📅 2020-yil 5-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 5-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 5 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармони ва «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазири бир ҳафта муддатда Молия вазирлиги марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида:
Молия вазирлиги марказий аппаратида 10 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика жамғармаси) маблағларини бошқариш бошқармасини;
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалар (кейинги ўринларда — Ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш секторларини ташкил этсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Кўприкқурилиш» трести» УК таркибидаги «Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» УК ва «Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК нинг қуриш-таъмирлаш ишлари бошланган ва якунига етмаган объектлар бўйича буюртмачи функцияси 2020 йил якунига қадар сақлаб қолинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳудудий жамағармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимлардан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда — Ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш, уларнинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар тегишли равишда:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, корхоналарни модернизация қилиш, сақлаш, қишқи қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун технологик асбоб-ускуналар, техника ва машина-механизмлар харид қилиш (кейинги ўринларда — жиҳозлаш) ишларини молиялаштириш;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини (кейинги ўринларда — минтақавий йўллар) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун йўналтириладиган маблағларни тўплаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
3. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар юридик шахс мақомига эга бўлмайди.
4. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида республика ва ҳудудий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш
5. Республика жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда жиҳозлаш бўйича ишларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси марказий аппаратини, «Автойўлинвест» агентлигини, «Республика диспетчерлик маркази» унитар корхонаси, «Ахборот коммуникация технологиялари маркази» унитар корхонасини (кейинги ўринларда — бош бошқармалар) сақлаш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар;
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — ЎТТЖ) маблағлари ҳисобига 30 йил давомида узиш шарти ва 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратиладиган фоизсиз кредитлар шаклида 2020 йилда 50 млн АҚШ доллари ва 2021 — 2024 йилларда ҳар йили 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш, сақлаш, қишқи қаров, кўкаламзорлаштириш ишларини молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларидан ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ҳудудий жамғармалар маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун маҳаллий бюджетлардан ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар;
минтақавий йўлларни ривожлантириш учун маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган йиғимлар;
автомобиль йўллари ва кўчалари бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар;
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкасига қўшимча коэффициентларни қўллашдан тушадиган маблағлар;
Республика жамғармасидан трансфертлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқни тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасида жойлашган ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа объектларини жойлаштириш ва қуриш учун ушбу ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилансинки, автомобилга эгалик учун йиллик йиғим туман (шаҳар)ларнинг тегишли бюджетларига йўналтирилади ҳамда ушбу туман (шаҳар)ларнинг минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун мақсадли сарфланади.
Умумий фойдаланишдаги йўлларда жорий таъмирлаш, сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишларини молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларида назарда тутилган маблағларни бошқа мақсадлар учун қайта тақсимлаш тақиқланади.
7. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тасдиқланган параметрларида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, корхоналарни модернизация қилиш, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини, жиҳозлаш ҳамда бошқа харажатларни молиялаштириш учун режалаштирилган маблағлар Республика жамғармасига Молия вазирлиги томонидан келгуси ой учун жорий ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказиб берилади.
8. Республика жамғармасидан Ҳудудий жамғармаларга ажратилиши режалаштирилган трансфертлар Ҳудудий жамғармаларга Республика жамғармаси томонидан келгуси ой учун жорий ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказиб берилади.
Трансфертлар Республика жамғармасидан Ҳудудий жамғармаларга қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун ажратилади:
минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига;
« Обод қишлоқ » ва « Обод маҳалла » давлат дастурлари доирасида минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига;
эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарига олиб борувчи минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига;
янги қурилаётган намунавий уй-жой массивларига олиб борувчи ва ички йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга.
9. Ушбу Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида кўзда тутилган маблағлар ЎТТЖ томонидан Молия вазирлиги ва ЎТТЖ ўртасида тузиладиган фоизсиз қарз шартномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Ушбу маблағлар белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан Республика жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Молия вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (келгуси ўринларда — Давлат бюджети) параметрларини шакллантиришда ЎТТЖ томонидан ажратиладиган фоизсиз кредитларни қоплаш учун тегишли маблағ ажратилишини назарда тутади.
ЎТТЖ томонидан ажратиладиган фоизсиз кредитларнинг Республика жамғармасига мақсадли йўналтирилиши юзасидан назорат ЎТТЖ томонидан амалга оширилади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг (кейинги ўринларда — маҳаллий бюджетлар) тасдиқланган параметрларида режалаштирилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари (кейинги ўринларда — молия бош бошқармалари) ҳамда туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан, хусусан:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишларини молиялаштириш учун режалаштирилган маблағлар Республика жамғармасига;
минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун режалаштирилган маблағлар Ҳудудий жамғармаларга келгуси ой учун жорий ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг тасдиқланган параметрларида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига режалаштирилган маблағлар Республика жамғармасига Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келгуси ой учун жорий ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказиб берилади.
3-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
12. Республика жамғармаси маблағлари:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш, корхоналарни модернизация қилиш ҳамда сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатларга;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари билан боғлиқ харажатларга;
Ҳудудий жамғармаларга трансфертларга;
халқаро молия институтлари иштирокидаги «Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳ»ларини зарур ҳолларда сақлаш харажатлари, ягона ижтимоий тўловлар ва ретроактив (қисқа муддатда қайтариш шарти билан) молиялаштириш харажатларига;
Автомобиль йўллари қўмитаси ва бош бошқармаларни сақлаш билан боғлиқ харажатларга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига мувофиқ, истисно ҳолларда, автомобиль йўллари билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатларга;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини давлат кадастри геоахборот тизимини яратиш ва геоахборот тизими мобил иловасини қўллаган ҳолда автомобиль йўллари объектлари жойлашувини аниқлаш харажатларига;
ерни масофадан туриб зондлаш асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг электрон картография асосини яратиш харажатларига;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини республика автомобиль йўлларининг ягона электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш мақсадида автомобиль йўллари давлат кадастрининг веб геоахборот тизимини шакллантириш харажатларига;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини давлат кадастрининг веб геоахборот тизимини Давлат кадастрлари ягона тизимига интеграция қилиш харажатларига;
автомобиль йўллари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишга;
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа харажатларга сарфланади.
