) эскиз лойиҳаси (эскиз лойиҳада техник хусусиятлари акс эттирилади ва ўрнатиш манзили ҳамда ўрнатиш чизмасида мавжуд бўлса, реклама жойининг рақами белгиланади);

ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жойнинг охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида);

кадастр ҳужжатлари;

ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотлар мулкдорлари билан тузилган шартномалар (ариза берувчи мулкдор бўлмаган тақдирда);

ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорларининг розилик хати (ариза берувчи мулкдор бўлмаган тақдирда);

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объекти кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасадига ўрнатилиши назарда тутилаётган бўлса);

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлар номидан тузилган шартнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);

б) транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:

автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами;

транспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи;

автомототранспорт воситасининг давлат рақами;

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);

в) илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун:

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома (бунда реклама жойининг паспортида кўрсатилган конструкцияга тури ва ўлчами ўзгартирилган холларда, тўлов ўзгартирилган конструкцияга тўлов тўланади);

бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси (ўрнатилган манзили (мўлжал) ва локацияси кўрсатилган бўлиши шарт);

илгари берилган реклама жойи паспортининг электрон нусхаси ёки автобус бекатлари учун тегишли давлат органи томонидан берилган автобус бекатини ўрнатиш учун асос бўлган ҳужжат (агар паспорт эгаси қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, паспортга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида суд қарори нусхаси);

ташқи реклама ва ахборот конструкцияси тўлиқ кўринишининг орқа ва олд томонини акс эттирувчи (фундаменти ва юқори қисми) охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида);

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда).

Ариза берувчилардан ушбу бандда ва сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Аризада кўрсатилган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиш чизмасига киритилмаган бўлса, ариза ижобий кўриб чиқилган тақдирда, у кейинчалик ўрнатиш чизмасига киритилади.

7. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Илгари берилган паспортлар эгалари мулкчилик шаклидан қатъи назар, реклама ўрнатилган жойнинг паспортини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, паспорт муддатини белгилаш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топширганда давлат хизматлари учун тўлов ундирилмайди.

Ундириладиган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

42,5 фоизи — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент);

39 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи-Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

39,75 фоизи — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент);

39 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади.

8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома тўлдирилгандан сўнг сўровнома автоматик тарзда «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимига (кейинги ўринларда — электрон тизим) юборилади ва ушбу электрон тизим орқали тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига ва Тошкент шаҳрида Департаментга юборилади.

9 1 . Юридик шахсларнинг мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган автотранспорт воситаларига ўзига тегишли товар белгиси, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотлари соддалаштирилган тартибда жойлаштирилади.

Бунда юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш учун хабарномани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Хабарнома ЯИДХПда қабул қилинган вақтдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент хабардор қилинган ҳисобланади ва электрон тизим томонидан реклама жойининг паспорти автоматик равишда шакллантирилади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар, шунингдек, ўзгаларга тегишли товар белгилари тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, шакллантирилган реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақида юридик шахсга асослантирилган хат юборилади.

Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан аризалар ўн беш иш куни ичида (автотранспорт воситаларида ташқи рекламани ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун аризалар беш иш куни ичида) кўриб чиқилади ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади ва уни Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади ёки рад этишга асослар мавжуд бўлганда, расмийлаштириш рад этилади.

Давлат хизматлари маркази реклама жойининг паспорти келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Бунда келиб тушган аризалардаги:

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари;

бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ўн иш кунида электрон тизим орқали тўғрилигини тасдиқлайди ёки рад этади.

Масъул орган ва ташкилотлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни (автотранспорт воситаларида ташқи рекламани ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун тўрт иш куни) ичида электрон тизимга тегишли хулосани жойлаштириш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) паспортини бериш мумкинлигини келишади ёки келишишни рад этади.

Белгиланган муддатда масъул орган ва ташкилотлар жавоб тақдим этмаган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) паспортини бериш мумкинлиги тўғрисида хулоса олинган ҳисобланади.

Бунда масъул орган ва ташкилотларнинг раҳбарлари ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) паспортини бериш бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали (шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга паспортни ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

12. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилган тақдирда, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки Тошкент шаҳрида Департаментдан рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хабарнома Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

13. Реклама жойининг паспортини расмийлаштиришни (унинг муддатини белгилаш ёки янги шаклдаги паспортга алмаштиришни) рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;

ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) тури, кўриниши, жойлашуви ва бошқа жиҳатлари Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низомга ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишинча ўз маъмурий ҳудудларида ишлаб чиқиб тасдиқлаган Ташқи реклама объектлари намунавий тўпламига зидлиги;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги, ҳужжатлар сўровномага асосан тўлиқ тақдим этилмаганлиги, аризада кўрсатилган паспорт бўйича бошқа ариза мавжудлиги ёхуд аризада (иловаларида) ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш бўйича ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига мос келмаслиги;

ваколати бўлмаган шахс томонидан ариза берилганлиги;

илгари берилган реклама жойининг паспортида кўрсатилган эгаси тўғрисидаги маълумотлар, ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) жойлашган жойи (локацияси), ўлчами, тури унинг жорий ҳолатига тўғри келмаслиги (махсус ишчи гуруҳнинг ушбу паспорт ва ҳолат бўйича тегишли ижобий қарори мавжудлиги бундан мустасно) ҳамда охирги беш йил учун ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорлик тўлиқ қопланмаганлиги.

Бунда илгари берилган реклама жойининг паспорти бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорлик ва улар бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар солиштирма далолатномасига асосан ўрганилиб, қарздорлик аниқланганда, реклама жойининг паспорти эгаларига қарздорликни тўлаш учун инвойс ва қўшимча 10 иш кун муддат берилади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

14. Ариза берувчи ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини ёки транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда, транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) паспортини расмийлаштириш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириб беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини олиш бўйича қайта мурожаат қилади.

Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириб бериш бўйича қайта мурожаатни кўриб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштиришда тегишли тўлов ва йиғимлар бўйича реклама жойининг паспорти эгаларига қарздорликни тўлаш учун инвойс ўз муддатида тўланмаганда, ушбу аризалар бўйича реклама жойининг паспорти эгаларига 2024 йил 1 декабрга қадар аризани қайта юбориш имконияти берилади. Бунда илгари берилган инвойсда кўрсатилган қарздорлик суммасига инвойс чиқарилган вақтдан бошлаб, қайта ариза юборилган вақт оралиғидаги ойлар учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган тарифлар миқдорида йиғим миқдори қўшилади

Агар ариза берувчини аризани қайта юбориб, ушбу ариза бўйича юборилган инвойсни ўз муддатида тўламаса, ушбу инвойс суммаси суд тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ундирилади. Реклама жойининг паспортини олиш учун қайта мурожаат рад этилган тақдирда, кейинги мурожаатлар 2025 йил 30 январга қадар юборилиши мумкин ва улар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда кўриб чиқилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўладилар.

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ёки Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат қилади . 2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайди (илгари берилган реклама жойининг паспортини янгилаш бундан мустасно). Мурожаат этганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 1. Марказ ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, ваколатли органга юборилади. 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Автоматик тарзда 3-босқич ваколатли орган а) Илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун: Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига қарздорлик бор йўқлигини ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаларини текшириш учун юборади. 10 иш кун ичида Тегишли хулосалар олиниб, қолган маълумотлар текширилганидан кейин паспортни расмийлаштирилади ёки сўровномага рад жавобини беради; 5 иш куни ичида (тўловлар билан боғлиқ ҳолда қўшимча 10 кунга узайтирилади) б) Ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун: паспортни расмийлаштиради ёки сўровномага рад жавобини беради; 15 иш кун ичида в) автотранспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун: 5 иш кун ичида паспортни расмийлаштиради ёки сўровномага рад жавобини беради. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган паспортни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади; Реал вақт режимида Шартнома оммавий офертаси тасдиқланганда 4-босқич Давлат хизматлари маркази Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 10 дақиқа мобайнида 5-босқич Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади. Мурожаат этганда

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш учун

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи 2. СТИР 3. Ҳисобварағи 4. Жойлашган жойи 5. Телефон рақами 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): II. Ариза берувчи-жисмоний шахс (ЯТТ): 1.Ф.И.О. 2. Биометрик паспорт (идеитификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси, рақами) 3. ЖШШИР 4. СТИР 5. Ҳисобварағи 6. Фаолият тури 7. Яшаш манзили 8. Телефон рақами 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): III. Юридик ёки жисмоний шахслар ер участкаларидаги, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) жойлаштириш учун маълумотлар ва илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Объектнинг жойлашган манзили ва ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами 2. Ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) эскиз лойиҳаси (эскиз лойиҳада техник хусусиятлари акс эттирилади) 3. Ер участкасига, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, кадастр рақами) 4. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объектини кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасад қисмига ўрнатилиши назарда тутилаётган бўлса) 5. Ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгасининг розилик хати (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса) 6. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгаси билан тузилган шартнома (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса) 7. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда) 8. Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жойнинг охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида) IV. Илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун маълумотлар ва илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Объектнинг жойлашган манзили ва ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами 2. Илгари берилган реклама жойи паспортининг электрон нусхаси (агар паспорт эгаси қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, паспортга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида суд қарори нусхаси) 3. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг амалдаги умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объекти кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасад қисмида ўрнатилган бўлса) 4. Техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси (ўрнатилган манзили (мўлжал) ва локацияси кўрсатилган бўлиши шарт) 5. Ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома 6. Ташқи реклама ва ахборот конструкцияси тўлиқ кўринишининг орқа томони ва олди томонини акс эттирувчи (фундаменти ва юқори қисми) охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида) 7. Ер участкасига, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, кадастр рақами) 8. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгаси билан тузилган шартнома (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса) 9. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда) V. Автотранспорт воситаларидаги реклама ва ахборот тўғрисида маълумотлар ва илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами 2. Автотранспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи 3. Автомототранспорт воситасини давлат рақами Ариза берувчининг ЭРИ/имзоси;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 8-ИЛОВА

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисида

1. Ушбу Низом ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тартибини белгилайди.

2. Реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) қарорига мувофиқ демонтаж қилиниши лозим.

Бунда ваколатли давлат органининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори томонидан ихтиёрий равишда демонтаж қилинмаган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.

Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу Низомда кўрсатилган холларда мажбурий демонтаж қилинишидан олдин, демонтаж қилиш куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг веб-сайтларида демонтаж қилиш кунидан икки кун олдин (ушбу Низомнинг 9-банди бундан мустасно) жойлаштирилади ва демонтаж қилинадиган ташқи реклама ва объектларнинг мулкдорлари (эгалари, фойдаланувчилари) тегишли тартибда ёзма хабардор қилинади.

3. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари (шу жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш Департаменти — кейинги ўринларда Департамент) томонидан тегишли ҳужжатлар ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органига киритилади.

4. Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдорини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида ҳамда «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида, шунингдек, мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўзида ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ҳамда унинг мулкдори қидирилаётганлиги ҳақидаги эълон 30 кун давомида жойлаштирилган туради.

Ушбу муддатда мулкдор аниқланмаса, ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ваколатли давлат органининг тегишли қарорисиз мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш учун очиқ танловлар асосида махсус ташкилотларни ёллаш ҳуқуқига эга.

Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ишлари ҳафтанинг иш кунларида соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилиши мумкин.

Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинганида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот томонидан ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори иштирокида далолатнома расмийлаштирилади ва «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақида маълумот жойлаштирилади.

Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) мажбурий тартибда демонтаж қилишда ёки ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори далолатномага имзо қўйишдан бош тортганда, маҳалла фуқаролар йиғини раиси далолатномага бу ҳақида имзо қўяди.

Далолатномада ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мажбурий тартибда демонтаж қилинган санаси, вақти, демонтаж қилиш сабаби, ҳолат бўйича қисқача маълумот, фото суратлар ҳамда сақлаш учун юборилган жой манзили кўрсатилиши шарт.

Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ва ундан кейинги ҳолати бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот жавобгар бўлмайди.

6. Мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) улар демонтаж қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган махсус жойларда сақлаб турилади.

7. Мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдори томонидан демонтаж қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) қайтариш тўғрисида мурожаат қилишга ҳақли. Бунда мулкдор томонидан ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатларни қоплаб берган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорига қайтарилади.

Агар мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлари демонтаж қилинган кундан эътиборан ўттиз кун мобайнида унинг мулкдори томонидан қоплаб берилмаса ва сақланаётган жойидан олиб кетилмаса, ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан сотилиши ёки белгиланган тартибда утилизация қилиниши мумкин. Бунда ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига мурожаат қилган тақдирда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) сотишдан ёки утилизация қилинишидан тушган маблағлар уларни демонтаж қилиш, сақлаш, сотиш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар чегириб ташлаган ҳолда мулкдорга қайтарилади.

8. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, кейинчалик ушбу харажатларни ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорлари ёки сотишдан (утилизациядан) тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

9. Ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) атроф-муҳит, инсон ҳаёти ва транспорт воситаларига хавф туғдирган тақдирда (техник носоз ҳолатдалиги, коммуникация ўтказмаларига зарар келтирганлиги аниқланган ва кечиктириб бўлмайдиган инсон ҳаёти учун хавфли бўлган вазиятларда), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, огоҳлантиришсиз ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинади ҳамда бу ҳақда ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорига икки иш кунидан кечиктирмасдан хабар берилади ва «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақда маълумот жойлаштирилади.

10. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун паспортлари, гувоҳномалари, сертификатлари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бекор қилинган ёки ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ҳолларда, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш чоралари кўрилади.

11. Ушбу Низомда белгиланган тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) жойига ёки ён атрофига ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) такроран ноқонуний ўрнатилганда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан огоҳлантиришсиз мажбурий тартибда демонтаж қилинади. Бунда ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари қўлланилади.

12. Ушбу Низомда белгиланган тартибни бузганлик, қонунчилик талабларига риоя қилмаган холда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатганлиги, шунингдек, демонтаж қилганлиги ва (ёки) демонтаж қилишга кўрсатма (буйруқ) берганлиги учун айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 20 февраль,

104-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/104/0197-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.06.2022 й., 06/22/145/0459-сон; 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 29.03.2024 й., 09/24/165/0251-сон; 01.11.2024 й., 09/24/695/0877-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

UMUMIY TEXNIK REGLAMENTI

NIZOM

MAʼMURIY REG LAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NIZOM

Tashqi reklama bozorini tartibga solish toʻgʻrisida

Tarixiy-shaharsozlik muhiti va tumanlar (shaharlar)ning mavjud binolari meʼmoriy qiyofasini saqlab qolish, reklama konstruksiyalarini oʻrnatish va ulardan foydalanishni tartibga solishni nazorat qilish, tashqi reklama sohasining barcha ishtirokchilari uchun teng huquqlarni taʼminlaydigan tamoyillar va shartlarni shakllantirish maqsadida, shuningdek, Shaharsozlik kodeksi , “ Reklama toʻgʻrisida ”gi va “ Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamenti 5-ilovaga muvofiq;

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmalarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq;

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 7-ilovaga muvofiq;

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish va demontaj qilingan konstruksiyalarni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki,

b) qalbakilashtirilgan hujjatlardan foydalanilgan holda, tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga) olingan pasportlar, guvohnomalar, ruxsatnomalar va huquqni belgilovchi boshqa hujjatlar, shuningdek, tegishli vakolatli organning qarorisiz oʻrnatilgan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) boʻyicha hujjatlarning muddatini uzaytirishga ruxsat berilmaydi va ular haqiqiy emas deb hisoblanadi.

Bunda ilgari sud qarorlari (hukmlari) asosida qalbakilashtirilganlik holati belgilangan hujjatlardan foydalanilgan holda yangi koʻrinishdagi pasport olingan boʻlsa, yangilangan pasport Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tegishli qarorlari bilan bekor qilinadi va reklama joyining pasportini yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirishda tegishli toʻlov va yigʻimlar boʻyicha toʻlangan toʻlovlar va tashqi reklamani joylashtirish huquqi uchun oylik yigʻimlar qaytarilmaydi va ushbu tadbirkorlik subyektining yozma murojaatiga koʻra, unga tegishli boshqa reklama joylari pasportlari asosida tashqi reklamani joylashtirish huquqi uchun oylik yigʻimlar hisobiga olinishi mumkin.

d) milliy bayramlar, xorijiy davlatlar rahbarlarining davlat tashriflari va boshqa davlat tadbirlariga oid axborot tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) joylashtirilganda, tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun yagona oylik yigʻim (keyingi oʻrinlarda — yigʻim) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklarining tegishli qaroriga binoan joylashtirilgan kunlarga mutanosib ravishda kamaytiriladi;

j) mazkur qaror talablariga muvofiq holda bitta reklama joyida bir nechta tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) qurilganligi yoki ular oʻrtasida oraliq masofaga rioya qilinmaganligi hamda ular turli tadbirkorlik subyektlariga tegishli ekanligi aniqlangan taqdirda, ushbu joyga qayta elektron auksion oʻtkazish orqali faqat bitta reklama joyining pasporti beriladi.

3. Belgilansinki, tadbirkorlik subyekti oʻzi egallab turgan bino yoki inshootning tashqi tomonida joylashtirgan nomi va faoliyat turi (ixtisosligi) toʻgʻrisidagi axborot (peshlavha, axborot vositalari va konstruksiyalari), shu jumladan, firma nomi, tovar yoki xizmat koʻrsatish belgisi soni va oʻlchamidan qatʼi nazar, tashqi reklama obyekti hisoblanmaydi hamda ushbu axborot vositasi uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish talab etilmaydi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish uchun beriladigan yer uchastkalarini hamda davlat mulki boʻlgan bino va inshootlarni aniqlash maqsadida hududlarni oʻrganishni;

tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) tizimli monitoring qilishni va ularni noqonuniy joylashtirish holatlarini aniqlashni;

tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) joylashtirilgan ijtimoiy axborotlar hisobini yuritishni;

yoʻlning qatnov qismida joylashgan aholi turar-joy binolarining tashqi qismida (balkon, lodjiya, deraza, eshik va boshqa tarafiga) har qanday turdagi shaxsiy eʼlonlarni joylashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻrishni;

ushbu sohada aniqlangan qonunbuzarlik holatlari boʻyicha tegishli chora koʻrish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining hududiy organlariga takliflar kiritishni taʼminlasinlar.

9 1 . Belgilansinki, “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) doirasida:

a) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita):

elektron tizimga mulk huquqi asosida egalik qiladi va tizim foydalanuvchilaridan kelib tushgan takliflar asosida hamda oʻzining tashabbusi bilan elektron tizimni yanada takomillashtirish va modernizatsiya qilish yuzasidan Toshkent shahar hokimligi qoshidagi Raqamli rivojlanish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament) toʻgʻridan-toʻgʻri buyurtma beradi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa davlat organlari va tashkilotlarining elektron tizimdan samarali foydalanishlarini taʼminlaydi;

tashqi reklama bozori ishtirokchilari, manfaatdor davlat organlari va tashkilotlari hamda elektron tizimning boshqa foydalanuvchilarining elektron tizimdan majburiy foydalanilishi hamda tashqi reklamani joylashtirishni tartibga soluvchi hujjatlarida belgilangan tartib va muddatlarga qatʼiy rioya etishini nazorat qiladi;

b) Departament:

elektron tizim operatori sifatida uni ishlab chiqadi, joriy etadi, shuningdek, texnik jihatdan doimiy ravishda qoʻllab-quvvatlaydi;

elektron tizimdagi maʼlumot va axborotlarning toʻliq saqlanishini va uzluksiz ishlashini, shuningdek, qonunchilikda belgilangan tartibda axborot xavfsizligini taʼminlaydi;

elektron tizimning operatorlik huquqini Qoʻmitaning roziligisiz uchinchi shaxslarga taqdim etilmaslik choralarini koʻradi;

Qoʻmitaning buyurtmasi asosida elektron tizimni takomillashtirish choralarini koʻradi va elektron tizim foydalanuvchilariga doimiy texnik yordam koʻrsatadi.

9 2 . Belgilansinki, elektron tizim doirasida:

tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) oʻrnatish chizmasidagi joylashuvi, egasi haqidagi, oylik yigʻimlar toʻgʻrisidagi va boshqa maʼlumotlar onlayn elektron bazani yuritish orqali tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) hisobi yuritiladi hamda yagona elektron reyestr shakllantirib boriladi;

tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) egalari uchun shaxsiy kabinetlar ochilib, ularning Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi bilan boʻladigan barcha munosabatlari, shu jumladan, reklama eskizlarini ekspertizadan oʻtkazish jarayoni elektron tizim orqali amalga oshiriladi;

tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hamda unga kiritiladigan oʻzgarishlar elektron tizimga kiritiladi;

toʻlovlar faqat elektron tizim orqali oʻtkaziladi va ularning billingi yuritiladi;

elektron tizimda real vaqt rejimida tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun ruxsat berish jarayonlarining bosqichlari, faollik holati monitoring qilinadi;

transport vositalarida joylashtiriladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini joylashtirish namunaviy eskizlari va oʻrnatish tartiblari kiritiladi;

elektron tizim orqali berilgan reklama joylarining pasportlari reyestri yuritiladi.

9 3 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2023-yil 1-dekabrdan boshlab:

a) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmalari, shuningdek, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan koʻrib chiqilib, maʼqullangandan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi;

b) tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish hamda unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun yagona oylik yigʻim miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari tomonidan belgilangandan boshlab 15 kundan keyin kuchga kiradi;

v) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish tartibi hamda ularga qoʻyiladigan talablar va texnik reglament tasdiqlangandan soʻng bir yil ichida tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) belgilangan yangi tartibga moslashtiriladi;

g) tashqi reklama va axborot obyektlariga (konstruksiyalariga) reklamani joylashtirish va reklama joyining pasportida koʻrsatilgan yer uchastkasidan, binodan yoki inshootdan vaqtincha foydalanish imkoni boʻlmagan taqdirda, mahalliy hokimliklar yozma koʻrsatmasiga koʻra ushbu obyektni reklama qoʻyilishi toʻxtatilgan va boshlangan oylar uchun yigʻimni toʻlashdan ozod qilgan holda, vaqtincha demontaj qilish tartibi joriy etiladi;

d) yer uchastkasida qurilish ishlari hamda binolar va inshootlarda rekonstruksiya-taʼmirlash ishlari tugallanganidan soʻng yoki tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) demontaj qilinishiga sabab boʻlgan boshqa sabablar bartaraf etilganidan keyin tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) avvalgi joyiga oʻrnatish imkoniyati mavjud boʻlmasa, amaldagi tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasidan chiqarib tashlanadi va tegishli reklama joyining pasporti bekor qilinib, ushbu obyekt egasiga uning tanloviga koʻra kelgusida elektron auksion orqali olingan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) boʻyicha tegishli muddatga yigʻimni toʻlashdan ozod qilish yoʻli bilan ham kompensatsiya qilinishi mumkin.

9 4 . Toshkent shahar hokimligining tashqi reklamani joylashtirish sohasiga oid vazifalarni samarali amalga oshirish maqsadida Departamentga quyidagi vazifalar yuklansin va vakolatlar berilsin:

davlat mulki boʻlgan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquqni olish uchun yagona elektron savdo maydonchasi orqali ochiq elektron auksionlar asosida tanlovlar oʻtkazilishi;

reklamaga oid faoliyat subyektlariga tashqi reklama va axborot obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanish bilan bogʻliq hujjatlar va materiallarni belgilangan muddatlarda taqdim etishga doir soʻrov yuborilishi;

qonunchilikka muvofiq tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) reklama joylari pasporti berilishi hamda mulkchilik shaklidan qatʼi nazar yer uchastkalariga, binolarga va inshootlarga tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun shartnomalar tuzilishi;

Toshkent shahar hokimining qarori bilan Toshkent shahar hokimligiga tashqi reklama sohasida yuklangan boshqa vazifalar ham amalga oshirilishi mumkin.

9 5 . Belgilansinki:

a) 2023-yil 1-dekabrdan boshlab:

yigʻim toʻlovlari billing tizimi orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga amalga oshiriladi;

tadbirkorlik subyektlari tomonidan reklama joyining pasportini boshqa tadbirkorlik subyektlari nomiga qayta rasmiylashtirish taqiqlanadi;

elektron auksion yakuniga koʻra gʻolib deb topilgan ishtirokchi besh ish kunida yigʻimning uch oylik miqdorini oldindan toʻlashi hamda jismoniy shaxs gʻolib deb topilgan taqdirda, belgilangan tartibda yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti sifatida davlat roʻyxatidan oʻtishi shart;

yagona elektron savdo maydonchasi operatori tomonidan elektron auksion yakuniga koʻra gʻolib deb topilgan ishtirokchining nomi, STIRi va boshqa rekvizit maʼlumotlari elektron tizimga avtomatik ravishda yuborilishi shart;

b) video ekranli (elektron displeyli) tashqi reklama obyektlarini masofaviy boshqarish boʻyicha tadbirkorlik subyektlarining maxsus platformalari elektron tizimga integratsiya qilinadi. Bunda mazkur maxsus platformalar “Kiberxavfsizlik markazi” DUKda kiberxavfsizlik talablariga muvofiq kompleks ekspertizadan oʻtkazilgan boʻlishi lozim;

v) ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirishda tegishli toʻlov va yigʻimlar boʻyicha toʻlanmagan qarzdorlik summasi aniqlanganda tegishli davr uchun qarzdorlik Toshkent shahrida reklama maydonining (sathining) bir kvadrat metr uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 foizi va boshqa hududlarda 5 foizi miqdorida hisoblanadi. Bunda Toshkent shahrida yuqori texnologiyali konstruksiyalar (LED ekran) uchun 3 koeffitsiyent va boshqa hududlarda 2 koeffitsiyent qoʻllaniladi;

9 6 . Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz maʼmuriy hududi doirasida:

a) yuqori texnologiyali tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) yangi turlarini oʻrnatish hamda ulardan foydalanishni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi;

b) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmalarini, joylashtirish tartibini, oraliq masofalarini, turlari va ularga qoʻyiladigan boshqa talablarni oʻzlari ishlab chiqib tasdiqlaydi va tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) namunaviy toʻplami asosida belgilaydi;

v) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hamda unga kiritiladigan oʻzgartishlarni oʻzlarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boradi;

g) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish uchun yer uchastkasining tijorat qiymatini aks ettiruvchi hududlarning zonalar boʻyicha taqsimotini tasdiqlaydi;

d) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda tegishli tashkilot va idoralar vakillaridan iborat maxsus ishchi guruhlar tuzadi. Bunda maxsus ishchi guruhlar:

kamida olti oyda bir marta barcha turdagi tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) ushbu qaror talablariga muvofiqligi yuzasidan xatlovdan oʻtkazishni hamda joylashtirilgan tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) qonunchilik talablariga muvofiqligini oʻrganishni taʼminlaydi;

reklama joyi pasportlaridagi texnik xatoliklarni bartaraf qilish maqsadida ularga oʻzgartirishlar kiritish, ariza beruvchilar tomonidan berilgan arizalarda xatoliklar yoki nomuvofiqliklar pasport yangilab berilganidan keyin aniqlanganda va reklama joyi pasportini yangilab berishda toʻlov hisob-kitobida xatolik yoki nomuvofiqlik boʻlganda, ularni bartaraf qilish (toʻlovni kamaytirish, koʻpaytirish, toʻlovchining arizasiga asosan toʻlovni unga tegishli boshqa reklama joyi pasporti uchun toʻlanadigan yigʻimlar hisobiga oʻtkazish yoki kelajakdagi tashqi reklama obyektini joylashtirish uchun yigʻimlar hisobiga olish) toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;

eski turdagi reklama joyi pasportlarini yangilash jarayonida vujudga kelayotgan nizoli masalalar boʻyicha belgilangan tartibda nazarda tutilmagan asosli holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, tadbirkor foydasiga qaror qabul qilishga haqli.

Maxsus ishchi guruhga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan boshqa vakolatlar ham berilishi mumkin. Maxsus ishchi guruh qarorlari yigʻilish bayonnomasi koʻrinishida rasmiylashtiriladi.

e) maxsus ishchi guruhlarning bergan xulosalari tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun berilgan reklama joyining pasportlarini (yoki unga tenglashtirilgan hujjatlarni) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tegishli qarorlari bilan bekor qilish uchun asos boʻladi.

Bunda maxsus ishchi guruhlarning tegishli xulosalariga koʻra xulosa olingan kundan boshlab bir oy ichida reklama joyining pasportlari (yoki unga tenglashtirilgan hujjatlar) quyidagi hollarda bekor qilinadi:

tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamentida nazarda tutilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda;

reklama tarqatishdan boshqa maqsadda foydalanilganda;

reklama joyining pasporti berilgan kundan eʼtiboran olti oy ichida oʻrnatilmaganda;

tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga nomuvofiq boʻlganda yoki unga kiritilmaganda;

oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda;

tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun berilgan reklama joyining pasporti (yoki unga tenglashtirilgan hujjatlar) qalbakilashtirilganda yoki asossiz oʻzlashtirilganda yoxud bir shaxsning nomiga rasmiylashtirilib, boshqa shaxs tomonidan foydalanilayotganda yoki vakolatga ega boʻlmagan organ tomonidan berilganda;

tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan qarzdorlikni qoplash majburiyati pasport egasi tomonidan bajarilmaganda;

qonunchilikda belgilangan boshqa holatlarda;

j) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari reklama joyi pasportlarini bekor qilish toʻgʻrisida tadbirkorlik subyektlarini quyidagi tartibda xabardor qiladi:

qaror loyihalarini qabul qilishdan 15 (oʻn besh) kun oldin ularni maxsus veb-saytlarga joylashtiradi va tadbirkor joylashgan manzilga (yuridik manziliga) yozma xabarnoma yuboradi;

qaror qabul qilinganidan keyin qarorni uch ish kuni ichida maxsus veb-saytlarga joylashtiradi va tadbirkor joylashgan manzilga (yuridik manziliga) qarorning yozma koʻchirma nusxasini yuboradi.

9 7 . Reklamaga oid faoliyat subyektlariga reklama toʻgʻrisidagi qonunchilikni qoʻllash masalalari boʻyicha tushuntirishlar berish va ular tomonidan reklama toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilish holatlarini aniqlash va bartaraf etish choralarini koʻrish boʻyicha Qoʻmita huzuridagi “Raqamli transformatsiya va autsorsing markazi” davlat muassasasiga qoʻshimcha vakolatlar berilsin.

9 8 . Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish huquqini beruvchi pasport egasi tomonidan uni ixtiyoriy ravishda bekor qilish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron ariza yuborilishi mumkin.

Bunda elektron tizimda reklama joyining pasporti avtomatik ravishda bekor qilinadi va tegishli maʼlumotlar soliq organlariga yuboriladi.

9 9 . Belgilansinki, qisqa muddatli tashqi reklama obyektlarini joylashtirish muddati qurilish obyektlari uchun qurilish yakunlanguniga qadar, bayram va boshqa tadbirlar uchun esa 30 kalendar kundan oshmagan muddatga reklama joyining pasportida belgilanadi.

9 10 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq reklama munosabatlarini tartibga soladigan hududiy “dizayn-kod”larni ishlab chiqish va ularga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi qarorlar keng jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazilgan holda, shu jumladan, Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portalida joylashtirish orqali belgilangan tartibda qabul qilinadi va ushbu qarorlar rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi. Bunda “dizayn-kod”larni ishlab chiqish va ularga oʻzgartirish kiritish yuzasidan qabul qilingan qarorlarda rasmiy roʻyxatdan oʻtgan tovar (xizmat koʻrsatish) belgisidan foydalanish imkoniyati nazarda tutiladi.

9 11 . Toshkent shahri hokimligi Savdo-sanoat palatasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda 2026-yil 10-dekabrga qadar Toshkent shahrining “dizayn-kodi” qoidalarining tadbirkorlik subyektlari va ommaviy axborot vositalari ishtirokida keng muhokama qilinishini taʼminlasin va bildirilgan takliflarni inobatga olgan holda, Toshkent shahrining “dizayn-kodi” qoidalariga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashiga kiritsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi:

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmuni va mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi N.Sh. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 1-ILOVA

Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) umumiy joylashtirish, shu jumladan, binolar tashqi qismida oʻrnatish tartibini, shuningdek, shahar yoki hududlar ijtimoiy faolligini, tarixiy-madaniy qiymatini hisobga olgan holda oʻrnatiladigan reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) turlari va koʻrinishlarini, dizaynerlik yechimlari va reklama obyektlari (konstruksiyalari) oʻlchamlarini tavsiyaviy tartibda belgilab beradi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tegishincha oʻz maʼmuriy hududlarida tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish tartibi, turlari va ularga qoʻyiladigan boshqa talablarni oʻzlari ishlab chiqib tasdiqlagan Tashqi reklama obyektlari namunaviy toʻplami asosida belgilash huquqiga ega.

Mazkur Nizom tashqi reklama obyekti boʻlmagan texnik vositalarni joylashtirish jarayonida vujudga keladigan munosabatlarni tartibga solmaydi, bunday obyektlarga:

isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslar toʻgʻrisida axborot joylashtirilgan binolar (konstruksiyalar) tashqarisidagi maʼlumot taxtalari va boshqa texnik vositalar;

reklama hususiyatiga ega boʻlmagan maʼlumotlar taxtasi;

binolar (inshootlar) tashqarisida va yer osti piyodalar oʻtish joylarida (reklama hususiyatiga ega boʻlmagan) faqat afisha va eʼlonlar joylashtirish (tarqatish) uchun moʻljallangan texnik vositalar. Bunday texnik vositalarda afisha va eʼlonlarni joylashtirish qonunchilikka muvofiq ayrim tashkilotlarga yoki fuqarolarga yuklatilgan boʻladi;

savdo obyekti yoki xizmat koʻrsatish obyekti ichki tarafida mahsulotni saqlash, koʻchirish, qadoqlash, namoyish etishga moʻljallangan reklama koʻrinishidagi mebel, inventar, asbob-uskunalar va boshqa texnik vositalar kiradi;

Tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) tashqi reklama joyi pasportini tekshirish imkonini beruvchi maxsus QR-kod boʻlishi shart.