13. Ҳудудий жамғармалар маблағлари:
минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга;
« Обод қишлоқ » ва « Обод маҳалла » давлат дастурлари доирасида минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга;
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарига олиб борувчи минтақавий йўллар ва ички йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга;
янги қурилаётган намунавий уй-жой массивларига олиб борувчи ва ички йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга;
минтақавий йўлларнинг давлат кадастри геоахборот тизимини яратиш ва геоахборот тизими мобил иловасини қўллаган ҳолда автомобиль йўллари объектлари жойлашувини аниқлаш харажатларига;
ерни масофадан туриб зондлаш асосида минтақавий автомобиль йўлларининг электрон картография асосини яратиш харажатларига;
минтақавий йўлларни республика автомобиль йўлларининг ягона электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш мақсадида автомобиль йўллари давлат кадастрининг веб геоахборот тизимини шакллантириш харажатларига;
минтақавий йўлларни автомобиль йўллари давлат кадастрининг веб геоахборот тизимини Давлат кадастрлари ягона тизимига интеграция қилиш харажатларига;
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа харажатларга сарфланади.
4-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш
14. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш мос равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағларини бошқариш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) ва Молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини бошқариш секторлари (кейинги ўринларда — Секторлар) томонидан амалга оширилади.
15. Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш;
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан киритилган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари, корхоналарни модернизация қилиш, шунингдек, жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
Ҳудудий жамғармаларга трансферт сифатида ўтказиб бериладиган минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича харажатларни ҳудудлар ва йўналишлар бўйича тақсимлаш;
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ҳамда сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари учун йўналтириладиган маблағлар бўйича киритилган прогноз параметрларини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
Республика жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
Республика жамғармаси даромадлари ва харажатларининг йил ойлари бўйича ёйилмасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича манзилли дастурларни шакллантиришда қатнашиш;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари, шунингдек, объектларни жиҳозлаш тадбирлари ижроси мониторингини олиб бориш.
16. Секторларнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва Бошқармага белгиланган муддатларда тақдим этиш;
Ҳудудий жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
Ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатларининг йил ойлари бўйича ёйилмасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли дастурларни шакллантиришда қатнашиш;
минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш тадбирлари ижроси мониторингини олиб бориш.
17. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағлари сарфи бўйича буюртмачилар томонидан тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаганда буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда Бошқарма ва Секторлар тегишли ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалардан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) чеклаб қўйишга ҳақли.
5-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
18. Автомобиль йўллари қўмитаси:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, корхоналарни модернизация қилиш, жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни шакллантиради ва келгусида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрларига киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш объектларининг манзилли дастурларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баённомаси билан тасдиқлаш учун киритади.
19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари таклифи асосида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда минтақавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларининг манзилли дастурларини шакллантиради, тасдиқлайди ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
20. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
21. Молия вазирлиги ҳар йили навбатдаги йил учун Давлат солиқ қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинга ўринларда — ҳудудий ҳокимликлар) билан биргаликда Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар даромадлари, шу жумладан, Давлат бюджетидан тушадиган тушумлар ва бошқа манбалари бўйича тушумлар прогнозини тайёрлайди.
22. Автомобиль йўллари қўмитаси Республика жамғармасининг харажатлари бўйича келгуси давр учун бюджет сўровини Молия вазирлигига жорий йилнинг 1 июлигача тақдим этади.
23. Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари томонидан ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда Ҳудудий жамғармаларнинг харажатлари бўйича келгуси давр учун бюджет сўровини молия бош бошқармаларига жорий йилнинг 1 июнигача тақдим этади.
24. Молия вазирлиги томонидан Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатларининг келгуси йил учун прогноз кўрсаткичлари Давлат бюджети лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлашда инобатга олинади.
25. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларнинг келгуси йилдаги даромадлари ва харажатлари прогноз параметрлари тасдиқлангандан сўнг Молия вазирлиги беш кун муддатда келгуси йилга Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини Автомобиль йўллари қўмитасига ва қонунчиликда белгиланган бошқа буюртмачиларга етказади.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёнилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёнилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим (кейинги ўринларда — махсус йиғимлар) миқдорлари бўйича таклифларни кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда келгуси йиллар учун Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади.
27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан минтақавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қўшимча манзилли дастурлар ҳудудий мақсадли жамғармаларга махсус йиғимлар ҳамда автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлардан тушадиган маблағлар доирасида шакллантирилади.
28. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим (кейинги ўринлар — йиллик йиғим) миқдорлари бўйича таклифларни кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларда туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашларига киритади.
Белгилаб қўйилсинки, йиллик йиғим бўйича маблағлар тўлиқ туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади ҳамда минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун мақсадли сарфланади.
6-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби
29. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган тадбирларга қуйидагилар буюртмачи ҳисобланади:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва мукаммал таъмирлаш юзасидан — «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» ДУК;
минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш юзасидан — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармалари ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК ва қонунчиликда белгиланган бошқа буюртмачилар;
Тошкент шаҳар кўчаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ишлари юзасидан — синов (тажриба) тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган буюртмачилар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ҳамда сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга ошириш ҳамда жиҳозлаш юзасидан — Автомобиль йўллари қўмитаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бош бошқармалари;
марказлашган алоқа-диспетчерлик хизматини сақлаш юзасидан — Автомобиль йўллари қўмитаси;
автомобиль йўллари соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, идоравий қоидалар ва нормалар, йўриқномалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш юзасидан — Транспорт вазирлиги;
импорт қилинадиган жиҳоз ва материаллар юзасидан — Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги ташкилотлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтган қисмида жорий таъмирлаш, сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамда жиҳозлаш юзасидан — «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси» УК;
янги қурилаётган намунавий уй-жой массивларига олиб борувчи ва уларнинг ички йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича — қонунчиликда белгиланган ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган тадбирларга буюртмачи вазифаси бошқа ташкилотларга ҳам юкланиши мумкин.
30. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида республика ва ҳудудий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади.
31. Республика жамғармаси маблағлари ҳисобига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда жиҳозлаш ишларини молиялаштириш белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида ва харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Республика жамғармасидан Автомобиль йўллари қўмитаси, бош бошқармалар, халқаро молия институтлари иштирокидаги «Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳ»лари, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишларига йўналтириладиган маблағлар Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
32. Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобига минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни молиялаштириш белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида ва харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
33. Шартномаларда:
а) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича:
қурилишнинг дастлабки ойида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизи миқдорида ажратилиши;
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизигача жорий молиялаштириш амалга оширилиши;
белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг қолган 5 фоизини пудратчига тўлашнинг мажбурий шартлари назарда тутилади.
б) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш режалаштирилган ойлик иш ҳажмининг 40 фоизи миқдорида аванс бериш йўли билан амалга оширилиши, кейинчалик ҳисобот ойининг якуни билан тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилган аванс тўловлари ҳар ойда чегириб ташланган ҳолда амалда бажарилган ишлар ойма-ой молиялаштирилиши назарда тутилади.
в) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари билан боғлиқ харажатлар ишлар қийматининг 50 фоизига аванс бериш йўли билан амалга оширилади;
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 100 фоизигача жорий молиялаштириш назарда тутилади.
г) минтақавий йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича:
жорий таъмирлаш ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари таъмирлаш ишлари прогноз қилинаётган йил учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизи миқдорида ажратилиши;
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 100 фоизигача жорий молиялаштирилиши назарда тутилади.
д) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича:
лойиҳа ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари лойиҳа ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилиши;
қолган маблағлар, шартномаларда кўрсатилган шартларда, бажарилган ишлар қийматидан келиб чиқиб, ажратилган авансни ушлаб қолган ҳолда жорий молиялаштирилиши назарда тутилади.
35. Республика жамғармаси харажатлари прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг Автомобиль йўллари қўмитаси:
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни;
Молия вазирлиги билан келишган ҳолда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, таъмирлаш, шунингдек уларда табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни, шунингдек, Автомобиль йўллари қўмитаси, бош бошқармалар, халқаро молия институтлари иштирокидаги «Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳ»лари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича харажатларнинг йиғма сметаларини тасдиқлайди.
36. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офат оқибатларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларининг манзилли рўйхатларини келишиш ва молиялаштириш тартиби Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
37. Ҳудудий жамғармалар харажатлари прогнози тасдиқлангандан сўнг, ҳудудий ҳокимликлар минтақавий йўлларни:
лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхатларни Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бош бошқармалари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари ва молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда;
лойиҳалаштириш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бош бошқармалари ва молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
Ҳудудий ҳокимликлар минтақавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектлари манзилли дастурлари ҳамда рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
38. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан олинган ва буюртмачи мажбуриятлари бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, сақлаш, қишки қаров, кўкаламзорлаштириш ҳамда жиҳозлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ишлари, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар бўйича тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилиб мақсадли равишда сарфланади.
39. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш таъқиқланади.
7-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
40. Молия вазирлиги, молия бош бошқармалари Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.
41. Ҳудудий ҳокимликлар:
а) белгиланган тартибда:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқни тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасида жойлашган ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа объектларини жойлаштириш ва қуриш учун ушбу ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларнинг ҳисобланишини ҳамда тўлиқ ва ўз вақтида белгиланган тақсимот асосида Ҳудудий жамғармаларга ўтказилишини таъминлайди;
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тушумлардан Ҳудудий жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Молия вазирлигига ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалар билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.
42. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда:
а) белгиланган тартибда:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари (келгуси ўринларда халқ депутатлари кенгашлари) томонидан жорий этиладиган автомобилларга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан бензин, дизель ёнилғиси, суюлтирилган газ ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёнилғи бирлиги учун минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимлар миқдорлари (25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда) бўйича тушумларни;
автомобиль йўллари ва кўчалари бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг ҳисобланишини, тўлиқ ва ўз вақтида Ҳудудий жамғармаларга ўтказилишини таъминлайди;
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тушумлардан Ҳудудий жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Молия вазирлигига ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалар билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.
43. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкасига транспорт воситаси двигатели қувватидан келиб чиққан ҳолда тоифаланадиган қўшимча коэффициентларни қўллашдан тушадиган маблағлар ҳисобланишини, тўлиқ ва ўз вақтида Ҳудудий жамғармаларга ўтказилишини таъминлайди.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тушумлардан Ҳудудий жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Молия вазирлигига ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.
44. Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий ҳокимликлардан ушбу Низомнинг 41 — 43-бандларида назарда тутилган йиғим ва тўловларга тааллуқли қўшимча ахборот ва маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
45. Буюртмачи ташкилотлар:
Республика жамғармасидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) Бошқармага;
Ҳудудий жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) Секторларга ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этади.
46. Секторлар Ҳудудий жамғармалардан молиялаштирилган харажатлар бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 8-кунига қадар Бошқармага тақдим этади.
47. Бошқарма Секторлар ва буюртмачилар томонидан тақдим этилган тегишли ҳисобот ва маълумотлар асосида Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
48. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ва минтақавий йўлларда амалга оширилган ишлар ва ажратилган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш юзасидан:
Автомобиль йўллари қўмитаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳажми ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳажми ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мақсадли жамғармалар тушумлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилади ва оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан мос равишда вазирликлар ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
8-боб. Минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимлар миқдорлари бўйича жамоатчилик фикри
49. Ҳудудий ҳокимликлар минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимлар миқдорини (25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда) киритиш учун муайян маъмурий-ҳудуд бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олган ҳолда кенг жамоатчилик муҳокамасига қўяди.
50. Ҳудудий ҳокимликлар махсус йиғимлар миқдорларини ҳар йили 1 апрелга қадар:
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ягона порталига ҳудудий ҳокимликларнинг тегишли қарори лойиҳасини жойлаштириш орқали;
ўзларининг расмий веб сайтлари ва ижтимоий тармоқ каналлари орқали;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ҳудудий вилоят телевидениеларида, даврий газета ва журналларда чоп этиш орқали;
жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича махсус ташкилотлар ва муассасалар билан хўжалик шартномаларни тузиш орқали муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб, кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш учун муҳокамага жойлаштиради.
51. Махсус йиғимлар миқдорларини киритиш бўйича жамоатчилик фикри камида икки ой мобайнида ўрганилади.
52. Ҳудудий ҳокимликлар жамоатчиликдан тушган таклифларни кўриб чиқиб, махсус йиғимлар миқдорлари бўйича таклифларни тайёрлайди ҳамда ҳар йили 15 июнга қадар Молия вазирлиги билан келишган ҳолда халқ депутатлари Кенгашлари навбатдаги сессиясига тақдим этади.
53. Махсус йиғимлар миқдорлари халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқуллангандан сўнг ҳудудий ҳокимликларнинг тегишли қарори қабул қилинади.
9-боб. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш
54. Республика жамғармаси ва Ҳудудий жамғармаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 март,
123-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi yoʻl xoʻjaligi tizimini chuqur isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PF-5890-son Farmoni va “Yoʻl sohasini boshqarish tizimini yanada takomillashtirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PQ-4545-son qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri bir hafta muddatda Moliya vazirligi markaziy apparati hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari boshqaruv xodimlarining belgilangan cheklangan soni doirasida:
Moliya vazirligi markaziy apparatida 10 ta shtat birligidan iborat Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika jamgʻarmasi) mablagʻlarini boshqarish boshqarmasini;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari tuzilmasida 2 ta shtat birligidan iborat Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish hududiy maqsadli jamgʻarmalar (keyingi oʻrinlarda — Hududiy jamgʻarmalar) mablagʻlarini boshqarish sektorlarini tashkil etsin.