2. Oʻzbekiston Respublikasi hududida tashqi axborot koʻrinishidagi reklama obyektlari (konstruksiyalari), yerda, hududlarda, toʻxtash joylarida, davlat va xususiy binolarda, maʼlumot yetkazish yoki jamoatchilik eʼtiborini mahsulotlar (xizmatlar), obyektlar yoki konstruksiyalar, tadbirlar, tashkilotlar hamda tijorat faoliyatiga yoki turli xil tijorat xabarlariga qaratish uchun ishlatiladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

afisha — konsertlar, spektakllar, sirk dasturlari va boshqa madaniy-koʻngilochar tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumot yetkazuvchi vosita;

vitrajlar — deraza yoki eshiklar va ularning atrofiga, binolar poydevoriga, tik turuvchi, ramka (ishlatilgan hollarda) va shaffof sirtlarga, shuningdek, yopishqoq plyonkadan (ishlatilganda) foydalangan holda oʻrnatiladigan konstruksiyalar;

shahar hududi (aholi punkti yoki boshqa hududlarning muhiti) — maʼmuriy-hududiy birlik chegaralari bilan belgilangan, aholining yashashi va faoliyat yuritishi uchun muhit boʻlib, ishlab chiqarish, ijtimoiy, muhandislik, transport infratuzilmasi, yer usti va osti moddiy obyektlarini oʻz ichiga oladi va tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish uchun tijorat ahamiyatiga ega boʻladi;

zona — aholi yashash punktlarida tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish maydonlarining tijorat qiymatini aks ettiruvchi tasnifiy belgi boʻlib, joylardagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan tasdiqlanadi;

maʼlumot taxtasi — tashkilotning nomi (firma nomi), uning alohida boʻlinmasi, familiyasi, ismi, otasining ismi (yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun), uning ishlash tartibi, axborot maydonida bittadan koʻp boʻlmagan maʼlumotni joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va ishlatiladigan, tegishli tashkilot ishlaydigan binoga (inshootga) kirish yoki eshikning yonidagi bino (inshoot) ustiga oʻrnatilgan texnik vosita;

axborot maydoni — reklama hisoblanmaydigan axborotlar kiritish (harakatli tasvir) uchun ishlatilishi mumkin boʻlgan texnik vosita yuzasi;

yorugʻlik qutisi — tashqi reklamani joylashtirish va undan foydalanish uchun maxsus ishlab chiqilgan texnik vosita boʻlib, yer maydonida, bino (inshoot) yuzasida, toʻsiqlar yoki alohida ustunlarda qotiriladi va ichki yoritgichli bir yoki bir nechta reklama maydonlariga ega;

tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) joylashgan joy — tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) joylashgan koʻchmas mulk, shuningdek, tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) joylashgan (joylashtirilishi kerak boʻlgan) havo boʻshligʻi;

yer usti pannosi — tashqi reklamani joylashtirish uchun moʻljallangan va foydalaniladigan texnik vosita boʻlib, yer (yoʻl) yuzasida tasvirlanadigan reklama maydoniga ega;

devor pannosi — tashqi reklamani joylashtirish uchun maxsus moʻljallangan va foydalaniladigan texnik vosita boʻlib, osma yozuvlarsiz bino tashqarisidagi panjaraga yoki bino (inshoot) devori yuzasiga mahkamlanadi;

eʼlon — yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan boshqa yuridik va jismoniy shaxslar hamda jamoatchilik eʼtiborini jalb qilish maqsadida qoldirilgan, reklama tusiga ega boʻlmagan xabar toʻgʻrisidagi qisqacha maʼlumot;

tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va qoʻllaniladigan vositalar, shuningdek, axborotni aholiga yetkazish vazifasini bajaruvchi texnik vositalar (konstruksiyalar), pilonlar, koʻchma reklama konstruksiyalari (ustun, plakat), prizmatronlar, proyeksiyaviy konstruksiyalar, bilbordlar, videoekranlar, elektron displeylar, axborot obyektlari va boshqa texnik vositalar;

tashqi reklama operatori — tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) reklama maydonlarini uchinchi shaxs tashqi reklamasini joylashtirish (tarqatish) uchun taqdim etuvchi reklama tarqatuvchi;

reklama joyining pasporti — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan beriladigan hujjat boʻlib, ushbu hujjat yuridik va jismoniy shaxslarning tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) unda koʻrsatilgan yer uchastkasiga, binoga yoki inshootga mulk shaklidan qatʼi nazar, oʻrnatish huquqini tasdiqlaydi;

pilon — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va foydalaniladigan texnik vosita boʻlib, ushbu texnik vositaning oʻzaro biriktirilgan karkaslari oʻlchamidagi tekis bir yoki ikki reklama maydoniga ega;

koʻchma reklama konstruksiyasi (ustun, plakat) — binoning (inshootning) yer maydonida, ayvonida, balkonida yoki tomida joylashgan, ammo ularga oʻrnatilmagan va bitta yoki bir nechta reklamaga ega tashqi reklama joylashtirish uchun maxsus ishlab chiqilgan va foydalaniladigan texnik vosita;

prizmatron — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va ishlatiladigan, bir yoki bir nechta reklama maydonlariga ega boʻlgan, prizmalarning harakati tufayli reklamaning avtomatik oʻzgarishini (aylanishini) taʼminlaydigan texnik vosita;

proyeksion konstruksiyalar — tasvirlarni yerga, devor tekisligiga va hajmda takrorlashga moʻljallangan konstruksiyalar;

tashqi reklama obyektini (konstruksiyasini) joylashtirish — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va ishlatiladigan texnik vositalarni oʻrnatish yoki tashqi reklamani joylashtirishga maxsus moʻljallanmagan, biroq uni joylashtirishda (tarqatishda) ishlatiladigan texnik vositada joylashtirish (tarqatish);

tortib bogʻlanadigan reklama obyekti — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va binolar (konstruksiyalar), alohida turgan ustunlar, bino tashqarisidagi toʻsiqlar oʻrtasida oʻrnatilgan bir yoki ikki reklama maydonlari ega boʻlgan texnik vosita;

reklama maydoni — tashqi reklama, shu jumladan vaqtincha biriktirilgan elementlarning sirtini qoʻllash (koʻpaytirish) uchun ishlatilishi mumkin boʻlgan tashqi reklama obyektining (konstruksiyasining) yuzasi;

mahsulot, ish, xizmat namunasi — mahsulot, ish natijasi, natural koʻrinishdagi xizmatlar, uning tasviri va maketi yoki tashqi koʻrinishiga koʻra aynan oʻxshash tovarlar, ishlar natijasi, xizmatlar nusxasi;

kichik formatdagi tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) — 2,19 kv. metrgacha xajmga ega boʻlgan obyektlar;

oʻrta oʻlchamdagi tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) — hajmi 2,2 dan 12 kv. metrgacha boʻlgan obyektlar;

katta formatdagi tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) — hajmi 12 dan 18 kv. metrgacha boʻlgan obyektlar;

juda katta formatdagi tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) — hajmi 18 kv. metrdan ortiq boʻlgan vosita;

bayroqli konstruksiya — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan texnik vosita boʻlib, yerga, binoning (inshootning) yuzasiga, alohida turgan ustunga yoki bino (inshoot) tashqarisidagi toʻsiqqa, shahar yorugʻlik ustunlariga qotiriladigan va flagshtokka mahkamlangan mato koʻrinishidagi bir necha reklama maydonidan tashkil topgan yaxlit kompozitsiya hisoblanadi;

bilbord — tashqi reklama joylashtirish uchun maxsus ishlab chiqilgan va foydalaniladigan, yer uchastkasida joylashtirilgan va bir yoki bir nechta tekis reklama maydonchalariga ega boʻlgan texnik vosita;

video ekran — tashqi reklamani joylashtirish uchun maxsus ishlab chiqilgan va foydalaniladigan, yerga, binoning (inshootning) yuzasiga, alohida turgan ustunga yoki bino (inshoot) tashqarisidagi toʻsiqqa qotiriladigan va displey yoki ekran koʻrinishidagi reklama maydoniga ega boʻlgan texnik vosita;

elektron displeylar — yuqori texnologiyali konstruksiyalar boʻlib, yorugʻlik diodlari, yorugʻlik lampalari va boshqa yorugʻlik manbalari hisobiga ekranda tasvirlar harakatini taʼminlash uchun moʻljallangan.

4. Oʻzbekiston Respublikasida quyidagi reklama va axborot konstruksiyalarini oʻrnatishga ruxsat etiladi:

peshtaxta — bino va inshootlarning oldi yoki tashqi tomonida, faqatgina korxona joylashgan va (yoki) oʻz faoliyatini amalga oshiradigan manzilda, korxona toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yozilgan maʼlumot konstruksiyasi;

axborot koʻrsatkichi — alohida turadigan kichik formatdagi reklama konstruksiyasi boʻlib, obyekt nomi va uning joylashgan joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish uchun foydalaniladi;

axborot konstruksiyasi (axborot stendi, eʼlonlar doskasi) — aholiga maʼlumot yetkazish funksiyasini bajaruvchi konstruksiya boʻlib, reklama hisoblanmaydi va ushbu Qaror talablariga javob beradi. Axborot konstruksiyalariga, shuningdek, alohida joylashgan va belgilangan talablarga javob beruvchi konstruksiyalar ham kiradi.

Reklama konstruksiyalari:

alohida joylashgan statsionar yoki mobil reklama konstruksiyalari:

bino, qurilish, inshootlardagi reklama konstruksiyalari:

vaqtincha reklama konstruksiyalari.

5. Alohida joylashgan statsionar reklama konstruksiyalari yer uchastkalarida joylashtiriladi hamda quyidagi turlarga boʻlinadi:

shitli reklama konstruksiyasi — turli formatdagi reklama konstruksiyalari boʻlib, reklama joylashtirish uchun tashqi sirtga ega va betonli asos, karkas va axborot uchun maydondan tashkil topgan.

Reklama konstruksiyasi axborot maydoni oʻlchami uning tomonlari umumiy maydoni bilan aniqlanadi.

Shitli reklama konstruksiyasining axborot maydoni quyidagicha boʻlishi mumkin:

axborot maydoni sirti (statik axborot maydoni) harakatsiz tasvirlar, hamda tashqi va ichki yoritgichlarga ega boʻlishi;

tasvirlar dinamik oʻzgaruvchan tizimi (roller tizimi (skroller axborot maydoni) yoki harakatli panellar tizimi (prizmadinamikli axborot maydoni) — prizmatronlar, shuningdek, boshqa tasvirlar harakati dinamik tizimi) orqali reklamani namoyish qilish;

video ekranli (elektron) konstruksiyalarda reklamani namoyish qilish (elektron axborot maydoni) (LED monitorlari va boshqalar);

pillar — oʻrtacha formatdagi alohida turadigan reklama konstruksiyasi boʻlib, axborot joylashtirish uchun tashqi sirtga ega va betonli asos, karkas va axborot uchun maydondan tashkil topgan. Reklama konstruksiyasi axborot maydonining oʻlchami 3 m x 1,4 metrni tashkil etadi. Pillar axborot maydoni uning uch tomoni yigʻindisi bilan aniqlanadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydonlari sirtlarida harakatsiz tasvirlardan foydalanish yoki tasvirlar harakati dinamik tizimi (roller tizimi) dan foydalanish orqali oʻrnatishga ruxsat beriladi;

pilon — oʻrtacha formatdagi alohida turadigan reklama konstruksiyasi boʻlib, betonli asos, karkas va axborot uchun maydondan tashkil topgan. Bir tomonli va 2 tomonli pilonlarga ruxsat beriladi. Pilon har bir tomonining axborot maydoni oʻlchamlari 2,8 x 1,4 metrni tashkil etadi. Pillar axborot maydoni uning barcha tomonlari yigʻindisi bilan aniqlanadi;

siti-format — kichik formatdagi alohida turadigan reklama konstruksiyasi boʻlib, betonli asos, karkas va bir yoki ikki axborot maydonidan tashkil topadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni 1,8 x 1,2 metrni tashkil etadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni uning ikki tomoni yigʻindisi bilan aniqlanadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydonlari sirtlarida harakatsiz tasvirlardan foydalanish yoki tasvirlar harakati dinamik tizimi (roller tizimi) dan foydalanish orqali oʻrnatishga ruxsat beriladi;

siti-format plyus — oʻrta formatdagi alohida turadigan reklama konstruksiyasi boʻlib, betonli asos, karkas va bir yoki ikki axborot maydonidan tashkil topadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni 4,0 x 2,0 metrni tashkil etadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni uning ikki tomoni yigʻindisi bilan aniqlanadi. Reklama konstruksiyasining axborot maydonlari sirtlarida harakatsiz tasvirlardan foydalanish yoki tasvirlar harakati dinamik tizimi (roller tizimi)dan foydalanish orqali oʻrnatishga ruxsat beriladi;

senior (siti-bord) — oʻrta formatdagi alohida joylashgan, bir yoki ikki tomonli axborot maydonidan tashkil topgan, har bir tomonning axborot maydoni oʻlchamlari eni 3 — 6 metr va balandligi 2-3 metr boʻlgan reklama konstruksiyasi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni uning barcha tomonlari yigʻindisi bilan aniqlanadi;

Shitli reklama konstruksiyasining axborot maydoni quyidagicha boʻlishi mumkin:

axborot maydoni sirti (statik axborot maydoni) harakatsiz tasvirlar, hamda tashqi va ichki yoritgichlarga ega boʻlishi.

tasvirlar dinamik oʻzgaruvchan tizimi (roller tizimi (skroller axborot maydoni) yoki harakatli panellar tizimi (prizmadinamikli axborot maydoni) — prizmatronlar, shuningdek boshqa tasvirlar harakati dinamik tizimi) orqali reklamani namoyish qilish;

video ekranli (elektron) konstruksiyalarda reklamani namoyish qilish (elektron axborot maydoni) (LED monitorlari va boshqalar);

stela — yirik formatdagi, bir yoki bir nechta tomonli, aylanali gorizontal joylashgan axborot maydonlaridan tashkil topgan, umumiy axborot maydoni oʻlchamlari eni 1,2 — 2 metr va balandligi 3 — 15 metr boʻlgan alohida vertikal turuvchi reklama konstruksiyasi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni uning barcha tomonlari yigʻindisi bilan aniqlanadi;

bayroqli kompozitsiya — yer maydonida oʻrnatiladigan reklama konstruksiyasi boʻlib, betonli asos, flagshtok (ustun) va yumshoq matodan yuborat boʻladi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni mato barcha tomonlari yigʻindisi bilan aniqlanadi;

afishali stend — piyodalar yoʻlakchasi yoki unga tutash hududdagi gazonlarda joylashgan, bir yoki ikki axborot maydonli, betonli asos, karkas va axborot maydonidan tashkil topgan reklama konstruksiyasi boʻlib, ushbu axborot maydonlari reklama va faqatgina teatr, kinoteatr repertuarlari, sport, ijtimoiy, madaniy-xordiq, sport-sogʻlomlashtirish tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini joylashtirish uchun moʻljallangan;

katta hajmli konstruksiya — yirik elementlar koʻrinishidagi, notekis yuzalarga ega nostandart reklama konstruksiyasidir. Individual loyihalar boʻyicha amalga oshiriladi. Katta hajmli konstruksiya axborot maydoni hisob-kitoblar asosida aniqlanadi;

jamoat transporti harakati toʻxtash joylari tarkibiga kiruvchi reklama konstruksiyasi — jamoat transporti harakati toʻxtash joylari tarkibida bajarilib, yer maydonida oʻrnatilgan reklama konstruksiyasi hisoblanadi. Pavilyon konstruksiyasining xususiyatlaridan kelib chiqib, bir yoki ikki axborot maydonlaridan tashkil topgan boʻlishi mumkin.

Konstruksiyani bir yoki bir necha tasvirlar, monitorlar asosida oʻrnatish, shuningdek, toʻxtash joyini toʻliq reklama konstruksiyasi sifatida rasmiylashtirishga ruxsat etiladi.

Shahar mebel obyektlari — kioskalar, oʻrindiqlar, qutilar va arxitektura muhitining boshqa elementlari.

6. Bino, imorat, inshootlarida joylashtirilgan reklama konstruksiyalari quyidagi turlarga boʻlinadi:

brandmauerli panno — bino, imorat va inshootlar devorlari yuzasida joylashtiriladigan yirik formatli bir tomonli reklama konstruksiyasi boʻlib, qotirish elementlari, karkas va axborot maydonidan tashkil topgan boʻladi. Brandmauerli pannoni bino, imorat va inshootlar karnizidan qisman teparoqda joylashtirishga ruxsat etiladi. Brandmauerli panno quyidagi turlarga boʻlinadi:

axborot maydoni yuzasida harakatsiz tasvirlar boʻlgan brandmauerli panno;

video ekranli konstruksiyalarda reklamani namoyish qilish orqali yaratilgan brandmauer panno (media fasadlar, elektron ekranlar va boshqalar). Tasvirlar dinamik oʻzgaruvchan tizimi (roller tizimi yoki harakatli panellar tizimi — prizmatronlar, shuningdek, boshqa tasvirlar harakati dinamik tizimi) orqali reklamani namoyish qilish bilan brandmauer pannoni oʻrnatish va ishlatishga ruxsat etiladi;

proyeksiyali oʻrnatish — devorlar yuzalarida namoyish etish uchun moʻljallangan reklama konstruksiyasi boʻlib, proyeksiyalash uskunasi va yuza (ekran) yoki tasvir namoyish etilishi koʻzda tutilgan kenglikdan tashkil topgan boʻladi. Tasvir uchun axborot maydoni proyeksiyalanayotgan devorning yuzasi orqali kenglik uchun hisob-kitob asosida aniqlanadi.

tom usti konstruksiyasi — individual loyiha aosida bajarilgan bino, imorat va inshootlar karnizlaridan toʻliq yuqorida joylashtirishga ruxsat etiladigan yirik va alohida belgilar (xarflar, raqamlar, sanʼat elementlari, logotoplar) koʻrinishidagi yoki yuzaki reklama konstruksiyasi boʻlib, qotirish elementlari, karkas va axborot maydonidan tashkil topgan boʻladi. Axborot maydoni oʻlchami hisob-kitob asosida aniqlanadi.

Shitli reklama konstruksiyasi reklama joylashtirish uchun tashqi yuzaga ega boʻlgan turli formatdagi reklama konstruksiyalari boʻlib, karkas va axborot maydonidan tashkil topgan boʻladi.

Reklama konstruksiyasi axborot maydoni oʻlchamlari uning barcha tomonlari yigʻindisi sifatida aniqlanadi.

Shitli reklama konstruksiyasining axborot maydoni quyidagi turlarda boʻlishi mumkin:

axborot maydoni sirti (statik axborot maydoni) harakatsiz tasvirlar, hamda tashqi va ichki yoritgichlarga ega boʻlishi;

tasvirlar dinamik oʻzgaruvchan tizimi (roller tizimi yoki harakatli panellar tizimi — prizmatronlar, shuningdek, boshqa tasvirlar harakati dinamik tizimi) orqali reklamani namoyish qilish;

video ekranli konstruksiyalarda (LED monitorlari va boshqalar) reklamani namoyish qilish;

media fasad — bino, imorat va inshootlar devorlari yuqori qismida yoki devor sirtiga mos metall karkaslarda (bino, qurilish va inshootlar oynalarida medi fasad oʻrnatilgan hollarda) joylashtiriladigan individual yorugʻlik oʻtkazuvchi reklama konstruksiyasi boʻlib, axborot materiallarini namoyish etish imkonini beradi;

vitraj — oyna, eshik va bino arkalarida oʻrnatiladigan konstruksiya boʻlib, karkas (zarur hollarda) va shaffof yuzalar, shuningdek, oʻzi yopishadigan plenkalardan (zarur hollarda) tashkil topadi;

markiza — vitrina, imorat, inshootlar va binoga kirish eshiklari tepasini himoyalash vositasida reklama maʼlumotlarini aks ettirish orqali bajarilgan reklama konstruksiyasidir. Markiza binoga mahkamlash elementlari, karkas va reklama-axborot maydonidan iborat boʻlib, yumshoq matoda yoki qattiq jismda bajarilishi mumkin. Markiza reklama-axborot maydoni chizilgan tasvir oʻlchamlari bilana aniqlanadi.

7. Vaqtincha reklama konstruksiyalari quyidagi turlarga boʻlinadi:

yoʻl toʻsiqlari pannosi — madaniy-maishiy, bayram yoki sport tadbirlarini oʻtkazish vaqtida sport trassalari, shahar yoʻllari boʻyida statsionar yoʻl toʻsiqlarida joylashtiriladigan reklama konstruksiyasidir. Reklama konstruksiyasi balandligi toʻsiq ustuni oʻlchamlaridan ortiq boʻlmasligi kerak. Reklama konstruksiyasi axborot maydoni hisob-kitoblar yordamida aniqlanadi.

katta hajmli konstruksiya — yirik elementlar koʻrinishidagi, notekis yuzalarga ega nostandart reklama konstruksiyasidir. Individual loyihalar boʻyicha amalga oshiriladi. Yirik-kenglik konstruksiyasining axborot maydoni hisob-kitoblar asosida aniqlanadi;

qurilish oʻrmonlari, yangi qurilayotgan va rekonstruksiya qilinayotgan obyektlar va fasadlar pannosi — qurilish va rekonstruksiya jarayonida vaqtinchajoylashtiriladigan reklama konstruksiyasi;

mobil reklama konstruksiyasi — tashkilotlar koʻrsatayotgan xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni oʻzida aks ettiruvchi va ushbu Qaror nizomlariga muvofiq foydalaniladigan koʻchma konstruksiya.

8. Tashqi reklama obyektlariga, shuningdek, maxsus ishlab chiqilmagan, lekin tashqi reklama joylashtirish (tarqatish) uchun ishlatiladigan (skameykalar, soyabonlar, chodirlar, kichik chakana savdo tarmoqlari punktlarida oʻrnatilgan toʻsiqlar, boshqa toʻsiqlar, binolar yuzasi va boshqalar) obyektlari, qurilish toʻrlari, doʻkon oynalari, jamoat transportida toʻxtash joylari, sharlar va boshqalar kiradi.

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu davlat hokimiyati organlari faoliyat koʻrsatadigan hududda tashqi reklama uchun joylashtirilishi mumkin boʻlgan boshqa obyektlarni (konstruksiyalarni) taqdim etishga haqlidir.

9. Tashqi reklama yuridik yoki jismoniy (yakka tartibdagi tadbirkorlar) shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.

10. Respublika hududida oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) maʼmuriy hududdagi mavjud binolarning tashqi meʼmoriy koʻrinishiga mos kelishi kerak.

Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga muvofiq boʻlishi kerak.

11. Tashqi reklama va uning vositalarining quyidagi holatlariga yoʻl qoʻyilmaydi:

muvofiq texnik holatda emasligiga, binoning (inshootning) meʼmoriy koʻrinishiga va hududdagi qurilish ishlariga salbiy taʼsir etilishiga;

yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalari bilan oʻxshash koʻrinishga, tasvirga, ovoz effektiga ega boʻlmasligi, ularni koʻrishga taʼsir qilmasligi, shuningdek, yoʻllarda transport vositalari, piyoda yoki boshqa bir obyekt bor ekanligi toʻgʻrisida taassurot uygʻotmasligi va shu bilan harakat xavfsizligi darajasini pasayishiga;

texnik normativ-xuquqiy hujjatlar yoki qonunchilikdagi boshqa hujjatlar bilan belgilangan shovqinning mumkin boʻlgan darajalaridan oshish;

aholi uylari oynalariga bevosita yaqinlikda joylashish, xonadon egalari dam olishlariga xalaqit berishi, tashqi reklama oʻz yorugʻligi va aksi bilan isteʼmolchilarga ortiqcha noqulayliklar tugʻdirishi;

yoʻl-muhandislik inshootlarida tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishda yoʻl-muhandislik inshootlari oʻtish yoʻllari qisqarishiga;

temir yoʻl liniyalari ajralgan joylarda, shuningdek, reklama hududi boʻlmagan maydonda oʻrnatilishi (joylashtirilishi);

avtomobil yoʻllari, koʻchalar, istirohat bogʻlari, xiyobon va piyodalar yoʻlagi yuzasida qurilish materiallari, boʻyoqlar, yoʻl chizmalaridan nomuvofiq foydalangan holda joylashtirilishiga;

tashqi reklama obyekt (konstruksiya)larini inshootlarga qotirish va shu orqali ularning mustahkamliliga zarar yetkazish;

ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) va uning vositalarini oʻrnatish talablarini buzgan holda oʻrnatish.

12. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) ularga reklama yoki axborot xabari yoki tasvirni joylashtirmasdan oʻrnatishga va foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-bob. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish

13. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:

reklama joyining pasporti;

texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi mavjud boʻlganda.

Transport vositalarining harakatlanish zonasida ish olib borishda, reklama konstruksiyasi egasi reklama konstruksiyasini oʻrnatish yoki demontaj qilishda yoʻl harakati xavfsizligi qoidalariga rioya qilishlari kerak.

14. Tashqi reklamani yoʻl chetidagi maxsus hududda oʻrnatishga ruxsat etiladi, bunda ajratuvchi yoʻlaklarda va yoʻl chetidan 1 metr va undan kam boʻlgan masofada joylashgan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalar) haydovchi va piyodalar uchun koʻrishni cheklamasligi lozim.

Yoʻl chetida alohida turuvchi tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishda, konstruksiya chetlari yoʻlning qatnov qismidan ortiq chiqmasligi kerak.

Avtomobil yoʻllari oraligʻida joylashgan tashqi reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) gorizontal uzunligi yoʻllar oraligʻidagi masofa uzunligidan oshmasligi kerak.

Reklama maydonining pastki chetidan yoʻl qoplamasi yuzasigacha boʻlgan masofa 5 metrdan kam boʻlmasligi va texnik vosita konstruksiyasi transport vositalari xaydovchilari uchun koʻrishni cheklamasligi lozim.

Quyidagi joylarga tashqi reklamaning alohida turgan obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish taqiqlanadi:

trolleybuslarning aloqa tarmoqlari mavjud boʻlganda, ularning yoʻlga chiqish qismiga;

qatnov qismida va piyodalar yoʻlakchalarida;

yoʻl va koʻchalar chetlarida 5 metrdan past balandlikda;

bevosita tunnellarga kirish va chiqish joylari yonida va ulardan 5 metrdan yaqin boʻlmagan masofada.

15. Yuqori kuchlanishli elektr uzatish liniyalari ostida tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-dekabrdagi 1050-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr tarmogʻi xoʻjaligi obyektlarini muhofaza qilish qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.

16. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) va axborot maʼlumotlarini bino, inshoot yoki ularning majmuasida (tom, fasad, devorlar) oʻrnatish binolarning meʼmoriy elementlariga, meʼmoriy yechimlariga, shaharsozlik va ushbu binolarning mulkdorlariga ziyon yetkazmasdan amalga oshirilishi, ularning barcha huquq va qonuniy manfaatlarini buzmasligi, aholining toʻlaqonli yashash muhiti, tarixiy va madaniy merosi va meʼmoriy landshaftini saqlash va shakllantirishga hissa qoʻshishi kerak.

Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) binolar, konstruksiyalar va konstruksiyalarning tashqi devorlariga yoki tomlariga joylashtirishda ushbu obyektlarning asosiy konstruksiyalari elementlari texnik holatini hisobga olish kerak.

Binolar, konstruksiyalar, yoki ularning majmualari (tom, fasad, devorlar) yuzasiga tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish joriy davrda ushbu obyektlarni oʻz balansida saqlovchi shaxs bilan kelishilgan boʻlishi kerak.

Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) bozor (savdo markazlari) va savdo maydonlari, shuningdek, boshqa muassasalarning ochiq hududlarida oʻrnatish ushbu Nizom talablariga muvofiq konstruksiya egasi va ularning balans boʻyicha egalari bilan oʻzaro kelishuvi orqali amalga oshiriladi.

17. Reklama konstruksiyasini oʻrnatish (montaj qilish), undan foydalanish va olib tashlash boʻyicha ishlar konstruksiya egasi tomonidan yer uchastkasi, bino va boshqa mulkning mulkdori (balansda saqlovchisi) yoxud ushbu mulk egasi tomonidan vakolatlangan shaxs bilan, elektr taʼminoti tarmoqlariga ulanganda esa qoʻriqlanadigan zona hududida elektr taʼminoti liniyalari va tashqi yoritish tarmoqlari uskunalaridan foydalanuvchi tashkilot bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

18. Reklama obyekti egasining reklamasi hisoblanmaydigan, bozorlar (savdo markazlari), yoqilgʻi quyish shoxobchalari, chakana savdo doʻkonlarida va boshqa obyektlarda oʻrnatilgan va shahar muhitiga qaratilgan reklama bezaklari tashqi reklama hisoblanadi va mazkur Nizomga muvofiq rasmiylashtirilishi lozim.

19. Oʻlchami 500 kv. santimetrdan kam boʻlgan tashqi reklama uchun haq undirilmaydi.

3-bob. Koʻpriklar va yoʻl oʻtkazmalari panjaralarida reklamani joylashtirish

21. Reklama koʻpriklar va yoʻl oʻtkazmalari panjaralarida reklama egasi bilan kelishuvga muvofiq amalga oshiriladi va quyidagi tarzda joylashtiriladi:

bir necha qismga (ustun oraligʻi) ega koʻpriklarda qismlarning uzunligi 15 metrdan oshmasa, reklama bitta qism (ustun oraligʻi) — bitta reklama qoidasi boʻyicha joylashtiriladi, bunda reklama konstruksiyasining uzunligi koʻprik qismi uzunligining 2/3 boʻlimini tashkil qilishi lozim;

ustun oraligʻining uzunligi 15 metrdan ortiq boʻlgan koʻpriklarda ikkita reklama konstruksiyasi joylashtirilishi mumkin, bunda koʻprikning uzunligi 7 qismga boʻlinadi, koʻprik chetidan reklama konstruksiyasigacha boʻlgan va reklama konstruksiyalari oʻrtasidagi oraliq ustun oraligʻi uzunligining 1/7 qismiga teng boʻlishi, ikkita reklama qoplamasining uzunligi koʻprik uzunligidan 2/7 qismicha boʻlishi kerak;

ikki harakatlanish yuli ustida, ustunlarni tutashtiruvchi yagona birikmaga ega boʻlgan koʻpriklarda, konstruksiya uzunligi ikkala boʻlak boʻylab masofa ruxsat etilsa, koʻprikning yarmiga teng boʻlishi kerak, bunda konstruksiyaning kengligi konstruksiyaning yuqori qismidagi koʻprikning relsidan oshmasligi kerak va koʻprikning tuzilishidan past boʻlmasligi kerak. Reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) kengligi koʻprikning tuzilishidan past boʻlishi va toʻsiqdan 0,1 — 0,3 metrdan oshmasligi kerak.

22. Agar transport harakati yoʻnalishi boʻyicha koʻprik panjarasida yoʻl koʻrsatkichlari oʻrnatilgan boʻlsa, reklama faqat qarama-qarshi harakat yoʻnalishi ustida joylashtiriladi.

Agar transport harakati yoʻnalishi boʻyicha koʻprik panjarasida yoʻl koʻrsatkichlari oʻrnatilmasa, unda reklama konstruksiyasi joylashtirilishi mumkin.

23. Agar Oʻzbekiston Respublikasi IIV YHXB tomonidan reklama konstruksiyalari joylashtirilgan koʻpriklar va yoʻl oʻtkazmalari panjaralarida yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinsa, mazkur joyda ilgari oʻrnatilgan reklama qurilmalari olib tashlanadi.

Konstruksiyalarni demontaj qilish inshoot egasi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda, barcha harajatlar tashqi reklama vositasi (konstruksiyasi) egasiga belgilangan tartibda kompensatsiya qilib beriladi.

24. Koʻpriklar va yoʻl oʻtkazmalari panjaralarida oʻrnatilgan reklama konstruksiyalarining metall qismi teskari tomonidan muhofazalangan va koʻprik konstruksiyasi rangiga mos holda boʻyalgan, shuningdek, reklama qoplamasi birikkan joyni yopib turuvchi hoshiyaga ega boʻlishi kerak.

4-bob. Osma axborot va reklama vositalarini joylashtirish

25. Osma vosita sim arqonli moslama va bevosita reklama maydonidan iborat. Sim arqonlar ustunlarga yoki osma vosita uchun maxsus oʻrnatilgan mahkamlashning texnik imkoniyatiga ega bino va inshootlarga mahkamlanadi. Osma vositalar shahar yoritish tarmogʻi ustunlariga ulanmaydi.

Osma vositalar yoritiladigan hamda yumshoq asosli materialdan tayyorlangan yoritilmaydigan turlarga boʻlinadi.

Yoritiladigan osma vositalar konstruksiyasi elektr tarmoqlarida avariyaviy uzilish qurilmasiga ega boʻlishi lozim.

27. Yoʻl ustiga osma transparantlar oʻrnatishga ruxsat etilmaydi.

28. Shahar elektr transporti harakati tashkil etilgan koʻchalarga osma transparantlarni joylashtirish elektr tarmoqlaridan foydalanish xavfsizligining barcha meʼyorlarini hisobga olgan holda amalga oshirilishi kerak. Ular elektr tarmoqlaridan foydalanish xavfsizligi toʻgʻrisidagi tartibda qayd etilgan balandlikda oʻrnatilishi zarur.

5-bob. Koʻrsatkichlarni joylashtirish

30. Koʻrsatkichlar koʻrinishidagi reklama vositalari — faqat yuridik yoki jismoniy shaxs haqida axborot berishi, yaʼni, ushbu korxonaning emblemasi yoki firma belgisini, nomini va mazkur tashkilot joylashgan manzilini aks ettirishi mumkin. Korxona, mahsulot yoki xizmatlar toʻgʻrisidagi boshqa maʼlumotlarning mavjudligi tashqi reklama hisoblanadi.

31. Reklama koʻrsatkichlari reklama joyi pasporti olingandan soʻng oʻrnatiladi.

32. Koʻrsatkichlar yuridik va jismoniy shaxslar joylashgan joyni aks ettirish uchun ularning joylashgan joyidan 500 metrgacha masofaga oʻrnatilishi mumkin.

36. Koʻrsatkichning yoʻl qatnov qismiga yaqin qirrasi yoʻlning qatnov qismiga chiqmasligi kerak.

7-bob. Reklama-axborot belgilarini joylashtirish

8-bob. Hajmli-fazoviy konstruksiyalarni joylashtirish

45. Hajmli-fazoviy konstruksiyalardan konstruksiyaning ham hajmi, ham yuzasidan foydalangan holda reklama axborotini tarqatish uchun foydalaniladi.

Ular yakka tartibdagi loyihalar boʻyicha bajariladi va har bir alohida holatda belgilangan tartibda tasdiqlanadi.

Bunday turdagi konstruksiyalar va ularni joylashtirish shitli qurilmalarni oʻrnatish uchun qoʻyiladigan talablarga (ular bilan bogʻliq boʻlgan hollarda) muvofiq amalga oshiriladi.

46. Hajmli-fazoviy konstruksiyalarda tashqi reklamani joylashtirishga ruxsatnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

9-bob. Bayroqli kompozitsiya va soyabonlarni joylashtirish

47. Bayroqli kompozitsiya — asos va bir yoki bir nechta flagshtok (ustuncha) hamda yumshoq matodan iborat reklama konstruksiyasi.