3. Belgilab qoʻyilsinki, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining “Koʻprikqurilish” tresti” UK tarkibidagi “Avtomobil yoʻllari koʻpriklarini, yoʻl oʻtkazgichlar va boshqa sunʼiy inshootlarni qurish va rekonstruksiya qilish direksiyasi” UK va “Toshkent shahar mintaqaviy yoʻllarga buyurtmachi xizmati” DUK ning qurish-taʼmirlash ishlari boshlangan va yakuniga yetmagan obyektlar boʻyicha buyurtmachi funksiyasi 2020-yil yakuniga qadar saqlab qolinadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi ikki oy muddatda:
Hududiy jamagʻarmalarga avtomobilga yonilgʻi va gaz quyish stansiyalari tomonidan avtomobil benzini, dizel yoqilgʻisi, suyultirilgan va siqilgan gazni oxirgi isteʼmolchilarga realizatsiya qilishda yoqilgʻi birligi uchun 25 soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda mintaqaviy yoʻllarni rivojlantirishga maxsus yigʻimlardan tushadigan mablagʻlar hisobini yuritish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni;
Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda transport vositasi dvigatelining quvvatidan kelib chiqib, avtotransport vositasiga egalik qilish uchun yillik yigʻimdan tushadigan mablagʻlar hisobini yuritish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni belgilangan tartibda tasdiqlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiyot va sanoat vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 5-martdagi 123-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Moliya vazirligi) huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika jamgʻarmasi) hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish hududiy maqsadli jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — Hududiy jamgʻarmalar) mablagʻlarini boshqarish, ularning mablagʻlarini shakllantirish va foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar tegishli ravishda:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, korxonalarni modernizatsiya qilish, saqlash, qishqi qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari hamda joriy taʼmirlash va saqlash ishlari uchun texnologik asbob-uskunalar, texnika va mashina-mexanizmlar xarid qilish (keyingi oʻrinlarda — jihozlash) ishlarini moliyalashtirish;
shaharlar va boshqa aholi punktlari koʻchalarini, xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarini (keyingi oʻrinlarda — mintaqaviy yoʻllar) loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladigan mablagʻlarni toʻplash, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa xarajatlarni moliyalashtirish maqsadida tashkil etiladi.
3. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmaydi.
4. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari Moliya vazirligining axborot tizimida respublika va hududiy darajada ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.
2-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish
5. Respublika jamgʻarmasi mablagʻlari quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish hamda jihozlash boʻyicha ishlarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi) va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar avtomobil yoʻllari bosh boshqarmalari, “Oʻzyoʻlkoʻkalamzorlashtirish” unitar korxonasi markaziy apparatini, “Avtoyoʻlinvest” agentligini, “Respublika dispetcherlik markazi” unitar korxonasi, “Axborot kommunikatsiya texnologiyalari markazi” unitar korxonasini (keyingi oʻrinlarda — bosh boshqarmalar) saqlash bilan bogʻliq xarajatlarini moliyalashtirish uchun respublika budjetidan har yili ajratiladigan maqsadli mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasining Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — OʻTTJ) mablagʻlari hisobiga 30 yil davomida uzish sharti va 5 yillik imtiyozli davr bilan ajratiladigan foizsiz kreditlar shaklida 2020-yilda 50 mln AQSh dollari va 2021 — 2024-yillarda har yili 100 mln AQSh dollari miqdoridagi mablagʻlar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida joriy taʼmirlash, saqlash, qishqi qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlarini moliyalashtirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti hamda viloyatlar va Toshkent shahrining mahalliy budjetlaridan har yili ajratiladigan maqsadli mablagʻlar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlarini moliyalashtirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetidan har yili ajratiladigan maqsadli mablagʻlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish uchun mahalliy budjetlardan har yili ajratiladigan maqsadli mablagʻlar;
mintaqaviy yoʻllarni rivojlantirish uchun mahalliy vakillik hokimiyati organlari tomonidan joriy etiladigan yigʻimlar;
avtomobil yoʻllari va koʻchalari boʻylab avtomobil saqlash joylaridan foydalanganlik uchun toʻlovlar;
transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun yigʻimning bazaviy stavkasiga qoʻshimcha koeffitsiyentlarni qoʻllashdan tushadigan mablagʻlar;
Respublika jamgʻarmasidan transfertlar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ajratilgan mintaqalarida joylashgan yer uchastkalarida va inshootlarida tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) qurish uchun elektron auksionlar yakunlari boʻyicha huquqni taqdim etishdan tushadigan mablagʻlar, shuningdek, tashqi reklamaning oʻrnatilgan obyektlari (konstruksiyalari) uchun oylik toʻlovlarning 60 foizi miqdoridagi mablagʻlar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining yoʻl boʻyi mintaqasida joylashgan yer uchastkalarida ishlab chiqarish, xizmatlar koʻrsatish, savdo, servis obyektlari, shuningdek, tadbirkorlik faoliyatining boshqa obyektlarini joylashtirish va qurish uchun ushbu yer uchastkalaridan foydalanish huquqini realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlarning 60 foizi miqdoridagi mablagʻlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Belgilansinki, avtomobilga egalik uchun yillik yigʻim tuman (shahar)larning tegishli budjetlariga yoʻnaltiriladi hamda ushbu tuman (shahar)larning mintaqaviy yoʻllarni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari uchun maqsadli sarflanadi.
Umumiy foydalanishdagi yoʻllarda joriy taʼmirlash, saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlarini moliyalashtirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti hamda viloyatlar va Toshkent shahrining mahalliy budjetlarida nazarda tutilgan mablagʻlarni boshqa maqsadlar uchun qayta taqsimlash taqiqlanadi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining tasdiqlangan parametrlarida umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash, korxonalarni modernizatsiya qilish, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlarini, jihozlash hamda boshqa xarajatlarni moliyalashtirish uchun rejalashtirilgan mablagʻlar Respublika jamgʻarmasiga Moliya vazirligi tomonidan kelgusi oy uchun joriy oyning uchinchi oʻn kunligida oʻtkazib beriladi.
8. Respublika jamgʻarmasidan Hududiy jamgʻarmalarga ajratilishi rejalashtirilgan transfertlar Hududiy jamgʻarmalarga Respublika jamgʻarmasi tomonidan kelgusi oy uchun joriy oyning uchinchi oʻn kunligida oʻtkazib beriladi.