48. Bayroqning axborot yuzasi maydoni matoning ikkala tomoni yuzasi bilan belgilanadi.

Soyabonning axborot yuzasi maydoni uning bitta tomoni yuzasi bilan belgilanadi.

10-bob. Tom usti konstruksiyalarini joylashtirish

50. Tom ustidagi (tom usti konstruksiyalari) tashqi reklama obyektlarining balandligi bino umumiy balandligining 1/3 qismidan oshmasligi va elektr taʼminoti tarmogʻidan favqulodda uzilish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

51. Binolarda oʻrnatilgan tom usti qurilmalari axborot yuzasi maydonining toʻlov summasini hisoblashda butun konstruksiyaning tashqi gabarit oʻlchamlari boʻyicha aniqlanadi.

Konstruksiya oʻrnatilgan joyning ijarasi binoning balans egasi bilan alohida kelishuv boʻyicha amalga oshiriladi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari reklama tarqatuvchi bilan binoni balans egasi oʻrtasidagi munosabatlarga aralashishga haqli emas.

11-bob. Binolar devorlarining yuzasida devoriy reklama konstruksiyalarini quyidagi koʻrinishda joylashtirish

53. Binolar devorlarining yuzasida devoriy reklama konstruksiyalarini joylashtirish quyidagi koʻrinishda amalga oshiriladi:

bevosita devor yuzasiga tushirilgan tasvir (axborot yuzasi);

devorga mahkamlash elementlari, karkas va axborot yuzasidan iborat konstruksiya.

54. Devoriy pannolar individual loyihalarga muvofiq amalga oshiriladi. Devorga mahkamlanuvchi qismlarga ega devoriy pannolar uchun foydalanishda xavfsizlikni taʼminlash maqsadida majburiy tartibda konstruksiyani mahkamlash loyihasi ishlab chiqiladi.

Devoriy panno axborot yuzasining maydoni axborot yuzasi karkasining kattaligi bilan belgilanadi.

12-bob. Vitrajlar va proyeksiyali konstruksiyalarni joylashtirish

56. Reklama axboroti vitraj oynasining ichki tomonidan yoki oʻzi yelimlanadigan plyonka ishlatilsa, tashqi tomondan joylashtiriladi.

57. Xizmat koʻrsatish sohasi korxonalarining vitrajlarida korxonaning faoliyat yoʻnalishiga mos boʻlmagan reklama bezaklarini joylashtirishga yoʻl qoʻyiladi. Bunda ushbu bezaklar vitraj maydonining koʻpi bilan 20 foizini egallashi mumkin. Reklama bezaklari 20 foizdan koʻp boʻlgan taqdirda, reklama deb hisoblanadi va oʻrnatilgan tartibda pasportlashtirilishi shart.

Vitraj axborot yuzasining maydoni vitrinaning shaffof yuzasiga tushirilgan tasvirlarning kattaligi, shuningdek, vitrina ichida joylashtirilgan hajmli konstruksiyalarning kattaligi bilan belgilanadi.

58. Proyeksiyali qurilmalarning konstruksiyalari proyeksiyalovchi qurilma va axborot tasviri shakllanadigan yuza (ekran) yoki hajmdan iborat.

59. Yassi tasvirlar uchun axborot yuzasining maydoni proyeksiya tushayotgan yuzaning kattaligi, hajmiy tasvirlar uchun esa hisob-kitob yoʻli bilan aniqlanadi.

Axborot yuzasining maydoni nur tarqatuvchi yuzaning kattaligi bilan belgilanadi.

Bunday turdagi konstruksiyalar va ularni joylashtirish qoidalariga alohida turgan shitli qurilmalarga nisbatan qoʻyiladigan talablar ularga doir qismida amal qiladi.

60. Markiz axborot maydonining yuzasi tasvir tushirilgan qismining kattaligi bilan aniqlanadi.

13-bob. Shahar mebel obyektlarida (toʻxtash majmualari, tumbalar, taksofonlarda) reklamani joylashtirish

63. Reklama tashuvchilar bilan birlashtirilgan koʻcha mebel elementlari deb umumiy reklama panellari bilan jihozlangan shahar yoʻlovchi transportini kutish pavilyonlari, shahar yoʻlovchi transporti toʻxtash joylarining koʻrsatkichlari, koʻcha oʻrindiqlari, axlat qutilari, koʻcha soatlari, taksofon kabinalari, yoʻlovchi harakatini toʻsuvchi elementlar tushuniladi.

Avtobus toʻxtash bekatlari loyihasiga qarab, bir yoki bir nechta reklama panellari bilan jixozlanishi mumkin. Shuningdek, reklama orqali bezatishga yoʻl qoʻyiladi.

Avtobus toʻxtash bekatlarining yopiq oyna bilan toʻsilgan yuziga, yoʻl qatnov qismiga qaragan joyga reklamani joylashtirish taqiqlanadi.

64. Reklama panellari bilan jihozlangan shahar yoʻlovchi transportini kutish pavilyonlari majburiy tartibda oʻrindiq va shahar axborot lavhalari bilan majmuada, oʻrnatish ishlari yakunlangandan soʻng arizachi tomonidan pavilyonga tutashgan hududni obodonlashtirish boʻyicha talablarga rioya etilgan holda oʻrnatilishi kerak.

65. Reklama tashuvchilar bilan birlashtirilgan koʻcha mebel elementlari, yoritish elementlari tashqi yoritish, elektr taʼminlash tarmogʻiga qoʻshilgan taqdirda, elektr taʼminoti masalalari va foydalanilgan elektr quvvati uchun toʻlov masalalari tashqi yoritish tarmogʻining elektr taʼminoti liniyalari (VL va KL) muhofaza zonasiga qoʻyilgan barcha talablarga rioya etilganda, elektr taʼminoti korxonalari bilan kelishilsagina yoʻl qoʻyiladi.

14-bob. Tashqi reklama va axborotning mobil obyektlari

67. Shaharda korxonalarning ish soatlarida joylashtiradigan tashqi reklama va axborotning vaqtincha obyektlari, jismoniy shaxslar tomonidan texnik vositalarni ishlatmasdan koʻchiriladi:

oʻz yoritgichiga ega boʻlmasligi lozim;

umumiy maydoni 2 kv. metr, balandligi 1 metrdan oshmasligi kerak;

reklama qilinayotgan obyekt joylashgan binoning old devoridan 1,5 metrgacha masofada joylashtirilib, yoʻlovchilarga xalaqit bermasligi va oʻtish joylarini toʻsib qoʻymasligi kerak;

yoʻlaklarda va koʻrishga toʻsqinlik qiluvchi joylarda oʻrnatilmasligi kerak;

yoʻlning qatnov qismidan 5 metrdan kam boʻlmagan masofada joylashtirilishi kerak.

68. Lotoklar, aravachalar, kiosklar va soyabonlarda reklama — chakana savdo va umumiy ovqatlanish korxonalarining ishlash vaqtida lotoklar, aravachalar, kiosklar va soyabonlarda oʻrnatiladigan tashqi reklamaning vaqtincha vositalari, lotoklar, aravachalar, kiosklar va soyabonlarning ayrim qismlarini plyonkali yoki boʻyoq materiallari bilan qoplamasidan iborat. Axborot yuzasining maydoni chizilgan tasvirning kattaligi bilan belgilanadi.

69. Qurilish va chakana (koʻcha) savdosi (yozgi kafelar, koʻrgazmalar, savdo maydonlari va qurilgan maydonchalarining toʻsiqlari) obyektlarining vaqtincha toʻsiqlaridagi, shuningdek, boshqa vaqtincha toʻsiqlardagi reklama ushbu obyektlarning badiiy bezagini taʼminlashi lozim.

Ushbu obyektlarni alohida qalqonlar, yumshoq bezak yoki uzluksiz lenta bilan bezash tavsiya etiladi.

70. Shitli konstruksiyalar qoʻllanganda, ularning balandligi toʻsiqning tayanch elementlari balandligining 1/2 qismidan oshib ketmasligi kerak.

Qurilish maydonchasida inshootlar (bino qayta taʼmirlanganda qurilish havozalari, maishiy xonalar, projektorlar uchun machtalar, kranlar va boshqalar), shuningdek, toʻsuvchi tur mavjud boʻlsa, mazkur Nizomda nazarda tutilgan tashqi reklamaning boshqa obyektlarini joylashtirish mumkin.

71. Qurilish toʻsiqlarining har qanday turidagi reklama — qurilish obyektlarini chegaralovchi turlar va toʻsiqlarning boshqa turlaridagi tasvir koʻrinishida tashqi reklama obyektlari. Bunday toʻsiqlarda reklama qurilish yoki taʼmirlash-tiklash ishlariga ruxsatnoma mavjud boʻlsa, uning amal qilish muddati davomida binoning tashqi tomonida (old tomonida) qurilish va tiklash ishlari bajarilayotganda joylashtiriladi.

15-bob. Reklama atributlarini joylashtirish

72. Reklama atributlariga donasining oʻlchami 0,2 kv. metrdan katta boʻlmagan har xil turdagi reklama mahsulotlari (breloklar, soyabonlar (faqat vaqtincha oʻrnatiladiganlari), chiqindi tashlash idishlari (urnalar), oʻrindiqlar, kuldonlar, kanselyariya anjomlari, taqvimlar, maykalar, maxsus kiyimlar, nishonlar, idishlar, shuningdek, suvenirlar va firmalar bayroqlari) kiradi;

Reklama atributlari savdo shaxobchalarini va idoralarni bezashda firma va tovarlar haqida axborot tashuvchi sifatida foydalaniladi.

Reklama atributlari korxona egasi tomonidan mustaqil ravishda joylashtirilishi mumkin. Ulardan tashda reklama vositalarini joylashtirish tarifi boʻyicha haq olinmaydi. Bunda reklama egasi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida oʻrnatilgan talablarning bajarilishiga javobgar boʻladi;

Xizmat koʻrsatish shaxobchalarini tashqi bezatishning boshqa barcha turlari, jumladan, donasining oʻlchami 0,2 kv. metrdan katta boʻlgan suvenirlar va firmalar bayroqlari, yorituvchi idishlar, boʻyash va firmali bezash tashqi reklama hisoblanadi.

16-bob. Teatr va konsert afishalari, ommaviy madaniy, sport va boshqa yoʻnalishdagi tadbirlar eʼlonlarini joylashtirish

73. Teatr va konsert plakatlari, madaniy tadbirlar, sport va boshqa tadbirlar, turli reklama aksiyalari uchun tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish ushbu Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

Umumiy maydoni 2 kv. metrdan kam boʻlgan teatr va konsert plakatlari tashqi reklama joylashtirish uchun toʻlovlardan ozod etiladi.

74. Tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga) joylashtirilgan teatr va konsert plakatlari, madaniy tadbirlar, sport va boshqa tadbirlar, turli xil reklama eʼlonlarlari tashqi reklama hisoblanadi.

Teatr va konsert plakatlari, eʼlonlarning tashqi koʻrinishi, estetik dizayni va mazmuni belgilangan talablariga muvofiqligi uchun javobgarlik madaniy tadbirlar egalariga (tashkilotchilariga) yuklanadi.

75. Oʻrnatilgan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) ushbu Nizom talablariga muvofiq ravishda bajarilmasa, konstruksiyalar tashqarisida joylashtirilgan plakatlar va eʼlonlar noqonuniy hisoblanadi va belgilangan tartibda demontaj qilinishi kerak.

76. Noqonuniy joylashtirilgan reklamalarni demontaj qilish bilan bogʻliq barcha xarajatlar ularning egalari hisobidan qoplanadi.

17-bob. Yer uchastkalarida joylashtiriladigan tashqi reklama va axborot obyektlariga (konstruksiyalariga) qoʻyilgan talablar

77. Tashqi reklama vositalari reklama konstruksiyalarining texnik holati va dizayniga nisbatan qoʻyiladigan talablarga muvofiq oʻrnatiladi.

78. Yer osti poydevorlarining balandligi 50 santimetrdan oshmasligi kerak, suvoqlangan va joylashuvning asosiy elementlariga mos keladigan rangda boʻyalgan boʻlishi kerak.

79. Agar poydevor piyodalar yoʻliga, piyodalar oʻtish joyiga toʻgʻri keladigan boʻlsa va poydevor sugʻorish idishlari ustiga qoʻyilgan boʻlsa, poydevor qoʻyish taqiqlanadi.

80. Qisman chuqurlashtirilgan poydevorning 40 santimetrdan ortiq chuqurlikdagi qismi tuproq poydevoriga qoʻyiladigan talablarga muvofiq qayta ishlanishi kerak.

81. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi):

texnik bosim xavfsizligining yuqori darajasini hamda shamol bosimi va foydalanishda yetarlicha turgʻunlikni taʼminlovchi materiallardan tayyorlanishi lozim;

loyiha hujjatlari va konstruksiyaning qurilish meʼyorlari va qoidalari hamda boshqa normativ hujjatlarga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi mavjud boʻlishi kerak.

82. Qurilish obyektining ustuni:

reklama konstruksiyasining ustuni “0” belgisidan reklama maydonigacha kamida 5,0 metr balandlikka ega boʻlishi lozim, bunda reklama qurilmasining tuzilishi transport vositalari haydovchilariga zarur koʻrish sathini taʼminlashi kerak;

reklama konstruksiyasining ustunlari qoʻshimcha tirgaklarga yoki tortib bogʻlanuvchilarga ega boʻlmasligi kerak;

reklama konstruksiyasining ustuni tashqi koʻrinishini yomonlashtiruvchi elementlarga (payvandlash choklari, zang, shikastlarga) ega boʻlmasligi kerak.

83. Reklama konstruksiyasini mahkamlashning tashqi elementlari himoya qoplamasi bilan yopilgan va poydevor rangiga mos holda boʻyalgan boʻlishi kerak.

84. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) reklama maydoniga quyidagi talablar qoʻyiladi:

reklama maydoni oʻlchamlari reklama joyining pasportida koʻrsatilgan oʻlchamlarga qatʼiy muvofiq boʻlishi kerak;

konstruksiyaning reklama maydoni tomonlari oʻrtasida tirqishsiz, reklama qoplamasini mahkamlash elementlari koʻrinishini istisno qiluvchi hoshiya ramkasiga ega boʻlishi kerak;

bir tomonli konstruksiya estetik tashqi koʻrinishni taʼminlovchi konstruksiya ort qismining metall qoplamasiga ega boʻlishi kerak;

bogʻichlarning ilmoqlari reklama maydonidan tashqariga chiqmasligi kerak;

reklama konstruksiyasi egalarining logotipi, nomi va bogʻlanish telefonlari yozilgan lavhachaga ega boʻlishi kerak;

reklama konstruksiyasi yoritmaga ega boʻlishi kerak;

oʻrnatiladigan yoritma uy-joylarning derazalariga bevosita yaqin joylashmasligi, istiqomat qiluvchilarning toʻlaqonli dam olishiga xalaqit bermasligi, yoʻl harakati ishtirokchilarini yorugʻlik, jumladan, akslangan yorugʻlik bilan qamashtirmasligi lozim;

tashqi reklama obyektlarini yoritish uchun sanoatda ishlab chiqarilgan, elektr va yongʻin xavfsizligini taʼminlovchi yorugʻlik asboblari ishlatilishi lozim. Yorugʻlik asbobining birikmasi uni reklama konstruksiyasi bilan ishonchli ulanishini taʼminlab, shamol, qor bosimini, tebranish va zarbali taʼsirlarni koʻtarishi lozim;

tashqi reklama obyektlarini joylashtirish yoʻlovchilarga, koʻcha va yoʻlovchi yoʻlaklarini tozalashga toʻsqinlik qilmasligi lozim;

shovqin, tebranish, kuchli yorugʻlik, elektromagnit va boshqa nurlanish va maydonlarning manbasi boʻlgan tashqi reklama obyektlarini uy-joylarga yaqin oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

85. Tarkibida elektrotexnika va yorugʻlik texnikasi uskunasi mavjud har bir yer usti tashqi reklama vositasi elektr qurilmalari Qoidalari talablariga muvofiq bajarilgan yerga ulangan qurilmaga ega boʻlishi kerak. Mazkur yerga ulangan qurilma, uning davriy sinovlari alohida hujjatda qayd etilib, reklama vositasi egasida saqlanishi lozim.

18-bob. Yer uchastkalarida joylashtiriladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish talablari

86. Xoch shaklidagi chorrahalarda mustaqil oʻrnatiladigan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalar) soni (har bir burchakda 1 tadan) 4 donadan hamda bir xil katta formatdan (18 m2 gacha) oshmasligi kerak.

T shaklidagi chorrahalarda mustaqil oʻrnatiladigan tashqi reklama obyektlar (konstruksiyalar) soni (har bir burchakada 1 tadan va paralel ravishda qarshi koʻchada 1 tadan) 4 donadan hamda bir xil katta formatdan oshmasligi kerak.

Nostandart shakldagi chorrahalarda mavjud joylashtirilgan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) soni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarorlari asosida aniqlanadi.

Bunda tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari)ni yopib qoʻymasligi va kuzatuv kameralarini ishlashi uchun halaqit bermasligi hamda asosiy yoʻlga chiqishi taʼqiqlanadi.

87. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) orasidagi masofalar normativlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi.

91. Transport vositalari va piyodalarning harakatlanishi uchun qurilgan yoki moslashtirilgan yer boʻlagi yoxud sunʼiy inshoot yuzasi chetida joylashtirlgan barcha tashqi reklama obyektlar (konstruksiyalar) yoʻlning relssiz transport vositalari harakati uchun moʻljallangan qatnov qismiga chiqishi taʼqiqlanadi.

19-bob. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasining huquq va majburiyatlari

92. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasi “Reklama toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni bilan tartibga solinadigan huquqlarga ega, shuningdek:

reklama toʻgʻrisida shartnoma tuzish haqida ommaviy oferta berish;

reklama materiallarini taqdim etish hajmi va shakllarini mustaqil ravishda aniqlash;

qonunchilikda belgilangan tartibda reklama joylashtirishga ruxsat rad etilishi ustidan shikoyat kilish;

tijorat reklamasini joylashtirishga buyurtma boʻlmagan taqdirda, belgilangan tartibda ijtimoiy reklama joylashtirish.

93. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasi:

tashqi reklama joylashtirish uchun barcha harakatlarni “Reklama toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga va ushbu Nizom talablariga qatʼiy muvofiq ravishda bajarishi;

reklama vositalarini faqat reklama joyi pasporti asosida joylashtirishi;

ushbu Nizom talablariga javob bermaydigan tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga) berilgan pasportlar, guvohnomalar, sertifikatlar, ruxsatnomalar va huquqni belgilovchi boshqa hujjatlari belgilangan tartibida bekor qilingan taqdirda, shu jumladan qalbaki hujjatlardan foydalangan holda tashqi reklama obyektini (konstruksiyasini) oʻz hisobidan demontaj qilishi;

keyinchalik reklamani joylashtirishdan voz kechilgan taqdirda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarini bu toʻgʻrida xabardor qilishi va reklamani joylashtirishning toʻlangan muddati tugagunga qadar reklama vositasini olib tashlashi;

reklama konstruksiyasi yoki reklama qoplamalarining tashqi koʻrinishi yomonlashgan taqdirda, xabar qilingandan soʻng 3 sutkadan kechiktirmagan holda tiklash ishlarini oʻtkazishi;

reklama vositalaridagi reklama qoplamalarining koʻrinishini oʻzboshimchalik bilan oʻzgartirmasligi;

tasdiqlangan eskiz, joylashtirish sxemasi va reklama joyining pasportiga muvofiq qatʼiy ravishda ajratilgan reklama joyidan foydalanish va reklama vositasini oʻrnatishi lozim.

20-bob. Yakunlovchi qoidalar

94. Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun berilgan reklama joyining pasporti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan quyidagi hollarda bekor qilinadi:

tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamentida nazarda tutilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda;

reklama tarqatishdan boshqa maqsadda foydalanilganda;

reklama joyining pasporti berilgan kundan eʼtiboran olti oy ichida oʻrnatilmaganda;

tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga nomuvofiq boʻlganda;

moddiy madaniy meros obyektlariga, yoʻl belgilariga va svetoforlarga, ularning tirgaklariga yoki harakatni tartibga solish uchun moʻljallangan boshqa har qanday qurilmaga, shuningdek, tutash hududdagi obodonlashtirish elementlarini buzgan holda hamda yoʻlning qatnov qismiga chiqarib oʻrnatilganda;

oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda;

reklama joyi pasporti egasining pasportni va tuzilgan shartnomani bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasi mavjud boʻlganda;

qonunchilikda belgilangan boshqa hollarda.

Reklama joyi pasporti bekor qilingan taqdirda, reklama joyining pasportida koʻrsatilgan, davlat mulki boʻlgan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishga boʻlgan huquq yagona elektron savdo maydonchasi orqali ochiq elektron auksionda sotuvga qoʻyiladi.

Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasi qarordan rozi boʻlmagan taqdirda, sudga shikoyat qilinishi mumkin.

Tashqi reklama obyektini (konstruksiyasini) qurish huquqini (pasportini) asossiz bekor qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

97. Tashqi reklamaning hisobi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan elektron tizim orqali yuritiladi.

99. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 5-ILOVA

Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur reglament tashqi reklama obyektlari (qurilmalari) xavfsizligining texnik reglamenti talablariga rioya etilishini taʼminlash tartibini belgilab beradi va tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) loyihalash, ishlab chiqarish, joylashtirish, oʻrnatish, toʻgʻrilash, foydalanish, texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, modernizatsiyalash, utilizatsiya qilish munosabatlarini tartibga soladi va ularning oʻrnatilgan talablarga muvofiqligini baholaydi.

2. Ushbu Reglament quyidagilarga amal qiladi:

ishlab chiqarilgan davlatidan qatʼiy nazar, Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻrnatiladigan: yerda, tashqi devorlarda, tomlarda, bino, qurilish va inshootlarning tashqi tomonlarida va konstruktiv elementlarida, shuningdek, bino, qurilish, inshootlardan tashqarida joylashgan tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga);

bino va inshootlarning funksional belgilariga hamda tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga);

xavfsizlik talablariga zid kelmaydigan texnologik jarayonlar xavfsizlik talablarini taʼminlash qismida yerda, tashqi devorlarda, tomlarda, bino, qurilish va inshootlarning tashqi tomonlarida va konstruktiv elementlarida joylashgan, tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishda, toʻgʻrilashda, taʼmirlashda yuzaga keladigan munosabatlarga.

3. Ushbu Reglament quyidagilarga xavfsizlikning minimal shartlarini belgilaydi:

ushbu Reglamentning 2-bandida keltirilgan tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga), shuningdek:

mexanik xavfsizlik talablari;

inson salomatligi uchun bino, qurilish va inshootlar tashqarisida harakatlanish va faoliyat yuritishning xavfsizlik shartlari talablari;

tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) utilizatsiya qilish jarayonida atrof-muhitga xavfsiz taʼsiri talablari;

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) oʻz xavfsizligini taʼminlash va ularni joylashtirish, oʻrnatish, tuzatish, maʼlum hududda, shuningdek, bino, qurilish va inshootlarda foydalanish xususiyatlari bilan bogʻliq hududiy joylashtirish talablari.

4. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) — tijorat va ijtimoiy reklamalarni tarqatish uchun moʻljallangan bino, qurilish va inshootlar tashqi devorlariga, tomlariga va boshqa qismlariga yoki ulardan tashqarida oʻrnatiladigan va joylashtiriladigan, alohida turadigan hamda reklama qilinayotgan obyektlarga borish yoʻllari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida aks ettiruvchi shitli qurilmalar, stendlar, tumba, kronshteynli panellar, devor pannolari (brandmauerlari), choʻziladigan (tortib bogʻlanadigan) bannerlar, elektron panellar (videoekranlar), proyektli, lazerli va boshqa texnik vositalar. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) kapital qurilish obyektlari boʻlib hisoblanmaydi;

reklama yuzasi (maydoni) — reklamani tarqatish (joylashtirish) uchun moʻljallangan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) yuzasi, shuningdek, tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) texnik pasporti boʻyicha oʻrnatilgan konstruksiyalar maydoni doiralaridan chetga chiquvchi oʻrnatilgan yuzalar;

tashqi reklama obyektlarida (konstruksiyalarida) elektr qurilmasi (keyingi oʻrinlarda elektr qurilmasi deb ataladi) — tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) bilan oʻzaro mos keluvchi istalgan elektr qurilmasi;

foydalanish uchun masʼul — foydalanish hujjatlari, shuningdek, tashqi reklama obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanishda texnik xavfsizlik talablari bajarilishiga masʼul boʻlgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

loyihalash hujjatlari — grafikli va matnli hujjatlar boʻlib, alohida yoki birgalikda tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) tarkibi va tuzilmalarini belgilab beradi va ularni ishlab chiqish yoki tayyorlash, nazorat qilish, foydalanish va taʼmirlash uchun zarur boʻlgan, shuningdek, tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) tayyorlashdan utilizatsiya qilish vaqtigacha boʻlgan davrda ularni xavfsizligini taʼminlash imkonini beruvchi chizmalar va hisob-kitoblar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi;

vakolatli organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari;

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) egasi — tashqi reklama joyi pasporti rasmiylashtirilgan yuridik yoki jismoniy shaxs;

tashqi reklama obyektilarining (konstruksiyalarining) texnik pasporti — reklama qurilmasi identifikatsiyasi va uning texnik xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat hujjat.

5. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) shunday xususiyatlarga ega boʻlishi kerakki, undan foydalanishda insonlar hayotiga, sogʻligiga va ularning mol-mulkiga, shuningdek atrof-muhitga xavf tugʻdirmasligi kerak.

6. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) xizmat davri mobaynida mexanik barqaror va chidamli boʻlishi kerak.

2-bob. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligini taʼminlovchi loyihalash va ishlab chiqarish talablari

7. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) loyihalarini ishlab chiquvchi loyihalash davomida ishlab chiqilayotgan buyumning mustahkamlilik va boshqa xususiyatlariga taʼsir etuvchi barcha omillarni hisobga olishi kerak.

8. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) loyihalari egasi obyektdan foydalanishning butun davri davomida uning hujjatlarini saqlashi va loyihani mukammallashtirish bilan bogʻliq hujjatlarga oʻz vaqtida oʻzgarishlar kiritilishini taʼminlashi lozim.

9. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) qismlari koʻrikdan oʻtkazish, xizmat koʻrsatish va taʼmirlash uchun maksimal qulay boʻlishi kerak.

10. Loyihalashtiruvchi tomonidan zarurat tugʻilganda loyihalash bosqichida qoʻllanma ishlab chiqishi lozim, ushbu qoʻllanmada tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) va uning tarkibiy qismlarini oʻrnatish, tuzatish, ishga tushirish, tartibga solish, tekshirish va topshirish hamda obyekt oʻrnatiladigan joyda foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak.

11. Loyiha hujjatlarida tashqi reklama obyektlarining (qurilmalarining) xizmat muddati koʻrsatilishi lozim.

12. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) texnik holatini tekshirish undan kelgusida foydalanish xavfsizligini, shuningdek eskirish darajasini va foydalanish jarayonida yuzaga kelgan nosozliklar tufayli loyihadan chetga chiqish imkoniyatlarini aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.

13. Tashqi reklama obyektlarida (konstruksiyalarida) elektr uskunalaridan foydalanish bilan bogʻliq xavfsizlik talablari qonunchilik hujjatlariga muvofiq aniqlanadi.

14. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) ishlab chiqaruvchilar loyiha va konstruktorlik hujjatlarida keltirilgan barcha texnik, texnologik va tashkiliy talablar bajarilishini taʼminlashi lozim.

15. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) ishlab chiqaruvchilarning loyiha hujjatlaridan har qanday chetga chiqishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

16. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) ishlab chiqarishda qoʻllaniladigan materiallar konstruksiya detallarini tayyorlashda ishlatiladigan materiallar sifatini tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlishi kerak.

17. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egalari undan foydalanishdan avval tashqi reklama obyektining (konstruksiyasining) texnik pasportini rasmiylashtirishga majbur.

Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) texnik pasporti konstruksiyadan foydalanish boshlangan vaqtdan uni utilizatsiya qilingunga qadar yuritiladi va unda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

a) tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) egalari, shuningdek, ularning yuridik nomi va pochta manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

b) tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

tashqi reklama obyektining (konstruksiyasining) nomi;

tashqi reklama obyektining (konstruksiyasining) loyiha hujjatlari yoki uning nusxasi;

elektr oʻrnatgichlar (mavjud boʻlgan holda) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

v) tashqi reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) texnik xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

gabarit oʻlchamlari;

maydoni;

qurilma ogʻirligi (poydevoridan tashqari);

poydevor oʻlchamlari;

poydevor ogʻirligi;

g) tashqi reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) asosiy qismlari roʻyxati, shuningdek, ularning nomlanishi, belgilanishi, miqdori, foydalanishga topshirilgan sana;

d) tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish va ishga tushirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

oʻrnatish sanasi;

konstruksiyaning joriy holati koʻrsatilgan holda tashqi reklama obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish, tuzatish bilan shugʻullangan tashkilot nomi;

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) xizmat muddati toʻgʻrisidagi maʼlumot;

e) tashqi reklama obyektini (konstruksiyasini) tekshirish sanasi (mavjud boʻlgan holda);

j) tashqi reklama obyektida (konstruksiyasida) tekshirish ishlarini (mavjud boʻlgan holda) olib borish huquqiga ega boʻlgan mustaqil tashkilot nomi (tekshiruv laboratoriyalari, markazlar).

19. Tashqi reklama obyektidan (konstruksiyasidan) foydalanish boshlangandan soʻng, konstruksiya egasi tomonidan konstruksiya va uning qismlari texnik holatiga (foydalanishga) masʼul shaxs biriktirilishi kerak.

20. Tashqi reklama obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanishga tegishli xizmat turlarini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan ixtisoslashgan tashkilotlar jalb qilinishi mumkin.

21. Foydalanishga masʼul quyidagilarni taʼminlashi lozim:

tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) soz holatda saqlash;

tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga) oʻz vaqtida va sifatli texnik xizmat koʻrsatish;

tashqi reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) ishonchli ishlashi va ulardan foydalanish xavfsizligi;

tashqi reklama obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanishda atrof-muhitni muhofaza qilish;

konstruksiya mexanizmlari, bogʻlamalaridagi nosozlik holatlarini hisobga olib borish, tahlil qilish va tekshiruv ishlarini olib borish va nosozliklar sabablarini bartaraf etish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish;

taʼmirlash va boshqa ishlarni, ish maydonini toʻsiqlar bilan chegaralash va xavfsizlik choralarini koʻrish orqali amalga oshirish.

22. Tashqi reklama obyektlariga (konstruksiyalariga) loyihalash va foydalanish hujjatlariga muvofiq texnik xizmat koʻrsatishda amalga oshirilgan ishlar, oʻzgarishlar toʻgʻrisida tegishli hujjatlar rasmiylashtiriladi, bu toʻgʻrisida tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) texnik pasportiga zarur belgilar qoʻyiladi.

23. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasi tashqi reklama obyektidan (konstruksiyasidan) foydalanish davri mobaynida tegishli hujjatlarni (texnik pasport va unga ilovalarni) ziyon yetkazmasdan saqlanishini taʼminlashi lozim.

24. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) texnik holatini tekshirish davriyligi vakolatli organ tomonidan tekshirish zaruriyatidan kelib chiqqan holda, besh yilda bir martadan kam va ikki yilda bir martadan koʻp boʻlmagan muddatda belgilanadi.

25. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) holatini tekshirish vizual va zarurat tugʻilganda tegishli uskunalar bilan nazorat qilish usullaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.

26. Tashqi reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) texnik holatini tekshirish quyidagilarni tahlil qilish orqali amalga oshiriladi:

konstruksiya ustunlari va yerdagi asosini deformatsiyalashuvi natijasida yuzaga kelgan konstruksiya tuzilishidagi oʻzgarishlar;

tashqi reklama obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanish natijasida yetkazilgan zararlarni aniqlash maqsadida konstruksiyani mahkamlash yoki unga vaqtincha ustun vazifasini oʻtaydigan devorlar, ustunlar va moslamalar holati;

ulagichlar holati va choʻziluvchanlik darajasi;

korroziya (yemirilish) zararlari darajasi;

payvandlash ulamalari holati;

konstruksiya elementlarida mexanik zararlarning mavjudligi;

korroziyaga qarshi va boshqa himoya qatlamlarining holati;

beton va temirbeton buyumlardagi nosozliklar va ularning darajasi.

27. Tashqi reklama obyektida (konstruksiyasida) elektr qurilmalaridan foydalanilgan boʻlsa, konstruksiya egasi vaqti-vaqti bilan elektr qurilmalari texnik holatini koʻrikdan oʻtkazilishini taʼminlashi lozim.

28. Elektr qurilmalari texnik holatini tekshirish vizual koʻrikdan oʻtkazish hamda uning elektr koʻrsatkichlarini oʻlchash orqali amalga oshiriladi va quyidagilarni aniqlashni talab qiladi:

oʻrnatilgan elektr qurilmalarining loyiha hujjatlarida koʻrsatilgan xususiyatlarini (himoya vositalari, kommutatsiya apparatlari) va kabel liniyalari xususiyatlariga muvofiqligi;

kabel liniyalari va apparatlarda nosozliklarning yoʻqligi;

himoya oʻtkazgichlarining mavjudligi va toʻliqligi;

oʻzgaruvchan tok boʻyicha tegishli himoya apparatlarining ishga yaroqliligi;

tekshirishlar natijasida olingan koʻrsatkichlarning loyiha hujjatlaridagi elektr koʻrsatkichlariga muvofiqligi.

29. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) texnik holatini tekshirish jarayonida deformatsiya, siljish, egilish, ustunlar choʻkishi, burchaklar oʻzgarishi, tebranish, yoriqlar va boshqa nosozliklar aniqlangan hollarda, konstruksiya egasi oʻz kuchi va mablagʻlari hisobidan taʼmirlash ishlarini amalga oshirishi zarur. Aks holda, aniqlangan nosozliklar bartaraf etilgunga qadar tashqi reklama obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanish toʻxtatilishi lozim.

30. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasi zarurat tugʻilganda, unga tegishli boʻlgan qurilmani quyidagi muddatlarda yuvishi va tozalashi kerak:

toʻxtash majmualarida va piyodalar yoʻli toʻsiqlaridagi reklama modullarini — haftada ikki marta;

kichik formatdagi tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) (shahar yorugʻlik bilan taʼminlash ustunlaridagi kronshteyn, koʻpriklarlardagi konstruksiyalar, yoʻl koʻrsatkichlari, reklama modulli oʻrindiqlar, siti-format, tumbalar) — bir oyda ikki marta;

oʻrta formatdagi tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) — ikki oyda bir marta;

yirik, oʻta yirik va nostandart formatdagi tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) — bir yilda ikki marta (aprel-mart va avgust-sentabr oylarida).