Transfertlar Respublika jamgʻarmasidan Hududiy jamgʻarmalarga quyidagi xarajatlarni moliyalashtirish uchun ajratiladi:
mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlariga;
“ Obod qishloq ” va “ Obod mahalla ” davlat dasturlari doirasida mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlariga;
erkin iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalariga olib boruvchi mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlariga;
yangi qurilayotgan namunaviy uy-joy massivlariga olib boruvchi va ichki yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari bilan bogʻliq xarajatlarga.
9. Ushbu Nizomning 5-bandi uchinchi xatboshisida koʻzda tutilgan mablagʻlar OʻTTJ tomonidan Moliya vazirligi va OʻTTJ oʻrtasida tuziladigan foizsiz qarz shartnomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Ushbu mablagʻlar belgilangan tartibda Moliya vazirligi tomonidan Respublika jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Moliya vazirligi har yili kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (kelgusi oʻrinlarda — Davlat budjeti) parametrlarini shakllantirishda OʻTTJ tomonidan ajratiladigan foizsiz kreditlarni qoplash uchun tegishli mablagʻ ajratilishini nazarda tutadi.
OʻTTJ tomonidan ajratiladigan foizsiz kreditlarning Respublika jamgʻarmasiga maqsadli yoʻnaltirilishi yuzasidan nazorat OʻTTJ tomonidan amalga oshiriladi.
10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining, Toshkent shahri shahar budjetining, shuningdek, tumanlar va shaharlar budjetlarining (keyingi oʻrinlarda — mahalliy budjetlar) tasdiqlangan parametrlarida rejalashtirilgan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar moliya bosh boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — moliya bosh boshqarmalari) hamda tuman (shahar) moliya boʻlimlari tomonidan, xususan:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini joriy taʼmirlash va saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlarini moliyalashtirish uchun rejalashtirilgan mablagʻlar Respublika jamgʻarmasiga;
mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish uchun rejalashtirilgan mablagʻlar Hududiy jamgʻarmalarga kelgusi oy uchun joriy oyning uchinchi oʻn kunligida oʻtkaziladi.
11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining tasdiqlangan parametrlarida umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlariga rejalashtirilgan mablagʻlar Respublika jamgʻarmasiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan kelgusi oy uchun joriy oyning uchinchi oʻn kunligida oʻtkazib beriladi.
3-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanishning asosiy yoʻnalishlari
12. Respublika jamgʻarmasi mablagʻlari:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, jihozlash, korxonalarni modernizatsiya qilish hamda saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlarga;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlari bilan bogʻliq xarajatlarga;
Hududiy jamgʻarmalarga transfertlarga;
xalqaro moliya institutlari ishtirokidagi “Loyihalarni amalga oshirish guruh”larini zarur hollarda saqlash xarajatlari, yagona ijtimoiy toʻlovlar va retroaktiv (qisqa muddatda qaytarish sharti bilan) moliyalashtirish xarajatlariga;
Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va bosh boshqarmalarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlarga;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga muvofiq, istisno hollarda, avtomobil yoʻllari bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa xarajatlarga;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini davlat kadastri geoaxborot tizimini yaratish va geoaxborot tizimi mobil ilovasini qoʻllagan holda avtomobil yoʻllari obyektlari joylashuvini aniqlash xarajatlariga;
erni masofadan turib zondlash asosida umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining elektron kartografiya asosini yaratish xarajatlariga;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini respublika avtomobil yoʻllarining yagona elektron maʼlumotlar bazasidan foydalangan holda avtomobil yoʻllari obyektlarini hisobga olish va roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida avtomobil yoʻllari davlat kadastrining veb geoaxborot tizimini shakllantirish xarajatlariga;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini davlat kadastrining veb geoaxborot tizimini Davlat kadastrlari yagona tizimiga integratsiya qilish xarajatlariga;
avtomobil yoʻllari sohasida normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, standartlar va meʼyorlarni ishlab chiqishga;
qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa xarajatlarga sarflanadi.
13. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari:
mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari bilan bogʻliq xarajatlarga;
“ Obod qishloq ” va “ Obod mahalla ” davlat dasturlari doirasida mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari bilan bogʻliq xarajatlarga;
erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalariga olib boruvchi mintaqaviy yoʻllar va ichki yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirishga;
yangi qurilayotgan namunaviy uy-joy massivlariga olib boruvchi va ichki yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirishga;
mintaqaviy yoʻllarning davlat kadastri geoaxborot tizimini yaratish va geoaxborot tizimi mobil ilovasini qoʻllagan holda avtomobil yoʻllari obyektlari joylashuvini aniqlash xarajatlariga;
erni masofadan turib zondlash asosida mintaqaviy avtomobil yoʻllarining elektron kartografiya asosini yaratish xarajatlariga;
mintaqaviy yoʻllarni respublika avtomobil yoʻllarining yagona elektron maʼlumotlar bazasidan foydalangan holda avtomobil yoʻllari obyektlarini hisobga olish va roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida avtomobil yoʻllari davlat kadastrining veb geoaxborot tizimini shakllantirish xarajatlariga;
mintaqaviy yoʻllarni avtomobil yoʻllari davlat kadastrining veb geoaxborot tizimini Davlat kadastrlari yagona tizimiga integratsiya qilish xarajatlariga;
qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa xarajatlarga sarflanadi.
4-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish
14. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish mos ravishda Moliya vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqarish boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — Boshqarma) va Moliya bosh boshqarmalari huzuridagi avtomobil yoʻllarini rivojlantirish hududiy jamgʻarmalari mablagʻlarini boshqarish sektorlari (keyingi oʻrinlarda — Sektorlar) tomonidan amalga oshiriladi.
15. Boshqarmaning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini hamda ularning bajarilishi toʻgʻrisida choraklik va yillik hisobotni tayyorlash;
Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tomonidan kiritilgan umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash obyektlari, korxonalarni modernizatsiya qilish, shuningdek, jihozlash boʻyicha manzilli dasturlarini koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash;
Hududiy jamgʻarmalarga transfert sifatida oʻtkazib beriladigan mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha xarajatlarni hududlar va yoʻnalishlar boʻyicha taqsimlash;
Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tomonidan umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini joriy taʼmirlash hamda saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari uchun yoʻnaltiriladigan mablagʻlar boʻyicha kiritilgan prognoz parametrlarini koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash;
Respublika jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalar boʻyicha ushbu Nizomning 29-bandida koʻrsatilgan buyurtmachilar tomonidan kiritilgan manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash;
Respublika jamgʻarmasi daromadlari va xarajatlarining yil oylari boʻyicha yoyilmasini tayyorlash va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlash;
zarurat boʻlganda, joylarga chiqqan holda, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlarni shakllantirishda qatnashish;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlari, shuningdek, obyektlarni jihozlash tadbirlari ijrosi monitoringini olib borish.