31. Tasvirli reklama konstruksiyasi bosma materiallaridagi nosozliklar konstruksiya egalari tomonidan nosozlik aniqlanishi bilanoq va (yoki) vakolatli organlarining murojaatiga (xabarnomasiga) koʻra (telefonogramma va boshqa elektron xabarlariga muvofiq) bartaraf etilishi lozim.

32. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) tegishli koʻrinishga keltirish zarurati tugʻilganda, uning egasi konstruksiyani yuvishi va boʻyashi lozim.

33. Tashqi reklama obyekti (konstruksiyasi) egasi konstruksiya tashqi koʻrinishini muvofiq holatda saqlanishini taʼminlashi lozim.

Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) tashqi koʻrinishini muvofiq holatga keltirish ularning egalari tomonidan zarurat tugʻilganda, favqulodda ob-havo (toʻfon, kuchli yomgʻir, qorboʻron va hokazolar) sharoitlarida esa, ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha ish tartibi tezkor xizmatlar va vakolatli organlar xatlari (telefonogramma va boshqa elektron xabarnomalari) orqali belgilanadi.

3-bob. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish, oʻrnatish va tuzatishda xavfsizlik talablari

34. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari):

yerda, tashqi devorlarda, tomda va bino, qurilish, inshootlarning boshqa tarkibiy elementlarida, himoya ekranlarida, qurilish toʻsiqlarida;

avtomobil yoʻllari chetlarida;

aylana yoʻllar oraligʻidagi oʻtloq yerlarda avtomobil yoʻllarining harakat qismidan chiqmagan (oshmagan) uzoqlikda;

istirohat bogʻlari, xiyobon va piyodalar yoʻllari hududlarida joylashtirilishi mumkin.

36. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) bino, qurilish, inshootlar tashqi devorlarida yoki tomlarida joylashtirishda reklama konstruksiyasi mahkamlanayotgan obyektlar ustunlari yoki asoslari texnik holatining yomonlashishiga olib kelmasligi kerak.

37. Tashqi reklama va uning vositalarini quyidagi holatlariga yoʻl qoʻymaslik lozim:

nomuvofiq texnik holatda boʻlishi, binolar (inshootlar) tashqi arxitektura koʻrinishini buzilishiga;

yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalari bilan oʻxshash koʻrinishga, tasvirga, ovoz effektiga ega boʻlmasligi, ularni koʻrishga taʼsir qilmasligi, shuningdek, yoʻllarda transport vositalari, piyoda yoki boshqa bir obyekt bor ekanligi toʻgʻrisida taassurot uygʻotmasligi va shu bilan harakat xavfsizligi darajasining pasayishiga;

texnik normativ-huquqiy hujjatlar yoki qonunchilik hujjatlaridagi boshqa normativlar bilan belgilangan shovqinning mumkin boʻlgan darajalaridan oshishga;

aholi turar-joy binolari oynalariga bevosita yaqinlikda joylashish, xonadon egalari dam olishlariga xalaqit berishi, tashqi reklama oʻz yorugʻligi va aksi bilan isteʼmolchilarga ortiqcha noqulayliklar tugʻdirishiga;

yoʻl-muxandislik inshootlarida tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishda yoʻl-muxandislik inshootlari oʻtish yoʻllarini qisqarishiga;

temir yoʻllari liniyalari ajralgan joylarda, shuningdek reklama hududi boʻlmagan maydonda oʻrnatilishiga (joylashtirilishiga);

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) va uning vositalarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq joylashtirish (qurish) talablarini buzgan holda oʻrnatishga;

avtomobil yoʻllari va koʻchalar yuzasiga qurilish materiallari, boʻyoqlar, yoʻl chizmalaridan foydalanish orqali joylashtirilishiga;

tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) inshootlarga qotirish va shu orqali ularning mustahkamliliga zarar yetkazishga.

38. Suniy yoʻl inshootlari tepasida joylashgan inshootlarda oʻrnatilgan tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) oʻtish yoʻli va uning tepa kismi oraligʻidagi masofani qisqartirmasligi lozim.

39. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) quyidagi holatlarda oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi:

avtomobil yoʻllarining ajratuvchi boʻlagida, xususan yoʻlning yonma-yon joylashgan qatnov qismlarini ajratuvchi, transport vositalari harakatlanishi yoki toʻxtashi uchun moʻljallanmagan, yoʻl sathidan baland va (yoki) yotiq chizigʻi bilan belgilangan qismida hamda trotuar va piyodalar yoʻlkalarida;

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) yuzasi (tashqi sirti) va ularning ustuni avtomobil yoʻllarining harakat qismiga chiqishiga;

tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari)ning ustuni hamda kichik va oʻrta oʻlchamli formatdagi tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) yuzasi (tashqi sirti) piyodalar yoʻlakchasiga chiqishiga;

katta va juda katta xajmdagi tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) ustuni reklama yuzasi (tashqi sirti)ning teng yarmi qismida oʻrnatilmagan boʻlsa;

bino yoki inshootlarning tomlarida, qurilish balandligi binoning yoki inshootning umumiy balandligining uchdan biridan koʻprogʻiga teng boʻlsa;

yoʻl harakatini tashkil etish uchun moʻljallangan har qanday qurilmalarda, tungi koʻcha yoritish ustunlarida, yoʻl belgilari va svetoforlarda, ularning ustunlarida;

temir yoʻl kesishmalarida va aholi yashash punktlaridan tashqarida joylashgan yer osti tunellariga kirish joyida 50 metrdan kam boʻlmagan masofada, aholi punktlarida 10 metrdan kam boʻlmagan masofada, shuningdek yoʻl oʻtkazgichlari tagida;

koʻprik va estakadalar yurish yoʻlaklariga chiqish hududlarida;

yirik va oʻta yirik formatdagi reklama konstruksiyalarini estakada va koʻpriklarda;

past balandlikdagi devorlarda, daraxtlarda.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 6-ILOVA

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarni) oʻrnatish chizmalarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1. Ushbu Nizom mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, yer uchastkalarida shuningdek, binolarda yoki boshqa koʻchmas mulk obyektlarida joylashtirilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasini shakllantirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi/chizma — oʻrnatilishiga yoʻl qoʻyiladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish joylarini belgilaydigan, ularning turlari, shakllari, texnik tavsiflari, axborot maydonlarining sathi koʻrsatilgan holdagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hamda hududiy rejalashtirish chizmasi asosida ishlab chiqiladigan hujjat;

masʼul organlar va tashkilotlar:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining hududiy boshqarmalarining yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari;

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining (tarkiblari boʻyicha) hududiy organlari;

hududlar va inshootlardan alohida rejim asosida foydalanadigan hamda ularni ekspluatatsiya qiladigan tashkilotlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy organlari huzuridagi hududiy ijara markazlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati;

muhandislik kommunikatsiya tarmoqlari balansda saqlovchilari;

reklama joyining pasporti — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan beriladigan hujjat boʻlib, ushbu hujjat yuridik va jismoniy shaxslarning tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) unda koʻrsatilgan yer uchastkasiga, binoga yoki inshootga mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, oʻrnatish huquqini tasdiqlaydi.

3. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish uchun moʻljallangan yer uchastkalari, bino va inshootlarning roʻyxati, tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) namunaviy dizayn koʻrinishi hamda oʻlchamlari tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari, davlat va nodavlat tashkilotlarining takliflari, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning takliflari asosida kiritiladi.

Bunda tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasini shakllantirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun:

takliflar har yili 1-oktabrdan 31-dekabrgacha “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimi orqali qabul qilinadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahar Raqamli rivojlanish departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) tomonidan har yili 1-martga qadar tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi shakllantiriladi yoki unga oʻzgartirish kiritiladi. Zaruratga koʻra chizmaga oʻzgartirish navbatdan tashqari kiritilishi mumkin.

Tashabbuskorlarning takliflari shaharsozlik normalari asosida koʻrib chiqiladi va kelib tushgan takliflarning barchasi ham yer uchastkalarida, mulkdoridan qatʼi nazar, bino va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari)ni oʻrnatish huquqini bermaydi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalari)ni oʻrnatish uchun yer uchastkalari, bino va inshootlarni aniqlash maqsadida oʻz hududlarini xatlovdan oʻtkazadi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz hududlarini xatlovdan oʻtkazish maqsadida:

a) maxsus jihozlardan foydalangan holda, koʻchmas mulk obyektlarini koʻzdan kechiradi va mutaxassislarni jalb qiladi;

b) tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatiladigan joyni (geolokatsiya) va manzilni aniqlashtiradi;

v) tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatiladigan joylarni va obyektlarni fotosuratga oladi;

g) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) tasniflarga ajratadi va boshqa zarur maʼlumotlarni toʻplaydi.

6. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hududlarning alohida uchastkalari (koʻchalar, avtomobil yoʻllari, maydonlar va boshqalar) boʻyicha oʻzaro hududiy boʻlinmalarga ajratilgan kichik sxemalardan iborat boʻladi.

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi shaharsozlik rejalashtirish hujjatlariga muvofiq boʻlishi hamda mavjud binolarning tashqi meʼmoriy qiyofasiga, shaharsozlik normalari va qoidalariga, xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlashi hamda reklama konstruksiyalarining turlari va shakllari, axborot maydonlarining sathi hamda reklama konstruksiyalarining texnik tavsiflari koʻrsatilgan holda reklama konstruksiyalarini oʻrnatish xaritalarini oʻz ichiga olgan boʻlishi kerak.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga kiritish uchun joylarni elektron tizim orqali quyidagi masʼul organ va tashkilotlar bilan kelishish uchun yuboriladi:

a) tashqi reklama va axborot obyekti oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joyning va tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) shaharsozlik normalariga mosligi, asosiy dizayn yechimlari va reklama tuzilmalarining oʻlchamlari boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalariga;

b) tashqi reklama va axborot obyekti oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joyning va tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) harakat xavfsizligi qoidalariga mosligi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hududiy boshqarmalari yoʻl harakati xavfsizligi boʻlimlariga;

v) tashqi reklama va obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joy va tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) boʻyicha — tashqi reklama va obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish koʻzda tutilgan joyni tasarruf etuvchi tashkilotlarga (tegishliligi boʻyicha);

g) tashqi reklama va obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joy va tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmoqlari, gaz quvurlari hamda tegishli infratuzilma ostida va/yoki ustida joylashgan boʻlsa, shuningdek, yer uchastkasini kavlash va yoki yer ishlariga bogʻliq boshqa ishlarni bajarish talab etilsa, bunday ishlarni bajarish boʻyicha — muhandislik kommunikatsiya tarmoqlarini tasarruf etuvchi tashkilotlarga;

d) zaruratga koʻra tegishli tashkilotlarga;

e) alohida rejim asosida foydalanadigan bino-inshootlarda va maxsus yoʻnalishlarda tashqi reklama va obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joylarni tanlash boʻyicha — tegishli vakolatli organlarga.

Mazkur bandning “a-g” kichik bandlarida koʻrsatilgan masʼul organ va tashkilotlar ularga soʻrov kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida elektron tizimga tegishli xulosani joylashtirish orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda, tashqi reklama va obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish mumkinligini kelishadi yoki kelishishni rad etadi.

Belgilangan muddatda masʼul organ va tashkilotlar javob taqdim etmagan taqdirda, tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa olingan hisoblanadi.

Masʼul organ va tashkilotlarning rahbarlari tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish boʻyicha oʻz vaqtida kelishilishi va xulosalar chiqarilishi, shuningdek, ularni oʻz vaqtida koʻrib chiqmaslik oqibatlari uchun shaxsiy javobgarlikni oʻz zimmalariga oladi.

8. Reklamadan holi hududlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ishlab chiqiladi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Turizm qoʻmitasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Madaniy meros agentligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining tegishli hududiy boʻlinmalari bilan kelishiladi. Bunda:

a) quyidagi bino va uning yondosh hududlari reklamadan holi hududlar hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati va Qonunchilik palatasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan belgilangan hududlar;

madaniy meros va diniy obyektlar;

b) tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) reklamadan xoli hududlar yer chegarasidan 50 metr yoki undan kam boʻlgan masofada joylashtirishga (qurishga) yoʻl qoʻyilmaydi. Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari mazkur kichik bandda nazarda tutilgandan 50 metrlik masofani kamaytirish yoki koʻpaytirish huquqiga ega;

v) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan kelishish uchun yuborilgan soʻrovga tegishli davlat organlari tomonidan oʻn ish kuni ichida xulosa berilishi shart.

9. Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun joylar barcha tegishli tashkilotlar bilan kelishuvlardan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi ishlab chiqiladi.

10. Ishlab chiqilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining hududiy organlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyat va Toshkent shahar Kengashlari bilan kelishiladi.

Ijobiy kelishuvdan keyin tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi loyihasi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qarori bilan tasdiqlanadi.

11. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hamda unga kiritiladigan oʻzgartishlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.

12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi tasdiqlanganidan keyin tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish huquqi elektron auksionlarda joylashtiriladi yoki YIDXP orqali belgilangan tartibda reklama joyining pasportini rasmiylashtirish orqali beriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 7-ILOVA

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament yuridik va jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) tegishli boʻlgan:

xususiylashtirilgan, ijaraga berilgan yoki nodavlat tashkilotlarga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarida (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkalarida), shuningdek, transport vositalarida (yoʻnalishlardagi avtobuslar bundan mustasno) hamda xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish;

ilgari berilgan va amal qilish muddati belgilanmagan reklama joyi pasportlarining amal qilish muddatini belgilash;

ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Ilgari berilgan reklama joyi pasportlari egalari Toshkent shahrida 2024-yil 1-iyunga qadar, qolgan hududlarda 2024-yil 1-iyulga qadar ularni yangi shakldagi pasportga almashtirish uchun YIDXP axborot tizimi orqali ariza topshirishi shart va ushbu muddatlarda yangi shakldagi pasportlarga almashtirish uchun ariza topshirilmaganda, ushbu pasportlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi.

2. Reklama joyining pasporti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) tomonidan beriladi.

Transport vositalarida tashqi reklama va axborotni oʻrnatish uchun reklama joyining pasporti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan holda bir yil muddatga beriladi.

Reklama joyining pasporti “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida avtomatik ravishda shakllantiriladi.

3. Davlat xizmati davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

5. Yuridik yoki jismoniy shaxslar yer uchastkalardagi, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlardagi reklama joyining pasportini yer uchastkalari, binolar hamda inshootlarning mulkdorlari bilan tuzilgan shartnomalar asosida olish huquqiga ega boʻladi. Bunda reklama joyining pasporti ushbu shartnomalarda belgilangan muddatga beriladi, biroq bu muddat oʻn yildan oshishi mumkin emas.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan soʻrovnomani toʻldiradi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan elektron foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan soʻrovnomani mustaqil ravishda elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

a) yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun:

tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) eskiz loyihasi (eskiz loyihada texnik xususiyatlari aks ettiriladi va oʻrnatish manzili hamda oʻrnatish chizmasida mavjud boʻlsa, reklama joyining raqami belgilanadi);

tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) oʻrnatiladigan joyning oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida);

kadastr hujjatlari;

yer uchastkalari, binolar hamda inshootlar mulkdorlari bilan tuzilgan shartnomalar (ariza beruvchi mulkdor boʻlmagan taqdirda);

yer uchastkalari, binolar hamda inshootlarning mulkdorlarining rozilik xati (ariza beruvchi mulkdor boʻlmagan taqdirda);

koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi qarorlari (agar tashqi reklama va axborot obyekti koʻp kvartirali uyning tom qismi yoki fasadiga oʻrnatilishi nazarda tutilayotgan boʻlsa);

koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlar nomidan tuzilgan shartnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda);

belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda);

b) transport vositalarida tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun:

avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami;

transport vositasida joylashtirilishi nazarda tutilgan reklama va axborotning (transport vositasining toʻrt tarafdan koʻrinish) eskizi;

avtomototransport vositasining davlat raqami;

belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda);

v) ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, amal qilish muddatini belgilash uchun:

tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar yoki toʻlov va yigʻimlardan boʻlgan qarzdorlik summasidan kamida 30 foiz miqdorida birinchi toʻlov amalga oshirilganligini asoslovchi hujjatlar va qarzdorlikni boʻlib toʻlash haqida iltimosnoma (bunda reklama joyining pasportida koʻrsatilgan konstruksiyaga turi va oʻlchami oʻzgartirilgan xollarda, toʻlov oʻzgartirilgan konstruksiyaga toʻlov toʻlanadi);

beriladigan reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi (oʻrnatilgan manzili (moʻljal) va lokatsiyasi koʻrsatilgan boʻlishi shart);

ilgari berilgan reklama joyi pasportining elektron nusxasi yoki avtobus bekatlari uchun tegishli davlat organi tomonidan berilgan avtobus bekatini oʻrnatish uchun asos boʻlgan hujjat (agar pasport egasi qayta tashkil etilgan taqdirda, huquqiy vorisligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, pasportga egalik qilish huquqi toʻgʻrisida sud qarori nusxasi);

tashqi reklama va axborot konstruksiyasi toʻliq koʻrinishining orqa va old tomonini aks ettiruvchi (fundamenti va yuqori qismi) oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida);

belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda).

Ariza beruvchilardan ushbu bandda va soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni va boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab etish qatʼiyan taqiqlanadi.