16. Sektorlarning vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
Hududiy jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini hamda ularning bajarilishi toʻgʻrisidagi choraklik va yillik hisobotni tayyorlash va Boshqarmaga belgilangan muddatlarda taqdim etish;
Hududiy jamgʻarmalar hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalar boʻyicha ushbu Nizomning 29-bandida koʻrsatilgan buyurtmachilar tomonidan kiritilgan manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash;
Hududiy jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlarining yil oylari boʻyicha yoyilmasini tayyorlash va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlash;
zarurat boʻlganda, joylarga chiqqan holda, mintaqaviy yoʻllarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlarni shakllantirishda qatnashish;
mintaqaviy yoʻllarni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash tadbirlari ijrosi monitoringini olib borish.
17. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari sarfi boʻyicha buyurtmachilar tomonidan tegishli hisobotlar taqdim etilmaganda buyurtmachi rahbariyatini yozma xabardor qilgan holda Boshqarma va Sektorlar tegishli hisobotlar talab darajasida taqdim etilgunga qadar Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalardan xarajatlarni moliyalashtirishni (toʻlashni) cheklab qoʻyishga haqli.
5-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarining daromadlari va xarajatlari prognozini koʻrib chiqish va tasdiqlash
18. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, korxonalarni modernizatsiya qilish, jihozlash boʻyicha manzilli dasturlarni shakllantiradi va kelgusida Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturining asosiy parametrlariga kiritish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligiga taqdim etadi;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini mukammal taʼmirlash obyektlarining manzilli dasturlarini Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda shakllantiradi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining bayonnomasi bilan tasdiqlash uchun kiritadi.
19. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tuman va shaharlar hokimliklari taklifi asosida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan holda mintaqaviy avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash obyektlarining manzilli dasturlarini shakllantiradi, tasdiqlaydi hamda ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi.
20. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini tayyorlash, koʻrib chiqish va tasdiqlash, ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirish va Davlat budjeti loyihasini tayyorlash bilan bogʻliq holda amalga oshiriladi.
21. Moliya vazirligi har yili navbatdagi yil uchun Davlat soliq qoʻmitasi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyinga oʻrinlarda — hududiy hokimliklar) bilan birgalikda Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar daromadlari, shu jumladan, Davlat budjetidan tushadigan tushumlar va boshqa manbalari boʻyicha tushumlar prognozini tayyorlaydi.
22. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Respublika jamgʻarmasining xarajatlari boʻyicha kelgusi davr uchun budjet soʻrovini Moliya vazirligiga joriy yilning 1-iyuligacha taqdim etadi.
23. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy bosh boshqarmalari tomonidan hududiy hokimliklar bilan birgalikda Hududiy jamgʻarmalarning xarajatlari boʻyicha kelgusi davr uchun budjet soʻrovini moliya bosh boshqarmalariga joriy yilning 1-iyunigacha taqdim etadi.
24. Moliya vazirligi tomonidan Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarning daromadlari va xarajatlarining kelgusi yil uchun prognoz koʻrsatkichlari Davlat budjeti loyihasini shakllantirish va tasdiqlashda inobatga olinadi.
25. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarning kelgusi yildagi daromadlari va xarajatlari prognoz parametrlari tasdiqlangandan soʻng Moliya vazirligi besh kun muddatda kelgusi yilga Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar xarajatlarining tasdiqlangan asosiy parametrlarini Avtomobil yoʻllari qoʻmitasiga va qonunchilikda belgilangan boshqa buyurtmachilarga yetkazadi.
26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari avtomobilga yonilgʻi va gaz quyish stansiyalari tomonidan avtomobil benzini, dizel yonilgʻisi, suyultirilgan va siqilgan gazni oxirgi isteʼmolchilarga realizatsiya qilishda yonilgʻi birligi uchun 25 soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda mintaqaviy yoʻllarni rivojlantirishga maxsus yigʻim (keyingi oʻrinlarda — maxsus yigʻimlar) miqdorlari boʻyicha takliflarni keng jamoatchilik muhokamasi asosida, muayyan maʼmuriy-hududiy birlik aholisi daromadlari darajasini hisobga olib va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda kelgusi yillar uchun Davlat budjetini va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarini tuzish va koʻrib chiqish bilan bogʻliq muddatlarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlariga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
27. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan mintaqaviy avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha qoʻshimcha manzilli dasturlar hududiy maqsadli jamgʻarmalarga maxsus yigʻimlar hamda avtomobil yoʻllari va koʻchalar boʻylab avtomobil saqlash joylaridan foydalanganlik uchun toʻlovlardan tushadigan mablagʻlar doirasida shakllantiriladi.
28. Tumanlar va shaharlar hokimliklari transport vositasi dvigatelining quvvatidan kelib chiqib, avtotransport vositasiga egalik qilish uchun yillik yigʻim (keyingi oʻrinlar — yillik yigʻim) miqdorlari boʻyicha takliflarni keng jamoatchilik muhokamasi asosida, muayyan maʼmuriy-hududiy birlik aholisi daromadlari darajasini hisobga olib va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda Davlat budjetini va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarini tuzish va koʻrib chiqish bilan bogʻliq muddatlarda tumanlar va shaharlar xalq deputatlari Kengashlariga kiritadi.
Belgilab qoʻyilsinki, yillik yigʻim boʻyicha mablagʻlar toʻliq tumanlar va shaharlar mahalliy budjetlariga yoʻnaltiriladi hamda mintaqaviy yoʻllarni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari uchun maqsadli sarflanadi.
6-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlarini sarflash tartibi
29. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladigan tadbirlarga quyidagilar buyurtmachi hisoblanadi:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish va mukammal taʼmirlash yuzasidan — “Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilish direksiyasi” DUK;
mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash yuzasidan — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududiy avtomobil yoʻllari bosh boshqarmalari huzuridagi “Mintaqaviy yoʻllarga buyurtmachi xizmati” DUK va qonunchilikda belgilangan boshqa buyurtmachilar;
Toshkent shahar koʻchalarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash ishlari yuzasidan — sinov (tajriba) tariqasida Toshkent shahar hokimligi tomonidan belgilangan buyurtmachilar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini joriy taʼmirlash hamda saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlarini amalga oshirish hamda jihozlash yuzasidan — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi bosh boshqarmalari;
avtomobil yoʻllari sohasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni (standartlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, idoraviy qoidalar va normalar, yoʻriqnomalar va boshqalar) ishlab chiqish va qayta ishlash hamda markazlashgan aloqa-dispetcherlik xizmatini saqlash yuzasidan — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi;
import qilinadigan jihoz va materiallar yuzasidan — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tarkibidagi tashkilotlar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari “Qamchiq” dovoni hududidan oʻtgan qismida joriy taʼmirlash, saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlari hamda jihozlash yuzasidan — “Qamchiqavtoyoʻl” ixtisoslashtirilgan yoʻllardan foydalanish korxonasi” UK;
yangi qurilayotgan namunaviy uy-joy massivlariga olib boruvchi va ularning ichki yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha — qonunchilikda belgilangan tashkilotlar.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari bilan Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladigan tadbirlarga buyurtmachi vazifasi boshqa tashkilotlarga ham yuklanishi mumkin.
30. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari Moliya vazirligining axborot tizimida respublika va hududiy darajada ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan sarflanadi.
31. Respublika jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish, shuningdek, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish hamda jihozlash ishlarini moliyalashtirish belgilangan tartibda kelishilgan va tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar asosida va xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
Respublika jamgʻarmasidan Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, bosh boshqarmalar, xalqaro moliya institutlari ishtirokidagi “Loyihalarni amalga oshirish guruh”lari, shuningdek, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlariga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadigan xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
32. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari hisobiga mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashni moliyalashtirish belgilangan tartibda kelishilgan va tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar asosida va xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
33. Shartnomalarda:
a) umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari va mintaqaviy yoʻllarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari boʻyicha:
qurilishning dastlabki oyida avans toʻlovlari qurilishning prognoz qilinayotgan yili uchun tender (tanlov) savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 30 foizi miqdorida ajratilishi;
har oyda, ajratilgan avansni mutanosib ravishda ushlab qolishni hisobga olgan holda, bajarilgan ishlar qiymatining 95 foizigacha joriy moliyalashtirish amalga oshirilishi;
belgilangan tartibda tuzilgan shartnomalarda nazarda tutilgan kafolatli muddat oʻtgandan keyin amalga oshiriladigan obyekt qiymatining qolgan 5 foizini pudratchiga toʻlashning majburiy shartlari nazarda tutiladi.
b) umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini joriy taʼmirlash, saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish rejalashtirilgan oylik ish hajmining 40 foizi miqdorida avans berish yoʻli bilan amalga oshirilishi, keyinchalik hisobot oyining yakuni bilan tasdiqlangan xarajatlar smetasida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida ajratilgan avans toʻlovlari har oyda chegirib tashlangan holda amalda bajarilgan ishlar oyma-oy moliyalashtirilishi nazarda tutiladi.
v) umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllaridagi tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlari bilan bogʻliq xarajatlar ishlar qiymatining 50 foiziga avans berish yoʻli bilan amalga oshiriladi;
har oyda, ajratilgan avansni mutanosib ravishda ushlab qolishni hisobga olgan holda, bajarilgan ishlar qiymatining 100 foizigacha joriy moliyalashtirish nazarda tutiladi.
g) mintaqaviy yoʻllarni joriy taʼmirlash ishlari boʻyicha:
joriy taʼmirlash ishlarining dastlabki oyi mobaynida avans toʻlovlari taʼmirlash ishlari prognoz qilinayotgan yil uchun tender (tanlov) savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 30 foizi miqdorida ajratilishi;
har oyda, ajratilgan avansni mutanosib ravishda ushlab qolishni hisobga olgan holda, bajarilgan ishlar qiymatining 100 foizigacha joriy moliyalashtirilishi nazarda tutiladi.
d) umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini va mintaqaviy yoʻllarni qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash ishlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha:
loyiha ishlarining dastlabki oyi mobaynida avans toʻlovlari loyiha ishlarining tender (tanlov) savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 15 foizi miqdorida ajratilishi;
qolgan mablagʻlar, shartnomalarda koʻrsatilgan shartlarda, bajarilgan ishlar qiymatidan kelib chiqib, ajratilgan avansni ushlab qolgan holda joriy moliyalashtirilishi nazarda tutiladi.
35. Respublika jamgʻarmasi xarajatlari prognoz koʻrsatkichlari tasdiqlangandan soʻng Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi:
Iqtisodiyot va sanoat vazirligi va Moliya vazirligi bilan kelishgan holda umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, jihozlash va ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni;
Moliya vazirligi bilan kelishgan holda umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, taʼmirlash, shuningdek ularda tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni, shuningdek, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, bosh boshqarmalar, xalqaro moliya institutlari ishtirokidagi “Loyihalarni amalga oshirish guruh”lari, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish ishlari boʻyicha xarajatlarning yigʻma smetalarini tasdiqlaydi.
36. Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida tabiiy ofat oqibatlarining oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlarining manzilli roʻyxatlarini kelishish va moliyalashtirish tartibi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tomonidan Moliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi.
37. Hududiy jamgʻarmalar xarajatlari prognozi tasdiqlangandan soʻng, hududiy hokimliklar mintaqaviy yoʻllarni:
loyihalashtirish, qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha manzilli roʻyxatlarni Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar bosh boshqarmalari, Iqtisodiyot va sanoat vazirligining hududiy bosh boshqarmalari va moliya bosh boshqarmalari bilan kelishgan holda;
loyihalashtirish va taʼmirlash ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar bosh boshqarmalari va moliya bosh boshqarmalari bilan kelishgan holda tasdiqlaydi.
Hududiy hokimliklar mintaqaviy avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash obyektlari manzilli dasturlari hamda roʻyxatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqiga ega.
38. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarning Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan olingan va buyurtmachi majburiyatlari boʻyicha loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, saqlash, qishki qarov, koʻkalamzorlashtirish hamda jihozlash va ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish ishlari, shuningdek, tabiiy ofatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish bilan bogʻliq xarajatlar boʻyicha toʻliq moliyalashtirilmagan mablagʻlar olib qoʻyilmaydi va keyingi yilga oʻtkazilib maqsadli ravishda sarflanadi.
39. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan mablagʻlarni ushbu Nizomda nazarda tutilmagan maqsadlarga oʻtkazish va vaqtinchalik olib qoʻyish taʼqiqlanadi.
7-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish, hisobot va nazorat qilish
40. Moliya vazirligi, moliya bosh boshqarmalari Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarning daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisida hisob va hisobotlarni qonunchilikda belgilangan tartibda yuritadi.
41. Hududiy hokimliklar:
a) belgilangan tartibda:
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ajratilgan mintaqalarida joylashgan yer uchastkalarida va inshootlarida tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) qurish uchun elektron auksionlar yakunlari boʻyicha huquqni taqdim etishdan tushadigan mablagʻlar, shuningdek, tashqi reklamaning oʻrnatilgan obyektlari (konstruksiyalari) uchun oylik toʻlovlar;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining yoʻl boʻyi mintaqasida joylashgan yer uchastkalarida ishlab chiqarish, xizmatlar koʻrsatish, savdo, servis obyektlari, shuningdek, tadbirkorlik faoliyatining boshqa obyektlarini joylashtirish va qurish uchun ushbu yer uchastkalaridan foydalanish huquqini realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlarning hisoblanishini hamda toʻliq va oʻz vaqtida belgilangan taqsimot asosida Hududiy jamgʻarmalarga oʻtkazilishini taʼminlaydi;
b) ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan tushumlardan Hududiy jamgʻarmalarga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlar va ushbu mablagʻlardan yuzaga kelgan qarzdorliklar boʻyicha Moliya vazirligiga har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-kuniga qadar hisobot (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalar bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) taqdim etadi.
42. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi hududiy hokimliklar bilan birgalikda:
a) belgilangan tartibda:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari (kelgusi oʻrinlarda xalq deputatlari kengashlari) tomonidan joriy etiladigan avtomobillarga yonilgʻi va gaz quyish stansiyalari tomonidan benzin, dizel yonilgʻisi, suyultirilgan gaz va siqilgan gazni oxirgi isteʼmolchilarga realizatsiya qilishda yonilgʻi birligi uchun mintaqaviy yoʻllarni rivojlantirishga maxsus yigʻimlar miqdorlari (25 soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda) boʻyicha tushumlarni;
avtomobil yoʻllari va koʻchalari boʻylab avtomobil saqlash joylaridan foydalanganlik uchun toʻlovlarning hisoblanishini, toʻliq va oʻz vaqtida Hududiy jamgʻarmalarga oʻtkazilishini taʼminlaydi;
b) ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan tushumlardan Hududiy jamgʻarmalarga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlar va ushbu mablagʻlardan yuzaga kelgan qarzdorliklar boʻyicha Moliya vazirligiga har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-kuniga qadar hisobot (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalar bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) taqdim etadi.
43. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun yigʻimning bazaviy stavkasiga transport vositasi dvigateli quvvatidan kelib chiqqan holda toifalanadigan qoʻshimcha koeffitsiyentlarni qoʻllashdan tushadigan mablagʻlar hisoblanishini, toʻliq va oʻz vaqtida Hududiy jamgʻarmalarga oʻtkazilishini taʼminlaydi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan tushumlardan Hududiy jamgʻarmalarga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlar va ushbu mablagʻlardan yuzaga kelgan qarzdorliklar boʻyicha Moliya vazirligiga har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-kuniga qadar hisobot (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalari bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) taqdim etadi.
44. Moliya vazirligi Ichki ishlar vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va hududiy hokimliklardan ushbu Nizomning 41 — 43-bandlarida nazarda tutilgan yigʻim va toʻlovlarga taalluqli qoʻshimcha axborot va maʼlumotlarni talab qilish huquqiga ega.
45. Buyurtmachi tashkilotlar:
Respublika jamgʻarmasidan ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi boʻyicha tegishli hisobotlarni (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalari bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) Boshqarmaga;
Hududiy jamgʻarmalardan ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi boʻyicha tegishli hisobotlarni (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalari bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) Sektorlarga har oy yakuni bilan keyingi oyning 5-kuniga qadar taqdim etadi.
46. Sektorlar Hududiy jamgʻarmalardan moliyalashtirilgan xarajatlar boʻyicha tegishli hisobotlarni (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalari bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) har oy yakuni bilan keyingi oyning 8-kuniga qadar Boshqarmaga taqdim etadi.
47. Boshqarma Sektorlar va buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan tegishli hisobot va maʼlumotlar asosida Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalardan ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi yuzasidan monitoring olib boradi hamda har chorak yakuni bilan keyingi oyning 15-kuniga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi.
48. Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida va mintaqaviy yoʻllarda amalga oshirilgan ishlar va ajratilgan mablagʻlarning shaffofligini taʼminlash yuzasidan:
Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlar, loyiha va pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ishlar hajmi hamda foydalanishga topshirilgan obyektlar toʻgʻrisidagi axborotlarni;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mintaqaviy yoʻllarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlar, loyiha va pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ishlar hajmi hamda foydalanishga topshirilgan obyektlar toʻgʻrisidagi axborotlarni;
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi maqsadli jamgʻarmalar tushumlari va xarajatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda keng jamoatchilik orasida muhokama qiladi va ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan mos ravishda vazirliklar va idoralar hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boradi.
8-bob. Mintaqaviy yoʻllarni rivojlantirishga maxsus yigʻimlar miqdorlari boʻyicha jamoatchilik fikri
49. Hududiy hokimliklar mintaqaviy yoʻllarni rivojlantirishga maxsus yigʻimlar miqdorini (25 soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda) kiritish uchun muayyan maʼmuriy-hudud birlik aholisi daromadlari darajasini hisobga olgan holda keng jamoatchilik muhokamasiga qoʻyadi.
50. Hududiy hokimliklar maxsus yigʻimlar miqdorlarini har yili 1-aprelga qadar:
Oʻzbekiston Respublikasi normativ-huquqiy hujjatlar loyihasi yagona portaliga hududiy hokimliklarning tegishli qarori loyihasini joylashtirish orqali;
oʻzlarining rasmiy veb saytlari va ijtimoiy tarmoq kanallari orqali;
ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, hududiy viloyat televideniyelarida, davriy gazeta va jurnallarda chop etish orqali;
jamoatchilik fikrini oʻrganish boʻyicha maxsus tashkilotlar va muassasalar bilan xoʻjalik shartnomalarni tuzish orqali muayyan maʼmuriy-hududiy birlik aholisi daromadlari darajasini hisobga olib, keng jamoatchilik fikrini oʻrganish uchun muhokamaga joylashtiradi.
51. Maxsus yigʻimlar miqdorlarini kiritish boʻyicha jamoatchilik fikri kamida ikki oy mobaynida oʻrganiladi.
52. Hududiy hokimliklar jamoatchilikdan tushgan takliflarni koʻrib chiqib, maxsus yigʻimlar miqdorlari boʻyicha takliflarni tayyorlaydi hamda har yili 15-iyunga qadar Moliya vazirligi bilan kelishgan holda xalq deputatlari Kengashlari navbatdagi sessiyasiga taqdim etadi.
53. Maxsus yigʻimlar miqdorlari xalq deputatlari Kengashlari tomonidan maʼqullangandan soʻng hududiy hokimliklarning tegishli qarori qabul qilinadi.
9-bob. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarni qayta tashkil etish va tugatish
54. Respublika jamgʻarmasi va Hududiy jamgʻarmalarni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 5-mart,
123-son