Arizada koʻrsatilgan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) oʻrnatish chizmasiga kiritilmagan boʻlsa, ariza ijobiy koʻrib chiqilgan taqdirda, u keyinchalik oʻrnatish chizmasiga kiritiladi.

7. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Ilgari berilgan pasportlar egalari mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, reklama oʻrnatilgan joyning pasportini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, pasport muddatini belgilash uchun YIDXP axborot tizimi orqali ariza topshirganda davlat xizmatlari uchun toʻlov undirilmaydi.

Undiriladigan yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

42,5 foizi — tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga, Toshkent shahrida Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament);

39 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga;

b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,25 foizi-Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

39,75 foizi — tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga, Toshkent shahrida Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament);

39 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

8. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

9. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning arizasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng soʻrovnoma avtomatik tarzda “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimiga (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) yuboriladi va ushbu elektron tizim orqali tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga va Toshkent shahrida Departamentga yuboriladi.

9 1 . Yuridik shaxslarning mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan avtotransport vositalariga oʻziga tegishli tovar belgisi, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlari soddalashtirilgan tartibda joylashtiriladi.

Bunda yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish uchun xabarnomani YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Xabarnoma YIDXPda qabul qilingan vaqtdan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament xabardor qilingan hisoblanadi va elektron tizim tomonidan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda shakllantiriladi.

Xabarnomada notoʻgʻri maʼlumotlar, shuningdek, oʻzgalarga tegishli tovar belgilari taqdim etilganligi aniqlangan taqdirda, shakllantirilgan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda bekor qilinadi va bu haqida yuridik shaxsga asoslantirilgan xat yuboriladi.

Yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish huquqini beruvchi reklama joyi pasportini rasmiylashtirish uchun yigʻim undirilmaydi.

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan arizalar oʻn besh ish kuni ichida (avtotransport vositalarida tashqi reklamani oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun arizalar besh ish kuni ichida) koʻrib chiqiladi va elektron raqamli imzo (ERI) bilan tasdiqlangan, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasporti rasmiylashtiriladi va uni Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoxud ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi yoki rad etishga asoslar mavjud boʻlganda, rasmiylashtirish rad etiladi.

Davlat xizmatlari markazi reklama joyining pasporti kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida bu haqda ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Bunda kelib tushgan arizalardagi:

tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar — Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari;

beriladigan reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalari oʻn ish kunida elektron tizim orqali toʻgʻriligini tasdiqlaydi yoki rad etadi.

Masʼul organ va tashkilotlar ularga soʻrov kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni (avtotransport vositalarida tashqi reklamani oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun toʻrt ish kuni) ichida elektron tizimga tegishli xulosani joylashtirish orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda, tashqi reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) pasportini berish mumkinligini kelishadi yoki kelishishni rad etadi.

Belgilangan muddatda masʼul organ va tashkilotlar javob taqdim etmagan taqdirda, tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) pasportini berish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa olingan hisoblanadi.

Bunda masʼul organ va tashkilotlarning rahbarlari tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) pasportini berish boʻyicha oʻz vaqtida kelishilishi va xulosalar chiqarilishi, shuningdek, ularni oʻz vaqtida koʻrib chiqmaslik oqibatlari uchun shaxsiy javobgarlikni oʻz zimmasiga oladi.

11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali (shaxsan kelib murojaat qilganda) yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasini tasdiqlash orqali reklama joyining pasportini oladi.

Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga pasportni ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

12. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilgan taqdirda, tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tegishli viloyat hokimligi yoki Toshkent shahrida Departamentdan rad etish sabablari aniq koʻrsatilgan xabarnoma Davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

Davlat xizmatlari markazi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqda ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

13. Reklama joyining pasportini rasmiylashtirishni (uning muddatini belgilash yoki yangi shakldagi pasportga almashtirishni) rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanmaganligi;

tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) turi, koʻrinishi, joylashuvi va boshqa jihatlari Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga yoxud Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tegishincha oʻz maʼmuriy hududlarida ishlab chiqib tasdiqlagan Tashqi reklama obyektlari namunaviy toʻplamiga zidligi;

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi, hujjatlar soʻrovnomaga asosan toʻliq taqdim etilmaganligi, arizada koʻrsatilgan pasport boʻyicha boshqa ariza mavjudligi yoxud arizada (ilovalarida) yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganligi;

tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamentida nazarda tutilgan talablarga muvofiq emasligi;

transport vositalarida reklamani joylashtirish boʻyicha harakat xavfsizligi qoidalariga mos kelmasligi;

vakolati boʻlmagan shaxs tomonidan ariza berilganligi;

ilgari berilgan reklama joyining pasportida koʻrsatilgan egasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) joylashgan joyi (lokatsiyasi), oʻlchami, turi uning joriy holatiga toʻgʻri kelmasligi (maxsus ishchi guruhning ushbu pasport va holat boʻyicha tegishli ijobiy qarori mavjudligi bundan mustasno) hamda oxirgi besh yil uchun tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan qarzdorlik toʻliq qoplanmaganligi.

Bunda ilgari berilgan reklama joyining pasporti boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan qarzdorlik va ular boʻyicha toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar solishtirma dalolatnomasiga asosan oʻrganilib, qarzdorlik aniqlanganda, reklama joyining pasporti egalariga qarzdorlikni toʻlash uchun invoys va qoʻshimcha 10 ish kun muddat beriladi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

14. Ariza beruvchi tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini yoki transport vositalarida tashqi reklama va axborotni oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish rad etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda, transport vositalarida tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) pasportini rasmiylashtirish uchun yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirib berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini olish boʻyicha qayta murojaat qiladi.

Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirib berish boʻyicha qayta murojaatni koʻrib chiqishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno.

Ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirishda tegishli toʻlov va yigʻimlar boʻyicha reklama joyining pasporti egalariga qarzdorlikni toʻlash uchun invoys oʻz muddatida toʻlanmaganda, ushbu arizalar boʻyicha reklama joyining pasporti egalariga 2024-yil 1-dekabrga qadar arizani qayta yuborish imkoniyati beriladi. Bunda ilgari berilgan invoysda koʻrsatilgan qarzdorlik summasiga invoys chiqarilgan vaqtdan boshlab, qayta ariza yuborilgan vaqt oraligʻidagi oylar uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tasdiqlangan tariflar miqdorida yigʻim miqdori qoʻshiladi

Agar ariza beruvchini arizani qayta yuborib, ushbu ariza boʻyicha yuborilgan invoysni oʻz muddatida toʻlamasa, ushbu invoys summasi sud tartibida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan undiriladi. Reklama joyining pasportini olish uchun qayta murojaat rad etilgan taqdirda, keyingi murojaatlar 2025-yil 30-yanvarga qadar yuborilishi mumkin va ular ushbu Reglamentga asosan umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

16. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortilishiga sabab boʻladilar.

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Davlat xizmatini olish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi yoki Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat qiladi . 2. Xizmat koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim toʻlaydi (ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangilash bundan mustasno). Murojaat etganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 1. Markaz xodimi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilib, vakolatli organga yuboriladi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich vakolatli organ a) Ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, amal qilish muddatini belgilash uchun: Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalariga qarzdorlik bor yoʻqligini va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalariga reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosalarini tekshirish uchun yuboradi. 10 ish kun ichida Tegishli xulosalar olinib, qolgan maʼlumotlar tekshirilganidan keyin pasportni rasmiylashtiriladi yoki soʻrovnomaga rad javobini beradi; 5 ish kuni ichida (toʻlovlar bilan bogʻliq holda qoʻshimcha 10 kunga uzaytiriladi) b) Yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun: pasportni rasmiylashtiradi yoki soʻrovnomaga rad javobini beradi; 15 ish kun ichida v) avtotransport vositalarida tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun: 5 ish kun ichida pasportni rasmiylashtiradi yoki soʻrovnomaga rad javobini beradi. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan pasportni Davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi; Real vaqt rejimida Shartnoma ommaviy ofertasi tasdiqlanganda 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Davlat xizmatlari markazi xodimi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqda ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 10 daqiqa mobaynida 5-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali tashqi reklama va axborot obyektlarini konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasini tasdiqlash orqali reklama joyining pasportini oladi. Murojaat etganda

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish uchun

I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi 2. STIR 3. Hisobvaragʻi 4. Joylashgan joyi 5. Telefon raqami 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): II. Ariza beruvchi-jismoniy shaxs (YTT): 1.F.I.O. 2. Biometrik pasport (ideitifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 3. JSHSHIR 4. STIR 5. Hisobvaragʻi 6. Faoliyat turi 7. Yashash manzili 8. Telefon raqami 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): III. Yuridik yoki jismoniy shaxslar yer uchastkalaridagi, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlardagi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) joylashtirish uchun maʼlumotlar va ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Obyektning joylashgan manzili va oʻrnatish chizmasidagi reklama joyining raqami 2. Tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) eskiz loyihasi (eskiz loyihada texnik xususiyatlari aks ettiriladi) 3. Yer uchastkasiga, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (shu jumladan, kadastr raqami) 4. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi qarorlari (agar tashqi reklama va axborot obyektini koʻp kvartirali uyning tom qismi yoki fasad qismiga oʻrnatilishi nazarda tutilayotgan boʻlsa) 5. Yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlar egasining rozilik xati (agar tashqi reklama va axborot obyekti uchinchi shaxs tomonidan joylashtirilsa) 6. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari yoki yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlar egasi bilan tuzilgan shartnoma (agar tashqi reklama va axborot obyekti uchinchi shaxs tomonidan joylashtirilsa) 7. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda) 8. Tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) oʻrnatiladigan joyning oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida) IV. Ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, amal qilish muddatini belgilash uchun maʼlumotlar va ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Obyektning joylashgan manzili va oʻrnatish chizmasidagi reklama joyining raqami 2. Ilgari berilgan reklama joyi pasportining elektron nusxasi (agar pasport egasi qayta tashkil etilgan taqdirda, huquqiy vorisligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, pasportga egalik qilish huquqi toʻgʻrisida sud qarori nusxasi) 3. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining amaldagi umumiy yigʻilishi qarorlari (agar tashqi reklama va axborot obyekti koʻp kvartirali uyning tom qismi yoki fasad qismida oʻrnatilgan boʻlsa) 4. Texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi (oʻrnatilgan manzili (moʻljal) va lokatsiyasi koʻrsatilgan boʻlishi shart) 5. Tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar yoki toʻlov va yigʻimlardan boʻlgan qarzdorlik summasidan kamida 30 foiz miqdorida birinchi toʻlov amalga oshirilganligini asoslovchi hujjatlar va qarzdorlikni boʻlib toʻlash haqida iltimosnoma 6. Tashqi reklama va axborot konstruksiyasi toʻliq koʻrinishining orqa tomoni va oldi tomonini aks ettiruvchi (fundamenti va yuqori qismi) oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida) 7. Yer uchastkasiga, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (shu jumladan, kadastr raqami) 8. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari yoki yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlar egasi bilan tuzilgan shartnoma (agar tashqi reklama va axborot obyekti uchinchi shaxs tomonidan joylashtirilsa) 9. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda) V. Avtotransport vositalaridagi reklama va axborot toʻgʻrisida maʼlumotlar va ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami 2. Avtotransport vositasida joylashtirilishi nazarda tutilgan reklama va axborotning (transport vositasining toʻrt tarafdan koʻrinish) eskizi 3. Avtomototransport vositasini davlat raqami Ariza beruvchining ERI/imzosi;

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 8-ILOVA

Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish va demontaj qilingan konstruksiyalarni saqlash tartibi toʻgʻrisida

1. Ushbu Nizom tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish tartibini belgilaydi.

2. Reklama joyining pasporti mavjud boʻlmagan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi va uning hududiy organlarining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organi) qaroriga muvofiq demontaj qilinishi lozim.

Bunda vakolatli davlat organining qarori qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida reklama joyining pasporti mavjud boʻlmagan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) mulkdori tomonidan ixtiyoriy ravishda demontaj qilinmagan taqdirda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan majburiy tartibda demontaj qilinishi mumkin.

Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ushbu Nizomda koʻrsatilgan xollarda majburiy demontaj qilinishidan oldin, demontaj qilish kuni va vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ularning veb-saytlarida demontaj qilish kunidan ikki kun oldin (ushbu Nizomning 9-bandi bundan mustasno) joylashtiriladi va demontaj qilinadigan tashqi reklama va obyektlarning mulkdorlari (egalari, foydalanuvchilari) tegishli tartibda yozma xabardor qilinadi.

3. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari (shu jumladan, Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish Departamenti — keyingi oʻrinlarda Departament) tomonidan tegishli hujjatlar hamda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) mulkdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli davlat organiga kiritiladi.

4. Mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) mulkdorini aniqlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan oʻzlarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida hamda “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida, shuningdek, mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) oʻzida ushbu tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) hamda uning mulkdori qidirilayotganligi haqidagi eʼlon 30 kun davomida joylashtirilgan turadi.

Ushbu muddatda mulkdor aniqlanmasa, tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan vakolatli davlat organining tegishli qarorisiz majburiy tartibda demontaj qilinishi mumkin.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari noqonuniy oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish uchun ochiq tanlovlar asosida maxsus tashkilotlarni yollash huquqiga ega.

Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) majburiy tartibda demontaj qilish ishlari haftaning ish kunlarida soat 09.00 dan 18.00 gacha boʻlgan vaqt oraligʻida amalga oshirilishi mumkin.

Tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) majburiy tartibda demontaj qilinganida, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki maxsus tashkilot tomonidan tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) mulkdori ishtirokida dalolatnoma rasmiylashtiriladi va “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida ushbu haqida maʼlumot joylashtiriladi.

Mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) majburiy tartibda demontaj qilishda yoki tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) mulkdori dalolatnomaga imzo qoʻyishdan bosh tortganda, mahalla fuqarolar yigʻini raisi dalolatnomaga bu haqida imzo qoʻyadi.

Dalolatnomada tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) majburiy tartibda demontaj qilingan sanasi, vaqti, demontaj qilish sababi, holat boʻyicha qisqacha maʼlumot, foto suratlar hamda saqlash uchun yuborilgan joy manzili koʻrsatilishi shart.

Mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish va undan keyingi holati boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki maxsus tashkilot javobgar boʻlmaydi.

6. Majburiy tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) ular demontaj qilingan kundan boshlab oʻttiz kun davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilangan maxsus joylarda saqlab turiladi.

7. Majburiy tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdori tomonidan demontaj qilingan kundan boshlab oʻttiz kun ichida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) qaytarish toʻgʻrisida murojaat qilishga haqli. Bunda mulkdor tomonidan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) demontaj qilish, koʻchirish, saqlash hamda obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab bergan taqdirda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdoriga qaytariladi.

Agar majburiy tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) demontaj qilish, koʻchirish, saqlash va obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlari demontaj qilingan kundan eʼtiboran oʻttiz kun mobaynida uning mulkdori tomonidan qoplab berilmasa va saqlanayotgan joyidan olib ketilmasa, ushbu tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan sotilishi yoki belgilangan tartibda utilizatsiya qilinishi mumkin. Bunda tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) mulkdori mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga murojaat qilgan taqdirda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) sotishdan yoki utilizatsiya qilinishidan tushgan mablagʻlar ularni demontaj qilish, saqlash, sotish va obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlar chegirib tashlagan holda mulkdorga qaytariladi.

8. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish, koʻchirish, saqlash va obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan, keyinchalik ushbu xarajatlarni tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdorlari yoki sotishdan (utilizatsiyadan) tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

9. Oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) atrof-muhit, inson hayoti va transport vositalariga xavf tugʻdirgan taqdirda (texnik nosoz holatdaligi, kommunikatsiya oʻtkazmalariga zarar keltirganligi aniqlangan va kechiktirib boʻlmaydigan inson hayoti uchun xavfli boʻlgan vaziyatlarda), mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan dalolatnoma rasmiylashtirilib, ogohlantirishsiz tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) majburiy tartibda demontaj qilinadi hamda bu haqda tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdoriga ikki ish kunidan kechiktirmasdan xabar beriladi va “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida ushbu haqda maʼlumot joylashtiriladi.

10. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish uchun pasportlari, guvohnomalari, sertifikatlari, ruxsatnomalari va huquqni belgilovchi boshqa hujjatlari bekor qilingan yoki ushbu hujjatlar mavjud boʻlmagan (ruxsatsiz oʻrnatilgan) hollarda, tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish choralari koʻriladi.

11. Ushbu Nizomda belgilangan tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) joyiga yoki yon atrofiga tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) takroran noqonuniy oʻrnatilganda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan ogohlantirishsiz majburiy tartibda demontaj qilinadi. Bunda ushbu Nizomning 6 va 7-bandlari qoʻllaniladi.

12. Ushbu Nizomda belgilangan tartibni buzganlik, qonunchilik talablariga rioya qilmagan xolda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatganligi, shuningdek, demontaj qilganligi va (yoki) demontaj qilishga koʻrsatma (buyruq) berganligi uchun aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 20-fevral,

104-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.02.2020-y., 09/20/104/0197-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.12.2021-y., 07/21/73/1227-son; 13.01.2022-y., 09/22/18/0019-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 01.06.2022-y., 06/22/145/0459-son; 22.03.2023-y., 09/23/116/0158-son; 04.09.2023-y., 09/23/428/0675-son; 04.09.2023-y., 09/23/428/0675-son; 29.03.2024-y., 09/24/165/0251-son; 01.11.2024-y., 09/24/695/0877-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son; 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz